ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК
297(091)
А-74
АРИПОВА ЗУХРА ДЖАХАНГИРОВНА
МИСР МАМЛУК СУЛТОНЛИГИ ВА УНДА
ИСЛОМ ДИНИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ (1250-1517)
24.00.02- Ислом тарихи ва манбашунослиги
Тарих фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент-2008
2
Диссертация
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси
ҳузуридаги Тошкент ислом университети Исломшунослик кафедрасида
бажарилган.
Илмий раҳбар
:
-
тарих фанлари доктори, профессор
ҲАСАНОВ Аҳаджон Аҳмаджонович
Расмий оппонентлар: -
тарих фанлари доктори, профессор
АГЗАМХОДЖАЕВ Саидакбар Cаидович
-
тарих фанлари номзоди
ЗИЁДОВ Шовосил Юнусович
Етакчи ташкилот: -
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши
академияси
Диссертация ҳимояси
2008 йил “___”______ куни соат _____да
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом
университети қошидаги Д.005.11.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган
кенгаш йиғилишида ўтказилади. (манзил: 100011, Тошкент шаҳри,
А.Қодирий кўчаси, 11).
Диссертация билан Тошкент ислом университетининг кутубхонасида
танишиш мумкин (100011, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 11).
Автореферат 2008 йил «___»_____________да тарқатилди.
Д 005.11.01 рақамли Ихтисослашган
кенгаш илмий котиби
тарих фанлари номзоди, доцент Д. Рахимджанов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Истиқлол шарофати билан миллий ва диний
қадриятларимиз қайта тиклана бошлади. Ислом дини ва таълимоти ривожига
беқиѐс ҳисса қўшган алломаларимиз илмий-маънавий меросини ўрганиш
натижасида ислом тарихи, Қуръон ва тафсир, ҳадис, фиқҳ илмлари каби
фанларини жиддий ўрганишга катта эътибор қаратилмоқда.
Айни пайтда муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли
хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл
моҳиятини униб-ўсиб келаѐтган ѐш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом
маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб
қолмоқда
1
.
Ҳозирги кунда ислом дини ва унинг тарихини ўрганишда ноѐб тарихий
манба ва асарлар муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, Қуръон, Имом ал-
Бухорий, Имом ат-Термизийнинг ҳадислар тўпламлари, Баҳоуддин Нақшбанд,
Аҳмад Яссавий ва Нажмиддин Кубро ҳикматлари, Абу Мансур ал-Мотуридий ва
Бурҳониддин ал-Марғиноний каби алломаларнинг инсонни етукликка чорловчи
диний, маърифий, маданий, фалсафий, ахлоқий ва ҳуқуқий асарлари ўзбек тилида
чоп этилмоқда.
Ўзбекистон тарихи дунѐ давлатлари тарихи билан узвий боғлиқ. Ушбу
тарихни ўрганиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом
Каримовнинг: “ислом динининг маданий қадриятлари ва анъаналари, жаҳон
миқѐсида ислом дини қолдирган жуда улкан маънавий мерос нафақат
минтақамизнинг тарихий ривожланишига кўп жиҳатдан ҳиссасини, балки унинг
ҳозир шаклланиб бораѐтган сифат жиҳатдан янги қиѐфасини ҳам белгилаб
бермоқда”
2
,
- деган фикрларини келтириш ўринлидир.
Ўзбекистон – Миср алоқалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15
декабрь 1992 йил, 17-19 апрель 2007 йил Мисрга расмий ташрифи натижасида
янада ривожланди. “ал-Жумҳурия” газетаси Ўзбекистон раҳбарининг ташрифига
бағишланган ахборотида зикр этганидек, Ал-Фарғоний сиймоси Ўзбекистон
билан Миср ўртасидаги кўп асрлик дўстликни мужассам этади
3
. “ал-Аҳром”
газетаси икки халқ тарихига тўхталиб, қизиқарли далилларни айтиб ўтади.
Жумладан, мамлуклар сулоласи ҳукмронлиги даврида Қоҳирада “Ҳадиқат ул-
Узбакийа”, яъни “Ўзбеклар боғи” деб номланган илк боғ ташкил этилган. Вақт
ўтиши билан боғ ва унинг атрофидаги ҳудудлар шу номни олиб, бугунги кунда
ҳам айнан мана шу ном билан машҳурдир
4
.
Ҳозирги кунда Тошкентда Ўзбекистондаги Миср Араб Республикаси
элчихонаси ҳузуридаги фан ва таълим маркази ва унинг бошқа муассасалари
фаолият олиб бормоқда. Бизнинг тарихимиз ҳамда Миср тарихи ўртасида узвий
боғлиқликлар бор. Шунингдек, Мисрда мамлуклар томонидан бошқарилган давр
– 1250-1517 йилларни олсак, бу ҳукмронлик икки – баҳрийлар (1250-1382) ва
1
Қаранг: Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.: Маънавият. 2008. – Б. 37
2
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт
кафолатлари // Хавфсизлик ва барқарорлик тараққиѐт йўлида. – Т.: Ўзбекистон, 1998 , т.VI. – Б.446.
3
Халқ сўзи. 2007 йил 24 апрель.
4
Ўша жойда.
4
буржийлар
(
черкеслар) (1382-1517) бошқарган даврни ўз ичига олади. Биринчи
даврдаги мамлуклар – Мовароуннаҳрдан келтирилган қуллар, кейинчалик султон
даражасига кўтарилиб, Мисрда ҳаттоки, ўзларининг она тили – туркий тилларини
сақлаб қолишга муяссар бўлишган.
Мамлук султонлари ўз ҳукмронликларини қонунийлаштириш учун ислом
омилидан жуда усталик билан фойдаландилар. Шу мақсадда Бағдод мўғуллар қўл
остига ўтгандан уч йил кейин, Мисрда Аббосий халифалар сулоласи (1261-1517)
сунъий равишда тикланди. Демак, Қоҳирадаги Аббосий халифаларни кўпгина
адабиѐтларда, жумладан, В.В.Бартольд таъкидлаганидек, “рисоладагидек”, яъни
ҳақиқий эмас, сохта деб аташга асос бор
5
. Қолаверса, халифалик “ғоя”си баъзи
оқимлар томонидан кўтарилаѐтган ҳозирги пайтда Муҳаммад пайғамбарнинг
“халифалик мендан сўнг ўттиз йилдир” деган ҳадисини илмий асослаш алоҳида
аҳамиятга эга.
Ўша даврда ислом динининг мавқеи, унинг муҳитида юзага келган
тасаввуф, уларнинг тарихи, жамиятга кўрсатган таъсири, ижтимоий асослари ва
энг муҳими Миср ҳаѐтида тутган ўрнига оид масалаларни тадқиқ этиш долзарб
мавзулардан саналади. Ўрта аср тарихчиларининг бу борада яратган асарларини
ўрганиш ва илмий тадқиқ этиш бугунги кунда манбашунос ва исломшунослар
олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Собиқ иттифоқ даврида мустабид
тузум манфаатларини кўзлаган ҳолда ислом дини, тарихи ва диний илмларни
ўрганиш даҳрийлик сиѐсати нуқтаи назаридан амалга оширилиб, асоссиз ҳолда
қораланган, уларни халқимиз онгидан, хотирасидан ўчиришга уринишлар бўлган.
Масалан, Миср тарихининг баҳрий мамлуклар даври, улар келиб чиқиши туркий
бўлганлиги сабабли юртимизда деярли ўрганилмаган.
Мустақиллик туфайли, собиқ иттифоқ даврини танқидий баҳолаб, буюк
маданият, ўтмишдаги бой анъаналар, ислом тарихини ҳеч қандай мафкуравий
тазйиқларсиз ҳаққоний равишда ўрганиб, таҳлил қилиш имконига эга бўлинди.
Дин хусусан, ислом дини доимо Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам тарихий ва маданий
тараққиѐтга кучли таъсир этиб келган социопсихологик омиллардан бири бўлиб
ҳисобланади.
Танланган мавзунинг мамлакатда демократик-ҳуқуқий конституцион давлат
барпо этиш жараѐнида, айниқса, халқга ислом динининг асл моҳиятини тўғри
етказишда ҳам аҳамияти ниҳоятда катталигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
. Мисрнинг ижтимоий-сиѐсий ва
маърифий-диний тарихи билан боғлиқ масалалар Шарқ ва Ғарб тадқиқотчиларини
доимо қизиқтириб келган. Жумладан, ушбу тарихий жараѐнлар бўйича
В.В.Бартольд, Н.А.Иванов, Л.А.Семенова, С.Б.Певзнер
6
каби рус олимлари
К.Э.Босворт, Г.Гибб, А.Поляк, У.Поппер
,
А.Мец, Д.Эйалон
7
сингари европалик
тадқиқотчилар томонидан ўрганилган.
5
Қаранг: Бартольд В.В. Халиф и султан // Бартольд В.В. Сочинения. – Т. VI. – М., 1966. – Б. 15-78
6
Бартольд В.В. Халиф и султан // Бартольд В.В. Сочинения. – Т. VI. – М., 1966; Иванов Н.А. Османское завоевание
арабских стран (1516-1517). – М.: Наука, 1984; Семенова Л.А. Крестьянство в мамлюкском государстве в XVв. //
Краткие сообщения ИВ АН СССР, 1958, XXXII, “Арабский сборник”. Певзнер С.Б. Икта в Египте в конце XIII-XIV
вв. // сб. памяти акад. Крачковского И.Ю., Л., 1958.
7
Босворт К.Э. Мусульманские династии. М., 1971.; Gibb Hamilton A.R. Studies on the civilisation of Islam. –
Boston,1962.;Poliak A.N. Les revoltes populaires en Egypte a Lépoque des mamelouke et Leurs causes economiques. –
5
Хусусан, Миср тасаввуф тарихига оид маълумотлар И.П.Петрушевский,
Е.Э.Бертельс, И.Голдциер, Д.С.Тримингэм, А.Шиммель, Усмон Турар, А.Д.
Кныш
8
ларнинг тадқиқотларида мавжуд.
Рус олими В.В.Бартольд эътиборини асосан Қоҳирадаги Аббосий
халифаларнинг фаолияти, уларнинг Миср султонлари билан муносабатига
қаратган, сиѐсий томонларини қисман ѐритган бўлиб, уларда собиқ иттифоқ
мафкуравий ѐндашуви сезилади.
А.Полякнинг асарларида мамлукларнинг тарихдаги ўрни, уларнинг Мисрни
бошқаришдаги хусусиятлари таҳлил қилинган, бироқ у янглиш тарзда бир тоифа
мамлуклар – “қаронис”ларни Мисрда ҳам, Кавказда ҳам ҳокимият бошлиқлари
сифатида қараган.
Д.Эйалоннинг тадқиқотлари Миср мамлукларининг ижтимоий тарихида
ўзига хос ўринга эга. Унинг изланишларида Миср мамлукларининг ҳарбий
тизимига ҳам катта эътибор берилган.
А. Кныш “Мусульманский мистицизм” асарида асосан Мисрда мамлуклар
даврида кенг тарқалган тариқатлардан бири шозилияга, Д.С.Тримингэм бадавия
ва дасуқия тариқатлари ҳамда уларнинг йўлбошчиларига, немис исломшунос
олимаси Аннемарие Шиммель асосан бадавия тариқатига, турк олими Усмон
Турар эса тасаввуф таълимотининг умумий жиҳатларига эътибор қаратган.
Мамлуклар тилига оид тарихий-қиѐсий услубда бажарилган йирик
филологик тадқиқот Э.Н.Нажип томонидан амалга оширилган
9
.
Ҳозирги кунда замонавий Миср тарихшунослигида Мисрнинг ўрта аср
тарихига қизиқиш тобора кучайиб, бу борада қатор тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Миср мамлуклар томонидан бошқарилган давр бўйича тадқиқотлар олиб борган
замонавий араб олимларидан Жиржис Фавзий, Тархон „Али Иброҳим, „Ашур
‘
Абд ал-Фаттоҳ, Можид „Абд ал-Мун„им, Ҳасан „Али Иброҳим, Ҳаким „Абд ас-
Са„ид, Шаййол Жамол ад-дин, Муҳаммад Ийнон Муҳаммад „Абдуллоҳ, Ваққод
Маҳосин Муҳаммад,
‘
Ато Муҳаммад Аҳмад, Салом Муҳаммад Зағлул, Ҳамза
„Абд ал-Латиф, Мансур Аҳмад Субҳий, Ал-Ибодий Аҳмад Мухтор, Ар-Рофи„ий
„Абд ар-Раҳмон
10
ва бошқаларни келтириб ўтиш мумкин. Бироқ уларнинг
R E T, 8 жилдли, 1934.; Ўша муаллиф. Some notes on the feudal system of the mamluks. – JRAS, 1937.; Ўша муаллиф.
Feudaliem in Egypt/ Syria, Palestihe and the Lebanon. 1250-1900.–London, 1939.; Ўша муаллиф. Nlecaractere colonaial
de L‟Etat mamelouk dans ses Rapporte avec la Harde d‟or. – Paris. 1935. – Б.241-242.; Popper W. Egypt and Syria under
the circassian Sultans, 1382-1468 a.d. Berkeley – Los-Angeles, 1955-1957.; Мец А. Мусульманский Ренессанс. М.:
Наука, 1966.; Ayalon D. Studies on the structure of the mamluk army. – B SOAS, vol, XV, 1953, pt. 2, 3, vol. XVI.1954.
Pt. 1.; Gunpowder and fearearms in the mamluk kingdom. –London, 1956.; L‟Esclavage du mamelouk. – Jerusalem, 1951.;
The muslim city and the mamluk military aristocrasy. – Jerusalem, 1967.;
8
Петрушевский И.П. Ислам в Иране в XII-XV веках. – Л.: ЛГУ, 1966.; Бертельс Е.Э. Суфизм и суфийская
литература. – М.: Наука, 1965.; Усмон Турар. Тасаввуф тарихи. – Т.: Истиқлол, 1999.; Гольдциер И. Лекции об
исламе / Пер. с нем. А.Н.Черновой. Брокгауз: Ефронь, 1912.; Trimingam J.S. The sufi orders in islam.
–
London,
Oxford.N.Y.,1971.– Б.220-225;Шиммель А. Мир исламского мистицизма / Пер. с англ. Н.И.Оригариной и
А.С.Раппопорт. – М.:Алетейа, Энигма,2000.; Кныш А.Д. Мусульманский мистицизм. – М.: Диля, 2004.
9
Наджип Э.Н.. Кыпчакско-огузский литературный язык мамлюкского Египта XIV в. Автореф. дис. ...док.
фил.наук. – М., 1965
10
Жиржис Фавзий. Дироса фи тариү Миǖр ас-сиѐсҝ мунǔу
‘
аǖр ал-мамлһкҝ. – Қоҳира: Ал-ҳай
’
а ал-миǖрҝйа, 1958.;
Тархон „Али Иброҳим. Миǖр фи „аǖр давлат ал-мамолҝк ал-жаракиса. – Қоҳира: Мактабат ан-наҳда ал-миǖрҝйа,
1960. ;„Ашур
‘
Абд ал-Фаттоҳ.
‘
Аср ал-мамалҝк фҝ Миǖр ва-ш-Шом. –Қоҳира: Дор ан-наҳда ал-арабҝйа,1 қисм.
1965.; Ўша муаллиф. Буңуǒ фҝ тариү ал-ислом ва ңаǘоратиҳи.–Қоҳира, 1987.; Ал-мужтама
‘
ал-миǖрҝ фҝ
‘
аǖр
6
тадқиқотлари асосан мамлукларнинг давлат тузуми, ижтимоий, сиѐсий
томонларига қаратилган бўлиб, мамлуклар султонлигининг бошқарилиши, унга
диннинг таъсири мавзусига эътибор берилмаган.
Ўрта аср тарихчиларининг ѐзма асарлари XII-XV асрлардаги ижтимоий,
сиѐсий, иқтисодий, диний ҳаѐт ҳақида озми-кўпми маълумотлар олишга ѐрдам
бергани боис, тадқиқот мобайнида уларнинг асарларидан кенг фойдаланилди.
Мамлуклар даврининг иккинчи ярми яъни, черкеслар даври ҳақида
А.Ҳасанов номзодлик ишини ҳимоя қилган
11
ва бир неча илмий мақолаларни
эълон қилган
12
. Дастлабки давр баҳрийлар ҳақида Ўзбекистон олимлари
изланишлар олиб боришмаган. Шу нуқтаи назардан 1250-1517 йиллар мобайнида
Мисрда ҳукмронлик қилган баҳрий ва буржий мамлуклар даври ижтимоий,
сиѐсий, иқтисодий, диний ҳаѐтини ўрганиш ва тадқиқ этиш долзарб мавзулардан
синалади.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация мавзуси Тошкент ислом университети илмий тадқиқот
режалари билан узвий боғлиқ бўлиб, Тошкент ислом университети Илмий
кенгашининг 2003 йил 17 январдаги (3-сон баѐннома) йиғилишида тасдиқланган.
Тадқиқотнинг мақсади
. Диссертациядан кўзланган асосий мақсад 1250-1517
йиллар мобайнида Миср мамлук султонлиги ва ундаги идоравий, сиѐсий,
иқтисодий, ижтимоий ва ҳарбий тизимларини комплекс тарзда таҳлил қилиш ва
уларнинг барчасини ислом динига асосланганини очиб беришдир. Ўрта аср араб
тарихчиларининг асарлари таҳлилини амалга ошириш билан уни илмий
истифодага киритиш, ўзига хос қирраларини аниқлаш.
салаǚҝн ал-мамалҝк. – Қоҳира: Дор ан-наҳда ал-арабҝйа, 1962.; „Ашур
‘
Абд ал-Фаттоҳ ва Ар-Рофи„ий „Абд ар-
Раҳмон. Миǖр фи-л-„уǖһр ал-вусǚа. – Қоҳира: Дор ан-наҳда,1992.; Можид „Абд ал-Мун„им. Нуǜум давлат салатҝн
ал-мамалҝк ва русумиҳим фи Миǖр. – 2 жилдли, – Қоҳира: Мактабат ал-анжалһ ал-миǖрҝйа,1964-1967.; Ҳасан „Али
Иброҳим. Миǖр фи-л-„уǖһр ал-вусǚа. 5-нашр. – Қоҳира: мактабат ан-наҳда ал-миǖрҝйа, 1964.; Ўша муаллиф.
Тариү ал-мамолҝк ал-баңрҝйа – Қоҳира: Мактабат ан-наҳда ал-миǖрҝйа, 1967.; Ҳаким „Абд ас-Са„ид. Қиѐм давлат
ал-мамолҝк ас-сониййа. – Қоҳира: Ал-Ҳай‟а ал-миǖрҝйа, 1967.; Шаййол Жамол ад-дин.Тариү мадҝна ал-
Искандарҝйа фи-л-„аǖр ал-исломҝ. – Қоҳира: Дор ал-ма„ориф, йили кўрсатилмаган.; Ўша муаллиф.Тариү Миǖр ал-
исломҝйа. 2 жилдли, – Қоҳира: Дор ал-ма„ориф, 2000.; Ийнон Муҳаммад „Абдуллоҳ. Миǖр ал-исломҝйа. – Қоҳира:
1969.; Тариү жомиа„ ал-Азҳор. – Қоҳира: 1958.; Ваққод Маҳосин Муҳаммад. Ат-Ǚабақот аш-ша
‘
бҝйа фҝ-л-Қоҳира
ал-мамлһкҝйа. – Қоҳира: Ал-ҳай
’
а ал-миǖрия, 1999.
‘
Ато Муҳаммад Аҳмад. Иқлим ал-ғарбҝйа фҝ
‘
аǖр айюбҝн ва-
л-мамолҝк. – Қоҳира: Ал-ҳай
’
а ал-миǖрҝйа, 2002.; Салом Муңаммад Зағлһл. Ал-адаб фи ал-„аǖр ал-мамлукҝ. 2
жилдли – Қоҳира: Дор ал-ма„ориф, 1971.; Ҳамза „Абд ал-Латиф. Ал-Адаб ал-миǖрҝ. – Қоҳира: Мактабат ал-наҳда
ал-миǖрҝйа, 1971.; Мансур Аҳмад Субҳий. Ат-Таǖаввуф ва-л-ҳаѐт ад-дийнҝйа фҝ-л-мамлһкҝйа. – Қоҳира: Марказ
ал-махрус ли-л-буңуǒ ва-т-тадриб ва-н-нашр, 2002.;
Ал-Ибодий Аҳмад Мухтор. Фҝ-т-тариү ал-айюбҝ ва-л-
мамлукҝ.– Искандарҝйа: Ал-муассаса шаббоб ал-жоми
‘
а, 1992.; Ўша муаллиф. Қиѐм давлат ал-мамолҝк ал-увла фи
Миǖр ва-ш-Шом.–Искандарҝйа: Ал-муассаса шаббоб ал-жоми
‘
а, 1996.
11
Хасанов А.А. Социально-политический строй мамлюкского Египта, при черкесских султанах (1382-1517).
Автореф. дис. ...кан. ист. наук. – М.,1975.
12
Хасанов А.А.Формирование черкесской группировки мамлюков в Египте // Арабские страны, Турция, Иран,
Афганистан. История, экономика, М., 1973. – Б. 158-166.; Ўша муаллиф. Система управления и суда в
мамлюкском Египте конца XIV начала XVI в. // История и экономика стран Арабского востока и Северной
Африки. – М.: Наука, 1975. – Б. 364-386.;
Ўша муаллиф.
Из истории дипломатических отношений Средней Азии с
Египтом в конце XIV – начале XVI вв.. – Т.:“Востоковедение” Сб. научных трудов ТашГУ, 1981. – № 589.; Ўша
муаллиф. Мамлуклар кимлар? . Тошкент: “Гулистон ”, 1975. – №9,; Ўша муаллиф. Амир Темур ва Ибн Халдун //
“Амир Темур ва унинг жаҳон тарихидаги ўрни” мавзуидаги халқаро конференция тезислари. –
Тошкент:“Ўзбекистон”, 1996. 20-21 б.; Ўша муаллиф. Соҳибқирон ва Миср султонлари. “Халқ сўзи”, 20 февраль
1996.; Ўша муаллиф. Шоҳрух Мирзо ва Миср султонлари. “Халқ сўзи”, 22 февраль 1996.
7
Тадқиқотнинг вазифалари
:
–
мамлукларнинг Мисрга келиши. Баҳрий ва буржий мамлукларнинг
ҳукмронлиги жараѐни ва у билан боғлиқ таркибий ўзгаришларни илмий таҳлил
этиш;
–
давлат аппаратининг шаклланиши, фаолият кўрсатиши, халифалик
пойтахтини Бағдоддан Қоҳирага кўчирилиши ва моҳиятининг ўзгариб боришини
бирламчи манбалар асосида тадқиқ этиш;
–
мамлуклар давлат тизими, унда халифа ва султон ўрни, уларнинг
муносабатини ѐритиш;
–
давлатнинг ҳарбий тизимида диннинг ўрни ва ҳарбий мактаблар борасида
маълумотлар бериш;
–
ўша давр суд ва солиқ тизимига хос диний хусусиятларини аниқлаш;
–
тасаввуфий таълимотнинг Мисрда тутган ўрнини тадқиқ этиш ҳамда
суфийлик ва зоҳидлик, Мисрнинг машҳур мутасаввифлари фаолиятини тадқиқ
этиш.
Тадқиқот объекти.
Миср мамлук султонлиги, мамлуклар даврида Қоҳирада
Аббосий халифалари сулоласининг шаклланиши, давлат бошқарувида ислом
динининг роли ва ўрни, мусулмон дунѐсида лидерликка даъво каби масалалар
тадқиқот объекти қилиб олинди.
Тадқиқот предмети.
Миср тарихида 1250-1517 йилларда ҳукм сурган
мамлуклар султонлигининг пайдо бўлиши, унинг бошқарув тизими, ҳарбий,
хўжалиги ҳамда диний-ижтимоий ҳаѐтида юз берган жараѐнлар, уларга ислом
динининг таъсири, шунингдек, мазкур даврда Миср мамлуклар султонлигининг
халқаро муносабатларда тутган ўрни тадқиқот предмети қилиб олинди.
Илмий ишнинг назарий ва услубий асослари
. Диссертация мавзусини
ѐритишда жаҳон тарихнавислиги ва исломшунослигида ислом тарихининг илмий
тадқиқида эришилган энг сўнгги ютуқлар, хулосалар ва услубларга таянилган
ҳолда иш кўрилди. Асосан араб тилида яратилган бирламчи манбалар
маълумотларини таҳлил қилишда тарихий-таҳлилий, қиѐсий-таҳлилий услуб
қўлланилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида
илгари сурилган миллий истиқлол ғояси ва миллий қадриятларнинг асоси бўлмиш
ислом динига нисбатан ҳурмат билан ѐндошиш, динлараро бағрикенглик ҳақидаги
фикр ва кўрсатмалари илмий ишнинг назарий-услубий асоси бўлди.
Диссертацияда тарихий жараѐнлар холислик ва илмийлик тамойиллари
асосида тарихий-таҳлилий, қиѐсий-таҳлилий усулида ѐритилди.
Ҳимояга олиб чиқилган асосий ҳолатлар
. Миср мамлук султонлигига
динниниг таъсири қуйидаги ҳолатларда кўрсатиб берилди:
–
ҳукмрон мамлуклар табақаси ҳанафий мазҳабида, авом халқ эса асосан
шофеъийликда бўлган.
–
Аббосийлар халифалиги маркази Қоҳирага кўчгач, ислом ва дин ҳимоячиси
сифатида тан олинган мамлук султонлари “ислом ва мусулмонлар султони”
унвонига ҳам эга бўлишган.
–
Мисрни мамлуклар томонидан бошқарилишига Қоҳирадаги халифалик
қонуний тус берган.
8
–
Мамлук султонлари кучли давлат тузиб, салбчи ва мўғулларнинг Мисрни
босиб олишларига йўл қўймаганлар.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
. Ўзбек тарихнавислигида “Умумжаҳон
тарихи”нинг узвий таркибий қисми бўлган ушбу давр ва Қоҳирадаги Аббосий
халифалик институтининг шаклланиши тарихига оид махсус илмий тадқиқот
биринчи марта амалга оширилмоқда. Ўрта аср Мовароуннаҳр тарихи билан узвий
боғлиқ Миср мамлуклар даври ислом тарихини тадқиқ қилиш ҳозирги пайтда
ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга.
Шу нуқтаи назардан танланган мавзунинг илмий янгилиги қуйидагилардан
иборат:
–
Ўзбекистон тарихшунослигида Миср минтақавий ислом тарихи бўйича
комплекс равишда биринчи бор илмий тадқиқ қилинди.
–
Мисрдаги мамлуклар давлатининг ташкил топиши, унинг ривожланиши,
ундаги сиѐсий, ижтимоий, иқтисодий, ҳарбий, диний жараѐнлар ўрганилди;
–
Ҳозирги замонда баъзи ноқонуний гуруҳлар томонидан ислом халифалиги
даврига қайтиш “ғоялари” илгари сурилаѐтган бир пайтда тарихда ҳукм сурган
Аббосий халифалигининг маркази Қоҳирада халифалар қўғирчоқ сифатида
бўлгани, аслида уни мамлуклар бошқарганлиги аниқ далиллар билан кўрсатиб
берилди.
–
Диншунослик, хусусан, исломшуносликнинг айрим назарий масалаларини
манбашунослик ва тарихийлик асосида кўриб чиқилди ва унинг ўзаро узвий
боғлиқлигини илмий асосда таҳлил қилинди.
Тадқиқотнинг манбашунослик асослари
. Диссертацияни ѐзишда тарихий
манбалардан Ибн ал-
’
Асир „Али ибн Аҳмад, Ибн Халдун „Абд ар-Раҳмон, ал-
„Умарий, Шаҳоб ад-дин ал-Қалқашандий, Ал-Мақризий Тоқий ад-дин , Аз-
Зоҳирий, Халил ибн Шаҳин, Ибн Тағриберди Абу ал-Маҳосин, ибн До‟уд Ас-
Сайрафий, Ас-Сахховий „Абд ар-Раҳмон, Ас-Суйутий Жалол ад-дин, Ибн Ийос
Муҳаммад ибн Аҳмад ва Ибн Занбал ар-Руммол
13
каби ўрта аср тарихчилари ва
бошқалар асарларидан фойдаланилди.
13
Ибн ал-
’
Асир „Али ибн Аҳмад.Ал-Комил фҝ-т-тариү.12 жилдли. – Қоҳира: Дор ал-кутуб ал-миǖрҝйа.Ибн
Халдун „Абд ар-Раҳмон. Китоб ал-
‘
ибар ва дҝвон ал-мубтада
’
ва-л-үа бар фҝ аййом ал-„араб ва-л-
‘
ажам ва-л-барбар
ва ман о
‘
ǖараҳум мин ǔави ас-сулǚон ал-акбар. 8 жилдли – Қоҳира: Дор ал-китоб ал-миǖрҝ ва Байрһт: Дор ал-
китоб ал-лубнанҝ, 1999.; Ўша муаллиф. Муқаддима. – Байрһт: Дор ал-авда, 1980.;
А
л-„Умарий Шаҳоб ад-дин.
Масолик ал-абǖор фҝ мамолҝк ал-амǖор. – Қоҳира: Дор ал-кутуб, 1964.;
А
л-Қалқашандий Шаҳоб ад-дин. Китоб
ǖубң ал-‟А„ша фҝ қавонҝн ал-‟инша‟. 14 жилдли. Қоҳира, 1913-1919.; Ал-Мақризий Тақий ад-дин. Ас-Сулһк фҝ
ма„рифа дувал ал-мулһк. – Қоҳира: Дор ал-кутуб ал-миǖрҝйа. Ж.3. Қисм 2. 1970; Ж.3. Қисм 3. 1971.; Ўша муаллиф.
Китоб ал-Маво„иǜ ва-л ‟и„тибор би ǔикр ал- үуǚаǚ ва-л-оǒор. 4 жилдли. – Булоқ: Кастон виит, 1906-1908.; Ўша
муаллиф.Китоб иғоǒат ал-умма би кашф ал-ғумма. – Қоҳира: Дор ал-кутуб ал-миǖрҝйа, 1957.; Аз-Зоҳирий Халил
ибн Шаҳин. Китоб зубдат кашф ал-мамолҝк ва байон ат-ǚуруқ ва-л-масолик. - Париж: Раваис, 1894.;Ибн
Тағрибердий Абу ал-Маҳосин. Китоб ан-Нужум аз-Ǜоҳира фҝ мулһк Миǖр ва-л Қоҳира. 16 жилдли – Қоҳира,
1963-1972.; Ас-Сайрафий, ибн До‟уд. Нусүат ан-нуфһс ва-л-абдан фҝ тавариү аз-заман. 2 жилдли – Қоҳира: Дор ал-
ма
‘
ориф, 1970-1971. Ас-Сахховий „Абд ар-Раҳмон. Китоб ат-тибр ал-масбһк фҝ ǔайл ас-сулһк. – Бһлоқ, 1896.; Ас-
Суйутий Жалол ад-дин. Китоб ңусн ал-муңодара би аүбор Миǖр ва-л Қоҳира. 2 жилдли – Қоҳира, 1909.; Ўша
муаллиф. Тариү ал-үулафо
’
умара
’
ал-му
’
минҝн. – Қоҳира, 1959; Ибн Ийос Муҳаммад ибн Аҳмад. Китоб тариү
Миǖр ал-машҳһр би бадо
’
и аз-зуҳһр фҝ виқо
’
и ад-дуҳһр. Ж.1. – Булоқ. 1893-1894; Ж.3-5. – Истанбул: Кахле-
Мустафо, 1931.; Ибн Занбал ар-Руммол. Оүира ал-мамолҝк ав воқе
‘
а ас-сулǚон ал-Ғурҝ ма
‘
а Салҝм ал-
‘
уǒмонҝ –
Қоҳира: Ал-ҳай
‘
а ал-миǖрҝйа, 1999.
9
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти
. Диссертация
кўпгина манба ва адабиѐтларнинг муомалага киритилиши, диншунослик ва
хусусан, ислом тарихини янги маълумотлар билан бойитиш жиҳатидан илмий-
амалий аҳамиятга молик. Тўпланган маълумотлар Ўзбекистон ва Миср
тарихининг муайян даврларини янада чуқурроқ тадқиқ этишга ѐрдам беради.
Диссертация натижаларидан ислом тарихи ва манбашунослиги, Осиѐ ва
Африка давлатларининг фани, маданияти, дини ва ижтимоий-сиѐсий тарихига оид
тадқиқотларда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, тадқиқот хулосаларидан
Ўзбекистон Республикаси конституциявий тизимига қарши бўлган, “ислом
халифалиги”ни қуриш даъвосини қилаѐтган баъзи радикал гуруҳларга қарши
курашда раддия сифатида истифода қилиш мумкин.
Ниҳоят, тадқиқот натижаларидан олий ўқув юртларида “Диншунослик”,
“Исломшунослик”, “Ислом тарихи”, “Шарқ мамлакатлари тарихи” каби асосий ва
махсус курсларни ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқотнинг хронологик чегаралари.
Ўрта асрлар охирида Осиѐ ва
Африка мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан заифлашиб, кейинги
асрларда Ғарбдаги йирик давлатларнинг мустамлакасига айланганини эътиборга
олсак, 1250-1517 йилларни ўз ичига оладиган тадқиқот Миср тарихида бу
даврнинг аҳамияти янада ортганини кўрамиз.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот мавзуси бўйича
ЎзР ФА Шарқшунослик институти академик Убайдулла Каримов номидаги ѐш
олимлар илмий анжумани (22.11.2006) да ҳамда Тошкент ислом университети ѐш
тадқиқотчи
ва
аспирантларнинг
Ўзбекистон
конституцияси
қабул
қилинганлигининг 14 йиллигига бағишланган илмий анжумани (14.12.2006) да
маъруза қилинган.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Ушбу номзодлик диссертацияси Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети
доимий ҳаракатдаги семинар мажлисида (18.03.2008), Низомий номидаги
Тошкент давлат педагогика университети “Ватан тарихи” кафедрасининг илмий
семинар мажлисида (7.05.2008), Тошкент давлат шарқшунослик институти
“Исломшунослик” кафедрасининг илмий семинар мажлисида (30.05.2008)
муҳокамаларидан ўтган ҳамда ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилингани.
Диссертациянинг асосий мазмуни
диссертант томонидан чоп этилган иккита тезис ва бешта мақолада акс
эттирилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Тадқиқот кириш, уч боб, хулоса,
фойдаланилган манба, адабиѐтлар рўйхати ҳамда 2 та иловадан иборат.
Диссертация адабиѐтлар рўйхати ва иловалар билан бирга 189 саҳифани ташкил
қилади. Тадқиқотга 180 манба ва адабиѐтлар жалб қилинган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш
қисмида танланган мавзунинг долзарблиги, мавзуга доир
муаммоларнинг ўрганилиш даражаси, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, ишга
асос сифатида олинган манбалар, унинг объекти, тадқиқотнинг методологик-
10
услубий асослари, илмий янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти ва таркибий
тузилиши ҳақида маълумотлар берилди.
“
Мисрда “баҳрий” ва “буржий” мамлук тоифалари ҳукмронлигининг
ўрнатилиши
” номли биринчи боб тўрт банддан иборат бўлиб, унда Мисрда
мамлукларнинг пайдо бўлиши,ижтимоий-сиѐсий ҳолат ҳамда ҳарбий тизими
ѐритилган.
Мазкур бобнинг “Ислом оламида мамлук гуруҳларининг пайдо бўлиши
”
деб
номланган биринчи бандида дастлаб мамлуклар ислом оламида Аббосий халифа
Ма„мун (813-833) даврида пайдо бўлганлиги, сўнг халифа Му„тасим (833-842)
ўзининг ҳарбий қўшинида туркманлар ва хоразмликлар хизматидан
фойдаланганлиги баѐн қилинади. Халифаликлар силсиласида мамлукларнинг
муттасил ҳарбий хизмати шундан бошланди
14
. Шунингдек, Аббосийлар давлатида
форслардан тузилган дастлабки шундай ҳарбий бўлинма халифа ишончини
оқламаган. Буни яна халифаликда вазирлик лавозими форслар қўлига ўтиб
қолгани, агар армияда ҳам форслар устунликка эришишса, ҳокимият тўлиғича
уларга ўтиб кетиши мумкинлиги билан ҳам изоҳлаш мумкин. Шу боисдан,
халифалар ҳарбий хизматида туркийлардан фойдаланишни маъқул билганлар
15
.
Ҳаттоки ушбу жараѐнда халифа ва ҳокимлар ўртасида ўзига хос мусобақа
бошланган эди. Айниқса, Мисрда Тўлунийлар (868-905), Ихшидийлар (935-969),
Фотимийлар (969-1171) сулолалари даврида мамлукларни ҳарбий хизматга жалб
этиш жуда кенг тус олганини кузатишимиз мумкин.
1171 йилда Салоҳ ад-дин Айюбий курд мамлукларидан тузилган ҳарбий
қўшин ѐрдамида Миср ҳукмрони бўлган эди. Унинг даврида турк мамлуклари
янада кўпайди.1174-1175 йилларда Бағдод халифаси Мустазиъ (1170-1180)
Мисрда Салоҳ ад-дин Айюбий ҳокимиятини қўллаб-қувватлаб, унга султонлик
мансабини берди ва ҳуқуқий томондан ҳам тасдиқлади
16
. Бу шуни англатадики,
султон Салоҳ ад-дин ва унинг издошлари мустақил ҳукмдор сифатида давлатни
бошқаришган. Уларнинг обрў-эътибори ошишига асосан диний омил сабаб
бўлган. Зеро Айубийлар сулоласининг асосчиси биринчи навбатда фотимийлар
даврида жорий этилган шиа йўналишини сиқиб чиқариб, суннийликни
қайтаришга қарор қилди ҳамда фотимийларнинг Мисрдаги ҳукмронлик
қолдиқларини тамомила йўқотиб, улар ўрнига ўзининг суннийлик сиѐсатини
киритишга муваффақ бўлди
17
.
Аслида
Мамлһк
(кўплиги
мамолҝк)”
оқ қул” деган маънони англатиб, бунда
улар қора қул “
‘абҝд”
лардан ажралиб туришлари учун ҳам шундай номланган.
1240 йилда мамлук ҳарбийлар „Одил II ни тахтдан ағдариб, ўрнига Султон
Солиҳ
Нажм ад-дин (1240-1249) ни қўйдилар. Янги Султон мамлуклар сотиб
олиш ва уларга шарт-шароитлар яратиб беришга эътибор қаратди ҳамда шу
14
Хасанов А.А. Социально-политический строй мамлюкского Египта, при черкесских султанах (1382-1517).
Автореф. дис. ...кан. ист. наук. – М.,1975. – Б.3. (Бундан кейин: Хасанов А.А. Автореф. ); Ал-Ибодий Аҳмад
Мухтор. Фҝ-т-тариү ал-айюбҝ ва-л-мамлукҝ.– Искандарҝйа: Ал-муассаса шаббоб ал-жоми
‘
а, 1992. – Б. 6-7.
15
Қаранг: Ҳасан „Али Иброҳим. Тариү ал-мамолҝк ал-баңрҝйа – Қоҳира: Мактабат ан-наҳда ал-миǖрҝйа. 1967. –
Б. 23
16
История стран Азии и Африки в средние века. М., 1969. – Б. 278
17
Ар-Рофи„ий ва Ашур. Миǖр фи-л-„уǖһр ал-вусǚа. – Б. 546-547, Сурур Муҳаммад Жамол ад-дин. Давлат Аǜ-
Ǜоҳир Бейбарс фҝ Миǖр. – Қоҳира: Дор ал-фикр ал-арабҝ, 1993. – Б. 10-15.
11
мақсадда турк мамлукларидан ташкил топган қўшинни Қоҳиранинг жанубий
чегараларидаги Рўда
18
оролида жойлаштирди ва шу даврдан бошлаб, уларни
“
Баңрҝ мамл
һ
клар
”деб атай бошладилар
19
.
Мамлукларни бошқа давлатлардан харид қилиб, Мисрга қул сотувчи -
“
үавожа
” лар олиб келарди. Ушбу иборани хорижий сотувчиларга нисбатан
қўллаганлар
20
.
Қул сотувчиларнинг обрў эътибори юқори даражада бўлиб, уларни султонлар
қабул қилар ва улар учун зиѐфатлар уюштирар, баъзида эса, солиқдан озод
этардилар
21
. Чунки улар мамлук жамияти қурилишининг асоси – инсон
материалини етказиб берувчи кишилар эди.
Мамлуклар қўшинларига бирлашиб, уларни беклар бошқарар эди. Уларнинг
ҳукмронлиги шу даражада эдики, айюбийлар ҳокимияти ниҳоясида улар
мамлакатдаги барча ишларни бошқарганлар.
Мамлуклар туркий тил ва урф-одатларини сақлаб қолишга муяссар
бўлганлар
22
. Расмий тил Мисрда араб тили бўлса ҳам, кўпгина мамлуклар араб
тилини билмасди.
Қипчоқ гуруҳи ичида Мисрдаги аҳолининг турли туркий тиллар
аралашмасидан яхши сайқалланган қипчоқ-ўғиз адабий тили ташкил топган. У
ҳозирги туркий тиллар ичида ўзбек тилига жуда яқин бўлган. Бу адабий тил
Мисрда XV-XVI асрларгача ривожланган
23
. Ушбу тилда ўзининг аввалги ватанида
қайси тилда сўзлашганлигидан қатъий назар ҳамма мамлуклар мулоқот қилишган.
Тадқиқотлар натижасига кўра, ҳар бир мамлук қачон уни сотиб олишган
бўлса, расмий равишда унга озодлиги ҳақидаги ѐрлиқни топширгунларига қадар
қулликда бўлгани, бу нарса мамлук ва унинг хўжайини орасидаги, сотувчи ва
озод қилувчи ўртасидаги ҳамда мамлук ва унинг сафдошлари ўртасидаги
алоқаларни қатъий тартибга солишни тақозо этгани, ўз навбатида, мамлук
жамиятининг кучли корпоратив бирлигини таъминлашга имкон бергани
аниқланди.
Ушбу бобнинг
“
Мисрда баҳрий мамлуклари давлатининг вужудга келиши
”
деб номланган иккинчи бандида Амир Му„из ад-дин Ойбек 1250 йилда тахтга
ўтириб, султон бўлгач, мамлуклар ҳукмронлиги ўрнатилгани, дастлабки баҳрий
султонлар кучли бўлганлиги кейинги султонлар улар каби эмаслиги ҳақида
батафсил маълумотлар келтирилган. Зоҳир Байбарс ва Қаловун каби баҳрий
султонлар мамлакатдан салбчиларни ҳайдаб чиқарганлар ва мўғулларга қарши
кураш олиб борганлар. Улар Мисрда кўпгина мадрасалар, масжидлар,
шифохоналар ва улкан иншоотлар, ѐдгорликлар қуришган, иқтисодни
18
Рўда - луғавий маъноси-боғ
19
Ал-„Айний, Бадр ад-дин. „Ақд ал-Жамон фҝ тариү аҳл аз-замон. – Қоҳира: Дор ал-кутуб ал-миǖрҝйа. -35,
Хасанов А.А.Формирование черкесской группировки мамлюков в Египте // Арабские страны, Турция, Иран,
Афганистан. История, экономика, М., 1973. – Б. 158-166.(Бундан кейин: Хасанов А.А. Формирование)
20
Ал-Қалқашандий Шаҳоб ад-дин. Китоб ǖубң ал-‟А„ша фҝ қавонҝн ал-‟инша‟и. Ж.12 Қоҳира, 1913-1919.
–
Б. 69-
73. (Бундан кейин –Қалқашандий. Китоб ǖубң.)
21
D. Ayalon. L‟Esclavage du mamelouk. – Jerusalem, 1951. – Б. 9-26
22
Ибн Ийос Муҳаммад ибн Аҳмад. Китоб тариү Миǖр ал-машҳһр би бадо
’
и аз-зуҳһр фи виқо
’
и ад-дуҳһр.Ж.1 –
Булоқ. 1893-1894. – Б. 90. (Бундан кейин – Ибн Ийос. Китоб тариү.)
23
Наджип Э.Н.Кыпчакско-огузский литературный язык мамлюкского Египта XIV в. Автореф. дис. ...док. фил.
наук. – М., 1965. – Б. 9; Хасанов А.А. Формирование. – Б. 158-166.;
12
ривожлантириш учун катта ҳисса қўшганлар. Мамлуклар айюбийлардан сўнг
Миср чегарасини тиклаб, мустаҳкамладилар. Айни вақтда улар мамлакатни
мўғуллар истилосидан сақлаб қолдилар. Яна бир муҳим томони – халқнинг
қарашида улар намоз, закот, ҳаж ва бошқа диний арконларни мустаҳкамлаб,
ҳанафий мазҳаби қоидаларини юқори қўйдилар. Объектив равишда
мамлукларнинг илк ишлари “
Ислом
” атамасини кўтаришдан ва бошқа томондан
исломдаги адолатли қонун-қоидаларни ѐйишдан иборат бўлган.
Зоҳир Байбарс “
аз-Ǜоҳир
” жомеъсида ғарбликлар билан учрашганда, тарихий
китобларда “
Қасҝм амир ал-м
һ
’минҝн
” тахаллусини қўллаган
24
. Бу тахаллус
халифа ва султон ўртасидаги муносабатлардан далолат беради. Кўпинча тарихий
ѐзувлар ниҳоясида мамлук султонларининг “
ал-имом ал -а‘зам
” лақаби учрайди,
бу эса улар теократик “ғоя”дан ўз мақсадлари йўлида фойдаланганлари Миср ўша
вақтда диний халифалик ҳокимияти ҳукмронлиги остида бўлганлигини кўрсатади.
Дастлабки мамлук султонлар мамлакат аҳолиси турмушини енгиллатиш
мақсадида қатор чора-тадбир кўрдилар, Шарқ ва Ғарб ўртасидаги савдони
кенгайтирдилар, бироқ кейинги султонлар заиф бўлиб, қайси амирни
лашкарбошилар қўллаб қувватласа, ўша тахтга ўтирарди. Бунинг натижасида
иқтисодий таназзул билан бир қаторда маданий таназзул ҳам вужудга келди. XIV
аср охирида баҳрий мамлук султонларининг обрўси пасайиб, ҳокимият зобит ва
аскарлар қўлида эди. Улар ўз хоҳишларига қараб султонларни кўтарарди.
Биринчи бобнинг
“
Буржий” мамлуклар ҳокимиятининг ўрнатилиши
”
номли
учинчи бандида баҳрий мамлуклардан сўнг буржий мамлуклар қай тарзда тахтга
ўтиргани, уларнинг олиб борган ишлари батафсил баѐн қилинади.
1279 йилда тахтга ўтирган Султон ал-Мансур Сайф ад-дин Қаловун ташқи
кўриниши жиҳатидан баҳрий мамлуклардан буткул фарқ қиладиган янги
мамлуклар қўшинини тузишга қарор қилди. Одатда султон учун мамлуклар харид
қилиниши ва уларнинг турмуш-тарзи давлат хазинаси ҳисобидан бўларди, лекин
Султон Қаловун уларни ўз сармоясига сотиб олди. Бунда у черкесларни
танладики, улар этник ва ташқи кўринишлари жиҳатидан туркийлардан сезиларли
фарқ қиларди. Шу тариқа у ўзининг шахсий қўшинини тузишга ҳаракат қилди.
Султон Қаловуннинг бу қарорга келишига асосий сабаб – черкесларнинг ўша
вақт қул бозорларида кўп сонли экани ва арзонлиги бўлган, чунки бир черкес
мамлук ўртача 110-120 динор, бир туркий мамлук эса 130-140 динор баҳоланган
25
.
Султон Қаловун 1283 йилда мамлуклар учун мўлжалланган махсус катта янги
минора шаклидаги қалъа қурди ва уни “
Ал-Бурж ал-кабҝр
”
(Катта бурж) деб
атади. Ушбу қалъа фақатгина янги қўшин учун мўлжалланган эди. Айнан шу
номдан уларнинг биринчи давридаги аталиши “буржий мамлуклар” келиб
чиққан
26
. Бошқа атама – “черкес” Грузия ва Черкес давлатларига нисбатан
берилган бўлиб, кейинроқ қабул қилинган. Носир Муҳаммад бошқаруви (1340)
24
Henrafavoix: Catalogues des Monnaies Musulmanes de, La Bbliothegu, Nationale, Egypte et Syrue. – Б. 329
25
Хасанов А.А. – Формирование. – Б. 160; „Ашур
‘
Абд ал-Фаттоҳ.
‘
Аср ал-мамалҝк фҝ Миǖр ва-ш-Шом. –Қоҳира:
Дор ан-наҳда ал-арабҝйа. Ж.1. 1965. – Б.136-137.
26
Ҳасан „Али Иброҳим. Миǖр фи-л-„уǖһр ал-вусǚа. 5-нашр. – Қоҳира: Мактабат ан-наҳда ал-миǖрҝйа, 1964. –
Б.228 (Бундан кейин – Ҳасан. Миǖр.)
13
якунида буржий мамлукларни “черкес” деб аташди
27
. Шуни айтиш жоизки, ўрта
аср араб тарихий адабиѐтида Қора ва Каспий денгизи оралиғида яшаган аҳолини
умуман “черкес” деб аташ урф бўлган.
1377 йилда черкес Барқуқ отабек –
олий бош қўмондон бўлди. Ҳокимият
учун ҳал қилувчи курашга тайѐрлана туриб, Барқуқ черкес мамлукларини кўплаб
сотиб ола бошлади. Жойлардаги бошқарув вазифасидан туркийлар аста-секин
олиб ташланиб, уларнинг ўрнига черкес амирлари ўтиради. 1382 йилда заиф
Султон „Али ибн Ша„бон вафот этади. Барқуқнинг маслаҳати билан султоннинг
тўққиз ѐшли ўғли Салоҳ ад-дин Ҳожи II султон деб эълон қилинди. Қоҳирадаги
Аббосий халифаси ал-Мутаваккилнинг буйруғи билан Ҳожининг бошқарувчиси
этиб Барқуқ тайинланди.
Ҳокимият тўлалигича Барқуқ қўлида бўлганлиги учун амирларнинг ҳеч бири
султон бўлиш учун ўз номзодини қўя олмас эди. 1382 йил 26 ноябрда у халифа ва
тўрт мазҳаб қозиси ҳамда катта амирлар билан кенгаш чақириб ѐш султон ўрнига
ўтириш ҳақидаги масалани кўтариб чиқди. Кенгаш бир овоздан Султон Ҳожи
ўрнига отабек Барқуқ номзодини қўллаб- қувватлайди. Шундай қилиб, баҳрий
мамлуклар бошқаруви якунланиб, буржийлар сулоласи бошқаруви бошланди
28
.
Шуни айтиш керакки, чамаси 100 йилча икки жамоа ўртасида ҳокимият учун
кураш давом этди. Бу курашда черкесларнинг кўплаб келтирилиши, улар
сонининг кескин ортганлиги катта аҳамият касб қилди. Бошқа муҳим омиллар ҳам
йўқ эмасди, албатта. Бу вақтда Мовароуннаҳрда Амир Темур марказлашган
давлат қурганлиги сабабли, биронта ҳам баҳрий мамлуклар у минтақалардан
келтирилмаган ва келтирилиши ҳам мумкин эмасди. XIV асрнинг иккинчи
ярмида Олтин Ўрданинг тугатилиши натижасида олдин уларга қарам бўлган
Кавказ мамлук етказувчи асосий жойга айланганди
29
. Демак, янги мамлуклар
асосан черкеслар бўлиб, туркий мамлук амалдорларнинг ўрнини аста-секин улар
эгаллаб, мамлакатдаги энг таъсири кучли жамоага айланди. Шунинг учун ўша
давр тарихчилари мамлакатни черкес номи билан аташган.
Биринчи бобнинг “Мамлукларнинг ҳарбий тизими”га бағишланган тўртинчи
бандида ҳарбий мактаб фаолияти, ҳарбий тизими борасида изланишлар олиб
борилди.
Мамлуклар чавандозлик, ўқ отишда моҳирлиги ҳамда эпчил ва кучлилиги
билан ажралиб турган. Уларнинг бу хусусиятлари давлатни ҳимоя қилишда ѐрдам
берган, шунинг учун қўшин девони ва қўшин низоми бўлиб, у тобеъ вилоятлар ва
Мисрдаги ҳарбий ишларни бошқаришда қўл келган. Ҳарбий юришларда қўшин
орасида диний уламолар, қўшин қозиси, ҳофизи қуръонлар, суфийлар, баъзида
халифа, 4 та мазҳаб бош қозилари, сўнгра мусиқачи, ноғорачи, сурнайчи ва
хонандалар бирга боришган.
Қоҳира қалъасида жойлашган ҳарбий мактаблар “
ǚибоқ
” деб номланган,
уларнинг сони 12 та бўлган. Уларнинг ҳар бири бир мавзе (шаҳарнинг бирлик
27
Хасанов А.А. Автореф. – Б. 10.;
28
Ўша жойда. – Б. 12
29
Poliak A.N. Nlecaractere colonaial de L‟Etat mamelouk dans ses Rapporte avec la Harde d‟or. – Paris. 1935. – Б. 241-
242.
14
идораси) ва 1000 та мамлукни жойлаштириши мумкин бўлиб, ҳарбий мактаб
талабаларини “
ал-мамолҝк ал-куттабҝйа
” деб аташган
30
.
Султон мамлуклари икки қисмга ажратилганди: 1) Тахтдаги султон
мамлуклари “
ал
-
Муштаравот,
жилбон
”2) собиқ хўжайинларидан амалдаги
султон хизматига ўтган мамлуклар, булар ҳам ўз навбатида икки қисмга
бўлинган: а) собиқ султондан ўтган мамлуклар “
Мамолҝк ал-салотҝн ал-
мутақаддим
”,
ал-қарониǖа
ва
ал-қаронҝǖ
”) ; б) амирнинг ўлимидан сўнг тахтдаги
султонга ўтган мамлуклар “
сайфҝйа
” деб аташган
31
.
Ёш мамлукни ѐши ва келиб чиқишига қараб бир хил казармага
жойлаштиришган. Мактабнинг тузилиши, дастури ва ҳаѐти ҳақида жуда кам
маълумотлар бор
32
. Дастлабки таълим жараѐни Қуръонни ѐд олиш билан
бошланган. Ҳар бир тибоққа (гуруҳ) дин бўйича алоҳида ўқитувчи ѐки фақиҳ
ажратилган. У ҳар куни Қуръон ва шариат ҳамда намоз ўқиш қоидаларига
ўргатарди. Сўнг фақиҳ ўз шогирдларига мусулмончилик, рукнлари ҳақида билим
берган ва ниҳоят, ҳарбий санъат, жумладан, чавандозлик сирлари, отиш ва
бошқаларни ўргатган
33
.
Ҳарбий мактабдаги мамлук на қурол, на бошқа ҳарбий аслаҳа, на отга эга
бўлмасди. Буларнинг ҳаммасини улар, ўқишни тугатганларидан сўнг олишган.
Куттабия мактабини битирганлиги ҳақидаги шаҳодатнома (итоқа) яъни юридик
озодликка чиқиш тантана ва намойиш тарзида берилган. Бу ҳужжат берилиши
унинг қулликдан озод бўлганлигини билдирган. Мамлуклар мусулмон қоидалари
асосида бу маросимнинг ўтишига катта эътибор беришган. Агар у ѐки бошқа
мамлук ўз вақтида озод қилинмаган бўлса ѐки унинг озод қилиниши ноқонуний
бўлса ѐҳуд у қоида бўйича амалга ошмаган бўлса, қайтадан расмий равишда сотиб
олиниши ва озод қилиниши амалга оширилган. (ҳаттоки, у олий тоифадаги амир
бўлса ҳам.)
Бир гуруҳда ўқиган мамлукни “ү
ушдошҝйа
”деб аташган
.
Ҳарбий мактабда
билим олган султон мамлуклари қўшин амирлари бўлиб чиқишган. Чунки,
зобитлар тайѐрловчи махсус мактаб йўқ эди.
Ҳарбий мактабда ѐш мамлук “ини”, унинг тарбиячиси “оға” деб аталарди.
Мактабни тугатгандан сўнг мамлук озод бўлгач, унинг ўсиши оға ва ини
ўртасидаги алоқаларга боғлиқ эди. Кўпинча мамлук мансабининг кўтарилишига
оғанинг тавсияси сабаб бўлган
34
. Алоҳида ҳолатларни эътиборга олмаганда, агар
оға тавсия бермаса, инининг мансаби кўтарилиши мумкин эмасди.
Агар “мамлук ” тизими ҳақида чуқурроқ мулоҳаза қилинса, бу деярли 1000
йиллик даврни ўз ичига олган, худди ўрта аср Япония тарихидаги “самурайлар”га
ўхшаш Яқин Шарқ учун хос бўлган феномен (ҳодиса) деб қиѐслаш мумкин.
Худди ўрта аср самурайларининг бугунги Японияда таъсири сақланиб қолгани
каби, Мисрда ҳам мамлуклар таъсирини кўриш мумкин. Демирдаш, Қалантар,
30
Аз-Зоҳирий Халил ибн Шаҳин. Китоб зубдат кашф ал-мамалҝк ва байон ат-ǚуруқ ва-л-масолик. - Париж:
Раваис, 1894.
–
Б.27
31
Хасанов А.А. Автореф. – Б.13.
32
Ал-Мақризий Тақий ад-дин. Китоб ал-Маво„иǜ ва-л ‟и„тибор би зикр ал- үуǚаǚ ва-л-оǒор. Ж.3. – Булоқ: Кастон
виит, 1906-1908. – Б.346 (Бундан кейин – Мақризий. ал- үуǚаǚ.)
33
Ибн Ийос. Китоб тариү. Ж.1 – Булоқ. 1893-1894. – Б. 266
34
Хасанов А.А. Автореф. – Б. 16.
15
Шаркасий фамилияли кўпгина мисрликлар ўзларининг ўтмишдошлари мамлук
бўлганини билмайдилар.
1517 йил Миср ва Шом усмоний турк империяси таркибига киритилгандан
кейин ҳам то XIX аср бошларигача мамлуклар асосий ҳарбий куч вазифасини
бажариб келди. 1798 йилда Наполеон Бонапарт Мисрни истило қилганда унга
асосан мамлуклар қаршилик кўрсатдилар.
Тадқиқотнинг иккинчи боби “
Мисрдаги Аббосий халифалар
” деб
номланиб, мазкур боб ҳам тўрт банддан иборат.
Ушбу бобнинг “Қоҳирада Аббосийлар сулоласи халифалигининг давом
эттирилиш
”
номли биринчи бандида Қоҳирага Аббосий халифаликнинг
кўчирилиши тарихи ва унинг Мисрдаги фаолияти таҳлил этилади.
Тарихдан маълумки, 1258 йилда Аббосийлар ҳукмронлиги қулаб, мўғуллар
Бағдодни қўлга киритди ва охирги халифа Муста„сим, унинг ўғли ва кўпгина
Аббосийлар ўлдирилди.
Икки қочоқ Аббосий Абу „Аббос Аҳмад ва Абу Қасим
Аҳмад ибн Зоҳирни султон Байбарс Қоҳирага чақирганида, Абу Қасим олдинроқ
келади, Абу „Аббос эса Шомга кетишни ихтиѐр қилади. Байбарс ўз давлатининг
эътиборли кишиларини йиғиб, уларга Абу Қосим Аҳмад Аббосий халифа
Зоҳирнинг ўғли, охирги халифа Муста„симнинг амакиси эканлигини айтади ва
ушбу шаҳодат туфайли бош қозилар бу хабарни қабул қиладилар
35
. Шундай
қилиб, Зоҳир
Байбарс Бағдодда якун топган халифаликни Мисрга кўчиради ва
гўѐки уни тиклайди.
Тадқиқотлар давомида халифанинг фақатгина диний обрў- эътиборигина уни
мартабали қилиб кўрсатиши эмас, балки Миср султонлари билан ҳокимиятни
бўлиш ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмаслигини аниқланди. Агар
кимки ўзи қилич ѐрдамида халифа номидан қасам ичмасдан султон бўлса, у
қўзғолончи, унга кимнидир қози вазифасига тайинлашга рухсат берилмайди, агар
у шунга ўхшаш нимадир қилса, унинг қарори ҳақиқий эмас (яъни бошқарувчи
шахс), ҳаттоки, унинг никоҳ ҳақидаги битими ҳам деб ўрта аср тарихчилари баѐн
қилишган
36
. Бундай ҳолатларда халифадан мубояа (гувоҳнома, қасамѐд) олинган.
Агар султон иккинчи марта тахтга ўтирган бўлса, маросим қайтадан ўтказилган.
Баъзи халифалар бир неча султонлардан қасамѐд қабул қилишган. Халифа Абу
„Аббос Аҳмад ибн Мустакфий (1340-1351) саккизта, Халифа ал-Му„тадид
биллоҳ
(1414-1441) олтита султондан қасамѐд қабул қилганлар
37
.
Назарий жиҳатдан олганда халифа тўрт мазҳабнинг бош қозилари билан
биргаликда султонни мансабидан олиб ташлашга ҳаққи бор эди. Амалда эса, у
катта ҳарбий лашкарбошилар томонидан султоннинг ағдарилганлигига расмий
тус берарди, холос. Қоҳирадаги “халифа” бошқарув ҳокимиятининг бошлиғи
эмасди. Амалда у фахрли ном бўлиб, ислом ва шариатнинг ҳимоячиси, илм ва
фан ҳомийлари сифатида машҳур бўлган
38
.
35
Шаййол Жамол ад-дин. Тариү Миǖр ал-исломҝйа. 2 жилдли, – Қоҳира: Дор ал-ма„ориф, 2000.– Б. 177-179
36
Бартольд В.В. Халиф и султан. – Б.40-41.
37
Тархон „Али Иброҳим. Миǖр фи „аǖр давлат ал-мамолҝк ал-жаракиса. – Қоҳира: Мактабат ан-наҳда ал-миǖрҝйа,
1960. – Б. 67
38
Бартольд В.В. Халиф и султан. – Б.49.
16
Кўпгина мусулмон ҳукмдорлар XIV-XV асрларда мамлукларнинг раҳбарлик
ва муқаддас шаҳар ҳомийси эканликларига қарши чиқишган. Бу сабаби – Ка„бага
ка„ба ѐпқичини юбориш билан боғлиқ қатор келишмовчиликлар юзага келдики,
бунинг асосида мусулмон дунѐсидаги бошлиқликка бўлган кураш ѐтарди. Амир
Темур, Шоҳрух ва Оқ қуюнли ва Қора қуюнли туркман сулолалари Мисрнинг
диний бошчилигини тан олишмаган
39
.
“Қандай бўлганда ҳам Қоҳирадаги халифалик Мисрни мамлуклар томонидан
бошқарилишига қонуний тус берган ва мўғуллар, салбчиларга қарши маънавий
озуқа бўлиб хизмат қилган”
40
. Баъзи ўрта аср тарихчиларининг фикрича, мўғуллар
томонидан тугатилган Аббосий халифалик Мисрда ўз фаолиятини амалга
оширган ҳукмдорлар ҳокимиятига фақатгина безак беришдан иборат эмас эди.
Бағдоддан сўнг дунѐ фақатгина уч ярим йилгина халифасиз яшади, қолган вақт
“халифанинг қароргоҳи” вазифасини Бағдод ўрнига Қоҳира эгаллади. Жумладан,
ўрта аср тарихчиси
Ас-Суйутий: “У ерда ислом қоидалари юксалмоқда, сунна
юқори чўққида, бидъат йўқ қилинган ва шу билан бирга олим ва уламолар
яшамоқда. Пайғамбардан сўнгги халифат қаерда бўлса, у ерда Қуръони каримга
ишонч ва амал бўлади”,- деб ѐзади. Замондоши бўлмиш халифа Мутаваккил II
ҳақида гапириб “уни халқ севишда давом этаяпти”- дейди
41
.
Лекин бошқа тарихчилар бу фикрга қарши чиқишиб, 1258 йилдан сўнг
мусулмонлар халифасиз қолди, Миср халифаларини Аббосий халифалар билан
тенглаштириб бўлмайди, агар Бағдодда (бувайҳий ва салжуқийлар даврида)
халифалар ҳукмдорликни ѐритишдан ажралган бўлсалар, буларнинг эса, маъносиз
исмигина бор эди, дейишади. Қуйидаги ҳикояни келтиришади: 979-80 йилларда
Бағдоддаги Аббосий халифа Миср элчисини қабул қилади, халифа пайғамбарнинг
бурдасини елкасига ташлаб ўтирар, унинг белида пайғамбар қиличи бор эди.
Бундай шижоатни кўрган элчи “Бу Аллоҳнинг ўзи эмасми?”- деган, саволига бу
ҳукмдор “Бу – Аллоҳнинг ердаги ўринбосари” деб жавоб берган. Бунга нисбатан
олганда мисрлик Аббосийларнинг на ҳокимияти, на ташқи ҳолати, фақатгина
исми бор эди”
42
.
Қоҳира халифалари ҳеч қачон аниқ ташкилотни, умуман муайян диний
ишларни бошқармаган. Улар маросимларда қатнашардилар, шайх ал-исломлар
билан бирга ҳар ойда султонни мақтар ҳамда янги султонлардан қасамѐд қабул
қилардилар. Шу билан Аббосийлар ислом оламидаги бошқарувчиларни
сайқаллаштириб, Мисрни “халифалик ери” каби улуғлаб, мамлукларга безак
бериб туришган.
Ушбу бобнинг “Миср мамлук султонлигининг давлат тузуми” номли иккинчи
бандида мамлуклар давридаги давлат тузуми, бошқарув идоралари, унинг асосий
бошлиқлари, уларнинг девонлари ва вазифалари маълумотлар асосида очиб
берилади.
Мамлуклар даврида султон давлатнинг ҳам диний ҳам дунѐвий томондан
бошқарувчиси эди. Мусулмонларнинг диний бошлиғи сифатида султон имом
39
Иванов Н.А. Османское завоевание арабских стран (1516-1517). – М.: Наука, 1984. – Б.13.
40
Қаранг: Босворт К.Э. Мусульманские династии. М., 1971. – Б.36.
41
Ас-Суйутий Жалол ад-дин. Китоб ңусн ал-муңодара би аүбор Миǖр ва-л Қоҳира. Ж.2.– Қоҳира: 1909.
–
Б.72-73.
42
Қаранг: Бартольд В.В. Халиф и султан. – Б.42.
17
деган номга ҳам эга эди. Диний характер султон ҳокимиятининг ўзига хос қараши
сифатида қабул қилинган.
Султон ўзи якка ҳоким бўлса-да муҳим масалаларда кенгаш аъзолари билан
мунозарадан сўнг қарор қабул қилган. Бу кенгаш “
Машвар ас-салǚана”
ѐки
“
Мажлис ас-салǚана
”(Султон кенгаши) деб аталган. Кенгаш аъзолари отабек,
халифа, вазир, тўртта мазҳаб қозиси ҳамда юзбошилардан иборат бўлиб, унинг
раиси султоннинг ўзи эди
43
.
Мамлакатни бошқаришни султон
–
вазир раҳбарлик қиладиган девон
ѐрдамида амалга оширган.
Миср мамлуклари даврида энг муҳим девонлар – “
дҝвон ал - жайш
” (ҳарбий
ишлар), “
дҝвон ал инша’
” (котибият), “
дҝвон ал аңбос
” (вақф ишлари бўйича),
“
дҝвон ан-наǜар
”(мамлакат молия ишлари), “
дҝвон ал-үоǖǖ
”
(султоннинг шахсий
хизмати) эди.
Тарихдан маълумки, жамиятда агар давлат билан дин бир-биридан
ажралмаса, дин амалдорларнинг қуролига айланади. Мисрда ҳамма давлатлар
каби, сиѐсий тузилишда дин муҳим ўрин тутган. Султон олдин айтилганидек,
мусулмонларнинг диний бошлиғи - имом бўлган. У давлат бошқарувини шариат
ва мусулмон одатларига риоя қилган ҳолда олиб борган. Диний уламолар
мамлакат идоравий бўлимларида хизмат қилиш учун жалб этилган. Муҳим диний
лавозимларга султон кўпинча мамлук бўлган ўзига ишончли одамни қўйишга
интилган
Мазкур бобнинг “Миср мамлуклари даврида суд (қозилик) тизими”га оид
учинчи бандида Мамлуклар давлатининг суд тизими амалда давлат бошқарув
аппаратининг бир қисми бўлганлиги, бош суд ҳуқуқи султон ва унинг ноибига
тегишли эканлиги, умуман суд диний табиатга эга, диний ҳуқуққа (фиқҳга)
асосланганлиги тадқиқот мобайнида аниқланди. Бунинг натижасида суд
муассасаси, давлат диний институтининг таркибий қисмидан иборат бўлган.
Мамлуклар мамлакатида қуйидаги суд кўринишлари мавжуд бўлган: қада (шариат
суди), “
ан-наǜар фи-л-маǜолим
” - олий кассация суди (сўзма-сўз: ноҳақликни
кўриб чиқиш), “
ҳисба
” ѐки “
ҳасаба
” (диний цензура) ва “
шурǚа
” (миршаб)
44
.
Шариат судини тўртта мазҳаб қозиси бошқариб, улар орасида энг улуғи
аҳолининг кўпчилиги мансуб бўлгани боис шофеъий мазҳаб қозиси бўлган. Ундан
сўнг ханафийлар (бу мазҳабга асосан мамлуклар кирган), Мисрда биринчи пайдо
бўлган моликий сунний мазҳаби турарди. Ҳанбалий мазҳаби эса Бағдод
халифалиги якун топгач, Ироқдан Мисрга кўчганди.
Ҳамма бош қозилар султон томонидан тайинланган, Аббосий халифалар эса
улар учун ҳеч қандай аҳамият касб этмаган. Умуман олиб қараганда ҳуқуқ
жиҳатидан бош қозилар асосий ҳокимият султон тасарруфида эканлигига сайқал
берар, айни вақтда халифанинг ўзини ҳам тайинлаганлар. Қозилар тасарруфида
ишни кўриб чиқиш учун махсус заллар йўқ эди. Суд мажлислари масжидларда
ѐки жамоат жам бўлган майдонларда очиқ-ойдин ўтказиларди. Бироқ икки томон
ўртасидаги баҳслар улардан бирининг уйида кўриб чиқилиши ҳам мумкин эди.
43
‘
Абд ал-
‘
Азиз
‘
Абд Ад-дойим. Ал-ңийал фи ңурһб давлат ил-мамалҝк. – Қоҳира: Мактабат наҳда аш-шарқ 1983.
– Б. 16.
44
Хасанов А.А. Автореф. – Б.18.
18
Қози муайян ишни кўриб чиқишда, айниқса келишмовчиликлар юзага келганда,
гувоҳдан ташқари, ҳожиб ал-қози (суд эшитувчиси), аъван, котиб, жилвоз
(тартибни назорат қилувчи) шунингдек, таржимон (мамлукларнинг кўпчилиги
араб тилини яхши билмасдилар) қатнашардилар
45
. Зоҳир Байбарс (1260-1277)
мамлук султонлари орасида илк бор “
ан-Ноǜир фи-л-маǜолим
” судини ташкил
қилган бўлиб, унинг ваколатига турли ноҳақликлар ва шикоятларни кўриб чиқиш
кирарди
46
. Мусулмонлар зулм ва мазлум судларини қонунни бузиш ѐки
мамлакатдаги тушкунлик билан боғлашган. Одатда, шариат пешволари мазолим
ишлари бўйича тажрибасиз бўлишган. Бундай ишлар тўғридан тўғри катта
ҳокимият эгаси султонга берилган. Баъзи замонавий Миср тарихчилари бу
суднинг кўринишини янглиш тарзда ҳозирги апелляция суди билан
тенглаштиришади
47
.
Одатда, мусулмон ҳукмдорлар мазолим суди учун қоида бўйича махсус
кунлар сифатида душанба ва пайшанбани ажратишган. Султон Барқуқ
бу вақтни
олдин якшанба ва чоршанба, кейинчалик ўзгартириб, сешанба, шанба ва
жуманинг пешиндан кейини деб белгилади
48
. Суд йиғилишида шикоятларни
кўриб чиқишда султоннинг ўзи раислик қилган. Унда мамлакатнинг олий
мартабали амалдорлари: вазир, мамлакат котиби, хазиначи, армия бош
қўмондони, тўртта мазҳаб қозиси, армия қозиси, Қоҳира муҳтасиби, бошлиқ
ўринбосарлари, катта саройбонлар, юзбоши ва султоннинг Маслаҳат кенгаши
аъзолари ва бошқалар қатнашган
49
.
Мамлакатнинг энг асосий кишиларидан бири муҳтасиблар (диний ахлоқни
назорат қилувчилар) эди. Динийликни мужассам қилган бу лавозим қозига яқин
бўлган. Баъзида бу икки лавозимни бир одам эгаллаган. Мисрдаги мамлуклар
даврида учта муҳтасиб: Қоҳира муҳтасиби, Миср муҳтасиби ва Искандария
муҳтасиблари тайинланган. Қоҳира муҳтасиби Қуйи Мисрдаги ўз ѐрдамчилари
ишларини, Миср муҳтасиби эса, Юқори Мисрни назорат қилган. Шомнинг ҳар
бир вилоятларида биттадан муҳтасиб бўлган
50
.
Муҳтасибнинг асосий вазифаси аҳоли орасида мусулмон ахлоқ-одоб
кўринишларини бузганларни жазолашдан иборат эди. Шунингдек, савдо -
сотиқдаги фирибгарликка қарши курашиш ҳам уларнинг вазифасига кирган.
Шунинг учун баъзида муҳтасиб ҳаракати оддий бозор назоратига ўхшаб
кетарди
51
. У тарозлар тўғри ѐки нотўғрилигини текширар, нарсаларнинг баҳоси,
тури ва тозалигига эътибор қаратарди. Муҳтасиб мусулмон бўлмаганлар (аҳл аз-
зимма)нинг ўз қоидаларига риоя қилаѐтганларига ҳам эътибор қаратган. Уларнинг
кийимларида муайян ажратиладиган белгилари бўлиши керак бўлган, масалан,
45
Ҳ
асан. Миǖр.
–
Б.377-378
46
Мақризий. ал- үуǚаǚ.
–
Б.336-339.
47
„Ашур
‘
Абд ал-Фаттоҳ.
‘
Аср ал-мамалҝк фҝ Миǖр ва-ш-Шом. – Қоҳира: Дор ан-наҳда ал-арабҝйа, Қ.1. 1965.
–
Б. 368
48
Мақризий. ал- үуǚаǚ.
–
Б.338
49
Можид „Абд ал-Мун„им. Нуǜум давлат салатҝн ал-мамалҝк ва русумиҳим фи Миǖр. – Ж.1., – Қоҳира: Мактабат
ал-анжалһ ал-миǖрҝйа, 1964-1967.
–
Б.110 (Бундан кейин – Можид. Нуǜум.)
50
Қалқашандий. Китоб ǖубң.
–
Б. 89
51
Ибн Ийос. Китоб тариү. – Б.4
19
христианларнинг бош кийими кўк рангда, яҳудийларники сариқ , номусулмон
аѐллар зуннар кийишлари керак эди
52
.
Бобнинг “Солиқ тизими” билан боғлиқ масалаларга бағишланган тўртинчи
бандида мамлуклар давридаги ушбу тизим атрофлича очиб берилган.
Мусулмон уламолари биз кўриб ўтаѐтган даврда Мисрда амалда бўлган
солиқларни “қонуний”, яъни, “Қуръони каримда келтирилган” ѐки “қонунга зид”,
“Қуръони каримда келтирилмаган” деб синфларга ажратишган. Асосий оғирлик
деҳқонларга тушарди. Улар харож, жизйа (мусулмон бўлмасалар) ва бошқа
солиқларни тўлашган. Шаҳар аҳолиси харождан расман озод бўлиб, лекин закот,
жавали (номусулмонлар), мукуснинг турли кўринишлари ва бошқа турли
солиқлар тўлашган. Умуман олганда, солиқ турининг кўплиги аҳоли
қашшоқлашишига олиб келган.
Мамлуклар давлатида ерга эгалик ҳам исломий тусда эди. Агар Узоқ Шарқ
(Япония, Хитойда) да император томонидан фуқароларга бўлиб берилган ер
“мулк” категориясида бўлса, мусулмон дунѐсида ер-Аллоҳники, султон
томонидан у ѐки бу фуқарога берилган ер хусусий мулк бўлолмайди, у муайян
шартларда фақат “фойдаланиш” учун деб қабул қилинган. Агар шарт бузилса, у
ҳолда ер тортиб олиниб, бошқага берилади. “Иқтоъ” нинг асосий моҳияти шундан
иборат бўлган.
“
Миср мамлук султонлигида диний ҳаѐт
” номли учинчи бобнинг биринчи
“
XIV-XV асрларда Марказий Осиѐ – Миср муносабатлари
”
фаслида мамлук
султонлари билан Амир Темур ва Шоҳрух Мирзолар олиб борган муносабатлар
борасида сўз юритилади. Амир Темур ва Шоҳрух Каъба кисваси масаласида бир
неча бор хат айирбошлашганлари ва бу кисва ўрта аср тарихида ислом оламида
етакчилик нишонаси эканлиги ҳақида баѐн қилинади. Шоҳрух Мирзо Каъба
кисвасини тайѐрлаш шарафини қўлга киритиш ниятида мамлук ҳукмдори
Барсбой, ундан сўнг Чақмоқ билан бир неча бор Миср султонлари билан
музокаралар олиб борган. Ниҳоят, 1443 йил султон Чақмоқ Родос оролига қилган
учинчи муваффақиятсиз ҳамласидан қайтгандан сўнг Каъба кисвасини тайѐрлаш
ҳақидаги Шоҳруҳ Мирзонинг навбатдаги илтимосига розилик берди. Аммо
султон дилидан рози бўлмаган, балки азбарои ўзаро кескинликни юзага
келтирмаслик мақсадида бундай қарор қабул қилган кўринади. Чақмоқ розилиги
олинган заҳоти Шоҳрух Мирзо Қоҳирага Каъба кисваси билан ўз вакилларини
юборди. Маккаи муккаррамада шу йили Шоҳрух кисваси Каъба устига Миср
султони каъбапўши остидан ѐпилди ҳамда Шоҳрух кисваси номи билан Каъба
устига 1452 йилгача ѐпилиб турди
53
. Аммо заифлашиб қолган бўлсаларда, Миср
султонлари то XV аср охирларигача ўзларини “Салотин ал-ислом” деб
ҳисоблардилар.
III бобнинг “Расмий дин пешволари ва тасаввуф аҳли”
деб аталган
иккинчи
фаслида
расмий руҳонийлар ва авом халқ ўртасидаги муносабатлар ѐритилган.
Ўрта аср тарихчиси ал-Мақризий “Турклар давридан бошлаб Миср ва Шомга
ҳукмронлик икки қисмга бўлиниб, биринчиси шаръий бўйича, иккинчиси эса,
52
Можид. Нуǜум . Ж.1.
–
Б.120
53
Қаранг: Ҳасанов А.А. Шоҳрух Мирзо ва Миср султонлари. “Халқ сўзи”, 22 февраль 1996
20
сиѐсий бўйича бошқарув амалга оширганини биламан”-, деб ѐзади
54
. Бу
келтирилган далил билан у Мисрда ҳокимият иккига бўлинганига ишора қилади.
Шаръий кўриниши ислом дини ва шариат асосида қурилган. Дунѐвийси эса
ишлаб чиқилган қонунларга, бошқарув сиѐсатига суянган. Мамлук султонлари
ўтказадиган тадбирлар кўрмана учун кўпроқ шаръий аҳкомларга асосланганди.
Бу даврда ҳукмрон мамлуклар табақаси ҳанафий мазҳабида, авом халқ эса
асосан шофеъийликда бўлган. Маълумки, ҳанафий мазҳаби мураккаб мантиқий
таҳлилни талаб қилади. Моликий мазҳаби эса Мадина фиқҳий мактабининг
ҳуқуқий мажмуасини тўлиқ билишни талаб қилади. Таъбир жоиз бўлса,
шофеъийлик шу икки мазҳаб оралиғидагидир. Мамлуклар мадрасада ҳам диний,
ҳам ҳарбий пухта таълим олганлари учун имтиѐз сифатида ўз мазҳабларида
маҳкам турдилар.
Дин вакиллари орасида бир қанча олимларни ва юқори ижтимоий мавқе
эгаллаган кишиларни учратиш мумкин эди. Султонликнинг барча мулкдорлари бу
жамоа вакилларини мўл-кўл рағбатлантирар, улар ѐрдамида обрў орттиришга ва
ўз рақибларига қарши курашда мадад олишдан умид қилардилар. Аммо айни
вақтда суфийларнинг мавқеи олимлардан юқори қўйилган. Бундай олиб борилган
сиѐсат Қуръони карим, фиқҳ, ҳадис илмларини чуқур эгаллаган уламолар
норозилигига сабаб бўлган. Мамлуклар давлатининг юқори расмий мансабларини
эгаллаган шайх ва олимларнинг фикрича, ярим чала билимли шайхлар ўз
ҳомийларига яхши маслаҳат бера олмайдилар деган хулосага келишган эди.
“Барча диний билимларни эгаллаган олимларга нисбатан мамлук султонлари
шайхларни қадрлар эдилар”
55
.
Аҳмад Ша„роний (1492-1565) маърифатли суфийлик тарафдори бўлиб, фиқҳ
ва ислом ақидаларини чуқур билиш ҳар бир суфий учун шарт деб ҳисоблаган. У
ҳар бир ишни Аллоҳнинг иродасига ташлаб қўйишни ва бу билан “суфийликда
қашшоқликда кун кечирувчи бекорчилар ва текинхўрлар” ортиб боришига қарши
чиққан
56
.
“XIII-XV асрларда Мисрдаги тасаввуфий муҳит” деб номланган учинчи
бандда “тасаввуф” ва “суфий” атамаларининг Мисрга кириб келиши,
суфийларнинг Мисрдаги вакиллари ҳақида маълумотлар таҳлил этилади.
Олдин эслатилганидек, 1258 йилда мўғуллар ислом ва Аббосий халифалар
ҳукмронлиги маркази Бағдодни қўлга киритганларидан сўнг 1261 йилда
мамлуклар султони Зоҳир Байбарс халифалик марказини Қоҳирага кўчиради. Ўз
навбатида илм аҳллари, муҳаддис ва суфийлар Мисрга кела бошладилар, илм
изловчилар Қоҳирадан қўним топдилар ва шу тариқа тасаввуф ҳам кенг ѐйила
бошлади.
Кўпгина олимлар мисрлик деб Зуннун ал-Мисрий (в.860)
, ‘
Умар ибн ал-
Форид (в.1234)
,
келиб чиқиши шомлик, лекин Мисрда туғилган ва яшаган ал-
Бусирийларни (в.1296) зикр этишади
57
. Лекин асли мисрлик бўлмай, ўз
фаолиятларини олиб бориш ва уни кенг ѐйиш учун Мисрни қароргоҳ сифатида
54
Мақризий. ал- үуǚаǚ. Ж.1. – Б.220.
55
Кныш А.Д. Мусульманский мистицизм. – Б.199.
56
Ислом энциклопедияси. – Б.270.
57
Тримингэм Дж.С. Суфийские ордена в исламе., М.: Наука, 1989. – Б.46 (Бундан кейин: Тримингэм. Суфийские.)
21
танлаган аш-Шозилий (в.1258), Аҳмад ал-Бадавийлар(1200-1276) ушбу
минтақаларда жуда таниқли бўлиб, улар кўп сонли тарафдорларига ҳам эга
бўлганлар.
Мисрда бу даврда суфийлар сони кўпайиб, улар ўзларини фуқаро деб
номладилар
58
.
Мисрда XII-XV асрларда мавжуд бўлган энг машҳур тариқатлардан Дасуқия
тариқати асосчиси шайх Саййид Иброҳим Бурҳон ад-дин Дасуқий(1238-1272)ҳам
рифоия, ҳам суҳравардия, ҳамда шозилия тариқатларининг арбобидир. Ҳаѐтининг
20 йилини хилватхонада асар ѐзиш билан ўтказган Дасуқий
“Ҳақойиқ”,
“Жавоҳир”, “Жавҳара” номли асарларнинг муаллифи. У ўзининг сахийлиги ва кўп
тилни билиши билан атрофда машҳур бўлган. “XV асргача унинг тариқати
“иброҳимия
”
, сўнгра “дасуқия” деб аталган. Шунингдек, уни Бурҳон ад-дин
лақаби остида “бурҳония” деб ҳам номлашган”
59
. Камолотга эришув тариқат
билан ҳақиқатни жам қилиш орқали амалга ошишини таъкидлаган Дасуқий,
тариқатдан дунѐвий манфаатларда фойдаланганларни қаттиқ қоралайди. Бу
тариқатда жўшқинлик ва ҳис-ҳаяжонга дуч келиш амри маҳол бўлиб, бу сулук –
Қуръон ва суннат доирасида шариат, тариқат ва ҳақиқат тамойилларидан
чиқмаган ҳолда таълим–тарбия усулини ўзига асос қилган. Шимолий Африкада ва
айниқса, Мисрда кенг тарқалган, вакиллари жуда кам қолган бу тариқатнинг
баъзи шаҳобчалари ҳозир ҳам бор: шаркубия-асосчиси Сайид Аҳмад Шаркубия,
суютия- асосчиси Жалол ад-дин Суйутий, тозия-асосчиси Шайх Иброҳим Тозий,
ашурия – асосчиси Саййид
С
олиҳ Ашур Мағрибий
60
.
Аҳмад Бадавий ҳам
,
Дасуқий ҳам “
Ақтоби арба’а
”
61
дан саналган
сиймолардан ҳисобланишади. Бадавия тариқатининг асосчиси Аҳмад Бадавий
дастлаб рифоий бўлган. Аҳмад
Тантада катта машҳурликка эришиб, ўзининг
шахсий тариқатини тузиш учун рухсат олади
62
. Мисрда жуда машҳур бўлган
Бадавий зуҳд, ибодат ва Қуръон ўқишга катта эътибор бериб, етти хил қироат
билан Қуръон ўқиган. Тунги ибодат ва тиловат қилишга катта аҳамият берар,
тунда қилинган бир ракаът намоз, кундузги қилинган минг ракаът намоздан афзал
деган қарашга эга эди. Африка бадавийлари каби юзига парда тортиб юргани учун
ҳам “
бадавҝ
” деган лақабга сазовор бўлган. Зикр
63
га алоҳида эътибор берар,
айниқса қалб зикрда қатнашиши зарурлигини, фақатгина тил билан қилинган зикр
беҳуда эканини таъкидлар эди. Африкадан бошқа қитъаларга тарқалмаган бу
тариқат кўпроқ қишлоқ аҳли орасида кенг ѐйилган
64
. Бадавийлар қизил салла
ўраш билан бошқа тариқат аҳлларидан ажралиб турадилар. Иккинчи қисми
58
„Ашур
‘
Абд ал-Фаттоҳ.
‘
Аср ал-мамалҝк фҝ Миǖр ва-ш-Шом. –Қоҳира: Дор ан-наҳда ал-арабҝйа,1 қисм. 1965. –
Б.340
59
Тримингэм. Суфийские. – Б.46-47
60
Усмон Турар. Тасаввуф тарихи. – Т.: Истиқлол, 1999. – Б.117-118.
61
Тариқатларда ўз тариқат раҳбарини унга бўлган муҳаббати туфайли қутб деб қабул этиш одат-анъанага
айланган. Тариқатга аъзо муриднинг назарида ўша тариқат шайхи қутбдир. “Ақтоби арба‟а ”
(
тўрт буюк қутб)
таъбири билан асосан Аҳмад Рифоий, Абдулқодир Гилоний, Аҳмад Бадавий, Иброҳим Дасуқий назарда тутилади.
Баъзан тўртинчиси ўрнида Абдулҳасан Шозилий ҳам айтилади.
62
Тримингэм. Суфийские. – Б.46-47
63
Зикр- бошқаларни унутиб, фақат ҳаққа таважжуҳ қилиш, яъни юзланиш.
64
‘
Ато Муҳаммад Аҳмад. Иқлим ал-ғарбҝйа фҝ
‘
аǖр айюбҝн ва-л-мамолҝк. – Қоҳира: Ал-ҳай
’
а ал-миǖрҝйа, 2002.–
Б.392-394.
22
аҳмадия бўлган бадавия тариқатнинг 13 дан ортиқ шохобчалари бор: шановия,
матлубия, байумия, ҳалабия, шарзуқия, сутуҳия, улвания ва бошқалар
65
.
Мисрлик машҳур суфий ва илоҳиѐтчи Аҳмад аш-Ша„ронийнинг “
Лаǚоиф ал-
минан
” асари шеърий тасаввуфнинг адабий меросидир
66
. Ўрта аср тарихчиси ас-
Суйутий аш-Ша„ронийга хирқа кийдирган
67
. Ибн „Арабий қарашлари унга катта
таъсир кўрсатган. Ша„роний
Ибн „Арабийнинг “ваҳдат ал-вужуд” таълимотини
қабул қилмаган. У ҳадис, фиқҳ, суфийликка оид 60 дан зиѐд асар ѐзган. Фиқҳ
соҳасида мезон назариясини ишлаб чиққан, унга фикрича исломдаги тўрт асосий
мазҳаб ўртасидаги ихтилофлар асосан шариат қоидаларига амал қилишга оид.
Унга кўра барча мазҳаб асосчилари ҳақ бўлиб, диний қонун негизида собит қадам
бўлганлар. Улар ўртасидаги фарқ фақатгина шариатнинг у ѐки бу қоидасини
мураккаблаштириш (
ташдҝд)
ѐки енгиллаштириш (
тахфҝф
) дан иборат бўлган
68
.
Шозилия
тариқатининг асосчиси шайх Абу Ҳасан Мағрибий Шозилий (ваф.
1258) сайру сулукда одоб ва аркондан, ташқи қиѐфадан кўра кўпроқ мустаҳкам
эътиқод, ибодатларга қаттиқ риоя қилган ва гўзал ахлоққа аҳамият берган. Шу
билан бирга хилватга ҳам эътибор қилмай, тасаввуфни ижтимоий ҳаѐтда фаолият
манбаи деб билган.
Шозилий
муридларига дунѐ ва дин ишларини ҳар доим тенг олиб бориш
кераклигини, ҳеч вақт тиланчилик қилмасликни тавсия қилган. Тасаввуфнинг
ғояси бўлган “фано” мартабасига маълум бир тизимга кўра аврод ва азкор ўқиш
орқали эришмоқ мумкин, деган. Ўзи белгилаган дуоларни “Ҳизб” номи остида
йиғган. Дастлаб Тунисда шакллана бошлаган шозилия тариқати, аста-секин унинг
халифаси Абу „Аббос ал-Мурсий воситасида ғарбий Миср ва Жазоирга ѐйилди.
Ўрта аср тарихчиси Ибн
Тағрибердий ал-Мурсий ҳақида “у замонасининг етук
исломий алломаси, таҳқиқ илми билимдони” -, деб ѐзган
69
. Унинг шогирдларидан
бири Ёқут ал-Арший (ваф.ҳ.732) машҳур зоҳид эди. Искандарияда вафот этган
ҳамда шайх ал-Мурсий қабри ѐнига дафн этилган. Уларнинг қабри ҳозирги
кунгача зиѐратгоҳ сифатида машҳур.
Ушбу бобнинг “Мисрдаги суфий уйлари” деб номланган тўртинчи бандида
работ, зовия, хонақоҳ, даргоҳ каби номлар билан аталган тариқат аҳллари фаолият
кўрсатадиган масканлар ҳақида маълумотлар берилган. Баъзан бу жойлар ўша
тариқатнинг номи билан бирга тилга олинади: мавлавийхона, қаландархона ва
ҳоказо. Бир тариқатнинг барча масканлари ўша тариқат шайхи жойлашган
хонақоҳга қарашли бўлади. Бу жой “пир уйи” ҳам дейилади. Кичикроғи зовия
деб аталган. Хонақоҳ ва зовиялар жамият орасида тез тарқалиб, нафақат тариқат
аҳлига, балки оддий халққа ҳам таълим-тарбия, маданият ва иршод хизмати
кўрсатадиган, ҳатто иқтисодий ва сиѐсий жиҳатдан жамиятни бошқарадиган ҳар
томонлама фаол бир муассасага айланди. Мадрасалар жамиятнинг олий мақом-
65
Тримингэм. Суфийские. – Б.46
66
Trimingam J.S. The sufi orders in islam. – London, Oxford. N.Y. ,1971. – Б. 220-225
67
Ң амуда „Абд ал-Ваҳҳоб. Ǖафаңот мин тариү Миǖр фҝ „аǖр ас-С һйһǚҝ. – Б. 27.
68
„Ашур
‘
Абд ал-Фаттоҳ. Ал-мужтама
‘
ал-миǖрҝ фҝ
‘
аǖр салаǚҝн ал-мамалҝк. – Қоҳира: Дор ан-наҳда ал-арабҝйа,
1962.– Б.164.
69
Салом Муҳаммад Зағлул. Ал-адаб фи ал-„аǖр ал-мамлукҝ.. Ж.1. – Қоҳира: Дор ал-ма„ориф, 1971 – Б.213.
23
ўзига тўқ тоифасига хитоб этса, хонақоҳлар кенг халқ оммасининг таълим-тарбия
ва иршод ўчоғи сифатида фаолият олиб борган
70
.
Зоҳир Байбарс келиб чиқишидан қатъий назар ажам ва араб ѐш, ўрта ѐш ва
қариялардан иборат 400 та суфийни йиғган
71
. Роботда бошпанасиз 100 та фақир,
шайх, имом, муаззин, ходим ва эшикбон бўлган. Шунингдек, хонақоҳда китоблар
хазиначиси ѐки бошқача қилиб айтганда, кутубхона қўриқчиси бор эди.
Мамлуклар даврида худди ҳозиргидагидек китобларни сақлаб, бир ѐки бир неча
ойда китобларни қайтариб берадиган ва уларни ўз вақтида берилиши ва
йўқолмаслигига масъул шахс бўлган
72
. Кутубхонада китоблар тартиби,
жилдланиши тизимли тарзда эди
73
.
ХУЛОСА
Ушбу тадқиқотни амалга ошириш натижасида қуйидаги хулосаларга
келинди:
–
Дастлаб мамлуклар хизматидан Аббосий халифалар Ма„мун, Му„тасим
улардан сўнг, Тўлуний, Ихшидий, Фотимий ва Аюбийлар фойдаланганлар.
–
1250-1382 йилларда Миср баҳрий мамлуклари ҳукмронлиги остида бўлиб,
уларнинг дастлабкилари кучли, охиргилари эса амирлар хоҳишига кўра қўйилган,
ожиз султонлар эди.
–
Султон мамлуклари махсус ҳарбий мактабларда Қуръони карим ва шариат
илмлари, чавандозлик сирларидан билим олганлар. Баҳрий мамлуклар даврида
ҳарбий интизом кучли тартиб асосида бўлган, черкеслар даврида у аста-секин
сусайиб борди.
–
Мисрдаги халифалик каттагина аҳамиятга эга эди. XIII аср ўртасида
Айюбийларни мамлук ҳарбий бошлиқлари тахтдан ағдариб, ҳокимиятни қўлга
киритганларидан сўнг, буни қонунийлаштириш учун халифа зарур эди (чунки
аслида мамлуклар сотиб олинган қуллар эди). Халифани Қоҳирага олиб келиш
ҳамда фаол ташқи сиѐсат олиб бориш туфайли мамлук султонлари ислом
оламида юқори мавқега эришганлар. Умуман олганда, Миср султонлари ва
Аббосий халифалари ўртасидаги муносабатларни ижтимоий демагогиянинг ўзига
хос бир кўриниши деб таърифлаш мумкин.
–
Давлат бошқарув тизими тўлалигича ислом характерида бўлган. Халқ
оммаси диний ва дунѐвий бошқарув ўртасидаги фарқни билмаган. Бу эса ўз
навбатида мамлукларга шариатнинг қатъий ҳукмларидан фойдаланиб, давлатни
бошқаришга кенг имкониятлар берган.
70
Усмон Турар. Тасаввуф тарихи. – Т.: Истиқлол, 1999. – Б. 98-99.
71
Ўша жойда. Ўша бет.
72
Амин Муҳаммад Муҳаммад. Ал-авқоф ва-л-ҳаѐт ал-ижтимоҝйа фҝ Миǖр. – Қоҳира: Ал-ҳай
’
а ал-миǖрҝйа, 1980.
– Б.255-257.
73
Ас-Субкий Тож ад-дин. Му„ҝд ан-ни„ам ва мубҝд ан-ниқам. – Лондон, 1908. – Б. 111
24
–
Миср мамлукларининг суд тизими ҳам ислом характерида эди. Улар
бошқариш ва судга худди мусулмон ҳуқуқи ва шариат қонунларига риоя қилиш
учун кураш ва диний бурчни амалга оширишдек қарардилар.
–
Мамлуклар давридаги солиқларнинг қонунийси (Қуръони каримда бўлган)
ҳам, ноқонуний ((Қуръони каримда бўлмаган)си ҳам ҳукмрон табақа учун хизмат
қилган.
–
Мисрдаги асосий табақа амирлар ва уларга тобеъ дехқонлар эди. Улар
солиқлар тўлашлари шарт бўлиб, агар дехқон унга бириктирилган ердан қочса,
уни мажбурлаб бу жойга қайтаришган. Шуниси қизиқки, Миср мамлуклари
ўзларига қарашли ерларда яшамай, хизмат жойларида бўлишган. Бу шундан
далолат берадики, бошқарув аъѐнлари пойтахт, муҳофаза ва шаҳарларда яшашган.
–
1258 йилгача, яъни Бағдодни мўғуллар қўлга киритгунларига қадар ислом,
фан ва маданият маркази сифатида Бағдод қаралган бўлса, 1261 йилда Қоҳирага
Аббосий халифалар қароргоҳи кўчирилгач, ўз-ўзидан бу ерга илм изловчилар,
муҳаддис ва суфийлар оқиб кела бошлади, Миср ислом дунѐси илм, фан ва
маданият марказларидан бирига айланди.
–
Мамлук султонлари суфийлар ўз тарғиботлари билан шуғулланишлари учун
кенг имкониятлар яратиб беришган. Дастлабки суфийлар хушхулқ бўлган бўлса,
кейинчалик улар яхшиликдан ѐмонликка юз тутдилар. Бу даврда бадавия,
дасуқия, шозилия тариқатлари машҳур бўлган.
–
Биз кўраѐтган даврда иқтоъ тизими аянчли ҳолатда эди. Иқтоъ ерлари
ҳарбийларга қарашлилигини йўқотаѐтганди. Агар Ўрта Осиѐ ва Эронда дехқон
якка ҳукмрон, яъни кичик мулкдор бўлса, Миср мамлукларида фаллоҳ – бу ерга
бириктирилган дехқон, янада аниқлик киритсак, катта бўлмаган ернинг ижарачи
ѐки корандачисидир.
–
Маҳаллий аҳоли ва мамлуклар алоқасида кибор мавжуд эди. Улар дехқон ва
ўрта табақа шаҳарликлардан устун туришган. Шунга қарамай, мамлук ҳарбий
бошлиқлари Мисрнинг ўтмиш удумларини сақлаган ҳолда ҳукмронлик қилишган.
–
Мамлук султони ягона ҳоким бўлиб, Қоҳирадан бошпана топган Аббосий
халифалар мусулмон дунѐсининг маънавий-руҳий раҳнамолари ҳисоблансада,
аслида мамлук султонлари ҳар томонлама ҳукмрон, халифалар гўѐ уларнинг
қўғирчоғи эди.
–
1443-52 йиллар мобайнида Маккаи мукаррамада Шоҳрух кисваси Каъба
устига Миср султони каъбапўши остидан ѐпилган.
–
Ушбу даврда манбаларда келтирилишича хонақоҳ, работ, зовиялар Мисрда
кўп бўлиб, тариқат ва мусофирлар учун хизмат қилган. Бу ерда иссиқ овқат,
кийим-бошнинг мавжудлиги туфайли фақир ва мискинларга бошпана вазифасини
ўтаган. Тариқат шайх ва муридлари ўз фаолиятларини олиб боришган. Нафақат
эркаклар балки аѐллар учун ҳам суфий уйлари мавжуд бўлган.
–
Миср мамлуклари даврида Миср фақиҳ ва уламоларининг аксарияти том
маънода суфий эмас, балки зоҳид бўлганлар.
–
Миср мамлукларининг дастлабкилари – баҳрийлар Ўрта Осиѐдан
келтирилган қуллар бўлиб, кейингилари Кавказдан келтирилган эди. Бу даврда
Мисрда фан тараққий этиб, бунда суфий уйларининг ўзига хос ҳиссаси бор.
25
Усмоний турклар Мисрни босиб олгач, Қоҳира Аббосийлар халифалиги
тугатилган.
Диссертация натижалари ва хулосаларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги
тавсияларни
бериш мумкин:
–
Тадқиқот натижаларидан Осиѐ ва Африка мамлакатлари тарихи бўйича
яратиладиган янги дарсликлар, ўқув қўлланмаларида фойдаланиш мумкин.
–
Тадқиқотдан диншунослик, исломшунослик, йўналишлари бўйича илмий
тадқиқотларда истифода этиш ва соҳага оид мутахассислар учун махсус курсда
фойдаланиш тавсия этилади.
–
Юксак инсонийлик, бағрикенгликка асосланган ислом таълимотларини
ѐритишда ва экстремистик, террористик оқимларга раддия беришда
фойдаланилади.
–
Миср мамлуклар ҳукмронлиги (1250-1517) Мовароуннаҳр диний, сиѐсий
ҳаѐти билан узвий боғлиқлиги сабабли уларнинг диний тарихини ўрганиш
Марказий Осиѐ тарихи бўйича билимларни кенгайтиради.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
1. Арипова З. Баҳрий мамлуклар тарихига доир // Тошкент ислом университети
илмий-таҳлилий ахбороти. – Тошкент, 2005. - № 1.
–
Б. 33-35.
2. Арипова З. Миср мамлук султонлари давлатидаги суд тизими // Имом ал-
Бухорий сабоқлари.
–
Тошкент, 2005.-№ 4. – Б. 205-206.
3. Арипова З. Қоҳирадаги аббосий халифалар сулоласи // Тошкент ислом
университети илмий-таҳлилий ахбороти.
–
Тошкент, 2005. - № 4. – Б. 53-56.
4. Арипова З. Миср мамлуклари даврида тасаввуф
//
ЎзР ФА Абу Райхон Беруний
номидаги шарқшунослик институтидаги У. Каримов хотирасига бағишланган
конференция маъруза матнлари баѐни. Тошкент, 2006 й. 22 ноябр.
–
Т.: ЎзР ФА
ШИ, 2006. – Б. 53-55.
5. Арипова З. Бадавия тариқати // ЎзР ФА Абу Райхон Беруний номидаги
шарқшунослик институтидаги У. Каримов хотирасига бағишланган конференция
маъруза матнлари баѐни. Тошкент, 2007 й. 16 май.- Т.: ЎзР ФА ШИ, 2007. – Б.
29-31.
6. Арипова З. Миср мамлуклари даврида солиқ тизими // Тошкент ислом
университети илмий-таҳлилий ахбороти.
–
Тошкент, 2007.
–
№ 2-3. – Б. 55-58
7. Арипова З. Мисрда черкес мамлукларининг ҳукмронлиги хусусида // Тошкент
ислом университети илмий-таҳлилий ахбороти.
–
Тошкент, 2008.
–
№ 2. – Б. 38-41
26
Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор
Арипова Зухра
Джахангировнанинг
24.00.02. Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослиги
бўйича “Миср мамлук султонлиги ва унда ислом динининг тутган ўрни (1250-
1517)” мавзуидаги диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
баҳрий ва буржий мамлуклар, мамлук султонлари,
Аббосий халифалар, ислом, солиқ, суд, ҳарбий тизими, дин пешволари,
тасаввуф.
Тадқиқот объектлари
: Миср мамлук султонлиги, мамлуклар даврида Қоҳирада
Аббосий халифалари сулоласининг шаклланиши, давлат бошқарувида ислом
динининг роли ва ўрни, мусулмон дунѐсида лидерликка даъво каби масалалар
тадқиқот объекти қилиб олинди.
Ишнинг мақсади:
Диссертациядан кўзланган асосий мақсад 1250-1517 йиллар
мобайнида Миср мамлук султонлиги ва ундаги идоравий, сиѐсий, иқтисодий,
ижтимоий ва ҳарбий тизимларини комплекс тарзда таҳлил қилиш ва уларнинг
барчасини ислом динига асосланганини очиб беришдир.
Тадқиқот усули
: Тарихий-таҳлилий, қиѐсий-таҳлилий, холислик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги
: мазкур тадқиқот Миср мамлуклари
ҳукмронлигининг исломий жиҳатларига оид биринчи комплекс илмий иш
ҳисобланиб, унда бу даврда юз берган жараѐнлар, уларга ислом динининг
таъсири, бирқатор давлатлар билан муносабатлар таҳлил қилинди.
Амалий аҳамияти
: тадқиқотда дастлабки мамлуклар Мовароуннаҳрдан
келтирилган қуллар экани, ҳукмрон мамлуклар синфи ўз тахтини
қонунийлаштириш мақсадида Аббосий халифалардан фойдаланганлари, ҳамда
улар туркий тилда суҳбатлашгани ва шу жиҳатдан тарихимиз билан боғлиқлиги
очиб берилди. Шунингдек, айрим ақидавий гуруҳларнинг илгари сураѐтган
халифаликни тиклаш ҳақидаги “ғоя” лари нотўғри эканлиги исботланди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги
: Мавзуга оид 5 та мақола,
2 та тезис чоп этилди ҳамда 2 та илмий конференцияда маъруза қилинди.
Шунингдек, Тошкент ислом университети ва Тошкент давлат шарқшунослик
институтида “Ислом тарихи” ва “Араб мамлакатлари тарихи” каби фанларда
диссертация материалларидан фойдаланилмоқда.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
Тадқиқот натижаларидан олий ўқув
юртларида “Диншунослик”, “Исломшунослик”, “Ислом тарихи”, “Шарқ
мамлакатлари тарихи” каби асосий ва махсус курсларни ўқитишда кенг истифода
қилиш, Осиѐ ва Африка мамлакатлари тарихи бўйича олиб бориладиган
тадқиқотларда фойдаланиш мумкин.
27
Р Е З Ю М Е
диссертации
Ариповой Зухры Джахангировны
на тему «Мамлюкский султанат
Египта и место ислама в нѐм (1250-1517)» на соискание ученой степени кандидата
исторических наук по специальности 24.00.02. – История и источниковедение
ислама
Ключевые слова
: бахритские и бурджитские мамлюки, мамлюкские султаны,
аббасидские халифы, ислам, налоговая, судебная, военная системы, религиозные
деятели, суфизм.
Объекты исследования
: султанат мамлюков в Египте, формирование в Каире
династии Аббасидских халифов, место ислама в управлении государством и
попытка за лидерство в мусульманском мире.
Цель работы
: комплексный анализ политической, финансовой, общественной и
военной системы государства мамлюков в Египте в период 1250-1517 годов,
выявление места и роли ислама в мамлюкском султанате.
Методы исследования
: историко-аналитический, сравнительно-аналитический
методы и принцип объективности.
Полученные результаты и их новизна
: Исследование представляет собой
научную работу, в которой проведен комплексный анализ становления и
функционирования мамлюкского султаната в Египте его взаимоотношений с
рядом государств, а также впервые сделана попытка выявить место и степень
влияния ислама на общественно-политические и административные процессы в
государстве мамлюков.
Практическая значимость
: В результате исследования выявлено, что первые
мамлюки были рабами, привезѐнными из Мавераннахра, что управленческий
класс мамлюков воспользовался халифами-аббасидами в целях легитимизации
своего трона. Выявленные факты о том, что мамлюки говорили на тюркском
языке, являются свидетельством того, что существует историческая связь между
султанатом и рядом государств Средней Азии, и Узбекистаном, в частности.
Отдельные положения диссертации могут быть использованы в качестве
контраргументов экстремистским “идеям” о воссоздании халифата.
Степень внедрения и экономическая эффективность
: опубликовано 5 научных
статей и 2 тезиса, раскрывающих тему исследования, сделано 2 доклада в
научных конференциях. Материалы диссертации используются в рамках
преподавания дисциплин «История ислама» и «История Арабских стран» в
Ташкентском исламском университете и Ташкентском государственном
институте востоковедения.
Область применения
: Итоги исследования можно использовать в основных и
специальных курсах, преподаваемых в ВУЗах соответствующего профиля, в
частности «История ислама» и «История народов Востока», при проведении
научных изысканий по истории народов Азии и Африки.
28
RESUME
Thesis of
Aripova
Zuhra
on the scientific degree competition of the doctor of
philosophy in the Historical specialty 24.00.02 - History and Source Studies of Islam
subject: “The Role of Islam in the Sultanate of Egyptian Mamluks (1250-1517)”.
Key words:
bahrid and burjid Mamluks, Abbasid caliphs, Islam, tax, court, military
system, religious scholars, Sufism.
Subjects of the inquiry:
the Egyptian Mamluk Sultanate, the formation of the dynasty
of Abbasid caliphs in Cairo within the reign of Mamluks, the Mamluk sultans‟ claim for
leadership in the Muslim world.
Aim of the inquiry:
the objective of the thesis is to reveal the idea that the Egyptian
Mamluk Sultanate‟s official, political, economic, social and military systems‟ complex
analyses were chiefly based on Islam.
Methods of inquiry:
historically-analytical, comparatively-analytical, objectivity.
The results achieved and their novelty:
this is the initial comprehensive work that
covers the Islam-related issues of the Egyptian Mamluk Sultanate; the thesis analyses
the influence of Islam on the processes of that period.
Practical value:
the thesis investigates a number of issues: the initially brought
Mamluks were in fact slaves; the reigning class of Mamluks referred to the Abbasid
caliphs in order to legalize their throne; they communicated in the Turkic language, thus
related to the Uzbek history. In addition, the “ideas” of certain sects to reestablish
Islamic Caliphate was proven to be wrong.
Degree of embed and economic effectivity:
Over 5 articles dealing with the theme and
two theses were published; speeches were also made at two scientific conferences. The
complete text is being planned to publication as a monograph.
Sphere of usage:
The findings of the thesis can be applied to the lessons on Religious
Studies, Islamic Studies, History of Islam, History of Eastern Countries and special
courses; it can be used in conducting investigations on the history of Asia-African
countries.
ТАДҚИҚОТЧИ
З.АРИПОВА
29
30
Босишга рухсат этилди. 14.10.2008. Шартли босма табоғи 1,75.
Бичими 84x60. Адади 120. Заказ №
“Тошкент ислом университети” нашриѐт-матбаа бирлашмаси босмахонасида чоп
этилди. 100011. Тошкент ш. , А.Қодирий, 11
31
