1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК
–
МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 336.6 + 657.01 (575.1)
НУРМАНОВ УЛУГБЕК АНОРБАЕВИЧ
ЖОРИЙ АКТИВЛАР ҲИСОБИ ВА ТАҲЛИЛИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
08.00.08-«Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит»
Иқтисод фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
ТОШКЕНТ – 2012
2
Диссертация иши Тошкент молия институтида бажарилган.
Илмий раҳбар:
иқтисод фанлари номзоди, доцент
Иброҳимов Акрамхон Турсунхўжаевич
Расмий оппонентлар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Ибрагимов Абдугапур Каримович
иқтисод фанлари доктори
Исманов Иброхим Набиевич
Етакчи ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги
иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар
ҳимояси бўйича Д.005.25.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгашнинг
2012 йил «___» _________ соат «____» да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Ҳ.Орипов кўчаси, 16-уй.
Диссертация
билан
Ўзбекистон
Республикаси
Банк–молия
академияси кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2012 йил «__»______________да тарқатилди.
Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби, и.ф.д.
Ф.И.Мирзаев
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида
ишлаб чиқаришни техник – технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, жорий
активлардан фойдаланишни тўғри йўлга қўйиш хўжалик субъектларининг
молиявий барқарорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлашга
хизмат
қилади. Жорий активлардан самарали фойдаланиш ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати ва баҳосига таъсир кўрсатиб, уларнинг
рақобатбардошлигини таъминлашга имкон яратади.
Республикамизда қурилиш индустриясининг ривожланиши, аҳолининг
уй-жой қурилишига бўлган эҳтиёжлари ўсиши, турли ижтимоий объектлар ва
йирик саноат ишлаб чиқариш объектлари қурилиш ҳажмининг кенгайиши
қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектларини ташкил
этиш ва улардаги мавжуд жорий активлардан фойдаланиш даражасини
оширишда муҳим аҳамиятга эга.
Республикамиз Президенти И.А.Каримов ушбу масала тўғрисида
тўхталиб, «...хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича ишлаб
чиқаришни,
қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш,
сифатли ва барқарор талабга эга бўлган тайёр маҳсулотлар тайёрлайдиган
корхоналар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш лозим»
1
ни таъкидлаган
эдилар.
Иқтисодиёт ривожлантирилишини самарали бошқаришнинг муҳим
дастакларидан бири бўлган бухгалтерия ҳисобининг ахборотлар узвийлигини
таъминлаш, улар аниқлигини такомиллаштириш муҳим масала ҳисобланади.
Мулкчилик шаклидан қатъий назар тадбиркорлик фаолиятининг
моҳиятини мол-мулкнинг мавжудлиги ташкил этади. Жами мол-мулк
таркибида жорий активлар устун мавқени эгаллайди. Жорий активлардан
самарали фойдаланилса, маҳсулот таннархи пасайиб, фойда кўпаяди ва
рентабеллик
даражаси
ортади.
Жорий
активлардан
фойдаланиш
самарадорлиги ушбу активларни қай тарзда шакллантириш ва улардан
қандай фойдаланишга бевосита боғлиқ бўлиб уларни ҳисоб, таҳлил ва
назорат ишларини такомиллаштириш муҳим илмий-амалий аҳамият касб
этади.
Таҳлиллар кўрсатишича, хўжалик субъектларида жорий активларнинг
бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлили жараёнида айрим камчилик ва
муаммолар мавжуд: жумладан, жорий активлар тўғрисидаги иқтисодий
қарашларнинг
турли-туманлиги,
жорий
активларни
ҳисобга
олувчи
бошланғич
ҳужжатларнинг
реквизитларида
ахборотларни
тўла
акс
эттирилмаслиги,
жорий
активларнинг
бухгалтерия
счётларида
акс
эттиришдаги муаммолар, жорий активлар ва уларнинг таркибини бошқарув
ва молиявий ҳисоботларда акс эттириш масалалари, товар-моддий захиралар,
пул маблағлари ва дебиторларнинг айланиши ҳамда улардан фойдаланиш
даражасини баҳолашдаги камчиликлар билан характерланади.
Шунингдек, хўжалик субъектлари активлари таркибида жорий активлар
1
Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада
юксалтиришдир. – Т.: «Ўзбекистон», 2010. – Б. 60.
4
улушининг
юқорилиги,
уларнинг
турли-туманлиги,
фойдаланишдаги
ҳаракатчанлиги, нисбатан юқори ликвидлиги, мобиллиги, улар бўйича аниқ,
тезкор бухгалтерия ҳисобини юритиш ва таҳлил қилиш муҳим ҳисобланади.
Жорий активлар ҳаракатини тартибга солиш ва бухгалтерия ҳисобини
такомиллаштириш, улар ҳолатини мунтазам таҳлил қилишнинг объектив
зарурлиги тадқиқот мавзусининг долзарблигини белгилайди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Жорий активларнинг
бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлилини такомиллаштириш масалалари
хорижий
иқтисодчи
олимлар
М.И.Баканов,
В.В.Бочарев,
К.Друри,
А.Ф.Ионова,
В.В.Ковалев,
Н.П.Кондраков,
Б.Нидлз,
Г.В.Савицкая,
А.Д.Шеремет
2
асарларида тадқиқ қилинган.
Республикамиз иқтисодчи олимлари И.Т.Абдукаримов, Ё.А.Абдуллаев,
А.В.Ваҳобов, Р.Д.Дусмуратов, А.К.Ибрагимов, А.Т.Иброҳимов, Б.А.Ҳасанов,
А.А.Каримов, З.М.Маматов, М.Қ.Пардаев, А.Х.Пардаев, А.С.Сотиволдиев,
А.Усанов, Н.Ф.Ишонқулов, Ш.У.Ҳайдаров, Б.Ҳошимов
3
лар илмий ишларида
жорий активларнинг бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлилини назарий ва
амалий жиҳатлари таҳлил қилинган.
Юқорида қайд этилган илмий ишларда жорий активларнинг ҳисоби ва
таҳлилини ташкил этишнинг назарий-услубий томонлари ўрганилган ҳолда,
унинг қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектлари билан
боғлиқ муаммолари мустақил, махсус тадқиқот объекти сифатида комплекс
тадқиқ этилмаган.
Диссертациянинг илмий - тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация иши Тошкент молия институтининг илмий-
тадқиқот ишлари режаси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади:
иқтисодиётни модернизациялаш шароитида
хўжалик субъектларининг
жорий активлари
ҳисоби ва таҳлилини
такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб
чиқишдан иборат.
2
Баканов М.И., Шеремет А.Д. Теория экономического анализа. – М.: Финансы и статистика, 1993. – 326
c.; Бочарев В.В. Финансовый анализ. Учебное пособие. – 2-е изд., – Санкт-Петербург: «Питер», 2009. – 76 с.;
Друри К. Управленческий и производственный учет. Учебник. – М., 2003. – 1071 с.; Ковалев В.В., Ковалев
Вит.В. Анализ баланса или как понимать баланс. Учебно-практическое пособие. – 2-е изд., –М.: «Проспект»,
2010. – 125 с.; Кондраков Н.П. Бухгалтерский учет: учебное пособие. – 5-е изд., – М.: «ИНФРА-М», 2008. –
604 с.; Нидлз Б., Андерсон Х., Колдуэлл Д. Принципы бухгалтерского учета (Перевод с английского) – 2-е
изд. Под ред. Соколова Я.М. – М.: Финансы и статистика, 2002. – 157 с.; Савицкая Г.В. Анализ
хозяйственной деятельности предприятия. – 5-е изд., – М.: «ИНФРА-М», 2009. – 536 с.; Селезнёва Н.Н.,
Ионова А.Ф. Анализ финансовой отчетности организации. Учебное пособие. – 3-е изд., – М.: «ЮНИТИ-
ДАНА», 2007. – 109 с.
3
Абдуллаев Ё., Иброҳимов А., Раҳимов М. Иқтисодий таҳлил 100 савол ва жавоб. – Т.: «Меҳнат», 2001. –
117 б.; Акромов Э.А. Корхоналарнинг молиявий ҳолати таҳлили. – Т.: «Молия», 2003. – 224 б.; Ваҳобов
А.В., Иброҳимов А.Т, Ишонқулов Н.Ф. Молиявий ва бошқарув таҳлили. – Т.: «Шарқ», 2005. – 480 б.;
Дўстмуратов Р.Д. Аудит асослари. – Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси», 2003. – 612 б.; Ибрагимов
А.К., Очилов И.К., Қўзиев И.Н., Ризаев Н.Қ. Молиявий ва бошқарув ҳисоби. – Т.: «IQTISOD -MOLIYA»,
2008. – 444 б.; Сотиволдиев А. Замонавий бухгалтерия ҳисоби. – Т.: «БАМА», 2004. 1,2,3 – томлар, – 505 б.;
Каримов А.А., Исломов Ф.Р., Авлоқулов А.З. Бухгалтерия ҳисоби. Дарслик. – Т.: «Шарқ», 2004. – 592 б.;
Pardaev М.Q., Аbdukarimov I.Т., Isroilov B.I. Iqtisodiy tahlil. – Т.: «Mehnat», 2004. – 485 b.; Пардаев А.Х.
Бошқарув ҳисоби. – Т.: Академия, 2002. – 172 б.; Ризақулов А.А., Ибрагимов А.К., Ҳасанов Б.А., Маматов
З.Т., Усанов А. Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари. – Т.: 1,2,3 – томлар, 1994. – 320 б.; Ҳайдаров
Ш., Ортиқов Х. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС). – Т.:
«Ғафур Ғулом», 2007. – 256 б.; Ҳошимов Б. Бухгалтерия ҳисоби назарияси. – Т.: «Yangi asr avlodi», 2004. –
280 б.
5
Тадқиқот вазифалари:
жорий активларнинг иқтисодий категория нуқтаи - назаридан илмий
ва назарий жиҳатларини тадқиқ этиш, унинг моҳиятини янада тўлиқроқ очиб
бериш;
жорий активлар ҳисобининг назарий-услубий асосларини баҳолаш
тамойилларини ишлаб чиқиш;
инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш шароитида
жорий активлар ҳолатини баҳолаш услубларини такомиллаштириш;
жорий
активлар
ҳисобининг
меъёрий-ҳуқуқий
асосларини
такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқиш;
товар-моддий захиралар ҳисобини такомиллаштириш бўйича амалий
тавсиялар бериш;
пул маблағлари ҳисобини такомиллаштиришга қаратилган илмий-
амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
хўжалик
субъектларининг
дебиторлик
қарзлари
бухгалтерия
ҳисобини такомиллаштириш;
товар-моддий захираларни
таҳлил
этиш босқичларини
ҳамда
тартибини такомиллаштириш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
пул маблағлари ва дебиторлик қарзлари таҳлилини такомиллаштириш
бўйича илмий таклифлар бериш.
Тадқиқот объекти
сифатида «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик
компанияси тизимидаги хўжалик субъектларининг жорий активлари ҳисоби
ва таҳлили ўрганилди.
Тадқиқот предмети
бўлиб, жорий активларнинг ҳисоби ва таҳлилини
такомиллаштириш жараёнида содир бўладиган иқтисодий муносабатлар
ҳисобланади.
Тадқиқот методлари.
Диссертацияда тизимли ёндашув, гуруҳлаш,
қиёсий таҳлил, анализ ва синтез, монографик кузатиш, иқтисодий таҳлил ва
статистик усуллардан фойдаланилди.
Тадқиқот гипотезаси.
Муаммони яхлит тизимли тадқиқ қилиш орқали
олинган илмий натижалар жорий активларнинг бухгалтерия ҳисобини
юритишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ва уларни иқтисодий таҳлил
қилишнинг ташкилий-услубий жиҳатлари ҳамда ахборот таъминотини
такомиллаштиришга олиб келади.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
-
«Ўзқурилишматериаллари»
акциядорлик компанияси
тизимидаги
хўжалик субъектларида жорий активларнинг таркибий тузилиши ва уларнинг
шаклланишини такомиллаштириш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб
чиқилди;
-
жорий активларни
ҳисобга олишни янада такомиллаштириш
юзасидан
амалдаги 21-сон БҲМСга
қўшимчалар киритиш зарурати
асосланди ва счётлар режасига 2840-«Ишлаб чиқариш цехидаги ёки
конвейердан чиқаётган тайёр маҳсулотлар» ва 2850-«Хўжалик субъектига
тегишли савдо дўконларидаги тайёр маҳсулотлар» счётларини киритиш
таклиф этилди. Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш
натижасида
6
«Ўзқурилишматериаллари»
акциядорлик
компанияси
саноат
корхоналарининг бухгалтерия балансида 2010 йил 1 январь ҳолатига жорий
активларнинг 70269,0 млн. сўмга ортишига ёки 11,3 фоизга ўсишига
эришилди ва таклиф этилган счётлардан фойдаланилиши бухгалтерларнинг
ахборотларни қайта гуруҳлаш билан боғлиқ меҳнат сарфи 20 фоиз
қисқаришига олиб келди;
-
пул маблағларининг ҳаракатини ҳисобга олишда фойдаланиладиган
бошланғич бухгалтерия ҳужжатининг такомиллаштирилган шакли бўлган
«Иш ҳақи ҳисоб-китоб қайдномаси» ишлаб чиқилди ва амалиётга тавсия
этилди.
Ушбу
таклифни
амалиётда
қўллаш
орқали
«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси саноат корхоналари
бухгалтерларининг иш ҳажмини ва канцелярия харажатларини қисқариши
ҳисобига 2010 йилда 36,0 млн. сўм харажатлар иқтисод қилинди;
-
жорий активлар таҳлилининг халқаро тажрибаларини ўрганиш
асосида республикамиздаги
қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи
хўжалик субъектларида жорий активлар таҳлилини ташкил этиш ва ўтказиш
тартиби ҳамда дебиторлик қарзларини самарали бошқариш тизимини жорий
этиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилди. Таклифни қўллаш асосида
«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси саноат корхоналари
иқтисодий таҳлили самарадорлиги 30 фоизгача ортиши ва дебиторлик
қарзлари 2010 йил 1 январь ҳолатига 12508,0 млн. сўмга камайишига, ёки 3,2
фоизли пунктга пасайишига олиб келди.
Ишнинг илмий янгилиги:
-
жорий активларга оид бухгалтерия ҳисобининг амалдаги меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб
чиқилди. Хусусан, 4-сонли «Товар-моддий захиралар» номли бухгалтерия
ҳисобининг миллий стандартининг 10-банди «з» пунктини мазмун-моҳияти
жиҳатидан қайта таҳрир этиш ҳамда уни «Хўжалик субъектларига илгари
берилган товар-моддий захираларнинг қайтарилиши ёки товар-моддий
захираларини қарз (кредит)га олиш» деб ўзгартириш таклиф этилди;
-
бухгалтерия ҳисобининг халқаро ва миллий стандартлари асосида
жорий активларнинг такомиллаштирилган таркиби таклиф этилди;
-
жорий
активлар
ҳаракатини
ҳисобга
олишда
янги
такомиллаштирилган бошланғич бухгалтерия ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва
амалиётга тавсия этилди;
-
қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар хусусиятларини
ҳисобга олган ҳолда, жорий активлар ҳисобини янада такомиллаштиришга
қаратилган янги счётларни киритиш таклиф этилди;
-
жорий активлар таҳлилини самарали ташкил этиш ва ўтказиш
тартиби ишлаб чиқилди;
-
жорий активлар
таркибидаги дебиторлик
қарзларини самарали
бошқариш тартиби ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот
ишининг
илмий аҳамияти
шундаки, ундаги жорий активлар ҳисоби ва
таҳлилини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлардан, хусусан,
7
жорий активларнинг иқтисодий моҳиятини янада тўлиқ очиб берилиши,
жорий активларнинг бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари ва
миллий
стандартлари
асосида
такомиллаштирилган
таркиби,
пул
маблағларини ҳисобга олувчи такомиллаштирилган бошланғич ҳужжатлар,
жорий активлар таҳлилини ўтказишнинг такомиллаштирилган тартибидан
қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар жорий активлар ҳисоби
ва таҳлилини ўрганиш билан боғлиқ илмий - тадқиқот ишларида манба
сифатида фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот ишининг
амалий аҳамияти
унинг илмий таклиф ва амалий
тавсиялари хўжалик субъектларида, хусусан, 4-сонли Бухгалтерия ҳисоби
миллий стандартларининг 10-бандига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва
иш ҳақи ҳисоб-китоб қайдномасини такомиллаштириш бўйича берилган
таклифлардан хўжалик субъектларида жорий активларни бухгалтерия
ҳисобида тўлиқ акс эттириш ва расмийлаштиришда, тармоқ хусусиятларини
ҳисобга олган ҳолда, «Материаллар» ва «Тайёр маҳсулотларни ҳисобга
олувчи счётлар»да янги ишчи счётларни киритиш таклифидан материаллар
ва
тайёр
маҳсулотларни
ҳисобга
олувчи
счётлар
тизимини
такомиллаштириш, бухгалтерия балансида жорий активларни аниқ ва тўлиқ
ҳисобга олишни акс эттириш, жорий активларни таҳлил этиш босқичлари ва
кетма-кетлигини белгилаш бўйича жорий активларни таҳлил этишда
қўлланилиши мумкинлиги билан белгиланади.
Диссертация материалларидан олий ўқув юртларида «Молиявий ва
бошқарув ҳисоби», «Тармоқларда иқтисодий таҳлил», «Бошқа тармоқларда
бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари» ҳамда «Молиявий ва бошқарув
таҳлили»
фанлари ўқув дастурларини такомиллаштириш
ва ўқитиш
жараёнида фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот жараёнида ишлаб
чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар «Ўзқурилишматериаллари»
акциядорлик компанияси (2010 йил 26 апрелдаги 07-1-5-76-сонли ва 2012 йил
20 февралдаги 07-1/5-25-сонли далолатномалар) томонидан амалиётга жорий
этиш учун қабул қилинган. Диссертация материалларидан Тошкент молия
институтида (2010 йил 18 майдаги 09-сонли далолатнома) «Молиявий ва
бошқарув ҳисоби», «Тармоқларда иқтисодий таҳлил», «Бошқа тармоқларда
бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари» ҳамда «Молиявий ва бошқарув
таҳлили» фанлари ўқув дастурларини такомиллаштириш ва ўқитишда
фойдаланиш учун қабул қилинган.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Тадқиқот
ишининг асосий
ғоя ва
натижалари «Иқтисодий оқимлар доиравий айланиш жараёнининг ижтимоий
йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришдаги роли: назарий
қарашлар ва замонавий талқинлар» (Тошкент, 2009), «Жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирози шароитида бухгалтерия ҳисоби, аудит ва таҳлилини
такомиллаштириш
масалалари»
(Тошкент,
2009),
«Иқтисодиётни
модернизациялаш
ва
диверсификациялаш
шароитида
бюджет-солиқ
сиёсатини такомиллаштириш муаммолари» (Тошкент, 2010), «Инқирозга
қарши чоралар дастури асосида молия бозорини ривожлантиришнинг
8
замонавий тенденциялари ва муаммолари» (Тошкент, 2011), «Ўзбекистонда
суғурта
бозорининг
ривожланиш
истиқболлари»
(Тошкент,
2012)
мавзуларидаги халқаро ва республика илмий-амалий конференцияларида
маъруза кўринишида баён қилинган ва маъқулланган.
Тадқиқот иши Тошкент молия институти кафедралараро илмий
семинарида ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги
Бирлашган ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинар мажлисларида
муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертация мавзуси бўйича
14 илмий мақола, ўқув қўлланма ва маъруза тезислари нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва
ҳажми.
Диссертация ишининг
таркиби кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва
иловалардан иборат. Диссертация матни 136 саҳифадан иборат бўлиб, унда
18 жадвал, 17 расм ва 11 та илова келтирилган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида иқтисодий ислоҳотларни
амалга ошириш жараёнида барқарор иқтисодий ўсишга эришилди,
макроиқтисодий ҳолат барқарорлашди ва инфляция даражасининг пасайиши
таъминланди.
Инқирозга қарши чоралар дастури амалга оширилаётган шароитда
хўжалик субъектлари активлари таркибининг оптимал даражада бўлиши
муҳим аҳамият касб
этади.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.А.Каримов ушбу масала хусусида қуйидагиларни таъкидлаб ўтадилар:
«Бугунги кунда бозорни пул ресурслари билан зўр бериб тўлдириш давом
этаётгани фонд ва хом ашё бозорларида сунъий равишда ошириб борилган
спекулятив нархларнинг янада кўтарилиб кетишига, таъбир жоиз бўлса,
молиявий кўпикларнинг баттар авж олишига, инфляциянинг жиловлаб
бўлмас даражада ўсиш хавфининг кучайишига олиб келмоқда»
4
.
Мулкчилик шаклидан қатъий назар тадбиркорлик фаолиятини юритиш
маълум маблағларни талаб этади. Жами маблағлар таркибида жорий
активлар
муҳим
аҳамият
касб
этади.
Жорий
активлар
ўзининг
ҳаракатчанлиги, тез пулга айланувчанлиги билан хўжалик субъектлари
фаолиятида юқори самара келтирувчи маблағлар ҳисобланади.
Хўжалик
субъектларининг
жорий
активлари
узоқ
муддатли
активлардан фарқ қилиб, биргина ишлаб чиқариш циклида тўла истеъмол
қилинади, ўз қийматини тайёр маҳсулотга ўтказади ва натурал-ашёвий ва
қиймат тавсифида тикланади ҳамда шу йўсинда узлуксиз ҳаракатда бўлади.
Жорий активлар ҳақида тўхталиб Н.П.Кондраков: «Айланма активлар
(айланма капитал) – материал айланма маблағлари, пул маблағлари, қисқа
муддатли молиявий қўйилмалар ва ҳисоблашиш маблағларидан таркиб
топади»
5
, деб таъкидлайди. Ушбу берилган изоҳга баъзи аниқликлар
4
Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз
фаровонлигини оширишга хизмат қилади. – Т.: «Ўзбекистон», 2011. – Б. 5.
5
Кондраков Н.П. Бухгалтерский (Финансовый управленческий) учет: учебник. – М.: «Проспект», 2009. – С.
8.
9
киритиш, хусусан, ҳисоблашиш маблағларининг жорий активлари таркибига
киритилишида эътирозли фикрлар юзага келиши мумкин. Яъни, ҳисоблашиш
маблағлари таркибига одатда дебиторлик қарзлари билан бирга кредиторлик
қарзлари ҳам киритилади. Бунда кредиторлик қарзлари жорий актив бўла
олмайди ва натижада юқоридаги билдирилган изоҳ мукаммал бўла олмайди.
Н.А.Каморджанова ва И.В.Карташовалар фикрларига кўра, «Айланма
маблағлар (активлар) деб хом - ашё, материаллар, ёқилғи, ярим фабрикатлар,
тез эскирувчи буюмлар, ишлаб чиқариш учун тайинланган маҳсулотлар,
бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш;
тайёр маҳсулотлар ва товарларни сотиш ёки сотиб олиш; бошқа материал
қийматликлар (ўстиришдаги ва боқувдаги
ҳайвонлар); келгуси давр
харажатлари; юклаб жўнатилган маҳсулотлар; пул маблағлари; бошқа
хўжалик субъектлари қарзлари ёки шу хўжалик субъекти учун турли
кўринишдаги дебиторлик қарзларига айтилади»
6
, деб изоҳланган. Ушбу
иқтисодчи олимларнинг илмий қарашлари нисбатан тўлиқ бўлсада, жорий
активлар таркибида кечиктирилган харажатларнинг
ҳисобга олиниши
тўғрисида фикр билдирилмаганлигини камчилик сифатида эътироф этиш
мумкин.
Ё.Абдуллаев, А.Иброҳимов ва М.Рахимовларнинг фикрларига кўра,
«Жорий активлар таркибига
хўжалик субъектининг моддий айланма
маблағлари, пул маблағлари, қисқа муддатли молиявий қўйилмалар ҳамда
қарши томонга бўлган дебиторлик мажбуриятлари киритилади»
7
, деб
таърифланган. Аммо, бу ерда
«қарши томонга бўлган дебиторлик
мажбурияти»
тушунчасини таҳрир этиш
ва муддати кечиктирилган
харажатларнинг жорий қисмини қўшиш мақсадга мувофиқ.
Амалдаги 1-сонли «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» номли
БҲМСнинг 69.2.-бандига асосан жорий активларга қуйидагича таъриф
берилган: «Асосан қайта такрорий сотиш мақсадида ёки қисқа муддатда
ушлаб турилган бўлса ва ундан ҳисобот вақтидан кейинги 12 ой мобайнида
фойдаланиш кутилаётган бўлса, бундай ҳолларда у жорий актив сифатида
тасниф этилиши лозим»
8
, деб изоҳланган. Бизнингча, жорий активларга
берилган мазкур таъриф унинг моҳиятини тўлиқ очиб бера олмаган.
Жорий активлар тушунчасига нисбатан юқоридаги иқтисодчи
олимларнинг берган таърифларини таҳлил қилиш асосида қуйидагича изоҳ
бериш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: «Жорий активлар – хўжалик
субъектининг доимий ҳаракатдаги мобил активлари бўлиб, бир ишлаб
чиқариш (меъёрий операцион) цикли давомида ўз қиймати ва шаклини
яратилаётган маҳсулотларга тўлиқ ўтказувчи бойликлар ҳисобланиб, улар
таркибига
товар-моддий
захиралари,
келгуси
давр
харажатлари,
кечиктирилган харажатлар, пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар,
дебиторлар ва бошқа жорий активлар киритилади»
9
.
6
Каморджанова Н.А., Карташова И.В. Бухгалтерский финансовый учет. – М.: «ПИТЕР», 2008. – С. 30.
7
Абдуллаев Ё., Иброҳимов А., Раҳимов М. Иқтисодий таҳлил 100 савол ва жавоб. – Т.: «Меҳнат», 2001. – Б.
117.
8
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари. – Т.: «NORMA», 2010. – Б. 40.
9
Муаллиф томонидан берилган таъриф.
10
Тадқиқот
жараёнида
«Ўзқурилишматериаллари»
акциядорлик
компаниясининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жорий
активларнинг
такомиллаштирилган
таркибини тавсия этиш
ҳисобига
бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари билан амалдаги ҳисоб ва
ҳисобот маълумотларининг мослиги таъминланди (1-расм).
1-расм. Тавсия этилаётган жорий активларнинг такомиллаштирилган
таркиби
10
Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектлари ўз
ишлаб чиқаришини барқарор
самарали ривожланишини таъминлаш
мақсадида узоқ муддатга мўлжалланган бизнес-режаларига асосланган ҳолда
ишлаб чиқариш захиралари билан таъминлашга алоҳида эътибор берадилар.
Чунки, ҳозирда ишлаб чиқариш захираларини йўқлиги туфайли, хўжалик
субъектларининг ишлаб чиқариш фаолияти тўхтаб қолмоқда. Хўжалик
субъектларининг ишлаб чиқариш захиралари билан ўз вақтида, зарурий
миқдорларда,
белгиланган сифатда
ва
бир маромда таъминланиши
ресурслардан оқилона фойдаланиш хўжалик субъектларининг иқтисодий
ривожланишини таъминлайди. Ишлаб чиқариш захиралари таҳлилида асосий
10
Расм муаллиф томонидан тузилган.
ЖОРИЙ АКТИВЛАР
Товар-моддий
захиралар,
жами
Дебиторлар,
жами
Ишлаб чиқариш
захиралари
Харидор ва
буюртмачиларнинг
қарзи
Тугалланмаган
ишлаб чиқариш
Ажратилган
бўлинмаларнинг
қарзи
Тайёр
маҳсулот
Мақсадли давлат
жамғармалари
ва суғурталар
бўйича бўнак
тўловлари
Товарлар
Келгуси давр
харажатлари
Ходимларга
берилган бўнаклар
Бошқа жорий
активлар,
жами
Шўъба ва қарам
хўжалик
жамиятлари қарзи
Мол етказиб
берувчилар ва
пудратчиларга
берилган
бўнаклар
Бюджетга
солиқ ва йиғим-
лар бўйича
бўнаклар
тўловлари
Таъсисчилар-
нинг устав
капиталига
улушлар
бўйича қарзи
Қисқа
муддатли
инвестициялар
Кечиктирилган
харажатлар
жумладан, муддати
ўтган
Ходимлар-
нинг бошқа
операциялар
бўйича
қарзи
Бошқа
дебиторлик
қарзлари
Бошқа
активлар
Пул
маблағлари,
жами
Кассадаги пул
маблағлари
Ҳисоб-китоб
счётидаги пул
маблағлари
Хорижий
валютадаги пул
маблағлари
Бошқа пул
маблағлари ва
эквивалентлари
11
эътибор ушбу захираларнинг шаклланиш манбаларига қаратилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг иқтисодий
ночор хўжалик субъектларини молиявий соғломлаштириш, модернизация
қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш жараёнига тижорат
банкларининг маблағларини кенгроқ
жалб
қилишни йўлга
қўйишга
қаратилган «Иқтисодиёт реал сектори хўжалик субъектларининг молиявий
барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони
ҳамда саноатнинг етакчи тармоқларини ва кичик бизнесни аниқ манзилли
қўллаб-қувватлашга қаратилган «Иқтисодиётнинг реал сектори хўжалик
субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларни барқарор ишлашини таъминлаш ва
экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги ва
саноатнинг экспортга мўлжалланган товар ишлаб чиқарувчи тармоқларини,
кичик
бизнесни
аниқ
манзилли
қўллаб-қувватлашга
қаратилган
«Иқтисодиётнинг реал сектори хўжалик субъектларини қўллаб-қувватлаш,
уларни барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш
чора-тадбирлари
дастури тўғрисида»ги фармонларига асосан хўжалик
субъектларининг
айланма
активларини
тўлдириб
боришга
эътибор
кучайтирилди. Ушбу фармонларга мувофиқ, «Ўзқурилишматериаллари»
акциядорлик компанияси томонидан хўжалик субъектларининг молиявий
барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари мажмуи ишлаб чиқилиб, унда
харажатнинг солиштирма меъёрлари ва харид қилинадиган хом - ашё
қийматини қисқартириш, энергия ресурсларидан тежамли фойдаланиш,
билвосита даврий ва ишлаб чиқариш харажатларни қисқартириш ҳисобидан
маҳсулот таннархини 2010 йилда 91536 млн. сўмга ёки 20 фоизга
пасайтиришга эришилди. Экспорт қилинадиган қурилиш материаллари
ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши ушбу тадбирларнинг амалда
қўлланилиши натижаларидан бири ҳисобланади.
4-сонли «Товар-моддий захиралар» номли БҲМСнинг 10-бандини
«Илгари берилган товар қарзининг қайтарилиши ёки товар қарзини олиш»
деб номланган «з» пунктини мазмун-моҳияти жиҳатидан қайта таҳрир этиш
лозим, деб ҳисоблаймиз. Чунки, «товар қарзи» ибораси жараённинг
моҳиятини тўла очиб бермаган. Бизнингча, мазкур бандни «Хўжалик
субъектларига илгари берилган товар-моддий захираларнинг қайтарилиши
ёки товар-моддий захираларини қарз (кредит)га олиш» деб қайта таҳрир
қилиш мақсадга мувофиқдир
11
.
Илмий тадқиқотлар натижасида жорий активлар таркибида асосий
салмоқни эгалловчи материаллар
ҳисобининг аниқлигини таъминлаш
мақсадида 1030-«Ёқилғилар» счёти таркибида қуйидаги ишчи счётларни
очишни
амалиётга тавсия этамиз: Жумладан, 1031-«Ёқилғи-мойлаш»,
1032-«Қаттиқ
ёқилғилар»,
1033-«Газсимон
ёқилғилар»,
1034-«Ишлаб
чиқариш чиқиндилари ва қаттиқ ёқилғи сифатида ишлатиладиган иккиламчи
материаллар», 1091-«Омбордаги махсус кийимлар» ва 1092-«Фойдаланишга
берилган махсус кийимлар», 1093-«Йўлдаги материаллар». Мазкур счётларни
11
Муаллиф томонидан ишланган.
12
қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарда
қўлланилиши
материаллар
ҳисобини,
хусусан,
ёқилғи
маҳсулотларини,
тармоқ
хусусиятидан келиб чиққан
ҳолда, ишчи
-
ходимларнинг махсус
кийимларини бухгалтерия ҳисобида аниқ ҳисобга олинишини таъминлайди.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектларида
ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар ҳисобини ўз вақтида, тўлиқ ҳисобга
олиб борилишини таъминлаш мақсадида, амалдаги бухгалтерия ҳисоби
тизимига асосан 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётидан тайёр маҳсулотлар
2810-«Омбордаги
тайёр
маҳсулотлар»,
9110-«Сотилган
тайёр
маҳсулотларнинг таннархи» счётларига ўтказилиши мумкин. Мазкур ҳолатда
9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи» счётининг қўлланилиши
натижасида тайёр маҳсулотлар ҳисоби тўлиқ акс эттирилмаяпти. Чунки,
ушбу счётларнинг қўлланилиши натижасида тайёр маҳсулотлар ишлаб
чиқаришдан омборга қабул қилинмасдан, тўғридан-тўғри даромадлар счётига
олиб
борилиши
маълумотлар
аниқлигини
таъминламайди.
Чунки,
2800-«Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар»нинг дебет обороти
йиғилганда
ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар
қийматини аниқлаш имконини бериши лозим. Юқоридаги ҳолатда ушбу
имконият амалга ошмайди. Шу сабабли, илмий - тадқиқотлар натижасига
кўра, 2800-«Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар» таркибида
2840-«Ишлаб чиқариш цехидаги ёки конвейердан чиқаётган тайёр
маҳсулотлар» ва 2850-«Хўжалик субъектига тегишли савдо дўконларидаги
тайёр маҳсулотлар» счётлари киритилишини тавсия этамиз. Бу орқали тайёр
маҳсулотлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар олиш имконияти пайдо бўлади.
«Ўзқурилишматериаллари»
акциядорлик
компанияси
тизимидаги
хўжалик субъектларининг жорий активлари таркибида пул маблағлари
муҳим ўрин тутади. Тизимдаги хўжалик субъектларининг пул маблағлари
ҳаракатини ўрганганимизда асосий айланма ҳисоб-китоб счёти орқали мол
етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланган пуллар ҳамда харидор ва
буюртмачилардан олинган пуллар ҳиссасига тўғри келади. Шу билан бирга,
ходимларга иш ҳақларини тўлашга йўналтирилган пуллар катта салмоққа эга.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йилдаги
қарорига асосан, корхона, ташкилот ва муассасалар ходимларининг иш
ҳақларини ходим ва тижорат банки ўртасида тузилган шартномага асосан,
белгиланган
миқдорларини
пластик карточкаларга ўтказиб борилиши
белгиланган.
Хусусан,
қурилиш
материаллари
ишлаб
чиқарувчи
корхоналарда ҳам иш ҳақларини пластик карточкалар орқали тўлаш амалга
оширилмоқда.
Иш
ҳақларини тўлашдаги бундай тизимга ўтилиши
натижасида бухгалтерия ёзувларида ҳам ўзгаришлар содир бўлишини талаб
этади.
Тадқиқотлар жараёнида иш ҳақи тўловларини пластик карточкалар
орқали амалга ошириш амалиёти ўрганиб чиқилди ва уларнинг ҳисобини
такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар берилди. Хусусан, «Иш ҳақи
ҳисоб-китоб
қайдномаси»ни пластик карточкалар орқали
тўловларга
мослаштириш лозим бўлади. Бунинг учун эса, амалдаги «Иш ҳақи ҳисоб-
13
китоб қайдномаси» шаклининг такомиллаштирилган варианти тавсия этилган
(2-расм).
Иш ҳақи ҳисоб-китоб қайдномаси №_______
№ 389 шакл ОКУД бўйича
20__ й. _________________ ой учун сана
Марказлаштирилган бухгалтерия ________________________________________________________
Корхона___________________________________________________________ОКПО бўйича
Бўлим__________________________________________________________________________________
Ўлчов бирлиги, сўм.________________________________________________СОЕИ бўйича
Назорат суммаси
Касса чиқим ордери № _____ 20___ й _______________________
т/р
Т
аб
ел
ь
р
ақ а
м
и
П
л
ас
ти
к
к
ар
то
ч
к
а
к
о
д
и
(с
ч
ет
р
а
қ ам
и
)
Х
о
д
и
м
н
и
н
г
ф
ам
и
л
и
я
си
,
и
см
и
в
а
ш
ар
и
ф
и
Л
ав
о
зи
м
и
Ҳ и
со
б
л
ан
га
н
м
е ҳ н
ат
ҳ а қ и
с
у
м
м
ас
и
,
сў
м
Меҳнат ҳақидан ушланмалар
Ходимга бериладиган сумма,
сўм. Шу жумладан:
Жисмоний
шахслардан
олинадиган
даромад
солиғи
Пенсия
фондига
ажратма
Касаба
уюш-
мага
ажратма
Нақд пул
шаклида
касса орқали
бериладиган
сумма
Пластик
карточкасига
ўтказиб
бериладиган
сумма
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
Корхона раҳбари _____________________ _____________________________
имзо
Ф.И.Ш.
Бош ҳисобчи _____________________ _____________________________
имзо
Ф.И.Ш.
Тўлов қайдномаси тузувчи _____________ _____________________________
лавозими
Ф.И.Ш.
2-расм. Тавсия этилаётган иш ҳақи ҳисоб-китоб қайдномаси шакли
12
Тавсия этилаётган «Иш ҳақи ҳисоб-китоб қайдномаси» шаклига кўра,
ҳар бир ходим ўзига ҳисобланган иш ҳақи суммасини, ушланмаларни ва
қўлига оладиган суммасини миқдори, унинг қанча қисми нақд пул
кўринишида ва
қанчаси пластик карточкасига
банкноматлар орқали
юклатилишини билиши мумкин бўлади. Бу эса, бугунги кунда ходимлар
билан корхона бухгалтерияси ўртасида юзага келаётган айрим муаммоларни
ҳал этишга имкон беради.
Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш шароитида
хўжалик субъектларининг тўлов қобилиятини таъминлаш ундаги жорий
активларнинг миқдори ва уларнинг айланувчанлигини тезлаштиришга
боғлиқ.
Шу
нуқтаи
-
назардан
тадқиқот
объекти
ҳисобланган
«Ўзқурилишматериаллари»
акциядорлик
компанияси
тизимидаги
корхоналарда
стратегик
тадбирларни
жорий
этишнинг
муҳим
йўналишларини белгилашда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши
лозим:
1. Тармоқ ва унинг таркибидаги корхоналарда чуқур таҳлил ўтказиш
асосида мавжуд муаммоларни аниқлаш.
2. Жорий активлар билан таъминлаш ва молиялаштиришнинг сунъий
12
Расм муаллиф томонидан тузилган.
14
тўсиқларига барҳам бериш.
3. Маҳаллий ишлаб чиқаришни рағбатлантириш юзасидан аниқ
дастурий амалларни ишлаб чиқиш.
Юқоридаги келтирилган илмий таклиф ва амалий тавсиялардан келиб
чиққан ҳолда хўжалик субъектларида жорий активлар таҳлил қилинишининг
босқичлари қуйидаги тартибда амалга оширилиши тавсия этилади (3-расм):
3-расм. Жорий активлар иқтисодий таҳлилини ўтказишнинг тавсия
этилаётган тартиби
13
Жорий активларни мазкур тартиб асосида кетма-кетликда ўрганиш ва
13
Расм муаллиф томонидан тузилган.
Жорий активларнинг таҳлил
режаси ва дастурини тузиш
босқичи:
– жорий активлар таҳлили режасини
тузиш;
– жорий активларнинг таҳлилини
ўтказиш дастурини тайёрлаш.
Жорий активлар тўғрисидаги
ахборотларни йиғиш
ва таҳлилга тайёрлаш
босқичи:
– молиявий ҳисоботлар;
– статистик маълумотлар;
– иқтисодий таҳлил маълумотлари;
– жорий активлар бўйича ҳисобдор
шахслар билан суҳбатлашиш.
Жорий активларни иқтисодий
таҳлил қилиш босқичи:
– таҳлил жараёнида ҳар бир турдаги
жорий
активлардан
самарали
фойдаланиш борасидаги вазифаларни
кўрсатиб бериш.
–
жорий активлар
ҳаракати бўйича
камчиликларни кўрсатиш.
Таҳлил натижаларини
расмийлаштириш босқичи:
Таҳлил жараёнида аниқланган
имкониятлар, тажрибалар ва
уларни амалиётга татбиқ этиш
босқичи:
Жорий активларга доир таҳлилий
кўрсаткичлар ҳисоб-китоби:
– ТМЗ ва харажатлар (ишлаб чиқариш
захиралари,
тугалланмаган
ишлаб
чиқаришлар, тайёр маҳсулот, товарлар,
келгуси
давр
харажатлар,
кечиктирилган харажатлар) таҳлили;
– дебиторлик қарзлар (турлари бўйича)
таҳлили;
– пул маблағлари (касса, ҳисоб-китоб,
чет эл валютаси, бошқа пул маблағлари
ва эквивалентлари,
қисқа муддатли
инвестициялар) таҳлили;
– бошқа жорий активлар таҳлили.
15
уларга баҳо бериш орқали фойдаланилмаётган имкониятлар аниқланади,
ҳамда жорий активлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари
тавсия этилади. Бунда таҳлилнинг натижавийлиги ортади ва хўжалик
субъектларида самарали бошқарув қарорларини қабул қилишга асос бўлади.
Таҳлил жараёнида
жорий активларнинг таркибий тузилиши ва
уларнинг даврлар бўйича динамикасига муҳим аҳамият берилди. Жорий
активларнинг таркибини баҳолаш орқали уларнинг оқилона таркибий
тузилишини шакллантириш маблағлар айланишини тезлаштиришга ва
айланма активларга бўлган талаб ҳажмининг қисқаришига олиб келган.
Тадқиқот жараёнида кузатилдики, хўжалик субъектларининг жорий
активлари таркибида товар-моддий захиралари асосий ўрин тутмоқда
(1-жадвал).
1-жадвал
«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясининг жорий
активлари таркибий тузилиши таҳлили
14
(фоизда)
Тадқиқот объекти ҳисобланган хўжалик субъектларининг жорий
активлари таркиби ўрганилганда, 2006 йилда 210434 млн. сўмлик жорий
актив мавжуд бўлса, 2010 йилга келиб 691546 млн. сўмга кўпайган, яъни 2,63
марта ўсган. Унинг асосий салмоғини товар-моддий захиралари, яъни 2006
йилда 35,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2010 йилга келиб 46,6 фоизга етган.
Пул маблағлари эса, мутлақ суммада бир неча баробар ўсган бўлсада, жорий
активларнинг таркибидаги салмоғи 2006 йилдаги 50,0 фоиздан 2010 йилда
34,9 фоизга тушган. Мазкур тизим корхоналарида сўнгги йилларда ижобий
инвестиция сиёсати туфайли, қисқа муддатли инвестицияларнинг жорий
активлардаги улуши 0,2 фоиздан 5,9 фоизга ўсган. Жорий активларнинг
таркибий тузилишини баҳолаш орқали хўжалик субъектларининг қайси
14
«Ўзқурилишматериаллари» АК маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоби.
т/р
Кўрсаткичлар
2006 й.
2007 й.
2008 й.
2009 й.
2010 й.
1
2
3
4
5
6
7
1
Товар-моддий
захиралар
35,9
25,1
33,4
37,3
46,6
2
Келгуси давр
харажатлари
4,0
0,5
0,3
0,5
1,2
3
Кечиктирилган
харажатлар
1,6
1,5
0,7
0,3
0,4
4
Жорий дебитор
қарзлар
8,1
9,1
17,1
14,1
10,9
5
Пул маблағлари
50,0
54,1
45,9
36,4
34,9
6
Қисқа муддатли
инвестициялар
0,2
9,8
2,6
11,4
5,9
7
Бошқа жорий
активлар
0,2
0,01
0,003
0,002
0,003
Жами:
100
100
100
100
100
16
турдаги активларга эҳтиёжи мавжудлиги, қайси турдаги жорий активлар
меъёрдан ортиқча эканлиги, жорий дебиторлик қарзларини ундириш орқали
унинг салмоғини қисқартириш таҳлил этилган. Дебиторлик қарзларининг бу
тартибда ўсиши келгусида жорий активларга бўлган талабнинг тўла
қондирилмаслигига олиб келиши мумкин.
Ўзбекистонда капитал қурилиш материалларини кенг кўламда ишлаб
чиқариш «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси томонидан
амалга оширилиб, унинг таркибига кирувчи корхоналарда 100 хилдан зиёд
маҳсулот ишлаб чиқарилади
15
. Қуйидаги 4-расмда тизимдаги хўжалик
субъектларида
тайёр
маҳсулотлар
таркибий
тузилишини
динамик
ўзгаришлари тўғрисидаги маълумотлар таҳлили келтирилган.
4-расм. «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясининг
тайёр маҳсулотлари таркиби ва уларнинг салмоғи
16
(фоиз)
4-расм маълумотлари асосида хўжалик субъектининг товар-моддий
захиралари таркибида тайёр маҳсулотларнинг тутган ўрнига ва уларнинг
таркибий тузилишига баҳо бериш мумкин. Маълумотлардан кўринадики,
«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясининг ишлаб чиқараётган
тайёр маҳсулотлари таркибида цемент етакчи ўринни эгаллаган. Яъни,
цемент маҳсулоти тайёр маҳсулотлар таркибида 2006 йилдаги 79,2 фоиздан
2010 йилга келиб 88,1 фоизга ўсган.
Демак, республикамизда цемент маҳсулоти ишлаб чиқарувчи хўжалик
субъектларининг сони ва уларда ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсганлигидан
далолат беради. Цемент қурилишда асосий материал эканлигини инобатга
15
Маҳмудов Э., Нуримбетов Р. Қурилиш материаллари саноати ривожининг янги даври. – Тошкент.:
«ЎзИА»-«ЭВУ», 2009. - № 1. – Б. 42.
16
«Ўзқурилишматериаллари» АК маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.
7 9 , 2
3 , 8
1 , 2
5 , 1
1 0 , 7
8 6 , 3
4 , 6
1 , 8
6 , 8
0 , 5
8 7 , 1
5 , 1
0 , 4
7 , 1
0 , 3
8 7 , 6
5 , 6
0 , 3
6 , 4
0 , 1
8 8 , 1
5
0 , 4
6 , 1
0 , 4
0
1 0
2 0
3 0
4 0
5 0
6 0
7 0
8 0
9 0
2 0 0 6 й и л
2 0 0 7 й и л
2 0 0 8 й и л
2 0 0 9 й и л
2 0 1 0 й и л
1 . Ц е м е н т
2 . Ш и ф е р
3 . Қ о п л а м а п л и т а л а р
4 . Қ у р и л и ш о й н а с и
5 . Б о ш қ а қ у р и л и ш м а т е р и а л л а р и
17
олсак,
уни
ишлаб
чиқаришнинг
ўсиши
мамлакатимизда
қурилиш
индустриясининг ҳам ривожланишига ва замонавий корхоналар, ижтимоий
объектлар ва иншоотлар қурилишининг ортишига олиб келмоқда. Қурилиш
материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарда тайёр маҳсулотлар таркибида
кейинги ўринларни қурилиш ойнаси ва шифер маҳсулотлари эгаллаб, ишлаб
чиқариш ҳажмлари ўсишини кузатиш мумкин.
Шу
билан
бирга,
қурилиш
материаллари
ишлаб
чиқарувчи
субъектларнинг тайёр маҳсулотлари таркибида шифер ва қурилиш ойналари
ишлаб чиқариш ҳажми ва салмоғи ҳам сўнгги йилларда ўсган. Аммо,
республикамизда лак-бўёқ маҳсулотлари ва деворбоп маҳсулотлар ишлаб
чиқариш етарлича ривожланмаган. Бу турдаги қурилиш материаллари ишлаб
чиқарувчи хўжалик субъектларига ҳам имтиёзлар яратиш орқали маҳсулот
ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш лозим.
2-жадвалга
мувофиқ
«Ўзқурилишматериаллари»
акциядорлик
компанияси тизимига қарашли етакчи хўжалик субъектларининг активларида
жорий активларни 2006-2010 йиллардаги тузилиши тадқиқ этилган бўлиб,
2006-2010 йилларда акциядорлик жамиятлари ичида «Қизилқумцемент» очиқ
акциядорлик жамияти энг кўп активларга эга бўлиб, 2006 йилда жами
активлари 182645 млн. сўм бўлиб, шундан 106470 млн. сўми жорий активлар
бўлгани ҳолда 2010 йилда эса жами активлар 400346 млн. сўм, жорий
активлар 239510 млн. сўмни ташкил этган. «Оҳангаронцемент» очиқ
акциядорлик жамиятида 2006 йилда жами активлар 50197 млн. сўм, шундан
34517 млн. сўми жорий активлар бўлса, 2010 йилга келиб жами активлари
362228 млн. сўмни ташкил этган, шундан жорий активлар 142011 млн. сўм
бўлган. «Қувасойцемент» акциядорлик жамиятида 2006 йилда жами активлар
66622 млн. сўм, шундан 54245 млн. сўми жорий активлар бўлса, 2010 йилга
келиб жами активлари 230043 млн. сўмни ташкил этган, шундан жорий
активлар 99878 млн. сўмга етган. «Бекободцемент» очиқ акциядорлик
жамиятида эса, шу даврда жами активларнинг 13101 млн. сўми жорий
активлар бўлса, 2010 йилга келиб жами активларда жорий активлар
131171
млн.
сўмни ташкил этган.
Шунингдек, тизимдаги бошқа хўжалик
субъектларида ҳам мазкур йилларда барча активлар билан бир қаторда жорий
активлар ҳам ортиб бориши таъминланган. Хулоса қилишимиз мумкинки,
«Ўзқурилишматериаллари»
акциядорлик
компанияси
таркибидаги
акциядорлик жамиятларининг 2006-2010 йиллардаги умумий активлари ва
уларга тегишли бўлган жорий активлари, жумладан, жорий активларнинг
жами активлардаги салмоғи ҳам ортиб борганлигидан далолат беради.
Илмий тадқиқотларимиз натижасида хўжалик субъектларининг
дебиторлик қарзлари таркиби, тузилиши ва уларни самарали бошқариш
назарияси ва амалиёти атрофлича тадқиқ этилди. Эришилган асосий илмий
янгиликлардан бири, уларнинг назарий жараёнларини тадқиқ этиш асосида
«Ўзқурилишматериаллари»
акциядорлик
компанияси
тизимидаги
корхоналарда дебиторлик қарзларини бошқаришда маълумотлар базасини
умумлаштириш ва таҳлил этиш орқали дебиторлик қарзларини бошқариш
тизимининг амалий тажрибаларини яратишга йўналтирилган янги асосланган
18
2-жадвал
«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси тизимидаги хўжалик субъектлари активларида
жорий активлар динамикаси таҳлили
17
17
«Ўзқурилишматериаллари» АК маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоби.
т/
р
«Ўзқурилиш-
материаллари»
акциядорлик
компанияси
тизимидаги
хўжалик
субъектлари
номи
2006 йил
2007 йил
2008 йил
2009 йил
2010 йил
Жам
и
ак
т
и
в
л
ар
,
м
л
н
.
сўм
Ш
ун
д
ан
ж
ор
и
й
ак
т
и
в
л
ар
,
м
л
н
. с
ўм
Жам
и
ак
т
и
в
д
а
г
и
сал
м
о
ғ и
,%
Жам
и
ак
т
и
в
л
ар
,
м
л
н
.
сўм
Ш
ун
д
ан
ж
ор
и
й
ак
т
и
в
л
ар
,
м
л
н
. с
ўм
Жам
и
ак
т
и
в
д
а
г
и
сал
м
о
ғ и
,%
Жам
и
ак
т
и
в
л
ар
,
м
л
н
. с
ўм
Ш
ун
д
ан
ж
ор
и
й
ак
т
и
в
л
ар
, м
л
н
. с
ўм
Жам
и
ак
т
и
в
д
а
г
и
сал
м
о
ғ и
,%
Жам
и
ак
т
и
в
л
ар
,
м
л
н
. с
ўм
Ш
ун
д
ан
ж
ор
и
й
ак
т
и
в
л
ар
,
м
л
н
. с
ўм
Жам
и
ак
т
и
в
д
а
г
и
сал
м
о
ғ и
,%
Жам
и
ак
т
и
в
л
ар
,
м
л
н
. с
ўм
Ш
ун
д
ан
ж
ор
и
й
ак
т
и
в
л
ар
, м
л
н
. с
ўм
Жам
и
ак
т
и
в
д
а
г
и
сал
м
о
ғ и
,%
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
1.
«Қизилқумцемент»
очиқ акциядорлик
жамияти
182645 106470 58,3 228410 145130
63,5
298792 178542 59,8
355467
202560 57,0
400346
239510 59,8
2.
«Оҳангаронцемент»
очиқ акциядорлик
жамияти
50197 34517
68,8 136610 116287
85,1
202452 161005 79,5
271472
176336 65,0
362228
142011 39,2
3.
«Қувасойцемент»
акциядорлик
жамияти
66622 54245
81,4 131279 99877
76,1
159433 82404
51,7
200973
54245
27,0
230043
99878
43,4
4.
«Бекободцемент»
очиқ акциядорлик
жамияти
32942 13101
39,8
69239
46713
67,5
108617 27417
25,2
146383
46377
31,7
170990
131171 76,7
5.
Тизимдаги бошқа
хўжалик
субъектлари
36217 2101
5,8
90045
50236
55,8
158469 104314 65,8
186274
141759 76,1
210707
78976
37,5
Жами:
368623 210434 57,1 655583 458243
69,9
927763 553682 59,7
1160569 621277 53,5
1374314 691546 50,3
1
8
19
услубий ҳолатлар таклиф этилди.
Молиявий маблағларни бошқаришда, хусусан, дебиторлик қарзларини
бошқаришда
биринчи
навбатда,
бошқарув
объектларининг
ўзини
аниқлаштиришни талаб этади.
Кўпгина мутахассислар дебиторлик қарзларини аниқлашда иқтисодий,
бухгалтерия ва ҳуқуқий доираларга боғлиқ ҳолда ўрганишга эътибор
қаратишган. Ривожланган мамлакатларнинг аксарият иқтисодчи олимлари
дебиторлик
қарзларини
бошқариш
тизимининг
мақсадга
мувофиқ
йўналтирилган муҳим элементларини таклиф этадилар.
Бизнингча, улар томонидан тавсия этилган тартиблар дебиторлик
қарзларини самарали бошқариш имконини бермайди. Юқоридагиларни
ҳисобга олиб жаҳон амалиётининг муҳим жиҳатларини умумлаштирган
ҳолда дебиторлик қарзларини бошқариш тартибининг илмий асосланган
шакли қуйидаги 5-расмда тавсия этилади:
5-расм. Хўжалик субъектлари дебиторлик қарзларини самарали
бошқариш тартиби
18
Мазкур таклифларни амалиётга жорий қилиш қурилиш материаллари
ишлаб
чиқарувчи
хўжалик
субъектларининг
жорий
активларидан
фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш учун хизмат қилади.
18
Расм муаллиф томонидан тузилган.
Хўжалик
субъектларида
дебиторлик
қарзларини
бошқаришдаги
тизимлашган
ички аудит
Хўжалик субъектининг молиявий сиёсатига
мувофиқ дебиторлик қарзларини бошқариш
мақсади ва вазифаларини шакллантириш
Қўйилган мақсадларга ҳисоботлар мазмуни
ва дастурий таъминотнинг мослилик
даражасини аниқлаш, маълумотлар
базасини таҳлил этиш
Хўжалик субъектида мавжуд бўлган
ресурсларни аниқлаш
Мураккаб шароитда компания амалга
ошириши талаб этиладиган мақсад ва
вазифаларни аниқлаш, дебиторлик
қарзларини бошқариш методи ва
инструментларини танлаш ҳамда иқтисодий
асослаш
Танланган методлар ва инструментлардан
фойдаланиш регламенти
Тасдиқланган регламентнинг аниқ
бажарилиши устидан назорат
20
ХУЛОСА
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хўжалик субъектларининг
жорий активлари ҳисоби ва таҳлилини тадқиқ қилиш асосида қуйидаги
илмий хулосалар
олинди:
1. Республикамизда қурилиш саноатининг ривожланиши, аҳолининг
уй-жой қурилишига бўлган эҳтиёжларининг ортиши, турли ижтимоий
объектлар ва йирик саноат ишлаб чиқариш объектлари қурилиш ҳажмининг
кўпайши қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектлари
мавқеининг ўсиши ҳамда улардаги мавжуд активлар ҳаракатини ҳисобга
олишни такомиллаштирилиши объектив заруриятдир.
2. Фикримизча, амалдаги «Иш ҳақи ҳисоб-китоб қайдномаси»га баъзи
ўзгартиришлар киритилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Амалдаги
«Иш
ҳақи
ҳисоб-китоб
қайдномаси»да
ҳар бир корхона ходимига
ҳисобланган иш ҳақи суммаси ва ушланмалар, қўлига тегадиган сумма қайд
этилган. Бизнингча, ходим иш ҳақи ҳисоб-китоб қайдномаси орқали қўлига
нақд оладиган суммани ва пластик карточкасига банкоматлар орқали
юклатиладиган пул миқдорини билиши керак.
3. Жорий активлардан самарали фойдаланиш бўйича вазифаларнинг
тўғри аниқланиши, халқаро тажрибаларни амалиётга татбиқ қилиниши,
хўжалик субъектлари жорий активлари билан боғлиқ баъзи муаммолар ҳал
этилиши, фойдаланиш мумкин бўлган имкониятларни аниқлаш жорий
активлар таҳлилини ўтказиш тамойилларидан самарали фойдаланишни
таъминлайди.
4. Илмий изланишлар натижасида жорий активлар тўғрисидаги
иқтисодий қарашлар атрофлича ўрганилиб, қуйидагича таъриф берилди:
«Жорий активлар – хўжалик субъектининг доимий ҳаракатдаги мобил
активлари бўлиб, бир ишлаб чиқариш (меъёрий операцион) цикли давомида
ўз қиймати ва шаклини яратилаётган маҳсулотларга тўлиқ ўтказувчи
бойликлар ҳисобланиб, улар таркибига товар-моддий захиралари, келгуси
давр харажатлари, кечиктирилган харажатлар, пул маблағлари, қисқа
муддатли инвестициялар, дебиторлар ва бошқа жорий активлар киритилади».
Диссертация ишида хўжалик субъектларининг жорий активлари
ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги
илмий
таклиф ва амалий тавсиялар
ишлаб чиқилди:
1. Амалдаги счётлар режасига асосан жорий активлар ҳисобини
юритиш бўйича «Ўзқурилишматериаллари»
акциядорлик компанияси
тизимидаги хўжалик субъектлари хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда,
қўшимча счётларни киритиш тавсия қилинди.
2. Амалдаги «Иш ҳақи ҳисоб-китоб қайдномаси» такомиллаштирилди
ҳамда янги шакли амалиётга тавсия этилди. Бу эса, бугунги кунда ходимлар
билан корхона бухгалтерияси ўртасида юзага келаётган айрим муаммоларни
ҳал этишга олиб келди. Таклифни қўллаш орқали «Ўзқурилишматериаллари»
акциядорлик
компанияси саноат корхоналари
бухгалтерларининг иш
ҳажмини ва канцелярия харажатлари қисқариши ҳисобига 2010 йилда 36,0
млн. сўм харажатлар иқтисод қилиниши кузатилди.
21
3. 4-сонли «Товар-моддий захиралар» номли БҲМСнинг 10-бандини
«Илгари берилган товар қарзининг қайтарилиши ёки товар қарзини олиш»
деб номланган «з» пунктини мазмун-моҳияти жиҳатидан қайта таҳрир этиш
лозим, деб ҳисоблаймиз. Чунки, «товар қарзи» ибораси жараённинг
моҳиятини тўла очиб бермаган. Бизнингча, мазкур бандни «Хўжалик
субъектларига илгари берилган товар-моддий захираларнинг қайтарилиши
ёки товар-моддий захираларини қарз (кредит)га олиш» деб қайта таҳрир
қилиш таклифи ишлаб чиқилган.
4. Илмий тадқиқотлар натижасида жорий активлар таркибида асосий
салмоқни эгалловчи материаллар
ҳисобининг аниқлигини таъминлаш
мақсадида 1030-«Ёқилғилар» счёти ўрнига қуйидаги ишчи счётларни
амалиётга тавсия этамиз: Жумладан, 1030-«Ёқилғилар», 1031-«Ёқилғи-
мойлаш», 1032-«Қаттиқ ёқилғилар», 1033-«Газсимон ёқилғилар», 1034-
«Ишлаб чиқариш чиқиндилари ва қаттиқ ёқилғи сифатида ишлатиладиган
иккиламчи материаллар» деб номланувчи счётларни тавсия этамиз.
5. Илмий тадқиқотлар натижасига кўра, 2800-«Тайёр маҳсулотларни
ҳисобга олувчи счётлар» таркибида 2840-«Ишлаб чиқариш цехидаги ёки
конвейердан чиқаётган тайёр маҳсулотлар» ва 2850-«Хўжалик субъектига
тегишли савдо дўконларидаги тайёр маҳсулотлар» счётлари киритилиши
тавсия
этилди.
Таклиф
этилган
счётларни
қўллаш
натижасида
«Ўзқурилишматериаллари»
акциядорлик
компанияси
саноат
корхоналарининг бухгалтерия балансида 2010 йил 1 январь ҳолатига жорий
активларнинг 70269,0 млн. сўмга ортишига ёки 11,3 фоизга ўсишига
эришилди ва таклиф этилган счётлардан фойдаланилиши бухгалтерларнинг
ахборотларни қайта гуруҳлаш билан боғлиқ меҳнат сарфи 20 фоиз
қисқаришига олиб келди. Бу орқали тайёр маҳсулотлар тўғрисидаги тўлиқ
маълумотлар олиш имконияти пайдо бўлди.
6. «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси тизимидаги
хўжалик субъектларида жорий активлар таҳлилини ўтказиш тартиби ишлаб
чиқилди ва жорий активлар ҳисоби қанчалик тўғри юритилганлигини
текшириш имконини бериши асосланди.
7. Хўжалик субъектлари дебиторлик қарзлари даражаси ва сифатига
таъсир этувчи омиллар аниқланди ҳамда дебиторлик қарзларини самарали
бошқариш тартиби яратилди ва қўлланиши асосланди. Таклифни қўллаш
асосида
«Ўзқурилишматериаллари»
акциядорлик
компанияси
саноат
корхоналари иқтисодий таҳлилининг самарадорлиги 30 фоизгача ортиши ва
дебиторлик қарзлари 2010 йил 1 январь ҳолатига 12508,0 млн. сўмга
камайишига ҳамда 3,2 фоизли пунктга пасайишига олиб келди.
Тадқиқот ишида олинган илмий хулоса ва амалий тавсиялар
республикамиз хўжалик субъектларида жорий активларнинг ҳисоби ва
таҳлилини ташкил этишни такомиллаштириш имконини беради.
22
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1. Ибрагимов А.Т., Нурманов У.А. Учет и анализ текущих активов
хозяйствующих субъектов в Узбекистане // Социально-экономические
проблемы переходной экономики, тезисы и доклады. – Санкт-Петербург,
2005. – С. 128-129.
2. Норбеков Д.Э., Ишонқулов Н.Ф., Нурманов У.А. Иқтисодий таҳлил.
Ўқув қўлланма. – Тошкент: «Молия-иқтисод», 2006. – 127 б.
3. Нурманов У.А. Значение анализа дебиторской задолженности в
текущих активах // Двадцатые международные плехановские чтения:
актуальные проблемы экономического развития в современных условиях,
тезисы и доклады. – Ташкент, 2007. – С. 382-383.
4. Нурманов
У.А.
Жорий
активлардан
фойдаланиш
самарадорлигининг таҳлили ва уни такомиллаштириш // Солиқ тўловчининг
журнали. – Тошкент, 2008. - № 2. – Б. 58-59.
5. Нурманов У.А., Ишонқулов Н.Ф. Жорий активлар айланувчанлиги
ва уни таҳлил этишнинг назарий асослари // Самарқанд таҳлил мактабининг
шаклланганлигига 40 йил тўлиши муносабати билан республика илмий-
амалий конференцияси. – Самарқанд, 2009. – Б. 299-302.
6. Нурманов
У.А.
Қурилиш
материаллари
ишлаб
чиқарувчи
ташкилотларда ишлаб чиқариш захираларидан самарали фойдаланишнинг
таҳлили // Иқтисодий оқимлар доиравий айланиш жараёнининг ижтимоий
йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришдаги роли: назарий
қарашлар ва замонавий талқинлар мавзусидаги олий ўқув юртлариаро
республика илмий-амалий семинари. – Тошкент, 2009. – Б. 164-165.
7. Нурманов У.А. Жорий активларда ишлаб чиқариш захираларини
ҳисоби ва уларни баҳолаш // Иқтисодиётни модернизациялашда солиқ
сиёсатини эркинлаштиришнинг устувор йўналишлари ва Ўзбекистонда
жаҳон
молиявий-иқтисодий
инқирозини
бартараф
этишдаги
солиқ
механизмининг ўрни мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси
материаллари. – Тошкент, 2009. – Б. 121-123.
8. Ахмаджанов Х.И., Ишонқулов Н.Ф., Нурманов У.А. Пул
маблағларининг ҳисоби ва таҳлили. Ўқув қўлланма. – Тошкент: «Молия-
иқтисод», 2009. – 215 б.
9. Нурманов У.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида
хўжалик субъектларининг жорий активлари таҳлили // Жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирози шароитида бухгалтерия ҳисоби, аудит ва таҳлилини
такомиллаштириш масалалари мавзусидаги
республика илмий-амалий
конференцияси материаллари (II қисм). – Тошкент, 2009. – Б. 179-183.
10. Нурманов У.А., Ишонқулов Н.Ф. Жорий активлардан фойдаланиш
самарадорлигининг таҳлили ва уни такомиллаштириш // Солиқ тўловчининг
журнали. – Тошкент, 2010. - № 4. – Б. 37-39.
11. Нурманов
У.А.
Хўжалик
юритувчи
субъектларнинг тўлов
қобилиятига дебиторлик қарзларининг таъсирини таҳлили // Иқтисодиётни
модернизациялаш
ва
диверсификациялаш
шароитида
бюджет-солиқ
23
сиёсатини такомиллаштириш муаммолари мавзусидаги республика илмий-
амалий конференцияси материаллари. – Тошкент, 2010. – Б. 217-220.
12. Нурманов
У.А.
Хўжалик
субъектлари
амалиётида
пул
маблағларини замонавий ҳолати ва ҳисоби // Инқирозга қарши чоралар
дастури
асосида
молия
бозорини
ривожлантиришнинг
замонавий
тенденциялари ва муаммолари мавзусидаги республика илмий-амалий
конференцияси материаллари. – Тошкент, 2011. – Б. 217-220.
13. Нурманов У. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хўжалик
субъектларининг жорий активлари ҳисобини такомиллаштириш // Молия. –
Тошкент, 2011. - № 2. – Б. 51-55.
14. Нурманов У.А. Хўжалик субъектларнинг товар-моддий захиралари
ва
дебиторлик
қарзлари
таҳлилини
такомиллаштириш
йўллари
//
Ўзбекистонда суғурта бозорининг ривожланиш истиқболлари мавзусидаги
республика илмий-амалий конференцияси материаллари. – Тошкент, 2012. –
Б. 558-560.
24
Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Нурманов Улугбек
Анорбаевичнинг 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит»
ихтисослиги бўйича «Жорий активлар ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш»
мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
активлар, жорий активлар, бухгалтерия ҳисоби, молиявий ҳисоб,
товар-моддий захиралар ҳисоби, пул маблағлари ҳисоби, дебиторлик қарзлар ҳисоби,
жорий активлар таҳлили, товар-моддий захиралар таҳлили, пул маблағлари таҳлили,
дебиторлик қарзлар таҳлили.
Тадқиқот объекти:
«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси
тизимидаги хўжалик субъектларининг жорий активлари ҳисоби ва таҳлили.
Ишнинг мақсади:
иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида хўжалик
субъектларининг жорий активлари
ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштиришга
қаратилган илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот методлари:
тизимли ёндашув, гуруҳлаш, қиёсий таҳлил, таҳлил ва
синтез, монографик кузатиш.
Олинган натижалар ва уларнинг
янгилиги:
жорий активларга оид
бухгалтерия ҳисобининг амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини такомиллаштириш
бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди; бухгалтерия ҳисобининг халқаро ва миллий
стандартлари асосида жорий активларнинг такомиллаштирилган таркиби тавсия
этилди; жорий активлар ҳаракатини ҳисобга олишда янги такомиллаштирилган
бошланғич бухгалтерия ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва амалиётга тавсия этилди;
қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар хусусиятларини ҳисобга олган
ҳолда, жорий активлар ҳисобини янада такомиллаштиришга қаратилган янги ишчи
счётлар амалиётга тавсия қилинди; жорий активлар таҳлилини самарали ташкил этиш
ва ўтказиш тартиби ишлаб чиқилди; жорий активлар таркибидаги дебиторлик
қарзларини самарали бошқариш тартиби ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти:
диссертация ишида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва
амалий тавсиялар «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси тизимидаги
хўжалик субъектларида жорий активлар ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштиришга
хизмат қилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
илмий ишнинг асосий
натижалари
ва
илмий
таклифлари
«Ўзқурилишматериаллари»
акциядорлик
компанияси тизимидаги хўжалик субъектлари амалиётида фойдаланиш учун қабул
қилинган. Диссертация материалларидан олий ўқув юртларида «Молиявий ва
бошқарув
ҳисоби», «Тармоқларда иқтисодий таҳлил», «Бошқа тармоқларда
бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари» ҳамда «Молиявий ва бошқарув таҳлили»
фанлари ўқув дастурларини такомиллаштириш ва ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Қўлланилиш соҳаси:
«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси
тизимидаги хўжалик субъектлари, олий ўқув юртлари.
25
РЕЗЮМЕ
диссертации Нурманова Улугбека Анорбаевича на тему «Совершенствование
учёта и анализа текущих активов» представленной на соискание ученой степени
кандидата экономических наук по специальности 08.00.08 - «Бухгалтерский учет,
экономический анализ и аудит»
Ключевые слова:
активы, текущие активы, бухгалтерский учёт, финансовый
учёт, учёт товарно-материальных запасов, учёт денежных средств, учёт дебиторской
задолженности, анализ текущих активов, анализ товарно-материальных запасов,
анализ денежных средств, анализ дебиторской задолженности.
Объекты исследования:
учёт и анализ текущих активов хозяйствующих
субъектов, входящих в состав акционерной компании «Узкурилишматериаллари».
Цель работы:
разработка научных предложений и практических рекомендаций,
направленных
на
совершенствование
учёта
и
анализа
текущих
активов
хозяйствующих субъектов в условиях модернизации экономики.
Методы исследования:
системный подход, группировка, сравнительный
анализ, анализ и синтез, монографическое наблюдение.
Полученные результаты и их новизна:
разработаны рекомендации по
совершенствованию действующих нормативно-правовых документов, относящихся к
бухгалтерскому учёту текущих активов; рекомендован усовершенствованный состав
текущих активов, основанный на национальных и международных стандартах
бухгалтерского учета; разработаны и рекомендованы к применению на практике новые
усовершенствованные первичные документы, которые могут быть использованы в
учете текущих активов; рекомендованы к применению на практике новые рабочие
счета, учитывающие свойства предприятий, производящих строительные материалы,
способствующие совершенствованию учёта текущих активов; разработан порядок
эффективного осуществления и проведения анализа текущих активов; разработан
порядок эффективного управления дебиторской задолженностью в составе текущих
активов.
Практическая
значимость:
разработанные
в
диссертации
научные
предложения и практические рекомендации будут способствовать совершенствованию
учёта и анализа текущих активов хозяйствующих субъектов, входящих в систему
акционерной компании «Узкурилишматериаллари».
Степень внедрения и экономическая эффективность:
основные результаты и
научные предложения диссертации приняты для внедрения хозяйствующими
субъектами, входящими в систему акционерной компании «Узкурилишматериаллари».
Материалы
диссертационной
работы
могут
быть
использованы
при
совершенствования учебных программ и в преподавании курсов «Управленческий и
финансовый
учёт»,
«Экономический
анализ
в
отраслях»,
«Особенности
бухгалтерского учёта в других отраслях», «Финансовый и управленческий анализ» в
высших учебных заведениях.
Область применения:
хозяйствующие субъекты в системе акционерной
компании «Узкурилишматериаллари», высшие учебные заведения.
26
R E S U M E
Thesis of Nurmanov Ulugbek Anorbaevich on the scientific degree competition of the
candidate of economic sciences on specialty 08.00.08 – «Accounting, economic analysis
and audit», subject: «Perfection of accounting and analysis of current assets»
Key words:
assets, current assets, accounting, financial accounting, inventory
accounting, accounting of cash and cash equivalents, receivables accounting, current assets
analysis, inventories analysis, analysis of cash and cash equivalents, analysis of receivables.
Subjects of research:
accounting and analysis of current assets of enterprises of the
joint-stock company «Uzkurilishmateriallari».
Purpose of work:
working out of scientific suggestions and practical
recommendations directed on perfection of the accounting and analysis of current assets of
economic entities in the conditions of economic modernization.
Methods of research:
the system approach, groupings, comparative analysis, analysis
and synthesis, monographic observation.
The results obtained and their novelty:
recommendations for perfection of effective
legislative documents, related to current assets accounting are developed; improved structure
of current assets is recommended based on national and international accounting standards;
new improved primary documents for accounting of current assets are developed and
recommended for practical application; new working accounts directed on perfection of the
current assets accounting for enterprises engaged in production of building materials are
recommended for practical application; the order of effective realization and carrying out of
the analysis of current assets is developed; the efficient structure of management of
receivables as a part of current assets is developed.
Practical value:
developed scientific suggestions and practical recommendations in
this research work will serve for perfection of the accounting and analysis of current assets
for enterprises performing of joint-stock company «Uzkurilishmateriallari».
Degree of embed and economic effectivity:
developed scientific suggestions and
practical recommendations in the dissertation are accepted for practical application in
enterprises of joint-stock company «Uzkurilishmateriallari». Research materials can be used
in perfection of curriculums, and also at teaching process of subjects such as «Financial and
managerial accounting», «Economic analysis of other sectors of economy», «Features of
accounting in other sectors of economy» and «Financial and managerial analysis».
Field
of
application:
business
entities
of
joint-stock
company
«Uzkurilishmateriallari», higher educational institutions.
Тадқиқотчи
