ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
МАРКАЗИ
“ПЛЕМЭЛИТА” ИИБ ЎЗБЕКИСТОН ЧОРВАЧИЛИК ИЛМИЙ-
ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 636. 088.3.591.176
ЮСУПОВ АЗИЗ РУСТАМОВИЧ
ТУРЛИ ЭТОЛОГИК ТИПЛАРГА МАНСУБ СУР РАНГЛИ
ҚОРАКЎЛ ҚЎЙЛАРИНИНГ ИНТЕРЪЕР ВА МАҲСУЛДОРЛИК
ХУСУСИЯТЛАРИ
06.02.04- хусусий зоотехния: чорвачилик маҳсулотларини ишлаб
чиқариш технологияси
Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун ёзилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент - 2012
2
Иш Ўзбекистон қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот
институтида бажарилган
Илмий раҳбар
: қишлоқ хўжалик фанлари доктори,
Бобоқулов Насилло Асадович
Расмий тақризчилар:
қишлоқ хўжалик фанлари доктори,
профессор
Қахаров Абдусаттор Қахарович
қишлоқ х ўжалик фанлари номзоди,
Джасимов Фияз Джасимович
Етакчи ташкилот: Самарканд қишлоқ хўжалик институти
Диссертация ҳимояси “Племэлита” ИИБ Ўзбекистон чорвачилик
илмий тадқиқот институти ҳузуридаги Д.020.33.01 рақамли бирлашган
ихтисослашган кенгашнинг 2012 йил «_____» соат ____да ўтадиган
мажлисида бўлади. Манзил: 112 212, Тошкент вилояти, Қибрай тумани,
“Қизил шалола” п/б. Факс: (8-370) 95-65-335. E-mail:
Диссертация билан “Плем элита” ИИБ Ўзбекистон чорвачилик илмий-
тадқиқот институти кутубхонасида ва
мумкин.
Автореферат 2012 йил «_____» ____да тарқатилди.
Д.020.33.01 рақамли бирлашган
ихтисослашган Кенгаш илмий
котиби, б.ф.н. Б.У. Насириллаев
3
1.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ.
Ишнинг долзарблиги
. Ҳайвонлар маҳсулдорлиги, қайта урчитиш
хусусиятлари, ўсиши ва ривожланиши уларнинг нерв-рефлектор
фаолиятлари билан яъни ҳайвонлар ҳулқи билан узвий боғлиқ бўлиб, ушбу
хусусият маълум уч типдаги олий нерв фаолиятига ажратилади. Бу типларга
мансуб ҳайвонлар ўзига хос таъсирланиш, тормозланиш жараёнларига,
шартли рефлекслар ҳосил қилиш хусусиятига эга
Қоракўлчиликда аниқланганки, қўйларнинг хўжаликбоп, биологик
хусусиятлари уларнинг ранги билан боғлиқ бўлиб, ўз навбатида ранг
ҳайвонлар
конституциясининг
мустаҳкамлиги,
ҳаётчанлиги
ва
маҳсулдорлигини ҳам кўрсатувчи фактордир (В.И. Стояновская, 1966;
Гигинейшвили Н., 1978; Юсупов С.Ю., 1991). Қора рангдаги қоракўл
қўйларидан фарқли ўлароқ, рангли қоракўл қўйлар, хусусан сур қўйлар
тирик вазннинг пастроқ бўлиши, ички органларининг ривожланиш
суръатининг
пастлиги
секлет
тизимининг
нозиклиги,
жун
маҳсулдорлигининг пастлиги билан ажралиб турсаларда, бўрдоқига
боқишда ўсиш суръатлари бўйича қора рангдаги қўйларга нисбатан
устунроқ бўлишади.
Юқорида фикрлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, турли этологик
типларга мансуб сур қоракўл қўйларини ҳулқий атворларининг ўсиш,
ривожланиш,
маҳсулдорлик
ва
интеръер
кўрсаткичлари
билан
боғлиқлигини ўрганиш муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Адабиётлар таҳлили
шундан далолат берадики, ҳозирги кунгача қоракўлчиликда сур қўйларга
мансуб ҳайвонлар билан уларнинг ҳулқий кўрсаткичлари (озуқланиш,
жинсий, маҳсулдорлик) шунингдек, турли ҳулқий типларга мансуб
ҳайвонлар интеръер хусусиятлари билан боғлиқ тадқиқотлар олиб
борилмаган. Шу билан биргаликда, сур қўйлар сурувларининг ёшлари
бўйича типологик структурасини аниқлаш, яйлов шароитида ҳайвонларнинг
сутка мобайнидаги этологик реакцияларининг намоён бўлиш ритмини
аниқлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Диссертация ишининг ИТИ режалари билан боғлиқлиги
.
Диссертация иши 2006-2008 йилларда ЎзҚЧЭИТИ да бажарилган А-6-106
грант лойиҳаси тадқиқот ишларининг таркибий қисми ҳисобланади.
Тадқиқотлар мақсади:
Турли этологик типларга мансуб сур рангли
қоракўл қўйларини яйлов шароитида асрашда интеръер ва маҳсулдорлик
хусусиятларини ўрганиш тадқиқотларнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Тадқиқот вазифалари:
-
сур рангли қўйларни этологик типларга ажратиш (тестлаш);
-
сурувнинг типологик структурасини аниқлаш;
-
ҳайвонларнинг ўтлаш, озуқа қабул қилиш, озуқаларни ҳазм қилиш
суткалик этограммасини ўрганиш;
-
ҳайвонлар қайта урчиш функцияларини баҳолаш;
4
-
ҳайвонлар тирик вазнларини, сут, жун маҳсулдорлигини, қўзилар тери
сифатини ўрганиш;
-
тадқиқотларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш;
Тадқиқот манбаи ва предмети:
Турли этологик типларга,
физиологик ва ишлаб чиқариш гуруҳларига мансуб-қисир, бўғоз,
эмизикли сур арнгдаги қоракўл қўйлари, туғилганидан 18 ойлигигача
бўлган қўзилар.
Тадқиқот гипотезаси:
Яйлов шароитида боқилаётган турли этологик
типларга мансуб сур қоракўл қўйлари маҳсулдорлик ва интеръер
хусусиятларининг намоён бўлишини ўрганиш.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
-
сур рангли қоракўл қўйларининг типологик структураси;
-
турли тип хулқ-атвордаги қўйлар ҳаёт фаолияти этограммаси;
-
турли
хулқ-атвордаги
ҳайвонларнинг
озиқланиш,
жинсий,
маҳсулдорлик хусусиятлари ва ҳайвонлар интеръери;
-
турли этологик типларга мансуб қўзиларнинг ўсиши ва ривожланиши.
Илмий янгилиги.
Ўзбекистоннинг чўл-яйлов қоракўлчилигида
биринчи бўлиб турли этологик типларидаги сур рангдаги қоракўл
қўйларининг маҳсулдорлик ва интеръер хусусиятларини ўрганиш бўйича
тадқиқотлар олиб борилди. Бу тадқиқотлар турли этологик хусусиятларга
эга ҳайвонлар маҳсулдорлигини баҳолаш, ҳайвонлар ҳулқ-атвори ва
маҳсулдорлик хусусиятлари орасидаги боғлиқликни аниқлаш имконини
беради.
Тадқиқотларнинг илмий ва амалий аҳамияти
. Тадқиқотлар
натижасида сур рангдаги қоракўл қўйлари этологик типлари аниқланди,
сурувлар типологик структураси аниқланди ва ундан амалиётда
фойдаланиш соҳа самарадорлигини ошириш имконини беради.
Тадқиқот натижаларини жорий қилиш.
Тадқиқот натижалари
Навоий вилояти, Нурота туманидаги “Ф. Хўжаев” номли қоракўлчилик
ширкат хўжалигида жорий қилинган.
Ишнинг синовдан ўтганлиги:
Диссертция ишининг асосий
натижалари муҳокамадан ўтказилди.
-
ЎзҚЧЭИТИ озиқлантириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш бўлими
мажлисларида (2009-2011);
-
“Чўл-яйлов чорвачилигининг экологик асосланган технологиялари”
Республика илмий-амалий конференциясида (Самарқанд, 2009)
-
“Чўл яйлов чорвачилиги генофондидан экологик жиҳатдан мутаносиб
фойдаланиш
муаммолари”
Республика
илмий-амалий
конференциясида (Самарқанд, 2010);
-
ЎзҚЧЭИТИ Илмий Кенгаши мажлисларида (2011);
-
Ўзбекистон чорвачилик илмий-тадқиқот институтида бўлиб ўтадиган
илмий семинарда (2012 й).
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги.
Диссертация
мавзуси бўйича 1 тавсиялар ва 5 илмий мақолалар, шулардан 3 таси илмий
журналларда чоп қилинган.
5
Ишнинг ҳажми ва структураси.
Диссертация иши 110 бет
компъютер матнида ёзилган ва кириш, адабиётлар таҳлили, тадқиқотлар
материаллари ва услублари, хусусий тадқиқот натижалари, хулосалар,
ишлаб чиқаришга тавсиялар қисмларидан иборат. Тадқиқот натижалари 42
жадвал, 9 расм ва 1 схемада умумлаштирилган. Фойдаланилган адабиётлар
рўйхати 117, шу жумладан 5 хорижий манбалардан иборат.
2. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ.
2.1. Тадқиқот материаллари ва услублари.
Тадқиқотлар 2007-2009
йилларда Навоий вилояти, Нурота тумани, Ф.Хўжаев номли қоракўлчилик
ширкат хўжалигида бажарилди (Схема 1). Тадқиқот объектлари сифатида
турли гуруҳларга мансуб сур рангдаги қоракўл қўйлари хизмат қилди
(бўйдоқ, бўғоз совлиқлар, туғилганидан 18 ойликкача бўлган қўзилар).
Тажрибалар схемаси
Тажриба гуруҳи ҳайвонлари: она-қўйлар-бўйдоқ, бўғоз,
эмизикли ва қўзилар
Этологик типларга ажратиш
1
2
3
Ўрганилган кўрсаткичлар
Сурувнинг типологик
структураси, ўтлаш
этограммаси,
озуқа қабул қилиш,
ҳазмланиш
Маҳсулдорлик: тирик вазни,
ўсиши, ривожланиши, сут,
жун; қайта урчиш
функциялари, тери сифати,
ҳаётчанлиги
Интеръер: қон-
эритроцитлар, лейкоцитлар,
гемоглобин, умумий оқсил,
ички органлар ривожи;
юрак, ўпка, жигар, талоқ,
массаси, қорин ҳажми ва
массаси, ширдон, китобча
массаси, тўр массаси,
ингичка ва йўғон ичак
узунлиги
Тадқиқотларнинг иқтисодий
самарадорлиги
6
Ҳайвонларни ўтлатиш даврда уларни этологик типларга ажратиш
тестлаш орқали ЎзҚЧЭИТИда ишлаб чиқилган услубдан фойдаланилди
(Н.А. Бобоқулов., С. Ю. Юсупов., Н.В. Макаров, В.В. Попова ва бошқалар,
Ўз Р Патенти, № АР 03.073. 2006). Ҳаракатланиш-озиқланиш реакциясини
ўрганишда Д. Беляев, В. Мартиноваларнинг (1973), В.С. Заритовский, М.
И.Лиев ва бошқалар (1990) томонидан такомиллаштирилган услубидан
фойдаланилди. Сурувнинг типологик структураси (%) турли ҳулққа мансуб
ҳайвонлар нисбати бўйича аниқланди.
Тадқиқотларда қуйидаги этологик услублар қўлланилди (Великжанин
В.И., 1975):
- турли ҳулқий ҳолатларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш имконини
берувчи узлуксиз ва тўлиқ қайд қилиб боришга асосланган “умумий”
протоколлаш усули;
- маълум ҳулқий ҳолатларни регистрациялаш усули. Бу услубнинг
ҳайвонлар айрим ҳолатлари ритмини аниқлаш, алоҳида ҳаракат частотаси ва
давомийлигини баҳолаш имокнини беради.
Функционал фаоллик этограммаси (ўтлаш, кавш қайтариш, ҳарорат
фаоллиги, тинчланиш) узлуксиз 3 кун давомида (n=3) бўйдоқ, бўғоз,
эмизикли қўйлар ва турли ёшдаги қўзиларнинг ўтлаш вақтида қайд қилинди
(куннинг ёруғ даврида, 10 соат).
Ҳайвонларнинг у ёки бу озуқавий ҳолатларини баҳолаш функционал
фаоллик идекси орқали қуйидаги формула Т= t
1
/ t
2
бўйича баҳоланди. Бу
ерда t
1
- функционал фаоллик вақти, t
2
- умумий кузатиш вақти.
Йил мавсумлари бўйлаб озуқабоп ўсимликлар ҳосили аниқланади
(Л.С. Гаевская, Н. Салманов, 1975), ўсимликлар таркибидаги протеин, ёғ,
клетчатка АЭМ миқдорлари аниқланди (Лукшин Н.А., Тащилин В.А.,1965;
П.Г. Лебедев, А.Т. Усович, 1976; В.А. Разумов, 1982; Г. Литовченко ва
бошқалар).
Совлиқларнинг қайта урчиш функцияларини уларнинг куйга келиш
даражасини аниқлаш орқали, оталаниш ва серпуштлик хусусиятлари ҳар
100 бош совлиқлардан олинган қўзилар салмоғини аниқлаш, авлодлар
сифати 1-3 кунлик қўзиларни бонитировкалаш орқали, қўзилар экстеръери,
тана тузилиш идекси, ўлчамлар олиш орқали (n=10) ўрганилди. Қон
таркибидаги эритроцитлар, лейкоцитлар сони Горяев камерасида,
гемоглабин-гемометрда, умумий оқсил Къельдаль (1976) усулида, қондаги
қанд миқдори М. Самоджи усулида, кислота ҳажми- Неведов А.П. (1967)
усулидан фойдаланиб аниқланди. Ички органларнинг ривожланишини
юрак, жигар, ўпка, талоқ, буйраклар, мураккаб ошқозон қисмлари, ингичка
ва йўғон ичак узунликларини 4,8 ва 15 ойлик қўзиларни сўйиш орқали
ўрганилди (27 бош).
Тадқиқотларнинг иқтисодий самарадорлиги ҳайвонлар учун қилинган
харажатлар ва улардан олинган даромадларни таққослар орқали баҳоланди.
Маълумотлар вариацион статистик услубларда қайта ҳисобланди (Н.А.
Плохинский, 1967).
7
2.2.
Поданинг типологик структураси.
Сур қўйлар подасининг
типологик
структурасини
ўрганиш
учун
қўзилар
оналаридан
ажратилганларидан сўнг турли ёшларда (бир ёш, бир ярим ёш ва вояга етган
3-4 ёшларида) тестдан ўтказилди. Тестлаш натижалари 1-жадвалда
келтирилган.
1 - жадвал
Турли ёшдаги сур қоракўл қўйлар подасининг
типлогик структураси, %
Ёши, ой
Ҳайвонлар
сони, бош
Ҳулқ-атвор типлари
1
2
3
Бош
Фоиз
Бош
Фоиз
Бош
Фоиз
5,5-6,0
247
92
37,2
86
34,8
69
28,0
12,5-13,0
239
96
40,2
81
33,9
62
25,9
17,5-18,0
241
101
41,9
87
36,1
53
22,0
3-4
273
126
46,1
84
30,8
63
23,1
Тестлаш натижаларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, ҳайвонлар
ёши улғайган сари ҳайвонлар типлогик нисбатлари ўзгариб боради ва
уларнинг 18 ойлигида 1 - типга мансуб ҳайвонлар салмоғи 42%, 2 - типга
мансуб ҳайвонлар салмоғи 36% ва 3 - типга ҳайвонлар салмоғи-22%
бўлиши қайд этилди. Ҳайвонлар вояга етган (3-4 ёшли) даврда типологик
жиҳатдан ҳайвонлар стабиллашиб ва қуйидаги нисбатларда бўлиши
кузатилди: 1-тип-46,0%, 2-нчи тип-31,0% ва 3 нчи тип-23, 0%.
Шундай қилиб айтиш мумкинки, пода структурасининг ҳулқий типлар
бўйича шаклланиши ёш бўйича типлараро бўйича маълум ўзгаришлар
орқали содир бўлиб, улар ёши улғайган сари 1-типга мансуб ҳайвонлар сони
ортиб боради.
2.3. Совлиқларнинг қочириш олди ва қочириш давридаги
кўрсаткичлари.
2.3.1. Совлиқларнинг суткалик этограммаси.
Пода структурасида
турли хулқий типларга мансуб ҳайвонлар бўлганлиги сабабли қиёсий
равишда уларнинг сткалик этограммаси яйловда ўтлатиш даврида
ўрганилди. Ўтказилган хронометраж натижасида турли хулқий типларга
мансуб ҳайвонларнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланди. Чунончи, 1-
типга мансуб ҳайвонларнинг бошқаларига қараганда яйлов озуқасини
жадалроқ истеъмол қилишлари, озиқланишга кўпроқ (68,0%) иккинчи
(61,0%) ва учинчи типга нисбатан (58,0%) вақт сарфлашлари аниқланди.
Кавш қайтариш жараёни ҳам 1 -тип ҳайвонларида бошқаларига қараганда
ўзининг давомийлиги билан ажралиб туриши кузатилди.
Харакатланиш фаолияти ва фойдасиз вақт ўтказиш ҳолатлари
иккинчи, айниқса учинчи типга мансуб ҳайвонларда кўпроқ кузатилди.
2.3.2. Озиқланиш ҳулқи.
Хронометраж кузатувлари олиб
борилганида ҳайвонларнинг яйлов озуқасини истеъмол қилиш даражасини
аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказилди ( 2 - жадвал).
8
38,1
39,6
41,6
37,1
38,3
39,2
36,2
37,4
38,3
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
сентябр
октябр
ноябр
1тип
2 тип
3 тип
2 – жадвал
Қўйларнинг яйлов озуқаларини истеъмол қилиш даражаси.
Ҳулқ
типи
Тажрибадаги
ҳайвонлар
тирик вазни,
кг
Сv
Қуруқ озуқа истеъмол қилинди
г/бош
(М±m)
1 кг тирик вазнга, г
(М±m)
1
41,4±0,27
1,13
1656±51,7
40,0±1,16
2
39,6±0,41
1,79
1465±20,3
37,0±1,20
3
38,3±0,36
1,63
1383±45,6
36,1±1,16
Биринчи типга мансуб ҳайвонлар 2 -типга мансуб ҳайвонларга
нисбатан 13,0%, учинчи тип ҳайвонларига нисбатан 19,5%, ҳар бир кг тирик
вазн ҳисобига бошқа типга мансуб ҳайвонларга нисбатан 8,1% ва 11,1%
кўпроқ озуқа истеъмол қилишлари аниқланди. Биринчи типга мансуб
ҳайвонларнинг яйлов озуқасидан самаралироқ фойдаланишларини уларнинг
тирик вазнлари кўрсаткичларидан ҳам билиш мумкин (1-расм).
1- Расм. Турли этологик типларга мансуб ҳайвонларнинг куз
мавсумидаги тирик вазн динамикаси.
2.3.3. Совлиқларнинг куйга келиш жадаллиги ва уларнинг
уруғланиш даражаси.
Бу йўналишдаги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, турли типларга
мансуб ҳайвонларнинг куйга келиш даражалари деярли бир хилда кечади.
Агар, 1 -типга мансуб ҳайвонларнинг куга келиш даражалари икки йил
кузатиш давомида 67,3-69,5% бўлиши аниқланган бўлса, бу кўрсаткич 2 ва 3
типлардаги ҳайвонларда мутаносиб равишда 53-61 ва 48,4-50,5% ни ташкил
қилди. Уларнинг уруғланиш даражаларини ўрганиш шуни кўрсатдики,
мавсум бўйича ҳайвонларнинг қайта урчиш хусусиятлари турли типларда
турича бўлиши кузатилди. Биринчи гуруҳга мансуб ҳайвонларнинг 2 йил
мобайнидаги уруғланиш даражаси 94,7-96,0% ни, 2-нчи тип ҳайвонларида
91,1-90,0% ни ва 3-нчи тип ҳайвонларида -85,7-87,0% бўлиши аниқланди.
9
2.3.4. Турли типдаги совлиқларнинг интеръер хусусиятлари
Гемотологик кўрсаткичларни ўрганишдан олинган маълумотларга
кўра турли типларга мансуб сур она қўйлар қони таркибидаги эритроцитлар
миқдори 1 тип ҳайвонларда 9,89 млн/мм
3
ни, 2 ва 3 типларда бу кўрсаткич
мутаносиб равишда 9,37 ва 8,90 млн/мм
3
ни ташкил қилди. Худди шунга
ўхшаш маълумотлар қон таркибидаги лейкоцитлар миқдори бўйича ҳам
қайд этилди.
2.4. Бўғоз совлиқлар кўрсаткичлари
2.4.1. Ўтлаш этограммаси яйлов озуқасини истеъмол қилиш ва
фойдаланиш.
Турли йўналишдаги қўйчиликда ҳайвонларнинг бўғозлик
даври уларни уруғлантиришдан бошланиб, зоти, ёши, организм ҳолатига
қараб 147-157 суткани ташкил қилади. Шу боис, озиқланиш фаоллиги
бўйича ўтказилган хронометраж кузатишлари ҳайвонлар орасидаги маълум
фарқланишларни, жумладан ўтлаш бўйича мавжуд тафовутларни аниқлаш
имконини берди (2-расм).
2-расм. Турли этологик типдаги ҳайвонларнинг ўтлаш ритмидаги
функционал фаоллиги
Тадқиқот натижаларидан маълум бўлишича, энг яхши озиқланиш
фаоллиги биринчи ва иккинчи типга мансуб ҳайвонларда кузатилади. Турли
этологик типлар орасидаги ўтлаш давомийлиги бўйича бўлган фарқ бошқа
хусусият, яъни кавш қайтариш хусусияти бўйича ҳам намоён бўлди, яъни
кавш қайтаришнинг узоқ давомийлиги биринчи икки типга мансуб
ҳайвонларда кузатилди-12,7 ва 11,8 %, 3-нчи типга мансуб ҳайвонлрада бу
кўрсаткич куннинг ёруғ қисмининг 10,5 фоизини ташкил қилди.
Маълумки, бўғозликнинг турли даврларида кузги-қишки ва баҳорги
яйловларнинг ҳолатига қараб ҳайвонлар тирик вазнларида турлича
ўзгаришлар содир бўлади. Ҳайвонлар ҳолати қанча ёмон бўлса, уларда озиш
ҳолати кучлироқ рўй беради (3-жадвал).
1 тип
6,3
12,7
81
2 тип
75,8
11,8
12,4
3 тип
74
10,5
15,5
Яйловда
ўтлатиш
Кавш
қ
айтариш
Тинч
холат
10
3-жадвал
Бўғозлик даврида турли типларга мансуб совлиқлар
тирик вазнининг ўзгариши
Ҳулқ-
атвор
типи
Ойлар бўйлаб тирик вазни, кг
М±m
Туғишдан
кейинги
массаси,
кг
Қиш даврида
масса
йўқотиш
Декабр
(2-6)
Январ
(3-5)
Феврал
(2-4)
Март
туғишдан
олдин
(10-13)
кг
%
1
38,80,38
38,40,38 37,80,28
39,10,33
33,00,24
5,8
14,9
2
38,00,41
37,00,40 36,40,31
37,60,29
31,60,32
6,4
16,8
3
37,30,29
35,90,34 35,00,33
37,10,27
30,00,26
7,3
19,6
Маълумотлардан кўриниб турибдики, бир хил шароитда қишловдан
ўтишда энг юқори тирик вазн 1 - типга мансуб ҳайвонларда кузатилди.
Агарда бу кўрсаткични 100% деб олсак, бу кўрсаткич 2 типга мансуб
ҳайвонларда 96,2% ни ташкил қилди.
Бўғозлик даврида тирик вазннинг ўзгариши турли типларда турлича
бўлди. Барча кузатиш ойларида энг юқори кўрсаткич 1-типдаги ҳайвонларда
кузатилди. Орадаги мавжуд фарқларнинг статистик жиҳатдан
ишонарлилиги аниқланди (Р <0,05<0,01).
2.4.2. Совлиқлар серпуштлиги, авлоднинг сифати, тирик вазни ва
синфи.
Қўйлардаги серпуштлилик зотга мансуб хусусият бўлиб, генетик
асосга эга ва шунингдек, маълум даражада уларнинг ёши, конституционал
типи, ранги, семизлиги, экологик омиллар ва озиқланиш даражаларига ҳам
боғлиқ.
4- жадвал
Турли ҳулқ-атворли совлиқлар серпуштлиги
Ҳулқ-
атвор
типи
Уруғлантирилган
совлиқлар, бош
Қўзилаган
совлиқлар
Тирик
қўзи
олинди,
бош
100 бош
совлиқдан
олинган
қўзи
Эгизлилик,
%
бош %
1
75
58
79,7
64
110
10,0
2
55
40
76
42
105
5,0
3
43
25
69
25
100
-
Тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики,
серпуштлик бўйича энг юқори кўрсаткич 1 -типга мансуб ҳайвонларда
кузатилди. Уларнинг ҳар 100 бошидан 110 бош қўзи олинган бўлса, бу
кўрсаткич 2 этологик типда 105 қўзини ташкил қилди.
11
Қоракўлчиликда тери сифатини ифодаловчи гул шакли ва ўлчами,
уларнинг ривожланиш даражаси, тери сифати, жун қоплами сифатлари
йиғиндиси қўзиларнинг синфини билдиради.
Бу кўрсаткич бўйича ҳам турли типлар орасида маълум фарқланишлар
мавжудлиги аниқланди (5-жадвал).
5-жадвал
Турли ҳулқ-атвор типдаги совлиқлардан туғилган қўзилар
синфлари
Ҳулқ-атвор
типи
Синфи, %
Элита + 1 синф
2 синф
2007 йил
1
78,6
21,4
2
74,0
26,0
3
69,3
30,7
2009 йил
1
85,9
14,1
2
80,6
19,4
3
78,0
22,0
Яйлов шароити қулай бўлган 2009 йилда совлиқлардан кўплаб элита
ва 1 синфли қўзилар олинди. Яйлов шароити ноқулай бўлган 2007 йилда
элита ва 1 синф қўзилар салмоғи камайиб, сифати паст қўзилар сонининг
ортиши кузатилди. Айни шу шароитда 1 тип ҳайвонлар авлоди бошқа
типлар авлодига нисбатан ажралиб туришлари кузатилди.
2.4.3. Бўғоз қўйлар интеръери.
Совлиқлар бўғозлигининг турли
давраларида турли типларга мансуб ҳайвонлар қонининг баъзи
кўрсаткичлари динамикаси, бўғозликнинг биринчи ва иккинчи даврида
қоннинг биокимёвий таркиби ўрганилди.
Аниқландики,
бўғозликнинг
биринчи
даврида
ўрганилган
гемотологик кўрсаткичлар бўғозликнинг иккинчи даврига нисбатан барча
типга мансуб ҳайвонларда ҳам юқори бўлиши аниқланди.
Бўғозликнинг биринчи даврида совлиқлар яйлов озуқаси билан
нисбатан яхши таъминланган вақтда тирик вазннинг ортиши кузатилди,
улар яхши семизлиги шароитида қоннинг таркибидаги эритироцитлар ва
гемоглобин миқдори турли типдаги совлиқларда мутаносиб равишда 8,88-
8,45 млн/мм
3
ва 10,48-10,00 г/% га тенг бўлиши қайд этилди. Бўғозликнинг
иккинчи яримида эса ушбу кўрсаткичлар сезиларли даражада пасайди.
2.5. Эмизикли совлиқлар кўрсаткичлари.
2.5.1. Ўтлаш этограммаси, совлиқлар сутдорлиги, қўзиларнинг ўсиши
ва ривожланиши.
Турли этологик типларга мансуб эмизикли совлиқлар
функционал фаоллигининг этограммаси ўрганилди. Олинган маълумотлар 6
жадвалда кўрсатилган.
12
6-жадвал
Турли этологик типдаги эмизикли совлиқлар ўтлаш этограммаси
Ҳулқ-
Атвор
типи
Ўтлаш (озиқланиш
фаоллиги)
Кавш
қайтариш
Ҳаракатланиш
фаоллиги
Тинч ҳолат
1
53,2
13,8
18,8
14,2
2
47,2
11,8
22,4
18,6
3
43,0
11,0
25,3
21,7
Функционал фаоллик индекси
1
0,53
0,14
0,19
0,14
2
0,47
0,12
0,22
0,19
3
0,43
0,11
0,25
0,22
Ҳайвонларнинг кавш қайтариш ҳолатини ўрганишда энг узоқ вақт
кавш қайтариш этологик 1 тип ҳайвонларида кузатилди.
Ҳаракатланиш фаоллигининг, тинч ҳолати вақт жиҳатидан 1 этологик
типда нисбатан анча кам бўлиши аниқланди.
Озиқланиш ҳулқининг турлича бўлиши ҳайвонлар тирик вазни, сут
маҳсулдорлиги, қўзиларнинг ривожланиш кўрсаткичларига ҳам ўз
таъсирини ўтказди.
Эмизикли совлиқлар тирик вазнларининг ўзгариши 7 жадвалда
келтирилган.
7-жадвал
Турли этологик типларга мансуб совлиқлар тирик вазнларининг
ўзгариш (кг)
Этологик
типлар
Ўлчанган ой ва кун
Апрел (15-21) Май (16-19)
Июн (18-21)
Июл (20-23)
1
37,4 ±0,27
40,3 ±0,29
42,1± 0,33
43,3± 0,30
2
35,0±0,31
37,7 ±0,36
39,5± 0,42
40,7± 0,37
3
33,3 ±0,25
36,0 ±0,24
37,8± 0,23
38,7 ±0,24
Олинган натижалар таҳлили 1 типдаги ҳулқ атворли совлиқларнинг
устунлигини кўрсатди.
Биринчи тип ҳайвонларда тирик вазн динамикаси ойлар бўйлаб 2 ва 3
типдаги ҳайвонлар тирик вазнидан 6,4-6,8% ва 11,9-12,3% га юқори бўлиши
кузатилди. (Р <0,001).
Қўзиларни парваришлашда оналарининг сут маҳсулдорлиги муҳим
ўринни эгаллайди Бу кўрсаткич турли этологик типларда турлича бўлиб,
қўзиларнинг туғилишидан уларни оналаридан ажратиш вақтидаги ўсиш ва
ривожланишига ўз таъсирини ўтказди. Олинган маълумотлар шундан
далолат берадики, қўзилар туғилган даврдаёқ тирик вазн жиҳатидан турли
типлар орасида фарқланишлар мавжуд бўлган. Барча кузатиш йилларида
энг юқори тирик вазн 1 тип оналардан туғилган қўзиларда кузатилди.
Сезиларли даражада кичик тирик вазн 2 ва 3 тип совлиқлардан туғилган
13
қўзиларда (3,9-4,0 кг) кузатилди. Бу ерда 1 тип ҳайвонларидан туғилган
қўзилар тирик вазни 2 типга нисбатан 9,7-9,3% га (Р<0,05), 3 типдаги
қўзиларга нисбатан 15,4-17,5% юкори тирик вазнга эга бўлиши кайд
этилдиб (Р<0,001), худди шундай холат кейинги ёш даврларида ҳам
кузатилди.
2.5.2.Эмувчи қўзилар интеръери
. Эмиш давридаги қўзиларнинг
баъзи интеръер кўрсаткичларини ўрганиш шуни кўрсатдики, бу
кўрсаткичлар бўйича ҳам турли этологик типларга мос равишда сезиларли
фарқланишлар мавжуд. Туғилганининг дастлабки кунларида, увуз сути
билан озиқланиш даврида қон таркибидаги эритроцитлар ва гемоглобин
миқдори барча этологик типларга мансуб ҳайвонларда энг юқори
кўрсаткичларга эга бўлди. Аммо гемотологик кўрсаткичларнинг энг
юқориси 1-этологик типга мансуб қўйлардан туғилган қўзиларда кузатилди.
Бундай фарқланиш қўзиларнинг кейинги ёш даврларида ҳам қайд этилди.
2.6. Қўзиларда оналаридан ажратилганидан 18 ойликкача бўлган
даврдаги кузатишлар.
2.6.1. Ўтлаш этограммаси, озуқа қабул қилиш ва ҳазмланиш,
тирик вазни, экстеръери.
Бу йўналишдаги хронометраж тадқиқотлар шуни
кўрсатдики, озиқланишга сарфланган вақт 1 этологик типда 55,3, 2 типда-
51,2 ва 3 типда- 45,2 фоизни ташкил қилди.
Озиқланиш фаоллигини турли типларда турлича бўлиши сабабли
кавш қайтариш даврининг давомийлиги ҳам турлича бўлиб, 1 типда-10,6, 2
типда 9,3, 3 типда - 9,0 фоизни ташкил қилди.
Куннинг қолган ёруғ даври ҳайвонларнинг ҳаракат фаолияти ва
тинчлик ҳолатларига тўғри келиши кузатилди.
Ташқи шароитнинг ўзгаришига ҳайвонлар ўз ҳулқининг ўзгариши
билан жавоб қайтаради. Бу даврда барча типлардаги ҳайвонларда
озиқланиш фаоллиги узунлиги қисқариб, тинч ҳолат давомийлиги узаяди.
Бунда озиқланиш учун 1 - типдаги ҳайвонларнинг 41,3, 2 ва 3 типдаги
ҳайвонларнинг эса 35,7-33,4 фоиз вақт сарфлаши аниқланди.
Биринчи ва иккинчи типга мансуб ҳайвонларнинг яйлов озуқасидан
унумли фойдаланиши улар тирик вазнларининг ортишига олиб келди.
Ёши 8 ойлик қўзилар тирик вазни 1-тип ҳайвонларида турли йилларда
29,4-31,1 кг ни ташкил қилиб, ёки оналаридан ажратилганларидан сўнг улар
вазнига 1,9-2,1 кг қўшилган бўлса, 2 типда бу кўрсаткич 27,0-28,7 ва 1,0-1,7
кг ни, 3-нчи тип ҳайвонларда эса тирик вазн ўсиши шу давр мобайнида 1,0-
1,0 кг ни ташкил қилди.
2.6.2. Қўзилар интеръери.
Қўзилар қони кўрсаткичлари ва уларнинг
маҳсулдорлик ва экстеръер ўлчамлари уларнинг 8 ва 15 ойлигида
ўрганилди.
Қон морфологияси бўийча кузда олинган маълумотларга кўра,
шунингдек, умумий оқсил миқдори бўйича турли этологик типлар орасида
фарқланиш ва ўзига хослик мавжуд (8-жадвал ).
14
8-жадвал
Турли этологик типларга мансуб уруғочи қўзилар гемотологик
кўрсаткичлари (n=3)
Ҳулқ-
атвор
типи
Кўрсаткич, М±m
Эритроцитлар,
млн/мм
3
Лейкоцитлар,
млн/мм
3
Гемоглабин,
г/%
Умумий
оқсил,
г/%
Қанд
мг/%
Кислота
ҳажми,
мг/%
8 ойлигида
1
8,88±0,31
7,83 ±0,13
10,48 ±0,30
8,75 ±0,40
50,7 ±1,10
480±8,2
2
8,67±0,28
7,70±0,18
10,27±0,22
8,60±0,34
49,3±0,96
465±9,3
3
8,45±0,24
7,38±0,26
10,00±0,24
8,28±0,28
47,5±1,13
475±10,5
15 ойлигида
1
7,92±0,19
7,56±0,30
8,90±0,21
7,70±0,11
47,3±1,20
460±8,6
2
7,70±0,30
7,48±0,33
8,70±0,23
7,0±0,12
44,0±1,10
445±9,0
3
7,63±0,27
7,18±0,28
8,00±0,40
6,8±0,18
43,0±0,95
420±4,5
Эритроцитларнинг максимал концентрацияси, кутилганидек, 1
этологик тип ҳайвонлар қонида кузатилди ва бу кўрсаткич 8,32 млн/мм
3
ташкил қилиб, 2 типга мансуб қўзиларда бу кўрсаткич 3,1% га паст бўлиб,
8,07 млн/мм
3
ни, энг кам кўрсаткич эса 3 - этологик типга мансуб қўзиларда
(7,62 млн/мм
3
ни ёки 9,18%) қайд этилди.
Худди шундай маълумотлар лейкоцитлар, гемоглабин ва қанд
моддалари миқдорлари бўйича ҳам кузатилди.
2.7. Тадқиқотларнинг иқтисодий самарадорлиги
.
Тадқиқотлардан олинган маълумотлар сур рангли қоракўл қўйларига
мансуб турли этологик типлардаги қўйларни урчитишнинг иқтисодий
самарадорлигини баҳолаш имконини берди (9 жадвал).
9-жадвал
Тадқиқотларнинг иқтисодий самарадорлиги
(2009 йилда шаклланган нархларда, 1 бош қўй ҳисобига)
Кўрсаткичлар
Ҳулқ-атвор типлари
1
2
3
Жами харажатлар, сўм
9712,0
9712,0
9712,0
Барча маҳсулот қиймати
(тирик вазн ўсиши, жун) сўм
12013,7
11295,0
11188,2
Фойда (+), Зарар (-)
+2301,7
+1583,0
+1476,0
Рентабеллик даражаси, %
23,7
16,3
15,2
Аниқланишича, маҳсулот ишлаб чиқаришга бир хил харажат
сарфланиши шароитида турли этологик типга мансуб ҳайвонлардан турли
миқдорда маҳсулот олиниб, мутаносиб равишда турли типларда иқтисодий
самарадорлик ҳам ҳар хил бўлди. Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки,
қўйчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги
(тирик вазн ўсиши ва жун маҳсулоти) 1 - этологик типда 2 ва 3 этологик
типларидагига нисбатан юқори бўлиб, рентабеллик даражаси типлар
бўйича 23,7, 16,3 ва 15,2 % ни ташкил қилди. Буни биринчи этологик
типдаги ҳайвонларнинг озиқланиши, маҳсулдорлик кўрсаткичлари бўйича,
устунлиги орқали изоҳлаш мумкин.
15
3. ХОТИМА
Асосий хулосалар
.
1.
Поданинг типлогик структураси ҳайвонлар ёши билан боғлиқ ҳолда
ўзгариб туради. Ҳайвонларнинг 3-4 ёшлигида пода тарикбидаги 1- этологик
типга мансуб ҳайвонлар салмоғи 42 ва 63 бошни ташкил этиб, 2 ва 3 тип
ҳайвонларига нисбатан 15,3 ва 23,0 фоизга кўпроқ бўлади.
2.
Ҳаракатланиш фаоллиги ва тинч ҳолат 2 ва 3 этологик типга мансуб
ҳайвонларда 1 типга мансуб ҳайвонларга нисбатан давомийлироқ бўлиши
аниқланди.
3.
Биринчи этологик типга мансуб ҳайвонлар яйлов озуқасини
фаоллироқ истеъмол қилиб, ўтлаш учун кўпроқ вақт сарфлаши қайд этилди.
4.
Биринчи этологик типга мансуб ҳайвонларда 2 ва 3 типга мансуб
ҳайвонларга нисбатан яйлов озуқасини мутаносиб равишда 13,0 ва 19,5
фоизга кўпроқ истеъмол қилиш ҳолати кузатилди.
5.
Ҳайвонларнинг хулқ-атвор типлари ва озуқаларни ҳазм қилишлари
орасида маълум боғлиқлик мавжуд. Биринчи этологик типга мансуб
ҳайвонлар қуруқ ва органик озуқаларни 58,3 ва 59,8 фоиз ҳазм қилган
бўлсалар, бу кўрсаткич 2 этологик типда 0,9 ва 1,8 фоизга, 3- этологик типда
3,7 ва 3,8 фоиз га пастроқ бўлди. Протеинннинг ҳазмланиши I - типда 1,7 ва
2,6 фоизга, клетчатканинг ҳазмланиши 2,4 ва 3,2 фоизга 2 ва 3 - тип
ҳайвонларига нисбатан юқори бўлди.
6.
Турли этологик типга мансуб ҳайвонларнинг куйга келиш даражаси
ҳам турлича эканлиги аниқланди. Биринчи этологик типга мансуб
ҳайвонларнинг куйга келиши 2 йил мобайнида ўртача 67,3-69,5 ни ташкил
этиб, мутаносиб равишда 14,3-8,5 ва 18,9-19,0 фоизга 2 ва 3 тип
ҳайвонларидан устунлик қилди.
7.
Ҳайвон хулқ-атвор типи ва уруғланиши орасида ҳам боғлиқлик
мавжудлиги аниқланди. Биринчи тип ҳайвонларининг уруғланиш даражаси
ўртача 2 йилда 94,7 – 96, 0% бўлиб, бу кўрсаткичнинг мутаносиб равишда 2
ва 3 тип ҳайвонларига нисбатан 3,6-6,0% ва 9,0-9,0% га юқори бўлишини
кўрсатди.
8.
Биринчи типга мансуб ҳайвонлар қони морфологик таркиби
жиҳатидан эритроцитлар, лейкоцитлар, гемоглобин ва умумий оқсил
моддалари билан яхшироқ таъминланганлиги туфайли улар организмида
оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари жадал кечади.
9.
Биринчи этологик типга мансуб бўғоз совлиқлар нисбатан юқори
озиқланиш фаоллигига эга. Улар ўртача суткасига 1452 г/бош яйлов
озуқасини истеъмол қилиб, бу кўрсаткичнинг 2 ва 3 тип ҳайвонларига
нисбатан 5,7 ва 12 фоиз га юқори эканлиги аниқланди.
10.
Ҳайвонларнинг сут маҳсулдорлиги ва уларнинг ҳулқ-автор
типлари орасида узвий боғлиқлик мавжудлиги аниқланди. Лактация
даврининг 20-30 кунларида энг юқори сут маҳсулдорлик I типга мансуб
ҳайвонларда кузатилиб, унинг мутаносиб равишда 2 ва 3 типларга нисбатан
40-65 г ва 108-115 г кўп бўлиши аниқланди.
16
11.
Ҳайвонларнинг жун маҳсулдорлиги ҳам уларнинг ҳулқ-
атворлари билан узвий боғлиқ. Жун маҳсулдорлиги I тип ҳайвонларида 1
йилда ўртача 1671 г ни ташкил қилиб, бу кўрсаткичнинг 2 ва 3 типдаги
ҳайвонлар жун маҳсулдорлигидан мутаносиб равишда 8,7 ва 16,4 % га
юқори эканлиги аниқланди.
Ишлаб чиқаришга тавсиялар
.
Сур отарларни шакллантиришда ҳайвонларни уларнинг ҳулқ-атвори
типларига қараб ажратиб олиш мақсадга мувофиқ. Бунда тез
ҳаракатланувчан, озуқани фаол истеъмол қиладиган, фаол темпираментли
ҳайвонларга эътиборни қаратиш лозимки, бу гушт ва жун ишлаб чикариш
хажмини сезиларли ошириш имконини беради.
Мавзу бўйича эълон қилинган мақолалар рўйхати
1. Бобокулов Н.А., Юсупов А.Р., “Сур рангли қоракул қўйлар сурувининг
табиий (этологик) турлари буйича таркиби”. Ж. «Зооветеринария» № 3
2008 г.с. 35.
2. Бобокулов Н.А., Арипов У. Х, Попова В. В, Юсупов А.Р., Рафиев Б.,
Турсунов Я. “Фермер хўжаликлари шароитида қоракўл қўйларининг
муътадиллаштирилган озиклантириш технологияси”. Узбекистон
коракулчилик ва чул экологияси илмий –тадкикод институти, 2009, 15 б.
3. Бобокулов Н.А., Юсупов А.Р, Турсунов Я.А. “Қоракўл қўйларининг 6,5-
7,5 ойлик қўзиларини турғун озиқлантириш” Ж. «Зооветеринария» № 5
2009 г. с. 37-38.
4. Юсупов А.Р., Бобокулов Н.А., “Махаллий озуқа ресурсларидан
фойдаланиб
озиқлантиришни
мўътадиллаштириш”,
Ж.
“Зооветеринария”, 2010 1 январ, № 1 с.41-42.
5. Юсупов А.Р., Бобокулов Н.А., “Стрессоустойчивость молодняка
каракульских овец разных этологических типов при их откорме”, “Чул-
яйлов чорвачилиги генофондидан экологик жихатдан мутаносиб
фойдаланиш
муаммолари”.
Республика
илмий-амалий
конференциясининг материаллари. Самарканд 2010. УзКЧЭИТИ. с. 33-
34.
6. Бобокулов Н.А., Юсупов А.Р., “Интерьер овцематок разных типов
повения”, Четвёртая международная научная конференция.”Маниторинг
распрострония и придотвращения особо опасных болезней животных и
птиц”. Сборник материалов конференции. Самарқанд. 2011 Уз НИИВ.
с. 305-306.
17
Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди илмий даражасига талабгор А. Р.
Юсуповнинг 06.02.04 – хусусий зоотехния; чорвачилик маҳсулотларини
ишлаб чиқариш технологияси ихтисослиги бўйича «Турли этологик
типдаги сур қоракўл қўйларининг маҳсулдорлик ва интерьер
хусусиятлари» мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
қоракўл қўйлари, сур ранги, этологик типлар,
этограмма, интерьер, физиологик ҳолат, функционал фаоллик, ўсиш,
ривожланиш, маҳсулдорлик.
Тадқиқот объектлари:
турли ёш гуруҳлари ва этологик типлардаги
тоза зотли сур рангли қоракўл қўйлари ва қўзилари.
Ишнинг мақсади: яйлов шароитида боқиладиган турли этологик
типдаги сур рангли қоракўл қўйларининг маҳсулдорлик ва интерьер
хусусиятларини ўрганиш.
Тадқиқот усуллари:
зоотехник, этологик, биологик, статистик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
яйлов шароитида
биринчи бор турли этологик типдаги сур рангли қоракўл қўйларининг
маҳсулдорлик ва интерьер хусусиятларининг ўхшашлик ва тафовутланиш
хусусиятлари ўрганилди. Биринчи типдаги қўйлар ва улар авлодларининг
яйлов озуқаларидан фойдаланиш ва уларни ўзлаштириш, маҳсулдорлик,
интерьер хусусиятлари, ўсиш ва ривожланиш кўрсаткичлари бўйича
афзалликлари илмий асосланди. Тадқиқотларда мазкур типдаги қўйлар 2 ва
3 типдаги қўйлардан пуштдорлиги бўйича 5-10%, озуқавий фаоллиги
бўйича 5,7-12,0%, суткалик сут маҳсулдорлиги бўйича 40-115 г, жун
маҳсулдорлиги бўйича 8,7-16,4% га устун бўлиб, улар қони эритроцитлар,
лейкоцитлар, гемоглобин ва умумий оқсил билан қўпроқ туйинганлиги
аниқландики бу улар организмида оксидланиш-тиклаш жараёнларнинг фаол
кечишидан далолат беради.
Амалий аҳамияти:
селекцион ишларни олиб боришда қоракўл
қўйларини этологик дифференциациялаш яйлов озуқаларидан яхши
фойдаланиш ва тўйимли моддалардан самарали ўзлаштириш ҳисобига гўшт,
жун ва сут маҳсулдорлигини кўпайтириш, рентабеллик даражасини 7,4-
8,5% га ошириш имконини беради.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
натижаларини барча қоракўлчилик хўжаликларида самарали жорий этиш
мумкин. Ҳозирги кунда улар Навоий вилоятининг «Истиқлол» (собиқ Ф.
Хўжаев номли) қоракўлчилик хўжалигида кенг жорий этилган бўлиб, ҳар 1
бош қўйдан 1476,2-2301,7 сўм қўшимча даромад олишни таъминлаб
келмоқда.
Қўлланиш соҳаси:
Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигининг
қоракўлчилик тармоғи.
18
РЕЗЮМЕ
диссертации А. Р. Юсупова на тему: «Продуктивные и интерьерные
особенности каракульских овец сур разных этологических типов» на
соискание ученой степени кандидата сельскохозяйственных наук по
специальности 06.02.04 – частная зоотехния; технология производства
продуктов животноводства.
Ключевые слова:
каракульские овцы, окраска сур, этологические
типы, этограмма, интерьер, физиологические состояние, функциональная
активность, рост, развитие, продуктивность.
Объекты исследования:
чистопородные каракульские овцы и ягнята
окраски сур разных этологических типов и возрастных групп.
Цель работы:
изучение продуктивных и интерьерных особенностей
каракульских овец сур разных этологических типов в условиях пастбищного
содержания.
Методы
исследования:
зоотехнический,
этологический,
биологический, статистический.
Полученные результаты и их новизна
. Впервые в условиях
пастбищного содержания были изучены и выявлены сходства и различия
продуктивных и интерьерных особенностей каракульских овец сур разных
этологических типов. Научно обосновано превосходство овец и потомков
первого этологического типа по использованию и усвоению пастбищных
кормов, продуктивным, интерьерным особенностям, показателям роста и
развития. Исследованиями установлено, что овцы данного типа имеют
превосходство над овцами 2 и 3 типов по пищевой активности на 5,7-
12,0%, плодовитости на 5-10%, суточной молочной продуктивности на 40-
115 г., шерстной продуктивности на 8,7-16,4%, они имели лучшую
насыщенность крови эритроцитами, лейкоцитами, гемоглобином, общим
белком, что свидетельствует о лучшем протекании в их организме
окислительно – восстановительных процессов.
Практическая
значимость:
применение
этологической
дифференциации каракульских овец в ведении селекционной работы
способствует за счет лучшего использования пастбищных кормов и
эффективного усвоения питательных веществ увеличить мясную, шерстную
и молочную продуктивность, повысить уровень рентабельности на 7,4-8,5%.
Степень внедрения и экономическая эффективность
: результаты
исследований можно успешно внедрить во всех каракулеводческих
хозяйствах. В настоящее время они эффективно внедряются в
каракулеводческом хозяйстве «Истиклол» (бывшее им. Ф. Ходжаева)
Навоийской области и обеспечивает получение дополнительной прибыли с
1 овцы в размере 1476,2-22301,7 сум.
Область применения:
каракулеводческая отрасль сельского
хозяйства Республики Узбекистан.
19
RESUME
Thesis of Yusupov A. R. On the scientific degree competition of the
candidate of sciences in agriculture on speciality 06.02.04. “Private
zootechny; livestock production technology”, subject: “Productive and
interior peculiarities of sur karakul sheep of different etological types”.
Key words:
karakul sheep, sur colouring, etolodical types, etogram,
interior, physiological condition, functional activity, growth, development,
productivity.
Objects of investigation
: pure bred karakul sheep and lambs of sur
colouring of different etological types and age groups.
Purpose of work
: investigation of productive and interior peculiarities of
sur karakul sheep of different etological types in the conditions of pasture
maintenance.
Methods of research:
zootechnical, etolodical, biological, statistical.
The results obtained and their novelty
: For the first in the conditions of
pasture maintenance the resemblance and distinctions of productive and interior
peculiarities of sur karakul sheep of clifferent etological types were investigated
and revealed. The superiority of sheep and its generation of first etological types
according to the use and digestibility of pasture fodder, productive, interior
peculiarities, indexes of growth and development has been scientifically well –
grounded et was investigated that sheep of given type have the superiority in
comparison with sheep of 23 types according food activity on 5, 7 - 12, 0%,
fertility in 5-10%, daily milk productive on 40-115g. wool productivity on 8,7-
16,4%; they had better saturation of blood with erythrocytes, hemoglobin, total
protein – that indicates about better proceeding in their organisms of oxidizing -
deoxidizing processes.
Practical value:
The use of etological differentiation of karakul sheep in
the selection word promotes for the better use of pasture fodder and effective
digestion of nutritive substances, increasing meat, wool and milk productivity and
level of profitabless on 7,4 – 8,5%.
Degree of embed and economical efficiency:
The results of investigation
can be successfully applicated in all karakul husbandry. At present, they are
successfully introduced in the karakul husbandry “Istiklol” (the former by F.
Khodjaev) in Navoi region and provides the additional profit from 1 sheep about
1476, 2 – 22301, 7 sum.
Field of application
: The karakul sheep branch of agriculture in the
Republic Uzbekistan.
