Деятельность татаро-башкирских просветителей в социальнополитической и культурной жизни Туркестана (конец XIX – начало ХХ веков)

Аннотация

Объект исследования: раскрытие роли и деятельности татаробашкирских просветителей в социально-политической и культурной жизни Туркестана конца XIX - начала XX веков.
Цель исследования: раскрыть на основе первоисточников деятельность татаро-башкирских просветителей, принимавших участие в движении джадидизма, культурных процессах и в борьбе против эксплуатации.
Методы исследования: Использованы историко-ретроспективный, проблемно-хронологический и сравнительный методы.
Полученные результаты и их новизна: впервые представлен анализ деятельности татаро-башкирских просветителей в Туркестане. Освещена деятельность татаро-башкирских толмачей и переводчиков в условиях колониального режима. Представлен объективный анализ джадидских школ, основанных татаро-башкирскими просветителями, а также негативное к ним отношение колониальной администрации. Проанализирована также деятельность организованных ими социально-политических организаций, раскрыта также роль татаро-башкирских просветителей в организации периодической печати, издательского дела и театрального искусства. На основе первоисточников освещена роль просветителей в борьбе за Туркестанскую Автономию.
Практическая значимость: полученные результаты, научные выводы и заключения будут способствовать более глубокому освещению периода независимости в истории Узбекистана. Вместе с тем, результаты исследования способствуют формированию в сознании молодёжи межнационального согласия и религиозной толерантности.
Степень внедрения и экономическая эффективность: основные идеи, выводы и заключения исследования изложены в опубликованных статьях и выступлениях диссертанта.
Область применения: результаты исследования могут служить теоретическим пособием и важным информационным источником для специалистов по истории Узбекистана.

Тип источника: Авторефераты
Годы охвата с 1992
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-28
18

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Исокбоев, А. (2023). Деятельность татаро-башкирских просветителей в социальнополитической и культурной жизни Туркестана (конец XIX – начало ХХ веков). Каталог авторефератов, 1(1), 1–28. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/36960
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Объект исследования: раскрытие роли и деятельности татаробашкирских просветителей в социально-политической и культурной жизни Туркестана конца XIX - начала XX веков.
Цель исследования: раскрыть на основе первоисточников деятельность татаро-башкирских просветителей, принимавших участие в движении джадидизма, культурных процессах и в борьбе против эксплуатации.
Методы исследования: Использованы историко-ретроспективный, проблемно-хронологический и сравнительный методы.
Полученные результаты и их новизна: впервые представлен анализ деятельности татаро-башкирских просветителей в Туркестане. Освещена деятельность татаро-башкирских толмачей и переводчиков в условиях колониального режима. Представлен объективный анализ джадидских школ, основанных татаро-башкирскими просветителями, а также негативное к ним отношение колониальной администрации. Проанализирована также деятельность организованных ими социально-политических организаций, раскрыта также роль татаро-башкирских просветителей в организации периодической печати, издательского дела и театрального искусства. На основе первоисточников освещена роль просветителей в борьбе за Туркестанскую Автономию.
Практическая значимость: полученные результаты, научные выводы и заключения будут способствовать более глубокому освещению периода независимости в истории Узбекистана. Вместе с тем, результаты исследования способствуют формированию в сознании молодёжи межнационального согласия и религиозной толерантности.
Степень внедрения и экономическая эффективность: основные идеи, выводы и заключения исследования изложены в опубликованных статьях и выступлениях диссертанта.
Область применения: результаты исследования могут служить теоретическим пособием и важным информационным источником для специалистов по истории Узбекистана.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 94(575)+301(575)(512.141/512.145)




ИСОКБОЕВ АЛИШЕР АХМАДЖОНОВИЧ

ТУРКИСТОН ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТИДА

ТАТАР-БОШҚИРД МАЪРИФАТПАРВАРЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ

(XIX АСР ОХИРИ - XX АСР БОШЛАРИ)

Ихтисослик: 07.00.02-Ўзбекистон тарихи

Тарих фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И





ТОШКЕНТ – 2008


background image

2

Диссертация Наманган Давлат университетининг Ўзбекистон тарихи

кафедрасида бажарилган.

Илмий раҳбар:

тарих фанлари доктори

А.Н. Расулов


Расмий оппонентлар:

тарих фанлари доктори, проф.

С.С. Агзамходжаев


тарих фанлари доктори

Д.Ҳ. Зияева



Етакчи ташкилот:

Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши
Академияси

“Ўзбекистоннинг

янги

тарихи” маркази




Ҳимоя 2008 йил _____________ ойининг ______ куни соат ______да

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги
07.00.02-Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича тарих фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган Кенгаш
мажлисида ўтказилади. Манзил: 100174, Тошкент ш., Талабалар шаҳарчаси,
ЎзМУ. e-mail:

kengash@nuu.uz

.



Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети кутубхонасида танишиш мумкин (100174, Тошкент ш.,
Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ).



Автореферат 2008 йил ____________ ойининг ____ куни тарқатилди.





Ихтисослашган Кенгаш
илмий котиби:

т.ф.н., доц. А.А. Одилов


background image

3

I.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка

эришиши бошқа соҳаларда бўлгани каби тарих фанига ҳам катта имконият-
лар эшигини очиб бериш билан бирга тарихчи олимлар зиммасига ҳам
масъулиятли вазифаларни юклади. Бугунги кунда тарих “…миллатнинг
ҳақиқий тарбиячисига айланиб бормоқда. Буюк аждодларимизнинг ишлари
ва жасоратлари тарихий хотирамизни жонлантириб, янги фуқаролик онгини
шакллантирмоқда”

1

.

Мустақилликнинг қўлга киритилиши, совет ҳукмронлиги йилларида

сохталаштирилган тарихни турли тазйиқлардан холи равишда, ҳаққоний
ѐритишни талаб этмоқда. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ ушбу
масала Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан дав-
лат сиѐсати даражасига кўтарилди. Тарихий ҳақиқатни тиклаш вазифасини
эса “…олимларимиз, тарихчиларимиз, адабиѐтчиларимиз, эл-юртимизнинг
ҳақиқий ватанпарварлари ўз зиммаларига олишлари даркор”

2

лиги

таъкидланди.

XIX аср охири - ХХ аср бошлари Ўзбекистон тарихидан Россия импе-

риясининг мустамлакачилиги даври сифатида ўрин олган. Мана шу даврда
Туркистоннинг ижтимоий-сиѐсий ва маданий ҳаѐтида татар-бошқирд
зиѐлилари фаолияти кенг кўламлилиги билан ажралиб туради.

Туркистон ва татар-бошқирд халқларининг алоқалари тарихан узоқ ўт-

мишга бориб тақалади. Россия империяси истилоси эса татар-бошқирдлар-
нинг Туркистон ўлкаси томон кириб келиши ва фаолияти учун ўзига хос
замин яратди. Подшо ҳукумати дастлаб татар-бошқирдлардан ўлкада мустам-
лакачилик тартиботини ўрнатишда унумли фойдаланди. Ўз навбатида мус-
тамлака даврида кўплаб татар-бошқирдларнинг тилмоч ва таржимонлар
сифатида ўлкага кириб келиши, улар салмоғининг кўпайишига олиб келди.

Туркистонда татарлар томонидан ўз фарзандлари учун жорий этган янги

усул мактабларининг оммалашиши, маориф соҳасида уларнинг маҳаллий
зиѐлилар билан ҳамкорлигига асос солди. Маҳаллий зиѐлилар рус-тузем
мактабларини эмас, балки ислом маърифати ва замонавий усулларга асос-
ланган татарларнинг янги усул мактабларини афзал билиб, шундай мактаб-
ларни ташкил этишда татар муаллимларидан унумли фойдаландилар.
Маҳаллий жадидлар ва татар-бошқирд зиѐлиларининг маданий соҳадаги
ҳамкорлиги миллий театр, матбуот, матбаа ишларини ташкил этиш ва
ривожлантиришда кенг намоѐн бўлди. 1917 йил февраль инқилобидан кейин
эса маданий соҳадаги ҳамкорликдан сиѐсий курашдаги ҳамжиҳатликка
ўтилди. Таъкидлаш жоизки, ўзаро ҳамкорлик, “миллатлараро тотувлик

1

Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид барқарорлик шартлари ва тараққиѐт

кафолатлари // Хавфсизлик ва барқарор тараққиѐт йўлида. 6-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 1998. – Б. 137.

2

Каримов И.А. Халқ ишончи – юксак масъулият // Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд. – Т.: Ўзбе-

кистон, 1996. – Б. 349.


background image

4

тажрибасини доимо назарда тутиб, унга амал қилинган”

1

лиги кўплаб

ютуқларнинг омили бўлди.

Туркистон халқларининг татар-бошқирдлар билан бугунги яқин

ҳамкорлик алоқаларининг тарихий илдизлари айнан шу тарихий жараѐнларга
бориб тақалади. Совет даврида бу алоқалар тарихи доимо ҳукмрон мафкура
нуқтаи назаридан ўрганилиб, татар ва бошқирдларнинг фаолияти ўлкага
“инқилоб ғоялари”ни олиб келувчилар сифатида талқин этиб келинди.
Ваҳоланки, дастлаб Туркистонга таржимон ва тилмочлар сифатида келган
татар-бошқирдлар, кейинчалик ўлкада маънавий-маърифий тараққиѐт ҳамда
мустамлака тузумига қарши курашда маҳаллий аҳоли билан маслакдош ва
елкадош бўлдилар.

Татар-бошқирд маърифатпарварларининг Туркистондаги фаолияти

турли жабҳаларда намоѐн бўлишига қарамай бугунги кунга қадар мазкур
масала комплекс тарзда ўрганилмади. Мавзунинг долзарблиги энг аввало ана
шу тарихий ҳақиқатни тиклаш, татар-бошқирд маърифатпарварларининг
ўлкадаги фаолиятини атрофлича ѐритиш ва холисона баҳолаш, уларнинг
маҳаллий аҳоли билан муштарак мақсадлар йўлидаги ҳамкорлигини
кўрсатиш зарурияти билан белгиланади.

Мавзунинг ўрганилиш даражаси.

Мавзуга доир чоп этилган адабиѐт-

ларни уч гуруҳга бўлиш мумкин:

1.

Совет даври нашрлари.

2.

Мустақиллик йилларида яратилган тадқиқотлар.

3.

Хорижий муаллифларнинг асарлари.

Биринчи гуруҳга

оид адабиѐтларни кўриб чиқиш жараѐнида масала

моҳиятига марксча-ленинча мафкура нуқтаи назаридан ѐндашилганлиги, XIX
аср охири - ХХ аср бошларида Россия империяси турк-мусулмон дунѐсида
юзага келган жадидчилик ҳаракатининг ижобий жиҳатларидан кўз
юмилганлигини кўриш мумкин. Жумладан, “История Татарской АССР” ки-
тобида жадидчилик миллий буржуа ҳаракати сифатида баҳоланиб, бу
ҳаракат вакиллари гўѐ оддий меҳнаткаш аҳолининг аҳволи билан умуман
қизиқмагани ҳолда, асосан юқори табақа вакиллари манфаатлари йўлида
хизмат қилганлиги қайд этилган

2

. Шунингдек, “Ўзбекистон ССР тарихи”

китобида “…жадидчилик ҳаракати вакиллари инқилобий ҳаракатларнинг
душманлари бўлиб, улар чоризм билан осойишта тил бириктириш йўлини
тутдилар. Ўз мамлакатларининг мустақиллигини қўлга киритиш учун эмас,
балки синфий манфаатлари йўлида курашдилар. Жадидлар тарғиботига
маҳаллий аҳоли ҳеч қандай хайрихоҳлик кўрсатмади”,- дея асоссиз фикрлар
билдирилган

3

.

Юқорида кўрсатиб ўтилган даврдаги Туркистон матбуоти тарихини

ѐритган ва бу борада тадқиқот олиб борган П.В. Агапов, М.Д. Аннагурдов,
Б.Я. Гольдин, Х. Джамбакиев, А.Г. Каримуллин ва Т.Э. Эрназаровлар асосан
“инқилобий руҳ”даги вақтли матбуот нашрлари ва уларнинг маҳаллий аҳоли

1

Муртазаева Р.Ҳ. Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ва бағрикенглик. –Т.: Университет, 2007. – Б. 9.

2

История Татарской АССР. – Казань: Татарское книжное издательство, 1980. – С. 81.

3

Ўзбекистон ССР тарихи. – Т.: Ўқитувчи, 1983. –Б. 25.


background image

5

сиѐсий онгининг “уйғониши”да тутган аҳамияти ҳақидаги маълумотлар
билан чекланганлар. Айни пайтда ушбу тадқиқотларда ўлкадаги миллий ва
мустамлака матбуотида фаолият кўрсатган татар-бошқирд матбаачилари
ҳақида деярли тўхталиб ўтилмаган

1

.

А.Х. Махмутова XIX аср охири - ХХ аср бошларидаги татар аѐллари-

нинг саводлилигини бевосита рус-татар мактаблари мисолида ўрганиб, кўп-
лаб татар аѐлларининг саводсиз, ҳуқуқсиз бўлганлигини қайд этган

2

. Бироқ,

архив манбаларида, шу даврда Т. Файзираҳмонова, Р. Даутова, Г. Хисматул-
лина, М. Шигабутдинова

3

ва Б. Чанишева

4

каби кўплаб татар маърифатпар-

вар муаллималари янги усул мактабларида маҳаллий аҳоли болаларини ўқит-
ганлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд.

Р.М. Раҳмонов, Х. Махмутов, И. Илялова ва Б. Гиззат тадқиқотларида та-

тар театр труппаларининг Туркистонга ташрифи, И. Кудашев-Ашказарский,
А. Қориев, З. Боязидский каби актѐрларининг миллий театр санъатини ву-
жудга келишидаги ўрни ҳақида маълум бир фикрлар билдирилгани ҳолда,
уларнинг маърифатпарварлик фаолиятларини эътибордан четда қолдир-
ганлар

5

.

Бироқ, совет тузуми даврида ҳам татар-бошқирдларнинг Туркистондаги

фаолиятлари ижобий эътироф этиш ҳоллари учраб туради. Масалан, акаде-
мик-шоир Ғ. Ғулом ўз даврида татар маърифатпарварларининг Туркистонда-
ги фаолиятига баҳо бериб, дастлабки тилмочлар, расмий ва адабий таржи-
монлар, даврий матбуот, матбаа ишлари ҳамда миллий театр санъати асос-
чиларини асосан татарлар ташкил этганлигини эътироф этган

6

. Ш. Турдиев

“Адабий ҳамкорликлар самараси” номли китобида Туркистон халқлари
билан татарлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни холисона ѐритиб берган

7

.

Иккинчи гуруҳга

мустақиллик йилларида мавзуга оид нашр этилган

илмий адабиѐт, тадқиқот ва мақолалар киради.

1

Аннагурдов М.Д. Совет Туркменистанынын метбугат тарихындан очерклар (туркман тилида). – Ашгабат,

1962; Агапов П.В. Военная печать Туркестана в годы гражданской войны (1918-1920 гг.): Дисс. ... канд. ис-
тор. наук. – Т., 1967; Джамбакиев Х. Развитие национальной партийно-советской печати и еѐ роль в борьбе
за победу и упрочение советской власти в Туркестане (1917-1920 гг.): Автореф. дисс. … канд. истор. наук. -
Т., 1972; Гольдин Б.Я. Становление и развитие советской печати в Туркестанской АССР (на материалах
журнальной периодики 1917-1924 гг.): Автореф. дисс. … канд. истор. наук. - Т., 1973; Каримуллин А.Г.
Татарская книга начала ХХ века. – Казань: Татарское кн. изд-во, 1974; Унинг ўзи. Татар типографиялере
тарихынан (татар тилида). – Казань: Татарское кн. изд-во, 1974; Унинг ўзи. Татарская книга пореформенной
России. – Казань: Таткнигоиздат, 1983; Эрназаров Т.Э. История печати Туркестана, 1870-1925 гг. – Т.:
Ўқитувчи, 1976.

2

Махмутова А.Х. Борьба за женское образование у татар (90-е гг. XIX в. - 1917 г.): Автореф. дисс. … канд.

истор. наук. – Казань, 1970.

3

ЎзР МДА И.17-фонд, 1-рўйхат, 15374-иш, 10-12 варақлар.

4

ЎзР МДА И.461-фонд, 1-рўйхат, 1406

А

-иш, 32-варақ ва унинг орқаси.

5

Рахманов М.Р. Хамза и узбекский театр. – Т.: Гослитиздат, 1960; Унинг ўзи. Узбекский театр с

древнейших времен до 1917 г. – Т.: Изд-во литература и искусства им. Г. Гуляма, 1981; Илялова И.
Межнациональные связи татарского театра. – Казань: Татарское книжное издательство, 1985; Махмутов Х.,
Илялова И., Гиззат Б. Октябрьгэ кадэрге татар театры (татар тилида). – Казань: Татарстан китап нэшрияты,
1988.

6

Гулям Г. Габдулла Тукай и наш поэт // Слово о Тукае. – Казань: Татарское книжное издательство, 1986. –

С. 18-22.

7

Турдиев Ш. Адабий ҳамкорликлар самараси (Ўзбек-татар адабий алоқалари тарихидан). – Т.: Ғ.Ғулом

номидаги Адабиѐт ва санъат нашриѐти, 1984. – Б. 20-59.


background image

6

Жадидчилик ҳаракати тарихи бўйича тадқиқот олиб борган Б. Қосимов

ўз асарларида татар маърифатпарварларининг Туркистон ижтимоий-маданий
ҳаѐтидаги ўрнига алоҳида эътибор қаратган

1

.

Адабиѐтшунос олим У. Долимов асарларида ҳам татар маърифатпарвар-

ларининг Туркистон жадидлари билан ҳамкорлиги ўз ифодасини топган

2

. Бу

борада ўзбек маърифатпарвари Ибратнинг татар жадидлари Ҳ. Макаев ва А.
Шаҳидий билан янги усул мактаблари, матбаачилик соҳасидаги ишларини
келтириб ўтиш жоиз. Шунингдек, муаллиф ўз асарларида Туркистон ўлкаси,
Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида дастлабки янги усул мактабларининг
асосчилари татарлар эканлигини қайд этган.

Ш. Ризаев жадид драматургиясига оид тадқиқоти ва асарларида ўзбек

миллий театр санъатининг шаклланишида татар театр труппалари, актѐрлари
ва режиссѐрларининг катта ўрин тутганлигини эътироф этган

3

.

С. Аъзамхўжаев ва А. Мингноров тадқиқотларида татар-бошқирд зиѐли-

ларининг Туркистонда миллий мухторият (Туркистон Мухторияти) учун ку-
рашдаги сиѐсий фаолиятлари ўз ифодасини топган

4

.

М. Абдураҳмонов тадқиқотида бошқирд халқининг атоқли фарзанди

Аҳмад Заки Валидий Тўғоннинг Туркистондаги илмий-сиѐсий фаолиятига
кенг ўрин ажратилган

5

.

Татар маърифатпарварларининг Туркистондаги фаолияти тўғрисида

Я.А. Абдуллаева ҳам ўз тадқиқотида тўхталган. Хусусан, у Амударѐ бўлими
ҳудудида жадид мактаби очиб, маҳаллий аҳоли болаларини ўқитган татарлар
Б. Салимова ва Ю. Аҳмедов фаолияти ҳамда мазкур мактаблардаги ўқитиш
тизими ҳақида маълумот бериб ўтган

6

.

Тадқиқотлар орасида А.Н. Расуловнинг илмий изланишлари ҳам эъти-

борга молик. Унинг Туркистон ва Волгабўйи, Уралолди халқлари ўртасидаги
муносабатлар тарихига оид мақола ва тадқиқотларида татар-бошқирдларнинг
ўлкадаги ижтимоий-сиѐсий, маданий фаолиятига ҳам ўрин ажратилган

7

.

1

Қосимов Б. Исмоилбек Гаспрали. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриѐт-матбаа бирлашмаси, 1992; Унинг

ўзи. Маслакдошлар. – Т.: Шарқ, 1994; Унинг ўзи. Миллий уйғониш. - Т.: Маънавият, 2002.

2

Долимов У. Исҳоқхон Ибрат. – Т.: Шарқ, 1994; Унинг ўзи. Туркистонда жадид мактаблари. – Т.: Универси-

тет, 2006.

3

Ризаев Ш.Т. Ўзбек жадид драматургиясининг шаклланиш манбалари: Филология фан. номз. … дисс. – Т.,

1995; Унинг ўзи. Жадид драмаси. - Т.: Шарқ, 1997; Унинг ўзи. Саҳна маънавияти. – Т.: Маънавият, 2000.

4

Агзамходжаев С.С. Туркистон Мухторияти: борьба за свободу и назависимость (1917-1918 гг.): Автореф.

дисс. … докт. истор. наук. - Т., 1996; Унинг ўзи. Туркистон Мухторияти. – Т.: Маънавият, 2000; Унинг ўзи.
История Туркестанской автономии (Туркистон Мухторияти). – Т.: Тошкент ислом университети, 2006;
Мингноров А.Т. Туркистонда миллий озодлик масалалари давр миллий матбуотида (1917 йил февраль-1918
йил ўрталари): Тарих фан. номз. ... дисс. – Т., 2000; Унинг ўзи. Туркистонда 1917-1918 йиллардаги миллий
сиѐсий ташкилотлар (Миллий матбуот материаллари асосида). – Т.: Маънавият, 2002.

5

Абдурахманов М. Научная деятельность А.З. Валидова в Туркестане: Автореф. дисс. … докт. истор. наук. -

- Т., 2005.

6

Абдуллаева Я.А. Қорақалпоғистон хотин-қизлари: кеча ва бугун (XIX аср охири ва ХХ аср). – Т.: Ijod

dunyosi, 2004. – Б. 23; Унинг ўзи. XIX аср охири ва ХХ асрда Қорақалпоғистонда хотин-қизлар масаласи.
(ижтимоий-сиѐсий аспект): Тарих фан. докт. … дисс. – Т., 2005. - Б. 65.

7

Расулов А.Н. Туркистон ва Татаристон матбаачилари ҳамкорлиги тарихидан // Ўзбекистонда миллатлараро

миллатлараро муносабатлар тарихидан. – Т., 1998; Унинг ўзи. Тақдир тақозоси билан Туркистонга келиб
қолган татарлар // Жамият ва бошқарув. 2003, -№ 10; Унинг ўзи. Туркистон маданий ҳаѐтида татарлар //
Ижтимоий фикр-инсон ҳуқуқлари. 2004, -№ 1; Унинг ўзи. История взаимоотношений народов Туркестана,


background image

7

Мазкур масала Россия ва Украина тадқиқотчиларини ҳам бефарқ қол-

дирмаганлигини кўриш мумкин. Жумладан, Я.Г. Абдуллин, Ф.Н. Баишев,
И.О. Богданович, А.Г. Каримуллин, П.П. Литвинов, Ф. Мусин, А.М.
Юлдашбаев, Ғ. Хосэйенов ва С.П. Шедриковаларнинг илмий тадқиқотларида
татар-бошқирд зиѐлиларининг Туркистондаги фаолиятига алоҳида эътибор
қаратилган

1

.

Учинчи гуруҳга

оид асарлар муаллифлари – Р. Пирс, Ф. Мачатшек ва Б.

Сеймор Россия империясининг Ўрта Осиѐдаги мустамлакачилик сиѐсатига
доир китобларида жадидчилик ҳаракати хусусида ҳам тўхталиб, унинг прог-
рессив аҳамиятини кўрсатиб ўтганлар

2

.

У. Шамилоглу Волгабўйи ва Туркистон муносабатларини Ш. Маржоний

асарлари орқали таҳлил этган ва XIX аср охири - ХХ аср бошларидаги бу
алоқалар ривожига узоқ ўтмишда тамал тоши қўйилганлиги таъкидлаган

3

.

Мавзу тарихшунослигида З.В. Тўғон ва Б. Ҳайит асарлари алоҳида ўрин

тутади

4

. З.В. Тўғон хотираларида Туркистон Мухторияти учун курашда та-

тар-бошқирд зиѐлилари, жумладан ўз фаолиятига ҳам кенг ўрин ажратган.

Немис олимаси И. Балдауфнинг “ХХ аср ўзбек адабиѐтига чизгилар”

номли китобида татар маърифатпарварларининг жадидчилик ҳаракатидаги
ўрнига катта баҳо берилган

5

. Француз олими Ж.Р. Равио тадқиқотида эса

Россия империяси ҳукмрон доиралари томонидан Сибир ва Ўрта Осиѐдаги

Поволжья и Приуралья (1917-1924 гг.): Автореф. дисс. … докт. истор. наук. - Т., 2005; Унинг ўзи. Туркистон
ва Волгабўйи, Уралолди халқлари ўртасидаги муносабатлар (1917-1924 йй.). – Т.: Университет, 2005.

1

Абдуллин Я.Г. Джадидизм среди татар: возникновение, развитие и историческое место. – Казань: Иман,

1998; Баишев Ф.Н. Общественно-политические и нравственно-этические взгляды Ризы Фахретдинова. –
Уфа: Китап, 1996; Каримуллин А.Г. Татарское государственное издательство и татарская книга России
(1917-1932). – Казань: Татарское книжное издательство, 1999; Литвинов П.П. Антитатарская политика
царизма в Средней Азии и Казахстане // Материалы по истории татарского народа. - Казань, 1995; Мусин Ф.
Гаяз Исхакый (татар тилида). – Казань: Татарстан китап нэшрияти, 1998; Юлдашбаев А.М. Историк
вошедший в историю: политическая и научная деятельность профессора Стамбульского университета
Ахмед Заки Валиди Тугана. – Уфа: Китап, 1992; Унинг ўзи. Известный и неизвестный Заки Валиди (в
памяти своих современников). – Уфа: Китап, 2000; Хосэйенов Ғ. Ризаитдин бин Фахретдин (бошқирд
тилида). – Уфа: Китап, 1997; Унинг ўзи. Ил азаматтары (бошқирд тилида). – Уфа: Китап, 1998; Богданович
I.О. Роль газети «Терджиман» у пропогандi реформаторських процесiв у мусульманскiй громадi Росiйскоi
имперii (1883-1905 рр.): Автореф. на здобуття канд. icтор. наук. (украин тилида). – Запорiжжя, 2002;
Шедрикова С.П. Кримськi татари у лiберальному русi мусульманських народiв Росiйськоi iмперii початку
ХХ ст.: Автореф. на здобуття канд. icтор. наук. (украин тилида). – Запорiжжя, 2002.

2

Machatschek F. Landeskunde von russisch Turkestan Von Fritz Machatschek. – Stutgart: Verl. Von J. Engelhorns

Nachf, 1921; Pierce R.A. Russian Central Asia 1867-1917: A study in colonial rule. – Los Angeles: University of
California Press, 1960; Seymour B. Russia’s protectorates in Central Asia: Bukhara and Khiva, 1865-1924. –
Camridge: Harvard University Press, 1968.

3

Schamiloglu U. The Formation of Tatar Historical Consciousness:

Ș

ihabaddin Marçani and the Image of the

Colden Horde // Central Asian survey. 1990. Volime 9, Number 2. – Р. 39-47.

4

Togan Z.V. Hatiralar. Turkistan ve diger musluman dogu turklerinin milli varlik ve kultur muçadeleri. – Istanbul,

1969; Унинг ўзи. Problems of Turkestan Horde // Central Asian survey. 1990. Volime 9, Number 2. – Р. 95-101;
Унинг ўзи. Воспоминания. (Борьба народов Туркестана и других восточных мусульман-тюрков за
национальное бытие и сохранение культуры.). Книга I. - Уфа: Китап, 1994; Hayit B. Turkestan im XX
Jahrhundert. – Darmstadt, 1956; Унинг ўзи. «Basmaçilar». Turkistan Milli Muçadele Tarihi (1917-1934). – Ankara:
Turkiye diyanet vakfi, 1997.

5

Балдауф И. ХХ аср ўзбек адабиѐтига чизгилар. – Т.: Маънавият, 2001. – Б. 16,37; Қаранг: Унинг ўзи.

Джадидизм в Центральной Азии в плане реформизма и модернизма в мусульманском мире // Марказий Осиѐ
ХХ аср бошида: ислоҳотлар, янгиланиш, тараққиѐт ва мустақиллик учун кураш. – Т.: Маънавият, 2001. – Б.
44-51.


background image

8

мустамлака маҳкамаларига татарлар кенг кўламда жалб этилгани таъкид-
ланган

1

.

Истиқлол йилларидаги бир қатор тадқиқотларда, татар-бошқирд маъри-

фатпарварларининг Туркистон ўлкасидаги ижтимоий-сиѐсий ва маданий со-
ҳалардаги фаолиятларининг айрим жиҳатлари қисман ѐритиб берилган. Маз-
кур масала ҳозирга қадар алоҳида тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган.
Шу боисдан ҳам мавзуга оид адабиѐтлар таҳлили, кам ўрганилган муаммо-
ларни аниқлаш ва уларни ѐритишга янгича ѐндашув лозимлигини кўрсатади.

Диссертация иши

Наманган Давлат университети илмий тадқиқот

ишлари режасидан ўрин олган.

Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари.

Тадқиқотнинг асосий мақсади

XIX аср охири - ХХ аср бошларида Туркистон ўлкаси ижтимоий-сиѐсий ва
маданий ҳаѐтида татар-бошқирд зиѐлиларининг тутган ўрнини очиб бериш-
дан иборатдир. Мазкур мақсадни амалга ошириш ўз навбатида қуйидаги
вазифаларни белгилаб беради:

-

Туркистоннинг Россия империяси томонидан забт этилиши ва мустам-

лака тартиботи ўрнатилишида татар-бошқирдлардан фойдаланишдан кўзлан-
ган асосий мақсадларни очиб бериш;

-

XIX аср охири - ХХ аср бошларида Туркистон ўлкасида татар муал-

лимлари томонидан очилган янги усул мактаблари фаолиятини таҳлил этиш;

-

Туркистондаги татар-жадид мактабларининг маҳаллий янги усул мак-

таблари ташкил этилишидаги ролини кўрсатиб бериш;

-

Туркистонда Россия империяси мустамлака тузумига қарши курашда

татар-бошқирд зиѐлиларининг тутган ўрнини ўрганиш;

-

Татар ва бошқирдларнинг Туркистонда ер ва кўчмас мулкка эгалик қи-

лиш ҳуқуқидан маҳрум этилишининг моҳиятини очиб бериш;

-

Туркистонда миллий матбуотнинг юзага келиши, ривожланиши ва мат-

баа ишларини ташкил этишда татар зиѐлиларининг ўрнини таҳлил этиш;

-

Туркистонда театр санъати шаклланиши ва ривожида татар труппалари

ва актѐрларининг иштирокини ѐритиш;

-

Туркистон Мухторияти учун кураш ва уни мустаҳкамлашда татар-

бошқирд зиѐлиларининг иштирокини очиб беришдан иборат.

Тадқиқотнинг даврий чегараси

сифатида XIX аср охиридан 1918 йил

бошига қадар бўлган давр белгиланди. Чунки, айнан шу даврда Россия
империяси ҳудудида яшовчи турк-мусулмон дунѐси ўзининг янги миллий
уйғониш даврини бошидан кечираѐтган эди.

Тадқиқотнинг назарий ва услубий асослари.

Мавзуни ѐритиш жара-

ѐнида тадқиқотчи томонидан илмийлик, холислик, тарихийлик тамойиллари-
га таянилди. Асосий эътибор юз берган воқеаларнинг ўзаро диалектик алоқа-
дорлиги ва бир тизимлигига қаратилди. Тадқиқот жараѐнида мавзуга миллий
ва умуминсоний қадриятлар, миллий истиқлол ғоясидан келиб чиққан ҳолда
ѐндашилди.

1

Равио Ж.Р. Татарстан в центре создания федеральной структуры России: инвенция суверинетета-союза //

Ислам в татарском мире: история и современность. – Казань, 1997. – С. 295.


background image

9

Шунингдек, тадқиқотнинг назарий асосини Президент И.А. Каримов-

нинг миллий истиқлол мафкурасига бағишланган асарлари, 1998 йил 26
июнда бир гуруҳ тарихчи олимлар ва журналистлар билан учрашувда берган
кўрсатмалари

1

, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тарих

фанини ривожлантириш борасида қабул қилган қарорларида

2

баѐн этилган

тарихийлик, ворисийлик ва тадқиқот олиб боришда ягона объектив усулдан
фойдаланиш, тарихга холисона ѐндашиш ҳам белгилаб берди.

Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:

- тадқиқот жараѐнида Туркистоннинг XIX аср охири - ХХ аср

бошларидаги ижтимоий-сиѐсий ва маданий ҳаѐтида татар-бошқирд маъри-
фатпарварлари ҳам ўзига хос ўрин тутганлиги аниқланди;

- олиб борилган изланишлар натижасида Туркистонда татар муаллим-

ларининг маориф тизимини ислоҳ қилишдаги фаол иштироки ва мазкур
масалага мустамлака маъмуриятининг муносабатини акс эттирувчи муҳим
тарихий манбалар илмий истеъмолга киритилди;

- диссертацияда умумтуркий бирлик, маданий-маърифий тараққиѐт

учун кураш ғоялари татар-бошқирд ва маҳаллий тараққийпарварлар ҳамкор-
лигига асос бўлганлиги кўрсатиб берилди;

- тадқиқот давомида татар-бошқирд маърифатпарварлари эришган

муваффақиятлар учун ўлкада қулай ижтимоий-маънавий заминнинг мавжуд-
лиги ва маҳаллий тараққийпарварлар томонидан қўллаб-қувватланиши асо-
сий омил бўлгани аниқланди.

Тадқиқотнинг манбавий асослари.

Диссертациянинг манбавий асос-

ларини икки гуруҳга ажратиш мумкин:

I.

Архив ҳужжатлари.

II.

Вақтли матбуот нашрлари.

Биринчи гуруҳга

Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви

(ЎзР МДА)даги ҳужжатларни асосий манба сифатида киритиш мумкин.
Диссертациядаги асосий маълумотлар мазкур архивнинг қуйидаги фондлари-
дан тўпланиб, таҳлил этилди:

И.1-фонд - Туркистон генерал-губернатори канцелярияси, И.2-фонд –

Туркистон генерал-губернатори ҳузуридаги дипломатик амалдор, И.17-фонд
- Сирдарѐ вилояти бошқармаси, И.18-фонд - Самарқанд вилояти бошқармаси,
И.19-фонд - Фарғона вилояти бошқармаси, И.36-фонд - Тошкент шаҳар бош-
лиғи бошқармаси, И.43-фонд - Туркистон почта-телеграф округи бошқарма-
си, И.47-фонд - Туркистон ўлкаси ўқув юртлари бошқармаси, И.461-фонд -
Туркистон район муҳофаза бўлими, Р.34-фонд – Туркистон маорифи халқ
комиссарлиги.

Тадқиқот мавзусини ѐритиш жараѐнида ЎзР МДАнинг И.1-фондидан

татар-бошқирд тилмоч ва таржимонларига оид, И.2, И.17, И.18, И.19, И.36,

1

Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ // Биз келажакни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд. - Т.:

Ўзбекистон, 1998. - Б. 132-155.

2

“Ўзбекистоннинг янги тарихини тайѐрлаш ва нашр қилиш ҳақида” // Халқ сўзи. 1996. 17 декабрь; “Ўзбе-

кистон Фанлар Академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” // Ўзбекистон
овози. 1998. 28 июль.


background image

10

И.47-фондларидан Туркистон ўлкаси ва Бухоро амирлигидаги татар муал-
лимларига доир, И.461-фонддан эса татар-бошқирдларининг кенг кўламли
фаолияти ҳақида тўпланган маълумотлар манбавий асос бўлиб хизмат қилди.

Иккинчи гуруҳ

манбалари қаторига ўша даврда чоп этилган вақтли

матбуот нашрлари – “Туркестанские ведомости” (1870-1917), “Таржумон”
(1883-1914), “Тараққий” (1906), “Самарқанд” (1913), “Улуғ Туркистон”
(1917-1918), “Халқ дорулфунуни” (1918) ва бошқаларни киритиш мумкин.
Булар орасида айниқса, Туркистон татарлари марказий бюросининг нашри –
“Улуғ Туркистон” газетаси алоҳида эътиборга молик. Чунки 1917 йил 25
апрелдан 1918 йил 30 ноябрга қадар чиққан ушбу газета шу пайтдаги
ижтимоий-сиѐсий, маданий жараѐнларни холис ѐритиш билан бирга,
Туркистондаги татарлар ҳаѐти ва фаолиятига

1

ҳам кенг ўрин ажратган.

Юқорида номлари қайд этилган манбалар татар-бошқирд маърифатпар-

варларининг Туркистондаги фаолиятини ѐритишда катта аҳамият касб этади.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

Мавзуни ѐритиш жараѐнида бирѐқла-

ма талқинлардан воз кечган ҳолда, архив манбалари, тарихий адабиѐтлар ва
вақтли матбуот нашрлари маълумотларининг умумлашган таҳлили нати-
жасида қуйидаги янгиликлар илмий муомалага олиб кирилди:

- илк бор Туркистонда татар-бошқирд маърифатпарварларининг фаолия-

ти алоҳида тадқиқот объекти сифатида ўрганилди;

- Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архивининг мавзуга доир

кўплаб ҳужжатлари илк бор илмий муомалага киритилди;

- биринчи бор татар-бошқирд таржимон ва тилмочларининг мустамлака

шароитидаги фаолиятлари ѐритилди;

- XIX аср охири - ХХ аср бошларида Туркистонда татар муаллимлари то-

монидан очилган жадид мактаблари тузилиши, ўқитиш тизими ва мустамлака
маъмуриятнинг уларга салбий муносабати холисона тарзда ѐритиб берилди;

- Туркистонда маҳаллий тараққийпарварлар томонидан янги усул мак-

табларининг ташкил этилишида татар муаллимларининг кўрсатган ѐрдамлари
бирламчи манбалар орқали асосланди;

- Россия империяси мустамлакачилигига қарши татар-бошқирдларнинг

ўлкадаги сиѐсий фаолиятлари, Туркистонда татарлар томонидан тузилган иж-
тимоий-сиѐсий ташкилотлар фаолияти таҳлил этилди;

- Туркистонда татар-бошқирдларнинг ер ва бошқа кўчмас мулкка эгалик

қилиш ҳуқуқи учун курашлари илк бор ѐритилди;

1

Иттифоқ жамияти. 1917. 25 апрель; Туркистонга автономия олув ҳақида. 1917. 5 май; Туркистон хабарла-

ри. 1917. 13 май; Тўқой кечаси, Тоторларнинг миллий саҳналарина ўн йил тўлуви, Бухорода тотор жамияти,
Тошкандда мусулмон матбааси, Туркистон мударрис ва муаллимларининг сезди ҳақинда. 1917. 31 май;
Туркистон мусулмонларининг иккинчи қурултойи. 1917. 10 сентябрь; Туркистон Мухторияти ва иқтисодий
автономия. 1917. 18 ноябрь; Тоторча тиѐтр. 1917. 13 декабрь; Андижонда мухторият намойиши. 1917. 16
декабрь; Туркистон тоторларининг қарорлари. 1917. 20 декабрь; Ҳўқанд тоторларининг ҳимматлари. 1917.
24 декабрь; Тоторча тиѐтр ва болалар эртаси, Фарғона нидоси. 1917. 31 декабрь; Мусулмон ишчи ва
деҳқонлар съезди, 1918. 4 январь; Ҳўқанд тоторларининг жамиятида, Каттақўрғонда марказий тотор бюро-
сининг доқлади, 1918. 11 январь; Сиѐсий аҳвол, 1918. 28 январь; Туркистон Мухториятининг фожеаси, 1918.
26 февраль; Тилмочлар бюроси, 1918. 2 март; Ҳўқанддан мактуб, 1918. 6 март; Тотор рутаси битуви, 1918.
14 март; Муҳтарам тотор қардошлар. 1918. 30 апрель; Тотор социалистлари комитети, Туркистон мухтория-
ти эълон қилинди. 1918. 3 май; Комиссар Клиблеев. 1918. 21 май.


background image

11

- Туркистонда вақтли матбуот, матбаа ишлари, театр санъати шаклла-

ниши ва ривожида татар маърифатпарварлари иштироки очиб берилди;

- Туркистон Мухторияти учун кураш ва уни мустаҳкамлашда татар-

бошқирд зиѐлиларининг иштироки манбалар асосида ѐритилди.

Диссертациянинг амалий аҳамияти.

Диссертацияда илк бор Туркис-

тондаги жадидчилик ҳаракати ва бошқа ижтимоий-сиѐсий ва маданий жара-
ѐнларда татар-бошқирд зиѐлиларининг тутган ўрни кенг ѐритилди. Тадқиқот-
да келтирилган маълумотлар илмий асосга эга бўлиб, ундан ўлканинг XIX
аср охири - ХХ аср бошлари тарихига оид ўқув қўлланмалар, дарсликлар яра-
тишда, олий ўқув юртлари тарих факультетлари бакалаврлари ва магистр-
лари учун махсус курслар ташкил этишда фойдаланиш мумкин.

Тадқиқот апробацияси.

Диссертациянинг асосий хулосалари тадқиқот-

чи томонидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида
бўлиб ўтган “Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар: тарих ва ҳозирги за-
мон” номли Республика илмий-назарий конференцияси (2003), Қўқон Давлат
педагогика институтида бўлиб ўтган “Қўқон асрлар силсиласида” номли Рес-
публика илмий-назарий конференцияси (2004) ва Наманган Давлат
университетида ўтказилган “Ўзбекистон этнологиясининг долзарб муаммо-
лари”, “Академик Карим Шониѐзов ўқишлари” туркумида IV Республика
илмий назарий конференцияси (2007)даги чиқишларида илмий жамоат-
чиликка етказилган. Шунингдек, диссертация Наманган Давлат университети
Ўзбекистон тарихи кафедрасида мазкур тадқиқотнинг муҳокамаларида,
Фарғона Давлат университети Гуманитар факультети Тарих кафедраси
илмий семинар йиғилишида, Ўзбекистон Миллий университети қошидаги
Тарихга ихтисослашган илмий семинар йиғилишида ва Ўзбекистон
Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти қошидаги илмий семи-
нар йиғилишларида муҳокама этилиб, ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертациянинг асосий мазму-

ни ва хулосалари муаллиф томонидан эълон қилинган 5 та илмий мақола ва 5
та тезис ҳамда материалларда ўз аксини топган.

Диссертациянинг таркибий тузилиши.

Диссертация кириш, уч боб,

хулоса, фойдаланилган манба ва адабиѐтлар рўйхати ҳамда иловадан иборат.
Диссертациянинг умумий ҳажми 179 бетни ташкил қилади.

II.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Тадқиқотнинг кириш қисмида танлаб олинган тадқиқот мавзусининг

долзарблиги, даврий чегараси, илмий жиҳатдан ўрганилиш даражаси, мақсад
ва вазифалари, манбавий асослари, илмий янгилиги, назарий-услубий
асослари, амалий аҳамияти, ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар,
апробацияси, натижаларнинг эълон қилинганлиги, шунингдек таркибий
тузилиши тавсифланган.

Диссертациянинг биринчи боби “

XIX аср охирида Туркистон ижти-

моий-сиѐсий ва маданий

ҳаѐтида татар-бошқирдларнинг тутган ўрни

деб номланган. Мазкур боб, Туркистоннинг Россия томонидан истило этили-


background image

12

ши ва мустамлака тартиботини ўрнатилиши даврида империя маъмурлари
томонидан татар-бошқирд тилмоч ва таржимонларидан “унумли” фойдала-
ниш, ундан кўзланган асосий мақсадлар ҳамда XIX аср охирида татар муал-
лимлари томонидан очилган янги усул мактаблари фаолиятига бағишланган.

Ўрта Осиѐ хонликларини бўйсундиришда тили, диний эътиқоди ва ма-

данияти Туркистон халқлари билан муштарак бўлган татар ва бошқирдлар
истилочиларнинг асосий нишонига айланди. Улардан Туркистонни истило
этиш жараѐнида аскар, зобит, ҳарбий врач, фельдшер, тилмоч ва
таржимонлар сифатида ҳаракатдаги армия сафларига жалб этилди

1

.

Эҳтиѐждан келиб чиққан ҳолда татар-бошқирдлар Туркистонда бошқа-

рув маҳкамаларида турли лавозимларга тайинланганлар. Жумладан, Туркис-
тон генерал-губернатори К.П. фон Кауфман буйруғига асосан, 1868 йил 22
ноябрда Батиршин Тошкент шаҳри врачи

2

, 1869 йил 23 декабрда Туркистон

ҳарбий округи медицина бўлими доришуноси Ишханов Самарқанд шаҳрига
иш бошқарувчи

3

, 1871 йил 19 октябрда М. Касмаков ва Г. Надиршин фельд-

шерлик

4

лавозимларига тайинланган. 1872 йил 4 январда Россия империяси

ҳарбий вазирлиги Бош штаби И. Бекишевни Туркистон генерал-губернатори
К.П. фон Кауфман ихтиѐрига юборган

5

.

Туркистонда татар-бошқирд тилмоч ва таржимонларига яратилаѐтган

қулайликлар (маошлар ва таржималар учун тўланадиган ҳақлар назарда ту-
тилмоқда – И.А.) табиий равишда туркий тилларни яхши билувчи кишиларда
ўлкага кўчиб келиб ишлаш иштиѐқини янада кучайтирган. Масалан, 1868 йил
23 мартда Туркистон генерал-губернаторлиги маҳкамаси ҳамда Сирдарѐ ви-
лояти ҳарбий губернатори бошқармасига Смоленск шаҳрида яшовчи татар
савдогари М. Ҳусаинов

6

, бошқирд К. Ашимов

7

, Н. Ахмеров

8

1871 йил 17 фев-

ралда Верний (ҳозирги Алмати) уезди суди ходими Г. Чанишев

9

ўлкада тар-

жимонлик иши билан шуғулланиш хоҳиши билан ариза берганлар.

1892 йил маълумотига кўра, татар миллатига мансуб И.Г. Акчурин Ўш

уезди бошқармасида таржимон, У.Ш. Акчурин судья тилмочи, Қўқон уезди
бошқармасида Х.Н. Богданов ва бошқирд М.Г. Муҳаммедраҳимовлар таржи-
мон сифатида хизмат қилганлар

10

.

Туркистонга ҳарбийлар сафида келган татар ва бошқирдлар ҳукумат

ишончини қозониб, амал поғоналарида кўтарилиб борганлар. Масалан, 1882
йилда капитан Х.Ф. Мамлеев Ўш уезди бошлиғи ѐрдамчиси

11

, 1898 йилда

1

Губаева С. Население Ферганской долины. – Т.: Фан, 1991. – С. 111; Мусин Ф. Гаяз Исхакый (татар тили-

да). – Казань: Татарстан китап нэшрияти, 1998. – Б. 159; Равио Ж.Р. Татарстан в центре... – С. 294-295;
Хосэйенов Ғ. Ил азаматтары (бошқирд тилида). – Уфа: Китап, 1998. – Б. 445-486.

2

ЎзР МДА И.1-фонд, 20-рўйхат, 1191-иш, 8-варақ ва унинг орқаси.

3

ЎзР МДА И.1-фонд, 20-рўйхат, 1483-иш, 1,2-варақлар.

4

ЎзР МДА И.1-фонд, 20-рўйхат, 3853-иш, 2-варақнинг орқаси.

5

ЎзР МДА И.1-фонд, 20-рўйхат, 3123-иш, 6-варақ.

6

ЎзР МДА И.1-фонд, 20-рўйхат, 793-иш, 1,2-варақлар ва орқаси.

7

ЎзР МДА И.1-фонд, 20-рўйхат, 580-иш, 1-варақ.

8

ЎзР МДА И.1-фонд, 20-рўйхат, 1988-иш, 1-варақ ва орқаси.

9

ЎзР МДА И.1-фонд, 20-рўйхат, 3221-иш, 1-варақ.

10

ЎзР МДА И.1-фонд, 1-рўйхат, 3118-иш, 110, 114, 232, 249-варақлар.

11

ЎзР МДА И.1-фонд, 1-рўйхат, 3118-иш, 42-варақ.


background image

13

полковник С.Г. Еникеев Асака участкаси бошлиғи

1

лавозимларида ишлаган-

лар. Бошқирд зобити - полковник А. Диваев рус армиясида хизмат қилиш би-
лан бирга, Туркистон аҳолиси этнографиясига доир қимматли маълумотлар
тўплаган

2

. Шу миллатга мансуб М. Бикчуринга 1853-1880 йиллари Тур-

кистондаги “подшоҳга садоқатли ҳизмати” учун ҳақиқий статс-маслаҳатчи ва
генерал-майор унвони берилган

3

.

Туркистонда фаолият кўрсатаѐтган таржимонларга тегишли маошлардан

ташқари, қилган таржималари учун ҳам алоҳида пул тўланиб, бу ҳар бир
варақ учун 2 копейкани ташкил этган.

И. Гаспринскийнинг 1893 йили Туркистонга ташрифи давомида Самар-

қанд ва Бухорода дастлабки янги усул мактабларига асос солинган эди

4

.

Самарқандда И. Гаспринский ғояси ва татар савдогари А. Хусаинов саъй-
ҳаракати билан очилган янги усул мактаби халқ орасида катта обрў қозонган
бўлса-да, кўп ўтмай маҳаллий инспекция томонидан ѐпилган

5

.

1897 йилдаги махфий маълумотларга кўра, Туркистон ўлкаси тасарру-

фидаги вилоятларда татарлар томонидан ҳукумат рухсатисиз мактаблар
очилганлиги маълум бўлган

6

. Бу мактаблар Тошкентнинг Янги шаҳар қисми-

мида М.Х. Ахтамов, З. Шафирахутдинов, Казалинск шаҳрида И. Ҳусаинов,
Петро-Александровск шаҳрида К. Сайдалуев, Туркистон шаҳрида И. Курам-
шев, Авлиѐота шаҳрида О. Файзираҳмонов ва унинг онаси Т. Файзираҳмоно-
ва, Авлиѐота уездининг Бешѐғоч қишлоғида М. Феизев, Р. Даутова, Перовск
шаҳрида Г. Хисматуллина, М. Шигабутдинова, М. Мустафин, Қўқон шаҳри-
да М.Ш. Сулаймонов

7

, Наманган шаҳрида Қ. Баширов ва И. Тахмуллабоев

8

томонидан очилган бўлиб, унда жами 467 нафар бола ўқиган

9

.

Туркистон ўлкаси ўқув юртлари бош нозири Ф.Керенский 1899 йил 12

октябрда генерал-губернатор маҳкамаси йиғилишида сўзлаган нутқида ўлка-
да татар муаллимлари фаолиятини жиддий назорат остига олиш ва уларнинг
ўқитиш ишларини давом эттиришларига йўл қўймаслик бўйича чора-
тадбирлар кўриш масаласини кўтарган

10

.

1899 йилда Туркистон-генерал губернатори С.М. Духовский томонидан

тайѐрланган “Туркистонда ислом” номли маърузада ҳам маҳаллий инспекция
рухсатисиз мактаб очганларга қатъий чоралар кўрилиши белгилаб қўйилган
эди

11

.

Ўз эътиқодларига кўра мусулмон бўлган ўқимишли татарларнинг

Туркистон ўлкаси ҳудудига кириб келишлари Россия империяси

1

Pierce R.A. Russian Central Asia 1867-1917: A study in colonial rule. - Los Angeles: University of California

press. 1960. – Р. 229.

2

Тоган З.В. Воспоминания... – С. 138.

3

Хосэйенов Ғ. Ил азаматтары... – Б. 466-467.

4

Долимов У. Туркистонда жадид мактаблари. – Т.: Университет, 2006. – Б. 33.

5

Абдуллин Я.Г. Джадидизм среди татар: возникновение, развитие и историческое место. – Казань: Иман,

1998. – С. 10.

6

ЎзР МДА И.17-фонд, 1-рўйхат, 15374-иш, 1-18 варақлар.

7

ЎзР МДА И.17-фонд, 1-рўйхат, 14191-иш, 3-4-варақлар.

8

ЎзР МДА И.17-фонд, 1-рўйхат, 14191-иш, 13-14-варақлар.

9

Биз томондан ҳисоблаб чиқилган – И.А.

10

ЎзР МДА И.17-фонд, 1-рўйхат, 15374-иш, 28-29-варақлар.

11

ЎзР МДА И.461-фонд, 1-рўйхат, 1260-иш, 10-варақ.


background image

14

манфаатларига маълум даражада хавф солишини олдиндан англаб етган К.П.
фон Кауфман: “Ҳар қандай ҳолда татарларнинг қирғизлар (қозоқлар – И.А.)
билан мулоқотга киришлари зарарли бўлиши мумкин. Мен уларнинг ўрнига
“исломнинг онаси” деб аталган Бухоронинг ашаддий ақидапарастларини
кўришни маъқул кўрардим. Татарлар бухоролик ақидапарастлардан
хавфлироқдир”-дея ташвишланган эди

1

.

Тадқиқотнинг

“Туркистонда татар маърифатпарварлари томонидан

очилган янги усул мактаблари”

деб номланувчи иккинчи боби, асосан

татар муаллимлари томонидан янги усул мактабларининг очилиши ва мус-
тамлака маъмуриятининг улар фаолиятини чеклаш бўйича амалга оширган
чора-тадбирларига бағишланган.

Туркистон ўлкасида XX аср бошларида чеклаш ва тазйиқларга қарамай

татар муаллимлари фаолияти янада кучайди. 1900 йилда Андижонда Ш. Қо-
диров

2

ва шу йили март ойида Тошкентнинг Қўшмозор даҳаси, Тўқли жаллоб

жаллоб маҳалласида Наби домла биринчилардан бўлиб, янги усул мактабини
очганлар

3

. У пайтларда янги усул кўпчиликка маълум бўлмаганлиги сабабли

“нўғойча ўқиш”

4

деб аталган.

Статс-маслаҳатчи Миллер ўзининг Туркистон ўлкасида олиб борган 5

йиллик фаолияти давомида татар муаллимларининг фаолиятини ҳам ўрганиб
таҳлил этган. У ўқитиш масаласида татарлар катта устунликка эга бўлиб,
маҳаллий муллалар 3 йилда ҳам эриша олмаган натижани, янги усулда дарс
беришлари орқали 3-4 ойда амалга оширганликларини таъкидлаган

5

.

Бу даврга келиб янги усул мактаблари нафақат рус-тузем, балки маҳал-

лий эски мактаблар билан ҳам рақобат қила бошлаган эди. Масалан, Қўқон-
нинг Бешқабоқ даҳасидаги 2 та рус-тузем мактаби ўқувчилари сони 150
нафардан ошмагани ҳолда, шу маҳалладаги биргина С. Мазитовнинг мак-
табида 200 га яқин ўқувчи таҳсил олган. Мазкур мактабларда саводхонлик
шу даражага етганки, уни тўла тамомлаган айрим ўқувчилар ўз мактабларини
ҳам оча бошлаганлар. Ана шундай мактаблардан бири қўқонлик Аҳмаджон
қори Мамажон ўғли томонидан ташкил этилган

6

.

1909 йил 10 июнга келиб татарлар томонидан ташкил этилган янги усул

мактаблари сони Наманганда 3, Андижонда 5, Қўқонда 12 тага етган. Янги
усул мактабларидаги ўқув дастурига “Муаллими аввал”, “Муаллими соний”,
“Қуръон”, “Мубтаҳили жунон”, “Маҳрумот уд-дин”, “Забур”, “Жўғрофия”,
“Ибодати исломия” ва айрим мактабларда буларга қўшимча “Муҳаммадия”,
“Қомус” дарсликлари ҳам киритилган эди. Мактабларда Осиѐ харитаси, гло-
бус, парталар, доска, кирим-чиқим ҳисоби жадвали, император Николай II
нинг портрети бор эди. Ўқиш учун тўлов ота-оналарнинг моддий ҳолатлари-

1

ЎзР МДА И.1-фонд, 27-рўйхат, 10

А

-иш, 1-варақ ва унинг орқаси.

2

ЎзР МДА И.1-фонд, 31-рўйхат, 540-иш, 179-варақ орқаси.

3

Долимов У. Туркистонда жадид мактаблари… – Б. 18.

4

Татар муаллимлари томонидан очилган мактаблар маҳаллий аҳоли томонидан «нўғой мактаб» ѐки

«нўғойча ўқиш» тарзида юритилган. Қаранг: Губаева С. Население Ферганской долины… - С. 114.

5

ЎзР МДА И.461-фонд, 1-рўйхат, 1406

А

-иш, 162-варақ.

6

ЎзР МДА И.1-фонд, 31-рўйхат, 540-иш, 179-варақ орқаси.


background image

15

га қараб, ойига 50 копеекдан 3 рублгача олинган. Айрим ночор оилаларнинг
фарзандлари умуман бепул ўқитилган

1

.

Балхаш бўйида яшовчи қозоқлар овулида ҳам татар муаллимлари

маҳаллий болаларни ўқитиш билан бирга, аҳолини ислом динига ўтказиш
тарғиботи билан ҳам шуғулланганлар

2

.

Туркистон ўлкасида татарлар самарали фаолиятининг яна бир омили

сифатида Қозон, Уфа, Оренбург нашриѐтларида чоп этилган маърифатпар-
варлик ғоялари билан суғорилган адабиѐт ва дарсликлар савдоси ташкил
этганликларини ҳам кўрсатиш мумкин. 1912 йил 16 апрелда Туркистон район
муҳофаза бўлими (ТРМБ)нинг “Нозим” номли жосуси берган маълумотга
кўра, Тошкентнинг Якшанба бозоридаги татар мактаби қошида Карим
Ҳусайн томонидан очилган китоб дўконида фақатгина татар тилидаги дарс-
лик ва адабиѐтлар билан савдо қилинган

3

.

1912 йилнинг ѐзида Уфадаги “Галия” мадрасасининг 40 дан ортиқ ѐш

татар муаллимлари

Сарасув дарѐси ва Қоратоғдаги яйловлардаги овулларга

келиб, қозоқ болаларига ѐзув, ҳисоб, тарих, география, араб тили, қироат ва
татар тилида шариат қонунларини ўргатганлар

4

.

Туркистон шаҳридан 22 верст

5

узоқликдаги Қарноқ қишлоғида 5 та

мадраса бўлиб, уларда Сирдарѐ, Оқмола ва Тўрғай вилоятларидан келган 5
мингга яқин талаба таҳсил олган. Мадрасаларда ҳукумат назорати кучли
эмаслиги туфайли бу ерда ҳам татар мударрислари фаолият кўрсатганлар

6

.

Қозондаги “Муҳаммадия”, Уфадаги “Галия” ва Оренбургдаги “Ҳусай-

ния” мадрасаларида ўқитиш янги усулга ўтказилгач, уларнинг мавқеи кучай-
ган ва натижада бу ерлардан Бухоро мадрасаларига ўқишга келувчилар сони
камайган

7

. Қозон, Уфа, Оренбург мадрасаларининг аҳамияти кучайганлигини

лигини Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Замонавий одамлар етуштирмак учун
Ўрунбурғ, Қазон [га]… талаба юбормоқ керакдур”,-деган сўзларидан ҳам
кўриш мумкин

8

.

Туркистондаги мустамлака маъмурлари янги усул мактабларининг риво-

жи империя манфаатлари учун хавфли эканлигидан ташвишланган ҳолда
уларни тақиқлаш, ҳеч бўлмаганда кенг ѐйилишига тўсқинлик қилиш чора-
тадбирларини кўрганлар. Шу мақсадда 1907, 1909, 1911 йилларда Туркистон
генерал-губернаторлиги татар муаллимлари фаолиятини чеклаш бўйича мах-
сус кўрсатмалар берган. Жумладан, 1909 йилдаги Туркистон ўлкаси ўқув
юртлари инспекцияси қошидаги махсус комиссия ишлаб чиққан янги усул
мактабларига доир кўрсатмада маҳаллий мактаб қайси миллат болалари учун

1

ЎзР МДА И.1-фонд, 31-рўйхат, 540-иш, 179-варақ.

2

ЎзР МДА И.47-фонд, 1-рўйхат, 1149-иш, 33-варақ орқаси.

3

ЎзР МДА И.461-фонд, 1-рўйхат, 1168-иш, 136-варақ орқаси.

4

ЎзР МДА И.461-фонд, 1-рўйхат, 1406

А

-иш, 157-варақ.

5

Верст қадимги рус ўлчов бирликларидан бири бўлиб, 500 саженга, яъни 1,0668 км га тенг бўлган. Қаранг:

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 2-жилд. – Т.: Давлат илмий нашриѐти, 2001. – Б. 435.

6

ЎзР МДА И.461-фонд, 1-рўйхат, 1406

А

-иш, 158-варақнинг орқаси.

7

ЎзР МДА И.461-фонд, 1-рўйхат, 1315-иш, 337-варақ орқаси.

8

Ойина (1914-1915) / Нашрга тайѐрловчилар Н. Норқулов, К. Раббимов. – Т.: Академия, 2001. – Б. 19.


background image

16

очиладиган бўлса, унинг ўқитувчилари ҳам ўша миллатга мансуб бўлиши
шартлиги кўрсатиб ўтилган эди

1

.

Татарлар томонидан очилган янги усул мактаблари фаолиятининг тақиқ-

ланиши маҳаллий аҳолининг жиддий норозилигига сабаб бўлган. Жумладан,
Қўқон уездида ўқувчиларнинг ота-оналари дастлаб Фарғона вилояти ҳарбий
губернаторига, сўнгра Туркистон генерал-губернаторининг шахсан ўзига
жами 351 киши имзо чеккан, мактабни қайта ташкил этиш ҳақидаги хатни
юборганлар. Бироқ уларнинг илтимослари қондирилмаган

2

.

Туркистондаги мустамлака маъмурлари ўлка маорифида татар муаллим-

ларини жиддий мухолифлар сифатида кўрганлар. Шу боисдан ҳам уларга
қарши барча усул ва воситаларни қўллаб, қатъий чоралар қўллаганлар. Нати-
жада Туркистон ўлкасида татар муаллимлари томонидан янги усулда мактаб
очиш ва маҳаллий аҳоли болаларини ўқитишга маълум даражада чек қўйиш-
га эришилган. Айни пайтда Қозон, Уфа, Оренбург шаҳарларида чоп этилган
дарслик ва адабиѐтларни ҳам “давлатга қарши руҳдаги” нашрлар қаторида
эркин савдога чиқариш тақиқланган. Лекин, кўрилган чора-тадбирларга
қарамай, татар-бошқирд маърифатпарварлари фаолиятини бутунлай чеклаб
қўйишнинг имкони бўлмаган. Улар Туркистон ўлкасининг шаҳар, уезд, қиш-
лоқ ва овулларида яширин тарзда ўз фаолиятларини давом эттирганлар.

Диссертациянинг учинчи боби

“Туркистонда татар-бошқирд зиѐли-

ларининг ижтимоий-сиѐсий ва маданий тараққиѐт учун курашдаги иш-
тироки”

деб номланган. Мазкур бобда, татар-бошқирд зиѐлиларининг Тур-

кистонда мустамлака тартиботига қарши сиѐсий фаолияти, вақтли матбуот,
матбаа ишлари ва театр санъатининг шаклланишидаги ҳамда Туркистон
Мухторияти учун курашдаги иштироки ѐритилган.

Татар-бошқирд зиѐлилари Туркистонда маҳаллий аҳоли қатори мустам-

лака тартиботи ва зулмга қарши кураш олиб борганлар. 1906 йили Қўқонда
Ш. Мухторов, З. Абихонов ва М. Муҳаммадраҳимов томонидан татарларнинг
“Ёш партия” номли фирқаси ташкил этилган. Партия аъзолари дастлаб татар
ѐшлари орасида Россиядаги каби капиталистик муносабатларни Туркистонда
ҳам жорий этиш ҳамда жадидчилик ҳаракати ғояларини тарғиб этганлар.
Дастлабки пайтларда партия аъзоларининг сафи фақатгина маҳаллий
татарлар ҳисобига кенгайиб борган. Кейинчалик партия сафига татарлар
билан биргаликда ѐш ўзбекларни ҳам қабул қилинган. Партия ўз фаолиятини
ривожлантириш жараѐнида сармоя ҳам жамғарган. Тўпланган маблағ ҳисо-
бига маърифатпарварлик ғояларини тарқатувчи адабиѐтлар сотиб олинган.
“Ёш партия” маблағи ҳисобидан Тошкентда ўзбек тилида чиқувчи “Шуҳрат”
газетаси молиялаштирилган. Кейинчалик “Осиѐ” газетасига молиявий кўмак
берилган. “Ёш партия” аъзолари М. Беҳбудий ва Мунаввар Қори билан яқин
алоқада бўлганлар

3

.

1913 йил 4 октябрда ТРМБнинг “Керкилик” номли махфий жосуси

маълумотига кўра, Эски Бухорода 650 нафарга яқин қозонлик татарлар

1

Долимов У. Туркистонда жадид мактаблари ... – Б. 21.

2

ЎзР МДА И.19-фонд, 1-рўйхат, 35019-иш, 65-варақ.

3

ЎзР МДА И.461-фонд, 1-рўйхат, 1168-иш, 113-варақ.


background image

17

истиқомат қилиб, улар маҳаллий аҳоли орасида русларга қарши сиѐсий
ташвиқот ишларини олиб борганлар

1

.

Россия Давлат Думаси мусулмон фракцияси аъзоси Садри Мақсудий Ду-

манинг учинчи чақириқ 1912 йил 13 мартдаги йиғилишда сўзлаган нутқида
Россия мусулмонлари кўплаб қатағон ва чекловларга дуч келаѐтгани, мак-
таблар таъқиб остига олингани, мусулмонлар орасида давлатга қарши
қандайдир ҳаракат бор, деган хато хулосага келингани, бунга қарши кураш
эса “панисломизм” сўзи билан оқланаѐтганини таъкидлаб ўтган эди

2

.

Тадқиқотда Туркистон вақтли матбуоти ва матбаа ишларини ташкил

этилишида татар маърифатпарварлари алоҳида ўрин эгаллаганлиги манбалар
асосида келтириб ўтилган.

1870 йилдан Туркистон генерал-губернатори К.П. фон Кауфман буйру-

ғига асосан “Туркестанские ведомости” газетасига илова тариқасида “Тур-
кистон вилоятининг газети” ҳам чоп этила бошланган. Ш. Бекқулов, А. Яву-
шев ва А. Бектемиров каби татар матбаачилари мазкур газетанинг нашр эти-
лишига бош қўшганлар. “Туркистон вилоятининг газети”га 1872 йилдан Ш.
Ибрагимов, 1883 йилдан бошлаб қисқа муддат М.Чанишев муҳаррирлик
қилган

3

. 1872 йил 18 январдаги маълумотга кўра, Туркистон генерал-губер-

наторлиги девонхонаси ва “Туркистон вилоятининг газети” таҳририятида А.
Яушев ва М. Курмишев ҳарф терувчи бўлиб ишлаганлар

4

.

1906 йил 14 июнда И. Обидов Тошкентда татар матбаачилари Ш. Мух-

торов, И.Алиев билан ҳамкорликда “Тараққий” газетасини ташкил этган.
Газета атиги 72 кун умр кўрган бўлса-да, унинг 20 та сони нашр этилган

5

.

1908 йил апрелда яна бир татар маърифатпарвари А. Бектемиров муҳар-

рирлигида “Осиѐ” газетаси нашр этила бошланган. Таниқли ўзбек маърифат-
парвари А. Авлоний ҳам мазкур газета ташкил этилишида жонбозлик кўрсат-
ган. Газетанинг бешта сони чиққандан сўнг мустамлака маъмурлари томони-
дан ѐпилган

6

.

Тадқиқотда 1917 йил феврал инқилобидан сўнг Туркистон жадидлари-

нинг татар-бошқирд маърифатпарварлари билан матбуот соҳасидаги ҳамкор-
лиги янги босқичга кўтарилганлигига батафсил тўхталиб ўтилган. 1917-1918
йиллар мобайнида Туркистонда татар зиѐлиларининг бевосита муҳаррирли-
гида қуйидаги газета ва журналлар чоп этилган: “Улуғ Туркистон” газетаси -
Тошкентда К. Бакир ва С. Абдусатторов муҳаррирлигида татар тилида чоп
этилган. Газета Туркистон татарларининг марказий шўроси ва Тошкент та-
тарларининг “Иттифоқ” жамияти нашри ҳисобланган. “Эл байроғи” газетаси
- Қўқонда Пўлат Солиев ва Ашурали Зоҳирий муҳаррирлигида 1917 йил 8

1

ЎзР МДА И.461-фонд, 1-рўйхат, 1315-иш, 298-варақ орқаси.

2

ЎзР МДА И.461-фонд, 1-рўйхат, 1260-иш, 157-варақ; Қаранг: Мусульманские депутаты Государственной

Думы России 1906-1917 (Сборник документов и материалов). – Уфа: Китап, 1998. – С. 178-194.

3

Туркистон матбуоти тарихи (1870-1917) / Тузувчи Н.А. Абдуазизова. – Т.: Академия, 2000. – Б. 35-39; Қа-

ранг: Эрназаров Т., Акбаров А. История печати Туркестана (1870-1925 гг.). – Т.: Ўқитувчи, 1976. – С. 18-19.

4

ЎзР МДА И.1-фонд, 20-рўйхат, 4280-иш, 13-варақ.

5

Расулов А., Исоқбоев А. Зиѐ тарқатиш йўлида // Ўзбекистон тарихининг долзарб масалалари. –Наманган,

2002. – Б. 80.

6

Авлоний А. Танланган асарлар. 1-жилд. – Т.: Маънавият, 1998. – Б. 9.


background image

18

сентябрдан 1918 йил бошларига қадар ўзбек тилида чоп этилган

1

. “Фарғона

саҳифаси” газетаси - 1917 йил 15 мартдан Наманганда таниқли татар матбаа-
чиси Ҳ. Макаев томонидан ўзбек тилида нашр этилган. Газетанинг 19 та сони
чиққан холос

2

. “Кенгаш” газетаси - Тошкентда З. Валидий ва Мунаввар Қори

муҳаррирлигида 1917 йил 25 июндан 1917 йил октябрга қадар Туркистон
мусулмон марказий шўросининг нашри сифатида чоп этилган. “Шўрои
Ислом” газетаси – Тошкентда А. Баттол муҳаррирлигида 1917 йил 16 майдан
1917 йил июнга қадар “Шўрои Исломия” ташкилоти нашри сифатида ўзбек
тилида чоп этилган

3

. “Чаѐн” журнали – Тошкентда Х. Тулаков ва И. Тоҳирий

муҳаррирлигида 1917 йил июндан 1918 йил августга қадар Туркистон мил-
лий ишчилар секциясининг нашри сифатида татар тилида чоп этилган. “Чўл
чаѐн” журнали – Тошкентда И. Тоҳирий муҳаррирлигида 1918-1919 йилларда
татар тилида нашр этилган

4

. “Халқ дорулфунуни” - Тошкентда М. Бакир му-

ҳаррирлигида 1918 йил 31 майдан бошлаб Туркистон халқ университетининг
нашри сифатида чоп этила бошлаган

5

.

Мазкур газеталар орасида “Улуғ Туркистон” газетаси Туркистон татар-

ларининг ижтимоий-сиѐсий ва маданий фаолиятини кенг ѐритганлиги билан
ажралиб туради.

Диссертацияда 1917 йил февраль инқилобидан сўнг юзага келган қулай

ижтимоий-сиѐсий вазиятда маҳаллий зиѐлилар билан бир қаторда татар-
бошқирдлар ҳам миллий мухторият учун курашда фаол иштирок этганлик-
лари ўз ифодасини топган.

1917 йил 4 апрелда Тошкентдаги рус-татар мактаби биносида бўлган йи-

ғилишда татар зиѐлиларининг Туркистонда фуқаролик мавқеларини кўтариш
мақсадида “Иттифоқ” жамияти тузилган

6

.

1917 йил 7-15 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтган ишчи ва солдат

депутатларининг I қурултойида солдат қўмитасидан вакил бўлиб қатнашган
С. Юсупов Туркистонда рус ва мусулмонлар назорати остида ягона ҳокимият
тузиш таклифини илгари сурган эди

7

.

1917 йил 16-17 апрель кунлари Тошкентда – Туркистон генерал-губерна-

торлиги биносида бўлиб ўтган Туркистон мусулмонларининг I қурултойида
татар-бошқирдлардан С. Абдусатторов, А.З. Валидий, И. Шагиаҳмедов ва С.
Юсупов 13 кишилик мажлис ҳайъатига сайланган. Мунаввар Қори раислик
қилган қурултой ишига А.З. Валидий ва С. Абдусатторов котиблик қилган-

1

Мингноров А.Т. Туркистонда миллий озодлик масалалари давр миллий матбуотида (1917 йил февраль-

1918 йил ўрталари): Тарих фан. номз. ... дисс. – Т., 2000. - Б. 24.

2

Жалолов А., Ўзганбоев Ҳ. Ўзбек маърифатпарварлик адабиѐтининг тараққиѐтида вақтли матбуотнинг

ўрни. – Т.: Фан, 1993. – Б. 15.

3

Турдиев Ш. Среднеазиатские татары: роль и значение в культурной и политической жизни Туркестана пер-

вой четверти XX в. // Ислам в татарском мире: история и современность. – Казань, 1997. - С. 177.

4

Мингноров А.Т. Туркистонда миллий озодлик масалалари ... - Б. 23-29.

5

Халқ дорулфунуни, 1918. 31 май.

6

Иттифоқ жамияти // Улуғ Туркистон. 1917. 25 апрель.

7

Ўзбекистоннинг янги тарихи. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. II китоб. – Т.: Шарқ, 2000. – Б.

27.


background image

19

лар

1

. А.З. Валидий ўз “Хотиралар”ида ѐзишича, қурултой ўтказилиши режа-

лаштирилган бўлса-да, унинг дастури мавжуд бўлмаган. У 15 апрель куни
кечқурун дастурни ѐзиб тайѐрлаган ва “Туркестанские ведомости” газетаси
таҳририятига топширган

2

. Қурултойда А.З. Валидий Туркистоннинг қури-

лажак идора усули ҳақида сўз юритиб, федерал мухторият ғоясини илгари
сурган. Бироқ, М. Чўқаев, И. Шагиаҳмедов, К. Бакир ва С. Мақсудий бу
фикрга қарши чиққанлар. К. Бакир “Демократик Россия жумҳурияти” тузиш
фикрини илгари сурган. Унинг фикрини А. Давлетшин ва С. Мақсудийлар
қўллаб-қувватлаганлар. Кейинчалик К. Бакир фикридан қайтиб, миллий-
ҳудудий мухторият тарафдорлари томонига ўтган

3

.

1917 йил 8 сентябрь куни ўлка мусулмонлари марказий шўроси томони-

дан ташкил этилган Туркистон мусулмонларининг II қурултойида К. Бакир
“Уламо” жамияти томонидан тараққийпарварларга нисбатан уюштирилаѐт-
ган турли хил фитналарга норозилик билдирган

4

. Туркистон мусулмонлари

марказий шўросининг аъзоси И. Шагиаҳмедовнинг мазкур қурултойга тайѐр-
лаган 27 моддадан иборат “Туркистон федерация лойиҳаси”ни мухторият йў-
лида ташланган дадил қадамлардан бири сифатида баҳолаш мумкин

5

. Мазкур

Мазкур лойиҳада Туркистон ўлкаси Россия жумҳуриятига маҳаллий ва
миллий мухторият асосида қўшилиши, барча миллатлар, эркак ва хотин-
қизлар барчаси қонун олдида тенг бўлиши, ҳар бир фуқарога виждон
эркинлиги ҳуқуқи берилиши кўрсатиб ўтилган эди

6

.

1917 йил 26-28 ноябрь кунлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган Туркистон

мусулмонлари IV қурултойи Туркистон Мухториятини эълон қилди

7

. Тур-

кистон Мухториятининг парламенти - Халқ мажлисига татар-бошқирдлардан
И. Убайдуллин, И. Шагиаҳмедов, А. Дорбисалин, М. Акчурин, М. Мансуров,
И. Давлетшин, Х. Ширинский ва С. Юсупов сайландилар. Туркистон Мухто-
рияти Муваққат ҳукумати таркибида бош вазир ўринбосари сифатида Тур-
кистон Мусулмонлари шўроси марказий қўмитасининг раиси И. Шагиаҳме-
дов бор эди

8

. Орадан бир оз вақт ўтиб, Мухторият ҳукумати таркибида ўзга-

риш бўлгач, И. Шагиаҳмедов С. Герцфельд ўрнига молия вазири этиб тайин-
ланган

9

. А. Гайнуллин Мухториятнинг ҳарбий бўлимида иш юритувчи бўлиб

бўлиб ишлаган

10

.

1

Мингноров А. Туркистонда 1917-1918 йиллардаги миллий сиѐсий ташкилотлар (Миллий матбуот матери-

аллари асосида). – Т.: Маънавият, 2002. – Б. 15; Ражабов Қ., Ҳайдаров М. Туркистон тарихи. – Т.: Универси-
тет, 2002. – Б. 6.

2

Togan Z.V. Hatiralar … - Б. 152.

3

Тоган З.В. Воспоминания… - С. 178.

4

Туркистон мусулмонларининг иккинчи қурултойи // Улуғ Туркистон. 1917. 10 сентябрь.

5

Мингноров А. Туркистонда 1917-1918 йиллардаги … - Б. 44.

6

Акбаров Р. Туркистон миллий ташкилотларининг дастурларида миллий масаланинг акс этиши // Ўзбекис-

тонда миллатлараро муносабатлар: тарих ва ҳозирги замон. – Т., 2003. – Б. 96.

7

Агзамходжаев С. История Туркестанской автономии (Туркистон Мухторияти). – Т.: Тошкент ислом уни-

верситети, 2006. – С. 189.

8

Аъзамхўжаев С. Туркистон Мухторияти… - Б. 130.

9

Ражабов Қ., Ҳайдаров М. Туркистон тарихи… - Б. 21.

10

Убайдуллаев Ў.Қ. Ўзбекистонда 20-30-йилларда мустабид тузумга қарши миллий мухолифат ҳаракати

(маҳаллий зиѐлилар фаолияти мисолида): Тарих фан. номз. ... дисс. – Андижон, 2004. – Б. 62.


background image

20

Туркистон Мухториятининг эълон қилиниши ўлкадаги барча маҳаллий

аҳоли қатори татарларни ҳам қувонтирган. Андижондаги татар жамияти то-
монидан 3-4 декабрь кунлари мухторият байрами ўтказилган. 3 декабрь куни
Андижоннинг Эски шаҳар қисми аҳолиси Россия ва Кавказ мусулмонлари
билан бирга мусиқа садолари остида Янги шаҳарга келганлар. 4 декабрда эса
“Иттифоқ” жамияти идорасида мактаб ўқувчилари байрам уюштирганлар.
Шу куни татар мактабида дарс бўлмаган. “Иттифоқ” жамияти аъзолари, мак-
таб ўқувчилари ва мусулмон аскарлари биргаликда мусиқа садолари остида
Эски шаҳарга бориб маҳаллий аҳолини Андижон татарлари номидан мухто-
рият эълон қилинганлиги билан табриклаганлар

1

.

Мухторият эълон қилиниши муносабати билан Жалолобод волости

Хонобод қишлоғида 6 декабрда ўтказилган митингда Абдулла эшон ва Ҳу-
сайн Валидий нутқ сўзлаб, аҳолига мухториятнинг ташкил этилиши ва мақ-
садларини тушунтирганлар

2

. Туркистон Мухторияти ҳукумати аъзоси И. Ша-

Шагиаҳмедов ва Туркистон татарлари марказий бюроси раиси К. Бакир жой-
ларда аҳолини мухторият эълон қилиниши билан қутлаганлар. Аҳолини Тур-
кистон

Мухториятини

моддий

ва

маънавий

қўллаб-қувватлашга

чақирганлар

3

. Туркистон Мухторияти эълон қилинганидан икки ҳафта ўтиб,

татар шоири Саид Сунчалайнинг “Мухторият садоси” номли озодлик
мадҳияси “Улуғ Туркистон” газетасида чоп этилган

4

.

Туркистон Мухториятнинг эълон қилиниши большевикларга мутлақо

ѐқмаган. Бироқ улар Туркистон Мухториятига юзаки равишда хайрихоҳ экан-
ликларини билдирганлар. Татар зиѐлиси Ибнямин Ёнбоев бунга жавобан:
“…большевиклар ҳақиқатан бизнинг мухторият олишимизни хоҳласалар қу-
ролларини янги ҳукуматга топширсинлар, шундай қилмасалар биз уларнинг
самимийликларига ишонмаймиз”-дея ўз нуқтаи назарини билдирган эди

5

.

Шунингдек, у Тошкент шаҳар Думасининг сўнгги мажлисида: “Ҳозирги ҳо-
кимиятнинг тан олинган демократиялиги даргумон. Ушбу ҳокимиятнинг му-
сулмонлар номидан гапириши эса қип-қизил ѐлғон… Мазкур ҳокимиятнинг
асл кучи – тўп ва пулемѐтлардир, лекин биз, мусулмонлар бу кучдан қўрқ-
маймиз. Бизда ўзга куч мавжудким – ул куч руҳимиздир. Тарих ушбу сохта
ҳокимиятни қоралайдиган вақт, албатта келажак!»-деган эди

6

.

Мухторият Муваққат ҳукумати 13 декабрни “Туркистон Мухторияти-

нинг миллий жамғармасига пул йиғиш куни” деб эълон қилган эди. Шу му-
носабат билан уни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш йўлида татарлар ҳам фаол
ҳаракат қилганлар. Туркистон Мухториятига нафақат маънавий, балки мод-
дий жиҳатдан ҳам ѐрдам бермоқ “...ҳар бир мусулмон ва турк боласининг
бурчи” эканлиги хусусидаги даъватлар “Улуғ Туркистон” газетаси саҳифала-
рида тез-тез учрай бошлаган. Марказий татар шўроси ва жойлардаги маҳал-

1

Андижонда мухторият намойиши // Улуғ Туркистон. 1917. 16 декабрь.

2

Агзамходжаев С. История Туркестанской автономии… - С. 197.

3

Ражабов Қ., Ҳайдаров М. Туркистон тарихи… - Б. 23.

4

Мухторият садоси // Улуғ Туркистон. 1917. 16 декабрь; Турдиев Ш. Среднеазиатские татары… - С. 179.

5

Мингноров А. Туркистонда 1917-1918 йиллардаги … - Б. 47.

6

Қосимов Й. Қора кўзойнак билан ѐзилган тарих. – Наманган, 1993. – Б. 23; Шамсутдинов Р., Каримов Ш.

Ўзбекистон тарихидан материаллар. – Андижон: Andijon nashriyot-matbaa OAЖ, 2000. – Б. 141.


background image

21

лий татар жамиятлари Мухторият фойдасига маблағ тўплаш масаласини
ўзлари учун буюк бир вазифа деб билганлар

1

.

Юқоридаги чақириққа биринчилардан бўлиб Қўқондаги татар жамияти

аъзолари фаоллик билан киришдилар. Қўқондаги татарлардан ака-ука Ғозин-
лар-500 сўм, С. Тозиев, М. Юздинаков, Ш. Кошоев ва Н. Мифтохиддинов 300
сўмдан, ака-ука Бурнашевлар 200 сўмдан, Ҳ. Кошоев ва А. Раҳмонқулов 100
сўмдан, А. Муҳаммаджонов, С. Халилов, Ҳ. Қримов, Ҳ. Муҳаммадий ва
К.Абубакиров 25 сўмдан Марказий татар шўросига жами 2425 сўм маблағ
йиғиб жўнатганлар

2

. Бошқа ҳудудлардаги татар жамиятлари томонидан ҳам

маблағ йиғиб Мухторият фойдасига жўнатилган.

1918 йил январь ойи бошларида Туркистон татарлари марказий бюроси

раиси К. Бакир иштирокида Каттақўрғондаги татар жамиятининг умумий
мажлиси ўтказилган. Мажлисда К. Бакир Туркистон Мухториятини сақлаб
қолиш йўлида пул жамғариш масаласига алоҳида тўхталган. Каттақўрғонлик
мусулмонларни ҳам саховатли бўлишга чақирган. Бу масалада қўқонлик
татарларнинг ҳимматларини мисол қилиб кўрсатган

3

.

1918 йил 17-18 февраль кунлари Мухторият Муваққат ҳукумати тарки-

бида ўзгариш бўлган. Бош вазир Мустафо Чўқаев ўз лавозимидан истеъфо
беришни маъқул кўргач, унинг ўрнига Маҳди Чанишев тайинланган

4

.

Туркистон Мухториятининг қизил армия қисмлари ва арман дашноқ-

лари томонидан тор-мор келтирилиб, Қўқон шаҳрида даҳшатли қирғин ва
талон-тарож ўтказилганлиги “Улуғ Туркистон”нинг шу йил февраль, март
ойидаги сонларида “Ҳўқанд фожеалари” номи билан туркум мақолалар тар-
зида очиқ-ойдин баѐн этиб борилган. Жумладан, улардан бирида “... 11 кун
бутун жон ва танлари ила қарши турғондин сўнг Туркистон Мухториятининг
аскарлари шаҳардан чиқурга мажбур бўлғонлар. Рус шаҳрида, мусулмон
шаҳрида (Қўқоннинг Янги ва Эски шаҳар қисмлари назарда тутилмоқда –
И.А.) тўб ва тўфангдан бийк ѐмон зарарланган. Большевик ҳукумати тара-
финдин отилғон кучли ва зўр тўблар шаҳарни билхоса мусулмон тарафин
бийк ѐмон ҳароб қилғон...”лиги қайд этилган

5

.

Қўқондаги “Саодат” номли китоб дўкони соҳиби А. Айнуллиннинг

“Улуғ Туркистон” газетасига юборган мактубида, “Ҳўқанд бутунлай ѐнуб та-
мом бўлғонлиқдин мундағи китобхоналардан “Ғайрат”, “Саодат”, “Бирлик”
ва “Маърифат” дегон мағазинларнинг ѐлғиз исмларигина қолди. Жисмлари
йўқ. Шул сабабли бизга юборилатурғон ғазиталар юборилмасун. Бунда ғази-
та ўқийтурғон, сотатурғон ҳам олатурғон китобхоналар ва ўқийтурғон зотлар
қолмади”

6

, дея большевикларнинг қилмишларини ифодалаган эди.

Туркистон Мухторияти ўлкадаги мусулмон халқларининг ҳар қандай

вазиятда ҳам елкама-елка туриб мустақиллик ва озодлик учун кураша олишга
қодир эканликларини кўрсатди. Бу кураш дастлабки жараѐнда маданий-

1

Улуғ Туркистон. 1917. 20 декабрь.

2

Ҳўқанд тоторларининг ҳимматлари // Улуғ Туркистон. 1917. 24 декабрь.

3

Каттақўрғонда марказий тотор бюросининг доқлади // Улуғ Туркистон. 1918. 11 январь.

4

Мингноров А.Т. Туркистонда миллий озодлик масалалари… – Б. 45

5

Туркистон Мухториятининг фожеаси // Улуғ Туркистон. 1918. 26 февраль.

6

Ҳўқанддан мактуб // Улуғ Туркистон. 1918. 6 март.


background image

22

маърифий тараққиѐт йўлида амалга оширилган бўлса, 1917 йил февраль ин-
қилобидан сўнг сиѐсий тус олди. Айни пайтда татар-бошқирд зиѐлиларининг
мураккаб вазиятларда туркистонлик қардошлари билан елкама-елка туриб,
мустақил давлатчилик учун курашлари, туркий халқларнинг Туркистон озод-
лиги йўлида камарбаста бўлганликларини кўрсатади.

III.

Х У Л О С А

Диссертация натижалари ва илмий таҳлиллар асосида қуйидаги

хулосаларга келинди:

1.

Россия империяси Туркистонни истило этиш ва мустамлака тартиботи-

ни ўрнатиш жараѐнида тили, дини ва маданияти жиҳатидан муштарак бўлган
татар-бошқирдларнинг “ѐрдами”дан унумли фойдаландилар. Уларни ҳара-
катдаги армия сафига жалб этдилар. Тадқиқот таҳлили, XIX аср охирида
Туркистондаги бошқарув маҳкамаларида ишловчи тилмоч ва таржимонлар-
нинг аксарияти татар-бошқирдлар бўлганлигини кўрсатди.

2.

Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, “тилда, фикрда, ишда бир-

лик” ғоясини кўтариб чиққан И. Гаспринскийни бутун турк-мусулмон
дунѐсида қўллаб-қувватланди. Унинг издошлари XIX аср охирларида
Туркистон ўлкаси, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида ўндан ортиқ янги
усул мактабларини очдилар. Мустамлака маъмурлари, айниқса Сирдарѐ ва
Еттисув вилоятларида улар фаолиятини назорат этиб бўлмаѐтганлигини кўп
бора таъкидлаганлар. Маъмурият томонидан 1907-1909 йилларда татар
муаллимлари фаолиятини чеклаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар кутилган
натижани бермади. Шу боисдан ҳам 1911 йил 1 январда Туркистон генерал-
губернатори А.В. Самсонов Туркистон ўлкасининг барча ҳудудларида татар
муаллимлари фаолиятини қатъий тарзда тақиқлашга мажбур бўлди. Бироқ,
Туркистон ўлкасида катта обрў қозонишга эришган татар муаллимларининг
янги усул мактаблари ѐпилиши маҳаллий аҳолининг жиддий норозилигига
сабаб бўлди.

3.

Маҳаллий тараққийпарварлар қатори татар зиѐлилари ҳам мустамлака

тартиботига қарши курашда фаоллик кўрсатдилар. Қозонда 1903-1905 йилла-
ри давлатга қарши фаолияти учун Туркистонга сургун қилинган И.Обидов
бу ерда ҳам адолатсизлик ва жаҳолатга қарши маърифат ѐрдамида курашди.
Татар зиѐлилари Туркистонда маърифий-сиѐсий мақсадларни ўз олдига қўй-
ган ташкилот ва жамиятлар (“Ёш партия”, “Иттифоқ” ва бошқалар) туздилар.
Россия Давлат Думаси мусулмон фракцияси вакиллари бўлган И. Гаспринс-
кий, А. Ибрагимов, Қ. Тевкелев, С. Мақсудий каби татар сиѐсатчилари турк-
мусулмон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилдилар. Айниқса, бу борада С.
Мақсудийнинг Давлат Думасидаги фаолияти алоҳида эътиборга молик.
Татар муаллимлари мактабларда “давлатпаноҳ” император Николай II сура-
тининг осиб қўйилиши, ўқувчиларга император оила аъзолари исм-шариф-
ларини мажбурий ѐд олдирилишига қарши турдилар. Россия империясининг
доимий урушлардаги иштироки, айниқса, биринчи жаҳон урушида
қатнашишини қаттиқ қораладилар. Татар-бошқирдлар Туркистонда қарийб


background image

23

100 минг кишини ташкил этишига қарамай, амалда кўплаб сиѐсий ҳуқуқлар-
дан маҳрум эдилар.

4.

Туркистонда вақтли матбуот ва матбаа ишларини ташкил этиш ва ри-

вожлантиришда татар зиѐлиларининг ўрни беқиѐс бўлди. Жумладан, “Тур-
кестанские ведомости”, “Туркистон вилоятининг газети”, “Тараққий”,
“Осиѐ”, “Туркестанский край”, “Улуғ Туркистон”, “Эл байроғи”, “Фарғона
саҳифаси”, “Кенгаш”, “Шўрои Ислом”, “Халқ дорулфунуни” газеталари ва
“Чаѐн”, “Чўл чаѐн” каби журналларнинг нашр этилишида етакчилик
қилдилар. Туркистонда миллий театр санъатининг вужудга келиши ва
ривожланишига амалий ѐрдам кўрсатдилар.

5.

1917 йил февраль инқилоби Туркистонда татар-бошқирд зиѐлилари-

нинг ижтимоий-сиѐсий ва маданий соҳадаги фаолиятларини янада жонлани-
шига туртки берди. Тошкентда Туркистон татарларининг марказий шўроси,
“Иттифоқ” жамияти, Қўқон, Наманган, Каттақўрғон ва бошқа шаҳарларда
татар жамиятлари тузилди. Туркистон мусулмонларининг I-IV қурултойла-
рида татар-бошқирд зиѐлилари фаол иштирок этдилар. Туркистонда миллий
давлатчилик масаласида А.З. Валидий, С. Мақсудий, И. Шагиаҳмедов, К.
Бакир, И. Ёнбоев каби сиѐсий арбоблар қатъий кураш олиб бордилар.

6.

XIX аср охири - ХХ аср бошларида татар-бошқирд зиѐлиларининг Тур-

кистондаги фаолиятлари таҳлили, уларнинг мустамлака тузуми ва асрий
қолоқликка қарши курашда маҳаллий аҳоли билан якдил бўлганликларини
кўрсатади. Қозон, Уфа шаҳарларидаги Каримовлар ва Хусаиновлар бос-
махоналарида чоп этилган жадид мактаблари учун дарсликлар, янгича ҳаѐт-
ни ўзида тараннум этувчи адабиѐтлар, газеталарни таъқиб-тазйиқларга қара-
май Туркистонга келтирилиши миллат, Ватан учун фидойиликнинг асл на-
мунаси эди. Тараққий этган Европа давлатлари ютуқларидан фойдаланиш,
замонавий билимларни эгаллаш жадидларнинг асосий ғояларидан бири эди.
Бу борада, татар маърифатпарвари Олимжон Идрисийнинг мусулмон ѐшла-
рини Германияда ўқитиш йўлида қилган саъйи-ҳаракатлари таҳсинга сазовор
ҳоллардан бири ҳисобланади.

Тадқиқот таҳлилидан келиб чиқиб, диссертант истиқболда қуйидаги

таклиф ва тавсияларни амалга оширишни лозим деб ҳисоблайди:

- XIX аср охири - ХХ аср бошларида Туркистон ижтимоий-сиѐсий ва

маданий ҳаѐтида татар-бошқирд зиѐлилари фаолиятини кенгроқ ўрганиш
мақсадида республика олий ўқув юртларининг тарих факультетларида
махсус курс тарзида ўқитишни жорий этиш;

- Ўзбекистон, Россия, Украина ва бошқа давлатлар тарихчи олимлари ишти-

рокида “Туркистон жадидчилигида татар-бошқирд маърифатпарварлари-
нинг ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман уюштириш;

- Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари келишуви асосида тарихий анъаналарни

ривожлантириб, олий таълим муассасалариаро талабалар юборишни
ташкил этиш;

- байналмилал марказлар орқали маданий-маърифий ҳамкорликни янада

кучайтириш бўйича чора-тадбирлар кўриш;


background image

24

- тарихий ҳақиқатни юзага чиқариш мақсадида хорижий давлатлар архивла-

рида сақланаѐтган Ўзбекистон тарихига оид манбаларни тўплаш учун
мутахассислар илмий сафарларини уюштириш;

- Татаристон ва Бошқирдистон Республикалари олимлари билан ҳамкорликда

татар-бошқирд зиѐлиларининг Туркистондаги фаолияти бўйича тадқиқот-
лар олиб бориш.

Тадқиқот ишида Ўзбекистон ҳудудида миллатлараро тотувлик ва

бағрикенгликнинг илдизлари узоқ тарихга бориб тақалиши яна бир карра ўз
ифодасини топди. Маърифатпарварлар томонидан илгари сурилган эзгу ғоя-
лар бугунги кунда ўз ифодасини топмоқда. “Бир жамиятда яшаб, ягона
мақсад йўлида меҳнат қилиш, миллатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик ва
ҳамжиҳатликнинг маънавий асоси”

1

бундан қарийб юз йил олдин тарақ-

қийпарварлар томонидан шакллантирилган эди.

Тарихнинг шундай даврлари бўладики, маърифатпарвар кишилар қаерда

бўлмасинлар инсоният манфаати йўлида фаолият кўрсатадилар. Тарихдан
бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Татар-бошқирд зиѐлиларининг
Туркистондаги маърифат йўлидаги курашлари изсиз кетмади. Ўзбекистон
мустақилликни қўлга киритиб, истиқлол ва тараққиѐт йўлида шахдам
қадамлар билан ривожланаѐтган бугунги кунда уларнинг меҳнатлари ўз
баҳосини топмоқда.

1

Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. – Т.: Янги аср авлоди, 2001. – Б. 137.


background image

25

IV. Диссертация мавзуси юзасидан қуйидаги ишлар нашр

қилинган:

1.

Расулов А.Н., Исоқбоев А.А. Зиѐ тарқатиш йўлида // Ўзбекистон
тарихининг айрим масалалари. – Наманган, 2002. – Б. 78-84.

2.

Исоқбоев А.А. Туркистонда миллий матбуот ва таълимни ривожланти-
ришда татар маърифатпарварлари // Ўзбекистонда миллатлараро муно-
сабатлар: тарих ва ҳозирги замон: Республика илмий-амалий анжу-
мани материаллари. – Тошкент, 2003. – Б. 116-119.

3.

Исоқбоев А.А. Қўқонда татар маърифатпарварлари фаолияти // Қўқон
асрлар силсиласида: Республика илмий-назарий конференцияси мате-
риаллари. - Қўқон, 2004. – Б. 308-309.

4.

Исоқбоев А.А. Фарғона водийсида татар маърифатпарварлари фаолия-
ти хусусида // Илм сарчашмалари. – Урганч, 2004. -№1. – Б. 41-43.

5.

Исоқбоев А.А. Туркистонда татар муаллимларининг маърифатпарвар-
лик фаолияти хусусида // СамДУ илмий тадқиқотлар ахборотномаси. –
Самарқанд, 2004. -№2. – Б. 37-38.

6.

Исоқбоев А.А. Маданий-маърифий тараққиѐт учун кураш // Жамият ва
бошқарув. – Тошкент, 2005. -№1. – Б. 75-76.

7.

Исоқбоев А.А. Мозийнинг муҳтарам муаллимлари // Таълим ва
тафаккур. – Наманган, 2005. -№2. – Б. 22-23.

8.

Исоқбоев А.А. Татарларнинг ижтимоий-сиѐсий фаолиятига доир //
Тарих тилга кирганда… (Мақолалар тўплами) Даврий тўплам. -№1. –
Наманган, 2007. – Б. 51-54.

9.

Расулов А.Н., Исоқбоев А.А. Туркистон татарлари // Ўзбекистон этно-
логиясининг долзарб муаммолари: “Академик Карим Шониѐзов
ўқишлари” туркумидаги IV Республика илмий назарий конференцияси
материаллари. – Наманган, 2007. – Б. 125-127.

10.

Исоқбоев А.А. Туркистон матбуоти фидойилари // Жамият ва бош-
қарув. – Тошкент, 2007. -№4. – Б. 105-107.




ТАДҚИҚОТЧИ


background image

26

Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Исокбоев

Алишер Ахмаджоновичнинг 07.00.02 – Ўзбекистон тарихи ихтисослиги
бўйича “Туркистон ижтимоий-сиѐсий ва маданий ҳаѐтида татар-
бошқирд маърифатпарварларининг фаолияти (XIX аср охири-ХХ аср
бошлари)” мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

Нўғайқўрғон, тилмоч, таржимон, татар

муаллимлари, жадид мактаби, “нўғойча ўқиш”, дунѐвий фанлар, маҳаллий
аҳоли, “Таржумон”, “Галия” мадрасаси, даврий матбуот, матбаа ишлари,
муҳаррир, театр санъати, труппа, ТРМБ, махфий хизматчи, ўқув
муассасалари нозири, “Ёш партия”, “Иттифоқ” жамияти, “Улуғ Туркистон”.

Тадқиқот объекти:

XIX аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон-

нинг ижтимоий-сиѐсий ва маданий ҳаѐтида татар-бошқирд маърифатпарвар-
ларининг тутган ўрни ҳамда фаолиятини очиб бериш.

Ишнинг мақсади:

Туркистонда фаолият кўрсатган татар-бошқирд

маърифатпарварларининг жадидчилик ҳаракати, маданий жараѐнлар ва
мустамлака тузумга қарши курашдаги иштирокини бирламчи манбалар
асосида ѐритиб бериш.

Тадқиқот усуллари:

Тадқиқотни амалга оширишда тарихийлик,

холислик, даврий изчиллик усуллардан фойдаланилган.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

Тадқиқотда татар-бош-

қирд маърифатпарварларининг Туркистондаги фаолияти илк бор таҳлил
этилган. Татар-бошқирд таржимон ва тилмочларининг мустамлака шарои–
тидаги фаолиятлари ѐритилган. Туркистонда татар муаллимлари томонидан
очилган жадид мактаблари ўқитиш тизими ва мустамлака маъмуриятнинг
уларга салбий муносабати холисона ѐритиб берилган. Мустамлака тузумига
қарши татар-бошқирдларнинг сиѐсий фаолияти, Туркистонда татарлар томо-
нидан тузилган ижтимоий-сиѐсий ташкилотлар фаолияти таҳлил этилган.
Вақтли матбуот, матбаа ишлари, театр санъати шаклланиши ва ривожлани-
шида татар маърифатпарварларининг ўрни очиб берилган. Туркистон Мухто-
рияти учун кураш ва уни мустаҳкамлашда татар-бошқирд зиѐлиларининг иш-
тироки манбалар асосида ѐритилган.

Амалий аҳамияти:

Тадқиқот натижалари ва илмий хулосалари Ўзбе-

кистон тарихининг мустамлака даврини мукаммал тарзда ѐритишга хизмат
қилади. Шу билан бирга, халқимиз онгида миллатлараро тотувлик ва диний
бағрикенглик ғояларини шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

Тадқиқотнинг

асосий натижалари ва ғоялари диссертант томонидан чоп этилган илмий
мақолаларда ҳамда илмий анжуманлардаги чиқишларида ўз аксини топган.

Қўлланиш соҳаси:

Тадқиқот натижалари ижтимоий фанларнинг барча

соҳаси тадқиқотчилари, шунингдек Ўзбекистон тарихи билан шуғулланувчи
мутахассислар учун назарий қўлланма ва ахборот манбаи бўлиши мумкин.


background image

27

РЕЗЮМЕ

диссертации Исакбоева Алишера Ахмаджановича на тему

“Деятельность татаро-башкирских просветителей в социально-
политической и культурной жизни Туркестана (конец XIX – начало ХХ
веков)” на соискание ученой степени кандидата исторических наук по
специальности 07.00.02-История Узбекистана.

Ключевые слова:

Ногайкурган, толмач, переводчик, татарские

учителя, жадидская школа, «чтение по-ногайски», мировые науки, местные
жители, “Тарджиман”, медресе “Галия”, периодическая печать, издательское
дело, редактор, театральное искусство, труппа, ТРОО, секретный сотрудник,
инспектор учебных заведений, “Молодая партия”, общество “Иттифак”,
“Улуг Туркестан”.

Объект исследования:

раскрытие роли и деятельности татаро-

башкирских просветителей в социально-политической и культурной жизни
Туркестана конца XIX - начала ХХ веков.

Цель исследования:

раскрыть на основе первоисточников деятель-

ность татаро-башкирских просветителей, принимавших участие в движении
джадидизма, культурных процессах и в борьбе против эксплуатации.

Методы исследования:

Использованы историко-ретроспективный,

проблемно-хронологический и сравнительный методы.

Полученные результаты и их новизна:

впервые представлен анализ

деятельности татаро-башкирских просветителей в Туркестане. Освещена
деятельность татаро-башкирских толмачей

и переводчиков в условиях

колониального режима. Представлен объективный анализ джадидских школ,
основанных татаро-башкирскими просветителями, а также негативное к ним
отношение колониальной администрации. Проанализирована также
деятельность организованных ими социально-политических организаций,
раскрыта также роль татаро-башкирских просветителей в организации
периодической печати, издательского дела и театрального искусства. На
основе первоисточников освещена роль просветителей в борьбе за
Туркестанскую Автономию.

Практическая значимость:

полученные результаты, научные выводы

и заключения будут способствовать более глубокому освещению периода
независимости в истории Узбекистана. Вместе с тем, результаты
исследования способствуют формированию в сознании молодѐжи межнацио-
нального согласия и религиозной толерантности.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

основные

идеи, выводы и заключения исследования изложены в опубликованных
статьях и выступлениях диссертанта.

Область применения:

результаты исследования могут служить

теоретическим пособием и важным информационным источником для
специалистов по истории Узбекистана.



background image

28

RESUME

Thesis of Isakbaev Alisher Ahmadjanovich on the scientific degree

competition of the Doctor of Philosophy in History, specialty 07.00.02 -
History of Uzbekistan on subject “Activity of the

Tatar-Bashkirian

enlighteners in socio-political and cultural life of Turkestan (the end

19

th

- the

beginning of 20

th

centuries)”

Key words:

Nogaykurgan

, “

tolmach”

, the translator, the Tatar teachers,

jadid

schools , “reading in

nogay style

”, global sciences, local population,

Tardjuman”, medreseh of "

Ghalia"

,

periodic media-press, publishing business,

editor, the art of theatre, troupe, TRDP,

secret agents

, the inspectors of educational

institutions, “the Young party”, the society of “

Ittifak” (“Union”)

, “Ulugh

Turkestan” (“Great Turkistan”).

Subjects of the inquiry:

role and activity of the

Tatar-Bashkirian

educators

in sociopolitical and cultural life of Turkistan on the end

19

th

and the beginnings of

20

th

centuries.

Aim of the inquiry:

investigating the activity of the

Tatar-Bashkirian

enlighteners on the basis of primary sources, accepting their participations in
movements of jadididism (reformation), cultural processes and in struggles against
explotation.

Methods of the inquiry:

historical-retrospective

,

problem-chronological

and contrastive-comparative methods have been used.

The results achieved and their novelty:

the dissertation for the first time

in native historical studies has developed scientific generalization of Tatar-
Bashkirian educators’ activity in Turkistan during the period of the end

19

th

-the

beginning of 20

th

centuries. The activity of tatar-bashkirian

Tolmachs (oral

translators)

and translators in conditions of colonial regime is investigated. The

objective analysis of jadid (new method) schools based by the

Tatar-Bashkirian

educators is presented in this work, and also is enshrined the negative attitudes to
them submitted from colonial administration. Activity of the sociopolitical
organizations organized by them is analyzed, and the role of Tatar

-Bashkirian

educators in the organization of periodical press, publishing business and the art of
theatre is opened also. On the basis of primary sources the role of educators in
struggle for the Turkistan Autonomy is covered.

Practical value:

received results, scientific conclusions and theories will

promote perfection of reflection of the period of independence in a history of
Uzbekistan. At the same time they represent significant interest, for formation
knowledge of people of the international consent and religious tolerance.

Degree of embed and economic effectivity:

main ideas, conclusions and

theories of the research are stated in published articles and statements of the
researcher.

Sphere of usage:

results of the research can serve as an important

theoretical sources for experts on a history of Uzbekistan.



Библиографические ссылки

Расулов А.Н., Исокбоев А.А. Зиё тарқатиш йўлида // Ўзбекистон тарихининг айрим масалалари. - Наманган, 2002. - Б. 78-84.

Исокбоев А.А. Туркистонда миллий матбуот ва таълимни ривожланти-ришда татар маърифатпарварлари // Ўзбекистонда миллатлараро муно-сабатлар: тарих ва хозирги замон: Республика илмий-амалий анжу-мани материаллари. - Тошкент, 2003. - Б. 116-119.

Исокбоев А.А. Қўконда татар маърифатпарварлари фаолияти // Қўқон асрлар силсиласида: Республика илмий-назарий конференцияси материаллари. - Қўкон, 2004. - Б. 308-309.

Исокбоев А.А. Фаргона водийсида татар маърифатпарварлари фаолияти хусусида // Илм сарчашмалари. - Урганч, 2004. -№1. - Б. 41-43.

Исокбоев А.А. Туркистонда татар муаллимларининг маърифатпарвар-лик фаолияти хусусида // СамДУ илмий тадкикотлар ахборотномаси. -Самарканд, 2004. -№2. - Б. 37-38.

Исокбоев А.А. Маданий-маърифий тараққиёт учун кураш И Жамият ва бошқарув. - Тошкент, 2005. -№1. - Б. 75-76.

Исокбоев А.А. Мозийнинг муҳтарам муаллимлари // Таълим ва тафаккур. - Наманган, 2005. -№2. - Б. 22-23.

Исокбоев А.А. Татарларнинг ижтимоий-сиёсий фаолиятига дойр // Тарих тилга кирганда... (Маколалар тўплами) Даврий тўплам. -№1. -Наманган, 2007. - Б. 51-54.

Расулов А.Н., Исокбоев А.А. Туркистон татарлари // Ўзбекистон этно-логиясининг долзарб муаммолари: “Академик Карим Шониёзов ўқишлари” туркумидаги IV Республика илмий назарий конференцияси материаллари. - Наманган, 2007. - Б. 125-127.

Исокбоев А.А. Туркистон матбуоти фидойилари // Жамият ва бош-карув. - Тошкент, 2007. -№4. - Б. 105-107.