Жизнь и творческое наследие Залили: источники, текстологическое исследование

Аннотация

Объекты исследования: Диван автограф (“Большой диван” и “Малый диван”) Магомета Сиддика Залилия, поэма “Сафарнома” и сборники поэта.
Цель работы: изучение источников жизни и творчество Залилия, осуществление текстологическое исследование литературного наследия поэта и впустить в научную среду, определение роли поэта в литературе тюркских народов путем анализа поэтических особенностей его произведений.
Метод исследования: историко-сравнительный
Полученные результаты и их новизна:
- впервые специально исследована жизнь и творчество Залилия;
- изучив диваны поэта, определена научная ценность на основе литературного источниковедческого и текстологического исследования;
- определены текстологические различия путем изучения лирических произведений Залилия в сравнительно-текстологическом аспекте, а также научно характеризованы и исследованы;
- поэма “Сафарнома” и сборники научно анализированы на основе первых источников;
- отмечена роль поэта в литературе тюркских народов путем исследования произведений Залилия;
Практическая значимость: материалы исследования могут служить как научно-теоритический источник для специалистов текстологии. А также, ими могут пользоваться при преподавании студентам и ученикам высшего и среднего образования; при создании учебников, учебно-методических пособий по “Литературе тюркских народов”, “Литературное источниковедение и текстология”.
Степень внедрения и экономическая эффективность: По результатам исследования проведены научные лекции и изданы 8 научных статей.
Область применения: Литературоведение, литературное
источниковедение и текстология.

Тип источника: Авторефераты
Годы охвата с 1992
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
1-26
29

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Турсун, Қ. (2023). Жизнь и творческое наследие Залили: источники, текстологическое исследование. Каталог авторефератов, 1(1), 1–26. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/37265
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Объекты исследования: Диван автограф (“Большой диван” и “Малый диван”) Магомета Сиддика Залилия, поэма “Сафарнома” и сборники поэта.
Цель работы: изучение источников жизни и творчество Залилия, осуществление текстологическое исследование литературного наследия поэта и впустить в научную среду, определение роли поэта в литературе тюркских народов путем анализа поэтических особенностей его произведений.
Метод исследования: историко-сравнительный
Полученные результаты и их новизна:
- впервые специально исследована жизнь и творчество Залилия;
- изучив диваны поэта, определена научная ценность на основе литературного источниковедческого и текстологического исследования;
- определены текстологические различия путем изучения лирических произведений Залилия в сравнительно-текстологическом аспекте, а также научно характеризованы и исследованы;
- поэма “Сафарнома” и сборники научно анализированы на основе первых источников;
- отмечена роль поэта в литературе тюркских народов путем исследования произведений Залилия;
Практическая значимость: материалы исследования могут служить как научно-теоритический источник для специалистов текстологии. А также, ими могут пользоваться при преподавании студентам и ученикам высшего и среднего образования; при создании учебников, учебно-методических пособий по “Литературе тюркских народов”, “Литературное источниковедение и текстология”.
Степень внедрения и экономическая эффективность: По результатам исследования проведены научные лекции и изданы 8 научных статей.
Область применения: Литературоведение, литературное
источниковедение и текстология.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ

УНИВЕРСИТЕТИ


Қўлѐзма ҳуқуқида

УДК: 894.35.09-1;

894.35 (092) Залилий


Турсун Қурбон



ЗАЛИЛИЙ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИЙ МЕРОСИ: МАНБАЛАРИ,

МАТНИЙ ТАДҚИҚИ


10.01.11 - Адабий манбашунослик ва матншунослик






Филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун

тақдим этилган диссертация

АВТОРЕФЕРАТИ







Тошкент

2008


background image

2

Диссертация Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети ўзбек филологияси факультети матншунослик, миллий
уйғониш ва ҳозирги ўзбек адабиѐти кафедрасида бажарилган.



Илмий раҳбар:

филология фанлари доктори

Нурбой Жабборов

Расмий оппонентлар:

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан

арбоби, филология фанлари доктори,

академик Азиз Қаюмов

филология фанлари номзоди

Отабек Жўрабоев


Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшуносик

институти


Диссертация ҳимояси 2008 йил _______ ойининг ___ куни соат___да

Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги фан доктори илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.067.02.16 рақамли
Ихтисослашган кенгаш мажлисида ўтказилади.


Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ, Ўзбек

филологияси факультети, 409-ауд.


Диссертация билан Ўзбекистон Миллий университети Илмий

кутубхонасида танишиш мумкин. (100174, Тошкент шаҳри, Талабалар
шаҳарчаси)


Автореферат 2008 йил _________ ойининг ___ куни тарқатилди.


Ихтисослашган кенгаш илмий котиби,
филология фанлари номзоди А.Тилавов


background image

3

1. ТАДҚИҚОТНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Муҳаммад Сиддиқ Залилий XVIII аср уйғур

адабиѐтининг кўп асрлик туркий шеърият анъаналарини муносиб давом
эттирган йирик намояндаларидан. Шоир асарларини илк манбалар асосида
ўрганиш, унинг туркий адабиѐт тарихида тутган ўрнини белгилаш,
асарларининг

қиѐсий-матний

тадқиқини

амалга

ошириш

адабиѐтшуносликнинг, унинг таркибий қисми бўлган адабий манбашунослик
ва матншуносликнинг долзарб вазифаларидандир.

Залилий адабий меросини чуқур ўрганиш Машраб (1640-1711),

Ҳувайдо (1704-1780) каби у билан замондош ижодкорлар ҳаѐти ва ижодига
доир баъзи муаммоларни аниқлашда ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки бу уч
шоир яшаган ижтимоий-сиѐсий муҳит макон ва замон нуқтаи назаридан
ўзаро яқиндир.

Муҳаммад Сиддиқ Залилийдан бой адабий мерос қолган. 196 туркий ва

56 форсий ғазал, 18 мухаммас, 27 рубоий, 6 мустаҳзод, 2 қасида, 2
соқийнома, “Сафарнома” достони, “Тазкираи чилтан” ва “Тазкираи Хожа
Муҳаммад Шариф Бузруквор” номли назмий тазкираларни ўз ичига олган
тўлиқ девонининг борлиги ҳам бунинг далилидир.

Бироқ Муҳаммад Сиддиқ Залилий ҳаѐти ва ижодий мероси, айрим

мақолаларни, шеърлар девони 1985 йили Хитойнинг Пекиндаги “Миллатлар
нашриѐти”да чоп этилганини ҳисобга олмаганда, шу пайтга қадар махсус
ўрганилган эмас. Ана шундай мероси кам ўрганилган шоир ижодига
бағишланганининг ўзиѐқ ушбу диссертация мавзуининг долзарб эканини
кўрсатади.

Бундан ташқари, Залилий асарларининг асл қўлѐзма нусхалари ва нашр

варианти ўртасида жиддий матн тафовутлари мавжуд. Айрим асарлари шу
пайтга қадар илмий истифодага киритилмаган. Бу матний тафовутларни
тадқиқ этиш, шоир асарларининг аслиятга яқин матнини тиклаш, ҳанузгача
илм аҳлига номаълумлигича қолаѐтган асарларини аниқлаш, таҳлил ва
тадқиқ этиш зарурати ҳам диссертация мавзуининг долзарблигини
белгилайди.

Диссертация туркий адабиѐт тарихини ўрганиш борасида олиб

борилаѐтган илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларига мослиги ҳам
мавзунинг долзарб экани исботидир.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Залилий меросини тадқиқ

этишда уйғур адабиѐтшунослигида айрим ютуқларга эришилганини
таъкидлаш керак. 1957 йилдан 2006 йилгача бўлган даврда Шинжонгда
шоир Муҳаммад Сиддиқ Залилий асарларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш
бўйича қўлга киритилган муваффақиятларни қуйидагича таснифлаш мумкин:

Номи уйғур мумтоз мусиқаси – “Ўн икки мақом” куйларига боғланган

ғазаллари орқали халққа таниш бўлган шоирнинг ғазалларидан парчалар

илк


background image

4

бор 1957 йили

1

ўқувчилар оммасига ҳавола этилган. Шундан кейин,

шоир асарлари ҳар хил вақтли матбуотларда кетма–кет эълон қилиниб
турган

2

ва бу ҳақдаги тадқиқотлар Абдушукур Муҳаммадамин ва Ражап

Юсуп орқали ҳам илмий жамоатчиликка тақдим этилган

3

.

1985 йили нашр этилган “Залилий девони”

4

шоир адабий меросини

ўрганиш ишига қўшилган муносиб ҳисса бўлди. Залилий ва унинг ижоди
ҳақидаги маълумотлар олий, ўрта махсус ҳамда ўрта таълим учун яратилган
дарсликларга киргани, айниқса, муҳимдир.

Асқар Ҳусайннинг “Уйғур килассик адабиѐтидан тезислар”

5

,

Шарафиддин Умарнинг “Уйғур адабиѐти қомуси”

6

нинг XVIII – XIX асрлар

қисми ва Шинжонг уйғур мухтор вилояти Ижтимоий фанлар академияси
Адабиѐт тадқиқоти институтида нашрга тайѐрланган “Уйғур адабиѐти
тарихи”

7

да шоир адабий мероси тадқиқига ҳам ўрин ажратилган. Булар

Залилий ижодини ўрганишда эришилган эътиборга молик ютуқлардандир.

Залилий ижодий меросининг Ўрта Осиѐда ўрганилиши янада диққатга

сазовордир. Қозоғистон Фанлар академияси уйғуршунослик бўлимининг
илмий ходими Совуд Муллавудов ўзбек–қозоқ адабиѐти тадқиқот
усулларини шоир ижодини ўрганишга татбиқ этган

8

. Ўзбекистонда эса,

Республикада хизмат кўрсатган ўқитувчи П.Қайюмов(1885–1964) нинг
“Тазкираи Қайюмий” сида шоир ҳақида муҳим маълумотлар берилган

9

.

Лекин мазкур манбалар ва тадқиқотларда Залилий меросини махсус

тадқиқ этиш, алоҳида тадқиқот объекти сифатида илмий ўрганиш мақсад
қилиб қўйилган эмас. Ҳатто 1985 йили чоп этилган “Залилий девони”га
кирмай қолган асарлари ҳам мавжудлигини таъкидлаш керак.

Ушбу илмий иш шоир асарлари биринчи марта диссертацион тадқиқот

объекти сифатида ўрганилаѐтгани билан алоҳида ажралиб туради.

Диссертацион ишнинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Тадқиқот мавзуи Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети Матншунослик, миллий уйғониш ва ҳозирги ўзбек адабиѐти
кафедраси ҳамда Хитой халқ Республикаси Шинжонг университети
филология институти адабиѐт факультети илмий ишлари режаси асосида
бажарилган.

Тадқиқотнинг мақсади.

Муҳаммад Сиддиқ Залилий ҳаѐти ва ижодини

адабий манбашунослик ва матншунослик илмининг сўнгги ютуқлари асосида
тадқиқ этиш – диссертацион тадқиқотнинг асосий мақсадидир.

1

№ 12 1957

-

دآ كآجىش

ي

يتيو ًس يؤ يتآيب

// ي ريلل ي ز ًغ يليل يز

2

№ 1

– 1980. ق لاوب //يواتساد ًماور ًف ًس

3

1983. يليوروج يتيتيسريووؤ

ر

ي

فوسؤي ف ًج

.

يسار يم ييداجي ليو و يؤ يليل يز

.

كآجىش

4

يجؤلاريي ًت ًمريش ًو

.

نوسروت هيمع

.

يجيب

ك

يريش ًو

.

1985

/ يوآؤيد يليل يز

5

1985.

ر ًقسع

ٌ

هي ًسو

.

دآ ليسسلام رؤغيؤ

ي

يس سيت يتآيب

.

يريش ًو ليجيب

6

.

دآ ر ؤفيو

ي

يسؤم اق يتآيب

.

يريش ًو يتيتيسريووؤ كآجىش

.

5

ذليج

.

1996

.

418

438

- -

ر ًلت ًب

ر ًمو ندذيف ي ر ًش

7

.

دآ ر ؤفيو

ي

يخير ات يتآيب

.

يجؤلاريي ًت ًمريش ًو

.

ناتلوس دازا

.

ليجيب

.

يريش ًو

3

ذليج

.

2006

.

349

-

430

- -

ر ًلت ًب

8

Уйғур адабиѐтининг қисқача тарихи / нашрга тайѐрловчи: Муллавудов С. – Алмота.: 1983 . – Б. 81-96

9

Қайюмов П . Тазкираи Қайюмий / нашрга тайѐрловчи: Акад. Қайюмов А. Уч жилдлик. – Т.: ЎзРФА

Қўлѐзмалар институти таҳририй нашриѐт бўлими, I жилд

.

1998. – Б. 79 – 86


background image

5

Тадқиқотнинг вазифалари:

– Муҳаммад Сиддиқ Залилий асарларини манбашунослик нуқтаи

назаридан тадқиқ этиш;

– шоир шеърларининг илк манбалар билан қиѐсий-матний тадқиқини

амалга ошириш;

– “Сафарнома”, “Тазкираи чилтан”, “Тазкираи Хожа Муҳаммад Шариф

Бузруквор” достонларини текстологик таҳлил қилиш;

– шоир девонидаги шеърий жанрлар (қасида, маснавий, ғазал,

мухаммас, мустазод, рубоий) поэтикасини илмий ўрганиш;

– Муҳаммад Сиддиқ Залилийнинг туркий халқлар адабиѐтида тутган

ўрнини белгилаш.

Тадқиқотнинг манбалари.

Муҳаммад Сиддиқ Залилий шеърлар

девонининг Шинжонг уйғур автоном райони музейида ва қадимги асарлар
ишхонасида сақланаѐтган асл нусхалари, 1985 йили Пекиндаги “Миллатлар
нашриѐти”да чоп этилган нашр варианти диссертацион тадқиқотнинг
объекти ва предмети бўлиб хизмат қилади.

Тадқиқотнинг методологияси ва методи.

Тадқиқотни ѐзишда ўзбек

ва уйғур адабиѐтшунослиги, матншунослиги намояндалари тадқиқотларида
эришилган ютуқлар методологик асос вазифасини бажарди.

Ишни

ѐзишда

адабий

манбашунослик

ва

матншунослик

тадқиқотларида синовдан ўтган ҳамда юқори натижа бериб келаѐтган қиѐсий-
тарихий усулдан фойдаланилди.

Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:

1. Муҳаммад Сиддиқ Залилий ҳаѐти ва ижодий меросига оид

манбалари: ўз асарлари (“Девон”и, “Сафарнома” достони ва ҳ.к.), тазкиралар
(“Тазкираи Азизон”, “Тазкираи Қайюмий”) ва халқ ичидаги ривоятлар
тадқиқи.

2. Залилий ижодига оид манбалар – “Катта девон” ва “Кичик девон”

ҳамда нашр нусхаларининг қиѐсий-матний тадқиқини амалга ошириш.

3. “Сафарнома”, “Тазкираи чилтан”, “Тазкираи Хожа Муҳаммад

Шариф Бузруквор” достонлари текстологик тадқиқи.

4. Залилий асарларининг мавзу ва ғоялар кўлами масаласини илмий

ўрганиш.

5. Залилий лирикасининг бадиий хусусиятлари тадқиқини амалга

ошириш.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

Диссертациянинг илмий янгилиги

асосан қуйидагиларда намоѐн бўлади:

– Залилий ҳаѐти ва ижоди илк бор монографик йўсинда тадқиқ этилгани;

– шоир ижодий мероси акс этган қўлѐзма манбаларни ўрганиш асосида

Залилий асарлари манбашунослик нуқтаи назаридан тадқиқ қилингани;

– Залилий асарлари матний тадқиқининг амалга оширилиб, умумлашма

илмий-назарий хулосалар чиқарилгании. “Сафарнома”, “Тазкираи чилтан”,
“Тазкираи Хожа Муҳаммад Шариф Бузруквор” достонлари текстологик
тадқиқи амалга оширилгани;


background image

6

– шоир асарларини адабий манбашунослик ва матншунослик нуқтаи

назаридан ўрганиш орқали Муҳаммад Сиддиқ Залилийнинг туркий халқлар
адабиѐтида тутган ўрни белгилангани.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Тадқиқот

адабий

манбашунослик

ва

матншунослик

аспектида

бажарилган.

Диссертацияни ѐзишда ўзбек ва уйғур олимларининг матншунослик соҳасида
эришган ютуқларидан истифода этилди.

Тадқиқот натижаларидан “Матншунослик” йўналиши бўйича бакалавр

ва магистр талабаларга дарсликлар, ўқув қўлланмалари тайѐрлашда
фойдаланиш мумкин.

Тадқиқот натижаларининг жорийланиши.

Тадқиқот натижалари

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ўзбек
филологияси ва Хитой Халқ Республикаси Шинжонг университети
филология институти адабиѐт факультетлари талабаларига адабиѐт тарихини
ўқитиш жараѐнига татбиқ этилган.

Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).

Диссертация мавзуи

Мирзо

Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек филологияси
факультети илмий кенгашининг

2006 йил 25 октябрдаги мажлисида ҳамда

Ўзбекистон ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиѐт институти
ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2008 йил 18 январдаги
йиғилишида (3-сон баѐннома) тасдиқланган. Иш 2008 йил 25 февралда Мирзо
Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек филологияси
факультети Матншунослик, миллий уйғониш ва ҳозирги ўзбек адабиѐти
ҳамда Жаҳон адабиѐти ва назарияси кафедралари қўшма йиғилишида, 2008
йил 12 март куни Ўзбекистон ФА Алишер Навоий номидаги давлат адабиѐт
музейи ҳузурида таъсис этилган илмий семинарда муҳокама этилиб ҳимояга
тавсия этилган.

Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги.

Диссертация

мавзуи юзасидан илмий нашрларда 8 мақола эълон қилинган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Тадқиқот кириш, ҳар бири

икки фаслни ўз ичига олган уч асосий боб, хулоса, 182 номдаги
фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати ҳамда 10 саҳифали иловадан таркиб
топган. Диссертациянинг умумий ҳажми

138 бетни ташкил этади.

2. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, тадқиқотнинг мақсад ва

вазифалари, манбалари, илмий ишнинг методи ва методологияси, илмий
янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти асослаб берилган.

Диссертациянинг биринчи боби

“Залилий ҳаѐти ва ижодининг

манбалари”

деб номланган. Мазкур бобнинг биринчи фасли

“Залилий

ҳаѐтига оид манбалар”

тадқиқига бағишланган. Унда Муҳаммад Сиддиқ

Залилий ҳаѐтига доир манбалар илмий таҳлил қилинган.

Залилий XVIII аср уйғур адабиѐтининг энг йирик намояндаси бўлиб,

кўп асрлик уйғур–туркий адабиѐтнинг романтик, символистик анъаналарини


background image

7

амалий ижтимоий ҳаѐтга олиб кирган оташнафас шоирдир. Муҳаммад
Сиддиқ унинг асл исми бўлиб, хорликни энг тубан кўриниши маъносидаги
“Залилий” сўзини шоир ўзига адабий тахаллус қилган.

Залилийнинг ўз асарларида унинг таваллуд санасига айрим ишоралар

бор. Масалан, шоирнинг ҳижрий 1157 (милодий 1744) йили ѐзган “Тазкираи
Хожа Муҳаммад Шариф Бузруквор” асаридаги “умри етмишга бориб мард
ўлмади” мисрасидан ҳамда ҳижрий 1131 (милодий 1718) йили ѐзган
“Сафарнома” достонидаги:

Хаста Залилийдур чу ўлмади ҳануз,
Бўлмади қирқ ѐшида мусулмон ҳануз.

байтида қайд этилган рақамлардан Муҳаммад Сиддиқ Залилий тахминан
ҳижрий 1087–1091 йиллари (милодий 1676–1680 йиллар оралиғида)
туғилган, дея фараз қилиш мумкин. Шоирнинг туғилган жойига ҳам ўз
шеърларида шоиралар бор.

Залилий мумтоз Шарқ шеъриятининг мухлиси бўлган, илм-фанга чуқур

муҳаббат билан қараган. У фақатгина шоир эмас, балки эътироф этилган
олим эди. Шоир ижодий меросининг кенг қамровли экани ва юксак бадиий
савияси ҳам бунинг далилидир. Буни, биринчи навбатда, Муҳаммад
Сиддиқнинг Мадрасаи олияда таҳсил олгани билан изоҳлаш мумкин.
Манбалар Залилийнинг ҳақиқатан Ёркентдаги хонлик мадрасасида таҳсил
олганидан далолат беради. “Сафарнома”дан олинган қуйидаги мисралар ҳам
бунинг исботидир:

Чашмайи чароғи ҳама мамлакат,
Равнақи боғи маоний маърифат.
Бир тарафи мадрасаи хонидур,
Илм билан фазл гулистонидур.

Шоир бу байтларида ўзи билим олган хонлик мадрасаси (мадрасаи

хон)ни “илм ва фазл гулистони, жаҳонни ѐритгудек алломалар тўпланган
жой”, дея таърифлайди.

Залилий қирқ ѐшларида сафар қилмоқ орзусига тушади. Тадқиқотларда

сафарнинг асл сабаблари ҳанузгача аниқланмаган бўлса-да, фикримизча,
шоир тасаввуфдаги риѐзат чекиш орқали руҳий покланиш, комилликка
эришиш нақлига риоя этиб йўлга чиққан. Ғазалларидан бирида Залилий
муддаосини қуйидагича изоҳлайди:

Сайри жаҳон қилмоғим тарки жаҳондур ғараз,
Айлагали имтиҳон яхши

ѐмондир ғараз.

Шоирнинг қачон ва қаерда вафот этгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Ҳижрий 1155 йили (милодий 1744) йили ѐзган “Тазкираи Хожа Муҳаммад
Шариф Бузруквор” асаридаги “Умри етмишга етиб мард ўлмади” деган
эътирофи ва 11– рубоийсидаги:

Етмишга етибдурман оғзимда тишим йўқ,
Ҳафтоду ду миллат элига эмди ишим йўқ,

мисралари мазмуни асосида шоирнинг етмиш ѐшдан узоқроқ умр кўрганини
тахмин қилиш мумкин.


background image

8

Муҳаммад Сиддиқ Залилий мутаассиблик, жаҳолат ҳукм сурган, диний

ва ижтимоий ахлоқ сусайган, одамлар орасидан инсоф–диѐнат кўтарилиб,
гина–кудурат авж олган, лекин халқнинг одиллик, тинчлик, эркинлик ва
бахтли ҳаѐти учун олиб борилаѐтган кураш кучайган оғир бир замонда яшаб
ижод қилди.

Тарихий манбалардан маълумки, ўша давр руҳонийларидан

Бурҳониддин жўнгғор оқсуяклари билан бирлашиб, Хожа Жаҳонни, унинг
оиласи ва тарафдорларини қириб ташлаган. Ўлдирилганлар ичида Хожа
Жаҳоннинг ўғли шоир Футуҳий ҳам бор эди. Бундай зўравонлик ва
хунрезликни кўрган адолатпарвар шоир Залилий бемаъни мутаассиблик
намояндаси Бурҳониддинни қоралаб, Хожа Жаҳон вафотига чуқур қайғу
билдириб, марсия ѐзган.

Таъкидлаш керакки, илмда туркий халқлар адабиѐти тарихида икки

Залилий яшаб ўтгани эътироф этилади. Тадқиқотимиз объекти бўлган
Муҳаммад Сиддиқ Залилийдан ташқари Залилий тахаллусли туркман шоири
ҳам бўлган. “Тазкираи Қайюмий” асаригача, Залилий деб аталган икки шоир
ҳақида чалкаш маълумотлар бор эди. Тазкира муаллифи Пўлатжон Қайюмов
эса бу шоирларнинг яшаб ўтган даври ва ижодий мероси масалаларига
аниқлик киритган. Ашхободда нашр қилинган Залилий девонидан маълум
бўлишича, туркман шоирнинг асл исми Қурбонтурди бўлиб, Залилий унинг
адабий тахаллуси экани ва 1779/1780–1846/1848 йиллар оралиғида яшаб
ўтгани кўрсатилган

1

. Маълум бўладики, бу икки шоир яшаган давр орасида

қарийб ярим асрлик фарқ бор.

Биринчи бобнинг иккинчи фасли

“Залилий ижодини тадқиқ

қилишга доир асосий манбалар”

деб номланган. Залилий ижодини кўплаб

манбалар асосида тадқиқ қилиш мумкин. Биз шоир ижодини тадқиқ этишда
асосан қуйидаги манбаларга таяндик:

1. Шоирнинг Шинжонг уйғур мухтор вилояти қадимий асарлар

ишхонасида сақланаѐтган “Девони куллиѐти Залилий” ва “Девони Залилий”
номли икки қўлѐзмаси ва бир рисоласи.

2. Адабиѐтшунос Эмин Турсун нашрга тайѐрлаган ва 1985 йили Пекин

“Марказий миллатлар нашриѐти”да чоп этилган “Залилий девони”.

3. Залилий ижоди акс этган тазкиралар.
“Девони куллиѐти Залилий” ҳажм жиҳатдан анча салмоқли бўлиб,

“Девони Залилий” эса кичикроқдир. Қадимий асарлар ишхонаси илмий
ходимлари тадқиқотларида шартли равишда “Девони куллиѐти Залилий” –
“Катта девон” ѐки “А девон”, “Девони Залилий” эса –“Кичик девон” ѐки “Б
девон” деб юритилган.

“Девони куллиѐти Залилий”

қаттиқ чарм муқовали, тут дарахти

пўстлоғидан ясалган Хўтан қоғозига оддий хат турида кўчирилган ва
“Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим” каломидан сўнг қуйидаги ҳамд сўзлари
билан бошланади:

1

Зелили ( Сайланан эсерлер).

Ашгабад : Туркманистон нашриѐти, 1982. – Б. 6 – 12.


background image

9

ﻭ ﺘﻭﺘﻭﺏﺪﻭﺮﺍﻨﺑﻴﺎ ﺑﺮﻘﺮﺍﺮ ﺁﻠﻣﻨﻰﺍﻭﺰﺁﺜﺎﺮﻘﺪﺮﺘﻰﺑﺮﻻﻦ ﺴﻛﻴﺰﻣﻨﻙ ﺍﻭﻦ ﺍﻠﻭﺠﻭﺩﻴﻛﻪ ﻭﺍﺠﺐ ﺤﻣﺩ

ﻴﺎﺮﻭﺘﻭﺑﺪﻭﺮ ﻥ ﺑﺮﻻ ﺍﷲ ﺍﻨﻭﺍﺮﺠﻤﺎ ﻜﻭﻨﻜﻟﻴﻨﻰ ﺁﻴﻨﮥ ﺍﻭﻟﻴﺎﻨﻴﻙ

Қўлѐзма муқовасининг формати: бўйи: 18,5 см, эни: 12 см. Матн

кўчирилган қисмининг формати: бўйи: 12,5 см, эни: 7 ѐки 8 см. Матн ўрта
ҳисоб билан ҳар саҳифага 11 қатордан 2 устунга ажратилган бўлиб, ҳажми –
246 варақ (492 саҳифа). Қўлѐзма таркибида Залилийнинг ўз асарлари 183
варақ (366 саҳифа)дан иборат.

Қўлѐзмада “Тазкираи чилтан”, “Тазкираи Хожа Муҳаммад Шариф

Бузруквор”, “Сафарнома” достонлари, 156 туркий ва 56 форсий ғазал, 13
рубоий, 18 мухаммас, 5 мустазод, 2 қасида, 2 соқийнома, 3 ҳамд ва наът
ҳамда 1 манқаба ва бошқа асарлар киритилган.

“Девони Залилий”

эса бинафша рангли чарм (гулли) муқовали, текис

Хўтан қоғозига хушхат билан кўчирилган. Қўлѐзма қуйидаги байт билан
бошланган:

ﮐﻮﻴﺎ ﺘﻴﻞﺒﻴﻠﻪ ﻴﻮﺰﻤﻴﻨﻙ ﺤﻤﺪﻴﻨﻙﻏﻪ ﺒﻠﺒﻠﻰ ﺠﺎﻨﻢ ﻨﻪ

ﺒﺮﺒﺤﺭﻴﺪﻮﺮﺠﻮﻴﺎ ﺘﻤﺎﺸﺎﺴﻴﻐﻪ ﺼﻨﻌﻮﻨﻙ ﮐﻠﻰ

Қўлѐзманинг бўйи: 15,5 см, эни 12 см. Хат ѐзилган қисмининг бўйи: 12

см, эни: 8 см. Матн ҳар бетда 2 устунга 9 қатордан китобат қилинган. Жами:
131 варақ (262 саҳифа). Бунинг ичида Залилийнинг асарлари 124 варақ (248
саҳифа). Бу қўлѐзмадан Залилийнинг 128 ғазал, “Сафарнома” достони, 26
рубоийдан иборат ижодий мероси ўрин олган.

Залилий

“Рисола”

си қаттиқ чарм (гулдор) муқовали, силлиқ Хўтан

қоғозига ҳуснихат билан кўчирилган. Қўлѐзманинг бўйи: 20,5 см, эни: 11,5
см. Қўлѐзманинг хат ѐзилган қисми ўлчамлари: бўйи –14 см, (баъзи жойлари
15 см ҳам келади). Матн ҳар бир саҳифага 2 устунда 13 қатордан китобат
қилинган. Жами: 29 варақ (58 саҳифа)дан иборат. Рисола фақат “Тазкираи
Хо ж а М уҳ а мма д Ша р и ф Б узр у к во р ” ма ж м уа с и д а н и б о р а тд ир.

Адабиѐтшунос Эмин Турсун нашрга тайѐрлаган ва 1985 йили Пекин

“Марказий миллатлар нашриѐти”да чоп этилган “Залилий девони”га 196
ғазал (бунинг ичида “Катта девон”да мавжуд бўлмаган, “Кичик девон”дан
олинган 40 ғазал бор), 27 рубоий (унда “Кичик девон”дан олинган 14 рубоий
бор), 18 мухаммас, 5 мустаҳзод, 2 қасида, 2 соқийнома, “Тазкираи Хожа
Муҳаммад Шариф Бузруквор”, “Тазкираи чилтан” ва “Сафарнома” достони
кирган.

Шунингдек, айрим ғазаллар матни “Кичик девон” ѐки “Катта

девон”нинг қайси бирида мукаммалроқ бўлса, шу асосда тўлдирилган.

Шоирнинг “Катта девони”даги 56 форсий ғазал мазкур “Залилий

девони”га киритилмаган. Шунинг учун бу тадқиқотимиз шоирнинг туркий
тилда битилган асарлари доирасида олиб борилди. Гарчи “Залилий девони”
шоир асарларининг тўлиқ ва академик нашри бўлмаса ҳам, лекин бу
Шинжонгда чоп этилган Залилий асарларининг бир қадар тўлиқ, бадиий ва
илмий қиммати юқори, матншунослик тадқиқоти олиб боришда манба бўла
оладиган ишончли нашр бўлгани учун мазкур илмий нашрга таяндик.

Муҳаммад Сиддиқ Залилий ижодининг манбалари ҳақида сўз


background image

10

юритганда, Раҳимбобо Машраб девонидаги

1

ва “Залилий девони”даги айрим

ғазалларда ўхшашлик учрашини алоҳида таъкидлаш керак.

Залилий борасида шуни ҳам айтиш мумкинки, шоир замонасида шарқ

мумтоз шеъриятнинг атоқли вакилларидан саналган. “Тазкираи Қайюмий”да
Пўлатжон Домулланинг ѐзишича, Залилий девони ўша кезлари Фарғона
шоирлари орасида севиб ўқилган ва Умархон саройигача етиб келган. Амир
Умархон шоирнинг “Тайѐр” радифли ғазалига (мазкур ғазал Пекинда нашр
этилган девонга киритилмаган) тахмис боғлаган. Шоир жуда кучли ва
хушоҳанг туркий шеърлар ѐзган. Маҳмуд қори ва бошқа шоирлар ҳам
Залилий ғазалига тахмис боғлаган ва татаббу қилган. Пўлатжон Домулла яна
қўлѐзма баѐзларда Залилийнинг кўплаб шеърлари учраши, қўлида шоирнинг
ашъорларидан бир нечтаси борлиги ҳақида маълумот берган.

Диссертациянинг иккинчи боби “З

алилий лирикасининг қиѐсий

текстологик

тадқиқи, мавзу кўлами ва бадиияти”

деб номланган. Унинг

биринчи фаслида

“Залилийнинг “Катта девон” ва “Кичик девон”идаги

ғазал ва рубоийларнинг қиѐсий

текстологик тадқиқи”

амалга оширилган.

Муҳаммад Сиддиқ Залилий шеърлари асосан икки қўлѐзма манба –

“Катта девон” ва “Кичик девон”и орқали бизгача етиб келган. Бу икки
манбада жамланган ғазал ва рубоийлар қарийб икки асрдан буѐн турли
савиядаги котиблар томонидан такрор–такрор кўчирилиши жараѐнида улар
матнида муайян фарқлар пайдо бўлган. Уларни қиѐсий аспектда текшириш,
шоир асарларининг ишончли матнларини тиклаш залилийшунослик олдида
турган устувор вазифалардандир.

Икки девондаги шеърларнинг матний фарқлари байтларда, мисраларда,

сўз бирикмаси ва сўзларда акс этганлигини кузатиш мумкин. Тафовутлар ҳар
икки девонга киритилган ғазалларнинг байтлар сонида ҳам сезилади.
Масалан, вариантли ғазалларнинг бири 10 байт бўлса, яна бири 8 байтга
келтирилган ҳоллар мавжуд.

“Катта девон” билан “Кичик девон”ни ўзаро қиѐслаш натижасида

уларда учрайдиган матний тафовутлар қуйидагича тасниф этилди:

1. Бир байт ѐ мисра ўрнида тамомила ўзга маънодаги байт ѐки мисра

қўлланиши.

2. Муайян сабабга кўра тушириб қолдирилган байтлар ва мисралар.
3. Сўз қўллашдаги фарқлар.
“Катта девон” ва “Кичик девон”да бир байт ѐ мисра ўрнида тамомила

ўзга маънодаги байт ѐки мисра қўлланиши ҳоллари аксариятни ташкил этади.
Жумладан, Залилий девони:

На жоним булбули ҳамдингға юз минг тил била гўѐ,

Гули сунъинг тамошосиға барру баҳридур жўйо

, –

матлаъли ғазал билан очилади. Ана шу байтданоқ матний тафовут
бошланади. Байт “Кичик девон”да юқоридаги тарзда берилган бўлса, “Катта
девон”да ундан бирмунча фарқлидир. “Кичик девон”да матлаънинг иккинчи
мисраси қуйидагича кўчирилган:

1

Машраб девони. / нашрга тайѐрловчи Жамолиддин Юсупов:

Т.: Янги аср авлоди. – 2006.


background image

11

Чаманда андалибу сарв уза қумридурур гўѐ

.

Ҳазажи мусаммани солим вазнида битилган ушбу ғазалдаги бир-

биридан фарқ қилувчи ҳар иккала мисра моҳиятан биринчи мисрага мувофиқ
келади. Бироқ ўзаро қиѐслаш натижалари “Катта девон”даги матн
мукаммалроқ эканини кўрсатади. Сабаби, мазкур девонда “гўѐ” сўзи “Катта
девон”даги матнда тажнисни ҳосил қилиб, икки хил маънода қўлланган ва
байтнинг поэтик жозибасини таъминлаган бўлса, “Кичик девон”даги матнда
“Сенинг санъатингни томоша қилар экан, қуруқлик ҳам, денгиз ҳам сенга
ҳамд айтади” тарзидаги чуқур мазмун ифодаланган. Бундан Залилийнинг ўзи
мазкур ғазални таҳрир қилганлиги ҳақидаги хулосага келиш мумкин.

Матндаги бу сингари тафовутлар бошқа ғазалларда ҳам учрайди.
Матний тафовутнинг иккинчи тури –

муайян сабабга кўра тушириб

қолдирилган байтлар ва мисралар

ҳам шоир асарлари манбаларида

учрайди. Жумладан,

Ғорати куфридин этар кавкабан жалол ишқ,

Парда кўтармайин дағи шаъшаъаи жамол ишқ,

матлаъли ғазалнинг тўртинчи байтида бир мисра тушиб қолган. Бу ғазал
шоирнинг “Катта девон”ига ҳам, “Кичик девон”ига ҳам киритилган. Ҳар
икки манбада ғазалнинг бир мисраси ўрнида кўп нуқта берилган. Бу ҳол
мазкур мисрани тиклаш имконсиз эканидан далолат беради.

Муҳаммад Сиддиқ Залилий асарларидаги матний тафовутларнинг

учинчи тури –

сўз қўллашдаги фарқлар

билан боғлиқ. Бу тарздаги матний

фарқларни ўрганиш шоир асарларининг ишончли матнларини тиклашда
алоҳида аҳамиятга эга. Жумладан, шоирнинг

Интиҳои шўхликдин айлади жонона рақс,

Лаблари гулгун, кўзи шаҳло, ўзи мастона рақс,

матлаъли ғазали матншунослик тадқиқоти учун бой материал беради. Ушбу
ғазалнинг иккинчи байти Залилийнинг “Катта девон”ида қуйидагича
берилган:

Хонақоҳ ичра агарчи сўфилар айлар

мақом

,

Лек майдони муҳаббатда қилур девона рақс.

“Кичик девон”да мазкур байтдаги “мақом” сўзи ўрнида “самоъ”

истилоҳи қўлланган. Табиийки, бу сўз байт мазмунини янада
теранлаштирган, унинг ботиний маъно кўламини янада кенгайтирган. Бунинг
учун шу ўринга “самоъ” сўзини қўллаб, байтни қайта мутолаа қилиш кифоя
қилади:

Хонақоҳ ичра агарчи сўфилар айлар

самоъ

,

Лек майдони муҳаббатда қилур девона рақс.

“Самоъ” ва “рақс” сўзларидаги ҳам зоҳирий, ҳам ботиний

мутаносиблик байтни моҳиятан кучайтирган, мазмуннинг гўзал бадиий
шаклда ифодаланишини таъминлаган. Яъни, сўфилар хонақоҳ ичра ҳар қанча
самоъ айламасин, майдони муҳаббатга мансуб бўла олмаслиги мумкин.
Чинакам муҳаббатдан баҳрамандлик эса, ҳар қандай даъводан йироқ, лекин
муҳаббат майдонида рақс этаѐтган девонага хос бўлиши ҳақиқатга яқиндир.


background image

12

Мазкур ғазалнинг тўртинчи байти ҳам икки қўлѐзма манбада муайян

матний фарқ билан берилган. Жумладан, “Катта девон”да байт матни
қуйидагича:

Эй кўнгул, токи уй ичра ўлтурурсан

занона

,

Кўчаву бозор ичида айлагил мардона рақс.

“Кичик девон”да “занона” сўзи ўрнида “чун занон” бирикмаси

қўлланган. Бу фарқ зоҳиран жузъий, эътиборга молик эмасдай кўринса-да,
ғазалнинг вазни, ритми “чун занон” шаклини тақозо этишини пайқаш қийин
эмас.

Ғазал рамали мусаммани маҳзуф вазнида ѐзилган бўлиб, “занона” сўзи

иккинчи ҳижоси қисқа эмаслиги боис вазнга мувофиқ тушмайди. “Чун
занон” бирикмаси эса, айнан вазн талабига мутаносибдир.

Залилий девонидаги ғазал ва рубоийларнинг матний-қиѐсий

таҳлили

1

1-жадвал

Матний қиѐс

Саҳифа

Асар

жанри

Б

ан

д №

Миср

а

Тафовути

Изоҳ

А

Б

Б

ай

т

(бан

д)

Миср

а

ўз

)

Изоҳ

1

Мабодо боғбони айлагай бир фитнайи

пайдо

1

а

ғазал

6

2

-

1

118- ғазалнинг
1-байти А ва Б
дан иборат
икки девонда
йўқ

Мабодо боғбони

айлагай бир фитнайи

барпо

1

б

14

Келдим Хўтан

диѐриға ғурбатда йиғладим

18

а

ғазал

6

2

2

Бордим ул хуш

диѐрға ғурбатда йиғладим

12

б

2

На маърифати Худо, на ўзни

тануб

,

Ўттум бу жаҳон

ичида

бир

неча

қўнуб.

Ҳай–ҳай, не гуноҳкор

Залилидурман,

Шаб–маст, саҳар–бангиву, рўзона–жунуб.

175

а


рубоий

1 –2 –3

сатрлар



4


2

На маърифати Худо, на ўзни

тунуб,

Ўттум бу жаҳон

ичинда

бир

кеча

қўнуб.

Ҳай–ҳай, не гуноҳкор

қаландардурман

,

Шаб–маст, саҳар– бангиву, рўзона – жунуб.


168

б


рубоий

1 –2 –3

сатрлар




Кўриниб турибдики, матний фарқлар кўплиги жиҳатдан иккинчи

ўринда бир байт ѐ мисра ўрнида тамомила ўзга маънодаги байт ѐки мисра
қўлланишидир. Энг кам учрайдиган текстологик фарқлар муайян сабабга
кўра тушириб қолдирилган байтлар ва мисралардир.

Мазкур бобнинг иккинчи фасли

“Шоир лирикасининг мавзу

кўлами ва бадиияти”

деб номланган.

Уйғур мумтоз шеъриятида Муҳаммад

Сиддиқ Залилий давригача лирик турнинг ғазал, рубоий, мухаммас,
мустаҳзод, қасида ва маснавий сингари жанрларида бой тажриба тўпланган
эди. Туркий адабиѐт тарихида Навоий каби пир–устозлар замонида лирик
жанрлар юксак даражада тараққий этган, уларнинг беназир намуналари
яратилган бўлса, кейинги даврда Машраб, Залилий каби бир қатор шоирлар

1

Матний–қиѐсий жадвалда шартли равишда

Катта девон

– А,

Кичик девон

эса Б ҳарфлари билан

белгилаб олинди. Чап томон биринчи катакдаги рақамлар ғазаллар ва рубоийларнинг

Залилий

девон

и нашр нусхасидаги тартиб рақамини билдиради



background image

13

уларга ижодий ворислик қилиб, назмда Шарқ бадиий тафаккурига хос
диний–романтик талқинга янгича руҳ бағишладилар. Айниқса, Шарқ
Ренессансининг буюк намояндаси Алишер Навоий асарлари худди “қуѐш
заминнинг ички қатламларида уйғониш пайдо қилган”дек (Белинский
таъбири), Залилий бадиий истеъдодининг шаклланишига маънавий қувват
берди.

Мумтоз шеъриятнинг бошқа намояндалари сингари Залилий ҳам

ижодининг илк палласида истеъдодини шеъриятнинг турли жанрларида
синаб кўрди, ғазалнависликда эса алоҳида иқтидор кўрсатди. Бу жанрда
Навоийни устоз, ўзини шогирд билди, ғазалларида буни юксак мамнуният
билан таъкидлади.

Шарқ классиклари ижодида асосан 16 шеърий жанр учраса, Залилий

ғазал, рубоий, мухаммас, мустаҳзод, қасида, соқийнома, тазкира ва достон
жанрларида ижод қилди. “Залилий девони”даги ғазаллар ҳазаж, ражаз,
рамал, мутақориб, мунсари, тавил ва хафиф баҳрларида ѐзилган. Биз Шарқ
мумтоз поэтикасида сархил ғазалларнинг беш байтдан етти байтгача
ѐзилганини биламиз. Залилий лирикасида ҳам 70 та беш байтли ва 65 та етти
байтли ғазаллар асосий ўринни эгаллайди.

Шоир асарларининг ҳар сатри ва банди шариат, тариқат, маърифат,

ҳақиқат, ваҳдоният, тажалли, комил инсон, пири муғон, ошиқ ва маъшуқ,
ломакон, мосуво, хирқа–харобот, ориф ва муршид, ҳудҳуд, симурғ, қаландар
–девона, нусха, силсила, май ва қадаҳ, қошу кўз, кокил, нақш ва парвона
сингари тасаввуф адабиѐти, жумладан, шеъриятига хос рамзий образлар
билан зийнатланган.

Шоирнинг ишқ борасидаги бадиий–эстетик мушоҳадалари қуйидаги

сатрларида яққол кўзга ташланади:

Икки оламни мабодо ғарқ этар,
Қатрае мавж урса бу дарѐйи ишқ.

Ишқ пайдо бўлганида ҳали олам йўқ эди. Наинки олам, ҳатто Аршу

Курси ҳам мавжуд эмас эди. Чунки ишқ – ганжинаи асрори Худо. Шу боис
кимки ишқ тожини кийиб, ишқ камарини боғласа, унга бу ганж муяссар
бўлади. Залилийнинг ишқ ҳақидаги қарашлари шундай.

Шоир шеърларида худди бошқа мумтоз ижодкорлар назмларидаги

сингари “ишқ” билан боғлиқ бўлган муҳим бир масала – “ѐр” (маъшуқ)дир.
Залилий ғазалларида ҳам лирик қаҳрамон “мен” (ошиқ) ва “ѐр” (маъшуқ)
воситаси билан берилган. Бунда “мен” – шоирнинг ўзини билдирса, “ѐр”
(маъшуқ) ҳам худди “ишқ” каби кўп қатламли маънони ифода этган. Тор
маънода “ѐр” – “мен”нинг севгани бўлса, кенг маънода “мен”нинг дўсти,
биродари ва ҳамроҳидир.

Залилийнинг лирик қаҳрамони шоир эстетик қарашларини ва ваҳдат ул

-

вужуд фалсафасини ўзига манба қилган, дея қараш мумкин. Шоир Инсон ва

унинг оламга бўлган муносабатини қуйидаги рубоийда бир қадар тўлақонли
ифодалаган:

Дунѐ чу работ, карвон

одамдур,

Ҳар одамнинг ичида юз одамдур.


background image

14

Минг йил яшасанг жаҳонда Нуҳи наби,
Охир ўласан, ғанимат

ушбу дамдур.

Шоир умр ғанимат эканини, инсон ана шу қисқа фурсатни ғафлатда

ўтказмаслиги зарурлигини таъкидлайди. Залилий юксак бадиий савиядаги
ғазал ва рубоийлари билан лирик жанрлар тараққиѐтига нечоғлик катта ҳисса
қўшган бўлса, мухаммаслари орқали ҳам поэтик тафаккур тараққиѐтига
хизмат қилди.

Шарқ адабиѐтига хос анъанавий рамз ва тимсолларга янгича ѐндашув,

халқ ижодиѐти имкониятларидан фойдаланиб, поэтик кашфиѐтлар қилиш,
“билимлар учлиги” – аруз, қофия ва бадиий санъатлар воситасида фикрнинг
оҳорли ва жозибадор бўлишини таъминлаш Муҳаммад Сиддиқ Залилий
бадиий маҳоратининг асосини ташкил этади.

Инсон не чора қилганда “мажоз” воситасидан “ҳақиқат” мақсадига

ўрлайди. Бунинг учун “ўзлик”дан қутулиш лозим. Тасаввуф фалсафасига
кўра, бу дунѐ бир қафас, инсон бўлса ундаги бир қуш, озод қушга айланиш
учун қафасдан, яъни ўзлигидан қутулмоғи керак. Шундагина ѐр васлига етиш
мумкин. Бу жиҳатдан, Залилий лирикасини инсоннинг ана шу ўзлигидан
иборат “қафасни синдириб”, зарурият дунѐсидан эркинлик оламига “парвоз”
этиш, зоҳирий қулликдан қутулиб, ботиндаги ҳуррият дунѐсига сафар қилиш
орқали кишиларни “Сири (қалби) мусаффо, ақли муалло, фазли дарѐ
муҳаббатга”

1

етаклаган маърифий шеърият дейилса, муболаға эмасдир.

Залилий – ҳақиқатни мажозда куйлаган шоир. Комил инсон сийратига ѐт

ҳар қандай иллат, жумладан, ужбу риѐ ҳам шоир наздида жамият учун
зарарлидир. Залилий аҳли тоат маърифат тожининг қадрини билмоғини
истади. Жуббаю дасторидангина кўнгли тўқ, маърифатдан мосуво
зоҳидликни қоралади:

Қадри тожи маърифат билмаймиканлар зуҳд эли,

Хотири хушдур ҳамиша жуббау дасторидин.

Залилий лирик қаҳрамонининг риѐкор шайхларни заҳарханда билан

қаламга олишининг илдизи унинг ватанпарварлик ақидалари билан туташган.
Шоир ўзи туғилиб ўсган она заминга сўнгсиз муҳаббатини шеърларида
ҳарорат билан ифодалаган. Залилийдаги ватанпарварлик туйғуси шоирнинг
аксар шеърларида ифодаланса ҳам, қуйидаги ғазалида бу ғоя талқини
бениҳоя юксакликка кўтарилган:

Мен самандарман Ватан дарѐи оташдур манга,
Андалибимга ҳавойи боғу бўстонлар лазиз...

Таъкидлаш керакки, Залилий лирик қаҳрамони айни давр тарихи ва

ижтимоий муҳити орзу-иделларини, жамиятнинг энг илғор ғояларини ўзида
мужассам этгани билан алоҳида ажралиб туради. Аммо адолатсиз замон ва
жаҳолат муҳити “мен”нинг илғор қарашларини синдирибгина қолмай, балки
унинг амалга ошишига мутлақо йўл қўймас эди. Шоир ғазалларида реал
муҳит билан ғоя ўртасидаги қарама-қаршилик натижасида юзага келган дард-

1

Ҳусайин Воиз Кошифий. Футувватномаи султоний. /Комил инсон ҳақида тўрт рисола.– Т.: Маънавият,

1997. – Б . 185.


background image

15

алам ва нолиш туйғулари сабаби шу. Лекин бу умидсизлик, тушкунлик
замирида уйғонишдан умидворлик садолари яққол сезилиб туради:

Теран мазмун ва юксак бадиий шакл мутаносиблиги, оҳорли

ташбеҳлар, кутилмаган қиѐслар, инсон руҳиятининг бетакрор поэтик
ифодаси–Залилий лирик асарларининг хос хусусиятини белгиловчи асосий
омиллардир.

Мазмуннинг

теранлиги,

мавзунинг

хилма–хиллиги,

бадиий

тафаккурнинг шарқона лирикага хос жанрларда ифодаланганлиги, мазмун ва
шакл мутаносиблиги жиҳатидан Залилий лирикаси маҳорат чўққисига
кўтарилган, дейиш мумкин.

Залилий шакл ва мазмун мутаносиблиги учун поэтик контекстда

гипербола ва литота, ҳарфий образ, псхологик параллелизм, тазмин санъати,
истиора, эпитет, шеърий таърих ва ружуъ сингари бадиий санъатлардан
моҳирона фойдаланган.

Учинчи боб

“Сафарнома” достони ва тазкираларининг сюжети

ҳамда

текстологик

хусусиятлари”

деб номланган.

“Шоирнинг

“Сафарнома” достони сюжети ҳамда матний тадқиқи”

деб аталувчи

биринчи фаслда Залилийнинг ўн йиллик вақт ичида Артуч–Машҳад–
Кошғар–Хўтан–Ардабил(Оқсу)–Кучар–Турфон қумул йўналишлари бўйлаб
ўн саккиз юрт зиѐрати жараѐни ѐзилган. Шоирнинг достондаги:

Минг юзу ўттиз бир эди тарихи,
Беш мингу ўттизу бир тахи,

деган маълумоти бўйича ҳижрий 1131 (милодий 1718) йили ѐзилган 1122
байт (2244 мисра) ли мазкур асар шоирнинг “Кичик девон”ига киритилган.

“Сафарнома” классик адабиѐтимизда “Қутадғу билиг”дан бошланган

туркий достончилик анъанаси бўйича аввал Худога ҳамд ва муножот, кейин
пайғамбар(с.а.в.)га наът, сўнг чаҳорѐрлар ва авлиѐлар таърифи билан
бошланади. Шоир Муҳаммад (с.а.в.) меърожига алоҳида тўхталади.

Достонда Залилийнинг тасаввуфий қарашлари ҳам ифодаланган. Шоир

нақшбандия тариқатига бўлган муносабатини алоҳида меҳр билан баѐн
этади. Бу тариқат асосчиси бўлган Баҳоуддин Нақшбандга чуқур эҳтиром
билдириб, бу сулукни Ҳаққа етишнинг мутлақ тўғри йўли деб қарайди.
Муқаддимада шоир ўзининг жанда кийиб сафар қилишдан муроди Ҳақни
излаш эканини улуғ анбиѐлару авлиѐлар тарихига мурожаат этиш орқали
моҳиятан теран ва гўзал бадиий шаклда ифодалайди. Залилий руҳий
покланишни жаҳолатдан халос бўлишнинг муҳим шарти деб билган.
Сафардан муроди айни шу руҳий покланиш эканини алоҳида таъкидлаган.

Тасаввуф таълимотича, соликнинг муршид йўлидаги сафари ва

хизмати бир мартада тамомига етмайди. Аксинча, бир неча босқичдан иборат
бўлади ва машаққатли кечади. Бу, ўз навбатида, синов ва тобланиш жараѐни
ҳамдир. Ана шундай синовдан ўтган Муҳаммад Сиддиқ Залилий достонда
Кошғарга ислом зиѐсини тарқатган уч улуғ сиймо – қорахоний ҳукмдор
Султон Сотуқ Буғрохон, комил муршид Муҳаммад Шариф Бузруквор ҳамда
ғозий Муҳаммад Сиддиқ Жаъфар марқадларини зиѐрат этишдан кўп
баҳралар олганини тасвирлайди:


background image

16

“Сафарнома” достони мазмунидан маълум бўлишича, шоир кишиларни

диний айирмачилик ўрнига эътиқодий бирлик асосида яшашга ундаган:

Чини Туркистон халқига ҳайфим келур,
Шаҳри Мочиндан ўтиб, тавфи имоман айламас.

Саидия хонлиги давридан уйғур давлатининг маркази бўлиб келган

тарихий шаҳар – Ёркент жунғорлар ва “оқтоғлиқ”-“қоратоғлиқ”лар зиддияти
даврида анчайин бузғунчиликка учраган бўлса ҳам, ўзининг маданий-
маърифий савиясини сақлаб қола билган. Мадрасалари “илм била фазл
гулистони” даражасида тараққий этган. Бу ҳол “Сафарнома”да қуйидагича
ифодаланган:

Бир тарафи мадрасаи хонидур,
Илм била фазл гулистонидур.

Шоир қаерга бормасин, ўша жойнинг табиий манзараси, тарихи,

маданияти, осори атиқаларини синчковлик билан ўрганади. Шоир Муҳаммад
Сиддиқ Залилий Черияда маълум бир вақт сайру саѐҳат қилгач, бир қанча
манзилларга сафар қилиб, Черия ва Керия

1

га келади. “

Сув тиласанг

шарбат беради

”ган гўзал масканлардан, “Чаҳорбоғ”дан кўп таассуротлар

олади. Бинобарин, Керия сирли жанубий Таклимакон чўллиги ѐқасида
жойлашган гўзал манзил бўлиб, тарихда Чин Мочин номи билан машҳур
Удун давлати қурилган жойдир. У ўзининг қошташи

2

нақшчилиги, рангдор

атласчилиги ва гулдор гиламчилиги орқали маданияти ривожланган қадимий
ободон юрт.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, мумтоз адибиѐтимиз тарихида

Навоийдан кейин Хўтан заминини, яъни Чин Мочинни гўзаллик маскани ва
сарчашмаси сифатида энг кўп тараннум этган шоир Залилий бўлиб, достонда
бу ҳақда бир қанча ҳароратли сатрлар бор.

“Сафарнома” Залилийнинг ҳар иккала девонига ҳам киритилган.

Достоннинг “Катта девон” ҳамда “Кичик девон”даги матнини ўзаро қиѐслаш
натижалари уларда кўплаб матний тафовутлар борлигини кўрсатади.
Матндаги бундай фарқларни қуйидаги тасниф этиш мумкин:

1. Бир манбада мавжуд айрим байтларнинг иккинчисида тушиб

қолиши.

2. Баъзи байт ва мисраларнинг икки девонда икки хил китобат

этилиши.

3. Сўз ва жумлалардаги фарқлар.

Биринчи хил матний фарқлар

га мисол тариқасида қуйидаги байтни

келтириш мумкин:

Еттилар ул соат аро ломакон,

Қолмади матлуб аро ҳеч гумон.

“Катта девон”да достоннинг қирқинчи байти сифатида келган ушбу

байт “Кичик девон” таркибидан ўрин олмаган. Шоирнинг “Кичик девони”
асосида нашрга тайѐрлангани учун “Сафарнома”нинг мазкур байти 1985

1

Черия ва Керия

Хўтандаги туманлар номи.

2

Хўтан дарѐсидан чиқадиган қимматли тош.


background image

17

йили Пекин “Марказий миллатлар нашриѐти”да чоп этилган “Залилий
девони”га ҳам кирмай қолган.

Бу ҳол, бизнингча, котибнинг эътиборсизлиги билан боғлиқ бўлса

керак. Акс ҳолда, чуқур фалсафий-тасаввуфий мазмунга эга бу байт тушириб
қолдирилмаслиги лозим эди.

Шоир девонининг ҳар икки манбасини муқояса этиш натижалари

иккинчи хил матний фарқлар

га ҳам бир қанча мисоллар мавжудлигини

кўрсатади. Жумладан, “Катта девонда”

Очлиқу тўқлиқдин ўлуб бехабар,

Оллида туфроқ ила тенг сийму зар,

байти “Кичик девон”да

Боши бўйинда бору ѐ йўқи,

Қорни онингки очу ѐ тўқи,

тарзида берилган. Маълум бўляптики, байт тамомила бошқа байт билан
алмашган. Асарнинг учинчи бир қўлѐзмасига эга бўлмаганимиз боис бундай
мисоллар борасида қатъий бир фикрни билдириш маҳол.

“Сафарнома”даги

учинчи хил матний фарқлар

сўз ва жумлалар

қўлланиши билан боғлиқ. Улар асосан бир сўз ўрнида иккинчи хил сўз
қўлланганида

намоѐн

бўлади.

Бу

тарздаги

матний

тафовутлар

“Сафарнома”матнида кўплаб учрайди. Уларнинг аксар қисмини 2-жадвалда
бериш мақсадга мувофиқ деб топилди.

“Сафарнома”даги матний тафовутлар

1

2-жадвал

Матний қиѐс

Саҳифа

Асар

жанри

Ба

нд

М

ис

ра

Тафовути

Изоҳ

А

Б

Ба

йт

анд)

М

ис

ра

(су

з)

1

Олди сабо пардаи

рухсор

гул

187

а

маснавий

64

1

1

А даги
41-байт
Б да йўқ

Олди сабо пардаи

дийдор

гул

177

б

2

Баҳра ўза ҳар

йили ѐмғир

ѐғар

192

а

маснавий

107

2

2

Баҳра ўза ҳар

мали нисон

ѐғар

182

б

“Сафарнома” сюжети ва композицион қурилиши ўзига хос бўлган

асардир. Достон сюжети анъанавий тугун, ечим ва кульминацион нуқта
тарзида қурилмаган. Достондаги матний тафовутлар Залилийнинг
“Сафарнома”ни муттасил қайта ишлаб, таҳрир қилгани, бу жараѐнда ҳатто
айрим мисралар ва байтларни қайта ижод этганидан далолат берса,
айримлари котибларнинг хатосидир. Бу сингари фарқларнинг илмий тадқиқ
этилиши Залилий асарларининг мукаммал нашрларини тайѐрлаш йўлидаги
интилишдир.

Ушбу бобнинг “

Залилий тазкираларининг композицион тузилиши ва

текстологик хусусиятлари

деб сарлавҳаланган иккинчи фаслида

шоирнинг”

кўнгил сафари” жараѐни тасвирланган. Туркий халқлар,

1

Жадвалнинг чап томонидаги биринчи катакдаги рақамлар, тафовутли сатрларнинг тартиб рақамини

кўрсатади. Бошқа шартли белгилар юқоридаги кўрсатилган жадвалдаги билан ўхшаш.


background image

18

жумладан, уйғур ўзбек адабиѐти тарихида “қабртош текстлари”
тазкирачиликнинг олтин даврини бошлаб берган. XVIII асрга келиб, уйғур
тазкирачилиги Навоий анъаналари асосида юқори босқичга кўтарилди. Бунда
шеърий достон шаклидаги Муҳаммад Сиддиқ Залилий тазкираларининг ўрни
алоҳида. Шулардан бири “Тазкираи чилтан” 266 байт (532 мисра)дан иборат
бўлиб, 1736 йили ѐзилган.

“Тазкираи чилтан” Залилийнинг қирқ ѐшларида, яъни 1715 йиллар

атрофида Шинжонгдаги узоқ йиллик–дунѐни “тадқиқ ва таҳқиқ этиш” учун
сафари давомида ѐзилган бўлиб, Ёркентдаги чилтан мозори зиѐрати
натижасидир.

Шоир асар мазмунига зулм ва бидъатнинг офат манбаи экани, адолатни

улуғлаш каби фикрларини сингдириб юборган. “Сабаби назми китоб”да
тазкиранинг ѐзилиш сабаби қуйидагича изоҳланади:

Боис ул бўлди манга, эй, аҳли базм,
Айладим тазкираи чилтанни назм...

Асарда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қизлари Фотима

розийаллоҳу анҳонинг бетоб бўлиши ва Расулуллоҳнинг меърожга чиқиши
воқеаси ҳикоя қилинади. Аршдан етти чилтан тушиб, Фотимани даволайди.
Тангри уларни Аршга қайтармай, бандаларнинг турли ишларига
ѐрдамлашинглар, деб заминда қолдиради. Етти чилтан сафар қилиб,
Кошғарга келади ва Ёркент шаҳрига ўрнашади. Демак, тасвирланишича,
етти чилтан зулм-ситам кўрганлар, хору зор бўлганлар бахт-саодати учун
курашади, уларга бошпаноҳ бўлади.

Орадан бир неча йиллар ўтиб, Шоҳ Толиб Сармаст исмли бир шайх

Бухорога қараб йўлга чиқади ва Расулуллоҳ (с.а.в.) билан хаѐлий дийдор-
мулоқотда бўлади. Расулуллоҳ (с.а.в.) уларни Ёркент шаҳрига бориб, халққа
фойдали ишларни қилишга буюради. Моҳиятан бу ислом эътиқодини
сингдириш, тарқатиш йўлидаги ҳаракат бўлиб, буларнинг Ёркентга келган
вақти Мирзо Абубакр (1469-1514) ҳукмронлиги замонига тўғри келади.

Залилий мазкур тазкирани зоҳиран диний ривоят тарзида ѐзган,

реалликдан нисбатан узоқлашгандек туюлса-да, амалда асар сюжетини
ҳаѐтий воқеликка яқинлаштирган. Шоир ўз давридаги ижтимоий
адолатсизликларни, руҳонийларнинг мунофиқлигини, Худони эсдан чиқариб,
диний ахлоққа зид амалларга ружу қўйган Мирзо Абубакрдек золим
ҳукмдорларни танқид қилиб, бу сингари салбий ҳодисаларга бўлган
норозилигини ифодалашда реал талқин ҳамда хаѐлий сюжетлардан
фойдаланган. Реалистик ва романтик йўналишдаги бадиий тасвир ѐхуд
ташбеҳли мажоз услуби орқали тазкирада инсонпарварлик ва халқчиллик
ғоясининг бадиий-эстетик талқинини бера олган.

Бизгача тазкиранинг Залилий “Катта девон”идаги ягона нусхаси

сақланган бўлиб, унинг бошқа нусхаси топилмагани учун асарнинг қиѐсий
матний тадқиқини амалга ошириш имконсиздир.

Муҳаммад Сиддиқ Залилийнинг “Тазкираи чилтан”дан кейинги муҳим

асари – “Тазкираи Хожа Муҳаммад Шариф Бузруквор”дир. Бу асар
муаллифнинг ѐзишича 775 байт (1550 мисра) ҳажмидаги тазкира бўлиб, 1744


background image

19

йили ѐзилган. Тазкира Шарқда мавжуд анъана бўйича Тангрига ҳамд,
Пайғамбар алайҳиссаломга наът, чаҳорѐрлар васфи ҳамда сабаби таълиф
билан бошланган.

Залилийнинг мазкур тазкираси ҳам тасаввуфий руҳда ѐзилган бўлиб,

достонда қуйидаги воқелик баѐн қилинади: сайрамлик Муҳаммад исмли бир
бола ўн ѐшида онасидан етим қолади ва кунларининг бирида унга пиридан
Самарқандга сафар қилиш тўғрисида башорат келади. Муҳаммад ўттиз
ѐшларгача Самарқандда истиқомат қилади ва бир куни Султон Сотуқ
Буғрохон билан Аҳмад Яссавий унинг кўз ўнгида зоҳир бўлиб, Кошғарга
боришни даъват қилади. Достонда бу лавҳалар қуйидагича тасвирланган:

Ул қаро қошга тўпчоқлиқ жавон
Айдилар: бил ман Сотуқи Буғрохон...
Манки султон Хожа Аҳмад Яссавий
Ҳам валоят, ҳам кароматда қавий.
Гар мени истарса борғил Кошғар,
Мақсадингдин онда топғайсан хабар...

Шундай қилиб, Хожа Муҳаммад Шариф Султон Сотуқ Буғрохон ва

Аҳмад Яссавийнинг ғоявий раҳнамолигида сафарга отланиб, Кошғарга
келади. Сотуқ Буғрохон яна Хожанинг кўз ўнгида пайдо бўлиб, “жазбанинг
шерисан, авлиѐлик риѐзат ва сафардан ҳосил бўлур. Маккатуллоҳга Ҳажга

юргайсан”, дея хитоб қилади. Хожа Макка сафарига йўл олади. Йўлда

ҳар хил ирқ ва элатдаги минглаб кишилар билан Ҳиндистонга бораѐтганида
уларни дарѐдаги хатардан қутқаради.

Тазкирада ѐзилишича, Хожа яна Кошғарга қайтиб келиб, Султон Сотуқ

мозорида етти йил шайхлик қилади.

Муҳаммад Сиддиқ Залилий “Тазкираи Хожа Муҳаммад Шариф

Бузруквор” достони орқали ўзининг ватан ичи ва сиртига бўлган “кўнгил
сафари” орзусини ифодалаган. Бошқача айтганда, нақшбандия тариқатидаги
ҳақиқий ишқни ботинда пинҳон тутиш, Навоий таъбири билан айтганда,
“кўнгилда Ҳақ бирла бўлиш” орзусини акс эттирган.

“Тазкираи Хожа Муҳаммад Шариф Бузруквор” асари икки манба-

Залилийнинг “Катта девон”и ва “Рисола” асари қўлѐзмасига кирган. Пекинда
нашр этилган “Залилий девони”га тазкиранинг “Рисола”даги варианти
киритилган. Ҳар икки нусха матнини таққослаш уларда анчагина тафовутлар
борлигини кўрсатади. Бу матний фарқларни қуйидагича илмий тасниф этиш
мумкин:

– “Катта девон”да бор, “Рисола”дан тушириб қолдирилган байтлар;
– Икки қўлѐзмадаги байт ва мисралардаги матний тафовутлар;
– Сўзлар ва жумлалардаги текстологик фарқлар;
Биринчи хил матний фарқлар, яъни “Катта девон”да бор, “Рисола”дан

тушириб қолдирилган байтлар анчагина. Масалан, Хожа Муҳаммад Шариф
Бузрукворнинг етимликда ўсгани, онасининг хизматида қойим тургани, оғир
иқтисодий тангликка қарамай, волидасининг “чарх йигириб, ип сотиб”
топган пули эвазига мактаб таълимини олгани, бир сўз билан айтганда,


background image

20

тазкира бош қаҳрамонининг таржима ҳоли билан боғлиқ қуйидаги аҳамиятли
байт “Рисола”даги матндан тушириб қолдирилган:

Бир неча кун бу етимликка чидаб,

Хизмати волида айлаб беҳисоб.

Ушбу

мисраларнинг

тушиб

қолиши

асосан

котибларнинг

эътиборсизлиги сабабли, деган хулосага келиш мумкин.

Иккинчи хил матний тафовутлар–икки қўлѐзмадаги байт ва

мисралардаги фарқларда кўзга ташланади. Бу турдаги фарқлар ҳам "Тазкираи
Хожа Муҳаммад Шариф Бузруквор"нинг “Катта девон”га ва “Рисола”га
киритилган матнларида кўплаб учрайди. Улардан айрим аҳамиятлилари
хусусида тўхталиш зарурати сезилади. Масалан, “Катта девон”да мана бу
байт қуйидагича берилган:

Тангри кўз берди, қулоқ

берди санга,

Баҳр бердию, булоқ берди санга.

“Рисола”да эса, байт бир оз таҳрирга учрагани кузатилади:

Кўргали оламни кўз

берди санга,

Бандаликни нега қилмайсан анга.

Маълум бўляптики, “Рисола”даги матн мукаммалроқдир. Шу

маънода, буни муаллиф таҳрири сифатида қабул қилиш мумкин.
“Рисола”даги матн мукаммалроқ экани учун бўлса керак, Пекиндаги
Марказий миллатлар нашриѐтида чоп этилган “Залилий девони”га “Тазкираи
Хожа Муҳаммад Шариф Бузруквор” асари “Рисола”даги матн асосида
киритилган.

Асар матнида бу каби текстологик фарқлар кўп. Шу боис уларнинг

энг муҳимлари илмий таҳлил қилинди. Қолган матний тафовутлар эса
3-жадвалда кўрсатилди

1

:

3-жадвал

Матний қиѐс

Саҳифа

Асар

жанри

Б

ан

д №

Ми

ср

а

Тафовути

Изоҳ

А

Б

Б

ай

т

(бан

д)

Миср

а

1

Тим қора рангию сумми

, эрди оқ

332

а

Маснавий

121

2

1

61-62-63
байтлар
тазкиранин
г
рисоладаги
вариантида
йўқ

Тўрт оѐғининг тувоғи

, эрди оқ

16

б

2

Ҳосил айлай, ондаги ғурбат

десанг

334

а

Маснавий

140

2

1

Суратимдин марду пир ҳайбат

десанг

19

б


Бу икки тазкира моҳиятан диний-тасаввуфий ғояларнинг бадиий

талқинига бағишланган бўлса-да, шоир асар мазмунига зулм ва бидъатнинг
офат манбаи экани, адолатни улуғлаш каби фикрларини сингдириб юборган.
Бу асарлар Залилийнинг дунѐқараши, шоир ижодий меросининг кўлами
ҳақидаги тасаввурларни бойтиши билан ҳам аҳамиятлидир.

1

Қўлѐзмадаги матний тафовутларни қиѐслашда тазкиранинг рисоладан “Залилий девони” (1985 йилдаги

нашри) га олинган варианти асос қилинган. А ҳарфи “Катта девон”ни , Б ҳарфи эса рисолани кўрсатади.


background image

21

3.

Х У Л О С А

Тадқиқотда эришилган натижалар асосида қуйидаги хулосаларни

чиқариш мумкин:

1. Муҳаммад Сиддиқ Залилий Ёркент хонлиги инқирозга юз тутган,

аҳоли “оқ тоғлик” ва “қора тоғлик”ка бўлиниб, ўзаро низолар кучайган
мураккаб ва зиддиятли бир даврда яшаб ижод қилган. Унинг ҳаѐти ҳақидаги
манбаларни уч гуруҳга тасниф этиш мумкин: ўз асарлари (“Девон”и,
“Сафарнома” достони ва ҳ.к.), тазкиралар (“Тазкираи Азизон”, “Тазкираи
Қайюмий”) ва халқ ичидаги ривоятлар.

2. Туркий халқлар адабиѐти тарихида Залилий тахаллусли икки шоир

яшаб ижод этган. Улардан бири ижодий мероси мазкур тадқиқот объекти
бўлган Муҳаммад Сиддиқ Залилий бўлса, иккинчиси туркман шоири
Қурбонтурди Залилийдир. Мавжуд манбаларни ўрганиш натижалари улар
яшаган давр қарийб ярим аср фарқ қилишини кўрсатади. Муҳаммад Сиддиқ
Залилийнинг таваллуд ва вафот саналари 1676/1680-1755 йиллар,
Қурбонтурди Залилий таваллуд ва вафот саналари эса 1798/1800–1853/1854
йиллардир.

3. Залилий ижодининг манбалари шоир адабий мероси ҳақида

тўлақонли тасаввур бера олади. Шоир асарлари асосан қуйидаги уч манба
асосида бизгача етиб келган: биринчидан, Шинжонг уйғур мухтор вилояти
қадимий асарлар ишхонасида сақланаѐтган “Девони куллиѐти Залилий” ва
“Девони Залилий” номли икки қўлѐзмаси ва бир рисоласи. Иккинчидан,
адабиѐтшунос Эмин Турсун нашрга тайѐрлаган ва 1985 йили Пекин
“Марказий миллатлар нашриѐти”да чоп этилган “Залилий девони”.
Учинчидан, Залилий ижоди акс этган тазкиралар.

Бундан ташқари, шоир асарлари Тошкентда чоп этилган “Туҳфат ул-

обидин”, “Баѐзи Муқимий” ва “Девони Маҳмуд қори” каби баѐзларга ҳам
киритилганки, бу ҳол Залилийнинг туркий халқлар адабиѐтида муҳим ўрин
тутган ижодкор бўлганидан далолат беради.

4. Залилий шеърларини Машраб девони билан муқояса этиш

натижалари бу икки шоир асарларида ўхшаш ва ҳатто қарийб бир хил
ғазаллар ва мухаммаслар учрашини кўрсатади. Буни шоирнинг Машраб
ижодий меросининг оташин мухлиси бўлгани, унга кўплаб тазмин, татаббуъ
ва тахмислар боғлагани билан изоҳлаш мумкин. Айнан учраган мисралар
аксар ҳолларда котиблар хатоси эканини таъкидлаш керак.

5. Залилийнинг “Катта девон”и ва “Кичик девон”ини ўзаро қиѐслаш

натижасида уларда учрайдиган матний тафовутларни, биринчидан, бир байт
ѐ мисра ўрнида тамомила ўзга маънодаги байт ѐки мисра қўлланиши,
иккинчидан, муайян сабабга кўра тушириб қолдирилган байтлар ва мисралар,
учинчидан, сўз қўллашдаги фарқлар тарзида тасниф этиш мумкин.

Шоир асарларида учрайдиган матний тафовутлардан энг кўпи сўз

қўллашдаги фарқлар бўлиб, улардан баъзилари шоирнинг ғазал ѐки рубоийни
кейинчалик таҳрир қилгани билан изоҳланса, айримлари девонни китобат
қилган котиблар савияси билан боғлиқдир. Ушбу матний тафовутлар акс
этган жадвал улар ҳақида муфассал тасаввур уйғотиши мумкин.


background image

22

Матний фарқлар кўплиги жиҳатдан иккинчи ўринда бир байт ѐ мисра

ўрнида тамомила ўзга маънодаги байт ѐки мисра қўлланишидир. Энг кам
учрайдиган текстологик фарқлар муайян сабабга кўра тушириб қолдирилган
байтлар ва мисралардир.

6. Залилий асарлари мавзу кўлами анча кенг. Шоир лирикасини мавзу

жиҳатдан ишқий (мажозий ва ҳақиқий ишқ), ижтимоий-ахлоқий ва маърифий
шеърлар тарзида илмий тасниф этиш мумкин. Залилий мураккаб ва
зиддиятли даврда яшади. Давр зиддиятлари унинг асарларида бутун моҳияти
билан акс этди.

Шоирнинг диний-тасаввуфий йўналишдаги асарларида комил инсон,

идеал жамият ғоялари тасвирланган. Қуръон оятлари, пайғамбар
алайҳиссалом ҳадислари ўзига хос бадиий талқинини топган. Теран мазмун
ва юксак бадиий шакл мутаносиблиги, оҳорли ташбеҳлар, кутилмаган
қиѐслар, инсон руҳиятининг бетакрор поэтик ифодаси – Залилий лирик
асарларининг хос хусусиятини белгиловчи асосий омиллардир.

7. Шарқ классиклари ижодида асосан 16 шеърий жанр намуналари

учраса, Залилий улардан саккизтаси – ғазал, рубоий, мухаммас, мустаҳзод,
қасида, соқийнома, тазкира ва достон жанрларида ижод қилди. Шоир
ғазаллари арузнинг ҳазаж, ражаз, рамал, мутақориб, мунсари, тавил ва хафиф
баҳрларида ѐзилган.

Шоир асарларининг ҳар сатри ва банди шариат, тариқат, маърифат,

ҳақиқат, ваҳдоният, тажалли, комил инсон, пири муғон, ошиқ ва маъшуқ,
ломакон, мосуво, хирқа – харобот, ориф ва муршид, ҳудҳуд, симурғ,
қаландар – девона, нусха, силсила, май ва қадаҳ, қошу кўз, кокил, нақш ва
парвона сингари тасаввуф адабиѐти, жумладан, шеъриятига хос рамзий
образлар билан зийнатланган. Залилий шакл ва мазмун мутаносиблиги учун
поэтик контекстда гипербола ва литота, ҳарфий образ, психологик
параллелизм, тазмин санъати, истиора, эпитет, шеърий таърих ва ружуъ
сингари бадиий санъатлардан моҳирона фойдаланган.

8. “Сафарнома” сюжети ва композицион қурилиши ўзига хос бўлган

асардир. Достон сюжети анъанавий тугун, ечим ва кульминацион нуқта
тарзида қурилмаган. Сюжет бир хил ритмда давом этади, қизиқарли деталлар
кам. Ўқувчида кучли ҳаяжон қўзғамайди. Фақат асарнинг муайян ўринларида
такрорланиб, поэтик фикрни хулосалаш тарзидаги лирик чекинишлар
сюжетдаги зоҳирий сустлик, композициядаги ўзига хосликни тўлдириб,
достоннинг бадиий жозибадорлигини таъминлайди.

9. Достонидаги матний тафовутларни бир манбада мавжуд айрим

байтларнинг иккинчисида тушиб қолиши, баъзи байт ва мисраларнинг икки
девонда икки хил китобат этилиши, сўз ва жумлалардаги текстологик
фарқлар тарзида илмий тасниф этиш мумкин. Улардан аксарияти
Залилийнинг “Сафарнома”ни муттасил қайта ишлаб, таҳрир қилгани, бу
жараѐнда ҳатто айрим мисралар ва байтларни қайта ижод этганидан далолат
берса, баъзилари котибларнинг хатосидир. Бу сингари фарқларнинг илмий
тадқиқ этилиши Залилий асарларининг мукаммал нашрларини тайѐрлаш
масаласини кун тартибига қўяди.


background image

23

10. Муҳаммад Сиддиқ Залилийнинг ҳар икки тазкираси – “Тазкираи

чилтан” ҳам, “Тазкираи Хожа Муҳаммад Шариф Бузруквор” ҳам диний-
тасаввуфий мавзудаги асарлар бўлиб, маснавий жанрида ѐзилган. Бу
тазкиралар моҳиятан диний-тасаввуфий ғояларнинг бадиий талқинига
бағишланган бўлса-да, шоир асар мазмунига зулм ва бидъатнинг офат
манбаи экани, адолатни улуғлаш каби фикрларини сингдириб юборган. Бу
асарлар Залилийнинг дунѐқараши, шоир ижодий меросининг кўлами
ҳақидаги тасаввурларни бойтиши билан ҳам аҳамиятлидир.

11. Залилийнинг “Тазкира чилтан” асари ягона нусхада етиб келган

бўлиб, “Тазкираи Хожа Муҳаммад Шариф Бузруквор” асари эса икки
манбада – шоирнинг “Катта девон”ида ҳамда “Рисола”сида учрайди.
"Тазкираи Хожа Муҳаммад Шариф Бузруквор" асарининг икки манбадаги
матнини қиѐсий ўрганиш натижалари улар матнининг бир-биридан фарқ
қилишини кўрсатади. Асар нусхаларидаги матний тафовутларни “Катта
девон”га киритилиб, “Рисола”дан тушириб қолдирилган байтлар, икки
қўлѐзмадаги байт ва мисралардаги матний тафовутлар, сўзлар ва
жумлалардаги текстологик фарқлар тарзида илмий тасниф этиш мумкин. Бу
фарқлар “Рисола”даги матннинг муаллиф томонидан жиддий таҳрир
қилинганини, шу боис “Катта девон”га киритилган матнга қараганда анча
мукаммал эканини кўрсатади.

Умуман, Муҳаммад Сиддиқ Залилийнинг бой ижодий мероси қолган

бўлиб, шоир асарлари туркий халқлар шеъриятида алоҳида мавқега эга.

Тадқиқотнинг

асосий

мазмуни

диссертантнинг

қуйидаги

мақолаларида ўз ифодасини топган:

1.

Турсун Қурбон. Залилий лирикаси ва ўн икки мақом

//Шарқшунослик. –Тошкент, 2007. №1. – Б. 45 – 47.

2. Турсун Қурбон. Икки қаландар лирикаси //Филология масалалари. –

Тошкент, 2007. №2 (15). – Б. 73 – 77.

3. Турсун Қурбон. “Тазкираи Қайюмий”да Кошғарлик адиблар зикри //

Гулистон.-Тошкент, 2007. №3. – Б. 26 – 29.

4. Турсун Қурбон. Залилийнинг “юз туман минг орзу”си // Шарқ

юлдузи. – Тошкент, 2007. №4. – Б. 146 – 148.

5. Турсун Қурбон. “Тазкираи Қайюмий”да Залилий ҳақидаги баѐнлар //

Шинжонг университети илмий журнали. – Урумчи, 2007. №4. – Б. 81 – 86.

6. Турсун Қурбон. Шинжонгда Навоийхонлик анъанаси // Ўзбек тили

ва адабиѐти. – Тошкент, 2007. №5. – Б. 48 – 54.

7. Турсун Қурбон. Илм била фазл гулистони // Жаҳон адабиѐти. –

Тошкент, 2007. №9. – Б. 180 – 189.

8. Турсун Қурбон. Залилий ижодиниг мавзу кўлами // Ўзбек тили ва

адабиѐти. – Тошкент, 2008. №1. – Б. 69–72.


background image

24

Филология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Турсун

Қурбоннинг 10.01.11-Адабий манбашунослик ва матншунослик

ихтисослиги бўйича “Залилий ҳаѐти ва ижодий мероси: манбалари,

матний тадқиқи” мавзуидаги диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

манбашунослик, матншунослик, адабий

муҳит,

манба, жанр, тазкира, шеър, қўлѐзма, достон, таҳлил, таянч нусха,

танқидий матн, тасаввуф, аруз, жадвал.

Тадқиқот объектлари:

Муҳаммад Сиддиқ Залилийнинг уч нусха

дастхат девони, шоирнинг “Сафарнома” достони, тазкиралари ва бошқалар.

Ишнинг мақсади:

Диссертациянинг асосий мақсади Залилий ҳаѐти,

ижодига оид манбаларни ўрганиш, шоир адабий меросини матний тадқиқ
қилиш ва илмий муомалага киритиш, асарларининг поэтик хусусиятларини
таҳлил қилиш орқали шоирнинг туркий халқлар адабиѐтида тутган ўрнини
аниқлашдан иборат.

Тадқиқот методлари:

тарихий-қиѐсий адабиѐтшунослик.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

Залилийнинг ҳаѐти, ижоди илк бора илмий ўрганилди;

шоирнинг девонлари жамланиб, адабий манбашунослик ва
матншунослик тадқиқи асосида уларнинг илмий қиммати
белгиланди;

Залилий асарларини қиѐсий ўрганиш орқали шоир ижодининг
туркий халқлар адабиѐтида айниқса тасаввуф адабиѐтидаги ўрни
кўрсатиб берилди;

Амалий аҳамияти:

Тадқиқотдаги

материаллар адабиѐтшунос

мутахассислар учун илмий–назарий манба сифатида хизмат қилиши мумкин.
Шунингдек, улардан олий ва ўрта таълим тизими талабалари ҳамда
ўқувчиларга дарс беришда, шоирлар тазкираларини тузишда, “Туркий
халқлар адабиѐти”, “Адабий манбашунослик ва матншунослик” фанларидан
дарсликлар, ўқув услубий қўлланмалар яратишда ҳам манба сифатида
фойдаланиш мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқот

натижалари бўйича илмий маърузалар қилинган ва 8 та илмий мақола чоп
этилган.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси

: Адабиѐтшунослик, адабий

манбашунослик ва матншунослик.



background image

25

Р Е З Ю М Е

диссертации Турсуна Курбана на тему: “Жизнь и творческое наследие

Залили: источники, текстологическое исследование”, представленной на

соискание ученой степени кандидата филологических наук по

специальности: 10.01.11. – Литературное источниковедение и

текстология

Ключевые слова:

источниковедение, текстология, литературная

обстановка, источник, текст, жанр, ритм, аруз, сборник, стих, рукопись,
поэма, сравнительный анализ, опорный материал, критический текст,
тасаввуф, характеристика.

Объекты исследования:

Диван автограф (“Большой диван” и “Малый

диван”) Магомета Сиддика Залилия, поэма “Сафарнома” и сборники поэта.

Цель работы:

изучение источников жизни и творчество Залилия,

осуществление текстологическое исследование литературного наследия
поэта и впустить в научную среду, определение роли поэта в литературе
тюркских народов путем анализа поэтических особенностей его
произведений.

Метод исследования:

историко-сравнительный

Полученные результаты и их новизна:

впервые специально исследована жизнь и творчество Залилия;

изучив диваны поэта, определена научная ценность на основе

литературного источниковедческого и текстологического исследования;

определены текстологические различия путем изучения лирических

произведений Залилия в сравнительно-текстологическом аспекте, а также
научно характеризованы и исследованы;

поэма “Сафарнома” и сборники научно анализированы на основе

первых источников;

отмечена роль поэта в литературе тюркских народов путем

исследования произведений Залилия;

Практическая значимость:

материалы исследования могут служить

как научно-теоритический источник для специалистов текстологии. А также,
ими могут пользоваться при преподавании студентам и ученикам высшего и
среднего образования; при создании учебников, учебно-методических
пособий

по

“Литературе

тюркских

народов”,

“Литературное

источниковедение и текстология”.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

По

результатам исследования проведены научные лекции и изданы 8 научных
статей.

Область

применения:

Литературоведение,

литературное

источниковедение и текстология.



background image

26

RESUME

Thesis of Tursun Qurbon on the scientific degree competition of the

Candidate of philology, on the theme in literary source studying, textology -

10.01.11 subject: “Zaliliy’s life and creative heritage: sources, textological

research”

Key words:

literary source, textual study, literary atmosphere, source, text,

genre, rhythm, aruz, collection, poem, manuscript, comparative analysis,
supporting material, critical text, tasavvuf, characteristics.

Subjects of the inquiry:

Magomet Siddiq Zaliliy’s divan autograph (“Big

divan” and “Small divan”), poem “Safarnoma” and poet’s collections.

Aim of the inquiry

: to study sources of Zaliliy’s life and creation, make

textological research of poet’s literary heritage and put it into scientific sphere,
define poet’s role in the literature of Turkic nationals by means of analysis of
poetical peculiarities of poet’s works.

Method of inquiry :

historical-comparative.

The results achieved and their novelty:

Zaliliy’s life and creation was especially researched for the first time;

scientific value defined according to literary source study and
textological study, studying poet’s divans;

textological differences defined by means of studying Zaliliy’s lyrical
works in comparative-textological aspect, and they scientifically
characterized and researched;

the poem “Safarnoma” and collections scientifically analyzed according
to the first sources;

the poet’s role in the literature of Turkic nationals were estimated by
means of Zaliliy’s works research;

Practical value:

the materials of research can serve as scientific-theoretical

source for the professionals of textual study. And they can be use of teaching
students and pupils of high and secondary education; writing of textbooks, manual
books on “Literature of Turkic nationals”, “Literary source study and textual
study”.

Degree of embed and economic effectivity:

scientific lectures are made

according to results of research and 8 scientific articles are published.

Sphere of usage:

Study of literature, literary source study and textual study.

Библиографические ссылки

Турсун Қурбон. Залилий лирикаси ва ўн икки мақом //Шарқшунослик. -Тошкент, 2007. №1. - Б. 45 - 47.

Турсун Қурбон. Икки каландар лирикаси //Филология масалалари. -Тошкент, 2007. №2 (15).- Б. 73 - 77.

Турсун Қурбон. “Тазкираи Қайюмий”да Кошғарлик адиблар зикри // Гулистон.-Тошкент, 2007. №3. - Б. 26 - 29.

Турсун Қурбон. Залилийнинг “юз туман минг орзу”си // Шарк юлдузи. - Тошкент, 2007. №4. - Б. 146 - 148.

Турсун Қурбон. “Тазкираи Қайюмий”да Залилий ҳақидаги баенлар // Шинжонг университета илмий журнали. - Урумчи, 2007. №4. - Б. 81 - 86.

Турсун Қурбон. Шинжонгда Навоийхонлик анъанаси // Узбек тили ва адабиёти. - Тошкент, 2007. №5. - Б. 48 - 54.

Турсун Қурбон. Илм била фазл гулистони // Жаҳон адабиёти. -Тошкент, 2007. №9. - Б. 180 - 189.

Турсун Қурбон. Залилий ижодиниг мавзу кўлами // Узбек тили ва адабиёти. - Тошкент, 2008. №1. - Б. 69-72.