ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА
УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 372.03 (07)
УМАРОВА Малика Хисабидиновна
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРДА АТРОФ-
МУҲИТГА МАСЪУЛИЯТЛИ МУНОСАБАТНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ МЕТОДИКАСИ
13.00.02. – таълим ва тарбия назарияси ва методикаси
(мактабгача таълим)
Педагогика фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун ёзилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент - 2009
2
Иш Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-
тадқиқот институтида бажарилган.
Илмий раҳбар: педагогика фанлари номзоди, доцент
Авазов Шериммат
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор
Шарипова Диляра Джуманиязовна
педагогика фанлари номзоди
Комилова Гулмира Олимовна
Етакчи ташкилот:
Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика
институти
Ҳимоя Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
ҳузуридаги К.067.18.02 рақамли ихтисослашган кенгаш асосида ташкил
этилган (ЎзР ОАКнинг 2008 йил 2 декабрдаги 269-и-рақамли буйруғи) бир
марталик ихтисослашган кенгашнинг 2009 йил «___»____________ соат
___ да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил: 100070, Тошкент, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 103. тел.: 152-74-
39, факс (+99871) 152-73-92, e-mail: tgpu info@edu.uz.).
Диссертация билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика
университети кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2009 йил “___” ___________ да тарқатилди.
Бирлашган ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, филология фанлари
номзоди, доцент Ш.Исаева
3
1.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Кейинги ярим аср мобайнида жаҳонда рўй
берган экологик хавфли жараёнлар Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади.
Хусусан, Орол ва Оролбўйи ҳудуди экологик таназзулга юз тутди, ерларнинг
чекланганлиги, шўрланганлиги ва сифат таркиби пастлиги билан боғлиқ
хавфлар ошди, шамол ва сув таъсирида емирилиш тупроқ унумдорлигига
салбий таъсир кўрсатди, атмосфера ҳавоси ва чучук сув заҳиралари
тақчиллиги шароитида унинг ифлосланиши рўй берди. Бу жараёнда саноат
ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, маиший турмуш, транспорт
воситалари, машина ва механизмлар алоҳида ўрин тутиб, инсон билан табиат
ўртасидаги муносабатда эҳтиётсизликка йўл қўйилиб, ўзаро табиий
алоқадорлик ва мувозанатга путур етди.
Президентимиз И.А.Каримов ижтимоий экология муаммоларини
диалектик таҳлил қилар экан, табиат ва инсон ўзаро муайян қонуниятлар
асосида муносабатда бўлишини, бу қонуниятларни бузиш ўнглаб бўлмас
экологик фалокатларга олиб келишини таъкидлаб, уларни миллий
хавфсизликка қарши яширин таҳдидлардан бири сифатида баҳолайди. «Буни
сезмаслик, қўл қовуштириб ўтириш – ўз-ўзини ўлимга маҳкум этиш билан
баробардир. Афсуски, ҳали кўплар ушбу муаммога бепарволик ва
масъулиятсизлик билан муносабатда бўлмоқдалар»
1
деб фуқароларнинг она-
табиат, атроф-муҳит учун экологик масъуллиги ҳақида алоҳида тўхталади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам «фуқаролар атроф
табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар»
2
, деб
ёзиб қўйилган.
Айни пайтда, экологик хавфсизликни таъминлаш кўп омилли жараён
эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Уни фақат сиёсат, иқтисод ёки
маънавиятга боғлаб қўйиш ярамайди. Бу борада атроф-муҳитга нисбатан
содир этилаётган экологик ноўрин ҳатти-ҳаракатлар ёки жиноятлар каби
экологик ҳуқуқ масалалари муҳим ўрин тутади. Бу хилдаги ноўрин ҳатти-
ҳаракатлар ёки жиноятлар фуқароларнинг, айниқса, ўсиб келаётган ёш
авлоднинг экологик онги, маданияти ва масъулияти нисбатан пастлиги
(атроф-муҳит, экология ва табиат муҳофазасига оид қонунларни,
қадриятларни, миллий урф-одат ва удумларни билмаслиги ёки уларга риоя
этмаслиги), хусусан, ҳаётий экологик билим ва кўникмалари етарлича
ривожланмаганлиги оқибатида келиб чиқади.
____________________________________________________________________________________
1
Каримов И.А. Ўзбекистон ХХ1 аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик
шартлари ва тараққиёт кафолатлари.-Т.: «Ўзбекистон», 1997. -112- б.
2
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси: XII чақириқ Ўзбекистон
Республикаси Олий Кенгашининг XI сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган.- Т.:
«Ўзбекистон», 1992. - 18-б.
4
Экологик ноўрин ҳатти-ҳаракатлар ёки жиноятларнинг салбий
оқибатларини бирданига аниқлаш қийин ва мураккаб жараён. Улар атроф-
муҳитнинг, яъни атмосфера ҳавоси, сув ва тупроқнинг секин-аста, деярли
сезилмасдан ифлосланишига, бу эса улардаги табиий мувозанатнинг
бузилишига, охир-оқибат, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси ноёб турларининг
йўқолишига, одамларнинг эса турли хил касалликларга чалиниб, ўртача
умрнинг пасайишига олиб келади. Юртбошимиз таъкидлаганларидек,
«Табиатга қўпол ва такаббурларча муносабатда бўлишга йўл қўйиб
бўлмайди. Биз бу борада аччиқ тажрибага эгамиз. Бундай муносабатни
табиат кечирмайди»
1
.
Жаҳоннинг барча мамлакатлари каби Ўзбекистонда ҳам шахс ва
жамиятнинг моддий ва маънавий маданияти экологик мазмунга эга
бўлмоқда. Эндиликда республикамизда чиқиндисиз, кам чиқитли ва экологик
тоза технологияларни жорий этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг
иқтисодий механизмларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, экологик
ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий-ҳуқуқий чоралар кўриш, экологик
маърифат орқали аҳолининг экологик тафаккурини ривожлантириш, халқаро
экологик
муносабатларни
йўлга
қўйиш,
табиатга,
атроф-муҳитга
кўрсатилаётган салбий антропоген таъсирларни камайтиришга, инсоннинг
атроф-муҳитга сифат жиҳатидан янгича муносабатини шакллантиришга олиб
келмоқда.
Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурда ҳам "инсон, жамият ва
атроф-муҳит
ўзаро
муносабатларининг
уйғунлашуви"га,
"таълим
олувчиларнинг … экологик ва санитария-гигиена таълими ҳамда тарбиясини
такомиллаштириш"га алоҳида эътибор қаратилган
2
.
Шу боис умумий ўрта
таълим
мактаблари,
хусусан,
мактабгача
таълим
муассасалари
тарбияланувчиларига қўйилган умумий талабларда ҳам уларнинг экологик
масъулиятни ҳис қилиши, табиат муҳофазаси соҳасидаги билимларга эга
бўлиши лозимлиги алоҳида кўрсатиб ўтилган.
Демак, Ватанимиз табиатига, атроф-муҳитига нисбатан ҳурмат,
эҳтиёткорона муносабат ва унга масъулият билан қараш ҳиссини мактабгача
ёшдаги ҳар бир бола шахсида тарбиялашимиз лозим. Мактабгача ёшдаги
бола ўз атрофидаги табиий-ижтимоий муҳит таъсирида ва маҳаллада
ўрнатилган ахлоқий-экологик тартиботлар асосида яшайди. Зеро,
юртимизнинг гўзал табиати, унинг келгуси ҳолати айнан уларнинг атроф-
муҳитга бўлган муносабати орқали белгиланади. Шу боис педагог олимлар
ва амалиётчилар экологик таълим ва тарбияни илк болалик ёшидан бошлаш
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашади.
_____________________________________________________________
1
Каримов И.А. Ўзбекистон ХХ1 аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик
шартлари ва тараққиёт кафолатлари.-Т.: «Ўзбекистон», 1997. -116- б.
2
Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Т.: «Шарқ» нашриёт-
матбаа концернининг Бош таҳририяти, 1998. - 44-45- бетлар.
5
Бир қарашда табиатга хунук оқибатларини олдиндан ўйламай,
билмасдан зиён-заҳмат етказиш билан била туриб йўл қўйиш ёки онгли
равишда қўл уриш ўртасида фарқ йўқдай туюлади. Лекин табиатга
билмасдан зарар келтирган киши ўз ҳатти-ҳаракати билан хато иш қилиб
қўйганлигини пайқагач, зиммасидаги масъулиятни ҳис этиб, ўзини тўғри
йўлга солади. Табиатга зиён етказаётганини била туриб, ўз ҳатти-ҳаракатини
тўхтатмасдан онгли равишда давом эттирадиган одамни эса бу ишдан
қайтариш анча мушкул. Ноўрин ҳатти-ҳаракатларнинг гувоҳи бўлиб
турганлар эса бунга кўп вақт тўсқинлик қилиш пайида бўлсалар-да,
қатъиятсизлик намоён қилиб, ўзларини четга оладилар. Атроф-муҳитга
билмасдан зарар етказган одам учун экологик таълим зарур бўлса, ўзи
келтираётган зарарни билса ҳам, йўлидан қайтмайдиган масъулиятсиз одамга
экологик таълимгина эмас, балки тарбия ҳам лозим. Чунки биринчиси онгга
боғлиқ бўлса, иккинчиси ахлоққа бориб тақалади.
Буларнинг барчаси шахс камолотининг дастлабки босқичларида
болаларда шахсий муносабатларни ҳосил қилиш учун уларни атроф-муҳит
қадриятларига ўргатиш зарурлигидан далолат беради. Унинг энг муҳим
воситаларидан бири эса болаларни атроф-муҳит билан таништириш
ҳисобланади.
Демак, мактабгача таълим муассасаларидаги
экологик маърифатнинг
мақсади
болаларни атроф-муҳит билан таништириш жараёнида ижтимоий
экологик ахлоқ қоидаларига мос келувчи ва унинг ҳолати учун фуқаролик
масъуллигини таъминловчи дастлабки экологик билимлар, қараш ва
эътиқодлар асосларини мажмуа сифатида таркиб топтиришдан иборатдир.
Шундай қилиб, мактабгача таълим муассасаларида экологик
маърифатни
самарали
амалга
ошириш,
болаларда
атроф-муҳитга
масъулиятли муносабат асосларини шакллантириш педагогика фани ва
амалиётидаги энг долзарб муаммолардан бирига айланган. Зеро, табиатга
муҳаббат, унга масъуллик туйғуси - жуда кенг қамровли ва мураккаб
психологик-педагогик тушунчалардир. Улар юксак руҳий ва ақлий
қатламларни ўз ичига оладиган яхлит бир бутунликни ташкил этади. Бундай
туйғуни тарбиялаш ишини илк болалик ёшидан бошлаш кераклиги учун
мазкур муаммо ўта долзарб саналади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
. Соғлом турмуш тарзига риоя
қилиш, атроф-муҳитга масъулиятли муносабатда бўлиш, атроф-муҳит
муҳофазаси илми соҳасида ҳозирги замон фанларига пойдевор қўйган Абу
Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Форобий, Кайковус, Юсуф
Хос Ҳожиб, Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби кўплаб улуғ
сиймоларнинг номларини ғурур билан тилга оламиз. Бу борада ўзбек халқ
педагогикасининг имкониятлари ҳам ниҳоятда катта эканлигини алоҳида
таъкидлаймиз.
Инсон онги ва тафаккурини, ахлоқий ва маданий савиясини ижтимоий
экологик муаммоларни ҳал этишга йўналтириш, шу мақсадда экология,
6
экологик таълим ва тарбиянинг яхлит тизимини яратиш ва амалиётга жорий
этиш зарурияти соҳа олимларини илмий-педагогик изланишларга даъват
этган.
Т.А.Акимова, Л.Алибеков, П.Баратов, Е.М.Бельская, А.Г.Григорьянц,
В.Гордиенко, А.Н.Захлебний, И.Д.Зверев, В.И.Коробкин, Т.В.Кучер,
Ю.Маҳмудов, Т.Миллер, А.В.Миронов, С.Н.Николаева, М.Г.Нишонбоева,
А.Н.Ниғматов,
Ю.Одум, В.Г.Раскин,
А.А.Рафиқов, И.Т.Суравегина,
Э.О.Турдиқулов, А.Тўхтаев ва шу каби қатор олимлар томонидан экология ва
табиатни муҳофаза қилиш масалаларининг турли илмий-методик жиҳатлари
бўйича тадқиқотлар, тегишли дарсликлар ва қўлланмалар яратилган.
Г.З.Абдуллаева,
Б.Зиёмуҳамедов,
А.Исмоилов,
Б.К.Калонов,
С.Мамашокиров,
Ш.Л.Махмудова,
Ш.Т.Отабоев,
Ю.Ш.Шодиметов,
Ж.Холмўминов, А.Ҳукумов каби олимлар томонидан ижтимоий экологик
муаммоларнинг ҳуқуқий, тиббий ва ижтимоий фалсафий асослари
ўрганилган.
Ш.Авазов, З.Я.Андриевская, Н.Ашурова, П.Ў.Берданова, А.А.Горелов,
М.Ю.Гильденков,
С.Д.Дерябо,
И.Исматов,
М.М.Ибадуллаева,
Н.Ж.Исақулова,
Г.О.Комилова,
Т.Х.Лезенцева,
Н.Ў.Нишонова,
Х.А.Раҳматова,
М.Рахимқулова,
М.Раҳматуллаева,
Л.П.Салеева,
В.Н.Сатторов, Г.А.Султонова, А.Ҳайитов, М.К.Ҳошимова каби педагог
олимлар экологик таълим ва тарбиянинг умумпедагогик ва хусусий методик
жиҳатлари бўйича тадқиқот ишларини амалга оширганлар
Бизнинг тадқиқот мавзуимизга бевосита алоқадор бўлган масалалар,
яъни мактабгача таълим ёшидаги болаларни табиат билан таништириш,
уларга экологик таълим ва тарбия бериш масалаларининг турли жиҳатлари
Г.О.Комилова,
М.М.Марковская,
С.Н.Николаева,
М.Р.Халилова,
Л.Ш.Шаносирова, П.Юсупова каби тадқиқотчиларнинг ишларида, улар
яратган қўлланмаларда ўз аксини топган.
Бироқ мазкур тадқиқотларда мактабгача таълим муассасалари
тарбияланувчиларида атроф-муҳитга масъулиятли муносабат асосларини
шакллантириш муаммоси илмий-педагогик нуқтаи назардан махсус
ўрганилмаган. Ушбу муаммо асосан умумий ўрта таълим тури билан боғлиқ
равишда тадқиқотчи И.Исматов томонидан қисман тадқиқ этилган, холос.
Шу сабабли мактабгача таълим ёшидаги болалар учун ўзига мос ва хос
таълим мазмуни ва методикаси ишлаб чиқилиши зарурлиги исбот талаб
этмайдиган ҳақиқатдир.
Республикамизда мактабгача таълим ёшидаги болаларда атроф-муҳитга
масъулиятли муносабат асосларини
шакллантириш муаммоси бўйича
бирорта илмий тақдиқот иши бажарилмаган. Тарбия назарияси ва
методикасида мазкур илмий йўналиш бирмунча ишлаб чиқилган бўлса ҳам,
аксарият тарбиячилар болаларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни
шакллантириш тизимининг мақсади, вазифалари, принциплари, мазмуни,
шакл ва усуллари тўғрисида тегишли билим, кўникма ва малакаларга эга
7
эмасликлари оқибатида қараб чиқилаётган муаммо педагогик амалиётда жуда
секинлик билан ҳал этилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, болалар фаолиятида
атроф-муҳитга масъулиятли муносабат асослари етарли даражада
шаклланмаслигига олиб келмоқда.
Юқорида таъкидланган ҳолатлардан келиб чиқилган ҳолда тадқиқот
учун “Мактабгача таълим ёшидаги болаларда атроф-муҳитга масъулиятли
муносабатни шакллантириш методикаси”
мавзу
си танланди.
Мактабгача таълим ёшидаги болаларда атроф-муҳитга масъулиятли
муносабатни шакллантириш зарурияти билан уни амалий рўёбга чиқариш
имкониятлари ўртасидаги зиддиятларни ҳал қилиш
тадқиқот муаммоси
ҳисобланади.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги
. Тадқиқот иши Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида
белгиланган кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий
йўналишларига тегишли «Фан билан таълим жараёни алоқадорлигини
ривожлантириш” банди ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни
жорий этиш жараёнида узлуксиз таълим-тарбия тизимини ривожлантириш
муаммоларини илмий тадқиқ этиш” давлат илмий-техник дастурлари
доирасида амалга оширилган.
Тадқиқот мақсади:
мактабгача таълим ёшидаги болаларда атроф-
муҳитга масъулиятли муносабат асосларини самарали шакллантириш
методикасини ишлаб чиқиш, уни назарий жиҳатдан асослаш ва тажриба-
синовидан ўтказиб, тарбиячилар учун илмий-методик асосланган тавсиялар
яратишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари:
1.Мактабгача таълим ёшидаги болаларда атроф-муҳитга масъулиятли
муносабат асосларини шакллантириш бўйича тегишли фалсафий, экологик,
психологик, педагогик ва методик адабиётларни ҳамда муаммонинг
мактабгача таълим муассасалари амалиётидаги аҳволини ўрганиш ҳамда
таҳлил қилиш.
2.Мактабгача таълим ёшидаги болаларда атроф-муҳитга масъулиятли
муносабат асосларини шакллантириш - тарбия назарияси ва методикасининг
долзарб муаммоларидан бири эканлигини асослаш ва унинг психологик-
педагогик жиҳатларини ишлаб чиқиш.
3.«Атроф-муҳитга
муносабат»,
«атроф-муҳитга
масъулиятли
муносабат», «атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш» каби
тушунчалар мазмунини асослаш ва уларга тавсиф бериш.
4. Мактабгача таълим ёшидаги болаларда атроф-муҳитга масъулиятли
муносабат асосларини шакллантиришнинг энг мақбул назарий моделини
яратиш ва уни педагогик тажриба-синовдан ўтказиш.
5.Мактабгача таълим ёшидаги болаларни атроф-муҳитдаги табиий ва
антропоген объектлар ҳамда ҳодисалар билан экологик таништиришнинг
8
кичкинтойлар савиясига мос ва хос самарали методик йўлларини
(технологияларини) ишлаб чиқиш.
6.Мактабгача таълим ёшидаги болаларда атроф-муҳитга масъулиятли
муносабат асосларининг шаклланганлик мезонлари ва уни аниқлаш
методикасини белгилаш.
7.Болаларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабат асосларини
шакллантиришда мактабгача таълим муассасаси ва оила ҳамкорлигига доир
тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти:
мактабгача таълим муассасаларидаги экологик
таълим ва тарбия жараёни.
Тадқиқот предмети:
экологик таълим ва тарбия жараёнида мактабгача
таълим ёшидаги болаларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабат
асосларини шакллантириш мазмуни.
Тадқиқот методлари
: мавзуга оид фалсафий, экологик, педагогик ва
методик адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш; муаммо бўйича
тарбиячилар томонидан ва оилада тўплаган илғор тажрибаларни ўрганиш;
тарбиячилар ва болаларнинг экологик фаолиятини кузатиш; тарбиячилар ва
болалар билан экологик мавзуларда суҳбатлар ўтказиш; болалар билан оғзаки
тестлар, тарбиячилар билан анкета сўровлари ўтказиш; моделлаштириш;
қиёсий таҳлил ва педагогик консилиум; педагогик вазиятлар яратиш;
мажмуавий ёндашув; мавзуга оид тадбирлар ва машғулотлар ишланмаларини
ишлаб чиқиш; педагогик тажриба-синов ишларини амалга ошириш; тажриба-
синов натижаларини математик-статистик қайта ишлаш.
Тадқиқот қуйидаги
илмий фараз
га асосланиб амалга оширилди. Агар:
-мактабгача таълим муассасасида амалга ошириладиган бошланғич
экологик таълим ва тарбиянинг мақсади ва вазифалари бола шахсига
йўналтирилиб тўғри белгиланса ва муваффақиятли ҳал этилса;
-мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг атроф-муҳит билан
муносабати экологик мазмунга эга бўлса ва бунда миллий ва умуминсоний
қадриятларга таянилса;
-болаларда атроф-муҳитга нисбатан қизиқиш ва эҳтиёжлар вужудга
келтирилса,
унга
нисбатан
ҳиссий-ижобий
муносабат
асослари
шакллантирилса;
-болаларни атроф-муҳит билан муносабатга жалб қилишда энг
замонавий, илғор педагогик технологиялардан фойдаланилса;
-мактабгача таълим ёшидаги болаларда атроф-муҳитга масъулиятли
муносабатни шакллантириш модели яратилса ва амалиётга жорий этилса;
-болаларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантиришда
изчиллик, узвийлик ва узлуксизлик таъминланса, уларнинг ёш хусусиятлари
ва имкониятлари инобатга олинса;
-мактабгача таълим муассасасидаги педагогик жараён экопедагогик
тайёргарлик даражаси юқори бўлган тарбиячилар раҳбарлигида амалга
9
оширилса, мактабгача ёшдаги болаларда атроф-муҳитга масъулиятли
муносабатни муваффақиятли шакллантириш мумкин
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
-мактабгача таълим ёшидаги болаларда атроф-муҳитга масъулиятли
муносабат асосларини шакллантириш мактабгача таълим назарияси ва
методикасининг долзарб муаммоси эканлиги;
-«атроф-муҳитга
муносабат»,
«атроф-муҳитга
масъулиятли
муносабат», «атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш» каби
тушунчаларнинг фалсафий, психологик-педагогик талқини ва тавсифи;
-мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг шахсига йўналтирилган
ҳолда атроф-муҳитга масъулиятли муносабат асосларини шакллантириш
тизимининг психологик-педагогик асослари ва назарий модели;
-мактабгача таълим ёшидаги болаларни атроф-муҳитдаги табиий ва
антропоген объектлар ҳамда ҳодисалар билан таништириш жараёнида
экологик масъулликни таркиб топтиришга имкон берувчи, кичкинтойлар
савиясига мос ва хос самарали методик (технологик) йўллар.
Илмий янгилиги:
-мактабгача таълим ёшидаги болаларда атроф-муҳитга масъулиятли
муносабат асосларини шакллантиришнинг психологик-педагогик асослари
ишлаб чиқилиб, «атроф-муҳитга муносабат», «атроф-муҳитга масъулиятли
муносабат», «атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш» каби
тушунчалар мазмуни асосланди ва уларга тавсиф берилди;
-мактабгача таълим ёшидаги болаларда атроф-муҳитга масъулиятли
муносабат асосларини шакллантиришнинг назарий модели ва болаларни
атроф-муҳитдаги табиий ва антропоген объектлар ҳамда ҳодисалар билан
таништириш жараёнида экологик масъулликни таркиб топтиришга имкон
берувчи, кичкинтойлар савиясига мос ва хос самарали методик йўллар
(технологиялар) яратилди;
-мактабгача таълим ёшидаги болаларда атроф-муҳитга масъулиятли
муносабатни шакллантиришнинг методик асослари ишлаб чиқилди ва
тажриба-синовидан ўтказилди;
-мактабгача таълим ёшидаги болаларда атроф-муҳитга масъулиятли
муносабат асосларининг шаклланганлик мезонлари, уни аниқлаш методикаси
ҳамда мазкур фазилатни самарали шакллантиришда мактабгача таълим
муассасаси ва оила ҳамкорлигига доир тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти:
-мактабгача таълим ёшидаги болаларда атроф-муҳитга масъулиятли
муносабат асосларини шакллантириш жараёнининг таълимий ва тарбиявий
имкониятларини ошириш йўналишлари белгиланган, чунончи, болаларда
атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш модели ва
методикасидан «Табиат билан таништириш» дастурини такомиллаштиришда
фойдаланиш мумкин;
10
-болаларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабат асосларини таркиб
топтиришнинг самарали мазмуни, воситалари, шакл ва методлари муайян
тизим ҳолида ишлаб чиқилиши педагогика назариясини янги далиллар билан
бойитишга ва амалиётда тарбиявий машғулотлар самарадорлигини
оширишга ҳамда мактабгача таълим ёшидаги болаларда мазкур фазилатни
шакллантиришга имкон беради;
-ота-оналарни экопедагогик билимлар билан таништириш тадбирлари
ҳамда мактабгача таълим муассасаси ва оила ҳамкорлигини йўлга қўйиш
орқали болалар учун соғлом экологик муҳит ва тегишли педагогик шарт-
шароитларни вужудга келтиришга оид методик тавсиялардан тарбиячилар
малакасини ошириш жараёнида фойдаланиш мумкин;
-тавсия этилаётган бошланғич экологик таълим ва тарбия мазмуни,
воситалари, шакл ва методлари болаларда экологик онг ва маданият
(масъулият) асосларининг вужудга келишини таъминлайди.
Натижаларнинг жорий қилиниши
: Тадқиқот натижалари Тошкент
вилояти Қибрай туманидаги 21-, Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги
424-, 499-, Учтепа туманидаги 550-, Шайхонтоҳур туманидаги 448-
мактабгача таълим муассасалари фаолиятида педагогик жараёнга татбиқ
этилган ва маъқулланган.
Мактабгача таълим муассасаси ва оила ҳамкорлигини йўлга қўйиш орқали
болалар учун соғлом экологик муҳит ва уларда атроф-муҳитга масъулиятли
муносабатни шакллантиришга оид педагогик шарт-шароитларни вужудга
келтиришга оид методик тавсиялар Тошкент шаҳридаги учта маҳалла
(Юнусобод туманидаги «Иттифоқ», Учтепа туманидаги «Бекобод»,
Шайхонтоҳур туманидаги «Хадра») ва Тошкент вилоятидаги битта (Қибрай
туманидаги «Дўрмон») ва 80дан ортиқ оилалар ҳаётида муваффақиятли
қўлланилмоқда.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Тадқиқотнинг асосий мазмуни, ғоялари ва
натижалари республика миқёсида ўтказилган «Ўзбекистон мустақиллиги ўн
йиллигига бағишланган докторант, аспирант ва тадқиқотчиларнинг
анъанавий анжумани» (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика
фанлари илмий-тадқиқот институти, 2001 йил), «Педагогик таълимни
такомиллаштириш муаммолари» (Низомий номидаги Тошкент давлат
педагогика университети, 2006 йил) конференцияларда, «5 июнь – атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш куни»га бағишланиб тингловчилар ҳузурида
ўтказилган анжуманда (Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва
уларнинг малакасини ошириш институти, 2003 йил) маърузалар қилинди
ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети,
Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот
институтининг илмий-назарий ва амалий семинарларида (2002-2006 йиллар),
шунингдек тажрибавий мактабгача таълим муассасаларининг педагогика
кенгашлари йиғилишларида (2001-2005 йиллар) муҳокама қилинди.
11
Махсус тадбирлар тизими асосида мактабгача таълим ёшидаги болаларда
атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш самарадорлигини
баҳолаш ва аниқлаш бўйича педагогик тажриба-синов ишлари Тошкент
шаҳар Учтепа туманидаги 550- ва Юнусобод туманидаги 424-мактабгача
таълим муассасасида амалга оширилди.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги
. Диссертация иши бўйича
муаллиф 1 та методик қўлланма, илмий - методик журналларда 6 та мақола,
илмий-амалий анжуманларда 2 та мақола ва тезислар чоп этган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, 3 та боб,
хулоса ва тавсиялар, 153 номдаги фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва
иловалардан иборат бўлиб, асосий мазмуни 141 саҳифани, умумий ҳажми
эса 210 саҳифани ташкил этади.
2. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, муаммонинг
ўрганилганлик даражаси, диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари
режалари билан боғлиқлиги,
тадқиқотнинг мақсади, объекти, предмети,
илмий фарази, вазифалари, методлари ва методологик асослари, илмий
янгилиги,
илмий ва амалий аҳамияти, ҳимояга олиб чиқиладиган асосий
ҳолатлар, тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши ҳамда ишнинг
синовдан ўтиши, натижаларнинг эълон қилинганлиги баён қилинди.
Ишнинг I боби
“Мактабгача таълим ёшидаги болаларда атроф-
муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантиришнинг назарий
асослари ва амалиётдаги ҳолати”
деб номланган. Мазкур бобда «атроф-
муҳитга масъулиятли муносабат», «атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни
шакллантириш» тушунчаларининг мазмун-моҳияти ҳақида файласуф,
психолог ва педагог олимларнинг нуқтаи назарларидан далиллар, асослар
келтирилган ҳолда фикр юритилди ва мазкур тушунчаларга маълум даражада
ойдинлик киритилди. Зеро, мактабгача таълим ёшидаги болаларда ҳам атроф-
муҳитдаги табиий ҳамда антропоген объектлар ҳамда ҳодисаларга муносабат
ва уларга масъулият ҳисси куртаклари мавжудки, бинобарин, уларни
ривожлантириш талаб этилади.
Мазкур ёшдаги болаларнинг фикрлаши ва ҳиссиётининг юқорилиги
уларда биргаликда қайғуриш, кечаётган ҳодисаларга мансублик ҳиссини
келтириб чиқаради. Шу сабабли болаларда атроф-муҳит ҳодисалари ва
одамларнинг ҳатти-ҳаракатларига қизиқишни илк болалик давридан уйғотиш
ва уларга нисбатан ҳиссий-ижобий муносабатни шакллантириш талаб
этилади.
Маълумки, бола шахси ўзаро ва биоижтимоий муносабатлар тизимида
таркиб топади. Бу муносабатларни келтириб чиқарадиган асосий манба –
боланинг ҳиссий билиш жараёни ва ўйин фаолиятидир. Демак, бола шахсига
хос бўлган барча психологик ҳолат ва жараёнлар ижтимоий ҳаёт ҳамда
12
атроф-муҳит таъсирида вужудга келади. Бола ўз фаолияти жараёнида ўзини
ўраб турган табиий ва антропоген нарсалар ва ҳодисалар моҳиятини билиб
олади. Боланинг атроф-муҳитни
ҳиссий билиш жараёни ўз моҳияти ва
хусусияти жиҳатидан бир-биридан шартли фарқ қилувчи уч босқичдан
иборат бўлади (1-расм). Зеро, ҳиссий билиш боланинг сезгиларига бевосита
таъсир этган ташқи атроф-муҳит (табиат) ва унинг алоҳида хоссаларининг
кўринишлар, қиёфалар, тасвирлар, манзаралар шаклида миясида акс
этишидир.
Бола ўзини ўраб турган атроф-муҳит ва табиатнинг муайян
хоссаларини: ҳавонинг иссиқ-совуқлигини териси билан, суюқликларнинг
таъмини тили билан, ҳаводаги ҳидни бурни билан, табиатдаги хилма-хил
объектларнинг рангини кўзи билан, товушларни қулоғи билан сезиб, яъни
мазкур хоссалар боланинг беш турли сезгисига таъсир этиб, шу аъзоларда
жойлашган асаб ҳужайралари орқали бош миясига бориб етиб, натижада
мияда табиатнинг айрим хоссалари тўғрисида билим пайдо бўлади, уларнинг
кўринишлари, қиёфалари, тасвирлари, манзаралари вужудга келади.
1-расм.
Бола шахсининг атроф-муҳитни ҳиссий билиш жараёни
Фалсафий-психологик нуқтаи назардан бола билимининг манбаи
сезгидир. Чунки бола атроф-муҳит ҳақидаги дастлабки билимларни ўз
сезгиларидан олади. Боланинг атроф-муҳит ҳақидаги бошқа бирмунча
мураккаб билимлари мана шу дастлабки бошланғич билимлари асосида
вужудга келади. Демак, болани табиий ва антропоген муҳит билан боғловчи
энг биринчи йўл ҳам атроф-муҳитдаги объектлар ва ҳодисаларни
сезиш
дир.Aтроф-муҳитдаги объектлар ва ҳодисаларни
идрок этиш
сезишга
нисбатан бирмунча мураккаб жараён. Идрокда объектлар ёки ҳодисалар
бутун ҳолда акс этади, яъни уларнинг яхлит манзараси, тасвири вужудга
келади. Масалан, ёмғир, қор манзаралари ва ҳ.к.
Атроф-муҳитдаги объектлар ва ҳодисаларни ҳиссий билишнинг яна
бир шакли
тасаввур
дир. У атроф-муҳитдаги объектлар ва ҳодисаларнинг
худди шу онда идрок қилинмайдиган, бироқ мияда қолган, кўз олдига
Атроф-муҳитдаги объектлар ва
ҳодисаларни сезиши
Атроф-муҳитдаги объектлар ва
ҳодисаларни идрок этиши
Атроф-муҳитдаги объектлар ва
ҳодисаларни тасаввур қилиши
Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг атроф-
муҳитни ҳиссий билиш жараёни
I БОСҚИЧ
II БОСҚИЧ
III БОСҚИЧ
13
келтирилган манзараси, қиёфа-тасвирларнинг тикланиши ёки манзарали
хотирадир. Тасаввур билимларни сақлаш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади,
айни пайтда объектлар ва ҳодисаларнинг хусусиятларини билиб олишда
муҳим ўрин тутади. Тасаввурдаги умумлаштириш хусусияти бошланғич
экологик тушунчаларнинг ташкил топишига катта ёрдам беради.
Хусусий тасаввурлар атроф-муҳитдаги аниқ объектлар тасвири,
манзарасидир. Улар аниқ объектларни, масалан, айнан дарахтни, йўлни,
кўприкни, сойни, ариқни, кўчани, маҳаллани акс эттиради. Шунингдек, айни
пайтда кўча ёки маҳалла ҳудудининг табиати ва кишилар ҳаётини ҳам акс
эттиради. Натижада бола онгида муайян ҳудудларнинг ҳажмдор ёки ҳажмсиз,
рангли ёки рангсиз, аниқ ёки ноаниқ шаклдаги манзаралари ҳосил бўлади ва
бу жараён вақт ва тажрибага боғлиқ ҳолда тиниқлашиб боради. Демак,
мактабгача таълим ёшидаги болаларни атроф-муҳит билан таништириш
жараёнида уларнинг ҳиссий билишига таянилиб иш кўрилади ва шу асосда
атрофдаги муҳит ҳамда унинг ҳар бир таркибий қисмининг табиат ва инсон
ҳаётида тутган ўрни ҳақида аниқ боғланишли мисоллар келтирилиб, тегишли
муносабат ва маданият таркиб топтирилади.
Мактабгача таълим ёшидаги болалар шахсида экологик маданиятни
шакллантириш
“муносабат”, “масъуллик”ни тарбиялашда намоён бўлади.
Бундай муносабат инсониятнинг, хусусан, айрим одамларнинг билиб-
билмай, узоқни ўйламай табиатга кўрсатган салбий таъсири оқибатларини
англаш ва бундай таъсирни бартараф этиш истаги натижасидагина
шаклланади. Буни чизмада қуйидагича ифодалаш мумкин (2-расм).
2-расм. Атроф-муҳитга масъулиятли муносабатнинг моҳияти
Экологик онг
Табиий ва ижтимоий
экологик билимлар
Табиат муҳофазаси бўйича
амалий кўникмалар
Қатъиятлилик
Дадиллик
Мустақиллик
Жиддийлик
Ўзини тута
билишлик
Табиатни моддий ва
маънавий
қадриятлар манбаи
сифатида англаш
Табиат ва
одамнинг уйғун
бирлигини
тушуниш
Ўзи ва ўзгаларнинг
атроф-муҳитдаги
ҳатти-ҳаракатини
баҳолаш ва назорат
қилиш
Кундалик ва
кутилмаган
вазиятларда тўғри
экологик қарорлар
қабул қилиш
Шахснинг экологик маданияти
Ахлоқий-экологик ирода
Экологик масъулият – атроф-муҳитга масъулиятли муносабат
14
2-расмдан кўриниб турганидек, экологик маданият бир-бирини тақозо
этадиган, бир-биридан ўсиб чиқадиган уч тушунчани қамраб олади: экологик
билимлар, экологик онг ва табиат муҳофазаси бўйича кўникмалар. Ушбу
кўникмаларнинг керакли вақтда ишга тушиши ахлоқий-экологик иродага
боғлиқ. Иродаси бўш одам ножўя хатти-ҳаракатларини тўхтатиб қолишга
мойил ҳам, қодир ҳам бўлмайди. Шу боис экологик масъулият ҳиссини
мактабгача таълим ёшидан тарбиялаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Шунингдек, ушбу бобда болаларнинг атроф-муҳитга масъулиятли
муносабати қанчалик ривожланганлигини аниқлаш мақсадида уларнинг
атроф-муҳитда, табиат қўйнида, тирик табиат бурчаги ёнида ўзини қандай
тутишлари кузатилди, экологик мазмундаги саволлар бериб жавоблар
олинди.
Болаларнинг табиат қўйнидаги хулқ-атвори ва фаолиятини кузатиш
шуни кўрсатдики, уларнинг айримлари энг чиройли ва ноёб гулни узиб
олишга, ҳеч бир заруриятсиз шох-шаббаларни синдиришга, қушлар ва бошқа
жониворларга озор етказишга, гулхан ёқиш учун ёш ниҳолларни чопиб-
қирқишга ва ҳоказоларга интиладилар.
Болаларга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилинди: 1. Ўрикнинг
гуллаган шохларини синдириб олиб гулдаста ясаш мумкинми? 2. Челакдаги
ахлатни ариқдаги сувга ташлаш мумкинми? 3. Ариқдаги сувга тупурса нима
бўлади? 4. Яшнаб турган гул синдирилса нима йўқолади? 5. Ҳавога тутун
кўтарилса нима бўлади? 6. Автомобиль мойини сувга тўкиш мумкинми?
7.Экин экиладиган тупроққа мой тушса нима бўлади? 8. Қуёшнинг
ўсимликларга фойдаси борми? 9. Ўсимликлар нима учун керак?
10. Йўлбарслар нега камайиб кетмоқда?
200 нафар боланинг ҳар бири юқоридаги саволларга маъқуллаб ёки
инкор этиб қуйидагича жавоб берди: “Мумкин”, “Мумкин эмас”, “Бўлади”,
“Бўлмайди”, “Зарарли”, “Зарарли эмас”, “Ўсади”, “Ўсмайди”, “Бор”, “Йўқ”
каби. Фақат 4-саволга “гўзаллик” сўзини қўшиб жавоб қайтариш керак эди
(1-жадвал).
Саволларга жавоб олишда кутилмаган вазият кузатилди: болаларнинг
муайян қисми сукут сақлади, яъни жавоб қайтармади. Бундай болалар кўп
бўлди. Энг ками 84 нафар, энг кўпи 134 нафар, ўрта ҳисобда 106-107 нафар
бола шундай йўл тутди. Буни биз “қатъиятсизлик”, “журъатсизлик”ка
йўйдик. Қатъиятсиз, журъатсиз бола атроф-муҳитда содир этилаётган хатти-
ҳаракатларнинг тўғри ёки ножўя эканлигига баҳо бера олмайди, бинобарин,
улар ўзини ва ўзгаларни номаъқул амаллардан тўхтатиб қола
олмайдилар.Бундай болаларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни
шакллантириш учун самарали методика ишлаб чиқилиши талаб этилади.
“Табиат билан таништириш” дастури ва мавжуд методик тавсиялар
таҳлили шуни кўрсатдики, экологик таълим-тарбия мазмуни ва методлари
бола шахсига йўналтирилган ҳолда мукаммаллашган эмас. Ҳатто
«Мактабгача ёшдаги болалар таълим - тарбиясига қўйиладиган давлат
15
1-жадвал
Экологик мазмундаги саволларга берилган жавоблар натижалари
Саволларнинг
тартиб рақами
Маъқул
жавоблар
Маъқул келмайдиган
жавоблар
Жавоб
бермаганлар
1.
97
19
84
2.
103
12
85
3.
100
10
90
4.
63
3
134
5.
99
-
111
6.
77
-
123
7.
75
12
113
8.
63
-
137
9.
81
-
119
10.
80
15
105
ва «Учинчи мингйилликнинг боласи» таянч дастурида ҳам атроф-муҳитга
масъулиятли муносабат тарбиясига даъват этилган айрим билим ва
кўникмаларгина ўз ифодасини топган, холос.
Диссертациянинг II боби
“Мактабгача таълим ёшидаги болаларда
атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш йўллари”
деб
номланган бўлиб, унда мактабгача таълим муассасасидаги бошланғич
экологик таълим ва тарбия мазмуни,
болаларда атроф-муҳитга масъулиятли
муносабатини шакллантириш методлари, шакллари ва воситалари,
шунингдек бу борада мактабгача таълим муассасаси ва оила ҳамкорлиги
масалалари ўз аксини топган.
Педагогик тажриба-синов ишлари жараёнида болаларда атроф-муҳитга
масъулиятли муносабатни шакллантириш мақсадида илғор педагогик
технологияларни қўллаш, шу мақсадда таълим-тарбия мазмуни, воситалари,
шакллари ва методлари тизимини лойиҳалаш, натижаларни олдиндан
башорат қилиш ҳамда ташхис қилиш амалга оширилди. Бунда атроф-муҳит,
мактабгача таълим муассасаси, оила ва жамоатчиликнинг ҳамжиҳатликдаги
ҳаракати ҳам назарда тутилиб, мажмуавийлик тамойилига амал қилинди. Бу
лойиҳани чизмада қуйидагича ифодаладик (3-расм).
Мазкур лойиҳага таянилган ҳолда «Табиат билан таништириш» ва
бошқа эҳтиёжга асосланган машғулотларнинг ҳар бир мавзуси болаларда
атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантиришга оид талаблар
билан илк бор илмий-методик жиҳатдан бойитилди. Масалан, ўсимлик бор
жойда, сув ҳам бўлади. Шунингдек, дарахтлар, ўрмон ҳавони намлантиради,
тозалайди; иссиқ ва совуқ ҳавони мўътадиллаштиради; чучук сув соғлик ва
тозаликни таъминлайди, чучук сувнинг камлиги, сувнинг ифлосланиши;
ҳавонинг ифлосланиши, заҳарланиши мумкинлиги, ифлос, заҳарли ҳаво одам
16
учун зарарли эканлиги; ўсимлик баргларининг ҳаводан озиқланиши, ҳавога
тоза ҳаво - кислород чиқариши ва ҳоказо тушунчалар киритилди.
Мазкур бобда болаларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни
шакллантириш бўйича тажрибавий мактабгача таълим муассасаларида
синовдан ўтказилган методлар, ташкилий шакллар ва воситалар ҳам асослаб
берилди.
3-расм. Болаларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни
шакллантириш лойиҳаси
Тажриба-синов ишлари жараёнида танланган методлар, воситалар ва
ташкилий шакллардан кенг фойдаланилди. Жумладан, болалар билан
тажрибавий
кузатиш
ишлари
ҳам
амалга
оширилди.
Бунда
моделлаштирилган кузатиш объекти махсус равишда қайта вужудга
келтирилди. Хусусан, хонанинг дераза ва эшиклари ёпилиб, бир неча дақиқа
ташқарида бўлингач, яна хонага қайтиб кирилди ва хона ҳавоси билан
ташқаридаги ҳавонинг фарқи: иссиқ-совуқлиги, намлиги, мусаффолиги
Болаларда атроф-муҳитга
масъулиятли муносабатни
шакллантиришга хизмат қилувчи
экологик таълим ва тарбия
мазмуни
Болаларда атроф-муҳитга
масъулиятли муносабатни
шакллантиришга хизмат қилувчи
экологик таълим ва тарбия
воситалари, шакллари ва
методлари
Тарбиячининг
экологик маданияти ва
экопедагогик маҳорати
Мактабгача
таълим
ёшидаги
бола
Ота-она, оила
аъзоларининг
экопедагогик ҳатти-
ҳаракати
Мактабгача таълим
муассасасидаги
ижтимоий-экологик
муҳит
Теварак-атрофдаги
ижтимоий-экологик
муҳит, одамларнинг
экологик юриш-
туриши
Ижтимоий буюртма: болаларда атроф-муҳитга масъулиятли
муносабатни шакллантириш зарурияти, мақсади ва вазифалари
Янги экопедагогик технология:
таълим ва тарбия методикасини лойиҳалаш ҳамда башорат қилиш
Болаларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатнинг
шаклланганлик мониторинги, диагностикаси ва ижтимоий
буюртманинг бажарилганлиги
17
аниқланди, хонани шамоллатиб туришнинг аҳамияти тушунтирилди, сабаб-
оқибат боғланишлари ўрнатилди. Диссертацияда
ҳар бир
метод, шакл ва
восита асосланди (2-жадвал).
Шунингдек, болалардан уйга бориш-келиш йўлида, кўчада тенгдошлари
ва ёши катта одамлар томонидан атроф-муҳитга қандай зарар
етказаётганлиги: ювинди ва ифлос сувларнинг кўчага сепилиши; йўл
бўйларига ахлатлар ва чиқиндиларнинг ташлаб кетилиши; хазон ва
ахлатларнинг ёқиб юборилиши; қувур сувларининг кўчага оқизилиши;
дарахтларнинг кесилиши ёки шох-шаббаларининг синдирилиши; қушларга
тош отишлар воситасида озор берилиши; кўчаларнинг тоза ёки ифлослиги
ва шу каби ҳолатларни кўрганликлари ҳақида сўзлаб бериш сўралди.
Болалар қуйидагича жавоб берди: “Бир бола гугурт олиб, хазонларни ёқди.
Ўтиб кетаётган бир киши уни койиб, оловни ўчиртирди” ва ҳоказо.
2-жадвал
Болаларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни
шакллантириш методлари, шакллари ва воситалари
Методлар:
Воситалар:
Ташкилий шакллар:
кузатиш;
тушунтириш;
табиат
гўзалликларидан
завқлантириш;
тажриба;
болаларни
гапиртириш;
нутқий-мантиқий
масалалар ечиш;
ножўя хатти-
ҳаракатдан
огоҳлантириш;
таққослаш
(ўхшатиш);
суҳбат;
ақлий фаоллик;
оғзаки тест ва ҳ.к.
ҳадислар;
ривоят ва ҳикоятлар;
шеърлар ёд олиш;
панду насиҳатлар;
мақол ва маталлар;
топишмоқлар;
эртаклар;
лото;
лабиринт;
ребус;
телекўрсатувлар;
видеокассеталар,
дисклар;
диафильмлар;
расмлар ва ҳ.к.
Машғулотларда
маълумотлар бериш;
экологик ўйинлар;
дидактик ўйинлар;
табиат бурчагидаги
ишлар;
сайр-саёҳатлар;
экологик кечалар;
қариялар, шоирлар ва
олимлар билан
учрашувлар;
саҳна кўринишлари;
катталарга ёрдам;
беллашувлар ва ҳ.к.
Оилада болаларнинг атроф-муҳитга масъулиятли муносабатини
шакллантиришда соғлом турмуш тарзи ва ота-оналарнинг болалар билан
муносабати катта ўрин тутади. Шу боис тажриба жараёнида болаларнинг
атроф-муҳитга масъулиятли муносабатини шакллантиришда мактабгача
таълим муассасаси билан оиланинг ҳамкорлиги синовдан ўтказилиб, очиқ
18
эшиклар, очиқ машғулотлар, ота-оналар иштирокида ўтказиладиган
тадбирлар (сайр-саёҳатлар, кечалар, суҳбатлар), ота-оналар университети ва
шу каби омилларнинг педагогик имкониятлари аниқланди.
Мактабгача таълим муассасасининг ота-оналарга кўрсатадиган методик
ёрдами кўпроқ «Табиат ва мен» мавзуида биргаликда ўтказилган очиқ
машғулотлар чоғида намоён бўлди. Хусусан, болалар тарбиячи ва ота-оналар
гапириб берган ҳаётий ҳикоялар асосида ўз оғзаки ҳикояларини туздилар.
Масалан, Г. исмли қизча тузган оғзаки ҳикоядан намуна келтирамиз:
«Уйимиз олдида чиройли гулзор бор. Ҳар куни ўша ерда ўйнаганда,
гулзордаги гулларга қарайман. Менга бу гуллар жуда ёқади. Бир вақт бир
бола бузоқ етаклаб келди. Бузоқ гулларни ея бошлади. Бузоқнинг эгаси уни
гулзордан тортмади ҳам. Менинг жаҳлим чиқиб кетди. Бузоқни ҳайдашга
тушдим».
Болаларга ҳикоя-этюдлар туздириш уларнинг табиат олдидаги ўз
масъулиятларини қанчалик ҳис этишларини назорат қилиш, айни пайтда
нутқини ўстиришда муҳим роль ўйнайди. Бундай ҳикояларнинг баъзан саҳна
кўринишларини тайёрлашга ҳам туртки бериши маълум бўлди.
Оилада болаларнинг атроф-муҳитга масъулиятли муносабатини
шакллантиришда халқ педагогикасидаги савоб, гуноҳ, ҳалол, харом, увол
каби тушунчалардан фойдаланишнинг ўрни беқиёс эканлиги аниқланди.
Диссертациянинг III бобида
«Педагогик тажриба-синов ишлари
методикаси ва унинг натижалари таҳлили»
баён этилиб, тажриба-синов
материалларига тавсиф берилди. Бу материаллар қуйидагиларни ўз ичига
олди:
-тажрибавий мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларининг
болаларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш
борасидаги экопедагогик тайёргарлик даражасини ошириш тадбирлари;
-болаларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш
мазмуни ва методикаси баён қилинган машғулотлар ишланмалари;
-атроф-муҳитда мавсумий ва мавзуий ўтказиладиган турли хил
тадбирларга оид маҳаллий ўлкашунослик ишланмалари мажмуи;
-болаларнинг мактабгача таълим муассасаси ҳовлисида ва боғида
ижтимоий фойдали меҳнатда қатнашиш режалари;
-инсон фаолиятининг табиат ва унинг таркибий қисмларига ижобий ва
салбий таъсирига оид кўрсатмали қўлланмалар, ўқув фильмлари ва
видеофильмлар ва ҳ.к.
Биз тажрибавий мактабгача таълим муассасаларида назорат ишларини
ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида 5 та банддан иборат тестлар сериясини
ишлаб чиқдик. Шунингдек, нашр қилинган тест материалларидан ҳам
фойдаландик.
I чоракда
қуйидаги тест саволларидан фойдаландик:
1. Ҳаво ифлосланса нима бўлади?
19
а) ҳеч нарса бўлмайди; б) дарахтларнинг ўсиши секинлашади; в)
одамларнинг саломатлигига зарар етади.
2.Йўлбарслар йўқ бўлиб кетиши мумкинми?
а) йўлбарслар кўп; б) йўқ бўлиб кетиши мумкин; в) йўлбарслар
муҳофаза қилиняпти.
3. Сувни қандай ҳолатда ичасиз?
а) тиндириб; б) қайнатиб; в) қайнатмай.
4. Бўри ҳайвонларнинг қай бирини овлайди?
а) соғини; б) касалини; в) семизини.
5. Ариқдаги сувга тупурса нима бўлади?
а) ҳеч нарса бўлмайди; б) тупук сувда оқиб кетади; в) гуноҳ бўлади.
II чоракда
қуйидаги тест саволларидан фойдаландик:
1. Автомобилдан чиққан қора мойни сувга тўкиш мумкинми?
а) озгина бўлса мумкин; б) тўкиш мумкин; в) тўкиш мумкин эмас.
2. Ўсимликларнинг яшил барглари нима учун керак?
а) томоша қилиш учун; б) бир-биридан фарқлаш учун; в) ҳавони тозалаш
учун.
3. “Қизил китоб”га қандай ҳайвонларнинг номлари киритилган?
а) йўқ бўлиб кетган; б) кўпайиб кетган; в) йўқолиб бораётган.
4. Экин экадиган тупроқ шўрланса нима бўлади?
а) ўсимликлар яхши ўсади; б) ер юмшайди; в) маданий ўсимликлар қурий
бошлайди.
5. Қувурдан келадиган тоза сувни қандай ишлатиш керак?
а) тежамасдан; б) истаганча оқизиб; в) тежаб.
III чоракда
қуйидаги тест саволларидан фойдаландик:
1. Яшнаб турган гул узиб олинса нима йўқолади?
а) ҳеч нарса йўқолмайди; б) ўрни билинмайди; в) гўзаллик йўқолади.
2. Ифлосланган ҳавони нималар тозалаб беради?
а) сувлар; б) тошлар; в) ўсимликлар.
3.Ўрикнинг гуллаган шохини синдириб олиб гулдаста ясаш мумкинми?
а) мумкин; б) бир-икки шохни синдириб олса ҳеч нарса қилмайди; в) мумкин
эмас, одамнинг ризқи камаяди.
4. Челакдаги ахлатни ариқдаги сувга ташлаш мумкинми?
а) мумкин; б) ҳеч ким кўрмаса мумкин; в) мумкин эмас.
5. Қуёшнинг ўсимликларга фойдаси борми?
а) фойдаси йўқ; б) ўсимликка қуёш нури зарур; в) сувнинг ўзи етади.
IV чоракда
қуйидаги тест саволларидан фойдаландик:
1. Одам атроф-муҳитсиз яшай оладими?
а) яшай олади; б) қийналиб яшайди; в) яшай олмайди.
2. Ҳўл мевани ейишдан олдин нима қилиш керак?
а) совуқ сувда ювиш керак; б) қайнаган сувда ювиш керак; в) сочиққа артиш
керак.
3. Нима савоб-у, нима гуноҳ?
20
а) боғ яратиш; б) қушларни ўлдириш; в) кашандалик.
4. Ўсимликлар нима учун қуёшга интилиб ўсади?
а) исиниш учун; б) нам жойдан узоқлашиш учун; в) қуёш нурини симириш
учун.
5. Тоғдаги дарахтлар кесилса, дарёда нима камаяди?
а) балиқлар камаяди; б) тошлар камаяди; в) сув камаяди.
Тажриба-синов ишлари Тошкент шаҳридаги 424- ва 550-мактабгача
таълим муассасаларининг 2 тадан катта гуруҳи ва 2 тадан мактабга тайёрлов
гуруҳида олиб борилди. Тажриба-синов ишлари дастлаб тўрт чорак бўйича
424- ва 550- мактабгача таълим муассасаларида ўтказилди. Такрорий
тажриба-синов ишлари III-IV чораклар бўйича йил охирида яхлит якуний
назорат шаклида амалга оширилди.
Натижалар саволларга тўлиқ жавоб олиш тарзида аниқланиб, шартли
равишда 5 баллик тизим орқали баҳоланди: 5 балл - тўғри ва тўлиқ жавоб
учун; 4 балл - тўғри жавоб учун; 3 балл - қисман тўғри жавоб учун; 2 балл -
кўп қисми нотўғри жавоб учун.
3-жадвал
550- мактабгача таълим муассасаси (МТМ)нинг 1-, 2-гуруҳларида
такроран олиб борилган тажриба-синов ишларининг якуний
натижалари
Тажриба ва
назорат
гуруҳлари
Баллар
III чорак учун тест
саволларига
жавоблар
IV чорак учун тест
саволларига
жавоблар
550-МТМ
1-гуруҳ,
Тажриба
Жами: 5 балл
4 балл
3 балл
2 балл
12
6
2
-
12
8
-
-
13
7
-
-
12
8
-
-
16
3
1
-
10
8
2
-
11
7
2
-
12
6
2
-
12
5
3
-
6
10
2
2
550-МТМ
2-гуруҳ,
Назорат
Жами: 5 балл
4 балл
3 балл
2 балл
9
7
4
-
12
5
2
1
9
9
2
-
5
11
3
1
8
4
7
1
6
7
7
-
7
8
4
1
5
8
6
1
4
6
10
-
4
8
8
-
Натижаларни
статистик
таҳлил
қилишда
М.И.Грабар,
К.Н.Краснянскаяларнинг «Применение математической статистики в
педагогических исследованиях» қўлланмасида келтирилган
2
(хи-квадрат)
мезондан фойдаландик.
1-гуруҳнинг саволларга тўғри жавоб бериш эҳтимолини P
1
, 2-
гуруҳникини эса P
2
деб белгилаб, жадваллар асосида H
0
: P
1
= P
2
фаразни
H
1
: P
1
= P
2
муқобил фараз билан текширдик. Берилган H
0
фаразни
текшириш учун
2
мезонидан фойдаландик. Бунинг учун берилган 2 х с
жадвал ёрдамида
2
мезонининг қуйидаги Т статистикасини қўлладик:
21
c
i
i
i
i
i
Q
Q
Q
n
Q
n
n
n
T
1
2
1
1
2
2
1
2
1
)
(
1
= 0,05 қабул қилинган қийматлилик даражасига мос эрклилик
даражаси с – 1 га кўра қарор қабул қилинади.
Агар Т > X
1-
тенгсизлик бажарилса, у ҳолда H
0
фаразни қабул
қилмаймиз, муқобил фараз H
1
қабул қилинади. Т
X
1-
бўлса, H
0
фараз
қабул қилинади, бу ерда X
1-
жадвалда берилган критик қиймат.
Берилган жадваллар учун
2
мезони статистикалари Т
1
, Т
2
, Т
3
, Т
4
, Т
5
,
Т
6
, Т
7
, Т
8
ларни ҳисоблаймиз. Ҳисоблаш натижаларига кўра
Т
i
< X
2-
= 7, 815,
i
= 1,2,3,4,5,6,7,8
бўлади.
Бу эса бизга H
0
фаразни қабул қилиш имконини беради ва тажриба
гуруҳларидаги ўзлаштиришнинг юқорилиги биз олиб борган тадқиқот
ишларининг муваффақиятини белгилайди.
Диссертацияда тажриба-синов ишларида иштирок этган болаларнинг
оғзаки тестларни қандай бажаришига кўра олинган натижаларнинг
математик-статистик таҳлил келтирилган. Шунга кўра назорат ва тажриба
гуруҳларидаги болаларнинг ўзлаштириш қобилиятлари тенг имкониятли
бўлиб чиқди, бироқ 1-жадвалга кўра тажриба гуруҳидаги ўзлаштириш
натижалари юқорироқ. Бу эса олиб борган тадқиқотнинг самарадорлигини
тасдиқлайди.
3. УМУМИЙ ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР
Мактабгача таълим ёшидаги болаларда атроф-муҳитга масъулиятли
муносабат асосларини шакллантириш мазмуни, шакллари, воситалари ва
методларини ишлаб чиқиш юзасидан олиб борилган тажриба-синов ишлари
қуйидаги
хулоса
ларни чиқариш имконини берди:
1. Одамлар минг йиллар давомида табиат билан курашиб, уни забт
қилди, қайта ўзлаштирди. Энди эса табиат азият чекмоқда. Аслида табиатга
одамларнинг ҳимояси керак эмас. Аксинча, нафас олиш учун мусаффо ҳаво,
ичиш учун тоза сув, ҳаёт кечириш учун бутун табиат одамларга керак. Она
табиат ҳамиша одамдан устун бўлган ва шундай бўлиб қолаверади; одам –
табиатнинг фарзанди, унинг ҳаётидаги бир зарра ва лаҳза, холос. Бироқ
одамларнинг табиатга масъулиятсиз муносабати ва техник аралашуви уни
тилка-пора қилди.
Уни соғломлаштириш – биздан атроф-муҳит ҳақидаги
билим, тафаккур ва унга нисбатан тўғри, масъулиятли муносабатни талаб
қилмоқда.
Бу фазилатлар эса ҳар бир шахсда мактабгача таълим ёшидан
бошлаб шакллантирилиши лозим.
2.«Атроф-муҳитга муносабат» тушунчаси фалсафий, психологик-
педагогик таҳлил этилди, «масъулият» тушунчасининг экологик маданият,
онг, тафаккур, дунёқараш, эътиқод, билим ва фаолият билан боғланиши
22
аниқланди, экологик таълим ва тарбияда «атроф-муҳитга масъулиятли
муносабатни шакллантириш” тушунчасининг имкониятлари талқин қилинди.
Бола шахсида масъуллик куртаклари ҳосил бўлмаса, қатъиятсизлик,
журъатсизлик кузатилади. Шунга кўра, масъулиятли муносабатни амалда
намоён этиш учун бола, бир томондан, қайси ҳатти-ҳаракатлар атроф-
муҳитга нисбатан ножўя саналиши, она табиатга зарар етказишини билиши,
иккинчи томондан, ўзидаги қатъиятсизлик, журъатсизликни енгиб ўтиши
даркор.
3.Мактабгача ёшдаги болаларнинг муайян қисмида атроф-муҳитга
масъулиятли муносабат элементлари шаклланиб келаётган бўлса-да, улар
барқарор эмас, яъни айрим тенгқурлари томонидан содир этилаётган ножўя
ҳатти-ҳаракатларни
қатъият
билан
қайтара
олмайди,
аксарият
кичкинтойларда эса бундай муносабат ҳали таркиб топмаган.
4. «Мактабгача ёшдаги болалар таълим-тарбиясига қўйиладиган давлат
талаблари», «Учинчи мингйилликнинг боласи» таянч дастури ва «Табиат
билан таништириш» дастури ва уларга доир методик тавсияларда атроф-
муҳитга масъулиятли муносабат тарбиясига даъват этилган билим, кўникма
ва малакалар етарлича ўз ифодасини топмаган ва тарбиячиларнинг
экопедагогик маҳорати замонавий талаблар даражасида эмас.
5.Мактабгача таълим ёшидаги болаларда атроф-муҳитга масъулиятли
муносабатни шакллантириш имкониятлари: тасаввурларнинг нисбатан
юқори даражаси, атроф-муҳит ҳақидаги ахборотларга қизиқувчанлик билан
қараш, атроф-муҳитдаги объектлар ва ҳодисаларга ҳиссий жавоб бериш
қобилияти мавжуд.
6. Мактабгача таълим ёшидаги болаларда атроф-муҳитга масъулиятли
муносабатни шакллантиришнинг самарали воситалари, шакл ва методлари
ишлаб чиқилди, машғулотлар билан болаларнинг атроф-муҳитни билишга
оид эҳтиёжларига асосланиб қўшимча ташкил қилинадиган машғулотлар
бирлиги мазкур фазилатни шакллантиришнинг муҳим воситаларидан бири
бўлиши мумкин.
7.Болаларни экологик тўғри йўл тутишга ўргатадиган қулай дидактик
ўйинлар, воқеабанд ролли ўйинлар, сайр-саёҳатлар ва эҳтиёжга асосланган
машғулотларнинг қатъиятсизлик, журъатсизлик каби сифатларни бартараф
этишда тутган ўрни катта.
8. Мактабгача таълим ёшидаги болаларда атроф-муҳитга масъулиятли
муносабат асосларини шакллантириш бўйича машғулотларнинг ташкилий
шакллари ва воситалари мажмуининг уйғунлиги машғулотларнинг мақсади
(атроф-муҳитга масъулликни тарбиялаш), мазмунининг хусусиятлари
(теваракдаги атроф-муҳит) ва танланган методларнинг ўзаро ҳамоҳанглигига
боғлиқ.
9.Тажриба-синов жараёнида мактабгача таълим ёшидаги болаларни
атроф-муҳитдаги объектлар ва ҳодисаларга қизиқтириш асосида уларда
23
атроф-муҳитга
масъулиятли
муносабат
асосларини
шакллантириш
мумкинлиги исботланди.
Мактабгача таълим муассасаси билан оила ҳамкорлигини йўлга қўйиш
орқали болаларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабат асосларини
шакллантириш бўйича ота-оналар учун педагогик шарт-шароитларни
вужудга келтириш йўллари ҳамда оила, теварак-атрофда соғлом экологик
муҳитни яратишга доир
тавсиялар
ишлаб чиқилди:
-дастурлар ва талабларда белгиланган барча мавзуларни мазмунан
болаларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш билан
боғлаш имкониятлари доирасида бойитиш лозим;
-мактабгача таълим муассасалари ходимлари малакасини ошириш ва
қайта тайёрлаш курслари режасига «Мактабгача таълим ёшидаги болаларда
атроф-муҳитга
масъулиятли
муносабат
асосларини
шакллантириш
методикаси» мавзусини киритиш ва унинг ўқув-методик мажмуасини яратиш
мақсадга мувофиқ;
- мактабгача таълим ёшидаги болаларни атроф-муҳитдаги объектлар ва
ҳодисалар билан машғулотлардан ташқари вақтларда якка тартибда ва гуруҳ
тарзида таништириш ва амалга ошириш мақсадга мувофиқ.
4.ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
:
1.Умарова М. Болалар боғчасида экологик этика асослари. //
Ўзбекистон мустақиллиги 10 йиллигига бағишланган докторант, аспирант ва
тадқиқотчиларнинг анъанавий анжумани материаллари (2001 йил 25
апрель).- Т.: ЎзПФИТИ, 2001.- 58-59-бетлар.
2.Umarova M. Ekologik tarbiya asosi // Maktabgacha ta
,
lim. - Т., 2002,
5-son. - 4-5-betlar.
3.Umarova M. Shifobaxsh o
,
simliklar // Maktabgacha ta
,
lim. – Т., 2002,
6-son.- 6-7-betlar.
4. Pozilova S, Umarova M. Oilada ekologik tarbiya berish // Maktabgacha
ta
,
lim. - Т., 2002, 7-son. – 8-9-betlar.
5.Умарова М. Мактабгача ёшдаги болаларга экологик тарбия бериш
методлари // Uzluksiz ta
,
lim.- Т., 2004, 5 сон. - 92-97-бетлар.
6.Умарова М. Экологик таълим – тарбияда болалар боғчасининг оила
билан ҳамкорлиги. // Халқ таълими.- Т., 2004, 5- сон. - 59-62-бетлар.
7.Умарова М. Мактабгача таълим ёшидаги болаларда атроф-муҳитга
масъулиятни шакллантириш. // Педагогик таълим. – Т., 2006, 5-сон. – 12-14-
бетлар.
8.Умарова М. Табиатга масъулликни ўзимиздан бошлайлик //
«Педагогик таълимни такомиллаштириш муаммолари» республика илмий-
амалий конференцияси материаллари. - Т., ТДПУ, 2006. - 114-116-бетлар.
9.Умарова М.Болаларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни
шакллантириш. Методик қўлланма. – Т.,“АРТ Пресс”, 2008.- 95 б.
24
Педагогика фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Умарова Малика
Хисабидиновнанинг 13.00.02- таълим ва тарбия назарияси ва методикаси
(мактабгача таълим) ихтисослиги бўйича
«Мактабгача таълим ёшидаги
болаларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш
методикаси»
мавзусидаги диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч сўзлар:
мактабгача таълим муассасаси, оила, мактабгача таълим
ёшидаги бола, атроф-муҳитга муносабат, атроф-муҳитга масъулиятли
муносабат, экологик таълим, экологик тарбия, экологик маданият, методика,
педагогик технология, педагогик ҳамкорлик, мазмун, методлар, шакллар,
воситалар.
Тадқиқот объектлари:
мактабгача таълим муассасаларида экологик
таълим ва тарбия жараёни.
Ишнинг мақсади:
мактабгача таълим ёшидаги болаларда атроф-
муҳитга масъулиятли муносабат асосларини самарали шакллантириш
методикасини ишлаб чиқиш ва методик тавсиялар тайёрлашдан иборат.
Тадқиқот методлари
:
адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, илғор
иш тажрибаларни ўрганиш ва кузатиш, суҳбат, оғзаки тест, анкета сўровлари,
моделлаштириш, педагогик вазиятлар яратиш, мажмуавий ёндашув,
педагогик тажриба-синов натижаларга ишлов бериш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
“болаларда атроф-
муҳитга масъулиятли муносабат асосларини шакллантириш” тушунчасининг
моҳияти аниқланди; болаларда мазкур фазилатни шакллантиришнинг
самарали методик йўллари (технологиялари) ҳамда бу борада мактабгача
таълим муассасаси билан оила ҳамкорлиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти:
ишлаб чиқилган ва асосланган назарий ғоялар ва
методик тавсиялар тарбиячиларни методик асосланган усуллар билан
таъминлайди, тадқиқот натижаларидан тарбиячилар малакасини ошириш
жараёнида ҳамда ўқув-методик мажмуани такомиллаштиришда фойдаланиш
мумкин.
Татбиқ
этиш
даражаси
ва
иқтисодий
самарадорлиги:
диссертациянинг асосий ғоялари ва олинган натижалар тадқиқотчининг
илмий-методик мақолаларда ўз ифодасини топган, ҳамда илмий-амалий
конференцияларда муҳокама қилинган. Мактабгача таълим ёшидаги
болаларда
атроф-муҳитга
масъулиятли
муносабат
асосларини
шакллантиришнинг
самарали
усуллари
таълим-тарбия
жараёнида
қўлланилмокда.
Қўлланиш соҳаси:
мактабгача таълим муассасалари, олий таълим
муассасалари, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини
ошириш муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари.
25
Р Е З Ю М Е
диссертации Умаровой Малики Хисабидиновны на тему: «Методика
формирования ответственного отношения к окружающей среде у детей
дошкольного возраста» на соискание ученой степени кандидата
педагогических наук по специальности 13.00.02-теория и методика
образования и воспитания (дошкольное образование)
Ключевые слова:
учреждение дошкольного образования, семья,
дошкольник, отношение к окружающей среде, ответственное отношение к
окружающей среде, экологическое образование, экологическое воспитание,
экологическая
культура,
методика,
педагогическая
технология,
педагогическое сотрудничество, содержание, методы, формы, средства.
Объект исследования:
процесс экологического обучения и
воспитания в учреждениях дошкольного образования.
Цель работы:
разработка методики эффективного формирования
основы ответственного отношения к окружающей среде у детей
дошкольного возраста и подготовка методических рекомендации
.
Методы исследования:
изучение и анализ литературы; изучение и
наблюдение передового опыта воспитателей; беседа; анкетирование;
тестирование; моделирование, комплексный подход, педагогический
эксперимент, обработка результатов.
Полученные результаты и их новизна:
определена психолого-
педагогическая сущность понятия «формирование у детей дошкольного
возраста основы ответственного отношения к окружающей среде»,
разработаны эффективные методические пути (технологии) формирования
данного качества у детей, а также рекомендации по вопросам
сотрудничества в этом направлении дошкольного учреждения и семьи.
Практическая значимость:
разработанные и обоснованные
теоретические идеи и методические рекомендации обеспечивают
воспитателей
методически
обоснованными
приемами.
Результаты
исследования могут быть применены в повышении квалификации
воспитателей по совершенствованию образовательно-воспитательной
работы.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
основные
положения диссертационного исследования и полученные результаты
отражены в научно-методических статьях и обсуждены на научно-
практических конференциях. Эффективные приемы формирования основы
ответственного отношения к окружающей среде у детей дошкольного
возраста применяется в учебно-воспитательном процессе.
Область применения:
учреждения дошкольного образования,
учреждения высшего образования, учреждения повышения квалификации
педагогических кадров, научно-исследовательские институты.
26
RESUME
Thesis of Umarova Kh. Malika on scientific degree competition of the doctor of
sciences (philosophy) in pedagogical specialty 13.00.02 – theory and methodic of
education and upbringing (preschool education) subject: "Methodic of forming of
responsible attitude to environment at preschool age children"
Key words:
Preschool education establishment, family, preschool child, the
attitude to the environment, responsible attitude to the environment, ecological
education, ecological upbringing, ecological culture, methodic, pedagogical
technologys, pedagogical cooperation, content, methods, forms, means.
Subjects of research:
the process of ecological education and upbringing at
preschool education establishment.
Purpose of work:
development of methodic of efficient formation of
responsible attitude to environment at preschool age children and preparation of
methodical recommendations.
Methods of research:
study and analysis of literature; study and observation
of tutors’ advanced experience; conversation; questionnaire; testing control;
modeling, complex approach, pedagogical experiment, work up results.
The results obtained and their novelty:
psychological-pedagogical
essence of the notion “formation of responsible attitude to environment at
preschool age children
”
has been determined, efficient methodical ways
(technologies) of forming such peculiarities at children, and recommendations on
cooperation issues in this direction of preschool institution and family have been
worked out as well.
Practical value:
worked out and grounded theoretical ideas and methodical
recommendations assure the tutors with methodically grounded methods. Research
results can be used in upgrading qualification of tutors on education-upbringing
work.
Degree of embed and economic effectivity:
the basic rules of research and
received results were reflected in scientific - methodical articles and discussed in
scientific - practical conferences. The effective receptions of formation at children of
the responsible attitude to an environment are applied in educational process.
Field of application:
preschool educational establishments, higher education,
upgrading qualification of pedagogical staff institutions, and scientific-research
institutes.
