Ўзбекистон Республикасида сиёсий партияларнинг вужудга келиши ва ривожланиши: муаммо ва ечимлар (1991–2008 йиллар)

Annotasiya

Тадқиқот объекта: Узбекистан сиёсий партиялари, уларнинг Олий Мажлисдаги фракциялари.
Ишнинг мақсади: Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг шаклланиш ва ривожланиш жараёнларини, уларнинг ижтимоий ҳаётда, сайлов тизимида, парламентда тутган ўрнини тарихий нуқтаи назардан ўрганиш ва тегишли хулосалар чиқариш.
Тадқиқот методлари: тарихий-тадрижий тахдил, тизимлилик, киёсий, мантиқий, социологик, статистик усуллар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг шаклланиш ва ривожланиш жараёнлари мустақил монографик тадқиқот даражасида илк бор тарихий нуктаи назардан комплекс ўрганилган; Ўзбекистон сиёсий партияларининг ривожланиш тарихини даврлаштириш бўйича муаллифлик концепцияси хамда «сиёсий партия» тушунчасининг муаллифлик таърифи ишлаб чикилган; Ўзбекистон сиёсий тизимини ва сиёсий партиялар фаолиятини такомиллаштиришга каратилган илмий асосланган хулосалар чиқарилиб, таклиф ва тавсиялар берилган.
Амалий ахамняти: Диссертация хулосалари сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмалари Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизими шароитида партия ва жамоат курилишини такомиллаштиришга каратилган амалий тадбирларни ишлаб чиқишда қўлланиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертация тадқиқотининг натижалари тўртта илмий мақола ва турли даражалардаги илмий анжуманларда эълон килинган, Тошкент давлат педагогика университета ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ўкув жараёнида кенг фойдаланилмокда.
Қўлланиш (фойдаланнш) соҳаси: сиёсий партиялар, бошка жамоат бирлашмалари, нодавлат ташкилотларнинг амалий фаолияти, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўкув жараёни, илмий тадқиқот ишлари, партия фракцияларининг парламент ичидаги фаолияти, тарғибот-ташвиқот ишлари.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
Bilim sohasi
CC BY f
1-29
20

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Расулова, Н. (2023). Ўзбекистон Республикасида сиёсий партияларнинг вужудга келиши ва ривожланиши: муаммо ва ечимлар (1991–2008 йиллар). Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–29. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/41328
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объекта: Узбекистан сиёсий партиялари, уларнинг Олий Мажлисдаги фракциялари.
Ишнинг мақсади: Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг шаклланиш ва ривожланиш жараёнларини, уларнинг ижтимоий ҳаётда, сайлов тизимида, парламентда тутган ўрнини тарихий нуқтаи назардан ўрганиш ва тегишли хулосалар чиқариш.
Тадқиқот методлари: тарихий-тадрижий тахдил, тизимлилик, киёсий, мантиқий, социологик, статистик усуллар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг шаклланиш ва ривожланиш жараёнлари мустақил монографик тадқиқот даражасида илк бор тарихий нуктаи назардан комплекс ўрганилган; Ўзбекистон сиёсий партияларининг ривожланиш тарихини даврлаштириш бўйича муаллифлик концепцияси хамда «сиёсий партия» тушунчасининг муаллифлик таърифи ишлаб чикилган; Ўзбекистон сиёсий тизимини ва сиёсий партиялар фаолиятини такомиллаштиришга каратилган илмий асосланган хулосалар чиқарилиб, таклиф ва тавсиялар берилган.
Амалий ахамняти: Диссертация хулосалари сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмалари Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизими шароитида партия ва жамоат курилишини такомиллаштиришга каратилган амалий тадбирларни ишлаб чиқишда қўлланиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертация тадқиқотининг натижалари тўртта илмий мақола ва турли даражалардаги илмий анжуманларда эълон килинган, Тошкент давлат педагогика университета ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ўкув жараёнида кенг фойдаланилмокда.
Қўлланиш (фойдаланнш) соҳаси: сиёсий партиялар, бошка жамоат бирлашмалари, нодавлат ташкилотларнинг амалий фаолияти, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўкув жараёни, илмий тадқиқот ишлари, партия фракцияларининг парламент ичидаги фаолияти, тарғибот-ташвиқот ишлари.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 342.(575.1)






РАСУЛОВА НОДИРА САРДАРОВНА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРНИНГ

ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ:

МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

(1991–2008 йиллар)




07.00.01 – Ўзбекистон тарихи



Тарих фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И








Тошкент – 2010


background image

Диссертация иши Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика

университети «Ватан тарихи» кафедрасида бажарилган.


Илмий раҳбар

тарих фанлари доктори, профессор

Шахобитдин Срадживич Зиямов

Расмий оппонентлар:

тарих фанлари доктори, профессор

Дилором Бобожоновна Бобожонова





Етакчи ташкилот


сиѐсий фанлар доктори, профессор

Рустам Зиятович Жумаев

Жаҳон иқтисодиѐти ва дипломатия
университети




Ҳимоя 2010 йил ___________ ойининг __ куни соат ___да Мирзо Улуғбек

номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 07.00.01 - «Ўзбекистон
тарихи» ихтисослиги бўйича тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш
учун К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган кенгаш мажлисида бўлади. Манзил:
100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ. e-mail: kengash@nuu.uz.



Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети кутубхонасида танишиш мумкин (100174, Тошкент шаҳри,
Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ).




Автореферат 2010 йил ____________ ойининг ____ куни тарқатилди.




Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби

т.ф.н., доц. А. А. Одилов


background image

3

I. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги

. Ўзбекистон халқи «ўз олдига эзгу ва улуғ

мақсадлар қўйиб, ... демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида
улкан натижаларни қўлга киритаѐтган»

1

ҳозирги кунда барча демократик

институтларнинг фаоллигини ошириш, жумладан «сиѐсий партияларнинг роли
ва таъсирини кучайтириш»

2

долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ўзбек халқи мустақилликни қўлга киритиб, ўз тақдирини ўзи белгилаш, ўз

давлатчилигини ўзи яратиш, жамият ва давлат бошқарувида кенг иштирок этиш
ҳуқуқига эга бўлди. Уч минг йиллик давлатчилик тарихига эга бўлган ўзбек
халқи яна ўз давлатчилигини қуриб, уни ривожлантириш имкониятини қўлга
киритди.

Ҳуқуқий-демократик давлат қуриш, кучли фуқаролик жамиятини

шакллантириш жараѐнида кўппартиявийликнинг ривожланишига, мустақил,
фаол, аҳолининг кенг қатлами томонидан қўллаб-қувватланадиган сиѐсий
партиялар ва бошқа жамоатчилик ташкилотларининг шаклланиши учун шарт-
шароитлар яратилишига катта аҳамият берилди.

Мамлакатда ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қурилаѐтган,

иқтисодиѐт модернизация қилинаѐтган, республика ривожланган жаҳон
давлатлари билан ҳамкорлик қилаѐтган шароитда Ўзбекистон аҳолиси турли
қатламларининг манфаатларини ифода этиши лозим бўлган кенг тармоқли, кўп
партияли тизим каби демократик институтлар ҳамда бошқа жамоат
ташкилотларининг қарор топиши улкан аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. А. Каримов таъкидлагани–

дек, «Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар кўппар–
тиявийлик ва муқобиллик асосида ўтаѐтгани мамлакатимизда демократик
ҳуқуқий давлат шакллангани ва сайлов тизимимиз халқаро нормаларга тўла мос
келишининг далолатидир»

3

.

Шу жиҳатдан қараганда, ўрганилаѐтган мавзунинг долзарблиги қатор

омиллар билан боғлиқ.

Биринчидан, мустақиллик йилларида ҳуқуқий-демократик давлат ва

фуқаролик жамияти қуриш борасида ўтказилаѐтган туб ислоҳотлар, дуч
келинаѐтган қийинчилик ва муаммоларга қарамасдан, ўзининг дастлабки
натижаларини бера бошлади. Ушбу ўзгаришларнинг тарихий аҳамиятини
англаб етиш, тушуниш ва уларга баҳо бериш тарих фанининг долзарб
масалаларидан бири ҳисобланади.

Иккинчидан, Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритганидан кейин

мамлакатда янги демократик принципларга асосланиб иш юритадиган сиѐсий
партиялар ташкил топиши учун шарт-шароитлар яратилди. Натижада,
мустақиллик йилларида республикада Ўзбекистон «Ватан тараққиѐти»

1

Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 3.

2

Ўзбекистон Конституцияси – биз учун демократик тараққиѐт йўлида ва фуқаролик жамиятини барпо этишда

мустаҳкам пойдевордир. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул
қилинганининг 17 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси // Халқ сўзи. – 2009. – 6 декабрь.

3

O‘zbekiston Prezidenti Islom Karimov ovoz berdi.http://elections.uz/uzb/news/ozbekiston_prezidenti_islom_karimov

_ovoz_berdi_2.mgr


background image

4

демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон
Миллий тикланиш демократик партияси, Ўзбекистон Адолат социал-
демократик партияси, Ўзбекистон «Фидокорлар» миллий демократик партияси,
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик
партияси фаолият юритди

1

. Ҳар бир партия жамиятнинг маълум бир табақаси

манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилди. Жумладан, социал-демократик
мафкурага асосланган Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ХДП) ва Адолат
социал-демократик партияси (АСДП) – ўқитувчилар, тиббиѐт ходимлари,
ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган ва кам таъминланган
меҳнаткаш фуқаролар манфаатини; миллий руҳ, дунѐқараш, миллий ўзликни
англаш ва ватанпарварликка асосланган Миллий тикланиш демократик
партияси (МТДП) – зиѐлиларнинг; либерал ғояларнинг ифодачиси
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик
партияси (ЎзЛиДеП) эса тадбиркорлар, фермерлар ва ўрта синф вакилларининг
манфаатларини ҳимоя қилмоқда

2

.

Учинчидан, Ўзбекистонда сиѐсий партияларнинг вужудга келиш жараѐни,

кенг ижтимоий гуруҳлар манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилишга
қаратилган дастлабки қадамлари, ўз дастурий йўл-йўриқларини ишлаб чиқиш
борасидаги амалий тадбирлари ғоявий-ташкилий мақсадларини амалга ошириш
учун халқ оммасига кириб боришга қаратилган амалий фаолияти, ушбу
жараѐнларда вужудга келган муаммо ва зиддиятлар ҳар томонлама ўрганилиши
ва таҳлил этилиши алоҳида аҳамият касб этади.

Тўртинчидан, Ўзбекистон сиѐсий партиялари ўз дастурларида белгиланган

мақсад ва маслакларни давлат ҳокимиятининг олий ва маҳаллий вакиллик
органлари фаолиятида иштирок этиш орқали ҳаѐтга татбиқ этиш имкониятига
эга бўлдилар. Бугун Ўзбекистон сиѐсий партиялари ҳокимият учун курашнинг
легитим (қонуний, ошкора) механизмларига эга бўлдилар. Шулардан келиб
чиққан ҳолда, сиѐсий партиялар ва ижтимоий ҳаракатларнинг халқ билан
ҳокимиятни боғловчи асосий бўғин, яъни демократик институт, давлат
ҳокимиятининг муҳим тармоғи бўлмиш парламентдаги фаолияти, қонунларни
амалга оширишда партия фракцияларининг роли илмий жиҳатдан ўрганилиши
лозим бўлган долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Машҳур француз сиѐсатшунос олими М. Дюверже ўзининг «Сиѐсий

партиялар» асарида: «Сиѐсий тизимда кўппартиявийлик қарор топган
тақдирдагина давлат халқ манфаатларини ифода эта олиши, умуммиллий
манфаатларни, синфлар, ижтимоий гуруҳлар манфаатлари устунлигини
таъминлай олиши ва жамиятдаги барқарорликнинг мустаҳкам негизини ташкил
қила олиши мумкин»

3

, – деб таъкидлаган.

Шу боис, тарихан қисқа, моҳиятан эса асрларга тенг бу йилларда сиѐсий

тизимда юз берган ўзгаришлар, хусусан Ўзбекистонда кўппартиявийлик
тизимининг вужудга келиши, бу борада қўлга киритилган ютуқларни таҳлил

1

Бундан буѐн Ўзбекистон сиѐсий партияларининг номлари – ХДП, АСДП, ФМДП, МТДП, ЛиДеП тарзида

берилади – муаллиф.

2

Ўзбекистонда сиѐсий партиялар. – Тошкент: Минтақавий сиѐсат жамғармаси, 2007. – Б. 31, 44, 67, 163.

3

Duverger M. Les parties politiques. – Paris, 1967. – P. 29.


background image

5

қилиш ҳамда мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларнинг амалий ечимлари
борасида таклифлар бериш катта илмий ва амалий аҳамиятга эгадир.

Тадқиқотнинг даврий чегараси

1991–2008 йилларни қамраб олади.

Мустақилликнинг 17 йили давомида Ўзбекистонда кенг қамровли туб
ислоҳотлар амалга оширилиши билан бир қаторда ҳуқуқий-демократик давлат
қуриш йўлида дастлабки қадамлар қўйилди. Мустақилликка эришилгач, сиѐсий
ислоҳотлар натижасида кўппартиявийликка асосланган демократик сиѐсий
тизим шакллана бошлади.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси

.

Ўзбекистондаги сиѐсий

партияларнинг шаклланиш тарихи, уларнинг ривожланишига хос хусусиятлар,
жамиятдаги ўрни ва ролини ўрганишга бағишланган илмий тадқиқот ва
мақолалар анчагина бўлишига қарамай, Ўзбекистонда сиѐсий партияларнинг
ривожланиш тарихи ҳамон энг кам ўрганилган соҳалардан бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистонда демократик принциплар асосида фаолият кўрсатувчи сиѐсий

партияларнинг шаклланиши, ривожланиши, сиѐсий тизимдаги ўрни каби
масалаларни ўрганишга асосан мустақиллик йилларида эътибор берила
бошланди.

Мамлакатимиздаги кўппартиявийлик тизими, Ўзбекистон Республикаси

сиѐсий партияларининг фаолияти, уларнинг сиѐсий тизимдаги ўрни каби
масалаларни А. Жалолов, Р. Жумаев, С. Жўраев, Қ. Жўраев, Т. Раҳматуллаев,
Ж. Тошқулов, И. Эргашев, А. Қодиров каби қатор олимлар ўрганганлар

1

.

Ш. Аббосхўжаев, А. Абдумавлонов, И. Беков, Э. Болиев, Б. Ёқубов,

О. Жумаев, К. Ҳамидоваларнинг

2

тадқиқотларида сиѐсий партияларнинг сайлов

жараѐнидаги роли, сиѐсий рақобат ва демократик сайлов қоидалари, сайлов
жараѐнларида

сиѐсий

партияларнинг

фаолиятини

молиялаштириш

тартибларига доир тадқиқотлар олиб борганлар.

Н. Жўраевнинг

3

илмий ишларида мустақиллик йилларида жамиятда

кўппартиявийлик ва ҳурфикрлилик муҳитининг яратилиши, кўппартиявийлик,
мухолифат тушунчалари, мустақил Ўзбекистон сиѐсий партиялари, уларнинг
мақсад ва вазифалари ҳақида маълумотлар берилган.

1

Джураев С. Время повышать активность // Народное слово. – 2002. – 20 декабрь; Жалолов А. Халқ билан

ҳамнафас партия // Мустақиллик масъулияти (фалсафий-сиѐсий қирралар). – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – Б.
7–12; Жумаев Р. З. Политическая система Республики Узбекистан: становление и развитие. – Ташкент: Фан,
1996. – 207 с.; Жўраев С., Ташкулов Ж. Многопартийность в структуре политической системы Республики
Узбекистан // Правовое государство – независимость, нация, экономика, идеология, политика. – Ташкент:
Адолат, 1994. – С. 116–153; Жўраев Қ. А. Ривожланган давлатларда кўппартиявийликнинг шаклланиши –
демократик тараққиѐтнинг муҳим омили сифатида (Франция сиѐсий тажрибаси мисолида). – Тошкент: ЖИДУ,
1999. – 25 б.; Раҳматуллаев Т. Сиѐсий партия ва демократик тамойиллар. – Самарқанд: Зарафшон, 1989. – 80 б.;
Эргашев И. Сиѐсий партиялар ва ижтимоий қатламлар // Фидокор. – Тошкент, 2000. – 3 май; Қодиров А.
Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимини шакллантиришнинг концептуал муаммолари // Ҳуқуқ–Право–Law. –
Тошкент, 2002. – № 4. – Б. 51–53.

2

Аббосхўжаев Ш. А. Сайлов ва сиѐсий партиялар. – Тошкент: ТДЮИ, 2004. – 40 б.; Абдумавлонов А. Мақсад –

ихтилоф эмас, ҳамкорлик // Халқ сўзи. – 1994. – 1 апрель; Болиев Э. Номзодингизнинг кимлигини биласизми?
// Халқ сўзи. – 2004. – 26 ноябрь; Беков И. Р., Ёқубов Б. Ишончсизлик ва ишонч // ХХI аср. – Тошкент, 2004. –
3 июнь; Жумаев О. Сиѐсий партияларнинг сайлов жараѐнидаги этикаси. – Тошкент: ТДЮИ, 2004. – 25 б.;
Ҳамидова К. Т. Сайловлар ва сиѐсий партиялар фаолиятини молиялаштириш. – Тошкент: ТДЮИ, 2004. – 39 б.

3

Жўраев Н. Демократияни янада чуқурлаштириш. Кўппартиявийлик // Ўзбекистоннинг янги тарихи. –

Тошкент: Шарқ, – 2000. – Б. 150–188; Унинг ўзи. Ўзбекистон тарихи: Миллий истиқлол даври. Ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими ўқув муассасалари ўқувчилари учун дарслик. – Тошкент: Шарқ, 2004. – 400 б.


background image

6

Э. Халилов, Ш. Қудратхўжаев

1

каби тадқиқотчилар эса сиѐсий

партияларнинг парламентдаги фаолиятига қисқача тўхталиб ўтганлар.

Фуқаролик жамиятининг асосий элементи сифатида сиѐсий партияларнинг

функциялари, мақсадлари, турлари, белгилари, тарихий ривожланишини
тарихий назария жиҳатдан М. Қирғизбоев ўрганган. Жумладан, у хорижий
мамлакатлар сиѐсий партияларининг тажрибаларини, француз сиѐсатшуноси
М. Дюверже ишлаб чиққан сиѐсий партиялар типологиясини (кадрлар
партиялари

ва оммавий партияларни)

таҳлил қилган

2

. Партиялар

типологиясини ўрганишга бошқа тадқиқотчилар ҳам эътибор қаратганлар.
Жумладан, Ш. Мамадалиев партияларнинг ғоявий қарашлари (прагматик,
коммунистик, миллий ва диний), ҳокимиятга муносабати (ҳокимият партияси,
мухолафатдаги, нооппозицион партия), ҳокимият учун курашиш шакли
(парламент ва авангард)га кўра типларга ажратади

3

, сиѐсий партияларнинг халқ

ҳокимиятчилигидаги

ўрни

ва

аҳамиятига

тўхталиб,

уни

«халқ

ҳокимиятчилигининг муҳим бўғини» сифатида таърифлайди

4

.

Бироқ масалага ушбу олимларнинг бири – сиѐсатчи, иккинчиси ҳуқуқ

фалсафаси мутахассиси сифатида ѐндашган. Ўзбекистон Республикасида
шаклланаѐтган кўппартиявийлик тизими, сиѐсий партиялар фаолиятининг
айрим томонларинигина кўрсатиб, сиѐсий партияларнинг мустақил мамлакат
шаклланишининг демократияга «ўтиш» давридаги тарихий ўрни ва аҳамияти
каби масалаларни эса ѐритмаганлар.

Сиѐсий партияларнинг мустақиллик йилларидаги фаолиятининг айрим

йўналишларини А. Абдунабиев, Д. Бобожонова, Қ. Усмонов, Д. Раззоқов

5

каби

тарихчи олимлар ҳам ўрганишган. Жумладан, Ўзбекистонда ХХ асрнинг 80–90-
йилларида ташкил топган турли сиѐсий партияларнинг фаолияти,
кўппартиявийликнинг аҳамияти ва ривожланиш жараѐнларини ўрганишда
А. Абдунабиевнинг хизмати катта. Д. Бобожонова 2009 йилда бўлиб ўтган
сайловда сиѐсий партиялар фаоллигининг ортиб бориши, шунингдек, сиѐсий
партиялар фаолиятида аѐлларнинг ўрни каби масалаларни ўрганган бўлса,

1

Халилов Э. Ҳ. Ўзбекистон Республикасининг қонун чиқарувчи олий органи: сохта вакилликдан ҳақиқий

парламентаризмга қадар. – Тошкент: Ўзбекистон, 2001. – 384 б.; Унинг ўзи. Халқ фаровонлиги ва мамлакат
тараққиѐти йўлида // Халқ сўзи. – 1999. – 25 сентябрь; Қудратхўжаев Ш. Т. Ўзбекистон Республикасида
парламент тизимининг сиѐсий институтлар сифатида шаклланиши ва ривожланиши истиқболлари. – Тошкент,
2005. – 158 б.

2

Қирғизбоев М. Фуқаролик жамияти: сиѐсий партиялар, мафкуралар, маданиятлар. – Тошкент: Шарқ, 1998. –

160 б.; Унинг ўзи. Фуқаролик жамияти: назария ва хорижий тажриба. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2006. – 204
б.; Унинг ўзи. Партология. – Тошкент: Академия, 2007. – 191 б.

3

Батафсил маълумот олиш учун қаранг: Мамадалиев Ш. Халқ ҳокимиятчилиги. – Тошкент: Ўзбекистон

Республикаси ИИВ Академияси, 2003. – Б. 55.

4

Мамадалиев Ш. О. Халқ ҳокимияти. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2003. – 224 б.;

Унинг ўзи. Ўзбекистон сиѐсий партиялари // Адолат. – 1998. – 5 июнь; Унинг ўзи. Ўзбекистон сиѐсий
партиялари: талаб ва таклиф // Ҳуррият. – 1999. – 8–14 сентябрь, 13–19 октябрь; Унинг ўзи. Ўзбекистон сиѐсий
партиялари: шаклланиш жараѐнлари ва ривожланиш истиқболлари. – Тошкент, Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси, 2004. – 52 б.

5

Қаранг: Абдунабиев А. Многопартийность – форма политической организации общества. – Ташкент:

Узбекистан, 1991. – 111 с.; Бобожонова Д. Пухта тайѐргарлик ғалабага эришишнинг муҳим шартидир // XXI
аср. – Тошкент, 2009. – 11 июнь; Унинг ўзи. Аѐллар манфаати ифодаси // Тошкент оқшоми. – 2009. – 7 декабрь;
Усмонов Қ. Ўзбекистон тарихи (миллий истиқлол даври): Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 2-
курс ўқувчилари учун дарслик. – Тошкент: Ўқитувчи, 2003. – 328 б.; Раззоқов Д. Х., Одилқориев Х. Т.
Сиѐсатшунослик. – Тошкент: Ўқитувчи, 2008. – 344 б.


background image

7

Қ. Усмоновнинг илмий ишларида мустақил Ўзбекистонда сайлов тизимининг
яратилиши, сиѐсий партиялар, жамоат ташкилотлари ҳақида маълумот
берилган. Д. Раззоқов сиѐсий партияларнинг турлари, Ўзбекистон сиѐсий
партиялари фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этган.

Шу билан бирга, ҳозирги пайтда партияларнинг шаклланиш ва

ривожланиш тарихини даврларга ажратиш масаласи ҳам кўтарилмоқда.
Олимлар Ўзбекистон сиѐсий партиялари фаолиятини, уларнинг шаклланиши ва
ташкил топиши жараѐнларини турли босқичларга бўлиб ўрганишган.

Масалан, Қ. Жўраев Ўзбекистонда сиѐсий партияларнинг шаклланишини

қуйидаги икки даврга бўлиб ўрганишни тавсия этади: 1) бир партиялилик,
сиѐсий диктатдан қутулиш, муқобиллик асосидаги Президент сайловлари,
юқори даражадаги давлат ҳокимияти тузилмаларини янгилаш даври бўлган
1991–1994 йиллар; 2) жамиятни демократлаштириш ва модернизациялаш
жараѐнларининг кучайиши учун муҳим босқич бўлган, кўппартиявийликка
таянган жамиятнинг ҳуқуқий фундаментига асос солинган, қонунлар қабул
қилинган, янги партиялар тузилган 1995–1999 йиллар

1

.

В. Дубков эса сиѐсий партияларнинг шаклланиш ва ривожланиш

жараѐнини тўрт босқичга бўлиб ўрганган: биринчи давр (1988–1990 йй.)

жамиятда Ўзбекистон компартиясининг якка ҳукмронлигини бартараф этиш
орқали янги сиѐсий партиялар юзага келиши учун объектив шароитларнинг
етилиши; иккинчи давр (1991 й.) –

мустақил Ўзбекистон Республикасининг

эълон қилиниши, Компартиянинг тарқалиб кетиши, «Эрк» демократик
партияси ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил қилиниб, икки
партияли тизимнинг юзага келиши, мамлакат Президентининг икки партияли
асосда сайланиши; учинчи давр

(1992–1994 йй.)

кўппартиявийликнинг

қонуний тус олиши (легитимлашуви), яъни Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг

қабул

қилиниши

ва

унда

сиѐсий

партиялар

мавжудлигининг ҳуқуқий мақоми белгиланиши, «Ватан тараққиѐти»
партиясининг ташкил этилиши, Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашларга
кўппартиявийлик асосида сайлов ўтказилиши; тўртинчи давр (1995 йилдан
бошлаб) – кўппартиявийликнинг мустаҳкамланиши: янги партияларнинг
ташкил этилиши, «Сиѐсий партиялар тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши,
Олий Мажлис, маҳаллий Кенгашларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Президентлигига кўппартиявийлик асосида сайловлар ўтказилиши

2

.

Албатта, мазкур муаллифлар муаммони ҳал қилиш борасида катта

ишларни амалга оширганлар, аммо бизнинг фикримизча, биринчи муаллифнинг
таҳлили, табиийки, диссертация ѐзилган 1999 йилгача бўлган вақт билан
чекланиб қолган, унда кейинги йиллар инобатга олинмаган. Иккинчи
муаллифнинг даврлаштириши эса такомиллаштиришга муҳтож ҳисобланади.

Марказий Осиѐдаги, жумладан Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий,

маданий, сиѐсий ва иқтисодий ўзгаришлар, хусусан, сиѐсий партиялар

1

Жўраев Қ. Ривожланган давлатларда кўппартиявийликнинг шаклланиши – демократик тараққиѐтнинг муҳим

омили сифатида (Франция сиѐсий тажрибаси мисолида): Сиѐсий фан. номз. ... дис.. – Тошкент, 1999. – Б. 86–87.

2

Дубков В. Многопартийность как институт формирующегося в Узбекистане гражданского общества //

Общественное мнение. Права человека. – Ташкент, 2004. – № 1. – С. 90.


background image

8

фаолиятини бир қатор хорижий илмий марказлар ҳам ўрганмоқда. Уларга,
жумладан, қуйидагилар киради: 1993 йилда Гарвард университетида Россияни
тадқиқ этиш маркази ва Ўрта Шарқни ўрганиш марказий негизида таъсис
этилган Марказий Осиѐни ўрганиш дастури – «Марказий Осиѐни ўрганиш
бўйича Гарвард Форуми», 1996 йилда Жон Хопкинс Университети таркибида
ташкил этилган Марказий Осиѐ, Каспий ҳавзаси ва Кавказни тадқиқ этишга
ихтисослашган Марказий Осиѐ институти, Европа хавфсизлиги, Марказий Осиѐ
ҳамда Осиѐ ва Тинч океани минтақаси билан шуғулланувчи марказ – Сиѐсий ва
стратегик тадқиқотлар маркази (Вашингтон), Марказий Осиѐни тадқиқ этиш
билан шуғулланувчи АҚШ университетлари миллий тармоғи – «Марказий Осиѐ
тадқиқотлари консорциуми»

1

.

Хорижлик

олимлардан

Р. Михельс,

Г. В. Голосов,

Ю. А. Юдин,

В. В. Загладин, Г. А. Киселев, Х. Эндрю, В. В. Мейтус, В. Ю. Мейтус кабилар
ҳам сиѐсий партиялар мавзусини алоҳида тадқиқ этганлар

2

.

Ўзбекистондаги кўппартиявийлик хусусида айрим чет эллик олимлар ҳам

фикр билдирганлар. Жумладан, А. Куртов республика қонунчилигига сиѐсий
партиялар ўз номзодларини кўрсатишда аѐллар вакилларига 30 % ўрин
ажратишни юкловчи қоида киритилганлигини, парламентга депутатларни
маҳаллий ижроия ҳокимият органларидан кўрсатишдан воз кечилганлигини,
икки палатали парламент ташкил этилганлигини демократия сари ташланган
қадам деб баҳолайди

3

.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизими шаклланишининг

айрим жиҳатлари турли соҳа олимларининг илмий ишларида қисман ѐритилган
бўлса-да, мавзуни комплекс таҳлил қилишга бағишланган монографик тадқиқот
ўтказилмади. Айниқса, партия сафларининг шаклланиши, бошланғич ва олий
органларининг ташкил этилиши каби масалалар Ўзбекистон олимларининг
илмий изланишларида умуман ѐритилмаган.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация иши Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика

университети илмий-тадқиқот ишлари режасидан ўрин олган.

Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари.

Диссертациянинг мақсади

Ўзбекистонда

сиѐсий

партияларнинг

шаклланиш

ва

ривожланиш

жараѐнларини, уларнинг ижтимоий ҳаѐтда, сайлов тизимида, парламентда
тутган ўрнини ўрганиш, масалани тарихий нуқтаи назардан кўриб чиқиш ва
тегишли хулосалар чиқаришдан иборат.

Кўзланган ушбу умумий мақсаддан келиб чиқиб, тадқиқотда қуйидаги

вазифалар белгиланди:

1

Западные

исследования

Центральной

Азии

/

Обзор

подготовлен

К.

Молдобаевым

//

http://www.freenet.bishkek.su/jornal/n5/ JRNAL.518.htm

2

Қаранг: Михельс Р. Политические партии. – Диалог. – 1990. – №3, 5, 7, 9, 11, 13, 15, 17.; Голосов Г.В.

Сравнительная политология. – Новосибирск: НГУ, 1995. – 256 с.; Юдин Ю.А. Политические партии и право в
современном государстве. – Москва: Издательская группа «ФОРУМ – ИНФРА – М», 1993. – 319 с.;
Политические партии. Справочник / Под общ. ред. В.В. Загладина, Г.А. Киселева. – Москва: Политиздат, 1994.
– 285 с.; Эндрю Х. Политические идеологии. Введение в тему // Партии и партийные системы современной
Европы. Проблемно-тематический сборник. – Москва, 1994. – С. 97–127; Мейтус В.В., Мейтус В.Ю.
Политическая партия: стратегия и управление. – Киев: Эльга Ника-Центр, 2004. – 320 с.

3

Куртов А. Политические партии Узбекистана // www.analitika.org/article.php?story= 20070517000242159


background image

9

республикамизда амалга оширилган демократик ислоҳотлар босқичлари

ҳамда ушбу жараѐнда кўппартиявийлик тизими вужудга келишининг тарихий
шарт-шароитларини кўриб чиқиш;

мустақиллик

йилларида

Ўзбекистонда

сиѐсий

партияларнинг

шаклланиш жараѐнини ўрганиш;

сиѐсий партияларнинг тарихий тараққиѐтини таҳлил этиш;

Ўзбекистон Республикаси сиѐсий партияларининг халқ орасида ва

парламентда амалга оширган ишларини таҳлил қилиш;

сиѐсий партияларнинг сайлов тизимида тутган ўрни ва аҳамиятини

тадқиқ этиш;

Ўзбекистон сиѐсий партиялари фаолиятидаги тажриба ва муаммоларни

кўриб чиқиш.

Тадқиқотнинг манбавий асослари.

Диссертация устида ишлаш

жараѐнида турли манбалардан олинган катта ҳажмдаги ҳужжатлардан
фойдаланилди. Тадқиқотнинг асосий манбаини ХДП, МТДП, АСДП, ФМДП,
ЛиДеП марказий (сиѐсий) кенгашларининг жорий архивларидан олинган
ҳужжатли материаллар, сиѐсий партияларнинг низом ва дастурлари ташкил
этди. Шунингдек, сиѐсий партиялар фаолиятини тартибга солувчи муҳим
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси, «Сиѐсий партиялар тўғрисида» (1996 йил 26 декабрь), «Сиѐсий
партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги (2004 йил 30 апрель) қонунлари;
«Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни
модернизация қилишда сиѐсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»
(2007 йил 11 апрель), «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қонунчилик палатаси тўғрисида» (2002 йил 12 декабрь), «Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги (2002 йил 12 декабрь)
конституциявий қонунлари ҳам муҳим манбавий асос бўлди.

Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаѐтган ҳар бир партия

марказий кенгашининг жорий архивида асосий эътибор сиѐсий партияларнинг
ташкилий, тузилмавий, мафкуравий, ижтимоий-сиѐсий ишларига оид
ҳисоботлари, парламентдаги фракцияларининг ҳисоботлари, пленум ва
қурултой материалларига оид қимматли манбаларга қаратилди. Улар асосида
1991–2008 йилларда жамиятимиз ҳаѐтида рўй берган ижтимоий-сиѐсий
ўзгаришларга доир бой маълумотлар илмий муомалага киритилди.

Диссертацияда Ўзбекистон ҳамда яқин хорижда чоп этилган даврий нашр

ва адабиѐтлардан, хусусан, сиѐсий партияларнинг матбуот органлари бўлган
газета ва журналлардан кенг фойдаланилди.

Архив маълумотлари ва очиқ манбалар, илмий адабиѐтлар, оммавий

ахборот воситаларида эълон қилинган маълумотлардан кенг фойдаланиш,
уларни узвий алоқадорликда, танқидий ўрганиш, қиѐслаш ва таҳлил қилиш
ўрганилаѐтган

мавзуни

ѐритишда

холислик даражасини

оширишга,

хулосаларнинг ҳаққонийлигини таъминлашга хизмат қилди.

Тадқиқотнинг объектини

мустақил Ўзбекистоннинг сиѐсий партиялари

ҳамда уларнинг 1991–2008 йилларда вужудга келиш ва ривожланиш
жараѐнлари ташкил этади.


background image

10

Диссертациянинг назарий ва услубий

асослари.

Тадқиқотни ѐзиш,

ўрганилган масалаларни баҳолаш, илмий хулосаларга келиш, таклиф ва
тавсияларни ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президенти
И. А. Каримовнинг асарлари, нутқ ва суҳбатларида акс этган Ўзбекистонда
кўппартиявийликни шакллантиришга оид фикр-мулоҳазалари, концептуал
ғоялари, амалий хулосалари методологик асос бўлиб хизмат қилди.

Мавзуни ѐритиш жараѐнида тадқиқотчи томонидан ижтимоий воқеликни

билиш ва ўрганишнинг диалектик методи, унинг илмийлик, холислик,
тарихийлик, тизимлилик ва ривожланиш тамойилларига таянилди.

Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:

– биринчидан, Ўзбекистонда сиѐсий партияларнинг шаклланиш

жараѐнини ҳар бири муайян муҳим воқеа билан ажралиб турадиган бешта
босқичга бўлиш мақсадга мувофиқ бўлади;

иккинчидан,

Ўзбекистондаги

сиѐсий

партиялар

сафларининг

шаклланишини такомиллаштириш учун партиялар янги аъзоларни танлаш ва
қабул қилиш мезонларини қайта кўриб чиқишлари, бунда тасодифий кишилар
партияга қабул қилинишининг олдини олишга ѐрдам берадиган механизмларни
ишлаб чиқиш, партия мактабларини шакллантириш зарурлиги аниқланди.;

учинчидан,

партиялар

кадрларини

шакллантириш

ишини

такомиллаштириш учун бошқа партияларда (ХДП, ЛиДеП) тўпланган
тажрибаларни ѐйиш ҳамда сиѐсий партиялар раҳбарлари, фаоллари ва оддий
аъзоларининг самарали, узлуксиз сиѐсий таълимини ташкил қилиш ҳамда
ўтказиш юзасидан дастурлар қабул қилиш ва амалга ошириш мақсадга
мувофиқлиги ҳақида хулоса чиқарилди;

– тўртинчидан, сайловларда муваффақият қозониши учун сиѐсий

партиялар қуйидаги ишларни амалга оширишлари лозимлиги кўрсатилди:
а) сайловчиларнинг партиялар фаолиятига нисбатан бефарқ муносабатига чек
қўйиш, аҳолининг пассивлигидан шикоят қилмасдан, бу борада жадал
мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш; б) давлат ҳокимияти
устидан жамоатчилик назорати олиб боришга ўз фаолиятининг энг муҳим
таркибий қисми сифатида қараш; в) давлат ҳокимиятини шакллантириш,
қонунчилик фаолиятини янада мустаҳкамлаш устида тинимсиз изланишлар
олиб бориш;

– бешинчидан, партия фракциялари назорат-таҳлил фаолиятининг

самарадорлигини ва парламент назоратининг таъсирчанлигини ошириш,
қонунларни жойларда ижро этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишга доир
ишларнинг самарадорлигини ошириш, қабул қилинаѐтган қонунларни аҳоли
ўртасида тарғиб қилиш, оммавий ахборот воситаларида кенг ѐритиш
масалаларини кучайтириш тавсия этилди.

Ишнинг илмий янгилиги.

Ишда Ўзбекистон Республикасида сиѐсий

партияларнинг шаклланиш ва ривожланиш тарихи мустақил тадқиқот
даражасида илк бор комплекс жиҳатдан, тарихий нуқтаи назардан тадқиқ
этилиб, республика сиѐсий тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий
хулосалар чиқарилди, таклиф ва тавсиялар берилди. Шунингдек:


background image

11

– Ўзбекистон сиѐсий партияларининг шаклланиш ва ривожланиш

жараѐнлари илк бор тарихийлик принципи асосида тадқиқ этилди;

– Ўзбекистон сиѐсий партияларининг фаолияти беш босқичга бўлиб

ўрганилиши ижтимоий тараққиѐт қонуниятларига мос келиши ҳамда сиѐсий
партиялар фаолиятини сунъий тезлаштиришга қаратилган ҳар қандай
ҳаракатлар тарихий тараққиѐт қонуниятларига зид эканлиги илмий
асослантирилди;

– Ўзбекистон сиѐсий партияларининг хусусиятларини ўрганиш натижасида

партиялар ривожланиши фуқароларнинг сиѐсий-ҳуқуқий маданияти даражасига
боғлиқлиги очиб берилди. Бу қонуният бўлиб, унга кўра фуқароларнинг сиѐсий
ва ҳуқуқий маданияти қай даражада ривожланган бўлса, сиѐсий партиялар
фаолияти ҳам шу даражада бўлади. Бу эса партиялар фаолиятини асоссиз
танқид қилишнинг олдини олиб, уларга холисона ѐндашувни объектив
заруратга айлантиради;

– «демократик сиѐсий жараѐнларни ҳаракатга келтирувчи куч – сиѐсий

партия ва сайловлар» деган шиор илмий жамоатчилик эътиборига тақдим
этилди;

– сиѐсий партиялар фаолиятини ташкил этишнинг мақбул йўналишлари

таклиф этилди;

– «сиѐсий партия» тушунчасига муаллифлик таърифи ишлаб чиқилди:

сиѐсий партия барқарор тузилишга ва доимий фаолиятга эга бўлган мустақил
жамоат бирлашмаси бўлиб, ўз аъзолари ва тарафдорларининг сиѐсий иродасини
ифодалайди, давлат сиѐсатини белгилашда иштирок этиш, ҳокимият ва
бошқарув органларини (жумладан, вакиллик органларини) шакллантириш
вазифаларини ўз олдига қўяди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Диссертация

тарих фани олдида турган долзарб вазифалардан саналган Ўзбекистоннинг энг
янги тарихини яратиш борасидаги илмий изланишлардан биридир. Унинг
натижаларидан келгусида жамоат бирлашмалари, хусусан, кўппартиявийлик
тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалаларини ижобий ҳал
қилишга қаратилган амалий тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин.

Диссертация хулосалари «Ўзбекистон тарихи», «Ўзбекистонда демократик

жамият қуриш назарияси ва амалиѐти», «Миллий ғоя: асосий тушунча ва
тамойиллар», «Сиѐсатшунослик» фанларидан маърузалар тайѐрлашда ва
амалий машғулотлар ўтишда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
қўмиталари, тегишли вазирлик ва идоралар, нодавлат ташкилотлари ва
оммавий ахборот воситаларининг фаолиятида қўлланиши мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Тадқиқот жараѐнида ишлаб чиқилган

хулоса ва таклифлар тегишли мақолаларда эълон қилинган. Шунингдек,
муаллиф томонидан тайѐрланган маъруза ва мақолалар Тошкент давлат
педагогика университетида «Ўзбекистоннинг энг янги тарихи», «Миллий
истиқлол ғояси», «Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиѐти»
фанларини ўқитишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
кундузги таълими, Сержантлар таркибини тайѐрлаш бўйича олий курслар,
Олий академик курслар ва Ички ишлар офицерларининг малакасини ошириш


background image

12

факультетида «Ўзбекистонда демократик фуқаролик жамиятини қуриш
асослари», «Миллий истиқлол ғояси ва миллий хавфсизлик» курсларидан
маърузалар ўқиш ва семинар машғулотлари ўтказишда фойдаланилмоқда.

Ишнинг апробацияси.

Тадқиқот асосида берилган назарий хулоса ва

тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети, Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси каби олий таълим муассасаларида ташкил этилган илмий
анжуманларда синовдан ўтган. Иш Тошкент давлат педагогика университети
«Ватан тарихи» кафедраcининг йиғилишида, Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида фаолият кўрсатаѐтган К.067.02.12
рақамли Ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинар мажлисида муҳокама
қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертациянинг асосий мазмуни

ва хулосалари муаллифнинг 11 та илмий ишида, жумладан илмий журналларда
чоп этилган тўртта мақоласида ўз ифодасини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, уч боб,

хулоса, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати, иловалардан иборат. Тадқиқотнинг
умумий ҳажми 180 бетни ташкил этади.

II. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Тадқиқотнинг

кириш

қисмида танланган мавзунинг долзарблиги, даврий

чегараси, ўрганилганлик даражаси, мақсад ва вазифалари, манбавий асослари,
илмий янгилиги, назарий-услубий асослари, амалий аҳамияти, ҳимояга олиб
чиқилаѐтган

асосий

ҳолатлар,

апробацияси,

натижаларнинг

эълон

қилинганлиги, шунингдек, таркибий тузилиши ва ҳажми тавсифланган.

Диссертациянинг

«Сиѐсий партиялар шаклланишининг ҳуқуқий,

ғоявий ва ташкилий асослари»

деб номланган биринчи бобида Ўзбекистонда

кўппартиявийлик тизими вужудга келишининг объектив зарурати ва
шаклланишининг босқичлари, партия сафлари, бошланғич ва олий
органларининг ташкил этилиши, партия кадрларининг тайѐрланиши тадқиқ
этилган.

Кўппартиявийлик

ўзбек

халқи

асрлар

давомида

орзу

қилган

ҳурфикрлиликка, адолатга, қонун олдида тенгликка, қисқаси, том маънодаги
демократияга асосланган жамият қуришга мустаҳкам замин бўлиб хизмат
қилади.

Мамлакат сиѐсий ҳаѐтининг барча соҳаларини, давлат ва жамият

қурилишини эркинлаштиришда, фуқароларнинг сиѐсий, иқтисодий фаоллигини
кучайтириш ва инсоннинг ўз қобилиятини тўла рўѐбга чиқариши учун тегишли
шарт-шароит яратишда, одамларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиш, ўз
манфаатларини рўѐбга чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқини ривожлантириш ва
амалда намоѐн қилишда, жамиятимизда мавжуд бўлган турли манфаатлар,
қарама-қарши кучлар ва ҳаракатлар ўртасидаги мувозанатни таъминлайдиган


background image

13

самарали механизмни шакллантиришда кўппартиявийлик тизими муҳим роль
ўйнайди.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, кўппартиявийлик шаклланиши учун

барча шароитлар яратилди. Шу муносабат билан сиѐсий партияларнинг
шаклланиш жараѐни ҳар бири муайян воқеа билан ажралиб турадиган бешта
босқичга бўлинади. Булар: 1) якка партиявийликнинг тугатилиши ва кўппар-
тиявийлик шарт-шароитларининг яратилиши (1991–1994); 2) кўппартиявийлик-
нинг қонунчилик асослари яратилиши ва янги партияларнинг ташкил топиши
(1995–1999); 3) сиѐсий тажриба тўплаш ва молиявий мустақилликни таъминлаш,
доимий электоратни белгилаб олиш (2000–2004); 4) сиѐсий партиялар парламент
назоратининг кучайиши, конструктив мухолафатнинг шаклланиши (2005–2006);
5) сиѐсий партиялар фаолиятининг янги Конституциявий қонун асосида
жадаллашуви, сиѐсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва
шаҳар кенгашларига бўлиб ўтган сайловлардаги иштироки, партиялараро
рақобатнинг кучайиши (2007 йил – ҳозирги кунлар).

Ушбу бобда Ўзбекистонда сиѐсий партияларга аъзоларни қабул қилиш

шартлари, партия аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, 1991–2008 йилларда
фаолият кўрсатган партиялар аъзоларининг ўсиш суръати, уларнинг ижтимоий
таркиби ҳақида ҳам батафсил маълумот берилган.

Ҳар бир партиянинг фаоллиги кўп жиҳатдан аъзоларининг салоҳиятига

боғлиқ. Аъзоликка қабул қилиш – ҳар бир сиѐсий партия учун ўта муҳим масала.
Зеро, партия сафларининг сифати улар фаолиятининг самарадорлигига таъсир
қилади.

Ўзбекистон сиѐсий партияларининг низомларини таҳлил этиш шуни

кўрсатмоқдаки, сиѐсий партияларга аъзоларни қабул қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари, уларни сафдан чиқариш каби масалалар деярли бир хил
тартибда кўрилади. Жумладан, мамлакатдаги барча сиѐсий партияларга 18 ѐшга
тўлган, партия дастурини тан оладиган ва низоми талабларини бажарадиган,
жинси, ирқи, миллати, дини, тили, ижтимоий келиб чиқиши ва жамиятда
эгаллаган мавқеидан қатъи назар, Ўзбекистоннинг ҳар бир лаѐқатли фуқароси
аъзо бўлиши мумкин. Сиѐсий партияга аъзолик фақат якка тартибда қайд
этилади. Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бир пайтнинг ўзида фақат
битта сиѐсий партияга аъзо бўлиши мумкин. Бир партиянинг аъзоси айни вақтда
иккинчи партияга аъзоликка қабул қилинмайди

1

.

2009 йил 1 август ҳолатига кўра ХДПнинг аъзолари – 364 800 нафар, АСДП

– 77210, МТДП – 108390, ЛиДеП – 161758 нафарга етган

2

. 2009 йил 1 январь

ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 712158 нафар фуқароси сиѐсий
партиялар аъзоларидир, бу эса барча аҳолининг (27,555 млн.дан ортиқ

3

)

1

Хамидова К. Т. Сайловлар ва сиѐсий партиялар фаолиятини молиялаштириш. – Тошкент: ТДЮИ, 2004. – Б. 6.

2

Қаранг:

http://elections.uz/uzb/partiyalar_va_harakatlar/adolat_sdp/

;

http://elections.uz/uzb/partiyalar_va_harakatlar/milliy_tiklanish_dp/

;

http://elections.uz/uzb/partiyalar_va_harakatlar/o’zbekiston_xdp/

;

http://elections.uz/uzb/partiyalar_va_harakatlar/o’zlidep/

3

Қаранг:

http://russian.people.com.cn/31519/6605555.htm


background image

14

тахминан 2,6 % ни ташкил этади. Бу аҳолининг сиѐсий фаоллигини кўрсатувчи
рақамлардан биридир.

Сиѐсий партиялар аъзоларининг

ижтимоий таркиби

партиянинг қайси

қатламга кўпроқ суянишини, кимларнинг манфаатларини парламентда туриб
ҳимоя қилишларини кўрсатиб беради. ХДП аъзоларининг кўпчилигини
хизматчилар (40,2 %), ишчи ва деҳқонлар (33,3 %) ташкил этса, АСДПда
соғлиқни сақлаш (27 %) ва таълим-тарбия (17 %) соҳаси вакиллари, МТДПда
хизматчилар (19 %) ва талабалар (12 %), ФМДПда таълим ва тиббиѐт соҳаси
вакиллари (37 %), ЛиДеПда хусусий сектор вакиллари (58 %) кўпчиликни
ташкил этади

1

.

Партиялар сафининг шаклланиши жамиятдаги кўпгина ўзгаришларга

боғлиқ. Жамиятда у ѐки бу мақсаднинг биринчи ўринга чиқиши партияларга
бўлган қизиқишларнинг ўзгаришига олиб келади. Бугун қўйилаѐтган мақсадлар
қайси партиянинг дастурига мос келса, сайловчилар ана шу партияни қўллаб-
қувватлайдилар.

Ҳар қандай ташкилот сингари партиялар ҳам самарали фаолият кўрсатиши

учун ўз бошқарув органларига, жумладан, бошланғич ҳамда олий органларига
эга бўлиши лозим. Ўзбекистон сиѐсий партияларининг ташкилий тузилиши
асосан бир хил. Бошланғич

партия ташкилоти партиянинг негизи ҳисобланади.

Айнан ана шу ташкилотдаги фаолиятнинг тўғри йўлга қўйилиши партиянинг
янги сиѐсий майдондаги тақдирини белгилаб беради. ХДП, АСДП, МТДПда
камида уч нафар, ЛиДеП ва ФМДПда эса камида беш нафар партия аъзоси
бўлган тақдирда тегишли туман, шаҳар партия ташкилотлари томонидан
рўйхатга олинади. Бошланғич партия ташкилотлари партиянинг ғоялари,
мақсадлари, қарорларини халқ орасида тарғиб қилиш ва ҳаѐтга жорий этиш,
унинг Дастурини рўѐбга чиқариш юзасидан Қурултой ва Марказий Кенгаш
чиқарган қарорларни бажаришга доир ишларни ташкил қиладилар.

Барча сиѐсий партияларнинг олий раҳбар органи Қурултой (ЛиДеПда

Съезд) бўлиб, ХДП, МТДП, ФМДПда – Марказий Кенгаш томонидан, АСДП
Сиѐсий Кенгаши томонидан 5 йилда камида 1 марта, ЛиДеП Сиѐсий Кенгаши
томонидан 3 йилда камида 1 марта чақирилади. Одатда Ўзбекистон
Республикаси Президентлигига ѐки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига
ўтказиладиган сайлов кампаниясидан олдин чақирилади

2

.

Марказий (Сиѐсий) Кенгаш қурултойлар оралиғида доимий ишловчи

партиянинг юқори раҳбар органи ҳисобланади. У Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри партия ташкилотлари вакилларидан

1

Батафсил маълумот олиш учун қаранг: Ўзбекистон ХДП 2008 йил 1 январигача бўлган таркиби // ХДП МК

жорий архиви материаллари; Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар Кенгашларидаги партия аъзоларининг ижтимоий таркиби (2008 йил 1 январь) // АСДП СК
жорий архиви материаллари; МТДП Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари
таркибидаги партия аъзолари тўғрисида статистик маълумот (2007 йил 25 декабрь) // МТДП МК жорий архиви
материаллари; ЛиДеП ҳудудий партия ташкилотларининг аъзолар таркиби тўғрисида 2007 йил учун йиллик
(IV чорак) статистик ҳисобот юзасидан маълумотлар (2008 йил 1 январь ҳолатига) // ЛиДеП СК Ижроия
қўмитасининг жорий архиви материаллари.

2

Ўзбекистонда сиѐсий партиялар. – Тошкент: Минтақавий сиѐсат жамғармаси, 2007. – Б. 11–12, 50–52, 93–95,

131–136, 174–180.


background image

15

ташкил топади. Марказий (Сиѐсий) Кенгаш Пленумлари заруратга қараб йилда
камида 2 марта (ХДПда камида 1 марта) ўтказилади.

Партиянинг марказий назорат органи Марказий назорат-тафтиш комиссияси

(МТДП ва ЛиДеПда) (ХДП, АСДПда – Марказий тафтиш комиссияси, ФМДПда
– Марказий назорат ва тафтиш комиссияси) ҳисобланади. Бу орган партиянинг
раҳбар ва ижроия органлари, қуйи партия ташкилотлари устидан партия низоми
ва раҳбар органларининг қарорлари бажарилишини ҳамда уларнинг молиявий-
хўжалик фаолиятларини назорат қилади.

Шундай қилиб, партиялар бошланғич ва олий органларининг ташкил

қилиниши барча партияларда умумий принципларга асосланади.

Маълумки, кадрлар тайѐрлаш, уларни ўқитиш, уларга иш ўргатиш ҳамма

вақт ва ҳар қандай жамият ѐки давлат тузилмаси, ҳар қандай ташкилот учун
асосий масалалардан бўлиб келган ва сиѐсий партиялар ҳам бу борада бошқа
тузилмалардан асло фарқ қилмайди.

Партияга муносиб кадрларни танлаш, уларни мос лавозимга қўйиш,

ватанпарвар қилиб тарбиялаш ва ўқитиш сиѐсий партия олдида турган энг
долзарб масаладир. Чунки кадрлар партиянинг асосий иш кучи ҳисобланади ва
партиянинг аҳоли орасидаги обрў-эътибори, сайловдаги ғалабаси айнан ана шу
кадрларнинг фаолиятига боғлиқ.

Партия ходимларини сиѐсий вазифаларни бажаришга тайѐрлаш мақсадида

ЛиДеПда Сиѐсий таълим маркази, ХДПда эса Сиѐсий ва фуқаролик маърифати
тизими яратилган

1

.

Бу каби сиѐсий таълимларнинг асосий мақсади партия аъзоларини, айниқса

ѐш кадрларни кўппартиявийлик шароитида самарали ишлашга, ҳокимият
органлари ва бошқарув фаолиятини шакллантиришда иштирок этишга, уларни
керак пайтда ҳокимият ва бошқарув органларидаги турли лавозимларда бемалол
ишлашга имкон берадиган етук партия кадрлари қилиб тарбиялашга қаратилган

2

.

Қолган учта партия, яъни ФМДП, АСДП, МТДПда бундай махсус таълим

марказлари йўқ, аммо улар бу борада Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти
билан (турли хил семинарлар, конференциялар тарзида) доимий ҳамкорлик
қилмоқдалар.

Шундай қилиб, партиялар кадрларини шакллантириш борасида Ўзбекистон

сиѐсий партияларининг айримларида муайян тажриба мавжуд. Мазкур ишни
такомиллаштириш учун бу соҳада бошқа партияларда тўпланган тажрибани
ѐйиш ҳамда сиѐсий партиялар раҳбарлари, фаоллари ва оддий аъзоларининг
самарали, узлуксиз сиѐсий таълимини ташкил қилиш ва ўтказиш юзасидан
дастурлар қабул қилиш ҳамда уларни амалга ошириш лозим.

Тадқиқотнинг иккинчи боби

«Сиѐсий партияларнинг омма ичидаги

мафкуравий ва ташкилий фаолияти»

деб номланган. Ушбу бобда сиѐсий

партиялар

фаолиятида

тарғибот-ташвиқот

ишларининг

аҳамияти

ва

1

Система современной партийной учебы (Методические рекомендации по организации и проведению

эффективного непрерывного политического образования руководителей, активистов и рядовых членов
политических партий) // Фуқаролик жамияти. – Тошкент, 2007. – № 2. – Б. 85.

2

Саид-Газиева Н. Сиѐсий партияларда кадрлар заҳирасини шакллантириш масалалари // Фуқаролик жамияти. –

Тошкент, 2008. – № 1. – Б. 8.


background image

16

йўналишлари, партияларнинг ѐшлар, аѐллар, тадбиркорлар билан ишлаши,
сайловлардаги фаолияти тадқиқ этилган.

Партиянинг серқирра фаолиятида тарғибот-ташвиқот, оммавий-сиѐсий

ишлар доимий ва муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Бу, бир томондан,
партия аъзоларининг ижтимоий онгини ошириш ва сиѐсий маданиятини
юксалтириш зарурати, иккинчи томондан, партиянинг ғоялари, унинг раҳбар
органларининг қарорларини оммалаштириш ва, учинчидан, жамиятнинг
маданий-маънавий ҳаѐтида иштирок этиш лозимлиги билан изоҳланади.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон сиѐсий партиялари қуйидаги

йўналишларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бордилар: а) оммавий ахборот
воситалари – партия нашрлари, Интернетдаги сайтлари орқали мафкуравий
ишларни амалга ошириш; б) тадқиқот ва таълим тузилмалари билан
ҳамкорликда турли минтақалардаги медиа-мутахассислар учун кўчма ўқув-
амалий машғулотлар ўтказиш; в) қонун лойиҳаларини муҳокама қилишда фаол
иштирок этиш; г) сайловлар кампанияси давридаги расмий чиқишлари.

Ҳозирги замон мамлакатимиз партиявий нашрлари ѐшлар ва аѐллар

мавзусига алоҳида эътибор қаратмоқда. Таъкидлаш лозимки, бу ерда бутун
мамлакат бўйлаб ѐшлар ва аѐллар бўлинмаларининг бутун бошли тармоғига эга
бўлган ҳамда ўзининг «XXI asr» газетаси билан бирга самарали акциялар
(ҳаракатлар) ўтказилишини йўлга қўя олган ЛиДеП аниқ устунликка эга.
ХДПнинг аѐллар қўмиталари билан ҳамкорлиги, ѐшлар қаноти («Истиқболли
авлод»)нинг фаоллашуви ушбу партияга, ва ўз навбатида, «Ўзбекистон овози»
газетасига аѐллар ва ѐшлардан иборат электоратнинг бошқа гуруҳлари ҳамда
тегишли ўқувчилар аудиторияси орасидаги таъсирини кучайтиришга имкон
бермоқда. Ўз таҳририятининг фаолиятига республикамиз ѐшлари орасида
машҳур ва маълум бўлган шифокорлар, мусиқачилар, журналистлар,
ўқитувчилар, сиѐсатшунослар, санъаткорлар ва бошқа одамларни жалб қилган
«Фидокор» газетаси ҳам ѐшлар орасида кенг ўқилган

1

.

Партия газеталарининг аҳолига таъсиридан вақт бўйича ва ҳар бир алоҳида

минтақада ўзгариб турадиган тиражлари ҳам, «қайтма алоқа» механизми,
бериладиган материалларнинг ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий фаровонлигига
таъсир кўрсатиш даражаси ҳам далолат беради. Шу ўринда, «XXI asr»
газетасининг минтақалардаги муаммоларни танқидий муҳокама этганлиги;
«Ўзбекистон овози» – «Голос Узбекистана» газеталарининг вилоятлар, туманлар
ва шаҳарларда обунани ташкил қилганлиги

2

; «Фидокор», «Миллий тикланиш»

газеталари

биргаликда

ўтказган

давра

суҳбатлари

ва

ўқувчилар

конференциялари; «Адолат» газетаси мухбирларининг фаолияти каби
муваффақиятли мисолларни келтириб ўтиш мумкин

3

.

Ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳаѐтига Интернет тобора чуқурроқ кириб

бормоқда. Албатта бундай имкониятдан сиѐсий партиялар ҳам самарали

1

Ўзбекистон ФМДП МК матбуот хизмати. Илғор ғоялар сиѐсий фаолликка даъватдир // Жамият. – 2007. –

20 апрель.

2

Бердиев Ҳ. Дастурий мақсад ва электорат манфаати йўлида // Ўзбекистон овози. – 2007. – 24 май.

3

Абдуллаев А. Специфика и парадигмы партийной журналистики // Фуқаролик жамияти. – №2. – Тошкент,

2007. – Б. 80.


background image

17

фойдаланмоқдалар. Буни ҳар бир сиѐсий партиянинг Интернетдаги расмий
сайтлари орқали олиб бораѐтган фаолиятида кўришимиз мумкин. ЛиДеП –

www.uzlidep.uz

сайти орқали, ХДП –

www.xdp.uz

, ФМДП –

www.fidokorlar.uz

,

АСДП –

www.adolat.uz

, МТДП –

www.mtdp.uz

сайтлари орқали аҳолига ўз

партияларининг тарихи, ташкил топиши, манзиллари, янгиликлари, қурултой ва
пленум хабарлари, низом, дастур, партия газеталари ҳақида ахборот бериб
бормоқдалар. Тадқиқотчининг фикрича, партиянинг ҳар бир тадбири, унинг
бошланғич ташкилотлари партиянинг имижини юзага келтиради ва партиянинг
ҳаракатлари у баѐн қилган мақсадларга қанчалик мос келишини кўрсатади. Агар
партия ўз ахборотини одамларга етказишни истаса, уларнинг қизиқишлар
доирасини ҳисобга олиши керак.

Сўнгги йилларда барча сиѐсий партиялар жамиятнинг энг интилувчан,

ҳаракатчан ва янгиликка мойил қатламларининг манфаатларини ҳимоя қилиш,
уларни ўз сафларига кўпроқ жалб қилиш мақсадида ўз сафларида ѐшлар ва
аѐллар қанотларини ташкил этдилар. Сиѐсий партиялар ўзларининг ѐшлар ва
аѐлларга оид сиѐсатини бу каби тузилмалар орқали амалга ошириб
келмоқдалар.

2008 йил маълумотларига кўра, ХДП аъзоларининг 25,3 %

1

, МТДПда –

37 %, АСДПда – 41 %

2

, ФМДПда – 45 %, ЛиДеПда – 50 %ни 30 ѐшгача бўлган

ѐшлар ташкил этади. Мавжуд сиѐсий партиялар ичида ФМДП ва ЛиДеП ѐшлар
билан ишлаш борасида салмоқли натижаларга эришди. Уларнинг ѐшлар
қатламига муносабатида умумий жиҳатлар бўлгани ҳолда, сиѐсий партияларнинг
дастурларида ўз сиѐсий платформаларига хос мақсад ва вазифалар ҳам
белгиланганини қайд этиш лозим. Масалан, ЛиДеП ѐшларда тадбиркорлик ва
ишбилармонлик

кўникмаларини

шакллантиришни,

ѐш

тадбиркор

ва

фермерларга зарур иқтисодий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиб беришни асосий
вазифаларидан деб билади. Бу вазифа партиянинг мулкдорлар қатламига
таянишидан келиб чиққани табиий ҳолдир. ФМДП Дастурида ѐшларда
фидокорлик, ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришга, АСДП Дастурида эса
ѐшларни адолатпарварлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилган

3

.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида партия аъзолари таркибида аѐллар

салмоғи кам эди, ҳозир эса аѐллар анча фаоллашиб, жамиятнинг сиѐсий ҳаѐтида
кўпроқ қатнашмоқда. Барча сиѐсий партияларда хотин-қизларнинг фаоллигини
ошириш, манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жонбозлик кўрсатувчи аѐлларга
кўмаклашадиган бўлимлари ташкил этилган.

Партиялар

аѐллар

қанотларининг

юқорида

кўрсатилган

умумий

мақсадларидан

ташқари,

ўз

дастурий

вазифалари,

электоратининг

манфаатларидан ҳам келиб чиқадиган бир қатор ўзига хос мақсадлари ҳам
мавжуд. Масалан, ЛиДеП аѐллар бўлими ўз фаолиятида кўпроқ аѐлларни
тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг иш билан бандлик муаммосини ҳал

1

Қурбонов С. Ш. Ўзбекистон Халқ Демократик партияси (Ташкил топиши ва фаолиятидан лавҳалар). –

Тошкент, 2001. – Б. 80.

2

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларидаги

партия аъзоларининг ижтимоий таркиби (2008 йил 1 январь) // АСДП СК жорий архиви материаллари.

3

Орипов Ш. Сиѐсий партиялар ва ѐшлар // Жамият. – 2007. – 2 ноябрь.


background image

18

қилиш, тадбиркор ва фермер аѐлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш
масалалари билан шуғулланса

1

, ФМДП эса асосан 30 ѐшгача бўлган (ѐшлар)

аѐлларнинг муаммолари, манфаатларини ҳимоя қилиш, илмий салоҳиятини
ошириш борасида республиканинг барча олий ўқув юртларида «Етакчи қизлар»
клубини ташкил этган эди. ХДП эса ўзининг дастуридан келиб чиқиб, ижтимоий
ҳимояга муҳтож, кўп болали аѐлларни иш билан таъминлаш, уларни муҳофаза
қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Кичик ва ўрта мулкдорлар, тадбиркорлар манфаатларини ифодалашга

Ўзбекистон сиѐсий партиялари томонидан бир неча маротаба ҳаракат қилинган.
Ушбу мақсадларга эришиш, шунингдек, тадбиркорлар ва ўрта синф ўртасида
таъсирга эга бўлиш учун ташкил этилган ВТП ва ФМДП ўз олдига қўйилган
вазифаларни етарли даражада уддалай олмадилар. ВТП ўрта синф орасида
таъсири пасайганлиги сабабли ФМДП билан қўшилиб кетди

2

, аммо ФМДП ҳам

ундан кутилаѐтган натижалар ва истиқболларни оқлай олмади. Аммо 2003 йил
ташкил топган ЛиДеП тадбиркорлар, фермерлар ва ўрта синф орасида каттароқ
таъсирга эга бўла олди. Буни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 41 та
депутатлик ўрнини эгаллашига олиб келган 2004 йилдаги сайлов натижаси ҳамда
шундан кейин партиянинг ўз электорати манфаатларини ҳимоя қилиш
борасидаги фаол ҳаракатлари кўрсатди.

Сайлов – ҳокимиятни шакллантириш учун курашувчи сиѐсий кучларнинг

қонуний йўл билан шаклланишига ва соғлом рақобат муҳитининг вужудга
келишига хизмат қиладиган муҳим сиѐсий-ҳуқуқий жараѐн

3

.

Сайловлар даврида ҳар бир сиѐсий партия Олий Мажлисда имкони борича

кўпроқ ўрин эгаллашга ҳаракат қилади. Аниқ мақсад, рақобат муҳити юзага
келади, ҳаѐтга кучлироқ таъсир кўрсатишга, ўз дастурининг мақсад ва
вазифаларини халққа етказишга интилади.

2009 йил 27 декабрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ

депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига бўлиб ўтган сайловлар
хусусида Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов шундай деган эди:
«Сайловчи нафақат ўзи танлаган номзодга, балки ўша номзод аъзо бўлган
сиѐсий партияга ҳам овоз бермоқда, партиянинг ғояларига ишонч
билдирмоқда... Халқнинг ишончини оқлай олмаган партия ўз-ўзидан сиѐсий
майдондан чиқиб кетади»

4

.

Фуқаролик жамиятини жамоат ташкилотлари, хусусан, сиѐсий партияларсиз

тасаввур қилиб бўлмайди. Демократик давлат эса партияларнинг сайловдаги
кураши орқали барпо этилади. Аҳолининг аксарияти манфаатларини
кўзлайдиган ва ушбу манфаатларнинг амалга ошиши учун тўғри йўлни кўрсата
оладиган сиѐсий кучгина давлат тепасига келганида демократик давлат қарор
топади. Шу боис «демократик сиѐсий жараѐнларни ҳаракатга келтирувчи куч –

1

Қаранг: ЛиДеп «Аѐллар қаноти» низоми // ЛиДеП Сиѐсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси «Аѐлларнинг сиѐсий

фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш» бўлими жорий архиви материаллари (2008 йил). – Б. 3.

2

Саъдуллаев Н., Жумақулов Д. Бирлашган ўзар... // Фидокор. – 2000. – 15 апрель. – Б. 2.

3

Парламент сайлови: миллий қонунчилик ва хорижий тажриба. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти нашриѐти, 2009. – Б. 113.

4

Луқмонов В. Ўзбекистон Президенти овоз берди // Халқ сўзи. – 2009. – 29 декабрь.


background image

19

сиѐсий партия ва сайловлар» деган шиор илмий жамоатчилик эътиборига тақдим
этилди.

Учинчи боб

«Сиѐсий партияларнинг парламентдаги ўрни ва фаолияти»

деб номланиб, унда сиѐсий партиялар фракцияларининг парламентдаги қонун
ижодкорлиги, қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш, уларнинг бажарилишини
назорат қилиш соҳасидаги фаолияти таҳлил қилинган.

Парламент фракциялари кўппартиявий тизимнинг энг муҳим таркибий

элементидир. Агар турли партиялар жамиятнинг сиѐсий спекторини ташкил
қилса, парламент фракциялари қонунчилик органининг сиѐсий маконини
шакллантиради. Парламентда ягона сиѐсат юритиш мақсадида бир ѐки бир қанча
коалицион партияларни бирлаштирувчи парламент фракциялари, аввало, ўз
электорати, ижтимоий гуруҳи ва бутун жамият манфаатларини давлат
даражасида ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Республикамиз мустақиллигининг дастлабки даврида сиѐсий партиялар

фракциялари қонунчилик жараѐнида ва қонун лойиҳалари муҳокамасида суст
иштирок этдилар. Кейинчалик уларнинг бу позицияси қаттиқ танқидга
учраганидан сўнг бу борадаги фаолият бироз жадаллашди. Аммо сиѐсий
партиялар фракциялари сайловчиларнинг манфаатини ҳимоя қиладиган
қонунларнинг қабул қилиниши учун масъул эканлигини инобатга олсак, ушбу
соҳадаги ишларни жадаллаштириш долзарб вазифа эканлигини англаб етиш
қийин эмас.

2006–2007 йиллардаги

конституциявий

ислоҳотлар

натижасида

фракцияларнинг роли анча кенгайтирилди. Бунинг шарт-шароитини қонун
лойиҳаларини кўриб чиқиш ва қабул қилиш давомида тортишув ва
фракциялараро кураш жараѐнларининг ҳамда Қонунчилик палатасининг
ваколатига киритилган бошқа масалаларнинг жадал ривожланиши ташкил
қилди.

Шундай қилиб, мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор профессионал

парламентни шакллантиришни назарда тутувчи 2004 йилги икки палатали
парламентга бўлган сайлов партия фракцияларининг мутлақо янги даражада
ривожланишига имкон берган янги салмоқли қадам бўлди.

Қонунчилик палатасида сиѐсий партиялар фракциялари ўз фаолиятларини

асосан қонунчилик ташаббуси кўрсатиш, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
мажлислари муҳокамасига киритилган қонун лойиҳалари юзасидан таклиф ва
мулоҳазалар бериш, қонунлар ижросини назорат ва таҳлил қилиш, тарғибот-
ташвиқот ва услубий ишлар юзасидан семинар ва тренинглар ўтказиш; фракция
ва партиянинг халқаро ташкилотлар билан ўзаро алоқаларини фаоллаштириш,
фуқаролар мурожаати, ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш каби йўналишларда
олиб борадилар

1

.

Қонунчилик палатасида тузилган янги фракциялар ўз фаолиятларини

электорат манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирдилар. Масалан, ХДП
фракцияси, ўз электоратининг манфаатларидан келиб чиқиб, аҳолини

1

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси фаолияти.

Баѐнномалар ва ҳисоботлар. – Тошкент, 2005. – Б. 174.


background image

20

ижтимоий ҳимоя қилиш, иқтисодий ислоҳотларни ривожлантириш, демократик
жараѐнларни чуқурлаштириш каби йўналишларда, ЛиДеП ўз электорати, яъни
мулкдорлар, тадбиркорлар ва фермерлар синфининг манфаатларини фаол
ҳимоя қилиш бўйича, МТДП фракцияси депутатлари эса асосан жисмоний
тарбия ва спорт, маданий ва тарихий қадриятларни асраш, муаллифлик
ҳуқуқларини ҳимоялаш, оила фаровонлиги, оммавий ахборот воситалари
соҳаларига йўналтириб, янги қонун лойиҳалари ишлаб чиқиш ва амалдаги
қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар тавсия этишда фаол иштирок
этди.

«Қонунчилик палатасида турли сиѐсий фракциялар ўртасидаги рақобат

қанчалик кескин ва кучли бўлса, жамиятимизнинг муайян сиѐсий кучлари ва
ижтимоий қатламлари манфаатларини ўзида ифода этадиган ҳар қайси
партиянинг ғоялари, дастурий вазифалари ҳаѐтга муваффақиятли татбиқ
этилишининг кафолати ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади»

1

.

Сиѐсий партиялар фракцияларининг нафақат қонунларни ишлаб чиқиш ва

уларни қабул қилиш жараѐнида, балки уларни кенг аҳоли орасида моҳиятини
тушунтириш, қабул қилинаѐтган қонунлар сифатини ошириш юзасидан аниқ
тадбирлар ишлаб чиқиш, жамиятни ривожлантиришнинг энг устувор
соҳаларидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунларга риоя этилишини
назорат қилиш жараѐнида ҳам роли катта.

Маълумки, қонуннинг бош вазифаси жамиятдаги асосий ижтимоий

муносабатларни тартибга солишдир. Қонуннинг қабул қилиниши ижтимоий
муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг илк босқичи, холос

2

. Бу хусусда

И. Каримов шундай деган эди: «Биз қонунчилик тизимини тубдан
ўзгартиришгагина эмас, балки қабул қилинган қонунлар ва бошқа норматив
ҳужжатларни рўѐбга чиқариш борасида ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва
ижро этувчи тармоқлари уйғун ҳаракат қилишига катта аҳамият бермоқдамиз.
Шу сабабли қабул қилинган қонунларни кундалик ҳаѐтга татбиқ этиш масаласи
биз учун ҳамма вақт долзарбдир»

3

.

Қонунларни ҳаѐтга татбиқ этишнинг асосий шаклларидан бири уларнинг

бажарилишини назорат ва таҳлил қилишдир. Шу боис партия фракцияларини
ташкил этувчи депутатлар қўмиталар таркибидаги фаолиятида назорат-таҳлил
тадбирларида иштирок этиб, қонунлар, конвенциялар, миллий дастурларнинг
Қорақалпоғистон Республикаси, мамлакатимизнинг барча вилоятлари, Тошкент
шаҳри, шунингдек бир қатор вазирликлар, идоралар, давлат компаниялари ва
миллий компанияларда ижросини назорат қиладилар.

Сўнгги йилларда сиѐсий партияларнинг парламентдаги фракциялари бу

соҳада фаол ҳаракат қилмоқдалар. Олий Мажлисдаги фракция аъзолари
қонунларнинг ижроси устидан назоратни ташкил этиш тажрибасини тўплай

1

Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир.

Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг
қўшма мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи. – 2010. – 28 январь.

2

Халилов Э. Ҳ. Ўзбекистон Республикасининг қонун чиқарувчи органи: сохта вакилликдан ҳақиқий

парламентаризмга қадар. – Тошкент: Ўзбекистон, 2001. – Б. 232.

3

Каримов И. А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт

кафолатлари. – Тошкент: Ўзбекистон, 1997. – Б. 289.


background image

21

бориб, ўз сайловчиларининг фикр-мулоҳазаларини синчиклаб ўрганмоқдалар,
тегишли соҳа мутахассислари билан ҳамкорлик қилмоқдалар. Фуқароларнинг
хоҳиш-иродаси, мутахассислар ва экспертларнинг таклифлари қонунларни
такомиллаштиришда муҳим омил бўлмоқда.

III. ХУЛОСА

Амалга оширилган тадқиқот натижасидаги таҳлиллар асосида қуйидаги

хулосаларга

келинди:

1. ХХ асрнинг 80-йиллар охири 90-йиллар боши Ўзбекистон тарихида

муҳим бурилиш палласи бўлди. Мустақилликка эришилгач, мамлакат сиѐсий
ҳаѐтида илк бор кўппартиявийлик шаклланди. Демократиянинг асосий шарти
бўлган кўппартиявийликнинг шаклланиши ва ривожланиши бир неча
босқичларни босиб ўтди.

2. Ўзбекистонда кўппартиявийликнинг шаклланиш ва ривожланиш жараѐни

диссертацияда ҳар бири муайян сиѐсий-ҳуқуқий воқеа билан ажралиб турадиган
беш босқичга ажратилди.

Биринчи босқич – якка партиявийликнинг тугатилиши ва кўппартиявийлик

шарт-шароитларининг яратилиши (1991–1994 йй.). Бу босқичнинг асосий
хусусияти

мамлакатда

фаолият

кўрсатаѐтган

сиѐсий

ва

ижтимоий

бирлашмаларнинг жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлаб қолишга қаратилган
саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, ушбу бирлашмаларни халқ қўллаб-
қувватлаган ислоҳотлар стратегиясининг асосий принципларини амалга
оширишда фаол иштирок этишга жалб қилиш бўлди. Шунингдек, кўп партияли
тизимга ўтишнинг қуйидаги муҳим вазифалари ҳал этилди: биринчидан, бир
партияли ижтимоий-сиѐсий тизимдан – ҳақиқий кўппартиявийликка,
яккаҳокимлик мафкурасидан – сиѐсий плюрализмга ўтиш учун қонунчилик
шарт-шароитлари таъминланди; иккинчидан

,

битта раҳбар партиянинг «етакчи

ролига» асосланган сайлов тизимидан дунѐда эътироф этилган нормаларга жавоб
берувчи кўп партияли сайлов тизимига ўтиш учун қонуний кафолатлар
таъминланди.

Иккинчи босқич (1995–1999 йй.) – сиѐсий партияларнинг сиѐсий дастурлари

ва сайловолди платформаларини шакллантириш, аҳолининг умумий сиѐсий
маданиятини оширишга қаратилган қонунчилик асосларини такомиллаштириш
даври бўлди. Бу босқичда мамлакатда кўппартиявийликнинг шаклланиши
жадаллашди. «Адолат» социал-демократик партияси, «Миллий тикланиш»
демократик партияси (1995 йил) ва «Фидокорлар» миллий демократик партияси
(1998 йил охири) ташкил этилиши, партияларнинг ўз электоратини, ижтимоий
базасини аниқлаб олиши мамлакат парламентида аҳоли турли қатлам ва
гуруҳларининг манфаатлари тўлиқ ифодаланишига хизмат қилди. Сиѐсий
партиялар дастурлари ва сайловолди платформаларининг мазмунига борган сари
кўпроқ аҳамият берила бошланди. Уларда партиялар ўз электоратининг хоҳиш-
иродасига асосланиб, фаолиятининг устувор йўналишларини акс эттирдилар.

Учинчи босқич (2000–2004 йй.) – партияларнинг сиѐсий тажриба тўплаш ва

сиѐсий етукликка эришиш вазифаларини ҳал этиши, молиявий мустақиллигини


background image

22

таъминлаши, жамиятда ўз ўрни ва доимий электоратини белгилаб олиши билан
ажралиб туради. Кўппартиявийлик ривожланишининг ушбу босқичида
қуйидагилар у ѐки бу шаклда бош вазифалар сифатида белгилаб олинди:
фуқароларнинг сиѐсий, ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда инсоннинг ўз
имкониятларини амалга ошириши учун зарур шарт-шароитни яратиш;
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга хизмат қиладиган
давлат ва жамоат институтлари тизимини такомиллаштириш; фикрлар хилма-
хиллиги ва уларни ифодалаш эркинлигини таъминлаш. Бу босқичда сиѐсий
партиялар ўз электорати манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатлар
дастури, аниқ мақсад ва йўналишларни ишлаб чиқдилар.

Тўртинчи босқичнинг хусусияти (2005–2006 йй.) сиѐсий партияларнинг энг

муҳим давлат қарорлари қабул қилинишига таъсирнинг кучайиши, партия
фракцияларининг Олий Мажлис фаолиятидаги ҳамда партия гуруҳларининг халқ
депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ишидаги фаоллигининг ўсиши,
парламент назорати функцияларининг кучайиши, парламентда конструктив
мухолафатнинг шаклланишида намоѐн бўлди.

Бешинчи босқич (2007– ҳозирги кунлар) сиѐсий партиялар фаолиятининг

янги конституциявий қонун асосида жадаллашуви, сиѐсий партияларнинг
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига бўлиб ўтган
сайловлардаги ҳақиқий иштироки билан кечмоқда. Айни вақтда сиѐсий
майдондаги мавқеини ошириш учун айрим партияларнинг бирлашуви юз берди.
Сиѐсий партияларнинг жамият ҳаѐтидаги иштирокини кучайтириш, давлат учун
энг муҳим қарорлар қабул қилинишига таъсирини оширишга хизмат қиладиган
конституциявий қонун қабул қилинди ва натижада партиялараро рақобат, қонун
ижодкорлиги фаолияти сезиларли даражада кучайди.

3. Амалга оширилган тадқиқот сиѐсий партиялар Ўзбекистонда демократик

жамият қурилаѐтган бугунги босқичда деярли шаклланиб бўлганлигини айтишга
асос беради. Бироқ кўппартиявийликнинг ҳозирги ҳолати демократия институти
нуқтаи назаридан баҳоланар экан, сиѐсий партиялар ўз мақомига эга бўлиш
вазифасини қисман ҳал қилганлигини эътироф этишга тўғри келади. Бу
функциялар қуйидагилардан иборат:

– фуқаролик жамиятининг, шаклланаѐтган демократиянинг таъсирли

институтига айланиш, жамият билан амалий диалог юритиш учун етилиш;

– ўтиш даврида давлат ҳаѐти ва фаолиятининг барча томонларини ислоҳ

қилиш стратегияси ва тактикасини белгилашда ҳокимиятнинг рақобатчиси ва
шеригига айланиш;

– Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашлардаги ўз фракцияларини партия

мақсадлари, қарашларини тарғиб қиладиган партия минбарига айлантириш;

– ўзлари орасидан давлатни ҳар қандай даражада бошқара оладиган

етакчиларни илгари суриш, партия сайловчилар ва парламентдан тегишли ишонч
мандатини олганида ижроия ҳокимиятни ўз қўлига олишга тайѐр бўлган
профессионал элитани тайѐрлаш ва ҳ.к.

4. Ўзбекистонда кўппартиявийлик асослари шаклланди, яъни бунинг

ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий шарт-шароитлари мавжуд. Айни вақтда


background image

23

кўппартиявийлик дунѐ талабларига жавоб бериши учун жамиятнинг сиѐсий ва
ҳуқуқий онги янада ривожланиши, партияларнинг бу борадаги фаолияти
жадаллашиши керак.

5. Ўзбекистон сиѐсий партиялари ўз сафларини сифатли кадрлар билан

шакллантиришга алоҳида эътибор қаратдилар. Сиѐсий партиялар кадрларини
тайѐрлаш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Сиѐсий партияларда
ташкил этилган сиѐсий ўқувлар тизими партия олдида турган асосий вазифалар
ечимини топишга ва ишнинг самарадорлигини оширишга қаратилди. Сиѐсий
ўқув

принципиал

жиҳатдан

партия

аъзоларининг

янги

қиѐфасини

шакллантиришга хизмат қилмоқда.

6. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон сиѐсий партияларининг тарғибот-

ташвиқот ишлари оммавий ахборот воситалари – партия нашрлари,
Интернетдаги сайтлари орқали мафкуравий ишларни амалга ошириш, тадқиқот
ва таълим тузилмалари билан ҳамкорликда турли минтақалардаги медиа-
мутахассислар учун кўчма ўқув-амалий машғулотлар ўтказиш, қонун
лойиҳаларини муҳокама қилишда фаол иштирок этиш, сайловлар кампанияси
давридаги расмий чиқишлари каби йўналишларда олиб борилди. Бунинг
натижасида жамиятда аҳоли сиѐсий ва ҳуқуқий онги, ѐшларнинг сиѐсий
фаоллиги ошишига эришилди.

7. Ўзбекистон сиѐсий партиялари ўз фаолиятида ѐшлар ва аѐллар билан

ишлашга эътиборни кучайтирди. Буни партияларнинг ѐшлар ва аѐллар қанотлари
ташкил этилганида кўриш мумкин. Бу эса жамиятда ѐшлар ва аѐллар
фаоллигининг ошишига, ҳатто бошқарув органларида уларнинг ҳиссаси
кўпайишига олиб келди.

Дастлаб халқ партияси шаклида юзага келган Ўзбекистон сиѐсий

партиялари 2004–2005 йилларда ўзларининг аниқ электоратини белгилаб
олдилар. Бу ҳол уларнинг дастурий ҳужжатларида ва электоратни ҳимоя қилиш
борасида ташкил этган марказлари орқали ўз аксини топди.

8. Ўзбекистон сиѐсий партиялари жамиятнинг олий қонун чиқарувчи

органида фракциялар шаклида ўз вакилларига эга бўлиб, аҳолининг турли
қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар қабул қилишда
фаол иштирок этмоқдалар.

Сиѐсий партиялар фракцияларининг Қонунчилик палатасидаги фаолиятида

депутатларнинг фаоллиги ва позицияси, фракция аъзоларининг қонун
ижодкорлиги ошди, депутатлар ишидаги профессионализм, қонунлар ва бошқа
қонунчилик ҳужжатларининг амалийлиги ва иш қобилияти кўтарилди,
партиялараро сиѐсий курашлар авж олиб, партиялар парламентдаги
манфаатларини янада кенгроқ ифода этиш учун имкониятлар яратилган.

9. Таҳлил қилинган даврда фракциялар фаолиятида назорат-таҳлил

функцияси анча кучайди. Партия фракциялари парламент қўмиталари орқали
қабул қилинган қонунларнинг жойларда бажарилишини текшириб, жамият
ҳаѐтини янада демократлаштиришга ҳисса қўша бошладилар. Лекин шунга
қарамай, бир қатор камчиликлар ҳам йўқ эмас. Жумладан, назорат-таҳлил
фаолиятининг самарадорлиги ва парламент назоратининг таъсирчанлиги
етишмайди, қонунларнинг жойларда ижро этилиши юзасидан тайѐрланадиган


background image

24

тавсияларни ишлаб чиқишга доир ишларнинг самарадорлиги паст, қабул
қилинаѐтган қонунларни тарғиб қилиш ва уларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига
тушунтириш, оммавий ахборот воситаларида кенг ѐритиш масалалари етарли
ҳал қилинмаган. Сиѐсий партиялар ўз фаолиятларида ана шу масалаларга
эътибор қаратмоқдалар.

10. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон сиѐсий партияларининг фаолияти қуйидаги

умумий хулосаларни чиқаришга асос беради:

– улар либераллашиб бораѐтган жамиятнинг тўла ҳуқуқли субъектларига

айландилар;

– мамлакатда уларнинг республика сиѐсий тизимини демократлаштириш

йўналишидаги кўп томонлама фаолияти, сиѐсий субъектлар ва, аввало, давлат
билан конструктив ҳамкорлиги учун зарур ҳуқуқий шароитлар яратилди;

– партия фракцияларининг давлат ҳокимияти органларидаги ишида муҳим

тажриба тўпланди, партияларнинг ижтимоий фикр, қонунчилик ва вакиллик
фаолияти жараѐнида сайловчиларнинг манфаатлари ифодачиси сифатидаги роли
ошиб бормоқда;

– улар ўзларининг жамиятдаги ўрни ва ролини аниқлашга, дастурий-

мафкуравий жиҳатдан белгилашга ҳаракат қилмоқдалар;

– улар тўлақонли партия ички ҳаѐтини, сиѐсий раҳбариятнинг қуйи

бўғинлар билан муносабатлари тизимини йўлга қўйиш, «ҳокимиятга кириш»
мақсадида сиѐсий элитани тарбиялаш учун партиянинг ѐшлар ва аѐллар
қанотини шакллантириш заруратини англаб, шунга эришиб бормоқдалар ва ҳ.к.

Олиб борилган тадқиқот натижасида юзага келган фикр-мулоҳазалар

асосида ҳозирги кунда сиѐсий партиялар фаолиятининг самарадорлигини
оширишга қаратилган қуйидаги

таклиф

ва

тавсияларни

бериш мақсадга

мувофиқ ҳисобланади:

– биринчидан, бугун республикада фаолият кўрсатаѐтган сиѐсий партиялар

ўз дастурларида жамиятдаги муаммоларни ҳал қилишнинг, ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотларнинг муқобил йўлларини кўрсатиб бермаяпти. Шу боис улар ўз
дастурлари ва ҳаракат режаларини такомиллаштириб боришлари керак;

– иккинчидан, партиялар омма билан ишлашнинг илғор технологияларини

ўзлаштиришлари ва шу орқали ўз сафларини имкон қадар кенгайтириб
боришлари мақсадга мувофиқ бўлар эди. Мамлакатимиз фуқароларининг
аксарияти сиѐсий партиялар ҳақида фақат сайловлардан олдин эшитадилар.
Ваҳоланки, сиѐсий партиялар нафақат сайловлар даврида, балки кундалик
фаолияти давомида ҳам фуқаролар, ўз электорати билан мулоқотда бўлишлари
зарур;

– учинчидан, сиѐсий партиялар ўз сафларидаги илғор фикрловчи,

ташаббускор, фидойи кишилар доирасини кенгайтириб боришлари лозим. Икки
палатали парламентнинг самарали фаолият кўрсатиши айнан сиѐсий партиялар
етказиб берадиган кадрларга боғлиқ экан, демак ўзларининг парламентдаги
фракцияларининг фаолияти партияларнинг доимий диққат марказида бўлиши
лозим;


background image

25

– тўртинчидан, сиѐсий партиялар нафақат ўзаро рақобатлаша оладиган,

балки амалдаги ҳукумат сиѐсатига танқидий баҳо бера оладиган, муқобил
дастурлар ва ғояларни илгари сура оладиган даражага етишлари лозим;

– бешинчидан, қонунларни яратишда бевосита иштирок этган партия

фракциялари уларни амалга оширишда ҳам алоҳида ўрин тутмоқдалар. Бу
вазифани улар Олий Мажлис комиссияларининг аъзолари бўлган ўз вакиллари,
шунингдек жойлардаги бошланғич партия ташкилотлари орқали бажарадилар.
Ушбу мақсадда партияларнинг фаолияти қуйидаги йўналишларда янада кенгроқ
ташкил этилиши мумкин: а) қабул қилинган қонунни аҳоли орасида тарғиб ва
ташвиқ қилиш; б) аѐллар, ѐшлар иштирокида давра суҳбатлари ўтказиш; в)
қонундан бевосита манфаатдор бўлган аҳоли гуруҳлари ҳузурида учрашувлар
ўтказиш; г) илмий жамоатчилик ва манфаатдор шахслар иштирокида илмий-
амалий анжуманлар ўтказиш, д) тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал
қилишда кўмаклашиш ва ҳ.к.;

– олтинчидан, назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини ва парламент

назорати таъсирчанлигини ошириш керак, қонунларнинг жойларда ижро
этилиши юзасидан тайѐрланадиган тавсияларни ишлаб чиқишга доир ишларнинг
самарадорлигини, қабул қилинаѐтган қонунларни тарғиб қилиш ва уларнинг
мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш, оммавий ахборот воситаларида
кенг ѐритиш масалаларини кучайтириш мақсадга мувофиқ бўлар эди.


background image

26

IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Расулова Н. С.,

Бердиқулов С. Н

.

Сиѐсий

партиялар

фаолиятини

ривожлантиришда қонуннинг роли // Ўзбекистон Республикасида қонунчиликни
такомиллаштиришнинг долзарб муаммолари. Республика илмий-амалий
конференцияси материаллари. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2005. – Б. 49–51.

2.

Расулова Н. С. Ўзбекистон Республикасида партияларнинг ижтимоий-

сиѐсий фаолиятини янада жадаллаштириш истиқболлари // Жамоат
хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашнинг назарий-амалий
муаммолари. Илмий тўплам. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2006. – Б. 63–65.

3.

Расулова Н. С. Ўзбекистон Республикасида сиѐсий партияларнинг

вужудга келиши ва фаолияти // Ўзбекистон тарихини ўқитиш ва ўрганиш бўйича
материаллар. – Тошкент: Фан, 2007. – Б. 150–153.

4.

Расулова Н. С. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишда сиѐсий партияларнинг

роли // Ўзбекистон Республикаси суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштиришнинг
асосий йўналишлари. Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. –
Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2007. – Б. 162–165.

5.

Расулова Н. С. Ўзбекистон сиѐсий партияларининг ўз электорати

манфаати йўлида олиб бораѐтган ишлари // ЎзМУ хабарлари. – Тошкент, 2007. –
№ 1. – Б. 55–57.

6.

Расулова Н. С. Сиѐсий партияларнинг халқ ҳокимиятчилигини қарор

топтиришдаги роли // Ўзбекистон тарихини ўқитиш ва ўрганиш бўйича
материаллар. – Тошкент: Фан, 2008. – Б. 23–27.

7.

Расулова Н. С.

Ўзбекистон сиѐсий партияларининг ѐшлар билан олиб

бораѐтган ишлари // Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари. – Тошкент, 2008. – № 4.
– Б. 138–143.

8.

Расулова Н. С.

Қонунчилик жараѐнида сиѐсий партиялар фракциялари-

нинг фаоллашуви // Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ соҳасида амалга
оширилаѐтган ислоҳотлар: бугунги ҳолати, муаммо ва ечимлари. Республика
илмий-амалий конференцияси материаллари. – Тошкент: Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси, 2008. – Б. 269–275.

9.

Расулова Н. С.

Партия

кадрларининг

шаклланишида

партиявий

ўқитишнинг аҳамияти // Ўзбекистон тарихини ўқитиш ва ўрганиш бўйича
материаллар. – Тошкент: Фан, 2009. – Б. 226–233.

10.

Расулова Н. С

.

Сиѐсий партияларнинг парламент сайловига тайѐргарлик

кўриш ва уни ўтказишга оид фаолиятини молиялаштириш ҳамда уларнинг
маблағлардан фойдаланиши // Фуқаролик жамияти. – Тошкент, 2009. – № 3. –
Б. 25–26.

11.

Расулова Н. С

.

Альтернативные конкурентоспособные проекты и

программы политических партий // Фуқаролик жамияти. – Тошкент, 2010. – № 2.
– Б. 63–65.


background image

27

Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Расулова Нодира

Сардаровнанинг 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича
«Ўзбекистон Республикасида сиѐсий партияларнинг вужудга келиши ва
ривожланиши: муаммо ва ечимлар (1991–2008 йиллар)» мавзуcидаги
диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

демократик давлат, кўппартиявийлик, сиѐсий

партиялар, ѐшлар қаноти, аѐллар қаноти, электорат, сайлов, парламент,
фракция, партия кадрлари, сафлари ва ижтимоий таркиби, тарғибот-ташвиқот
ишлари, қонунчилик ташаббуси.

Тадқиқот объекти:

Ўзбекистон сиѐсий партиялари, уларнинг Олий

Мажлисдаги фракциялари.

Ишнинг мақсади:

Ўзбекистонда сиѐсий партияларнинг шаклланиш ва

ривожланиш жараѐнларини, уларнинг ижтимоий ҳаѐтда, сайлов тизимида,
парламентда тутган ўрнини тарихий нуқтаи назардан ўрганиш ва тегишли
хулосалар чиқариш.

Тадқиқот методлари:

тарихий-тадрижий таҳлил, тизимлилик, қиѐсий,

мантиқий, социологик, статистик усуллар.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

Ўзбекистонда сиѐсий

партияларнинг шаклланиш ва ривожланиш жараѐнлари мустақил монографик
тадқиқот даражасида илк бор тарихий нуқтаи назардан комплекс ўрганилган;
Ўзбекистон сиѐсий партияларининг ривожланиш тарихини даврлаштириш
бўйича муаллифлик концепцияси ҳамда «сиѐсий партия» тушунчасининг
муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган; Ўзбекистон сиѐсий тизимини ва сиѐсий
партиялар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган
хулосалар чиқарилиб, таклиф ва тавсиялар берилган.

Амалий аҳамияти:

Диссертация хулосалари сиѐсий партиялар, бошқа

жамоат бирлашмалари Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизими шароитида
партия ва жамоат қурилишини такомиллаштиришга қаратилган амалий
тадбирларни ишлаб чиқишда қўлланиши мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

диссертация

тадқиқотининг натижалари тўртта илмий мақола ва турли даражалардаги
илмий анжуманларда эълон қилинган, Тошкент давлат педагогика
университети ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ўқув
жараѐнида кенг фойдаланилмоқда.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

сиѐсий партиялар, бошқа жамоат

бирлашмалари, нодавлат ташкилотларнинг амалий фаолияти, олий ва ўрта
махсус таълим муассасаларининг ўқув жараѐни, илмий тадқиқот ишлари,
партия фракцияларининг парламент ичидаги фаолияти, тарғибот-ташвиқот
ишлари.


background image

28

РЕЗЮМЕ

диссертации Расуловой Нодиры Сардаровны на тему: «Возникновение

и развитие политических партий в Республике Узбекистан: проблемы и
решения (1991–2008 гг.)» на соискание ученой степени кандидата
исторических наук по специальности 07.00.01 – История Узбекистана


Ключевые слова:

демократическое государство, многопартийность,

политические партии, молодѐжное крыло, женское крыло, электорат, выборы,
парламент, фракция, партийные кадры, партийные ряды и их социальный
состав, агитационно-правовая работа, законодательная инициатива.

Объект исследования:

политические партии Узбекистана, их фракции в

Олий Мажлисе.

Цель работы:

изучение с исторических позиций процессов формирования

и развития политических партии Узбекистана, их места в общественной жизни,
в системе выборов, в парламенте.

Методы исследования:

историко-эволюционный анализ, системный,

сравнительный, логический, социологический, статистический.

Полученные результаты и их новизна:

впервые комплексно с

исторических

позиций

на

уровне

специального

монографического

исследования изучены процессы формирования и развития политических
партий в новейшей истории Узбекистана; разработана авторская концепция
периодизации истории развития политических партий республики и дается
авторское определение понятия «политическая партия»; сформулированы
научно обоснованные выводы, предложения и рекомендации, направленные на
совершенствование политической системы Узбекистана и деятельности
политических партий.

Практическая значимость:

результаты диссертационного исследования

могут быть использованы политическими партиями, иными общественными
объединениями при разработке практических мероприятий, направленных на
совершенствование партийного и общественного строительства в условиях
многопартийной системы Узбекистана.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

результаты

диссертационного исследования введены в научный оборот через четыре
научных статей и неоднократно докладывались на научных конференциях
различных уровней, активно используются в учебном процессе Ташкентского
государственного педагогического университета и Академии МВД Республики
Узбекистан.

Область применения:

практическая деятельность политических партий,

иных общественных объединений, негосударственных организаций, учебный
процесс в высших и средних специальных образовательных учреждениях,
научно-исследовательская

работа,

внутрипарламентская

деятельность

партийных фракций, агитационно-правовая работа.


background image

29

RESUME

Thesis of Rasulova Nodira Sardarovna on the scientific degree competition of

the doctor (philosophy) in history on speciality 07.00.01 – History of Uzbekistan on
the subject «Beginnings and development of political parties in the Republic of
Uzbekistan: problems and solutions (1991–2008 yy.)»

Key words:

democratic state, multi-party system, political parties, youth wing,

women’s wing, div of electors, elections, parliament, fraction, party personnel, party
ranks and their social structure, propaganda work, legislative initiative.

Subjects of the inquiry:

political parties of Uzbekistan, their fractions in the

Parliament.

Aim of the inquiry:

to study the processes of forming and development of

political parties of Uzbekistan, their place in the social life, in the system of
elections, in the parliament from the positions of history.

Methods

of

inquiry:

historical-and-evolutional

analyses,

system,

comparative, logical, social, statistical.

The results achieved and their novelty:

the processes of forming and

development of political parties in the newest history of Uzbekistan are fully
investigated for the first time from the positions of history on special monographic
level; the author’s conception of periodization of the history of political parties of
the republic is worked out and the author’s definition of the concept of «political
party» is given; the scientifically grounded conclusions and recommendations
aimed at perfection of the political system of Uzbekistan and activity of political
parties are formulated.

Practical value:

the results of the thesis can be used by political parties,

other public associations in developing of practical actions aimed at perfection of
party and social building in the condition of multi-party system of Uzbekistan.

Degree of embed and economic еffectivity:

results of the investigation were

put into scientific circulation through four scientific articles and repeatedly reported
at scientific conferences of different levels, are actively used in the educational
process of the Tashkent state pedagogical university and the Academy of the Ministry
of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan.

Sphere of usage:

practical activity of political parties, other public associations,

non-state organizations, educational process in higher and secondary special
educational institutions, scientific research work, intra-parliamentary activity of party
fractions, propaganda work.

Bibliografik manbalar

Расулова Н. С., Бердикулов С. Н. Сиёсий партиялар фаолиятини ривожлантиришда қонуннинг роли И Узбекистан Республикасида конунчиликни такомиллаштиришнинг долзарб муаммолари. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. - Тошкент: Узбекистан Республикаси ИИВ Академияси, 2005. - Б. 49-51.

Расулова Н. С. "Узбекистан Республикасида партияларнинг ижтимоий-сиёсий фаолиятини янада жадаллаштириш истиқболлари // Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашнинг назарий-амалий муаммолари. Илмий тўплам. - Тошкент: "Узбекистан Республикаси ИИВ Академияси, 2006. - Б. 63-65.

Расулова Н. С. "Узбекистан Республикасида сиёсий партияларнинг вужудга келиши ва фаолияти // "Узбекистан тарихини ўкитиш ва ўрганиш бўйича материаллар. - Тошкент: Фан, 2007. - Б. 150-153.

Расулова Н. С. Суд-ҳуқуқ тизимини ислох килишда сиёсий партияларнинг роли // "Узбекистан Республикаси суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштиришнинг асосий йўналишлари. Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. -Тошкент: "Узбекистан Республикаси ИИВ Академияси, 2007. - Б. 162-165.

Расулова Н. С. "Узбекистан сиёсий партияларининг ўз электората манфаати йўлида олиб бораётган ишлари // ЎзМУ хабарлари. - Тошкент, 2007. -№1,-Б. 55-57.

Расулова Н. С. Сиёсий партияларнинг халқ хокимиятчилигини қарор топтиришдаги роли // Узбекистан тарихини ўкитиш ва ўрганиш бўйича материаллар. - Тошкент: Фан, 2008. - Б. 23-27.

Расулова Н. С. "Узбекистан сиёсий партияларининг ёшлар билан олиб бораётган ишлари // Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуклари. - Тошкент, 2008. - № 4. -Б. 138-143.

Расулова И. С. Қонунчилик жараёнида сиёсий партиялар фракциялари-нинг фаоллашуви // Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар: бугунги ҳолати, муаммо ва ечимлари. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. - Тошкент: Узбекистан Республикаси ИИВ Академияси, 2008. - Б. 269-275.

Расулова И. С. Партия кадрларининг шаклланишида партиявий ўқитишнинг аҳамияти // Узбекистан тарихини ўқитиш ва ўрганиш бўйича материаллар. - Тошкент: Фан, 2009. - Б. 226-233.

Расулова И. С. Сиёсий партияларнинг парламент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга оид фаолиятини молиялаштириш ҳамда уларнинг маблағлардан фойдаланиши // Фуқаролик жамияти. - Тошкент, 2009. - № 3. -Б. 25-26.

Расулова И. С. Альтернативные конкурентоспособные проекты и программы политических партий // Фукаролик жамияти. - Тошкент, 2010. - № 2. - Б. 63-65.