ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 658.012:339.13(575.1)
МАМАНАЗАРОВ ОЙБЕК ШОМУРОДОВИЧ
БОЗОР ШАРОИТИДА БОШҚАРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ
МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
(“Муборакнефтгаз” унитар шуъба корхонаси мисолида)
08.00.13 – «Менежмент ва маркетинг»
Иқтисод фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент-2009
2
Диссертация Тошкент архитектура - қурилиш институти «Менежмент»
кафедрасида бажарилган
Илмий раҳбар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Зайнутдинов Шавкат Нуритдинович
Расмий оппонентлар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Абдуллаев Ёрқин Абдуллаевич
иқтисод фанлари номзоди, доцент
Султонходжаев Омонулло Асадуллаевич
Етакчи ташкилот:
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий университети
Ҳимоя 2009 йил «___» _____________ соат ________ да Тошкент давлат
иқтисодиёт университети ҳузуридаги иқтисод фанлари доктори илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д 067.06.01 рақамли
Ихтисослашган кенгашнинг мажлисида бўлади.
Манзил: 100003, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 49-уй.
Диссертация билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети
кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2009 йил «___» _____________ да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, иқтисод
фанлари доктори, профессор Беркинов Б.Б.
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида
бошқа тармоқлар қатори нефть ва газни қайта ишлаш тармоғини ҳам
ривожлантириш, унинг
маҳсулотларини
қайта
ишлаш
жараёнидаги
харажатларини мумкин қадар камайтириш ва иқтисодий салоҳиятини
кучайтириш асосий масала бўлиб қолмоқда. Жаҳон иқтисодиётида шиддат
билан кечаётган глобал ўзгаришлар эса бу масалани янада долзарблаштириб.
тармоқда илғор технологиялардан фойдаланиш, бошқаришда замонавий
менежмент усулларини кенг жорий этиш заруриятини келтириб чиқармоқда.
Нефть ва газни қайта ишлаш тармоғи республика иқтисодиётини
ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшувчи устувор тармоқлардан бўлган
ёқилғи-энергетика тизимининг муҳим бўғинларидан ҳисобланади. Шу боисдан
ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек,
«Давлат мустақиллигини эълон қилган дастлабки кунларданоқ биз нефть-газ
соҳасини ривожлантиришга, иқтисодиёт эҳтиёжини ўзимизнинг нефть-газ
манбаларимиз ҳисобидан қондиришга алоҳида аҳамият бериб келмоқдамиз»
1
.
Мамлакатимиздаги нефть-газни қайта ишлаш тармоғида тузилган янги
шаклдаги бозор тузилмалари ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва
бошқариш механизми йўлга қўйилган. Эндиликда бу жараённи муттасил
такомиллаштира бориш баробарида истиқбол учун ишлаб чиқилган аниқ
мақсадли дастурлар, уларни амалга ошириш усуллари ва механизмларини
ривожлантириш зарур. Бу, ўз навбатида, жаҳон молиявий иқтисодий
инқирозининг ҳозирги босқичида ҳам кейин ҳам тармоқда ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотлар экспортига ўз таъсирини ўтказиши мумкин.
Ўзбекистон шароитида жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий
оқибатларини бартараф этиш бўйича 2009–2012 йилларга мўлжалланган давлат
дастурлари қабул қилинган. Ушбу инқироз оқибатларининг олдини олиш ва
юмшатиш мақсадида «…иқтисодиётимизни модернизация қилиш, техник ва
технологик янгилаш, унинг рақобатдошлигини кескин ошириш, экспорт
салоҳиятини юксалтиришга қаратилган муҳим устувор лойиҳаларни амалга
ошириш…» кузда тутилган «…бу лойиҳалар, авваломбор, ёқилғи-энергетика,
кимё, нефть-газни қайта ишлаш, металлургия тармоқларига, енгил ва
тўқимачилик саноати, қурилиш материаллари саноати, машинасозлик ва бошқа
соҳаларга тегишлидир»
2
.
Нефть-газни қайта ишлаш корхоналари келгусида истиқболли фаолият
юритишлари учун аввало уларнинг бошқарув фаолиятида сақланиб келинаётган
муаммо ва камчиликларни бартараф этиш зарур. Бундай муаммо ва
камчиликлар сифатида қўйидагиларни келтириш мумкин: иқтисодий
салоҳиятни ошириш замонавий бошқарув тизимига мос эмаслиги; ташқи
омилларнинг таъсири; молиявий мустаҳкамлик даражасининг пастлиги;
1
Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида //– Тошкент, Ўзбекистон, 1998. –Б.308.
2
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари
ва чоралари. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш давр талаби // –
Тошкент, Ўзбекистон, 2009.–Б. 36–37.
4
корхоналарда ўзаро қарздорлик даражаси юқорилиги; кадрлар салоҳияти
йилдан-йилга пасайиб бораётганлиги.
Бу каби камчиликларни бартараф этиш учун тармоқда замонавий
бошқаришнинг илғор усулларидан фойдаланиш, унинг иқтисодий механизмини
такомиллаштириш устувор вазифалардан ҳисобланади. Жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирозининг олдини олиш, унинг оқибатларини юмшатиш
зарурати эса бу вазифалар моҳиятини янада оширади.
Юқорида келтирилган ҳолатлар нефть-газни қайта ишлаш корхоналарида
бошқаришнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш масалаларини
илмий жиҳатдан тадқиқ этиш ҳамда бу борадаги муаммоларни ҳал этишга
қаратилган илмий-амалий таклифларни ишлаб чиқиш ўта муҳимлигини
кўрсатади. Бу эса тадқиқот мавзусининг долзарблигини белгилайди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Корхоналарнинг иқтисодий
механизмини ва ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш тизимини
такомиллаштиришга қаратилган айрим назарий-услубий ва амалий жиҳатлар
Ф.Тейлор, Г.Эмерсон, А.Файол, М.Вебер, Э.Мэйо, Р.Лайкерт, Г.Саймон,
П.Друкер, М.Портер ва бошқа хорижлик олимларнинг асарларида тадқиқ
қилинган.
МДҲ давлатларида эса О.С.Виханский, А.М.Наумов, В.Р.Веснин,
Э.К.Страбонский,
Б.А.Райзберг,
И.С.Степанова,
Р.Фатхутдинов,
В.Н.Афанасьев, В.Алекперов, А.И.Постников, Р.З.Лабердина, М.А.Бахрушина,
М.А.Дьяченко ва бошқалар ўтиш даври иқтисодиётида бошқариш
муаммоларини ва замонавий менежмент хусусиятларини тадқиқ қилганлар.
Ўзбекистонда ушбу муаммоларни ҳал этиш йўллари М.Ш.Шарифхўжаев,
С.С.Ғуломов,
А.М.Қодиров,
Ш.Н.Зайнутдинов,
Қ.Х.Абдураҳманов,
Ё.А.Абдуллаев,
Ғ.М.Қосимов,
М.Л.Турсунходжаев,
Э.Х.Маҳмудов,
Д.Т.Сагдуллаев, Э.Ғ.Набиев, М.Тошниёзов, Ш.Ғ.Юлдашев, Д.С.Қосимова ва
бошқалар томонидан ривожлантирилган.
Лекин, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларидан бири – ёқилғи-энергетикаси
соҳаси, хусусан, нефть-газни қайта ишлаш корхонаналари олдида турган
долзарб
муаммолардан бири–бошқаришнинг
иқтисодий
механизмини
такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар ҳали ўз ечимини тўлиқ топгани йўқ.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация иши Тошкент архитектура-қурилиш институти
илмий-тадқиқот ишлари режаси доирасида бажарилган.
Тадқиқот мақсади -
бошқаришнинг илмий-назарий жиҳатларини
ривожлантириш ва корхонани бошқаришнинг иқтисодий механизмини
такомиллаштиришга қаратилган услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан
иборат.
Тадқиқот вазифалари.
Тадқиқот ишининг мақсадидан келиб чиқиб,
қуйидагилар диссертациянинг вазифалари сифатида белгиланган:
-менежментнинг мумтоз назариясига асосланган ҳолда унинг ташкилий ва
корхона бошқарувига хос илмий-назарий жиҳатларини ривожлантириш;
-менежментда
иқтисодий
механизмнинг
моҳияти,
унинг
бозор
шароитидаги ўрни, ривожлантирилишига таъсир этувчи омилларни аниқлаш;
5
-бошқаришнинг иқтисодий механизмига доир хорижий тажрибаларни
чуқур ўрганиб, уларнинг муҳим жиҳатларини маҳаллий нефть-газни қайта
ишлаш корхоналари амалиётида жорий этиш йўлларини белгилаш;
-нефть-газни
қайта ишлаш корхоналарининг молиявий-иқтисодий
барқарорлигини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
-менежментнинг
иқтисодий механизми самарадорлигини баҳолаш
йўлларини ишлаб чиқиш, бу борада махсус ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
-«Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонасининг бошқарув стратегиясини
белгилаш ва унда бошқаришнинг иқтисодий кўрсаткичларини баҳолаш
йўлларини тадқиқ этиш.
Тадқиқот объекти
сифатида «Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонаси
ва унинг бошқарув механизми олинди.
Тадқиқот предмети
нефть-газ тармоғи
корхоналари фаолиятининг иқтисодий механизми ва улардаги бошқариш
жараёнлари ҳисобланади.
Тадқиқот методлари:
тадқиқот жараёнида назарий мушоҳада, илмий
абстракция, қиёсий ва иқтисодий таҳлил, иқтисодий таққослаш, иқтисодий-
математик, статистик гуруҳлаш каби усуллардан кенг фойдаланилган.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
-бозор иқтисодиёти шароитида менежмент иқтисодий механизмининг
назарий асослари ва ўзига хос хусусиятлари, унга таъсир этувчи ички ва ташқи
омилларни аниқлаш юзасидан таклифлар;
-нефть-газни қайта ишлаш корхоналарида бошқаришнинг иқтисодий
механизмини такомиллаштириш жараёнида иқтисодиёти ривожланган
давлатларнинг бу борадаги тажрибаларидан фойдаланиш йўллари;
-нефть-газни қайта ишлаш корхоналари молиявий-иқтисодий ҳолатини
янада яхшилаш, иқтисодий мустаҳкамлик даражасини, бу корхоналарни
бошқаришнинг иқтисодий механизми самарадорлигини ошириш, бошқариш
жараёнини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар;
-жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози шароитида нефть-газни қайта
ишлаш корхоналарини модернизациялаш ва рақобатбардошлигини ошириш
йўллари;
-«Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонаси иқтисодий ривожланишининг
прогнози вариантлари ва нефть-газни қайта ишлаш корхоналари бошқарувини
такомиллаштириш йўллари.
Ишнинг илмий янгилиги
. Бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат
иқтисодиётининг муҳим тармоғи бўлган нефть-газ соҳасида бошқаришга оид
назарий-услубий ва амалий муаммоларни ҳал этиш борасидаги илмий
янгиликлар қуйидагилар:
-бошқаришда иқтисодий механизмнинг назарий-услубий асослари кенг
тадқиқ этилиб, бу борада муаллиф ёндашуви кўрсатиб берилган;
-бошқаришнинг иқтисодий механизмини ривожлантиришга таъсир этувчи
ички ва ташқи омиллар аниқланган ва бу механизмдан амалиётда фойдаланиш
усуллари кўрсатиб берилган;
6
-бошқариш иқтисодий механизмини такомиллаштиришнинг асосий
йўналишлари аниқланган ва уларни амалиётга жорий этиш усуллари ишлаб
чиқилган;
- нефть-газни қайта ишлаш корхоналарининг иқтисодий барқарорлиги ва
бошқариш механизми самарадорлигини ошириш йўллари аниқланган;
-жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози шароитида нефть-газни қайта
ишлаш корхоналарини модернизациялаш ва уларнинг рақобатбардошлигини
ошириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар берилган;
-бошқаришнинг иқтисодий механизми самарадорлигини баҳолаш услубини
такомиллаштириш йўллари иқтисодий асосланган;
-«Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонасининг жаҳон
молиявий-
иқтисодий инқирозини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий ўсиш прогнози ишлаб
чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Илмий
тадқиқотда ишлаб чиқилган илмий-амалий хулосалар ва тавсиялар республика
нефть-газни қайта ишлаш корхоналарида бошқариш иқтисодий механизмини
такомиллаштиришнинг назарий жиҳатларини маълум даражада бойитишга
ҳисса бўлиб қўшилиши мумкин.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти эса унинг натижалари асосида ишлаб
чиқилган тавсиялардан республика нефть-газ тармоғи корхоналари, хусусан,
«Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонаси бошқаруви амалиётида
фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади. Тадқиқот материалларидан
шунингдек, республика олий ўқув юртларида «Менежмент назарияси», «Ишлаб
чиқариш менежменти», «Микроиқтисодиёт» ва «Корхона иқтисодиёти»
фанларини ўрганишда қўшимча илмий-услубий манба сифатида фойдаланиш
мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқотнинг асосий натижалари ва
хулосалари Тошкент архитектура-қурилиш институти (№ 367, 12.12.2007),
Тошкент кимё-технология институти (№ 1/04-4353, 14.12.2007) томонидан ўқув
жараёнларига, «Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонаси (№ Ф05/АТ-07,
02.01.2008) ва «Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компанияси (№ 05/1-
АА-92ж, 17.01.2008) ҳамда «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси
(№ 12/1590-ж, 18.04.2008) томонидан амалиётга жорий этилган.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Диссертация ишининг асосий илмий ғоялари ва
амалий таклифлари «Ўзбекистонда жамиятни модернизация қилишнинг
долзарб масалалари». (Тошкент, ТКТИ, 2005), «Ўзбекистоннинг иқтисодий
салоҳияти: ҳозирги ҳолати ва ундан фойдаланиш истиқболлари» (Тошкент,
ЎзМУ, 2006), «Архитектура-қурилиш фани ва давр» (Тошкент, ТАҚИ, 2008)
мавзуларидаги
илмий,
илмий-назарий,
анъанавий
анжуманларида
маъқулланган. Ушбу иш шунингдек, Тошкент архитектура-қурилиш институти
«Иқтисодиёт» ва «Менежмент» кафедраларининг кенгайтирилган илмий
семинари, Абу Райхон Беруний номидаги Тошкент давлат техника
университети «Менежмент» кафедраси илмий семинарида, Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши
академиясининг «Иқтисодиёт» йўналишидаги илмий семинарида ҳамда
7
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Муаммовий илмий кенгашида
муҳокама этилиб, ҳимояга тавсия қилинган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Илмий ишнинг асосий
натижалари баён қилинган 2 босма табоқ ҳажимидаги 8 та илмий мақола, 3 та
тезис чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация 158 бетдан иборат
бўлиб, кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати,
шунингдек, 12 та жадвал, 13 та расм, 10 та иловани ўз ичига олади.
Диссертациянинг
кириш
қисмида танланган мавзунинг долзарблиги,
муаммонинг ўрганилганлик даражаси асосланиб, илмий-тадқиқотнинг мақсад
ва вазифалари, илмий янгилиги ҳамда назарий ва амалий аҳамияти баён
қилинган.
Тадқиқотнинг
«Бошқаришнинг иқтисодий механизмининг назарий
жиҳатлари ва татбиқ этиш усуллари»
номли
биринчи бобида бозор
шароитида бошқариш иқтисодий механизмининг методологик асослари, нефть-
газни қайта ишлашда бошқариш иқтисодий механизмининг таркиби ва унга
таъсир этувчи омиллар ҳамда бу борадаги хорижий тажрибалар тадқиқ этилган.
«Нефть-газни
қайта
ишлаш
корхоналарини
бошқаришнинг
иқтисодий механизм кўрсаткичлари таҳлили»
деб номланган иккинчи бобда
нефть-газни қайта ишлаш корхоналарини бошқаришнинг молиявий-иқтисодий
кўрсаткичлари, молиявий мустаҳкамлиги ҳамда уларни бошқаришнинг
иқтисодий механизми таҳлил этилган.
Илмий ишнинг
«Нефть-газни қайта ишлаш корхоналарида
бошқаришнинг иқтисодий механизмини такомиллаштиришнинг асосий
йўналишлари»
деб номланган учинчи бобида нефть-газни қайта ишлаш
корхоналарини бошқариш стратегияси, бошқаришнинг иқтисодий механизми
самарадорлигини баҳолаш усуллари ҳамда инқироз шароитида корхона
иқтисодий ривожланишини истиқболлаштириш йўллари илмий асослаб
берилган.
Диссертация ишининг
хулоса
қисмида эса тадқиқот натижаларидан келиб
чиққан ҳолда, бир қатор амалий таклиф ва тавсиялар баён қилинган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Бозор шароитида миллий иқтисодиёт юқори суръатларда ўсишига
эришиш ва инқирозга қарши бошқаришнинг асосий йўналишларини
муваффақиятли амалга оширишда ёқилғи-энергетика мажмуаси, айниқса,
нефть-газни қайта ишлаш корхоналари барқарор фаолият кўрсатиши муҳим
омил ҳисобланади. Корхонада бошқаришнинг иқтисодий механизми
элементларидан самарали фойдаланиш иқтисодий ривожланишда муҳим
аҳамият касб этади.
Бошқаришнинг иқтисодий механизми асосларини илмий-назарий
жиҳатдан тадқиқ этиш ва уни ривожлантиришда комплекс ёндашувни ишлаб
чиқиш замонавий бошқарув фанининг долзарб масаласидир. Бу жабҳада
8
шунингдек, «иқтисодий механизм» тушунчасининг иқтисодий категория
сифатида тадқиқ этилиши илмий ва амалий жиҳатдан жуда муҳим.
Шу жиҳатлар эътиборда тутилиб, диссертацияда «хўжалик механизми» ва
«иқтисодий механизм» категорияларига хорижий ва ватанамиз олимлари
томонидан берилган таърифлар чуқур ўрганилган ва таҳлил қилинган
3
.
«Хўжалик механизми»- кенг ишлатилишига қарамасдан ҳозирча, иқтисодиёт
фанида тўлиқ ифодасини топмаган кўп қиррали тушунчадир. «Хўжалик
механизми»ни баъзи бир иқтисодчи олимлар мураккаб ва кўпрежали
иқтисодиёт амал қилишининг ҳам ички жараёнини ҳам унинг ишлаб чиқариш
кучлари ва жамият устқурмаси билан ўзаро боғлиқлигини акс эттирувчи
тушунча сифатида таърифлашса
4
, бошқалари хўжалик механизмини ўз ичига
бошқарувнинг асосий қисми ҳисобланадиган режалаштиришни, иқтисодий
воситалар ва рағбатларни, хўжалик органларининг ташкилий тузилмаларини,
улар ишининг усул ва услубларини, ишлаб чиқаришни бошқаришда меҳнат
жамоаси қатнашишининг турли шаклларини жамлайди, деб ҳисоблашади
5
.
«Иқтисодий
механизм»
категориясига
берилган
таърифларни
умумлаштирган ҳолда қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин:
- корхонанинг иқтисодий механизми–хўжалик механизмининг асосий
таркибий қисмларидан биридир. У ўзида корхонада содир бўладиган иқтисодий
муносабатлар ва жараёнларга таъсир этадиган иқтисодий усуллар, шакллар ва
воситалар йиғиндисини намоён этади;
-
иқтисодий механизм таркибини корхона мақсадларига эришишни
таъминлашга
қаратилган
ўзаро
ҳаракатдаги
функционал
тизимости
функционал-мақсад схемаси, таъминлаш тизимостлари ва иқтисодий
воситалари йиғиндиси сифатида қуриш зарур.
Менежмент ва корхона иқтисодиёти бўйича адабиётларда иқтисодий
механизмлар иқтисодий усулларга тенглаштирилади
6
. Бизнингча, иқтисодий–
механизмнинг шакллантирилиши маълум мақсад ва тамойиллар доирасида
3
Зайнутдинов Ш.Н. ва бошқ. Менежмент асослари //– Тошкент, Молия. 2001; Пшикова А.М., Противоречия
хозяйственного механизма // Ж.«Электронный экономический». http://uecs.mcnip.ru/modules, 2006. №.3(7)
Ишмуҳамедов А.Э., Ситдиқова Л.А., Ишмуҳамедова Л.А., Суннатов М.Н. Бозор иқтисодиёти ва бизнес
асослари (ўқув қўлланма) //– Тошкент,ТДИУ, 2004. –Б.36.
4
Райзберг Б.А. Курс управления экономикой.-СПб //–Питер, 2003.–С.568; Фатхутдинов Р.А. Производственный
менежмент. Учебник «Банки и биржи» //– ЮНИТИ, 1997; Афанасьев В.Н., Постников А.И. Управление
предприятием: организационные модели и информационно-управляющие системы // Учебное пособие.–
Москва, Издательство РУДН, 2005.–С.193.; Злобин Е.Ф. Рыночная модель аграрного сектора региона // –
Москва, Агри Пресс, 2000.–С.401.
5
Қосимов Ғ.М. Транспорт корхоналарида менежмент // Олий ўқув юртлари тармоқ менежменти мутахассислиги
учун дарслик.– Тошкент, Ўзбекистон, 2001. –Б. 173.; Москалеко В.П., О.В.Шапунова Равзвитие финансово-
экономического механизма на предприятии // Курс лекций.–Суми ИПП «Мрия I» ЛТД УАБД, 2003.–С.21.;
Ишмуҳамедов А.Э., Ситдиқова Л.А., Ишмуҳамедова Л.А., Суннатов М.Н. Бозор иқтисодиёти ва бизнес
асослари // (ўқув қўлланма).– Тошкент, ТДИУ, 2004.–Б.36.
6
Основы управления предприятием: экономические механизмы управления предприятием: учеб. пособие: В 3-х
кн. Кн.3/ Под ред. Профессора Г.И.Андреева, профессора В.А.Тихомирова.-М.: Финансы и статистика, 2008.-
368 с.; Герчикова И. Н. Менеджмент // Учебник 3-е изд, перераб, и доп. – Москва, ЮНИТИ, 2002.–С.501.;
Сергеев И.В. Веретиннокова И.И. Экономика организаций (предприятий) //Учебник. 3-изд., перараб. и доп. –
Москва, Велби, Издательство «Проспект», 2006.; Фальцман В.К., Давыдова Л.А. Основы управления
предприятием //– Москва, ТЕИС, 2000.–С.122.; Чуев И.Н., Чуева Л.Н. Экономика предприятия // Учебник. – 5
эк. изд. перераб и доп – Москва, Издетальско торговая корпорация «Дешков и К», 2008. –С. 416.
9
турли иқтисодий усуллар ҳамда технологик асосдан фойдаланиб амалга
оширилади.
Тадқиқот ишида хорижлик ва маҳаллий олимлар томонидан хўжалик ва
иқтисодий механизмларга берилган таърифларни чуқур ўрганиш ва таҳлил
қилиш натижасида қуйидаги хулосага келдик; уларнинг барчаси хўжалик
механизми ва иқтисодий механизмни фақат ташкилот ичидаги механизм
сифатида аниқлашган ва ташкилотларнинг ўзаро таъсири учун иқтисодий
механизм моҳиятини тўла тушунтириб бермаслигини таъкидлаб ўтган ҳолда,
иқтисодий механизмга қуйидагича тариф берилди: иқтисодий механизм – бу,
хўжалик юртишнинг мақсадини, шаклини, усулларини, воситаларини,
иқтисодий рағбатлантириш ва хўжалик ҳисоб-китобининг ресурс (аввало
моддий-техник ва молиявий ресурслар) таъминотини ўзида жамлаган бир бутун
тизимдир.
Бозор шароитида корхонани бошқаришда ички ва ташқи муҳитни бир
бутунликда қараш зарур. Уларнинг энг муҳим бирикмалари давлат,
иқтисодиётнинг бошқарилиши, рақобат, ижтимоий муҳит ҳолати ва бошқалар
ҳисобланади.
Бошқарувнинг
мослашувчанлиги
эса
бизнесда
рақобатбардошликни кучайтиради.
Корхона ишининг самарадорлигига хилма-хил омиллар ҳам таъсир
қилади. Уларни турли хил белгилар орқали синфларга ажратиш мумкин
(1-расм).
Бозор иқтисодиётида бошқарувнинг асосий ўрни шу билан хусусиятлики, у
корхонада иқтисодий жараёнлар интеграцияси билан боғлиқликни таъминлаши
шарт. Корхона бошқаруви унинг ички ва ташқи муҳитларини ўзаро боғлаб,
яхлитлаштиради. Уларнинг энг муҳим бирикмалари давлат, иқтисодиётнинг
бошқарилиши, рақобат, ижтимоий муҳит ҳолати ва бошқалардир.
Бошқарувдаги мослашувчанлик бизнесда рақобатбардошликни кучайтиради.
Тадқиқотда ички омилларни корхонанинг ўзи юзага келтириши ва улардан
фойдаланиш ҳолати бошқариш тизимига, бозор шароитида нефть-газни қайта
ишлаш корхоналарини бошқаришнинг иқтисодий механизми самарадорлиги
ташқи омилларга ҳам кўп жиҳатдан боғлиқлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Шунингдек, корхонада бошқаришнинг иқтисодий механизми шаклланишига
таъсир этувчи турли хил омилларни уларни аниқлаш борасида хорижий ва
маҳаллий олимлар томонидан олиб борилган тадқиқот ишлари ва иқтисодий
адабиётлардаги ёндашувларни умумлаштирган ҳолда тўртта тизимига бўлиш
таклиф этилган.
Диссертация ишида бошқариш иқтисодий механизмининг ўзига хос
хусусиятларини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасида ривожланган
мамлакатларнинг бу механизм ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича
тажрибалари мамлакатимиз корхоналари, шу жумладан, нефть-газни қайта
ишлаш корхоналари учун намуна бўлиб хизмат қилиши мумкинлигига алоҳида
эътибор қаратилган.
10
1-расм. Корхонада бошқаришнинг иқтисодий механизмининг
шаклланишига таъсир этувчи омиллар
Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
Тадқиқот ишида амалий таҳлилга алоҳида аҳамият қаратилган бўлиб,
бунда «Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонасининг молиявий-иқтисодий
кўрсаткичлари таҳлил қилинган (1-жадвал).
1-жадвал маълумотлари кўрсатишича, 2002–2007 йиллар оралиғида
корхонанинг сотишдан тушган тушуми 2002 йилдагига нисбатан 2007 йилга
келиб, 2,2 мартага ортган бўлса, ишлаб чиқариш харажатлари 4,7 мартага,
асосий фондларнинг ўртача йиллик қиймати 3,4 мартага ошган, соф фойда ҳам
3,4 мартага кўпайган. Аммо, соф фойда бўйича ишлаб чиқариш рентабеллиги
2007 йилда 2002 йилдагига нисбатан 0,55 фоизга камайган. Ишловчиларнинг
йиллик ўртача сони 1 фоизга ошган бўлса, битта ходимнинг ўртача ойлик
маоши 5,6 мартага, иш ҳақи 3,4 мартага ошган. Капитал қўйилмаларнинг ҳажми
2,3 мартага ортган.
Диссертацияда
корхона
фаолиятининг
муваффақияти–технология
даражаси, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва корхонани маъмурий бошқариш
ҳолати каби учта омилга боғлиқлиги асосида ўрганилиб, мазкур омиллар
ҳолати ишлаб чиқаришда харажатларнинг юқорилиги ва ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотлар сифатининг пастлиги билан боғлиқлиги таъкидлаб ўтилган.
Замонавий ахборот тизимларини жорий этиш кўп ҳолларда, ҳатто, мавжуд
Корхонада
бошқарув
иқтисодий
механизмининг
шаклланиши
Бошқарув омиллари
-режалаштиришнинг
ривожланиш даражаси;
- рақобатбардошлик;
-бошқарувнинг марказла-
шуви ва номарказлашуви;
-бўлинмаларни ташкил этиш
усуллари
ва
ташкилий
расмийлаштириш омиллари
гуруҳи.
Технологик омиллар
-корхона
кўлами
ва
ихтисослашуви;
-ишлаб чиқариш тури;
-инвестиция;
-фан-техника;
тараққиёти.
Бозор омиллари
-ташкилий
шакллар
ва
интеграция турлари;
-рақобат;
-баҳо;
-конъюнктура.
Ташкилий омиллар
-ташкилот,
бўлинмаларнинг
ташкилий-ҳуқуқий шакллари;
-ихтисослаштириш;
-кооперациялаш.
11
технология базасида ҳам фаолиятнинг иккита таркибий қисми–айнан ташкилий
ва ишлаб чиқаришни бошқариш оптималлаштирилишига имкон беради.
1-жадвал
«Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонаси асосий молиявий-иқтисодий
кўрсаткичларининг ўзгариши
Кўрсаткичлар
2002
2004
2006
2007
2007 йилда
2002 йилдаги-
га нисбати,
марта
Сотишдан тушган тушум,
млн.сўм
180425
197591
429479
405589
2,2
Ишлаб чиқариш
харажатлари, млн.сўм
70812
145349
403626
331137
4,7
Асосий фондларнинг
ўртача йиллик қиймати,
млн.сўм
236655
494984
773787
814623
3,4
Ишловчиларнинг ўртача
йиллик сони, киши
3717
3341
3512
3746
101 %
Иш ҳақи фонди, млн.сўм
2 850,2
5 097,4
10 047
15921,5
5,6
Битта ходимнинг ўртача
ойлик маоши, сўм
63900,1
127142,6
238392
354189
5,6
Иш ҳақи, млн.сўм
2470
3593
6024
8304
3,4
Солиққа тортилгунга қадар
фойда, млн.сўм
15198
2238
26864
58726
3,9
Соф фойда , млн.сўм
17404
6187
26854
59910
3,4
Соф фойда бўйича ишлаб
чиқариш рентабеллиги,
фоизда
18,2
4,0
6,2
18,1
1,1 ф.п.
Капитал қўйилмалар
ҳажми, млн.сўм
20326
29253
43089
46152
2,3
Манба: «Муборакнефтгаз» УШК маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоби.
Бозор шароитида корхонанинг ташқи муҳит билан ўзаро ҳаракати ва унинг
ички фаолияти менежмент ва маълум бошқарув таркибининг турли хилларидан
фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Илмий ишда корхонанинг молиявий барқарорлик ҳолати таҳлил қилинган
(2-жадвал). Шу таҳлил натижалари асосида ишлаб чиқилган 2-жадвалда ўз
айланма маблағларининг 2002–2007 йиллар давомида етишмаганлиги кўриниб
турибди. Бинобарин, бу даврда бундай маблағларнинг етишмаслик даражаси
4,1 марта ошган. Захиралар ва харажатларни шакллантиришнинг ўз ҳамда узоқ
муддатли манбалари етишмаслиги 3,4 мартага ортган. Захираларни
шакиллантиришнинг асосий манбалари умумий миқдори ҳам етишмаслиги
кузатилиб, у 4,9 мартага етган. Жорий активларнинг ўз айланма маблағлари
билан таъминланганлик коэффициенти эса 2002 йилдагига нисбатан 2007 йилда
-0,37 коэффициентни, яъни, 95 фоизни ташкил этган. Моддий захираларнинг ўз
хусусий маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти эса 2002 йилдагига
нисбатан 2007 йилда 75 фоиз бўлган.
2-жадвал
12
«Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонасининг молиявий
барқарорлиги кўрсаткичлари ўзгариш динамикаси
(млн.сўм)
Кўрсаткичлар
2002
2004
2006
2007
Ўз айланма маблағларининг
ортиқчалиги (+) ёки етишмаслиги (-)
-238840
-464836
-907475
-984563
Захиралар ва харажатларни
шакллантиришнинг ўз ҳамда узоқ
муддатли манбаларининг
ортиқчалиги (+) ёки етишмаслиги (-)
-119574
-261826
-389245
-402593
Захираларни шакллантиришнинг
асосий манбаларининг умумий
миқдорининг ортиқчалиги (+) ёки
етишмаслиги (-)
-119180
-261280
-549996
-595636
Жорий активларнинг ўз айланма
маблағлари билан таъминланганлик
коэффициенти
-0,39
-0,34
-0,34
-0,37
Моддий захираларнинг ўз хусусий
маблағлари билан таъминланганлик
коэффициенти
-0,99
-0,66
-0,63
-0,74
Ўз капиталининг ҳаракатчанлик
коэффициенти
-0,62
-0,54
-0,54
-0,61
Ишлаб чиқариш мақсадидаги
мулкнинг ҳақиқий қиймати
коэффициенти
0,66
0,63
0,65
0,67
Ўз капиталининг концентрация
(автаномлиги) коэффициенти
1,78
1,70
1,74
1,83
Заём ва ўз капиталининг ўзаро
нисбати коэффициенти
0,10
0,0001
0,01
0,01
Манба: «Муборакнефтгаз» УШК маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланган.
Фақат, 2007 йилга келиб ишлаб чиқариш мақсадидаги мулкнинг ҳақиқий
қиймати
1 фоизга, ўз капиталининг концентрация коэффициенти 3 фоизга
ошган. Заём ва ўз капиталининг ўзаро нисбати коэффициенти эса 2002
йилдагига нисбатан 2007 йилда 10 фоизни ташкил қилган.
Корхонада 2002–2007 йилларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар
ҳажмида ва улар таркибида сезиларли ўзгаришлар кузатилди. Масалан, 2007
йилга келиб табиий газни қазиб олиш 36,09 млн.куб метрни, газ конденсати
820,5 минг тоннани, ташкил этган. Сиқилган газ ишлаб чиқариш ҳажми 2007
йилда 19,4 минг тоннага етган. Нефть қазиб олиш 2007 йилда 2605 минг
тоннани ташкил қилган ёки 30 фоизга камайган (2-расм).
13
36,8
2399
0
3715
37,2
1724
35,7
3760
36,8
1013,7
37,8
3103
36,1
820,5
19,4
2605
0
500
1000
1500
2000
2500
3000
3500
4000
2002
2004
2006
2007
Газ қазиб олиш
Конденсат қазиб олиш
Сиқилган газ
Нефт қазиб олиш
2-расм.
«
Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонасининг ишлаб чиқариш
ҳажми диаграммаси
Манба: «Муборакнефтгаз» УШК маълумотлари.
Бозор
шароитида
нефть-газни
қайта
ишлаш
корхоналарини
бошқаришнинг истиқболдаги фаолияти товар, хом–ашё ва моддий ишлаб
чиқариш базасини ривожлантиришнинг стратегик масалаларини ҳал этишга
қаратилмоғи лозим. Бунда амалдаги ишлаб чиқариш қувватларини
модернизация қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва бошқа асосий
фондларни яратиш нефть-газни қайта ишлаш корхоналари маҳсулотларига
бўлган талаб тенденцияларига мос равишда амалга оширилиши зарур.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, нефть-газни қайта ишлаш корхоналарида
бошқариш иқтисодий механизмининг самарадорлигини ошириш учун
қуйидагилар талаб этилади:
-
корхона ривожланишини башорат қилиш асосида инвестицион
лойиҳаларни шакллантириш ва танлаш;
-
инвестицион
жараёнларни бошқариш, шу жумладан, зарурий
инвестицион ресурсларни тўплаш, капитал қўйилмаларни объектлар бўйича
тақсимлаш, маблағлардан самарали фойдаланишни назорат қилиш ва янги
яратилган ҳамда амалдаги ишлаб чиқариш фондларини, яъни, мулк
мажмуасини самарали бошқариш;
-
нефть-газни қайта ишлаш корхонаси активлари қийматининг ошишига
таъсир этувчи инвестицион жозибадорлик (инвестицияни жалб этиш
қобилияти)га эришиш ва ҳ.к.
Корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятига нафақат янги техника ва
замонавий технологияларни жорий этиш, балки ресурс чегараланганлигини ва
баъзи бир асбоб-ускуналар турларининг импортга келишини ҳисобга олган
ҳолда мавжудларини модернизациялаш ва қайта жиҳозлаш ҳам лозим.
Тадқиқот ишида «Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонасининг
бошқарув ва хўжалик фаолияти таҳлил қилиниб, қуйидаги камчиликлар
аниқланди: ишлаб чиқариш ускуналари ва асосий фондларнинг эскириш
даражаси юқорилиги; қўшимча хизмат кўрсатувчи технологияларнинг оқилона
14
жойлаштирилмаганлиги; технологик жиҳозлардан самарали фойдаланиш
даражасининг пастлиги; ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштириш юқори
даражада эмаслиги; харажатлар юқорилиги ҳисобига фонд қайтимининг
пастлиги; амортизация чегирмалари юқорилиги.
Мазкур ҳолатларни бартараф этиш учун илмий ишда «Муборакнефтгаз”
унитар шуъба корхонаси бошқарув ва хўжалик фаолиятини такомиллаштириш
ва маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш бўйича қуйидаги таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқилди:
-ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта
жоҳазлашни янада жадаллаштириш, замонавий, мослашувчан технологияларни
кенг жорий этиш;
-фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватларини консервация қилиш;
-тармоқ
корхоналари
билан
ўзаро
кооперацион
алоқаларни
жадаллаштириш;
-замонавий мослашувчан технологияларни жорий этиш;
-экспортга йўналтирилган маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш
учун барча ресурслардан оқилона фойдаланишнинг таъсирчан механизмини
ишлаб чиқиш;
-барча бўғинларда молиявий рағбатлантириш механизмини жорий этиш;
-ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини камайтиришни
рағбатлантиришнинг таъсирчан механизмини яратиш;
-мавжуд
ресурслардан, биринчи навбатда, электр ва энергия
ресурсларидан тежамли фойдаланиш учун ноишлаб чиқариш фаолиятида қуёш
ва ёруғлик энергиясидан кенг фойдаланиш, тежамкор электр энергия
технологияларидан фойдаланишни йўлга қўйиш;
-маъмурий бошқарув ходимлари сонини қисқартириш орқали бошқарув
харажатларини камайтириш;
-ишлаб
чиқариш
цехлари
орасида
энергияни
тежашнинг
рағбатлантирувчи механизмини ва маҳсулотларни диверсификациялаш
сиёсатини ишлаб чиқиш ва барча ходимлар орасида электр–энергиядан
самарали ва тўғри фойдаланиш бўйича назарий ва амалий семинарлар ташкил
қилиш;
- маҳаллий хом ашё ва материаллардан фойдаланиш даражасини ошириш;
-тармоқ
ичидаги
корхоналар
билан
фьючерс
битимларидан
фойдаланишни йўлга қўйиш;
- истеъмол ҳажмини оширишни рағбатлантириш;
- ишлаб чиқаришда кластерли ёндашиш ва бошқалар.
Корхонани
бошқаришнинг
иқтисодий
механизми
самарадорлик
кўрсаткичларини аниқлаш ва ҳисоблаш бўйича анъанавий ёндашувларда асосан
корхона фаолиятининг барча томонлари миқдорий жиҳатдан ифодаланади.
Илмий
ишда
бошқарув
тизими
самарадорлигини,
жумладан,
бошқаришнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш масаласи ҳозирда жуда
мураккаб ва долзарблиги таъкидлаб ўтилади. Маҳаллий ва хорижий олимлар
томонидан ҳам ишлаб чиқариш самарадорлиги, ҳам бошқарув тизими
кўрсаткичларини бирлаштирувчи самарадорликнинг универсал мезонини
15
(комплексли, синтетик) асослаб бериш борасида кўпгина илмий изланишлар
олиб борилган. Лекин ҳозирча самарадорликни аниқлашнинг универсал мезони
ишлаб чиқилганича йўқ. Иқтисодий адабиётларда «бошқарув самарадорлиги»
тушунчаси кенг ўрганилган. Аммо ушбу тушунча турли иқтисодчи олимлар
томонидан турлича талқин этилган. Бу талқинларнинг ҳеч бирида «бошқарув
самарадорлиги» тушунчасининг барча жиҳатлари ўз аксини тўлиқ топмаган
7
.
Адабиётларда тегишли тушунчалар талқинлари турлича берилганлигига
қарамасдан, уларнинг бир-бирини тўлдириши ва «самарадорлик» тушунчасини
кенгроқ англашга ёрдам бериши таъкидланган. Диссертацияда эса бошқарув
самарадорлиги агарда хўжалик тизимларининг барча элементлари мақсадга
йўналтирилган тарзда амал қилса, ўз мақсадли кўрсатмаларини энг мақбул
иқтисодий воситалар орқали амалга оширсагина таъминланади,
деб баён
этилади.
Амалиёт учун бошқарув самарадорлигини баҳолашда бошқарувнинг
мақсадларини аниқлаш ва бу мақсадларга эришилишини таъминлаш жуда
муҳим. Бошқарув самарадорлигининг ўзи ҳам кенг ва тор маъноларни беради.
Уни ҳисоб-китоб қилишда эса кўпгина кўрсаткичларни аниқлашга тўғри
келади.
Корхона бошқарув фаолиятини баҳолаш амалиётида умумлаштирувчи
кўрсаткичлар: меҳнатдан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари; асосий
фондлар ва айланма маблағлар; моддий маблағлар каби кўрсаткичлар
тизимидан фойдаланилади, аммо улар корхоналар фаолиятининг барча
қирраларини, шунингдек, молиявий ва маркетинг томонларини ҳам қамраб
олмаслигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Тадқиқот ишида «Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонаси
фаолиятининг бошқарув жараёни самарадорлиги ҳисоб-китоби амалга
оширилиб унда бошқаришнинг иқтисодий самарадорлигини кенг тарзда
баҳолаш учун умумлаштирувчи кўрсаткичлардан фойдаланилган (3-жадвал).
«Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонасини бошқариш фаолияти
самарадорлигининг умумлаштирувчи кўрсаткичларини таққослаш натижасида,
2002–2007 йиллар мобайнида харажат самарадорлигидан ташқари, барча
кўрсаткичлар бўйича ижобий ўсиш кузатилганлигини кўришимиз мумкин.
Ушбу кўрсаткичлар корхоналар ўз ҳаракат стратегия ва тактикаларини
мустақил равишда ишлаб чиқаётган бозор иқтисодиёти шароитларида алоҳида
аҳамият касб этади. Корхоналарнинг молиявий аҳволи молиявий қарамлик,
ликвидлилик, рентабеллик, бозор активлиги коэффициентлари билан
аниқланади. Ўрганилаётган даврда ташқи бозордаги рақобатбардошли
маҳсулотнинг солиштирма улушидан ташқари барча кўрсаткичлар бўйича
пасайиш тенденцияси кузатилганлигини кўришимиз мумкин.
7
М.Шарифхўжаев, Ё. Абдуллаев. Менежмент Олий ўқув юртлари бакалавр ва магистрантлари учун дарслик //
–Тошкент, Ўқитувчи, 2001. –Б. 652.; Райзберг Б.А. Курс управления экономикой //– СПб.– Питер, 2003.–С. 115.;
Глухов В.В. Менеджмент // Учебник.-СПб. – СпецЛит,2000.–С..361.; Герчикова И.Н. Менеджмент // Учебник.-
3-е изд., перараб. И доп. – Москва, ЮНИТИ, 2002. –С.362.; Зайнутдинов Ш.Н. и др. Основы менеджмента //–
Тошкент, Ўқитувчи, 1996. –С.167.
16
3-жадвал
«Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонаси бошқарувининг
иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари
Кўрсаткичлар
2002
2004
2006
2007
Харажат самарадорлиги коэффициенти
1,46
1,07
1,06
1,22
Асосий
воситалар
айланувчанлиги
коэффициенти(фонд қайтими)
4,70
5,27
9,98
11,31
Активлар айланувчанлиги коэффициенти
0,34
0,29
0,42
0,48
Захиралар
айланувчанлиги
коэффициенти
6,24
11,56
14,05
16,81
Меҳнат унумдорлиги коэффициенти
57,3
71,2
189,5
167,1
Бошқарувнинг иқтисодий самарадорлиги
коэффициенти
0,31
0,31
0,55
0,59
Ташкилотнинг
ташқи
бозордаги
рақобатбардошли
маҳсулотининг
солиштирма улуши, фоизда
0,26
0,21
0,32
0,38
Асосий
фондларнинг
янгиланиш
тезлигининг ўсиши, фоизда
13,11
2,04
-6,80
-2,24
Технологик
асбоб-ускуналар
ўртача
ёшининг ўзгариши, йил
72,7
6,4
-21,3
-16,5
Манба: «Муборакнефтгаз» УШК маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб китоби.
Диссертацияда
бозор
шароитида
нефть-газни
қайта
ишлаш
корхоналарида бошқарув самарадорлигини баҳолаш амалиётида бир неча
базавий кўрсаткичлар мезонларини киритишга эҳтиёж туғилиши, улар асосида
бошқарув тизимининг натижавийлиги баҳоланиши амалга оширилиши
таъкидланган, функционал тизимостилар ва бошқарув даражалари бўйича
самарадорлик баҳоланишининг асосий жиҳатлари ўрганилиб, бу борада таклиф
ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ишда бошқариш самарадорлиги кўрсаткичларини статикада ва
динамикада ўрганиш тавсия қилинади. Бунда корхона активларига киритилган
ҳар бир сўм амалда олинган даромад билан таққосланиши лозим. Агар
эришилган даромад кўрсаткичи сарфланган капиталга тенг ёки ундан юқори
бўлса, унда корхона фаолият юритишга лаёқатли ҳисобланади. Агарда аксинча
бўлса, айниқса, узоқ муддат давомида аҳвол шу тарзда давом этса, бу
корхонанинг келажагига салбий таъсир кўрсатади.
Корхонада бошқарув самарадорлигини аниқлаш учун тегишли тарзда
ҳисоб-китобларни олиб боришда кўпгина кўрсаткичлардан фойдаланиш зарур.
Ушбу кўрсаткичларни бир-бири билан боғлаган ҳолда муайян корхона учун
инвестициялар даромадлилиги аниқланади. «Инвестициялар даромадлилиги»
концепцияси универсал тавсифга эга, лекин ушбу кўрсаткичларни ҳисоблаш
услублари ҳар хил бўлиши мумкин.
Корхонада асосий фондларнинг янгиланиш тезлиги ва технологик асбоб-
ускуналар ўртача ёши салбий томонга ўзгариши инвестицион фаолиятни
жонлантириш борасида чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлигини
кўрсатиб турибди.
17
Бошқарув самарадорлиги кўрсаткичлари ўзида корхона фаолиятининг
якуний натижаларини акс эттиради. Ушбу натижаларга ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотнинг энг умумий ва умумий ҳаётий даври барча босқичларидаги
сифат ва ташкилот шохобчалари томонидан бажариладиган ўзига хос
вазифалар каби кўплаб омиллар таъсир кўрсатади. Энг умумий, ва махсус
функциялар бажарилиш сифатини оширишнинг ўта муҳим шарти
бошқарувнинг юқори даражада илмий асосланганлиги ҳисобланади.
Тадқиқот ишида «Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонасининг соф
фойда кўрсаткичи ва унга таъсир этувчи омилларнинг 2015 йилгача бўлган
прогнози ҳисоб-китоб қилинган (4-жадвал). Бунда узоқ муддатли концепция ва
стратегияни белгилашнинг асосий воситаси бўлган иқтисодий кўрсаткичларни
прогноз қилишга жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини ҳисобга олган ҳолда
алоҳида эътибор берилган.
Мазкур прогноз кўрсаткичлари «Муборакнефтгаз» унитар шуъба
корхонасининг ривожланиш стратегиясини аниқлашга имконият беради.
Нефть-газни қайта ишлаш корхоналари ишлаб чиқариш самарадорлигини
билдирувчи муҳим кўрсаткичлардан бири соф фойда ҳисобланади. Унинг
ошишига бир томондан солиқлар миқдори пасайиши таъсир этса, иккинчи
томондан, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган ва бозор шароитларини акс
эттирувчи омиллар таъсир этади. Бу омилларнинг асосийлари асосий ишлаб
чиқариш фондлари қиймати, капитал қўйилмалар ҳажми, ижтимоий суғурта
ажратмалари билан бирга иш ҳақи, хом ашё ва материаллар, энергия
ресурслари ва бошқа кўрсаткичлар ҳисобланади.
Ушбу кўрсаткичларнинг соф фойдага миқдорий таъсирини аниқлаш учун
математик-статистик
усулдан
фойдаланиб,
корреляцион-регрессион
тенгламалар тузилган.
Олинган тенглама қуйидаги кўринишга эга
8
:
У= 234,9-0,05х
1
+ 10,1х
2
-0,98х
3
-80,5х
4
-49,01х
5
Бу ерда; у – соф фойда (млн.сўм); х
1
– асосий ишлаб чиқариш
фондларининг ўртача йиллик қиймати (млн.сўм); х
2
– капитал қўйилмалар
ҳажми (млн. сўм); х
3
– ижтимоий суғурта ажратмалар билан бирга иш ҳақи
(млн.сўм); х
4
– хом ашё ва материаллар (млн.сўм); х
5
– энергия ресурслари
(млн.сўм).
Тенглама учун кўплик корреляция коэффиценти (R), ҳамда жуфтлик
корреляция коэффицентлари (r
yx1
, r
yx2
, r
yx3
, r
yx4
, r
yx5
) қуйидагиларга тенг:
R = 0,88, r
yx1
= -0,58, r
yx2
= -0,87, r
yx3
= -0,83, r
yx4
= 0,86, r
yx5
= 0,73
Юқорида келтирилган натижалар соф фойда ўзгаришининг деярли 80
фоизини шу омиллар белгилашини кўрсатади. (R
2
= 0,88). Соф фойданинг
8
Тенглама кўрсаткичлари Microsoft Ехсеl амалий дастуридан фойдаланиб аниқланган.
18
олинган омиллар билан боғлиқлиги юқори даражада эканлигини жуфтлик
корреляция коэффициенти ифодалайди.
Агар омил коэффициенти ишораси мусбат бўлса, омил соф фойда билан
тўғри боғланишда бўлади. Асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача
йиллик қиймати, капитал қўйилмалар ҳажми ва ижтимоий суғурта ажратмалари
ҳажмининг бир бирликка камайиши соф фойданинг мос равишда 0,05;10,1;0,98
млн.сўмга ортишига имкон беради.
Ўйлаймизки, ишлаб чиқилган прогноз варианти асос учун қабул
қилиниши мумкин. Бунда минималлаштирилган вариант таклиф этилган.
Шунга қарамасдан, корхона иқтисодий ривожланишида айрим ўзгаришлар
бўлиши мумкин.
4-жадвал
«Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонасининг иқтисодий
кўрсаткичлари прогнози
(млн.сўм )
Кўрсаткичлар
ҳақиқат
прогноз
2010
йилнинг
2007 йилда-
гига
нисбатан,
марта
2015
йилнинг
2007 йилда-
гига
нисбатан,
марта
2004
2007
2010
2015
Соф фойда
6187
59910
104487,7
204446,8
1,7
3,4
Асосий ишлаб
чиқариш
фондларининг
ўртача йиллик
қиймати
494984
814623
1183304
1756504
1,4
2,1
Капитал қўйилмалар
ҳажми
29253
46152
63303,6
88887,6
1,4
193
Ижтимоий суғурта
ажратмалари билан
бирга иш ҳақи
3593
6658
10188,5
15976
1,5
2,4
Хом ашё ва
материаллар
5525
7122
8654,9
10925,9
1,2
153
Энергия ресурслари
3249
3876
4076,9
4655,4
1,05
120
Манба: муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.
«Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонасининг соф фойдаси 2004 йилда
6187 млн. сўмни ташкил қилган бўлса, 2007 йилда 9,7 мартага ошиб, 59910 млн.
сўмга етган. Бу кўрсаткич 2007 йилдагига нисбатан 2010 йилда 74 фоизга ошиб,
104487,7 млн. сўмни, 2015 йилда 3,4 мартага ошиб, 204446,8 млн. сўмни,
капитал қўйилмалар ҳажми 2004 йилда 29253 млн. сўмни ташкил қилган бўлса,
2007 йилда 46152 млн. сўмни, 2010 йилда 37 фоизга ошиб, 63303,6 млн. сўмни,
2015 йилда эса 92 фоизга ошиб, 88887,6 млн. сўмни ташкил қилиши мумкин.
Ижтимоий суғурта ажратмалари билан бирга иш ҳақи 2010 йилда 53 фоизга
ошиб, 10188,5 млн. сўмни, 2015 йилда 2,4 мартага ошиб, 15976 млн. сўмни
ташкил қилиши мумкин.
19
ХУЛОСА
Ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида қуйидаги хулосаларга
келинди ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди:
1. Бошқариш иқтисодий механизмининг илмий-назарий асосларини,
бошқариш механизми услубиятини ўрганиш ва улардан ишлаб чиқаришни
ташкил этишда фойдаланиш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан
ҳисобланади. Чунки, ишлаб чиқаришга назарий ёндашувлар нафақат ишлаб
чиқариш самарадорлигини, балки моддий, техникавий, молиявий ресурслар ва
инсон ресурслари самарадорлигини таъминлайди.
2. Нефть-газни қайта ишлаш корхоналарида бошқаришнинг иқтисодий
механизмини такомиллаштиришга таъсир қилувчи омиллар якка ҳолда эмас,
балки ўзаро боғлиқ ҳолда қаралиши лозим. Нефть-газни қайта ишлаш
корхоналарида бошқаришнинг иқтисодий механизми самарадорлигини
оширишга кўпгина ички ва ташқи омиллар таъсир кўрсатади. Улар орасида
бошқарув ва ишлаб чиқариш тизимини такомиллаштириш омили ҳал қилувчи
омил ҳисобланади. Бошқариш тизими инновацияси ишлаб чиқариш
самарадорлигини оширишга жуда катта таъсир кўрсатади.
3. Ривожланган хорижий мамлакатлар корхоналари амалиётида
бошқаришнинг иқтисодий механизми бўйича тўпланган бой тажрибалардан
маҳаллий нефть-газни қайта ишлаш корхоналари амалиётида самарали
фойдаланиш ўзига хос бошқаришнинг иқтисодий механизмини ривожлантириш
стратегиясини ишлаб чиқишга ёрдам беради.
4. Корхонанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини аниқлаш борасида
олиб борилган таҳлиллар иқтисодий барқарорликни таъминлашда комплекс
таҳлил қилиш концепцияси корхонанинг нафақат қисқа муддатда, балки узоқ
муддатдаги барқарор фаолият юритишини таъминлаш йўлларини аниқлашга
ҳам имкон берди.
5. Корхонанинг ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини ошириш ва
умумий ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда қуйидаги йўналишлар
бўйича ишларни йўлга қўйиш лозим:
- корхонанинг молиявий ва маркетинг сиёсатини ўзгартириш;
- нарх сиёсатини такомиллаштириш;
- давлат (тармоқ) ва маҳаллий дастурлардан келиб чиқиб, корхона
фаолиятини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш;
- корхонанинг умумий молиявий ҳолатини ва активлар ликвидлигини
ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
- корхонадаги кадрлар сиёсатига ишлаб чиқариш жараёнлари билан
персонал сони ва малакаси мослигини таъминлаш борасида ўзгартиришлар
киритиш.
6. Корхона ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятида молиявий маблағлар
билан таъминланганлик даражасини ошириш борасида қуйидаги ишларни
амалга ошириш зарур:
- ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатини оширишнинг самарали бошқарув
тизимини қўллаш ва ишчи ходимлар малакасини ошириш;
20
- ишлаб чиқариш тизимларига ахборот технологияларини жорий этиш,
бошқарувда эгилувчанлик, сифатни ошириш, кооперация алоқаларини
ривожлантириш.
7. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини юмшатишда нефть-газни
қайта ишлаш корхоналарида бошқаришнинг иқтисодий механизмини
такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Бунда ишлаб чиқариш
жараёнида қурамалашган бошқарув стратегиясидан фойдаланиш зарур.
Қурамалашган бошқарув стратегияси нефть-газни қайта ишлаш корхоналари
учун вертикал интеграция устуворликлари ёрдамида ишлаб чиқариш
ҳажмининг ошишига ва ҳаражатларни камайтиришга имкон беради.
8. Нефть-газни қайта ишлаш корхоналари бошқаруви самарадорлигини
оширишнинг муҳим омили, шунингдек, корхоналарни инвестициялашнинг
ички ва ташқи манбаси инновацион фаолликни кучайтириш ҳисобланади.
Корхоналар томонидан маҳсулот, технологик ва шахсий инновацияларни
қўллаш ўз навбатида уларнинг моддий-техник базасини сифат жиҳатидан
янгилаш, бозор талабларига мос катта ҳажмдаги маҳсулотларни кам харажатлар
билан юқори сифатда ишлаб чиқиш учун замин яратади.
9. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан келиб чиққан ҳолда,
«Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонаси рақобатбардошлигини ошириш,
энергияни тежовчи техник қарорларни жорий этиш самарадорлиги янги
мезонларини ишлаб чиқиш, нефть-газни қайта ишлаш корхоналарининг,
умуман, бутун иқтисодиётнинг келгусидаги ривожланишида ижобий аҳамият
касб этади.
10. «Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонасида ишлаб чиқаришнинг
техник даражасини оширишни таъминлаш мақсадида техник ва технологик
инновациялар жорий этилиши билан шуғулланувчи алоҳида бўлим тузиш
лозим. Ушбу бўлим фаолиятини такомиллаштириш учун Абу Райхон Беруний
номидаги Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология
институти ҳамда «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компаниясининг
ходимларини жалб этиш керак. Бошқа нефть-газ ташкилотлари ҳузурида ҳам
фаолияти айнан шундай мақсадларга йўналтирилган шўъба корхоналарини
тузиш зарур.
11. «Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонасида иқтисодий инқироз
таъсиридан келиб чиқиб, ташқи ва ички бозорларда товар ва хизматларнинг
рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш харажатларини
камайтириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш учун қуйидагилар тавсия
этилади:
- ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё ва материаллардан
интенсив фойдаланиш ҳисобига харажатларни камайтириб, маҳсулот
таннархини пасайтириш;
- электр энергия сарфларини камайтириш;
- ишлаб чиқариш тавсифига эга хизматлар қийматини оптималлаштириш;
- рағбатлантириш тавсифидаги тўловларни оптималлаштириш;
- амортизация чегирмаларини камайтириш;
- маҳсулотни сотиш бўйича хизматларни пасайтириш.
21
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИЛМИЙ ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.Маманазаров О.Ш., Нуримбетов Р.И., Саидов М.С. Иқтисодий ўсишни
таъминлашда менежмент тизимини такомиллаштириш масалалари //
«Ўзбекистонда жамиятни модернизация қилишнинг долзарб масалалари».
Республика илмий-назарий конференцияси материаллари. – Тошкент, ТКТИ,
2005, – Б. 215–216.
2.Маманазаров О.Ш., Зайнутдинов Ш.Н. Бошқаришнинг иқтисодий
механизмини такомиллаштириш // «Жамият ва бошқарув». – Тошкент, 2006,–
Б. 21–23.
3.Маманазаров О.Ш., Нуримбетов Р.И. Нефть-газ тармоғида
бошқаришнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш масалалари //
«Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти: ҳозирги ҳолати ва ундан фойдаланиш
истиқболлари»
мавзусидаги
республика
илмий-назарий
конференция
материаллари тўплами. – Тошкент, ЎзМУ, 2006,– Б. 231–233.
4.Маманазаров О.Ш. Нефть саноатини замонавий бошқариш // «Жамият
ва бошқарув». –Тошкент, 2007,–№2.–Б. 119–121.
5.Маманазаров О.Ш. Иқтисодий механизмга таъсир этувчи омиллар //
«Жамият ва бошқарув». –Тошкент, 2007,–№3.–Б. 97–98.
6.Маманазаров О.Ш. Бошқаришнинг иқтисодий механизмини таҳлил
қилиш усуллари // «Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги».–Тошкент, 2007,–№11.–Б.
31.
7.Маманазаров О.Ш. Корхонанинг молиявий-иқтисодий аҳволи ва
барқарорлигини баҳолаш модели // «Иқтисодиёт ва таълим».–Тошкент,
2007,–№3.–Б.85–89.
8.Маманазаров
О.Ш.
Повышение
эффективности
управления
использования основных средств на предприятиях нефтегазовой отрасли //
«Экономика и финансы». – Москва, 2008,–№1.–Б.41–43.
9.Маманазаров О.Ш. Бошқариш самарадорлигини баҳолаш // «Жамият ва
бошқарув». –Тошкент, 2008,–№1.–Б.115–117.
10.Маманазаров О.Ш. Нефть-газ саноати корхоналарида бошқариш
стратегияси // «Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги».–Тошкент, 2008,–№4.–Б.
37.
11.Маманазаров О.Ш. Жуманиёзов Б.Б. Нефт ва газни қайта ишлаш
корхоналарида бошқаришнинг иқтисодий механизмини таҳлил қилиш усуллари
// «Архитектура-қурилиш фани ва давр» ХVII анъанавий анжуман натижалари
бўйича илмий ишлар тўплами.–Тошкент, ТАҚИ, 2008,–Б.109–110.
22
Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Маманазаров
Ойбек Шомуродовичнинг 08.00.13 – «Менежмент ва маркетинг» ихтисослиги
бўйича
«Бозор
шароитида
бошқаришнинг
иқтисодий
механизмини
такомиллаштириш («Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонаси мисолида)»
мавзусидаги диссертацияси
Р Е З Ю М Е С И
Таянч сўзлар:
иқтисодий механизм, хўжалик механизми, бошқаришнинг
иқтисодий механизми, самарадорлик, бошқариш самарадорлиги, бошқариш
стратегияси.
Тадқиқот объекти:
«Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонаси ва
унинг бошқарув механизми.
Ишнинг мақсади:
бошқаришнинг илмий-назарий жиҳатларини
ривожлантириш ва корхонани бошқаришнинг иқтисодий механизмини
такомиллаштиришга қаратилган услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан
иборат.
Тадқиқот методлари:
тадқиқот жараёнида
назарий мушоҳада, илмий
абстракция, қиёсий ва иқтисодий таҳлил, иқтисодий таққослаш, иқтисодий –
математик, статистик гуруҳлаш каби усуллардан кенг фойдаланилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
бошқаришда иқтисодий
механизмининг назарий-услубий асослари кенг тадқиқ этилиб, бу борада
муаллиф ёндашуви кўрсатиб берилган; бошқаришнинг иқтисодий механизмини
ривожлантиришга таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар аниқланган ва бу
механизмдан амалиётда фойдаланиш усуллари кўрсатиб берилган; бошқариш
иқтисодий
механизмини
такомиллаштиришнинг асосий
йўналишлари
аниқланган ва уларни амалиётга жорий этиш усуллари ишлаб чиқилган; нефть-
газни қайта ишлаш корхоналарининг иқтисодий барқарорлиги ва бошқариш
механизми самарадорлигини ошириш йўллари аниқланган; жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирози шароитида нефть-газни қайта ишлаш корхоналарини
модернизациялаш ва уларнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича илмий-
амалий таклиф ва тавсиялар берилган; бошқаришнинг иқтисодий механизми
самарадорлигини баҳолаш услубини такомиллаштириш йўллари иқтисодий
асосланган; «Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонасининг жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирозини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий ўсиш прогнози ишлаб
чиқилган.
Амалий аҳамияти:
тадқиқотнинг амалий аҳамияти унинг натижаларидан
республика нефть-газ тармоғи корхоналарида, хусусан, «Муборакнефтгаз»
унитар шуъба корхонаси бошқаруви амалиётида фойдаланиш мумкинлиги
билан белгиланади. Шунингдек, тадқиқот материалларидан республика олий
ўқув юртларида «Менежмент назарияси», «Ишлаб чиқариш менежменти»,
«Микроиқтисодиёт» ва «Корхона иқтисодиёти» фанларини ўрганишда
қўшимча илмий-услубий манба сифатида фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
натижалари
«Ўзбекнефтгаз»
миллий
холдинг
компанияси,
«Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компанияси ва «Муборакнефтгаз»
унитар шуъба корхонаси томонидан амалиётга жорий этиш учун қабул
қилинган.
Қўлланиш соҳаси:
тадқиқот материалларидан нефть-газ соҳаси
корхоналарида бошқаришнинг иқтисодий механизмини такомиллаштиришда
фойдаланилади.
23
Р Е З Ю М Е
диссертации
Маманазарова
Ойбека
Шомуродовича
на
тему:
«Совершенствование экономического механизма управления в рыночных
условиях» (на примере унитарно-дочерного предприятия «Мубаракнефтгаз») на
соискание ученой степени кандидата экономических наук по специальности
08.00.13 – «Менеджмент и маркетинг»
Ключевые слова:
экономический механизм, хозяйственный механизм,
экономический механизм управления, эффективность, эффективность
управления, стратегия управления.
Объект
исследования:
унитарно-дочернее
предприятие
«Мубаракнефтгаз» и механизм её управления
.
Цель работы:
развитие научно-теоретических аспектов управления и
разработка
методологических
и
практических
рекомендаций
по
совершенствованию экономического механизма управления.
Методы исследования:
широко применялись методы теоретического
мышления, научная абстракция, сравнительный и экономический анализ,
экономическое сравнение, экономико-математические и статистические
группировки.
Полученные результаты и их новизна:
изучены теоретическо-
методологические основы экономического механизма управления; определены
внутренние и внешние факторы, влияющие на развитие управления
экономическим механизмом и показаны методы их использования на практике;
предложены основные направления улучшения экономического механизма
управления и разработаны методы их реализации на практике; определены пути
экономической устойчивости и повышения эффективности экономического
механизма управления, обоснованы их использование на предприятиях
переработки нефти и газа; рекомендованы научно-практические предложения
по модернизации предприятий и переработке нефтегазового сырья в условиях
мирового финансово-экономического кризиса, показаны пути повышения
конкурентоспособности нефтегазовых предприятий; дана оценка
эффективности экономического механизма управления и показаны пути их
совершенствования; разработан прогноз экономического роста унитарно-
дочернего предприятия «Мубарекнефтегаз» с учетом мирового финансово-
экономического кризиса.
Практическая значимость:
возможность использования практических
предложений диссертации на предприятиях нефтегазовой промышленности
республики, в частности на практике унитарно-дочернего предприятия
«Мубарекнефтегаз». Отдельные положения диссертации могут быть
использованы
в
обучении
предметов
«Теория
менеджмента»,
«Производственный
менеджмент»,
«Микроэкономика»,
«Экономика
предприятия» в вузах республики.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
Результаты
исследования приняты для внедрения на практике в Национальной
холдинговогой
компании
«Ўзбекнефтегаз»,
акционерной
компании
«Ўзнефтгазказибчиқариш»
и
унитарно-дочернем
предприятии
«Мубарекнефтегаз».
Область применения:
материалы исследования используются в
совершенствовании управления экономического механизма предприятий
нефтегазовой отрасли
24
R E S U M E
Thesis of Mamanazarov Oybek Shomurodovich on the scientific degree
competition of the candidate of economic sciences in management and marketing
speciality 08.00.13 subject: «Perfection of the economic mechanism of management
in market conditions» (by the example of unitary affiliate enterprise
«Mubarakneftgaz»)
Key words:
economic mechanism, the mechanism of a facilities, the economic
mechanism of management, efficiency, management efficiency, strategy of
management.
Object of research
: the unitary affiliate enterprise «Mubarakneftgaz» and its
system of management.
Purpose of research
: development of scientifically-theoretical aspects of
management and working out of the methodological and practical recommendations
on the perfection of economic mechanism of management.
Methods of research
: wider usage of theoretical thinking, scientific
abstraction, the comparative and economic analysis, economic comparison,
economical-mathematical and statistical grouping.
The obtained results and their novelty
: the theoretical methodological bases
of economic mechanism of management were studied; the internal and external
factors influencing development of the economic mechanism of management are
found, and ways of their use in practice are shown; the basic trend of the
improvement of the economic mechanism of management as well as their usage was
worked out; ways of the analysis of economic stability and efficiency of the
economic mechanism are identified, and also ways of their introduction into practice
at the enterprises of the oil-gas industry are determined; the scientific practical
suggestions on the modernization of enterprises on the re-usage of oil-gas materials
in the world economic crisis were recommended; the estimation of the efficiency of
the economic mechanism of management is given and ways of their perfection are
shown; the development prognoses of the unitary
affiliate enterprise
«Mubarakneftgaz» was worked out taking into consideration the world economic
crisis.
Practical value
: the opportunity of use of practical offers of the dissertation in
the enterprises of oil-gaz industry of the republic, particularly on the practice of
unitary affiliate enterprise «Mubarakneftgaz». The specific aspects of dissertation
materials may be used in studying the following subjects such as “Theory of
managemet”, “Development”, “Micro-economics”, “Economy of enterprise” in the
higher educational establishments.
Degree of embed and economic efficiency
: the results of the research are
accepted as the introduction to use in the practice of National holding company
“Uzbekneftegaz”, joint stock company “Uzneftgazkazibchikarish” and of unitary
affiliate enterprise «Muborakneftgaz».
Sphere of use
: the research materials are used for the perfection of the
management of economic mechanism of oil-gas industry enterprises.
Тадқиқотчи
________
