Технология духовнонравственного воспитания будущего преподавателя профессионального образования | Каталог авторефератов

Технология духовнонравственного воспитания будущего преподавателя профессионального образования

CC BY f
1-23
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Азимова, Н. (2023). Технология духовнонравственного воспитания будущего преподавателя профессионального образования. Каталог авторефератов, 1(1), 1–23. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/46873
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Объект исследования: процесс духовно-нравственного воспитания будущего преподавателя профессионального образования.
Цель работы: теоретическое обоснование и создание методических рекомендаций по духовно-нравственного воспитания будущего преподавателя профессионального образования.
Методы исследования: политический, философский, исторический, этнографический, педагогический, сравнительно-критический анализ литературы, педагогическое наблюдение, беседа, анкетные опросники, тесты, эксперимент, мониторинг, математико-статистический анализ, обобщение результов исследования.
Полученные результаты и их новизна: изученность вопроса духовнонравственного воспитания будущего преподавателя профессионального образования с научно-педагогической точки зрения, педагогический анализ личности преподавателя профессионального образования и необходимости духовно-нравственного воспитания, определение теоретических основ и смысла, форм и методов духовно-нравственного воспитания будущего преподавателя профессионального образования, разработка методики духовно-нравственного воспитания, проведение испытаний основываются выработкой научного заключения и руководств по практическому применению.
Практическая значимость: общепедагогические и научно-методические руководства разработанные в процессе исследования могут быть использованы во всех звеньях системы образования, в процессе обучения и совершенствования педагогических наук, при реализации духовно-нравственной деятельности в учебных учреждениях.
Степень внедрения и экономическая эффективность: результаты исследования отразились в 15 изданных научных работах автора и созданные на их основе научно-методические руководства широко используются.
Область применения: результаты исследования применяются в ВУЗах профессионального образования, институтах переподготовки и повышения квалификации преподавателей профессионального образования.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

НИЗОМИЙ НОМИДАГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ


Қўлѐзма ҳуқуқида

УДК: 37.034:378


АЗИМОВА Насиба Эргашовна

БЎЛАЖАК КАСБ ТАЪЛИМИ ЎҚИТУВЧИСИНИ МАЪНАВИЙ-

АХЛОҚИЙ ТАРБИЯЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

(Педагогик йўналишдаги фанларни ўқитиш мисолида)



13.00.08 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси




Педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олиш

учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И












Тошкент – 2012


background image

2

Иш Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтида
бажарилган


Илмий раҳбар:

педагогика фанлари номзоди, доцент

Ширинбой Шарофович Олимов

Расмий оппонентлар:

педагогика фанлари доктори, профессор

Зухра Карабаевна Исмаилова

педагогика фанлари номзоди, доцент

Дилфуза Зоҳидова

Етакчи ташкилот

: Наманган муҳандислик-педагогика институти





Ҳимоя Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети

ҳузуридаги К.067.18.01 рақамли ихтисослашган кенгашнинг 2012 йил «____»
_____________соат ____да ўтадиган мажлисида бўлади.


Манзил: 100070, Тошкент шаҳри, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 103-уй.

Тел: 254-92-02, Факс: 215-54-18, e-mаil: tgpu_info@.edu.uz


Диссертация билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика

университети Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин.



Автореферат 2012 йил “___” _____________ тарқатилди




Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, педагогика
фанлари номзоди, доцент

Р.Г. Муллахметов



background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Мамлакатимиз халқининг миллий тараққиѐт

йўлидаги бош ғояси – бу озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаѐт барпо
этишдир. Албатта, ушбу ғояни амалга оширишда сиѐсий, иқтисодий,
ижтимоий, маънавий йўналишларни ривожлантириш ҳам муҳим ўрин тутади.
Ушбу йўналишларни ривожлантириш эса бугунги кунда тайѐрланаѐтган
кадрларга боғлиқ бўлиб қолаѐтганлиги ҳеч кимга сир эмас. Дарҳақиқат,
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг шахсан ташаббуси
билан кейинги йилларда таълим тизимига берилаѐтган катта эътибор ва
яратилаѐтган шарт-шароитлар келажак авлоднинг ҳар томонлама баркамол
бўлиши учун асосий заминдир. Юртбошимиз асосий вазифамиз «…мустақил
дунѐқарашга эга, аждодларимизнинг бебаҳо мероси ва замонавий тафаккурга
таяниб яшайдиган баркамол шахс – комил инсонни тарбиялашдан иборат»

1

,

эканлигига алоҳида эътибор қаратганлар.

Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури» да

«Ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой маданий-тарихий
анъаналарига, урф-одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларига асосланган
самарали ташкилий, педагогик шакл ва воситалари ишлаб чиқилиб,
амалиѐтга жорий этилади. Шахсни тарбиялаш ва уни ҳар томонлама камол
топтиришнинг устуворлиги таъминланади. Умумий ҳамда педагогик
маданиятни ошириш мақсадида, мамлакат ахолиси орасидаги маънавий-
маърифий ишлар такомиллаштириб борилади»

2

, - деб таъкидланади.

Шунингдек, ушбу дастурда маънавий-ахлоқий баркамол мутахассисларни
тайѐрлашда «Халқнинг бой маънавий ва интеллектуал мероси ва
умумбашарий қадриятлар асосида таълимнинг инсонпарварлик йўналишини
таъминлаш»га эътибор бериш зарурлиги кўрсатилади.
Олий ўқув юртларида ўқитилаѐтган гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий
фанларнинг айниқса, педагогик циклдаги фанларнинг мазмунида миллий
истиқлол ғояси ва демократия, миллий ва умуминсоний қадриятлар негизида
миллий ва илмий дунѐқарашни, юксак маънавият ва демократик маданиятни,
иқтисодий, ҳуқуқий ва ижодий тафаккурни, эътиқоди ва ижтимоий-сиѐсий
фаолликни бир сўз билан айтганда касбий эҳтиѐжни шакллантириш
лозимлиги асосий вазифа қилиб қўйилган. Ёшлар онгида маънавий
қадриятларни ривожлантириш, аждодларимиз томонидан яратилган бебаҳо
маънавий ва маданий меросини тиклаш, маънавий тикланишнинг ижобий,
бунѐдкорлик моҳиятини кучайтириш, маънавий бой шахс шаклланиши учун
зарур шарт-шароит яратиш, таълим олувчиларда юксак маънавият, маданият
ва ижодий фикрлашни, ифтихор ва инсоний қадр-қиммат туйғусини
__________________

1.

Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаравон ҳаѐт - пировард мақсадимиз. -Т.:

Ўзбекистон, 2000.- 25 бет.

2.

Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури //Баркамол авлод -

Ўзбекистон тараққиѐтининг пойдевори. -Т.: Шарқ, 1997.- 8-бет.


background image

4

шакллантириш, талабаларнинг миллий-маданий эҳтиѐжларини қондиришга
кўмаклашиш, уларда фуқаролик ҳиссини шакллантириш, мустақил ҳаѐтга
тайѐрлаш каби йўналишлар уларни аввало маънавий-ахлоқий тарбиялаш
билан боғлиқ. Албатта, бунда талаба-ѐшларда Ватан равнақи, юрт тинчлиги,
халқ фаровонлиги, комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро
тотувлик, динлараро бағрикенглик каби маънавий-ахлоқий тарбиянинг
асосий йўналишларини шакллантирмасдан ҳақиқий касб эгасини тарбиялаб
бўлмайди. Ўз касбига содиқ, маҳоратли инсонларни тарбиялаб етиштиришни
жамият тақозо қилмоқда. Чунки, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаѐт
барпо этиш Ўзбекистон халқининг миллий тараққиѐт йўлидаги бош ғоя
эканлигини ҳар бир талаба чуқур хис этиши ва уни мустаҳкамлашда фаол
иштирок этиши энг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам,
талаба-ѐшларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, уларга
маънавий-маърифий билимлар бериш, кўникма ва малака ҳосил қилиш
муҳим масалалардан биридир. Бу соҳада маълум иш тажрибалар тўпланган
ва ушбу йўналишдаги ишларда баъзи бир камчиликлар ҳам аниқланган
бўлсада, муаммонинг педагогик ечими таълим-тарбия назариясида етарлича
ўз ифодасини топгани йўқ.

Олий таълим талабаларини маънавий-ахлоқий тарбиялаш жараѐнини

ташкил этиш бўйича ягона, изчил бир тизим ишлаб чиқилмаган. Ушбу
соҳани шакллантиришга оид махсус адабиѐтлар етарли эмас.

Педагог кадрлар тайѐрлайдиган олий ўқув юртларини иш фаолиятини

ўрганиш натижалари талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш жараѐнини
ташкил этиш ва бошқаришда баъзи бир муаммолар мавжудлигини кўрсатди.
Шу боис, тадқиқотимизда, бўлажак касб таълими ўқитувчиларини маънавий-
ахлоқий тарбиялаш муаммосини ѐритишга, унинг илмий-педагогик
асосларини яратишга эътиборни қаратдик.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Ёшларни маънавий-ахлоқий

тарбиялаш ҳар бир даврда жамиятнинг асосий вазифаси бўлиб келган. Чунки,
ахлоқий пок, шахси гўзал бўлган халқнинг маънавияти ҳам юксак
ҳисобланган. Шуни ҳам эътироф этиш жоизки, ўзбек халқи азалдан ўзининг
маънавияти ва маданияти билан жаҳонга машҳурдир. Абу Наср Форобий,
Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий каби Ўрта Осиѐ
мутафаккирлари халқимизнинг маданиятини ривожлантиришга, маънавия-
тини бойитишга улкан ҳисса қўшганлар. Улар яратган асарларида инсонни
орифлик, фозиллик, комиллик даражасига етказишнинг мақсад ва вазифа-
ларини аниқ ифодалаб берганлар. Буюк аждодларимизнинг бебаҳо асарлари
маънавиятимизнинг асоси ва ўқувчи-ѐшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш-
нинг негизи ҳисобланади.

Ўқувчи-ѐшларнинг маънавиятини шакллантириш, уларни миллий ва

умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, ҳамда ахлоқий жиҳатларини
такомиллаштириш масалалари О.Мусурмонова, Ш.Қурбонов, У.Маҳкамов,
Ж.Ғ.Йўлдошев,

Н.Ортиқов,

М.Қуронов,

Ж.Ҳасанбоев,

М.Очилов,


background image

5

К.З.Зарипов, Ш.Шодмонова, Д.Рўзиева, Ш.Ш.Олимов каби олимларнинг
илмий тадқиқотларида ўз ифодасини топган.

Меҳнат ва касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлашни такомиллаш-

тириш

муаммолари

Р.Ҳ.Джураев,

П.Т.Магзумов,

У.Н.Нишоналиев,

Н.Саидахмедов, Ў.Қ.Толипов, А.Р.Ходжабоев, Э.Т.Чориев, У.И.Иноятов,
Н.А.Муслимов,

З.К.Исмоилова,

А.А.Абдуқодиров,

Х.Ф.Рашидовлар

томонидан тадқиқ этилган. Илмий тадқиқотларни олиб бориш ва бу борадаги
иш тажрибаларни кузатиш натижаси бўлажак касб таълими ўқитувчиларини
маънавий-ахлоқий тарбиялаш муаммоси илмий-назарий жиҳатдан махсус
ўрганилмаганлигини кўрсатди. Бўлажак касб таълими ўқитувчисини
маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитларини яратиш
қонуниятлари педагогика фани назариясида етарли даражада ўрганилмаган.
Бугунги кунда Ўзбекистон мустақиллиги туфайли миллий тарбия жараѐнида
бўлажак касб таълими ўқитувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялаш
муаммоларини ечиш учун барча имкониятлар мавжуд.

Дарҳақиқат, мустақиллик шароитида янги методологик асосда шахсга

ички ва ташқи таъсир қилиш, унинг ижтимоий моҳияти, фаолиятининг
тузилиши, ўз-ўзини англаш асосида бўлажак касб таълими ўқитувчиларини
маънавий-ахлоқий тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам биз,
диссертация мавзусини «Бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-

ахлоқий тарбиялаш технологияси» (Педагогик йўналишдаги фанларни
ўқитиш мисолида) деб белгиладик.

Диссертация ишининг илмий - тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Тадқиқот

иши

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва
маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиѐтни шакллантириш”
йўналишидаги фан ва технологиялар тараққиѐтининг устувор йўналиши
бўйича Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтида
амалга оширилаѐтган илмий тадқиқот ишлари дастури асосида бажарилган.

Тадқиқот мақсади:

бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-

ахлоқий тарбиялашнинг назарий-методик асосларини ишлаб чиқиш ва
амалиѐтга жорий этишга оид услубий тавсиялар яратиш.

Тадқиқот вазифалари:

1. Касб таълими ўқитувчисини маънавий-ахлоқий тарбиялашни

педагогик муаммо сифатида илмий-назарий жиҳатдан асослаш.

2. Бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-ахлоқий тарбиялаш

технологиясини ишлаб чиқиш.

3. Бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-ахлоқий тарбиялаш

моделини ишлаб чиқиш.

4. Тадқиқот натижаларининг самарадорлигини педагогик тажриба-синов

жараѐнида аниқлаш.

5. Бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-ахлоқий тарбиялаш

бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш.


background image

6

Тадқиқот объекти:

бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-

ахлоқий тарбиялаш жараѐни.

Тадқиқот предмети:

бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-

ахлоқий тарбиялаш жараѐнининг мазмуни, самарали шакл ва методлари,
воситалари.

Тадқиқот методлари:

сиѐсий, фалсафий, тарихий, этнографик,

педагогик, психологик ва маънавиятга оид илмий-методик адабиѐтларни
қиѐсий-танқидий ўрганиш, таҳлил қилиш; педагогик кузатув, суҳбат, анкета
сўровлари; тестлар, тажриба-синов; мониторинг, математик-статистик
таҳлил; тадқиқот натижаларини умумлаштириш.

Тадқиқотнинг методологик асоси:

Ўзбекистон Республикасининг

«Таълим тўғрисида»ги Қонуни, «Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури»,
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларидаги истиқлол
ва маънавият, таълим-тарбияга оид назарий фикрлар, Шарқ мутафаккирлари
ва Республикамиз олимларининг маънавият, маърифат, ахлоқ ва комил инсон
тўғрисидаги таълимотлари диссертациянинг методологик асосини ташкил
этади.

Тадқиқотнинг илмий фарази:

бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-ахлоқий тарбиялаш жараѐни самарали кечади, агарда:

- бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-ахлоқий тарбиялаш

жараѐни илмий педагогик жиҳатдан таҳлил этилиб, унинг омиллари аниқ
белгиланса;

- бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-ахлоқий тарбиялаш

технологияси ишлаб чиқилса ва унинг имкониятлари тўла очилса;

- маънавий-ахлоқий тарбиялашда Марказий Осиѐ мутафаккирларининг

илғор ғоялари, халқ педагогикаси, миллий урф-одат ва анъаналардан кенг
фойдаланилса;

- бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг

самарали шакллари, методлари, воситалари белгиланиб, унинг яхлит тизими
яратилса;

- касб таълими ўқитувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг

илмий-услубий ва амалий тавсиялари ишлаб чиқилса юқори натижага
эришиш мумкин.

Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:

1. Бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-ахлоқий тарбиялаш

педагогик муаммо эканлигининг илмий-педагогик таҳлили.

2. Бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-ахлоқий тарбиялаш

технологияси, шакл ва методлари.

3. Бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-ахлоқий тарбиялаш

модели.

4.

Бўлажак

касб

таълими

ўқитувчисини

маънавий-ахлоқий

тарбияланганлик даражасини аниқлаш мезонлари.


background image

7

5. Бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-ахлоқий тарбиялашга

доир илмий-услубий тавсиялар ва амалий хулосалар.

Ишнинг илмий янгилиги:

бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-ахлоқий тарбиялаш долзарб педагогик муаммо эканлиги илмий-
назарий жиҳатдан асосланди; касб таълими ўқитувчисини

шахси ва уларни

маънавий-ахлоқий тарбиялашдаги ўрни педагогик жиҳатдан таҳлил этилиб,
унинг мазмун-моҳияти ѐритилди; бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-ахлоқий тарбиялаш мазмуни, шакл ва методлари аниқланди;
бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-ахлоқий тарбиялаш

методикаси ишлаб чиқилди ва тажриба ишларида синовдан ўтказилди;
бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг

педагогик шарт-шароитлари, хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Тадқиқот

жараѐнида ишлаб чиқилган умумпедагогик ва методик тавсиялардан
узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларида, ижтимоий фанларни
ўқитиш жараѐнида ва уни такомиллаштиришда, ўқув муассасаларида
маънавий-маърифий ишларни амалга оширишда кенг фойдаланиш мумкин.

Тадқиқот иши материалларидан олий ўқув юртлари, касб-ҳунар

коллежлари машғулотларида, ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта
тайѐрлаш курсларида, таълим-тарбия, ахлоқ, маънавият муаммоси билан
шуғулланувчи педагог, тарихчи, файласуф, руҳшунос каби олимлар ҳамда
халқ таълими ходимлари, ўқитувчилар кенг кўламда фойдаланишлари
мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Тадқиқот натижалари Бухоро

юқори технологиялар муҳандислик-техника институти, Бухоро давлат
университети илмий-амалий конференцияларида ва педагогика ва
психология кафедраси йиғилишларида, вилоят, республика миқѐсидаги
илмий-амалий семинар, конференцияларда, Бухоро, Жиззах, Қарши шаҳар-
ларидаги олий ўқув юртлари фанлар бўйича методик бирлашмалар
йиғилишларида муҳокама қилинди. Шунингдек, тадқиқот натижалари
Бухоро, Жиззах, Қарши шаҳридаги тегишли ўқув юртлари фаолиятида,
муаллифнинг ўқитувчилик фаолиятида ҳамда эълон қилган ишларида ўз
тадбиқини топди.

Ишнинг синовдан ўтганлиги.

Тадқиқотнинг назарий ва амалий

жиҳатлари

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти,

Бухоро давлат университети, Самарқанд давлат университети ва
республиканинг бошқа олий таълим муассасаларида ўтказилган илмий-
амалий конференцияларида ўқилган маърузаларда оммалаштирилиб
борилди. Тадқиқотнинг асосий мазмуни «Халқ таълими», «Узлуксиз
таълим», «Педагогик маҳорат», «Касб-ҳунар таълими» журналларида чоп
этилган илмий мақолалар ѐрдамида педагогик жамоатчилик эътиборига
ҳавола этилди. Шунингдек, тадқиқот натижалари «Касб таълими


background image

8

ўқитувчисини

маънавий-ахлоқий

тарбиялаш

технологияси

»

номли

монографияда ѐритилди.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Тадқиқот ишининг асосий

натижалари муаллиф томонидан чоп этилган 15 та илмий иш (шулардан 1
таси монография, 1 таси услубий қўлланма, 5 таси илмий журналлар ҳамда 8
таси илмий-амалий конференция тўпламларидаги мақолалар)да ўз ифодасини
топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, уч боб, 8

та параграф, умумий хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиѐтлар
рўйхати ҳамда иловалардан иборат бўлиб, унинг асосий ҳажми 148 саҳифани
ташкил этади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг

кириш

қисмида мавзунинг долзарблиги, муаммонинг

ўрганилганлик даражаси, илмий тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги,
тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, объекти ва предмети, методлари,
янгилиги, ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар, натижаларнинг илмий
ва амалиѐти, жорий қилиниши каби масалалар ѐритилган.

Диссертациянинг

биринчи

боби

«Бўлажак

касб

таълими

ўқитувчисини маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг назарий асослари»

га

бағишланган бўлиб, унда мустақиллик шароитида бўлажак касб таълими
ўқитувчисини маънавий-ахлоқий тарбиялаш ижтимоий зарурият эканлиги,
маънавий-ахлоқий тарбиянинг моҳияти ва вазифалари ѐритилган.

Маънавият-маърифатдан бошланади. Маърифатнинг асосини эса

таълим-тарбия ташкил этади. Таълим-тарбиясиз маънавий дунѐқарашни
шакллантириш мураккаб.

Жамиятни сиѐсий-ижтимоий, иқтисодий-маданий ривожланиши аввало

инсонга, унинг маънавий-маърифий шаклланганлигига боғлиқ. Шу ўринда
шуни эътироф этиш жоизки ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, маданий,
сиѐсий тараққиѐти инсон ақл-заковати, тафаккури, онги, иродаси, ижтимоий
фаоллиги, унинг маънавияти, қарашлари, ахлоқий-эстетик билимлари, ички
руҳий кечинмалари ва ҳаѐт мазмунининг асосини ташкил этади. Ўз мақсади,
вазифалари, келажаги орзу-умидларини олдиндан белгилаб ололмаган, унинг
амалий йўллари, усуллари, воситаларини аниқ тушуниб етмаган жамият ҳеч
қачон юксакликка кўтарила олмаганидек, маънавий бойликка эга бўлмаган
инсон ҳам баркамол шахс бўла олмайди, ҳамда ижтимоий-иқтисодий
тараққиѐт жараѐнига фаол иштирок эта олмайди.

Маънавият тушунчасига Республика Президенти И.А.Каримов чуқур ва

атрофлича, олдинги тажрибаларни умумлаштирган ҳолда ўзининг «Юксак
маънавият - енгилмас куч» китобида шундай таъриф беради: «Маънавият –
инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички


background image

9

дунѐси, иродасини бақувват, иймон эътиқодини бутун қиладиган, виждонини
уйғотадиган беқиѐс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир»

1

.

Маънавиятнинг моҳияти ақл-заковат, идрок тафаккур, одамийлик

фазилатлари - дадиллик, жасорат, ғамхўрлик, қайғуриш, дид, фаросат каби
маънавий-ахлоқий сифатлар келтириб чиқарилиб, бундай хусусиятларга эга
бўлиш ҳар бир давр халқи ва миллатининг орзу-умиди, мақсадини
ифодаланганлиги кўрсатилган. Ва бундай маънавий-ахлоқий фазилатларга
эга бўлган ҳар қандай инсон - миллат учун, меҳнаткашлар ҳаѐти ва унинг
қайғурган ахлоқ-одобини яхшилашга интилган ва халқ, миллат, давлат
манфаатини ўз манфаатидан устун қўйишга ҳаракат қилган.

Миллий мустақиллик талабларидан келиб чиқиб, маънавиятнинг моҳият-

мазмунини

«маънавий-ахлоқий

баркамол

инсонни

тарбиялаш»

тушунчасининг ижтимоий педагогик моҳиятини очиб берувчи таърифлар яна
кўплаб яратилар. Шунга асосан «Маънавият - инсоннинг ақл-заковати, руҳий
баркамоллиги, ахлоқий салоҳиятини акс эттириб, унинг дунѐқарашида
намоѐн бўлувчи, ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтга фаол иштирокчи сифатида
тайѐрловчи,

кишиларнинг

қобилияти,

истеъдодини,

тажрибасини

умумлаштирувчи кучдир, - деб таърифласак хато бўлмайди.

Ахлоқ, маънавият тушунчаси билан узвий боғлиқ бўлиб, у ижтимоий

онг шаклларидан биридир. Ахлоқ ѐшларда ҳалоллик, поклик, бурч, виждон,
олижаноблик, фидойилик каби фазилатларни шакллантиради. Ахлоқ
инсонларнинг ўзига, оиласига, яқинларига, дўсту ѐрларига бўлган
муносабатларини тартибга солиб турадиган хулқ-атвор меъѐрларининг
(нормаларининг) мажмуасидир.

Ахлоқ дунѐни билишнинг ўзига хос усули бўлиб, кишилар хулқ-

атворини яхшилик ва ѐмонлик нуқтаи назаридан тартибга солади. Ахлоқ
инсон учун ниҳоятда муҳим ҳисобланган хулқ-атвор нормаларини
шакллантириб, ижтимоий ҳаѐт, инсон маданий ҳаѐти, ижтимоий қадриятлар
дунѐсига тўғри ѐндашиш вазифасини бажаради.

Юқоридаги фикрлардан шундай хулосага келиш мумкинки,

«Маънавият» ва «ахлоқ» тушунчалари бир-бирига яқин ва бир-бирини
тўлдиради. Бу тушунчалар ўзаро уйғунлашиб, инсоннинг барча ижобий
сифатларини, ахлоқ-одобини, эътиқодини, ақл-заковатини, мафкуравий
қарашларининг узвий боғлиқлигини англатади. Шунинг учун ҳам, биз ушбу
иккала сўзни бирлаштириб “маънавий-ахлоқий тарбия” деб атаймиз.
Шахснинг маънавий-ахлоқий сифатлари тарбия ѐрдамида инсонга
сингдирилади.

Маънавий-ахлоқий тарбия ўз замирида маънавий ва ахлоқий

тушунчаларни мужассамлаштирган ҳолда киши онгини жамият, табиат
билан алоқадорлиги, кишиларнинг жамият олдидаги бурчини, хулқ-
_________________

1

Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. -Т.: Маънавият, 2008.- 19 бет.


background image

10

атворини, жамиятга таъсирини белгилайдиган ижтимоий ҳодисадир.
Маънавий-ахлоқий тарбия мазмунида ақл-фаросат, илму-одоб, хушфеъллик,
поклик, ҳалоллик, виждонлилик, меҳнатга муҳаббат, Ватанга садоқат каби
ижобий инсоний фазилатлар ѐтади.

Маънавий-ахлоқий тарбия қуйидаги функцияларни бажаради:
- кишиларнинг жамиятга бўлган ижобий муносабатини шакллантириш;
- онгли интизомни тарбиялаш;
- комил инсонни тарбиялаш;
- жамиятдаги салбий иллатларга нафрат ҳиссини уйғотиш.
Бўлажак касб таълими ўқитувчиси маънавий-ахлоқий тарбияси

моҳиятининг назарий асосларидан келиб чиқиб, унинг таърифини

белгилашга ҳаракат қилдик. Яъни, бўлажак касб таълими ўқитувчиси
маънавий-ахлоқий тарбияси – бу мустаҳкам маънавий-ахлоқий билим,
кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш, инсоннинг муомала маданиятини
шакллантириш, ижобий ҳис-туйғуларни ҳосил қилиш, хулқ-атвор
меъѐрларини амалга оширишда намуна бўлиш, жамиятда содир бўлаѐтган
воқеа-ҳодисаларга ўз нуқтаи-назари билан қараш, кундалик маънавий-
ахлоқий қоида ва меъѐрларга риоя қилиш, Ватан меҳри, Ватан туйғуси,
Ватан қадри билан яшаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат
қилиш, уларни ардоқлаш, жамиятда соғлом маънавий-руҳий муҳитни
яратиш ва такомиллаштиришга ўзининг амалий ҳиссасини қўшиш орқали
жамият аъзоларига бахт келтириш, адолат, виждон, бурч, иймон-эътиқод,
меҳр-мурувват, меҳр-шафқат, ўзаро ѐрдам, инсонпарварлик, инсоф, диѐнат
каби ижобий сифатларни ўзида мужассам этган тушунчадир.

Диссертациянинг

«Бўлажак касб таълими ўқитувчисини маънавий-

ахлоқий тарбиялаш методикаси»

деб номланган иккинчи бобида

педагогик йўналишдаги фанларни интеграциялаш асосида бўлажак касб
таълими ўқитувчисини маънавий-ахлоқий тарбиялаш мазмуни ҳақида фикр
юритилган.

Талаба-ѐшларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси олий ўқув юртларининг

бутун ўқув-тарбия тизимида шакллантирилади. Бу жараѐнда педагогик
йўналишдаги фанларнинг алоҳида ўрни бор. «Педагогика», «Педагогик
маҳорат», «Касб педагогикаси», «Педагогик технологиялар» каби
фанларнинг ўқитилиши, бўлажак касб таълими ўқитувчиларини маънавий-
ахлоқий тарбиялаш учун катта имкониятларни яратади. Мазкур фанлар
бўйича бериладиган билимлар асосида ҳар томонлама ривожланиб, камол
топган, фаол ҳаѐтий мавқеини эгаллаган, оммавий-сиѐсий ишларни ташкил
қила оладиган, ахлоқан пок, жисмонан баркамол, ақлан теран, ўз
ихтисослиги бўйича чуқур назарий-амалий билимга ва маънавий-ахлокий
баркамолликка эга бўлган мутахассисни тарбиялаш учун имкониятлар
мавжуд.

Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялашда

педагогик йўналишдаги фанлардан машғулотлар олиб боришда, дарс учун


background image

11

ўқув материалларини танлаш, ўқув мақсадларини аниқ белгилаш ўқитувчи
ва талабаларнинг реал ўқув имкониятларини ҳисобга олиш, ўқув
маълумотларини талаба онгига аниқ ва тез етказиб берувчи интерфаол метод
ва воситаларни танлаш, бўлажак касб таълими ўқитувчиларида
ўрганилаѐтган

мавзу

ѐрдамида

маънавий-ахлоқий

тушунчаларни

шакллантириш учун катта имкон яратади. Шунга асосан, биз, педагогик
туркум фанлари дастурига киритилган мавзулар ва улар мазмунини
талабалар онгига етказиш имконини берадиган қўшимча маълумотлар
ѐрдамида талабаларни «маънавий-ахлоқий тарбиялаш» га қаратилган
фанлараро боғлиқлик асосида дарслар тизимини ишлаб чиқдик. Бунда биз
мавзу ва маълумотларнинг қуйидаги хусусиятларига эътиборни қаратдик:

- мавзу ва маълумотларнинг замонавийлиги, долзарблиги, илмийлигига;
- талабаларнинг тайѐргарлик даражаси, талаб ва эҳтиѐжларини қондира

олишига;

- ўқитувчи ва талаба муносабатини аниқ мақсад сари йўналтирилганлик

даражасига;

- талабаларнинг таълимий ва тарбиявий имкониятларини ўстиришга

ѐрдам бера олиш қоидаларига асосландик.

«Таълим тўғрисида»ги қонун, «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури»да

қайд қилинишича, узлуксиз таълимни ислоҳ қилишда, кадрлар тайѐрлаш
тизимини

ривожлантиришда,

маънавий-маърифий

ишлар

асосий

йўналишлардан бири ҳисобланади. Чунки, ѐш авлодни тарбиялашда
маънавий-ахлоқий тарбия мезон қилиб олинмаса, тарбиявий ишлар
самарадорлигига эришиб бўлмайди.

Олий таълим муассасаларида ташкил қилинадиган маънавий-маърифий

ишлар бўлажак касб таълими ўқитувчиларида қуйидаги сифатларни
шаклланишига ѐрдам беради:

- маънавий-маърифий ишлар ўқув ишларининг давоми бўлиб, талабалар

маънавий-ахлоқий савиясини оширади;

- талабаларнинг маънавий-ахлоқий тушунчаларини кенгайтиради,

мустаҳкамлайди, янгисини қўшади;

- талабаларнинг маънавий-ахлоқий қадриятларга бўлган ҳурматини

оширади ва қизиқишларини ривожлантиради;

- талабаларнинг таълимий-тарбиявий фаолиятини оширади.
Маънавий-маърифий тадбирлар талабаларнинг ҳаѐтни тушунишга, уни

чуқурроқ билишга, уларда билим, ишонч, эътиқод, дунѐқарашларини,
миллий мафкура, миллий истиқлол ғоясини шакллантиришга, уларда
мустақиллик,

ташкилотчилик,

ташаббускорлик,

ижодкорлик,

изланувчанлик, топқирлик, зукколик, ўз касбига садоқат каби хислатларни
ўстиришга имкон яратади. Олиб борилган тажриба-синов ишлари
натижасида бўлажак касб таълими ўқитувчисини маънавий-ахлоқий
тарбиялаш технологияси ишлаб чиқилди (1-расм).


background image

12










































Касбий маънавий-ахлоқий сифатлар

Касбий фидойилик
Касб маҳоратига эга бўлиш
Келажакка бўлган ишонч
Касбий ижодкорлик
Истиқболни олдиндан кўра билиш
Касбий-педагогик фикрлаш
Нутқ техникасига эгалик
Касбий-педагогик мулоқотга эга бўлиш
Педагогик назокатга эга бўлиш
Ўз ҳиссиѐтини ўзи бошқара олиш
Ўқувчи фикрини тинглай олиш
Ўқувчи ўрнига ўзини қўя олиши
Педагогик техникани эгаллаш
Онгли интизомлилик
Ташкилотчилик
Фаннинг охирги ютуқларидан хабардорлилик
Касбий компетентлик
Янгиликка интилувчанлик
Касбий йўналганлик

Педагогика

Педагогик маҳорат

Педагогик технология

Касбий педагогика

Касб таълими услубиѐти

Бўлажак касб таълими ўқитувчилари маънавий-ахлоқий касбий ва шахсий

сифатлари

технологияси

Педагогик туркум фанлар

Шахсий маънавий-аҳлоқий сифатлар

Инсонпарварлик
Ватанпарварлик
Талабчанлик
Адолатлилик
Хушмуомалалик
Камтарлик
Сезгирлик
Ҳалоллик
Уддабуронлик
Тўғрисўзлик
Меҳрибонлик ва болажонлик
Иродалилик
Вазминлик
Мустақил фикрга эгалик
Сиѐсий маданиятлилик
Миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик
Меҳнатсеварлик
Жисмоний жиҳатдан етуклик

Аудиториядан ташқари

машғулотлар

«Кафедра кунлари» ўтказиш

Фан олимпиадалари

Маънавий-маърифий

йўналишдаги тадбирлар

Бадиий кечалар ташкил этиш

Спорт мусобақалари

Машҳур ўқитувчилар билан

учрашувлар ташкил этиш

Маънавий-ахлоқий баркамол касб таълими ўқитувчиси







background image

13

Касб таълими ўқитувчиси касб-ҳунар коллежида таълим-тарбия

жараѐнининг ташкилотчиси ва бошқарувчисидир. Унинг ўқувчиларга
тарбиявий таъсири машғулотларда ва машғулотлардан ташқари вақтларда
ўқувчилар билан муомалада бўлиш жараѐнида амалга оширилади. Шунга
асосан биз бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-ахлоқий

тарбиялашнинг схематик тузилмасини ишлаб чиқдик (2-расм).
































2-расм.

Бўлажак касб таълими ўқитувчисини маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг

схематик тузилиши

Ўз билим маҳоратини доимо

ошириб

бориш

Маънавий-ахлоқий юксаклик

Умуминсоний ва миллий

қадриятларга содиқлик

Муомала маданиятига эгалиги

Илмий дунѐқарашга эгалиги

Миллий истиқлол ғоясининг

шаклланганлиги

Ўз ҳуқуқ ва бурчига

масъулиятлилиги

Фундаментал билимдонлиги

Меъѐрий ҳужжатларни билиши

Психологик-педагогик тайѐргарлиги

Касбий - педагогик тайѐргарлик

Илмий тадқиқот ишларига

мойиллик

Устоз-шогирд анъаналарига

содиқлик

Касб этикасига эгалиги

Педагогик маҳоратга эга бўлиши

Кийиниш маданиятига эга бўлиши

Бўлажак касб таълими ўқитувчиси

Сиѐсий маданиятлилик

Педагогик ва ахборот

технологиялардан фойдаланиш

маданияти

Маънавий-ахлоқий ривожланган касб таълими ўқитувчиси


background image

14

Бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг

схематик тузилмасини ишлаб чиқиш зарурий ҳодисадир. Чунки тузилма
таълим-тарбия жараѐнларининг барча шаклларини ўзаро боғлиқлигини
таъминловчи, белгиланган мақсад ва вазифаларнинг йўналишини
ифодаловчи ва кўзланган натижаларга эришишни таъминловчи ўзаро боғлиқ
бўлган ва бир-бирини ўзаро тўлдирувчи компонентлардан иборат бўлган
тизим

сифатида

тасвирланган

бўлиб,

тузилмада

келтирилган

компонентларнинг ҳар бири бўлажак касб таълими ўқитувчисини маънавий-
ахлоқий тарбиялаш ва ривожлантириш тизими компонентлари сифатида
бутун бир тизимни ўзгаришига ўз таъсирини кўрсатади.

Диссертациянинг учинчи боби

«Бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарадорлик кўрсаткичлари»

га

бағишланган. Мазкур бобда бўлажак касб таълими ўқитувчисини маънавий-
ахлоқий тарбиялаш жараѐнининг самарадорлик даражалари кўрсатилди.

Бўлажак касб таълими ўқитувчисини маънавий-ахлоқий тарбиялашни

таъминловчи асосий омиллардан бири, педагогик йўналишдаги фанларни
ўқитиш жараѐнини юқори савияга кўтаришдир. Олий ўқув юртларида
бўлажак касб таълими ўқитувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялашга
йўналтирилган амалий ишларни ташкил этиш жараѐнида мазкур ўқув
юртларда фаолият олиб бораѐтган респондентлар ўртасида савол-жавоблар,
давра суҳбатлари ҳамда сўровлар ўтказиш асосида тажриба-синов ишлари
ўтказилди.

Тадқиқот ишида олий таълимнинг «Транспорт воситаларини ишлатиш

ва таъмирлаш», «Электр энергетика», «Енгил саноат технологияси» касб
таълими

йўналишлари

талабаларини

маънавий-ахлоқий

тарбиялаш

имкониятлари аниқланди.

Олий ўқув юртларида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг

маънавий-ахлоқий тайѐргарлигини таъминлаш борасида ташкил этилган
тажриба-синов ишларининг асосий мақсади – мазкур ўқув юртлари
талабаларининг

маънавий-ахлоқий

тарбияланганлик

даражасининг

тажрибадан аввалги ва кейинги ҳолатини ўрганиш ҳамда уларда маънавий-
ахлоқий сифатларни тўлақонли шаклланишига эришишдир.

Тадқиқотни амалга ошириш жараѐнида тажриба-синов ишларига таълим

муассасалари, жумладан, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника
институти, Қарши давлат университети, Жиззах политехника институти,
Бухоро давлат университетидан жами 521 нафар талабалар жалб этилиб,
уларнинг маънавий-ахлоқий тарбия тўғрисидаги тушунчаларни билиши, унга
муносабати борасидаги билимлари синалди. Талабалар тасодифий танлаш
тамойилига мувофиқ тажриба ва назорат гуруҳларига биркитилдилар.
Тажриба гуруҳларида маънавий-ахлоқий тарбия тўғрисидаги тушунчаларни
ифодаловчи сўровнома ва улар билимини аниқлашга доир методика асосида
иш кўрилди. Назорат гуруҳларида эса гарчи тадқиқот бошида тадқиқ


background image

15

қилинаѐтган масала ҳақида умумий маълумотлар берилган бўлсада, тажриба
гуруҳида нисбатан чуқурроқ ва атрофлича билимлар берилди.

Тажриба-синов ишларида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг

билимларни эгаллаш жараѐнида уларнинг маънавий-ахлоқий тарбиялашда
қуйидаги

мезонларга

асосландик:

1.

Маънавият, маърифат, ахлоқ, тушунчаларининг мазмун-моҳиятини
билиши.

2.

Миллий маънавий меросимизга ҳурмат туйғусини шакллантириш.

3.

Мутафаккирларимиз ва уларнинг ижодини билиши.

4.

Анъаналар, миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат руҳида
тарбиялаш.

5.

Инсонпарварлик ва адолатпарварлик туйғуларини шакллантириш.

6.

Ватанга муҳаббат, Ватан олдидаги ижтимоий бурчни англаш.

7.

Ўзаро ҳурмат, маънавий-ахлоқий сифатларни оширишга интилиши.

8.

Меҳр-мурувват, сахийлик, ўзаро ѐрдам каби хислатларга муносабатни
шакллантириш.

9.

Жамият манфаати йўлида фаолият кўрсатиш ва маънавий-ахлоқий
талабларини билиш.

Олий ўқув юртларида машғулотлар жараѐнида бўлажак касб таълими

ўқитувчилари

маънавий-ахлоқий

сифатларини

технологик ѐндашув

имкониятларидан фойдаланган ҳолда шакллантириш, энг самарали
усуллардан биридир. Технологик ѐндашув асосида ташкил қилинган таълим-
тарбия жараѐни аввало, бўлажак касб таълими ўқитувчиси шахси
маънавиятини ривожлантиришни таъминлашга хизмат қила олиши керак.
Чунки таълим-тарбияда технологик ѐндашувда ўқув-тарбия жараѐни
иштирокчиларининг ўзлаштириш қобилияти, ўқув маълумотларини баѐн
қилувчиларнинг технологик-методик савиясининг ҳархиллиги, таълим-
тарбия мазмунини, ўқув-тарбия материали турларининг хилма-хиллиги,
уларнинг билим фаолиятининг, бир хилда намоѐн бўлмаслиги ва бошқа
сабаблар тўсқинлик қилмайди.

Тадқиқот натижасида назорат гуруҳи маълумотлари тажриба гуруҳи

маълумотлари билан қиѐсланди. Қиѐсий таҳлил юқорида таъкидланганидек,
ўз-ўзини баҳолаш, рейтинг, тестлар, кузатиш, суҳбат, сўровнома, муаммоли
вазиятлар яратиш методлари ѐрдамида аниқланди. Қиѐсий таҳлил, назорат
гуруҳи натижалари аниқ мақсадга қаратилган тарбиявий ишлар натижалари
тажриба-синов гуруҳлариникига қараганда анча паст бўлганлигини кўрсатди.
Айниқса, тажриба охирида, яъни бўлажак касб таълими ўқитувчилари олий
таълим муассасасини тугатаѐтган пайтда ижобий кўрсаткичлар берди. 32%
талаба юқори натижа берди, назорат гуруҳида эса 18 % ни кўрсатди. Демак,
тарбиявий таъсир тизими тажрибада самарали бўлиб чиққанлигини
кўрсатади: агар тажриба бошида маънавий-ахлоқий жиҳатдан юқори даража
кўрсаткич берган талабалар 14% бўлган бўлса, тажриба-синов сўнгида 32%
ни ташкил этди. Назорат гуруҳидаги маънавий-ахлоқий ривожланиш


background image

16

жараѐни ўзгармай қолган. Чунки мазкур гуруҳларда тарбиявий таъсир аниқ
мақсад асосида эмас, умумий талаблар асосида олиб борилган. Назорат
синфидаги талабаларда келажакка интилиш, иродавийлик, жўшқинлик,
жасорат, ўзига нисбатан ишонч каби сифатлар етишмаган.

Тажриба гуруҳларида эса талабалар ўз олдиларига янги ҳаѐтий

мақсадлар қўя олиб, ўзларида маънавий-ахлоқий сифатларни тарбиялай
олдилар, шунингдек маънавий-ахлоқий онг ва хулқ-атворда юқори даражага
эришиб, ўз-ўзини бошқариш малакасини ҳам эгаллаб олдилар.

Шундай қилиб, бўлажак касб таълими ўқитувчисининг маънавий-

ахлоқий тарбиялаш тажриба-синов ишлари самарали якунига етди

.

Тажриба

гуруҳлари

иштирокчиларининг

маънавий-ахлоқий

тарбияланганлик

даражаси юқори бўлиб, биз олиб борган методиканинг самарадорлигини
тасдиқлади.

Бўлажак

касб

таълими

ўқитувчисининг

маънавий-ахлоқий

тарбияланганлигини

аниқлаш

мақсадида

ўтказган

тажриба-синов

ишларининг натижалари қуйидаги жадвалда келтирилган:

1-жадвал

Тажриба-синов натижалари кўрсаткичлари

Гуруҳлар

Талабалар

сони

Билимларни ўзлаштириш даражаси

юқори

ўртача

қуйи

Тажриба

264

89

135

40

Назорат

257

67

82

108

Ушбу маълумотларни математик – статистик таҳлил қилиш учун

Стьюдент-Фишер методи танланди.

Тажриба-синов натижалари кўрсаткичлари диаграмма кўринишида 3-

расмда акс эттирилган.

3-расм. Бўлажак касб-таълими ўқитувчиларида маънавий-

ахлоқий тарбияланганлик натижалари.

қуйи


background image

17

Полигонда қайд этилган графиклардан англанадики, тажриба ва назорат

гуруҳлари учун танланма модал қийматлари мос равишда M

T

=5 ва

M

H

=3,

яъни улар орасидаги фарқ етарли даражада бўлиб, M

T

> M

H

экан. Бу эса, ўз

навбатида, бу танланмалар учун мос ўрта қийматлар ҳам X > Y шартларни
қаноатлантиришини олдиндан кўрсатади. Уларни қуйидаги формулалар
асосида ҳисоблаймиз:

3

1

1

,

4

264

1105

120

540

445

264

1

3

40

4

135

5

89

264

1

1

n

i

i

i

x

n

n

X

3

1

8

,

3

257

987

324

328

335

257

1

3

108

4

82

5

67

257

1

1

n

i

i

i

y

n

n

Y


Демак, тажриба гуруҳида ўртача ўзлаштириш назорат гуруҳидагидан

катта экан:

X

>

Y

Юқоридаги натижаларга асосланиб тажриба-синов ишларининг сифат

кўрсаткичларини ҳисоблаймиз.

Бизга маълум

1

,

4

X

;

8

,

3

Y

;

;

03

,

0

m

05

,

0

H

га тенг.

Бундан сифат кўрсаткичлари:

06

,

1

85

,

3

07

,

4

05

,

0

8

,

3

03

,

0

1

,

4

H

m

усб

Y

X

K

> 1;

 

 

32

,

0

75

,

3

07

,

4

05

,

0

8

,

3

03

,

0

1

,

4

H

m

бдб

Y

X

K

>0;

Олинган натижалардан ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезони

бирдан катталиги ва билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан катталигини
кўриш мумкин.

Бундан тажриба гуруҳи натижалари назорат гуруҳидагилардан юқори

эканлиги кўринади.

ХУЛОСАЛАР

1. Бўлажак касб таълими ўқитувчисини маънавий-ахлоқий жиҳатдан

тайѐрлашга бағишланган назарий манбалар, тадқиқот ишларининг таҳлили,
бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш амалиѐти, уларнинг иш
фаолиятларини ҳар томонлама ўрганиш натижалари олий ўқув юртларида
бўлажак касб таълими ўқитувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг
яхлит тизимини ишлаб чиқиш ва бу тизимни назарий жиҳатдан асослаш


background image

18

педагогика фани олдида турган долзарб муаммолардан бири эканлигини
кўрсатди.

2.

Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини маънавий-ахлоқий

тарбиялашнинг технологик тизимини ўзига хос педагогик-психологик
хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда белгилаб берилди. Ушбу педагогик-
психологик хусусиятлар, ѐш касб таълими ўқитувчисига таълим-тарбия
жараѐнини мақсадга мувофиқ тарзда ташкил этиш, лойиҳалаштириш,
ўқувчини ақлий, интеллектуал, жисмоний ҳамда маънавий-ахлоқий
ривожлантиришга хизмат қиладиган ўқув топшириқларини танлаш имконини
бериши аниқланди.

3.

Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялаш

жараѐни кўп қиррали тизим бўлиб, у касб таълими ўқитувчилари тайѐрлаш
тизимининг мазмуни, шакли, воситалари, усул ва методлари, ўқитувчи-
ўқувчи муносабатлари, уларни субъект-субъект тартибида ташкил этиш
йўллари, ўқитувчи маҳорати ва шахсий сифатларини қамраб олади.

4. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялаш

жараѐнида ўқитувчининг маҳорати ва касбий кўникмалари алоҳида ўрин
эгаллаб, уни шакллантириш учун таълим жараѐнини замонавий педагогик
технологиялар асосида ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

5.

Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини маънавий-ахлоқий

тарбиялашда, аудиторияда ва аудиториядан ташқарида олиб бориладиган
ишларнинг самарали шакл ва методлари танланди ҳамда улардан
фойдаланишда таълим воситаларини қўллаш усуллари ишлаб чиқилди.

6. Педагогик йўналишдаги фанлар дастурига киритилган мавзулар ва

уларнинг мазмунини талабалар онгига етказиш имконини берадиган
қўшимча маълумотлар ѐрдамида маънавий-ахлоқий тарбиялашга қаратилган
фанлараро боғлиқлик асосида дарслар тизими ишлаб чиқилди. Бўлажак касб
таълими ўқитувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялашда педагогик
йўналишдаги фанларнинг имкониятлари катта эканлиги илмий асосланди.

7.

Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини маънавий-ахлоқий

тарбиялашда таълим ва тарбия жараѐни, ўқитувчи ҳамда ўқувчиларни
биргаликдаги мулоқотга чорловчи дидактик ўйинлар, алоҳида аҳамият касб
этиши аниқланди.

8. Тадқиқот юзасидан олиб борилган тажриба-синов ишлари жараѐнида

бўлажак касб таълими ўқитувчиларида маънавий-ахлоқий тарбияланганлик
даражасини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилди. Бўлажак касб таълими
ўқитувчиларини тайѐрлашда маънавий-ахлоқий тарбиянинг муҳимлиги
аниқланди.

Юқоридаги хулосаларга таянган ҳолда қуйидагиларни

тавсия

этамиз:

1.

Олий ўқув юртларида педагогик йўналишдаги фанларни ўқитиш

самарадорлигини ошириш йўлларини ишлаб чиқиш орқали, касб таълими
ўқитувчиларини тайѐрлаш сифатини кўтаришга эришиш.


background image

19

2. Педагогик йўналишдаги фанларидан ахборот-кўргазмали материаллар

яратиш, маърузалар матнларининг янги вариантларини замонавий
технологиялар асосида бойитишга эришиш.

3. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини маънавий-ахлоқий

тарбиялашни такомиллаштиришга оид илмий-услубий, оммабоп адабиѐтлар,
электрон қўлланмалар мажмуасини яратиш, мазкур муаммога доир
фундаментал илмий тадқиқот ишлари олиб бориш.

4. Касб таълими йўналишидаги олий ўқув юртларида ўқув-тарбия

жараѐнини илғор педагогик технологиялар асосида ташкил қилиш орқали
билимли, касб маҳоратига эга бўлган касб таълими ўқитувчиларини
тайѐрлаш.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Азимова Н.Э. Касб-ҳунар коллежларида ѐшларни касбга тайѐрлаш //

Замонавий илм фан ва технологияларнинг энг муҳим муаммолари:
Республика илмий амалий конференцияси тезислар тўплами. - Жиззах. 2004.
- Б. 61-62.

2.

Азимова Н.Э. Ўқувчиларни касбга йўллаш хусусида // Замонавийлик

контестида педагогика фани ва унинг методологик муаммолари: Республика
илмий-назарий конференцияси материаллари.- Тошкент. 2005. - Б. 224-225.

3.

Азимова

Н.Э., Нормуродова Р.М. Педагог ва муҳандис

педагогларнинг касбий сифатлари // Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими
кадрларининг эҳтиѐжига асосланган малака ошириш ва қайта тайѐрлаш
тизими

истиқболлари:

Республика

илмий-амалий

конференцияси

материаллари. – Тошкент. 2005. - Б. 32-33.

4.

Азимова Н.Э. Таълим-тарбия жараѐнида ўқитувчининг психологик

жиҳатлари // Ўрта-махсус касб ҳунар тизимида замонавий ўқитиш
технологияларини ишлаб чиқиш ва ўқув адабиѐтларининг янги авлодни
яратиш

муаммолари:

Республика

илмий-амалий

анжуманининг

материаллари.- Бухоро. 2006. - Б. 84-85.

5.

Азимова Н.Э. Баркамол авлод тарбиясида ўқитувчи касбига

қўйиладиган талаблар // Баркамол ѐшлар тарбияси тажриба, муаммо ва
ечимлар: Ўқув-амалий семинар материаллари. – Бухоро. 2006. - Б. 15-16.

6.

Азимова Н.Э. Шахснинг ривожланиши жараѐнида янги педагогик

технологияларнинг таъсир сабаби ва воситалари // Ўрта махсус касб-ҳунар
таълими тизимида янги педагогик технологиялар: Муаммолар ва ечимлар. –
Бухоро. 2006. - Б. 172-174.

7.

Азимова Н.Э. Талаба ѐшларнинг миллий – мафкуравий тарбиясини

шакллантириш - ўқув жараѐнининг таркибий қисми // Таълим тизимида
талаба ѐшларнинг ғоявий мафкуравий тарбияси ва уларнинг уйғунлигини
таъминлашнинг долзарб муаммолари: Республика илмий-амалий анжумани
материаллари. – Самарқанд. 2007. - Б. 69-71.


background image

20

8.

Узоқова Л., Одилова Н., Азимова Н.Э. Муаммоли амалий машғулот

технологияси // Педагогик маҳорат.- Бухоро, 2008. - № 2.- Б. 20-23.

9.

Олимов Ш.Ш., Азимова Н.Э. Ўқувчиларни маънавий-ахлоқий

жиҳатдан тарбиялашда спортнинг ўрни // Касб-ҳунар таълими.- Тошкент,
2009. - №1.- Б.16.

10.

Азимова Н.Э. Ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясида миллий

анъаналар // Халқ таълими.- Тошкент, 2010. - № 6. – Б. 122-125.

11.

Азимова

Н.Э. Бўлажак муҳандис-педагогларга қўйиладиган

педагогик талаблар // Узлуксиз таълим. – Тошкент, 2010. - № 6. – Б. 18-22.

12.

Азимова Н.Э. Бўлажак касб таълими ўқитувчисининг модели //

Меҳнат ва касб таълими ўқитувчилари касбий компетентлигини
таъминлашнинг интегратив технологиялари: Республика илмий-амалий
анжуман материаллари. – Тошкент. 2010. - Б. 89-90.

13.

Азимова Н.Э. Касб таълими ўқитувчисини маънавий-ахлоқий

тарбиялаш технологияси. Монография – Т.: Фан, 2011. – 96 б.

14.

Азимова Н.Э. Технология духовно-нравственного воспитания

преподавателя профессионального образования в процессе обучения. //
«Молодой учѐный» ежемесячный научный журнал. 2011. № 5 (28) Том II. с.
117-118.

15.

Маънавий-маърифий ишлар жараѐнида бўлажак касб таълими

ўқитувчисини тарбиялаш методикаси. Услубий қўлланма. – Бухоро, 2011.- 24
б.


background image

21

Педагогика

фанлари

номзоди

илмий

даражасига

талабгор

Н.Э.Азимованинг 13.00.08 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси
ихтисослиги бўйича “Бўлажак касб таълими ўқитувчисини маънавий-
ахлоқий тарбиялаш технологияси” мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч сўзлар:

Маънавият, маърифат, ахлоқ, маънавий-ахлоқий тарбия,

касб таълими, ўқитувчи, педагогика, педагогик маҳорат, касбий педагогика,
педагогик технологиялар, технология, мезон, самарадорлик.

Тадқиқот объекти:

Бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-

ахлоқий тарбиялаш жараѐни.

Тадқиқот мақсади:

Бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-

ахлоқий тарбиялашнинг назарий-методик асосларини ишлаб чиқиш ва
амалиѐтга жорий этишга оид услубий тавсиялар яратиш.

Тадқиқот методлари:

Сиѐсий, фалсафий, тарихий, этнографик,

педагогик, психологик ва маънавиятга оид илмий-методик адабиѐтларни
қиѐсий-танқидий ўрганиш, таҳлил қилиш; педагогик кузатув, суҳбат, анкета
сўровлари; тестлар, тажриба-синов; мониторинг, математик-статистик
таҳлил; тадқиқот натижаларини умумлаштириш.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

Бўлажак касб таълими

ўқитувчисини

маънавий-ахлоқий тарбиялаш муаммоси яхлит тизимда илмий-

педагогик жиҳатдан ўрганилганлиги, касб таълими ўқитувчисини

шахси ва

уларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш зарурати педагогик жиҳатдан таҳлил
этилганлиги, бўлажак касб таълими ўқитувчисини

маънавий-ахлоқий

тарбиялашнинг мазмуни, шакл ва методлари ўқитувчиларга тавсия
этилганлиги маънавий-ахлоқий тарбиялаш методикаси ишлаб чиқилганлиги,
тажриба ишларида синовдан ўтказилганлиги, амалиѐтда қўллаш бўйича
илмий хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилганлиги билан асосланади.

Амалий

аҳамияти:

Тадқиқот

жараѐнида

ишлаб

чиқилган

умумпедагогик ва илмий-методик тавсиялардан узлуксиз таълим тизимининг
барча бўғинларида, педагогик йўналишдаги фанларни ўқитиш жараѐнида ва
уларни такомиллаштиришда, ўқув муассасаларида маънавий-маърифий
ишларни амалга оширишда кенг фойдаланиш мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

Тадқиқот

натижалари муаллифнинг нашр эттирилган 15 та илмий ишларида ўз аксини
топган бўлиб, улар асосида ишлаб чиқилган илмий-методик тавсиялардан
фойдаланилмоқда.

Қўлланиш

соҳаси:

Тадқиқот

натижаларидан

касб

таълими

йўналишидаги олий таълим муассасалари, касб таълими ўқитувчиларини
қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш институтларида кенг қўлланилади.


background image

22

РЕЗЮМЕ

диссертации

Н.Э.Азимовой

на

тему:

«Технология

духовно-

нравственного воспитания будущего преподавателя профессионального
образования» на соискание ученой степени кандидата педагогических наук
по специальности 13.00.08 - Теория и методика профессионального
образования.

Ключевые слова

: духовность, просвещение, нравственность, духовно-

нравственное воспитание, профессиональное образование, преподаватель,
педагогика, педагогическое мастерство, профессиональная педагогика,
педагогические технологии, норма, результативность.

Объект исследования:

процесс духовно-нравственного воспитания

будущего преподавателя профессионального образования.

Цель работы:

теоретическое обоснование и создание методических

рекомендаций

по

духовно-нравственного

воспитания

будущего

преподавателя профессионального образования.

Методы исследования:

политический, философский, исторический,

этнографический,

педагогический,

сравнительно-критический

анализ

литературы, педагогическое наблюдение, беседа, анкетные опросники, тесты,
эксперимент, мониторинг, математико-статистический анализ, обобшение
результов исследования.

Полученные результаты и их новизна:

изученность вопроса духовно-

нравственного воспитания будущего преподавателя профессионального
образования с научно-педагогической точки зрения, педагогический анализ
личности преподавателя профессионального образования и необходимости
духовно-нравственного воспитания, определение теоретических основ и
смысла, форм и методов духовно-нравственного воспитания будущего
преподавателя профессионального образования, разработка методики
духовно-нравственного воспитания, проведение испытаний основываются
выработкой научного заключения и руководств по практическому
применению.

Практическая

значимость:

общепедагогические

и

научно-

методические руководства разработанные в процессе исследования могут
быть использованы во всех звеньях системы образования, в процессе
обучения и совершенствования педагогических наук, при реализации
духовно-нравственной деятельности в учебных учреждениях.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

результаты

исследования отразились в 15 изданных научных работах автора и созданные
на их основе научно-методические руководства широко используются.

Область применения:

результаты исследования применяются в ВУЗах

профессионального образования, институтах переподготовки и повышения
квалификации преподавателей профессионального образования.


background image

23

RESUME

Thesis of N.E.Azimova on the scientific degree competition of the candidate

of sciences in of pedagogical sciences on speciality 13.00.08 - the technique and
theory of vocational training on a theme subgect «Technology of spiritually-moral
education of the future teacher of vocational training»

Key words

: spirituality, education, morals, spiritually-moral education,

vocational training, the teacher, pedagogics, pedagogical skill, professional
pedagogics, pedagogical technologies, technology, norm, productivity.

Subjects of research:

Process of spiritually-moral education of the future

teacher of vocational training.

Purpose of work: T

he theoretical substantiation and creation of methodical

manuals about spiritually-moral education of the future teacher of vocational
training.

Methods of research:

political, philosohycal, historical, ethnographic,

pedagogical, psycological, comparative and ctical research of the scientific
methodical literature on spirituality, analyze, pedagogical observing, interview,
questionnaires,

tests,

monytoring,

the

mathematical-statistical

analysis,

generalization of the results of research.

The results obtained and their novelty:

The level of scrutiny of the question

of spiritually-moral education of the future teacher of vocational training from the
scientific and pedagogical point of view, the pedagogical analysis of the person of
the teacher of vocational training and necessity of spiritually-moral education, the
manuals for teachers of theoretical bases and sense, forms and methods of
spiritually-moral education of the future teacher of vocational training, working out
of a technique of spiritually-moral education, carrying out of tests are based on
creation of the scientific conclusion and manuals about practical application.

Practical value:

General pedagogical and scientifically-methodical manuals

made in the course of research can be used in all links of education system, in the
course of training and perfection of pedagogical sciences, in realisation of
spiritually-moral activity in educational institutions.

Degree of embed and economic effectivity:

Results of research were

reflected in 15 published scientific works of the author and the scientifically-
methodical manuals, created on their basis are widely used.

Field of application:

Results of research are applied in high schools of

vocational training, institutes of retraining and improvement of professional skill of
teachers of vocational training, students of higher educational institutions

.

Библиографические ссылки

Азимова Н.Э. Касб-хунар коллежларида ёшларни касбга тайёрлаш // Замонавий илм фан ва технологияларнинг энг муҳим муаммолари: Республика илмий амалий конференцияси тезислар тўплами. - Жиззах. 2004. -Б. 61-62.

Азимова Н.Э. Ўкувчиларни касбга йўллаш хусусида // Замонавийлик контестида педагогика фани ва унинг методологик муаммолари: Республика илмий-назарий конференцияси материаллари.- Тошкент. 2005. - Б. 224-225.

Азимова Н.Э., Нормуродова Р.М. Педагог ва муҳандис педагогларнинг касбий сифатлари // Урта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг эҳтиёжига асосланган малака ошириш ва кайта тайёрлаш тизими истикболлари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. - Тошкент. 2005. - Б. 32-33.

Азимова Н.Э. Таълим-тарбия жараёнида ўқитувчининг психологик жиҳатлари // Ўрта-махсус касб ҳунар тизимида замонавий ўқитиш технологияларини ишлаб чиқиш ва ўкув адабиётларининг янги авлодни яратиш муаммолари: Республика илмий-амалий анжуманининг материаллари,- Бухоро. 2006. - Б. 84-85.

Азимова Н.Э. Баркамол авлод тарбиясида ўкитувчи касбига қўйиладиган талаблар // Баркамол ёшлар тарбияси тажриба, муаммо ва ечимлар: Ўқув-амалий семинар материаллари. - Бухоро. 2006. - Б. 15-16.

Азимова Н.Э. Шахснинг ривожланиши жараёнида янги педагогик технологияларнинг таъсир сабаби ва воситалари // Ўрта махсус касб-хунар таълими тизимида янги педагогик технологиялар: Муаммолар ва ечимлар. -Бухоро. 2006.-Б. 172-174.

Азимова Н.Э. Талаба ёшларнинг миллий - мафкуравий тарбиясини шакллантириш - ўкув жараёнининг таркибий қисми // Таълим тизимида талаба ёшларнинг гоявий мафкуравий тарбияси ва уларнинг уйгунлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари: Республика илмий-амалий анжумани материаллари. - Самарканд. 2007. - Б. 69-71.

Узоқова Л., Одилова Н., Азимова Н.Э. Муаммоли амалий машғулот технологияси // Педагогик маҳорат,- Бухоро, 2008. - № 2.- Б. 20-23.

Олимов Ш.Ш., Азимова Н.Э. Ўқувчиларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашда спортнинг ўрни // Касб-ҳунар таълими,- Тошкент, 2009. -№1.-Б.16.

Азимова Н.Э. Ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясида миллий анъаналар // Халк таълими.- Тошкент, 2010. - № 6. - Б. 122-125.

Азимова Н.Э. Бўлажак муҳандис-педагогларга қўйиладиган педагогик талаблар // Узлуксиз таълим. - Тошкент, 2010. - № 6. - Б. 18-22.

Азимова Н.Э. Бўлажак касб таълими ўкитувчисининг модели // Меҳнат ва касб таълими ўқитувчилари касбий компетентлигини таъминлашнинг интегратив технологиялари: Республика илмий-амалий анжуман материаллари. - Тошкент. 2010. - Б. 89-90.

Азимова Н.Э. Касб таълими ўқитувчисини маънавий-ахлоқий тарбиялаш технологияси. Монография - Т.: Фан, 2011. - 96 б.

Азимова Н.Э. Технология духовно-нравственного воспитания преподавателя профессионального образования в процессе обучения. // «Молодой учёный» ежемесячный научный журнал. 2011. № 5 (28) Том II. с. 117-118.

Маънавий-маърифий ишлар жараёнида бўлажак касб таълими ўқитувчисини тарбиялаш методикаси. Услубий қўлланма. - Бухоро, 2011,- 24 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов