Humanistic ideas in views of Khorezm thinkers in the XIX th century (Shermukhammad Munis Khorezmi, Mukhammad Riza Ogakhi, Pakhlavan Niyaz Kamil)

Abstract

Subjects of the research: social-political and cultural life in the XIX th century in Khorezm and the roles of Muniz Khorczmi, Ogakhi and Komil Khorczmi in it.
Purpose of work: to investigate ethical and humanistic ideas in the views of Muniz Khorczmi, Ogakhi and Komil Khorczmi from the point of philosophy.
Methods of the research: objectivity, comparative analysis, to combine national and common to all mankind values, to systematize historical methods.
The results achieved and their novelty: analysis of historical conditions of the period which Muniz Khorczmi, Ogakhi and Komil Khorczmi lived and authors opinion to this event is also given; it is systematically described the importance of learning thinkers’ life and their scientific works for the present time; social-educational basis of their humanistic ideas and important peculiarities, humanistic approaches to the criticism of injustice and harm, the notion of educational-enlightenment and scientific-theoretical analysis of humanism are also researched; opinions, suggestions about the educational significance of thinkers’ inheritances arc also given in it.
Practical value: results of the research can be used in creating and teaching educational courses in secondary-special and higher educational establishments. It has educational value using great thinkers’ ideas in making research.
Degree of embed and economic novelty: results of investigation arc being used in lectures, lessons and researches which arc being carried out in the department of social subjects at the Urganch State University and as well as at scientific-theoretical conferences.
Field of application: the results of the investigation can be used in making research, in the process of developing enlightenment and education, in lectures devoted to learning national cultural inheritance and in discussions.

Source type: Abstracts
Years of coverage from 1992
inLibrary
Google Scholar
Branch of knowledge
CC BY f
1-27
32

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Doschanova У. (2023). Humanistic ideas in views of Khorezm thinkers in the XIX th century (Shermukhammad Munis Khorezmi, Mukhammad Riza Ogakhi, Pakhlavan Niyaz Kamil). Catalog of Abstracts, 1(1), 1–27. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/37261
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Subjects of the research: social-political and cultural life in the XIX th century in Khorezm and the roles of Muniz Khorczmi, Ogakhi and Komil Khorczmi in it.
Purpose of work: to investigate ethical and humanistic ideas in the views of Muniz Khorczmi, Ogakhi and Komil Khorczmi from the point of philosophy.
Methods of the research: objectivity, comparative analysis, to combine national and common to all mankind values, to systematize historical methods.
The results achieved and their novelty: analysis of historical conditions of the period which Muniz Khorczmi, Ogakhi and Komil Khorczmi lived and authors opinion to this event is also given; it is systematically described the importance of learning thinkers’ life and their scientific works for the present time; social-educational basis of their humanistic ideas and important peculiarities, humanistic approaches to the criticism of injustice and harm, the notion of educational-enlightenment and scientific-theoretical analysis of humanism are also researched; opinions, suggestions about the educational significance of thinkers’ inheritances arc also given in it.
Practical value: results of the research can be used in creating and teaching educational courses in secondary-special and higher educational establishments. It has educational value using great thinkers’ ideas in making research.
Degree of embed and economic novelty: results of investigation arc being used in lectures, lessons and researches which arc being carried out in the department of social subjects at the Urganch State University and as well as at scientific-theoretical conferences.
Field of application: the results of the investigation can be used in making research, in the process of developing enlightenment and education, in lectures devoted to learning national cultural inheritance and in discussions.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

И.М.МЎМИНОВ НОМИДАГИ ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ




Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 1(091) (575.171)

ДОСЧАНОВА УМИДА ЭШЧАНОВНА

XIX АСР ХОРАЗМ МУТАФАККИРЛАРИ ДУНЁҚАРАШИДА

ГУМАНИСТИК ҒОЯЛАР

( М.Хоразмий, М.Огаҳий, К. Хоразмий )

09.00.03 - Фалсафа тарихи




Фалсафа фанлари номзоди

илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И










ТОШКЕНТ - 2011


background image

2

Иш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси И.М.Мўминов

номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг Фалсафа ва ижтимоий фикр
тарихи бўлимида бажарилган.

Илмий раҳбар

фалсафа

фанлари

доктори,

профессор

Алиқулов Ҳайдар Алиқулович

Расмий оппонентлар:

фалсафа фанлари доктори, профессор

Наврўзова Гульчехра Неъматовна

фалсафа фанлари номзоди

Мухаммадиева Ойниса Мустафакуловна

Етакчи ташкилот

Самарқанд давлат университети

Ҳимоя 2011 йил __________ ойининг «___» куни соат ____да Мирзо

Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институти ҳузуридаги
фалсафа фанлари доктори (номзоди) илмий даражасини олиш учун
диссертациялар

ҳимояси

бўйича

Д.067.02.01

рақамли

Бирлашган

Ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади. Манзил: Тошкент шаҳри,
100095, Талабалар шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети, Фалсафа факультети 215-хона.


Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети кутубхонасида танишиш мумкин (Тошкент шаҳри, 100095,
Талабалар шаҳарчаси, Форобий кўчаси, 16-уй).


Автореферат 2010 йил «____» ______________ да тарқатилди.


Тамғали муҳр билан тасдиқланган тақризларингизни Ихтисослашган

кенгаш илмий котибига (Тошкент шаҳри, 100095, Талабалар шаҳарчаси,
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Фалсафа
факультети 208-хона) юборишингизни сўраймиз.


Бирлашган Ихтисослашган кенгаш илмий
котиби, фалсафа фанлари доктори, профессор Д.Норқулов

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


background image

3

Мавзунинг долзарблиги.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг

олимларимиз чор россияси мустамлакачилиги даврида ижтимоий-сиёсий,
маънавий-маданий ҳаётни, миллий давлатчилик тарихини, холис ва
ҳаққоний ёритиш имкониятига эга бўлди. Яъни, “...биз ўз тарихимизни
холисона ва ҳаққоний баҳолаб, маънавий меросимизни бойитиш ва
ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшишимиз, шу асосда бугунги жаҳон илму
фани ва маданиятининг юксак чўққиларини эгаллашдек буюк вазифага ҳар
томонлама муносиб ва қодир бўлишимиз”

1

барқарор тараққиёт шарти

сифатида

эътироф

этилди.

Дарҳақиқат,

мустақиллик

йилларида

мамлакатимиз олимлари томонидан фалсафа тарихида инсонпарварлик,
эзгулик ва маънавият масалаларини ўрганиш бўйича қатор муайян ишлар
амалга оширилган бўлса-да, бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар
кўлами қаноатланарли эмас.

Жумладан, Ўрта Осиё хонликларида яшаб ижод

этган Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Огаҳий ва Комил Хоразмий каби
мутафаккирларнинг қарашларини комплекс-системали ўрганиш, ўша давр
воқелигидан фалсафий хулосалар чиқариш бугунги кун учун муҳим назарий-
методологик аҳамиятга эга.

Ўзбекистонда

баркамол

авлод

тарбиясига

алоҳида

эътибор

берилаётганлиги ва бу соҳада тарихий хотиранинг аҳамияти ошаётганлиги
маънавий меросимизни ҳар томонлама ўрганишни талаб этмоқда. Зеро,
юксак маънавиятли баркамол авлодни шакллантириш Ўзбекистоннинг
стратегик мақсадларидан биридир. Ушбу мақсад буюк аждодларимизнинг
тарихий-маданий ва ижтимоий-ахлоқий меросини чуқур ўрганиш, унинг
илғор ғояларидан бугунги кун амалиётида унумли фойдаланишни тақозо
этади. Хусусан,

“… юртдошларимизни муқаддас ислом дини ва фалсафаси,

азиз авлиёларимизнинг ибратли ҳаёти, қутлуғ қадамжоларга, бошқа диний
конфессияларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром ва бағрикенглик руҳида
тарбиялаш, жамиятимизда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик,
ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш”

2

миллий тараққиётнинг муҳим

шартидир. Шунинг учун республикамизда буюк аждодларимизнинг тарихий-
фалсафий ва ижтимоий-ахлоқий меросини ўрганишга катта эътибор
берилиши тадқиқот мавзусининг долзарблигини кўрсатади. Яъни:

Биринчидан,

XIX асрда Хива хонлигида бир томондан, маънавий

маданият тараққиёти учун қулай шароит вужудга келган бўлиб, бу даврда
бадиий адабиётда маърифатпарварлик ва инсонпарварлик ғоялари етакчи
ўринни эгаллаган. Иккинчи томондан муайян имкониятлар билан
биргаликда, мустамлакачилик сиёсати ҳукмрон бўлган мураккаб вазиятда
яшаб ижод этган мутафаккирлар қарашларидаги инсонпарварлик ғояларини
таҳлил қилиш фалсафий меросни ўрганиш ва бойитишнинг тарихий
асосларини ташкил этиши билан муҳим аҳамият касб этади.

1

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. – Б.76.

2

Каримов И.А. Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида //

Халқ сўзи, 2006 йил 26 август


background image

4

Иккинчидан,

XIX асрда Хоразмда яшаб ўтган Мунис Хоразмий,

Муҳаммад Ризо Огаҳий, Комил Хоразмий каби мутафаккирлар ижоди
ҳақидаги илмий манбалар жамиятни инсонпарварлаштириш, халқимизнинг
асрий орзуси бўлган мустақилликни мустаҳкамлаш, авлодларни миллий ва
умуминсоний қадриятларга мос юксак маънавиятли қилиб тарбиялашга
хизмат қилишини илмий асослаш долзарб амалий аҳамиятга эга.

Учинчидан,

XIX

асрда

Хива

хонлигида

маънавий-маданият

тараққиётининг фалсафий мазмун-моҳиятини таҳлил қилиш шу давр
ижтимоий-сиёсий воқелигини англаш ва баҳолашга асос бўлади. Чунки ҳар
қандай тарихий даврда “замона заили” мутафаккирлар ижодида ўз ифодасини
топади.

Тўртинчидан,

мустамлака мамлакатлар равнақи, юрт ободлиги,

осойишталиги, фуқароларнинг фаровонлиги ва бахтли ҳаётни одил
подшоҳларнинг давлатни бошқариш услуби билан боғлаб, ўз асарларида
хукмдорларни инсонпарварликка, адолатга, халққа жабру жафо қилмасликка
чақиришлари ҳам тизимга нисбатан маънавий исён сифатида баҳолаш керак.

Бешинчидан,

XIX аср Хоразм мутафаккирлари дунёқарашида инсон

муаммосига нисбатан ўзига хос фалсафий таълимот кўзга ташланади. Улар
адабий анъаналарни давом эттирган ҳолда инсонга муҳаббат, дўстлик
ғояларини куйлаб, мавжуд тузумнинг салбий иллатларини кескин танқид
қилиб, халқнинг манфаатини ёқлаб чиққанлар. Бундай фалсафий
таълимотлар тарихини тизимли равишда ёритиш ва асослаш ҳозирги кун
учун ҳам муҳим назарий-методологик аҳамиятга эга.

Олтинчидан,

бу давр мутафаккирларининг адолатга, инсонпарварликка

даъват этувчи ахлоқий қарашлари: ғазал, қасида, рубоийлари ҳамда бадиий-
тарихий асарларида баён қилиниши билан халқчиллигини таъминлаган бу
гуманистик мероснинг тажрибалари ёшларни миллий ғоя руҳида
тарбиялашда ўзига хос мактаб бўлиб, уни фалсафий тадқиқ этиш бугунги
кунда ҳам ғоят муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.

Еттинчидан,

XIX аср ижодий фаолият олиб борган: Мунис Хоразмий,

Муҳаммад Ризо Огаҳий, Комил Хоразмий каби Хоразм мутафаккирларининг
гуманистик қарашларини биринчи манбалар асосида махсус тадқиқ қилиш,
асарларини тўплаб илмий тизимга солиш Ўзбекистоннинг жаҳон маънавий-
маданий ҳамжамиятида мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилиши ҳам
тадқиқот мавзусининг долзарб аҳамиятини кўрсатади.

Юқорида қайд этилган асослар XIX асрда самарали ижодий фаолият

олиб борган Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Комил Хоразмий
каби мутафаккирлар гуманистик қарашларининг мазмун-моҳиятини тарихий-
фалсафий жиҳатдан тадқиқ этиш заруратини белгилаб бермоқда.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Тадқиқотда қўйилган мавзу

бугунги кунга қадар махсус ўрганилмаган бўлса-да, танланган тарихий давр
ва муаммо доирасида олиб борилган турли соҳалардаги изланишларнинг
мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, бир неча гуруҳга бўлишимиз мумкин. Бу
борада илмий-назарий аҳамиятга эга монографиялар, рисолалар, тўпламлар
чоп этилди, докторлик ва номзодлик диссертациялар ёқланди. Аммо, бизнинг


background image

5

назаримизда, ижтимоий-маънавий воқелик сифатида комил инсонни
тарбиялашда ҳар бири алоҳида аҳамиятга эга бўлган: Мунис Хоразмий,
Муҳаммад Ризо Огаҳий, Комил Хоразмий каби мутафаккирларнинг
инсонпарвар ғоялари тизими ҳозиргача уйғунлаштирилиб, махсус фалсафий
таҳлил қилинмаган. Чунки уларнинг таълимоти ўзаро уйғунлашган ҳолда
даврнинг яхлит фалсафий концепциясини ташкил этади. Шу сабабли, илмий-
назарий ва услубий адабиётларда Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Огаҳий,
Комил

Хоразмий

каби

мутафаккирларнинг

адолатпарварлик

ва

инсонпарварлик ғоялари тизимини ўрганишда фрагментар, дискрет
характердаги тадқиқотларни объекти, предмети ва мазмун-моҳиятига кўра
қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин.

Биринчиси -

Хоразмнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид

маълумот берувчи манбалар таҳлилида келтирилган қимматли фактик
маълумотлар оригиналлиги билан ажралиб туради. Чунки муаллифларнинг
аксарияти муҳим тарихий воқеаларнинг бевосита гувоҳи ва иштирокчиси
сифатида, уларни ўз асарларида акс эттирганлар. Бундай манбалар
жумласига: Мунис ва Огаҳийнинг «Фирдавс ул-иқбол» («Жаннат боғи»),
Маҳмуд ибн Ҳидоят Аллоҳ Афушта-и Натанзининг «Нақоват ал-осор фи
зикр ал-аҳёр» («Олижаноб кишилар зикри»), Искандарбек туркман
(мунший)нинг «Тарих-и оламоро-йи Аббосий» («[шоҳ] Аббоснинг оламни
безовчи тарихи»), Муҳаммад Мирза Астрободийнинг «Тарих-и жаҳонгушо-
йи Нодирий» («Нодиршоҳнинг жаҳонни безовчи тарихи»), Муҳаммад
Козимнинг «Нома-йи оламоро-йи Нодирий» («Нодир [шоҳнинг] оламга безак
берувчи тарихи»), «Баҳр ал-асрор фи-маноқиб ал-аҳёр» («Олижаноб
кишиларнинг жасорати ҳақида сирлар денгизи»), Худойберди ибн
Қўшмуҳаммад ибн Эшмуҳаммад ибн Аваз Муҳаммаднинг «Дил-и ғаройиб»
(«Ғаройиботлар дили»), Б.Сафаровнинг «Хоразм хонликларидаги урфу
одатлар», М.Отажоновнинг «Хива хонлиги тарихига оид маълумотлар»
асарлари ва бошқаларни

1

киритиш мумкин.

Иккинчиси -

мутафаккирлар қарашларида ифодаланган инсонпарварлик

ғояларининг бадиий ва маърифатпарварлик жиҳатларини ЎзР ФАШИ
қўлёзмалар фондидаги, турли баёз ва мухаммасларини ўрганиш бўйича:
В.Зоҳидов, В.Абдуллаев, Ж.Шарипов, А.Муродов, Т.Аҳмедов, С.Ҳасанов

2

1

Қаранг: Абулғозий. Шажараи турк / Нашрга тайёрловчилар Қ.Муниров, Қ.Маҳмудов. – Т.: 1992; Shir

Muhammad mirab Munis and Muhammad Riza mirab Agahi. Firdaws al-iqbal. History of Khorezm / Edited by Yuri
Bregel. – Leiden, 1988; Маҳмуд ибн ҲидоятАллоҳ Натанзи. Нақоват ал-осор фи зикр ал-аҳёр. – Теҳрон, 1994;
Искандарбек туркман (мунший). Тарих-и Оламоро-йи Аббосий. – Теҳрон, 1350/1970. I-жилд; II-жилд;
Махдихон Астрободий. Тарих-и жаҳонкушо-йи Нодири. – ЎзР ФА ШИ, инв. № 3089, тошбосма; Мухаммад-
Казим. Наме-йи аламара-йи Надири. (Мироукрашающая надирова книга) / факсимиле. Изд. текста и
предисл. Н.Д. Миклухо-Маклай. Т.I-III. – М., 1960; 1965; 1966; Маҳмуд ибн Вали. Море тайн относительно
доблестей благородных (география) / Введение, перевод Б.А. Ахмедова. – Т.,1977; Худойберди ибн
Қўшмуҳаммад. Дил-и ғаройиб. – ЎзР ФА ШИ, инв. № 1335, Қўлёзма; Отажонов М. Хива хонлиги тарихига
оид маълумотлар. – ЎзР ФА ШИ, инв. № 11664/II; Сафаров Б. Хоразм хонликларидаги урфу одатлар. – ЎзР
ФА ШИ, инв. № 11117, Қўлёзма.

2

Қаранг: Зоҳидов В. Ўзбек адабиёти тарихидан. - Т.: Ўздавнашр, 1961; Абдуллаев В. Ўзбек адабиёти тарихи,

иккинчи китоб. -Т.: Ўқитувчи нашриёти, 1964; Навоий ва Мунис // В.Абдуллаев. Сайланма. -Т.: Ғ.Ғулом
номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982; Шарипов Ж. Ўзбекистонда таржима тарихидан. -Т.:. Фан
нашриёти, 1965; Муродов А. Ўрта Осиё хаттотлик санъати тарихидан. -Т.: Фан нашриёти, 1971; Ахмедов Т.


background image

6

каби олимлар фаоллик кўрсатганлар. Бироқ, уларнинг гуманистик-фалсафий
қарашлари махсус илмий тадқиқот объекти тарзида қўйилмаган ва
натижаларида ўз аксини топмаган.

Учинчиси -

мазкур мутафаккирларнинг ижоди бўйича адабиётшунослар

томонидан муайян илмий ишлар қилиниб, уларнинг ўзбек адабиёти
тарихидаги муносиб ўрни аниқланган. Хусусан, Мунис Хоразмий, Муҳаммад
Ризо Огаҳий, Комил Хоразмийнинг ижодий меросини ўрганиш ва тарғиб
қилишда: Р.Мажидий, В.Йўлдошев, Ғ.Каримов, Қ.Муниров, С.Долимов,
Ж.Шарипов, Н.Комилов, В.Раҳмонов, Ф.Ғанихўжаев, М.Сафарбаев,
А.Пиримқулов, Г.Холлиева, Қ.Султонова, М.Матёқубова, Т.Матёқубова,
В.А.Султонова ва бошқа олимлар томонидан манбашунослик, тарихий-
адабий, адабиётшунослик йўналишида муҳим тадқиқотлар олиб борилган

1

.

Шунингдек, уларнинг ижтимоий-сиёсий, маданий мероси, фалсафий
қарашлари шарқшунос ва тарихчи олимлардан: В.В.Бартольд, А.Л.Кун,
П.П.Иванов, Я.Ғ.Ғуломовлар томонидан тадқиқ қилинган

2

. Бироқ, мазкур

илмий тадқиқотларда, уларнинг гуманистик қарашлари диққатдан четда
қолган ёки фрагментар ёритилган. Шу нуқтаи назардан, мазкур
тадқиқотлардаги

қарашларнинг

муқобиллигини

мутафаккирларнинг

гуманистик

таълимотлари

контекстида

таҳлил

қилиб,

фалсафий

умумлаштириш ва ҳаётга тадбиқ қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Тўртинчиси -

Мунис Хоразмий, Огаҳий, Комил Хоразмий асарларидаги

гуманистик ғоялар мазмуни ва қамров доирасини белгилаш, уларнинг ёшлар
дунёқарашида инсонпарвар ғояларни қарор топтириш каби муаммоли
масалаларнинг тарихий-фалсафий ҳамда ахлоқий жиҳатларини ўрганиш
борасида М.М.Хайруллаев, Х.П.Воҳидов, М.Баратов, Х.А.Алиқулов,
Й.Жумабоев, М.Сафарбаев, Ф.Қобулов, С.Ҳасанов каби олимларимиз

Мунис. - Т.: Фан нашриёти, 1980; Хасанов С. Хоразм маърифатпарварлари таълим-тарбия тўғрисида. -Т.:
Ўқитувчи нашриёти, 1985.

1

Қаранг: Мажидий Р. Мухаммад Ризо Огаҳий поэзияси. // Огаҳий. Таъвизул ошиқин. - Т., 1960; Огаҳий

лирикаси. - Т., 1963; Захидов В.Ю. Могучий поэт Хорезмских равнин // Оги истории. Классика и
современники. - Москва, 1977; Огаҳий. // Ўзбек адабиёти тарихидан. - Т., 1961; Каримов Ғ.К. Халқ, тарих,
адабиёт. - Т., 1977; Муниров Қ. Мунис, Огаҳий ва Баёнийнинг тарихий асарлари. - Т., 1960; Огаҳий. -Т.,
1959; Долимов С. Огаҳийнинг ҳаёти ва ижоди

// филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун

ёзилган диссертация. - Т., 1962;

Шарипов Ж. Ўзбекистонда таржима тарихидан. -Т., 1965; Комилов Н. Шоир

ва таржимон Муҳаммад Ризо Огаҳийнинг бадиий маҳорати

// филология фанлари номзоди илмий

даражасини олиш учун ёзилган диссертация.

-Т., 1970; Бу қадимий санъат ... - Т., 1988; Раҳмонов В. Саъдий

Шеърозий. Гулистоннинг ўзбекча таржималари // филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш
учун ёзилган диссертация. - Самарқанд, 1968; Ўзбек адабиёти тарихи. 5 томлик, IV том. - Т., 1978;
Ғанихўжаев Ф. Огаҳийнинг «Таъвизул ошиқин» девони ва унинг илмий танқидий матни // филология
фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. - Т., 1999; Сафарбаев М.
Общественно-политические и эстетические воззрения Агахи: Автореф. дис. … канд. филос. наук. - Т., 1993;
Огаҳий шоир ва маърифатпарвар. - Т., 1980; Мировоззрения Агахи. - Ургенч, 2006; Агахи поэт и мыслител.
– Ургенч, 2007.

2

Қаранг: Бартольд В.В. История культурной жизни Туркестана. // Сочинения. –Т. II (I). – Москва, 1963.,

Культура мусульманства. // Сочинения. –Т. VI. – Москва, 1966; Куи А.Л. Культурный оазис Хивинчкого
ханства. // Туркестанские ведомости. –1874, 8 ноября; Порядок взимания податей в Хивинском ханстве //
Туркестанские ведомости. № 32-33, 1873; Иванов П.П. Хивинские хроники XIX в. Муниса-Агахи, как
источник по истории туркмен // Материалы по истории теркмен и туркмении. -М. –Л. 1938; Очерки по
истории Средней Азии (XVI – середина XIXв). –Москва, 1958; Архив Хивинских ханов XIX в. –Ленинград,
1940; Ғуломов Я.Ғ. Хоразмнинг суғорилиш тарихи (қадимги замонлардан ҳозиргача), -Т., 1959.


background image

7

тадқиқотларини алоҳида қайд этиш лозим

1

. Бизнинг назаримизда, мавзу

доирасидаги мавжуд илмий адабиётлар таҳлили, ҳозирги миллий ўзликни
англаш жараёнида тарихий меросдан унумли фойдаланиш талабларидан
орқада қолаётганини кўрсатмоқда.

Умумлаштириб айтиш мумкинки, Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо

Огаҳий, Комил Хоразмийларнинг умуминсоний қадриятларни, одоб-ахлоқ
меъёрларини ўзида мужассамлаштирган инсонпарварликка оид пурҳикмат
ўгитлари жамият тараққиётини юксалтиришда муҳим омилдир. Чунончи,
уларнинг гуманистик қарашларини фалсафий жиҳатдан умумлаштириб,
яхлит ўрганиш, мазкур шоирлар ижодидаги илгари ўрганилмаган
қирраларини тадқиқ этиш: одамийлик, меҳр-шафқат, бағрикенглик, саҳоват
ва бошқа умуминсоний қадриятларни таҳлил қилиш ҳозирги куннинг долзарб
вазифалардан бири ҳисобланиб, мазкур мавзуни илмий тадқиқот объекти
сифатида танлаб олинишига сабаб бўлди.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация мавзуи ЎзР ФА И.Мўминов номидаги Фалсафа ва

ҳуқуқ институти илмий-тадқиқот режалари ҳамда Урганч давлат
университети “Фалсафа” кафедрасининг «Шарқ фалсафаси» мавзусидаги
илмий-тадқиқот ишлари доирасида бажарилган.

Тадқиқотнинг мақсади -

XIX аср Хоразм мутафаккирлари бадиий-

фалсафий ғояларини бир бутун ҳолда таҳлил қилиш ва уларнинг гуманистик
ғоялар ривожига қўшган ҳиссасини фалсафий нуқтаи назаридан асослашдан
иборат.

Тадқиқот вазифалари.

Қўйилган мақсадга эришиш учун:

- XIX асрда Хоразмда ижтимоий-сиёсий шароит ва маданий ҳаётнинг

асосий йўналишларини Чор россияси мустамлакачилик сиёсати контекстида
тадқиқ этиш;

- Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Муҳаммад Ризо Огаҳий ва Комил

Хоразмийлар ҳаёти ва ижодининг демократик характерини, гуманистик
моҳиятини ёритиб бериш;

- мутафаккирлар

гуманистик қарашларининг тарихий генезиси,

фалсафий асослари ва уларнинг динамик ривожланиш хусусиятларини очиб
бериш;

- тизимнинг

адолатсизлиги,

жабр-зулмига

қарши

курашда

инсонпарварлик ғояларини ахлоқий-фалсафий аҳамиятини таҳлил қилиш;

1

Қаранг: Буюк сиймолар, алломалар. 1-китоб / Маъсул муҳаррир академик М.М.Хайруллаев. - Т.: Мероси,

1995; Воҳидов Х.П. Ўзбек маърифатпарварларининг ижтимоий-сиёсий қарашлари. – Т.: Ўзбекистон, 1966;
Жаҳон фалсафаси тарихидан лавҳалар. I китоб. - Т.: Фан, 2004; Алиқулов Х.А. Этические воззрения
мыслителей Средней Азии и Хорасана. - Т.: Фан, 1992; Комил Хоразмийнинг фалсафий қарашлари //
Ўзбекистонда фалсафа ва ахлоқий фикрлар тараққиёти тарихидан, - Т.: Ўқитувчи-Зиё нашр, 1997;
Сафарбоев М. Огаҳий гуманизми. - Т.: Ўзбекистон, 1983; Сафарбоев М. Мировоззрение Агахи. - Ургенч,
2006; Сафарбоев М. Агахи поэти мыслитель. - Ургенч, 2007; Жумабоев Й., Қобулов Ф. Комил
Хоразмийнинг ижтимоий қарашлари // Ўзбекистонда ижтимоий фалсафий фикрлар тарихидан. -Т.:
Ўзбекистон, 1995; Ҳасанов С. Муниснинг ижтимоий сиёсий ва фалсафий қарашлари. - Т.: Ўзбекистон, 1979.


background image

8

- маънавий-ахлоқий қадриятларга мутафаккирлар муносабатларидаги

умумийлик ва индивидуаллик хусусиятларини, уларнинг инсонпарварлик
моҳиятини тадқиқ қилиш;

- эзгулик, адолат, меҳр-мурувват, инсонпарварлик ҳақидаги маънавий-

ахлоқий фикрлар тарихининг ҳозирги замондаги тарбиявий аҳамиятига оид
фикр-мулоҳазалар,

таклиф-тавсияларни

ишлаб

чиқиш

вазифалари

белгиланган.

Тадқиқотнинг объекти ва предмети.

Тадқиқотнинг объектини - XIX

аср Хоразм мутафаккирларнинг гуманистик дунёқараши, предметини эса -
Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Огаҳий ва Комил Хоразмий фалсафасида
инсонпарварлик ғояларини бадиий образларда ифодалашда шакл ва мазмун,
моҳият ва ҳодиса бирлигим ҳамда уларнинг комил инсонни тарбиялашдаги
аҳамиятини илмий-назарий таҳлил қилиш ташкил этади.

Тадқиқот методлари.

Тадқиқот мавзуси тарихий-фалсафий манбалар

асосида: тарихийлик ва мантиқийликнинг ўзаро боғлиқлиги, объективлик,
тизимлилик, қиёсий таҳлил, умумлаштириш ва конкретлаштириш
методларини комплекс-системали қўллаш асосида амалга оширилди.

Тадқиқотнинг фарази.

Ўзбек гуманизм фалсафаси тарихида муносиб

мерос қолдирган Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Комил Хоразмий
каби мутафаккирларининг инсонпарварликка даъват этувчи маънавий-
ахлоқий қарашлари, эзгулик ва меҳр-мурувват ҳақидаги фикрлари, халқни
маданий қолоқлик ва мустамлака зулмидан, хурофотдан озод қилиш,
замонавий тараққиёт йўлига олиб чиқишга доир фикр-мулоҳазалари
мустақилликни мустаҳкамлаш ва комил инсонни тарбиялашга хизмат қилади.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

- Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Комил Хоразмий яшаган

тарихий даврни биринчи манбалар, объектив маълумотлар асосда ўрганиш
асосида муаллифнинг ушбу воқеликка муносабатини кўрсатиш;

- ҳозирги давр учун Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Огаҳий ва Комил

Хоразмийларнинг ҳаёти ва фалсафий меросини ўрганишнинг долзарблигини
тизимий равишда асослаш;

- мутафаккирлар гуманистик қарашларининг муҳим хусусиятлари:

мустамлакачилик сиёсати адолатсизлиги ва жабр-зулмига қарши курашда
ахлоқий-маънавий қадриятларнинг инсонпарварлик моҳиятини илмий-
назарий таҳлил қилиш ва хулосалар чиқариш;

- фалсафий меросимизда эзгулик ва меҳр-мурувват ҳақидаги маънавий-

ахлоқий фикрларнинг ҳозирги давр учун тарбиявий ролини оширишга доир
фикр-мулоҳазалар, таклиф-тавсияларни ишлаб чиқишнинг методологиясини
такомиллаштиришга ёрдам бериши билан белгиланади.

Илмий янгилиги:

тарихий хужжат ва манбаларга таянган ҳолда XIX асрда Хоразмдаги

ижтимоий-сиёсий тарихий шароит ва маънавий-маданий ҳаётнинг асосий
йўналишлари, хусусиятлари тадқиқ этилган;


background image

9

Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Огаҳий ва Комил Хоразмийларнинг

ҳаёти ва фалсафий мероси тизимли ўрганилган ва тарихий давр контекстида
объектив ёритилган;

мутафаккирлар гуманистик қарашларининг ретроспектив фалсафий

асослари, ижтимоий-руҳий хусусиятлари таҳлил қилиниб, уларнинг
алоҳидалик, махсуслик ва умумий жиҳатлари ёритиб берилган;

мустамлакачилик адолатсизлиги ва жабр-зулмига “маънавий исённинг”

инсонпарварлик хусусиятларида бадиий ижоднинг роли ва ўрни кўрсатиб
берилган;

мутафаккирлар қарашларидаги маънавий-ахлоқий қадриятларнинг

инсонпарварлик моҳияти илк марта илмий тадқиқот объекти сифатида
ўрганилди ва уларнинг аҳамияти ҳақида назарий хулосалар, амалий
таклифлар, методологик тавсиялар ишлаб чиқилди;

фалсафий меросимизда эзгулик ва меҳр-мурувват ҳақидаги

фикрларнинг тарбиявий аҳамиятини англаш ва амалиётда қўллаш зарурияти
И.Каримов асарларидаги методологик кўрсатмаларга таяниб асосланган;

маърифатпарварлар гуманистик қарашларининг миллий ғояни

ривожлантириш ва маънавий юксалтиришдаги роли ва ўрни кўрсатиб
берилган.

Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти.

Диссертациянинг назарий аҳамияти, унинг натижалари ва хулосалари
Ўзбекистон ижтимоий-фалсафий фикри тарихида мавжуд бўлган бўшлиқни
тўлдиришга, Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Комил Хоразмий
каби мутафаккирларнинг гуманистик қарашларини чуқурроқ ўрганишга
имкон беради. Шунингдек, ушбу тадқиқот Хоразмда яшаб ижод этган бошқа
мутафаккир ва адибларнинг фалсафий, ахлоқий ва гуманистик меросини
қиёсий жиҳатдан холисона ўрганишга назарий-методологик бўлиши мумкин.

Диссертацияда кўтарилган масалалар, мутафаккирларнинг қимматли

ахлоқий-гуманистик фикрлари ҳозирги шароитда ҳам амалий тарбиявий
аҳамиятини йўқотмаган. Улар ёшларни ғоявий жиҳатдан тарбиялашда,
тарғибот-ташвиқот ишларида самарали восита бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Диссертациянинг амалий аҳамияти эса - тадқиқот натижаларини олий ва

ўрта махсус ўқув юртларида: фалсафа тарихи, ахлоқшунослик, педагогика
ҳамда гуманистик мерос бўйича махсус курсларини ўқитишда ҳамда таълим-
тарбия ишларида фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Диссертацияда

келтирилган илмий хулосалардан Урганч давлат университетида Фалсафа
кафедрасида

«Ўзбекистон Республикаси тараққиёт концепциясининг

фалсафий-методологик масалалари»

мавзуидаги тадқиқот фаолиятида

қўлланилган (2006–2009 йй). Шунингдек, муаллифнинг илмий журналларда,
халқаро ва республика миқёсида ўтказилган турли илмий-назарий ва илмий-
амалий конференциялар, жумладан: «Таълим-тарбия жараёнида ижтимоий
муҳитнинг роли» (Қарши, 2004), «И.Мўминов - Хоразм тарихи ва фалсафий
тафаккурининг йирик тадқиқотчиси» (Урганч, 2008), “Мустақиллик


background image

10

мафкураси ва ижтимоий фанларнинг долзарб муаммолари” (Урганч, 2008)
тўпламларига кирган маърузаларида ўз аксини топди.

Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).

Мазкур тадқиқот Ўзбекистон

Республикаси Фанлар академияси И.М.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ
институтининг Фалсафа ва ижтимоий фикр тарихи бўлимида (2008 йил
15феврал баённома №2 ), Урганч Давлат университети “Фалсафа ва ҳуқуқ”
кафедрасида (2008йил 25 апрель №17), Тошкент давлат иқтисодиёт
университетининг “Фалсафа” (2008 йил 4ноябрь баённома №11 ) кафедраси
илмий-назарий семинарида ҳамда 067.02.01 Бирлашган ихтисослашган
кенгаш қошидаги назарий-методологик семинарда (2011 йил 23май баённома
№2 ) муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертацияда баён этилган

илмий-назарий хулосалар ва амалий тавсиялар муаллиф томонидан эълон
қилинган жами 8 та: – ОАК талабидаги журналларда бешта мақолада,
республика миқёсидаги илмий-назарий конференцияларда тақдим этилган
учта маъруза, тезисларида ўз аксини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация «Кириш», учта

боб, олтита параграф, «Хулоса» ҳамда «Фойдаланилган адабиётлар
рўйхати»дан иборат бўлиб, умумий ҳажми – 148 бет.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг

«Кириш»

қисмида

мавзунинг

долзарблиги,

муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари,
илмий янгилиги, илмий ва амалий аҳамияти ҳамда синовдан ўтказилиши
баён этилган.

“XIX асрда Хоразмда ижтимоий-сиёсий ва маданий тараққиётнинг

ўзига хос хусусиятлари”

деб

номланган биринчи бобда XIX асрда

Хоразмдаги тарихий шароит ва маданий ҳаётнинг асосий йўналишлари ҳамда
Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Огаҳий ва Комил Хоразмийларнинг ҳаёти
ва фалсафий фаолияти ёритилган.

Биринчи бобнинг

XIX асрда Хоразмда тарихий-маданий шароитнинг

асосий йўналишлари ва характери

номли биринчи параграфида XIX асрдаги

ижтимоий-сиёсий тизимнинг Хоразмдаги маданий ҳаётга таъсири аниқланиб,
бу борада муҳим концептуал масалалар ва бадиий-фалсафий тафаккур
ривожи атрофлича таҳлил этилган.

XIX аср Хоразмда мустамлакачилик сиёсати натижасида шаклланган

тарихий шароит ва маданий ҳаётнинг ижтимоий-фалсафий тафаккурда
зиддиятли қарашлар вужудга келиши билан характерланади. Яъни, бу
даврда, биринчидан, ўрта аср бошқарув тузуми, усул-идораси бузилиб
бораётган бўлса, иккинчидан, мамлакатда янги Ғарб ва Шарқ ижтимоий-
иқтисодий муносабатлари интеграцияси кенгаймоқда эди. Учинчидан,
мустамлакачилик сиёсатининг маънавий-маданий ҳаёт соҳаларига таъсир
доираси тоборо чуқурлашиб, фалсафий тафаккурда ўз ифодасини
топаётганлигини ҳам кузатиш мумкин эди. Шундай мураккаб вазият бу


background image

11

даврдаги адабиёт, фалсафа ва маданиятнинг барча соҳаларига ўзига хос
таъсир кўрсатди. Бунга, бир томондан, ўша вақтда хукмронлик қилган баъзи
маҳаллий давлат раҳбарларининг фаоллиги, иккинчи томондан, шу тарихий
даврда яшаб ижод қилган буюк мутафаккирларнинг матонати, сабр-тоқати ва
озодликка бўлган интилиши асосий сабаб бўлган.

Мазкур ижтимоий-сиёсий, маданий муҳит ҳақида олимларнинг: “Жаҳон

тамаддунига салмоқли ҳисса қўшиб келган Хоразм маданияти ушбу даврга
келиб, навбатдаги тараққиёт босқичига юз тутди. Бу жараённинг
муваффақиятли ривожланиб, турли соҳаларда самаралар бериши эътиқод ва
маърифати кучли уламоларнинг давлат тепасига келиши, қолаверса,
ўзлигини англаб, миллий руҳда таълим-тарбия топган зиёлиларнинг ҳукумат
ишларига кенг жалб этилиши билан боғлиқ”

1

, деган фикрида муайян асос

бор.

Диссертантнинг фикрича, Муҳаммад Раҳим соний давлат тепасига

келгач, Хоразмда ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаёт тараққий қилган.
Хонликда катта ўзгаришлар рўй берган. Хива хонлиги марказлашган
хонликка айланган. Қатор мадраса ва масжидлар қурилган, савдо-сотиқнинг
ривожланиши билан бир қаторда: почта, телеграф, касалхона, рус-тузем
мактаблари ва литография ташкил қилинган. Бу даврга келиб, миллий
меъморчилик

санъати

ҳам

равнақ

топган.

Иқтисодий

ҳаётни

фаровонлаштиришда ҳам муайян ютуқлар қўлга киритилган яъни, янги
суғориш иншоотлари барпо этилиб, минглаб кишиларнинг ҳаёт шароити
яхшиланган.

Феруз даврида мамлакат обод бўлиб: салтанатда адолатпарварлик,

инсонпарварлик, маърифатпарварлик қарор топган. Феруз саройда катта
адабий муҳит яратиб, юзга яқин девон ва баёзларнинг яратилишига
бошчилик ва ҳомийлик қилган. «Хоразмда баёзчиликнинг кенг тараққий
этилиши натижасида: «Баёзи мусаддасот», «Баёзи мажмуаи ашъор», «Баёзи
мухаммасот» ва «Баёзи ашъор» каби баёзлар вужудга келди. Бу баёзлар
ўзининг композицияси, шеърларининг ғоявий мазмуни, китобат услуби
ҳамда ҳуснихати билан алоҳида ажралиб туради. Бу ишларга бевосита
Муҳаммад Раҳимхон ҳомийлик қиларди»

1

. Бироқ, мазкур йиллардаги

ижтимоий-сиёсий қарашлар, фалсафий тафаккурдаги ўзгаришлар ва
янгиликлар ҳозиргача етарли даражада ёритиб берилмаганлиги учун ҳам
бизга кўп нарса қоронғу бўлиб кўринади.

Диссертацияда мутафаккирлар яшаб ижод этган XIX асрда Хива

хонлигида маданият тараққиёти, маънавий ҳаёт учун муайян даражада қулай
шароит:

аҳолининг

саводхонлигини

ошириш

орқали

мамлакатни

қолоқликдан чиқариш, халқнинг моддий фаровонлигини кўтариш,
мустамлакачилик

зулмати

ва

мусибатларини

тугатиш

ҳақидаги

маърифатпарварлик ва инсонпарварлик ғоялари муҳим аҳамиятга эга
бўлганлиги асосланган. Хива хони Муҳаммад Раҳимхон соний Феруз илм-

1

Матёқубов О., Болтаев Р., Аминов Ҳ. Хоразм нотаси. Тадқиқот, матн, тадбилот. – Т.: ЮНЕСКО, 2007. –

Б.29.

1

Ҳамидова. М. Қўлёзма баёзлар – адабий манба. - Т.: Фан, 1981. -Б.34.


background image

12

фан, бадиий адабиёт, санъатнинг тараққий этишига раҳнамолик қилиб,
шоирлар,

муаррихлар

ва санъаткорларга кенг шароит яратиб беришга

интилганлиги янги тарихий манбаларга таянган ҳолда асосланган.
Дарҳақиқат, бу даврда етакчи олимлар томонидан юқори баҳоланган форс-
тожик тилида яратилган тарихий ва бадиий асарлар таржима қилинганлиги
Хоразм мутаффакирлари дунёқарашида инсонпарварлик, эзгулик, одамийлик
ғояларининг камол топишида муҳим ўрин эгаллаган. Шунингдек, миллий
мусиқа меросини, айниқса мақомларни ўрганиш, уларни келажак авлодга
етказиш мақсадида Хоразм танбур чизиғи (нотаси)нинг яратилиши хонлик
маданий ҳаётида катта воқеа бўлган.

Умуман бу даврнинг маънавий-маданий ҳаёти халқнинг бадиий-эстетик

қарашлари юксалтиришда катта роль ўйнаганлиги далиллар асосида
кўрсатилган.

Хуллас, халқимиз мустақилликка эришгандан сўнгина XIX аср

Хоразмдаги тарихий шароит ва маданий ҳаёт ҳамда янги ижтимоий-
фалсафий тафаккурнинг янги мафкуравий ва илмий-услубий асосда
баҳоланишига имконият туғилди, ҳамда шу йўналишда маълум ишлар амалга
оширилди.

Ушбу бобнинг

Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо

Огаҳий, Комил

Хоразмийлар ижодий фаолиятидаги умумийлик ва индивидуалликнинг
қиёсий таҳлили

деб номланган иккинчи параграфида мутафаккирларнинг

ижодий фаолияти, асарларидаги бадиий-фалсафий ғояларнинг муҳим ва
эътиборли қирралари очиб берилган.

Диссертант фикрича, серқирра ижод соҳиби Шермуҳаммад Мунис

Хоразмийнинг бадиий-фалсафий дунёқарашини шаклланишида Шарқ мумтоз
адабиёти буюкларининг таъсири сезилади. Шоирнинг ўзи бу ҳақда «Манга»
радифли ғазалида ўн тўртта шоир: Низомий, Жомий, Деҳлавий, Ансорий,
Хофиз Шерозий, Аттор, Фирдавсий, Ҳоқоний, Анварий, Саъдий, Ироқий,
Бедил, Навоий, Киромийларнинг номини фахр билан тилга олади ва ҳар
бирининг ўзига намунали таъсирини ифода этган

1

. Хусусан, “Мунис ул-

ушшоқ” девони дебочасида: Ўзимни алар ичра солур эрдим,

Кўнгил қонғунча баҳра олур эрдим

2

, деб ёзади.

Мунис бу ғазали орқали ёшлигиданоқ Шарқ мумтоз адабиётини

ўрганишга қизиққанлиги ҳамда илм олишни қадрлаганлигини таъкидлаши
ўша даврда таълим даргоҳларида ўқитилган дунёвий ҳамда диний
билимларни чуқур эгаллаганлигини кўрсатади.

Мунис

Хоразмий

ижодининг

фалсафий

ғоялар

марказини

инсонпарварлик ташкил қилади. Мутафаккир ўз шеърларида инсоннинг
жамиятдаги ўрни, жамият ва инсоннинг ўзаро муносабати ҳақида фикр
юритар экан, уларга умуминсоний қадриятлар нуқтаи назардан ёндашади.
Юксак инсоний фазилатлар, гуманистик мезонлар, халқпарварлик, адолат ва

1

Қаранг: Мунис Хоразмий. Сайланма / Нашрга тайёрловчи Ю. Юсупов. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва

санъат нашриёти, 1980. – Б.11.

2

Мунис ул-ушшоқ. Хива тошбосма. 1875. 6-варақ.


background image

13

маърифатлиликни улуғлаш билан бирга зулм, жаҳолат ва нодонликни
қоралайди.

Диссертант «Мунис ул-ушшоқ» девонига кирган шеърларини гуманизм

контекстида таҳлил қилиб, уларда мутафаккирнинг инсонпарварлик
қарашлари моҳиятини очиб берган. Хусусан, унинг кўп қиррали ижоди
бугунги истиқлол замонида янада қадр топиб, маънавиятимизни бойитишга,
умумбашарий ғояларнинг қарор топишига хизмат қилиши асосланган.

Том маънода қомусий билим соҳиби бўлган Муҳаммад Ризо

Огаҳий

истеъдодли ва етук шоир сифатида «Таъвиз ул - ошиқин» («Ошиқлар
тумори») девонига тартиб бериш билан бир қаторда, моҳир таржимон
сифатида, Шарқ адабиётининг энг нодир асарларидан 20 га яқинини ўзбек
тилига маҳорат билан таржима қилган. Хоразмда таржимонлик илдизлари
узоқ тарихга эга. Бу фаолиятни XIV асрда Сайфи Сароий, Қутб Хоразмий,
Ҳайдар Хоразмий бошлаган бўлса, XIX аср бошларида Мунис Хоразмий
давом эттиради. Муҳаммад Ризо Огаҳий эса уни юксак поғонага кўтаради.
Яъни, Муҳаммад Ризо Огаҳий таржималари ноёб ҳодиса бўлиб, ўз даврида
ҳали ҳеч ким бунчалик муваффақиятга эриша олмаган эди. Турли ғоявий
мундарижа, тузилиш ва юксак бадиий қийматга эга бўлган асарлар
Огаҳийнинг таржимонлик маҳорати билан янада сайқаллашган. Муҳаммад
Ризо

Огаҳий таржималарининг аҳамияти шундаки, у форсийзабон

ижодкорларнинг асарларини ўзбек тилига айнан ўгирмасдан, уларнинг
мазмунини бойитиш, соддалаштириш, оддий халққа тушунарли ва манзур
бўлиши учун мазмун-моҳиятини шарҳловчи байт, қитъа, маснавийлар билан
зийнатлаган.

Асарлардаги адолат, эрк, инсонпарварлик каби умумбашарий ғояларни

ўз дунёқараши асосида таржима қилар экан, катта муваффақиятга эришади.
Профессор Й.Жумабоев мутафаккир дунёқарашининг муҳим хусусиятлардан
бири сифатида, унинг инсонга туганмас муҳаббати, жамият, оддий ҳалқ
ҳаётига, реал ижтимоий жараёнларга чексиз қизиқиш ишини моҳирона
ифодалаганлигини алоҳида таъкидлаганди

1

.

Комил Хоразмий девонбеги лавозимида ишлаган вақтида маданий

ишларни ривожлантиришга алоҳида эътибор бериб: мачитлар, мадрасалар,
карвонсаройлар қуришда бош-қош бўлган. Унинг ташаббуси билан 1874 йил
нашриёт ташкил қилиниб, хориждан келтирилган тошбосмада илк марта
Алишер Навоийнинг асарлари чоп этилган. Кейинчалик Хоразм
шоирларининг девонлари ҳам нашр қилиниб, матбаачилик кенг йўлга
қўйилганлиги Комил Хоразмий ёшларнинг билим олишлари, тил
ўрганишларига ҳайрихоҳлик билан қараши ўз даврининг йирик
маърифатпарвари бўлганини кўрсатади. Бевосита унинг ташаббуси билан
1883 йилда рус-тузем мактаби фаолият бошлаган. Табиийки, бу Хоразм аҳли
учун катта воқеа бўлиб, ёшларнинг дунёвий билим олишларида хизматлари
катта бўлган. Бундан ташқари, у ўз даврининг машҳур хаттотларидан бўлиб,

1

Қаранг: Жумабоев Й. Ўзбекистонда фалсафий ва аҳлоқий фикрлар тараққиёти тарихидан. – Т.: Ўқитувчи –

Зиё нашриёти, 1997. – Б.151.


background image

14

маданий ҳаётда девонлар тузиш ва шоирларга хаттотлик сирларини
ўргатишда устоз даражасига етган эди.

Мутафаккирларнинг ҳаёти мураккаб даврда кечган бўлишига қарамай

улар ўз ижодида илғор гуманистик ғояларни тарғиб қилдилар ва Хива
хонлигида маданий тараққиётга улкан ҳисса қўшганлар. Шунингдек, улар
гуманизмнинг назарий масалаларига оид махсус фалсафий асарлар ёзмаган
бўлсаларда, Шарқ адабиётининг гуманистик анъаналарига содиқ қолган
ҳолда, бадиий адабиётнинг кенг тарқалган жанрларида ижод этиб, бу адабий
жанрлар тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшганлар ва замонасининг
ижтимоий-ахлоқий ва фалсафий муаммоларини кўтариб чиққалар.

Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Комил Хоразмий давлат

арбоблари сифатида Хива хонлиги ижтимоий-иқтисодий ҳаётида
инсонпарварликнинг амалий ифодасини кўрсатган ҳолда хонликнинг
бошқарув сиёсатида фаол иштирок этганлар. Шунингдек, улар Абулғози
Баҳодирхон бошлаб берган Хоразм тарихнавислиги тараққиётига ўз
ҳиссасини қўшганлар. Айниқса, бу соҳада Мунис Хоразмий ва Муҳаммад
Ризо Огаҳийнинг тарихий асарлари муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, Хоразм
мусиқа маданияти тараққиётида Комил Хоразмийнинг қилган ишлари
диққатга сазавор бўлиб, у яратган «Хоразм танбур чизиғи» (нотаси) миллий
мусиқа меросини авлодларга етказишда муҳим воқеа бўлади.

Диссертациянинг

“Мунис Хоразмий,

Муҳаммад Ризо

Огаҳий ва

Комил Хоразмий дунёқарашида инсонпарварлик ғояларининг
фалсафий моҳияти”

деб номланган иккинчи бобида мутафаккирларнинг

гуманистик қарашларининг фалсафий асослари, унинг муҳим хусусиятлари,
адолатсизлик ва жабр-зулмга қарши инсонпарварлик ғоялари ёритиб
берилган

.

Ушбу бобнинг

Хоразм мутафаккирлари гуманистик қарашларининг

фалсафий асослари ва хусусиятлари

номли биринчи параграфида Хоразм

мутафаккирларининг инсонпарварлик ғоялари ривожига қўшган ҳиссалари,
уларнинг тарихий-фалсафий ва ахлоқий қарашлари характерини таҳлил
қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Фалсафий тафаккурнинг тарихий тараққиёти жараёнида гуманизм

тўғрисида ҳар-хил концепциялар, зиддиятли, баҳс-мунозарали муқобил
қарашлар илгари сурилган бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос таълимот
йўналиши ҳисобланади. Шу маънода, гуманизм тушунчасининг мазмун-
моҳияти, хусусиятлари, муайян тарихий даврдаги ривожланиш босқичининг
характери мақсад ва вазифаларини илмий асосида таҳлил қилиш ҳозирги
куннинг долзарб фалсафий муаммоларидан биридир.

Диссертацияда Хоразмлик мутафаккирлар инсонпарварлик ғояларининг

асосий мазмун-моҳияти, объектив ижтимоий тараққиёт қонуни асосида,
бутун инсониятни гуманистик тамойилларга кўра ҳар томонлама
ривожлантириш учун кишилар ўртасида адолатли инсоний муносабатларни
ўрнатишга интилишдан иборат бўлган, деган хулоса асослаб берилган.

Муаллиф тарихий фактлар ва манбаларга асосланиб Хоразм маданий

муҳитидаги инсонпарварлик ғояларини бадиий-фалсафий жиҳатдан тарғиб


background image

15

қилишда: Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Огаҳий ва Комил Хоразмий
қарашларидаги ахлоқий масалалар муҳим ўрин эгаллаганлигини кўрсатиб
берган. Дарҳақиқат, уларнинг асарларида инсонпарварликни тарғиб этувчи
бадиий ғоялар ахлоқий таъсир жиҳатидан ҳам устувор аҳамият касб этган.
Мутафаккирлар қарашларидаги инсонпарварлик илоҳиёт билан боғланиб, бу
масаладаги турли ёндашувларидан қатъий назар, инсоннинг ахлоқий
фазилатлари, ақлий зукколиги энг олий қадриятлиги якдиллик билан
маъқулланган. Уларнинг фикрича, инсоннинг барча фазилатлари ўртасида
энг аълоси - юксак ахлоқий фазилатга, маънавиятга эгалигидир.

Диссертацияда, мутафаккирлар асарларида инсонларнинг келажак орзу-

умидлари ҳақидаги қарашлари гуманизм ғоялари билан чамбарчас боғлиқ
тарзда бадиий-фалсафий жиҳатдан таҳлил қилиниб, инсон ўз руҳиятини
тўғри тарбиялаши орқали жамият муаммоларини ҳал қилиши ва ҳаёт
ҳақиқатини англаб етиши мумкин деган хулосаларини ижтимоий билиш
назарияси сифатида эътироф этилган. Уларнинг таълимотларидаги
инсонийлик, инсонпарварлик масалаларида ислом дини билан уйғунликнинг
умуминсоний маънавий характери алоҳида аҳамиятга эга деб ҳисобланган.
Шу билан бир қаторда, инсонни ҳимоя қилишда ёки унинг ҳуқуқ ва
эркинликларини кафолатлашда инсон иродаси, онги, маънавий юксаклиги
гуманизмни амалиётда намоён қилувчи фазилатлар деб баҳоланишига урғу
берилган ва уларнинг амалий ҳаётда ўз ўрнига эга бўлганлиги асосланган.
Умуман, бу мутафаккирлар дунёқараши шаклланишида: ислом дини,
тасаввуф ва Шарқ ҳурфикрлилик фалсафаси таъсири таҳлил қилинган. Яъни,
уларнинг гносеологиясида катта оламни (макрокосм) англаш кичик оламни
(микрокосм) билишдан бошланади деган ғоя устувор аҳамият касб этган
бўлса, онтологик таълимотларида инсонни оламнинг шоҳкори, олам
яратилишининг бош мақсади ва бошқа яратилганлардан юқори даражада
туради деб тушунадилар ҳамда уни инсон номига лойиқ бўлиш учун
комилликка интилиши лозим деб ҳисоблайдилар.

Мазкур бобнинг

Адолатсизлик, жабр-зулмга қарши курашнинг

инсонпарварлик моҳияти ва унинг Хоразм мутафаккирлар қарашида намоён
бўлиши

деб номланган иккинчи параграфи мутафакирларнинг ижтимоий-

ахлоқий қарашларидаги адолат ва жабр-зулм муносабатларини фалсафий
жиҳатдан ёритишга бағишланган.

XIX аср Хоразм воҳаси тарихида илм-фан, маданият, санъат,

адабиётнинг нисбатан юксалган даври бўлган. Бу даврда яшаб ижод қилган
мутафакирлар ўз асарларида мавжуд тузумдаги ижтимоий ҳодисалар ичида,
инсонпарварликни бош масала даражасига кўтаришган. Улар ижтимоий
ҳаётдаги тартиблар, ҳукмдорларнинг халқни бошқариш сиёсатига
муносабатларида, аввало меҳнаткаш халқ оммаси манфаатларини ҳимоя
қилганлар. Ҳукмдорларни адолатсизлик, жабр-зулм, истибдод ва ҳақсизликка
чек қўйишга даъват қилиб, мамлакатда осойишталик, адолат, ҳақиқатни
қарор топтириш, инсонпарварлик тамойиллари асосида иш юритишга
ундайдилар. Ноҳақлик, тенгсизлик, зўравонлик, талончиликга қарши ўз
норозиликларини баён қиладилар.


background image

16

Маълумки, Ўрта Осиёда яшаб ўтган аксарият файласуфлар сингари улар

ҳам давлат бошлиқлари хусусида ижобий ва танқидий фикр-мулоҳаза
юритадилар. Чунончи, ўтмишдошларининг одил подшоҳ тўғрисидаги
фикрларига янги мазмун бериб, унга умуминсоний - гуманистик нуқтаи
назардан ёндашишларида ҳам индивидуаллик кўзга ташланади. Масалан,
Мунис Хоразмий гуманистик қарашларининг негизида: ҳукмдор ва халқ
ўртасида муштараклик, халқ манфаатларини шахсий манфаатлардан устун
қўйиш, эли учун жон куйдириш, кишиларга меҳр-шафқат, мурувват
кўрсатиш каби олийжаноб фикрлар ётса, Муҳаммад Ризо Огаҳий ижодида
ҳукмдорнинг зоҳирий ва ботиний дунёси турли кўринишларда талқин
қилиниб, адолат, ҳақиқат, меҳр, саҳоват, вафо, садоқат улуғланади, жабр-
зулм, жаҳолат, адолатсизлик ва ноҳақлик қораланади.

Диссертант, Ферузнинг отаси Саййид Муҳаммадхон, умуман

ҳукмдорларни, хусусан фарзандларини адолатга ундовчи

Кўнгил қўймоғи мулк бунёдиға,
Ет, албатта, мазлумлар додиға

1

, деган мисраларини қўҳна арк арзхонаси

устунига, ўйиб ёздирган даъвати ҳукмронларни доимо хушёрликка ундовчи
огоҳнома, деб баҳолаган. Зеро, хонни адолатли, фуқаропарварликка ундовчи
бу мисралар ўша давр учун катта жасорат эди.

Муҳаммад Ризо Огаҳий эстетик қарашларининг гуманистик характерини

тадқиқ қилган М.Сафарбоев ўз хулосаларида унинг дунёқарашидаги
инсонпарварлик ғоялари А.Навоий тасаввуф фалсафаси таъсирида
шаклланганлигини умумфалсафий таълимотларида инсоннинг меҳнат
фаолиятини улуғланганлигини, тинчликпарварлик, ватанпарварлик, ўзбек
миллатига бўлган садоқатнинг юқорилиги, инсоний ҳис-туйғуларнинг
муштараклигини алоҳида кўрсатиб ўтган

1

.

Комил Хоразмий ҳам, бир томондан, ўзи яшаган тарихий давр ижтимоий

воқелигидан мутлақ ажралмаган ҳолда, уларга холис баҳо беради. Иккинчи
томондан, ижтимоий фалсафий қарашларида мавжуд тузум воқеа-
ҳодисаларига нисбатан ўзининг мустақил позицияси шаклланган. Айниқса,
мустамлакачилик сиёсати натижасида ҳукм сураётган ижтимоий тенгсизлик,
сиёсий ҳуқуқсизлик, оддий халқнинг моддий-иқтисодий ҳаётидаги
қийинчиликлар шоирнинг мавжуд тузумдан норозилигига сабаб бўлган ва
асарларида ифодасини топганлигини ҳукмрон тизимга нисбатан ғоявий-
маънавий исён деб баҳолаш керак. Мутафаккир ижодида замоннинг
ўзгариши билан одамларнинг ахлоқий бузилиши ўртасидаги боғлиқлик
борлигини англаш кўзга ташлакнади. Жумладан, Комил Хоразмий жамиятда
кундалик одат тусига кирган зўравонликни қоралар экан, нодон ва жоҳил
амалдорларни ҳимояловчи мавжуд тузум ва унинг адолатсизлик, ҳақсизликка
асосланган ижтимоий-сиёсий тартибларини қаттиқ танқид остига олиниб, ўз
фикрини қуйидагича ифодалайди, яъни:

Уламоға бериб ижройи шариатда шикаст,

1

Огаҳий. Девон. Қўлёзма. 1898. –Б.101.

1

Қаранг: Сафарбаев М. Агахи – поет и мыслитель. –Т: УрГУ, 2007. –Б.123-125.


background image

17

Бордилар жоҳилу нодонға ҳимоят жуҳало

1

.

Диссертацияда, биринчидан, мутафаккирлар ўзларининг бадиий

асарларида ўша тарихий даврнинг ижтимоий-сиёсий вазиятини ҳаққоний акс
эттирганликлари; иккинчидан, сиёсий тузумнинг адолатсизлиги, жабр-зулм,
истибдод

ва

зўравонликларини,

амалдорларнинг

кирдикорларини

қўрқмасдан, очиқдан-очиқ танқид қилишлари ўтмишдошларига нисбатан
ўткирлиги, холислиги билан ажралиб туриши, учинчидан, мутафаккирлар
мамлакат равнақи, юрт ободлиги, осойишталиги ва фуқаролар фаровонлиги
ва бахтли ҳаётини одил подшоҳнинг давлатни бошқариш услуби билан
боғлашлари; тўртинчидан, ўзлари яшаган даврдаги ҳукмдорларга тўғридан-
тўғри

мурожаат

қилиб,

панд-насиҳатлар

қилишлари,

уларнинг

адолатсизлиги, халққа жабру-жафо қилаётанлигини жазоланишдан қўрқмай
очиқ-ойдин айтишлари жасорат сифатида баҳоланган.

“Инсонпарварлик ғоялари такомилида Мунис Хоразмий, Муҳаммад

Ризо Огаҳий, Комил Хоразмий ижтимоий-ахлоқий қарашларининг ўрни
ва аҳамияти”

деб

номланган учинчи бобнинг

Мутафаккирлар

қарашларидаги

маънавий-ахлоқий

қадриятларнинг

инсонпарварлик

ғояларини ривожлантиришдаги роли

деб номланган биринчи параграфида

мутафаккирлар асарларидаги мажозий ахлоқий-маънавий тушунчалар
шарҳланади ва фалсафий жиҳатдан таҳлил қилиниб, билвосита ва бевосита
ушбу тушунчаларга доир фикрлар илгари сурилади.

Диссертант фикрича, мутафаккирлар,

биринчидан

,

ахлоқ масалаларига

бағишланган махсус асарлар ёзмаганлар, ахлоқ илмининг назарий-фалсафий
жиҳатлари билан шуғулланмаганлар.

Иккинчидан

,

улар ижтимоий-ахлоқий

қарашларини бадиий йўл билан, яъни ғазал, қасида, рубоийлари ҳамда
бадиий-тарихий асарларида баён қилганлар.

Учинчидан

,

уларнинг ахлоқ ва

таълим-тарбияга оид фикр-мулоҳазалари уларнинг турли асарларида
учрайди.

Тўртинчидан

,

ахлоқ соҳасидаги ғоялар уларнинг ижтимоий-сиёсий

қарашлари, мавжуд тузумга бўлган танқидий муносабати, фалсафий ғоялари
билан қоришиб кетган ва инсонпарварлик нуқтаи назаридан таҳлил
қилинган. Юқоридаги фикрлар эса мутафаккирлар ахлоқий қарашларининг
ўзига хослиги ва муҳим хусусиятларини белгилайди.

Диссертантнинг фикрича, ўз ҳаёти маъносини халққа хизмат этишдек

буюк ишга бахшида этган мазкур мутафаккирлар ўз асарларидаги бадиий-
фалсафий ғоялари орқали воқеликнинг зоҳирий ва ботиний жиҳатларини
холисона акс эттириб, ижтимоий ҳаёт ва борлиқ ҳақидаги қарашларини
ахлоқий тамойиллар асосида ифодалаганлар.

Мутафаккирлар дунёқарашида инсон ижтимоий-ахлоқий моҳиятига

кўра, оламнинг энг мўътабар зотлиги, яъни бошқа махлуқотдан ақли, хулқи,
зоти билан ажралиб туриши масаласи алоҳида аҳамият касб этган.
Шунингдек, улар ўша вақтдаги мураккаб ва оғир шароитга қарамасдан ўз
асарлари орқали ватанпарварлик, халқпарварлик, инсон фаровонлиги, бахт-

1

Комил. Девон (Нашрга тайёрловчилар А.Ҳайитметов, В.Мўминов). – Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти,

1975. – Б.155.


background image

18

саодатини улуғлайдилар. Инсон номига доғ бўлиб тушувчи жоҳиллик,
худбинлик, ўз манфаатларини халқ манфаатларидан устун қўйиш каби
иллатларни қоралаш билан тасаввуф фалсафасининг комил инсон ғоясини
ривожлантиришга муносиб ҳиссаларини қўшганлар.

Ушбу бобнинг

Эзгулик ва меҳр-мурувват ҳақидаги маънавий-ахлоқий

фикрлар ва уларнинг ҳозирги замондаги тарбиявий аҳамияти

деб номланган

иккинчи параграфида Хоразм мутафаккирларининг ҳозир кўпчилик
олимларда

катта

қизиқиш

уйғотиб

келаётган

маънавий-ахлоқий

қарашларининг педагогик-дидактик аҳамияти атрофлича таҳлил этилган.

Мутаффаккирлар маънавий-ахлоқий фаолият инсонни эзгулик орқали

ҳақиқатга олиб боришга хизмат қилади, инсоннинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати ва
нияти ахлоқийликка ҳам эзгуликга тегишли бўлади, яъни муайян ижобий
фаолият ахлоқийлик ва эзгуликни мужассам қилади, деб таъкидлайдилар.
Мутафаккирлар ҳалқнинг ўзлигини англашини эзгуликка муҳаббат, миллий
қадриятларга

ҳурмат-эътибор,

ватанпарварлик,

миллатпарварлик,

фидойилик, маърифатпарварлик

тамойиллари билан

уйғун ҳолда

тушунадилар. Масалан, Комил Хоразмий талқинида инсонни улуғловчи,
олий мартабага етакловчи сифатлардан бири ишқ-муҳаббат, вафо ва
садоқатдир. Унинг фикрича, ишқ-севги бор кўнгил беғубор ва гўзалликлар
яратишга қодир. Муҳаббат бор жойда ёмонлик, ёвузликка ўрин бўлмайди.
Ишқ билан ёнган юрак фақат эзгуликка хизмат қилади. Севги инсоннинг
руҳини тозалаб, маънавий оламини бойитади. Шу маънода, шоир ғазалларида
эзгулик руҳини ўзида мужассам этган ишқ-севги-яратувчилик бирлиги
ижодкорлик қуввати сифатида намоён бўлади.

Шоирнинг ишқ-муҳаббат тўғрисидаги фикрлари ижтимоий-ахлоқий

мазмунида ҳақиқат ишқи билан мажозий ишқ уйғунлашиб, ҳаёт ва инсонни
улуғлашини, кўпроқ ҳаётий ишқни куйлашини кўрамиз. Шоир ҳаёт
гўзаллигини, кўнгил қўйган ошиқ қалб ҳаяжонлари, ҳижрон азобларини
тасвирлар экан, самимий муҳаббат орқали инсонпарварлик ғояларини тарғиб
қилади.

Мутафаккирларнинг асарларидаги комил инсон ғояси асосида

инсонпарварлик: миннатсиз эзгулик яхшилик, мурувват, ғазабланмаслик
каби ижобий хусусиятлардан ташкил топган деган хулосага келадилар.
Шунинг учун ҳам улар давлат ҳукмдорини одилликка, комил инсон бўлишга
ундайдилар. Жумладан, Муҳаммад Ризо Огаҳий халқ оммаси учун ҳар
қандай молу мулкдан фақирнинг тинч, эркин ҳаёти, миннатсиз ичилган
аталаси афзаллигини таъкидлаб, ўз фикрларини қуйидагича баён қилади:

Фақр элига кулбаси мулки жаҳондин яхшиким,
Онда эски бўрё тахти каёндин яхшиким,
Тинчлик бирла атола нўши жондин яхшиким,
Заҳрни ўз коми бирла ичса ондин яхшиким,
Оби ҳайвон шарбатин нокомлиғ жоми била

1

.

1

Огаҳий. Таъвиз ул-ошиқин. – Т., 1960. - Б.17.


background image

19

Зеро, инсон манфаатпарастликдан чекиниб, беғараз эзгу ишларга ўзини

бағишлашдан юксакроқ эзгу туйғу йўқ.

Мунис Хоразмий инсоннинг қадрсизланишига, истибдодга ва зулмга

қарши чиқиб халқ манфаати, маданияти ва маърифати юксалиши учун
курашган. Шоирнинг ижтимоий-сиёсий, ахлоқий қарашлари, гуманистик
қарашлари негизини инсон ва унинг ақлий камолоти ташкил қилади. Мунис
Хоразмийнинг юқоридаги қарашлари Муҳаммад Ризо Огаҳий ижодида
мантиқий ривожини топади.

Мутафаккирлар ўз асарларидаги мажозий образлар орқали инсон, аввало

Ватанга, кейин яқин кишиларига, ундан кейингина ўз манфаатларига хизмат
қилиши кераклигини таъкидлайди. Шунинг учун ҳам улар эзгулик ва
ёвузликнинг мезонларини белгилаб бера оладиган одамнигина ҳақиқий
комил инсон деб атайдилар.

Мунис Хоразмийнинг ватан ичра мусофир бўлиш ақидаси айнан

нақшбандийликнинг “сафар дар ватан” тамойилига асосланган. Шунинг учун
ҳам у ватанпарварлик ғоялари билан суғорилган ушбу сатрларни битади:

Талабда ҳар сори бўлмоқ мусофир эрмас шарт,
Солиқ эсанг, ватан ичида қил сафар мудом

1

.

Яъни, солиқнинг Аллоҳ васлини топиш учун сафарга чиқиб, чўлу биёбон

кезиши шарт эмас, ватан ичида туриб мусофир бўлиш кифоя. Бу мисраларда
мутафаккир шоир ватанпарварлик ғояларини нақадар ардоқлагани кўриниб
турибди. Унинг фикрича, одам боласи эзгуликка эришиш учун аста-секинлик
билан, ўзлигини англаши ва гуноҳлардан покланиши орқали юксак ахлоқий-
маънавий поғонага кўтарилиши мумкин. Бу маънода у Аллоҳга қараб
яқинлашишга интилади ва бу йўлда у ўз қалбини поклаш орқалигина
мақсадига эришиши мумкин бўлади. Яъни, мутафаккирларнинг ахлоқий
таълимотида ёвузлик, эзгуликнинг зидди сифатида қаралади. Бу масалада
улар кўпроқ ислом дини ва тасаввуф фалсафаси ғояларига суяниб, эзгулик ва
ёвузликни билиш учун алоҳида билим керак эмас. Уларнинг тасаввуфий
фалсафасига кўра, эзгуликни билиш, айни пайтда, ёвузлик ёки жоҳилликни
билишни англатади. Чунки инсон қалби Аллоҳга қараб кўтарилиб бориш
ўрнига нафси амморага берилса заифлашиб, жоҳил одамга айланиб боради.
Жоҳил одамдан эса эзгулик ва меҳр–мурувватни кутиб бўлмайди.

Мутафаккирлар эркинликнинг моҳиятини - эзгуликка интилган ақл

меваси эканлигини таъкидлаб, ёвузлик ақлсизликдан бошқа нарса
эмаслигини тушунтирар экан, ўз фикрлари исботи учун исломнинг муқаддас
манбалари Қуръони карим ва ҳадислардан эзгуликка, эътиқодга, тўғриликка,
мурувватга даъват қилувчи мисолларни келтирадилар. Жумладан, Мунис
Хоразмий эзгулик, меҳр-мурувват ҳақидаги қарашларининг негизида: инсон
ва халқ ўртасида муштараклик, халқ манфаатларини шахсий манфаатлардан
устун қўйиш, эли учун жон куйдириш, кишиларга меҳр-шафқат кўрсатиш
каби олийжаноб фикрлар ётади ва уларни инсон моҳиятининг асосий мезони

1

Мунис ул-ушшоқ. ЎзФАШИ. Инв №940 1 та варақ // Жумаев Н. Мунис ғазалиётим. – Т.: Адабиёт ва санъат

нашриёти, 1991. –Б.55.


background image

20

сифатида эътироф этади. Яъни, комил инсон, энг аввало, юксак ахлоқ эгаси
бўлиши кераклигини, унинг бу ҳаётдаги вазифаси ҳалоллик ва ростгўйликни
қарор топтириш, ёмон расму русумларни йўқотиб, яхши, эзгуликка
бошлайдиган қонун-қоидаларни жорий этиш, одамларни Аллоҳга томон
даъват қилишдан иборатлигини ўз ғазалларида ёрқин ифода этадилар. Бу
даражага етишиш учун ҳам инсон ўзини англаб етиши керак. Зеро,
мутафаккирларнинг фикрича, ўзини англамаган киши бу дунёдаги ҳеч бир
воқеликни англамайди.

Мутафаккирлар ўз ғазаллари орқали ахлоқий-маънавий тушунчаларга

шарҳ берадилар, уларни жонли, ҳаётий мисоллар, шунингдек, қадимги
ҳикоятлар асосида талқин этадилар. Улар яхшилик ва ёмонлик ҳақида фикр
юритар эканлар, аввало яхшиликни асосан эзгулик маъносида тушунадилар.
Шунингдек, эзгуликнинг бошланишини хушхулқлиликда кўрадилар ва
инсоний фазилатлар: тарбия, билим, тажриба орқали таркиб топади деб
ҳисоблайдилар. Шунинг учун ҳам Муҳаммад Ризо Огаҳийнинг ахлоқий
қарашларида илм-маърифат катта ўрин тутади. Шоир эътирофича, инсоннинг
дунёни англаш ва камолотга эришишида илмнинг ўрни беқиёсдир. Илм-
маърифатга эришишдан мақсад олам сир-асрорларини билиб, икки дунё
саодатини эгаллаш, жаҳолатдан қутилиш, эзгу ишларни амалга оширишдир.

Мутафаккирлар шеърларида доно кишиларни, илму дониш билан

шуғулланувчи, ақл билан иш юритувчи, ҳикмат, илму калом, сарфу наҳв
илмларини эгаллашга интилувчиларни ҳақиқий инсонлар сирасига
киритадилар. Илм инсонга берилган маънавий бойлик, уни юксакликка
кўтарувчи, инсонпарварликка ундовчи нодир ҳислатдир:

Илм андоқ ганжи нофиъидир бани одамғаким,
Кимда ул бўлса, ики олам бўлур обод анго

1

, деб ҳалоллик, ростгўйлик,

меҳнатсеварлик, инсонпарварлик, ватанпарварлик сингари ахлоқий меъёрлар
ва тамойиллар эзгуликнинг пойдевори сифатида олиб қараган.

Диссертацияда мутафаккирлар асарларида тасаввуфий ғоялари орқали:

инсоф, адолат, диёнат, ҳалолликка суянган, ахлоқий фазилатларнинг комил
инсонда мужассамлигини таъкидлаб, унинг олами эзгуликдан иборат деб
қарайдилар. Улар турли мажозий ўхшатмалар асосида одамлар қиёфасидаги
эзгулик ва ёвузликнинг ўзаро муносабатларини бадиий-фалсафий жиҳатдан
қиёсий талқин қиладилар ҳамда амалий аҳамиятга эга бўлган илмий
хулосалар чиқарадилар.

Мутафаккирлар инсондаги эзгуликни ўзгалар манфаатини ўз

манфаатидан устун қўйиб, одамларга хайрихохлигида, маърифатпарвар-
лигида кўрадилар. Яъни, улар билим инсонни инсонийроқ қилиб, қатъий
ахлоқий заминга эга бўлса ва эзгулик ғоясини амалга оширишга ёрдам берса
муайян қимматга эга бўлади, деб қарайдилар. Шунингдек, эзгуликни эса
инсон мавжудлигини моҳиятига ва ўзлигига тобора яқинлаштириб бориш
омили деб тушунадилар. Уларнинг фикрича, мутлақ эзгулик эгаси бўлган

1

Огаҳий. Асарлар. VI жилдлик. I жилд. Девон. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1971. –

Б. 71.


background image

21

Аллоҳ илоҳий китоби Қуръони Каримда инсонни эзгу ишлар қилиш,
эзгуликка эзгулик билан жавоб бериш учун яратганлигини айтган. Аллоҳ
инсонни яратиб, буюк эзгулик намунасини кўрсатган экан, унинг бандаси
бўлган одамзод ҳам эзгуликка эзгулик билан жавоб бериши керак, деган
ғояни илгари суришларини ислом фалсафасини чуқур эгаллаганликларини,
орифлигини кўрсатади Хусусан, Муҳаммад Ризо Огаҳий эътиқодни
эзгуликка ва гўзалликка муҳаббат, уларга иқтидо қилишнинг энг олий
даражаси дейиш мумкин деб ҳисоблайди. Шу маънода, у инсон эзгуликка
эътиқод орқалигина эришади деган ғояга содиқ қолган. Зеро, Қуръони Карим
ва ҳадисларда эътиқодга асосланган ҳақиқий эзгуликнинг юксак намуналари
уларнинг ижодида ўзига хос ифодасини топган.

Диссертант мутафаккирларнинг барчасига хос бўлган ижтимоий ҳаётда

эзгулик, меҳр-мурувват туйғулари инсонга энг кучли маънавий лаззат
бағишлайдиган, уни шахсга айлантириб, ҳақиқий бахтга олиб борувчи
фазилатлардан ҳисоблашлари ва ўз навбатида, шахсни комилликка,
жамиятни эса юксак маънавий тараққиётга етказувчи юксак қадрият
сифатида эътироф этишларини гуманизм ғояларининг намоён бўлиши деб
изоҳлаган.

Умумлаштириб айтганда, инсонпарварлик, ватанпарварлик, адолат-

парварлик, фидойилик, меҳнатсеварлик, тинчликпарварлик, жўмард-лик каби
маънавий-ахлоқий қадриятлар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган ва
доимо эъзозланиб келаётган инсонпарвар ғояларнинг ўлмас қирраларидан-
дир. Бу ХIХ аср Хоразмлик мутафаккирлар дунёқараши мазмун-моҳиятини
ташкил қилган ва уларнинг ижодида ўз аксини топган. Шу боис миллий ва
умуминсоний қадриятларнинг муштараклашган шакли бўлган гуманистик
ғоялар асрлар мобайнида такомиллашиб, ривожланиб келишида Х1Х асрда
Хоразмда яшаб ижод қилган: Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Огаҳий,
Комил Хоразмийларнинг муносиб ўрни ва юқори мавқеи бўлганлиги бизда
фахр ва ифтихор туйғусини уйғотади.

ХУЛОСА

Тадқиқот натижалари асосида қуйидаги хулосаларга келдик:
● биринчидан, мутафаккирлар ижтимоий-ахлоқий қарашларида

инсоннинг маънавий-ахлоқий баркамоллиги жамият камолотига бевосита
таъсир қилувчи омил деб қаралган. Шунингдек, улар: жамиятда юз бераётган
адолатсизлик, зулм ва тенгсизлик - жоҳиллик оқибати; инсон қадр-
қимматини бойлик ва мансаб эмас, балки илм-маърифатли бўлиш, фозиллик,
юксак ахлоқ белгилайди деб ҳисоблайдилар. Айниқса, мутафаккирларнинг
инсон ва унинг маънавий камолоти ҳақидаги ғоялари Ўзбекистоннинг
миллий фалсафий тафаккур тараққиёти тарихида муҳим аҳамият касб этади.
Уларнинг гуманистик ғоялари мавжуд сиёсий тузумнинг иллатлари ва
мансабдорларнинг ҳақиқий кирдикорларини қўрқмасдан танқид остига олиб,
оддий халқ манфаатларини ҳимоя қилишда намоён бўлади.


background image

22

● иккинчидан, мутафаккирлар жабр-зулм, адолатсизлик ҳукм сурган чор

Россияси мустамлакачилиги шароитида тўғридан-тўғри давлат бошлиқларига
мурожаат қилиб, уларни инсоф ва диёнатга, меҳнаткаш халқнинг ғамини
ейишга, бева-бечора ва етим-есирларга ёрдам беришга, жамиятдаги турли
ноҳақликлар ва ғайриинсоний ҳатти-ҳаракатларга чек қўйишга чақирганлар.
Шунингдек, мазкур мутафаккирларга тегишли асарларда инсонпарварлик
ғоялари доирасида инсон камолотини куйлаш, дўстлик, биродарлик, ахлоқий
фазилатларни улуғлаш билан бир қаторда, маънавий-ахлоқий камолотга
тўсиқ бўлувчи бузғунчи қусур ва нуқсонлар танқид остига олинган. Хусусан,
нафсни тиймаслик, бойликка ружу қўйиш, адолатсизлик, нодонликлар
инсонийликка путур етказувчи иллатлар сифатида қораланади.

● учинчидан, уларнинг дунёқарашида нақшбандийлик ва кубравийлик

тариқатларидаги инсонпарварлик ғояларининг таъсири илм ва касб-ҳунар
эгаллаш, ахлоқни нуқсонлардан поклаш, эзгулик, адолат каби фазилатларни
инсон маънавий ахлоқий камолотининг бош мезони деб ҳисоблашларида
намоён бўлган. Ўз ижодларида тасаввуф фалсафасининг илғор анъаналари
асосида инсоннинг боқий садоқати, улуғ хилқат эканлигини кўрсатиб
беришга

ҳаракат

қиладилар

ва

зоҳидликни,

мутаассибликни,

таркидунёчиликни, гўшанишинликни жамият ҳаётидан узилиб яшашни,
эгоизмни қоралайдилар.

● тўртинчидан, мутафаккирлар ижодида инсон бахт-саодати, унинг

камолоти «фозил жамиятда»гина тўла тўкис рўёбга чиқади, деган ғоя аниқ ва
равшан кўриниб туради. Бу ғояни улар ўз даври жамияти нуқсонларига
очиқдан-очиқ норозилик оҳангида «каж» - яъни эгри яралган фалакдан
шикоят мотивлари билан суғорилган шеърларида ифода этадилар.
Мутафаккирлар инсонпарварлик таълимотларининг муҳим қиррасини барча
халқларда анъанавий шаклланган одил ҳукмдор ҳақидаги фикрлар ташкил
этади. Бу фикр Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Комил
Хоразмийларнинг ижтимоий-фалсафий мазмундаги шеърларида ҳам
ифодаланган. Мутафаккирлар “одил ҳукмдор - адолатли жамиятнинг
гаровидир” деган муҳим хулосага келганлар.

● бешинчидан, XIX асрда яшаб ижод этган мутафаккирларнинг

инсонпарварлик ва умуминсоний руҳ билан суғорилган ижтимоий-сиёсий ва
маънавий-ахлоқий қарашлари, улардаги адолат, бағрикенглик, яхшилик,
эзгулик, меҳр-мурувват, илм-фан ва касб-ҳунарни эгалаш каби қимматли
фикрлари ҳозирги мустақиллик шароитида ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.
Ҳозир ҳам улар ёшлар маънавиятини камолга етказишда кишилар онгига
миллий ғояни сингдиришда, жамиятда турли ахлоқсизлар, вайронкорлик
ғояларига қарши курашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун
ҳам мазкур мутафаккирларнинг бадиий-фалсафий меросини ташкил этадиган
асарларни замонавий фалсафий тафаккур асосида тадқиқ этиш, таржима
қилиш, шарҳлаш ва нашрдан чиқариш борасидаги ишларни янада
ривожлантириш ва уларни мунтазам равишда давом эттириш муҳим
вазифалардан ҳисобланади.


background image

23

Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Огаҳий ва Комил Хоразмийларнинг

қарашларидаги ахлоқий ва гуманистик ғоялар мазмун-моҳиятини фалсафий
жиҳатдан таҳлил этиш натижасида қуйидаги тавсияларни берамиз:

1. Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Комил Хоразмийларнинг

ижодий меросини ўрганиш бўйича тадқиқотларни янада кенгайтирган ҳолда
янги сифатий асосга эга бўлган тарихий ҳақиқатларни холисона ёритишга
шарт-шароит яратиш, бу борада илмий изланишлар олиб бораётган
тадқиқотчи олимлар фаолиятини моддий ва маънавий жиҳатдан
рағбатлантириш зарур.

2. Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Комил Хоразмийларнинг

ижодий меросини ўрганиш бўйича тадқиқот олиб бораётган турли ижтимоий
– гуманитар соҳа вакиллари сонини кўпайтириш, маҳаллий ва хорижий
қўлёзма фондлардаги мавжуд манбалар билан яқиндан танишиб чиқишга
доир тадқиқот дастурларини ишлаб чиқиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

3. Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Комил Хоразмийларнинг

ижодий мероси ва улардаги гуманистик қарашларни олий ва ўрта махсус
таълим вазирлигининг ижтимоий–гуманитар фанлари бўйича тайёрланаётган
ўқув дастурларига киритиш талабаларни Хоразм тарихи ва маданияти билан
яқиндан таништиришда муҳим аҳамият касб этади.

4. Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Комил Хоразмийларнинг

асарларини замонавий талаблар асосида янгидан нашр этишни йўлга қўйиш,
улардаги

мавжуд

шеърларни

талқин

этишга

доир

тадқиқотлар

самарадорлигини ошириш ҳам долзарб аҳамиятга эга.

5. Хоразм “Маъмун академияси”да уларнинг ижтимоий-фалсафий

қарашларини янада чуқурроқ ва комплекс-системали ўрганиш учун махсус
бўлим очиш мақсадга мувофиқ.

6. Мутафаккирлар ижодини ўрганиш ва халқ орасида ташвиқот-тарғибот

қилиш учун жамоатчилик фонди очиш керак. Шу билан бирга
мутафаккирларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида илмий-оммабоп фильмлар
яратиш мақсадга мувофиқдир.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1. Досчанова У., Қобулов Ф. Комил Хоразмий инсон тарбиясида

ижтимоий муҳитнинг ўрни // Таълим-тарбия жараёнида ижтимоий
муҳитнинг роли: Республика илмий-амалий семинар материаллари. – Қарши,
2004. – Б. 73-74.

2. Досчанова У. Огаҳийнинг инсонпарварлик қарашлари // Фалсафа ва

ҳуқуқ. – Тошкент, 2005. -№2. –Б. 72-74.

3. Досчанова У. Сўзингдур ўзга сўзлардан зиёда, сенга фарзанд бизга

хонзода // Фалсафа ва ҳуқуқ. – Тошкент, 2006. -№4. –Б. 61-62.

4. Досчанова У. Эл осойиши-мулк оройиши // Жамият ва бошқарув. –

Тошкент, 2007. -№4. -Б. 38-39.

5. Досчанова У. Комил Хоразмийнинг инсонпарварлик ғоялари

//Фалсафа ва ҳуқуқ. – Тошкент, 2008. -№1. –Б. 45-46.


background image

24

6. Досчанова У. Мунис Хоразмий қарашларида адолатсизлик ва жабр-

зулм танқиди // Мустақиллик мафкураси ва ижтимоий фанларнинг долзарб
муаммолари: Республика илмий-назарий анжуман материаллари. - Урганч,
2008. –Б. 103-104.

7. Досчанова У. Мунис Хоразмий гуманистик ғояларининг

шаклланишида Алишер Навоийнинг ўрни // И.М.Мўминов – Хоразм тарихи
ва фалсафий тафаккурининг йирик тадқиқотчиси: Республика илмий-назарий
анжуман материаллари. - Урганч-Хива, 2008. –Б. 63-64.

8. Досчанова У. Огаҳийнинг қарашларида инсонпарварлик ғояларининг

акс этиши // Илм сарчашмалари, - Урганч, 2009. №6, -Б.41-43.


background image

25

Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Досчанова Умида

Эшчановнанинг 09.00.03 – Фалсафа тарихи ихтисослиги бўйича “XIX аср
Хоразм мутафаккирлари дунёқарашида гуманистик ғоялар (М.Хоразмий,
М.Огаҳий, К. Хоразмий)” мавзусидаги диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И


Таянч (энг муҳим) сўзлар:

Шермуҳаммад Мунис Хоразмий, Муҳаммад

Ризо Огаҳий, Комил Хоразмий, гуманизм, инсонпарварлик, ватанпарварлик,
озодлик, маърифатпарварлик, ахлоқий-маънавий ва маданий мерос.

Тадқиқот объектлари:

XIX асрда Хоразмда ижтимоий-сиёсий ва

маданий ҳаёт ва унда Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Огаҳий ва Комил
Хоразмийларнинг тутган ўрни.

Ишнинг мақсади:

Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Огаҳий ва Комил

Хоразмийларнинг қарашларидаги ахлоқий ва гуманистик ғоялар мазмун-
моҳиятини фалсафий жиҳатдан тадқиқ қилиш.

Тадқиқот методлари:

объективлик, тизимлилик, қиёсий таҳлил, миллий

ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштириш, системалаштириш,
тарихийлик усуллари.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

Мунис Хоразмий,

Муҳаммад Ризо Огаҳий, Комил Хоразмий яшаган давр тарихий шарт-
шароитларини объектив асосда ўрганишга доир таҳлили ва шу асосда
муаллифнинг ушбу воқеликка бўлган муносабати асослаб берилган;
мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий мерослари ўрганишнинг ҳозирги давр
учун қанчалик долзарб эканлиги тизимий равишда ёритилган; уларга хос
гуманистик қарашларнинг ижтимоий-ахлоқий асослари ва муҳим
хусусиятлар, адолатсизлик ва жабр-зулм танқидига оид инсонпарвар
ёндошувлар, ахлоқий-маънавий тушунчалар ва инсонпарварлик моҳиятининг
илмий-назарий таҳлили берилган; ҳозирги даврда мутафаккирлар ахлоқий-
маънавий меросининг тарбиявий аҳамиятига оид фикр-мулоҳазалар, таклиф-
тавсиялар ишлаб чиқилган.

Амалий аҳамияти:

тадқиқот мавзусининг натижаларини ўрта махсус ва

олий таълим муассасаларида тегишли ўқув курсларини ишлаб чиқиш ҳамда
ўқитишда ҳамда мутафаккирлар ахлоқий-маънавий меросининг тарбиявий
аҳамиятига оид тадқиқотлар олиб боришни янада оширишда қўл келади.

Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқот

натижаларидан маъруза ва амалий машғулотларда, Урганч давлат
университетининг ижтимоий фанлар кафедрасида олиб борилаётган илмий
тадқиқот

ишларида,

шунингдек

илмий-назарий

анжуманларда

фойдаланилмоқда.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

тадқиқот натижаларидан илмий

изланишлар олиб боришда, шунингдек, маънавият ва таълим-тарбияни янада
такомиллаштириш жараёнида, миллий маданий меросни янгидан ўрганиш
масалаларига оид мавзуларда маърузалар ўқишда, суҳбатлар ва савол-жавоб
кечалари ўтказишда фойдаланиш мумкин.


background image

26

Р Е З Ю М Е

диссертации Досчановой Умиды Эшчановны на тему: «Гуманистические
идеи мыслителей Хорезма XIX века ( М.Хорезми, М.Агахи, К.Хорезми)» на
соискание учёной степени кандидата философских наук по специальности
09.00.03 – История философии.

Ключевые слова:

Шермуҳаммед Мунис Хорезми, Мухаммад Ризо

Агахи, Камил Хорезми, гуманизм, человечество, патриотизм, свобода,
просвещение, этико-духовное и культурное наследие.

Объект исследования:

социально-политическая и культурная жизнь

Хорезма в XIX веке и роль в ней Муниса Хорезми, Мухаммад Ризо Агахи,
Камила Хорезми.

Цель работы:

исследовать с точки зрения философии этические и

гуманистические идеи взглядов Муниса Хорезми, Агахи, Камила Хорезми.

Методы исследования:

объективность, сравнительный анализ,

гармония национальных и общечеловеческих ценностей, систематизация,
исторические методы.

Полученные результаты и их новизна:

Сделан анализ на объективной

основе изучения исторических условий периода Мунис Хорезми, Мухаммад
Ризо Агахи, Камила Хорезми и обосновано отношение автора на эти
события: систематически раскрывается актуальность в нынешнем периоде
изучения жизни и научного наследия мыслителей, социально-этические
основы и особенности присущих взглядам, гуманистические подходы на
критику несправедливости и зла, даётся научно-теоретический анализ этико-
духовных понятий и сущности гуманизма; сделаны предложения по поводу
воспитательного значения этико-духовного наследия мыслителей

Практическая значимость:

выводы и результаты диссертации,

практические предложения могут использоваться при разработке а также при
преподавании образовательных курсов в средне-специальных и высших
учебных заведениях. В исследованиях воспитательного значения этико-
духовного наследия мыслителей.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

результаты

исследования нашли своё отражение в лекциях и в научно-практических
семинарах. Материалы могут быть использованы при преподавании курсов
этики, основы духовности, философии, человек и общества.

Область

применения:

результаты

диссертации

могут

быть

использованы в системе высшего образования, историко-научных
исследованиях, а также в процессе усовершенствования духовности и в
воспитании, в лекциях посвященных новому изучению национального
наследия, в проведении дискуссионных вечеров.





background image

27

R E S U M E

Thesis of Doschanova Umida Ishchanovna on the scientific degree competition of
the candidate of sciences on specialty 09.00.03-History of philosophy, subject:

“Humanistic ideas in views of Khorezm thinkers in the XIX th century
(Shermukhammad Munis Khorezmi, Mukhammad Riza Ogakhi,
Pakhlavan Niyaz Kamil)”.

Key words:

Shermukhammad Munis Khorezmi, Ogakhi, Komil Khorezmi,

humanism, mankind, patriotism, freedom, enlightenment, ethical-spiritual and
cultural legacy.

Subjects of the research:

social-political and cultural life in the XIX th century in

Khorezm and the roles of Muniz Khorezmi, Ogakhi and Komil Khorezmi in it.

Purpose of work:

to investigate ethical and humanistic ideas in the views of

Muniz Khorezmi, Ogakhi and Komil Khorezmi from the point of philosophy.

Methods of the research:

objectivity, comparative analysis, to combine national

and common to all mankind values, to systematize historical methods.

The results achieved and their novelty:

analysis of historical conditions of the

period which Muniz Khorezmi, Ogakhi and Komil Khorezmi lived and author‘s
opinion to this event is also given; it is systematically described the importance of
learning thinkers’ life and their scientific works for the present time; social-
educational basis of their humanistic ideas and important peculiarities, humanistic
approaches to the criticism of injustice and harm, the notion of educational-
enlightenment and scientific-theoretical analysis of humanism are also researched;
opinions, suggestions about the educational significance of thinkers’ inheritances
are also given in it.

Practical value:

results of the research can be used in creating and teaching

educational courses in secondary-special and higher educational establishments. It
has educational value using great thinkers’ ideas in making research.

Degree of embed and economic novelty:

results of investigation are being used

in lectures, lessons and researches which are being carried out in the department of
social subjects at the Urganch State University and as well as at scientific-
theoretical conferences.

Field of application:

the results of the investigation can be used in making

research, in the process of developing enlightenment and education, in lectures
devoted to learning national cultural inheritance and in discussions.

References

Досчанова У., Қобулов Ф. Комил Хоразмий инсон тарбиясида ижтимоий муҳитнинг ўрни // Таълим-тарбия жараснида ижтимоий муҳитнинг роли: Республика илмий-амалий семинар матсриаллари. - Қарши, 2004. - Б. 73-74.

Досчанова У. Огахийнинг инсонпарварлик карашлари // Фалсафа ва ҳуқуқ. - Тошкент, 2005. -№2. -Б. 72-74.

Досчанова У. Сўзингдур ўзга сўзлардан зиёда, сенга фарзанд бизга хонзода // Фалсафа ва хукук. - Тошкент, 2006. -№4. -Б. 61-62.

Досчанова У. Эл осойиши-мулк оройиши И Жамият ва бошкарув. -Тошкент, 2007. -№4. -Б. 38-39.

Досчанова У. Комил Хоразмийнинг инсонпарварлик ғоялари //Фалсафа ва хукук. - Тошкент, 2008. -№1. -Б. 45-46.

Досчанова У. Мунис Хоразмий қарашларида адолатсизлик ва жабр-зулм танкиди // Мустақиллик мафкураси ва ижтимоий фанларнинг долзарб муаммолари: Республика илмий-назарий анжуман матсриаллари. - Урганч, 2008.-Б.103-104.

Досчанова У. Мунис Хоразмий гуманистик ғояларининг шаклланишида Алишер Навоийнинг ўрни // И.М.Мўминов - Хоразм тарихи ва фалсафий тафаккурининг йирик тадкикотчиси: Республика илмий-назарий анжуман матсриаллари. - Урганч-Хива, 2008. -Б. 63-64.

Досчанова У. Огаҳийнинг қарашларида инсонпарварлик гояларининг акс этиши // Илм сарчашмалари, - Урганч, 2009. №6, -Б.41-43.