ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 297(091)
Б-49
БЕКМИРЗАЕВ Илхомжон Исроилжонович
БУРҲОНУДДИН МАҲМУД АЛ-БУХОРИЙНИНГ
“АЛ-МУҲИТ” АСАРИ ВА УНИНГ МОВАРОУННАҲР
ҚОЗИЛИГИДА ТУТГАН ЎРНИ
24.00.02 − Ислом тарихи ва манбашунослиги
Тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун
тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент-2009
2
Диссертация Тошкент давлат шарқшунослик институти Исломшунослик
кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар:
тарих фанлари номзоди, доцент
Комилов Музаффар Мурадович
Расмий оппонентлар:
юридик фанлар доктори
Ражабова Мавжуда Абдуллаевна
тарих фанлари номзоди
Абдуллаев Абдурашид Ғанижонович
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация ҳимояси 2009 йил “___” _________ куни соат ____ да
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом
университети қошидаги Д. 005.11.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган
кенгаш йиғилишида ўтказилади (манзил: 100011, Тошкент шаҳри, А.Қодирий
кўчаси, 11).
Диссертация билан Тошкент ислом университетининг илмий
кутубхонасида танишиш мумкин (манзил: 100011, Тошкент шаҳри,
А.Қодирий кўчаси, 11).
Автореферат 2009 йил “___” _________ да тарқатилди.
Д. 005.11.01 рақамли
Ихтисослашган
кенгаш илмий котиби т.ф.н., доц. Д.А. Рахимджанов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг
долзарблиги
. Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгач,
миллий-маданий қадриятларимизнинг устунларидан бўлган ислом динига
эмин-эркин эътиқод қилиш имконияти юзага келди. Ўзлигимиз, ўз ҳаққоний
тарихимизни тиклаш жараёнларида Ватанимиз ҳудудида азалдан амалда
бўлиб келган ҳанафийлик мазҳаби асосларини ўрганиш эҳтиёжи туғилди.
Истиқлолга эришган кунимиздан бошлаб умуммиллий ва диний
қадриятларимиз асосига қурилажак миллий мафкура, Ўзбекистон
жамиятининг миллий ғоясини яратиш масаласи долзарб эканлиги аён бўлди.
Юртимизда диний соҳада рўй берган муҳим воқеалардан яна бири Ислом
конференцияси ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича
муассасаси (ISESCO) томонидан Тошкент шаҳрининг 2007 йилда “Ислом
маданияти пойтахти” деб эълон қилинганлиги бўлди. Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А. Каримов буни мамлакат ҳаётидаги улкан
маданий-маънавий
воқеа деб
баҳолар
экан, жумладан, шундай
таъкидладилар: “Агарки тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак, хоки
поклари Ўзбекистон тупроғида ётган улуғ аждодларимиз, не-не мутафаккир
зотлар асрлар мобайнида дунёвий ва диний илмлар соҳасида қандай буюк
кашфиётлар яратгани, бунинг учун қанча заҳмат ва машаққатлар чекканини
кўрамиз. Бугун биз гувоҳ бўлиб турган юксак эътироф, аввало, ана шундай
аждодларимизнинг табаррук номлари ва қолдирган меросига, ўзбек
халқининг ислом маданияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссасига берилган
муносиб баҳо десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз”
1
.
Маълумки, мовароуннаҳрлик фақиҳларнинг илмий салоҳияти бутун
ислом оламида тан олинган. Уларнинг асарлари эса ҳозирги вақтда ҳам
ҳанафийлик мазҳабига амал қилувчи кўплаб диний ўқув муассасаларида
дарслик вазифасини ўтамоқда. Бу ҳолат Мовароуннаҳрда фиқҳ илмининг
юзага келиши, ривожланиш босқичлари ва ўзига хос жиҳатларини жиддий
ўрганиш
лозимлигидан
далолат
бермоқда.
Кўплаб
исломшунос
тадқиқотчиларимиз бу борада асосий эътиборни Мовароуннаҳрда ҳадис,
фиқҳ, ислом ҳуқуқшунослигининг ривожланиш тарихига ва уламоларимиз
томонидан яратилган фиқҳга доир асарларни ўрганишга, қўлёзмаларда
мавжуд фақиҳлар шахсиятини ва асарларини аниқлашга қаратганлар. Лекин
ислом ҳуқуқшунослигининг муҳим бир бўғини ҳисобланган қози
маҳкамаларининг иш фаолиятига шу пайтгача умумий муносабат
билдирилиб, ўрта асрларда яратилган қозиликка оид бирламчи қўлёзма
манбалар деярли тадқиқ этилмаган.
Шу сабаб бу тадқиқот Ватанимиз ҳудудида ўрта асрларда амалда бўлган
ҳанафий мазҳабидаги Мовароуннаҳр қозилик асосларини ўрганишга
бағишланган. Маълумки, XI-XIII асрлар ҳанафийлик мазҳабидаги
1
Каримов И.А. Жамиятимизни эркинлаштириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, маънавиятимизни
юксалтириш ва халқимизнинг ҳаёт даражасини ошириш – барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир.
Асарлар тўплами, Т. 15. – Т.: Ўзбекистон, 2007. − Б. 214-215.
4
фатволарнинг жамланиши, қозилик маҳкамалари фаолиятининг ташкилий ва
назарий асосларининг шаклланиш даври ҳисобланади.
Шу сабабли Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий томонидан ёзилган
фиқҳий асарларда юқоридаги соҳалар таъсири сезилади. Бурҳонуддин
Маҳмуд ал-Бухорий гарчи умри давомида Бухоро ва Самарқандда яшаган
бўлса-да, унинг асарлари кўплаб мусулмон мамлакатларида тан олинган.
Шунингдек, аллома тузган қўлланмалар минтақага хос бўлган маҳаллий
шарт-шароит ва урф-одатлардан келиб чиқиб яратилгани билан ҳам ажралиб
туради.
Айни ўринда танланган мавзу юртимиз тарихининг ўрта асрлардаги
муайян соҳалари, жумладан, ижтимоий турмушнинг муҳим бўғини бўлган
қозилик маҳкамалари фаолияти ва унда амал қилган турли ҳужжатлар ҳақида
янги маълумотлар берибгина қолмай, мамлакатимиз тарихида XI-XIII
асрлардаёқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш ҳақида аниқ
илмий тасаввурга эга бўлишимиз учун ҳам хизмат қилади. Аллома қолдирган
илмий-маънавий меросга таяниб, юртимизда демократик, ҳуқуқий давлат
барпо этиш жараёнида кенг жамоатчилик оммаси, айниқса, ўсиб келаётган
ёш авлод шуурига чинакам комил инсон идеалини сингдириш, келажак
эгаларини аждодларга муносиб давомчилар сифатида тарбиялашда,
исломнинг асл моҳиятини тўғри тушунтириш ва уларнинг диний ва ҳуқуқий
саводхонлигини оширишда фойдаланиш мумкин. Диссертация хулосалари,
шунингдек, ҳанафийлик мазҳаби асосларини манбалар асосида холисона
ўрганиб, маҳаллий шарт-шароитларга мос келадиган тегишли хулосалар
чиқаришда ҳам илмий, ҳам амалий аҳамият касб этади.
Муаммонинг
ўрганилганлик
даражаси
. XI-XIII асрларда Бухорода
ҳукмронлик қилган Оли Моза оиласи (483-636/1090-1238 йй.) ва шу оиладан
етишиб чиққан фақиҳлар ҳаёти ҳамда фаолияти, хусусан, Бурҳонуддин Маҳмуд
ал-Бухорийнинг
илмий-маънавий
мероси
ҳақида
Шарқ
мусулмон
мамлакатларида яратилган табақот асарлари муаллифлари умумий маълумот
бериб ўтганлар. Жумладан, Абу Са‘д Сам‘оний (ваф. 562/1167 й.), ‘Абдулқодир
ал-Қураший (ваф. 775/1373 й.), Ибн Қутлубуғо (ваф. 879/1475 й.), ‘Абдулқодир
ат-Тамимий, Маҳмуд ибн Сулаймон ал-Кафавий (ваф. 990/1582 й.), Хайруддин
аз-Зириклий, Тошкубризода, Ҳожи Халифа (ваф. 1017/1609 й.), ‘Абдулҳай
Лакнавийлар (ваф. 1304/1887 й.) ўз асарларида Бурҳонуддин Маҳмуд ал-
Бухорий ва Оли Моза фақиҳларининг таржимаи ҳолларини келтирадилар
2
.
2
Абу Са‘д ‘Абдулкарим ас-Сам‘оний. Китоб ал-ансоб. 5 жилдли / ‘Абдуллоҳ ‘Умар ал-Борудий таҳрири
остида. − Байрут: Дор ал-жинон, 1408/1988. Ж.2. − Б. 338; Қураший Абу Муҳаммад ‘Абдулқодир ибн
Абилвафо Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Мисрий. Ал-Жавоҳир ал-музий‘а фи табақот ал-ҳанафиййа. 5
жилдли / ‘Абдулфаттоҳ Муҳаммад ал-Хулв таҳрири остида – Қоҳира: Ҳижр, 1993. Ж.3. – Б. 283 (Бундан
кейин: Ал-Қураший.); Зайнуддин Қосим ибн Қутлубуғо. Тож ат-тарожим фи табақот ал-ҳанафиййа. −
Бағдод: Матба‘а ал-‘оний, 1962. − Б. 70 (Бундан кейин: Тож ат-тарожим.); Тақийуддин ‘Абдулқодир ат-
Тамимий. Ат-Табақот ас-саниййа фи тарожим ал-ҳанафиййа. 2 жилдли / ‘Абдулфаттоҳ Муҳаммад таҳрири
остида. − Қоҳира: Ал-Маҳалли ал-а‘ло ли-шу’ун ал-исломиййа, 1390/1970. Ж.2. − Б. 85; Маҳмуд ибн
Сулаймон ал-Кафавий. Мунтахаб а‘лом ал-ахёр фи табақот ҳанафий ал-мухтор. – Т.: Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Қўлёзмалар
фонди (Бундан кейин: ЎзР ФА ШИ) // Қўлёзма № 91. – B. 98
б
–155
а
; Хайруддин аз-Зириклий. Ал-А‘лом
Қомус тарожим ли-ш-шҳури ар-рижол ва-н-нисо’ мин ал-‘араб ва-л муста‘рибин ва-л-мусташриқин. 10
жилдли. − Қоҳира: Дор ал-‘илм ли-л-малайин, 1998. Ж.8. – Б. 161-244 (Бундан кейин: Ал-А‘лом.); Аҳмад
5
Исломшунос олим А.Қ.Мўминов
3
ўзининг номзодлик ва докторлик
диссертацияларида Оли Моза оиласининг Бухорода садрлик мансабида олиб
борган сиёсий фаолиятига тўхталиб ўтган. Салжуқийлар даврини ўрганган
озарбайжонлик олим С.Г.Агаджанов
4
XI-XIII асрларда Бухорони бошқарган
сулолалар ҳақида маълумот бериб, Оли Мозанинг шаҳардаги сиёсий ролига
баҳо берган.
Хорижий Шарқ мусулмон мамлакатлари тадқиқотчилари Садруддин
Абу-л-Ҳасан ал-Ҳусайний
5
, Тоҳо Аҳмад Ҳасан Ҳафиний ал-Мағозий
6
,
Муҳаммад Сағир Ҳасан Ма‘сумий
7
, Мамдуҳ Ҳасан Бадавий
8
, Маҳий Ҳилол
ас-Сархон
9
, Носир Аҳмад Иброҳим ан-Нашавий
10
, Ҳомид ‘Абдуҳ ал-Фақий
11
,
Маҳмуд ‘Абдулқодир ас-Салим
12
‘Абдулкарим Сами ал-Жундийлар
13
Оли
Моза фақиҳлари ва Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий илмий меросини
алоҳида қизиқиш билан ўрганганлар
14
.
Россиялик тадқиқотчилардан В.В.Бартольд
15
ўз тадқиқотида Оли Моза
фақиҳлари ва Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорийнинг илмий мероси
тўғрисидаги маълумотларни баён этган. Шунингдек, О.Г.Большаков
16
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорийнинг “ал-Муҳиту-л-бурҳоний фи-л-фиқҳ
ан-нў‘моний” (Бундан кейин: “ал-Муҳит” номи остида келади) асарида
келтирилган мадраса ва шифохона учун тайёрланган икки вақф ҳужжатини
ўрганган.
ибн Мустафо Тошкубризода. Мифтоҳ ас-са‘ода ва масобиҳ ас-сийода. 11 жилдли. – Қоҳира: Дор ал-кутуб
ал-ҳадиййа, 1995. Ж.9. – Б. 248-252 (Бундан кейин: Тошкубризода.); Мустафо ибн ‘Абдуллоҳ ар-Румий ал-
ҳанафий аш-шаҳир би-Ҳожи Халифа. Кашф аз-зунун ‘ан асмо’ ал-кутуб ва-л-фунун. 2 жилдли.
− Макка:
Мактаба ал-файсалиййа, 1981. Ж.2. – Б. 1356, 1283, 1586 (Бундан кейин: Кашф аз-зунун.); Муҳаммад
‘Абдулҳай ал-Лакнавий. Ал-Фаво’ид ал-баҳиййа фи тарожим ал-ҳанафиййа / Аҳмад аз-За‘бий таҳрири
остида. 1-нашри. − Байрут: Дор ал-арқам ибн ал-арқам, 1418/1998. – Б. 206 (Бундан кейин: Ал-Фаво’ид.).
3
Муминов А.К. «Катаиб аълам ал-ахйар» ал-Кафави (ум. 990 /1582) как источник по истории ислама в
Мавераннахре (III/IX-VII/XIV вв.): Автореф. дис. ... канд. ист. наук. – Л.: ЛО ИВ АН СССР, 1991. – Б. 14;
Ўша муаллиф: Роль и место ханафитских ‘улама’ в жизни городов Центрального Мавараннахра (II-VII/VIII-
XIII вв.): Дисс. … докт. ист. наук. – Т.: ТИУ, 2003. – Б. 304 (Бундан кейин: Муминов, 2003.).
4
Агаджанов С.Г. Государство Сельджукидов и Средняя Азия в XI-XII вв. – М.: Наука, 1991. − Б. 302
(Бундан кейин: Агаджанов С.Г.).
5
Садруддин Абу-л-Ҳасан ‘Али ибн Носир ал-Ҳусайний. Зубда ат-таворих: Ахбору-л-’умаро ва-л-мулук ас-
салжуқиййа. – Байрут: Дор иқра’, 1985. − 465 б (Бундан кейин: Ал-Ҳусайний, 1985.).
6
Тоҳо Аҳмад Ҳасан Ҳафиний ал-Мағозий. Мин аввали китоб ас-салот ило охир ал-фасл ал-хомис минҳ мин
махтут ал-Муҳит ал-бурҳоний. − Қоҳира: Ал-Азҳар университети, 2003. − Б. 355.
7
Муҳаммад Сағир Ҳасан Ма‘сумий. Бурҳон аш-Шари‘а ва китобуҳ “ал-Муҳиту-л-бурҳоний”. − Исломобод:
Осор ал-исломиййа (Исломобод ислом университети), 1967. − Б. 220.
8
Мамдуҳ Ҳасан Бадавий. Китоб ас-салот мин Захират. − Қоҳира: Қоҳира университети, 1992. − Б. 285.
9
Ҳусомуддин ас-Садр аш-Шаҳид. Шарҳ адаб ал-қози ли-л-Хассоф. 4 жилдли / Маҳий Ҳилол ас-Сархон
таҳрири остида. − Бағдод: Дор ал-‘араб, 1977-78.
10
Носир Аҳмад Иброҳим ан-Нашавий. “Китоб ал-‘орийа”, “ал-вади‘а,” “аш-шарика”, “ал-ҳибба”. − Қоҳира:
Қоҳира университети, 1991. − 220 б.
11
Ҳомид ‘Абдуҳ ал-Фақий. Китоб ал-иймон мин Захират. − Қоҳира: Қоҳира университети, 1988. − 270 б.
12
Маҳмуд ‘Абдулқодир ас-Салим. Китоб ал-‘ибоқ, ал-лақит, ат-таҳарри, ал-истиҳсон мин Захират ал-
бурҳониййа. − Қоҳира: Қоҳира университети, 1994. − 310 б .
13
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий. Ал-Муҳиту-л-бурҳоний фи-л-фиқҳ ан-нў‘мони. 9 жилдли
/‘Абдулкарим Сами ал-Жундий таҳрири остида. − Байрут: Дор ал-кутуб ал-‘илмиййа, 2004.
14
Ушбу тадқиқотлар билан муаллиф Қоҳира университети шари‘ат ва қонун факультети кутубхонасида
2004 йил танишиб чиққан.
15
Бартольд В.В. Туркестан в эпоху монголького нашествия // Бартольд В.В. Сочинения. М.: Издательство
восточной литературы, 1963. Т.I. – Б. 760 (Бундан кейин: Бартольд В.В.).
16
Большаков О.Г. Два вакфа Ибрагима Тамгач-хана в Самарканде по хронологии и генеалогии / Пер. с англ.
и примеч. П.А. Грязневича. − М.: Главная редакция восточной литературы, 1971. − Б. 56.
6
Яна бир рус тадқиқотчиси О.Д.Чехович эса XIV-XVIII асрларга
тааллуқли Бухоро қозилик маҳкамаси ҳужжатларини тадқиқ этиб, шаҳар
қозихоналари тарихига оид энг қадимги вақф ҳужжати сифатида Оли Моза
оиласининг сўнги вакили Абу-л-Макарим Муҳаммад ибн Абу-л-Маҳасин ал-
Ҳасан ибн ал-Маҳамид ибн Муҳаммадга (ваф. 726/1326 й.) оид Бухоро
четидаги ер мулки ҳақидаги расмий қоғозни кўрсатган
17
. О.Д.Чехович
тадқиқотлари XIV-XVIII асрларда Бухоро тарихига оид оила ва мулкчилик
билан боғлиқ вақф ва қози ҳужжатлари ҳақида маълумот беришлиги билан
аҳамиятлидир.
Европалик шарқшунослар томонидан ҳам Бурҳонуддин Маҳмуд ал-
Бухорий ҳаёти ва илмий меросига оид тўлиқ тадқиқот амалга оширилмаган.
Карл Броккельман (Германия) Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий яшаган давр
ёки аллома ва унинг оиласи ҳақида умумий тарздаги мухтасар
маълумотларни келтириш билан кифояланган
18
.
Омелйан Притсак
(Германия) Оли Моза оиласининг Бухородаги сиёсий фаолияти ҳақида
мақола чоп эттирган
19
. Турк тадқиқотчилари Решат Генч
20
ва ‘Умар Сонер
Ҳункан
21
Оли Моза оиласининг Бухородаги сиёсий фаолиятини ва улар
даврида тузилган вақф ҳужжатларига ўз муносабатларини билдирганлар.
Бундан ташқари Жозеф Шахт (Германия)
22
, Шафиқ Чехата
23
, Эмиле Тян
(Франция)
24
Редро Чалмета, Федрико Карриенте
25
, Жулиано Риберта
26
,
Франсиско Аквиери Садаба (Испания)
27
, Жинетте Вакин (АҚШ)
28
, Михайил
Тунг (Голландия)
29
, Ваел Халлақ (Канада)
30
каби ғарблик олимлар XI-XIII
17
Қаранг: Чехович О.Д. Бухарские документы XIV века. – Т.: Наука, 1965. – Б. 135 - 136, 142, 186, 190 - 206.
18
Brockelmann C. Geschichte der arabischen Litteratur. 3 жилдли. − Weimar-Berlin: Ҳай’а ал-мисриййа, 1898-1993
(Бундан кейин: Brockelmann. GAL.).
19
Omeljan Pritsak. Аl-i Burhаn. Der Islam (zeitschrift für geschichte und kultur des Islamischen orients) Band 30.
Berlin: Walter de gruyter & co.1952. – Б. 81-133.
20
Reşat Genç. Karahanlı Devlet Teşkılatı (XI-XII Yüzyıl). – Istanbul: Kültür Bakanlıgı Yayınları, 1981. – Б. 370.
21
Ömer Soner Hunkan. Türk Hakanlıgı (Karahanlılar) Kuruluş-Gelışme-Çöküş (766-1212). – Istanbul: Tanıtım
Hızmetlerı Tıcaret Lımıted Şırketı, 2007. – Б. 523 (Бундан кейин: Ömer Soner Hunkan (Karahanlılar)).
22
Schacht Joseph. Das kitаb aš-Šuf’a aus dem al-gаmi‘ al-Kabir fiš-Šurut des Abu Ga’far Ahmad ibn Muhammad
at-Tahаwi. Heidelberg: Carl Winter´s Universitätsbuchhandlung, 1930. − Б. 58; Joseph Schacht. Das kitаb adkаr al-
huquq war-ruhun aus dem al-gаmi‘ al-Kabir fiš-Šurut des Abu Ga’far Ahmad ibn Muhammad at-Tahаwi.
Heidelberg: Carl Winter´s Universitätsbuchhandlung, 1927. − Б. 38.
23
Chehata Chafik T. Theorie Generale de l’obligation en Droit Musulman, les sujets de l’obligation avec une
bibliographie,une methodologie et un tableau general de la theorie de l’obligation en droit Hanefite. Le Caire: Imp.
F.E. Noury & Fils, 1936. − Б. 367.
24
Қаранг: Emile Tyan. Le Notariat et le regime de la prevue par ecrit dans la pratique du Droit Musulman.Lyon:
Universite de Lyon, 1945. – Б. 99; Emile Tyan. Histoire de L’organisation Judiciaire en Pays D’Islam. Leiden: E.J.
Brill, 1960. − Б. 673.
25
Chalmeta P., Carriente F. Formularo notarial Hispano-Arabe (por elalfaqui y notario cordobes Ibn al-Attar (sX).
Madrid: Academia Matritense del Notariado Instituto Hispano-Arabe De Cultura, 1983. − Б. 675 (Бундан кейин:
Chalmeta P, Carriente F.).
26
Riberta J., Asin M. Este formulario ha sido objeto de la tesis doctoral de dona Asuncion Ferreras Sanchez
Universidad Complutense, 1991. − Б. 256 (Бундан кейин: Riberta J., Asin M.).
27
Ahmad B. Mugit al-Tulaytuli (m. 459/1067). Al-Muqni‘ fî ‘ilm al-Šurût (formulario natarial).ed. Francisco Javier
Aguirre Sadaba. Madrid, 1994. − Б. 405 (Бундан кейин: Ahmad B. Mugit al-Tulaytuli.).
28
Jeanette A. Wakin. The Function of Documents in Islamic Law: The Chapters on Sales from Tahawi´s Kitab al-
Shurut al-Kabir. Albany State University of New York Press, 1972. − Б. 203.
29
Michael. H. Thung. Written obligations from the 2
nd
/8
th
to the 4
th
/10
th
century. Amsterdam. Amsterdam University
press. 1997. 135б; Ўша муаллиф. Written obligations from the 2
nd
/8
th
to the 4
th
/10
th
century. The Journal, Islamic
Law and Society, Vol. III. Leiden: E.J. Brill, 1996. − Б. 3-13.
7
асрларда мусулмон ўлкаларида фаолият юритган қозилик маҳкамаларини
тадқиқ этишга бағишланган илмий изланишлар олиб борганлар. Ўзбек
тадқиқотчиларидан эса Б.А.Казаков мўғуллар истилосидан сўнг то Чор
Россияси истилосигача бўлган даврда Мовароуннаҳр қозилик маҳкамаларида
қатор масалалар юзасидан тузилган расмий ҳужжатларни ўрганган. Бироқ
мазкур тадқиқотга жалб этилган қози актлари, қатор норматив ҳуқуқий
ҳужжатлар турли давр ва соҳаларга оид бўлганлиги боис, изланишда улар
муайян даврлар ёки соҳалар бўйича алоҳида тартибда кўрилмаган. Балки
илмий ишда юқоридаги расмий қайдномаларнинг ёзилиш тарихи ҳақида
умумий маълумот бериш билан чекланилган
31
. Диссертация ишида мазкур
тадқиқотларга қиёсий-таҳлилий услуб нуқтаи назаридан ёндошилди.
Лекин юқорида санаб ўтилган изланишларда Бурҳонуддин Маҳмуд ал-
Бухорий ҳаёти ва унинг асарларига оид маълумотлар тўлиқ эмас ва
номукаммалдир. Қолаверса, Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорийнинг “ал-
Муҳит” асарига доир фикрларнинг ўзаро зид келган ўринлари ҳам
кузатилади. Диссертацияда ушбу зиддиятли ва бахсли масалаларга илмий
муносабат билдирилди. Бундан ташқари алломанинг “ал-Муҳит” асарида
келган
“шурут”
(шартномалар тузиш қоидалари) ва
“ал-маҳозир ва-с-
сижиллот”
(қозилик ҳужжатлари ва уларни расмийлаштириш) бўлимлари
ҳали чуқур илмий таҳлил этилмаган. Бинобарин, ушбу тадқиқотдан кўзда
тутилган мақсад Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорийнинг Мовароуннаҳр
қозилик тизимида тутган ўрнини илмий асослаб беришдир.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация мавзуси Тошкент давлат шарқшунослик
институти Диншунослик йўналишининг “Исломшунослик муаммоларини
ўрганиш” фундаментал тадқиқотлари давлат дастурига мувофиқ келади.
Диссертация мавзуси Тошкент давлат шарқшунослик институти Илмий
кенгашининг 2004 йил 1 июлдаги мажлисида тасдиқланган.
Тадқиқот мақсади.
Диссертациядан кўзланган асосий мақсад −
ҳанафийлик мазҳаби фақиҳи Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорийнинг ҳаёти ва
илмий фаолиятини ёритиш, хусусан, олимнинг “ал-Муҳит” асарида
келтирилган қозилик ҳужжатлари ва уларнинг турлари, расмийлаштириш
шартларини тадқиқ этиш орқали XI-XIII асрлардаги Мовароуннаҳр қозилиги
ҳужжатлари тузилишининг тарихий шакллари, назарий ва амалий асосларини
комплекс очиб беришдан иборат. Шунингдек, Бурҳонуддин Маҳмуд ал-
Бухорий илмий-маънавий меросининг ҳозирги давр учун аҳамиятини ёритиш
ҳам тадқиқотнинг асосий мақсадларидан ҳисобланади.
Тадқиқот вазифалари.
Кўзланган мақсадга эришиш учун тадқиқот
олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:
−
Салжуқийларнинг Мовароуннаҳрда олиб борган сиёсатида Оли Моза
оиласининг тутган ўрнини аниқлаш орқали мазкур сулола фақиҳлари
30
Hallaq Wael. B. Model
Shurut
Works and the Dialectic of Doctirine and Practice. Jurnal, Islamic Law and
Society,Vol. II. Leiden: E.J.Brill, 1995. − Б. 109-134; Ўша муаллиф. The
qаdi’s
diwаn (sijill)
before the Ottomans.
Bulletin of the School of Oriental and African Studies, University of London, Vol. 61, No 3, 1998. − Б. 415 - 436.
31
Казаков Б.А. Документальные памятники Средней Азии. – Т.: Узбекистан, 1987. – Б. 87.
8
ҳаётига, илмий меросига доир маълумотларни янги илмий тадқиқот
хулосалари билан бойитиш;
− Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорийнинг ҳаёти ва илмий меросини
ўрганиш ва олим асарларининг ўрта асрларда қозилик ҳужжатлари илмий
асосларини яратишдаги аҳамиятини кўрсатиб бериш;
−
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий таълиф этган “ал-Муҳит” асарининг
жаҳон кутубхоналарида сақланаётган қўлёзма нусхаларини қиёсий таҳлил
этиш орқали унинг ҳанафийлик мазҳаби ривожида тутган ўрнини очиб
бериш;
− XIII асргача ҳанафийлик мазҳабида яратилган шартномалар тузиш
илмига оид асарларни аниқлаш;
−
“Ал-Муҳит”
асарининг
“шурут”
бўлимини
тарихий
ва
манбашунослик нуқтаи назаридан тадқиқ этиш орқали ҳанафийлик
мазҳабида оила ва мулкчилик муносабатларига оид шартномаларни тузиш
принциплари ва моҳиятини очиб бериш;
−
Ўрта
асрларда
Мовароуннаҳр
қозилик
ҳужжатларининг
такомиллашиш
босқичларини,
тарихий
шакллари
ва
ўзига
хос
хусусиятларини тадқиқ этиш;
−
“Ал-Муҳит” асарининг “ал-маҳозир ва-с-сижиллот” бўлимида учраган
қозилик ҳужжатларини XI-XIII аср Мовароуннаҳр марказий шаҳарларининг
ижтимоий ҳаётини акс эттирувчи муҳим манба сифатида ўрганиш.
Тадқиқот объекти.
XI-XIII асрларда Мовароуннаҳрдаги ижтимоий-
сиёсий ва маданий муҳит ва қозилик маҳкамаларининг ривожи тадқиқот
объекти қилиб олинди.
Тадқиқот предмети.
XI-XIII асрларда Мовароуннаҳрдаги илмий-
маданий муҳитда, хусусан, фиқҳ илмининг ривожида катта ўрин тутган
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий ҳаёти, илмий мероси ва унинг “ал-Муҳит”
асарида келган “шурут” ҳамда “ал-маҳозир ва-с-сижиллот” бўлимлари
тадқиқот предмети этиб белгиланди.
Тадқиқот методлари.
Илмий иш мавзусини ёритишда Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А. Каримов асарлари ва нутқларида илгари
сурилган жамиятимизда ислоҳотлар ўтказиш, хусусан, маданиятимиз
негизлари бўлган миллий ва диний қадриятларимиз, жаҳон цивилизациясига
катта ҳисса қўшган буюк алломаларимизнинг маънавий меросларини чуқур
ўрганишга қаратилган фикр ва кўрсатмаларидан кенг фойдаланилди.
Мовароуннаҳрда шаклланган ислом илмларини ўрганиш бўйича юртимиз ва
хорижнинг етакчи шарқшунос-исломшунос олимлари томонидан баён
этилган тавсиялар, илмий иш хулосалари ва Марказий Осиё цивилизацияси
тарихига оид қатор концепцияларга таянилди. Диссертацияни тайёрлашда
тарихий-таҳлилий, қиёсий-таҳлилий услублар қўлланилди.
Тадқиқот манбалари.
Мавзуни ёритишда ЎзР ФА ШИ фондида
сақланаётган “ал-Муҳит” асарининг 10 та қўлёзма нусхаси
32
тадқиқот учун
32
ЎзР ФА ШИ // Қўлёзмалар № 5853.– 675 в; № 5982. – 955 в; № 9532. – 727 в; № 8781. –340 в; № 7814.–180
в; № 5945. – 924 в; № 2861. – 1241 в; № 3167.–314 в; № 3102. – 196 в; № 3161.–543 в.
9
асосий манба қилиб олинди. Шунингдек, ал-Азҳар кутубхонаси (Миср),
Сулаймония кутубхонаси (Туркия) қўлёзмалар фондида сақланаётган “ал-
Муҳит” асарининг кўплаб қўлёзма нусхалари
33
ҳамда асарнинг ‘Абдулкарим
Сами ал-Жундий
34
нашри ва ҳанафийлик мазҳаби фақиҳлари ҳақида
биографик маълумот берувчи асарларидан ҳам бирламчи манба сифатида
фойдаланилди.
Ҳимояга олиб чиқилган асосий ҳолатлар.
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-
Бухорийнинг ҳанафий фиқҳи, хусусан, “ал-Муҳит” асарининг Мовароуннаҳр
қозилик маҳкамалари ривожида тутган ўрни қуйидаги ҳолатларда кўрсатиб
ўтилди.
1. Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий XI-XIII асрлар Бухоро ва
Самарқанд шаҳарлари ижтимоий ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатган Оли
Моза оиласи фақиҳларининг давомчиси сифатида ҳанафийлик мазҳабида
фатово йўналишида яратилган, қозилик маҳкамалари фаолияти ва қози
ҳужжатларини юритиш бўйича мукаммал қўлланма ҳисобланган асарларнинг
ривожига катта ҳисса қўшган.
2. Аллома ўзидан олдинги фақиҳлар фатволарини тўплаган ҳолда
Мовароуннаҳр тарихида илк маротаба ўрта асрлар қозилик маҳкамаларида
расмийлаштирилган шартномалар ва қози мажлиси ҳужжатларини тузишда
кейинги давр фақиҳлари ва қозиларига муфассал қўлланма қолдириш
мақсадида қозихоналар иш фаолиятини аниқ қоидалар асосида ягона тизимга
солувчи “ал-Муҳит” асарини яратган. Шунингдек, унинг “аз-Захирату-л-
бурҳониййа”, “ал-Муҳит” асарларидан ташқари ислом фиқҳига бағишланган
“Татиммату-л-фатово”, “ал-Важиз фи-л-фатово”, “ат-Таҳрир фи-л-фатово”,
“Нисобу-л-фуқаҳо фи-л-фатово”, “Тариқату-л-бурҳониййа”, “ал-Фатово ал-
бурҳониййа”, “ат-Тажрид фи-л-фуру‘” номли асарлари ҳам мавжуд бўлиб,
улар ҳам фатово йўналишида яратилган ва ҳозирги кунга қадар ЎзР ФА ШИ
қўлёзмалар фонди ҳамда жаҳоннинг турли кутубхоналарида сақланмоқда.
4. “Ал-Муҳит” асарининг Қоҳирадаги Ал-Азҳар кутубхонасида
сақланаётган 4 та, Истанбулдаги Сулаймония кутубхонаси Аё София ва
Мурод Мулла бўлимларида мавжуд бўлган жами 27 та қўлёзма нусхаларини
қиёсий ўрганиб чиқиш жараёнида ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фондида 2861
рақам остида сақланаётган асар нусхаси тўлиқ нусха, деган хулосага
келинди.
5. “Ал-Муҳит” асарининг “шурут” ва “ал-маҳозир ва-с-сижиллот”
бўлимлари Мовароуннаҳрнинг XI-XIII асрлардаги ижтимоий муносабатлари
ва қозилик маҳкамалари тарихи, уларнинг иш юритиш тартиби, оилавий ва
мулкий муносабатларга доир расмий шартномалар тузиш қоидалари ва
33
Миср Араб Республикаси. – Қоҳира: Ал-Азҳар кутубхонаси. – ҳанафий фиқҳи қўлёзмалар бўлими //
Қўлёзмалар № 774. – 602 в; № 3054.– 894 в; № 471. – 890 в; № 482. – 720 в; Туркия.– Истанбул: Сулаймония
кутубхонаси. – Аё София бўлими // Қўлёзмалар № 001406. – 206 в; № 001407. – 188 в; № 001408. – 211 в; №
001409 – 193 в; № 001410. – 207 в; № 001411 – 225 в; № 001412. – 235 в; № 001413. – 174 в; № 001414 – 199
в; № 001415. – 271 в; Мурод Мулла бўлими // Қўлёзмалар № 001042. – 427 в; № 001043. – 511 в; № 001044. –
459 в; № 001045. – 409 в; № 001046. – 275 в; № 001047. – 835 в; № 001048. – 622 в.
34
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий. Ал-Муҳиту-л-бурҳоний фи-л-фиқҳ ан-нў‘мони. 9 жилдли /
‘Абдулкарим Сами ал-Жундий таҳрири остида. − Байрут: Дор ал-кутуб ал-‘илмиййа, 2004.
10
қозихона амалиётида юритилган маҳзар ва сижил ҳужжатлари ҳақида аниқ
маълумотлар берган.
6. Аврангзеб даврида тузилган “ал-Фатово ал-ҳиндиййа” асарида “ал-
Муҳит”дан 67 та иқтибос келтириб ўтилган. Шунингдек, Ўрта Осиё
хонликларида юритилган қози ҳужжатлари ҳам аллома асарларида
келтирилган намуналар асосида яратилган. Бу Бурҳонуддин Маҳмуд ал-
Бухорийнинг қозилик маҳкамалари фаолиятини юритиш бўйича берган
назарий ва амалий таклифларидан кейинги давр ҳанафий олимлари кенг
фойдаланганликларини исботлайди.
7. Диний бағрикенглик ва демократик тамойиллар қадрланаётган
Ўзбекистон жамиятида алломанинг асарлари ўсиб келаётган ёш авлодни
маънавий баркамол этиб тарбиялашда, малакатимиз тарихида мавжуд бўлган
ижтимоий муносабатларнинг янги қирраларини ўрганишда, шу орқали
ватанга
нисбатан
меҳр-муҳаббат
туйғусини
оширишда,
ҳуқуқий
меросимизни тўғри англаб етишда ва ислом ҳуқуқшунослиги ҳақида тўғри
тасаввур ҳосил қилишда хизмат қилиши шубҳасиздир.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Ушбу диссертация Мовароуннаҳр
тарихидаги ижтимоий муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилган
шартномалар ҳамда қозилик маҳкамаларида юритилган ҳужжатлар ва
уларнинг тарихий аҳамиятини очиб берадиган илк тадқиқот саналади.
Тадқиқот янгиликлари қуйидагилардан иборат:
− Салжуқийлар даврида Бухорода ҳукмронлик қилган Оли Моза
оиласининг сиёсий ва илмий соҳада тутган ўрни очиб берилди;
− Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий ҳаёти ва илмий мероси бўйича янги
маълумотлар илмий муомалага киритилди;
− “Ал-Муҳит” асари илк бор манбашунослик нуқтаи назаридан илмий
таҳлил этилди ва бундан олдинги тадқиқотларда асарни ўрганиш юзасидан
кузатилган баъзи камчиликлар тузатилди;
− “Ал-Муҳит” асарининг юртимизда ва жаҳон кутубхоналарида
сақланаётган ноёб қўлёзма нусхалари қиёсий ўрганилиб, уларнинг ўзига хос
жиҳатлари ва фарқлари кўрсатиб ўтилди;
− Исломшунослик соҳасида илк маротаба “ал-Муҳит” асари орқали XI-
XIII асрлар Мовароуннаҳр тарихида қозилик маҳкамаларининг ижтимоий
ҳаётда тутган ўрни очиб берилди;
− Тадқиқотда шарқ ва ғарб тадқиқотчилари эътиборидан четда қолиб
келаётган “ал-Муҳит” асаридаги “шурут” бўлими ва унда кўрилган оила ва
мулкчилик муносабатларига оид масалалар илмий тадқиқ этилди;
− Асарда келган “ал-маҳозир ва-с-сижиллот” бўлими ва ундаги қозилик
ҳужжатлари ҳамда уларнинг расмийлаштириш шакллари ислом тарихи ва
манбашунослиги анъаналари асосида илк бор ўрганилди ва мазкур
ҳужжатларнинг тарихий шаклланиш жараёнлари бўйича янги таъриф ва
хулосалар илгари сурилди;
− Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорийнинг фатово йўналишида яратган
асарларини ўрганиш орқали унинг Мовароуннаҳр қозилиги ривожида тутган
ўрни кўрсатиб берилди.
11
Тадқиқот
натижаларининг
илмий
ва
амалий
аҳамияти.
Диссертациянинг назарий хулосалари ҳамда фойдаланилган манбалар
Мовароуннаҳрда қозилик маҳкамалари тарихини ва улар оттирган бой
тажрибаларни
ўрганиш
бўйича
олиб
бориладиган
тарихшунослик,
тарихнавислик, манбашунослик ва ҳуқуқ тарихига оид тадқиқотларда, хусусан,
исломшуносликнинг
умумтарихий
ҳамда
юртимиздаги
ижтимоий
муносабатларнинг муаммоларини ҳал этишда қўл келади. Ушбу тадқиқот
натижалари биринчи галда исломшунослар, тарихчилар, диншунослар, ислом
ҳуқуқи ва унинг соҳаларини ўрганувчи мутахассислар учун илмий-амалий
жиҳатдан ёрдам беради. Диссертация хулосаларидан келгусида Олий ва ўрта
махсус таълим муассасаларида “Манбашунослик”, “Исломшунослик”,
“Диншунослик”, “Марказий Осиё алломалари”, “Ислом ҳуқуқи тарихи”, “Фиқҳ
илми тарихи”, “Ислом ҳуқуқшунослиги”, “Миллий давлатчилик тарихи”,
“Мусулмон мамлакатлари ҳуқуқи тарихи”, “Ўзбекистон давлат ва ҳуқуқ
тарихи” каби фан ва махсус курслар бўйича ўқув қўлланмалар тузишда
фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот материаллари ва унинг хулосаларидан диний экстремизмга
қарши курашда муайян муассасалар учун амалий кўрсатмалар ишлаб чиқиш ва
аҳоли кенг қатламларига минтақамизга хос ислом дини асослари ва тарихини
тушинтиришда ҳам истефода этиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот хулосалари асосида
Тошкент давлат шарқшунослик институти “Исломшунослик” кафедрасида
2007 йил “Мусулмон мамлакатлари тарихи” бўйича маърузалар матни
тайёрланди. 2007-2008 ўқув йилида Германиянинг Фрайбург шаҳри Алберт
Людвиг университети “Шарқшунослик” бўлими талабаларига Марказий
Осиё тарихи курсларида профессор Улрих Ребшток кўмагида маърузалар
ўқилди.
Илмий
тадқиқотнинг
асосий
натижалари
юзасидан
халқаро
анжуманларда; Германия Федератив Республикаси Фрайбург шаҳри Алберт
Людвиг университетида ўтказилган халқаро докторантлар иккинчи ва учинчи
илмий анжуманларида “Шарқий мусулмон мамлакатларида ислом ҳуқуқи ва
нотариал ҳужжатлар тарихидан” мавзусида икки марта (2007.12.01 ва
2008.06.20) маърузалар билан иштирок этилди. Япониянинг Цукуба
университети ва Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамкорлигида
Тошкентда ўтказилган “Марказий Осиё маданиятида ислом омили”
мавзусидаги халқаро анжуманда (2007.02.16) маъруза қилинди. Вашингтон
университети билан ҳамкорликда Тошкентдаги Westminstеr университетида
ўтказилган “Динларни қиёсий ўрганиш” халқаро илмий анжуманида
(2006.09.16) маъруза билан иштирок этилди. Жанубий Кореянинг Поҳанг
шаҳрида жойлашган Handong Global университетида (2005.12.15) маъруза
қилинди. Миср Араб Республикаси Қоҳира университети ёш олимлар
халқаро анжуманида (2004.06.25) иштирок этилди.
ЎзР ФА ШИда академик Убайдулла Каримов хотирасига бағишлаб
ўтказилган ёш олимлар илмий анжуманида икки марта (2004.04.03 ва 2005.
04.07) диссертация мавзуси бўйича маърузалар ўқилди.
12
Республика радио ва телевидениясида “Диний бағрикенглик”, “Диний
миссионерликка қарши” мавзуларида ўндан ортиқ эшиттириш ва
мулоқотларда қатнашилди. Шунингдек, тадқиқот натижаларидан Республика
вилоятларида (2007 йил, 11-21 январь, Хоразм вилояти) масжид
имомларининг малакасини ошириш курсларида, Республика хотин-қизлар
қўмиталари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва унинг диний
маслаҳатчилари, олий ўқув юртлари, мактаб ва коллежлар, жазони ўташ
муассасаларида ўтказилган тушунтириш суҳбатларида кенг фойдаланилди.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Диссертация Тошкент давлат шарқшунослик
институти “Исломшунослик” кафедрасининг йиғилишида (2008.10.29)
муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилди. Шунингдек, тадқиқот ташқи
семинарларда: ЎзР ФА Шарқшунослик институти қошидаги докторлик ва
номзодлик диссертацияларининг муҳокамасини ўтказишга ихтисослашган
илмий семинар кенгашида (2008.11.21) ва Тошкент ислом университети
ҳузуридаги Д.055.11.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгаш қошидаги
илмий семинар мажлисида (2009.03.05) муҳокамага қўйилиб, ҳимояга тавсия
этилди.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертация мавзусига оид
илмий журналларда ўнта мақола ва тўпламларда иккита тезис эълон қилинди.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Тадқиқот кириш, уч боб,
хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати ҳамда 10 та иловадан
иборат. Диссертация адабиётлар рўйхати, иловалар билан бирга 203
саҳифани ташкил этади. Тадқиқотда 210 та манба, адабиёт ва илмий
мақолалардан фойдаланилди.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Тадқиқотнинг
кириш
қисмида танланган мавзунинг долзарблиги
асослаб берилган, мавзуга оид муаммоларнинг ўрганилиш даражаси таҳлил
этилган, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари ёритилган, илмий ишни амалга
оширишдаги назарий ва методологик услублар белгиланган. Шунингдек,
диссертациянинг ҳимояга олиб чиқилган асосий ҳолатлари ва илмий
янгилиги, унинг назарий, амалий аҳамияти кўрсатиб ўтилган ҳамда
натижаларнинг жорий қилиниши ҳақида маълумот берилган.
“Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий ва унинг “ал-Муҳит” асари
Мовароуннаҳр ҳанафийлик тарихини ўрганишда муҳим манба”
номли
биринчи
боб уч банддан иборат бўлиб, унда Бурҳонуддин Маҳмуд ал-
Бухорий яшаган даврларда Мовароуннаҳрдаги ижтимоий-сиёсий аҳвол,
жумладан, аллома мансуб бўлган Оли Моза оиласининг Бухорога келиб
ўрнашиш тарихи, ушбу оиладан чиққан фақиҳлар қолдирган бой илмий-
маънавий мерос ҳақида сўз боради. Шунингдек, Бурҳонуддин Маҳмуд ал-
Бухорийнинг ҳаёти ва ижод йўли ҳамда унинг фиқҳ оламида машҳур “ал-
Муҳит” асарининг мавжуд қўлёзма нусхалари ҳақида муфассал маълумот
берилади.
13
Мазкур
бобнинг
биринчи
банди
“Салжуқийлар
даврида
Мовароуннаҳрдаги ижтимоий-сиёсий аҳвол”
деб номланиб, унда XI-XIII
асрларда салжуқий ҳукмдорлар, жумладан, Султон Санжар Аҳмад ибн
Маликшоҳнинг (490-552/1097-1157 йй.) Мовароуннаҳрдаги сиёсий-ҳарбий
фаолияти ҳамда салжуқийлар ва қорахитойлар ўртасида кечган
Қатавон
жанги ҳақида сўз боради.
Манбаларда тасдиқланишича, Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий XII-XIII
аср бошларида, мўғуллар истилосига қадар Бухоро ва Самарқанд
шаҳарларида яшаб ижод этган. Унинг ҳаёти ва илмий фаолияти Ғарбий
Қорахонийлар (280-608/894-1212 йй.) ва Салжуқийлар (431-590/1040-1194
йй.) ўртасида кечган ҳарбий тўқнашувлар даврига тўғри келган
35
.
XI аср охирларига келиб кўп уруғли турк қабилалари ўртасида юзага
келган ўзаро низолар Мовароуннаҳр ва Хуросонда сиёсий беқарорликни
келтириб чиқарган. Салжуқийларнинг Марв ва Сарахс ўртасидаги Данданакон
дарасида Ғазнавийлар султони Маҳмуд Ғазнавийнинг ўғли Мас‘уд (ваф.
431/1040 й.) устидан ғалабага эришиши уларнинг заифлашиб қолган
Қорахонийлар давлати ҳудудига ҳам эркин кириб келишига замин яратган.
Салжуқийларнинг ҳарбий юришлари туфайли XII аср бошларига келиб
улар забт этган ерлар Шарқий Туркистон, яъни Кошғардан Сурия ва Анатолия
сарҳадларигача чўзилган.
Салжуқийлар давлат бошқарув услубининг ўзига хос жиҳатларидан
бири шу эдики, бир шаҳарда бир вақтнинг ўзида икки ҳукмрон: ҳам
раис
(дин ишлари билан шуғулланувчи вакил), ҳам
амир
(ҳукумат ишлари билан
шуғулланувчи вакил)
тайин этилган. Раислар маҳаллий диний арбоблардан
ёҳуд султон буйруғи билан султонга содиқ катта обрўга эга оилалардан (Оли
Моза оиласига ўхшаш), амирлар эса султон оиласидан тайинланган. Масалан,
ўша даврда Самарқанд амири Маҳмудхон ибн Муҳаммадхон ибн Сулаймон
ибн Довуд (526-536/1132-1141 йй.) бўлиб, у ҳам султонга жиян
ҳисобланган
36
.
XII аср ўрталарига келиб Салжуқийлар ва Қорахитойлар ўртасида каттиқ
зиддият вужудга келган. Қарлуқ қабилаларининг қорахонийларга итоат
қилмай қўйиши уларнинг Султон Санжар томонидан Мовароуннаҳр
ҳудудидан сиқиб чиқарилишига сабаб бўлди. Натижада катта бадал эвазига
қарлуқлар Шарқий Туркистоннинг ғарбида жойлашган Қорахитойлар
ҳукмдори Гўрхон билан бирлашиб, салжуқийларга қарши уруш
бошлайдилар
37
. Султон Санжар ва Қорахитойлар ўртасида кечган жанг
Самарқанднинг шимолий-шарқида жойлашган Қатавон даштида
38
536/1141
йилнинг 3 сентябрида бошланиб, шарқий Салжуқий Султонлиги мағлубияти
билан якунланган.
35
Бартольд В.В. Т.I. – Б. 97., Т.VI. – Б. 105; Муминов, 2003. – Б. 173.
36
Ал-Ҳусайний, 1985. ─ Б. 82-88.
37
Ömer Soner Hunkan (Karahanlılar). – Б. 370; Агаджанов С.Г. – Б. 179.
38
Қатавон жанги ҳозирги Самарқанд вилоятининг Ғаллаорол ва Булунғур туманлари орасида бўлиб ўтган.
14
Султон Санжар даврида Мовароуннаҳрда ҳарбий сиёсий беқарорлик
ҳукм суришига қарамай, Самарқанд ва Бухорода диний фанлар ва ижтимоий-
иқтисодий муносабатларнинг ривожланганлиги кузатилади.
Мазкур бобнинг иккинчи банди
“Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий Оли
Моза фақиҳлар оиласининг йирик вакили”
деб номланиб, мазкур бўлимда
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий шахсияти ва унинг ислом оламида Оли
Моза, Оли Бурҳон номлари билан шуҳрат қозонган оиласи ҳақида муфассал
маълумот берилди ва ушбулар юзасидан айрим табақот ва тадқиқотларда
келган чалкашликларга ойдинлик киритилди.
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорийнинг фиқҳ илмига оид асарлари ҳақида
кўплаб манбаларда хабар берилса-да, унинг шахсияти ва оиласига доир
маълумотлар кам ўрганилган ва уларда кўплаб зиддиятли ўринларни
учратиш мумкин.
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий гарчи Бухоро ва Самарқандда яшаб
ижод этган бўлса-да, 551/1156 йили ҳозирги Марғилон шаҳрида таваллуд
топган
39
. Аллома таваллудининг айнан ушбу шаҳар билан алоқадорлиги
салжуқий султонларнинг Мовароуннаҳрга қилган ҳарбий юришлари билан
боғланади. Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорийнинг бобоси Бурҳону-л-Кабир
салжуқий Султон Санжарнинг синглисига уйланганлиги боис ҳам
ҳукмдорнинг энг яқинларидан бўлган ва унинг Ғарбий Қорахонийлар
ҳудудларини эгаллаш учун қилган юришларида Марвдан Бухорога келиб
ўрнашган. Оли Моза оиласининг шаҳар ҳокимиятини қўлга олишида ҳам
ушбу қариндошликнинг алоҳида аҳамияти бор. Бу сулоланинг Бухорода
ҳукмрон табақа сифатида қандай вазифаларни ижро этганликлари борасида
тадқиқотларда турлича фикрлар мавжуд. Салжуқийлар тарихига доир
манбалар улар Бухорода
раис, хатиб, садр
ёки аҳолидан солиқ ундирувчи ва
Султон Санжарнинг вакиллари сифатида фаолият олиб борганликларига
гувоҳлик беради
40
. Чунки бу даврда Бухородаги ҳарбий бошқарув
Салжуқийлар қўлида бўлган
41
.
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий оиладан чиққан фақиҳлар орасида
ўзининг фатово жанрида ёзган кўплаб қимматли асарлари билан шуҳрат
қозонди. Аллома 616/1219 йили 63 ёшида Бухоро ҳимояси учун мўғуллар
билан бўлган жангда шаҳид бўлган.
Бухорода
“Садр”
ва
“Қози ал-қузот”
мансабига 495/1101-02 йилда илк
бор Бурҳону-л-Кабир тайинланган
42
. Оли Моза оиласининг Бухородаги
маданият, фан-таълим ҳамда фиқҳ илми ривожидаги хизматини уларнинг
“Сиккат ад-дехқон”
маҳалласида
“Хизонат ал-кутуб”
кутубхонасини
ташкил этишлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Улар Бухорога келиб
ўрнашгунига қадар шаҳарда Исҳоқ Иброҳим ибн Исмо‘ил ас-Саффор (ваф.
534/1139 й. ) асос солган оила ҳукмрон эди. Бошқарувнинг Марвдан келган
39
Маҳмуд ибн Аҳмад ал-Бухорий. Ал-Муҳиту-л-бурҳоний. ─ Қоҳира: Дор ал-кутуб ал-мисриййа (араб
қўлёзмалар фонди) // Қўлёзма № 471. ─ В. 1
а
.
40
Ömer Soner Hunkan (Karahanlılar). – Б. 371.
41
Агаджанов С.Г. – Б. 198.
42
Ал-Ҳусайний, 1985. ─ Б. 137-139.
15
бошқа сулола қўлига ўтиши Бухорода маҳаллий уламоларнинг етакчи
жамоаси сифатида танилган Саффорийларнинг узоқ муддатга қадар Оли
Моза оиласига мухолиф бўлишларига олиб келди
43
.
Бухорода ўз отасидан сўнг “садр” мансабини эгаллаган Бурҳонуддин
Маҳмуд ал-Бухорийнинг амакиси Ҳусомуддин ас-Садр аш-Шаҳид ва Оли Моза
оиласидан чиққан бошқа олимлар ҳақида бир-бирига мос келмайдиган фикрлар
мавжуд. Шунинг учун улар қолдирган илмий меросни ўрганиш муҳимдир.
Ҳусомуддин ас-Садр аш-Шаҳид 473-483/1090 йилда Марв шаҳрида таваллуд
топган
44
. У йигирма йил давомида, яъни 512/1118-19 йилдан то вафоти 536/1141
йилгача Бухоро
раис
и бўлган. Баъзи тадқиқотчилар орасида ас-Садр аш-Шаҳид
ва Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий томонидан ёзилган асарлар чалкаштириб
юборилган. Буни кўпроқ араб тадқиқотчилари ишларида учратиш мумкин.
Ал-Хассофнинг (ваф. 261/874-75 й.) “Адаб ал-қози” асарига жуда кўп
ҳанафий уламолар шарҳ битганлар. Мисрлик тадқиқотчи Тоҳо Аҳмад ал-
Мағозий Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорийнинг ҳам “Шарҳ адаб ал-қози ли-
л-Хассоф” номли асари бор деган фикрни билдирган. Бу фикр бир неча
жиҳатдан мунозарали бўлиб, шу мавзуда иш олиб бораётган
тадқиқотчиларни чалғитиши мумкин. Чунки Хассоф асарига битилган шарҳ
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорийга тааллуқли бўлмай, балки ас-Садр аш-
Шаҳид томонидан ёзилган.
“Ал-Муҳит” асари қўлёзма нусхаларининг айрим кодикологик
хусусиятлари”
деб номланган биринчи бобнинг учинчи бандида ҳали илмий
жамоатчиликка яхши таниш бўлмаган Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий
таълиф этган асарлар ва олимнинг шоҳ асари ҳисобланган “ал-Муҳит”нинг
жаҳон кутубхоналарида сақланаётган қўлёзма нусхалари ва эълон қилинган
нашрлари
илмий таҳлил этилган.
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорийнинг ҳозирги кунгача икки асари
ҳақидаги маълумотлар ўз илмий тасдиғини топган. Булар олимнинг “ал-
Муҳит” ва “аз-Захирату-л-бурҳониййа” асарларидир. Табақот ал-ҳанафиййа
ва Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий асарларини ўрганиш хулосаларига кўра,
қуйидаги асарлар ҳам Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорийга тааллуқли экани
маълум бўлди. Булар жумласига “Татиммату-л-фатово” (“Фатволарни
тўлдириш”), “ал-Важиз фи-л-фатово” (“Фатволар бўйича мўъжаз китоб” ),
“ат-Таҳрир фи-л-фатово” (“Фатволар таҳрири”), “Нисобу-л-фуқаҳо’ фи-л-
фатово” (“Фатволардаги фақиҳлар тартиби”), “ат-Тариқату-л-бурҳониййа”
(“Бурҳоний йўл”), “ал-Фатово ал-бурҳониййа” (“Бурҳоний фатволари”), “ат-
Тажрид фи-л-фуру’” (“Фуру‘бўйича мустақил асар”)
45
.
“Аз-Захирату-л-бурҳониййа” асари Қоҳира университети шариат ва
қонун факулътетида бир гуруҳ тадқиқотчилар томонидан ўрганилган. Ушбу
43
Ömer Soner Hunkan (Karahanlılar). – Б. 371.
44
Ҳусомуддин ас-Садр аш-Шаҳид. Шарҳ Адаб ал-қози ли-л-Хассоф. 4 жилдли / Маҳий Ҳилол ас-Сархон
таҳрири остида. ─
Бағдод: Дор ал-‘араб, 1977-78. Ж.1. − Б. 47.
45
Ал-Фаво’ид. ─ Б. 205; Ал-Қураший. Ж.3. ─ Б. 42; Тож ат-тарожим. ─ Б. 70; Тошкубризода. Ж.2. ─ Б. 24;
Ал-А‘лом.
Ж. 7. ─ Б. 161; Кашф аз-зунун. Ж.1. ─ Б. 568, 823; Brockelmann. GAL. Ж.3. ─ Б. 302; Ал-Муҳит.
Дор ал-кутуб нусхаси (жаноза намози бўлимида “ат-Тариқату-л-бурҳониййа”, “ал-Важиз фи-л-фатово”
асарлари зикр қилинади).
16
асар
араб
тадқиқотларининг
барчасида
“ал-Муҳит”
асарининг
қисқартирилган шакли деб айтилган. Лекин тадқиқот жараёнида бу фикрнинг
нотўғри экани аниқланди. Иккала асар ҳам
фуру‘ ал-фиқҳ
га оид бўлса-да,
улардаги услуб ва масалаларнинг берилиши бир-биридан фарқланади.
Мисрлик тадқиқотчилар “аз-Захирату-л-бурҳониййа” асарининг Қоҳирада
мавжуд қўлёзма нусхаларига таянадилар
46
.
“Ал-Муҳит” асари бир неча марта нашр қилинган. Бу асарнинг илк
йирик нашрини Аҳмад ‘Иззу ‘Инойа ўн бир жилдда тайёрлаган
47
.
“Ал-
Муҳит” асарининг иккинчи йирик нашри муаллифи ‘Абдулкарим Сами ал-
Жундийдир
48
.
Маълумки, мўғуллар истилосидан сўнг ислом илмларининг ривожи
Усмонийлар давлатида кузатилди ва Истанбул шаҳри ислом илмлари
марказига айлантирилди. Мазкур ҳудудда ҳанафийлик мазҳабининг изчил
ривожланиб боришида мовароуннаҳрлик фақиҳлар томонидан таълиф
этилган қатор асарларнинг аҳамияти катта бўлди. Жумладан, бугунги кунга
келиб “ал-Муҳит” асарининг биргина Туркиядаги Боязид Давлат
кутубхонаси ва Сулаймония, Кўпрулу кутубхоналарининг ўзида 66 та
қўлёзма нусхалари сақланаётганлиги фикримизга далил бўлади.
Тадқиқот жараёнида Сулаймония кутубхонасининг Аё София ва Мурод
Мулла бўлимларида асарнинг 17 та қўлёзма нусхалари билан танишиб
чиқилди
49
. Қоҳирадаги ал-Азҳар, Дор ал-кутуб ал-мисриййа ва Искандария
миллий кутубхоналарида жами асарнинг 27 та турли хажмдаги нусхалари
сақланиши маълум бўлди. Шунингдек, “ал-Муҳит” асарининг тўлиқ
нусхаларидан бири ҳам аниқланди. Бу ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фондидаги
2861 рақамли нусха бўлиб, жами 1241 бетни ташкил қилади. Қўлёзма 67 та
бўлимни ўз ичига олади. Асар “Таҳорат” (покланиш) бўлимидан бошланиб,
“Фароиз” (мерос) бўлимида якун топади.
“
XI-XIII асрлар Мовароуннаҳр қозилигида шартномаларнинг
тарихий шакллари”
деб номланган иккинчи
бобда XIII асргача ҳанафийлик
мазҳаби асосида тузилган шартномалар тарихи ҳамда
“ал-Муҳит”
асарида
келган оилавий ва мулкий муносабатларга доир қозилик шартномаларини
тузиш қоидалари илмий асосда ўрганилди.
“Шартномалар тузишга оид асарлар тавсифи”
деб аталган иккинчи
бобнинг биринчи бандида
XI-XIII асрларда шартнома ва битимлар
тузишнинг тарихий асослари таҳлил этилган. Ўрта асрларда Мовароуннаҳр
46
Қоҳира: Ал-Азҳар университети кутубхонаси. – Ҳанафий фиқҳи бўлими // Қўлёзмалар № 001584, №
001585; Қоҳира: Дор ал-кутуб ал-мисриййа кутубхонаси. – Ҳанафий фиқҳи бўлими // Қўлёзма № 00181;
Қоҳира: Араб қўлёзмалари институти. – Ҳанафий фиқҳи бўлими // Қўлёзма № 00848.
47
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий. Ал-Муҳиту-л-бурҳоний фи-л-фиқҳ ан-нў‘мони. 11 жилдли / Аҳмад
‘Иззу ‘Инойа таҳрири остида. − Қоҳира: Дор иҳйо ат-турос ал-‘араби, 2003.
48
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий. Ал-Муҳиту-л-бурҳоний фи-л-фиқҳ ан-нў‘мони. 9 жилдли /
‘Абдулкарим Сами ал-Жундий таҳрири остида. − Байрут: Дор ал-кутуб ал-‘илмиййа, 2004.
49
Сулаймония кутубхонаси. – Аё София бўлими // Қўлёзмалар № 001406. – 206 в; № 001407. – 188 в; №
001408. – 211 в; № 001409. – 193 в; № 001410. – 207 в; № 001411. – 225 в; № 001412. – 235 в; № 001413. –
174 в; № 001414. – 199 в; № 001415. – 271 в; Мурод Мулла бўлими // Қўлёзмалар № 001042. – 427 в; №
001043. –511 в; № 001044. – 459 в; № 001045. – 409 в; № 001046. – 275 в; № 001047. –835 в; № 001048. – 622
в.
17
шаҳарларида фаолият юритган қозилик маҳкамалари иш тартиби Аббосийлар
давридаги (132-656/7501258 йй.) қозилик маҳкамалари иш юритиш тизими
қоидаларига мувофиқ келган. Маълумки, Аббосийларнинг қозилик
маҳкамалари борасидаги ислоҳотлари натижасида илк бор Ҳорун ар-Рашид
даврида
“Қози ал-қузот”
лавозими таъсис этилди. Бу лавозимга дастлаб
ҳанафийлик мазҳаби асосчиларидан Абу Юсуф тайинланган. Натижада Абу
Юсуф даврида фаолият олиб борган аксар қозилар ушбу мазҳабда бўлган.
Ислом тарихида шартномалар тузиш қоидалари “шурут” асарлари ёзишни
дастлаб ироқлик ҳанафий олимлар бошлаб берганлар. Муҳаммад ибн Исҳоқ
ан-Надим (ваф. 387/997 й.) ўзининг “ал-Фиҳрист” номли асарида илк
“шурут”
ёзган ҳанафий ва шофи‘ий мазҳаби олимлари номини зикр этиб
ўтган
50
. Ислом тарихида илк “шурут” асари ёзган олим Аҳмад ибн ‘Умар ибн
Муҳир аш-Шайбоний ал-Хассоф (ваф. 261/875 й.) бўлиб, у “Китоб аш-шурут
ал-кабир”
ва “Китоб аш-шурут ас-сағир” асарларини таълиф этган.
Шофи‘ий мазҳабида яратилган “шурут” илмига оид илк асарлар
қуйидагилардир: Абу Иброҳим Исмо‘ил ибн Иброҳим ал
-
Мазнийнинг (ваф.
264/878 й.) “Китоб аш-шурут ва-л-васа’иқ”
асари,
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн
Аҳмад ал
-
Марвазийнинг (ваф. 282/895 й.) “Китоб аш-шурут ва-л-васа’иқ”
асари, Абу Са‘ид аш
-
Шофи‘ий ал
-
Устухрийнинг (ваф. 328/940 й.) “Китоб аш-
шурут ва-л-васа’иқ ва-л маҳозир ва-с-сижиллот” асари
51
. Лекин бу асарлар
бизгача етиб келмаган.
Испан исломшунослари Р.Чалмета, Ф.Карриенте
52
,
Ж.Риберта
53
,
Ф.Садабалар
54
томонидан моликий мазҳабидаги
“шурут”
асарлари
ўрганилган. Уларнинг фикрича, моликийларда “шурут” асарларининг
ёзилиши, асосан, 399/1008 йилдан то 767/1365 йилларгача Андалусия
давлатининг йирик шаҳарлари бўлган Кордова ва Гранада қозилари
томонидан амалга оширилган.
Ҳанафийлик мазҳабида бизгача етиб келган илк “шурут” асарлари бу
Абу Жа‘фар ат
-
Таҳовийнинг (ваф. 321/933 й.) “ал-Жоми‘ ал-кабир фи
-
ш
-
шурут” ва “ал-Жоми‘ ас-сағир фи-ш
-
шурут” асарларидир.
Мовароуннаҳр ва Хуросондан “шурут”
илмига оид асарлари бизгача
етиб келган олимлар Шамсу-л-А’имма ас-Сарахсий
55
, ал-Ҳоким Абу Наср
Аҳмад ибн Муҳаммад ас
-
Самарқандий (ваф. 550/1155 й.)
56
, Бурҳонуддин
50
Муҳаммад ибн Исҳоқ ан
-
Надим (ваф. 387/997 й.). Ал-Фиҳрист / Мустафо аш-Шавимий таҳқиқи остида.
Тунис: Дор ат-тунисиййа ли-н-нашр, 1405/1985. − Б. 264-268.
51
Ан-Надим. Ал-Фиҳрист. – Б. 264.
52
Chalmeta P, Carriente F. ─ Б. 675.
53
Riberta J., Asin M. ─ Б. 256.
54
Ahmad B. Mugit al-Tulaytuli. ─ Б. 405.
55
Шамсу-л-’Аимма ас-Сарахсий. Ал-Мабсут. 28 жилдли. ─ Байрут: Дор ал-кутуб ал-‘илмиййа, 1993 . Ж.16. ─ Б.
94 -118.
56
Абу Наср ас-Самарқандий. Русум ал-Қузот / Муҳаммад Жасим ал-Ҳадиси таҳрири остида. – Бағдод: Дор
ал-ҳуриййа ли-т-тиба‘а, 1985. ─ Б. 450; Абу Наср ас-Самарқандий. Китоб аш-шурут ва-‘улум ас-сукук /
Муҳаммад Жасим ал-Ҳадиси таҳрири остида.– Бағдод: Визарат ас-сақофа ва-л-и‘лам, Дор аш-шу’ун ас-
сақафиййа ал-‘амма, офоқ ‘арабиййа, 1987. ─ Б. 620; Абу Наср ас-Самарқандий. Китоб аш-шурут ва-л-
васа’иқ / Муҳаммад Жасим ал-Ҳадиси таҳрири остида. – Бағдод: Визарат ас-сақофа ва-л-и‘лам, Дор аш-
шу’ун ас-сақафиййа ал-‘амма, офоқ ‘арабиййа, 1988. ─ Б. 226.
18
Маҳмуд ал-Бухорий
57
, Муҳаммад ибн Маҳмуд ал
-
Уструшанийлар (ваф.
637/1240 й.)
58
ҳисобланган.
“Ал-Муҳит”
асарида
келган
оилавий
муносабатларга
доир
шартномалар”
деб номланган иккинчи бобнинг иккинчи бўлимида оилавий
муносабатлар асосини ташкил қиладиган никоҳ, маҳр ва никоҳни бекор
қилиш
талоқ
(قلاط),
хул‘
( خ
عل ),
тафриқ
(قيرفت) юзасидан шартномалар тузиш
қоидалари ёритилган.
Мовароуннаҳрда қозилик маҳкамалари ривожланиши жараёнида
фақиҳлар ва қозилар қозиликнинг иш юритиши ва қайд қилиш ишларини
тартибга солишни мақсад қилганлар. Шунинг учун илк ислом давридан бунга
эътибор кучайган ҳамда алоҳида китоб ва рисолалар ёзилган.
“ал-Муҳит”
асарида берилган қоидаларни, асосан, икки гуруҳга бўлиш мумкин. Улар
оилавий ва мулкий муносабатларга тегишли шартнома тузиш қоидаларидир.
“Ал-Муҳит”да оила ва никоҳ масалаларига тегишли бир неча шартнома
тузиш қоидалари келтирилган. Никоҳга тегишли қоидалар ўнга яқин бўлиб,
уларнинг барчаси никоҳланувчи томонлар номидан яқин қариндош
“валий”
лари (يلو) ёки қул ва чўри бўлса хожа
“саййид”
лари (ديس)
никоҳлашига бағишланади
59
.
Ушбу турдаги шартномалар қуйидаги тартибда тузилган. Дастлаб
шартномада эрга қизни ким томонидан никоҳланиши кўрсатилган. Бунда ўша
кишининг қиздан розилик олгани, маҳр миқдори ҳам эътиборга олинган.
Шартномада, шунингдек, гувоҳлар борлиги, эрнинг никоҳ шарти ва
талабларига жавоб бериши, бунда тенглик
“кафа’а”
(ة
َءافك) ва аёлни моддий
таъминлай олиш салоҳияти
“ийфа’у-н-нафақа”
ни (ةقفنلا ُءافيإ) белгилаш,
томонларда никоҳни бекор қилиш ёки кейинчалик бузилишига олиб келувчи
сабабларнинг мавжуд эмаслиги каби ишлар ҳам кўрсатиб ўтилган
60
.
Маҳр ҳақида шартномада қуйидагилар битилган: шартномадан сўнг
аёлнинг ҳолати, яъни эрнинг хотини бўлиши, маҳрнинг аёл ҳаққи ва эрнинг
мажбурияти экани ва бошқа қўшимча шартлар зикр қилинган. Шартнома
сўнгида эса шартнома тузилган сана ёзилиб, қозининг муҳри билан
тасдиқлаб қўйилган. Шартномаларда диққат қилинадиган яна бир жиҳат
маҳр масаласига оид Мовароуннаҳрда юзага келган баъзи одатлардир.
Масалан, ўрта асрларда Бухоро ва Самарқанд мавзеларида одат бўйича эр ёки
унинг отаоналари аёлга муайян нархда кўчмас мулк сотишган ва олинадиган
пулни маҳр ўрнига беришган. Буни олдисотди шартномаси сифатида
расмийлаштиришган. Шартнома охирида аёл сотиб олувчи сифатида пулни
топширгани ва эр сотувчи сифатида пулни олгани ҳамда ўз зиммасидаги
маҳр мажбуриятини адо қилиш мақсадида аёлга пулни қайтариб бериб,
мажбуриятдан соқит бўлгани зикр этилган.
Никоҳни бекор қилишга оид шартномаларда дастлаб
хул‘
га мисоллар
келтирилади.
Хул‘
да аёл ўз ҳаққи бўлган маҳр ва ‘иддада ўтирадиган
57
Ал-Муҳит. ЎзР ФА ШИ // Қўлёзма № 5835. ─ В. 442
б
- 482
а
.
58
Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Уструшаний. Китоб ал-фусул. ─ ЎзР ФА ШИ // Қўлёзма № 2805. – 638 в.
59
Ал-Муҳит. ЎзР ФА ШИ // Қўлёзма № 5835. ─ В. 465
а
.
60
Ўша асар. ─ В. 465
б
.
19
пайтидаги нафақа мажбуриятини эридан соқит қилиш эвазига ажрашиши
кўрсатилган. Унда шартнома хитоб шаклида ёзилиб, аёл томонидан эрига
қаратилган. У билан қонуний никоҳда яшагани, лекин маҳрини бермагани эр
томонидан ҳеч қандай жисмоний зарар етказилмаган бўлса ҳам, у билан
бирга яшай олмаслиги баён қилиниб, ўзини
хул‘
қилиши сўралади.
Мажбуриятлар, яъни эр томонидан берилиши лозим бўлган маҳр миқдори ва
талоқ қилингандан сўнг ‘иддада ўтириш пайтида кетадиган нафақа миқдори
аниқ кўрсатилиши шарт бўлган. Шартномада кўпчилик ҳолларда
хул‘
сўзи
ўрнига
боин талоқ
сўзини ишлатиш афзал билинган
61
.
Хул‘
яна учинчи шахс
фузулий
(يلوضف),
яъни бегона одам томонидан ҳам
амалга оширилган. Унда шундай йўл тутилган: гувоҳлар шоҳидлигида
фузулий
эрдан унга
хул‘
қилишга вакил қилмаган ва унга буюрмаган ҳолда
фузулий
нинг мулкидан муайян миқдордаги мол эвазига хотинини
хул‘
қилиши сўралган. Бунда
фузулий хул‘
бадалини ўз мулкидан тўлашни
кафолатлаган, шундагина эр
фузулий
нинг таклифини қабул қилган ҳолда
хотинини
хул‘
қилган. Шу билан аёлга бир боин талоқ тушган.
Фузулий
ўз
мажбуриятини бажарган. Лекин бу ҳолатда эр аёлига нисбатан маҳр
мажбуриятидан озод бўлмаган. Аёл истаган пайтда маҳрини талаб қилиб
даъво қўзғатиши мумкин бўлган
62
.
“Ал-Муҳит” асарида келган мулкий муносабатларга оид битимлар”
деб
номланган иккинчи бобнинг учинчи бўлимида “шурут” бўлимида келган
олдисотди, ижара, қарз ва бошқа мулкий муносабатлар бўйича бир қатор
битимларни қайд қилиш шартлари ва шакллари ўрганилган.
“Шурут” бўлимида келган мулкий муносабатларни умумлаштириб,
битимларни қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
олдисотди ва унга тегишли
масалалар, ижара, шерикчилик, омонат қўйиш, мулкдан фойдаланиш, мулкни
ҳадя қилиш, хайр-эҳсон қилиш, вақф, васият.
Бундан ташқари, мулкий муносабатга тегишли иккинчи даражали бошқа
турдаги битимларни ҳам кўрсатиш мумкин:
мулкни тақсимлаш, иқрор бўлиш,
ваколат бериш, кафолат, қарзни бошқага ўтказиш, ярашув асосида низони
ҳал қилиш, қарз мажбуриятидан озод қилиш, гаров.
“Шурут” бўлимида юқоридаги мулкий муносабатлардан сўнг давлатлар
ўртасидаги битимлар ва чет эл фуқароларига мусулмон давлатига кириш
ҳуқуқини бериш учун тузилган шартномалар ҳам кўриб чиқилган.
Ислом тарихида олдисотдига оид битимлар энг кенг тарқалган
ҳужжатлардан бўлганлиги боис “Шурут” бўлимида бунга жуда катта жой
ажратилган. Ўрта аср Мовароуннаҳр марказий шаҳарларининг йирик
шартнома ҳужжати бу
“сакк”
(كص) деб юритилиб, унда қуйидагилар
кўрсатиб ўтилган:
Томонлар, мулк ва унга кирувчи барча нарсалар, мулкга
эгалик ҳуқуқи, мулкнинг жойлашган манзили ва шакли, мулк эвазига
бериладиган пул миқдори, мулкда бошқаларнинг ҳаққи бўлмаганлиги,
61
Ўша асар. ─ В. 467
а
.
62
Ал-Муҳит.ЎзР ФА ШИ // Қўлёзма № 5835. ─ В. 469
а
.
20
харидорнинг мулкни қабул қилиб олганлиги, томонларнинг ўз розилиги билан,
бошқаларнинг аралашувисиз шартномани тузганлиги, сана.
“Шурут” бўлимида Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий йирик савдо
битимлари ҳисобланган
салам
(маҳсулот етказиб бериш),
шуф‘а
(имтиёзли
сотиб олиш) ҳақида ҳам маълумот бериб ўтади. Салам савдосида ўртада
турган учинчи шахс ҳақидаги маълумот, томонларнинг ушбу шахсга розилик
билдириши ҳақидаги қайдлар шарт қилинган. Шуф‘ада эса, келишув,
гувоҳлар келтириш, қўшничилик ҳаққи талаб қилинган.
Мовароуннаҳр тарихида кенг тарқалган шартномалардан яна бири
ижара
ҳисобланган. Бу даврда узоқ муддатли ижаралар мавжуд эди. Уй
ижарага берилганда, ижара шартномаси ўттиз бир йилга мўлжаллаб тузилган.
Лекин ҳар йилнинг бошидаги ўн кун истисно қилинган. Бу олдинги ўттиз
йилга тегишлидир. Муддатнинг бошланиши шартнома тузилган кундан
кейинги кун қилиб белгиланган. Ўттиз бир йиллик ижара муддатининг ҳар уч
ойи охиридан уч кун истисно қилинган. Истисно қилинган жами 360 кун бир
йилни ташкил этади. Бу билан мулк ўттиз йил тўлиқ ижарага берилган.
“Ўрта асрларда Мовароуннаҳрда қўлланилган қозилик ҳужжатлари
ва уларнинг расмийлаштириш тарихи”
деб номланган учинчи бобда
Аббосийлар даврида қозилик маҳкамалари борасида қилинган ислоҳотлар,
Мовароуннаҳрнинг XI-XIII асрлардаги тарихида қозилик ҳужжатларининг
ёзилиш шартлари, “ал-Муҳит” асарида келган
маҳзар, сижил
ҳужжатлари ва
уларнинг назорати ҳақида сўз боради.
“Ўрта
асрларда
Мовароуннаҳрдаги қозилик
ҳужжатларининг
такомиллашиш босқичлари”
деб номланган мазкур бобнинг биринчи
бўлимида аббосийлар даврида қозилик маҳкамалари борасида қилинган
ислоҳотлар, унинг Мовароуннаҳрга таъсири ва
маҳзар, сижил
ҳужжатлари
бўйича XIII асргача ёзилган асарлар тавсифи ҳақида сўз боради.
Аббосийлар (132-656/7501258 йй.) даврида кечган ислоҳотлар
Умавийлардан сўнг заифлашган давлат бошқарувини кучайтириш, бу борада
янги тартибларни амалда жорий этишга қаратилган эди. Булар жумласига
ислом оламида қозилик маҳкамалари борасида қилинган қатор ислоҳотларни
ҳам киритиш мумкин. Кейинчалик бу янгиланишлар бутун мусулмон
минтақалари давлат бошқарувига ўз таъсирини ўтказди.
Мовароуннаҳрда қози
хон, амир
ёки бошқа ҳудудий бирлик бошлиқлари
томонидан тайинланган. Қозиликка муносиб киши, албатта, фақиҳ бўлиши
шарт бўлган.
Маҳзар ва сижил
ҳужжатларини ўрганиш жараёнида маълум бўлдики,
XI-XIII аср Мовароуннаҳр қозилик ҳужжатларида икки босқичли қозилик
маҳакамалари ҳақида гап юритилган: вилоят
кура
ва туман
ноҳия
қозилик
маҳкамалари. Вилоят қозилик маҳкамаларининг олий мансаби
қози
деб,
туманники эса
ҳоким
деб аталган. Туман ҳокими вилоят қозиси томонидан
тайинланган.
Маҳзар ва сижил
мустақил илм сифатида фиқҳ дунёсига Аббосийлар
даврида Абу Ҳанифа издошларидан ва Бағдод қозиси бўлган Муҳаммад ибн
Саммо‘а (ваф. 223/847 й.) томонидан киритилган. У Абу Юсуфдан (ваф.
21
182/798 й.) сўнг
“Қози ал-қузот”
мансабини эгаллагач, қозилик
маҳакамаларининг ишларини тартибга солишда расмий ҳужжатларга алоҳида
эътибор бериб, ислом тарихида биринчи марта “Китоб ал-маҳозир ва-с-
сижиллот” асарини ёзган
63
.
XIII асрга келиб Мовароуннаҳрлик фақиҳлар ҳам маҳзар ва сижилга оид
асарлар яратганлар. Жумладан, Абу Наср ас-Самарқандий (ваф.550/1155. й.)
ўзининг “Русум ал-қузот” (Қозиларнинг одатлари), Бурҳонуддин Маҳмуд ал-
Бухорий эса “алМуҳит” асарларида маҳзар ва сижил илмига бағишланган
бўлимларни киритганлар.
Мовароуннаҳр қозихоналари амалиётида, асосан, икки турдаги ҳужжат
юритилган. Биринчиси,
маҳзар
(رضحم) қози мажлиси қарори бўлиб, унда
маҳкамадаги суд жараёни қайд этилган. Иккинчиси эса
сижил
(لجس) мажлис
қайдномаси бўлиб, унда маҳкамада кўрилган иш билан бирга қозининг ҳукми
ҳам қисқача ёзиб қўйилган.
“Ал-Муҳит” асарида келган қозилик ҳужжатларининг ёзилиш
тартиби”
деб
номланган
учинчи
бобнинг
иккинчи
бўлимида
Мовароуннаҳрда қозилик ҳужжатларининг ёзилиш тартиби ҳақида сўз
боради.
“АлМуҳит” асарининг “алмаҳозир ва-с-сижиллот” бўлимида қуйидаги
масалалар кўрилган:
Маҳзар
ва
сижилнинг ёзилиш шартлари ҳақида умумий қоидалар,
оилавий, мулкий ва жиноят масалалари бўйича кўрилган ишлар, қайд
қилинган ҳужжатлардан намуналар, баъзи даъволарга қарши даъво қилиш
йўлйўриқлари ва уларга намуналар, шунингдек, даъво иши кўрилаётганда
жавобгарнинг судга келмаганлиги юзасидан даъвогарнинг қозига қай
тартибда мурожаат қилиши, мазкур масала бўйича қози томонидан жавобгар
шахс истиқомат қилиб турган ёки сафарда бўлиб турган шаҳар қозисига
йўллаган расмий хат, мурожаатлар
“ҳукмий китоб”
дан (يمكح باتك) намуналар
келтирилган. Бундан ташқари, васийлар ёки нафақа тайинлаш тўғрисидаги
қозининг қарорлари ҳам берилган. Сўнг гувоҳларни текшириш бўйича
масъул шахслар яъни
“музаккий”
га йўлланган хатдан намуналар, бўлимнинг
энг сўнгида бирор камчилик туфайли рад қилинган расмий ҳужжатлар
бўйича берилган хулосалар келтирилган.
Маҳзар
ва
сижил ҳужжатлари қуйидаги тартибда тузилган:
Биринчидан, “
басмала
” ёзилган.
Иккинчидан,
қозилик мажлиси − мажлис алқазо’
га (ءاضقلا سلجم)
раислик қилувчи қози таништирилган. Бунда унинг лақаби, исми ва насаби
ёзилган.
Учинчидан,
қозилик мажлиси бўлиб ўтаётган жой кўрсатилган. Бунда
диққат берилиши лозим бўлган жиҳат, давлатнинг маъмурий ҳудуди
ҳисобланган
вилоят − кура
(ةرك), вилоятнинг таркибий субъектлари
ҳисобланган
туман
−
ноҳия
(ةيحان) сўзлари ишлатилган.
63
Мустафо ибн Шайх Муҳаммад. Равзат ал-қузот фи-л-маҳозир ва-с-сижиллот. – Истанбул: Баладиййа
кутубхонаси. – Муэллим Жевдет бўлими // Қўлёзма № 265. – B. 157
а
.
22
Тўртинчидан, қозининг ўз ваколатини кимдан олгани, ҳатто вақтинча
ёки бирор бош қози йўқлигида ноиби раислик қилган бўлса ҳам, аниқ
кўрсатилиши талаб қилинган. Шу билан бирга олган ваколат доираси ҳам
ёзилган.
Бешинчидан, қози ҳукмининг амал қилиш ҳудуди ҳам кўрсатилган.
Олтинчидан, сана кўрсатилган.
“Ал-Муҳит” асарида жами 63 та
маҳзар, сижил ва ҳукмий китоб
га оид
масалалар кўриб чиқилган.
Мовароуннаҳрлик қозилар маҳкама мажлисларида кўрилган ишларни
расмийлаштириш жараёнида иш юзасидан орттирилган тажрибаларни қайд
қилиш билан қозилик маҳкамалари фаолиятини ривожлантириб борганлар.
Умавийлар давридан бошланган қозихоналар иш тартибини адолат
тамойиллари асосида шакллантириш ҳаракатлари Аббосий халифалар
ҳукмронлиги даврида қайта ислоҳ қилинди. Мовароуннаҳрда қозилик
маҳкамаси ишларининг шариат аҳкомларига кўра фаолият юритишида
ҳанафийлик мазҳаби қонунлари асос қилиб олинган.
Таъкидлаш жоизки, ҳанафийлик мазҳаби амал қилган мусулмон
минтақаларидаги қозилик маҳкамалари ишини юритишда ироқлик фақиҳлар
томонидан яратилган қатор манбалар дастуруламал сифатида хизмат қилган.
Лекин уларнинг барчаси ҳам бошқа ислом ўлкалари ижтимоий турмушида
юзага келган муаммоларнинг ечими учун жавоб бера олмаган. Ушбуларни
инобатга олиб, мовароуннаҳрлик олимлар ҳам, жумладан, Бурҳонуддин
Маҳмуд ал-Бухорий минтақа қозилик маҳкамалари учун муфассал қўлланма
сифатида “ал-Муҳит” асарига “ал-маҳозир ва-с-cижиллот”
бўлимини
киритган. Бундан ташқари, аллома мазкур китобни тузишда маҳкама
ишларини юритишда қозилик ҳужжатларини қайд қилиш тартиб-қоидаларига
алоҳида эътибор қаратган. Чунки бу масала ўрта асрларда яшаган кўплаб
фақиҳларнинг эътиборидан четда қолиб бораётган эди. Шуларни эътироф
этган ҳолда айтиш мумкинки, Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий нафақат ўз
даври, балки кейинги давр Мовароуннаҳр қозилик маҳкамаси фаолиятини
такомиллаштиришга улкан ҳисса қўшган.
“Ал-Муҳит” асарида келган маҳзар-сижил ҳужжатлари”,
деб
номланган ушбу бобнинг учинчи бўлимида Бурҳонуддин Маҳмуд ал-
Бухорий келтирган
маҳзар
ва
сижил ҳужжатлари ва уларнинг турлари ҳамда
ҳужжатларнинг бошқа олимлар томонидан назоратга олиниши, яъни ишни
қайта кўриб чиқиш жараёнлари ҳақида сўз боради.
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий асарни ёзишда қозилик маҳкамалари
ҳужжатларининг ўзинигина келтирмайди. Балки фақиҳ ўзининг қозилик
тажрибаларидан келиб чиқиб, ушбу ҳужжатларни тузиш қоидаларини ҳам
ўргатмоқчи бўлади. Шунинг учун келтирилган ҳужжатларда томонлар, қози
ва подшоҳнинг исми, иш кўрилган жой ва сана аниқ айтилмаган.
Асарда келтирилган қозилик ҳужжатларини қуйидаги туркумларга
бўлиш мумкин:
23
1.
қозилик маҳкамасида кўрилган турли ижтимоий муносабатларга оид
даъволар бўйича маҳкама жараёнида қайд қилинадиган ва иш юзасидан қози
чиқарган қарорлар;
2.
қозилик маҳкамасига оид алоҳида масалалар бўйича ҳужжатлар;
3.
қозилик маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича қози
ҳукмлари.
Ушбу ҳужжатларни тадқиқ этиш жараёнида ўрта асрлар Мовароуннаҳр
қозилик маҳкамаларининг амалий фаолияти ва қози мажлисларида тартиб
этилган қатор расмий ҳужжатлар ҳақида кенг билим ва тасаввурга эга бўлиш
мумкин. Масалан, маҳкамада оилавий, мулкий ва жиноий ишлар бўйича
турли даъволар кўрилган ва улар котиб томонидан қайд қилинган. Бу бошқа
бир жиҳатдан қозилик маҳкамаси жараёнида даъво қўзғатиш, ўзини ҳимоя
қилиш ва исботлаш каби институтларнинг такомиллашганини ҳам
билдиради. Бундан ташқари, маҳкамада иш юзасидан қўшимча ва
тўлдирувчи маълумотлар олиш мақсадида бошқа мутасадди шахсларга
расмий хат билан мурожаат қилингани, ўша даврда қозилик маҳкамалари
кенгқамровда фаолият олиб борганини кўрсатади. Шу билан бирга
маҳкамада ишни сиртдан кўришдан қочиш мақсадида жавобгар шахс яшаб
турган жой қозилик маҳкамасига ишни ўтказиш каби маҳкамалар ўртасида
ишни бир-бирига топшириш ҳоллари бўлганини кўриш мумкин.
Мовароуннаҳр қозилари маҳкама фаолиятини олиб боришдан ташқари
қаровсиз қолган болалар, эгасиз ёки вақф мулкларини бошқариш ишлари
бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига ҳам эга бўлганлар.
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий келтирган маҳзар
ва
сижил турларини
қуйидагича тақсимлаш мумкин:
мулкий муносабатлар, инсон ҳуқуқларига оид
муносабатлар, оилавий муносабатлар, жиноят ишлари.
“Ал-Муҳит” асарини ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, қозилар
маҳкама ишларини юритишда расмийлаштирадиган ҳужжатлар уларнинг
хоҳиш-истакларига кўра тасдиқланмаган. Балки даврининг машҳур олим ва
мутахассислари кўрилган ишларни ўрганиб чиқиб, баъзи ҳолларда
чиқарилган ҳукм ва расмийлаштириш қоидаларини нотўғри, деган хулоса
билан уларни қонунга мувофиқ расмийлаштирилмаганини ҳам айтиб
туришган.
ХУЛОСА
Тадқиқот натижаларини умумлаштириб, қуйидаги илмий хулосаларни
ҳимояга олиб чиқиш лозим деб топилди:
− Мавжуд манбаларни чуқур таҳлил этиш натижасида Бурҳонуддин
Маҳмуд ал-Бухорийнинг ҳозирги Марғилон шаҳрида туғилганлиги
аниқланди. Унинг бобоси марвлик Бурҳону
-
л
-
Кабир Султон Санжарнинг
яқин кишиси сифатида ҳукмдорнинг Мовароуннаҳрга қилган ҳарбий
юришларида ҳамроҳлик қилган ва кейинчалик Бухорода муқим яшаб қолган.
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий ўз асарларида ушбу ҳарбий юришлар чоғи
Марғинонда таваллуд топганини келтириб ўтади. Бироқ оиласининг
24
ҳукмрон доира сифатида танилиши ва аллома асосий илмий фаолиятининг
Бухорода кечганлигини инобатга олиб, Бурҳонуддин Маҳмуд исмига ал-
Бухорий ва тўлиқ аталган ўринларда ал-Марғиноний нисбасини қўшиш
мақсадга мувофиқдир.
− Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий мусулмон оламида Оли Моза, Оли
Бурҳон номлари билан шуҳрат қозонган фақиҳлар оиласи фарзанди
ҳисобланади. Ушбу оиланинг Бухорода обрў қозонишида Султон
Санжарнинг хизматлари катта бўлган.
− Оли Моза оиласи фақиҳлари XI-XIII асрлар Бухоро ва Самарқандда
зиёли табақа вакилларига ҳомийлик қилгани ва бир асрдан ортиқ даврда
ислом илмларининг турли соҳаларида ижод қилиб, Мовароуннаҳр фиқҳ илми
ривожида чуқур ўрин қолдирганликлари билан ажралиб турадилар. XX аср
бошларигача яшаб ўтган ҳанафийлик мазҳаби олимларининг ўз асарларида
Оли Моза оиласи фақиҳлари фатволаридан кенг фойдаланишлари,
шунингдек, оила вакили Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорийга кейинги давр
фақиҳлари томонидан мужтаҳид олим мақоми берилишининг ўзиёқ бу
сулоланинг ислом дунёсидаги мустаҳкам ўрнини белгилаб беради.
− Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий ва бошқа бир қатор олимлар
томонидан фатово асарларнинг ёзилиши аббосий халифаларнинг қозилик
маҳкамалари тизимида ўтказган ислоҳотлари билан чамбарчас боғлиқ.
Чунончи, ушбу ислоҳотлар бошқа исломий ўлкалар, хусусан, Мовароуннаҳр
ҳудудида ҳам қозилик маҳкамаларининг шаклланишига ҳамда ушбу
жараёнлар фиқҳ дунёсида қозилик маҳкамаларида юритилган турли
ҳужжатларни ўзида жамлаган фатово йўналишидаги асарларнинг
яратилишига асос бўлди.
− X асрдан Мовароуннаҳрда фиқҳ илми соҳалари аниқ бир тартибга
келтирила бошланди. Ушбу даврда Мовароуннаҳр олимлари мавжуд
ҳанафийлик мазҳабига оид фатволарни тўплай бошладилар. Ҳанафий
мазҳабидаги фатволарни биринчи тўплаган олим Абу-л-Лайс ас-
Самарқандий бўлиб, у “ан
-
Навозил” ва “‘Уйун ал
-
масо’ил” асарларида
ўзидан олдинги олимлар фатволарини келтириб ўтади. Шундан сўнг
воқе‘от,
навозил
ва
фатово
номлари остида асарлар ёзила бошланган. Муҳаммад ибн
Иброҳим ибн Ануш ал-Хасири ал-Бухорийнинг (ваф. 500/1107 й.) “ал-Хави
фи-л-фатово”, Фахруддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Аби Бакр ал-
Ҳанафийнинг (ваф. 522/1128 й.) “Мажма‘ ал-фатово” ва ас-Садр аш-
Шаҳиднинг “Фатово ас-Садр аш-Шаҳид” асарларини фатво тўплаш
жанридаги илк асарлар қаторига киритиш мумкин. Бурҳонуддин Маҳмуд ал-
Бухорий ҳам ҳанафийлик мазҳабида ўзигача етиб келган фатволарни тўплаш
йўлидан борди.
− Ҳанафий олимлари фатово йўналишида ёзилган асарларда “шурут” ва
“ал
-
маҳозир ва-с-сижиллот” бўлимларини бир-биридан ажратган ҳолда
ўрганганлар. Чунки уларнинг аксарияти ўрта асрларда қозилик
лавозимларида ишлаб, бу соҳада кўпроқ тажрибага эга бўлганлар.
− Ўрта аср қозилик маҳкамаларида қўлланган ҳужжатларни тадқиқ этган
ғарб олимлари шурут, маҳзар ва сижил ҳужжатларини исломдаги айнан бир
25
турга мансуб қозилик ҳужжатлари деб ҳисоблайдилар. Улар ушбу
ҳужжатларнинг барчаси бир шахс, яъни қози томонидан ёзилгани учун ҳам
бир-бирини тўлдиради, дейдилар. Аслида эса
шурут
шартномалар тузиш
шартларини ўргатадиган қоидалар мажмуи бўлиб, назарий аҳамиятга эга
бўлган.
Маҳзар
ва
сижил
ҳужжатлари эса, айнан, маҳкамадаги иш жараёнида
қози ёки унинг ёрдамчилари томонидан имзоланадиган ҳужжат бўлиб,
амалий аҳамият касб этган.
−“Ал-Муҳит” асарида келтирилган шартнома тузиш қоидаларини,
асосан, икки гуруҳга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ. Улар оилавий ва
мулкий муносабатларга тегишли қоидалардир. Бурҳонуддин Маҳмуд ал-
Бухорий Самарқандда яшаган кезлари ўша давр тарихи бўйича қимматли
маълумот берадиган вақф хужжатлари ҳақида ҳам асарда алоҳида тўхталган.
Бу ҳужжатлар Ғарбий Қорахонийлар давлати ҳоқонларидан бири Абу Исҳоқ
Иброҳим ибн Наср Қорахоннинг (444-460/1052-1068 йй.) Самарқандда
мадраса ва шифохона учун ажратган вақф ҳужжатларидир. Дастлаб “ал-
Муҳит” асарининг “шурут” бўлимида бу ҳужжатларнинг тўлиқ матни
келтирилган. Мазкур ҳужжатлар ўша даврдаги ҳукмдор табақанинг
Самарқанддаги таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига бўлган ижобий
муносабатини ҳам очиб беради.
− Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий шартнома тузиш қоидалари
бўлимини ўз асарига киритишда икки хил мақсадни кўзда тутган: биринчиси,
олдинги ва ўзи яшаган давр Мовароуннаҳр қозиларининг шартномалар
тузиш борасидаги тажрибаларини очиб бериш; иккинчиси, ўзидан кейинги
давр қозилари учун катта услубий қўлланма яратиш.
− Мовароуннаҳр қозилик маҳкамалари жараёнида, асосан, уч хил йирик
ҳужжат юритилганини кузатиш мумкин. Биринчиси, маҳзар, унда фақат
маҳкама амалиёти бориши ҳақида маълумотлар ёзилган. Иккинчиси, сижил
бўлиб, қозихонада кўрилган иш билан бирга қозининг қисқача ҳукми ҳам
ёзиб қўйилган. Учинчиси, ҳукмий китоб. Маҳзар ва сижилдан фарқли
равишда бу расмий қоғоз қозилик маҳкамасидан ташқарига чиқариладиган
қозининг мурожаатномасини ифодалаган.
− Мовароуннаҳрда ёзилган бошқа фиқҳий асарлардан фарқли равишда
ўрта аср ҳанафий фақиҳларидан бўлган Абу Наср ас-Самарқандийнинг
“Русум ал-қузот” ва Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорийнинг “алМуҳит”
асарларига “шурут” ва “ал
-
маҳозир ва-с-сижиллот” мустақил бўлимлар
сифатида киритилган.
− Тадқиқотда Абу Наср ас-Самарқандий ва Бурҳонуддин Маҳмуд ал-
Бухорий асарлари қиёсий тарзда ўрганилиб, улар ўртасидаги қатор фарқлар
аниқланди. Абу Наср ас-Самарқандий асари нафақат қозиларга балки давлат
раҳбарлари учун ҳам умумий қўлланма сифатида тузилган. “ал-Муҳит” асари
эса тўлиқ равишда қозилар учун яратилган қўлланмадир. Иккинчи томондан,
Абу Наср ас-Самарқандийнинг “Русум ал-қузот” асари ўрта аср ҳуқуқий
ҳужжатлари тарихига бағишланса, “ал-Муҳит” асарида жами 67 фуру‘ ал-
фиқҳга оид бўлимлар берилган. Абу Наср ас-Самарқандий келтирган вақф,
ваколат ва султон, амир, вазирларга оид ҳужжат ва фармонлар “ал-Муҳит”
26
асарида алоҳида вақф, вакола, вало’ бўлимларида ўрганилган.
− Ўрта асрларга келиб бир қози томонидан кўрилган масалада
чиқарилган ҳукмнинг тўғри ёки нотўғрилиги бошқа фақиҳ ёки қозилар
томонидан назоратга олиниш ҳолатлари русум бўлган. Бу ўша давр тилида
халал
(камчиликларни кўрсатиш) деб юритилган. Бурҳонуддин Маҳмуд ал-
Бухорий ўзидан олдинги фақиҳлар кўрган баъзи ишларнинг камчиликларини
асарларида бериб ўтар экан, кўп ўринларда Оли Моза оиласига мухолифда
бўлган фақиҳлар раддияларига асосли тарзда жавоб беришга ҳаракат қилган.
Тадқиқот жараёнида чиқарилган хулосалар юзасидан қуйидаги
амалий тавсиялар берилди:
1.
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорийнинг серқирра илмий-маънавий
меросини ўрганиш халқимизнинг тарихан ижтимоий муносабатларда бой
тажрибага
эга
бўлганлигини,
диёримизда
қадимдан
демократик
институтларнинг ҳуқуқий асослари шаклланганлигини исботлайди.
Ушбуларга таяниб, “ал-Муҳит” асарининг “шурут” ва “ал
-
маҳозир ва-с-
сижиллот” бўлимларини ўзбек ва бошқа хорижий тилларга таржима қилиб,
изоҳли нашр этиш орқали XI-XIII асрлар Мовароуннаҳр қозилигининг
мусулмон халқлари тарихида тутган ўрнини жаҳон илмий жамоатчилигига
билдириш;
2.
Алломаларимизнинг ўрта асрлар қозилик маҳкамалари расмий
ҳужжатларини тузиш ва юритиш бўйича тўплаган бой тажрибаларига
таянган ҳолда келгусида ислом ҳуқуқи фанига яна бир муҳим тармоқ
сифатида “
Қозилик ҳужжатлари тарихи”
курсини киритиш ва уни
исломшунослик, ҳуқуқшунослик соҳаларига ихтисослашган олий ўқув
юртларида мутахассислик фани сифатида ўқитишни жорий этиш;
3.
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорийнинг қозилик маҳкамаларида
эришган бой тажрибалари орқали халқимизнинг жаҳон маданияти ривожига
қўшган ҳиссасининг янги қирраларини ёшларга етказиш мақсадида “ал-
Муҳит” асарини ҳанафийлик мазҳабида ёзилган йирик фиқҳий қўлланма
эканини инобатга олиб, ундан олий ўқув юртларининг диншунослик,
исломшунослик, жамиятшунослик ва ҳуқуқимиз тарихига ихтисослашган
бўлимларида ҳамда диний таълим муассасаларида манба сифатида
фойдаланишни таъминлаш;
4.
Юртдош алломаларимиз томонидан яратилган, ҳозирда жаҳон
кутубхоналарида сақланаётган қозилик маҳкамаси тажрибаларига оид
қўлёзмаларни аниқлаш ва уларни ўрганиш жараёнида юртимизда шаклланган
ижтимоий муносабатлар тарихига доир янги тадқиқот мавзуларини
белгилаш.
27
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Бекмирзаев И. Бухоролик садрлар оиласидан чиққан фақиҳлар (XI-
XIII асрлар) // Академик Убайдулла Каримов номидаги ёш шарқшунослар
илмий конференцияси: Тезислар тўплами. ЎзР ФА ШИ, 2-3 апрел. –
Тошкент, 2004. – Б. 38-40.
2.
Бекмирзаев И. Ҳанафийлик мазҳабида қозилик қилиш шартлари (“ал-
Муҳит ал-бурхоний” асари мисолида) // Шарқ машъали. – Тошкент, 2004. −
№ 1. – Б. 10-13.
3.
Бекмирзаев И. Произведение “ал-Мухийт ал-Бурхани фи фикхи ан-
Нуъмони” как важнейший источник изучения развития ханафиитского
направления в Мавераннахре (IX-XIII вв.) // Востоковедение. – Ташкент,
2005. − № 2.
– С. 80-83.
4.
Бекмирзаев И. Аббосийлар даврида қозилик тизимининг ривожи //
Шарқшунослик. – Тошкент, 2005. − № 2. – Б. 141-145.
5.
Бекмирзаев И. IX-XIII асрларда Мовароуннаҳр марказий шаҳарларида
қози ва қозиликка доир масалалар // Академик Убайдулла Каримов номидаги
ёш шарқшунослар илмий конференцияси: Тезислар тўплами. ЎзР ФА ШИ 7-
8 апрел. –Тошкент, 2005. − Б. 128-131.
6.
Бекмирзаев И. Ҳусомуддин ас-Садр аш-Шаҳид мероси ёҳуд садрлар
оиласи // Тошкент ислом университети илмий-таҳлилий ахбороти. −
Тошкент, 2005. − № 2. – Б. 15-19.
7.
Бекмирзаев И. XI-XIII асрларда Мовароуннаҳрнинг марказий
шаҳарларида козилик (“Шарҳ адаб ал-қози ли-л-Хассоф” асари мисолида) //
Имом ал-Бухорий сабоқлари. − Тошкент, 2006. − № 4. – Б. 317-320.
8.
Bekmirzaev I., Kamilov M. Burkhаn ad-din (or Burkhаn ash-sharia)
Mahmud ibn as-sadr as-Said Taj ad-din Ahmad ibn as-sadr al-Kabir ‘aвd al-‘аziz
ibn ‘Umar ibn Moze al-Bukhari al-Marginani′s work “al-Muhit al-Burkhаni” and
mahzar
and
sijill
documents at court cases in XI-XIII centuries in Mavarаunnakhr.
// Demoсratization and human rights. Scientific and education magazine. −
Тошкент, 2006. − № 4. – P. 69-72.
9.
Бекмирзаев И. Марғилонлик яна бир аллома // Фарғона давлат
университети илмий хабарлар тўплами. − Фарғона, 2006. − № 2. – Б. 38-40.
10.
Бекмирзаев И. Бурҳон ад-дин Маҳмуд ибн ас-Садр ас-Са‘иднинг “ал-
Муҳит ал-бурҳоний” асари ва унинг қўлёзма нусхалари // Тошкент ислом
университети илмий-таҳлилий ахбороти. − Тошкент, 2006. − № 3. – Б. 27-30.
11.
Bekmirzaev. I. The treatment of non-Muslims by the Bukhara court in 11-
13
th
centuries // Demoсratization and human rights. Scientific and education
magazine. − Тошкент, 2007. − № 2. – P. 89-92.
12.
Bekmirzaev. I. Burkhаn ad-din Mahmud al-Bukhari and the Banu Maza
faqiih family of Bukhara (XI-XIII centuries) // Demoсratization and human rights.
Scientific and education magazine. − Тошкент, 2008. − № 2. – P. 83-92.
28
Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Бекмирзаев
Илхомжон Исроилжоновичнинг 24.00.02 – “Ислом тарихи ва
манбашунослиги” ихтисослиги бўйича “Бурҳонуддин Маҳмуд ал-
Бухорийнинг “ал-Муҳит” асари ва унинг Мовароуннаҳр қозилигида
тутган ўрни” мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий, ал-
Муҳит, Оли Моза, садр, қозилик маҳкамалари, Мовароуннаҳр, XI-XIII
асрлар, шурут, маҳзар, сижил, ҳукмий китоб.
Тадқиқот объектлари:
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий ҳаёти ва бой
илмий мероси ҳамда “ал-Муҳит” асарида келган “шурут” ва “ал-маҳозир ва-
с-сижиллот” бўлимлари.
Ишнинг мақсади:
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий ижодий фаолияти
ҳамда XI-XIII асрлар Мовароуннаҳр қозилик тизимидаги ҳужжатларнинг
ҳолатини тадқиқ этиш. Шунингдек, манбашунослик нуқтаи назаридан қози
ҳужжатлари тузилишининг назарий ва амалий асосларини “ал-Муҳит” асари
мисолида ўрганиш.
Тадқиқот методлари:
Тарихий-таҳлилий ва қиёсий-таҳлилий.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Мазкур диссертация
Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорийнинг илмий мероси, Оли Моза оиласининг
Бухородаги фаолияти ҳамда “ал-Муҳит” асари мисолида Мовароуннаҳрда
амалда бўлган қозилик маҳкамалари ва улар фойдаланган ҳужжатлар тарихи,
уларнинг ёзилиш тартиби бўйича маълумот берувчи илк тадқиқот саналади.
Шунингдек, тадқиқотда “ал-Муҳит” асарининг ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар
фонди, ал-Азҳар, Сулаймония кутубхоналарида сақланаётган, ҳали тадқиқ
қилинмаган қўлёзма нусхалари ҳам қиёсий таҳлил қилинди.
Амалий аҳамияти:
Тадқиқотда Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорийнинг
кам ўрганилган асарлари илмий муомалага киритилди. Ўзбекистон тарихида
XI-XIII
асрлардаёқ
қозилик
маҳкамалари
орқали
ижтимоий
муносабатларнинг ҳуқуқий асослари бўйича бой тажриба тўпланганлиги
исботланди. Алломанинг асарларига таяниб, юртимиз тарихига оид янги
илмий маълумотлар ва хулосалар берилди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
Мавзуга оид 12
та илмий мақола чоп этилди. Мамлакат миқёсида 2 та ва 6 та халқаро илмий
конференцияда маъруза билан иштирок этилди. Шунингдек, 2007-2008 ўқув
йилида Германиянинг Фрайбург университети шарқшунослик бўлими
талабаларига Марказий Осиё халқлари тарихи курсини ўқишда ва ТДШИ,
ТИУ талабаларига исломшунослик фанларини ўқитишда диссертация
материалларидан фойдаланилди.
Қўлланилиш соҳаси:
Тадқиқотдан олий ва ўрта махсус таълим
муассасаларида “Манбашунослик”, “Исломшунослик”, “Марказий Осиё
алломалари”, “Ислом ҳуқуқи тарихи”, каби курсларда ўқув қўлланма ҳамда
келгусида ислом тарихи ва ҳуқуқшунослиги
соҳаларида амалга
ошириладиган тадқиқотларда манба сифатида фойдаланиш мумкин.
29
РЕЗЮМЕ
диссертации Бекмирзаева Илхомжона Исроилжоновича на тему «Труд
Бурхануддина Махмуда ал-Бухари “ал-Мухит” и его место в системе
института казийства Мавераннахра» на соискание ученой степени
кандидата исторических наук по специальности 24.00.02 – «История и
источниковедение ислама»
Ключевые слова
: Бурхануддин Махмуд ал-Бухари, ал-Мухит, Оли
Моза, садр, учреждение казиев, Мавераннахр, XI-XIII века, шурут, махзар,
сижил, хукмий китаб.
Объекты исследования
: Жизнь и научное наследие Бурхануддина
Махмуд ал-Бухари, а также разделы «шурут» и «ал-махазир ва-с-сижиллат»
произведения «ал-Мухит».
Цель работы
: Исследование творческой деятельности Бурхануддина
Махмуд ал-Бухари и состояния делопроизводства в системе казиев
Мавераннахра в XI-XIII веках, а также изучение теоретических и
практических основ составления документов кази с точки зрения
источниковедения на примере произведения «ал-Мухит».
Методы исследования
: Историко-аналитический, сравнительно-
сопоставительный.
Полученные результаты и их новизна
: В диссертации впервые
предпринята попытка комплексного исследования научного наследия
Бурхануддина Махмуд ал-Бухари, деятельности семьи Оли Моза в Бухаре; на
основе произведения «ал-Мухит» исследуются история, порядок написания
документов в учреждениях кази в Мавераннахре. Наряду с этим, в работе
проведен сравнительный анализ не исследованных до настоящего времени
рукописных копий произведения «ал-Мухит», хранящихся в Рукописном
фонде ИВ АН РУз, в библиотеках ал-Азхар, Сулаймония.
Практическая значимость
: Диссертация вводит в научное обращение
малоизученные произведения Бурхануддина Махмуд ал-Бухари, которые
позволяют по-новому оценить правовые основы общественных отношений в
Мавераннахре в XI-XIII веках, а также состояние делопроизводства в
учреждениях кази. Исследование обогащает новыми выводами сведения по
истории нашей родины.
Степень внедрения и экономическая эффективность
: По теме
диссертации опубликовано 12 научных статей, сделаны доклады на двух
республиканских и пяти международных научных конференциях. Материалы
диссертации были использованы при чтении курса Истории народов
Центральной Азии студентам отделения востоковедения Фрайбургского
университета Германии (2007-2008), ТГИВ, ТИУ.
Область применения
: Материалы диссертации можно использовать в
качестве
учебного
пособия
по
курсам
«Источниковедение»,
«Исламоведение», «Мыслители Центральной Азии», «История исламского
права» и как источника в исследованиях по истории ислама и исламского
права.
30
RESUME
Thesis of Ilhomjon I. Bekmirzaev on the scientific degree competition of the
doctor of philosophy in the history speciality 24.00.02 – The history of Islam
and source studies
Subject: “al-Muhit” work of Burhan ad-din Mahmud al-Bukhari and his
place in the Mawarannahr’s kadies court”
Key words:
Burhan ad-din Mahmud al-Bukhari, al-Muhit, Ali Moza, sadr,
kadie’s institutions, Mawarannahr, XI-XIII centuries, shurut, mahdar, sijil, hukmiy
kitab.
Subjects of research:
Life of Burhan ad-din Mahmud al-Bukhari and rich
scientific inheritance, and also sections of the books “shurut” and “al-мahadir va-s-
sijillat and his work “al-Muhit”.
Purpose of work:
The research of creative activity of Burhan ad-din
Mahmud al-Bukhari and conditions of documents of Mawarannahr kadies court in
XI-XIII centuries and also studying theoretical and practical foundations of making
such documents with the point of view “Source introduction” in example of “al-
Muhit”.
Methods of research:
Historically-analytical and comparatively-analytical.
The results obtained and their novelty:
This dissertation is the first
research, where is given information about scientific inheritance of Burhan ad-din
Mahmud al-Bukhari, activity of family Ali Moza in Bukhara and also on the base
of work “al-Muhit” history and order of writing documents of Kadies in
Mawarannahr are investigated. Moreover, there is given comparing analysis of
writing copies of “al-Muhit” which have still not researched and have been kept in
manuscript fund Republic of Uzbekistan, in the libraries al-Azhar, Sulaymoniya.
Practical value:
In the research are used scientific appeals of little studied
works of Burhan ad-din Mahmud al-Bukhari. It is proved that in XI-XII centuries
much experience about law basis in social relations was collected in kadie’s
institutions. Lean against this information the history of our country Uzbekistan
was fulfilled with new information.
Degree of embed and economic effectivity:
12 scientific articles about topic
of this dissertation were published, reports were made in two national and five
international scientific conferences. In academic year 2007-2008 materials of
dissertation were used in reading the course of history of Central Asian nations to
the students of Oriental department in University of Freiburg in Germany and
Tashkent State institute of Oriental studies, Tashkent Islamic University.
Field of application:
Materials of research can be used as additional source
to teach courses as “Source studies”, “Islamic studies”, “Thinkers of Central Asia”,
“History of Islamic law” and as a source intending research in history of Islam and
Islamic law.
