ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ
ВАЗИРЛИГИ
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 81’322.5-053.2
Қурбонова Мунаввара Абдужабборовна
Ўзбек болалар нутқи лексикасининг
социопсихолингвистик тадқиқи
10.02.19 – Тил назарияси
Филология фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун ѐзилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент – 2009
Диссертация Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Умумий
тилшунослик ва компьютер лингвистикаси кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар:
филология фанлари доктори, профессор
Ҳамидулла Арипович Дадабоев
Расмий оппонентлар:
филология фанлари доктори, профессор
Равшанхўжа Расулов
филология фанлари номзоди, профессор
Омон Мўминович Мўминов
Етакчи ташкилот:
Тошкент давлат шарқшунослик институти
Ҳимоя Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги К.067.44.02
рақамли Ихтисослашган кенгашнинг 2009 йил “29” сентябр соат 14:00 да ўтадиган
мажлисида бўлади.
Манзил: 100138, Тошкент, Учтепа тумани, Кичик халқа йўли кўчаси, Г-9а мавзеси,
21-а уй, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация билан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети илмий
кутубхонасида (100138, Тошкент, Учтепа тумани, Кичик халқа йўли кўчаси, Г- 9а мавзеси,
21-а уй) танишиш мумкин.
Автореферат 2009 йил август ойининг 28 куни тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш илмий котиби,
филология фанлари номзоди, доцент
Д.Тешабоева
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Мактабгача ѐшдаги болалар ва ўқувчилар нутқий
мулоқотига оид социопсихолингвистик хусусиятлар тадқиқи таълим-тарбия жараѐни
билан бевосита боғлиқ бўлиб, истиқлол йилларида юртбошимиз И.Каримовнинг
ташаббуслари билан мазкур масалага катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан,
Президентимизнинг баркамол авлод тарбияси билан боғлиқ масалалар таҳлилига
бағишланган асарларида ушбу масалага алоҳида урғу берилган: “Келажакда Ўзбекистон
юксак даражада тараққий этган иқтисоди билангина эмас, балки билимдон, маънавий
жиҳатдан етук фарзандлари билан ҳам жаҳонни қойил қилиши лозим”
1
.
1
1
Каримов И. Баркамол авлод орзуси. - Тошкент: Шарқ, 1999. - Б. 92.
Демак, боланинг таълим-тарбияси ва когнитив тараққиѐти билан боғлиқ хусусиятлар,
энг аввало, унинг нутқий хулқида ўз ифодасини топади. Тилшуносликда мактабгача
ѐшдаги ўзбек болалар нутқининг онтогенетик хусусиятларини лингвистик аспектда
ўрганиш юзасидан олиб борилган тадқиқотлар мавжуд. Кейинги даврларга келиб, ўзбек
тилшунослигида болалар нутқининг лингвистик хусусиятлари ўрганила бошланган бўлса-
да, ҳозирга қадар унинг лексик-семантик жиҳатлари социопсихолингвистик нуқтаи
назардан монографик планда тадқиқ қилинмаган. Бу эса танланган мавзунинг нақадар
долзарб эканлигини кўрсатади.
Ўзбек болалар нутқи лексикасига доир масалаларга ойдинлик киритиш тил ва нутқ
муносабати, тафаккур ва нутқ муносабати, нутқий фаолият назарияси каби
психолингвистик ҳамда социолингвистик муаммолар талқинида муҳим ўрин тутади. Бу
эса ўз навбатида тилнинг ички имкониятларини янада аниқлаштириш учун хизмат қилади.
Чунки тилнинг асосий қурилиш материали сўздир.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Болалар нутқининг лексик хусусиятлари
жаҳон тилшунослигида атрофлича ўрганилган бўлиб, бу борада олиб борилган изланиш
натижалари таҳлили Л.С.Виготский, А.Н.Гвоздев, Н.М.Юрьева, A.Г.Эллиот, О.О.Рулѐва,
С.Н.Цейтлин каби тадқиқотчиларнинг ишларида ўз ифодасини топган. Мазкур олимлар
томонидан амалга оширилган тадқиқотларнинг аксарият қисмида асосан кичик ѐшдаги
болалар нутқига хос хусусиятлар баѐн этилган
1
.
Ўзбек тилшунослигида М.С.Исмаилов, О.Умархўжаева, Н.С.Сайидираҳимова ҳамда
Г.Искандарова томонидан амалга оширилган қатор тадқиқотлар бу йўналишга бўлган
қизиқишнинг тобора ортиб бораѐтганлигидан далолат беради. Уларда асосан мактабгача
ѐшдаги болалар нутқининг фонетик ҳамда грамматик хусусиятлари, болаларда нутқ
маҳсулининг пайдо бўлиши ва шаклланиши, бола нутқий фаолиятида ижтимоий
муҳитнинг аҳамияти, боланинг ижтимоийлашув жараѐнида неологизмларнинг ўрни
билан боғлиқ масалалар лингвистик ва социолингвистик нуқтаи назардан талқин
қилинган
2
. Бироқ ўзбек миллатига мансуб болалар ва ўсмирлар нутқи лексикасининг
социопсихолингвистик хусусиятлари юзасидан махсус тадқиқот амалга оширилмаган.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
Диссертация мавзуси Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Умумий тилшунослик ва компьютер лингвистикаси кафедраси илмий-тадқиқот режасига
киритилган “Тилнинг ижтимоий, тарихий ва диалектал тараққиѐти” муаммосининг
таркибий қисми ҳисобланади. Ушбу мавзу Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети Илмий-техникавий кенгашида (2-сонли баѐннома, 2008 йил 28 март),
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги хорижий тиллар бўйича
номзодлик ва докторлик диссертация мавзуларини тасдиқловчи Мувофиқлаштирувчи
кенгашда муҳокама этилиб (4-сонли баѐннома, 2008 йил 30 апрель) тасдиқланган.
Тадқиқот мақсади.
Диссертациянинг бош мақсади монолингвал ва билингвал ўзбек
болалар нутқи лексикасини социолингвистик ҳамда психолингвистик аспектда тадқиқ
этиш орқали функционал-семантик жиҳатдан муштарак ва ўзига хос хусусиятларни
аниқлашга қаратилган.
1
Қаранг: Выготский Л.С. Мышление и речь. - М.-Л.: Просвещение, 1934 - 262 с; Гвоздев А.Н. Вопросы
изучения детской речи. – М.: Акад. пед. наук РСФСР. 1961. - 461 с; Юрьева Н.М. Изучение семантики
производного слова в детской речи // Фонетика и психология речи. - Иваново, 1984. - С. 141-149; Elliot A.G.
Child language. Cambridge Univ.Press, 1988. - P. 174-175; Рульова О.О. Номiнативний аспект дитячого
мовлення. Автореф. дис. … канд. фiлол. наук. - Одеса, 2002. - 19 с; Цейтлин С.Н. Направления и аспекты
изучения детской речи.
http://www.iling.spb.ru/grammatikon/child/contence.html - 31.05.2004
. - C. 275-279.
2
Қаранг: Исмаилов М.С. Грамматические способы выражения пространственных отношений при двуязычии
(на материале узбекско-русского раннего двуязычия). Автореф. дис. … канд. филол. наук. - М., 1988. - С. 3-
15; Умархўжаева О. Болалар нутқининг баъзи фонетик хусусиятлари // Ўзбек тили ва адабиѐти. - Тошкент,
1997. - № 5. - Б. 52-53; Сайидираҳимова Н.С. Мактабгача ѐшдаги ўзбек болалар нутқининг лингвистик
хусусиятлари. Филол. фан. номз. … дис. - Тошкент, 2004. - 126 б; Искандарова Г. Болалар нутқига оид баъзи
мулоҳазалар // Ўзбек филологиясига оид тадқиқотлар: Илмий-амалий анжуман материаллари. - Тошкент:
ЎзМУ, 2009. - Б. 19-23.
Тадқиқот вазифалари. У
шбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар
қўйилган:
-
болалар нутқи лексикасининг ижтимоий хосланишини тадқиқ этиш;
-
болаларнинг нутқий фаолиятида лисоний вазият таъсирида юзага келувчи лексик
муаммоларни ўрганиш;
-
болалар нутқини номинатив аспектда текшириш асосида номлашнинг
психолингвистик омилларини белгилаш;
-
болалар нутқига хос ясама сўзларнинг семантик структурасини таҳлил қилиш;
-
болалар
луғат
захирасининг
такомиллашувида
интеллектуал-психологик
ўйинларнинг аҳамиятини аниқлаш;
-
болалар томонидан мавҳум сўзлар семантикасининг идрок этилишини талқин
қилиш.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Мавзуни ѐритишда 2002-2008 йилларда 9 ойдан 16
ѐшгача бўлган Сирдарѐ, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳрида яшовчи болалар,
Тошкент шаҳар Собир Раҳимов туманидаги “Дўмбоқча” номли 16-сон, “Жайрон” номли
118-сон, “Ширинтой” номли 464-сон, Мирзо Улуғбек туманидаги “Зайчик” номли 367-
сон, “Солнышко” номли 547-сон мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари,
Собир Раҳимов туманидаги “Камол авлод”, “Ораста” номли 94-сон боғча-мактаб
мажмуалари, форс тилига ихтисослаштирилган 119-сон, 146- 159-сон, Шайхонтоҳур
туманидаги 1-сон, Чилонзор туманидаги 131-сон, Миробод туманидаги 214-сон умумий
ўрта таълим мактаблари, Мирзо Улуғбек туманидаги ижтимоий фанларга йўналтирилган
махсус мактаб ҳамда Ҳамза туманидаги Йўлдош Охунбобоев номли кўзи ожиз ва заиф
кўрувчи болалар махсус мактаб-интернати ўқувчиларининг оғзаки нутқидан аудиотасмага
ѐзиб олинган мисоллар, болалар томонидан лотин графикасига асосланган янги ўзбек
алифбосида ѐзилган далиллар, инглиз ва форс тилида қайд этилган лексик материаллар
манба сифатида хизмат қилган. Тадқиқот предметини болалар нутқининг
социолингвистик ва психолингвистик аспекти ташкил қилади.
Тадқиқот методлари.
Мавзу
юзасидан мисоллар тўплашда кузатиш, тажриба,
сўров, суҳбат, сўзни изоҳлаш, тавсифлаш, тест, билим даражасини аниқлаш методларидан
фойдаланилган. Жамланган далилларни таҳлил қилишда ижтимоий шароитни таҳлил
қилиш, қиѐслаш, семантик дифференциация, таснифлаш, субституция, кластер, статистик
методлар қўлланилган.
Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:
1.
Болалар сўз захирасининг бойиб боришида уларни қуршаб турган муҳитга хос
социолингвистик омилларнинг таъсири каттадир. Онтогенез жараѐнида ижтимоий
белгилар асосида намоѐн бўлувчи лексик диалектизмларни семантик хусусиятларига кўра
гуруҳларга ажратиш мумкин.
2.
Бир тилнинг икки шакли ѐки икки тилдан фойдаланиш жараѐнида болалар
томонидан ўзлаштирилган лексик бирликлар уларнинг нутқида ўзига хос тарзда намоѐн
бўлади. Ўқувчиларнинг нутқий фаолиятида лисоний вазият билан боғлиқ ҳолда юзага
келувчи муаммоли жиҳатлар кўп кузатилади.
3.
Болалар нутқига оид атов бирликларининг муайян қисми психолингвистик
омиллар таъсирида пайдо бўлади. Уларни функционал-семантик хусусиятларига кўра
гуруҳларга таснифлаш мақсадга мувофиқдир.
4.
Аксарият ҳолларда болаларга хос сўз ясаш ҳодисаси уларнинг луғат захирасида
мавжуд бўлган лисоний қолиплардан ижодий фойдаланиши натижасида юз беради. Шунга
кўра, болаларга хос сўз-ижод жараѐни нутқий номинациянинг муҳим омили сифатида
талқин қилинади.
5.
Нутқий фаолиятнинг ривожланиш босқичида болалар кўплаб луғавий
бирликларни ўйин орқали ўзлаштириб оладилар. Шу жиҳатдан болалар нутқий хулқи ва
коммуникатив салоҳиятининг ортиб боришида лексик ўйинлар муҳим ўрин тутади.
6.
Болалар томонидан мавҳум тушунчаларнинг идрок этилишида муайян
тафовутлар кўзга ташланади. Кичик ѐшдаги болалар ва ўсмирлар коммуникатив
фаолиятида кузатиладиган мавҳум сўзларнинг маъно қирраларини тадқиқ этишда улар
нутқида ифодаланадиган лексемаларнинг перцептив хусусиятига асосланилади.
Ишнинг илмий янгилиги.
Ўзбек миллатига мансуб мактабгача ѐшдаги болалар ва
ўқувчилар нутқининг лексик-семантик хусусиятларини социолингвистик ҳамда
психолингвистик нуқтаи назардан талқин қилиш орқали қуйидаги янгиликларга
эришилди:
-
болалар нутқида ижтимоий омиллар таъсирида юзага келувчи лексик
диалектизмлар семантик хусусиятларига кўра гуруҳларга таснифланди;
-
диглоссия ва сунъий билингвизмнинг бола лексиконига таъсири тадқиқ этилди;
-
болалар нутқига хос сўзнинг номлаш функцияси асослари ѐритилди;
-
болалар нутқига оид индивидуал неологизмларнинг юзага келиш сабаблари
аниқланди;
-
болалар лисоний қобилиятининг шаклланиши ва ривожланишида лексик
ўйинларнинг аҳамияти баѐн этилди;
-
болалар ва ўсмирлар перцептив луғатида мавҳум лексемаларнинг ифодаланиши
таҳлил қилинди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижалари
тилшуносликнинг психолингвистика ва социолингвистика йўналишларида юзага келувчи
илмий ишлар учун назарий манба бўла олади. Мавзуга оид далилий материаллардан
болалар луғат захирасини янги лексик бирликлар билан бойитиш орқали уларнинг
нутқини
ривожлантириш
учун
амалий
тавсиялар,
социолингвистика
ҳамда
психолингвистика курслари бўйича ўқув қўлланма ва дарсликлар ѐзишда фойдаланиш
мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Диссертация иши натижаларидан ЎзМУ ўзбек
филологияси
факультети
магистрларига
социолингвистика,
психолингвистика,
тилшунослик назарияси ва методологияси курслари бўйича маъруза ҳамда амалий
машғулот дарсларини олиб боришда фойдаланилмоқда.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Диссертация ЎзМУ Умумий тилшунослик ва компьютер
лингвистикаси ҳамда Туркология ва факультетлараро ўзбек тили кафедраларининг қўшма
йиғилиши (2-сонли баѐннома, 2008 йил 26 сентябрь) ҳамда ЎзДЖТУ ҳузуридаги
К.067.44.02 рақамли Ихтисослашган кенгаш қошидаги Илмий семинарда (2-сонли
баѐннома, 2009 йил 2 июнь) муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.
Тадқиқот натижалари юзасидан ЎзМУ ўзбек филологияси факультетида бўлиб ўтган
ѐш олимларнинг анъанавий илмий анжуманлари (2004 йил 14 апрель, 2005 йил 26 апрель,
2006 йил 19 апрель), университет ташкил этилганлигининг 90 йиллигига бағишланган
“Аспирант, тадқиқотчи, магистр ва бакалавр талабалар илмий-амалий конференцияси”,
“Университет таълими: кеча, бугун, эртага” мавзусидаги ѐш олимлар илмий-амалий
конференцияси (2008 йил 28 апрель, 2008 йил 30 сентябрь), Жаҳон иқтисодиѐти ва
дипломатия университетида бўлиб ўтган “Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш,
мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилиш – давр талаби” мавзусидаги 5-илмий-амалий
конференция (2005 йил 5 май), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги томонидан ўтказилган “Иқтидорли талабалар Республика илмий-амалий
анжумани ҳамда илмий ишлари танлови” (2007 йил 1-3 март), Қозоғистон Миллий
университетида бўлиб ўтган “Тiл және жаhандану: бугiнi мен болашағы” мавзусидаги
халқаро илмий-назарий конференция (2008 йил 27-28 ноябрь)ларда маърузалар қилинган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертациянинг асосий мазмуни бўйича
Республикадаги илмий журналларда (5), халқаро миқѐсда (2) ва илмий тўпламларда (8)
жами 15 та мақола ва 1 та маъруза тезиси чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Иш кириш, уч боб, умумий хулосалар ва
фойдаланилган адабиѐтлар рўйхатидан иборат бўлиб, диссертацияга тажриба натижалари
акс этган жадваллар ва синов жараѐнида фойдаланилган суратлар илова қилинди.
Диссертациянинг умумий ҳажми 154 саҳифадан иборат.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
“Кириш”
қисмида мавзуга доир илмий адабиѐтлар шарҳи
келтирилган. Унда жаҳон ва ўзбек тилшунослигида онтолингвистика доирасида амалга
оширилган тадқиқотларда илгари сурилган назарияларга муносабат билдирилган. Мазкур
йўналиш бўйича ўз ечимини кутаѐтган муаммолар ѐритилган.
Тадқиқотнинг 1-боби
“Бола сўз бойлигининг ортиб боришида мулоқот
муҳитининг ўрни”
деб номланган.
1.1. бўлимда
“Болалар нутқи лексикасининг
ижтимоий хосланиши”
тадқиқ этилган.
Инсон бутун ҳаѐти давомида тил бойликларини ўзлаштириш орқали нутқини
такомиллаштириб боради. Онтогенез даври она тилининг луғат тизимини
ўзлаштиришдаги асосий босқич сифатида эътироф этилса-да, лисоний бирликлар ҳар
доим ҳам боланинг нутқида тил меъѐрларига мувофиқ ҳолда ифодаланмайди. Айниқса,
болалар вербал мулоқотининг шаклланишини бевосита кузатиш жараѐнида уларнинг
нутқида акс этган бир қатор лексик воситалар юқоридаги фикрни тасдиқлайди:
умма
сўзи
аксарият болаларнинг нутқида “сув” маъносини англатади. Болалар нутқида бундай
лексик бирликлар ижтимоий омиллар таъсирида пайдо бўлади. Бунда нафақат боланинг
руҳий ҳолати билан боғлиқ ички омиллар, балки ташқи таъсир бирликлари
1
ҳам муҳим
аҳамиятга эгадир. Чунки юқоридаги каби луғавий бирликлар дастлаб бола билан
мулоқотга киришаѐтган катталар томонидан фикрни тушунарли тарзда акс эттириш
мақсадида истеъмолда қўлланади. Бола эса бундай нутқий ифодаларни катталардан
эшитиб, қандай маъно англатишини хотирада сақлаб қолади ва мулоқот вазиятида
улардан фойдаланади. Мазкур ѐш давридаги болаларнинг луғат бойлиги кам бўлганлиги
туфайли, юқоридаги сингари сўзлар уларнинг нутқида интеграл семага эга бўлади. Чунки
болалар нутқида учрайдиган бу каби мисолларнинг аксарияти ҳудудий ва ижтимоий
белгилар асосида юзага келади. В.М.Жирмунский бу ҳақда шундай деб ѐзади: “Ҳар
қандай тилда ҳудудий диалектология мавжуд экан, унда ижтимоий диалектология ҳам
бўлиши лозим”
2
. Шунга кўра, бу борадаги кузатув жараѐнида тўпланган далилларни
болалар нутқига хос лексик диалектизм сифатида талқин қилиш мақсадга мувофиқдир:
карнай-сурнай овози Тошкент шаҳар шевасида сўзлашувчи болалар нутқида
ғата
-
ғата
-
ғу
деб аталса, Сирдарѐ вилоятида яшовчи болалар томонидан ушбу тушунчани ифодалашда
вота
-
вота
сўзи истифода этилади. Аксинча, болалар нутқига оид айрим лексик
диалектизмлар семантик жиҳатдан шевалараро фарқланади:
папа
сўзи Тошкент шаҳар
шевасида мулоқотга киришувчи болалар нутқида қуш ва унинг турларини номлашга
хизмат қилса, Андижон вилоятида яшовчи болалар нутқида “иссиқ” маъносини англатади.
Тошкент шаҳар шевасида сўзлашувчи болалар нутқида эса “иссиқ” тушунчаси
жиз
сўзи
орқали ифодаланади.
Тошкент шаҳар шевасида сўзлашувчи болалар нутқига хос бундай нутқий
бирликларни лексик-семантик хусусиятларига кўра тўрт гуруҳга ажратиш мумкин:
I.
Нарса-буюм ва шахс номини билдирувчи сўзлар:
нинни
– чақалоқ,
гол
– тўп,
хая
– кийим,
попоқ
– оѐқ кийим,
аяя
– уят,
вава
– яра,
ашша
– овқат,
нанна
– нон.
II.
Иш-ҳаракатнинг номини билдирувчи сўзлар:
уппа
– кўтармоқ,
бум
– йиқилмоқ,
атата
– урмоқ,
хам –
емоқ.
III.
Нарса-буюмнинг белгисини билдирувчи сўзлар:
опоқ
– яхши, тоза,
бижи
– ѐмон,
кир.
1
Қаранг: Мўминов С.М. Ўзбек мулоқот хулқининг ижтимоий-лисоний хусусиятлари. Филол. фан. док.
...дис. автореф. - Тошкент, 2000. - Б. 8-9.
2
Жирмунский В.М. Вопросы социальной лингвистики. - Л.: Наука, 1969. - С. 23.
IV.
Имитация усули асосида ҳосил бўлган сўзлар:
чиқ
-
чиқ –
соат,
би
-
бип –
машина
1
.
Мазкур лексик воситалар болалар мулоқотига хос шева унсурлари сифатида
ишлатилса ҳам, улар муайян вақт давомида гўдакнинг фаол луғатидан ўрин эгаллайди.
Бола нутқий мулоқотининг ривожланиши ва тафаккурининг кенгайиши натижасида унинг
лексиконида мавжуд бўлган юқоридаги каби ўзига хос ифода воситалари меъѐрий нутқ
бирликлари билан алмашади. Бироқ боланинг ҳаѐтий тажрибаси етарли бўлмаганлиги
учун у айрим сўзларнинг маъносини тез ўзлаштира олмайди. Бу жараѐн узоқ давом этиб,
бутун мактабгача ѐш даврини қамраб олади.
1.2. бўлимда
“Боланинг сўз қўллаш жараѐнида диглоссия ҳодисасининг намоѐн
бўлиши” ҳақида сўз боради. Тил луғат тизимининг ўзлаштирилиш жараѐнида мулоқот
муҳити
2
га боғлиқ ҳолда юзага келувчи мураккабликлар ўқувчиларнинг ѐзма нутқида кўп
кузатилади. Улар нутқида учрайдиган аксарият лексик муаммолар диглоссия
3
ҳодисаси
асосида намоѐн бўлади. Бунга асосан муайян шева доирасида кузатиладиган лисоний
вариативлик
4
сабаб бўлади. Мазкур ҳодиса маҳаллий шевада сўз қандай талаффуз
қилинса, боланинг ѐзма нутқида ҳам шу тарзда акс этиши натижасида юз беради. Бунда у
саводхонлик билан боғлиқ социолингвистик муаммоларга дуч келади.
1.3. бўлимда
“Сунъий билингвизм ҳодисасининг бола лексиконига таъсири”
билан
боғлиқ масалалар талқин қилинган. Глобаллашув жараѐнида қатор ижтимоий талаблар
асосида
юзага
келаѐтган
билингвизм
ҳодисаси
социолингвистика
ва
психолингвистиканинг жиддий эътибор қаратилиши лозим бўлган масалаларидан
биридир.
Назарий манбаларда қайд этилишича, юзага келиш шароитларига кўра
билингвизмнинг табиий ва сунъий кўринишлари ўзаро фарқланади. Табиий билингвизм
асосан боланинг нутқи шаклланаѐтган даврда пайдо бўлади ва турли тилли ижтимоий
муҳит таъсирида ривожланади. Сунъий билингвизм эса ўқитиш натижасида вужудга
келади. Бунда боланинг тафаккур тарзи учун она тилига оид материаллар асос сифатида
хизмат қилади
5
. Ўзбекистонда болалар билингвизмининг мазкур типи кенг тарқалган
бўлиб, бу вазият кўп жиҳатдан лексик-семантик интерференция ва кодлар аралашуви
6
билан боғлиқ муаммоларни талқин қилишда катта аҳамият касб этади.
Биз сунъий билингвизм шароитида хорижий тил лексикасининг ўзлаштирилиш
жараѐни билан боғлиқ масалаларни тадқиқ этиш мақсадида 2005 йил 15 майда 12-13 ѐшли
ўзбек болаларнинг форс тилидаги нутқи устида тажриба ўтказдик. Синов жараѐнида
Тошкент шаҳридаги форс тилига ихтисослаштирилган 119-сон умумий ўрта таълим
мактабининг ўн икки нафар 6-синф ўқувчиси иштирок этди. Тажриба икки босқичда, ѐзма
равишда амалга оширилди
7
.
Биринчи босқичда нуқталар ўрнига сўз қўйиб, давом эттирилиши керак бўлган
“Qish faslida havo sovuq bo„ladi va tez-tez … yog„adi” нутқий қурилмасидан материал
сифатида фойдаланилди
8
. Ушбу нутқий қурилма синф доскасига ѐзиб қўйилди ва
синалувчиларга жумлани тўлдириб, форс тилига таржима қилиш вазифаси топширилди.
Бунда лингводидактик усулга асосланилди. Бу босқичда эришилган натижаларга кўра,
1
1.1. бўлимда таҳлил қилинган лексик диалектизмлар 2004-2008 йилларда Тошкент шаҳрида яшовчи
Н.Арипова, А.Абдуҳалилов, Сирдарѐ вилоятида яшовчи Ф.Неъматжонова, Г.Аҳмедова, Андижон вилоятида
яшовчи Ф.Раҳимова , А.Ўрмоновлар нутқи устида олиб борилган бевосита кузатувларга кўра қайд этилган.
2
Швейцер А.Д., Никольский Л.Б. Введение в социолингвистику. - М.: Высшая школа, 1978. - С. 91-93.
3
Қаранг: Беликов В.И., Крысин Л.П. Социолингвистика. - М.: РГГУ, 2001. - С. 55-59.
4
Кўрсатилган манба. - С. 36-39.
5
Қаранг: Кашкуревич Л.Г. Приѐмы и методы предупреждения интерференции родного языка в
искусственном билингвизме // Принципы и методы социолингвистических исследований. - М.: Наука, 1989.
- С. 153-171.
6
Қаранг: Беликов В.И., Крысин Л.П. Кўрсатилган манба, - С. 31.
7
Топшириқ матнидаги ўзбек тилига оид лисоний бирликлар тажриба иштирокчиларига тушунарли бўлиши
учун лотин ѐзувига асосланган янги алифбода берилган.
8
Тажриба материалини тайѐрлашда фойдаланилган манба: Куранбеков А. ва б. Форс тилидан ўқув дастури
(тилга ихтисослашган умумтаълим мактабларининг I-IX синфлари учун). - Тошкент, 2002. -19 б.
тўққиз нафар ўқувчи “Qish faslida havo sovuq bo„ladi va tez-tez … yog„adi ( ﺍﻮﻫ ﻥﺎﺗﺳﻣﺰ ﻞﺻﻔﺭﺪ
ﺩﻮﺰ ﻮ ﺩﻮﺷﻳﻤ ﺩﺭﺴ
-
ﺩﺭﺎﺒﻳﻤ ... ﺩﻮﺰ
) тарзида ифодаланган жумладаги нуқталар ўрнига “қор”
(“ﻑﺭﺒ”) сўзини қўйиб, гапни тўғри таржима қилган. Бироқ улардан айримларининг ѐзма
нутқида орфографик хатолар кузатилади: Н.Усмонова ва Н.Фахриддинова ﺩﻮﺰ - зет) ﺰﻮﺩ-
тез) сўзини ѐзишда чўзиқ ﻭ (у) унлисини тушириб қолдирган. Тўрт нафар синалувчи
нуқталар ўрнига “қор” лексемасини тўғри қўйган бўлишига қарамай, жумлани форс
тилига таржима қилишда бир оз қийналган: К. Умарова юқоридаги жумла мазмунини
форс тилида изоҳлашга ҳаракат қилган бўлса-да, сўз захирасининг камлиги сабабли ﺪﺮﺎﺑﻳﻤ
ﻒﺮﺒ (қор ѐғади) нутқий қурилмасини ﺩﻭﺷﻳﻤ
ﻦﺍﺮﺎﺒ (ѐмғир бўлади) тарзида ифодалаган.
Иккинчи босқичда тажриба иштирокчиларининг саводхонлик даражасини аниқлаш
мақсадида уларга тест топшириғи берилди. Бу босқичда тарқатма материал сифатида
тақдим этилган саволлар барча ўқувчилар учун бир хилдир:
1.Qaysi qatordagi so„zlar to„g„ri yozilgan?
a)
ﻥﺎﺗﺴﺭﺒﺪ
„ ﺏﺎﺗﻴﻜ
„ﮒﺮﺰﻭﺒ
b)
ﺲﺎﺑﻠ
„
ﺰﻭﻤﺍ ﺵﻨﺍﺪ
„
ﺮﻭﺣﺷﻤ
c)
ﻡﻨﺍﻭﺧﻳﻤ
„ﺮﺎﮔﺯﻮﻤﺁ
„ﮏﭽﻭﻜ
2.
Zid ma‟noli so„zlar berilgan qatorni belgilang.
a)
ﮓﻨﺷﻘ
-
ﺎﺑﻴﺰ
b)
ﻡﺭﮔ
-
ﺩﺭﺴ
c)
ﺕﻔﻫ
-
ﺕﺷﻫ
1
Иккинчи босқичда синалувчиларга билим даражасини аниқлаш усули
2
асосида
тақдим этилган 1-топшириқ имло қоидаларига мувофиқ тарзда ифодаланган сўзлар
қаторини белгилашга йўналтирилган бўлиб, мазкур саволга берилган тўғри жавоблар сони
6 тани ташкил этади: И.Эркинова “с) ﻤﻳﺧﻭﺍﻨﻡ „ﺁﻤﻮﺯﮔﺎﺮ
„ﻜﻭﭽﮏ” (кичик, ўқитувчи, ўқийман)
тарзидаги жавоб вариантини белгилаш орқали вазифани тўғри бажарган. Олти нафар
ўқувчи эса тўғри жавобни аниқлай олмаган: Н.Усмонова топшириқни бажариш жараѐнида
орфографик жиҳатдан нотўғри ѐзилган “ a) ﮒﺮﺰﻭﺑ „ﺐﺎﺗﻳﮐ „ﻦﺎﺗﺳﺮﺑﺪ” (мактаб, китоб, катта)
сўзлари акс этган жавоб вариантини белгилаган. Юқоридаги каби жавоблардан баъзи
ўқувчиларнинг форс тилида чўзиқ ѐки қисқа унли товушлар иштирок этган сўзлар қандай
ѐзилишини фарқлай олмаслиги маълум бўлди.
Демак, бундай ҳолатларнинг юзага келиши тажриба иштирокчиларининг форс
тилига оид луғавий бирликлар имлоси бўйича билим савияси билан боғлиқ. Шу жиҳатдан
амалий социолингвистиканинг орфографик қоидалар билан боғлиқ муаммоли
масалаларни ҳал этиш борасидаги муҳим вазифаларидан бири имло луғатларини
тузишдир. Тажриба иштирокчиларининг нутқида кузатилган орфографик ва лексик-
грамматик хатоларнинг юзага келиш сабабини ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари
учун форс тилидан дарсликларнинг мавжуд эмаслиги билан ҳам изоҳлаш мумкин.
Иккинчи топшириқ ўқувчиларнинг хорижий тилга оид билимларини синовдан
ўтказиш орқали улар нутқида юзага келувчи лексик муаммоларни аниқлашга қаратилган
бўлиб, бунда етти нафар ўқувчи қониқарли натижа кўрсатган: Т.Зиятова ўзаро антоним
бўлган сўзларни аниқлаш бўйича берилган жавоб вариантларидан “b)
ﮔﺭﻡ
-
ﺴﺭﺩ
” (совуқ-
иссиқ) сўзлари келтирилган қаторни танлаган. Ушбу вазифани бажаришда беш нафар
ўқувчи хатога йўл қўйган: С.Соипова ўзаро пароним бўлган “с) ﻫﻔﺕ - ﻫﺷﺕ ” (етти-саккиз)
сўзлари қайд этилган қаторни кўрсатган бўлса, Д.Исмоилова “а) ﻘﺷﻨﮓ
-
ﺰﺑﻴﺎ”
(
чиройли-
гўзал) сўзлари берилган лексик синонимлар қаторини белгилаган. Айрим
1
Куранбеков А. ва б. Кўрсатилган манба. - 19 б.
2
Қаранг:
Хашимов Р.И. О некоторых методах и приемах билингвических исследований // Принципы и
методы социолингвистических исследований. - М.: Наука, 1989. - С. 90.
синалувчиларнинг жавобларида сўз семантикаси билан боғлиқ юқоридаги сингари
ҳолатларнинг юзага келиши улар томонидан нафақат иккинчи тил, балки она тили лексик
қатламига хос қонуниятларнинг етарли даражада ўзлаштирилмаганлигидан далолат
беради.
Сунъий билингвизмнинг шаклланиш жараѐнида юзага келувчи бундай ҳолатларни
шу тарзда изоҳлаш мумкинки, бола иккинчи тилни ўзлаштиришда хорижий тил луғат
таркибига оид лексик бирликларни фақат дарс вақтларида қўллайди. Оила муҳитида,
умуман, дарсдан ташқари вақтларда эса у асосан она тилидаги сўзлашув нутқидан
фойдаланади. Чунки Ўзбекистонда бир таркибли лисоний вазият мавжуд бўлиб, бу
мувозанатлашмаган эндоглоссия
1
ҳолатини акс эттиради.
Бу борадаги тажриба натижаларини умумлаштириб шуни айтиш жоизки,
болаларнинг нафақат она тили лексик таркиби, балки хорижий тилдаги сўз бойлиги ва
билим савиясини оширишга ҳам фан соҳасида ўз ечимини кутаѐтган саводхонлик билан
боғлиқ социолингвистик муаммоларни ҳал этиш орқали эришиш мумкин. Чунки болалик
даврида ўзлаштирилган билимлар ўсиб келаѐтган авлоднинг мавжуд лисоний
имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда буюк маънавий меросимизни тадқиқ қилиш,
замонавий фан-техника ютуқларидан баҳраманд бўлиб, уларни амалда татбиқ этиш ва
халқаро муносабатларни янада ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўша оладиган баркамол
шахс сифатида шаклланишига асос бўлади.
Диссертациянинг 2-боби
“Болалар нутқи лексикасининг функционал-семантик
хусусиятлари”
деб номланган.
2.1.
бўлимда “Болалар нутқининг номинатив аспекти”га
этибор қаратилган. Болалар нутқида кузатиладиган номинатив бирликларни функционал-
семантик хусусиятларига кўра қуйидаги гуруҳларга таснифлаш мақсадга мувофиқдир:
I. Метафорик номинация. Бунда воқелик, нарса-ҳодиса ўхшашлик асосида
номланади: С.Серкабоев (4 ѐш) икки электр ўтказгичи ѐрдамида юрадиган транспорт тури
- троллейбусни
шохли автобус
деб тушунтиради. Бунда бола томонидан икки электр
ўтказгич шохга ўхшатилади. Болага бу транспорт воситасининг номи маълум
бўлмаганлиги учун уни ўхшатиш асосида шундай номлайди.
II. Метонимик номинация. Бунда воқелик, нарса-ҳодиса алоқадорлик асосида
номланади. 10 ойдан 3 ѐшгача бўлган болалар нутқида имитация усули орқали юзага
чиқадиган
алйў
(телефон),
би-бип
ѐки
ғин
(машина),
пақ
(тўппонча),
қу-қу
(товуқ),
миёв
(мушук),
мў
(сигир),
ба
(қўй) сингари бир қатор мисоллар шулар жумласидандир.
Боланинг талаффузида бу усул асосида намоѐн бўлувчи нарса-ҳодиса ва ҳайвонларнинг
товушлари унинг нутқида номинатив восита вазифасини бажарувчи луғавий бирлик
сифатида мустақил маъно касб этади.
III. Субститутив номинация. Бунда бола муайян хусусиятларни намоѐн этувчи нарса
ва буюмларни бирон-бир гуруҳга тегишли, деб тасаввур қилади ва сўзнинг маъносини
кенгайтириш асосида уларнинг номини нотўғри ифодалайди: А.Туйғунов (7 ѐш) ўқитувчи
томонидан уйга берилган топшириқни бажариш жараѐнида онасига
унни ёзомадим
, –
дейди. Ушбу фикрнинг мазмуни мактабда ўқувчиларга қандай вазифа берилганлигини
аниқлаш орқали англашилди. Топшириқ алифбе китобида қайд этилган таркибида “н”
товуши мавжуд луғавий бирликлар воситасида ифодаланувчи нарса-буюмларнинг
расмини чизишдан иборат бўлиб, бунда бола “ѐзмоқ” феълининг бўлишсиз шакли
ѐрдамида ун маҳсулотини чиза олмаганлигини тушунтиришга ҳаракат қилган.
IV. Ассоциатив номинация. Бунда воқелик, нарса ѐки ҳодиса тасаввурлар
ассоциацияси асосида номланади: А.Султонова (4 ѐш) нутқида корейс миллатига мансуб
киши
ўрисси қозоғи
тарзида ифодаланади. Бунда бола қозоқ миллатига мансуб кишилар
ҳақидаги тасаввурларига таянган ҳолда ташқи қиѐфасига кўра уларга ўхшаш, аммо нутқий
хусусиятига кўра фарқли кишиларни кўриб, шундай хулосага келган
2
.
1
Қаранг: Лингвистический энциклопедический словарь. М.: Советская энциклопедия, 1990. - С. 481.
2
2.1. бўлимда таҳлил қилинган материаллар 2003-2008 йилларда Тошкент шаҳридаги 16-367-сон мактабгача
таълим муассасалари тарбияланувчилари ҳамда 214-сон умумий ўрта таълим мактабининг 1-синф ўқувчиси
Албатта, кичик ѐшдаги болаларда кузатиладиган бундай хусусиятларга нутқий
нуқсон сифатида қараш тўғри бўлмайди. Чунки ижтимоийлашув жараѐнида боланинг
нутқи сифат жиҳатдан такомиллашиб, анъанавий тил меъѐрларига мослашиб боради.
Болаларга хос нутқий номинацияга таъсир этувчи экстралингвистик омилларни аниқлаш
орқали уларнинг фаол луғатини лексика мезонига мувофиқ тарзда такомиллаштириш
билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш онтолингвистиканинг долзарб вазифаларидан
биридир.
2.2. бўлим
“Болалар нутқига доир ясама сўзлар семантикасининг психолингвистик
талқини”га бағишланган. Болалар томонидан ўзлаштирилган янги ясама сўзлар ҳисобига
уларнинг луғат захираси миқдор жиҳатдан ортиб боради. Таниш сўзларнинг янги
маънолари ҳақида билим ва малакага эга бўлиш болалар фаол луғатининг сифат жиҳатдан
такомиллашувига сабаб бўлади. Болалар нутқига хос ясама сўзларнинг семантик
структураси улар тажрибасида юз бераѐтган ўзгаришлар ва буюмлар оламини
ўзлаштириш даражасини акс эттиради.
Биз вербал мулоқотнинг ривожланиш босқичида ясама сўзларнинг ўзлаштирилиш
жараѐни билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш мақсадида 2007 йил 18 мартда 4 ѐшдан 6
ѐшгача бўлган болалар нутқи устида тажриба ўтказдик. Синов жараѐнида 118-сон
мактабгача таълим муассасасининг олти нафар тарбияланувчиси иштирок этди. Дастлаб
синалувчиларга бир қатор ясама сўзларнинг изоҳи келтирилди. Ҳар бир изоҳдан сўнг
болаларга унинг маъносини бир сўз орқали ифодалаш вазифаси топширилди. Тажриба
иштирокчиларининг нутқида ўзидан олдин айтилган жавоблар айнан такрорланмаслиги
учун синов жараѐни индивидуал тарзда амалга оширилди. Оғзаки нутқ орқали болаларга
сифатдош ўрамли бирикма тарзида тақдим этилган айрим материаллар ҳамда тажриба
натижаларини кластер усули ѐрдамида қуйидагича акс эттириш мумкин:
Юқоридагилардан кўринадики, тажриба иштирокчиларининг аксарияти изоҳи
келтирилган нутқий қурилмаларни берилган топшириққа мувофиқ тарзда ифодалашга
ҳаракат қилган. Бу борадаги изланишлар давомида тўпланган мисоллар орасида ноузуал
ясама сўзлар ҳам мавжуд бўлиб, “қўшиқ айтадиган одам” тушунчасини акс эттириш
мақсадида қўлланган
ашула этадиганчи
тарзидаги жавоб ушбу фикрни исботлайди.
Синалувчилар томонидан мазкур бирикма маъносининг акс эттирилиш жараѐнида
кузатилган нутқий бирликларнинг муайян қисми ассоциация натижасида юзага келган
бўлиб, тажриба жараѐнида
Шоҳруҳ репер
тарзида акс этган жавоб шулар жумласидандир.
нутқи устида олиб борилган бевосита кузатувларга кўра қайд этилган.
Ашулачи
М.Мақсудова
Қўшиқчи
А.Абдужабборова
Қўшиқчи
Э.Исломов
Шоҳруҳ
репер
С.Эркинов
Артис
М.Тоирова
Ашула
этадиганчи
Х.Абдурасулов
Қ
ўши
қ
айтадиган
одам
Бунда бола “қўшиқ айтадиган одам” тарзида берилган изоҳни эшитиши билан мусиқанинг
реп усулида ижод қилувчи Шоҳруҳ исмли хонандани кўз олдига келтирган. Яъни у
“қўшиқчи” тарзида ифодаланиши керак бўлган тушунчани талқин қилишда мияда ҳосил
бўлган тасаввурларга асосланган.
Бу борадаги муаммоли масалаларни тажрибалар орқали ўрганишда сўз ясаш
жараѐнлари психолингвистик омилларнинг ҳам натижаси эканлиги исботланган. Бу
жиҳатдан болаларга хос ясама сўз воқеликни номлашга хизмат қилувчи фикрлаш ва
нутқий фаолият маҳсулидир. Шу хусусиятига кўра болалар нутқи лексик-семантик ҳамда
сўз ясалиши жиҳатдан ўзига хосликка эга. Болалар нутқидаги бу ўзига хослик тилнинг
барча сатҳларида намоѐн бўлади. Уларни ҳар бир сатҳ доирасида тадқиқ этиш тилнинг
бир бутун тизим эканлиги ва бу тизим муайян қурилмалар асосида шаклланганлигини
янада ойдинлаштиришга имкон беради.
2.3. бўлимда
“Болалар нутқига оид индивидуал неологизмларнинг юзага келиш
сабаблари” ѐритилган. Боланинг мулоқотга киришиш жараѐнида кузатиладиган аксарият
нутқий ифодалар сўз-ижод асосида юзага келади. Н.С.Сайидираҳимова томонидан амалга
оширилган тадқиқотда таъкидланишича, сўз-ижод болаларнинг луғат бойлиги ўсганда ва
улар нутқидаги сўзлар қиѐсланиш имкониятига эга бўлган вақтдан пайдо бўла бошлайди
1
1
.
Боланинг коммуникатив фаолиятида сўз-ижод асосида намоѐн бўлувчи нутқ
маҳсулининг аксариятини индивидуал неологизмлар ташкил қилади. Кузатувлар давомида
болалар томонидан табиат ҳодисаларининг изоҳланишида ўзига хос жиҳатлар кўзга
ташланади. Болаларнинг сўз қўллаш жараѐнида кузатиладиган бундай ҳолатлар нутқий
хатолик сифатида баҳоланади. Онтогенез жараѐнида юзага келувчи нутқий хатоликларни
тадқиқ этишда мисоллар болани қуршаб турган катталар талаффузига қиѐсланган ҳолда
таҳлил қилиниши лозим. Ушбу фикрни С.Асқаров (4 ѐшу 2 ой) нутқида кузатилган бир
мисол асосида изоҳлаш мумкин:
Кўчада қор миқлим
. Бола ушбу нутқий вазиятда
Тошкент шаҳар шевасида сўзлашувчи ўқувчилар нутқида қўлланадиган “кўп” маъносини
ифодаловчи
лиққим
сўзини фонетик ўзгаришга учраган ҳолда талаффуз қилган.
Ёшларнинг коммуникатив фаолиятида социолект
2
элементи сифатида намоѐн бўлувчи
мазкур нутқий бирликни семантик жиҳатдан таҳлил қилиш натижасида кўчада қор кўп
эканлиги англашилади.
Кўпинча бу ҳолат бола томонидан хорижий тилдан ўзлашган сўзларнинг ўзига хос
тарзда талаффуз қилиниши билан боғлиқ ҳолда юзага келади. Чунки ўзлашма сўзни
хотирада сақлаб қолиш бола учун мураккаб жараѐн ҳисобланади: С.Серкабоев (4 ѐш)
маршруткани
рамашутка
деб атайди. Болалар нутқида индивидуал неологизмларнинг
пайдо бўлиши асосан 5-6 ѐшгача бўлган даврга хос хусусият ҳисобланади. Чунки улар
мазкур ѐш давридан бошлаб, катталар нутқига оид лисоний қолипларни ўзлаштириш
асосида она тилига хос сўз шаклларидан ўз ўрнида тўғри фойдаланишга ҳаракат
қиладилар. Айрим ҳолатларда ўқувчилар нутқида ҳам катталар каби сўзга қўшимча маъно
бериб, ундаги эмоционал -экспрессивликни таъминлаш мақсадида контаминация
3
усули
орқали ҳосил қилинган лексик окказионализмларни учратиш мумкин: Н.Султонова (14
ѐш)нинг нутқида “кечирим сўраш” маъносида қўлланган
узуризатр
сўзи ушбу фикрга
мисол бўла олади
4
.
Юқоридагилардан англашиладики, индивидуал неологизмларнинг юзага келишини
таъминлашга хизмат қиладиган болаларга хос сўз ясаш ҳодисаси уларнинг луғат
захирасида мавжуд бўлган нутқ стереотипларидан ижодий фойдаланиши натижасида юз
беради. Шунга кўра, болаларга хос сўз-ижод жараѐни нутқий номинациянинг муҳим
1
Сайидираҳимова Н.С. Кўрсатилган диссертация. - Б. 63.
2
Қаранг: Расулов Қ. Социолект ва нутқ // Ўзбек тили ва адабиѐти. - Тошкент, 2007. - № 4. - Б. 61-64.
3
Қаранг: Большой энциклопедический словарь. М.: Большая Российская энциклопедия, 2004. - С. 565.
4
2.3. бўлимда таҳлил қилинган материаллар 2003-2008 йилларда Тошкент шаҳридаги 367-464-сон
мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ҳамда 131-сон умумий ўрта таълим мактабининг 8-
синф ўқувчиси нутқи устида олиб борилган бевосита кузатувларга кўра қайд этилган.
омили сифатида талқин қилиниши мақсадга мувофиқдир. Чунки болалар нутқи
лексикасининг индивидуал-психологик хусусиятларини тадқиқ этиш тил тараққиѐтига хос
баъзи лингвистик қонуниятлар табиатини ѐритишда муҳим аҳамият касб этади.
Диссертациянинг 3-боби
“Боланинг перцептив луғати”
деб номланган.
3.1.
бўлимда
“Лексик ўйин жараѐнида боланинг нутқий фаолияти”да кузатиладиган специфик
хусусиятлар таҳлил қилинган. Ўйин фаолиятида кузатиладиган мулоқот жараѐнида
боланинг шахсий фазилатлари ҳамда характер-хусусиятлари унинг нутқига боғлиқ ҳолда
намоѐн бўлади. Боланинг перцептив луғати қай даражада бой бўлса, фикр алмашиш
жараѐни ҳам шу даражада қулай кечади. Акс ҳолда, у аутизм
1
ҳодисасига дуч келиши
мумкин. Болани мулоқотга жалб этишда лексик ўйин
2
ларнинг аҳамияти каттадир. Улар
интеллектуал-психологик ўйин тури сифатида ўқувчилар томонидан тил луғат
тизимининг ўзлаштирилиш жараѐни билан боғлиқ масалаларни ѐритишда муҳим ўрин
тутади.
Болалар нутқига оид психолингвистик хусусиятлар 2008 йил 4 апрелда 7 ѐшдан 11
ѐшгача бўлган тўққиз нафар ўқувчи ўртасида ўтказилган “Мен нимани ўйладим?” номли
топишмоқ тарзидаги лексик ўйин жараѐнида яққол намоѐн бўлди. Тажрибада Тошкент
шаҳридаги ижтимоий фанларга йўналтирилган махсус мактаб, “Камол авлод” боғча-
мактаб мажмуаси, 119-159-214-сон умумий ўрта таълим мактабларининг 1-4-синф
ўқувчилари иштирок этди.
Дастлаб болаларга ўйин иштирокчиларидан бири бирор нарсани ўйлаб, унинг
номини эмас, балки таърифини оғзаки нутқ орқали адабий тилда ифодалаши, бошқа
иштирокчилар эса таърифланган сўзни топиб, ѐзма равишда қайд этиб боришлари
кераклиги айтилди. Шундан сўнг жавоблар айнан такрорланмаслиги учун ҳар бир
синалувчига ўзи таърифламоқчи бўлган сўзни бошқа иштирокчиларга кўрсатмаган ҳолда
ѐзиб бориш вазифаси топширилди. Таърифлар аудиотасмага ѐзиб олинди. Мазкур лексик
ўйиннинг асосий мақсади болалар томонидан муайян тушунчани ифодаловчи лексемага
берилган таъриф орқали уларнинг нутқни идрок этиш даражасини аниқлашдан иборат
бўлиб, ушбу тажриба усули ўқувчилар нофаол луғатининг фаоллашувини таъминлайди.
Ўйин шартига кўра, барча ўқувчилар томонидан берилган таърифлар уларнинг
оғзаки нутқида адабий тил меъѐрларига мувофиқ ҳолда ифодаланган. Интерактив ўйин
жараѐнида уч нафар ўқувчи бошқа иштирокчиларга нисбатан сўз бойлигининг кўплиги,
фикрлаш доирасининг кенглиги ва дарсликларда қайд этилган маълумотларни талаб
даражасида ўзлаштирганлиги билан ажралиб турди: Ҳ.Эркинова
suv
сўзини ѐзиб,
қуйидагича таърифлади:
у ҳаёт манбаи, усиз одамлар яшай олмайди
.
Юқорида таърифланган сўз барча ўқувчилар томонидан қийинчиликсиз тўғри
аниқланган. Бу эса боланинг лисоний имкониятлардан ўринли фойдаланган ҳолда ўйин
қатнашчиларига ўз фикрларини аниқ тушунтира олганлигидан далолат беради.
Тажриба давомида айрим ўқувчилар томонидан муайян тушунчага таъриф бериш
ўрнига топишмоқлардан фойдаланиш ҳолатлари ҳам кузатилди. З.Юлвасхўжаеванинг
нутқида
sabzi
тушунчасини акс эттириш мақсадида қўлланган
ер тагида олтин қозиқ
топишмоғи бунга мисол бўла олади. Ушбу далил орқали боланинг топшириқни
бажаришда осон йўлни танлашга интилганлиги англашилди. Бу ҳолатда у барча болаларга
халқ орасида кенг тарқалган топишмоқ остида яширинган сўзни топиш учун қулай
вазиятни юзага келтирган.
Интеллектуал-психологик ўйин иштирокчилари орасида мактабда рус тилида таълим
олувчи ўзбек миллатига мансуб болалар ҳам мавжуд бўлиб, улар она тилидаги мулоқот
жараѐнида рус тилига оид лексик бирликларни аралаштирмасликка ҳаракат қилдилар:
А.Анваровнинг нутқида
у одамларнинг узоғини яқин қилади
тарзида акс этган таъриф
аксарият ўқувчилар томонидан
mashina
сўзининг
изоҳи сифатида тўғри талқин қилинган
1
Қаранг: Николаенко Н. Н., Вершинина Е. А. Понимание метафор и идиом у здоровых детей и больных
http://www.iling.spb.ru/grammatikon/child/contence.html - 31.05.2004
. - С. 185-187.
2
Asqarova M. va b. Kichik yoshdagi bolalar nutqini o„stirish. - Toshkent: O„zbekiston, 2000. - B. 33.
бўлишига қарамай, қайд этилган жавоблар орасида
durbin
,
ko‘zoynak
,
kamera
ва
telefon
сўзлари ҳам ўз ифодасини топган.
Кўринадики, боланинг фикри нутқ орқали тўғри ифодаланган бўлса-да, ўзбек
тилидаги сўз бойлигининг камлиги туфайли келтирилган таърифнинг қисқа ва нисбатан
ноаниқлиги ўқувчиларга вазифани бажаришда маълум даражада қийинчилик туғдирган.
Шу сабабли синалувчилардан олинган жавоб вариантларининг аксарияти таърифда
назарда тутилган сўздан фарқ қилади. Ўйин иштирокчилари томонидан у ѐки бу
тушунчанинг таърифланиш жараѐнида уларнинг нутқида ѐш даври билан боғлиқ
психологик хусусиятларга кўра айрим тафовутлар мавжудлиги аниқланди.
3-4-синф ўқувчилари мулоҳаза юритиш кўламининг қамрови, таърифнинг
далилларга бойлиги бўйича 1-2-синф ўқувчиларидан устунлигини кўрсатди. Бунинг
сабабини улар турмуш тажрибасининг кенглиги ва ақлий салоҳиятининг нисбатан юқори
эканлиги билан изоҳлаш мумкин. Болалар нутқида юқоридаги сингари хусусиятларнинг
акс этиши уларнинг перцептив луғати билан боғлиқ бўлиб, мазкур ҳолат бир томондан
бошланғич синф ўқувчиларида она тилидаги нутқни идрок этиш малакасининг
шаклланишига доир масалаларга жиддий эътибор қаратишни талаб этади.
Лексик ўйин давомида ўқувчилар нутқида кузатилган умумий хусусият шундаки,
болалар томонидан тушунчалар моҳиятининг ѐритилишида айтилган фикрларни қайта
такрорламаган ҳолда уларга нисбатан турлича ѐндашилган. Синалувчилар нутқида
ифодаланган таърифлар мазмундорлиги мактабда уларнинг табиатшунослик фанига оид
билимларни алоҳида қизиқиш билан ўзлаштирганликларини кўрсатади. Шу жиҳатдан сўз
ўйинлари болалар томонидан она тилидаги нутқнинг ўзлаштирилиш жараѐни билан
боғлиқ социопсихолингвистик хусусиятларни аниқлаш ва уларнинг перцептив луғатини
фаоллаштиришдаги етакчи усуллардан бири саналади. Бу эса ўз навбатида бола сўз
захирасининг бойиб бориши, унда лисоний қобилият ва нутқий хулқнинг шаклланиши,
қолаверса, мулоқот кўламининг кенгайишига ѐрдам беради.
3.2. бўлимда
“Мактабгача ѐшдаги болалар луғат захирасининг такомиллашувида
диалогик нутқнинг аҳамияти” аниқланган. Бола перцептив луғатининг бойиб боришида
унинг катталар билан мулоқотга киришиш
жараѐнидаги савол-жавоблари муҳим
аҳамиятга эгадир. Суҳбат жараѐнида савол бола учун ўзи билган сўзларнинг лексик
маъноларига аниқлик киритиш воситаси ва янги маъноларни кашф қилиш усули сифатида
хизмат қилади. Ҳ.Эркинов (4 ѐшу 8 ой) опасига савол беради:
–
Пашшахона пашшалани уйими?
Бундай ҳолатларда катталар учун одатий бўлиб қолган савол-жавоб жараѐнида
ишлатиладиган айрим сўзлар боланинг тафаккурида янги маъно касб этиб, улардан
жавобни тўғри ва аниқ ифодалаш устида жиддий ўйлашни талаб қилади. Чунки бола бу
даврда катталар мулоқотида қўлланадиган коннотатив семага эга бўлган луғавий
бирликларни нутқий меъѐр сифатида қабул қилиш салоҳиятига эга бўлмайди.
Боладан мавҳум маънодаги луғавий бирликларнинг изоҳи сўралганида, у берилган
саволга асосан сезгилар ѐрдамида идрок этилган тушунчаларга таянган ҳолда жавоб
қайтаришга ҳаракат қилади. Биз Ҳ.Эркинова (6 ѐш) билан телекўрсатувлар ҳақида
суҳбатлашиш жараѐнида шундай ҳолатга дуч келдик:
– “Реклама” деганда нимани тушунасан?
–
Реклама - кинола бўвотганида ўртасидан узиб қўядиган нарсала-де!
Тилни ўзлаштириш ва ундан фойдаланиш жараѐнида бола томонидан бир нутқий
вазиятда муайян маънода қўлланган лексема бошқа бир нутқий вазиятда ҳам айнан шу
маънони ифодалашга хизмат қилади. Болада мантиқий тафаккур тўлиқ шаклланмаган
бўлса ҳам, у нарса-буюм ва воқеа-ҳодисаларнинг моҳияти, ички хусусиятлари, юзага
келиш сабабларини билишга интилади. Мактабгача ѐшдаги болаларга хос бундай
интеллектуал қизиқиш уларда тафаккур ва нутқнинг жадал ривожланишига ѐрдам беради.
Шу жиҳатдан саволлар билан боғлиқ фаолият бола учун зарур ва мажбурий жараѐн бўлиб,
у гўдакнинг руҳий ҳолати ва унинг муваффақиятли тил тараққиѐти кўрсаткичидир.
3.3. бўлимд
а
“Ўқувчиларнинг коммуникатив фаолиятида мавҳум лексемаларнинг
ифодаланиши” хусусида фикр юритилган. Болаларнинг коммуникатив фаолиятида мавҳум
лексемаларнинг ифодаланиши билан боғлиқ масалаларни ўрганиш ҳозирги замон
коммуникатив тилшунослигининг долзарб муаммоларидан биридир. Бошланғич синф
ўқувчиларининг коммуникатив фаолиятини ўрганиш диалогик мулоқот моделини қуриш
ва болалар нутқига оид коммуникатив фаолият методикасини баѐн қилишда катта аҳамият
касб этади. Бошланғич синф ўқувчиларининг коммуникатив фаолиятида 14 ѐшдан 16
ѐшгача бўлган юқори синф ўқувчилари томонидан стандарт тил меъѐрларини бузиб, сўзни
кўчма маънода қўллаган ҳолда нарса ва ҳодисаларни акс эттириш учун кундалик ҳаѐтда
ишлатиладиган социолект элементлари кўп учрайди. Ўқувчилар мулоқотида
кузатиладиган бундай луғавий воситаларнинг баъзиларини болалар нутқига хос
дисфемизм
1
сифатида талқин қилиш мақсадга мувофиқдир. Бунга
томи кетган
(мияси
ишламайдиган),
ҳарип
(
уқувсиз,
фаросатсиз)
сингари
нутқий бирликларни мисол қилиб
келтириш мумкин. Бироқ бошланғич синф ўқувчилари мазкур сўзларнинг маъноларини
юқори синф ўқувчиларига нисбатан тор доирада тушунадилар. Айниқса, бу ҳолат ўзбек
тили луғат таркибига кирмайдиган, аммо хорижий тиллардан ўзлашиб, ўсмирларнинг
сўзлашув нутқида кенг қўлланадиган лексик бирликлар семантикасининг 6 ѐшдан 11
ѐшгача бўлган болалар томонидан талқин қилиниш жараѐнида аниқ кўзга ташланади.
Масалан, ўзбек миллатига мансуб бошланғич синф ўқувчиларининг нутқида фаол
қўлланадиган инглиз тилига оид
ес
сўзи хурсандлик кайфиятини ифодалайди. Инглиз
тилини билмайдиган кичик ѐшдаги болалардан ушбу лексеманинг қандай коммуникатив
вазиятларда ишлатилиши ҳақида сўралганида, улар сўзнинг маъносини аниқ тушунтириб
бера олмайдилар.
Кўп ҳолларда бошланғич синф ўқувчилари ҳам кундалик мулоқот жараѐнида
ўсмирлар сингари геминация ҳодисаси асосида юзага келган “қуѐннинг расмини чизмоқ”
тарзида ифодаланувчи иборага муқобил бўлган
қуйён
(қочиб кетмоқ),
додда
(зўр) каби
сўзлардан кенг фойдаланадилар
2
. Мазкур лексик бирликлар юқори синф ўқувчилари
томонидан сўзнинг маъноси ѐки фикрнинг мазмунини кучайтириш мақсадида фонетик
ўзгаришга учраган ҳолда талаффуз қилинади. Бироқ бошланғич синф ўқувчилари учун
товуш ўзгаришининг сўз маъносига таъсири аҳамиятсиз бўлиб, уларнинг нутқида бундай
лексик воситалар асосан ѐш жиҳатдан каттароқ болаларга тақлид қилиш мақсадида
ишлатилади.
Юқори синф ўқувчиларининг лисоний онгида мавжуд лексема маъноларини тадқиқ
этиш бугунги кунда болалар тафаккур тарзига хос ўзгаришлар таъсирида улар нутқининг
интенсив равишда ривожланиб бораѐтганлигини аниқлашга имкон беради. Чунки
ўсмирлар лексиконида ўзбек тилининг изоҳли луғатида қайд этилмаган кўплаб янги
маънолар ҳам ўз аксини топади. Ўсмирлар нутқига хос бу хусусият 2008 йил 3 сентябрда
ўн икки нафар ўқувчи ўртасида ўтказилган синов жараѐнида яққол намоѐн бўлди.
Тажрибада 119-131-146-сон умумий ўрта таълим мактабларининг 6-9-синф ўқувчилари
иштирок этди. Унда сўзни изоҳлаш усули
3
дан фойдаланилди. Мавҳум лексемаларнинг
маъноларини оғзаки нутқ орқали адабий тил меъѐрларига мувофиқ ҳолда ифодалашга
йўналтирилган ушбу синов жараѐнида саккиз нафар ўқувчи фаоллик кўрсатди:
М.Эркинова (14 ѐш) томонидан
туш
сўзининг маъноси
уйқудаги кино
тарзида изоҳланди.
Биз мазкур нутқий ифодани таҳлил қилишда
туш
тушунчасига берилган таърифнинг бола
тафаккури билан боғлиқ қандай психик жараѐнлар таъсирида юзага келганлигини
аниқлаш учун ундан сўзнинг маъносини мисоллар орқали тушунтиришини сўрадик. Бола
1
Қаранг: Миртожиев М.М. Ҳозирги ўзбек адабий тили. - Тошкент: Университет, 2004. - Б. 160.
2
3.3. бўлимда социолект элементи сифатида талқин қилинган материаллар 2005-2006 йилларда Тошкент
шаҳрида яшовчи М.Ғаниев, О.Тўлаганов, Н.Усмонов ва А.Тожиевлар нутқи устида олиб борилган бевосита
кузатувларга кўра қайд этилган.
3
Қаранг: Азимова И.А. Ўзбек тилидаги газета матнлари мазмуний перцепциясининг психолингвистик
тадқиқи. Филол. фан. номз. ... дис. - Тошкент, 2008. - Б. 7.
билан суҳбат жараѐнида аниқланишича, у юқоридаги тушунчани таърифлашда тушдаги
воқелик кинодаги каби ҳар доим ҳам ҳақиқатга тўғри келавермаслигига асосланган. Бу
ҳолат, бир томондан, мактаб ўқувчисида лисоний қобилиятнинг шаклланиш
динамикасини ифодаласа, иккинчи томондан, ўзбек тили лексик-семантик тизимининг
жадал ривожланиб бораѐтганлигидан далолат беради.
Мазкур масалага доир тадқиқотда эътироф этилишича, рус миллатига мансуб юқори
синф ўқувчилари томонидан мавҳум тушунча англатувчи лексик бирликлар доимий
равишда муқобил шаклда қабул қилинмайди. Шунга кўра, ўсмирлар нутқига оид мавҳум
сўзларнинг маънолари тизимли ва тизимсиз семаларга ажратилади. Унда тизимли
маънолар луғатларда акс этиши, тизимсиз маънолар эса бундай хусусиятга эга бўлмаслиги
алоҳида таъкидланади
1
.
Ўзбек болаларнинг перцептив луғатига оид мавҳум лексемаларни талқин қилишда
ҳам масалага шу нуқтаи назардан ѐндашиш мақсадга мувофиқдир. Чунки тажриба
давомида тўпланган бир қатор далиллар бу хусусда илгари сурилган назарияни амалиѐт
орқали исботлашга асос бўлади:
1.
Тизимли маънолар. Бундай лексемаларнинг маънолари ўзбек тилининг изоҳли
луғатида ўз ифодасини топган
2
: Н.Султонова (15 ѐш)
армон
лексемасининг маъносини
эриша олмайдиган, амалга ошмайдиган орзу
тарзида талқин қилган.
2.
Тизимсиз маънолар. Бундай мавҳум сўзларнинг маънолари луғатларда қайд
этилмаган: М.Тойиров (14 ѐш)
садоқат
тушунчасини
инсонлар ўртасидаги ишонч, ўзаро
ҳурмат
тарзида изоҳлаган.
Умуман олганда, перцептив луғатнинг шаклланиши, сўз бойлигининг кенгайиши ва
янги лексик бирликларни ўзлаштириш инсоннинг бутун ҳаѐти мобайнида давом этади.
Бироқ бошланғич ва юқори синф ўқувчилари томонидан мавҳум сўзлар семантикасининг
қабул қилинишида кескин тафовутлар кузатилади. Болалар ва ўсмирлар нутқига хос
семантик муносабатлар уларнинг руҳиятида кузатиладиган ақлий ва ҳиссий билиш
жараѐнидаги ютуқларга боғлиқ бўлади. Идрок этиш фаолияти юқори даражада
ривожланган болалар ақлий фаолияти нисбатан суст болаларга қараганда нутқни тез
тушунадилар ва мулоқот вазиятида сўзларни семантик жиҳатдан боғлай оладилар. Чунки
улар атроф-муҳитдаги ўзлари учун қизиқарли бўлган нутқ воқелигига нисбатан семантик
муносабатда бўладилар. Тенгқур болалар перцептив луғатида бундай тафовутларнинг
юзага келиши уларнинг баъзиларида учрайдиган ақлий чекловлар (фикрлаш доирасининг
торлиги) билан боғлиқ бўлади. Бу эса ўз навбатида болаларнинг когнитив фаолиятини акс
эттиради.
УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР
Ўзбек болалар нутқи лексикасини социопсихолингвистик аспектда тадқиқ этиш
мақсадида олиб борилган илмий изланишлар, амалий кузатув ҳамда тажриба
натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида қуйидаги хулосаларга келинди:
1.
Боланинг 9 ойдан 3 ѐшгача бўлган даврида баъзи тушунчаларни ифодаловчи
номинатив бирликлар мулоқот муҳитига боғлиқ равишда унинг нутқида ўзига хос тарзда
акс этади. Онтогенез жараѐнида бундай лексик воситалар ижтимоий омиллар таъсирида
пайдо бўлади ва семантик жиҳатдан умумийлик ѐки ўзига хослик касб этади.
2.
Бола 3 ѐшга қадам қўйиши билан унинг вербал мулоқотида ҳудудий белгилар
асосида намоѐн бўлувчи лексик диалектизмларнинг ўрнини меъѐрий луғавий бирликлар
тўлдириб боради. Болада нутқ меъѐрларини ўзлаштириш кўникмасининг шаклланиши
1
Грищук Е.И. Особенности семантики абстрактных лексем в языковом сознании старшего школьника.
http://www.iling.spb.ru/grammatikon/child/contence.html - 31.05.2004
. - C. 63-66.
2
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Беш жилдли. - Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2006-2008. -
592 б.
таълим жараѐнида тил қоидаларини чуқур эгаллашга асос бўлади.
3.
Тажриба натижаларига кўра, 3-4 ѐшли айрим болалар томонидан сўзлар
воситасида фикрнинг эркин ифодаланишида лисоний тўсиқлар мавжудлиги англашилди.
Бу тўсиқлар болаларнинг оилавий муҳити, мулоқотга киришишнинг руҳий ва нутқий
тайѐргарлик ҳолатига боғлиқ эканлиги аниқланди.
4.
Бола 4 ѐшдан 6 ѐшгача бўлган даврида катталар нутқига оид сўзларнинг
маъноларини тушунишда қийинчиликларга дуч келса, вазиятдан чиқишнинг қулай
йўлларини ўйлаб топишга ҳаракат қилади. Натижада боланинг катталарга берган
жавоблари тил ва тафаккур қонуниятларига номувофиқ тарзда ифодаланади.
5.
Болалар нутқининг номинатив аспекти ўзига хос хусусиятларга эга. Олиб
борилган кузатишлар асосида ўзбек болалар нутқига хос номинациянинг тўрт типи
аниқланди:
- метафорик номинация – воқелик, нарса-ҳодисани ўхшашлик асосида номлаш;
- метонимик номинация – воқелик, нарса-ҳодисани алоқадорлик асосида номлаш;
- субститутив номинация – бола томонидан ўзлаштирилган янги лексемаларнинг
луғат захирасида мавжуд бўлган сўзлар билан алмаштириб қўлланиши;
- ассоциатив номинация – воқелик, нарса-ҳодисани тасаввурлар ассоциацияси
асосида номлаш.
6.
Нутқий номинациянинг муҳим омили бўлган ясама сўзлар сўз ясалиши
жараѐнлари натижаси сифатида болалар нутқининг ривожланишига оид янги жиҳатларни
характерлайди. Болалар нутқига хос индивидуал неологизмларнинг аксарияти аналогия
ҳодисаси туфайли юзага келган окказионализмлардан иборат бўлиб, улар гўдак
томонидан луғат захирасида мавжуд феноменологик намуна асосида кашф қилинади.
7.
Баъзан бола тил луғат тизимига хос имкониятларни ўзлаштириш жараѐнида
диглоссия ҳодисасига дуч келади. Бир тилнинг икки шакли ѐки икки тилдан фойдаланиш
натижасида юзага келувчи лексик муаммоларни аниқлаш ўқувчиларнинг саводхонлик
даражасини белгилашга ѐрдам беради.
8.
Сунъий
билингвизмнинг
шаклланиш
жараѐнида
хорижий
тилни
ўзлаштираѐтган болалар томонидан муайян лексема ѐки синтактик қурилма таркибидаги
сўз тартибининг ифодаланишида лексик-грамматик жиҳатдан айрим ўзига хосликлар
кўзга ташланади. Чунки Ўзбекистондаги лисоний вазият мувозанатлашмаган эндоглоссия
ҳолатини акс эттиради.
9.
Бошланғич ва юқори синф ўқувчилари нутқи лексикасига хос фарқли
хусусиятлар улар томонидан кўп маъноли сўзлар ўртасидаги семантик муносабатларни
аниқлаш жараѐнида яққол акс этади. Ўқувчилар нутқида кузатиладиган лексик-семантик
хусусиятларни тадқиқ қилишда интеллектуал-психологик ўйинлар муҳим аҳамият касб
этади.
10.
Юқори синф ўқувчиларининг лисоний онгида мавжуд мавҳум лексема
маъноларини индивидуал-психологик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда тадқиқ этиш
болалар тафаккур тарзига хос ўзгаришлар таъсирида улар нутқининг жадал ривожланиб
бораѐтганлигини аниқлашга имкон беради. Чунки ўсмирлар перцептив луғатида ўзбек
тилининг лексик қатламида мавжуд бўлмаган кўплаб янги маънолар ҳам ўз аксини топади.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Қурбонова М. Боланинг ижодий маҳсули (Тошкент шаҳрида яшовчи ўзбек
болалар нутқи мисолида) // Бакалавриат талабаларнинг илмий мақолалар тўплами (2005
йил апрель – май ойларида ўтказилган анъанавий анжуманлар материаллари асосида,
Гуманитар йўналиши). - Тошкент: Ўзбекистон Миллий университети, 2005. - Б. 130-133.
2.
Қурбонова М. Мулоқот – тил меъѐрларини ўзлаштиришнинг муҳим воситаси
сифатида // “Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва
ислоҳ қилиш – давр талаби” мавзусидаги бешинчи илмий-амалий конференция
материаллари. - Тошкент: Жаҳон иқтисодиѐти ва дипломатия университети, 2005. - Б. 534-
537.
3.
Қурбонова М. Ўйин жараѐнида бола нутқий фаолияти // Бир сафда. - Тошкент,
2005. - № 3. - Б. 22-23.
4.
Қурбонова М. Кичик ѐшдаги ўзбек болалар нутқининг лексик хусусиятлари //
Иқтидорли талабалар республика илмий-амалий анжумани тезислар тўплами (1-3 март
2007 йил). - Тошкент: Ўзбекистон Миллий университети, 2007. - Б. 109-111.
5.
Қурбонова М. Болалар нутқининг номинатив аспекти // Иқтидорли талабалар
республика илмий-амалий анжумани материаллари. - Тошкент: Ўзбекистон Миллий
университети, 2007. - Б. 56-62.
6.
Қурбонова М. Бола луғат заҳирасининг бойиш омиллари / Олий ўқув
юртларида тил ва адабиѐт фанларини ўқитишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Тошкент
давлат юридик институти илмий мақолалар тўплами.
–Тошкент, 2007. - № XIV. - Б. 173-177.
7.
Қурбонова М. Болалар нутқи лексикасининг ўрганилиши // Филология
масалалари. - Тошкент, 2007. - № 4. - Б.100-103.
8.
Қурбонова М. Боланинг перцептив луғати // Ўзбек тили ва адабиѐти. - Тошкент,
2008. - № 2. - Б. 79-81.
9.
Қурбонова М. Болалар нутқига хос ясама сўзлар семантикасининг
психолингвистик талқини // Таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар.
-Тошкент, 2008. - № 1. - Б. 99-101.
10.
Қурбонова М. Бола номинатив фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари / Ўзбек
тилшунослигининг долзарб масалалари. - Тошкент: ТДПУ, 2008. -№ 2. - Б. 114-117.
11.
Қурбонова М. Бола фаол луғатининг такомиллашувида интеллектуал-
психологик ўйинларнинг аҳамияти // Аспирант, тадқиқотчи, магистр ва бакалавр
талабалар илмий-амалий конференцияси материаллари. - Тошкент: Ўзбекистон Миллий
университети, 2008. - Б. 132-135.
12.
Қурбонова М. Бола мулоқот хулқи ва лисоний қобилиятининг шаклланишида
сўзнинг ўрни // Таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар. - Тошкент, 2008. - № 3. -
Б. 140-143.
14. Қурбонова М. Болаларга хос нутқий номинация назарияси хусусида баъзи
мулоҳазалар // “Университет таълими: кеча, бугун, эртага” мавзусидаги Мирзо Улуғбек
номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 90 йиллигига бағишланган ѐш олимлар
илмий-амалий конференцияси материаллари. - Тошкент, 2008. - Б. 204-206.
15. Курбанова М. Некоторые лексико-семантические особенности речи учеников
начальных классов // “Тiл және жаhандану: бугiнi мен болашағы” мавзусидаги халқаро
илмий-назарий конференция материаллари. Алматы, 2008. - С. 202-205.
16. Курбанова М. Социолингвистическое исследование лексических диалектизмов в
речи узбекских детей // Объединенный научный журнал.
- М.: 2009. - № 3.(221) - С. 25-26.
Филология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Қурбонова Мунаввара
Абдужабборовнанинг 10.02.19 –Тил назарияси ихтисослиги бўйича
“Ўзбек болалар нутқи
лексикасининг социопсихолингвистик тадқиқи”
мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
онтолингвистика, мулоқот муҳити, нутқий хулқ, лисоний қобилият,
диглоссия, сунъий билингвизм, лисоний вазият, номинация, сўз-ижод, индивидуал неологизм,
социолект, перцептив луғат, лексик ўйин, мавҳум лексема.
Тадқиқот объектлари:
Сирдарѐ, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳар
шевасида сўзлашувчи болалар нутқи лексикаси.
Ишнинг мақсади:
ўзбек
болалар нутқи лексикасини социопсихолингвистик
аспектда тадқиқ этиш орқали функционал-семантик жиҳатдан муштарак ва ўзига хос
хусусиятларни аниқлаш.
Тадқиқот методлари:
кузатиш, тажриба, сўров, суҳбат, сўзни изоҳлаш,
тавсифлаш, тест, билим даражасини аниқлаш, ижтимоий шароитни таҳлил қилиш,
қиѐслаш, семантик дифференциация, таснифлаш, субституция, кластер, статистик метод.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
болалар нутқида ижтимоий омиллар
таъсирида юзага келувчи лексик диалектизмлар семантик хусусиятларига кўра гуруҳларга
таснифланди; диглоссия ва сунъий билингвизмнинг бола лексиконига таъсири тадқиқ
этилди; болалар нутқига хос сўзнинг номлаш функцияси асослари ѐритилди; болалар
нутқига оид индивидуал неологизмларнинг юзага келиш сабаблари аниқланди; болалар
лисоний қобилиятининг шаклланиши ва ривожланишида лексик ўйинларнинг аҳамияти
баѐн этилди; болалар ва ўсмирлар перцептив луғатида мавҳум лексемаларнинг
ифодаланиши таҳлил қилинди.
Aмалий аҳамияти:
тадқиқот натижаларидан болалар луғат захирасини янги лексик
бирликлар билан бойитиш орқали уларнинг нутқини ривожлантириш учун амалий
тавсиялар, социолингвистика ҳамда психолингвистика курслари бўйича ўқув қўлланма ва
дарсликлар ѐзишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
диссертация
натижаларидан
Ўзбекистон
Миллий
университетида
тилшунослик
назарияси,
социолингвистика ва психолингвистика курсларини ўқитишда фойдаланилмоқда.
Қўлланиш соҳаси:
социолингвистик ва психолингвистик тадқиқотлар, филология
йўналишидаги мутахассислик фанлари.
РЕЗЮМЕ
диссертации
Курбановой
Мунаввары
Абдужаббаровны
на
тему:
«Социопсихолингвистическое исследование лексики в речи узбекских детей»
на соискание
ученой степени кандидата филологических наук по специальности 10.02.19 – Теория языка.
Ключевые слова:
онтолингвистика, сфера общения, речевое поведение, языковая
способность, диглоссия, искусственный билингвизм, языковая ситуация, номинация,
словотворчество, индивидуальный неологизм, социолект, перцептивный словарь, лексическая
игра, абстрактная лексема.
Объекты исследования:
лексика речи детей Сырдарьинской, Андижанской
областей, а также города Ташкента.
Цель работы:
определить с функционально-семантической точки зрения
универсальные и специфические особенности лексики речи детей узбеков в
социопсихолингвистическом аспекте.
Методы исследования:
наблюдение, эксперимент, опрос, беседа, истолкования
слова, описания, тест, метод уровня образования, анализ социальных условий,
сопоставление, семантическая дифференциация, классификация, субститутивный,
кластер, статистический метод.
Полученные результаты и их новизна:
осуществлена классификация
лексических диалектизмов речи детей по семантическим особенностям, возникающих под
воздействием социальных факторов;
исследовано влияние диглоссия и искусственного
билингвизма на лексикон ребенка; раскрыты основы номинативной функции слова в речи детей;
определены причины появления индивидуальных неологизмов в детской речи; выявлена роль
лексических игр в становлении и развитии детской языковой способности; проанализированы
абстрактные лексемные выражения в детских и подростковых перцептивных словарях.
Практическая значимость:
полученные результаты могут быть использованы при
разработке практических рекомендаций по развитию детской речи, при обогащении словарного
запаса новыми лексическими единицами, а также в создании учебников, учебных пособий по
курсам социолингвистики и психолингвистики.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
результаты диссертации
применяются в преподавании курсов по теории языкознания, общее языкознание,
социолингвистики и психолингвистики в Национальном университете Узбекистана.
Область
применения:
социолингвистическое
и
психолингвистическое
исследования, специальные дисциплины филологического направления.
RESUME
Thesis of Qurbonova Munavvara Abdujabbarovna on the scientific degree competition of
the Candidate of philological sciences on speciality 10.02.19 –Theory of language, subject
“Sociopsycholinguistic research of lexicon of Uzbek children‟s speech”.
Key words:
ontolinguistics
,
communicative environment, speech
behavior , linguistic
competence, diglossia, artificial bilingualism, linguistic situation, nomination, word-creation,
individual neologism, sociolect, perceptive vocabulary, lexical game, abstract lexeme.
Subjects of the inquiry:
lexicon of
children‟s speech speaking in Sirdarya, Andijan and
Tashkent dialects.
Aim of the inquiry:
to define universal and specific peculiarities of Uzbek children‟s
lexicon by from the functional-semantic point of view in sociopsycholinguistic aspect.
Methods of inquiry:
observation, experiment, questioning, conversation, word
interpretation, descriptions, test, method of level education, analysis of social condition
comparison, semantic differentiation, classification, substitution, cluster, statistical method.
The results achieved and their novelty:
lexical dialectisms in children‟s speech
emerging because of social factors were done classification of according to their semantic
characteristics; the influence of diglossia and artificial bilingualism in children‟s lexicon was
researched; the nominative functional bases of the words in children‟s speech were revealed; the
reasons of emerging of individual neologisms in children‟s speech were defined; the role of
lexical games in the formation and development of linguistic competence of children was
revealed; the expressions of abstract lexemes in perceptive vocabulary of children and adults
were analysed.
Practical value:
The results achieved may be used in practical courses for enlarging
children‟s lexicon with new lexical expressions, for practical suggestions aimed at developing
children‟s speech and in writing courses on sociolinguistics and psycholinguistics.
Degree of embed and economical effectivity:
the results of the dissertation are being used
on the teaching courses theory of linguistics, general linguistics, sociolinguistics and
psycholinguistics at the National university of Uzbekistan.
Sphere of usage:
sociolinguistic and psycholinguistic researches, special discipline of
philological directions.
Тадқиқотчи
