Changes in social economic and cultural life of Uzbekistan in the years of independence (in example southern regions)

Abstract

Subjects of inquiry: social-economic and cultural life of Uzbekistan in the years of independence (on the example of southern viloyats), local archival materials, scientific investigation and literature.
Aim of the inquiry: integrated study, generalization and analyze of data on social economic and cultural life of Uzbekistan in the years of independence on example of southern viloyats, introduction of new archival materials and data of local press, scientific literature.
Methods of inquiry: in dissertation used historical - genetic, historical -comparative, statistical, logical and dialectical methods.
The results achieved and their novelty: special attention will be given to the definition of positive changes in social economic and cultural life of Uzbekistan in the years of independence, on example of southern viloyats of the republic. On the basic of National idea of Independence arc analyzed and enlightened social economic and cultural changes in the lives of the people of Kashkadarya and Surkhandarya.
Practical value: materials and conclusions of the investigation also can be used in preparation of special courses, books and learning aids on history of Uzbekistan of modern period.
Degree of embed and economic effectivity: summarized conclusions of the investigation and raised problems of it arc introduced into publications in scientific journals, materials of conclusions and other issues.
Sphere of usage: materials and conclusions of the inquiry can be used on preparation of special courses, books and learning aids on modem history of Uzbekistan, reading of lectures and holding of practical classes for bachelor and master students, learning in specialty of history.

Source type: Abstracts
Years of coverage from 1992
inLibrary
Google Scholar
Branch of knowledge
CC BY f
1-26
16

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Tilaev Э. (1970). Changes in social economic and cultural life of Uzbekistan in the years of independence (in example southern regions). Catalog of Abstracts, 1(1), 1–26. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/42681
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Subjects of inquiry: social-economic and cultural life of Uzbekistan in the years of independence (on the example of southern viloyats), local archival materials, scientific investigation and literature.
Aim of the inquiry: integrated study, generalization and analyze of data on social economic and cultural life of Uzbekistan in the years of independence on example of southern viloyats, introduction of new archival materials and data of local press, scientific literature.
Methods of inquiry: in dissertation used historical - genetic, historical -comparative, statistical, logical and dialectical methods.
The results achieved and their novelty: special attention will be given to the definition of positive changes in social economic and cultural life of Uzbekistan in the years of independence, on example of southern viloyats of the republic. On the basic of National idea of Independence arc analyzed and enlightened social economic and cultural changes in the lives of the people of Kashkadarya and Surkhandarya.
Practical value: materials and conclusions of the investigation also can be used in preparation of special courses, books and learning aids on history of Uzbekistan of modern period.
Degree of embed and economic effectivity: summarized conclusions of the investigation and raised problems of it arc introduced into publications in scientific journals, materials of conclusions and other issues.
Sphere of usage: materials and conclusions of the inquiry can be used on preparation of special courses, books and learning aids on modem history of Uzbekistan, reading of lectures and holding of practical classes for bachelor and master students, learning in specialty of history.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ

УНИВЕРСИТЕТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 9 (575.1)

ТИЛАЕВ ЭРМАТ РАҲМАТОВИЧ



МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИЖТИМОИЙ-

ИҚТИСОДИЙ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

(ЖАНУБИЙ ВИЛОЯТЛАР МИСОЛИДА)



07.00.01 – Ўзбекистон тарихи






Тарих фанлари номзоди илмий

даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И






Тошкент – 2010


background image

2

Диссертация иши Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика

университетининг “Миллий ғоя ва маънавият асослари” кафедрасида

бажарилган



Илмий раҳбар

тарих фанлари доктори, профессор

Отажонов Aҳмад Рахматович





Расмий оппонентлар:

тарих фанлари доктори, профессор

Турсунов Сайфулла Нарзуллаевич


тарих фанлари доктори, профессор

Эргашева Юлдуз Алимовна


Етакчи ташкилот

Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Ҳимоя 2010 йил_______ойининг_______куни соат____да Мирзо

Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 07.00.01 –
“Ўзбекистон тарихи” ихтисослиги бўйича тарих фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган кенгаш
мажлисида бўлади. Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси,
ЎзМУ. E-mail: kengash@ nuu.uz.



Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университетининг илмий кутубхонасида танишиш мумкин (100174, Тошкент
шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ).


Автореферат 2010 йил____________ойининг________куни тарқатилди.


Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби т.ф.н., доц. А.А. Одилов


background image

3

I. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Мустақиллик Ўзбекистон тарихи ва

тараққиётида энг муҳим оламшумул ижтимоий, сиёсий воқеа саналади.
Истиқлол туфайли ўзбек халқининг узоқ йиллик орзу-умидлари рўёбга
чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мамлакат

ҳаётининг барча соҳаларида қўлга киритилаётган натижаларнинг бир омили
“Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин биз ҳеч кимдан нусха
олмасдан, жаҳонда ўзини оқлаган тажрибани инкор этмасдан туриб, “ўзбек
модели” деб ном олган ва машҳур беш принципга асосланган ўзимизга хос,
ўзимизга мос тадрижий тараққиёт йўлини ҳаётимизда жорий этиб
келаётганимиз ва айни шу модель бугунги жаҳон молиявий-иқтисодий
инқирози шароитида ҳам ўзининг тўғрилигини ва ҳаётбахш кучини исботлаб
бераётганида”

1

эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган. Ушбу тадрижий

тараққиёт йўлини республика ҳаётига жорий этиш борасида мустақиллик
йилларида мамлакатнинг жанубий вилоятларида тўпланган тажрибалар,
ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётда юз берган ўзгаришлар ҳам диққатга
сазовордир. Мазкур янгиланишлар республиканинг жанубий вилоятларида,
айниқса, қишлоқ жойларда иқтисодий, ижтимоий ислоҳотларни, маданий
ўзгаришларни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга, чунки улар халқ
хўжалигининг барча тармоқларига таъсир этади. Қишлоқ хўжалиги
самарадорлиги таъминланмаса, республика иқтисодиётида ҳам ўзгаришлар
бўлмайди. Шу ўринда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган
янги қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинганлигини ҳам алоҳида
қайд этиш жоиз. Бу борада 1991 йил 21 декабрда эълон қилинган “Деҳқон
(фермер) хўжаликларини янада мустаҳкамлаш ва тадбиркорлик фаолиятини
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги, 1996 йил 3 апрелдаги
“Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонлари, 2010 йил 27 январда
қабул қилинган “Баркамол авлод йили” давлат дастури

2

доирасида қишлоқ

хўжалиги ишлаб чиқаришини замон талаблари асосида қайта ташкил қилиш
катта аҳамият касб этган.

Шу нуқтаи назардан айтиш мумкинки, Ўзбекистоннинг жанубий,

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг иқтисодий ҳамда ижтимоий
ривожланиши,

аҳоли

фаровонлиги

асосан

қишлоқ

хўжалигининг

самарадорлигига боғлиқ, чунки уларнинг иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги
асосий ўрин тутади.

Шу муносабат билан эслатиб ўтиш жоизки, Сурхондарё ва Қашқадарё

вилоятлари саноати ҳам ўтмишда бир томонлама ривожланган, аҳолини

1

Каримов И.А. Тарихи бой, бугуни гўзал, келажаги буюк шаҳар. Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига

бағишланган тантанали мажлисда сўзлаган нутқи // Халқ сўзи. 2009 йил, 2 сентябрь.

2

“Баркамол авлод йили” давлат дастури. – Тошкент: Ўзбекистон, 2010. – 80 б.


background image

4

ўзига тортадиган шаҳарлар, қурилиш, транспорт корхоналари оз бўлганлиги
сабабли аҳолининг 70 фоиздан кўпроғи қишлоқ жойларида яшади. Бундан
ташқари, мазкур ҳудудларда аҳолининг табиий ўсиш суръатлари деярли
уч фоизни ташкил этади. Бу эса қишлоқ жойларида меҳнатга лаёқатлиларни
ишчи ўринлари ўсиб келаётган авлодларни таълим, спорт, маданий
муассасалар билан таъминлаш масалаларини доимий равишда ҳал қилишни
талаб этади. Бу борада Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг
ташаббуси

туфайли

Қашқадарё,

Сурхондарё

вилоятларида

ва

Қорақалпоғистонда бир қатор темир йўл тармоқлари қурилгани ўта муҳим
иқтисодий ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга эканлигини алоҳида қайд этиш
лозим. Бу хусусиятлар ва омиллар ҳам тадқиқот мавзуси нақадар
долзарблигини кўрсатмоқда.

Тарихдан маълумки, фақат хом ашёни ишлаб чиқарган ва сотган

мамлакатнинг иқтисодиёти самарали бўлмаган. Мустабид тузум даврида
мамлакатнинг жанубий вилоятлари ҳам ана шундай хом ашё минтақаси
бўлиб келган. Тараққиётнинг талаби – мўл кўл хом ашёни ва минтақада
мавжуд меҳнат ресурсларини Ўзбекистонда тайёр маҳсулот ишлаб
чиқаришга жалб этишдир.

Ўтган 19 йил шуни кўрсатдики, амалга оширилган тадбирлар туфайли

минтақада аграр ислоҳотлар жараёнида бозор иқтисодиёти талабларига мос
янги хўжалик тизими ва ишлаб чиқариш муносабатлари шаклланди. Аввалги
совхозларнинг ҳаммаси кооператив, уюшма, ширкатлар ва мулкнинг бошқа
нодавлат шаклларига айлантирилди. Катта тажриба орттирилди, турли
услублар синовлардан ўтказилди ва буларни таҳлил қилиш, тегишли
тавсиялар ишлаб чиқиш давр талаби бўлиб қолди. Бу борада мулкни давлат
тасарруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштиришга, кичик ва ўрта бизнесни,
хусусий тадбиркорликни қамраб олган кўп тармоқли иқтисодиёт
инфраструктурасини шакллантиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Президент Ислом Каримов бозор иқтисодиётига ўтиш жараёни ҳақида

бир қанча маъруза ва асарларида таъкидлаб ўтган муҳим вазифа “Демократик
ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш, кучли
фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидан жадал самарали илгарилаб
боришдан иборатдир”

1

– деган эди.

Тадқиқотда жанубий вилоятлар мисолида мавзу доирасида Ўзбекистон

кейинги сал кам ўн тўққиз йил давомида юз берган ўзгаришлар таҳлил
этилди. Иқтисодиёт, маориф, маданият ва бошқа ижтимоий соҳалардаги
ютуқлар, ўзгаришлар, ривожланиш тарихий нуқтаи назардан ўрганилди.
Мустақиллик даври ўзгаришларини таҳлил этиш, ютуқ ва муаммоларини
аниқлаш, фойдали таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш тарих фани учун ўта
долзарб

ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг

ривожланиш

йўли,

бозор

муносабатлари, демократик тамойилларга асосланган жамиятга ўтиш

1

Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада

юксалтиришдир. – Тошкент: Ўзбекистон, 2010. – Б. 22.


background image

5

жараёнини жанубий вилоятлар мисолида тадқиқ этиш ҳозирги даврда
нафақат илмий, балки амалий аҳамиятга ҳам эгадир.

Тадқиқотнинг даврий чегараси.

Мазкур тадқиқот 1991 йилдан 2007

йилгача бўлган даврни қамраб олади. Бу 17 йил мамлакат ва халқ ҳаётида том
маънода туб бурилиш ясаган муҳим тарихий босқичдир. Шу қисқа даврда
босиб ўтилган тараққиёт йўлини таҳлил этиб, тегишли хулосалар қилиш
ишнинг асосий мақсади ва даврини белгилади. Ўзбекистон Президенти
Ислом Каримов Ўзбекистон мустақиллигининг 16 йиллик байрами
тантанасида сўзлаган нутқида мамлакатнинг тараққиёт йўлини таҳлил этиб,
уни икки босқичга бўлиб кўрсатган эди. Биринчи босқич 1991-2000 йилларни
ўз ичига олиб, ўтиш даври ва миллий давлатчилик асосларини
шакллантириш билан боғлиқ ислоҳотлар ва ўзгаришлар, жамият
тараққиётининг ҳуқуқий базасини яратди. Иккинчи босқич эса 2001 йилдан –
2007 йилгача бўлган муддатни қамраб олган. Иккинчи босқич фаол
демократик янгиланиш ва мамлакатни модернизациялаштириш даври бўлиб,
бу барқарор ривожланиш, сиёсий ҳаётни қонунчилик, суд-ҳуқуқ тизими ва
ижтимоий гуманитар соҳаларни изчил ислоҳ қилишда муҳим роль ўйнаган
даврдир

1

.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Танланган мавзу доирасида

чоп этилган ишлар ва ёзилган диссертациялар унчалик кўп эмас. Бироқ
уларни иккита гуруҳга ажратиб таҳлил қилиш мумкин.

Биринчи гуруҳ

га

совет даврида юритилган сиёсатнинг айрим соҳаларига оид адабиётлар,
мақолалар ва бир нечта илмий ишларни киритиш мумкин

2

.

Иккинчи гуруҳ

га

мустақиллик йилларида амалга оширилган илмий ишлар ҳамда жанубий
вилоятларда амалга оширилган ўзгаришларни ўзида акс эттирган
диссертациялар ва тадқиқотларни ажратиш мумкин.

Совет ҳукмронлиги даврининг сўнгги йилларидаги илмий ишларнинг

мазмуни ва моҳиятига кўра, айтиш зарурки, аксарият адабиётлар,
диссертацияларда ҳукмрон партиянинг роли бўрттириб кўрсатилган ва
ҳукмрон мафкура, тоталитар тузумнинг қоидалари кўрсатмаларига риоя
қилинган.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларидаги

ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётни чуқур, ҳар томонлама тадқиқ

1

Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. – Тошкент: Ўзбекистон, 2007. – Б. 4-5.

2

Жумладан қаранг: Файзиев И. Некоторые проблемы развития народо-населения новых городов Узбекской

ССР. Автореферат дисс… канд. экон. наук. – Ташкент, 1961; Янгибоев М. Қашқадарё область аҳолиси ва
меҳнат ресурслари. Геогр. фан.ном. дисс... – Тошкент, 1973; Тошпулатов Х. Сотрудничество народов СССР
в орошении и освоеии новых земель на юге Узбекистана. (1971-1980 гг.). Автореферат дисс… канд. ист.
наук. – Ташкент, 1987; Максакова Л. П. Демографические проблемы занятости в Узбекской ССР. –
Ташкент, 1989; Тухтаев Э.С. Социально-экономические проблемы повышения уровня жизни сельского
населения Уз ССР. – Ташкент: Фан. 1990 ва б.


background image

6

этишга ютуқлар ва мавжуд муаммоларни бу борада аниқлашга ёрдам берган
адабиётлар яратилди

1

.

Ишга жалб қилинган иккинчи гуруҳ адабиётларнинг баъзилари асосан

қадимий Насаф ва Кеш, Термиз шаҳарларининг тарихига бағишланган

2

.

Амир Темур таваллудининг 670 йиллиги муносабати билан нашр этилган
“Шаҳрисабз қасидаси”

3

, бадиий-публицистик асар бўлган қадимги Турон

аёллари, Қашқадарёнинг ибратли оилалари, фидойи қизлари ҳаётининг
ибратли лавҳаларини ўзида акс эттирган “Насаф табассуми” китоби

4

Қашқадарё вилоятининг 50 йиллик тўйига бағишланган “Насаф нафаси”

5

,

“Насаф ва Кеш алломалари (IX-XX асрлар)”

6

китоблари шулар

жумласидандир.

Мустақиллик даврида республикада, хусусан, жанубий вилоятларда

табиий газ ва нефть қазиб чиқариш кенгайиб борди. Муборак газни қайта
ишлаш заводи ишчи – хизматчиларининг фаолиятига бағишланган
“Оловқалб одамлар” китобида

7

“Ўзбекнефтгаз” Милли холдинг компанияси

тизимида етакчи ўрин тутадиган “Муборакнефтгаз” унитар корхонаси ҳамда
Муборак газни қайта ишлаш заводининг эл назарига тушган намоёндалари
ҳақида турли лавҳалар ва очерклар ўзбек-рус тилларида баён этилган

8

.

“Қашқадарё вилояти истиқлол йилларида” рисоласида

9

мамлакат

Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил
тараққиёт йўли” рисоласида баён этилган муҳим фикр ва хулосалардан келиб
чиққан ҳолда Қашқадарё заминида мустақиллик даврида турли соҳа ва
тармоқларда эришилган ютуқлар қисқача таҳлил этилган, истиқлолнинг воҳа
аҳли ҳаётидаги аҳамияти, вилоят ривожидаги самараси аниқ рақам ва
далиллар асосида ёритиб берилган. Тадқиқотда ана шу китобдан фойдаланиб,
ўрганилаётган мавзу даврлаштирилди, аниқ рақамлар, архив ҳужжатлари
билан тўлдирилди.

1

Қаранг: Азамат Қизи Мунира. Ғузор – Буюк Ипак йўлида. – Қарши: Насаф, 2005. – 24 б.; Азимов М.

Термиз тарихи. – Тошкент, 2001. – 192 б.; Бердиев Ю. Ёниб яшаётган одамлар. – Тошкент: Шарқ, 2000. –
288 б.

2

Шаҳрисабз – 2700. Минг йиллар мероси. Альбом (рус-ўзбек тилларида). – Тошкент: Шарқ, 2002. – 226 б.;

“Термиз – буюк йўллар чорраҳасида кўҳна ва янги шаҳар” (Альбом). – Тошкент: Шарқ, 2001. – 110 б.;
Қарши – 2700. – Тошкент: Маънавият, 2006. – 160 б.

3

Шаҳрисабз қасидаси. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2006. – 138 б.

4

Ашурова Ш. Насаф табассуми. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2006. – 310 б.

5

Йўлдошев Б. Насаф нафаси. – Қарши: Насаф, 1992. – 228 б.

6

Муҳаммад Н. Насаф ва Кеш алломалари (IX-XX асрлар). – Тошкент, 2006. – 124 б.

7

Омонов О. Оловқалб одамлар. Лавҳа ва очерклар. – Тошкент: Шарқ, 2003. – 430 б.

8

Қаранг: Исмоилов А. Қашқадарё энергетика тизими халқаси. – Тошкент: Туркистон-полиграф, 2006. – 148

б; Очилов А. Шаҳрим юлдузлари. – Қарши: Насаф, 2006. – 16 б; Одилов Б. Истиқлолим – ифтихорим. –
Қарши: Насаф, 2007. – 24 б.; Ортиқова Ф. Шўртаним – сарбаланд қўрғоним. – Қарши: Насаф, 2007. – 42 б.

9

Қашқадарё вилояти истиқлол йилларида (Президент Ислом Каримовнинг “Ўзбекистоннинг 16 йиллик

мустақил тараққиёт йўли” рисоласидан келиб чиққан ҳолда, вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ривожига бир
назар) / Муаллифлар гуруҳи раҳбари А. Эркаев. – Тошкент: Маънавият, 2007. – 48 б.


background image

7

“Аждодларимиз қадри”

1

китобида ўзликни англаш муаммоси ҳақида

фикр юритилади. Лекин, китобда масалага биргина Потрон қишлоғи
мисолида ёндашилган.

Шунингдек, тадқиқот давомида атоқли олимлар, ёзувчилар томонидан

яратилган асарлардан ҳам фойдаланилди

2

. Жумладан, С. Турсунов, Э.

Қобилов, Б. Муртазоев, Т. Пардаевларнинг “Сурхондарё тарихи” асарида
мустақиллик даври тарихи ҳам кенг ёритилган

3

.

Булардан ташқари “Мустақил Ўзбекистон тарихи”

4

китобидаги

маълумотлардан фойдаланган ҳолда илмий изланиш олиб борилди.

Мустақиллик йилларида ҳам мавзуга яқин бир қатор диссертациялар

ҳимоя этилган. Улар учунчи гуруҳ туркумини ташкил этади. Мазкур
гуруҳдаги Ж.Ш. Эргашеванинг тадқиқотида кўпроқ 1920-1970 йилларда
Қашқадарё вилоятида саноатнинг барпо этилиши ёритилган

5

. Шунингдек, бу

ишда мустақилликнинг илк йилларида эришилган ютуқлар ва илгариги
камчиликлар қайд этилган. Ш .Қаршиев Қашқадарё вилоятидаги
чорвачиликка ихтисослашган фермерлик хўжаликларида иқтисодий
муносабатларнинг такомиллаштирилишини тадқиқ этган

6

. Бироқ, бу

масалани ўрганиш борасида ижтимоий муаммоларга етарли эътибор
берилмаган. Ш. Файзиеванинг номзодлик ишида

7

собиқ иттифоқ даври билан

мустақиллик йилларида чорвачиликнинг ривожланиши қиёсий таҳлил
этилган. К.З. Ҳомитов

8

, Г.Э. Мўминова

9

, Г.Ж. Жумаеваларнинг

10

номзодлик

ишларида муаммога оид фикр ва мулоҳазалар баён қилинган.

Н. Ўроқованинг

11

тадқиқотида мамлакат иқтисодий тараққиётида муҳим

аҳамиятга эга бўлган саноат корхоналарини жанубий вилоятларда барпо
этишда эришилган натижалар, Сурхон воҳасида кичик ва ўрта бизнес
корхоналарининг ташкил этилиши, мулкдорлар синфининг вужудга келиши,

1

Равшанов П., Ўроқов Р. Аждодларимиз қадри. – Тошкент: Шарқ, 1999. – 384 б.

2

Ашуров Ф. Инсон, сиёсат, бошқарув. – Тошкент, 1995. – 204 б.; Қодиров Б., Рулинов Ж. Мустақиллик ва

ижтимоий тараққиёт. – Тошкент, 1998. – 235 б.

3

Турсунов С., Қобилов Э., Муртазоев Б., Пардаев Т. Сурхондарё тарихи. – Тошкент: Шарқ, 2004. – Б. 480-

574.

4

Ўзбекистоннинг янги тарихи. Учинчи китоб. Мустақил Ўзбекистон тарихи. – Тошкент: Шарқ, 2000.

– 506 б.

5

Эргашева Ж.Ш. Қашқадарё саноатининг барпо этилиши ва ривожланиши тарихи: янгича таҳлил ва

хулосалар (1920-1970 йиллар). Тарих фан. ном. дисс. – Тошкент: ТошДУ, 1998. – 147 б.

6

Қаршиев Ш. Фермер хўжаликларида иқтисодий муносабатларнинг такомиллаштирилиши (Қашқадарё

мисолида). Иқт. фан. ном. дисс. – Тошкент: Бозор ислоҳотлари илмий тадқиқот институти, 1998. – 142 б.

7

Файзиева Ш.Ш. Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг ривожланиши ва уларнинг

самарадорлигини ошириш (Қашқадарё вилояти мисолида). Иқт. фан. ном. дисс. – Тошкент: Бозор
ислоҳотлари илмий тадқиқот институти, 2001. – 157 б.

8

Хомитов К.З. Малакали аграр меҳнат бозорининг шаклланиши (Қашқадарё вилояти мисолида). Иқт. фан.

ном. дисс. – Тошкент: Бозор ислоҳотлари илмий тадқиқот институти, 1999. – 160 б.

9

Мўминова Г.Э. Ўзбекистонда тиббиёт ва соғлиқни сақлаш муаммо ва оқибатлари (1946–1990 йй). Жанубий

вилоятлар мисолида. Тарих фан. ном. дисс. – Тошкент: ТошДУ, 1999. – 156 б.

10

Жумаева Г.Ж. Янги ерларни ўзлаштириш, улардан фойдаланиш иқтисодий самарадорлиги (Қашқадарё

вилояти мисолида). Иқт. фан. ном. дисс. – Тошкент: Бозор ислоҳотлари илмий тадқиқот институти, 2000. –
138 б.

11

Ўроқова Н.С. Ўзбекистонда мустақиллик даврида саноат соҳасидаги ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёни

(жанубий вилоятлар мисолида). Тарих.фан.ном. дисс. – Тошкент: ЎзМУ, 2004. – 187 б.


background image

8

саноат иншоотларини қуришда чет эл сармояларининг ўрни каби масалалар
таҳлил этилган.

З.Ш. Даминованинг

1

номзодлик диссертациясида ХХ асрнинг

90

йилларида

Термиз

шаҳрининг

ижтимоий-иқтисодий,

маданий

ривожланиши таҳлил этилиб, шаҳарда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий-
маънавий соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар ёритилган.

Айниқса, бу борада П.Ш. Хушбоқов

2

, Б.С. Раҳимов

3

, М.С.

Соҳибоваларнинг

4

тадқиқотлари илмий-тарихий аҳамиятга эга.

Б.С. Раҳимовнинг номзодлик иши тадқиқот мавзуига анча яқин бўлиб,

баъзи муаммолар Сурхондарё вилояти мисолида ўрганилган. Тадқиқотда
мустақиллик йилларида Сурхондарё вилояти ижтимоий-иқтисодий ва
маданий ҳаётини умумий тавсифини берилгани уни Қашқадарё вилоятида
содир бўлган ўзгаришлар билан солиштиришга имкон яратади. Шунинг учун
мазкур иш мавзу доирасидаги муаммоларни қиёсий ўрганиш учун жуда
муҳим.

Мавжуд адабиётлар ва тадқиқотларнинг таҳлили шундан далолат

берадики, мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон жанубий
вилоятларининг иқтисодий, ижтимоий, маданий ҳаётида содир бўлаётган
янгиланишлар ҳамда мулкчиликнинг шаклланишини кенг ёритиб берувчи
махсус илмий-тарихий тадқиқот яратилмаган.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация иши Низомий номидаги Тошкент давлат

педагогика университети илмий-тадқиқот ишлари режасидан ўрин олган.

Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари.

Тадқиқотнинг асосий мақсади

1991–2007 йилларда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг ижтимоий-
иқтисодий ҳамда маданий ҳаётидаги ўзгаришларини таҳлил этиш ва бу
соҳада тўпланган тажриба, умумлаштириш ва мавжуд муаммоларни
ўзганишдан иборат.

Ушбу мақсаддан келиб чиққан ҳолда тадқиқотнинг қуйидаги вазифалари

белгилаб олинди:

– мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўли

билан боғлиқ ҳолда жанубий минтақаларда олиб борилаётган ижтимоий-
иқтисодий ислоҳотларни, Президент фармонлари, ҳукумат қарорларининг
ижро этилишини, барқарор бозор муносабатларининг ўзига хос
хусусиятларини ёритиш;

1

Даминова З.Ш. XIX аср Термиз шаҳри тарихи. Тарих.фан.ном. дисс. – Тошкент: ЎзМУ, 2004. – 160 б.

2

Хушбоқов П.Ш. Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши: муаммо ва зиддиятлар

(Самарқанд вилояти мисолида). Тарих фан. ном. дисс. – Тошкент: ЎзМУ, 2007. – 214 б.

3

Раҳимов Б.С. Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларидаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти

(Сурхондарё вилояти мисолида 1991–2005 йиллар). Тарих фан. ном. дисс. – Тошкент: ЎзМУ, 2008. – 189 б.

4

Соҳибова М.С. Ўзбекистонда маданий ҳаёт: тажриба ва муаммолар (жанубий вилоятлар мисолида. 1946–

1985 йиллар). Тарих фан. ном. дисс. – Тошкент: ЎзМУ, 2008. – 141 б.


background image

9

– жанубий вилоятлар ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида юз

бераётган янгиланишни, қишлоқ хўжалиги тараққиётининг ўзига хослигини,
фермер хўжаликларининг шаклланиш жараёнини таҳлил этиш;

– минтақадаги тадбиркорликни ривожлантириш сиёсати, саноат

соҳасидаги тадбирлар самарасини, шунингдек, амалга оширилган ишларда
йўл қўйилган камчиликларни қиёсий жиҳатдан тадқиқ этиш;

– Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида мулкдорлар синфининг

шаклланиши, турли мулкчилик шаклларининг ривожланишини ўрганиш ва
улар фаолиятига холисона баҳо бериш;

– мазкур вилоятларда соғлиқни сақлаш ва халқ таълими тизимларидаги

ислоҳотларни таҳлил қилиш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, аҳоли
бендлиги муаммоларини, уларни келтириб чиқарувчи сабабларини ўрганиш;

– аҳолининг маиший турмушини яхшилаш, сифатли тиббий хизмат

кўрсатиш борасидаги ютуқ ва камчиликларни кўрсатиш;

– халқ таълими, кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарасини

аниқлаш;

– жанубий вилоятларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги ўзига

хос хусусиятларни таҳлил қилиш асосида илмий-амалий аҳамиятга эга
бўлган хулоса ва тавсияларни ишлаб чиқиш.

Тадқиқотнинг

манбавий

асослари.

Тадқиқотда

Ўзбекистон

Республикаси Марказий давлат архиви (МДА), Қарши, Термиз шаҳар
ҳокимликларининг жорий архивлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат
мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитасининг
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги бошқармаларининг жорий
архивлари материаллари таҳлил этилди ва илмий муомалага киритилди.

ЎзР МДАнинг 7-фонд, 8-фонд, 15-фондлари, Ўзбекистон Республикаси

Президенти девони архивининг Қашқадарё вилояти архив филиали 829-
фонди, 22, 26, 32, 35, 37, 85, 92-йиғма жилдлари, Сурхондарё вилояти
филиали жорий архиви 45, 409, 454 фондлари, Термиз давлат университети
жорий архиви, вилоятлар касб-ҳунар коллежлари бошқармаларининг жорий
архивлари материаллари илмий тадқиқот учун муҳим ҳужжатлар ва манбалар
бўлиб хизмат қилди. Вазирликлар, қўмиталарнинг юқори ташкилотлар билан
ёзишмалари, маълумотнома ва ҳисоботлари тадқиқотнинг илмий қиммати
ошишига ҳисса қўшди. Шунингдек, статистик тўплам ва маълумотлар ҳамда
республика, вилоят ва шаҳар матбуот саҳифаларида эълон қилинган
мақолалардан, оммавий ахборот воситалари материалларидан кенг
фойдаланилди. Бундан ташқари, тадқиқот жараёнида муаллифнинг
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари бўйлаб сафарлари давомида жамлаган
маълумотлари, материаллари, бир неча юз соатлик аудио-видео ёзувлари,
дала ёзувлари, юзлаб фотосуратлар мавзуни ёритишга хизмат қилди.

Тадқиқот объекти ва предмети.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон

жанубий вилоятларининг ижтимоий – иқтисодий ва маданий ҳаётида юз
берган ўзгаришлар мазкур ишнинг объекти сифатида танлаб олинди.


background image

10

Истиқлол йилларида жанубий вилоятларда амалга оширилган туб

ўзгаришлар, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаёт, халқ таълими, соғлиқни
сақлаш, тадбиркорлик, қишлоқ ҳаётидаги ўзгаришларни ўзрганиш ва таҳлил
қилиш тадқиқот предмети қилиб олинди.

Диссертациянинг назарий ва услубий асослари.

Республиканинг

барча жабҳаларида содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга диалектик
муносабат, холисоналик, ҳаққонийлик, тарихийлик, илмийлик, тараққиёт
тамойиллари, анализ ва синтез, қиёслаш диссертациянинг назарий – услубий
асосларидир. Шунингдек, кўп йиллар давомида эълон қилинган илмий
адабиётлар билан танишиб чиқиш, уларда муаммоларнинг қўйилиши, уларни
ҳал қилишга қаратилган ёндашувларни аниқлаш ҳам муҳим услубий манба
бўлиб хизмат қилди. Илмий ишнинг методологик асосларини миллий
истиқлол ғояси, умуминсоний ва миллий қадриятлар, уларнинг инсоният
тараққиётидаги ўрнини ўрганиш ташкил қилади.

Президент Ислом Каримовнинг асарлари, маърузалари ушбу илмий

ишни тайёрлашда назарий ва методологик асос вазифасини ўтади.
Шунингдек,

Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси,

Ўзбекистон

Республикасининг ер, тадбиркорлик, мулкчиликни давлат тасарруфидан
чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунлари Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2004–2006 йилларда фермер
хўжаликларини ривожлантириш концепцияси”, “2006–2008 йилларда давлат
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш
тўғрисида”ги қарорлари, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, тарихчи
олимларнинг илмий асарлари ва иқтисодчи олимларнинг тадқиқотлари,
мақолалари ҳам муҳим омил бўлди.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

- биринчидан, мустақиллик йилларида Ўзбекистон жанубий вилоятлари

ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўзгаришлар ижобий аҳамият касб этганини
кўрсатилди;

- иккинчидан, мазкур вилоятлар қишлоқ хўжалигида амалга оширилган

ислоҳотлар натижасида мулкчиликнинг янги турлари жорий этилгани ва
мулкчиликнинг асосий шакли сифатида фермер хўжаликлари ташкил
қилингани аниқланди;

- учинчидан, саноат соҳасида олиб борилган ислоҳотлар туфайли

жанубий вилоятларда ижобий ўзгаришлар содир бўлди. Минтақаларнинг
республика макроиқтисодиётидаги ўрни, моҳияти ўзгарди. Бу ўзгаришлар
асосан нефть, газ, капитал қурилиш, автомобиль ва темир йўл соҳасида яққол
намоён бўлгани исботланди;

- тўртинчидан, жанубий вилоятлар ижтимоий ҳаётида, соғлиқни сақлаш,

таълим тизимида “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” доирасидаги
ислоҳотлар ижобий натижаларни берганлиги кўрсатилди;


background image

11

- бешинчидан, мустақиллик йилларида жанубий вилоятларда нисбатан

қисқа фурсатда миллий қадриятларни тиклаш ва маънавий-маърифий
ривожланиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилгани маълум бўлди;

- олтинчидан, Қарши, Термиз шаҳарлари юбилейларининг ўтказилиши

жанубий вилоятлар маънавий-маданий тараққиётида катта аҳамият касб
этгани кўрсатилди;

- еттинчидан, маданий ривожланиш жараёнида маданий-маърифий

муассасалар ва зиёлиларининг ўрни юксалгани ўз исботини топган.

Ишнинг илмий янгилиги.

Мавзу тарих фанида ҳар томонлама ва

илмий жиҳатдан таҳлил этилмаган, бу борадаги муаммолар ўрганилмаган.
Диссертацияда жанубий вилоятларнинг мустақиллик арафасидаги ижтимоий-
иқтисодий ва маданий аҳволи, мустабид совет тузумидан қолган оғир вазият
таҳлил этилди. Тадқиқот мустақиллик шароитида Ўзбекистон жанубий
вилоятларининг

ижтимоий-иқтисодий

ва

маданий

ривожланишини

ўрганишга, бозор иқтисодиётига ўтиш даврида орттирилган тажриба, йўл
қўйилган камчиликларни илмий умумлаштиришга бағишланган дастлабки
интилишдир. Илмий ишнинг янгилиги яна шу жиҳат билан белгиланадики,
истиқлол шарофати билан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари биринчи
бор мамлакатнинг обод, равнақ топаётган ҳудудлари, миллий маданият
маркази, миллатнинг кўрки сифатида талқин қилинди.

Диссертация натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Тадқиқот

давомида ўрганилган масалалар ва умумлаштирилган илмий хулосалар
вилоятларнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий тараққиёти тажрибасига
бағишланган илмий асарлар яратиш билан бирга келгусида уларни янада
ривожлантириш юзасидан ижобий тадбирлар ишлаб чиқиш имконини
беради. Диссертацияда келтирилган материаллар ва маълумотлар, илмий
хулосалардан мустақилликнинг умумий тарихини талқин этишда ва
мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий соҳалардаги тараққиётини
ёритишда, дастур ва ўқув қўлланмалари яратишда кенг фойдаланиш мумкин.
Бундан ташқари, ушбу тадқиқот мазкур масала бўйича илмий адабиётларда
мавжуд бўлган бўшлиқни тўлдиришга, минтақаларнинг ўзига хослигини
ёритишга хизмат қилади.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Диссертация натижаларидан

“Ўзбекистон тарихи” фанининг мустақиллик даврини ўқитишда, махсус курс,
қўшимча машғулот дарсларида, назарий ва ўқув қўлланмалар тайёрлашда
ҳамда мустақиллик даври бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил
этишда фойдаланиш мумкин.

Ишнинг апробацияси.

Диссертация иши Низомий номидаги Тошкент

давлат педагогика университети тарих факультети “Миллий ғоя ва маънавият
асослари” ҳамда “Ўзбекистон тарихи” кафедраларининг қўшма илмий
семинарида муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия этилган.

Шунингдек, диссертация Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети ҳузурида фаолият кўрсатаётган К.067.02.12 рақамли


background image

12

Ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинар мажлисида муҳокама
этилиб, ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертация юзасидан жами 6

та иш эълон қилинган. Жумладан, диссертациянинг асосий мазмуни ва
хулосалари муаллиф томонидан эълон қилинган 3 та илмий мақола ва 3 та
тезисда ўз аксини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Тадқиқот кириш, уч боб,

хулоса, фойдаланилган манбалар ва адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан
иборат. Диссертациянинг умумий ҳажми 137 бетни ташкил этади.

II. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ


Тадқиқотнинг

кириш

қисмида танланган мавзунинг долзарблиги

асослаб берилган ва муаммонинг илмий жиҳатдан ўрганилиш даражаси
таҳлил этилган. Шунингдек, тадқиқотнинг хронологик доираси, мақсад ва
вазифалари, илмий янгилиги, манбавий базаси, назарий-методологик асоси
ҳамда амалий аҳамияти баён қилинган.

Ишнинг биринчи боби

“Республика жанубий вилоятларида

иқтисодий ривожланиш одимлари”

деб номланган. Бу бобда жанубий

Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳаётидаги ўзгаришлар таҳлил қилиниб,
ислоҳотларнинг дастлабки босқичида тинчлик, барқарорлик, фуқаролик ва
миллий тотувлик сақланганлиги сабабли бозор иқтисодиётига ўтиш
босқичма-босқич амалга оширилганлиги кўрсатилган.

Жанубий вилоятларда автомобиль ва темир йўлларнинг узайиши ҳамда

тармоқлашуви минтақалар иқтисодиёти ҳамда ижтимоий соҳасини
ривожланишига катта имкониятлар очди. Аҳолини иш билан таъминлаш, чет
давлатларга чиқиш мамлакатнинг транзит ролини оширди.

Маҳаллий

саноатда,

аҳолига

хизмат

кўрсатиш

соҳаларида

хусусийлаштиришнинг амалга оширилиши сифатли саноат маҳсулотлари
ишлаб чиқаришга, рақобат муҳитини яратишга, хизмат кўрсатиш
турларининг

кўпайишига

олиб

келди.

Мустақиллик

йилларида

республиканинг жанубий вилоятлари мамлакатнинг асосий ёқилғи-
энергетика базасига айланди. Умуман, 1991–2007 йилларда бу вилоятларнинг
саноат корхоналарида техника ва технология янгиликларини жорий этиш
кенг кўламда олиб борилди. Бу ишларнинг барчаси минтақа аҳолисининг
саноат маҳсулотларига бўлган талабини тўлароқ қондириш, маҳсулот
сифатини яхшилишга эришиш, оғир қўл меҳнати шароитида ишлаётган цех
ва устахоналарни янги замонавий техника билан жиҳозлаш мақсадида амалга
оширилди.

Ўзбекистонда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар қишлоқ

хўжалигида ижобий ўзгаришларга омил бўлмоқда. Бу йўналишда энг
биринчи жиддий ютуқ – мулкчилик турларининг ўзгаришидир. Республика
Президенти Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси


background image

13

Х сессиясида сўзлаган нутқида “... ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалигида 1374
та жамоа, 99 та ижара хўжалиги, 51 та акционерлик жамияти, 20.000 тадан
ортиқ фермер хўжалиги, 526 та шахсий чорвачилик фермаси ва 13 млн.
гектар яқин шахсий томорқа хўжалиги фаолият кўрсатмоқда”

1

– деб

таъкидлаган эди. Шу туфайли истиқлол йилларида қишлоқ хўжалигининг
асосий тармоқларида салмоқли ўзгаришлар намоён бўлди

2

.

Амалга оширилган аграр ислоҳотлар қишлоқ ҳаётини янгилади, деҳқон

ва фермерларнинг меҳнатга муносабати, дунёқараши ўзгарди. Улар ернинг
ҳақиқий эгасига, ўз меҳнати билан етиштирилган маҳсулотнинг хўжайинига
айланди. Бу масалалар ишда атрофлича таҳлил этилган.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида мамлакатда асосий эътибор

саноат корхоналарини хусусийлаштиришда миқдор кўрсаткичларига, яъни
қанча корхона мулк шаклини ўзгартирганига қаратилган бўлса, 1995 йилдан
бошлаб, хусусийлаштиришнинг сифат кўрсаткичларига талаб кучайди. Бунда
хусусийлаштирилган корхоналар қандай шакл касб этаётгани, қанчалик
самарали ишлаётганига алоҳида аҳамият берилди. Бу даврга келиб, саноат
маҳсулоти ҳажмининг 50 фоиздан кўпроғи нодавлат секторининг ҳиссасига
тўғри келди

3

. Рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш кўпайди.

Буларнинг барчаси иқтисодиётга сармоя киритиш шароитининг ошганлиги
ва сармоя ҳажмининг кўпайганлиги ҳисобига юзага келд.

Республика аҳолисининг жон бошига бир йилда ўртача ҳисобда

2600 сўмлик истеъмол моллари ишлаб чиқарилган. Айрим вилоятларда,
хусусан, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида бу кўрсаткич 1082 сўм
ҳамда 1235 сўмни ташкил этган. Бу эса мазкур вилоятларда маҳаллий саноат
етарли ривожланмаганини ва хорижий сармоялар иштирокида тузилган
қўшма корхоналар оз бўлганини, кенг истеъмол молларини ишлаб чиқариш
ҳажми етарли эмаслигини англатарди. Шу боис, кейинги даврда Ўзбекистон
жанубидаги вилоятларда импорт ўрнини эгалловчи молларни ишлаб
чиқарадиган янги корхоналарни барпо этишга, мавжуд корхоналарни қайта
жиҳозлашга, тадбиркорликни рағбатлантиришга эътибор кчайтирилди. Бу
борада минтақада фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизация қилиш,
газ-кимё, енгил саноат, озиқ-овқат ва ёқилғи-энергетика соҳаларига
инвестицияларни жалб қилиш юзасидан катта ишлар амалга оширилди.
Натижада биргина Қашқадарё вилоятида 2006 йилда 1 триллион 838, 4 млрд.
Сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди; 29 та корхона модернизация
қилинди, хусусан, замонавий технология билан қайта жиҳозланди

4

. Ишда

1

Каримов И.А. Қишлоқ хўжалиги тараққиёти – тўкин ҳаёт манбаи / Хавфсизлик ва барқарорлик тараққиёт

йўлида. Т.6. – Тошкент: Ўзбекистон, 1998. – Б. 405.

2

Хомитов К.З. Малакали аграр меҳнат бозорининг шаклланиши (Қашқадарё вилояти мисолида). Иқт. фан.

ном. дисс. – Тошкент, 1999. – Б.160.

3

Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий юксалиш йўлида / Ўзбекистон иқтисодий юксалиш йўлида. Т.5. –

Тошкент: Ўзбекистон, 1997. – Б. 93-94.

4

Қаранг: Қашқадарё вилояти истиқлол йилларида / Муаллифлар гуруҳи раҳбари А. Эркаев. – Тошкент:

Маънавият, 2007. – Б.16.


background image

14

биринчи боб юзасидан олинган натижалар умумлаштирилиб, хулосалар
берилди.

Тадқиқотнинг иккинчи бобида

“Мамлакатимиз жанубий вилоятлари

аҳолисининг ижтимоий ҳаёти”

га оид масалалар таҳлил қилинган. Бу

борада, биринчи

навбатда, халқ таълими тизимида “Кадрлар тайёрлаш

миллий дастури” бўйича жанубий вилоятларда бажарилган ишлар ўрганилди.

Республикада иқтисодий ислоҳотларнинг илк босқичида мулкчиликнинг

ҳамма шакллари тенг ҳуқуқли эканлиги қонуний эътироф этилди. Бу шакллар
мустаҳкамланиши учун тегишли ҳуқуқий – меъёрий ва уларга риоя қилиш
механизмлари яратилди. Энг муҳими – илгари давлатга қарашли бўлган
мулкни хусусийлаштиришга, тадбиркорликнинг ривожланишига путур
етказаётган юридик ва ташкилий тўсиқларнинг барчаси йўқ қилинди.

Ижтимоий соҳада эса уй-жойларни хусусийлаштириш дастлабки қадам

бўлди. Натижада давлат уй-жой фондининг 95 фоиздан ортиқроғи
фуқароларнинг хусусий мулкига айланди. Бунда ҳар 3 квартирадан биттаси
эгаларига имтиёзли шартлар билан ёки текин берилди. Уруш ва меҳнат
фахрийлари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва илмий ходимлар, ижодий
зиёлилар квартираларнинг эгалари бўлишди

1

.

Кам даромадли, меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кекса шахслар, ёш оилалар

ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланмаган, кам таъминланган
тоифалари, уй-жойга муҳтожлар учун аниқ мақсадли коммунал уй-жой
захиралари ташкил этилди. Уй-жой фондининг хусусийлаштирилиши билан
коммунал хизмат кўрсатиш тизимида ҳам туб ўзгаришлар юз берди. Бу тизим
энди маҳаллий бошқарув тасарруфига ўтди ва янги ишчи ўринлари пайдо
бўлди. Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг масъулияти ҳам ортди.

Ижтимоий кўмаклашишнинг таъсирчан тизимини ташкил этиш

йўлларини излаш натижасида маҳалла орқали моддий, маънавий
муҳтожларга ёрдам беришнинг энг содда, аммо самарали ва очиқ воситаси
яратилди. Бу эса руҳини кўтарди, ҳокимиятга бўлган ишончини
мустаҳкамлашга кўмаклашди. Маҳалла оқсоқоллари, маслаҳатчилари ва
фаоллари маҳаллада яшовчи ҳар бир кишининг моддий, маънавий аҳволини,
ҳар бир оиланинг руҳиятини ва даромад манбаларини яхши билади. Шунинг
учун ижтимоий ҳимоянинг янги тизимини яратиш, кам даромадли оилаларга
моддий ёрдам одамларга энг яқин турувчи бошқарув бўғини маҳалла орқали
амалга ошириладиган бўлди.

Ўтиш даври қанчалик мураккаб бўлмасин, республика ички истеъмол

бозорини ҳимоя қилиш тизими барча вилоятларда, шу жумладан, жанубий
вилоятларда ҳам кенг истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва аҳолига
хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш борасида ишончли ҳуқуқий
кафолатларни яратди.

1

Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. – Тошкент: Ўзбекистон, 1995.

– Б.56.


background image

15

Ўзбекистоннинг жанубий вилоятлари аҳоли сони тез ўсиб бораётган

ҳудуд ҳисобланади. Қашқадарё аҳолиси йилига 40 мингга кўпаймоқда.
Сурхондарёда ҳам йилига 35–40 мингга ошиши кузатилмоқда

1

. Бу эса

одамларни иш билан таъминлаш, боғча, мактаб, шифохоналар, уй-жой, газ-
сув, йўл масалаларини ҳал этишни, қишлоқларда фермер ва деҳқон
хўжаликларини, ўрта ва кичик тадбиркорликни ривожлантиришни тақозо
қилади.

Аҳолининг табиий ўсиши жадаллик билан давом этиши янги иш

жойларини яратиш вазифасини кўндаланг қўйиши аниқ. Қишлоқ жойларда
ҳозирги кунда меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминлаш ўткир
муаммо бўлиб қолмоқда

2

. Шунинг учун минтақада сув ресурслари

танқислиги, экин майдонларини кенгайтириш имкониятлари чекланганлиги
ҳам бу борада бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этади.
1989–1990 йилларда шахсий хўжаликларни ривожлантириш учун республика
бўйича 165 минг гектар, 1991 йил 100 минг гектар аҳолига томорқа участкаси
учун ажратилди, уй-жой учун берилди

3

. Аҳоли ўсиши бўйича республикада

энг юқори ўринда бўлган биргина Сурхондарё вилоятида 1991–1999
йилларда 134 мингдан ортиқ оилага 36 минг гектардан зиёд ер томорқа учун
ажратилгани

4

сурхондарёликларга муносиб турмуш шароитини яратиш

имкониятини берди.

Соғлиқни сақлаш тизими муаммоларининг бир қисми хусусий

мулкчилик шаклидаги корхона ва муассасалар томонидан ҳал этилди. Айнан
шу соҳада ҳам мулкчиликнинг хусусий шакли аста-секин ўз ўрнини
эгалламоқда. Айниқса, соғлиқни сақлаш тизимида бўлажак оналар
саломатлигини мунтазам назорат қилиб борадиган, соғлом болалар
туғилишига хизмат қиладиган кенг тармоқли “Оила марказлари”нинг ўрни ва
аҳамияти катта бўлмоқда. Агар 1991 йилда оналар ўлими кўрсаткичи ҳар
100 минг нафар аёлга нисбатан 65 тани ташкил этган бўлса, 2006 йилга келиб
бу рақам 24 тага тушган. Гўдаклар ўлими эса илгари 1000 нафар чақалоққа
35 та тўғри келган бўлса, 2006 йилда 14 тага тушган. Шуниси эътиборлики,
Ўзбекистонда чечак ва ич терлатма, куйдирги, ўлат ва вабо каби юқумли
касалликларга бутунлай барҳам берилди

5

. Ўртача умр кўриш ҳам 67 ёшдан

72,5 ёшга узайган. Буларнинг барчаси одамлар саломатлигини муҳофаза
қилиш, турмуш шароитини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар натижаси
бўлди

6

.

1

Каримов И.А. Ватан озодлиги, халқимнинг омонлиги, юртимнинг равнақи, ҳар бир оила фаровонлиги –

мен учун олий саодат. – Тошкент: Ўзбекистон, 2000. – Б. 218.

2

Муфассал қаранг: Бобожонова Д. Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар. – Тошкент: Шарқ,

1999. – Б.103.

3

Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитасининг 1991 йилги маълумотларидан олинди.

4

Каримов И.А. Ғурури тоғлардек баланд, яратувчилик салоҳияти юксак халқ. – Тошкент: Ўзбекистон, 2000.

– Б. 264.

5

Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. – Тошкент: Ўзбекистон, 2007. – Б. 44-

45.

6

Ўша жойда.


background image

16

Маълумки, хизмат кўрсатиш соҳасига уй-жой коммунал хўжалиги,

маиший хизмат кўрсатиш, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия,
ижтимоий таъминот, маданият ва санъат, йўловчи транспорти, алоқа, чакана
савдо, умумий овқатланиш каби бир қатор йўналишлар киради. Хизмат
кўрсатиш соҳасини аҳоли эҳтиёжларини қондириш жиҳатидан икки турга
ажратиш мумкин: биринчиси, маданий - маиший хизмат соҳаларини (уй-жой
коммунал хўжалиги, маиший хизмат, йўловчи транспорти, ноишлаб чиқариш
алоқаси, чакана савдо, умумий овқатланиш) ўз ичига олса, иккинчиси,
ижтимоий ва маънавий эҳтиёжларни қондиришга мўлжалланган (маориф,
соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, ижтимоий таъминот, маданият ва
санъат) соҳаларни қамраб олади. Қишлоқ хўжалигидан ортган иш
ресурсларини хизмат кўрсатиш соҳаларига жалб қилишнинг бир қатор
афзалликлари мавжуд:

– биринчидан, аҳолининг иш билан бандлик муаммоси ҳал этилади;
– иккинчидан, қишлоқ аҳолисининг иқтисодий аҳволини яхшилаш,

даромадларини кўпайтириш манбаи ҳисобланади;

– учинчидан, ижтимоий соҳа фаолияти турларининг кенгайиши давлат

хазинасига келиб тушадиган тушумларнинг кўпайишига олиб келади;

– тўртинчидан, хизмат кўрсатиш соҳаларида янги иш ўринларини барпо

қилиш 5–6 баробар арзон тушади ва камроқ коммунал маблағ сарфлаган
ҳолда, меҳнат ресурсларини қисқароқ вақт ичида иш билан таъминлаш
имконияти юзага келади;

– бешинчидан, хизмат кўрсатиш соҳаларининг ривожланиши қишлоқ

аҳолисининг турли хизматларига бўлган эҳтиёжларини қондиришга ва аҳоли
турмуш даражасининг яхшиланишига олиб келади

1

.

Мустақиллик йилларида Қашқадарё вилоятида ўсиб келаётган ёш авлод

тақдирини ўйлаб катта ишлар амалга оширилмоқда. Фақатгина 1999 йилнинг
ўзидаёқ 724 минг квадрат метр уй-жой, 105 та маиший хизмат кўрсатиш
иншоотлари фойдаланишга топширилди

2

. Сурхондарёда эса 1999 йилга

келиб, 282 минг 600 дан зиёд оила шахсий томорқага эга бўлиб, шулардан
108 минг 500 дан кўпроғи деҳқон хўжалиги сифатида фаолият юритиб, катта
даромад олиб, деҳқон хўжалиги имкониятини намоён қилган

3

.

Вилоятлардаги университет, институт, лицей, коллеж ва мактаблар

республика иқтисодиёти, аграр соҳаси, фан, маданият, хизмат кўрсатиш каби
соҳаларда ишловчи кадрларни тайёрлашга салмоқли ҳисса қўшмоқдалар.
Минглаб сурхондарёликлар ҳамда қашқадарёликлар республиканинг бошқа
ҳудудлари ва марказлари аҳолиси каби эл-юрт равнақи учун бел боғлаб
хизмат қилмоқдалар.

1

Эрназаров Ш.Ю. Бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалик корхоналаридан бандлик муаммолари

уни даф қилиш йўллари (Қашқадарё вилояти мисолида). Иқт. фан. ном. дисс. – Тошкент, 2001. – Б. 110.

2

Каримов И.А. Ватан озодлиги, халқимнинг омонлиги, юртимнинг равнақи, ҳар бир оила фаровонлиги –

мен учун олий саодат / Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Т.8. – Тошкент:
Ўзбекистон, 2000. – Б. 218.

3

Ўша жойда. – Б. 134.


background image

17

Таълим соҳасидаги миллий дастурларни ҳаётга татбиқ этиш

бошлангандан буён 1140 тага яқин академик лицей ва касб-ҳунар
коллежлари, 4680 тадан зиёд умумтаълим мактаблари янгитдан қурилди ва
капитал таъмирланди. Замонавий мебел, ўқув-лаборатория ускуналари билан
жиҳозланди. Уларда компьютер синфлари ва лингафон хоналари ташкил
этилди. Энг муҳими, ихтисослашган олий ўқув юртларида академик лицей ва
коллежлар учун замон талабларига жавоб берадиган янги тоифадаги
ўқитувчиларни тайёрлаш ишлари йўлга қўйилди. Бундан ташқари, ҳар
томонлама жиҳозланган ўқув юртларини барпо этиш учун ўтган йиллар
мобайнида 5 млрд. Доллардан ортиқ бюджет ва бюджетдан ташқари
маблағлар йўналтирилган. Бундай харажатлар ҳажми мамлакат ялпи ички
маҳсулоти таркибида 12 фоиздан ортади. Жаҳон тажрибасида бу кўрсаткич
3–5 фоиздан ошмайди

1

. Бу сарфланаётган маблағлар мамлакат келажаги

бўлмиш ёшларни тарбиялашга, уларнинг интеллектуал салоҳиятини
оширишга хизмат қилади.

Жанубий вилоятларда мустақилликнинг дастлабки йилларида соғлиқни

сақлаш ва халқ таълими соҳаларида маълум қийинчиликлар ҳамда
муаммолар мавжуд эди. Бу соҳаларга маҳаллий бюджетнинг 50 фоизидан
кўпроқ маблағи ажратилган бўлса-да, турли сабабларга кўра уларнинг
муайян қисми ўзлаштирилмаган. 2000 йил ва ундан кейинги йилларда бутун
Ўзбекистонда бўлгани каби жанубий вилоятларда ҳам катта ижобий
ўзгаришлар содир бўлиб, бу соҳаларда ҳам кўзга кўринадиган ишлар амалга
оширилгани диссертацияда, яъни мазкур бобнинг хулосаларида келтирилди.

Диссертациянинг

“Жанубий вилоятларда маънавий – маърифий

соҳаларда амалга оширилаётган ишлар”

деб номланган учинчи бобида

мустақиллик йилларида мазкур вилоятларда миллий – маънавий
қадриятларни тиклаш, бойитиш борасидаги тадбирлар таҳлил этилган,
маданий

ривожланиш

жараёнида

маданий-маърифий

муассасалар,

зиёлиларнинг фаолияти хусусида фикр юритилган.

Мустақиллик туфайли миллий қадриятларни қайта тиклангани тобора

кўпроқ намоён бўлмоқда. Бугун жамиятнинг пойдевори ҳисобланган тизим-
маҳалла бошқарувини янада такомиллаштириш давлат сиёсати даражасига
кўтарилди. Маҳалланинг мамлакат ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш
борасида бир қанча ислоҳотлар амалга оширилди. Улардан бири Ўзбекистон
Президенти ташаббуси билан 1992 йилда сентябрда “Маҳалла” хайрия
жамғармаси ташкил этилганлигидир. Халқнинг миллий урф-одат ва
анъаналарини асраб-авайлаб ва бойитишга ҳар томонлама кўмаклашиш, кам
таъминланган оилалар, ногиронлар, етимлар ва ёлғиз қарияларга
инсонпарварлик ҳамда меҳр-шафқат билан муносабатда бўлиш ғояларини
тарғиб қилиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, бозор
иқтисодиёти шароитида маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ва маданий

1

Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақиллик тараққиёт йўли. – Тошкент: Ўзбекистон, 2007.

– Б. 26-27.


background image

18

ривожлантиришга кўмаклашиш мазкур жамғарманинг энг асосий
вазифаларидир. Жамғарма бу вазифаларни муваффақиятли адо этиб, юрт
аҳолисининг турмушини яхшилашга хизмат қилмоқда. 1993 йил сентябрда
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш
органлари тўғрисида” ги қонуни қабул қилинди. 1999 йил апрелда мазкур
қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Унга мувофиқ фуқаролар йиғини раиси
2,5 йил муддатга сайланадиган бўлди.

2007 йилги маълумотларга кўра Қашқадарё вилоятида 437 та маҳалла,

151 та қишлоқ фуқаролар йиғини мавжуд

1

. Вилоятда маҳалла аҳлини,

айниқса, ёшларни миллий ғурур, истиқлолга садоқат руҳида тарбиялаш, касб-
ҳунарга йўналтириш, қизиқтириш, ҳуқуқий-ахлоқий саводхонлигини
ошириш, ижтимоий - сиёсий барқарорликни таъминлаш, шунингдек, ҳозирги
кунда энг долзарб масалалардан бири - ёшларнинг спортга бўлган
қизиқишини жонлантириш сингари тадбирлар олиб борилмоқда. Қашқадарё
вилоятида болалар спортини ривожлантириш учун спорт иншоотлари
қурилишига ҳам етарли эътибор қаратилди ва бу борадаги ишлар
ибратлидир. Жумладан, “Машъал” фуқаролар йиғини ҳудудида болалар учун
спорт майдончаси ҳашар йўли билан қурилди. Шу сингари Қарши шаҳар
Гулшан маҳалласида хусусий тадбиркор Ўткир Эркаевнинг маблағи
ҳисобидан 7-кичик туманда “Шўртан нефтгаз” УШК ҳисобидан, Миришкор
тумани Женов қишлоғида Женов шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан, Деҳқонобод
тумани Қарашина маҳалласида “Ўзбек нефтгаз” холдинг компанияси
ҳисобидан, Муборак тумани Хитой қишлоғида “Муборак нефтгаз” УШК
ҳисобидан спорт иншоотлари қурилди.

Ёш авлодда мустақилликни мустаҳкамлаш, миллий ҳамда умуминсоний

қадриятларни қадрлаш каби ҳис-туйғуларни шакллантириш эзгу мақсад
экани маълум. Бу мақсадларга эришиш учун жамиятнинг барча қатламлари,
айниқса, зиёлилар масъул эканлари ҳам аниқ. Айни шу мақсадга эришиш
учун Қарши шаҳрида Ёшлар маркази барпо этилган, унда “Камолот” ЁИҲ
бўлимлари ва уларнинг қошида тузилаётган марказлар корпоратив тизим
орқали боғланади. Бу ердаги ахборот-таҳлил гуруҳи 10 ёшдан 30 ёшгача
бўлган ёшларнинг муаммолари бўйича туманлар, қишлоқлар миқёсида
маълумотлар базасини яратган. Марказ ёшларни ва ёш оилаларни ижтимоий
ҳимоя қилишнинг барча йўналишлари (бандлик, бизнес билан шуғулланиш,
истеъмол ва уй-жой қуриш, таълим учун кредитлар олиш ва ҳ.к.), иқтидорли
ёшларнинг имкониятларини юзага чиқариш (илмий – техник ижодкорлик,
санъат ва адабиёт, гуманитар фанлар йўналишлари бўйича), тенгдошлари
билан маънавий-тарбиявий, ташкилотчилик ишларни олиб бориш ва бошқа
кўплаб замонавий тараққиёт масалалари билан шуғулланмоқда

2

.

1

Қаранг: Қашқадарё вилояти истиқлол йилларида / Муаллифлар гуруҳи раҳбари А. Эркаев. – Тошкент:

Маънавият, 2007. – Б. 21.

2

Ўша жойда. – Б. 43-44.


background image

19

Ҳозирги мураккаб дунёнинг азалий ва абадий масаласи, ҳар бир

даврнинг долзарб муаммоларига ҳар томонлама асосли илмий жавоблар
топилган тақдирдагина маънавият олами янгича маъно-мазмун билан бойиб
боради. Ўзбекистон Президенти таъбири билан айтганда, “Ҳар бир илмий
янгилик, яратилган кашфиёт бу янгича фикр ва дунёқарашга туртки беради,
маънавиятнинг шаклланишига ўзига хос таъсир кўрсатади”

1

. Демак,

мамлакат фуқароларининг маънавий-маърифий шаклланишида жойлардаги
маънавий-маърифий муассасалар муҳим ўрин тутади.

2002 йил 25 май куни “Бойсун баҳори” халқаро очиқ фольклор

фестивали катта муваффақият билан ўтказилди. Фестивалда иштирок этиш
учун Тожикистон, Қирғизистон, Франция, Англия, Корея, Япония, Туркия,
Россия каби ўнлаб хорижий давлатлардан ва мамлакатнинг барча
вилоятларидан мўътабар меҳмонлар, бадиий ҳаваскорлик дасталари, бахши,
оқинлар, созанда-мусиқашунослар, этнографлар, тарихчи-фольклоршунослар
ташриф буюрдилар. Улардан Тожикистоннинг “Ганжина”, Фарғона
вилоятининг “Чодир”, Самарқанднинг “Чаяка”, Қашқадарёнинг “Чироқчи
чироқлари”, Хоразмнинг “Оразибон” каби кўпгина дасталари совринли
ўринларни эгалладилар. Фестивалда куйланган халқ оғзаки ижоди асарлари
ва намойиш этилган қадимий санъат намуналари юксак ижодий салоҳият ва
инсоний фазилатларни намойиш этди

2

.

Қашқадарё вилоятида ҳам маънавий ҳаёт ривожига катта эътибор

берилмоқда. Қарши шаҳрида Ўлкашунослик музейи кенг ва замонавий янги
бинога кўчирилди. Мавжуд театрлар ёнига театр студиялари қўшилди.
Вилоятда “Ўзбекнаво”, “Ўзбекрақс” республика ижодий уюшмаларининг
бўлимлари, рассомлар уюшмаси ташкил этилди ва турли кўргазмалар вилоят
аҳлининг маданий ҳаётини бойитмоқда.

2002 йил Термизда “Жасорат боғи” ташкил этилди. Бу ерда “Инсонлар

ва урушлар” халқаро фото кўргазмасини минглаб одам томоша қилишди. Бир
пайтларда қурилиши бошланиб, кейинчалик ташлаб қўйилган икки қаватли
бино қад ростлади. Эндиликда бу ерда кинозал, 6000 дан зиёд китоби бўлган
кутубхона аҳолига хизмат қилмоқда. 9 номдаги газета ва журналлар
кутубхонага мунтазам равишда келтирилади. Тикиш-бичиш, ҳисобчилик ва
компьютер операторлари ўқув курслари ҳам фаолият кўрсатмоқда.
Шунингдек, тарихий музей ҳам барпо этилган. Сурхондарё вилоятининг
фахрий олимлари, уруш қатнашчиларининг архив ҳужжатлари, суръат –
лавҳалар жамланган

3

.

Сурхон воҳасининг қадрият ва орият рамзи бўлган қаҳрамонлари,

кошоналари, мўътабар қадамжолари бисёрдир. Термиз шаҳрининг
2500 йиллик юбилейи шарофати билан Алпомиш боғининг яратилиши ва
унинг марказида афсонавий паҳлавонга ёдгорлик ўрнатилиши асрий

1

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 41.

2

ЎзР МДА. М-7 фонд. 1-руйхат. 1163-йиғма жилд. 25-26-варақлар.

3

ЎзР МДА. М-7 фонд. 1-руйхат. 1163-йиғма жилд. 15-16-варақлар.


background image

20

орзуларни руёбга чиқарди. Бу тупроқ азалдан илму ҳунар, ҳикмат ва санъат
руҳи билан йўғрилган. Имом ат-Термизий, авлиё Ҳаким ота каби улуғ
зотларнинг ўлмас руҳи, ҳаётбахш ўгитлари, баркамол авлодларни вояга
етказди

1

. Бугунги кунда бу мемориал обида биргина сурхондарёликларни

эмас, бутун Ўзбекистон халқининг фахри ва ғурури шарафига бунёд бўлган
улкан ёдгорлик сифатида савлат тўкиб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги

«Республикада аҳолини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш
тўғрисида»ги

381-сонли

қарорини

бажариш

мақсадида

қишлоқ

кутубхоналарининг 389 таси вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими
бошқармаси ихтиёрига ўтказилди. Кутубхоналар йириклаштирилди,
натижада тизим бўйича 67 та ахборот-ресурс маркази ташкил этилди. Халқ
таълими бўлимларидаги кутубхоналар 15 та ахборот-ресурс марказларига
бирлаштирилди

2

.

Бугун бозор муносабатлари ва миллий қадриятларга асосланган

жамиятда яшашга қобилиятли ёшларни тарбиялаш лозим. Бу йўналишда энг
аввало, тарихий хотирани тиклаш, давлатчилик тарихини ўрганиш, ўқитиш;
ўзбек халқининг этник тарихини тадқиқ этиш, таркибини билиш;
аждодларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини тарғиб этиш зарур.
Шу вазифа ва мақсадлар сари интилиб, жанубий вилоятларда яшаб ижод
қилган аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ҳамда илмий меросини ўрганиш,
қадимий Термиз, кўҳна Қарши ва доим навқирон бўлган Шаҳрисабз
шаҳарларининг юбилейларини ўтказиш каби тадбирлар икки вилоятнинг
маданий-маърифий ҳаётида катта воқеа бўлди. Бу байрамлар, илмий анжуман
ва илмий изланишлар натижасида ўзбек халқининг жаҳон тарихидаги ўрни
холислик билан ёритиб берилмоқда. Мазкур долзарб ва истиқболли илмий
йўналишларда Сурхондарё ва Қашқадарё зиёлилари, ижодкорларининг ўрни
беқиёс. Улар маданиятлараро мулоқотга бағишланган ўзига хос, жанубий
вилоятларга мос фаолиятини муайян этнос маданиятини ўрганишга хизмат
қиладиган клублар ташкил этса, амалий тадбирлар ўтказса, миллий ётсираш
ҳолларига барҳам берилиб, турли маданиятларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигига
ҳисса қўшган бўлар эди.

III. ХУЛОСА


Мустақил Ўзбекистоннинг иқтисодий-ижтимоий, сиёсий, аграр соҳаси

ва маданий ҳаётида жанубий вилоятлар катта роль ўйнайди. Сурхондарё ва
Қашқадарё вилоятлари истиқлол йилларида республиканинг бошқа ўлкалари

1

Каримов И. А. “Алпомиш” достонининг 1000 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзланган нутқ

/ Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Т.8. – Тошкент: Ўзбекистон, 2000. – Б.
79.

2

Тилаев Э. Дала ёзувлари дафтари (1-дафтар). 2-3- варақлар.


background image

21

каби улкан ижобий ўзгаришлар тараққиётни бошдан кечирмоқда. Мазкур
йилларда республиканинг жанубий минтақасидаги ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш

одимларини

ўрганиши,

маънавий

соҳани

янгилаш

концепциясининг ишлаб чиқилиши ва маданий сиёсат мақсад ва
вазифаларининг таҳлили қуйидаги

хулосалар

га келиш имконини берди:

– биринчидан, ҳудуд аҳолиси истиқлолнинг дастлабки йилларида собиқ

иттифоқ даврида юзага келган ижтимоий-иқтисодий муаммоларга боғланиб
қолган эди;

– иккинчидан, жанубий вилоятларда ислоҳотларнинг босқичма-босқич

амалга оширилиши ва турли мулкчилик шаклларининг барпо этилиши бошқа
вилоятлардаги жараёнларга қараганда анча қийинроқ кечди;

– учинчидан, ислоҳотлар қишлоқ хўжалигида ҳам жадаллик билан олиб

борилди ва аграр соҳада фермер хўжаликлари ташкил этилди, уларга ишлаб
чиқарган бошлаб маҳсулотини ички ва ташқи бозорларда сотиш, эркин
иқтисодий ҳамда молиявий фаолият олиб бориш ҳуқуқлари берилди;

– тўртинчидан, республика миқёсида жанубий ҳудудлар саноат ишлаб

чиқаришининг ўрни ҳамда умумий миллий даромаддаги улуши анча ўсди.
Қишлоқ хўжалиги қаторида саноатда қўшма корхоналар сони кўпайиб
бормоқда. Саноатнинг баъзи тармоқларида хусусий секторнинг роли
ошмоқда. Бу йўналишда газ ва нефть разведкаси, уларни ишлаб чиқариш ва
қайта ишлаш соҳалари истиқболли саналади.

Жанубий вилоятларнинг муаммоларидан бири – ишчи кучларининг

миграцияси, аёлларнинг бандлиги (улар асосан қишлоқ хўжалигида ва енгил
саноатда меҳнат қилишади), ёшларнинг касбий тайёргарлиги ва уларни иш
билан таъминлашдир. Бу борада ҳам муаммолар мавжудлигига қарамасдан
ижобий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Жанубий вилоятларда аҳоли бандлиги
муаммоси республикада энг жиддий тус олганлигининг сабаби иш
ўринларининг

камлигидир.

Шуни

ҳисобга

олган

ҳолда

бозор

муносабатларига хос ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Жумладан, касбларни
ўзгартириш, рақобатчилик, яқин ва узоқ хорижий мамлакатларга иш ҳамда
ўқишга юбориш, турли қўшимча даромад манбаларини яратиш, янги иш
ўринларини ташкил этиш ва ҳ.к. Айни пайтда, хотин-қизлар, кўп болали
аёлларни, ёрдамга муҳтож ногиронлар ва меҳнат қобилияти чекланган бошқа
шахсларни турли корхоналарга, ккосаначиликка жалб этиш муҳим
иқтисодий-ижтимоий аҳамият касб этмоқда.

Соғлиқни сақлаш тизимида ҳам давлат сектори билан бирга, хусусий

мулкчилик жадал ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда хусусий (шахсий)
тиббиёт пунктлари ва шифохоналар, стоматология, ташхис марказларининг
муваффақиятли фаолият кўрсатиши учун барча ижтимоий ва ҳуқуқий
асослар яратилган. Бу тизимдаги соғлом рақобат ўзининг ижобий
натижаларини бермоқда.

Жанубий вилоятларда тизимдаги бўйича кўпгина ишлар амалга

оширилди. Юзлаб мактаблар таъмирдан чиқарилди, ўнлаб янги, замонавий


background image

22

мактаблар, лицей ва коллежлар қурилди. Лекин улар педагогик кадрлар,
моддий-техникавий база, китоб ва таълим учун зарур асбоб-ускуналар билан
етарлича таъминланган эмас. Маориф ва маданият соҳаларидаги ислоҳотлар
изчил амалга оширилаётганини диссертацияда келтирилган далиллар ва
маълумотлардан кўриш мумкин.

– мустақилликнинг маънавий ва руҳий асосларини мустаҳкамлаш;

истиқлолнинг абадийлиги, уни сақлаш халқнинг муқаддас бурчи эканини
асослаш, Ватан, эл-юртга садоқатли ва камолотга етган ёш авлодларни
тарбиялаш, озод ва обод ватан учун меҳнат қилиш ғояларини тарғиб ва
ташвиқ этиш доимий вазифа бўлиб келмоқда;

– жанубий вилоятлардаги аҳоли бандлиги муаммосини қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари, яъни хом ашё (пахта, дон маҳсулотлари, мева ва
полиз маҳсулотлари)ни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни
кенг йўлга қўйиш билан ҳал этилмоқда.

Диссертация иши натижаларидан келиб чиқиб қуйидаги

таклиф

ва

тавсия

ларни илгари суриш мақсадга мувофиқдир:

саноат корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш

мақсадида ишлаб чиқаришда рақобат муҳитини яратиш, солиқ юкини
енгиллаштириш, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ
тўловини камайтириб бориш даркор;

қўшни ва узоқ хорижий мамлакатлар билан иш кучи

миграциясини қонуний, икки ва кўп томонлама шартномалар асосида
тартибга келтиришни давом эттириш лозим;

шахсий, ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш билан

шуғулланадиганларнинг сонини кўпайтириш, бунинг учун мақсадли,
имтиёзли кредитлар бериш, ветеринария ва зоотехника хизматини ташкил
этиш, озуқа билан таъминлаш тартибини белгилаш зарур;

фермерлар фаолияти учун эркинликларни кенгайтириш ва бозор

муносабатларига ўтиш жараёнида қабул қилинган қонунларнинг амалда
жорий қилинишини таъминлашга эътибор қаратиш керак;

вилоятлар ОАВ, радио ва телевидениесида ҳам эркин ижодий

муҳитни шакллантириш, уларни журъатли, изланувчан кадрлар билан
таъминлашга эътибор бериш даркор. Айниқса, шаҳар ва туман марказлари
ҳамда қишлоқлардаги ҳаётни ёритишга кўпроқ эътибор бериш фойдадан
холи бўлмайди;

маҳаллий монополияга қарши кураш фаолиятини жонлаштириш,

хусусийлаштириш, ким ошди савдоларини кўпроқ ўтказиш, протекция,
меркантилизм, уруғ-аймоқчилик таъсирини йўқотиш лозим;

маърифий ва маданий ишларга республикада машҳур бўлган,

пойтахт ва вилоят марказларида фаолият кўрсатаётган санъаткорлар, адиб ва
шоирларни жалб этиш керак. Жанубий вилоятлар бой тарихий меросга эга
минтақалар бўлгани учун уларнинг тарихини кенг омма орасида тарғиб ва


background image

23

ташвиқ қилиш, жамиятда бағрикенглик тамойиллари асосига қурилган
муносабатларнинг моҳиятини амалий равишда юзага чиқариш зарур.

Маданий-маърифий

муассасалар

фаолиятини

янада

ривожлантириш, уларга янги технологиялар ва услубларни жорий этиш
мақсадга мувофиқдир.

IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.Тилаев Э.Р. Ўзбекистон жанубий вилоятларида ижтимоий-иқтисодий

ҳаётдаги ўзгаришлар: тажриба ва муаммолар (ХХ асрнинг 90-йиллари) //
Ўзбекистонда урбанизацион жараёнлари: тарих ва ҳозирги замон. Халқаро
илмий-амалий анжуман материаллари. – Тошкент, 2007. – Б. 81-84.

2.Тилаев Э.Р. Маданий-маърифий муассасаларининг фаолияти // Жамият

ва бошқарув. – Тошкент, 2008. – № 1. – Б. 103-104.

3.Тилаев Э.Р. Кадрлаш тайёрлаш миллий дастурининг жанубий

вилоятларда амалга оширилиши // Таълим тизимида ижтимоий-гуманитар
фанлар. – Тошкент, 2008. – № 3. – Б. 72-75.

4.Тилаев Э.Р. Жанубий минтақа қишлоқ хўжалиги ва саноати //

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. – Тошкент, 2008. – №7. – Б. 35.

5.Тилаев Э.Р. Замон билан ҳамнафас қадрият // Жамият ва бошқарув. –

Тошкент, 2008. – №4. – Б. 126-127.

6.Тилаев Э.Р. Мустақиллик йилларида Қашқадарё маданий-маърифий

муассасаларнинг фаолияти // Насафлик алломаларнинг жаҳон маданиятида
тутган ўрни. Илмий-назарий конференция материаллари. – Қарши, 2008. – Б.
219-222.



background image

24

Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Тилаев Эрмат

Раҳматовичнинг 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича
“Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва
маданий ҳаётидаги ўзгаришлар (жанубий вилоятлар мисолида)”
мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

мустақиллик, жанубий вилоятлар,

Қашқадарё, Сурхондарё, ислоҳот, хусусийлаштириш, мулк, мулкчилик,
қишлоқ хўжалиги, фермерлар, бозор муносабатлари, саноат, ижтимоий соҳа,
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, миллий қадриятлар, маданий ва
маърифий ишлар.

Тадқиқот объекти:

мустақиллик йилларида Қашқадарё ва Сурхондарё

вилоятлари ижтимоий ҳаёти ҳамда қишлоқ хўжалиги саноатида юз берган
маданий ҳаёти ўзгаришлар.

Ишнинг мақсади:

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларини истиқлол

йилларида ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётидаги ўзгаришларни
ўрганиш, хулосалар чиқариш, керакли таклиф ва мулоҳазалар бериш.

Тадқиқот методлари:

тарихий-генетик, тарихий-қиёсий, статистик,

мантиқий ва диалектик таҳлил.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

тадқиқотда биринчи

марта жанубий вилоятлар мисолида ҳаёт ва иқтисод, аграр соҳа ҳамда
маданиятда амалга оширилган ижобий ўзгаришлар кўпгина далил ва
маълумотлар асосида кенг таҳлил этилди.

Амалий аҳамияти:

мустақиллик йилларида Ўзбекистонда амалга

оширилган ижобий ўзгаришлар жанубий вилоятлар мисолида ўрганилди ва
уларнинг натижаларидан “Ўзбекистон тарихи” йўналишидаги тадқиқотларда
фойдаланиш мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқотнинг

асосий натижалари диссертантнинг илмий анжуманлардаги чиқишларида,
чоп этилган илмий мақола ва тезисларида баён қилинган.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

тадқиқот материаллари, қўлга

киритилган натижа ва хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” фанидан дарслик,
ўқув қўлланмалар ёзишда, маъруза ўқиш, амалий машғулотлар ўтказишда,
махсус курслар ташкил этишда фойдаланиш мумкин. Шунингдек,
диссертация материаллари тарғибот ва ташвиқот ишларида, ёш авлодда
байналмилал ҳамда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга ёрдам
беради.






background image

25

РЕЗЮМЕ

диссертации Тилаева Эрмата Рахматовича на тему: “Социально-

экономические и культурные перемены Узбекистана в годы
независимости (на примере южных областей)” на соискание ученой
степени кандидата исторических наук по специальности 07.00.01. –
История Узбекистана.

Ключевые слова:

независимость, южные области, Кашкадарья,

Сурхандарья, реформы, частная собственность, виды собственности,
сельское хозяйство, фермеры, рыночные отношения, промышленность,
социальная

сфера,

Национальная

программа

подготовки

кадров,

национальные ценности, культурные и просветительные работы.

Объект исследования:

социально-экономическая и культурная жизнь

Узбекистана в годы независимости (на примере южных областей), местные
архивные материалы, научные исследования и литература.

Цель работы:

анализ социально-экономического и культурной жизни

Узбекистана в годы независимости, на примере южных областей республики,
введения в научный оборот новых архивных материалов и сведений местной
прессы, научной литературы.

Методы

исследования:

историко-генетический,

историко-

сравнительный, статистический, логический и диалектический анализ.

Полученные результаты и их новизна:

в работе

проведен анализ

положительных перемен социально-экономического и культурной жизни
Узбекистана в годы независимости, на примере южных областей республики,
На основе национальной идеи независимости проанализировано и освещено
социально-экономические и культурные изменения жителей Кашкадарьи и
Сурхандарьи.

Практическая значимость:

сведения, приведенные в диссертации, а

также ее теоретические и научные выводы могут быть использованы при
проведении исследований по истории Узбекистана периода независимости.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

итоговые

заключения работы и поднятые в ней проблемы раскрыты в ряде публикаций
в научных журналах, материалах конференций и других изданий.

Область применения:

полученные материалы исследований, их

результаты и выводы могут быть использованы при написании учебников по
истории Узбекистана периода независимости, проведении практических
занятий и создании специальных курсов, при пропаганде идеи
независимости, воспитании молодого поколения в духе патриотизма,
интернационализма и преданности делу независимости.




background image

26

R E S U M E

Thesis of Tilaev Ermat Rahmatovich on the scientific degree competition

of the doctor of sciences ( philosophy) in history on speciality 07.00.01-
History of Uzbekistan on the subject: “Changes in social economic and
cultural life of Uzbekistan in the years of independence (in example southern
regions)”


Key words:

independence, southern viloyats (regions), Kashkadarya,

Surkhandarya, reforms. Private ownership, forms of ownership, rural economy,
farmers, market relations, industry, social sphere, National program of personnel
training, national values, cultural and educational works.

Subjects of inquiry:

social-economic and cultural life of Uzbekistan in the

years of independence (on the example of southern viloyats), local archival
materials, scientific investigation and literature.

Aim of the inquiry:

integrated study, generalization and analyze of data on

social economic and cultural life of Uzbekistan in the years of independence on
example of southern viloyats, introduction of new archival materials and data of
local press, scientific literature.

Methods of inquiry:

in dissertation used historical – genetic, historical –

comparative, statistical, logical and dialectical methods.

The results achieved and their novelty:

special attention will be given to the

definition of positive changes in social economic and cultural life of Uzbekistan in
the years of independence, on example of southern viloyats of the republic. On the
basic of National idea of Independence are analyzed and enlightened social
economic and cultural changes in the lives of the people of Kashkadarya and
Surkhandarya.

Practical value

: materials and conclusions of the investigation also can be

used in preparation of special courses, books and learning aids on history of
Uzbekistan of modern period.

Degree of embed and economic effectivity:

summarized conclusions of the

investigation and raised problems of it are introduced into publications in scientific
journals, materials of conclusions and other issues.

Sphere of usage:

materials and conclusions of the inquiry can be used on

preparation of special courses, books and learning aids on modern history of
Uzbekistan, reading of lectures and holding of practical classes for bachelor and
master students, learning in specialty of history.

References

Тилаев Э.Р. Узбекистан жанубий вилоятларида ижтимоий-иктисодий ҳаётдаги ўзгаришлар: тажриба ва муаммолар (XX асрнинг 90-йиллари) И Ўзбекистонда урбанизацион жараёнлари: тарих ва ҳозирги замон. Халқаро илмий-амалий анжуман материаллари. - Тошкент, 2007. - Б. 81-84.

Тилаев Э.Р. Маданий-маърифий муассасаларининг фаолияти // Жамият ва бошқарув. - Тошкент, 2008. -№ 1.-Б. 103-104.

Тилаев Э.Р. Кадрлаш тайёрлаш миллий дастурининг жанубий вилоятларда амалга оширилиши // Таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар. - Тошкент, 2008. - № 3. - Б. 72-75.

Тилаев Э.Р. Жанубий минтака қишлоқ хўжалиги ва саноати // Узбекистан кишлоқ хўжалиги. - Тошкент, 2008. - №7. - Б. 35.

Тилаев Э.Р. Замон билан ҳамнафас қадрият // Жамият ва бошқарув. -Тошкент, 2008. - №4. - Б. 126-127.

Тилаев Э.Р. Мустакиллик йилларида Қашкадарё маданий-маърифий муассасаларнинг фаолияти // Насафлик алломаларнинг жаҳон маданиятида тутган ўрни. Илмий-назарий конференция материаллари. - Қарши, 2008. - Б. 219-222.