ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ
Қўлѐзма ҳуқуқида
УДК: 892 (536)
ББК:83.3
А –90
САЙДАЗИМОВА УМИДА ТЎРАХАНОВНА
“ХОН КИЛ ДОН ҲАҚИДА ҚИССА”
–
ЎРТА АСР КОРЕЙС НАСРИНИНГ
НАМУНАСИ
(типология, жанр хусусиятлари ва эпик мотивлар масаласи)
10.01.06 - Осиѐ ва Африка халқлари адабиѐти
Филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш
учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент - 2011
2
Иш Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Хорижий шарқ мамлакатлари
адабиѐти кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар:
санъат фанлари номзоди, доцент
Ким Виктория Никифоровна
Расмий оппонентлар:
филология фанлари доктори,
профессор
Ҳасанов Саидбек
филология фанлари номзоди, доцент
Зиямухамедов Жасур
Тошпўлатович
Етакчи ташкилот:
Ўзбекистон Миллий университети
Ҳимоя Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги ДК 067.70.02
рақамли кенгашнинг йил «___» __________ соат_____ да ўтадиган мажлисида
бўлиб ўтади. Манзил: 7000047, Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 25- уй.
Диссертация билан Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Асосий
кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат йил «____» ____________ да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
филология фанлари
илмий котиби
номзоди, доцент
Х.З.АЛИМОВА
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги
. Юртимиз мустақилликка эришганидан сўнг
Ўзбекистон Республикасининг ривожланган Шарқ мамлакатлари билан иқтисодий,
ижтимоий, маданий, сиѐсий ва илмий соҳалардаги алоқалари ривожланиб бормоқда,
шу билан бирга, маданий алоқаларнинг кенгайиши учун имкониятлар яратилмоқда.
Ўтган аср давомида шарқшунослар томонидан Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари
адабиѐти кенг ўрганилгани ҳолда,
Жануби-шарқий Осиѐ ва Узоқ Шарқ мамлакатлари
адабиѐтининг ўрганилиши нисбатан суст кечмоқда
.
Мустақиллик шароитида Япония,
Корея, Хитой ва бошқа мамлакатлар адабиѐти бўйича илмий тадқиқотлар кўламининг
кенгайтирилиши шарқшунос-филологлар олдида турган долзарб масалалардан
биридир. Шу ўринда Президент И.А.Каримовнинг қуйидаги сўзларини келтириш
жоиз: «...бошқа соҳалар қатори адабиѐт соҳасида ҳам алоқаларни кучайтириш зарур.
Мен бу борада Ғарб билан бирга Шарқ мамлакатлари, жумладан, Япония, Хитой,
Жанубий Корея билан, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Кувайт каби араб
давлатлари
билан
алоқаларни
кучайтиришни
тавсия
этган
бўлардим»
1
.
Юртбошимизнинг бу сўзлари шарқшунос олимлар зиммасига жаҳон адабиѐтининг
сара асарлари билан ўзбек китобхонини таништириш ҳамда мамлакатимиз олий ўқув
юртларида таълим олаѐтган истеъдодли ўғил-қизларни мана шу машаққатли ишга
жалб этиш, бу масаланинг ечими билан бевосита боғлиқ бўлган ташкилий-амалий
вазифаларни ҳал қилиш масъулиятини юклайди.
Тошкент давлат шарқшунослик институтида сўнгги ўн йиллар мобайнида
Шарқдаги тарихий-адабий жараѐнни яхлит, тизимли ўрганишга йўналтирилган қатор
тадқиқотлар амалга оширилди. Хусусан, Шарқ халқлари адабиѐти соҳасида олиб
борилаѐтган тадқиқотлар “Шарқ халқлари адабиѐти” фундаментал ишини яратиш
мақсадида амалга оширилмоқда. Бу, ўз навбатида ўзбек тадқиқотчилари олдига қатор
муҳим ва мураккаб вазифаларни қўймоқда.
Миллий адабиѐтларнинг ўзига хос типологик хусусиятларини ўрганиш,
шунингдек, умуман шарқ халқлари адабиѐтига хос бўлган муштарак жиҳатларнинг
ўрганилиши умумбашарий маданият тизимида Шарқу Ғарб муносабати сингари
долзарб масалага ҳам таъсир кўрсатиши табиийдир. Шу маънода ўзбек
шарқшуносларининг тадқиқотлари замонавий Шарқ насрий адабиѐти ва янги роман
жанри фақат Ғарб намуналари таъсирида юзага келди, деган анъанавий қарашлардан
бирмунча фарқ қилади
2
. Ўзбек шарқшунослари ўзларининг ишларида Ғарб таъсири
ҳар доим ҳам муайян бир халқ адабиѐтининг миллий хусусиятини белгиловчи моҳият
касб этмаслигини кўрсатишга ҳаракат қилмоқдалар
3
. Ана шу йўналишда корейс насри
хусусиятларини ўрганиш, унинг шаклланиш ва тараққиѐт омилларини аниқлаш ўзбек
олимлари зиммасига ҳам муайян илмий вазифаларни юклайди. Ўрта аср корейс
насрининг жанрлар таркиби ва бадиий хусусиятларини тадқиқ этиш ана шу маънода
долзарб илмий муаммолардан биридир. Жумладан, корейс халқининг ўзбеклар
“Алпомиш”и сингари севиб мутолаа қилинадиган ва адабий мерос сифатида
ардоқланиб келинаѐтган “Хон Кил Дон ҳақида қисса” асарининг илмий-бадиий
1
Каримов И.А. Адабиѐтга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор. - Т.: Ўзбекистон, 2009. – Б. 33.
2
Ибрагимов Н. Арабский средневековый книжный эпос. – Т.: Фан, 1994; Мухтаров Т.А., Саттиев А.И.,
Шамусаров Ш.Г. Очерки средневековой арабской прозы.- Т.: Фан, 1992.
3
Мухтаров Т. Арабская средневековая новелла. – Т.: Узбекистан, 2004; Шомусаров Ш. Араб-ўзбек фольклор
алоқалари: (тарихий-қиѐсий таҳлил). – Т.: Фан, 2002; Зиямухамедов Ж. Ўрта аср новеллалари. –Т.:Х/Т
“QUDRAT-PRINT”, 2010.
4
таҳлил этилиши ўрта аср корейс адабиѐти ҳақидаги кўпгина назарий муаммоларга
ойдинлик киритилишига олиб келади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
. Ўрта асрлар корейс адабиѐти Корея
Республикасининг ўзида ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб тизимли равишда
ўрганила бошланди. Хусусан, корейс адабиѐтшунослари Ко Жон Ок, Лю Чхан Сон
тадқиқотларида корейс адабиѐтининг алоҳида жиҳатлари, яъни уни даврлаштириш ва
жанрлар тизими хусусида сўз боради
4
. Аммо бугунги кунга келиб бу тадқиқотларга
аниқлик киритилиши, уларда баѐн этилган умумий тавсифий жиҳатларни
ривожлантириш ва бадиий асарлар таҳлилини чуқурлаштиришга илмий эҳтиѐж
сезилмоқда.
Корея адабиѐтининг муайян масалалари рус корейсшунос олимлари томонидан
ҳам таҳлилга тортилган. Хусусан, Д.Д. Елисеев билан бир қаторда Россия
Федерацияси ФА Шарқшунослик институти Санкт-Петербург бўлимининг ходимлари
М.И. Никитина, А.Ф. Троцевичлар ХХ асрнинг 60-йилларида биринчилардан бўлиб
ѐзма адабий ѐдгорликларни нашрга тайѐрлаш борасида жиддий ҳаракат бошлашган.
Бу ҳаракатнинг натижаси сифатида Корейс адабиѐти тарихи, шунингдек, корейс ўрта
аср адабиѐти
5
бўйича бир қатор тадқиқотлар юзага келди. Россиялик корейсшунос
олим Д.Д. Елисеевнинг “Ўрта аср корейс новелласи” номли монографиясида
кўтарилган муаммоларнинг кўлами эса пхэсол жанри ҳақиқатан корейс
адабиѐтшунослигида катта қизиқиш уйғотганлигидан дарак беради
6
.
Жумладан, ХХI аср бошларида А.Ф. Троцевич Санкт-Петербург университети
Шарқшунослик факультетида 1952 йилдан 2002 йиллар давомида ўқиган маърузалари
асосида ўрта аср корейс адабиѐти бўйича ўқув қўлланма яратилди
7
. Қўлланмага илова
қилинган ўрта аср корейс адабиѐти хрестоматияси алоҳида қимматга эга.
ХХ асрнинг 60-йилларида корейс тадқиқотчилари ва россиялик корейсшунослар
ўртасида корейс адабиѐтини даврлаштириш масаласи долзарблик касб этган. Зотан,
корейс адабиѐтини даврлаштириш масаласида асосий мезон сифатида сулолалар
даври диққат марказида тутилган. Хусусан, рус адабиѐтшунослари М.Н. Никитина,
А.Ф. Троцевич тадқиқотларида корейс адабиѐтини даврлаштириш ва асосий адабий
жанрлар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берилган бўлиб
8
, улар
корейс адабиѐтшунослари томонидан таклиф этилган корейс адабиѐти тарихини
даврлаштириш бўйича мулоҳазаларни инкор этишган. Бироқ, шу билан бирга,
А.Ф.Троцевич хулосавий фикр тарзида корейс адабиѐтини даврлаштиришда яна
анъанавий усулга мурожаат қилиб, корейс адабиѐти тарихини сулолалар тарихи
бўйича даврларга бўлганлиги кузатилади
9
.
Мустақиллик шарофати туфайли Ўзбекистон Республикаси билан Жанубий
Корея ўртасида ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий ва маданий алоқалар фаоллашганидан
сўнг ўзбек шарқшунослари учун корейс адабиѐти муаммолари билан жиддий
4
Ко Жон Ок «О корейских сорхва» – Пхеньян, 1972; Елисеев Д.Д. «Новелла корейского средневековья»
(М.,1977).
5
Никитина М.И., Троцевич А.Ф. Очерки истории корейской литературы до XVI в. –М.: Наука, 1969; Елисеев
Д.Д. Новелла корейского средневековья. –М.: Наука, 1977; Еременко Л., Иванов В. Корейская литература:
краткий очерк. – М.: Наука, 1964.
6
Елисеев Д.Д. Новелла корейского средневековья. –М.: Наука, 1977.
7
Троцевич А.Ф. История корейской традиционной литературы (до XX в.): Учебное пособие. – СПб;
Издательство СПбГУ, 2004.
8
Никитина М.И., Троцевич А.Ф. Очерки истории корейской литературы до XIV в. –М.: Наука, 1969; Троцевич
А.Ф. История корейской традиционной литературы (до XX в.): Учебное пособие. –СПб, Издательство СПбГУ,
2004.
9
Бу ҳақда тадқиқотнинг 1- боби, 1.1. фаслида батафсил тўхталамиз
5
шуғулланиш имконияти туғилди. Корея халқи, унинг маданияти, санъати ва
адабиѐтига бўлган қизиқиш 1993 йили Тошкент давлат шарқшунослик институтида
Кореяшунослик факультетининг очилишига асос бўлди. Натижада Ўзбекистонда
корейс тилшунослиги бўйича номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди
10
,
луғатлар
11
ва ўқув қўлланмалар
12
яратилди. Бироқ замонавий корейс адабиѐтининг
шаклланишида бош омил бўлган ўрта аср корейс адабиѐти бугунги кунга қадар
корейсшунослар томонидан монографик планда етарли даражада илмий тадқиқ
этилмаган.
Корея адабиѐти тадқиқига бағишланган корейс адабиѐтшунослари, рус ва ўзбек
корейсшунослари тадқиқотлари таҳлили шуни кўрсатадики, ўрта аср корейс адабиѐти
насри, хусусан, ушбу даврда яратилган “Хон Кил Дон ҳақида қисса” асарининг ўзига
хос хусусиятлари, бу давр жанрлари тараққиѐти, қиссанинг бадиий-ғоявий
жиҳатлари, тадқиқ этилаѐтган асарнинг композицион ва сюжет тузилиши, асардаги
фольклор элементлари махсус монографик планда тадқиқ этилмаган. Бинобарин,
“Хон Кил Дон ҳақида қисса” мисолида ўрта аср корейс насрини ўрганиш бу давр
адабиѐтида ифодаланган асосий мавзулар, мотивлар, яратилган асарларнинг бадиияти
юзасидан муҳим хулосалар чиқариш учун асос бўлади.
Диссертация ишининг илмий
-
тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация Тошкент давлат шарқшунослик институти илмий ишлари
режаси асосида бажарилган бўлиб, Осиѐ ва Африка халқларининг адабиѐтини
ўрганишда адабий жараѐннинг қиѐсий-типологик таҳлили, шарқ халқлари фольклори
ва адабий алоқалари ҳамда ўзаро таъсирини аниқлаш соҳасидаги илмий-тадқиқот
ишлари режалари билан боғлиқ. Тадқиқот, шунингдек, Жанубий Корея
Республикасининг “Корея Фаундейшен” номли гранти доирасида амалга оширилди.
Диссертация мавзуи Тошкент давлат шарқшунослик институти Илмий кенгаши
томонидан 2006 йил 27 апрелда (8-сон баѐннома) тасдиқланган.
Тадқиқотнинг мақсади
ўрта асрлар корейс насри спецификаси ва унинг
жанрлари тараққиѐти масалаларини тадқиқ этиш, “Хон Кил Дон ҳақида қисса” асари
мисолида ўрганилаѐтган давр корейс насрига хос асосий мотивлар, ғоявий-эстетик
қарашлар ва айрим бадиий хусусиятларни таҳлил этишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари
. Тадқиқотнинг асосий мақсадидан келиб чиқиб,
қуйидаги вазифалар белгиланди:
– корейс адабиѐти тарихига оид илмий манбаларни таҳлил этиш ҳамда корейс
адабиѐтининг юзага келиши ва тараққиѐти тарихини даврлаштириш масалаларига
ойдинлик киритиш;
– ўрта аср корейс насрида қисса жанрининг вужудга келиши омилларини
белгилаш ҳамда бу давр қисса жанрининг асосий хусусиятларини тавсифлаш;
–
сосол
туркумига кирувчи ўрта аср корейс насрий адабиѐти жанрлар таркибини
ўрганиш ва шу асосда корейс адабиѐти тарихини даврлаштириш тамойилларини
белгилаш;
10
Тен Ю.П. Суперсегментные свойства сигментных единиц и их соотношения - проблема общего и частного
языкознания (на метериалах корейского языка): Автореферат дис. ... канд. филол. наук. - Ташкент, 2005; Ким
Н.Д. Грамматическая и функционально-семантическая природа главных членов предложения в корейском
языке: Автореферат дис. ...канд. филол. наук. – Ташкент, 2006; Де Юн Хи. Языковая ситуация корейцев
Узбекистана: Автореферат дис. ... канд. филол. наук. - Ташкент, 2008.
11
Каримов А.А., Ким Е.В., Пан Л.А. Қисқача корейсча-ўзбекча луғат – Тошкент, 2009; Ким О.А., Шокирова Н.
Грамматик конструкция луғати. – Тошкент, 2009.
12
Ким О.А., Шокирова Н., Миркомилова М. Корейс тили. – Тошкент, 2009.
6
– “Хон Кил Дон ҳақида қисса” асарининг сюжет ва композицион тузилишини
тадқиқ этиш;
– “Хон Кил Дон ҳақида қисса” асаридаги фольклор унсурлар ва эпик мотивлар
ўрнини аниқлаш.
Тадқиқот объекти
ни ўрта аср корейс адабиѐтининг умумий типологик
хусусиятларини тўла акс эттирувчи
сосол
наср жанри ташкил қилади.
Тадқиқот предмети
“Хон Кил Дон ҳақида қисса” (Пхеньян, 1974) асари ва
унинг Сеул коллекциясидаги ксилограф нусхаси (қадимги корейс қиссалари
матнларининг фототипик нашрлари (Сеул, 1959))дир.
Тадқиқотнинг методологик ва назарий асослари.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А. Каримовнинг миллий истиқлол мафкурасини акс эттирган асарлари
тадқиқотнинг методологик асосини ташкил қилади. Диссертацияда қўйилган мақсад
ва вазифаларни ѐритишда Ко Жон Ок, Лю Чхан Сон, Чжу Ю Гуан каби корейс,
В. Жирмунский, Н. Конрад, Б. Рифтин, Д. Лихачѐв, Н. Никулин, С. Неклюдов,
М.Н. Никитина, А.Ф. Троцевич, Д.Д. Елисеев, Л. Еременко, В. Иванов каби рус ва
Н.И. Ибрагимов, Т.А. Мухтаров, Ж.Т. Зиямухамедов каби ўзбек олимларининг
ишларига асосланилди, хусусан, мавзуга доир айрим тадқиқот ва мақолалардан
фойдаланилди. Тадқиқот ишида ўрни билан “
조선어
연구
” (“Корейс тилини илмий
тадқиқ этиш масалалари”) (Пхеньян, 1949), Ким Тхэ Жуннинг “
조선
소설사
” (“Корейс
адабиѐти (қиссалари) тарихи”) (Пхеньян, 1972)
тадқиқотларига мурожаат қилинди.
Тадқиқот методлари
. Таҳлил усули сифатида тарихий-қиѐсий ва қиѐсий-
типологик методлар белгиланди.
Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар
:
1. Корейс адабиѐтига оид илмий тадқиқот ва бадиий манбаларда корейс адабиѐти
уч тамойилга кўра даврлаштирилади: а) сулолалар тарихи асосида; б) асрлар асосида;
в) олтита давр асосида: илк, шаклланиш, шиддатли тараққиѐт, равнақ даври, жадал
ривожланиш, тушкунлик.
2. Корейс адабиѐти тараққиѐтини умумий типологик тамойилларга асосланиб,
бешта тарихий даврга ажратиш мақсадга мувофиқ. Албатта, бу даврлар қатъий
чегарага эга эмас.
3. Учта йирик диний фалсафий йўналиш – конфуций, даосизм, буддизм
ўртасидаги тафовутларга қарамасдан ўрта аср корейс адабий асарларида мазкур
таълимотларнинг синтези кузатилади.
4. “Хон Кил Дон ҳақида қисса” фольклорга хос сюжет ва халк эпик қиссалари
услублари асосида яратилгант
чон
асардир.
Чон
асар ўрта аср корейс насрига хос
бўлиб, бунда қисса материалининг характерига эмас, балки қиссанинг предмети
бўлган қаҳрамоннинг ажойиб фаолиятига ишора қилинади.
5. “Хон Кил Дон ҳақида қисса” қаҳрамони барча халқлар фольклорида
кузатиладиган тарихий шахснинг кейинчалик бадиий адабиѐтга образ сифатида
кўчиш намунасидир.
6. Ўрта аср корейс қиссалари қуйи табақадан келиб чиққан ѐки қандайдир ҳаѐтий
сабабларга кўра мансабидан айрилган инсоннинг бош қаҳрамонга айланиши билан
характерланади.
Ишнинг илмий янгилиги:
–
диссертацияда илк бор
ўрта аср корейс насри намунаси
“Хон Кил Дон ҳақида
қисса” асарининг ўзига хос хусусиятлари, бу давр жанрлари тараққиѐти, қиссанинг
бадиий-ғоявий жиҳатлари, композицион ва сюжет тузилиши, асардаги фольклор
элементлари махсус монографик планда тадқиқ этилди;
7
– мазкур тадқиқотда ўрта аср корейс насри намунаси ҳисобланган сосол
туркумига кирувчи қисса жанрининг тадрижий ривожланиши ва асосий хусусиятлари
кўрсатиб берилди;
– “Хон Кил Дон ҳақида қисса” асари мисолида ўрта аср корейс қиссаларининг
сюжет чизиғи ва композицион тузилиши ўрганилди;
– корейс адабиѐтининг тараққиѐт босқичларини даврлаштириш бўйича
тавсиялар берилди;
– “Хон Кил Дон ҳақида қисса” асари мисолида ўрта аср корейс қиссасининг
пайдо бўлишида фольклор ва эпик мотивларнинг ўрни очиб берилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти
. Тадқиқот
мамлакатимизда корейс адабиѐти тарихи бўйича амалга оширилаѐтган илк тадқиқот
бўлганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси корейсшунослигида ўрганилаѐтган
мавзу бўйича янги саҳифа очилади. Тадқиқот хулосалари ўрта аср корейс насрини,
умуман корейс адабиѐтини комплекс тарзда ўрганишга муайян ҳисса қўшади.
Тадқиқот натижалари Филология ва тилларни ўқитиш (корейс тили ва адабиѐти)
таълим йўналиши ва Адабиѐтшунослик (корейс адабиѐти) таълим мутахассислиги
бўйича таҳсил олувчи талабаларга “Асосий ўрганилаѐтган тил (Корея) адабиѐти”,
“Мутахассисликнинг назарий масалалари” фанларини ўқитишда қўшимча манба
вазифасини ўтайди. Тадқиқот материаллари, шунингдек, корейс адабиѐти масалалари
бўйича тадқиқот олиб бораѐтган изланувчилар ва магистрантлар учун йўналиш
бериши мумкин. Диссертация Шарқ мамлакатлари адабиѐти академик тарихини,
хусусан, корейс адабиѐти тарихи бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалар яратишда
қўлланилиши мумкин. Иш материаллари ва хулосалари корейс адабиѐти тарихи
ҳамда ўрта аср Шарқ адабиѐти бўйича махсус курслар ўқишда ўқув материали
сифатида фойдалидир.
Натижаларнинг жорий қилиниши
. Мазкур илмий тадқиқот иши бўйича
корейсшунослик масалаларига бағишланган республика ва халқаро илмий
анжуманларида, жумладан, Тошкент давлат шарқшунослик институти профессор-
ўқитувчиларининг
“Шарқшуносликнинг долзарб муаммолари” (2006 йил 1-2
февраль), Корея Фаундейшен фонди томонидан ўтказилган корейсшуносларнинг
халқаро “Содействие развитию корееведения в СНГ: проблемы и решения ” (2006 йил
31март-1 апрель) конференциясида, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика
университетида ўтказилган “История корейского языка и литературы в Узбекистане”
(2006 йил 18 октябрь), Қозоғистон Республикаси Қозоғистон Миллий
Университетида ўтказилган “The Interaction between Korean and Central Asian cultures”
(2006 йил 4-5 июль) илмий-амалий ва йиллик анжуманларида маърузалар қилинган.
Ишнинг синовдан ўтиши
. Тадқиқот натижалари диссертантнинг бакалавр
йўналишида “Корейс адабиѐти тарихи”, “Ўрта аср корейс насри” ва магистратура
мутахассислигида “Пхэсол” (танлов фан) каби фанларни ўтиш жараѐнида синовдан
ўтган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги
. Илмий тадқиқот мавзуи бўйича 9 та
мақола (жумладан, шулардан иккитаси чет элда) нашр қилинган. Диссертация
натижалари корейс адабиѐти бўйича рус ва ўзбек тилларида ҳаммуаллифликда чоп
этилган иккита ўқув қўлланмада ҳам ўз ифодасини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми
. Тадқиқот кириш, уч боб, хулоса,
фойдаланилган манба ва адабиѐтлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг умумий
ҳажми 150 саҳифадан иборат. Тадқиқотга 179 та манба ва адабиѐт жалб этилган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
8
Тадқиқотнинг
Кириш
қисмида мавзунинг долзарблиги, ўрганилиш даражаси,
илмий янгилиги, мақсад ва вазифалари, тадқиқот манбаи, илмий-назарий ва амалий
аҳамияти, жорий қилинган ишлар ва диссертациянинг тузилиши ҳақида маълумот
берилган.
Диссертациянинг биринчи боби “
Ўрта аср корейс насрини даврлаштириш ва
жанрлар таркиби масалалари”
деб номланиб, унинг
“Ўрта аср корейс насрининг
жанрлар таркиби”
фасли ўрта аср корейс адабиѐтини даврлаштириш масалаларига
бағишланган. Ўрта аср корейс адабиѐтини ўрганган корейс олимлари ўз адабиѐти
тарихини даврлаштиришда бир неча тамойилга асосланадилар.
Биринчи тамойил
корейс адабиѐти тарихини даврлаштиришда сулолалар
бўйича ѐндашилганлиги билан характерланади. Ким Тхэ Жун, Юн Се Пхѐн
13
, Тон
Гин Хун
14
нинг ишларида мазкур тамойилга асосланганлиги кузатилади. Тон Гин
Хун буни тан олмаса ҳам, унинг таснифида ҳар бир адабий давр у ѐки бу сулоланинг
ҳукмронлик даври билан айнан мос келади (масалан, X-XIV асрларда Корѐ, XV-XIX
асрларда Ли сулолалари ҳукмронлиги тарзида).
Иккинчи тамойил
адабий жараѐнларни асрларга кўра даврлаштиришни назарда
тутади. Масалан, ХХДР ФАнинг Тил ва адабиѐт институти томонидан чоп этилган
“Корейс адабиѐтининг умумий тарихи” асарида мана шу тамойилга асосланилган
15
.
Бунга кўра адабий жараѐннинг узвийлигига тўла амал қилинмайди. Адабиѐт тарихи
эса хронологик жиҳатдан бир-бирига яқин ѐзувчилар ижодига боғлиқ ҳолда
таснифланади.
Учинчи тамойил
жанубий кореялик адабиѐтшунос Пак Сон И томонидан
таклиф қилинган бўлиб, олим корейс насри тарихини олтита, яъни, илк, шаклланиш,
шиддитли тараққиѐт, равнақ даври, жадал ривожланиш, тушкунлик каби даврларга
ажратган
16
.
Замонавий корейс адабиѐтшуносларининг тадқиқотларида, адабиѐт тарихини
Кореянинг иқтисодий ва сиѐсий тарихи босқичлари билан мувофиқлаштиришга
интилиш сезилади. Улар даврлаштиришда адабий жараѐнларнинг таҳлили ѐки унинг
ўзига хос хусусиятлари, белгиларига эмас, аксинча, адабиѐт билан у ѐки бу даражада
боғлиқ бўлган ҳодисаларга асосланишган. Бироқ адабий жараѐнни даврлаштириш
масалалари мамлакат тарихининг даврлаштирилиши билан тўла мос келиши мумкин
эмас, чунки адабиѐт халқ тарихининг бевосита эмас, балки бадиий тасвирий
воситалар орқали намоѐн бўладиган аксидир. Санъатнинг алоҳида тури саналадиган
бадиий адабиѐт ўз специфик хусусиятлари ва ички қонуниятларига эга.
Фикримизча, ўрта аср корейс адабиѐти тарихини мамлакат адабиѐтининг ўзига
хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда адабиѐт тараққиѐтининг умумий
типологик тамойилларига асосланиб даврлаштириш мақсадга мувофиқдир. Зотан,
академик Д.С. Лихачѐв асосли таъкидлаганидек, теварак-атрофдаги оламни, энг
аввало инсонни тушуниш ва тасвирлаш мезони адабиѐтнинг тарихий бўлиниши учун
асос бўла олади. Оламни тушуниш ва уни бадиий тасвирлаш методларининг
ўзгариши, адабиѐтда инсон, табиат, турмуш тасвирининг ўзгаришига олиб келади.
Дарҳақиқат, бу ўзгаришлар, адабиѐт тараққиѐтида даврлар алмашинуви рўй
13
윤셰편. 이시대의 한국 문학사 발달과 쟝리. 평양
. 1984 (Юн Се Пхѐн. Ли сулоласи даври корейс адабиѐти
тараққиѐти тарихи ва жанрлар ҳақида. –Пхеньян, 1984.)
14
동근훈. 한국문학사의 시대 구분. 평양. 문학 연구.
1980 65-77
쪽
. (Тон Гин Хун. Корейс адабиѐти тарихини
даврлаштириш ҳақида / Мунхак Ёнгу/ - Пхеньян, 1980. - №4. - С.65-77.
15
한국문학사 1. 평양
. 1959. (Корейс адабиѐти умумий тарихи. –Пхеньян, 1959.Т.1. )
16
박 송의. 한국 고대소설. 서울. 1981. 32쪽.
(Қадимги корейс насри тарихи. –Сеул, 1981. –С 32.)
9
берганини билдиради
17
. Айнан ана шу нуқтаи назардан ўрта аср корейс адабиѐти
тараққиѐтини бошқа адабий даврлар билан қиѐсий ўрганиш муҳим аҳамиятга молик.
Ўрта аср корейс адабиѐти тарихининг асосий хусусиятлари, ундаги инсон ва
табиат тасвирларидаги ўзгаришларни эътиборга олган ҳолда ўрта аср корейс адабиѐти
тарихини қуйидагича даврлаштириш мумкин:
1. Нотиқлик даври – ѐзма манбалар сақланиб қолмаганлиги сабабли шартли
равишда шундай номланди (энг қадимги даврдан X асргача).
2.
Расмий ва норасмий тарихий ѐдномаларга фольклор, сюжетли
материалларнинг киритилиш даври ( XI-XIV асрлар).
3. Воқеликни бадиий тўқималар орқали тасвирлаш даври ( XIV-XVI асрлар).
4. Пхэсол адабиѐтининг жадал ривожланиш даври ( XVI-XVIII асрлар).
5. Маърифатпарварлик даври (XVIII-XIX).
Ўрта аср корейс адабий жараѐнида муҳим аҳамиятга молик бир қатор
ѐдгорликлар мавжуд. Ким Бу Сик (1075-1152)нинг “
삼국사
” “Уч давлатнинг тарихий
ѐзувлари” тарихий асари шулар жумласидандир. Асар 1145 йили ѐзилган бўлиб,
расман тарихий асар деб тан олинган. Бу даврда Кореяда тарихий асарлар “
첩사
”
чопса
“расмий тарих” ва “
야사
”
яса
“норасмий тарих” каби иккита гуруҳга бўлинган.
Ҳукмдорнинг буйруғига кўра, қадимги хитой фольклор намунаси хисобланган
Син Цянь (Шицэн, I асрнинг боши) асосида яратилган ушбу асарда Ким Бу Сик
Силла, Пэкче
,
Когурѐ ва Бирлашган Силла давлатларининг тарихини тасвирлаган.
Конфуций идеаллари асосида тарбия кўрган собиқ давлат арбоби Ким Бу Сик,
муаллифнинг вазифаси авваламбор асарнинг маънавий таъсирида, деб билган.
Асардаги инсон образларининг яратилишида муаллифнинг идеал ҳоким ва идеал
фуқаролар ҳақидаги тасаввурлари асос бўлган. Бу асар қаҳрамони давлат ишларида
фаол иштирок этадиган тарихий шахсдир. Ким Бу Сик тарихни халқ ривояти ва
афсоналари асосида “қайта яратар” экан, беихтиѐр, ўзи истамаган ҳолда фольклор
унсурларининг тарихий асарларга кириб келишига сабабчи бўлган.
Иккинчи, йилномаларга хос жиҳат эса Конфуций таълимоти билан боғлиқ
бўлиб, қаҳрамон тахтга ўтирганидан сўнг кўпроқ намоѐн бўлади. Бунда қаҳрамон
Конфуций идеалларига мувофиқ равишда доно ва инсонпарвар ҳоким, “халқнинг
отаси” сифатида гавдаланди. Шундай қилиб, образларнинг қаҳрамон типи
яратилишига халқ оғзаки ижоди, доно ва инсонпарвар типи намоѐн бўлишига эса
доимо ўз давлатига содиқ бўлган давлатбоши ва фуқарога ҳам тегишли бўлган
Конфуций таълимоти таъсир қилган.
Ким Бу Сикнинг асари бадиий анъаналарни давом эттирувчи
чопса
расмий
тарих турига мансубдир. “
삼국화
” “Уч давлат ҳақида ривоят” асари
яса
“норасмий
тарих” типидаги илк асардир. Мазкур асарнинг муаллифи Ким Ирѐн Ким Бу Сикдан
фарқли ўлароқ, ўз олдига халқ хотираси тарихининг ажралмас бир қисми бўлиб
сақланиб келаѐтган нарсаларни, яъни давлат асосчилари – “оддий фуқаро”, “ғайри
оддий”, “ажойиб” /
왕
/
ван
ларнинг туғилиши, шаҳарларнинг қурилиши, ажойиб ҳамда
ғаройиб ҳодисалар ҳақида ривоят-афсоналарни йиғиш, тўплаш ва ѐзиб олишни
вазифа қилиб қўйди. Бироқ мазкур давр учун характерли бўлган ѐдгорликларнинг
турли таснифига қарамасдан, уларда инсонни, ҳақиқатни тасвир этиш тамойили бир
хилдир. Асарларда инсон тарихий шахс сифатида акс эттирилади. Бизнинг
17
Лихачѐв Д.С. Культура Руси времен Андрея Рублева и Епифания Премудрого. –М., –Л., 1962; Его же.
Исследования по древнерусской литературе. –Л.: Наука,1986.
10
наздимизда, асарлардаги ҳодисалар ҳужжатлар билан далилланган бўлмаса-да,
муаллиф учун тарихий фактдир.
XIV аср охири XVI асрнинг бошларида сулолаларнинг алмашиши, тахт учун
кураш билан боғлиқ воқеалар ернинг давлат мулки сифатида тартибга солиниши ва
марказлаштирилган ҳокимиятнинг мустаҳкамланиши билан якунланди. Маданий
ҳаѐтда ҳам катта ўзгаришлар бўлди: 1443 йилда хунмун чэнъим миллий фонетик
ѐзуви кашф этилди. Бу ѐзув ханмунни
18
истеъмолдан чиқара олмаса-да (ханмун XIX
асргача мавжуд бўлган), корейс сўзлашув тилини ѐзиб олиш имконияти пайдо бўлди.
Худди шу даврда ҳарф териш йўли билан китоб босиш кенг қўлланила бошлади.
Буларнинг ҳаммаси она тилида ҳам наср, ҳам назмнинг ривожланишига ижобий
таъсир кўрсатди. Бу жараѐнларнинг амалга ошишида адолатпарвар ҳукмдор қирол
Сежонгнинг хизмати катта бўлди.
XIV–XVI асрлар
пхэсол
адабиѐтининг жадал ривожланиши билан характерланади.
Пхэсол хитой тилидаги ўрта аср корейс насрий адабиѐтининг кичик туридир
19
. Пхэсол
ўз ичига новелла, латифа, ривоят, очерк, адабий хабар каби жанрларини қамраб олади.
Пхэсол жанрлари корейс бадиий насрининг ривожланишига сезиларли туртки бўлди ва
уларнинг таъсири кеч ўрта асрлар охиригача давом этди. Афсуски, бу асарлар ҳозирги
кунга қадар етарлича тадқиқ қилинмаган
20
.
Пхэсол
атамаси Хан даврида шаклланган (эр.ав. 220-206 йиллар) хитой адабий
жанри “байшо вэнсюэ” ѐки “байгун вэнсюэ” номи билан бошланади.
“Хан-шу” қадимги хитой тарихий солномасида келтирилишича, Хитойда Хан
сулоласи даврида “байгун” лавозими таъсис этилган.
21
“Байгун”, яъни майда
амалдорларнинг хизмат доирасига халқ эртаклари, ҳикоя, ривоят, қўшиқ ва халқ
оғзаки ижодининг бошқа намуналарини тўплаш кирар эди. Байгун институти аслида
сиѐсий мақсадни кўзда тутган эди: фольклор материалларнинг ѐзма шакллари доимий
равишда императорга етказиладиган ахборот материалларининг бир қисми эди. Вақт
ўтган сари бу асарлар қайта ѐзилди ва ишланди, қайта кўчирувчилар томонидан
шахсий ижод унсурлари киритилди, бунинг натижасида фольклор сюжетларига
асосланган “байгун вэнсюэ” (“байшо вэнсюэ”) деб номланган ўзига хос адабиѐт пайдо
бўлди. Аммо корейс анъаналарида пхэсол тўпламлари майда амалдорлар томонидан
эмас, балки адабий доирада юқори ижтимоий мавқега эга бўлган машҳур вакиллар
томонидан тўпланар эди. Фикримизча, корейс муаллифлари яратилган асарларни, энг
аввало, унинг таснифига, хитой адабиѐтидаги “байшо” (бицзи) жанрига ўхшашлигини
назарда тутиб, пхэсол деб номлаганлар
22
.
Бу давр қиссаларида ташқи сабаблар характерни шакллантирмайди, балки
асосий қаҳрамонларнинг характеридаги фазилатлар бутун воқеалар давомида доимий,
аниқ намоѐн бўлишига кўмаклашади. Бу туркумдаги қисса ижодкорлари ўз
қаҳрамонларини сунъий мураккаб ҳолатга қўйиб, уларнинг инсоний фазилатларини
янада бўрттириб кўрсатадилар.
Шу бобнинг иккинчи фасли
“Корейс адабиѐтида насрий жанрларнинг
хусусиятлари (XVII–XIXасрлар)”
деб номланади
.
18
/
한문
/ Ханмун
- хитой ѐзувининг корейслаштирилган шакли.
19
“Тур” сўзи адабиѐтшуносликда қабул қилинган атама маъносида эмас, балки “хил”, “тип”, “тур” маъносида
қўлланилади.
20
Корейс филологи Ко Жон Ок «О корейских сорхва». –Пхеньян, 1972; Елисеев Д.Д. «Новелла корейского
средневековья» (М.,1977) асарлари бу соҳадаги энг намунали ишлардан ҳисобланади.
21
Қаранг: Фишман О.Я. Три китайских новеллиста. –М.,1980. – С. 8-10.
22
Кўрсатилган асар. –Б. 11.
11
XIX асрда корейс адабиѐти кўп қиррали бўлиб, “адабий иерархия”нинг юқори
қатламини анъанага кўра ханмундаги назм ва наср (“олий наср” деб аталувчи
촌
чон
“биографик асар”,
기
ки
“хотира, қайд”,
녹
нок
“рисолалар”) эгаллаган эди. Ундан
кейин корейс ўрта аср адабиѐти иерархияси “олий насри”дан қуйироқ ўринни унинг
қутби сифатида баҳоланган ханмундаги “турли-туман кўнгилочар” наср –
пхэсол
эгаллайди. Она тилидаги адабиѐт ханмундаги адабиѐтга нисбатан паст баҳоланади,
аммо унинг ҳам ўз иерархияси мавжуд эди: биринчи ўринда назм (
시조
сижо
ва
가사
каса
), кейин наср (роман ва кундаликлар) ва энг қуйи ўринни “оддий халқ адабиѐти”
саналган “қиссалар” эгаллаган.
Бу даврга келиб ханмунда яратилган шеърият асосан нодон амалдорлар
бошқарувидаги камбағал халқнинг аҳволи ҳақидаги анъанавий мавзуларни
тасвирлашга қаратилган эди. Шеъриятнинг энг етакчи мавзуларидан яна бири инсон
ҳиссиѐтларини, туйғуларни ифода этиш бўлган
23
. Мана шундай шеър намуналарини
“Хон Кил Дон ҳақида қисса” (
홍길동전
) муаллифи Хон Гюн (
허균
) (1569-1618), машҳур
насрчи Лю Монъин (
유몽인
)(1559-1623), ўз сижоси билан машҳур бўлган Син Хим
(
신흠
) (1566-1628), корейс тилидаги биринчи романлар муаллифи Ким Ман Жун
(
김망중
) (1637-1692), йирик олим ва “Сирхак” (
실학
) оқими ғояси тарафдори Чон Ягѐн
(
정약용
) (1762-1836)лар ижодида ҳам учратамиз.
Диссертациянинг иккинчи боби
“Ўрта аср корейс насри “Хон Кил Дон
ҳақида қисса”да қаҳрамон ва вазият талқини”
деб номланиб, унинг биринчи
фаслида
““Хон Кил Дон ҳақида қисса” асарининг сюжети ва композицион
хусусиятлари”
таҳлилга тортилди
.
Ўрта аср адабиѐтининг ўзига хос хусусиятларидан бири, унинг диний бўѐққа эга,
шу билан бир қаторда, воқеаларнинг кетма-кетликда, изчилликда содир бўлишига
асосланган, кенг қамровли, мавзуи жиҳатдан хилма-хил бўлган кўп сонли асарлар
туркумини қамраб олганлигидадир. Бу ѐдгорликлар моҳият эътибори билан бир-
бирини инкор қилмайди, аксинча дунѐнинг ягона миллий манзараси, яъни унинг
бадиий образини белгилаб беришда катта ўрин тутади.
Корейс тилидаги илк қиссалар адабиѐт ѐки фольклорда маълум бўлган сюжетлар
асосида яратилди. XVI асрдан бери корейс анъанавий адабиѐтида мавжуд бўлган
классик қаҳрамон “Хон Кил Дон ҳақида қисса” асари мазкур қиссалар турига мисол
бўла олади.
Кўплаб бошқа ўрта аср корейс қиссалари каби “Хон Кил Дон ҳақида қисса”
чон
асар тарзида ѐзилган. Тарихнависликдаги инсонга, унинг тақдирига қизиқиш бадиий
адабиѐтга ўтган.
Чон
белгиси эса аввалдан китобхонга асарда ажойиб инсон, унинг
тақдири, шахсий фазилатлари туфайли барча ҳаѐтий қийинчиликлардан мардонавар
ўтиб, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар шон-шуҳрат ва обрўга эришганлиги
ҳақида фикр юритилишидан дарак беради. Аксарият ҳолларда қаҳрамоннинг келиб
чиқиши ҳақидаги маълумот билан бошланган қиссанинг тарихий ҳақиқат (биографик)
билан алоқаси мавжудлигидан гувоҳлик беради. Хусусан, “Хон Кил Дон ҳақида
қисса” ҳам қуйидагича бошланади:
“조선국 세종 임금 때에 한 재상이 있으니 성은 홍이요 이름은 아무개였다. 대대로 이름나고
크게 번영한 집안으로 젊은 나이에 과거에 올라 벼슬이 이조판서에 이르니 남들이 우르러 보는
명망이 조정과 민간에 으뜸이요 충성과 효도를 아울러 갖추었으므로 이름이 온 나라에 떨치었다.
23
Қаранг:
이가원. 한문으로 된 한국 문학 역사. 서울
, 1961. (Ли Гавон. Ханмундаги корейс адабиѐти тарихи. –
Сеул, 1961.)
12
일찍이 두 아들을 두었는데 한 아이의 인형이니 본처유씨에게서 낳았고, 한 아들은 이름이
길동이니 계집종 춘섬에게서 낳았다”.
“Ҳикоя қилишларича, қадим-қадимда, Сежонг ҳукмронлиги даврида отасининг
исми Хон, ўзининг исми Мо бўлган амалдор яшаган экан. Хон машҳур ва аслзода
экан. Ёшлигидаѐқ у давлат имтиҳонларини топшириб, мансабдорлар палатаси
бошлиғи вазифасини бажарган. Хоннинг исми қишлоқ ва шаҳарларда маълуму
машҳур бўлиб, у вафодор ўғил ва давлатпаноҳининг садоқатли хизматкори сифатида
донг таратган экан. Хоннинг иккита ўғли бўлган, каттасининг исми Инхѐн. Унинг
онаси Лю авлодидан бўлиб, Хоннинг қонуний завжаси экан. Кичик ўғли Кил Дон эса
Чхунсом исмли канизакнинг фарзанди экан”
24
.
“Хон Кил Дон ҳақида қисса”нинг cюжет ва композицияси асарнинг
қаҳрамонликни намоѐн этишга бўлган асосий ғоясига тўлиқ мос келади. Асарда
қаҳрамоннинг ташқи қиѐфаси, ландшафт, табиат унсурлари ва ҳодисаларнинг тасвири
қисқа берилган, бироқ улар ҳеч нарсага таъсир қилмайди, ҳеч бир ҳаракатни белгилаб
бермайди. Чунки энг аҳамиятли таъсир этувчи қаҳрамон ўзи, унинг нутқи, ҳатти-
ҳаракатларида мужассамдир. Албатта, халқ юзини белгиловчи илк омил бу ўша халқ
истиқомат қилган макон, у яшаб, ижод этаѐтган манзилдир. Тадқиқ этилаѐтган
даврдаги корейс адабиѐтида маконнинг ҳам вертикал, ҳам горизонтал тақсимланиши
кузатилади. “Хон Кил Дон ҳақидаги қисса” учун маконнинг учта бўлимга вертикал
тақсимланиши хосдир, яъни юқори, ўрта ва қуйи дунѐлар. Тоғлар юқори макон
остини ўзида мужассам этади, аксарият ҳолларда улар самони ифода этиб, корея
адабиѐти ва санъатида ўзига хос юқори поғонани белгилайди.
“Хон Кил Дон ҳақида қисса”да қаҳрамоннинг фаолиятлари бир нечта вазиятдан
иборат, яъни бош қаҳрамоннинг саргузаштлари: аввалига бу, Хон Кил Доннинг
“олижаноб” қароқчилар бошлиғи сифатидаги фаолияти, улар бойларни қўрқитиб
талон-тарож қилганларини камбағалларга бўлиб бериши, кейин эса у аслзода
одамнинг ўғирланган қизини халос этган улдонлар мамлакатидаги сеҳрли эпизод,
унинг асосий фаолияти эса – Юлдо подшоҳлигини забт этиб, шоҳ тахтини эгаллаши,
бахтли ҳукмронлик қилиши, катта оилага эга бўлиб, узоқ умр кўриши ва самога
кўтарилишидан иборат.
Барча воқеалар фолбин башорати билан бирлашган мустақил лавҳалардир.
Аввалига қисса битта қаҳрамон атрофида мужассамлашган фаолиятларни тасвир
этувчи алоҳида новеллалардан иборат, деб ишонч билан айтиш мумкин. Бундай
асарда нафақат ҳар қандай эпизодда қиссани якунлаш мумкин, балки бу ерда ҳар бир
лавҳанинг ўрнини алмаштириш осон. Зероки, ҳар бир фаолият мустақилдир. Аммо
бунда битта шарт, яъни туғилиш ҳақидаги ҳикоя – бошланиш ва қиссанинг якуни
сақланиб қолиши керак. Бу ҳақда қуйида батафсил тўхталамиз. Қайд этилганларни
эътиборга олган ҳолда, қисса тузилмасини тубандаги каби шартли формула орқали
ифодалаш мақсадга мувофиқ.
↓
А → В→ Ф → кФ → Я
↑
Бунда: А – қаҳрамоннинг келиб чиқиши, В – вазият (етишмовчилик), Ф –
фаолият (кФ - бир нечта фаолият), Я – якун, “→” белгиси – импликация. Келтирилган
формулада импликация белгиси шартли рамзлар ўртасидаги (А, В, Ф, Я) сабаб -
оқибат алоқасини акс эттирмайди. Қиссанинг бундай ўзига хос рамкаси
24
이 명구. 흥부전. 홍길동전. 전우치전. 유충렬전. 서울. 하서홀출판사. 2004 . 97쪽
. (Хон Кил Дон ҳақида
қисса. – Сеул: Хасохольпанса нашриѐти, 2004. –С.97.)
13
вазиятларнинг бир-биридан “келиб чиқишини белгилаш” имкониятини беради. Илк
қарашда мантиқсизликка ўхшаб кўринган ушбу алоқа аслида қонунийдир: яъни буюк
аждодларнинг мавжудлиги буюк қаҳрамоннинг пайдо бўлишига имкон беради, ўз
навбатида, унинг ажойиб ҳаракатларида буюк авлодларнинг туғилиш имконияти
мавжуд.
Шундай қилиб, қисса номланишидаги
чон
анъанавий белгиси қисса
материалининг характерига эмас (воқелик – уйдирма), балки қиссанинг предмети
бўлган қаҳрамоннинг ажойиб фаолиятларига ишора қилади.
Шу бобнинг иккинчи фасли
“Хон Кил Дон
–
ижтимоий ҳуқуқлардан бебаҳра
қаҳрамон намунаси”
деб номланади
.
Ўрта аср корейс қиссаси учун бош қаҳрамон характерининг мураккаблиги эмас,
балки яхлитлиги ва соддалиги хосдир. Худди шу каби Хон Кил Дон ўз отасининг
олижаноб ва ҳаракатчан фарзанди, ўз подшоҳининг намунавий фуқароси сифатида
намоѐн бўлади. Қисса қаҳрамони шахсининг яхлитлиги Хон Кил Донни алоҳида шахс
сифатида эмас, балки конфуцийлик маънавий тамойилларига мувофиқ бўлган маълум
ижтимоий психологик тип сифатида ўрганиш имкониятларини яратади.
“Хон Кил Дон ҳақида қисса”нинг бош қаҳрамони кўплаб халқларнинг адабиѐти
учун характерли бўлган образдир. Обрўли мансабдорнинг ноқонуний ўғли, демак,
кўплаб ҳуқуқлардан маҳрум бўлган “иккинчи даражали” инсон – Хон Кил Дон
қароқчи, “жамият тартибларини бузувчи” бўлиб улғаяди. Аммо у бой бўлиш учун
эмас, балки камбағал, қашшоқ, ҳуқуқсиз ҳамда бойлар ва зодагонлар томонидан
таҳқирланган инсонларга ѐрдам бериш учун қароқчи бўлиб етишади. Хон Кил Дон
каби олижаноб хислатли қаҳрамонлар кучсиз ва ҳуқуқсизлар ҳимоячиси образи –
ўзига хос корейс Робин Гуди намунасидир.
Қаҳрамоннинг ҳаѐт йўли, асарнинг якуни “олижаноблик” йўлида бўлса-да,
барибир қароқчи, тартибни бузувчиликка олиб келган ихтилоф билан белгиланади.
Агарда Хон Кил Дон ва Шиллернинг Карл Моори ўртасидаги параллелликни
кузатсак, Ф.Шиллернинг драмасида кучли шахс, қаҳрамоннинг ўз оила аъзолари ва
атрофдагилар билан шахсий ихтилофи борлигини кўрамиз. Карл Моордан фарқли
равишда Хон Кил Дон отаси, оиласининг бошқа аъзоларига нисбатан адоватли
ҳиссиѐтлардан йироқ. Бу асарда ижтимоий ихтилоф белгилари кўпроқ. Хон Кил
Донни жамиятда шаклланган ва мавжуд бўлган тартиблар қониқтирмайди, аммо у
отасига ҳам, қонуний туғилган акасига нисбатан ҳам адоватни ҳис этмайди. Хон Кил
Дон мавжуд бўлган ижтимоий тартибни адолатли қоидалар ҳукмронлик қиладиган
баркамол жамиятни яратиш учун бузади. Агар европалик қаҳрамон ўз курашида
ноқонуний йўл тутишга тўғри келганидан азоб чекса, Хон Кил Донни бундай виждон
азоби қийнамайди.
Ўрта аср корейс қиссасига хос хусусиятлардан бири паст табақадан келиб
чиққан ѐки қандайдир ҳаѐтий сабабларга кўра мансабидан айрилган инсоннинг бош
қаҳрамон бўлишидир. Хон Кил Дон қисса сюжетининг ривожланиш жараѐнида шу
ҳолатни бир неча бор ўз қисматида таъкидлайди. Буни халқ эпик намуналаридан
олинган бадиий услублардан бири, деб ҳисоблаш мумкин. Бироқ қиссадаги (адабий,
муаллифлик асарида)
25
бундай вазият пхэсол
ҳикоячиларининг услубидан
фарқланади. Қиссадаги бундай қайтариқлар шартли махсус бадиий услуб сифатида
қўлланилган, бунга икки сабаб кўрсатишимиз мумкин: биринчидан, қаҳрамон
ҳаѐтининг энг ѐрқин, энг аҳамиятли воқеаларини китобхон онгига сингдириш учун,
яъни шу орқали муаллиф китобхон диққатини қаҳрамоннинг қуйи табақадан келиб
25
Елисеев Д.Д. Новелла корейского средневековья. –М., 1977. –С.188-200.
14
чиққанига қаратади, қиссанинг якунида қаҳрамон мукофот ва обрўга эришганида
китобхоннинг онгида инсоннинг тақдири унинг қайси табақадан келиб чиққанлиги
билан шартланмаслиги ҳақидаги фикр шакллантирилишига эришади. Бундай услуб
қиссанинг жанр сифатидаги ютуғигина эмас
26
, бу услубда асар муаллифининг ўзига
хос дунѐқараши ҳам намоѐн бўлади.
Диссертациянинг учинчи боби
““Хон Кил Дон ҳақида қисса” ва ўрта аср корейс
насри типологияси масалалари”
деб номланиб, унинг биринчи фасли
““Хон Кил Дон
ҳақида қисса” ва эпик мотивлар”
га бағишланган
.
ХIХ асрдан аввалги ўрта аср корейс қиссаларининг нашри ҳозирги кунда мавжуд
эмас. Шу сабабли уларни узоқ давр мобайнида оғзаки сақланиши натижаси сифатида
кўриб чиқиш имконияти юзага келади. Бу ҳақда сақланиб қолган маълумотлар ҳам
гувоҳлик беради, “Чхудже асарлари”да: “Қиссачилар Шарқий дарвоза ортида ўтириб
олардилар ва турли ажойиб воқеаларни айтиб берардилар...”
27
, деб айтилган.
Қиссаларни диққат билан ўқиб чиққан тадқиқотчи “хвасол...” (
화설
) “айтишларича...”,
“каксол...” (
각설
) “ҳикояни давом эттирадилар...”, “чхасол...” (
차설
) “яна
айтишларича...” деган турдаги ишора
28
ларнинг борлигига эътибор бермаслик мумкин
эмас. Фикримизча, бундай иборалар мазкур асарлар авваллари оғзаки шаклда мавжуд
бўлганлигига гувоҳлик беради.
“Хон Кил Дон ҳақида қисса”нинг эпосга тааллуқли эканлигини ҳам алоҳида
таъкидлаб ўтиш керак. Маълумки, эпос йирик туркум асарлар мажмуи бўлиб, адабиѐт
тарихи ва фольклор анъаналарида бир хил ҳолатни эгаллайдиган, умумий ғоявий-
тематик доира, поэтик тартиб ва эстетик йўналишга эга бўлган оғзаки ва адабий
ижодиѐтда кенг кўламда бериладиган асардир
29
. Биз қиссанинг эпосга тегишли
эканлигини таъкидлаган ҳолда, ўрта аср корейс қиссасининг бошқа эпик жанрлардан
фарқ қиладиган қатор белгиларини ҳам айтиб ўтмоқчимиз.
Йирик эпик асарнинг ўзига хос хусусиятларидан бири – асарнинг сюжети
қаҳрамоннинг бутун ҳаѐтини, яъни туғилганидан тортиб, вафотига қадар бўлган
воқеаларни ўз ичига олиши ҳисобланади. Худди шундай сюжет “Хон Кил Дон ҳақида
қисса”да ҳам мавжуд. “Хон Кил Дон ҳақида қисса”нинг асосий иштирокчиси –
ғайриинсоний кучга эга бўлган, ўзида маълум бир даврнинг комил инсонини
гавдалантирувчи қаҳрамондир. Эпик анъаналарга мувофиқ, қисса корейс адабиѐтида
биографик
чон
жанр учун хос бўлган хусусият, яъни қаҳрамон билан танишув унинг
туғилиши воқеаси билан бошланади. Қаҳрамоннинг айнан мўъжизали равишда дунѐга
келиши ва баҳодирона (паҳлавонларча) болалиги жаҳон эпосида унча кўп бўлмаган
миқдорда эпик “намуналар” ва ўхшатишларга мос келади.
Масалан, Манаснинг туғилиши ва болалиги ҳақидаги ҳикоя эпосларда ва эртак
фольклорларда кенг тарқалган қатор анъанавий мотивлардан тўқилган
30
. Қаҳрамон
кексайиб қолган ота-онасининг дуоси билан мўъжизали тарзда дунѐга келади. Туркий
халқларда бу мотив халқ оғзаки ижоди намуналари: “Китоб-и-дада Коркут”,
“Алпомиш”, “Қоплонди ботир”, “Тўра ботир”, мусулмон Шарқининг мумтоз ўрта аср
26
Жданова Л.В. Поэтическое творчество Чхье Чхивон. –М., –Л., 1998.
27
박 손의. 한국 고소설 역사. 서울. 1981 32쪽
(Пак Сон И Қадимги корейц насри тарихи. –Сеул. 1981.
28
”белгилар” - бу ерда ўзига хос «конспектлар» назарда турилади, худди шундай «Репертуарные» каби
тўпламлар араб ҳикоячиларида ҳам мавжуд бўлган.
Қаранг
: Ибрагимов Н. Арабский народный роман. –М.:
ГРВЛ, 1984.
29
Мирзаев Т. Эпос и сказитель. –Т.: Фан, 2008.
30
Жирмунский В.М. Литературные отношения Востока и Запада как проблема сравнительного
литературоведения // Труды юбилейной научной сессии. – ЛГУ. –Л., 1940. –С. 156-160.
15
адабиѐтидан Низомийнинг “Лайли ва Мажнун” (ХII аср), Алишер Навоийнинг
“Фарҳод ва Ширин”, форсча-арабча манбаларга асосланган Ўрта Осиѐ халқ
романлари “Қиссаи Сайфул-Мулк”, “Гул ва Санобар” ва ҳоказоларда учрайди
31
.
Жаҳоннинг барча халқлари эпик ривоятлари учун қаҳрамон ўз кучини дастлаб
ѐшлик, баъзида болалик йилларида намоѐн этиши ўзига хосдир. Қаҳрамонлар тез
улғаядилар, худди ўзлари учун белгиланган вазифаларни аввалдан сезгандек ақл-
заковатлари ва катта жисмоний кучларини илк болалик йиллариданоқ намоѐн этадилар
ва, табиийки, уларда китобхонлар (тингловчилар) бу вазиятга тайѐрлаб борилади.
Масалан, ўзбек эпоси қаҳрамони Алпомиш ўзининг биринчи қаҳрамонлигини етти ѐшда
амалга оширади. Ёки, беланчакдаги ботир бола бошқа болаларга ўхшамайди, яъни янги
туғилган Рустамни ўн иккита энага эмизса ҳам тўймайди. Бола “кун сайин эмас, соат
сайин” ўсади. Келтирилган мисоллар Хон Кил Дон болалиги баѐнига жуда ўхшаш.
Қиѐсланг:
«
길동이 점점 자라 여덟 살이 되니 총명함이 남보다 뛰어나서 하나를 들으면 백을 아니 공이
더욱 사랑하였지만 근본이 천한 몸에서 태어났기 때문에 길동이가 늘 아버지와 형을 부르면
그때마다 꾸짖어 못 부르게 하니 길동이가 열 살이 넘도록 함부로 부형을 부르지 못하고 종들의
업신여김을 뼛속에 새겨 슬퍼하여 마음을 진정하지 봇하였다.
추구월 보름을 당하여 밝은 달은 환히 비치고 맑은 바람은 쓸쓸하여 사람의 마음속을 슬프게
하므로 길동이 글방에서 글을 읽다가 갑자기 책상을 밀치고 탄식하기를,
«대장부가 세상에 태어나서 공자와 맹자 같은 어진 분을 본받지 못할 바엔 차라리 병법을
배워 대장인을 허리에 비스듬히 파고 여러 나라를 이리저리 쳐 무찔러 나라에 큰 공을 세우고
이름을 길이 빛냄이 통래한 일인데 …»
하고 말을 마치며 뜰에 내려 검숨을 공부하였다.”
“Кил Дон ўсди ва саккиз ѐшида ҳаммадан ақлли бўлиб, бир марта эшитганини
дарров эсида сақлаб қоларди. Отаси эса уни кўпроқ яхши кўрарди. Лекин унинг қуйи
табақадан келиб чиққанлиги отани ота, акани ака дейишга йўл қўймас эди. У уларни ҳар
гал шундай атаганда, уни уришардилар. Ҳатто хизматкорлар ҳам унга паст назар билан
қарашарди ва унинг қалби ғам-аламдан тинчлана олмас эди. Бир куни тўққизинчи ой
кунида, осмонда ой товланар ва салқин шамол эсарди, бу инсон қалбини ғамга
ботирарди. Кил Дон китоб ўқимоқда эди ва бирданига уни суриб қўйиб, хўрсиниб деди:
“Мен эркак бўлиб туғилсам-да, Конфуций ва Мэн-цзи донишмандлари каби иш
тутолмайман. Яхшиси, мен ҳарбий санъатни ўрганаман ва ҳарбий бошлиқ бўламан.
Шарқ оѐғим остига бош уради ва Ғарб босиб олинади. Мамлакат учун улкан
қаҳрамонлик, Кил Донга эса шуҳрат.... Кил Дон уйдан чиқди ва қиличбозлик санъатини
ўрганишни бошлаб юборди”.
Кенг тарқалган эпик мотивлардан бири – қаҳрамон “душманлари”
(антагонист)нинг мавжудлигидир. Биз таҳлил қилаѐтган корейс қиссасида бу
антагонист бошқа халқларнинг бундай персонажларидан фарқ қилади. Ушбу
қиссадаги антоганист қаҳрамон отасининг Чхоран исмли севимли маъшуқасидир.
Чхоран фақат қиссанинг дастлабки саҳифаларида эсга олинади. Яъни, одатда,
қаҳрамонлик эпосларидаги каби бутун асар давомида таъқиб қилиш мазкур қиссада
мавжуд эмас ва шунинг учун ҳам қиссада таъқибдан қочиш ҳам йўқ.
Учинчи бобнинг иккинчи фасли
““Хон Кил Дон ҳақида қисса”да эртак
унсурлари”
масаласига бағишланган
.
Ўрта
аср корейс қиссачилик насри
тадқиқотчилари бир неча бор “қиссани” (яъни узун сосол –
чанпхён сосол
) бошқа
жанрга ўтиш “кўприги” сифатида, яъни янги давр романининг дастлабки шакли
31
Қаранг
: Ўзбек қаҳрамонлик эпоси. –Т., 1999.
16
сифатида талқин этишган
32
. Тадқиқотчиларнинг фикрича, уларда энг аввало, қисса
марказий персонажининг ўзига хос хусусиятларига асосланган ХVII-ХVIII аср Корея
насри обидаларининг қаҳрамонона эпик уйғунлиги билан яқиндан боғлиқ авантюр
романнинг баъзи жанрли белгиларини топиш мумкин.
Бу давр сюжетли насрига мансуб турли-туман жанрларнинг асосий белгилари
баѐнда биографик маълумотларнинг устуворлиги ва воқеалар ривожида
мухолифатнинг деярли йўқлиги билан характерланадики, бу жанрлар ўзига хос
мураккаб жараѐнлар таъсирида пировард-натижада катта ҳажмли бадиий асарнинг
юзага келишига сабаб бўлган.
Табиийки, “Хон Кил Дон ҳақидаги қисса” типидаги асарларни том маънода
роман сифатида баҳолаб бўлмайди, чунки бундай асарларда на рицарлик (хусусан,
кўплаб эртакка хос унсурларнинг мавжудлиги сабабли) ҳикоялари ва на кўплаб
саргузаштларни бошидан ўтказган аслзода воқеаси тасвирланмайди. “Хон Кил Дон
ҳақида қисса”нинг бош қаҳрамони билан Европа адабиѐти учун характерли бўлган
марказий персонаж ўртасида мувофиқлик йўқ. Яъни Европа адабиѐтидаги каби Хон
Кил Донга ҳаѐти ва фаолияти давомида доимий йўлдошлик қиладиган
“қуролбардори” йўқ. Бадиий асарлар саҳифаларида учрайдиган машҳур жуфт
қаҳрамонларнинг ўзларига хос карикатурлари – Гилгамиш ва Энкиду, Тил
Уленшпигел ва Ламме Гудзан, Дон Жуан ва Лепорелло ва, ниҳоят, Дон Кихот ва
Санчо Панса каби жуфтликлар эпосда ҳам учрайди. Бундай қаҳрамон-карикатура
эпик ижодиѐтнинг янги шохи униб чиққанлигидан далолат беради. Зотан, В.Кожинов
бундай персонажнинг айѐрона характерини “роман тарихининг дастлабки лозим
бўлган хусусияти” деб атайди
33
. Тадқиқ этилаѐтган асарда қароқчилик, йўлтўсарлик
учун қўлга тушмаслик ва жазодан қутилиш йўлларини осонлик билан топадиган
бундай қизиқчи ва ҳазилкаш ролини Кил Доннинг ўзи бажаради.
“Хон Кил Дон ҳақида қисса” ни тадқиқ этар эканмиз, ХIХ асрда қайта чоп этилган
бу асарда ҳам адабий, ҳам фантастик ва эртак элементлари борлигига эътибор
қаратмасдан илож йўқ. Бу, албатта, қиссанинг дастлабки намунаси анча аввал, яъни
адабий асар оғзаки анъана даврида, фольклор, хусусан, эртакнинг катта таъсир
доирасида юзага келганлигидан далолат беради. “Хон Кил Дон ҳақида қисса”да учровчи
сеҳр-жоду, яъни эртакка хос унсурларнинг бадиий ифодадаги ўрни ва ролини ўрганишда
В.Я.Пропп, Л.Горяева, С.Д.Серебряковнинг ишлари муҳим аҳамият касб этади. Бунинг
учун В.Я.Проппнинг
34
малай халқ ривоятларини таҳлил қилишда тадқиқ этилган
эртакона сюжет ва алоҳида бирлик вазифаси тартибидан фойдаланган Л.Горяева
35
нинг
услубияти ҳамда В.Я.Проппнинг ҳинд эртакларига иловалари билан боғлиқ изоҳланган
формулаларини тадқиқ қилган С.Д.Серебряковнинг
36
ишларидан фойдаланилди.
“Хон Кил Дон ҳақида қисса” сюжети таҳлилида В.Я.Пропп тизимига суянар
эканмиз, асардаги муайян ҳолатнинг ечимида алоҳида унсурларнинг ўрни ва ролини
аниқлаш, шу орқали ўрта аср корейс адабиѐтидаги сюжет тараққиѐтининг специфик
мантиқини белгилаш муҳим аҳамият касб этиши диққатни жалб этади. Бу вазиятда
ўрганилаѐтган асарни сеҳрли эртак билан қиѐслаш зарур натижаларни бермаслиги
32
Троцевич А. Предисловие к книге “Средневековые корейские повести”. Пер. Ю.Кроля и Е.Рачкова. –М.:
Художественная литертура, 1990; Рифтин Б. Вступительная статья в кн. “Корейские легенды и предания”. (пер.
с хаммуна). – М.: Художественная литература, 1980.
33
Қаранг
: Кожинов В. Происхождение романа. –М., 1963.
34
Пропп В.Я. Морфология сказки. –М., 1969; Исторические корни волшебной сказки. –Л., 1946.
35
Горяева Л. Опыт применения системы функций В.Я Проппа для уточнения жанровых характеристик
малайских сказаний “утешителей печали” // Литература и время. –М.: Наука, 1973. –С. 3-13.
36
Серебряков С.Д. Интерпретация формулы В.Я.Проппа в связи с ее приложением к индийской сказке //
Типологические исследования по фольклору. –М., 1975. –С. 193-300.
17
кузатилади. Шу билан бирга, “Хон Кил Дон ҳақида қисса” сюжетининг таҳлилида
таянч мезон сифатида В.Я.Пропп системасига мурожаат қилинганида, сюжетнинг у
ѐки бу унсурларининг (масалан, корейс сюжетлари учун қандай типдаги муаммо ѐки
сабаб характерли эканлиги – одам ўғирлаш, туҳмат, келиннинг камчилиги ѐки саѐҳат
қилиш хоҳиши ва ҳ.к.) мазкур сюжет чизиқларида қаҳрамон ва тақдирловчи
ўртасидаги муносабат – суҳбат, жанг ва бошқалар аниқ мазмунини белгилаш
зарурати туғилади. Бунда Узоқ Шарқ регионида яратилган асарлар назарда тутилади,
зотан, мазкур минтақа асарлари бу жиҳатдан тадқиқ этилмаган
37
.
“Хон Кил Дон ҳақида қисса” қўшимча туркум сюжетларнинг сероблиги,
мотивларнинг такрорланиши воситасида бир қанча ўнлаб саҳифаларга чўзилган бўлиб,
кўпгина дунѐ халқларида бу типдаги ҳикоялар кўп учрайди
38
. Бундай сюжет ўлимдан
кейин янги шаклга ўтиш ҳақидаги халқ тушунчасидаги буддизм ғояларини билдириши
билан бир ўринда қиссанинг асосий сюжет чизиғига алоқадор эмас. Қиссада шунга
эътибор бердикки, ўз моҳиятига кўра, ҳар бир лавҳа бир қанча сюжет чизиғига бўлинган
бўлиб, улар баъзида бир-биридан алоҳида катта матн парчалари сифатида берилган. Улар
“ѐрдамчи эпизодлар” (Б.В.Томашевский атамаси) деб аталиб, “эркин” мотивларга киради
ва уларни “воқеаларнинг сабаб-вақт муносабатларини яхлитлигини бузмасдан” қиссадан
олиб ташлаш мумкин. Мазкур лавҳаларнинг вазифаси сюжетнинг шартли равишда
ажралганлигини юмшатиш учун ҳаракатларни жонлантириш, унинг эркинлиги ва
табиийлиги таассуротларини уйғотишдан иборат. Сюжетдан олиб ташлаб бўлмайдиган
мотивларни Б.В. Томашевский “алоқадорлик” деб атайди
39
. Шунинг учун ҳам, олдимизга
қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, биз аввалдан мукаммал бўлмаган таҳлилнинг
муқаррарлиги билан муроса қилган ҳолда фақат бутун сюжет йўлларини аниқлаб берувчи
асосий эпик воқеаларни кўриб чиқишни лозим топдик. Шундай қилиб, В.Я.Пропп тизмаси
бўйича фаолиятлар комплексини қуйидаги тарзда ифодалаш мумкин:
1. Дастлабки вазият: ...одамларнинг айтишича, қадим-қадим замонда, Сежонг
ҳукмронлиги даврида, фамилияси Хон, Мо исмли амалдор яшаган экан... – туғилиши
(сан), жория билан эпизод, болалик, ажойиб ақл ва ҳ.к. Кулфат, ѐмонлик ва
етишмовчилик – қаҳрамонга суидқасд қилиниши... унинг жориядан туғилганлиги
учун қайғуришлари... танҳолик, ҳеч ким ҳурмат қилмайди...
2. Уйдан кетиш: отасининг жорияси сабабли.
3. Дайдилик, саргузашт (бу ерда: мутаносибликни қайта тиклаш учун “кураш”),
айнан эртакона мотив – маъшуқа топиш – шунчаки эпизод.
4. Етишмовчилик ѐки кулфатни бартараф этиш – қаҳрамон отаси ва қирол
томонидан тан олиниши – “уйғунлик” тикланди.
Асосий жуфт функциянинг – кулфат, ѐмонлик ѐки етишмовчилик ва уни бартараф
этиш – таҳлили шуни кўрсатдики, бош қаҳрамоннинг саргузаштлари асосий нуқтадан
бошланиб, қаҳрамон бурчини бажариш – уйғунликни тиклаши учун саѐҳатга жалб
этувчи ихтиѐрий ролларни ўйнайдиган бир-бирига боғланиб кетган сюжет йўналиши
билан авж олади. Бироқ эртакдан фарқли ўлароқ, қисса давомида Кил Доннинг фаолияти
фақат уйланиш ѐки фольклор мотивлари учун типик бўлган камбағалларни ҳимоя қилиш
билан чекланиб қолмайди. Бу ҳаракатлар Хон Кил Дон фаолиятининг асосий
йўналишига ҳамоҳанг келади. Яъни бу ерда “Хон Кил Дон ҳақида қисса”, бир томондан,
37
Бунда биз ўрта аср корейс насрини тадқиқ қилиш учун, масалан, новелла ва фольклор, роман ва фольклор ва
ҳ.к. ларни таҳлил қилиб, ўрта аср корейс насрини қиѐсий-тарихий таҳлил қилишнинг алоҳида услубини таклиф
қилишга ҳаракат қилганлигимизни назарда тутяпмиз (муаллиф).
38
Қаранг
: Жирмунский В.М. Из истории западноевропейских литератур. –Л., 1981; Джалилов Г.А. Узбекский
народный сказосный эпос. - Т., 1980.
39
Қаранг: Петрова О.Н. Описание памятников корейской культуры. Вып. –П. –М., 1963.
18
жанр қонунлари бўйича қурилгани, иккинчи томондан эса, унда фольклор материаллари
билан боғлиқлик сақланиб қолганлиги намоѐн бўлади.
УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР
1. Корейс адабиѐтшунослигида ҳамда рус корейсшунослигида корейс адабиѐтини
даврлаштиришда асосий мезон сифатида сулолалар тарихи олинади. Бундай
даврлаштириш тартиби эса кўп ҳолларда ўзини оқламайди. Бинобарин, корейс адабиѐти
тарихидаги жанрлар тараққиѐти масаласини ҳам бевосита эътиборга олишда
даврлаштиришнинг қуйида тавсия этилган босқичлари асослидай кўринади.
2. Ўрта аср корейс адабиѐти тараққиѐтини адабий ғоялар, уларни ифодалаш
усулларининг мунтазам равишда мукаммаллашуви, адабиѐтнинг жанр тузилишида
ўзгаришларнинг кузатилиши асосида бир нечта тарихий даврларга бўлиш мумкин.
Биринчи давр – Х асрга қадар бўлган давр энг қадимий ѐдгорликлар йўқлиги
сабабли номаълум .
Иккинчи давр (XI-XIV асрлар) насрнинг новелла пайдо бўлишидан олдинги
тараққиѐт даври расмий ва норасмий тарихий баѐнларнинг фольклор, сюжетли
материаллар билан бирга пайдо бўлиши билан тавсифланади.
Учинчи давр (XIV-XVI асрлар) бадиий насрнинг пайдо бўлиши ва
мустаҳкамланиши, пхэсол тўпламларини жамлаш давридир. Бу даврда фольклор
материаллари бадиий қайта ишлов объектига айланди, бадиий тасвирлашнинг янги
услублари татбиқ этилди.
Тўртинчи давр (XIV-XVIII асрлар). Бу даврда жамиятдаги ўзгаришлар таъсири
остида адабий жараѐнга янги ғоялар кўпроқ таъсир ўтказди, бунинг натижасида
ҳақиқатни тасвирлашда янги услуб, янги усуллар излана бошланди. Адабий асарларга
тўқима образлар кириб келди, сюжетли наср ривожлана бошланди. Айнан мана шу
даврда корейс адабиѐтида эски жанр услублари (қисқа новелла) кенгайтирилган ва
чуқурлаштирилган инсон характери талабларини тўлиқ қониқтира олмаганлиги сабабли
янги жанрлар (қисса, роман) юзага келди. Инсонни тасвирлашдаги махсус янги услуб бу
давр адабиѐтининг энг муҳим бадиий ютуғи бўлди.
Бешинчи давр XVIII-XIX асрларнинг иккинчи ярмини қамраб олади. Бу давр “янги
давр адабиѐтига ўтиш даври” деб номланади. Мазкур давр адабиѐтига
маърифатпарварлик ғоялари, тараққиѐт ғояси ва корейс халқининг гуллаб-яшнаши, озод
шахснинг ҳар томонлама ривожланиши, кўплаб феодал тартибларининг қайта қурилиши
маълум даражада таъсир ўтказди. Адабиѐтда жанрлар тараққиѐти жараѐнида инсон
образи қиѐфасини ўзгартирувчи жамиятда мутлақо аниқ ўринни эгаллаган арбоб, фикр
юритувчи қаҳрамон пайдо бўлади.
3. Қадимда корейс адабиѐти икки тилда яратилган. Асрлар давомида корейс ва
хитойча ѐзилган асарлар тенг қийматли ҳисобланган ва уларнинг мукаммаллиги ҳамда
“улуғворлиги” даражаларга бўлинмаган. Бўлиниш кейинчалик бошланган: корейс
тилида ѐзилган асарлар “паст”, хитой тилида (ханмунда) ѐзилган асарлар эса “юқори”
даражали деб қабул қилинган. Турли хил турдаги асарларни ѐзишда у ѐки бу тилни
қўллашнинг афзалликлари мавжуд эди, масалан, маҳаллий маданият билан боғлиқ
матнлар корейс тилида, расмий тарихий асарлар эса хитой тилида ѐзилган.
4. Ўрта аср корейс адабиѐти дунѐқараши Узоқ Шарқда мавжуд бўлган ва Кореяга
эрамизнинг биринчи асрларида корейс давлатининг пайдо бўлиши даврида кириб келган
учта йирик диний-фалсафий йўналиши – конфуций, даосизм ва буддизмга асосланган
эди. Жамоат тараққиѐтидаги шахсий ва ижтимоий қарашлар ўртасидаги нисбат,
19
жамоадаги идеаллаштирилган шахс ўрни, шунингдек, жамият қурилиши ҳақидаги
тасаввурлар бу йўналишлар ўртасидаги муайян фарқларга қарамасдан, корейс жамияти
ғоясига, корейс халқининг кундалик ҳаѐтига, маданияти ва адабиѐтига катта таъсир
ўтказган. Адабий асарлар бу учта таълимотнинг бири асосида яратилган, аммо алоҳида
асарларда иккита, баъзан эса учта таълимотнинг синтези кузатилади.
5. Корейс тилида ѐзилган “қисса”га киритиладиган “паст” даражали ўрта аср корейс
адабиѐти унинг кейинги тараққиѐти нуқтаи назаридан олиб қаралганда, корейс адабиѐти
тарихи тараққиѐтида истиқболи порлоқ йўналишни кўрсатади. Айнан бу давр адабиѐт
тузилмаси перифериясида мавжуд бўлган асарлар кейинчалик янги даврда унинг
марказига жойлаштирилди. Ўрта аср корейс қиссалари асосини ташкил этган сюжет
афсоналари янги даврда яратилган турли хил жанрлардаги асарлар асосига киритилди.
6. Ҳозирги замон тушунчасида адабиѐтнинг жанр тузилмасини ташкил этадиган
хронологик корейс қиссалари пайдо бўлиши ва тараққиѐти жараѐнида халқ эпик
қиссалари услублари асосига қурилган, сюжет чизиғи пайдо бўлиши кузатиладиган
ўтиш даврини ўз ичига қамраб олувчи узоқ тарихий йўлни босиб ўтди. ”Хон Кил Дон
ҳақидаги қисса” ўрта аср корейс адабиѐтининг шундай ажойиб намуналари қаторига
киритилган бўлиб, асарда анъанавий мотивлар қайта ишланган, янги талқинда
ифодаланган аниқ сюжет қонунлари акс этган. “Хон Кил Дон ҳақида қисса” корейс
адабиѐтидаги тарихий биографик асарлар услуби асосида яратилган, бунда воқеалар
дунѐ эпосида кенг тарқалган эпик мотивлар атрофида гуруҳлаштирилган. Алоҳида
эпизодлар - воқеалар орасидаги ички сабаб-оқибат алоқалари битта асосий қаҳрамон
борлиги билан белгиланади, шу билан бирга, ҳар бир эпизодга мустақил ва қиссадаги
якунланган бирлик сифатида қаралиши мумкин. Корейс анъанавий адабиѐтида “Хон Кил
Дон ҳақида қисса”нинг мавжудлиги унинг XVI-XVII асрлардаги, яъни баѐннинг
қисқалиги, алоҳида парчалардан иборатлиги билан тавсифланадиган, эпик адабий
жанрлар – қисса, романларнинг тараққиѐти бошланган новелла жанри пхэсолнинг
гуллаб-яшнаган даврига қарашли эканлиги ҳақидаги фикрни тасдиқлайди.
Пхэсолдан фарқли равишда, “Хон Кил Дон ҳақида қисса” шу билан бирга,
ижтимоий-тарихий аниқликнинг юқори даражаси, сюжет шаклларининг махсус типи
билан тавсифланадиган бирмунча кейинги типологик, стадиал дунѐқарашни
ифодалайди, сюжет бир чизиқли ривожланса – у фақат арифметик ҳаракат, яъни бир
нечта саргузаштларнинг йиғиндиси ҳисобига мураккаблашади. Адабий ижод доирасида
қиссанинг ўзига хослиги билан шартланган бу белгиларнинг пайдо бўлиши сезиларли
даражада кечиши мумкин эди. Бир томондан, “Хон Кил Дон ҳақида қисса” қисса жанри
қонунлари асосида қурилган бўлса, иккинчи томондан, у фольклор материаллари билан
алоқани сақлаб қолган. “Хон Кил Дон ҳақида қисса” гарчи унинг манбалари оғзаки ижод
унсурларига кирса-да, бу энди фольклор эпоси эмас, анъанавий қўлѐзмага сингиши
жараѐнида у асл, миллий шаклга кирди. “Хон Кил Дон ҳақида қисса” мазмуни
жиҳатидан ўзида фольклор, сеҳрли эртак ва адабиѐт элементларини қўшиб қандайдир
бир синтез маҳсулни юзага келтирди.
“Хон Кил Дон ҳақида қисса”ни ўрганиш бошқа адабиѐтлар, хусусан, араб
адабиѐтида кузатиладиган ҳолат, яъни романнинг бевосита халқ эпик қиссасидан “барпо
бўлганлигини” намойиш этиш имкониятини беради. Бу, мана шу жараѐннинг гуллаб-
яшнаганлигини тасдиқлайди. Таҳлилга тортилган қисса тугалланаѐтган оғзаки эпик
анъана даври билан янги давр адабиѐтидаги эпик шакллар орасидаги “халқа” (кўприк)
вазифасини бажарганлиги ҳақида гапиришга асос беради.
7. “Хон Кил Дон ҳақида қисса”нинг ўзига хос тузилиши ўша даврдаги корейс
халқининг маданий тасаввурлари билан узвий боғлиқ ва шу даврда ижтимоий ҳаѐт
20
доирасини бошқараѐтган адолатли жамият қуриш ҳақидаги конфуцийликнинг одоб-
ахлоқ нормалари ҳамда дунѐда, дунѐвий тузумда, инсонлар жамиятида уйғунлашувнинг
маълум бир ютуқлари заруриятига бориб тақалади. Қиссадаги барча ҳаракатларнинг
бошланиши ва ривожланиши бу уйғунлашувнинг бузилишидан келиб чиқади. Узоқ
Шарқ мамлакатлари маданиятига хос бўлган муносиб тикланиш - мукофот қонунан асар
якунида юзага келади.
Асосий қаҳрамонга характернинг мураккаблиги эмас, балки оддийлиги ва
яхлитлиги хосдир. Бир сўз билан айтганда, Хон Кил Дон ғайратли ва отасининг
олижаноб ўғли, ўз подшоҳининг намунали фуқаросидир. Бу қисса қаҳрамони
шахсиятининг яхлитлиги Хон Кил Донни алоҳида шахсият сифатида эмас, балки
конфуцийликнинг одоб услубларига мос алоҳида ижтимоий-психологик тип сифатига
қарашга имконият беради. Афтидан, ўрта аср корейс шароитида психологияни бундай
шаклда очиш орқали бадиий типиклаштиришда бошқа йўл мавжуд эмас эди. Шунга
қарамасдан, қиссада санъат ривожланишининг бу босқичи барча имкониятлар
даражасида қўлланилган. Қаҳрамоннинг ички дунѐси, унинг шахсий кечинмалари
китобхонга қаҳрамон ўзининг ижтимоий ҳақ-ҳуқуқларига баҳо берадиган монологлар
орқали етказилади.
Шу билан бирга, ўрта аср корейс адабиѐтининг бошқа асарлари, жумладан, дурдона
асар – “Садоқатли Чхунхян ҳақида қисса” билан танишиш индувидуаллиштиришга бўлган
ҳаракат ва бошқа қиссаларда характерлар ривожланишига туртки бўлганлигини
кўрсатади. Бу маълум бир даражада ўрта аср корейс қиссасини Ўрта Осиѐ достонларига
яқинлаштиради. Шунга ўхшаш параллелларни ўтказиш жаҳон адабиѐти тараққиѐтининг
умумий объектив қонуниятларини очиб бериш учун зарурдир. Мос келувчи объектларни
танлаш, қиѐслашда баҳолаш характерини инкор этиш ва тарихий ҳамда маданий
шароитларнинг ўзига хослиги қийинчилик туғдиради. Назаримизда, бу услуб
адабиѐтшунослигимизнинг ютуқларидан бири ҳисобланади.
8. “Хон Кил Дон ҳақида қисса” сюжетининг таҳлили асарнинг ҳар хил элементлар
мослиги маълум бир қоришиқ жанри ҳақида қуйидаги хулосаларни келтириб чиқаради:
а) асар эртак сюжетли морфологик типда ѐзилган; б) қаҳрамонлик эпосига хос бўлган
эпизодлар мавжуд; в) қаҳрамонлик эпосидаги марказий фигурага яқинлаштирувчи,
оддий инсонлардан юқори қўядиган ҳамда унинг қаҳрамонликлари билан шартланган
маълум бир одоб ва жисмоний фазилатларга эга асосий қаҳрамоннинг умумэпик типи.
Аммо қиссада бирмунча муболаға мавжуд: Хон Кил Дон қаҳрамонлик ҳатти-
ҳаракатларини бажарса-да, у инсон имкониятлари чегарасидан кам чиқади.
Бошқа эпик асарлардан фарқли равишда “Хон Кил Дон ҳақида қисса” ортиқча
гўзаллик ва дабдабасиз, оддий, лўнда, кундалик тилда ѐзилган бўлиб, қисса билан
танишиш жараѐнида ҳар икки дунѐ – Кил Дон дунѐси ва тингловчи, китобхон дунѐси
ўртасида яқинлик ва келишувчанлик сезилади.
Бир вақтнинг ўзида ҳикоя сюжетини анъанавий эртакка тенглаштириш мумкин,
сеҳрли эртак нафақат ўз тузилиши жиҳатидан, балки морфологик типи жиҳатидан ҳам
камбағаллик (етишмовчилик) функцияси ва оралиқ функциялар орқали охирги
функциянинг тугашидан иборат сюжет ривожланиши билан аниқланади. Аммо қисса
сюжетининг ривожланиши сеҳрли эртак сюжети ривожланишидан бирмунча мураккаб.
Етишмовчилик (камбағаллик) функцияси ва унинг тугатилиши тўлиқ ифодаланган
бўлиб, сюжетнинг асосий ривожланиш йўли унга бўйсунади. Аммо қиссада “эркин”
мотивлар деб аталадиган, бўйсунувчи характерга эга бўлган, асарга ифодавийлик,
бадиийлик берувчи, ўрнатилган тартибларни тан оладиган маълум социумнинг вакили,
шу билан бирга, содда бўлмаган ишларни амалга оширишга қодир асосий қаҳрамонни
21
психологик мураккаб шахсият сифатида тасаввур ҳосил қилишга имкон берувчи
иккинчи даражали эпизодлар сони етарли даражада. Бу эпизодларнинг функцияси
ҳаракатни жонлантириш, унинг эркинлиги ва табиийлигини кўрсатишдан иборат.
Шубҳасиз, қиссадаги бутун бошли мотивлар эртакона босқичлардан иборат, агарда
эртакдаги ҳақиқий вокеалар ҳеч қачон ҳикоя тарзида қабул қилинмаган бўлса, қиссадаги
воқеалар ҳақиқатга даъвогарлик қилади; эртакда ҳаракат шартли вақтда ва шартли ерда
(“қайсидир подшоликларда») содир бўлади, қиссада эса бўлиб ўтаѐтган воқеаларнинг
хронологик тартиби ва географик жойлашуви аниқ..
Сеҳрли эртак ва қиссадаги асосий сюжет схемалари бир хил. Аммо эртак учун у
ўзининг композицион муҳимлигини сақлаб қолса, қиссада у анъаналарга амал қилади.
Эртакдаги асосий қаҳрамондан фарқли ўлароқ Хон Кил Дон ички психологик
зиддиятлардан холи бўлмаган, ўсаѐтган шахс. Бундан ташқари у аниқ муҳит вакили ва
маълум ижтимоий детерминистик ахлоқий қадриятлар соҳибидир.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1. Сайдазимова У. Жанры средневековой корейской прозы //Содействие
развитию корееведения в СНГ: проблемы и решения: Материалы Международной
научной конференции. - Т., 2006.- С. 216-223.
2. Сайдазимова У. Эпические мотивы в средневековой корейской повести
«Достойный Хон Гиль Дон» // The Interaction Between Korean and Central Asian
Cultures: Материалы Международной научной конференции. -Алматы, 2006.- С. 115-
117.
3. Сайдазимова У. Реалистические тенденции в средневековой корейской
литературе // История корейского языка и литературы в Узбекистане: Материалы
Республиканской научной конференции. - Т., 2006.-С. 28-30.
4. Сайдазимова У. Ўрта асрлардаги корейс наср жанри (Пхэсоль мисолида) //
Академик Убайдулла Каримов номидаги Ёш шарқшунослар илмий конференцияси
материаллари тўплами.- Т., 2006.- Б. 80-84.
5. Сайдазимова У. Вопросы изучения средневековой корейской литературы //
70
th
Anniversary of Settlement of Koreans in Central Asia and 70 Years of Korean Studies
in Central Asia: Материалы Международной научной конференции. – Т., 2007.- С. 238-
241.
6. Saydazimova U. Periodical and Genre Structure of Korean prose in the Middle Ages
//Journal of Korean Studies Volume 9.- Korea., 2007.- С. 27-34.
7. Сайдазимова У. Герой и ситуации в средневековой корейской повести
«Повесть о Хон Гиль Доне» // Маяк Востока. – Т., 2010. - С. 34-37.
8. Сайдазимова У. Ўрта аср корейс адабиѐтини даврлаштириш масалалари //
Шарқ мамлакатларида адабий жараѐнлар: жанр ва поэтика масалалари (илмий
тўплам).-Т., 2010.- Б. 37-42.
9. Сайдазимова У. “Хон Кил Дон ҳақида қисса”нинг типологик таҳлили //
Шарқшунослик. – Тошкент, 2010. – №1. - Б. 54-61.
22
Сайдазимова Умида Тўрахановнанинг филология фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун 10.01.06 - Осиѐ ва Африка халқлари адабиѐти
мутахассислиги бўйича “Хон Кил Дон ҳақида қисса” –
ўрта аср корейс насрининг намунаси (типология, жанр хусусиятлари ва эпик
мотивлар масаласи) мавзуидаги диссертациясига
РЕЗЮМЕ
Таянч сўзлар:
ўрта аср корейс насри, корейс қиссалари, “Хон Кил Дон ҳақида
қисса”, образ, сюжет, мотив, композиция, пхесол, эпос, эртак, даврлаштириш
тамойиллари.
Тадқиқот объекти:
ўрта аср корейс адабиѐтининг умумий типологик
хусусиятларини тўла акс эттирувчи “сосол” (
소설
) қисса жанри ташкил қилади.
Ишнинг мақсади:
ўрта асрлар корейс насри спецификаси ва унинг жанрлари
тараққиѐти масалаларини тадқиқ этиш, “Хон Кил Дон ҳақида қисса” асари мисолида
ўрганилаѐтган давр корейс насрига хос асосий мотивлар, ғоявий-эстетик қарашлар ва
айрим бадиий хусусиятларни таҳлил этишдан иборат.
Тадқиқот методлари:
тарихий-қиѐсий ва қиѐсий-типологик методлар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Диссертацияда ўрта аср корейс
насри намунаси ҳисобланган сосол (
소설
) туркумига кирувчи қисса жанрининг
тадрижий ривожланиши илк бор тадқиқ этилди. Корейс насрида қисса жанрининг
ўрта асрлардаги асосий хусусиятлари кўрсатиб берилди.“Хон Кил Дон ҳақида қисса”
(
홍길동전
) асари мисолида ўрта аср корейс қиссаларининг сюжет чизиғи ва
композицион тузилиши ўрганилди. Корейс адабиѐтининг тараққиѐт босқичларини,
тарихий даврлаштиришнинг янги тамойиллари бўйича тавсиялар берилди. “Хон Кил
Дон ҳақида қисса” (
홍길동전
) асари мисолида ўрта аср корейс қиссасининг пайдо
бўлишида фольклор ва эпик мотивларнинг ўрни очиб берилди.
Амалий аҳамияти:
тадқиқот натижалари Филология ва тилларни ўқитиш
(корейс тили ва адабиѐти) таълим йўналиши ва Адабиѐтшунослик (корейс адабиѐти)
таълим мутахассислиги бўйича таҳсил олувчи талабаларга “Асосий ўрганилаѐтган тил
(Корея) адабиѐти”, “Мутахассисликнинг назарий масалалари” фанларини ўқитишда
қўшимча манба вазифасини ўтайди. Тадқиқот материаллари, шунингдек, корейс
адабиѐти масалалари бўйича тадқиқот олиб бораѐтган изланувчилар ва магистрантлар
учун йўналиш бериши мумкин. Диссертация Шарқ мамлакатлари адабиѐти академик
тарихини, хусусан, корейс адабиѐти тарихи бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалар
яратишда қўлланилиши мумкин. Иш материаллари ва хулосалари корейс адабиѐти
тарихи ҳамда ўрта аср Шарқ адабиѐти бўйича махсус курслар ўқишда ўқув материали
сифатида фойдалидир.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот натижалари
диссертантнинг “Корейс адабиѐти тарихи”, “Ўрта аср корейс насри” каби фанларни
ўқитиш жараѐнида синовдан ўтган.
Мазкур илмий тадқиқот иши бўйича корейсшунослик масалаларига бағишланган
республика ва халқаро илмий анжуманларида (Тошкент, Олма ота) маърузалар
қилинган.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
адабиѐтшунослик, Осиѐ ва Африка
мамлакатлари адабиѐти, корейс адабиѐтшунослиги.
23
РЕЗЮМЕ
диссертации Сайдазимовой Умиды Турахановны
на тему: “Повесть О Хон Гил Доне” обрацез корейской средневековой повести
(особенности жанров, типология и эпические мотивы) на соискание ученой
степени кандидата филологических наук по специальности: 10.01.06 –
Литература народов Азии и Африки
Ключевые слова:
корейская проза средних веков, корейские повести,
«Повесть о Хон Гиль Доне», образ, сюжет, мотив, композиция, пхесол, эпос, сказка,
проблемы периодизации.
Объект
исследования:
жанр повести «сосоль» (
소설
) отражающий общие
типологические особенности корейской средневековой прозы.
Цель работы:
исследовать специфику и вопросы развития жанров корейской
прозы средних веков, проанализировать на примере произведения «Повесть о Хон
Гиль Доне» основные мотивы, идейно-эстетические позиции и некоторые
художественные особенности, свойственные корейской повести изучаемого периода.
Методы исследования:
историко-сопоставительный и сопоставительно-
типологический методы.
Полученные результаты и их новизна.
В диссертации впервые исследован
жанр повести, входящий в группу «сосоль» (
소설
) и считающийся образцом
корейской средневековой прозы. В работе представлены основные особенности
характерные для жанра повести, на примере повести «Повесть о Хон Гил Доне»
изучена сюжетная линия и композиционная структура средневековой корейской
повести.
Даны рекомендации этапам развития корейской литературы, тенденциям
исторической периодизации. На примере повести «Повесть о Хон Гиль Доне»
выявлении фольклорные и эпические мотивы, имеющие место средневековой
корейской повести.
Практическая
значимость:
результаты
исследования
могут
быть
использованы в качестве дополнительного источника при обучении студентов по
направлению образования «Филология и обучение языкам (корейский язык и
литература)» и специальностям магистратуры «Литературоведение» (корейская
литература) «Литература основного изучаемого языка» (Корея), «Теоретические
вопросы исследования». Материалы диссертации могут дать новые направления для
исследования соискателей и магистрантов, занимающихся вопросами корейской
литературы. Диссертацию можно применять при создании учебников и пособий.
Материалы и выводы по работе будут полезны в качестве учебного материала при
преподавании спецкурсов по истории корейской литературы и литературе Востока
средних веков.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
результаты
исследования апробированы автором в процессе чтения лекций по курсам «История
корейской литературы» и «Корейская проза средних веков».
По вышеупомянутой теме были сделаны доклады на республиканских и
международных (Ташкент, Алматы) научных конференциях, посвященных вопросам
корееведения.
Область применения:
литературоведение, корейское литературоведение,
литература стран Азии и Африки.
24
RESUME
On the dissertation “A story (fable) about Khon Kil Don” as a pattern of the Korean
prose of the middle ages (typology, genre peculiarities and the matters of the epic
motifs) 10.01.06 - on the specialty of the Asian, and African Peoples’ Literature by
Saidazimova Umida Turakhanovna for a degree of Candidate of Philology sciences
Key words:
Korean prose of the Middle ages, Korean Fables, a fable about Khon
Kil Don, a character, a plot, a motif, a composition, on epos, a fairy tale, the principles of
periodicity.
The objective of the research
is the genre “sosol” which represents the full typogic
characteristics of the Korean Literature of the Middle Ages in the example of a Fable about
Khon Kil Don
The aim of the work
is to investigate the specific characters of the Korean prose of
the Middle Ages and development matters of its genre, to analyze the main motifs, ideal-
aesthetic views and some artistic peculiarities of the Korean prose in that period of time.
The methods of investigation:
historical – comparative and comparative –
typological
The obtained results and their newness:
The evolutionary development of the
genre included into the series of “sosol” as on example of the Korean prose of the Middle
Ages has been investigated for the first time in the dissertation. The main characteristics of
the fable genre in the Korean prose of the Middle Ages have been showed in it. The plot
line and composing structure of the Korean fables of the Middle Ages in the example of a
fable about Khon Kil Don have been investigated in this work. The recommendations were
given on the new directions of the development stages and historical periodic of the Korean
Literature. The importance of the folklore and epic motifs with the appearance of the
Korean fables of the Middle Ages was displayed as an example of “A story (fable) about
Khon Kil Don”.
Practical importance:
The result of the investigation will be helpful as an extra
source in teaching the subjects such as “The Literature of the Major” (Korean),
“Theoretical Matters of the Specialty” for the students who learn Philology and Foreign
Languages (the Korean languages and Literature) and “Study of Literature” (Korean
literature). It also can help to identify the direction for the scientific researchers and the
students in the magistrates who investigate the Korean literature matters. The dissertation
can be used in writing text- books and manuals on the academic history of Oriental
Literature, i.e. History of Korean Literature. The materials and conclusions of the work is
useful in teaching special courses on the history of the Korean Literature and Oriental
Literature of the Middle Ages.
The level of introduction and economic benefits:
The results of the investigation
have been proved in the process of teaching “History of Korean Literature”, “Korean prose
of the Middle Ages” by the candidate for a degree. A number of talks were given on this
scientific research in the republican and international conferences (Tashkent, Almata)
dedicated to the study of the Korean Language Matters.
The field of usage:
Literature study, Literature of Asian and African countries, study
of Korean Literature.
