ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 344.1 (043.5)(575.1)
САЛАЕВ НОДИРБЕК САПАРБАЕВИЧ
БИР-БИРИГА ТОБЕ БЎЛМАГАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР
ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРГА ОИД УСТАВ
ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ
(жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари)
12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи ва криминология;
жиноят–ижроия ҳуқуқи
юридик фанлар номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент – 2011
2
Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Тошкент давлат юридик институти “Жиноят ҳуқуқи ва криминология”
кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар: юридик фанлар номзоди, доцент
Пайзуллаев Қудратилла Патхулаевич
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор
Кабулов Рустам
юридик фанлар номзоди, доцент
Абдуқодиров Шерзод Ёқубжонович
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат
университети
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат
юридик институти ҳузуридаги юридик фанлар доктори (номзоди) илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.016.15.01 рақамли
ихтисослашган кенгашнинг 2012 й. “__” __________ соат ______ даги
йиғилишида бўлиб ўтади (100047, Тошкент ш., Сайилгоҳ кўчаси, 35).
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Тошкент давлат юридик институти кутубхонасида танишиш мумкин
(100047,Тошкент ш., Сайилгоҳ кўчаси, 35).
Автореферат 2012 йил __ __________ тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби,
Абдурасулова
юридик фанлар доктори, профессор
Қумринисо Раимқуловна
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Мамлакатимиз сарҳадларининг дахлсизлиги
ва ҳудудий яхлитлигини асраш, эл-юртимизнинг осуда ҳаётини ишончли
ҳимоя қилишга қодир Қуролли Кучларни вужудга келтириш – юртимизнинг
буюк келажагини барпо этиш йўлидаги муҳим вазифадир. “Миллий
истиқлолни ҳимоя қилиш учун Ватанимизни кўз қорачиғидай асраш, эл-
юртимизни ҳар қандай хавф-хатардан сақлаш, бизга ёвуз ният билан кўз
олайтириб қарайдиган ғаним ва душманларимизга қақшатқич зарба беришга
қодир бўлган қудратли Қуролли Кучларга эга бўлишимиз керак”
1
.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 125-моддасига мувофиқ,
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг
давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва
хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилган.
Ҳозирги жадал ўзгаришлар даврида Ўзбекистон Республикаси Қуролли
Кучларида ҳуқуқий тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш тобора долзарб
аҳамият касб этмоқда. Бу борада жанговар шайликни мустаҳкамлаш, ҳарбий
хизматчиларнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш,
уларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш устувор йўналиш ҳисобланади. Бундай
шароитларда
ҳарбий
уставга
оид
ўзаро
муносабатлар
соҳасидаги
жиноятчиликка қарши самарали кураш олиб борилишини таъминлаш
давлатнинг муҳим вазифаларидан бирига айланди. Зотан, ҳарбий-ҳуқуқий
ислоҳот бу соҳада юз бераётган янгиланиш жараёнларининг муҳим таркибий
қисмидир.
Мазкур ислоҳот Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини таркиб
топтиришнинг янги принциплари ва тузилмалари вужудга келаётган, ҳарбий
бўлинмалар шахсий таркибини тарбиялаш амалиётида миллий истиқлол
ғоялари илгари сурилаётган, қўшинларни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш
амалга оширилаётган шароитда юз бермоқда. Бу мазкур соҳадаги жиноят-
ҳуқуқий сиёсатни, шу жумладан ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши
жиноятлар тизимини қайта кўришни, ҳарбий жиноятчиликка қарши кураш ва
жиноятларнинг олдини олишнинг янги усулларини ишлаб чиқишни талаб
қилади.
Жиноят-ҳуқуқий сиёсат ҳақида гапириб, Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.А.Каримов
“жиноий-ҳуқуқий
соҳадаги
сиёсатни
такомиллаштиришда жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини янада
либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига мувофиқлаштириш энг
муҳим йўналишга айланди”
2
, дейди. Шундай экан, бир-бирига тобе бўлмаган
ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини
1
Каримов И.А. Миллий армиямиз – мустақиллигимизнинг, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам
кафолатидир // Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё, ҳамкорлик йўли. Т 11. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2003. – Б. 145.
2
Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва
Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза. 2010 йил 12 ноябрь. – Тошкент: Ўзбекистон, 2010. – Б. 19.
4
бузганлик учун жавобгарлик белгиланган жиноят қонуни нормаларини
такомиллаштириш ҳарбий хизматни ўташнинг ҳуқуқий асосларини ислоҳ
қилишда муҳим ҳисобланади. Мазкур жиноят республикамиз ҳарбий
тизимининг асосий негизи – ҳарбий бўлинмаларни бошқариш хавфсизлигига,
шунингдек хизмат фаолияти хавфсизлигига ва ўз ҳарбий бурчини адо
этаётган ҳарбий хизматчиларнинг шахсий хавфсизлигига тажовуз қилади.
Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро
муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш жабрланувчининг шаъни ва
қадр-қимматини
камситиш,
ғайриқонуний
хатти-ҳаракатнинг
бошқа
шакллари билан бир қаторда, ҳарбий хизматга олдин чақирилган айрим
ҳарбий хизматчилар томонидан ёш аскарларни ўзлари бажариши керак
бўлган ҳарбий хизматнинг оғир вазифаларига мажбур қилиш, ўзи учун
хизматнинг енгил шарт-шароитларини яратиш мақсадида содир этилади. Бу
мақсадга эришиш учун ҳарбий хизматга олдин чақирилган аскар ёш аскарга
нисбатан ҳақорат қилиш, хўрлаш, азоб бериш, зўрлик ишлатишнинг ҳар хил
усулларини қўллайди.
Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро
муносабатларга оид устав қоидаларини бузишга жиноят-ҳуқуқий жиҳатдан
тўғри баҳо бериш, бу ғайриқонуний қилмишнинг сабаблари ва унга имкон
берган шарт-шароитларни аниқлаш ва профилактика қилиш чора-
тадбирларининг замонавий талабларга жавоб берадиган комплекс тизимини
ажратиш лозим.
Юқоридагиларга асосан, мазкур мавзуни тадқиқ этиш ҳамда илмий
ўрганишнинг долзарблиги қуйидагиларда намоён бўлади:
биринчидан,
ушбу
жиноятнинг
ижтимоий
хавфлилиги
унинг
мамлакатнинг мудофаа ва хавфсизлиги, тинчлиги, аҳолининг фаровон ҳаёт
кечиришини таъминлаш асосий вазифаси ҳисобланган ҳарбий хизматчилар
томонидан қонунларда ва қонуности ҳужжатларида белгиланган ҳарбий
интизом билан боғлиқ ҳолда содир этилиши натижасида қўшинлар ҳарбий
интизоми ва жанговар тайёргарлигини сусайтириб, мамлакатнинг мудофаа
лаёқатига зарар етказишда ифодаланади. Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий
хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидалари, ҳарбий
низомларда мустаҳкамланган бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатлар тартиби, шунингдек ҳарбий хизматчиларнинг
шахси, уларнинг соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилади.
Белгилаб қўйилган ҳарбий хизматни ўташ тартибига риоя этмаслик унда
уюшқоқлик, баҳамжиҳатлик ва қўйилган вазифаларни бажариш жараёнининг
бузилишига, жисмоний зарар ва моддий зиён етказилишига олиб келади.
Ўзаро
муносабатларга
оид
устав
қоидаларини
бузиш
мазкур
муносабатларнинг иштирокчилари бўлган бир ёки бир нечта ҳарбий
хизматчиларга бевосита ғайриқонуний таъсир кўрсатиш йўли билан амалга
оширилади. Шу сабабли, жиноят оқибатида ҳарбий хизматчилар ўртасидаги
ўзаро
муносабатларга
оид
уставда
белгиланган
тартибга
ҳам,
жабрланувчиларнинг шахсига ҳам зарар етказилади.
5
Иккинчидан, амалдаги Жиноят кодекси қабул қилинганидан бери
жиноят-ҳуқуқий
соҳада
қатор
ислоҳотлар
олиб
борилди.
Жиноят
кодексининг “Бўйсуниш ва ҳарбий шаънга риоя этиш тартибига қарши
жиноятлар” деб номланувчи бобидан ўрин олган “Бир-бирига тобе бўлмаган
ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини
бузиш” номли 285-моддасида жавобгарлик белгиланган норма билан боғлиқ
назарий ва амалий муаммолар мавжуд бўлиб, бу муаммоларни ҳал этиш учун
махсус тадқиқот олиб борилиши талаб этилади.
Учинчидан, илмий журналлар ва нашрларда мазкур масала жуда кам
ёритилган. Бу бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги
ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш учун жавобгарлик
муаммоларининг тадқиқотчилар назаридан четда қолаётганлигидан далолат
беради.
Тўртинчидан,
бир-бирига
тобе
бўлмаган
ҳарбий
хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузишнинг олди
олиниши лозим. Мамлакат чегараларининг дахлсизлиги, халқнинг тинч-
осойишта турмушини муҳофаза қилиш ишониб топширилган, замонавий
жанговар ҳарбий техникага эга бўлган ҳарбий хизматчи жиноят содир этса,
ҳарбий интизом бузилади ҳамда ҳарбий салоҳият сусаяди. Шунинг учун ҳам,
айнан ҳарбийлар томонидан содир қилинадиган жиноятларга барча
давлатларда аввалдан жиддий эътибор қаратилган (тарихдан маълумки
давлатнинг инқирози одатда армиянинг таназзулидан бошланади, масалан,
Қадимги Рим, Византия, чор Россияси шулар жумласидандир).
Бешинчидан, давлатнинг ҳар томонлама барқарор ва тадрижий
ривожланишида ҳарбий сиёсат стратегик аҳамият касб этади. Ҳарбий сиёсат
қанчалик тўғри йўлга қўйилган бўлса, давлат органларининг мўътадил
фаолияти, юксак мудофаа қобилияти ва ҳарбий куч-қудрати шунчалик
мустаҳкам бўлади. Бу соҳада ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ҳарбий сиёсатнинг
самарадорлигига, давлатнинг мудофаа қобилияти ва жанговар шайлигига
жиддий путур етказади.
Олтинчидан, мазкур қилмишни квалификация қилиш, бундай жиноят
содир этган шахсларга жазо тайинлашда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва
ҳал этиш, ушбу жиноятларнинг сабаби ва уларга имкон берган шарт-
шароитларни ўрганиш, уларнинг олдини олиш борасида назарий ва амалий
кўникмалар ишлаб чиқилиши талаб этилади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Бир-бирига тобе бўлмаган
ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини
бузишнинг жиноят-ҳуқуқий жиҳатларини ўрганиш, бу жиноятларнинг
олдини олиш масалалари Республикамизда етарли даражада ўрганилмаган.
Мазкур масаланинг айрим жиҳатлари Қ.Р.Абдурасулова, А.С.Якубов,
З.С.Зарипов, В.Я.Клименко, Б.А.Миренский, Т.Қ.Мирзаев, М.Ҳ.Рустамбоев,
Ш.Ш.Узоқов, М.Қодиров, Р.Кабуловларнинг илмий ишларида қисман ёритиб
ўтилган.
Шунингдек, мазкур масаланинг айрим жиҳатлари Р.М.Агишев,
6
Х.М.Ахметшин, Д.Н.Кожухарик, С.П.Кочешев, М.А.Кудинов, В.Ф.Кулаков,
И.М.Мацкевич,
Е.А.Моргуленко,
К.Д.Нечевин,
Д.В.Новокшонов,
А.А.Смердов,
А.И.Хомяков,
В.Е.Эминов
3
каби
россиялик
олимлар
томонидан ўрганилган.
Юқорида қайд этилган тадқиқотлар умумий хусусиятга эга бўлиб,
уларда бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро
муносабатларга оид устав қоидаларини бузишга жиноят-ҳуқуқий ва
криминологик тавсиф берилмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Ҳарбий
судининг
ҳисоботлари
мамлакатимиз Олий суди томонидан мунтазам равишда умумлаштириб
турилса ҳам, ҳарбий судларнинг амалдаги жиноят ва жиноят-процессуал
қонунларни қўллаш амалиёти умумлаштирилмаган. Бундан ташқари,
Республикамизда 11 та ҳарбий суд фаолият кўрсатаётганлигига қарамай,
уларда кўриладиган жиноятларнинг сабаблари етарлича ўрганилмаган.
Ҳарбий судларнинг Қуролли Кучлар, ички қўшинлар, чегара қоровул
қўшинлар ва Ўзбекистон Республикаси ФВВ бўлинмаларида интизомни,
қонунийликни
ва
ҳуқуқ-тартиботни
мустаҳкамлашга
қаратилган
фаолиятнинг шакл ва усуллари белгиланмаган, уларнинг ҳарбий хизматчилар
ва бошқа фуқаролар содир этадиган жиноят ва ҳуқуқбузарликнинг олдини
олиш фаолиятининг самарадорлиги ўрганилмаган.
Шу муносабат билан бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузишнинг жиноят-
ҳуқуқий ва криминологик жиҳатларини комплекс ўрганиш долзарб аҳамият
касб этади.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги Тошкент давлат юридик институтининг илмий-тадқиқот ишлари
режасига киритилган ва Илмий кенгашнинг 2010 йил 6 январдаги
йиғилишида (№ 5-сонли баённома) тасдиқланган.
Тадқиқотнинг
мақсади
бир-бирига
тобе
бўлмаган
ҳарбий
хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини
бузишга жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатдан комплекс илмий тавсиф
бериш орқали илмий асосланган хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш,
шунингдек,
амалдаги
жиноят
қонунини
такомиллаштиришга
оид
таклифларни шакллантиришдан иборатдир.
Тадқиқот вазифалари:
- мазкур жиноят тушунчасига таъриф бериш;
- бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро
муносабатларга оид устав қоидаларини бузишни жиноят-ҳуқуқий жиҳатдан
ўрганиш, унинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш;
- бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро
муносабатларга оид устав қоидаларини бузишни юридик таҳлил қилиш;
3
Мазкур муаллифларнинг илмий ишлари диссертациянинг фойдаланилган адабиётлар рўйхатида берилган.
7
- айрим хорижий мамлакатлар жиноят қонунчилигида бир-бирига тобе
бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав
қоидаларини бузиш учун жавобгарлик масаласини ўрганиш ва тегишли
хулосалар чиқариш;
- бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро
муносабатларга оид устав қоидаларини бузишнинг жазони оғирлаштирувчи
белгиларини ўрганиш;
- бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро
муносабатларга оид устав қоидаларини бузишга криминологик тавсиф
бериш;
- бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро
муносабатларга оид устав қоидаларини бузишнинг долзарб муаммоларини
тадқиқ этиш, олинган натижаларга мувофиқ жиноят қонуни ва Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
Пленумининг
айрим
қарорларини
такомиллаштириш юзасидан таклифлар беришдан иборат.
Тадқиқотнинг объекти
бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш натижасида
вужудга келган жиноят-ҳуқуқий ва бошқа ижтимоий муносабатлар
ҳисобланади.
Тадқиқот предмети
а) Ўзбекистон Республикаси ва хорижий
мамлакатларнинг тадқиқот объектига доир қонунлари ва бошқа норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлари; б) бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузишга оид илмий
асарлар ҳисобланади.
Тадқиқот методлари.
Тадқиқот олиб боришда диалектик, мантиқий,
тизимли, қиёсий-ҳуқуқий, формал-ҳуқуқий, статистик маълумотларни таҳлил
қилиш, тизимлаштириш ва илмий билишнинг бошқа усулларидан
фойдаланилди.
Тадқиқотнинг
методологик
асосини
Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг ҳуқуқий демократик давлатни
барпо этиш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда суд-ҳуқуқ
ислоҳотларини
амалга
ошириш
йўналишлари,
жумладан,
жиноят
қонунчилиги ва унинг институтларини такомиллаштириш юзасидан
билдирган фикр ва ғоялари ташкил қилади.
Тадқиқотнинг
норматив-ҳуқуқий
асосини
Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси, амалдаги жиноят қонуни ва бошқа
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ташкил этади.
Диссертация мавзусига оид амалиётни ўрганиш мақсадида 60 нафар
суд-тергов амалиёти ходимларидан ижтимоий сўровлар ўтказилди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1. Диссертацияда бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузишга қуйидаги
таъриф берилди: “Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги
ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш деганда, бир-бирига тобе
бўлмаган ҳарбий хизматчилар томонидан жабрланувчини мунтазам хўрлаш
8
ёки унга азоб бериш, соғлиғининг бузилишига сабаб бўлган баданга енгил,
ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш, қонунга хилоф равишда озодликдан
маҳрум қилиш, шунингдек ушбу қилмиш натижасида одам ёки одамлар
ўлими ёхуд бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқиши тушунилади”.
2. Тадқиқот натижасида бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасида ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузишнинг қуйидаги
ўзига хос хусусиятлари аниқланди: мазкур қилмиш бир вақтнинг ўзида унча
оғир бўлмаган (биринчи қисм), оғир (иккинчи қисм), ўта оғир (учинчи ва
тўртинчи қисмлар) жиноятлар сирасига киради; Жиноят кодекси 285-
моддаси диспозицияси бланкет хусусиятга эга бўлиб, қилмишни тўғри
квалификация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг
умумҳарбий низомларига мурожаат қилиниши лозим.
3. Тарихий нуқтаи назардан мазкур жиноят учун жавобгарлик биринчи
марта 1959 йилги ЎзССР Жиноят кодекси 232-моддасида белгиланди.
Модданинг номи ҳозирга қадар ўзгаришсиз қолдирилган, амалдаги
Кодекснинг 285-моддаси аввалгисидан тузилишига кўра тубдан фарқ қилиши
аниқланди.
4. Жиноят кодекси 285-моддаси биринчи қисми диспозициясига ва
ушбу модданинг иккинчи, учинчи, тўртинчи қисмларида назарда тутилган
оғирлаштирувчи ҳолатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш эҳтиёжи
борлиги асослаб берилди.
5. Жиноят кодекси 66
1
-моддасига 285-модданинг биринчи қисмини
киритиш зарурлиги асослаб берилди.
6. Жиноят кодекси 285-моддасидаги “мунтазам” сўзини “муттасил”
сўзи билан аламаштириш лозимлиги асослаб берилди.
7.
Жиноят
кодекси
285-моддасидаги
“хўрлаш”
сўзини
“жабрланувчининг шаъни ва қадр-қимматини камситиш” жумласи билан
аламаштириш лозимлиги асосланди.
8. “Жабрланувчининг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда
камситиш”га қуйидагича таъриф берилди: “Жабрланувчининг шаъни ва
қадр-қимматини муттасил равишда камситиш деганда, ҳарбий хизматчининг
иззат-нафсини таҳқирлаш, поймол қилиш, жабрланувчини унинг шахсий
қадр-қимматини камситадиган ҳаракатларни бажаришга, ҳарбий хизматга
олдин чақирилган аскарнинг хизматини қилишга, ҳарбий хизматнинг муайян
вазифаларини уларнинг ўрнига бажаришга мажбур қилиш тушунилади”.
9. Диссертацияда 285-моддада назарда тутилган “азоб бериш”
тушунчасини “қийнаш” тушунчаси билан алмаштириш лозимлиги асослаб
берилди.
Илмий янгилиги
шундан иборатки, Ўзбекистон Республикасида
жиноят қонуни либераллаштирилаётган шароитда бир-бирига тобе бўлмаган
ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини
бузишга оид назарий, ҳуқуқий ва амалий масалалар илк маротаба жиноят
ҳуқуқи ва криминология фанлари нуқтаи назаридан монографик даражада
тадқиқ этилди. Натижада ушбу жиноятга қарши кураш борасидаги жиноят-
9
ҳуқуқий ва криминологик муаммоларнинг ўзига хос ечими сифатида янги
тушунчалар, илмий-назарий хулосалар, амалий таклиф ва тавсиялар,
шунингдек мазкур жиноий қилмишлар учун жавобгарликни белгилаш
борасидаги янги ёндашувлар ишланди.
Тадқиқот
натижаларининг
илмий
ва
амалий
аҳамияти.
Диссертация
тадқиқотининг
илмий
аҳамияти
тадқиқот
натижасида
шакллантирилган таклиф ва тавсиялар жиноят ҳуқуқи фани назариясини
ривожлантиришга муайян ҳисса қўшади ва ушбу жиноятга оид жиноят-
ҳуқуқий ҳамда криминологик қарашларни тизимлаштиришга хизмат қилади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий
хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш
учун
жавобгарлик
белгиланган
жиноят
қонун
нормаларини
такомиллаштиришга қаратилган қатор таклифлар ҳамда амалий тавсиялар
ишланганида ифодаланади. Жумладан, тадқиқотчининг амалий хулосалари,
жиноят қонунини такомиллаштиришга қаратилган таклифларидан қонун
ижодкорлиги жараёнида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда, суд ва ҳуқуқни муҳофаза
қилиш органлари ходимларининг қонунни қўллаш амалиётида, юридик олий
таълим муассасаларининг ўқув жараёнида фойдаланилиши мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши
. Диссертация муаллифининг бир-
бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга
оид устав қоидаларини бузиш учун жавобгарлик белгиловчи жиноят қонун
нормаларини такомиллаштириш мақсадида шакллантирилган Ўзбекистон
Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қонунчилик палатаси “Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари” қўмитаси
(№06/1-02/12346х) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти (№05-50/284)га
юборилган ва улардан қонунларни такомиллаштиришда фойдаланилиши
мумкинлиги маълум қилинган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг “Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид
ишларни
кўриш
бўйича
суд
амалиёти
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш ҳақидаги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми томонидан маъқулланган (№ПЛ-22-11).
Диссертациядаги асосий қоидалардан Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги ТДЮИ талабаларига “Жиноят ҳуқуқи (Махсус қисми)” ҳамда
“Криминология” фанларини ўқитишда фойдаланилмоқда.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Диссертация Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик институти “Жиноят
ҳуқуқи ва криминология” кафедраси мажлисида (28.04.2011 й.), Бердақ
номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳуқуқшунослик факультети
илмий-назарий семинарида (23.06.2011 й.), Тошкент давлат юридик
10
институти ҳузуридаги Д 016.15.01 рақамли ихтисослашган кенгаш қошидаги
Илмий семинарда (30.09.2011 й.) муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.
Тадқиқотнинг асосий мазмуни ва хулосалари юзасидан “Суд ва
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар фаолиятидаги долзарб муаммолар ва
изланишлар”
(Тошкент,
2009),
“Инсон
ҳуқуқлари
маданиятини
шакллантириш масалалари” (Тошкент, 2011), “Жиноят ва жиноят-процессуал
қонунчилигининг либерализация шароитида суд ва ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлар фаолияти” (Тошкент, 2011), “Мамлакатимизда демократик
ислоҳотларни
янада
чуқурлаштириш
ва
фуқаролик
жамиятини
ривожлантириш концепцияси – ғоялар ривожи ва ҳозирги давр” (Тошкент,
2011), “Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг самарадорлиги” (Тошкент,
2011), “Пуқаралық ж
Ə
мийет қурыўда демократиялық реформаларды
тереңлестириў
ҳ
Ə
м
раўажландырыўдың
Ə
ҳмийети”
(Нукус,
2011),
“Ҳуқуқшунос
кадрлар
тайёрлаш
ва
ҳуқуқшунослик
фанларини
ривожлантиришнинг долзарб муаммолари” (Тошкент, 2011) мавзуларида
ўтказилган илмий-назарий ва илмий-амалий конференцияларда маъруза
қилиниб, синовдан ўтказилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Тадқиқот натижасида олинган
хулоса, таклиф ва илмий-амалий тавсиялар муаллиф томонидан чоп
эттирилган 23 та илмий мақолада ўз аксини топган. Ушбу мақолаларнинг 8
таси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК
рўйхатидаги илмий журналларда эълон қилинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Илмий ишнинг тузилиши ва
ҳажми тадқиқот ишининг мақсад ва вазифаларига мувофиқдир. Диссертация
кириш, саккизта параграфни ўз ичига олган уч боб, хулоса, фойдаланилган
адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Ишнинг ҳажми 156 бет. Ишда
150 та манба ва адабиётлардан фойдаланилган. Иловалар 18 бет.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
кириш
қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги,
тадқиқ этилаётган муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг
мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети, методлари, ҳимояга олиб
чиқилаётган
асосий
ҳолатлар,
унинг
илмий
янгилиги,
тадқиқот
натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти, уларнинг жорий қилиниши,
ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси), натижаларнинг эълон қилинганлиги
ва тадқиқот ишининг тузилиши ёритиб берилган.
Диссертациянинг
биринчи боби
“Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий
хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини
бузиш учун жавобгарликнинг умумий тавсифи”
деб номланиб, у икки
параграфдан иборат. Биринчи параграф
“Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий
хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини
бузиш тушунчаси ва унинг учун жавобгарлик белгиланган Жиноят кодекси
нормаларининг ривожланиш тарихи”
га бағишланган бўлиб, унда бир-бирига
11
тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид
устав қоидаларини бузиш учун жавобгарликнинг ўзига хос хусусиятлари
ҳамда ушбу жиноят учун жавобгарлик белгиланган қонун нормаларининг
ривожланиши тадқиқ этилган. Хусусан, мазкур параграфда бир-бирига тобе
бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав
қоидаларини бузишга оид амалдаги қонунлар ва бир қатор олимларнинг
илмий қарашлари таҳлил қилиниб, ушбу жиноят тушунчасига қуйидагича
муаллифлик таърифи берилган: “Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий
хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш
деганда, бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар томонидан
жабрланувчини мунтазам хўрлаш ёки унга азоб бериш, соғлиғининг
бузилишига сабаб бўлган баданга енгил, ўртача оғир ёки оғир шикаст
етказиш, қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш, шунингдек
ушбу қилмиш натижасида одам ёки одамлар ўлими ёхуд бошқа оғир
оқибатларнинг келиб чиқиши тушунилади”.
Диссертант ушбу параграфда мамлакатимизда олиб борилаётган
жиноят-ҳуқуқий
сиёсатнинг
моҳиятидан
келиб
чиқиб,
жиноят
қонунчилигини
либераллаштириш
мақсадида
амалга
оширилаётган
ислоҳотлар, хусусан ярашилганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод
қилишни қўллаш доирасини кенгайтириш юзасидан таклифларни илгари
суради, амнистия актини қўллаш бўйича қонунчилик ва амалиётда мавжуд
тафовутларни аниқлайди ҳамда уларни бартараф этиш учун амалдаги
қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифлари ва асосли хулосаларини
ишлаб чиқади.
Бундан ташқари, диссертациянинг ушбу параграфида бир-бирига тобе
бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасида ўзаро муносабатларга оид устав
қоидаларини бузишнинг бошқа ҳарбий жиноятлар тизимида тутган ўрни
аниқланиб, мазкур жиноятни квалификация қилиш ҳамда уни содир этган
шахсга жазо тайинлашда эътиборга олиниши зарур бўлган алоҳида ўзига хос
хусусиятлар ва мезонлар аниқланган.
Муаллиф Ўзбекистонда
ҳарбий жиноятлар
учун жавобгарлик
белгиланган қонунлар ривожини таҳлил қилиб, унинг ҳозирги ҳолати унда
ҳарбий хизматни ўташнинг муайян тартиби қонунда мустаҳкамлаб қўйилиши
ва ушбу тартибни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш учун жиноят-ҳуқуқий
чора-тадбирлар кўрилишини тақозо этади, деган хулосага келган. Бу чора-
тадбирлар фақат ҳарбий хизматчилар учун мўлжалланган, ҳарбий хизматни
ўташ тартибига қарши жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи,
жиноят қонунида мустаҳкамланган махсус нормалар комплексини ташкил
этади. Мазкур қонунчилик тизими Ўзбекистонда Қуролли Кучларни ташкил
этиш ва уларнинг жанговар шайлигини таъминлаш талаб ва эҳтиёжига қараб,
аста-секин, босқичма-босқич, тадрижий ривожланган ва бу жараён ҳозир ҳам
давом этмоқда. Қуролли Кучлардаги тартибсизликларни тугатиш, янги
намунавий Қуролли Кучларни ташкил этиш, замонавий қиёфадаги
аскарларни тарбиялаш, ҳарбий муҳитдаги тажовузкор жиноятлардан халос
12
бўлиш мақсадида 1992 йил 3 июлда Ўзбекистон Республикасининг “Умумий
ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
Унга биноан, Қуролли Кучлар қонун устуворлиги, фуқароларнинг умумий
ҳарбий мажбурияти, ҳарбий интизомга риоя этиш, ҳарбий хизматчиларнинг
ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ва ҳарбий бурчни ўташ учун шароитлар
яратиш асосида фаолият кўрсатадилар. Шахсий таркибда Республикага, ўз
халқига, ҳарбий қасамёдига ва аскарлик бурчига садоқат, тарихга ва
анъаналарга чуқур ҳурмат, Ватан ҳимоясига юксак шахсий масъулиятни
шакллантириш ижобий натижалар бермоқда.
Биринчи бобнинг иккинчи параграфи
“Айрим хорижий мамлакатлар
жиноят қонунларида бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш учун
жавобгарлик”
масаласига бағишланган бўлиб,
унда қатор хорижий
давлатлар: Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Россия
Федерацияси, Беларусь Республикаси, Украина, Озарбайжон, Арманистон,
Молдова, Грузия каби давлатларнинг жиноят қонунларида бир-бирига тобе
бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав
қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган қонун нормалари
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 285-моддаси билан қиёсий
ўрганилди.
Мазкур параграфда МДҲ ва айрим хорижий мамлакатлар жиноят
қонунчилигида бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги
ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш учун жавобгарлик
белгиланган
нормаларни
таҳлилий
ўрганиш
натижасида
қуйидаги
маълумотлар аниқланди: жиноятнинг содир этилиш усуллари бўйича
диссертант ўрганган давлатлар умумий ҳисобда 100 фоиз деб қаралса, мазкур
давлатлар жиноят қонунларида кўпроқ хўрлаш (63,6 %) назарда тутилган
бўлиб, 36,4 %ида мазкур ҳаракат назарда тутилмаган. Худди шунингдек, 18,2
% ҳолатда – азоб бериш; 27,3 % ҳолатда - баданга енгил шикаст етказиш; 9,1
%ида - баданга ўртача оғир шикаст етказиш; 18,2 %ида - қонунга хилоф
равишда озодликдан маҳрум этиш; 63,6 %ида - зўрлик ишлатиш (ўзгача
зўрлик); 54,5 %ида - жабрланувчининг шаъни ва қадр-қимматини камситиш
(хўрлаш); 9,1 %ида - шафқатсиз муомалада бўлиш; 27,3 %ида – дўппослаш;
18,2 %ида - мажбурлаш, ҳарбий хизматчидан ўз шахсий манфаатларини
кўзлаб мажбурлаш; 9,1 %ида - товламачилик ёки ҳарбий хизматчидан ҳарбий
ашёларни тортиб олиш; 9,1 %ида - таъқиб қилиш назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳамда 10 та хорижий
мамлакатнинг жиноят қонунларида белгиланган жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар: таҳлил қилинган давлатларнинг жиноят қонунлари 63,6 %да -
такроран; 100 %да - бир гуруҳ шахслар томонидан; 45,4 %да - уюшган гуруҳ
томонидан; 90,9 %да - қурол ишлатиб; 9,1 %да - тан жароҳати етказиш учун
мўлжалланган бошқа воситалардан фойдаланиб; 18,2 %да - баданга енгил
шикаст етказиш; 72,7 %да - баданга ўртача оғир шикаст етказиш; 18,2 %да -
баданга оғир шикаст етказиш; 81,8 %да - икки ёки ундан ортиқ шахсга
13
нисбатан; 9,1 %да - ирқий ёки миллий душманлик ёки адоват туфайли; 9,1
%да - азоблаш ёки хўрлаш; 9,1 %да - ҳарбий ҳолат ёки уруш ёки жанговар
вазиятда; 9,1 %да - одам ўлиши; 9,1 %да - одамлар ўлиши; 90,9 %да - бошқа
оғир оқибатлар назарда тутилган.
Ушбу параграфда диссертант баъзи хорижий мамлакатлар жиноят
қонунларининг ижобий томонларини Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 285-моддасига татбиқ этиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди ва
шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 285-
моддасига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ўз
таклифларини асослаб беради.
Диссертациянинг
“Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузишнинг
юридик таҳлили ва квалификация қилиш масалалари”
деб номланган
иккинчи бобида ушбу жиноятнинг объектив ҳамда субъектив белгилари,
шунингдек жазони оғирлаштирувчи белгилари ва жиноятни квалификация
қилиш масалалари таҳлил қилинган.
Ушбу бобнинг биринчи параграфи
“Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий
хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини
бузишнинг объектив белгилари”
деб номланган бўлиб, унда диссертант
томонидан тадқиқ қилинаётган жиноятнинг объекти юзасидан олимлар
томонидан билдирилган фикрлар таҳлил қилиниб, мазкур жиноятнинг
объекти муфассал тарзда ёритиб берилмаганлиги аниқланди ҳамда унинг
объектини Жиноят ҳуқуқида умумэътироф этилган жиноят объекти турлари,
яъни жиноятнинг махсус, турдош ҳамда бевосита (бевосита асосий, бевосита
қўшимча) объектлари ажратиб кўрсатиб берилди. Тадқиқотчи бир-бирига
тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид
устав қоидаларини бузиш жиноятининг махсус объекти ҳарбий хизматни
ўташ тартибини таъминловчи муносабатлар, турдош объекти бўйсуниш ва
ҳарбий шаънга риоя этиш тартибини таъминловчи муносабатлар мажмуи,
бевосита асосий объекти эса, бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини таъминлаш билан
боғлиқ
бўлган
муносабатлар,
бевосита
қўшимча
объекти
ҳарбий
хизматчининг ҳаёти, соғлиғи ҳамда шаъни ва қадр-қиммати билан боғлиқ
муносабатлар ҳисобланишини асослаб берган.
Бундан ташқари, ушбу параграфда бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий
хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини
бузишнинг объектив томони унинг мазмунини белгиловчи ҳаракатларнинг
турли хиллиги билан тавсифланиши, аммо қонун чиқарувчи томонидан ушбу
жиноятнинг объектив томонини ташкил этадиган барча ҳаракатлар санаб
чиқилмаганлиги, балки бу ҳаракатлар ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро
муносабатларга оид устав қоидаларини бузиши мунтазам хўрлаш, азоб
бериш, соғлиқнинг бузилишига сабаб бўлган баданга шикаст етказиш,
қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлиши
лозимлигини кўрсатиш билангина кифояланганлиги таъкидланган.
14
Диссертант ушбу жиноятнинг объектив томонини ёртишда 1992 йил
3 июлда қабул қилинган “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек ҳарбий
хизматчиларнинг умумий мажбуриятлари белгиланган 1996 йил 9 октябрдаги
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ички хизмат низоми,
Ўзбекистон
Республикаси
Қуролли
Кучларининг
Интизом
низоми,
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Гарнизон ва қоровуллик
хизматлари низомида белгиланган нормаларни, бундан ташқари Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг “Ҳарбий хизматни ўташ тартибига
қарши жиноятларга оид ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”
2000 йил 15 сентябрдаги 23-сонли қарорида келтирилган тавсияларни,
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ва Ҳарбий прокуратураси ходимлари
ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров натижаларини чуқур таҳлил қилиб,
қонунчиликда ва амалиётда мавжуд камчиликларни аниқлади. Шу асосда
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 285-моддаси диспозицияда
назарда
тутилган
жиноятнинг
объектив
томони
белгиларини
такомиллаштиришга оид таклифларни илгари суради, шунингдек, юқоридаги
Пленум қарорида ушбу жиноятнинг объектив томонини ифодаловчи
ҳаракатлар бўйича етарлича тушунтиришлар берилмаганлигини инобатга
олиб, тадқиқ этилаётган жиноятни квалификация қилиш юзасидан амалиётда
юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида аниқ тавсиялар
ишлаб чиқилган.
Иккинчи бобнинг иккинчи параграфи
“Бир-бирига тобе бўлмаган
ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав
қоидаларини бузишнинг субъектив белгилари”
деб номланиб, унда
диссертант тадқиқ этилаётган қилмиш махсус субъектли жиноят эканлигига
эътибор қаратган ҳолда, мазкур масала юзасидан қатор олимларнинг
фикрларини ўрганиб, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси
Қуролли Кучларининг Ички хизмат низоми, 2006 йил 14 январда
тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий
хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган нормаларни,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Ҳарбий хизматни ўташ
тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги қарорида қайд этилган тавсияларни таҳлил қилиб, мазкур
масала юзасидан қонун ҳужжатларида, Пленум қарори тавсияларида ва
олимларнинг фикрларида якдиллик ва аниқлик мавжуд эмаслигини, шу
сабабдан амалиётда бу турдаги ижтимоий хавфли қилмишни содир этган
шахсларни ушбу жиноятнинг субъекти деб топишда тушунмовчиликлар
мавжудлигини аниқлади.
Ўз-ўзидан аёнки, шахс ҳарбий хизматчи бўлган тақдирдагина мазкур
жиноятнинг субъекти ҳисобланади. Аммо, диссертант айнан шу борада бироз
муаммоли
жиҳатларга
эътиборни
қаратади.
Хусусан,
Ўзбекистон
Республикасининг “Умумий
ҳарбий мажбурият
ва ҳарбий
хизмат
15
тўғрисида”ги Қонуни 27-моддасига мувофиқ, ҳарбий хизматга чақирилган
чақирилувчилар учун ҳарбий қисмга жўнаш мақсадида мудофаа ишлари
органида ҳозир бўлган кун ҳарбий хизматда бўлишнинг бошланиши, деб
ҳисобланади. Лекин, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ички
хизмат низоми 10-моддаси 3-қисмига мувофиқ, ҳарбий хизматчи Ҳарбий
қасамёдни қабул қилмагунга қадар ҳарбий лавозимга тайинланиши, жанговар
топшириқларни бажариш (жанговар ҳаракатларда иштирок этишга, жанговар
навбатчиликка, жанговар хизматга, қоровуллик хизматини ўташ)га жалб
этилиши мумкин эмас; ҳарбий хизматчига техника бириктирилиши, унга
банди қилиш тарзидаги интизомий таъзир берилиши мумкин эмаслиги ўз
аксини топган. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ички хизмат
низоми 10-моддаси қоидаларига кўра, ҳарбий хизматчи Ҳарбий қасамёдни
қабул қилмагунга қадар ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноят
субъекти бўлиши ҳам мумкин эмас ва ҳарбий хизматни ўташ тартибига
қарши қаратилган жиноятлар субъекти деб эътироф этилиши учун фуқаро
албатта, Ҳарбий қасамёд қабул қилган бўлиши шарт. Диссертантнинг
фикрича, ушбу масала, яъни ҳарбий хизматчи қачондан бошлаб ҳарбий
хизматни ўташ тартибига қарши қаратилган жиноятлар субъекти деб
топилиши мумкинлиги ҳамда фуқаро қачондан бошлаб ҳарбий жиноят
субъекти деб топилиши бутунлай тушунарсиз ва ноаниқ.
Муаллифнинг фикрича, фуқарони Жиноят кодекси 285-моддаси
субъекти сифатида тан олиш учун унинг ҳарбий қасамёд қабул қилган ёки
қилмаганлиги юридик аҳамиятга эга эмас. Чунки, ҳарбий қасамёд қабул
қилгунга қадар бўлган муддат оралиғида фуқаро расмий муносабатларга
киришади, яъни ҳарбий устав ва низомлар асосида хизматни ўтайди, ҳарбий
буйруқ ва вазифаларни бажаради. Бошқача айтганда, ҳарбий қасамёд рамзий
маънодаги жараён бўлиб, уни ҳарбий хизматчининг мақомини белгилаб
берувчи омил сифатида баҳолаш тўғри бўлмайди. Айни дамда фуқаро ҳарбий
қасамёд қилишидан олдин ҳарбий хизматни ўташ жараёнида бевосита ҳарбий
муносабатларга тажовуз қилишга лаёқатли бўлади, бу ҳам юқоридаги нуқтаи
назарнинг асосли эканлигини кўрсатади. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон
Республикаси Ҳарбий прокуратураси ва Ҳарбий суди ходимлари ўртасида
ўтказилган ижтимоий сўров натижалари ҳам амалиётчилар томонидан айнан
шундай ёндашув маъқулланишини кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, ушбу параграфда тадқиқ этилаётган жиноятнинг
субъектив томони билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
285-моддаси нормалари, мазкур масала бўйича олимларнинг фикрлари
таҳлил қилиниб, айрим муаммоли ҳолатлар аниқланди ва уни бартараф этиш
мақсадида аниқ хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Хусусан, диссертацияда
қатор олимларнинг фикрича, ушбу жиноят субъектив томондан фақат тўғри
қасд билан содир этилиши мумкинлиги эътироф этилган. Диссертант ўз
нуқтаи назарини назарий жиҳатдан ва мисоллар ёрдамида асослаб, субъектив
томондан бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро
муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш ҳам тўғри қасд, ҳам эгри қасд
16
билан содир этилиши мумкин, деган хулосага келган.
Иккинчи бобнинг
“Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузишнинг
жазони оғирлаштирувчи белгилари”
деб номланган учинчи параграфида
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 285-моддасида белгиланган
қилмишнинг “бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиши”, “қурол
ишлатиб содир этилиши”, “баданга оғир шикаст етказилишига сабаб
бўлиши”, “одам ўлишига сабаб бўлиши”, “одамларнинг ўлимига сабаб
бўлиши”, “бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлиши” каби жазони
оғирлаштирувчи ҳолатлар таҳлил қилиниб, бундай ҳолатларда содир этилган
жиноятни тўғри квалификация қилиш ва жазо тайинлаш бўйича асосли
тавсиялар берилган. Шунингдек, тадқиқотчининг фикрича, Жиноят кодекси
285-моддасида белгиланган жазони оғирлаштирувчи белгиларда Жиноят
ҳуқуқи
назариясида
белгиланган
қоидалар,
жиноят
қонунчилиги
принциплари (хусусан, одиллик принципи), қолаверса, жиноят содир этган
шахсларга нисбатан тайинланадиган жазони индивидуаллаштириш билан
боғлиқ масалалар етарлича инобатга олинмаганлиги боис ушбу моддага
жиноятни “такроран”, “икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан”, “жанговар
вазиятда” содир этилганлиги каби ҳолатларни жазони оғирлаштирувчи ҳолат
сифатида киритилиши мақсадга мувофиқдир.
Диссертациянинг
“Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузишнинг
криминологик тавсифи”
деб номланган учинчи бобида тадқиқ этилаётган
жиноятни содир этган шахснинг криминологик тавсифи, ушбу жиноятнинг
сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитлар ҳамда унинг олдини олиш
билан боғлиқ масалалар таҳлил қилинган бўлиб, бундай жиноятларнинг
криминологик жиҳатлари билан боғлиқ зарур тавсия ва хулосалар ишлаб
чиқилган.
Ушбу бобнинг
“Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузган шахснинг
криминологик тавсифи”
деб номланган биринчи параграфида ушбу
жиноятни содир этган шахснинг ижтимоий-демографик, руҳий-физиологик
ва ижтимоий-психологик белгилари ўрганилган. Шунингдек, бундай
жиноятни содир этган шахснинг жинси, ёши, маълумоти, ижтимоий келиб
чиқиши,
оилавий
ҳолатига
оид
маълумотлар
бўйича
Ўзбекистон
Республикаси Ҳарбий прокуратураси ходимлари ҳамда Ҳарбий суд
судьялари ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров натижалари таҳлил қилиниб,
тегишли хулосаларга келинган. Тадқиқотчи томонидан ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг уставга оид тартибига қарши жиноятлар
мотивининг таҳлили тўлиқ бўлиши учун унинг моҳиятини белгиловчи аниқ
хусусиятлар ҳам ўрганилиб, унинг умумий ва махсус хусусиятлари
ажратилган. Бундан ташқари, ушбу параграфда Жиноят кодекси 285-
моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган ҳарбий хизматчи
шахсининг хусусиятлари, унинг ғайриқонуний хулқ-атворини белгилаган
17
мотивлар таҳлилига таяниб, кўриб чиқилаётган жиноятнинг объектив
белгиларини ҳисобга олган ҳолда, бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий
хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг уставга оид тартибига
тажовуз қилувчи жиноятчи шахси: 1) мотивациянинг хусусиятларига қараб,
зўрлик ишлатувчи, зўрлик ишлатувчи-ғаразгўй ва анархик типлар; 2) жиноят
генезисида вазиятнинг ролига (жиноятнинг субъектив ва объектив
ҳолатларининг ўзаро нисбатига) қараб, тасодифий, муайян вазиятга оид
(ситуатив) ва ашаддий типлар; 3) содир этилган жиноятлар сонига қараб,
оддий ва рецидив типларга ажратилган.
Учинчи бобнинг
“Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузишнинг
сабаблари ва унга имкон берувчи шарт-шароитлар”
деб номланган иккинчи
параграфида жиноятнинг сабаб ва шарт-шароитларини ўрганиш тадқиқ
этилаётган жиноятларга қарши курашнинг самарадорлигини ошириш ҳамда
уларни олдини олиш имконини беришига урғу берилган, шу сабабдан бир-
бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга
оид устав қоидаларини бузишнинг аниқ сабаблари ва унга имкон берган
шарт-шароитлар ёритиб берилган.
Хусусан, ушбу жиноятни содир этишнинг қуйидаги сабаблари
аниқланган: 1) ҳарбий бошқарув ва ҳарбий адлия органлари ўртасидаги
алоқаларининг самарали эмаслиги; 2) ҳарбий хизматчиларда ҳаётий
тажрибанинг йўқлиги, барқарор руҳият, шахсий қадриятлар ва принциплар
тизимининг қатъий эмаслиги ва беқарорлиги; 3) Ўзбекистон Республикаси
Қуролли Кучлари умумҳарбий низомларининг мукаммал эмаслиги; 4)
уставга зид ўзаро муносабатлар натижасида содир этилган жиноятларни
тергов қилиш методикасининг эскирганлиги; 5) кўриб чиқилаётган
тоифадаги жиноят ишларини қўзғатиш ва тергов қилиш борасидаги ҳарбий
прокуратура иш фаолияти самарасининг пастлиги; 6) чақирув ва контракт
бўйича ҳарбий хизматчилар, шу жумладан, айрим офицерларнинг ҳуқуқий
билимлари етарли даражада эмаслиги; 7) хизмат фаолиятидаги тобе шахсий
таркиб устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш, бўйсунувчиларни
моддий-маиший таъминлаш, уларга ҳарбий ишни ўргатиш, ҳарбий жамоада
соғлом маънавий-руҳий муҳитни яратиш ва қувватлаш билан боғлиқ
камчиликларнинг мавжудлиги ва ҳ.к.
Шунингдек, диссертант тадқиқ этилаётган жиноятнинг содир
этилишига имкон берган шарт-шароитлар қуйидагилардан иборат, деган
хулосага келган: 1) жиноятнинг содир этилишига имкон берувчи умумий
омиллар: - жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий табақаланиш, мафкуравий
маҳдудлик ва ижобий ахборотнинг таъсир кўрсатиш даражаси пастлиги; -
анъанавий тарбия тизимларининг мустаҳкам эмаслиги; - оила-турмуш
шароитларидаги салбий вазиятларнинг мавжудлиги; - оммавий маданият ёки
оммавий ахборот воситалари ва кинематография орқали ёшлар онгига салбий
таъсир этувчи ахборотларнинг кириб келаётганлиги ва ҳоказо; 2) жиноятнинг
содир этилишига имкон берган махсус омиллар: мазкур омиллар
18
қўшинлардаги ҳаёт шароитлари орқали намоён бўлади, жумладан, ҳарбий
хизмат шароитида ҳарбий хизматчиларнинг у ёки бу эҳтиёжларини
қондиришни тартибга солувчи ҳуқуқий механизмнинг яратилмаганлиги ёки
самарали эмаслиги; 3) жиноятнинг содир этилишига имкон берган соф
индивидуал ҳарбий омиллар: ҳарбий хизматни ўташ жараёнида ва фақат шу
хизматни ўташ муносабати билан ўзлаштирган хусусиятлар билан
белгиланади.
Учинчи бобнинг
“Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузишнинг олдини
олиш”
деб номланган сўнгги параграфида тадқиқ этилаётнинг жиноятнинг
олдини олиш чоралари умумий ва махсус олдини олиш чораларига
ажратилган ва ушбу қилмишларнинг олдини олиш бўйича фаолиятнинг
самарадорлигини ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган.
Хусусан, диссертантнинг фикрича, бу турдаги жиноятларнинг олдини
олишга қаратилган умумий чора-тадбирларга қуйидагилар киради: 1) давлат
томонидан эълон қилинган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар меҳнатига
ҳақ тўлаш принципини амалга ошириш, яъни уларнинг моддий фаровонлиги
янада ошириш; 2) контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила
аъзоларининг
ижтимоий
ҳимояланганлик
даражасини
яхшилаш;
3)
қўшинларнинг
жанговар
тайёргарлиги,
чақирув
бўйича
ҳарбий
хизматчиларга маош тўлаш, чақирув бўйича ҳарбий хизматчиларни озиқ-
овқат билан таъминлашни яхшилаш, чақирув бўйича ҳарбий хизматчиларни
кийим-кечак билан таъминлаш, чақирув бўйича ҳарбий хизматчиларга
нормал маиший шароитларни таъминлаш тадбирларини ўз вақтида ва
тўлақонли молиялаштирилишини таъминлаш; 4) чақирув бўйича ҳарбий
хизматчилар ҳарбий хизматни ўташга виждонан ёндашишларини ижтимоий-
иқтисодий рағбатлантириш.
Ўрганилаётган жиноятларнинг махсус олдини олиш чоралари сифатида
қуйидагилар ажратиб кўрсатилган: 1) қўшинлардаги жиноятчиликнинг
олдини олиш ва профилактика тизимини ҳозирги илмий асослантирилган
таклифларни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриш, уни таҳлил қилинаётган
жиноятлар хусусиятига мослаштириш ва олинган натижалардан уставга оид
муносабатларни бузишга қарши кураш амалиётида фойдаланиш; 2) ҳарбий
мансабдор шахсларнинг ўз ваколатини амалга ошириш борасидаги
ҳуқуқлари ва бурчларининг мутаносиб мажмуини ишлаб чиқиш ва ҳарбий
бошқарув органларининг амалий фаолиятига жорий этиш; 3) ҳуқуқбузарлар
жавобгарликка тортилишининг муқаррарлигини таъминлаш, шунингдек
уставга зид муносабатлар билан боғлиқ жиноятларни яшириш ҳолатларига
чек қўйиш мақсадида кўриб чиқилаётган жиноятларга қарши курашнинг
ҳуқуқий базасини такомиллаштириш; 4) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари
ишининг самарадорлигини статистик ҳисобот тизимини такомиллаштириш,
уставга зид муносабатлар негизида содир этилган жиноятларни аниқлаш,
тўхтатиш ва тергов қилишнинг самарали методикаларини ишлаб чиқиш ва
тергов амалиётига жорий этиш, қўшинларда жиноят қидирувининг аналоги –
19
ҳарбий полицияни ташкил этиш йўли билан ошириш; 5) ҳарбий жамоаларда
уставга зид муносабатларни рад этишга қаратилган, вақт ва жой бўйича
режалаштирилган, изчил профилактика ишини амалга ошириш; 6) ҳарбий
бошқарув органларининг чақирув бўйича ҳарбий хизматчиларни амалдаги
норматив-ҳуқуқий
базага
мувофиқ
таъминлаш
масалаларига
доир
тадбирларини ўтказиш; 7) уставга зид муносабатларнинг олдини олиш
борасидаги фаолиятга давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот
воситаларини кенг ва фаол жалб қилиш. Уставга зид муносабатларни ўз
вақтида аниқлаш ва улар бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида чора
кўриш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар билан ўзаро
ҳамкорлик қилиш ва бошқалар.
Шунингдек, мазкур параграфда диссертант томонидан Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик
ислоҳотларни
янада
чуқурлаштириш
ва
фуқаролик
жамиятини
ривожлантириш концепцияси” номли маърузасида илгари сурилган
фикрларни инобатга олган ҳолда, тадқиқ этилаётган жиноятни олдини олиш
фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қуйидаги тавсиялар ишлаб
чиқилган: 1) оммавий ахборот воситаларининг Қуролли Кучларга доир
материалларига жиноятчиликка қарши кураш ҳақида махсус рукн киритиш
ва унда ҳарбий прокуратура органларининг статистик материаллари ҳамда
мутахассисларнинг ҳарбий хизматчилар жиноятчилиги муаммоларига доир
таҳлилий материалларини эълон қилиш; 2) ҳарбий хизматчилар ўртасидаги
уставга оид муносабатлар соҳасидаги жиноятчилик хусусида турли хил,
баъзан қарама-қарши нуқтаи назарларни матбуотда ёритиш; 3) умумий
превенция
ҳамда
ҳуқуқни
муҳофаза
қилиш
органлари
ишининг
самарадорлигини намойиш этиш мақсадида матбуотда содир этилган
жиноятлар ҳақидаги фактларнигина эмас, балки тергов ва ишни судда кўриш
натижаларини ҳам акс эттириш; 4) ҳарбий бошқарув органларининг ҳарбий
хизматчилар ўртасидаги уставга зид муносабатларнинг олдини олиш
борасидаги
фаолиятида
кузатилган
ижобий
жиҳатларни
идоравий
нашрларнинг саҳифаларидагина эмас, балки ёшлар орасида машҳур бўлган
марказий газеталар ва журналларда ҳам ёритиш, бу соҳадаги жиноятларга
қарши кураш ишида қўлга киритилган ҳар бир ютуқ ҳақида материаллар
эълон қилиш.
ХУЛОСА
Жиноят ҳуқуқига оид илмий-назарий ва юридик адабиётларни, бир-
бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга
оид устав қоидаларини бузиш жиноятини жиноят-ҳуқуқий ва криминологик
жиҳатдан ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича ўз хулосаларимизни қуйидагича
уч қисмдан иборат тарзда баён қилдик:
I. Жиноят ҳуқуқи назариясини ривожлантириш бўйича тавсиялар:
1. Жиноят кодекси 285-моддаси диспозицияси бланкет хусусиятга эга
20
бўлиб, қилмишни тўғри квалификация қилиш Ўзбекистон Республикаси
Қуролли Кучларининг умумҳарбий низомларига мурожаат қилиш лозим
бўлади.
2. Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро
муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш жиноятининг махсус объекти
ҳарбий хизматни ўташ тартибини таъминловчи муносабатлар ҳисобланади.
Жиноятнинг турдош объекти бўйсуниш ва ҳарбий шаънга риоя этиш
тартибини таъминловчи муносабатлар мажмуи ҳисобланади.
Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро
муносабатларга оид устав қоидаларини таъминлаш билан боғлиқ бўлган
муносабатлар жиноятнинг бевосита асосий объекти ҳисобланади.
Ҳарбий хизматчининг ҳаёти, соғлиғи ҳамда шаъни ва қадр-қиммати
билан боғлиқ муносабатлар жиноятнинг бевосита қўшимча объекти
ҳисобланади.
3. Субъектив томондан бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш ҳам тўғри
қасд, ҳам эгри қасд билан содир этилиши мумкин.
4. Ҳарбий жиноятни ташкил этувчи қилмиш ҳар доим махсус
субъектли жиноят сифатида ажратилади ва квалификация қилинади; мазкур
жиноят таркиби чегарасидан ташқарига чиқадиган, ушбу қилмиш билан
қамраб олинмайдиган ва янада хавфлироқ умумий жиноят белгиларини
ташкил этадиган ҳолатлар мавжуд бўлганида, у қўшимча тарзда айни шу
умумий жиноят учун жавобгарлик назарда тутилган модда бўйича
квалификация қилинади.
5. Шахснинг қасддан жиноят содир этиши натижасида эҳтиётсизлик
орқасида бошқа ижтимоий хавфли оқибатлар юз берган ва шундай қилмишни
қонун қаттиқроқ жавобгарлик билан боғлаган бўлса, бундай жиноят қасддан
содир этилган деб топилади ва бундай жиноят мураккаб айбли жиноят деб
аталади. ЖК 285-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган
шахснинг қасди айнан ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузишга
қаратилади, бунинг натижасида келиб чиққан одам ўлими кўринишидаги
оқибатга нисбатан унда қасд мавжуд бўлмайди. Боз устига ЖК 285-
моддасидаги жиноятнинг бевосита объекти бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий
хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини
таъминлаш билан боғлиқ муносабатлар ҳисобланади. Шундай экан, агар
айбдорнинг қасди бевосита жабрланувчини ҳаётига қаратилган бўлса, бундай
ҳолатда ЖКнинг шахснинг ҳаёти хавфсизлигини таъминловчи нормалари
ишга тушади. Ўз-ўзидан равшанки, бундай қилмиш иш ҳолатларига
асосланиб, тегишинча ЖК 97-моддаси билан квалификация қилиниши
мумкин.
II. Жиноят қонунини такомиллаштириш бўйича таклифлар:
1. Жиноят кодекси 66
1
-моддасига қуйидаги таҳрирда қўшимча киритиш
мақсадга мувофиқ: 66
1
-модданинг биринчи қисмидаги “277-моддасиниг
биринчи қисмида (безорилик)” сўзларидан кейин “285-моддасининг биринчи
21
қисмида (бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро
муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш)” сўзлари билан тўлдириш.
2. Жиноят кодекси 285-моддаси қуйидаги янги таҳрирда қабул
қилиниши лозим:
Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро
муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш, яъни муттасил равишда
жабрланувчининг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, қийнаш, соғлиқнинг
бузилишига сабаб бўлган баданга енгил шикаст етказиш ёки баданга ўртача
оғир шикаст етказиш, қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш
ёхуд зўрлик ишлатишнинг бошқа усулларини қўллаш, -
олти ойгача қамоқ ёхуд бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки уч
йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (
биринчи қисм
) .
Ўша қилмиш:
а) такроран;
б) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан;
г) қурол ишлатиб содир этилган бўлса;
д) баданга оғир шикаст етказилишга сабаб бўлса, -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади
(
иккинчи қисм
).
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига сабаб бўлса;
б) жанговар вазиятда содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади
(
учинчи қисм
).
Ўша қилмиш:
а) одамларнинг ўлимига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади (
тўртинчи қисм
).
III. Суд-тергов амалиётига оид илмий мулоҳаза ва тавсиялар:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Ҳарбий
хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш бўйича
суд амалиёти тўғрисида”ги 2000 йил 15 сентябрдаги 23-сонли қарорига
қуйидаги қўшимчаларни киритиш мақсадга мувофиқ:
- “жабрланувчининг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда
камситиш деганда, ҳарбий хизматчиларни ҳар хил йўллар билан, жумладан,
ҳарбий
хизматчининг
иззат-нафсини
таҳқирлаш,
поймол
қилиш,
жабрланувчиларни
уларнинг
шахсий
қадр-қимматини
камситадиган
ҳаракатларни
бажаришга,
ҳарбий
хизматга
олдинроқ
чақирилган
аскарларнинг хизматини қилишга, ҳарбий хизматнинг муайян вазифаларини
уларнинг ўрнига бажаришга мажбур қилиш тушунилади”;
- “қийнаш жисмоний азобларни етказиш йўли орқали ёки узоқ
муддатли (уч марта ва ундан ортиқ) ва изтиробли оғриқ етказиш орқали
22
амалга оширилади. Азоб бериш, уриш, чимчилаш, тишлаш, кўп миқдорда
тирналаш, кўп миқдордаги, аммо катта ҳажмда бўлмаган ўтмас ёки ўткир
санчиқли нарса орқали жароҳат етказиш, термик, кимёвий ва бошқа
моддалар билан таъсир ўтказиш ва ҳоказолар тушунилади”;
- “қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш деганда, шахсни
унинг эркига хилоф равишда озодлигини чеклаш тушунилади”.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 15
сентябрдаги “Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид
ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 23-сонли қарорининг 3.3.
бандига қуйидаги қўшимчани киритиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз:
“Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 285-моддаси иккинчи қисмининг
қурол ишлатиб содир этилган устав қоидаларини бузиш учун жавобгарликни
назарда тутувчи “б” бандига нисбатан, қурол деганда нишонни уришга
махсус мўлжалланган предметлар тушунилади. Булар қўшинларда рўйхатга
олинган қурол (автомат, пистолет, милтиқ, пичоқ-найза, ханжар ва ш.к.),
шунингдек заводда ишлаб чиқарилган ёки қўлда ясалган бошқа ўқотар,
совуқ, ирғитиладиган, пневматик ёки газли қурол (ов милтиғи, фин пичоғи,
кастет ва бошқалар) бўлиши мумкин. Устав қоидаларини бузишда хўжаликда
ёки бошқа соҳаларда ишлатиладиган ҳар хил ашёлардан (масалан,
қаламтарош, болта, тош ва ҳоказолардан) фойдаланганлик айбдорнинг
ҳаракатларини Жиноят кодекси 285-моддаси иккинчи қисмининг “б” банди
бўйича квалификация қилиш учун асос бўла олмайди”.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 15
сентябрдаги “Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид
ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 23-сонли қарорининг 3.4.
бандида келтирилган таърифни қуйидагича ўзгартириш лозим: “Бир-бирига
тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид
устав қоидаларини бузишнинг оғир оқибатлари деганда, жабрланувчини
ўзини ўзи ўлдириш ёки ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилиш даражасига
етказиши, ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав
қоидаларининг бузилиши натижасида жанговар вазифанинг бажарилмай
қолиниши ва шу каби бошқа оқибатлар тушунилади. Бундан ташқари,
бошқача оғир оқибатлар айбдорнинг уставга зид ҳаракатлари билан сабабий
боғланишда бўлган, оғирлигининг хусусиятига қараб суд томонидан
баҳоланиши мумкин”.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИЛМИЙ ИШЛАР РЎЙХАТИ:
1. Салаев Н.С. Бобокелдиев Б.А. Ҳарбий жиноятлар: тарихи,
квалификация қилиш ва олдини олиш масалалари. – Тошкент, Адолат, 2007.
– 368 б.
2. Салаев Н.С. Бўйсуниш ва ҳарбий шаънга риоя этиш тартибига қарши
жиноятлар учун жавобгарлик муаммолари (жиноят-ҳуқуқий ва криминологик
жиҳатлари): Ўқув қўлланма. – Тошкент, ТДЮИ, 2009. – 100 б.
23
3. Салаев Н.С. Бўйсуниш, ҳарбий шаънга риоя этиш тартибига қарши
жиноятчиликни олдини олишнинг чора-тадбирлари. // Суд ва ҳуқуқни
муҳофаза
қилувчи
органлар
фаолиятидаги
долзарб
муаммолар
ва
изланишлар. Илмий-назарий конференция материаллари тўплами. –
Тошкент, ТДЮИ, 2009. – Б. 98-102.
4. Салаев Н.С. Ҳарбийлар, жиноятчилик ёхуд яна бир бор ҳарбий
жиноятлар ҳақида. // Фан ва ёшлар. – Тошкент, 2010. – № 2. – Б. 89-92.
5. Салаев Н.С. Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш жиноятининг
субъектив томони: таҳлил ва мулоҳаза. // Фан ва ёшлар. – Тошкент, 2010. –
№ 3. – Б. 54-55.
6. Салаев Н.С. Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш жиноятининг
объектив белгиларини аниқлашдаги баъзи муаммолар ва уларнинг ечими. //
Ўзбекистон қонунчилиги таҳлили. – Тошкент, 2010. – № 3-4. – Б. 40-43.
7. Салаев Н.С. Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш жиноятининг
сабаблари ва шарт-шароитлари. // Фан ва ёшлар. – Тошкент, 2010. – № 4. –Б.
76-79.
8. Салаев Н.С. Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш жинояти
тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари. // ТДЮИ Ахборотномаси. –Тошкент,
2010. – № 4. – Б. 95-97.
9. Салаев Н.С. Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш жиноятининг
объекти хусусида. // ТДЮИ Ахборотномаси. – Тошкент, 2010. – № 4. – Б.
106-108.
10. Салаев Н.С. Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш жиноятининг
субъектини аниқлашдаги баъзи муаммолар. // ТДЮИ Ахборотномаси. –
Тошкент, 2010. – № 5. – Б. 123-126.
11. Салаев Н.С. Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш жиноятини
квалификация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари. // Жиноят ва жиноят-
процессуал қонунчилигининг либерализация шароитида суд ва ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар фаолияти. Илмий-амалий конференция
материаллари. – Тошкент, ТДЮИ, 2011. – Б. 137-140.
12. Салаев Н.С. Ҳарбий жиноятлар тизимида бир-бирига тобе бўлмаган
ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини
бузганлик учун жиноий жавобгарликнинг ўзига хос хусусиятлари. //
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва
фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси – ғоялар ривожи ва
ҳозирги
давр.
Стажер-тадқиқотчи-изланувчиларнинг
илмий-амалий
конференция материаллари тўплами. – Тошкент, ТДЮИ, 2011. – Б. 159-165.
24
13. Салаев Н.С. Инсон ҳуқуқларини таъминлашда бир-бирига тобе
бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав
қоидаларини бузиш жиноятига қарши кураш масалалари. // Инсон ҳуқуқлари
маданиятини шакллантириш масалалари: Мамлакатимизда демократик
ислоҳотларни
янада
чуқурлаштириш
ва
фуқаролик
жамиятини
ривожлантириш
концепцияси
асосида
Республика
илмий-назарий
конференция материаллари. – Тошкент, ТДЮИ, 2011. – Б. 218-221.
14. Салаев Н.С. Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузганлик учун
жиноий жавобгарлик тарихи. // Фан ва ёшлар. – Тошкент, 2011. – № 3. – Б.
74-75.
15. Салаев Н.С. Айрим хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида бир-
бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга
оид устав қоидаларини бузиш жинояти учун жавобгарлик. // Суд ва ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар фаолиятидаги долзарб муаммолар ва изланишлар
мавзусидаги мақолалар тўплами. – Тошкент, ТДЮИ, 2011. – Б. 88-92.
16. Салаев Н.С. Мамлакатни модернизация этиш ва фуқаролик
жамиятини ривожлантириш шароитида бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий
хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш
жиноятига қарши кураш масалалари. // ТДЮИ Ахборотномаси. – Тошкент,
2011. – № 1. – Б. 94-96.
17. Салаев Н.С. Жиноят қонунини либераллаштириш шароитида бир-
бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга
оид
устав
қоидаларини
бузиш
жинояти
учун
жавобгарликни
такомиллаштириш. // Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг самарадорлиги.
Республика илмий-назарий конференция материаллари. – Тошкент, ТДЮИ,
2011. – Б. 114-118.
18. Салаев Н.С. Ҳарбий жиноят ёхуд бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий
хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини
бузишнинг объектив томони хусусида. // Ҳуқуқшунос. – Тошкент, 2011. – №
2. – Б. 20-21.
19. Салаев Н.С. Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш жинояти
учун жавобгарликни либераллаштириш. // Ёш олимларнинг илмий мақолалар
тўплами. – Тошкент, ТДЮИ, 2011. – № 2. – Б. 45-49.
20. Салаев Н.С. Жиноятчиликка қарши курашда бир-бирига тобе
бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав
қоидаларини бузиш жиноятини олдини олишнинг асосий йўналишлари. //
Фан ва ёшлар. – Тошкент, 2011. – № 2. – Б. 69-71.
21. Салаев Н.С. Устав қоидалари: уни бузишнинг оғирлаштирувчи
ҳолатлари. // Ҳуқуқ ва бурч. – Тошкент, 2011. – № 7(67). – Б. 50-51.
22. Салаев Н.С. Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш жинояти
учун жавобгарликнинг ўзига хос хусусиятлари. // Пуқаралық ж
Ə
мийет
25
қурыўда
демократиялық
реформаларды
тереңлестириў
ҳ
Ə
м
раўажландырыўдың
Ə
ҳмийети.
Республикалық
илимий-
Ə
мелий
конференциясы материаллары. – Нукус, Фарма Принт Нукус, 2011. – Б. 151-
155.
23. Салаев Н.С. Мустақиллик йилларида ҳарбий жиноятлар учун
жиноий жавобгарликни такомиллаштиришнинг айрим масалалари. //
Ҳуқуқшунос
кадрлар
тайёрлаш
ва
ва
ҳуқуқшунослик
фанларини
ривожлантиришнинг долзарб муаммолари. – Тошкент, ТДЮИ, 2011. – Б. 206-
209.
24. Салаев Н.С. ЖК 285-моддаси объектив томонидаги айрим
масалаларни тушунишнинг жиноят-ҳуқуқий муаммолари. // Ўзбекистон
қонунчилиги таҳлили. – Тошкент, 2011. – № 1-2. – Б. 71-73.
25. Салаев Н.С. Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги
ўзаро
муносабатларга
оид
устав
қоидаларини
бузиш:
криминологик таҳлил. // Ёш олимларнинг илмий мақолалар тўплами. –
Тошкент, ТДЮИ, 2011. – № 3. – Б. 63-68.
26
Юридик фанлар номзоди илмий даражасига талабгор Салаев Нодирбек
Сапарбаевичнинг 12.00.08 - Жиноят ҳуқуқи ва криминология; жиноят–ижроия
ҳуқуқи ихтисослиги бўйича “Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш (жиноят-
ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари)” мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
ҳарбий жиноят, устав қоидалари, бир-бирига тобе
бўлмаган, ҳарбий хизматчи, Қуролли Кучлар, жанговар вазият, ҳарбий қасамёд,
шаън, қадр-қиммат, хавфсизлик, ҳарбий мажбурият, криминологик тавсиф.
Тадқиқот объектлари:
бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш жиноятини содир
этиш натижасида вужудга келган жиноят-ҳуқуқий ва бошқа ижтимоий
муносабатлар.
Ишнинг мақсади:
мазкур жиноятга жиноят-ҳуқуқий ва криминологик
жиҳатдан комплекс илмий тавсиф бериш орқали илмий асосланган хулосалар ва
тавсиялар
ишлаб
чиқиш,
шунингдек,
амалдаги
жиноят
қонунини
такомиллаштиришга оид таклифларни шакллантириш.
Тадқиқот методлари:
тадқиқотда диалектик, мантиқий, тизимли, қиёсий-
ҳуқуқий, формал-ҳуқуқий, статистик маълумотларни таҳлил қилиш, тизимлаштириш
ва илмий билишнинг бошқа усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
тадқиқотда Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексига мувофиқ ва унинг қўлланиш амалиётидан келиб
чиқиб, ушбу жиноятга комплекс жиноят-ҳуқуқий ва криминологик тавсиф берилди
ва унинг ўсишига қарши қаратилган профилактик чора-тадбирлар тизими таклиф
қилинди. Натижада мазкур мавзу билан боғлиқ назарий ва амалий муаммоларнинг
ўзига хос ечими сифатида янги тушунчалар, илмий-назарий хулосалар, амалий
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти:
диссертация натижасида ишлаб чиқилган амалий
хулосалар, жиноят қонунини такомиллаштиришга қаратилган таклифлардан қонун
ижодкорлиги фаолиятида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим
қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органлари ходимларининг қонунни қўллаш амалиётида, юридик олий таълим
муассасаларининг ўқув жараёнида фойдаланилиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
натижалари, таклиф ва тавсиялардан парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорларини ишлаб чиқишда,
шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида фойдаланиш мумкин.
Диссертация ишининг якуний хулосалари талабалар учун дарслик ва ўқув
қўлланмалар тайёрлашда эътиборга олинган ҳамда ундан ТДЮИ “Жиноят ҳуқуқи ва
криминология” кафедрасида ўқув жараёнида фойдаланилмоқда.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
диссертация натижасида олинган илмий
қоидалар, хулосалар ва тавсиялардан қонун ижодкорлиги ва қонунни қўллаш
амалиётида, ўқув жараёнида, илмий тадқиқот ишларини олиб боришда фойдаланиш
мумкин.
27
РЕЗЮМЕ
диссертации Салаева Нодирбека Сапарбаевича на тему “Нарушение уставных
правил взаимоотношений между военнослужащими при отсутствии между
ними отношений подчиненности (уголовно-правовые и криминологические
аспекты)” по специальности 12.00.08 – Уголовное право и криминология;
уголовно-исполнительное право
Ключевые слова:
военное преступление, уставные правила, при отсутствии
отношений подчиненности, военнослужащий, Вооруженные Силы, боевая
обстановка, воинская присяга, честь, достоинство, безопасность, воинская
обязанность, криминологическая характеристика.
Объекты исследования:
уголовно-правовые и иные общественные
отношения, возникающие в результате совершения преступления нарушения
уставных правил взаимоотношений между военнослужащими при отсутствии между
ними отношений подчиненности.
Цель работы:
разработка научно-обоснованных заключений и рекомендаций на
основе комплексного научного изучения настоящего преступления с точки зрения
уголовно-правовых и криминологических аспектов, а также, формирование
предложений по совершенствованию действующего уголовного закона.
Методы исследования:
в исследовании использованы диалектический,
логический, системный, сравнительно-правовой, формально-правовой, метод
статистического анализа материалов, систематизации и другие методы научного
познания.
Полученные результаты и их новизна:
в исследовании дана уголовно-
правовая и криминологическая характеристика данного вида преступления исходя из
правоприменительной практики и в соответствии с Уголовным кодексом Республики
Узбекистан, а также разработана система профилактических мер по противодействию
их росту. В результате в качестве своеобразных решений теоретических и
практических проблем, связанных с данной темой, разработаны новые понятия,
научно-теоретические заключения, практические предложения и рекомендации.
Практическое значимость:
разработанные по результатам диссертации
практические выводы, предложения по совершенствованию уголовного закона могут
быть использованы в законотворческой деятельности, при внесении изменений и
дополнений в Постановления Пленума Верховного суда Республики Узбекистан, в
правоприменительной практике судебных и правоохранительных органов, а также в
учебном процессе высших учебных заведений.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
результаты
исследования, предложения и рекомендации могут быть использованы в
законотворческой деятельности парламента, разработке Постановлений Пленума
Верховного
суда
Республики
Узбекистан,
а
также
в
деятельности
правоохранительных органов. Заключительные положения диссертационного
исследования приняты во внимание при подготовке учебников и учебних пособий
для студентов, используются в учебном процессе на кафедре ТГЮИ “Уголовное
право и криминология”.
Область применения:
полученные в результате диссертации научные
положения,
заключения
и
рекомендации
могут
быть
использованы
в
законотворчестве и правоприменительной практике, учебном процессе, в проведении
научно-исследовательских работ.
28
RESUME
Thesis of Salaev Nodirbek Saparbaevich on the scientific degree competition of the
candidate of law science, specialty 12.00.08 “Criminal law, criminology, Criminal
Executive Law”, subject: “Violation of Regulations on Inter-Relations Among Military
Servicemen Who Are not Subordinated to Each Other
(criminal and criminological aspects)”.
Key words:
military crime, Military Regulations Rules, not Subordinated to Each
Other, Military Serviceman, Military Power, combat situation, military oath, honor, dignity,
safety, reservist, criminological characteristics.
Subjects of research:
criminal and other relations on the type of crimes as Violation
of Regulations on Inter-Relations Among Military Servicemen Who Are not Subordinated
to Each Other.
Purpose of work:
preparing of the conceptions, general provisions of theoretical
footings on the basic of complex analysis of criminal and other branches of this type of crime
on criminal and criminological point of view, forming of the recommendations for
improving of actual legislation.
The methods of research:
there are have used methods of dialectics, logical, system,
comparative, formal-legislation, statistics, systematization and other search methods.
The results obtained and their novelty:
the search represents complex criminal and
criminological analysis of this type of crime in accordance with law practice activity an
actual legislation of the Republic of Uzbekistan, beside it that has the system of preventive
activity against rise these crimes. In result of search it brings a number of new items,
theoretical ideas, practical offers and recommendations to solve theoretical and practical
problems about this theme.
Practical value:
practical conclusions, recommendations about improving of the
criminal law as result of the dissertation can be used in law making activity, preparing of the
changes and additions to the decisions of the Plenum of the Supreme Court of the Republic
of Uzbekistan, practice of the courts and law-enforcement bodies, as well as in training
course of the institutes.
Degree of embed and economic efficiency:
results of search, offers and
recommendations have been used in law making activity, preparing of the Plenums of the
Supreme Court of the Republic of Uzbekistan, and also in activity of law-enforcement
bodies. The main opinions of this dissertation received for prepare the education books and
training materials for students, and also being used in teaching process at the “Criminal Law
and criminology” cathedra of TSIL.
Field of application:
results of search, offers and recommendations can be used in
legislative process, law practice activity, education process, research works.
29
Босишга рухсат этилди: __.__.2011.
Ҳажми: 1,8 б.т. Адади: 150. Буюртма № __.
ТДЮИ кичик босмахонасида босилди.
Тошкент шаҳар, Сайилгоҳ 35.
