ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 297.1+82 1 / 09 /
ОСТАНАКУЛОВ ИКРОМИТДИН
МУҲАММАД СИДДИҚ РУШДИЙ “ТАЗКИРАТУ-Л-АВЛИЁ”
АСАРИНИНГ
ШАРҚ
АГИОГРАФИК
МАНБАЛАРИНИ
ЎРГАНИШДАГИ АҲАМИЯТИ
24.00.02 – Ислом тарихи ва манбашунослиги
Тарих фанлари доктори илмий даражасини
олиш учун ёзилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент – 2011
2
Тадқиқот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Тошкент ислом университетида бажарилган
Расмий оппонентлар:
тарих фанлари доктори
Маҳмуд Ҳасанов,
тарих фанлари доктори
Ҳалим Тўраев,
филология фанлари доктори, профессор
Ҳамидулла Болтабоев
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик институти
Диссертация ҳимояси 2011 йил “___” _______ куни соат___да
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом
университети қошидаги Д. 005.11.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган
кенгаш йиғилишида, В-213-хонада ўтказилади / манзил: 100011, Тошкент
шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 11- уй /.
Диссертация билан Тошкент ислом университети Ахборот ресурс
марказида танишиш мумкин / манзил: 100011, Тошкент шаҳри, А.Қодирий
кўчаси, 11- уй. Электрон манзил: TIU-ARM@Email ru.
Автореферат
2011 йил “___” _______ да тарқатилди.
Д. 005.11.01 рақамли
Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби т.ф.н., доц. Д.А.Рахимджанов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг
долзарблиги
.
Ўзбекистон
халқлари
мустақиллик
шарофати билан аждодлар томонидан яратилган тарихий тафаккур, хотира ва
билимлар манбаларини бутун мукаммаллиги билан ўрганиш ва ўз маънавий
мулкига айлантириш имконига эга бўлди. Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек: “Тарихий хотирасиз келажак
йўқлиги, ҳаққоний тарихни тиклаш зарурияти давлат сиёсати даражасига
кўтарилиб, барча зарурий шарт-шароитлар, имкониятлар яратилди”
1
. Мазкур
кўрсатмалар асосида ижтимоий фан олимлари учун тарихий жараёнларни
янги концептуал-методологик усулларда, умуминсоний қадриятлар асосида
ўрганиш учун кенг имкониятлар очиб берилди.
“Аждодларимиз тафаккури ва даҳоси билан яратилган энг қадимги
тошёзув ва битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб, бугунги
кунда кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган минг-минглаб қўлёзмалар,
уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа,
тиббиёт,
математика,
минералогия,
кимё,
астрономия,
меъморлик,
деҳқончилик ва бошқа соҳаларга оид қимматбаҳо асарлар халқнинг буюк
маънавий бойлигидир. Бунча катта меросга эга бўлган халқ дунёда камдан-
кам топилади”
2
, дея И. А.Каримов бежиз таъкидламаган эди.
Ўтмишда ёзиб қолдирилган тарихий, илмий, маънавий, фалсафий ва
агиографик манбалар умуминсоний, диний ва миллий қадриятларни ўзида
жамлаган ҳолда бизгача етиб келган. Улар орасида агиографик манбалар
ислом тарихи ва маънавияти билан боғлиқ бўлиб, бу манбаларни ўрганиш
бугунги кунда муҳим илмий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга. Зеро
Президент И.А.Каримовнинг: “Муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни
турли хил ғаразли хуружлар ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя
қилиш, авваламбор, унинг асл моҳиятини ёш авлодимизга тўғри
тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш
вазифаси ҳамон долзарб қолмоқда. Бу эса ўз навбатида маънавият ва
маърифат аҳли, олимлар, зиёлиларимиз, оммавий ахборот воситалари
вакилларидан, бир сўз билан айтганда, шу Ватанга меҳр қўйган ва ўзини шу
юрт фарзанди деб ҳисоблайдиган ҳар бир инсондан фаоллик ва фидойилик
талаб этади”
3
деган хулосалари бугун ҳам долзарбдир.
Ўрта Осиё халқларининг турли даврларда ёзиб қолдирган ёзма
меросини ўрганиш турли фан соҳалари учун қизиқарли ва муҳим. Ушбу ёзма
мерос халқларнинг турли тарихий даврлардаги фаолиятлари, қолдирилган
билим, малака ва маҳоратларини моддийлашган шаклда ўзида мужассам
1
Каримов И. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. – Тошкент, Шарқ, 1998. − Б. 31.
2
Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент, Маънавият, 2008. – 30-31.
3
Каримов И. Ўзбек халқининг ислом маданияти ривожига қўшган ҳиссасининг юксак эътирофи. //
Жамиятни эркинлаштириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизнинг
ҳаёт даражасини ошириш – барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир. – Тошкент, Ўзбекистон, 2007. – Б.
221.
4
этувчи муҳим бир восита бўлган. Аждодлар томонидан қолдирилган бу
мерос маънавий бойлик сифатида тарихий хотира ҳамдир. Ана шу катта ва
бой мерос, хазинанинг бир қисми ислом тарихи ва манбашунослиги,
тасаввуф ва суфийлик тариқатлари тарихига тегишли. Айни шу ёзма
маънавий ва маданий бойликни комплекс равишда ўрганиш тарих фанининг
долзарб илмий йўналишларидан бирини ташкил этади. Шу нуқтаи назардан
келиб чиқиб, тадқиқот мавзусининг долзарблиги қуйидагилар билан
белгиланади:
Биринчидан,
ўтмишда ёзиб қолдирилган ва турли хазиналар,
кутубхоналарда сақланаётган маънавий ва маданий меросга доир манбаларни
қидириб топиш, уларни илмий муомалага киритиш, таржима этиш ва
асосийси, улардан ёш авлоднинг, мутахассисларнинг баҳраманд бўлишига
кўмаклашиш зарур. Маънавий мероснинг таркибий қисми бўлмиш ислом
тарихи ва манбашунослигига оид агиографик манбаларни илмий тадқиқ
этиш, уларнинг мазмуни ва моҳитини ўрганиш ҳам бу йўлдаги ишлар
қаторига киради.
Иккинчидан,
Ўзбекистон жамиятининг ахлоқий юксалишида, ҳар бир
инсон баркамоллигида умуминсоний манбалар билан бир қаторда ислом
ахлоқига тегишли манбаларининг ҳам аҳамияти катта. Агиографик асарлар
ислом авлиёлари ҳаётидан ҳикоя қилувчи маноқиб, мақомот ва тазкираларда
ўз аксини топган. Инсоният юксак интеллектуал салоҳиятга қодир бўлган,
техник ва маданий тараққиётдан кенг фойдаланаётган янги асрда, ижобий
ишлар билан бир қаторда, бутун жаҳонда маънавий қашшоқлик асорати
сифатида диний ниқобланган экстремизм, мутаассиб ақидапарастлик,
террорчилик, оммавий маданият қусурлари халқлар тинчлиги ва давлатлар
осойишталигига хавф-хатар солиб турибди. Айниқса, Ўзбекистон жамиятига
хориждан турли йўллар билан кириб келаётган мафкуравий зарарли ва
бузғунчи ғоя ижрочилари фуқароларни, айниқса ёшларни ўз таъсирига
олишга ҳаракат қилмоқда. Бу иллатларни йўқ этишда Ўзбекистонда тарихан
шаклланган ислом таълимоти ва унинг заминида шаклланган агиографик
ғоялар, йўриқ ва маслаклар катта маънавий ва ахлоқий восита бўлиб хизмат
қилади. Бу ҳақда Президентимизнинг концептуал асарларида такрор-такрор
эслатилаётгани бежиз эмас
4
.
Илмда аллома, хулқда эса баркамол бўлган азиз инсонлар ҳақидаги
маноқиблар
ва
тазкираларни
ўрганиш
ва
уларнинг
умуминсоний
тамойилларини тарғиб этиш ахлоқий маданият ва дидактик адабиёт ҳақида
фикр юритишгина бўлиб қолмасдан, балки, ақидапарастлик, диний
экстремизм ва сиёсий маккорликка қарши маърифат билан курашиш
воситаси ҳам демакдир. Фаридуддин Аттор, Абдураҳмон Жомий, Алишер
Навоий, Ҳасанхожа Нисорий каби алломаларнинг тарихий-агиографик
мероси бу масалада кенг кўламдаги илмий тадқиқотларга муносиб манба
бўла олади.
4
Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент, Маънавият, 2008. – Б.154.
5
Учинчидан
, агиографик асарлар халқ оғзаки ижоди, эртак ва
достонлар услубидан илҳомланиб яратилган ибратли нақллар ва ривоятларни
ўз ичига олган манбалар бўлиб, Шарқ халқлари орасида жуда қадрланган ва
севиб ўқилган. Арабий, форсий, туркий ва бошқа тилларда яратилган бундай
асарларни таржима қилиш, матнларини табдил қилиб, нашрга тайёрлаш,
уларнинг миллий маънавият такомилидаги ўрни ва аҳамиятини ўрганиш
бўйича амалга оширилган ишларни ҳали етарли деб бўлмайди. Хусусан,
XVIII асрга тегишли Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг “Тазкирату-л-авлиё”
асари ва у билан вазифадош Шарқ агиографик ёдгорликларини ислом тарихи
ва манбашунослиги ҳамда қиёсий манбашунослик жиҳатидан ўрганилиши
ғоятда зарурдир.
Тўртинчидан,
Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг “Тазкирату-л авлиё” ва
“Рисолаи Қодирия” асарлари ҳақида ёзилган бошланғич тадқиқотлар уларни
топиб ўқиш ва ўрганишга бўлган қизиқиш ва талабни кучайтиргани ҳолда
фундаментал тарзда ҳанузгача ўрганилгани йўқ.
Бешинчидан,
айрим тадқиқотчилар ва олимлар ўртасида
тасаввуф ва
тасаввуф
таълимотини
тадқиқ
қилишда
субъективизмга
берилиш,
мафкуравий маҳдудликка ўралашиб қолиш, тариқат пирларининг сиёсий
арбобларга
таъсирини
бўрттириб
кўрсатиш,
қисқаси,
тариқатни
сиёсатлаштиришга уриниш кузатилмоқда. Натижада тасаввуфга оид
асарларни энг биринчи навбатда агиографик қадрият сифатида ўрганиш
муҳимлиги эътибордан четда қолмоқда.
Ҳолбуки, хотиралар ва зикрлар
тарзида ёзилган агиографик асарларнинг энг биринчи мақсади яхши
инсонлар хулқини бошқаларга ибрат қилиб кўрсатиш орқали эзгуликни
тарғиб этиш, кишиларни яхшилардан ибрат олишга чақириш ҳисобланади.
Улардан олинадиган хулоса – яхшиликнинг ёмонлик устидан ғалабасининг
муқаррарлигини таъкидлаш, ҳар қандай вазиятда ҳам инсонпарварлик
барҳаёт туйғу эканлигини эслатиш ҳамда диний ва маданий бағрикенгликни
ёдга солишдир. Агиографик асарларнинг етакчи мақсади буюк инсонлар
риёзат билан эгаллаган маънавий ҳол ва мақом орқали инсон нафсини
тарбиялашдир. Шарқ агиографияси мана шу тарбиянинг битмас-туганмас
манбаидир.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Милодий IX-X асрлардан
бошлаб агиографик жанрда ҳамда тасаввуф таълимоти бўйича ирфоний,
тарихий ва назарий асарлар яратила бошланди. Абдураҳмон ас-
Сулламийнинг “Табақоту-с-суфия”, “Рисолату-л маломатия”, Абдулкарим
Қушайрийнинг “Рисола фи-т-тасаввуф”, Абулҳасан Ҳужвирийнинг “Кашфу-
л-маҳжуб”, Абдуллоҳ Ансорийнинг “Манозилу-с-сойирин”, “Табақоту-с-
суфия” / XI аср /, Яҳъё ас-Сухравардий / 1155-1191 / нинг “Китоб ҳикмату-л-
ишроқ”, Муҳйиддин ибн ал-Арабий / 1165-1240 / нинг “Футуҳоти Маккия”,
Салоҳ ибн Муборак Бухорийнинг “Анису-т-толибин ва уддату-с-соликин” /
XIII аср охири /, Муҳаммад Порсонинг “Мақомоти Ҳазрати хожаи
Нақшбанд”, “Рисолаи қудсия”, Яъқуб Чархийнинг “Рисолаи унсия”,
6
Абдураҳмон Жомийнинг “Нафаҳоту-л-унс мин ҳазороти-л-қудс” / XIV аср /,
Алишер Навоийнинг “Насойиму-л-муҳаббат” ва “Лисону-т-тайр”, Ҳусайн
Воиз Кошифийнииг “Футувватномаи султоний”, Али Сафийнинг
“Рашаҳот айни-л-ҳаёт” / XV-XVI асрлар / тазкира ва рисолалари бунга
мисолдир.
Европа, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, араб мамлакатларида Шарқ
агиографиясини ўрганиш тасаввуф тарихи, назарияси ва амалиёти,
жамиятдаги ўрни, тариқатлар тарихи, манбаларнинг таржимаси ва нашри
сингари масалалар билан параллел равишда ўрганиб келинади.
А.Николсон,
Ж.Л.Масиньоннинг
матншунослик
ишлари,
Ж.C.
Тримингем ва А.А. Семенов каби олимларнинг ислом ва тасаввуф тарихи
бўйича тадқиқотлари машҳурдир
5
.
Эрон ва араб тазкирашунослари ҳам агиографик манбаларни тадқиқ
этиш соҳасига ўз ҳиссасини қўшган
6
. Шунингдек, Шарқ агиографиясини
ўрганиш бўйича рус шарқшуносларининг матншунослик ишлари ва илмий
тадқиқотлари диққатга сазовордир
7
.
Ўзбекистонда М.Хайруллаев, У.Уватов, Н.Комилов, Ҳ.Ҳомидий,
З.Исломов, З.Қосимов, Р.Тиллабоев, Ҳ.Кароматов, А.Вильданова, Э.Каримов,
Б.Бобожонов, Х.Алиқулов, В.Кнопова каби олимларнинг тадқиқотлари ҳамда
матншунослик ишларида Шарқ агиографик манбаларига фаол мурожатни
кўриш мумкин
8
. Аммо уларнинг ишларида агиографик тазкира ва
маноқиблар махсус тадқиқот объекти қилиб олинмаган.
З.Исломов, Б.Назаров, Ҳ.Йўлдошхўжаев, Ҳ.Юлдашева, З.Назарова,
И.Усмонов каби тадқиқотчиларнинг турли агиографик манбаларини
ўрганишга бағишланган мақолалари бу масаладаги бўшлиқни тўлдиришда
ўзига хос ўрин тутишини таъкидлаш керак
9
.
5
A. Nicholson with a Critical introd. by Mirza Muhammad b. ‘Abdu-1-Wahhab-i Qazwini. 1-2. – London-Leiden,
1905.;Abu ‘Abd al-Rahman Muhammad b. al-Husain... al-Sulami. Kitab Tabaqat al-Sufiyya. / Texte arabe avec une
introduction et index par Johannes Pedersen. – Leiden, 1960.; Abu Bakr al-Kalabadi. Kitab al-Ta‘arruf li madhhab
ahl al-tasawwuf. / Ed. A. J. Arberry. – Cairo, 1934.; Massignon L. Essai sur les origines du lexique technique de la
mystique musulmane par L. Massignon. – Paris, 1954.; Medieval sufi literature in prose. / History of Persian
literature from the beginning of the Islamic period to the present day with contributions by G. Morrison, J. Baldick
and Sh. Kadkani. – Leiden-Köln, 1981. – Р. 85-109, 113-132.; Muslim Saints and Mystics: Episodes from the
Tadhkirat al-auliya‘ by Farid al-Din Attar. / Transi, by A. J. Arberry. – London-Boston, 1966.; Nicholson R. A.
Studies in Islamic Mysticism. – Cambridge, 1921.; Trimingham J.S. The Sufi Orders in Islam. – Oxford., 1971.;
6
Абу Ну‘айм. Хилиат ал-аулийа‘ ва табакат ал-асфийа‘ ли... Аби Ну‘айм. 1–10. – Қоҳира, 1351-1357/1932-
1938.; Абу-л-Муҳсин Муҳаммад Боқир б. Муҳаммад-‘Али. Мақомот-и хожа Нақшбанд. – Бухоро, 1327 ҳ.й.;
Ал-Қушайри Ар-Рисола ал-қушайрийа фи илм ат-тасаввуф ли Аби-л-Қосим ал-Қушайри. – Булак, 1284 ҳ.й.;
Доро Шукуҳ. Сафинат ал-авлиё‘. // Қўлёзма. Ўз ФА ШИ. – № 521.; Зарринкуб А. Арзиш-и мирас-и суфийа.
– Теҳрон, 1344/1965.
7
Гордлевский В. А. Бахауддин Накшбанд Бухарский.— Избранные сочинения. 3. – Москва, 1962. – Б. 369-
386.; Семенов А. А. Бухарский шейх Бахауд-дин. 1318-1389. / К его биографии /. / Восточный сборник в
честь А. Н. Веселовского. – Москва, 1914. – С. 202-211.
8
Жумладан қаранг: Исламские ценности Центральной Азии: толерантность и гуманизм. Метериалы
Международной научной конференции. – Ташкент, 2008. –208 стр.
9
Исломов З. Маҳмуд Замахшарий асарларида тасаввуфий ғоялар талқини // ТИУ Илмий таҳлилий ахбороти
/ 2004. – № 4 /; Назаров Б. Мақомотларда Баҳоуддин Нақшбанд сиймосининг тасвири // ТИУ илмий-
таҳлилий Ахбороти /2004. – № 4 /; Йўлдошхўжаев Ҳ. Абдулхолиқ Ғиждувоний таълимоти Мусохон
Даҳбидий талқинида // ТИУ илмий-таҳлилий Ахбороти / 2004. –№ 4 /; Юлдашева Ҳ. Чиштия тариқати
7
Бевосита
авлиёлар
тазкираларига
мурожаатни
шарқшунос
Е.Э.Бертельснинг “Тасаввуф ва тасаввуфий адабиёт” асарида кузатиш
мумкин. Жумладан, у ўзининг “Қутадғу билиг” достонидаги Иброҳим ибн
Адҳам ҳақидаги ривоят” номли мақоласида форс ва турк халқлари ўртасида
машҳур бўлган дарвишлик йўлини тутган авлиё Иброҳим ибн Адҳам
тарихини тадқиқ этган. Шарқ адабиёти билимдони бошқа тарихий ва
агиографик манбалар асосида Юсуф Хос Ҳожиб достонидаги ривоятнинг
генезисини тиклашга муваффақ бўлган
10
. Лекин у мурожаат этган манбалар
орасида табиийки, Муҳаммад Сиддиқ Рушдий тазкираси йўқ.
Россиялик тадқиқотчи Н.Чалисова Фаридуддин Атторнинг “Тазкирату-
л-авлиё”сидаги Ҳасан Басрий, Молик Динор, Фузайл Аёз зикрларини рус
тилига таржима қилиб, изоҳлар билан “Мусулмон маданияти матнларида
суфизм” тўпламида чоп этган. Бироқ тадқиқотчи Аттор асарнинг шу номдаги
бошқа туркий нусхалари ҳам мавжудлиги ҳақида фикр билдирмаган.
Туркиялик аллома Муҳаммад Зоҳид Қутқу / XIX аср / ҳамда профессор
Сулаймон Улудоғ / XX аср / Фаридуддин Атторнинг “Тазкирату-л-авлиё”
тазкирасини турк тилига таржима этиб, нашр қилишган. Муҳаммад Зоҳид
Қутқу томонидан тайёрланган нусха 1993 йили ўзбек тилига ўгирилди ва
нашр этилди.
11
Ўзбекистонда Фаридуддин Атторнинг бошқа асарлари ҳақида
тадқиқотлар ёзилган бўлса-да, агиографик “Тазкирату-л-авлиё” асари
ўрганилмаган. Ғулом Сарвар Лоҳурийнинг Шарқ агиографик қомуси деса
арзийдиган “Хизонату-л-асфиё” асари ҳам ўз тадқиқотчиларига муҳтождир.
Профессор Ҳ.Ҳомидов / тахаллуси – Ҳамиджон Ҳомидий / Муҳаммад
Сиддиқ Рушдий “Тазкирату-л-авлиё”сидаги шайхлар тўғрисида йигирмадан
ортиқ илмий-оммабоп мақола эълон қилган. Олимнинг “Тасаввуф
алломалари” китобидан эса Рушдий асаридаги 95 алломадан 43 нафари
ҳақида маълумотлар ўрин олган.
12
“Кўҳна Шарқ дарғалари” ва “Тасаввуф
алломалари”даги
Муҳаммад
Сиддиқ
Рушдий
ҳақидаги
мақолалар
диссертация муаллифи билан ҳамкорликда ёзилган. Ҳ.Ҳомидий Рушдий
асаридаги авлиёларни адабий-маърифий йўналишда ўрганган. У Низомий
номидаги ТДПУ кутубхонасида сақланувчи №14583 қўлёзмадангина
фойдаланган. Асарнинг бошқа нусхалари билан шуғулланган эмас.
ҳақида // ТИУ илмий-таҳлилий Ахбороти / 2004. – № 4 /; Назарова З. Тасаввуф француз исломшунослари
нигоҳида // ТИУ илмий-таҳлилий Ахбороти / 2004. – № 4 /; Усмонов И. Ўрта асрлар Хуросон тасаввуфий
муҳити // ТИУ илмий-таҳлилий Ахбороти / 2004. – № 4 /; Юлдашева Ҳ. “Сияру-л-ақтоб”да қутбларга хос
хислатлар тавсифи // ТИУ илмий-таҳлилий Ахбороти /2004. – № 1/.
10
Бертельс Е.Э. Изречение Ибрахима ибн Адхама в поэме “Кутадгу билиг”. // Суфизм и суфийская
литература. – Москва, Наука, Главная редакция Восточной литературы. 1965. 462 с.– стр.182-187.
11
Аттор Фадидуддин. Тазкирату-л-авлиё / Муҳаммад Зоҳид Қутқу томонидан туркчага қилиган таржима
асосида ўзбек тилига ўгирувчи ва сўзбоши муаллифи Мирзо Кенжабек /. Тошкент, Мовароуннаҳр, 1993. –
147 б.
12
Ҳомидий Ҳ. Машриқзамин – ҳикмат бўстони. – Тошкент, Шарқ, 1997. – 256 б.; Шу муаллиф. Аждодлар
сабоғи – ақл қайроғи. – Тошкент, А. Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1998. 189 б.; Шу муаллиф.
Кўҳна шарқ дарғалари. – Тошкент, Шарқ, 1999. – 278 б. / Китобдаги “Ирфоний билимлар қомуси” лавҳаси
И. Остонақулов билан ҳамкорликда ёзилган /; Шу муаллиф. Тасаввуф алломалари. – Тошкент, Шарқ, 2004. –
268 б.
8
Профессор У.Уватов Муҳаммад Ҳаким ат-Термизий, Абу Бакр Варроқ
Термизий ва Абдуллоҳ ибн Муборак Марвазий ҳақида тадқиқотлар яратди.
Бу тадқиқотларда Рушдий асарига ҳам қисман мурожаат қилинган. У.Уватов
суриялик олим Муҳаммад Усмон Жамолнинг муҳаддис аллома Абдуллоҳ ибн
ал-Муборак ал-Марвазий ҳақидаги “Буюк донишманд” асарини араб тилидан
ўзбек тилига таржима қилди.
13
Бу китоб келгусида Муҳаммад Сиддиқ
Рушдий тазкирасидаги Абдуллоҳ ибн Муборак / 15-зикр / ҳақидаги
матнларни қиёсий тадқиқ этишда муҳим аҳамият касб этади.
Кўринадики,
бугунга қадар Рушдий ижоди бўйича монографик тадқиқотлар ёзилмаган.
Ана шундан келиб чиқиб, ушбу диссертацияда XVIII аср Фарғона
водийсида тасаввуф ва ирфоний анъаналарнинг давр адабиётида акс этиши,
хусусан бу даврда яшаган шоир ва мутасаввиф олим Муҳаммад Сиддиқ
Рушдий қаламига мансуб “Тазкирату-л-авлиё” ва “Рисолаи Қодирия”, Ғулом
Сарвар Лоҳурийнинг “Хизонату-л-асфиё” асарлари ислом тарихи ва
манбашунослиги жиҳатидан илк марта ўрганилди. “Тазкирату-л-авлиё” ва
”Рисолаи Қодирия”ни ўрганишда Алишер Навоийнинг “Насойиму-л-
муҳаббат” асаридан мавзу доирасида фойдаланилди.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация
иши
Тошкент
ислом
университети
“Исломшунослик”
илмий
тадқиқот
марказининг
ислом
тарихи
ва
манбашунослиги муаммолари, “Тарих“ кафедрасининг “Марказий Осиё
алломаларининг ислом маданияти ривожига қўшган ҳиссаси” лойиҳаси
бўйича илмий-тадқиқот ишлари режалари доирасида бажарилган. Тадқиқот
мавзуси ТИУ Илмий кенгаши мажлисида / 31.03.2009. 8-сонли баённома /
қайта тасдиқланган.
Тадқиқот мақсади.
Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг “Тазкирату-л-
авлиё” асарини фундаментал тарзда ўрганиш, унинг ислом тарихи ва
манбашунослиги учун аҳамияти, агиографик адабиётда тутган ўрни ҳамда
асар матнларининг Шарқ агиографик манбалари бўлмиш туркий, форсий ва
арабий маноқиб ва тазкираларни ўрганишдаги аҳамиятини кўрсатиб бериш
ишнинг асосий
мақсади
ни ташкил қилади.
Тадқиқотнинг вазифалари.
– XVIII аср ва XIX асрнинг биринчи
ярмида Марказий Осиё ва Шарқий Туркистоннинг тарихий аҳволи ва ўзаро
муносабатларини кам ўрганилган манбаларга суяниб янгидан тадқиқ этиш;
– Муҳаммад Ҳаким ат-Термизий, Фаридуддин Аттор, Жалолиддин
Румий, Ғулом Сарвар Лоҳурий, Хожаназар Ҳувайдоларнинг агиографик
асарларини Рушдий асари асосида таҳлил қилиш;
– Шарқ агиографияси асослари, мақсад ва вазифалари ҳақида илмий-
назарий маълумотларни умумлаштириш, келгусида бошқа агиографик
манбаларни ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослиги бўйича ўрганиш
учун йўл-йўриқлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
13
Муҳаммад Усмон Жамол. Буюк донишманд / Араб тилидан У.Уватов таржимаси // Жаҳон адабиёти. –
Тошкент, 2010. №2. – Б.62-98., 2010. №3. – Б.124-148.
9
–
Муҳаммад
Сиддиқ
Рушдий
асарларининг
тазкиранавислик
тарихидаги ўрнини кўрсатиш. “Тазкира” матнидаги тасаввуф истилоҳларини
таснифлаш, илмий хулосалар баён қилиш;
–
Аҳмад
Яссавий
“Девони
ҳикмат”и
муқаддимаси
бўлган
“Фақирнома”да кўрсатилган тариқат босқичи ва мақомларини “Тазкирату-л-
авлиё” ҳамда Шарқ агиографик адабиёти намуналари асосида шарҳлаш;
– “Тазкирату-л-авлиё” маълумотлари ҳамда Шарқ минтақасига мансуб
агиографик адабиёт намуналарида илгари сурилган маънавий-ахлоқий,
тарбиявий ғоя ва таълимотларнинг бугунги кун учун илмий, маънавий,
ижтимоий-маданий ва сиёсий аҳамияти кўрсатиб бериш.
Тадқиқот объекти
:
Шарқ агиографияси, тасаввуф, Фаридуддин Аттор,
Муҳаммад Сиддиқ Рушдий ва бошқа муаллифларнинг асарлари, тарихий,
маданий ва адабий муҳит, тасаввуф назарияси ва амалиёти.
Тадқиқот предмети:
Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг “Тазкирату-л
авлиё” асарининг яратилиши, умумий мазмуни, шу жанрдаги бошқа асарлар
билан қиёсий ўрганиш тадқиқот предметини ташкил қилади.
Тадқиқотнинг манбалари.
Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг 1780 йили
туркий тилда ёзилган, ҳажми 382 варақ бўлган, Низомий номидаги Тошкент
Давлат педагогика университети кутубхонасида № 41583 рақами остида
сақланувчи “Тазкирату-л-авлиё” ва “Рисолаи Қодирия” асарлари ва бу
манбаларнинг
бошқа
кутубхоналарида
сақланаётган
тўрт
нусхаси
14
тадқиқотнинг асосий манбасини ташкил қилади. Фаридуддин Атторнинг
1216 йили Нишопурда форс тилида ёзилган, 1987 йили Теҳронда чоп этилган
“Тазкирату-л авлиё”, Ғулом Сарвар Лоҳурийнинг милодий 1884 йили форс
тилида ёзилган, 1895 йили Тошкентда чоп этилган “Хизонату-л-асфиё”
асарлари ҳам диссертация манбалари бўлиб хизмат қилди. XVIII аср охири ва
XIX аср биринчи ярмида яратилган Собир Сайқалийнинг “Ҳикояти Султон
Увайс Қараний” / ЎзР ФА ШИ, 1057-II- рақам /, Аҳмад Умматийнинг
“Маноқиби Вайсу-л Қаран” / ЎзР ФА ШИ, 6633-II-рақам /, “Илтимоси Увайс
Қараний” / ЎзР ФА ШИ, 11197-IV-рақам / назмий маноқибларидан манба
сифатида фойдаланилди. Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси
15
,
Тошкент ислом университети
16
ҳамда шахсий кутубхоналар ва фондларда
17
сақланаётган мавзуга оид бошқа қўлёзма ва тошбосма китоблар ҳам тадқиқот
ишига жалб қилинган.
14
ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида сақланувчи № № 3161, 4991
нусхалар, Тошкент ислом университети Манбалар хазинасида сақланувчи №191-рақамли қўлёзма, Қўқон
шаҳар илмий маркази кутубхонасида сақланувчи № 213-рақамли қўлёзма.
15
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси қошидаги манбалар ва уларнинг библиографик маълумотлари ишнинг
“Фойдаланилган манбалар рўйхати”да берилди.
16
Муҳаммад Сиддиқ Рушдий. Тазкират-у-авлиё // Қўлёзма, Тошкент ислом университети манбалар хазинаси
фонди. – №191. – 393 вар.
17
Жумладан т.ф.д. Ш.Воҳидовнинг шахсий кутубхонасида сақлананаётган / – № 201, 202. / Муҳаммад
Жалолиддиннинг “Кашфу-л-асрор” ва “Мақолот ва-л-мақомот”, Шайх Низомиддиннинг “Мажмуату-л-
мақосид ва марфуату-л-маросид” асарларнинг нусхалари биринчи маротаба ишга жалб қилинган.
10
Мавзу доирасида
Шарқий Туркистон ва Фарғона водийси тарихига оид
бир қатор асарлар мазкур ишнинг тарихий манбаларини ташкил этди.
Улардан: ЎзР ФА Шарқшунослик институтида сақланаётган Абдулвосеъ
Манзурнинг “Тазкираи Султоний” / ЎзР ФА ШИ, 692-рақам /, Абдулғафур
Исматийнинг “Зафарномаи Худоёрхоний” / ЎзР ФА ШИ, 598-рақам /, Аваз
Муҳаммад Аттор Хўқандийнинг “Тарихи жаҳоннамоий” асарининг II жилди /
ЎзР ФА ШИ, 9455-рақам /, Фазлий Фарғонийнинг “Умарнома” асари / Россия
ФА ШИ С.-Петербург бўлими, 2467-рақам /, Мирзо Қаландар Мушриф
Исфарагийнинг “Шоҳномайи нусратпаём” / Тожикистон Республикаси ФА
ШИ 10088-рақам /, Муҳаммад Ниёз Хўқандийнинг “Тарихи Шоҳрухий” / ЎзР
ФА ШИ, 1787-рақам /, Муҳаммад Азиз ибн Муҳаммад Ризо Марғилонийнинг
“Тарихи Азизий” / ЎзР ФА ШИ, 11108-рақам /
18
, Муҳаммад Юнус шиғовул-
Тойибнинг “Алиқули Амирлашкар жангномаси” / ЎзР ФА ШИ, 1213-рақам /
каби асарларнинг қўлёзмалари ва “Туҳфайи Тойиб”
19
, Мирза Олим Мушриф
Тошкандийнинг “Ансобу-с-салотин ва тавариху-л-хавоқин”
20
, Мулло Олим
Махдум
ҳожининг
“Тарихи
Туркистон”
21
,
Мир
Иззатуллоҳнинг
“Сафарнома”
22
, Домулло Абдулқодир ибн Муҳаммад Аминнинг “Мўъжаму-
л-ансоб ва-л-ашжор” / Алмати: Дайк-пресс, 2006. – 692 с. /, Муҳаммад
Ҳакимхон ибн Маъсумхонтўранинг “Мунтахабу-т-таворих” асарининг 1-2
жилдлари / Душанбе, 1984; Токио, 2006: Тошкент, 2010 / асарларини ажратиб
кўрсатиш мумкин.
Тадқиқот
методлари.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
И.А.Каримовнинг Фармонлари, халқ маънавияти ва миллий истиқлол
мафкурасига бағишланган концептуал асарлари
ишнинг назарий-услубий
асоси бўлиб хизмат қилди. Тарихий-қиёсий ҳамда умумлаштирма таҳлиллар
асосида хулосалар бериш, холислик, илмийлик, тарихий ёндашув,
тизимлаштириш, ворисийлик ва цивилизацион ёндашув тадқиқотнинг
методологик асосини ташкил қилади. Тадқиқот жараёнида мавзуга миллий ва
умуминсоний қадриятлар, мустақиллик ғоясидан келиб чиққан ҳолда
ёндашилди.
Жаҳон ижтимоий-гуманитар фанларида ишлаб чиқарилган ва тан
олинган Н.А. Бердяев
23
, М.Блок
24
, Макс Вебер
25
, П.Сорокин
26
, А.Дж.
18
Муҳаммад Азиз Марғилоний. Тарихи Азизий / Нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва изоҳлар муаллифлари: Ш.
Воҳидов, Д. Сангирова. – Тошкент, Маънавият, 1999. – 111 б.
19
Яна қаранг: Мухаммад Юнус Ходжа, Мухаммад Амин Ходжа / Тойиб /. Тухфайи Тойиб // Подготовка к
изданию и предисловие: Б.М. Бабаджанов, Ш.Х. Вахидов, Х. Коматцу. – Ташкент-Токио, 2002. – 46 с.
20
Мирза Алим ибн Мирза Рахим Тошканди. Ансаб ус-салатин ва таварих ул-хавакин / Перевод, примечания,
указатели С. Юлдашева, введения, ответственный редактор Ш. Вохидов // История Узбекистана в
арабографических источниках. Т. I. – Ташкент, 2007. – 254 с.
21
Мирзо Олим Махдум ҳожи. Тарихи Туркистон. – Тошкент, Туркистон генерал-губернатори босмахонаси,
1915. – 220 б.; Мирзо Олим Махдум ҳожи. Тарихи Туркистон. – Қарши, Насаф, 1992. – 120 б.
22
Путешествие Мир Иззат Уллы в Кокандское ханство в 1812 году / Перев. прим. Ю.А.Соколова, с
приложен. схемы пути Мир Иззат Уллы в Кокандских владениях // Труды САГУ. – Ташкент, 1956. – Вып.
78. – С. 41-52.
23
Бердяев Н.А. Смысль истории. – Москва, Мысль, 1990. – 176 с.
24
Блок М. Апология истории и ремесло историка. – Москва, Наука, 1973. – 232 с.
11
Тойнби
27
, Л.Февр
28
, К.Ясперс
29
каби олимлар ҳамда ўзбекистонлик
тадқиқотчиларнинг методологик қарашларидан унумли фойдаланилди.
Тадқиқотнинг
гипотезаси
Муҳаммад Сиддиқ Рушдий асари
агиографик жанрдаги туркий адабиётнинг қомусий намунаси эканлиги ғояси
асосида шаклланган. Ишда турли тилларда ёзилган кўпгина ёзма манбаларда
ўз аксини топган тасаввуф тарихи, ислом тарихи, манбашунослиги ва
маданиятига оид маълумотлар асосида илмий ва назарий хулосалар берилган.
Ҳимояга олиб чиқилган асосий ҳолатлар.
Шарқ
агиографияси
манбалари тарихий, дидактик, диний-ирфоний, фалсафий, педагогик,
этнологик ва адабий-эстетик тадқиқотлар учун муҳим манбалар саналиб,
унинг мумтоз намуналарида ислом маданияти ва тарихида муҳим ўрин
эгаллаган авлиёлар, сўфийлар ҳаёти ва фикрлари жамлангандир.
Шарқ агиографияси тазкира, мақомот, маноқиб, ҳолот, манқаба, рисола
жанрларида яратилган бўлиб, уларнинг яратилиш географияси бутун ислом
минтақасини қамраб олади. Шарқ агиографияси учун тазкира ва маноқиб
ёзиш анъанаси устивор.
Муҳаммад
Сиддиқ
Рушдийнинг
“Тазкирату-л-авлиё”,
“Рисолаи
Қодирия” асарлари XVIII аср агиографик адабиётнинг мукаммал намуналари
бўлиб, унинг муаллифи ўзигача бўлган асосий агиографик манбаларни пухта
ўрганишган ҳамда туркий ислом агиографияси асосларини кўрсатиб берган
алломалардандир.
Фаридуддин Аттор, Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийнинг
авлиёлар тўғрисидаги агиографик тўпламлари Муҳаммад Сиддиқ Рушдий
учун асосий манба ҳисобланиб, у тасниф этган тазкира ва маноқиб асосида
тасаввуф таълимотидаги шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқат босқичлари
моҳиятини очиб бериш ва у орқали XVIII-XIX асрлардаги аждодларимизнинг
агиографик онг даражасини идрок этиш мумкин.
Фариддуддин Атторнинг “Тазкирату-л-авлиё”, Алишер Навоийнинг
“Насойиму-л-муҳаббат”, Ғулом Сарвар Лоҳурийнинг “Хизонату-л-асфиё”
асарлари, шунингдек Фахриддин Али Сафийнинг туркийга ўгирилган
“Рашоҳоту айни-л-ҳаёт” асарлари, Ҳувайдонинг “Иброҳим Адҳам ҳикояти”,
Исҳоқ Боғистонийнинг “Тазкираи қаландарон”, Салоҳиддин Соқибийнинг
“Маъмулоти Соқибий” рисолалари биринчи навбатда агиографик адабиёт
намунаси сифатида ўрганилгандагина ўзининг ҳақиқий мазмун-моҳиятини
намоён этади.
25
Қаранг: Жук С.И. Макс Вебер и социальная история // Вопросы философии, – Москва, 1990. – № 4. – С.
15-22.; Момзен В. Макс Вебер и социальная история // Новая и новейшая история. – Москва, 1990. – № 4. –
С. 55-64.
26
Сорокин П. Человек. Цивилизация. Общество. – Москва, Издательство политической литературы, 1992. –
С. – 544 с.
27
Тойнби А. Дж. Постижение истории. – Москва, Наука, – 732 с.
28
Февр Л. Бои за историю. – Москва, Наука, 1991. – 630 с.
29
Ясперс К. Смысл и назначение истории. – Москва, Политиздат, 1991. – 390 с.
12
Муҳаммад Сиддиқ Рушдийдан кейин ижод қилган Абдулазиз Мажзуб,
Шайх Жалолиддин, Шайх Низомиддин, Муҳаммадиёр Мухлис, Абдулғафур
Исматий, Салоҳиддин Соқиб, Мирмаҳмуд Қорий Ҳўқандий каби алломалар
мероси агиографик мазмундаги асарлар яратиш анъанаси кейинги даврларда
ҳам давом этганини кўрсатади.
XX асрга келиб Марказий Осиёда диний тафаккур ўрнини дунёвий
тафаккур эгаллаб, агиографик асарларга паст назар билан қаралганидан
қатъий назар, қудсий хислатга эга бўлган машҳур алломалар тўғрисида /
Мас., “Ойбек замондошлар хотирасида”, “Ғафур Ғулом замондошлар
хотирасида” / рисолалар ёзиш анъанаси сақланиб қолди. Бунда анъанавийлик
билан Европа андозаларига хос услублар синтези намоён бўлди.
XX аср 20-30-йилларида “Жизнь замечательных людей”/ Ажойиб
кишилар ҳаёти / рукни остида Россияда ўнлаб китоблар нашр этилган бўлиб,
уларда илм-фан, адабиёт ва санъат тараққиётига катта ҳисса қўшган
алломалар ҳаёти ёритилган. Мазкур китобларда алломаларнинг инсониятга
қилган буюк хизматлари эътироф этилгани ҳолда, уларнинг олижаноб
хислатларини кўрсатиш устиворлиги билиниб туради. Демак, ўша рукндаги
китобларни ҳам агиографик руҳда ёзилган ўзига хос тазкиралар дея оламиз.
Ўзбек тазкиранавислиги XX асрда шаклан рус тазкиранавислиги
андозаларига
суянган
бўлса-да,
мазмунан
Шарқ
тазкиранавислиги
анъаналарига таянган. Бунда Фаридуддин Аттор, Абдураҳмон Жомий,
Алишер Навоий, Муҳаммад Сиддиқ Рушдий, Ғулом Сарвар Лоҳурий
тазкиралари, бошқа мусаннифларнинг маноқиб ва рисолалари амалий
қўлланма вазифасини бажариб келганлиги ойдинлашади.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
– XVIII асрда Марказий Осиё минтақасида агиографик адабиётнинг
ривожланиши учун барча шарт-шароитлар, маданий муҳит, талаб ва
эҳтиёжлар мавжуд эканлиги, жамиятда содир бўлган ижтимоий зиддиятлар
ва маънавий қашшоқликни бартараф этишда авлиёлар тўғрисидаги ибратли
асарларнинг зарур бўлганлиги масаласи ўрганиб чиқилди.
– Муҳаммад Сиддиқ яшаган XVIII аср Марказий Осиё тарихи бўйича
янги маълумотлар тақдим этилди. Давр ижтимоий-сиёсий муҳити ва
маънавий ҳаёти цивилизацион нуқтаи назардан текширилди.
– Рушдийнинг мазкур асари Фаридуддин Атторнинг “Тазкирату-л-
авлиё”сининг ўзбек тилидаги таржимаси эмас, балки оригинал асар эканлиги
исботланди, икки манба қиёсан илмий, матншунослик, манбашунослик
нуқтаи назаридан ўрганиб чиқилди.
– Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг “Тазкирату-л-авлиё” ва “Рисолаи
Қодирия” асарлари қўлёзмалари диссертант томонидан кашф этилиб,
матнлари жорий алифбога тўлиқ табдил қилинди, асосий манба сифатида
диссертацияда илмий жиҳатдан текширилди.
13
– Ғулом Сарвар Лоҳурийнинг “Хизонату-л-асфиё” асари илмий
жиҳатдан ўрганилиб, унинг Шарқий Осиё маданий тарихини тадқиқ этишда
муҳим манба эканлиги асослаб кўрсатилди.
– Муҳаммад Сиддиқ Рушдий асари орқали Фаридуддин Атторнинг
“Тазкирату-л-авлиё” асари қиёсий тадқиқ этилди. Аллома тазкирасининг
хорижда ўрганилиш даражаси аниқланди. Фаридуддин Аттор тазкирасининг
бошқа тилларга таржимаси тарихи ўрганиб чиқилди.
– Абдураҳмон Жомийнинг “Нафоҳоту-л унс мин хазороти-л-қудс”
тазкираси Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг “Рисолаи Қодирия” маноқиби
учун асосий манбалардан бири бўлганлиги аниқланди.
– Тадқиқотда Рушдий манбаси билан қиёсий ўрганилган Алишер
Навоийнинг “Насойиму-л-муҳаббат” асари Шарқ агиографиясининг туркий
тилдаги энг муҳим манбаси эканлиги, Навоий ўзбек агиографиясининг
асосчиси эканлиги очиб берилди.
– Шарқда инсонни комил шахс қилиб тарбиялаш усулларидан бири
бўлган тасаввуфнинг қирқ мақоми Нақшбандия ва Қодирия тариқати тарбия
усуллари эканлиги Муҳаммад Сиддиқ Рушдий тазкирасидаги авлиёлар
зикрлари асосида тизимли тарзда кўрсатиб берилди. Бу эса “Тазкирату-л-
авлиё”
типидаги
бошқа
агиографик
манбаларни
мазкур
методдан
фойдаланган ҳолда илмий ўрганишга маълум маънода йўл очиб беради.
Тадқиқот
натижаларининг
илмий
ва
назарий
аҳамияти.
Диссертация жаҳон агиографияси ютуқлари ва етакчи тамойилларига
мувофиқ ёзилган. Тадқиқот натижалари ЎзР ФА ижтимоий-гуманитар
фанлар комплекси ҳузуридаги илмий мувофиқлаштирувчи кенгашда
тасдиқланган фундаментал тадқиқотлар дастурининг “Тарихий-маданий
мерос ва унинг жамиятни ривожлантиришдаги роли. Ўзбекистоннинг дунё
цивилизациясига қўшган ҳиссаси ва унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни”
режасини бажариш ишларидан бири сифатида аҳамиятлидир.
Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг “Рисолаи Қодирия” қўлёзма маноқиби
туркий тилдаги муҳим агиографик манба бўлиб, унда Абдулқодир
Гилонийнинг агиографик портрети ишланган. Шу асосда “Қодирия”
тариқати моҳияти баён этилган. Тадқиқотчи томонидан эълон этилган
“Қодирия” тариқати ҳақидаги янги рисола ва мақолалар республикамизда ва
хорижда эълон қилингандан кейин диншунослик ва фалсафа соҳасида мазкур
тариқат бўйича номзодлик ишлари ёқланди.
Диссертация хулосалари Шарқ тазкира ва маноқибларини фақат сиёсий
тарих объекти сифатида эмас, балки маданият ва агиография объекти
сифатида чуқур ва атрафлича ўрганиш лозимлигини илмий жиҳатдан намоён
этади.
Тадқиқотда хотиралар ва зикрлар тарзида ёзилган агиографик
асарларнинг бош мақсади яхши инсонлар хулқини бошқаларга ибрат қилиб
кўрсатиш орқали хайрли ишларни тарғиб этиш, кишиларнинг нафсини
тарбиялаш эканлиги илмий жиҳатдан таҳлил қилинган бўлиб, унинг
14
натижалари замонавий педтехнологиялар учун ҳам муҳим манбалар
ҳисобланади. Тадқиқот натижаларидан ислом тарихи ва манбашунослиги
мутахассислари қўлланма сифатида фойдаланишлари мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот мазмунини ўзида акс
эттирган монография ва мақолалардан айни кунларда исломшунослик,
диншунослик, маънавият асослари, маданиятшунослик, педагогика, фалсафа,
психология фанларидан дарслик ва қўлланмалар ёзишда фойдаланилмоқда.
Диссертациянинг
илмий-назарий
хулосалари,
ижтимоий-адабий
ғояларидан Тошкент ислом университетида ижтимоий-гуманитар фанларни
ўқитишда, янги тадқиқот мавзуларини аниқлашда, бакалавр босқичи битирув
малакавий ишлари ва магистрлик ҳимояси диплом ишларини ёзишда,
маънавий-маърифий тадбирларда, радио ва телевидение адабий-маънавий
кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилмоқда.
Тадқиқот мавзуси бўйича диссертант томонидан Мирзо Улуғбек
номидаги ЎзМУ қошидаги Олий педагогика институтининг малака ошириш
курсларида ташкил этилган семинарда “Муҳаммад Сиддиқ Рушдий – XVIII
аср агиографик адабиёти йирик вакили” номли маъруза / 13.12. 2009. /,
Тошкент ислом университети ўтказилаётган Алишер Навоий ижодига
бағишланган анъанавий илмий анжуманларда “Алишер Навоий ва Муҳаммад
Сиддиқ Рушдий”/ 14.02.2009. /, “Навоий – йирик агиограф” / 14.02.2010. /
номли маърузалар ўқилган.
Тадқиқотчи
Тошкент
ислом
университетида
бўлиб
ўтган
“Ўзбекистонда дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлиги” / 10.03. 2009. /,
“Диншуносликнинг долзарб масалалари” / 02.04. 2010. /, “Диншуносликнинг
долзарб
масалалари”
/
07.04.2011.
/
республика
илмий-амалий
конференцияларида
“Жонбозлик
фазилатининг
маънавий
талқини”,
“Агиографик асарларни ўрганиш масаласига доир”, “Диний одатларни
тўплаш ва тасниф этиш масаласига доир” мавзусида маърузалар билан
иштирок этган.
Қўқон ва Фарғона шаҳарларида Зиёуддин Ҳазиний ва Рожий
Марғиноний ижодига бағишланган илмий-маърифий анжуманларда, пойтахт
ва вилоятларда ўтказилган илмий, шунингдек, маънавият масалаларига
бағишланган анжуманларда, шоирларнинг юбилейларида мавзу бўйича
маърузалар ўқилган.
Диссертант томонидан ёзилган мавзуга тегишли монография ва
мақолалардан Н.Абдулаҳадов ва Т. Ғозиевларнинг “Шоҳимардон” / –
Тошкент, Янги аср авлоди, 2010. 568 б. /, Н.Абдулаҳадов, И.Тўхтасинов,
С.Мастоновларнинг “Ҳазиний юрти” / – Тошкент, Янги аср авлоди, 2010. 294
б. / китобларида кенг фойдаланилган.
Тошкент ислом университети ва Тошкент давлат шарқшунослик институти
магистратура босқичида ўқитиладиган махсус курслар ўқув дастурида
диссертация мавзуси бўйича ёзилган монография ва
қўлланмалар
15
фойдаланилаётган адабиётлар рўйхатига киритилган ҳамда маъруза матнлари
тайёрлашда истифода этилган.
Тошкент ислом университетида “Марказий Осиё халқлари маданияти,
дини ва урф-одатлари” махсус курсида диссертация материаллари асосида
маъруза ўқиб келинмоқда.
Тадқиқот натижасида мустақилликдан кейин ёзилган ўрта мактаб ва
олий ўқув юрти адабиёт дарсликларида XVIII аср адабий муҳити обзорида
Муҳаммад Сиддиқ Рушдий шахсияти ва асарлари эслатиб ўтилган.
Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида Абдулқодир Гилоний ва Қодирия
тариқати ҳақидаги мақолалар диссертант томонидан ёзилган манба асосида
тайёрланган.
Тадқиқотнинг синовдан ўтиши.
Ушбу тадқиқот Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши
академиясида / 02.03.2010. /, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университетида / 18.04.2010. /, Низомий номидаги Тошкент давлат
педагогика университетида / 15.05.2010. /, Тошкент ислом университети
“Тарих” кафедрасининг “Исломшунослик”, “Фалсафа” ҳамда “Диншунослик
ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедралари билан
биргаликдаги кенгайтирилган мажлисида / 02.06.2010. / муҳокама этилиб,
ҳимояга тавсия қилинган. Ниҳоят, диссертация иши Тошкент ислом
университети ҳузуридаги Д. 005.11.01 рақамли Ихтисослашган Кенгаш
қошидаги илмий семинар мажлисида / 23.09.2010. / муҳокама этилиб,
ҳимояга тавсия этилган. Диссертация мазмунини ифодаловчи “Муҳаммад
Сиддиқ Рушдий ва унинг “Тазкирату-л авлиёи туркий” асари” монографияга
ОАК эътироф этган “ТИУ Илмий-таҳлилий Ахбороти” журналида
Б.Тўхлиевнинг / 2007 йил 3-сон. 84-бет. /, “ФДУ хабарлари” журналида /
2007 йил, 3-сон. 74-бет. / С.Мўминов ва И.Ҳожиалиевларнинг ижобий
тақризлари босилиб чиққан.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Ишнинг асосий мазмуни
диссертант томонидан чоп этилган 2 монография, 5 рисола, республика
ҳамда хориж журналлари ва илмий тўпламларида босилган, шунингдек
www.Ziyonet.uz сайтидан ўрин олган 25 мақолада ўз аксини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми:
тадқиқот кириш, тўрт боб,
хулоса, фойдаланилган манбалар ва адабиётлар рўйхати ҳамда иловадан
иборат. Тадқиқотнинг умумий ҳажми 275 бет. Илова 37 бет. Тадқиқотга 239
та манба, илмий тадқиқот ва адабиётлар жалб қилинган.
16
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Киришда мавзунинг долзарблиги, мақсад ҳамда вазифалари, илмий
янгилиги, амалий-назарий аҳамияти асослаб берилган, тадқиқот манбалари
тасниф
этилган,
уларнинг
ўрганилиш
тарихи,
мавзунинг
бугунги
мустақиллик ва миллий истиқлол ғояси тамойилларига ҳамоҳанглиги,
тўлдирувчанлик хусусияти кўрсатиб берилган.
1-БОБ
“XVIII-XIX асрлар Фарғона ва Шарқий Туркистондаги
ижтимоий-сиёсий, маданий муҳит. Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг
ҳаёти”
деб номланган бўлиб, у уч фаслдан иборат. Биринчи фасл
“Ижтимоий-сиёсий ва маданий жараёнлар”
деб аталган.
Маълумки, XVIII аср иккинчи яримига келиб Шарқ мамлакатлари
Англия ва Франция сингари Европа мустамлакачилари томонидан босиб
олиниб, минтақа халқларининг иқтисодий ва сиёсий аҳволи таназзулга юз
тутди, маънавий ҳаёт ва турмуш кечиришда парокандалик юз берди. Бу ҳол
ҳали мустамлакасига айланиб улгурмаган Бухоро амирлиги, Хива ҳамда
Қўқон хонликлари ҳаётига ҳам салбий таъсир кўрсата бошлади. Шунга
қарамай бу ҳудудда сиёсий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан барқарор
ривожланиш, миллий маданият ва маънавий тарбия усуллари ўз
анъаналарини сақлаб қолди.
Бу даврда Хитой ҳукумати ўзининг шимолий ва шимолий-ғарбий
чегарасида жойлашган Жунгория / Қалмоқлар / ва Шарқий Туркистонни
қайтадан ўз ҳудуди таркибига қўшиб олиш, Ҳарб билан савдо йўлини қўлга
киритиш пайида эди. Жунгория армияси яхши қуролланган бўлиб, Хитой
ҳукумати уни енгишга кўзи етмас эди. Тарихий вазиятга қарайдиган бўлсак,
XVII аср охирларига келиб Жунғор ҳукмрон доиралари орасида ўзаро
келишмовчилик, тож-тахт учун кураш авж олиб кетади. Бу вазиятдан усталик
билан фойдаланган Хитой ҳукумати ёркандликларни Жунғорларга қарши
қайраб, “мустақиллик” учун курашга рағбатлантиради. Охирги Жунғор хони
Дабачи хон ва унинг душмани Амурсанни бир-бири билан уриштириб, охири
Амурсанни Офоқхожа набираси Хожа Бурҳониддин армиясиёрдамида енгади
ва Жунғория давлати бошқарувини унинг қўлига топширади
30
.
Хитой ҳукумати энди Ёрканд хонлигини тор-мор этиш учун Хожа
Бурҳониддинни катта қўшин билан Ёрканд ва Кошғарга юборади. Хожа
Бурҳониддинга мухолиф бўлган Хожа Абдуллоҳ эса Ёрканд подшоҳи эди.
Хожа Бурҳониддиннинг яширин мақсади асли Жунгория ва Ёркандни
бирлаштириб, қудратли давлат қуриш эди. У Хожа Абдуллоҳни енгади.
Ягона давлат ташкил этади. Бироқ орадан 4-5 йил ўтиб, Хитой ҳукумати
Хожа Бурҳониддинни орадан кўтариш учун Жунғорларнинг аламзада
кучларидан фойдаланиб, Ёркандга ҳужум уюштиради. Хитойнинг бир неча
30
Амурсан ўз даврининг жуда катта сиёсий лидери бўлиб, Мўғилистон, Қозоқ ерлари, Кошғар ва Марказий
Сибир ижтимоий- сиёсий ҳаётида ўзига хос таъсир кучига эга бўлган. Қаранг: Ходжаев А. Цинская империя
и Восточной Туркистан XVIII вв. – Ташкент, Фан, 1987. – С.76.
17
минглик қўшин билан / бир неча марта / бостириб келиши оқибатида Хожа
Бурҳониддин қўшини енгилади. Сиёсий арбоб бўлган укаси Хожа Жаҳон
билан биргаликда қатл этилади. 1759 йили Жунгория ва Ёрканд хонлиги
Хитой тасарруфига ўтади - Циньцзян вилояти шу тариқа ташкил топади /
Хитойча “Циньцзян” сўзи “янги чегара” деган маънони билдиради /. Бу ерда
ўта қисқача баён этилган ушбу воқеалар ҳақида рус, ўзбек, уйғур, хитой,
француз, инглиз олимлари қатор тарихий-сиёсий асарлар ёзишган.
Жумладан, М.Қутлуқов, А.Хожаевларнинг илмий тадқиқотлари мавзу учун
диққатга сазовор.
Муҳаммад Сиддиқ Рушдий ва унинг ҳомийси Хожа Кефакбек Хожа
Абдуллоҳ хизматида бўлиб, Хожа Бурҳониддинга мухолиф эдилар. Хожа
Бурҳониддин подшоҳлик қилган ҳудуд “Оқ тов”, Хожа Абдуллоҳ подшоҳлик
қилган ҳудуд “Қора тов” деб аталган. Икки ҳудуд Хитой тасарруфига ўтгунга
қадар 1750-57 йиллар орасида “Оқтовликлар” Журғордан Ёркандга бостириб
келиб, шаҳарни 6 ой қамал қилганда халқ жуда қийналади. Очлик, касаллик
тарқалиб,
ҳаёт
издан
чиқади.
Минглаб
“қоратовликлар”
Фарғона
водийсининг Ўш, Андижон, Марғилон, Қўқон ҳудудларига, шунингдек,
Бадахшон томонларга бош олиб кетади.
Юқорида эслатилганидек, XVIII-XIX асрларда Мовароуннаҳрнинг
барча ҳудудларида, шунингдек Шарқий Туркистонда бир неча мустақил
давлатлар бўлишига қарамай маънавий, маданий ва адабий ҳаёт кўпгина
муштаракликларга эга эди. Жумладан, полиэтник таркибдаги аҳоли ислом
шариатининг ҳанафий мазҳабига, ақида масаласида мотурудия таълимотига,
тариқатда эса нақшбандия ва қодирия сулукларига амал қилиб яшар, бу ҳол
адабиёт ва санъатда, урф-одат ва маданий анъаналарда яққол кўзга ташланар
эди. Халқнинг маданий-маиший эҳтиёжларини қондиришда, қорахонийлар ва
темурийлар даврида бўлганидек, тасаввуф тариқатлари етакчи мавқеда эди.
Марказий Осиёнинг Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Андижон,
Наманган, Қўқон, Хожанд, Ўш, Кошғар, Ёрканд шаҳарлари маданий марказ
сифатида тараққий этиб, минтақада адабиёт ва диний маърифат ривожланган
эди. Бу даврга келиб, шеърият етакчи бўлишига қарамай, қатор насрий
тарихий, илмий ва агиографик асарлар яратилди, аввал ёзилган кўплаб
арабий ва форсий асарлар туркий тилга таржима қилинди.
Қошғарда Хитой мустамлакачилиги зулми кучайган бир пайтда гуруҳ-
гуруҳ туркий қавмлар Фарғона ва Бадахшон водийларига кўчиб келиб, у
ерларга ўрнашдилар. Қочоқларга Қўқон хонлиги томонидан мурувват
кўрсатилди. Кейинчалик келгиндилар қишлоқлари шаклланди. Водийдаги
“Қашқар”, “Қашқарқўрғон”, “Уйғур”, “Хитой”, “Ёзёвон” номи билан
аталувчи қишлоқлар ана шу кўчиш туфайли юзага келган. Бу даврда кўплаб
илм аҳли, мутасаввиф олимлар ва шоирлар хонадони хонликдан паноҳ
топган. Диссертация манбаларидан бири бўлмиш “Тазкирату-л-авлиё” асари
ҳам ана шу сиёсий тўпалонлар натижасида Қўқонга келиб қолган асли
ёркандлик Муҳаммад Сиддиқ Рушдий томонидан ёзилган. Кошғар хонлари
18
авлодига мансуб Хожа Кепакбек ҳам ўша даврда бир муддат Қўқонда
муҳожир бўлиб яшаган.
Айни шу Хожа Кепакбек Муҳаммад Сиддиқ Рушдийга бу китобни
ёзишга буюради ва хомийлик кўрсатади. Тадқиқотнинг бу фаслида асар
яратилган давр тарихи ва ижтимоий-сиёсий жараёнлари таҳлил қилинган.
Бу фаслда Шарқий Туркистон ва Қўқон хонлиги ижтимоий-сиёсий
тарихи экскурсив тарзда баён этилди. Шу асосда Муҳаммад Сиддиқ
Рушдийнинг қандай шароит ва муҳитда яшаганлиги ва ўз асарини нима
мақсадда яратганлиги масаласига ойдинлик киритилди. Машраб ва Ҳувайдо
каби водий ижодкорларининг Кошғар маданий муҳитига таъсири кўрсатилди
ва XVIII-XIX асрлар Фарғона ва Шарқий Туркистондаги ижтимоий-сиёсий,
маданий муҳит тарихи янги материал ва манбалар билан бойитилди.
Бобнинг 2-фасли “
Минтақада тасаввуф тариқатлари фаолияти ва
агиографик адабиётнинг ривожланиши”
деб аталади. Бунда “Тазкирату-л-
авлиё” асарининг яратилишини тўлиқ тасаввур этиш учун танлаб олинган
объектга – Фарғона ирфоний-маънавий муҳити ва қисман Шарқий Туркистон
маданий тарихига умумий шарҳ берилди. Конкрет асарлар мисолида давр
агиографик адабиёти ва тасаввуф тариқатлари ўрганилди. Рушдий асарини
ўрганиш ва унга тўғри баҳо бериш учун зарур бўлган шарт-шароитлар
умумий тарзда кўрсатиб берилди.
Мазкур даврда Бухоро, Термиз, Қарши, Ҳива, Самарқанд, Тошкент,
Қўқон, Наманган, Андижон, Ўш, Ёрканд, Кошғар шаҳарларида, йирик
қишлоқларда Нақшбандия ва Қодирия тариқати хонақоҳлари фаолият
кўрсатган. Бухоро амирлиги, Қўқон ва Ҳива хонлиги пойтахтлари сиёсий
бошқарув маркази бўлибгина қолмай, дин ва маънавият маркази ҳам эди.
Амир ва хонлар ҳам мазкур икки тариқатдан бирининг пирларини ўзларига
муршид деб билар эдилар. Минтақада шариат ва тариқатга оид асарлар
маърифатпарвар хомийлар кўмагида битилар ва аҳоли ўртасида тарқаларди.
Темурийлар даврида оёққа турган ирфоний ва дунёвий шеърият бу даврда
ҳам анъанавий тарзда равнақ топган эди.
Тазкиранавислик анъанаси, асосан Нақшбандия ва Қодирия тариқати
муршидлари
маноқибларини
ёзиш,
тасаввуф
таълимотига
тегишли
рисолаларни шарҳлаш тарзида давом эттирилган. Айниқса, Нақшбандия-
мужаддидия тариқати Самарқанддаги Даҳбид қишлоғида алоҳида мактаб
даражасига кўтарилган. Бу ерда Махдуми Аъзам Аҳмад Косоний авлодлари
истиқомат қилиб, уларнинг етук муршидлари хон ва беклар талабига кўра
минтақанинг турли шаҳарларига доимий яшаш учун таклиф этилган.
Деҳбидийлардан иршод олган кўплаб муршидлар эса Хива, Қарши, Тошкент,
Қўқон, Наманган, Андижон, Ўш, Ўзган, Ёрканд, Кошғар каби шаҳарларга
бориб, маҳаллий аҳолининг, шунингдек бек ва вазирларнинг маънавий
тарбияси билан шуғулланади.
Тадқиқ этилаётган даврда яшаган Нақшбандия тариқатининг йирик
раҳнамоси Муҳаммад Мусохон Даҳбидий бўлиб, у тоғаси Мирзо Муҳаммад
19
Қоратоғий тавсияси билан Ҳиндистонга – Раббонийнинг фарзанди Муҳаммад
Обид ҳузурига боради. Сулук тебратишга ижозат олиб, Даҳбидга қайтиб
келади. Аллома кўплаб илмий асарлар ёзиб қолдирган. Жумладан, “Дурару-л
асрор ва санаду-л аброр”, “Зубдату-л ҳақойиқ”, “Айну-л маоний”, “Ашрафу-л
холиқ”, “Дурру-л макнун”, “Наводиру-л маъориф” рисолалари бизгача етиб
келган.
Мусохон Даҳбидийнинг юқорида санаб ўтилган асарлари асосан,
хожагон-нақшбандия тариқати таълимоти мазмуни ҳақида бўлиб, йирик
мутасаввифлар ҳаётини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади. Тазкиранавис
Жумақули Ургутий “Тарихи Хумулий” асарида уни “Анвори олам”,
“Қандили жаҳон” деб таърифлаган. Халифа Худоёр Мусохон Даҳбидийнинг
биринчи, Муҳаммад Сиддиқ – иккинчи, Муҳаммад Амин учинчи халифаси
бўлган. Шайх Мусохон 1776 йили вафот этган.
Шайх Муҳаммад Сиддиқ халифа 1796 йили вафот этган. Халифа
Муҳаммад Амин 1814 йили вафот этган. У ўз даврида “Эшони пир” лақаби
билан шуҳрат қозонган. Амир Ҳайдар Бухоро тахтига ўтиргандан кейин /
1800 йили / Шайх Муҳаммад Аминни Бухорога чақириб олади.
Халифа Ҳусайн / ваф. 1834 йил / Халифа Муҳаммад Сиддиқнинг улуғ
асҳобларидан бўлиб, у Самарқандда мадраса ва хонақоҳ бино қилиб,
кейинчалик Амир Ҳайдар замонида Бухоро яшаган. Халифа Ҳусайннинг
муридлари орасида машҳур ашрафу акобирлар, шоир ва уламолар кўп
бўлган. Шу боис унинг пирлик довруғи бутун Мовароуннаҳрга ёйилган.
Халифа Ҳусайн хуфя ва жаҳрий зикрга рағбат берган, тасаввуфга оид асарлар
ёзган. Унинг тарбиясини олган муршидлар Қўқон ва Кошғарда Қодирия
тариқатини ҳам жорий қилишган.
Бу даврда аксарият тазкиралар форс-тожик ва туркий тилда битилган.
Бу ҳол маҳаллий аҳоли фойдаланиши учун битилганини кўрсатади. Бундан
ташқари мазкур даврда тариқат моҳиятини шеърий усулда баён этиш
анъанаси мавжуд бўлиб, айниқса, XIX асрга келиб бу анъана авж олганлиги
кузатилади. Жаҳрий зикр усулидан фойдаланиш Қодирия тариқатни
Нақшбандия тариқатидан ажратиб туради. Аммо бошқа тарбия вазифалари
унчалик катта фарқ қилмайди. Мажзуб Намангоний, Зиёуддин Ҳазиний,
Мирмаҳмуд Қорий каби ориф шоирлар Қодирия тариқатига амал қилган.
Марғилон, Қўқон, Ёрканд, Хўжанд, Ургут шаҳарларида яшаган
Абдулқодир Гилоний авлодлари ҳам Қодирия тариқатининг давом этишига
сабаб бўлишган. Ҳар икки тариқат муршидлари ирфоний мавзуда ғазал ва
мухаммаслар ёзиб қолдирган шоирлар бўлишгани эътиборга лойиқдир.
Мовароуннаҳрдан ташқари Шарқий Туркистоннинг Хўтан, Ёрканд ва
Қошғар
диёрларида
ҳам
тасаввуф
мактаблари
бўлган.
Кошғарий
туркийлардан Мовароуннаҳрнинг кўпмиллатли аҳолиси ҳунармандчилик,
ипакчилик, пазандалик, табобат, савдо-сотиқ ва бошқа соҳаларда кўп нарса
ўрганган. Ўз навбатида санъат ва адабиётда мовароуннаҳрликлар Шарқий
Туркистон аҳлига устоз мақомида бўлганлиги этнографик манбаларда
20
эътироф этилган. Яссавий, Навоий ва Машраб каби улуғ шоирлар меросини
Шарқий Туркистон аҳли ҳам мўътабар маънавий бойлик сифатида
қадрлайди. Муҳаммад Сиддиқ Рушдий ҳар икки муҳитдан баҳраманд бўлган
аллома ҳисобланади. Унинг ижоди мазкур давр агиографик адабиёти
ривожида ўзига хос ўрин эгаллайди. Тадқиқотимизга қадар Муҳаммад
Сиддиқ Рушдий ҳаёти ва ижоди ҳақида деярли маълумот йўқ эди. Шу
сабабли бу масала алоҳида фаслда ўрганилди.
3-фасл
“Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг ҳаёт йўли”
деб номланиб,
унда Рушдийнинг ҳаёти “Тазкира” орқали, шунингдек, бошқа тарихий-илмий
манбалар асосида очиб берилган. Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг вафот
этган йили аниқ эмас. Аммо муаллиф “Тазкирату-л-авлиё” асари
муқаддимасида ёдгорликнинг ёзилиш санаси хусусида “Ҳижрий 1190 йили /
милодий 1776 / ибтидо қилдим, тўрт йил томом бўлганда итмомига
еткурдим”деб хабар берган. Қўлёзмада Муҳаммад Сиддиқ XVIII асрнинг 90-
йилларигача ҳам ҳаёт бўлганлигини тасдиқловчи туюқ мавжуд:
Умрим туни олтмишдин неча зиёд /г/ а етмиш,
Маълумдурким, етмиш ёшга эмди ёвуқ етмиш.
Уларким мендин илгари фано сари кетмиш,
Кетганлари кетмиш, навбат эмди менга етмиш.
У Қошғар ва Ёрканд шаҳарларида яшаган. Ёшлик чоғидан мактаб ва
мадрасаларда диний ва адабий таълим олган. Ўз даврининг Нақшбандия
тариқати пирлари кўмагида етук аллома бўлиб танилган. “Тазкира”
яратилишига хомийлик қилган Хожа Кефакбек Офоқхожа авлодларидан
бўлиб, қоратовлик хожалар билан бирга / Хожа Бурҳониддин Қошғар ва
Ёркандни қайта босиб олишдан аввал / юртни бошқарган. Шарқий
Туркистонга ёлланма Хитой аскарларининг кириб келишига қарши бўлган
Хожа Кефакбек ҳам ўз одамлари билан водийга кўчиб келган ва Қўқон хони
Эрдонабий / хонлик даври – 1757-1763 йиллар / паноҳида яшаган. Хожа
Кефакбек тўғрисида Муҳаммад Сиддиқ Рушдий “дониш аҳлининг фойиқи,
заррот мақомининг лойиқи, дудмони насаби хонон, жойишини халифаи
азизон”, деб таъриф беради. Хожа Кефакбекнинг мадраса ва масжид бино
этиб, илм аҳлига хомийлик қилганини қайд этади.
Муҳаммад Сиддиқ “Тазкира” муқаддимасидан ўрин олган “Хасби
ҳол”ида ўз бошидан кечирган қонли, фожеали, алғов-далғовларга тўла
воқеаларни дард билан ифода этган:
Мубтадиъ чиқди жаҳонни бузиб,
Бидъат ила зулм-ситам кўргузиб.
Қўйди баногоҳ бу вилоятга юз
Чу Рустам расмини айлаб тўкус.
Анбасани кин ила айлаб хижил,
Зулмда Ҳажжож бўлиб мунфаил,
Бўлди бу дунёда қиёмат ҳама,
21
Оҳ-фиғон бирла надомат ҳама
31
.
Шеърга кўра, мубтадиъ ва бидъат аҳли бу вилоятга четдан “зулм ва
ситам кўргазиб” кириб келди. У зулм қилишда Ҳажжождан ҳам ўтиб тушди.
Бу – Чин хоқони билан битим тузиб, Жунғор юрти, Ёрканд ва Кошғарни забт
этган, қон тўкиб минглаб бегуноҳ одамларнинг овораи сарсон, беватан
бўлишига сабабчи бўлган, оқибат ўзи ҳам маккор “иттифоқчи”си томонидан
маҳв этилган омадсиз Хожа Бурҳониддиндан ўзга киши эмас.
Муҳаммад
Сиддиқ
Рушдий
ҳаёт
йўли
тўғрисида
тазкира
муқаддимасида берилган 158 мисралик “Ҳасби ҳол” муҳим маълумотларни
беради. Шу сабабли “Ҳасби ҳол”дан кенг фойдаланилди ва унинг тўлиқ
матни диссертация иловасида келтирилди.
Муҳаммад Сиддиқ “Рушдий” тахаллуси билан жуда кўп ғазал,
мухаммас ва рубоийлар ёзгани ҳақида “тазкира”да хабар беради. Унинг баъзи
ғазаллари Тошкент ва Наманган литографияларида чоп этилган баёзларга
киритилган, аммо шеърий девони ҳали топилган эмас. Шуниси муҳимки,
Хитой
Халқ
Республикаси
Урумчи
университети
тарихчи
ва
адабиётшунослари мамлакатимизга малака ошириш учун келганларида
диссертант томонидан тасниф этилган, 1995 йили босилган “Авлиёлар
султони. Туронлик валийлар” китоби билан танишиб, ундаги маълумотга
таяниб Рушдий меросининг ўз ватанларидаги нусхаларини излаб топишга ва
ўрганишга киришдилар. Келгусида алломанинг бошқа асарлари топилиши ва
унинг ҳаёти ҳақида янги маълумотлар юзага келиши мумкин.
Диссертациянинг 2-боби
“Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг ижодий
мероси. Муаллифнинг туркий агиографик тазкиранавислик ривожига
қўшган ҳиссаси”
деб номланган. У тўрт фаслдан иборат бўлиб, 1-фасл
“Шарқ агиографиясига хос хусусиятлар. “Рисолаи қодирия” – муҳим
агиографик манба”
деб номланган.
Мазкур фаслда агиографик тазкиранавислик ривожига катта ҳисса
қўшган Фаридуддин Аттор, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Али
Сафий, Ҳасанхожа Нисорий каби алломалар мероси эсга олиниб, Муҳаммад
Сиддиқ Рушдийнинг агиография жанрининг мумтоз намунаси бўлган
“Рисолаи қодирия” маноқибининг яратилиши, мундарижаси, асарнинг
фазилатлари, Ғавсу-л-Аъзам Абдулқодир Гилонийнинг таржимаи ҳоли,
кароматлари, у асос солган “Қодирия” тариқатининг моҳияти шарҳланди.
“Тазкирату-л-авлиё”нинг давр агиографик асарларидан фарқи, илмий
аҳамияти, кейинги давр тазкиранавислари ижодига таъсири, асар матнининг
ҳозирги кунда нашр қилиниши каби масалаларига тўхталиб ўтилди.
Бу ўринда агиографик асарларга хос хусусиятлар ҳақида маълумот
берилди
32
. “Рисолаи Қодирия“га кўра Шарқ агиографик асарларига хос
бўлган белгилар қуйидагилардан иборат:
31
Рушдий, Муҳаммад Сиддиқ. Тазкирату-л-авлиё. 1780 йили кўчирилган қўлёзма. Тошкент Давлат
педагогика университети кутубхонаси фонди. Кўздан кечирув рақами- 41583. Ҳажми 30х24 см. 382 варақ.
17
б
/ Бундан буён “Рушдий - ТА” қистартмаси билан берилади /.
22
– Маълум бир динга эътиқод қилувчи, художўй сифатида танилган
кишининг гўзал ва ибратли хулқ-атвори, муомаласи, инсоний хислатлари –
ростгўйлиги, сахийлиги, раҳмдиллиги васф этилади;
– Васф этилаётган шахс ҳақидаги нақл ва ривоятнинг ким томонидан
айтилгани қайд этилади. Нақл ва ривоят қаҳрамонидан содир бўлган
ғайриоддий, одатдан ташқари ишлар Худо томонидан унга берилган
яхшилик, яъни диний таъбир билан айтганда каромат сифатида эмоционал
бир тарзда ҳикоя қилинади;
– Авлиё деб эътироф этилган киши вафот этгандан кейин унинг
болалиги, билим олиши, ота-онаси, устозлари, ёшлигида намоён бўлган
истеъдоди қайта ёдга олинади, тикланади. Бу орқали кейинчалик у эришган
муваффақиятларининг пойдоворига ишора қилинади;
– Агиографик асарлар алоҳида сюжетга эга бўлган воқеалар баёнидан,
нақл, ривоят, ҳикоятлар тўпламидан иборат бўлади. Агиография қаҳрамони
бўлган кишига тегишли воқеа тафсилоти нақл ёки ривоят даражасига етмаган
бўлса, улар қайдлар, лутф, раҳша / томчи, шингил / тарзида / Масалан,
“Рашоҳоту айнил ҳаёт” / келтириб ўтилади;
–
Айрим маноқиблар композицион жиҳатдан бир бирига боғлиқ ҳолда
баён этилиб, яхлит қисса даражасига кўтарилиши мумкин / Масалан. “Қиссаи
Машраб”, “Қиссаи Иброҳим Адҳам” /;
–
Машҳур кишилар ҳақидаги замондошлар хотиралари, эссе ва тарихий
қиссалар ва романлар ҳам маълум маънода агиографик асарлар қаторига
киради. Шарқ агиографик асарларининг ўзига хос хусусиятларидан бири
конкрет тарихий шахслар ҳаётидан олинган амалий мисоллар орқали
тасаввуф ғоялари ва таълимотини тарғиб этишдир;
Агиографик асарлар қаҳрамонлари бадиий адабиёт учун прототип,
тарихий таянч, хом ашё, масдар ва ижодий илҳом манбаи бўлиб хизмат
қилади. Агиографик асарлар илмий асарлар учун ҳам тарихий манба
сифатида қимматга эга бўлади. Дин арбоблари, авлиёлар, муршидлар ҳаёти
ва олижаноб фазилатлари масаласини ўрганувчи агиографияни ҳамда
жамият ва табиатдаги муқаддас саналувчи моддий ва маънавий-абстракт
қадриятлар ҳақидаги агиологияни биргаликда қудсиятшунослик деб аташ
мумкин. Агиография ва агиология манбалари аксиология учун манба бўлиб
хизмат қилиши мумкин.
32
Маълумки, Европа илмида черков руҳонийлари ҳаёти ҳақидаги асарлар агиографик асарлар
дейилади.“Агио” муқаддас, “графа” ёзиш маъноларини билдиради. Шарқда араб, форс, турк, хитой, ҳинд,
япон, монгол каби халқларнинг ўз дини ва муқаддас қадриятлари, эзгу тийнатли инсонлари – пайғамбарлар
ва авлиёлар ҳақидаги асарлари жуда кўп. Улар рисола, қисса, тазкира, маноқиб, мақомот, эсдаликлар
тарзида бугунги кунгача етиб келган бўлса-да, маълум бир илмий атама билан номланмаган. Европа
шарқшунослари эса уларнинг ёзилиш мақсади ва мазмуни, ички тузилишига кўра / ўз манбаларига қиёсан /
агиографик асарлар деб тасниф этишган. Шунга яқин яна бир атама агиология деб аталади. Асосий фарқ
шундаки, агиографияда шахсларнинг хулқи ўрганилади, агиологияда эса инсоннинг қудсий хусусияти билан
бир қаторда инсон томонидан муқаддас деб эъзозланувчи жамият ва табиатдаги моддий нарса-буюмлар,
шунингдек маънавий-абстракт қадриятлар ўрганилади.
23
Ўрганилган Рушдий асари ва бошқа тазкиралар ҳам Шарқ
агиографияси қаторидан ўрин олган муҳим манбалардир.
Ишнинг 2-фасли
“Тазкирату-л-авлиё”нинг яратилиши: сабаблар ва
омиллар”
деб аталади. Унда асарнинг мундарижаси, мақсад ва баён
усуллари, тасаввуф ғояларининг акс этиши, алломанинг поэтик маҳорати
ёритилган. “Тазкира”нинг ёзилишига бўлган эҳтиёж масалалари тадқиқ
этилган. XVIII-XIX асрларда Фарғона водийсидаги ирфоний тафаккурнинг
илдизлари топиб берилган. Шунингдек, аввал ўрганилмаган агиографик
манбаларни бугунги миллий истиқлол ғоясига уйғун равишда таҳлил этиш
бўйича аниқ хулосалар баён этилган.
Изланишларга кўра, Рушдий асарининг ёзилиш сабаблари ва омиллари
қуйидагилардан иборат:
1. XVIII аср ўрталарида Кошғар ва Ёрканд ҳудудларида истиқомат
қилувчи полиэтник элат ва қавмлар ўзаро урушлар ҳамда Хитой
мустамлакачилиги гирдобига тушиб қолди. Миллий ва диний низо авж олди.
Ташқи ва ички жабр-зулм, иқтисодий таназзул кишиларни тушкунликка
солди. Натижада золимларни инсофга, мазлумларни сабр-тоқатга чақирувчи
маҳаллий тилдаги асарларга бўлган эҳтиёж ортди.
2. Одамлар дунёпараст бўлиб, инсоф-диёнатни унутди, панд-
насиҳатларга бепарво бўлиб кетди. Тошбағир, одамхўр одамлар пайдо бўлди.
3. Теократик Кошғар давлати ҳукмдорлари мубтадиълик йўлини тутиб,
диний мутаассибликка берилиб кетди. Темурийлар давридаги тариқат
тарбияси ўрнини кибру ҳавога берилиш, риёкорлик эгаллаб олди.
4. Диндан сиёсий мақсадда фойдаланишга қарши бўлган, диний
бағрикенглик ва тавалло йўлини ихтиёр этган X-XI асрда яшаган буюк
авлиёлар ҳаётини халққа қайта эслатиш зарурияти юзага келган эди.
5. Арабий ва форсий тазкиралардан “хосу ом Туркистон эли баҳраманд
бўлиши учун” туркий тилда авлиёлар зикрини яратиш зарур эди.
6. Солиҳ бандалар номи тилга олинган ерга Яратганнинг раҳмати ёғиб
туради,
деган
ақида
Рушдийни
валийлар
тазкирасини
битишга
илҳомлантирган эди.
Зикрлар
таркибидаги
юзларча
нақллар
сюжет
қурилишининг
пухталиги, танланган воқеанинг тарбиявий аҳамияти чуқурлиги билан ўзбек
мумтоз насрининг энг яхши намуналари бўла олади. “Тазкира” матни ХVIII
аср ўзбек адабий тилининг морфологияси, лексикаси ва грамматикаси
тарихини ўрганишда йирик манба бўлиб хизмат қилади.
Асарнинг яна бир нодир хусусияти шундан иборатки, у ўзбек
шеъриятининг кейинги асрлардаги намуналарини ўрганишда муҳим назарий
ва маърифий аҳамият касб этади. Хуллас, бу фаслнинг асосий мақсади
Фарғона агиографик адабиётидаги назарий ёндашув ва тамойилларни
ўрганиш учун салмоқли манба бўлган “Тазкира”нинг ирфоний қудрати ва
ҳажм кўлами хусусида муайян тасаввур ҳосил қилишга йўналтирилган.
Диссертация иловасида “ Тазкирату-л-авлиё“нинг фиҳрести берилди.
24
Иккинчи бобнинг 3-фасли “
Шарқ агиография жанри анъаналари ва
Муҳамммад Сиддиқ Рушдий”
деб аталган бўлиб, ўз навбатида у уч банддан
таркиб топган:
1. Фаридуддин Аттор “Тазкирату-л-авлиё”си ва Рушдий
тазкираси генезисига доир. 2. “Насойиму-л-муҳаббат”асарининг Рушдий
тазкирасини тадқиқ этишдаги аҳамияти. 3. “Хизонату-л-асфиё” ва
“Тазкирату-л-авлиё туркий” фиҳристлари қиёси.
Маълумки, тазкиранавислик Шарқда қадим анъанага эга. Ўзбек мумтоз
адабиёти тарихидаги тазкиранавислик тўғрисида сўзлаганда, асосан, шоирлар
тўғрисидаги эсдаликлар санаб ўтилган
33
. Аммо азиз-авлиёлар, сўфийлар
ҳақидаги тазкиралар бу ҳисобга киритилмаган. Ҳолбуки Аттор, Жомий,
Навоий, Нисорий асарлари ҳақиқий тазкира жанри талабларига тўғри
келувчи асарлар эди. “Тазкира” сўзи эслаш, хотирлаш, зикр этиш деган
мъноларни билдириб, улуғ зотлар тўғрисидаги ибратли эсдаликлар тўплами
демакдир. Турк олими Сулаймон Улудоғ ўзининг Фаридиддин Аттор асари
“Тазкирату-л-авлиё”
таржимаси
нашрига
ёзган
сўзбошисида
тазкиранависликнинг аҳамияти тўғрисида шундай ёзади: “Тазкира”
калимасининг тасаввуфий мақом бўлмиш зикр сўзига ҳам яқин алоқаси
бордир. Нақл этилган сўфийлар сўзлари, ҳоллари ва ҳаракатлари Аллоҳни
танишга васила бўлиб хизмат этгани учун ҳам тазкира дейилмишдир”
34
.
Шарқ адабиётида пайғамбарлар тўғрисидаги асарлар кўпроқ қиссалар
деб аталади. Авлиёлар ҳақидаги асарлар эса маноқиб, манқаба, мақолот,
мақомот, ҳолот ва тазкира жанрларида ёзилган. Маноқиб парҳезкор
зотларнинг яхши хулқи мақтаб ёзилган хотиралар эканлиги таъкидланган.
Мақолотда бирор авлиёнинг қисқачи таржимаи ҳоли баён этилади.
Мақомотда эса тариқатда мактаб яратган машҳур зотнинг тасаввуф
босқичларини қандай босиб ўтганлиги тарихи баён этилади. Мақомотлар
услубий-тарбиявий хусусиятга эга бўлиб, муридларни тарбиялашда қўлланма
вазифасини ўтайди. “Мақомоти шоҳ Нақшбанд” бунга мисолдир. Иброҳим
Адҳам, Боязид Бистомий, Ғавсу-л-Аъзам, Юсуф Ҳамадоний, Баҳоуддин
Нақшбанд каби буюк зотлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи маноқиб ва мақомотлар
машҳур. Тазкира эса танланган хотиралар тўплами бўлиб, унда зикр, нақл,
ҳикоятлар маълум бир тизимга солиниб баён этилади.
XV-XVIII асрларда Фарғона водийси, шунингдек, Шарқий Туркистон
ҳудудларида Ғавсул Аъзам, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор, Имом
Раббоний, Маҳдуми Аъзам издошлари бўлмиш Хожа Муҳаммад Юсуф, Хожа
Исҳоқ валий, Офоқхожа каби машҳур зотлар фаолияти тариқатнинг
ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Муҳаммад Сиддиқ Рушдий ҳам мана
шу муҳитнинг фарзанди сифатида ўз асарини яратиб, тазкирачиликка катта
ҳисса қўшди. У Ғаззолий, Ибн ал-Арабий, Жалолиддин Румий, Ибн Рушд,
33
Бу ҳақда қаранг: Н. Маллаев. Ўзбек адабиёти тарихи. – Тошкент, Ўқитувчи, 1976.–Б.246.; Самандарова С.
Тазкираи Қайюумий – ХХ аср тазкираси. – Тошкент, Ёзувчи, 1997. –Б.23.
34
Fariduddin Attor. Tazkiratu-l-avliya / Xazirlauan Sulayman Uludag /. – Istambul, 1984. – B.14.
25
Имом Раббоний, Сулламий, Жомий ва Навоий каби улуғ мусаннифлардан
фарқли ўлароқ Аттор таснифини ўзига ўрнак қилиб олади.
Улудоғнинг сўзига кўра, Аттор асрида “зоҳир эли” сўфийлар сўзини
инкор этгани учун, уларга жавоб тариқасида мазкур асар ёзилган. Муҳими,
олим ХII асргача яшаган авлиёларни сунний тасаввуф вакиллари деб
таърифлайди. Демак, Рушдий ҳам ўз даврида ваҳҳобийлар, муътазилийлар,
зоҳир эли, шиалар, ҳинд фалсафаси билан қоришиб кетган “тасаввуф”дан соф
суннатга мувофиқ бўлган тасаввуфни фарқлаш эҳтиёжидан келиб чиқиб
ушбу асарни ёзган. Сунний тасаввуфни “Аҳли суннат ва жамоат” эътиқодига
мувофиқ идрок этиш зарурлигини кўзда тутган. Шу билан кейинги даврда
тасаввуф шаънини ҳимоя қилиш, турли айблов ва инкорлардан эҳтиёт қилиш
зарурлигига урғу берган. Асар матнини ўрганишда масаланинг бу томонига
алоҳида диққат қилинди. Аммо Улудоғ асарни агиографик манба сифатида
тақдим этишдан кўра, тасаввуфий манба дейиш билан кифояланган.
Диссертацияда Рушдийгача ва ундан кейинги даврларда тазкирачилик
аҳволига назар ташланди. Унда Шарқ адабиётида тазкира ёзиш анъанаси
тарихи, тазкиранавислик услублари, арабий, форсий ва туркий маноқиб,
манқаба, мақолот ва тазкираларнинг ўхшаш ва ўзига хос фарқли томонлари
ўрганиб чиқилган. Хусусан, Фаридуддин Аттор, Алишер Навоий, Ғулом
Сарвар Лоҳурий Рушдий асарлари агиографик тазкиранависликнинг мумтоз
намуналари эканлиги таъкидланган. Мазкур тўрт ёдгорлик матний ва
мазмуний жиҳатдан муқояса қилинган. Фариддудин Аттор асари билан
“Тазкирату-л-авлиё” муқояса қилинганда, кўпроқ Рушдийнинг таржимонлик
маҳоратига алоҳида аҳамият қаратилди.
Мазкур ишда Аттор аслияти сифатида асарнинг Кобул нашридан
фойдаланилди
35
. Маълумки, Атторнинг икки қисмли “Тазкирату-л-авлиё”
китоби 95 зикрдан таркиб топган бўлиб, биринчи қисми “Тазкирату-л-авлиё”
/ 72 зикрдан иборат /, иккинчи қисми эса “Зикри мутааххарон аз машойихи
кибор” деб номланган. Муҳаммад Сиддиқ Рушдий ҳар икки қисмни қўшган
ҳолда таржима этган, тўлдирган ҳамда китоб номини “Тазкирату-л-авлиё”
деб атаган. Аслият билан таржима солиштириб кўрилганда Рушдий Аттор
матнидан ташқари бир неча манбалардан ҳам фойдаланганлиги, асар
матнини туркигўй ўқувчилар тафаккурига янада тушунарли этиш учун жидду
жаҳд қилгани сезилиб туради.
Рушдий арабий, форсий сўз ва ибораларни туркий халқлар руҳиятидан
келиб таржима қилган. Масалан, буни бир мисол ёрдамида кўриш мумкин:
Иброҳим Хос зикрида ўқиймиз: “Ва гуфт: Вақте дар сафаре будам. Ташна
шудам, чунонки, аз ташнаги биафтодам. Якеро дидамки, об бар рўйи ман
ҳамезад, Чашмам боз кардам, мардеро дидам неку рўй, бар асби хинг, маро
об дод.” Таржимада: “Бир дафъа сафарда эрдим, ташна бўлдим, ончага
35
Аттор, Фаридуддин. Тазкирату-л-авлиё. Форсий / А. Никольсон нашрга тайёрлаган нусханинг қайта
нашри /. – Кобул, 1984. 600 б.
35
Навоий, Алишер. Мукаммал асарлар тўплами. 17- жилд. – Тошкент, Фан, 2001. – 518 б.
26
етдимки, манголмай / юролмай / йиқилдим ва ўлгудек ҳолда ётар эдим. Бир
киши келиб менга сув сочди. Кўзимни очиб кўрдим – бир чиройли киши
шоший отга минибдур, менга сув берди.” Аслиятдаги “асби хинг”ни
мутаржим “шоший от” деб таржима қилган. “Навоий асарлари учун қисқача
луғат”да “Хинг” сўзи “оқ от” деб берилган. Рушдий таржимаси орқали ўрта
асрларда Тошкент оқ отлари кенг тарқалгани ҳақидаги маълумотга эга бўлиш
мумкин.
Маълумки, Навоийнинг илтимоси ва рағбати билан ҳижрий 881 йили /
Милодий 1476 йили / Абдураҳмон Жомий форс тилида «Нафаҳоту-л-унс мин
ҳазороти-л-қудс» асарини ёзган бўлиб, унда 618 авлиё зикри берилган эди.
Орадан 20 йил вақт ўтгач, Навоий 1496 йили устози асарини ўзбек тилига
таржима қилиш билан бирга Туркистон ва Ҳиндистон диёрларида яшаб ўтган
авлиёлар зикрини ҳам қўшиб 770 авлиё зикрини ўқувчилар ҳукмига ҳавола
этган.
Тазкиранинг ички қурилиши ва баён услуби Алишер Навоийнинг буюк
мутасаввуф, ахлоқшунос, маънавиятшунос, тарихчи, адабиётшунос, элшунос
ва сиёсатшунос сифатидаги истеъдодини намоён қилган. Муаллифнинг яна
бир донолиги шундаки, бирор шайх тўғрисида мухтасар маълумот беришни
ихтиёр этган бўлса, кенгроқ маълумот олишни хоҳлаган киши фалон манбага
мурожаат қилсин, деб эслатма беради. Масалан: “Шарҳи билан билайин
деган киши “Тазкирату-л-авлиё”ни ўқисин”
36
.
Бундан кўринадики, Аттор ва Рушдий тазкараларининг айрим дақиқ ва
ихчам баёнларини батафсил тушиниб етиш учун Навоий асарини тўла билиш
керак бўлади. “Тазкира” мундарижаси ва фиҳристи билан танишиш
жараёнида ундаги авлиёларга тариқатларнинг муносабати масаласи билан
шуғулланишга эҳтиёж сезилди. Маълумки, илмий адабиётларда машҳур
тариқатларнинг асосчилари / эпонимлари / асосан XII-XIII асрларда яшаб
ўтганлиги қайд этилган. Рушдий асарида зикр этилган авлиёлар эса асосан,
X-XI асрларда яшаб ўтишган. Аммо кейинги давр маноқиблари улуғ
пирларнинг силсиласини анча илгаридан, тўғрироғи саҳобалар давридан
бошлаб
ҳисоблайдилар.
Шу
нуқтаи
назардан
Рушдий
асаридаги
авлиёларнинг тариқатлардаги ўрни масаласи кўриб ўтилди. Бунда форс
тилида ёзилган / 1884 йили ёзилиб, 1895 йили Тошкентда тошбосма усулида
чоп этилган / Ғулом Сарвар Лоҳурийнинг “Хазинату-л-асфиё” китоби бу
масалани ҳал этиш учун ёрдам берди. Асар фиҳристида 1029 нафар сўфийлар
қодирия, нақшбандия, чишдия ва сухровардия тариқатлари пирлари сифатида
таснифланган.
Диссертацияда Рушдий тазкирасидаги авлиёлар қайси тариқат
силсиласига мансублиги аниқлаб чиқилди: Қодирияда беш киши / Маъруф
36
Масалан, Шайх Абу Бакр Воситий тўғрисида Навоий бир ярим саҳифа жой ажратган бўлса, Рушдийда 13
та нақл ва ривоятлар берилиб, шайхнинг 25 та ҳикматли сўзи илова қилинган. Шунингдек, “Насойиму-л
муҳаббат”да Иброҳим Адҳам, Боязид Бистомий, Абулҳасан Харрақоний, Яҳъё Маоз, Жунайд Бағдодий
каби пирлар ҳақида 1-2 саҳифа ҳажмида маълумот берилган бўлса, Рушдий қўлёзмасида юқорида тилга
олинган шайхлар ҳақида 35 саҳифадан, 70 саҳифагача ўрин ажратилганлигини кузатиш мумкин.
27
Кархий, Сарий Сақатий, Жунаид Бағдодий, Абу Бакр Шиблий, Абул Фараж
Тартусий /, Нақшбандияда – уч киши / Боязид Бистомий, Абулҳасан
Харрақоний, Абу Али Фарюмадий /, Чиштияда – уч киши / Ҳасан Басрий,
Хожа Фузайл Аёз, Иброҳим Адҳам /, Сухравардияда – ўн киши / Хожа
Мамшод Диноварий, Шайх Равим, Шайх Али Рудборий, Абдуллоҳ Ҳаффиф,
Абул Аббос Қассоб, Абул Аббос Ниҳовандий, Абу Усмон Мағрибий, Абул
Қосим Гургоний, Абу Бакр Нассож /, хонадон аҳли ва мутафаррис зотлар
рўйхатидан тазкирадаги 68 авлиё, пайғамбар хонадонидан олти киши –
Жаъфари Содиқ, Муҳаммад Боқир, Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит, Имом
Молик, Имом Шофеъи, Аҳмад Ҳанбал. Хуллас, асарда келган жами 95
кишининг тасаввуф тариқатларидаги ўрин ва мақоми аниқланди. Бу бобда
Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг туркий тазкиранависликдаги хизматлари
очиб берилди.
Диссертация 2-бобининг 4-фасли
“Тазкирату-л-авлиё”нинг тили ва
матн хусусиятлари”
деб номланган бўлиб, Рушдий қўлёзмасининг тили ва
матн хусусиятлари лексикологик жиҳатдан текширилди. Рушдий асари
ўзининг тил хусусиятлари, лексикаси, гап қурилиши билан Рабғузийнинг
“Қисасу-р-Рабғузий”, Хожанинг “Муфтоҳу-л-адл” ва “Гулзор”, Навоийнинг
“Насойиму-л-муҳаббат” сингари насрий асарларини ёдга солади. Рушдий ўз
асарини “хосу ом Туркистон эли баҳраманд бўлиши учун” сўзлашув тилига
бир мунча яқин, содда ва осон услубда ёзишга асосий эътиборни қаратган.
Асар таркибидаги ҳар бир нақл ва ривоят мустақил асар ҳисобланиб,
уларнинг ўзига хос мавзуси, мақсади, сюжет ва композицияси, авж нуқтаси
ва ечими бор.
Асар матнида туркий адабий тилга мансуб барча сўз туркумларини, сўз
ясашда, сўз ўзгартиришда иштирок этувчи турли морфемаларни учратиш
мумкин. Матнда “айди”, “деди” феъллари диалогларда персонажлар
нутқидан аввал келади. Қўлёзмада “битта”, “катта”, “кетти” каби ҳарф икки
марта қўлланувчи туркий сўзларда ташдид белгиси ишлатилмаган.
Тилимизда пайт ва сабаб маъносини англатувчи равишдош ясовчи –гач
аффикси Рушдий қўлёзмасида кам ишлатилган, унинг ўрнига “бўлди эрса”
ибораси
истифода
этилган.
Кесимлик
аффикси
“-дир”
тилимизда
полифункционал хусусиятга эга. Қўлёзмада бу аффикс “-дур” шаклида
ёзилиб, учала функцияда ҳам ишлатилган. Қўлёзмада “сеники”, “меники”,
“кимники” маъноларини ифодалаш учун олмошга “-дур” қўшилган:
“сенингдур”, “менингдур”, “кимнингдур”. Қўлёзма лексиконида тасаввуф
истилоҳлари ва диний тушунчалар кўп учрайди. Уларнинг маъносини
изоҳлаш учун бутун бошли луғат тузиш керак. Тадқиқтда фақат тасаввуф
таълимотига тегишли сўзлардан энг муҳимлари келтирилган.
“Тазкира”да ҳар бир шайх зикридан сўнг “Дебдур” калимаси билан
махсус қизил рангда берилган мазкур бузрукворларнинг доно фикрларидан
намуналар келтирилади. Шайх Умар бинни Усмон Маккий, Шайх Муҳаммад
Рувайм, Шайх Абу Ҳафс, Шайх Жунайд Бағдодий, Шайх Абу Сулаймон
28
Дороний, Шайх Самнун Муҳиб, Шайх Сухайл ибн Абдуллоҳ, Шайх Абу
Саид Харроз, Шайх Абулҳасан Нурий, Шайх Абдуллоҳ ибн Жалоъ, Шайх
Абу Али Фармодий, Шайх Абу Али Даққоқ, Шайх Маъруф Кархий сўзлари
илова қилинди ва шарҳланди.
Боб сўнгида “Хизонату-ласфиё”нинг форсий ва туркий Тошкент
нусхасини жорий алифбога табдил этиб, нашрга тайёрлаш, Ғулом Сарвар
Лоҳурий шеърий таърихларини ўрганиш алоҳида тадқиқот мавзуси эканлиги
таъкидланган.
Диссертациянинг 3-боби “Тазкирату-л-авлиё”даги мовароуннаҳрлик
алломалар зикрининг агиографик хусусиятлари” деб номланган бўлиб, 3-
фаслдан ташкил топгандир. Рушдий “Тазкира”сида мовароуннаҳрлик
алломалардан Муҳаммад Ҳаким ат-Термизий / ваф. милодий 932 йил /, Абу
Бакр Варроқ Термизий, Муҳаммад Фазл ал-Балхий / ваф. милодий 970 /, Абу
Бакр Воситий / ваф. милодий 929 / зикрлари берилган. Мазкур зотлар деярли
бир даврда, бир ҳудудда – Балх, Термиз, Марв ва Ургутда яшаб ўтганлар, бир
бирлари билан кўришган, илмий-ижодий суҳбат қуришган. Рушдий
қўлёзмаси мундарижасига кўра аввал термизлик алломалар зикрлари кўриб
ўтилди. Шунга биноан 1-фасл “Муҳаммад Ҳаким ат-Термизий қудсий
портрети” деб аталди.
Мазкур алломалар ҳаёти ва илмий фаолияти хусусида А.Семёнов,
А.Кныш, У.Уватов, Ш.Пидаев, Т.Аннаев, Ҳ.Ҳомидий, Ж.Омонтурдиев,
М.Кенжабек, Ж.Мирзаев, Д.Раҳимжонов, А.Абдуллаев,
37
каби олимлар
асарларида маълумотлар мавжуд. Айниқса, И.Усмановнинг номзодлик
диссертацияси ва рисолалари бу масаладаги муҳим тадқиқотлардан
ҳисобланади
38
.
Муҳаммад Ҳаким- ат-Термизий маънавий ақидалари Абдуллоҳ ибн ал-
Муборак, Фузайл ибн ‘Ийоз / ваф.188 // 803 й. /, Ҳорис ал-Муҳосибий /
ваф.243 / 857 й./, Абу Туроб ан-Нахшабий / ваф. 237 // 851 й./ ва Аҳмад
Хузровайҳ / ваф. 240 // 854 й. /, Абу Усмон ал-Ҳирий ан-Найсобурий / ваф.
37
Семёнов А. Происхождение термизских сейидов и их древняя усыпальница Султан Садат. // ПТКЛА,
XIX. 1914. – Б.13.; Кныш А.Д. Мусульманский мистицизм. – Москва, Диля, 2004. – 464 с; Его же. Ат-
Термизий // Ислам: Энциклопедический словарь. – Москва, Наука, 1991. – С. 237-238.; Уватов У. Ал-Ҳаким
ат-Термизий. – Тошкент, Маънавият, 2001. – 40 б.; Шу муаллиф. Донолардан сабоқлар. – Тошкент, А.
Қодирий номли халқ мероси нашриёти, 1994. – 94 б.; Шу муаллиф. Икки буюк донишманд. – Тошкент,
Шарқ, 2005. – 80 б.; Аннаев Т. Ал-Ҳаким ат-Термизий. – Тошкент, Халқ мероси, 1998. – 50 б.; Ҳомидий Ҳ.
Тасаввуф алломалари. – Тошкент, Шарқ, 2005. – 246 б.;
Омонтурдиев Ж. Ал-Ҳаким ат-Термизий таълимоти.
– Термиз, Университет, 2000. – 95 б.; Мирзо Кенжабек. Термиз тазкираси. – Тошкент, Ўзбекистон Миллий
Энциклопедияси, 2001. – 191 б.; Рахимджанов Д. VIII-XII асрларда Самарқандда ҳадис илми тараққиёти /
Абу Ҳафс ан-Насафийнинг “Китоб ал-қанд фи ма‘рифат ‘уламо’ Самарқанд” асари асосида /. Тар. фан. ном.
дис... автореф. – Тошкент, ТИУ, 2003. – 26 б.; Мансур А., Абдуллаев А. Ал-Ҳаким ат-Термизий // Буюк
алломаларимиз. – Тошкент, ТИУ, 2002. – Б. 10 -13.
38
Усманов И. Ал-Ҳаким ат-Термизий таълимотининг Ибн ал-Арабий қарашларига таъсири // Имом ал-
Бухорий сабоқлари. – 2003. – № 4. – Б. 183-186.; Шу муаллиф. Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг “Наводир
ал-усул” асари ҳадис ва тасаввуф илмига оид муҳим манба. Тар. фан. номз... дисс. автореферати – Тошкент,
ТИУ, 2006.; Шу муаллиф. Ал-Ҳаким ат-Термизий. Нодир масалалар / Араб тилидан И.Усмонов таржимаси.
– Тошкент, Мовароуннаҳр, 2007. – 88.б.
29
298 // 910 й. /, Муҳаммад Фазл Балхий / ваф.319 // 931 й. / каби
мутасаввифлар қарашларига уйғун келади
39
.
Шайх ўз асарларида меҳнат қилиш, касб-ҳунар эгаллаш ва шу орқали
тирикчилик қилишга чақиради. Бойлардаги мол-дунё уларни имтиҳон қилиш
учун берилганлиги уқтирилади. У диний ва дунёвий илмларнинг ҳакими
бўлиб, 200 дан ортиқ рисоласи сўралган саволларга жавоб тариқасида
ёзилган. XIV асрда вужудга келган нақшбандия тариқатига мансуб
рисолаларда бу асарларнинг таъсири яққол билиниб туради.
Алишер Навоий Муҳаммад Ҳаким ат-Термизий ҳақида шундай ёзади:
“Муҳаммад б. Али Ҳаким Термизий иккинчи табақадиндур. Кунияти Абу
Абдуллоҳдур. Машойихи кибординдур. Ва Абу Туроб Нахшабий ва Аҳмад
Хузравайҳ ва ибн Жало била суҳбат тутубдур. Ва / ривоят қилган / кўп
ҳадиси бор ва зоҳир каромати ва таснифи дағи бор. Ул жумладин “Хатму-л-
валоят” китоби ва “Нажаҳ” китоби, “Наводиру-л-усул” ва мундин ўзга ҳам
китоблари бор ва зоҳир улумида ҳам кутуби бор ва бир тафсир ҳам ибтидо
қилғондур, аммо итмомиға умр вафо қилмайдур”
40
.
Рушдий “Тазкира”сининг 58-зикри Муҳаммад Ҳаким ат-Термизий
зикридир. Унда алломанинг илмий фаолияти эмас, балки, хулқидаги қудсий
хусусиятлар, унга берилган кароматлар, шогирдларининг хотиралари
нақллар шаклида келтирилган.
Юқорида Шайх турли ақидадаги одамлар билан тўқнаш келгани айтиб
ўтилди. Бу ҳол “Тазкира”да ҳам ўз аксини топган: ”Ва Шайх Муҳаммад
Ҳакимнинг тўла тасниф қилғон китоблари бордур. Ҳамма /си / машҳур эрди.
Ва халқ орасида ўқур эрдилар. Ва анинг вақтида ҳеч киши Термизда анинг
сўзини фаҳм қилмас эрди. Ва шаҳар халқидин йироқ бўлур эрди”
41
.
Рушдий “Тазкира”сида Шайх Ҳакимнинг авлиёларга хос хусусияти
зикр этилади. Жумладан, у жоҳил ва ғайрли кимсалардан етган нописандлик,
қўполлик ва душманликка чидамли, улар билан ўчакишмайди, балки сабр
билан муносабатда бўлади, уларни қайта тарбиялашга интилади
42
.
“Тазкира”да Шайх Ҳакимнинг “Дебдур”ларидан бир неча мисоллар
келтирилади. Аммо бу сўзлар алломанинг қайси асаридан олингани
айтилмаган. Кейинги илмий изланишларга кўра, Рушдий келтирган сўзлар
кўпроқ “Наводир - ул усул”дан бўлиб чиқмоқда. Чунки, Ҳаким Термизий ўз
фикрини исботлашда ҳадисдан иқтибос олади ва “Чунончи Ҳазрати
пайғамбар / с.а.в. / айтибдурларки” жумласини қўллайди. “Тазкира”даги
баъзи сўзлар алломанинг “Хатму-л-вилойа” асаридан олинган.
Юқорида Ҳаким ат-Термизийга катта олим сифатида замондошлари
кўплаб мактуб билан мурожат этишгани таъкидлаб ўтилди. “Тазкира”
келтирилган “Савол-жавоблар” кейинчалик бошқа муаллифлар томонидан
39
Қаранг: Абдуллаев А. Абу Лайс ас-Самарқандийнинг ҳаёти ва ижоди // Тошкент ислом университети
илмий-таҳлилий Ахбороти. – Тошкент, 2002. – № 1. – Б. 28-31.
40
Навоий, Алишер. Мукаммал асарлар тўплами. 17-жилд. – Тошкент, Фан, 2001. – Б. 84.
41
Рушдий - ТА. 232
а
.
42
Рушдий - ТА.234
б
.
30
эсдалик сифатида ёзиб қолдирилган, сўнг тазкира ва маноқиблардан жой
олган
43
.
Муҳаммад Ҳаким ат-Термизий сўзлари орасида диний бағрикенглик
масаласига даҳлдор фикрлар мавжуд: “Ҳар кишики бу йўлга / дин-имон,
тариқат йўлига / кирибдур, гуноҳкор халқға инкори қолмас”. Яъни, инсон
яратилишдан гуноҳ ишлар қилишга мубтало қилиб яратилган. Билимдон ва
тарбия кўрган фозил кишилар ҳамма одамдан бир хил нафс даражасига эга
бўлишни талаб қилмайди. Одамларнинг камчиликларини кечириш, маъзур
тутиш, уларга шафқатли-меҳрли муносабатда бўлиш бағрикенг оқилларнинг
ишидир.
Нафс моҳиятини англатиш, нафс хоҳишидан пайдо бўладиган дунёвий
фитналардан огоҳ бўлиб яшаш фалсафаси ат-Термизий таълимотида етакчи
ўринни эгаллаган. Алломанинг мўъжиза ва кароматлар ўртасидаги фарқ
масаласидаги асарида авлиёлар кароматларини инкор этувчи тоифаларга
раддия берилган. Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг “Рисолаи Қодирия” асари
муқаддимасида ҳам ҳудди шу мавзу баён этилган. Маълум бўлмоқдики,
мазкур масалани ўз вақтида Муҳаммад Ҳаким ат-Термизий батафсил
тушунтириб кетган. Рушдий асарида келтирилган нақллар Термизий
китобида
борлиги
кейинги
муаллифларнинг
бари
ундан
ижодий
фойдаланганлигини кўрсатади. Замонавий агиографияда Термизий мероси
бўйича кўп ишлар амалга оширилди
44
. Бу ишлар Рушдий асаридаги Термизий
зикрининг илмий қимматини янада оширади.
Тадқиқот 3-бобининг
2
-фасли
“Шайх Абу Бакр Варроқ Термизий ва
Абу Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Фазл Балхий қудсий портретлари”
деб
аталади. “Тазкира”нинг 60-зикри Абу Бакр Варроқ Термизий зикридан
иборат. Тадқиқотда Рушдий зикри ҳақида фикр юритишдан аввал
Навоийнинг шайх ҳақидаги сўзлари келтирилди. Чунки Навоийнинг
“Насойиму-л-муҳаббат”ида бошқа манбалардаги кенг зикрларнинг энг муҳим
ўринларига ишора қилинган. Бундан ташқари Навоий асарида шайхларнинг
туғилган ёки вафот этган саналари, кўп ўринларда, зикр этилади. Алишер
Навоий Шайх Абу Бакр ҳақида шундай хабар беради: “/ 135 / Абу Бакр
Варроқ Термизий иккинчи табақадиндур. Оти Муҳаммад ибн Умар
Термизий. Асли Термиздиндур. Абу Исо Термизий / унинг / тағойисидур.
Аммо Балхда бўлур эрмиш. Аҳмад Хузравайх била суҳбат тутубдур ва кўп
таснифоти бордур. Ва “Таврот”, “Инжил” ва “Кутуби осмоний”ни ўқибдур ва
шеър девони ҳам бордур”
45
.
Рушдий зикри эса шундай бошланади: “Ул хазинаи илму ҳикмат ва ул
ягонаи ҳилму исмат ва ул шарифи ибод ва ул зоҳидлар пуштипаноҳи ва ул
43
Рушдий - ТА. 235
а
.
44
Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг ҳорижда қатор асарлари нашр этилган, жумладан: Адаб ан-нафс. / Али Ҳасан
Абдулқодир ва Арбери тадқиқоти /. – Қоҳира, 1947; Рийозат ан-нафс. / Али Ҳасан Абдулқодир ва Арбери
тадқиқоти. – Қоҳира, 1947; Ал-амсол мин ал-китоб ва-с-сунна.
/
Али Муҳаммад Бажовий тадқиқоти. –
Қоҳира, 1975; Хатм ал-авлийо’. / Усмон Яҳё тадқиқоти /. – Байрут, 1965.
45
Навоий, Алишер. Мукаммал асарлар тўплами. 7-жилд. – Тошкент, Фан, 1991. – Б.87.
31
мужарриди офоқ Абу Бакр Варроқ / раҳматуллоҳи алайҳ / зоҳидларнинг
ягона акобирларидин эрди. Варъа ва тақвода тамом эрди. Тажаррид, яъни
халқдан мужарридликда, тафрид – яъни Худо билан ягоналикда комил эрди.
Амал ва одобда ҳамтенги йўқ эрди, андоғким, машойихлар ани “Муаддаби
авлиё” дер эрдилар, яъни авлиёларға адаб ўргатувчи. Ва Муҳаммад Ҳаким
Термизий бирла суҳбат тутқон эрди ва Аҳмад Хузравайҳнинг ёронларидин
эрди ва Балх шаҳрида бўлғон эрди. Риёзат ва каромат ва адабнинг баёнида
китоблар тасниф қилғон эрди”
46
.
Абу Бакр Варроқнинг нақадар билимдон олим, тарихчи, жамиятшунос
ва психолог эканлиги унинг “Халойиқ уч тоифа бўлур” деб бошланувчи
ҳикматли сўзида яққол намоён бўлган
47
. Рушдий асаридаги Шайхнинг
“Дебдур”лари турли мавзуларда бўлиб, улар сиёсий, лингвистик, дидактик,
маънавий, маърифий, маданий, ахлоқий, этимологик, дидактик-маънавий,
маънавий-маданий, тасаввуфий, тасаввуфий-таълимий, шаръий, диний ва
ахлоқий насиҳатлардан таркиб топган.
Абу Бакр Варроқ фикрлари орасида олим ва устоз-педагогларга
услубий маслаҳатлар, шогирд тарбиялаш ва педагогик маҳорат ҳақидаги
маслаҳат ва тавсиялар, табиат сири ва моддаларнинг ҳоссалари ҳақидаги,
дунёвий орзу-ҳавасларнинг кўплиги кишига ташвиш келтириши ва
ташвишдан ҳоли бўлишнинг фойдалари, ахлоқи ҳамида, яъни яхши хулққа
интилиб, ахлоқи замима, яъни ёмон хулқдан тийилиш
ҳақидаги фикрлари
ҳам зикрлар таркибидан ўрин олган.
Фасл
сўнгида эса Рушдий асаридаги Абу Бакр Варроқ Термизий зикри
ватандош алломанинг портретини тўла намоён бўлишига имконият яратиб
берганлиги, алломанинг фикрлари у ўз даврининг билимдон олими, устоз
муаллими, тариқат намояндаси эканлигини кўрсатганлиги таъкидланган.
“Тазкирату-л-авлиё”нинг 59-зикри Муҳаммад Фазл Балхий зикридир.
Кишида “Балх шаҳри Хуросонга тегишли, Муҳаммад Фазл қандай қилиб,
мовароуннаҳрлик бўлиши мумкин?” деган савол туғилиши табиийдир.
Рушдий асарида унинг Туркистон диёрида яшаган ёки яшамаганлиги
хусусида маълумот йўқ. Аммо “Насойиму-л-муҳаббат”да Муҳаммад
Фазлнинг Самарқандда яшаганлигини тасдиқловчи жумла бор.
48
“Насойиму-
л-муҳаббат”дан: “Муҳаммад бинн Фазл Балхий. Иккинчи табақадиндур.
46
Рушдий - ТА.239
а
.
47
“Дебдур: халойиқ уч тоифа бўлурлар: аввалқи умаролар, иккинчи уламолар, учинчи фуқаролар. Қачонким,
умаролар аҳволи бузулса, маишатига, ҳунарига футур етар ва чун уламолар аҳволи бузулса, дин-иймон
ишига ҳалал етар, вақтики, фуқаролар аҳволи бузилса, дунёдорлар ҳалок бўлурлар, умаролар аҳволи
бузулғони зулм қилмоқдур ва уламолар аҳволи бузулғони дунёға тўла майл қилмоқ бўлур ва фуқароларнинг
аҳволи бузулғони фисқ-фасодға майл қилиб, тоат ва ибодатни тарк қилмоқдур – бу ҳаммаси асли нафс
орзуси ғолиблиғидиндур. Нафс / кайфияти / ғолиб бўлса кўнгил қаро бўлур. Вақтеки, кўнгил қаро бўлса, у
халқни душман тутар. Ва чун халқники душман тутти, халқ ани душман тутарлар ва анга жафо қилмоқ, зулм
қилмоқни лозим тутарлар” / Рушдий - ТА. 231
а
/.
48
Кейинги изланишлар натижасида Самарқанд вилоятининг Ургут шаҳридаги Торинжак маҳалласи ўрамида
жойлашган “Хожаи омон” зиёратгоҳи ва шу ном билан аталувчи жомеъ масжиди Муҳаммад Фазл Балхийга
тегишли эканлиги аниқланди. Абу Тоҳирхожанинг “Самария” китобида ҳам бу ҳақда маълумот мавжуд.
Қаранг: Абу Тоҳирхожа. Самария. – Тошкент, Янги аср авлоди, 2009. – Б.54.
32
Кунияти Абу Абдуллоҳ Балхиюл асл. Мутаассиблар ани Балхдин
чиқардилар, бегуноҳ, мазҳаб жиҳатидин”
49
.
Навоий асарининг 126-зикрида: “Али бин Бундор бин Ҳусайн Сўфий
Сайрафий / қ.с. / бешинчи табақадиндур.
Самарқандда Муҳаммад Фазл
Балхий била
ва Балхда Муҳаммад Ҳомид била ва Журжонда Али Журжоний
била ... суҳбат тутубдур. Уч юз эллик тўққизда дунёдин ўтибдур” дейилган.
50
Ҳижрий 359 санаси милодий 970 га тўғри келади. Демак, Али бин Бундор
Сайрафий X асрда яшаб ўтган. Муҳаммад Фазл Балхий ҳам у билан асрдош
ҳисобланади. Навоий Бундор зикрида Муҳаммад Фазлнинг Самарқандда
яшаганлигини эслатиб ўтгани учун шайхнинг ўзи ҳақидаги зикрда
такрорламаган. Кўринадики, ўз даврининг йирик мутасаввифи, тариқат пири
Муҳаммад Фазл диний мутаассибликка қарши бўлганлиги учун Балхдан
қувилган, сўнг Ургутда қўним топган. Унинг қандай асарлар ёзгани ҳозирча
аниқланмаган бўлса-да, тазкираларда сақланиб қолган ҳикматли сўзлари,
ёзишмалари тасаввуфга оид китоблар тасниф этганлигидан дарак беради.
Рушдий у ҳақда шундай ёзади: “Ул мақбули тавоиф ва ул маҳфузи
латойиф, ул гулистони ишқу ақл Абу Муҳаммад Фазл Хуросон
машойихларининг улуғларидин эрди. Ва ҳаммага писандида эрди. Риёзат ва
машаққат тортмоқда ҳамтенги йўқ эрди. Саховатлик ва жавонмардликда
ягона эрди. Ва Шайх Термизийни кўрган эрди ва Аҳмад Хизравайҳнинг
муриди ва Абу Усмон Ҳирийға кўп моил эрди”.
51
“Тазкира”да Муҳаммад Фазлнинг бир неча “Дебдур”лари келтирилган.
Улар ижтимоий-маданий, ахлоқий ва маърифий характерга эга. Рушдий
Шайхнинг тасаввуфий, агиографик истилоҳларга берган таърифларидан
танлаб намуналар келтириб ўтади. “Ҳаққу-л-яқин, “Илму-л-яқин”,”Айну-л-
яқин” атамаларига берилган таърифлар шулар жумласидандир.
Муҳаммад Фазлнинг нафс тарбиясига доир қарашлари Рушдий
тазкирасида кўплаб келтирилган. Масалан: “Муҳаммад Фазл дебдур: киши
тўрт иши бирла исломдин чиқар: бири буки, ҳарнаким, билиб эрди, анга амал
қилмас, иккинчи улки, билмаганига амал қилур, учинчи улки, билмаганини
изламас, тўртинчи улки, билай ва ўрганай деган халқни манъ қилур, яъни ўзи
билмас, ўзгани билгали қўймас”
52
. Муҳаммад Фазл Балхийнинг меросини
топиб, ўрганиш бўйича изланишлар давом этмоқда.
Учинчи бобнинг 3-фасли “
Шайх Абу Бакр Воситий зикри –
шайхнинг қудсий образи сифатида”
деб номланган.
Муҳаммад Сиддиқ
Рушдий Воситий ҳақида ёзганда, уни Жунайд Бағдодийнинг пешқадам
асҳобларидан эди, деб кўрсатади. Алишер Навоий Воситий ҳақида шундай
хабар беради: “ / 220 /. Шайх Абу Бакр Воситий. Оти Муҳаммад б.
Мусодур. “Бобу-л-Фарғоний” деб танилган эди. Жунайд ва Нурийнинг
49
Навоий, Алишер. Мукаммал асарлар тўплами. 17- жилд. – Тошкент, Фан, 2001. – Б.24.
50
Ўша жойда. – Б.24.
51
Рушдий - ТА. 208
а
.
52
Рушдий - ТА. 232
а
.
33
асҳобининг қудавосидиндур. Ҳам Марвда уч юз йигирмадин бурун дунёдин
ўтибдур. Қабри анда-ўқдур. Шайх Абулҳусайн Нурий ёнида”. Алишер
Навоийнинг маълумотига қараганда, Жунайд Бағдодий ҳижрий 297 / 909 /
йили дунёдан ўтган. Бу маълумот Воситийнинг қайси давр кишиси
эканлигини билдириш учун кифоя қилади.
“Тазкира”да Шайх Абу Бакр Воситий шундай таърифланади: “Ул
муаззами маснади иноят / меҳрибонлик мартабасининг улуғи /, ул муваҳҳиди
мақсуди валоят / валилик мақсадининг ягонаси /, ул дарёи румузи дақойиқ /
нозик маънолар рамзининг дарёси /, ул Хизри ганжи ҳақойиқ / ҳақиқат
ганжининг Хизри /
,
ул вориси сифати ал-Қобизи ва ал-Босити қутби жаҳон
Абу Бакр Воситий”
53
.
Рушдий зикрида алломанинг ҳаёт воқеалари, одамларнинг хулқи ва
дунёқарашига муносабати акс этган сўзларидан ҳам намуналар келтирилган.
Рушдий “Шайх Абу Бакрнинг улуғ сўзлари ва баланд маънолуғ ишоратлари
бор эрди” деб кўплаб ҳикматларидан намуналар келтиради. Аллома бошқа
динлар тасаввуфи билан ислом тасаввуфи ўртасида муштарак ва фарқли
жиҳатлар борлигини тушунтирган.
Алломага кўра киши фақат китобий билимларни эгаллаш билан
имонли бўлдим деб ҳукм чиқармаслиги керак, балки ҳаёт синовлари,
тажрибалари орқали яхши-ёмонни таниб, сўнг имоннинг моҳиятини англаб
етади
54
.
Хулоса қилиб айтганда, Рушдий “Тазкира”сидаги мовароуннаҳрлик
алломалар илм-фан, ислом ахлоқи ривожига катта ҳисса қўшган
мутафаккирлардир. Уларнинг ҳаёти ва ижодини тиклаш ва маънавият
хазинасига айлантириш олимларнинг муҳим илмий йўналишларидан бирини
ташкил қилади. Бу боб якунида Абу Бакр Варроқ Термизий ва Муҳаммад
Фазл Балхий илмий фаолияти келгусида тарих ва агиография фанлари учун
муҳим тадқиқот мавзуси бўла олишлиги таъкидлаб ўтилган.
Илмий тадқиқотнинг 4-боби
“Тазкирату-л-авлиё”нинг тасаввуф
мақомларини изоҳлашдаги аҳамияти”
деб номланади. Боб тўрт фаслдан
иборат бўлиб, 1-фасл
“Тасаввуфнинг қирқ мақом таснифи. Инсон
хилқати ва нафси ҳақида”
деб аталади. Бунинг сабаби тасаввуф
таълимотидаги шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқат босқичлари агиографик
асарларнинг асосини ташкил этади. Мазкур босқичларни инсон нафсининг
тарбияланиш босқичлари ҳам дейиш мумкин. Шунинг учун боб аввалида
нафс моҳияти ва кайфиятлари, уни тарбиялаш усуллари ҳақида илмий
тушунча бериб ўтилди. Бунда Форобийнинг инсон нафси ҳақидаги
53
Рушдий - ТА. 208
а
, 231
а
.
54
Буни қуйидаги баҳс-диалогдан билиб олиш мумкин: “Нақл қилибдурларким, Шайх Абу Бакрдин
сўрдиларким: – Иймон надур? Шайх дедиким: – Қирқ йил оташпарастликда кун ўткармак керак, то киши
иймонға еткай. Дедиларким: – Эй Шайх, бу на сўздур? Ҳазрати Шайх дедиларким: – Ҳазрати пайғамбарга
қирқ йил бўлмагунча ваҳий келмади. На улки, ул Ҳазратга ул вақтда иймон бўлмағай эрмас, аммо ул камол
ва мартабаки пайғамбарликдин кейин ҳосил бўлди, аввалда ул камол йўқ эрди. Қаранг: Рушдий - ТА. 231
а
.
34
рисоласидан фойдаланилди
55
. Ўз навбатида алломанинг инсон қисмати
ҳақидаги таснифига ҳам мурожат қилинди. Табиат ҳикмати тақозосига кўра
инсоният турли ирқ, миллат, турли даражадаги ақл ва нафс соҳиби қилиб
яратилган. Шу сабабли инсонларга баҳо бериш, хулқини тасниф қилиш, улар
ҳақида қатъий ҳукм чиқариш мушкил иш. Форобий таснифи шартли равишда
“Инсон қисматининг 25 қоидаси” деб номланди.
Инсон қисмати қоидаларини билиш руҳшунос, қиёфашунос / фиросат
илми /, ахлоқшунос бўлишда муҳим аҳамият касб этади. Тариқат пирлари
инсон қисмати моҳиятини яхши билишган. Инсонга шафқат, уни тушиниш,
унга меҳрибон бўлиш, хато ва гуноҳларни кечириш, унга беминнат, холис
яхшилик қилиш, инсон бошқа инсонга ғанимат эканлигини унутмаслик
авлиёларга хос фазилат ҳисобланади.
Нақшбандия таълимотида инсон нафси қуйидаги етти даражада
бўлиши кўрсатилган: 1. Нафси аммора / ёмон /. 2. Нафси лаввома (ёмон аммо
виждондан ҳоли эмас). 3. Нафси мутмаъинна / сокин /. 4. Нафси мулҳама
(илҳомли, ҳимматли). 5. Нафси марзия / рози /. 6. Нафси софия / дунё
ҳирсидан софланган /. 7. Нафси комила. Ишда нафс моҳияти, қувватлари,
даражалари Абу Наср Форобий ва Жалолиддин Даввоний фикрлари асосида
очиб берилди. Рушдий тазкирасида иқтибослар келтирилди.
“Тазкира”даги шайхларнинг инсон тарбиясига тегишли мулоҳазалари
унинг нафсини яхши билиш, умр қисматини чуқур мушоҳада этиш
тамойилига асосланиб айтилгани маълум бўлади. Агиографик тафаккурнинг
халқ онгида шаклланиши ҳам мана шу ҳақиқатни чуқур англаш самарасидир.
Одамлар хулқидаги авлиёлик белгиларини аниқлашда ҳам агиографик
тафаккур муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун ишда авлиёларга хос
хусусиятлар санаб ўтилди ҳамда тасаввуфдаги қирқ мақом инсон хулқини
баркамоллик даражасига кўтаришга қодирлигига урғу берилди. Рушдий
асаридаги шайхларнинг “тасаввуф” истилоҳига берган таърифлари ҳам мана
шу мақсадни назарда тутиб келтирилди
56
. Шундан сўнг Аҳмад Яссавийнинг
“Девони ҳикмат”и муқаддимасида келтирилган “Дарвишликнинг қирқ
мақоми” тартиб билан таҳлил этилди. Мисол ва далиллар Рушдий асаридан
ва бошқа шоирлар байтларидан келтирилди. Шу асосда тасаввуфнинг
шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқат босқичларига кириш учун
умумназарий пойдевор яратилди.
Бобнинг 2-фасли
“Манбада тариқат босқичи мақомлари талқини”
деб номланади.
Қирқ мақомнинг биринчи ўнлиги шариат босқичига тегишли бўлиб,
тадқиқотда унга махсус фасл ажратилмади. Аввало, шариат босқичи барча
55
Умр ва нафс. Рисола / Нашрга тайёрловчи И.Остонақулов /. – Тошкент, Янги аср авлоди, 2004. – 32 б.
56
Масалан: Суҳайл ибн Абдуллоҳ: “Тасаввуф яхшихўй ва яхшихулқликдур, кишининг оғирини кўтармак ва
кишининг қилғон ёмонлигига яхшилик қилмоқ ва ул кишига мағфират тиламак ва авф қилмоқ”. Абу Али
Фармодий: “Тасаввуф андоғ ҳолатдурки, нафсни бандалик суратига келтирмак ва шариатдан чиқмай, тамом
ўзликни Худога ташламак”. Абу Али Рудборий: “Сўфийлар халойиқдан нола / шикоят / қилса ани бозорда
ўтирғизиб, пул топмоққа буюрмак керак”.
35
мусулмонлар учун умумий талаб бўлганлиги, қолаверса, шариат одобига оид
кўплаб фиқҳий адабиётлар мавжудлиги, манбаларда мўминлик одоби, ибодат
назокати, исломнинг беш аркони моҳияти тўлиқ очиб берилгани боис, уларни
батафсил тушунтириш лозим топилмади. Бобда тариқат босқичининг 10
мақоми бандма-банд изоҳланиб, тазкирадан мисоллар / нақллар, ривоятлар ва
авлиёларнинг фикрлари / келтирилди. Муҳимлик даражасига кўра, айрим
мақомлар муфассалроқ тадқиқ этилди. Хусусан, “Тавба” ва “фано”
мақомлари баёнида шундай йўл тутилди.
Тасаввуфга кўра, ўз нафсини таниган одам бировга озор бермайди,
бировдан бир нарса умид қилмайди. Очлик ва ғам-ташвишга чидамли, шон-
шуҳрат кетидан қувмайдиган, босиқ ва камтар бўлади. Эл-юртига, ватанига
меҳр-оқибатли, турмушдан миннатдор ва шукрли бўлади. Жамиятдаги
кузатишлар шуни кўрсатадики, киши бировга зулм қилувчи бўлса, демак,
ахлоқий тарбиядан бегона ҳолда ўсган бўлади. Мол-дунёга хирс қўйган одам
эса баджаҳл, аҳдида турмайдиган, хушомадгўй ва ёлғончи бўлади. У нафс ва
шайтонга қул бўлиб, ўткинчи дунё орзу-ҳавасларига берилади, хайру
саховатни унутади. Ўлимни ёдидан чиқариб, ожиз банда эканлигини ҳис
этмайди. Шу боис инсоният хилқатини яхши билган қодирия тариқати
пирлари “Дунё иши билан машғул бўл, аммо дунёпарастликдан фориғ бўл”
деб таълим беришган. Дунёпарастлик тарихда инсониятга қандай кулфатлар
олиб келгани маълум.
Агиографик нақл ва ривоятлар мазмунига кўра, инсон боласи оч ҳолда
ҳам, тўқ-фаровон ҳолда ҳам инсонлигича қолиши керак. Инсоннинг бошқа
инсонга зулми асосан, мол-дунё туфайли содир бўлади. Ўтмишдаги
мутафаккирлар нафс ва руҳ тарбияси тўғри изга солинса, дунёпараст бўлмай
яшаш мумкин, деб таълим беришган. Яъни, бу дунё инсон яшаши учун сабаб
олами ҳисобланади. Одамни ўраб турган муҳит / ер, сув, ҳаво, одамлар,
жонзотлар ва ўсимликлар /, ашё-анжомлар дунё асбоби бўлиб, инсон улар
воситасида яшайди, фаолият кўрсатади. Форобийга кўра, ана шу
воситалардан эзгу амалларни бажаришда фойдаланилса, одам охиратда Худо
ризосини топади, агар гуноҳ ишни қилишга восита қилса, охиратда жазо
олади. Хуллас, бобнинг биринчи бўлимида авлиёлик белгилари, шариат ва
тариқат мақомларининг талқини Рушдий “Тазкира”си асосида очиб берилган.
Тадқиқот шуни кўрсатадики, киши агар шариат босқичининг ўн
мақомини хулқида забт этса, нафси аммора ва нафси лаввомадан қутилган
бўлади, яъни нафси мутмаъиннага етган ҳисобланади. Ана шу нуқтадан
бошлаб, тариқат йўли бошланади. Унинг биринчи мақоми тавбадир. Солик
тариқатдаги ўн мақомни ўзлаштирса, мулҳама нафс соҳиби бўлган бўлади.
Тариқат
босқичи
мақомларини
тушунтиришда
Ҳусайн
Воиз
Кошифийнинг “Футувватномаи султоний” асари
57
назарий асос бўлиб хизмат
қилди. Бунда Рушдий асаридаги, Боязид Бистомий / 14-зикр / ва Жунайд
57
Кошифий, Ҳусайн Воиз. Футувватномаи султоний. – Тошкент, Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси
нашриёти, 1994. –120 б.
36
Бағдодий зикри / 43-зикр / нақлларидан фойдаланилди. Мажзуб Намангоний
ижодидан ҳам таҳлил жараёнида истифода этилди.
Довуд Тойи / 21-зикр / ҳақидаги нақл ва ривоятлар “Пирнинг
хизматида бўлиш” мақоми таҳлилида ўрганилди. Зикрлардаги ибратли
нақллар агиографик педагогика намунаси сифатида талқин этилди. Шу
банднинг давоми бўлмиш “Пирнинг ижозати билан сўзлаш” мақоми алоҳида
назарий аҳамиятга эга бўлиб, айни мустақиллик шароитида устоз ва
шогирдлик масъулияти бўйича амалий хулосалар чиқаришга ёрдам беради.
Тариқат пирлари ўз муридларига маъвиза ўқиш, дарс бериш, ижтимоий-
сиёсий ва диний мавзуларда баҳс юритиш маданиятини чуқур ўргатишган.
Шогирд дин усулларини пухта ўрганиб, тегишли синовлардан ўтмагунча
устоз унга сўзлаш ва ёзишга рухсат бермаган. Агар саркашлик қилиб,
мажлисда сабри чидамай сўз айтса, албатта, ўзи ва устозига, қолаверса,
жамиятга иҳонат етказган, яъни, “Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга
йўрғалар” мақолига доҳил бўлиб уятга қолиши мумкин. Бу масала Усмон
Маккий ва Мансур Ҳаллож ўртасидаги муносабатлар мисолида / 71-зикр /
кўрсатилди. Шайх Ҳасан Басрий / 6-зикр / ва Восил ибн Ато муносабатлари,
шайхнинг
бошқа
бир
шогирдига
танбиҳи
мазкур
мавзу
учун
келтирилганлигини таъкидлаш жоиз. Бу фикрлар “Насиҳат тингламоқ”
бандида янада ривожлантирилган. “Пир суҳбати” бу мақомда етакчи ўринни
эгаллаши қайд этилди.
“Тажрид” мақомидаги солик руҳий ўсиш йўлида дунёга муҳаббат
қўйишни тарк этади. Бу мақом моҳиятини тушунтиришда Исо алайҳиссалом
қиссаси / Рабғузий. Қисасу-р-Рабғузий /, шунингдек, “Тазкира”даги Довуд
Тойи, Абулҳасан Бушнакий, Абу Бакр Воситий зикрларидаги нақллар ва
сўзлар мисол тариқасида келтирилди. Тариқат босқичининг 10-мақоми
“Тафрид” билан якунланади. “Тазкира”да тафрид – банданинг Худога бўлган
чексиз муҳаббати, Худо қаҳридан ҳайбати, Худодан ҳаё қилиши ва Худога
таъзим бажо келтириши, деб тушунтирилган. Бу мақомни тўлиқ эгаллаган
солик маърифат босқичига қадам қўйган ҳисобланади.
Ушбу
бобнинг
3-фасли
“Маърифат
босқичи
мақомларини
изоҳловчи нақллар ва авлиёлар сўзи”
деб аталади. Маърифат босқичи
мақомларини забт этган соликнинг нафси мулҳама, марзия нафс талабларини
тўлиқ ўзлаштирган, фано мақомига етиб, нафси софия даражасини топади.
Тасаввуфга кўра ҳақиқат босқичи мақомларини ўз нафсида барпо қилган
солик бақобиллоҳ мақомига етган, етук пир даражасини топган, деб
ҳисобланади. Рушдий асари талқинига кўра, ислом оламида маълум ва
машҳур бўлган азиз-авлиёларнинг бари софия нафс даражасини топган,
комил нафсга қўйилган талабларни бажарган “орифлар султони”, “авлиёлар
султони”, “султону-л-восилин”, “султону-л-машойих” унвонлари билан
таърифланувчи
зотлардир.
Фаслнинг
мақсади
маърифат
босқичида
кўрсатилган мақомларни шарҳлаш, изоҳлаш, ҳақиқат мақоми билан узвий
боғлашдан иборатдир.
37
Маърифат мақоми талқинидан келиб чиқадиган хулоса шуки,
агиографик асарлар инсон устидан ҳукмронлик қилиш фалсафаси эмас, балки
инсонга ўз-ўзини англатиш, унга ўз нафсини танитиш, яъни уни маърифатли
қилиш ҳақидаги таълимотдир. Маърифат босқичи мақомлари шундай тарбия
усулларини ўз ичига оладики, келажакда тасаввуфшунослик, тасаввуф
адабиёти, адабиётшунослик, миллий фалсафа ва тарих, миллий педагогика ва
психология, сиёсатшунослик ва бошқарув илмига оид маънавий-ахлоқий
муаммоларни тўғри талқин этишда, бундаги турли янглишув ва
маҳдудликлардан халос бўлишда катта ёрдам кўрсатиши мумкин эканлиги
маълум бўлди.
Тасаввуфда маърифат Аллоҳнинг зоти, феъли ва сифатларини таниши
тўғрисидаги фикрлар тизимини билдиради. Абу Али Журжоний ёзади:
“Худои таолони ҳамма ишда яхши гумон қилмоқ маърифатнинг ниҳоятидир
ва ўз нафсидан ҳамма ҳолда имон талаб қилмоқ маърифатнинг асли ва
илдизидир”
58
.
“Фано” мақоми маърифат босқичининг илк шарти бўлиб, кўпчилик
тадқиқотларда “Банданинг Аллоҳ билан қўшилиб кетиши” деб таъкидланган.
Бу гапни аслида мажозий маънода талқин этмоқ лозим, чунки одам моддий
вужуд бўлиб турар экан, унинг Аллоҳ билан қўшилиб кетиши мантиқан
мумкин эмас. Тасаввуфга кўра, солик бу мақомда уч ҳолатга тушади. Аввал
“фано фиш-шайх” бўлади, яъни шайхи нимани ўргатса, сўзсиз қабул қилади.
Бошқача айтганда шайхи маслаҳати олдида ўз қарашини “йўқ қилади”. Сўнг
шайхнинг руҳоний тарбиятида муайян ирфоний даражага етганда, “фано фи-
р-расул” ҳолатига йўлланма берилади. Бунда у Расуллоҳ Муҳаммад
суннатига жисман ва қалбан амал қилишга ҳаракат қилади. Пир назарида бу
мақомдан ўтган солик “Фанофиллоҳ” мақомига етишган ҳисобланади. Бунда
у юрса-турса Аллоҳни ўйлайди. Аллоҳ сўзи доим қулоғи остида жаранглаб,
унинг барча ўй-фикрини назорат қилиб туради. Аллоҳда фано бўлиш – мана
шу.
Бу босқични тушунтиришда Жунайд Бағдодий / 43-зикр /, Ҳасан
Басрий / 6-зикр /, Иброҳим Адҳам / 11-зикр /, Зуннун Мисрий / 13- зикр /,
Робиъа Адавия / 9-зикр /, Абу Бакр Воситий / 70-зикр /, Абу Сулаймон
Дороний / 23-зикр / ҳақидаги нақлларга мурожаат этилди. “Дарвишликни
қабул қилмоқ” мақоми тушунтирилганда дарвишлик, қаландарлик ва
валийлик ўртасидаги фарқлар кўрсатиб ўтилди. Шоҳ Шужоъ Кирмоний / 34-
зикр /, Аҳмад Хизравияҳ / 33-зикр /, Абу Бакр Ҳаддод / 66-зикр / каби
авлиёларнинг дарвишликка берган таърифлари келтирилди. Рушдийга кўра,
дарвиш ҳаётда ҳар бир оғир вазиятга чидамли бўлиши керак. Шу боис у
“Таҳаммул” мақомида синовдан ўтади. Таҳаммул “сабрли бўлиш”, “риёзат
чекиш” маъносини билдиради. Мақсад йўлида сабр - чидам бўлмаса, солик
ярим йўлда қолиб кетиши ёки қўлга киритган мақомини қўлдан бой бериши
58
Рушдий -ТА. 67-зикр.
38
мумкин. Бу бобда сабр ва чидам шарҳи “Тазкира”нинг бир неча зикрларида
қайд этилган нақл ва ривоятлар асосида изоҳланди.
“Маърифатни барпо қилмоқ” мақоми маърифат босқичининг тўртинчи
тўхтами бўлиб, аввалги уч мақомда солик тўплаган кўникмалар синовдан
ўтказилади. Чунки маърифатни ўз онги, руҳи ва амалида намоён қилган
солик шариат ва тариқатни биргаликда синтез қилган руҳий ҳолатга
кўтарилади. “Тазкира” да бу мақомга оид кўплаб ҳикматли сўзлар, таърифлар
келтирилган. Масалан, Аҳмад Осим Антокий / 41-зикр /, Яҳё Маоз / 35-зикр /,
Жунайд Бағдодий / 43-зикр /, Абу Саид Харроз / 46-зикр / фикрлари шулар
жумласидандир.
Мазкур бобнинг 2-фасли
“Ҳақиқат босқичи мақомлари шарҳига
мансуб матнлар”
деб номланади. Бу фаслда аввалги уч босқич ҳақидаги
хулосалар умумлаштирилади. “Хоки роҳ бўлмак”, ”Яхши-ёмонни танимак”,
“Луқма қаноати”, Аввал /ги / луқмани ўзгага инъом этмак”, ”Кишига озор
бермаслик”, “Фақирлигига мункар бўлмаслик”, “Сайри сулук қилмоқ”, “Ҳар
кимдан ҳақиқат сирини сақламак” мақомларига бирма бир мисол келтириш
йўли билан изоҳ бериб чиқилган. Тўққизинчи мақом “Шариат, тариқат ва
маърифат аҳкомини билмак” мақомларни “онгда забт этиш”, яъни уларни
ўзлаштиришни билдиради. Ўнинчи – шариат, тариқат ва ҳақиқат
аҳкомларига амал қилмак” “хулқда барпо этиш”ни ифодалайди.
“Шариатни ва тариқатни барпо этмоқ” мақоми бобнинг диққатталаб
мавзуларидан ҳисобланади. Бунда аввалги йигирма мақом яна эсга солинади,
такрорланади, бу орқали талабгорга тақлидий эмас, балки таҳқиқий бажара
олиш кўникмалари ўргатилади. Хуллас, бобнинг ҳақиқат босқичи таҳлилига
бағишланган ўринлар тўрт босқичнинг пировард мақсадини очиб бериш
масалаларидан бахс юритган.
Тўртинчи боб бўйича шуни хулоса сифатида айтиш мумкинки, Шарқ
агиографияси жаҳон халқлари диний-ирфоний меросининг улкан қисмини
ташкил этиб, инсоният маънавий тафаккурида чуқур из қолдирган буюк
шахслар ҳаёти ва ибратли фаолияти тўғрисида маълумотлар беради. Кўп
миллатли ва кўп эътиқодли инсоният ўз тарихида минглаб урушлар, жанг-
жадаллар, ижтимоий-сиёсий тўқнашувлар, маънавий таназзулларни бошдан
кечирди. Кишилар ер-сув, мол-дунё талашиб бир бирининг қонини тўкди.
Диний, миллий, мазҳабий фитналар оқибатида бир бирига ёв-душман бўлиб,
моддий, маънавий қийинчиликларга дучор бўлди. Аммо ҳаёт қанчалик ғам-
кулфатларга кўмилган бўлмасин, ҳамиша эзгу ниятли ва олижаноб инсонлар
сайъ-ҳаракати, сабр-матонати, донолиги ва узоқни кўзлаб иш тутиши
туфайли боқий ва пойдор бўлиб келмоқда.
Диншуносликда улар мутафаккир, аллома, донишманд ва авлиё каби
сифатлар билан атаб келинади. Муҳими – улар туфайли асрлар давомида
эзгулик ёвузлик устидан, донолик жаҳолат устидан, меҳр-шафқат жабр-зулм
устидан ғалаба қозонади. Бундай олижаноб инсонлар барча халқлар орасидан
етишиб чиқади. Ҳар бир миллат ва элатнинг ўз маънавий суянчиғи, авлиёси,
39
муттакоси, муршиди бор. Улар ҳақидаги тарихий-адабий, диний-маънавий
асарлар жаҳон динлари деб эътироф этилган Будда, Христиан ва Ислом дини
муҳитида ҳам, ҳинд, хитой, япон, корейс каби жанубий-шарқий Осиё
халқлари диний адабиётида ҳам, Африка ва Америка қитъасидаги халқлар
ёзма ва оғзаки адабиётида ҳам мавжуд. Уларни мадҳ этувчи муаллифлар
ўзлари мансуб бўлган диннинг маънавий-ахлоқий тамойиллари асосида ўз
агиографик қаҳрамонлари хулқини васф этади.
Бинобарин, бир дин вакиллари учун ўта ижобий хислатли ҳисобланган
инсонлар бошқа дин вакиллари учун унчалик қадрли бўлмаслиги мумкин.
Аммо агиографияшунос учун барча халқларнинг эзгу хислатли кишилари
ҳақида ёзилган асарлар бир хил маънавий аҳамиятга эга бўлади. Чунки
эзгуликнинг миллати ва дини бўлмайди. Бу тадқиқотда биз Шарқ
агиографияси манбалари ва уларни ўрганишда Муҳаммад Сиддиқ Рушдий
тазкира ва маноқиби хусусида фикр юритдик. Шарқ агиографияси деганда
эса араб, форс ва турк мусулмон дунёсида яратилган қудсий манбаларни
кўзда тутамиз.
Кузатишлардан маълум бўлмоқдаки, Шарқ агиографияси
тазкира,
мақомот, маноқиб, ҳолот, манқаба, рисола
жанрларида яратилади.
Тазкира
жанри бу – бир неча муқаддас хулқли инсонлар ҳақидаги эсдаликларнинг
танланган, адабий жиҳатдан қайта ишланган, нақл ва ҳикоят шаклига
келтирилган асардир / Мас., Фаридуддин Аттор. Тазкирату-л-авлиё /.
Маноқиб
эса эзгу хулқли бир машҳур кишининг фақат яхши хислатлари,
яхши ишлари, кароматлари ҳақида жамланган хотиралар тўпламидир / Мас.,
Мулукшоҳ Сиддиқий ал-Қодирий. Маноқиби ғавсия /.
Мақомот
эса эзгу
хислатли бир машҳур шахснинг ўз нафсини қай даражада тарбиялаб, қандай
маънавий мақомга кўтарилгани ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлган сўзлари
ҳақидаги қайдлар тўпламидир / Мас., Муҳаммад Порсо. Мақомоти Ҳазрати
хожаи Нақшбанд /.
Ҳолот
эса бир машҳур зотнинг умр йўли давомида қандай руҳий-
психологик вазиятларни бошдан кечирганлиги, эзгу ишлари, қувончу
изтироблари, баъзан шариатга зид, баъзан тариқатда мақбул кўрилмаган
ишларни содир этиш тўғрисидаги қайдлар мажмуи ҳисобланади / Мас.,
Алишер Навоий. Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер /.
Рисола
эса маълум бир
машҳур олим ёки аллома тўғрисида аввал ёзилган тазкира, маноқиб ва
мақомотлардан танлаб олиниб, тизимга солинган агиографик асардир / Мас.,
Муҳаммад Сиддиқ Рушдий. Рисолаи Қодирия /.
Мақолот
маноқибдан кичик,
аммо маноқиб жанри услубида ёзилган эсдаликлардир. Кўп ҳолларда
тазкиралар зикрлари мақолот деб кўрсатилиб, у зикрнинг аниқловчиси
сифатида қайд этилади / Мас., Муҳаммад Сиддиқ Рушдий. Тазкирату-л-
авлиё. Қирқ учинчи мақолот – зикри Жунайд Бағдодий /.
Манқаба
пир-
муршидлар ва нақибларнинг тарбия усуллари, тавсиялари ҳақидаги қайдлар
бўлиб, функция жиҳатдан маноқиб ва мақомотлар билан синоним дейиш
мумкин. Аммо бу атама жуда кам қўлланади.
40
Шарқ агиографияси жанрлари ичида тазкира алоҳида ўринга эга бўлиб,
бундай асарлар маноқиб, мақомот, ҳолот ва рисолалар асосида яратилади.
Тазкиранавислар қомусийликка интиладилар. Буни Аттор, Жомий, Навоий,
Али Сафий, Рушдий ва Лоҳурий асарларида кўриш мумкин.
Хусусан, Муҳаммад Сиддиқ Рушдий тазкираси машҳур авлиёлар
ҳақидаги танланган эсдаликлар бўлиб, уларда келтирилган нақллар тасаввуф
мақомларини қайси авлиё қандай эгаллаганлигини кўрсатиш ва тушунтириш
учун таълиф этилганлиги билан эътиборлидир. Нақл муайян бир шахс
ҳаётидан олинган ибратли воқеа тасвири бўлиб, зикр ичидаги мустақил
сюжетли асардир. Нақллар тизимидан зикр ҳосил бўлади, зикрлар мажмуи
тазкира дейилади. Тазкира қудсий нақл ва ривоятлардангина иборат бўлади.
Мана шу қудсият агиография талабларига жавоб беради.
Агиографик асарлар инсонни ўз-ўзини англаб етишига ёрдам беришни
асосий мақсад қилиб олади. Инсон ўзининг кимлигини, нима мақсадда
яшаётганини, бурчи ва масъулияти нимадан иборат эканлигини билиб олса, у
ҳар жиҳатдан мукаммал, оқил ва доно шахсга айланади.
Агиографик асарлар авлиёлар, шайхлар, азизлар, дарвишларнинг
муқаддис хулқини тарғиб этиш орқали одобли ва меҳнатсевар, камтар ва
сахий инсонларни вояга етказиб берувчи адабий-дидактик мерос сифатида
доимо яшаб қолади. Буни биргина Фарғона водийсида яратилган нақшбандия
ва қодирия тариқатига суянувчи агиографик адабиёт намуналари, девон ва
маноқиблар, тазкира ва баёзлар мазмуни ҳам тасдиқлайди.
Тадқиқот мутасаввиф ва файласуф аллома Муҳаммад Сиддиқ
Рушдийнинг ҳаёт йўли, унинг “Рисолаи қодирия” маноқиби ҳамда ибратли
нақллар, ривоятлар, адабий хотиралар ва ҳикоятлар тўплами бўлмиш
“Тазкирату-л-авлиё”
асарини
ислом
тарихи,
манбашунослиги
ва
матншунослик жиҳатидан тадқиқ қилиш ҳамда унинг Шарқ агиографик
манбаларини ўрганишдаги аҳамиятини очиб беришга бағишланди.
УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР
Тадқиқот натижаларини умумлаштириб, қуйидаги илмий хулосаларни
таъкидлаш мумкин:
– Муҳаммад Сиддиқ Рушдий XVIII асрда яшаб ўтган туркий агиографик
адабиётнинг йирик вакили ва мутасаввиф алломадир. У 1707 йили Шарқий
Туркистоннинг Ёрканд шаҳрида туғилган. Вафот этган йили аниқ эмас. Аммо
муаллифнинг “Тазкирату-л-авлиё” муқаддимасида “ҳижрий 1190 йили /
милодий 1776 ибтидо қилдим, тўрт йил томом бўлганда итмомига
еткурдим”дея хабар бергани, шунингдек, бир рубоийсида “Умрим туни
олтмишдин неча зиёда етмиш, Маълумдурким, етмиш ёшга эмди ёвуқ
етмиш” мисраларига биноан у XVIII асрнинг 90-йилларигача ҳаёт бўлган деб
айтиш мумкин бўлади.
– Аллома яшаган XVIII аср ва ундан кейинги XIX асрларда
Мовароуннаҳрнинг барча ҳудудларида маънавий, маданий ва адабий ҳаёт
41
кўпгина муштаракликларга эга эди. Жумладан, полиэтник таркибдаги аҳоли
ислом шариатининг ҳанафий мазҳабига, ақида масаласида мотурудия
таълимотига, тариқатда эса нақшбандия ва қодирия сулукларига амал қилиб
яшаган. Бу ҳол адабиёт ва санъатда, урф-одат ва маданий анъаналарда яққол
кўзга ташланади.
– Бу даврда ҳам туркий ва форсий тилда бой агиографик мерос
яратилди. Аҳмад Яссавий, Алишер Навоий анъаналари Машраб, Сўфи
Оллоёр, Ҳувайдо, Увайсий, Исҳоқ Боғистоний фаолиятида давом этиб келди.
Марказий Осиёнинг Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Андижон,
Наманган, Қўқон, Хожанд, Ўш, Кошғар, Ёрканд шаҳарлари маданий марказ
сифатида тараққий этиб, минтақада адабиёт ва диний илмлар ривожланган
эди. Бу даврга келиб, шеърият етакчи бўлишига қарамай, қатор насрий
тарихий, илмий ва агиографик асарлар яратилди, аввал ёзилган кўплаб
арабий ва форсий асарлар туркий тилга таржима қилинди.
– Фарғона ва Шарқий Туркистонда мазкур асрларда қодирия ва
нақшбандия тариқати маънавий анжуманларни уюштирувчиси, санъат ва
маънавиятга рағбат берувчи ва зиёли қатлам тарбиячиси вазифасини бажариб
келган. Ҳазиний, Эшқул Ҳалифа, Қорий каби ижодкорлар ўз маънавий
маслакларини Қодирия пирларидан олиб, халқ дилига яқин асарлар
яратдилар, ўз даври санъат ва мусиқа маданиятининг ривожига катта ҳисса
қўшдилар. Шунингдек, Нақшбандия тариқати маънавий тарбия тарғиботчиси
сифатида бутун Марказий Осиё ҳудуди, хусусан Фарғона водийси халқнинг
бадиий-эстетик,
ахлоқий-маънавий
ҳамда
диний-ирфоний
дидини
тарбиялашда етакчи ўринни эгаллади ва агиографик адабиётнинг
ривожланишига туртки берди.
– Мазкур даврда тазкиранавислик анъанаси Мовароуннаҳрдан ташқари
Шарқий Туркистоннинг Хўтан, Ёрканд ва Қошғар диёрларида ҳам давом
этган. Бу ердаги туркий тилли халқларнинг дини, тили, ижтимоий-сиёсий
муаммолари Мовароуннаҳр халқи билан муштарак бўлиб, савдо-сотиқ ва
бошқа ижтимоий-маданий алоқалар давом этиб келган. Рушдий “Тазкира”си
ҳам мана шу икки муштарак маънавий муҳитнинг ҳосилаларидан биридир.
– “Тазкира” яратилишига хомийлик қилган Хожа Кефакбек ўз даврининг
маърифатпарвар ва фозил ҳукмдорларидан бири бўлиб, у диний ва дунёвий
илмларни ривожлантиришга, мактаб, мадраса ва масжидлар қуришга бош-
қош бўлган. У Қошғар Хитой иттифоқчилари томонидан босиб олинганда ўз
одамлари билан Қўқонга келган ва Эрдонабий паноҳида яшаган. Хожа
Кефакбек билан бирга Қўқонга келган Муҳаммад Сиддиқ Рушдий Ёркандда
бошлаган ижодий ишларини давом эттирган.
– У кўп йиллар мадрасаларда муддарислик қилиб, яхши муаллим
сифатида шуҳрат қозонган. Мутафаккир бу хусусда “Гоҳи мадраснишин
мударрислар зумрасидан / ўрин олиб / таълим бирла овоза кўтардим” деб
хабар беради. Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг бизга ҳозирча “Тазкирату-л-
42
авлиё” ва “Рисолаи Қодирия”си маълум бўлиб, бошқа асарлари ҳали
топилган эмас.
– Рушдий “Тазкира”си у туғилиб-ўсган Шарқий Туркистон Хитой
мустамлакасига айлангандан 20 йил кейин – 1780 йили Қўқонда ёзилган.
Асар ўзига хос ички қурилишга эга. Ҳар бир шайх ҳаёти “Зикр” деб
номлангани ҳолда, зикрлар кичик боб ёки фаслларга ажратилмаган. “Дебдур”
сўзи билан баён этилган матнлар эса машойихларнинг зикрларига илова
қилинган. Ҳар бир зикрда, дастлаб қаламга олинган шайх - авлиёнинг илм-
фан, дин ва тасаввуф оламидаги шон-шавкати, лақаб ва унвонлари сажъ
йўлида берилади. Шундан сўнг валийнинг келиб чиқиши, ватани, таълим
олган жойлари, устозлари, тариқат йўлида чеккан риёзатлари, тавбасига
сабаб бўлган ибратли воқеалар, кароматлар баён этилади.
–
Зикрлар
асосан
нақллардан
ташкил
топган.
Воқеалар
“келтирибдурларким”, “нақлдурким”, “дебдурларким” киритмаси билан
бошлаб,
уларда
авлиёнинг
сафдошлари,
муридлари
ва
бошқа
замондошларининг хотира, эсдалик ва ҳикоялари шаклида берилади.
“Дебдур” бошланмаси билан зикр этилган шайхнинг панд-насиҳатлари,
тасаввуфга оид атамаларга изоҳи ва ибратли ҳаётий хулосалари келтирилади.
Муаллиф “Нақл қилиб келтирибдурларким” дейиш ўрнига қисқаликка
“Келтирибдурларким” деб ёзади. Бу нақллар кичик сюжетли мустақил
асарлар эканлиги билан аҳамиятлидир.
– Қўлёзма матнларида тасаввуф истилоҳлари ва диний тушунчалар кўп
учрайди. Уларнинг маъносини изоҳлаш учун бутун бошли луғат тузиш
мумкин. Қўлёзмада ислом маърифати ва ислом агиографиясига оид кўплаб
сўз ва тушунчаларнинг шарҳ ва таърифлари келтирилган. Рушдийнинг
тазкира ва маноқиби XVIII аср ўзбек адабий тилининг барча морфологик,
лексик ва грамматик хусусиятларини ўзида акс эттирган ҳажм жиҳатдан
катта, услуб жиҳатдан ўзига хос ёдгорликлардир.
– Рушдий ўз асарларини “хосу ом Туркистон эли баҳраманд бўлиши
учун” сўзлашув тилига яқин, содда ва осон услубда ёзишга жиддий эътибор
қаратган. Шунга кўра у ўша давр туркий тил ёдгорлиги сифатида ҳам
қадрлидир. Айниқса тазкира таркибидаги ҳар бир нақл ва ривоят мустақил
асар ҳисобланиб, уларнинг ўзига хос мавзуси, мақсади, сюжет ва
композицияси, авж нуқтаси ва ечими бор. Матнларни морфологик, лексик ва
стилистик жиҳатдан таҳлил этишнинг ўзи алоҳида бир илмий тадқиқотни
талаб этади.
– “Тазкира”дан мовароуннаҳрлик алломалар Ҳаким ат-Термизий, Абу
Бакр Варроқ Термизий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Фазл Балхий-Ургутий,
Ҳабиб Ажамий, Абу Туроб Нахшабий, Абу Бакр Воситий, Фузайл Иёз, Шайх
Абдуллоҳ Муборак зикрлари ўрин олганлиги, айниқса, аҳамиятлидир.
– Текширишлар кўрсатадики, келгусида Рушдий учун асосий манба
ҳисобланган Фаридуддин Аттор ёзган “Тазкирату-л-авлиё”нинг дунё
тилларига қилинган мавжуд таржималарини қиёсий ўрганиш, хусусан
43
тазкиранинг туркий халқлар тилларига қилинган / ўзбек, турк, уйғур, татар ва
бошқа / таржималарини қиёсий тадқиқ қилиш, “Тазкирату-л-авлиё” ва ўзбек
адабиёти” мавзусида тадқиқот яратиш, Рушдий “Тазкирату-л-авлиё”сининг
танқидий матнини яратиш, тазкирада зикр этилган мовароуннаҳрлик
донишмандлар ҳаёти ва қарашларини бошқа манбалар ёрдамида алоҳида
ўрганиш зарурдир.
– Шарқ агиографиясининг муҳим манбаларидан бири бўлган Алишер
Навоийнинг “Насойиму-л-муҳаббат” асари эзгу хулқли зотлар тўғрисида
ёзилган ўзига хос бебаҳо тарихий тазкира ҳисобланади. Навоий бу асарни
ёзишда Жомий асарига суянибгина қолмай, Абдураҳмон Сулламийнинг
“Табоқоту-с-суфия”,
Фаридуддин
Атторнинг
“Тазкирату-л-авлиё”,
Муҳйиддин Арабийнинг “Футуҳоти Маккия”, шунингдек, ўз даврида машҳур
бўлган қатор маноқиблардан ижодий фойдаланган. Асар тарихий-биографик
жиҳатдан катта аҳамиятга эга.
– Алишер Навоийдан кейин ўзбек тилида авлиёлар тўғрисида битилган
энг йирик асар шубҳасиз, Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг “Тазкирату-л-
авлиё” китобидир. Навоий тазкирасида баён этилган шайхлар Рушдий
тазкирасида ҳам бор. Шу сабабли “Насойиму-л-муҳаббат” билан “Тазкирату-
л-авлиё” асарини қиёсий ўрганиш долзарб мавзудир. Ишда серқирра қиёсий
таҳлилни талаб этадиган бу масаланинг фақат икки жиҳатини ўрганиш билан
кифояланилди: биринчидан, тазкираларнинг тузилишига кўра ўхшаш ва
фарқли томонлари аниқланди, иккинчидан, Рушдий тазкирасининг Навоий
асарини ўрганишдаги аҳамияти асосланди.
– “Насойиму-л-муҳаббат”да шайхларга ярим саҳифа, бир саҳифа ёки бир
ярим саҳифа ўрин ажратилган бўлса, “Тазкирату-л-авлиё”да уларнинг зикри
алоҳида маноқиб даражасида берилган. Рушдий асаридаги авлиёлар
томонидан тасаввуф ва сўфийлик моҳиятига берилган таърифлар Аттор,
Жомий,
Навоий,
Сулламий,
Қушайрий
тазкираларида
учрамаслиги
қўлёзманинг ноёб манба эканлигини намоён этади. Рушдий асари агиографик
тазкираларни ўрганишда фақат тарихий манба бўлибгина қолмай, илмий-
услубий манба сифатида ҳам аҳамиятли бўлиб, у ўзидан аввал ва ўзидан сўнг
таълиф этилган тарихий-биографик асарларни ўрганишда ҳам назарий манба
вазифасини бажара олади.
– Ислом агиографияси намуналари Покистон ва Ҳиндистонда ҳам
яратилгани маълум. Бундай асарлар асосан форс, пушту ва дарий тилларида
битилган бўлиб, XIX асрда Мовароуннаҳрга ҳам тарқалган, маҳаллий
босмахоналарда нусхалари кўпайтирилган. Ғулом Сарвар Лоҳурийнинг
“Хизонату-л-асфиё”си / Сафо аҳли – пок тийнатли зотлар ҳақида хазина /
асари ана шундай тазкиралардан биридир. Ушбу манбада Муҳаммад Сиддиқ
Рушдий асарида зикр этилган авлиёлар тўғрисидаги маълумотлар ҳам
мавжудлиги эътиборга олиниб, қиёсий ўрганилди.
– Ғулом Сарвар Лоҳурий китобида XIX асргача яшаган мусулмон
дунёсидаги барча машҳур сўфий, авлиё, машойих ва мажзублар тўрт
44
тариқатга – қодирия, чиштия, нақшбандия, сухравардия тариқатларига бўлиб
тасниф этилган. Бошқа мавжуд тариқатлар уларнинг узвий давоми ёки
шахобчаси эканлиги таъкидланган. “Хизона” ҳижрий 1281 / милодий 1865 /
йили ёзилган. Ҳижрий 1312 йили / 1895 / Лоҳур, сўнг Тошкентда форсий ва
туркий тилда тошбосма усулида чоп этилган. Етти махзанга бўлинган асар уч
жилд бўлиб, бир муқовага китобат қилинган. Биринчи махзан Пайғамбар
алайҳиссалом хонадони вакиллари / 22 нафар / ҳолидан иборат. Иккинчи
махзан қодирия тариқати машойихлари ҳоллари баёнидан иборат / 157 нафар
машойих /. Учинчи махзан чиштия тариқати авлиёлари ҳоллари баёнидан
иборат / жами 234 авлиё /. Тўртинчи махзан нақшбандия тариқати ҳазратлари
ҳоли баёнидан ташкил топган / жами 206 ҳазрат /. Бешинчи махзан
сухравардия тариқати азизлари баёнидан иборат / жами 104 азиз /. Олтинчи
махзан хонадон аҳли авлиёси, мутафаррис / соҳибфиросат / зотлар ҳоли
баёнидан иборат / жами 310 киши /. Еттинчи махзан икки ҳиссадан – авроти
соҳибкамол – авлиё аёллар / жами 41 киши / ва мажзублар ҳоли / 33 киши /
баёнидан иборат.
– Муҳаммад Сиддиқ Рушдий зикрлар бошида шайхларнинг шариат,
тариқат, маърифат ва ҳақиқат илмлари тараққиётига қўшган ҳиссалари,
мақом-мартабалари тўғрисида муҳим сўзлар келтириб ўтади, таъриф ва
тавсиф этади. Аммо асарда шайхларнинг қайси тариқатга мансублиги ёки
қайси тариқат аҳллари томонидан қадрланиши хусусида махсус маълумот
берилмаган.
“Хизонату-л-асфиё”даги
1107
нафар
асфиё
орасидан
“Тазкира”даги тўқсон беш нафар аллома ҳам маълум бир тариқат авлиёси
сифатида ўрин олган.
– ХХ аср охиригача ҳам Рушдий асари илмий жамоатчилик
эътиборидан четда қолган бўлишига қарамай, ўтган асрларда Мовароуннаҳр,
Кичик Осиё ва Шарқий Туркистон иқлимларида у кенг тарқалган ҳамда
севиб ўқилган. Унинг Тошкент, Қўқон, Кошғар шаҳарларида, шунингдек,
Туркиянинг
Истамбул
кутубхоналарида
мавжудлиги
ушбу
фикрни
тасдиқлайди. Тадқиқотда қўлёзманинг беш нусхаси матн жиҳатдан умумий
қиёсланди. Тадқиқот учун асосий манба қилиб олинган Низомий номидаги
ТДПУ кутубхонаси фондида сақланувчи № 14583 рақамли қўлёзма ҳар
жиҳатдан мукаммал эканлиги маълум бўлди. Яна бир муҳим жиҳат шуки,
“Тазкира” билан “Рисолаи Қодирия” маноқиби биргаликда китобат қилинган.
Бошқа нусхаларда “Рисолаи Қодирия”матни берилмаган.
– Рушдий “Рисолаи Қодирия”ни ёзишда “Маноқиби Қодирия”,
“Туҳфату-л-Қодирия”,
“Нафаҳоту-л-унс”
каби
форсий
асарлардан
фойдаланган. Рисоланинг асосий қисми Ғавсу-л-Аъзамнинг кароматлари
зикридан иборат. Кароматлар баёни ботинига назар солсак, уларнинг
пировард мақсади кишиларни яхшиликка чақириш, гуноҳ ишлардан
тийилишга, тавба қилишга чорлаш эканлиги маълум бўлади. Бу рисолани
маноқиб жанрида яратилган намунавий мезондаги агиографик асар дейиш
мумкин.
45
– “Рисолаи Қодирия”ни тарихий, адабий асар сифатидагина эмас, балки
маданият экологияси манбаи сифатида ҳам ўрганиш мумкин. Маданият
экологияси маданиятшуносликнинг
бир бўлими бўлиб,
унда етук
инсонларнинг индивидуал ҳаёти ўрганилади, унинг камолот йўли, яшаш
тарзи бир неча аспектда текширилиб, маънавий-маданий портрети қайта
тикланади. Мазкур рисолада чизилган Абдулқодир Гилоний маънавий-
маданий сиймоси маданият экологияси талабларига тўла жавоб беради,
шунингдек, рисола Қодирия тариқатини ўрганишда тарихий ва маънавий-
дидактик манба сифатида ҳам қимматлидир.
Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидаги
таклиф ва тавсияларни
бериш мумкин:
– Шарқ агиографик асарларида келтирилган ибратли нақллар, ривоят ва
ҳикоятлар халқ педагогикаси сирларини очишга, адабий-фалсафий, маънавий
фикрларни ўрганишга, халқ мақоллари ва афоризмлари мазмунини амалий
мисоллар билан изоҳлашга хизмат қилишини эътиборга олиб, масаланинг бу
жиҳатларига доир қўлланмалар яратиш тавсия қилинади.
– Шарқ агиографияси намуналари бугунги адабий жараёнда янги етук
ва халқчил назмий, насрий ва драматик асарларнинг пайдо бўлишига замин
яратмоқда. Шарқ мутафаккирларининг агиографик мероси шеърият учун
маънавий озиқ, илҳом манбаи, бадиий кашфиётлар эшигини очувчи илмий-
маърифий манба эканлигига ижодкор алломалар эътиборини қаратиш лозим.
– Умуминсоний қадриятларни тарғиб этиш Шарқ агиографиясининг
олтин қоидаси бўлиб, унда инсонга меҳр-шафқат, хато ва гуноҳларини
кечириш, унга беминнат, холис яхшилик қилиш каби гуманистик фазилатлар
улуғланади. XXI аср кишилари техник тараққиёт имкониятларидан кенг
баҳраманд
бўлишларига
қарамай,
уларнинг
руҳий-маънавий
олами
ўтмишдаги аждодлар руҳий оламидан деярли фарқ қилмайди. Шу маънода
агиографик асарларда васф этилган фазилатлар бугун ҳам катта аҳамиятга
эга. Айниқса, агиографик асарларда келтирилган нафс тарбияси бобидаги
ўгит ва хулосалар бугунги авлод учун ҳам муҳим манба эканлигини эслатиб
ўтиш ўринлидир.
– Тадқиқотда кўтарилган масалаларнинг хулосалари келгусида тарих,
исломшунослик, матншунослик, маънавиятшунослик, маданиятшунослик,
тилшунослик, фольклоршунослик фанлари мутахассисларига қўшимча
илмий манба бўлиб хизмат қилади. Мазкур тадқиқотдан маърифат ва
маънавият марказларида одоб-ахлоқ, таълим-тарбия хусусида маърузалар
тайёрлашда янги материал сифатида кенг фойдаланиш мумкин.
– Шарқ агиографик манбаларининг мазмун-моҳияти дунё халқлари
агиографик меросини ҳам кенг миқёсда ўрганиш мумкинлигини кўрсатади.
Шу билан бирга этнология, диншунослик ва аксиология фанлари бўйича
ёзиладиган
илмий
асарларда
агиографик
маълумотлардан
унумли
46
фойдаланиш тавсия этилади. Республика Олий таълим тизимидаги ижтимоий
фанлар блокига агиология фани киритилиши мақсадга мувофиқ. Агиология
ва агиография фанларига синоним сифатида “қудсиятшунослик” деган
истилоҳни ишлатишни таклиф этган бўлар эдик.
– Агиология бўйича:
дунё халқлари ва жаҳон динлари агиологик мероси
таснифи; яҳудийлик ва христианлик агиологияси, Европа маданиятида
агиологик тафаккурнинг ўрни; Шарқ агиографиясининг диний, адабий
жанрлари; ислом агиографияси; жанубий-шарқий Осиё халқлари агиологияси
ва буддавий хитой, япон ва корейс агиологиясининг муштарак жиҳатлари;
Африка
ва
Жанубий
Америка
халқлари
агиологияси;
агиография
агиологиянинг муҳим соҳаси сифатида; Марказий Осиё халқларининг
этноагиологик
қарашлари,
уларнинг
маиший
маданият,
санъат,
ҳунармандчилик ва меъморчиликдаги излари каби мавзуларда илмий
тадқиқотлар яратиш керак.
– Мазкур предмет экологик маданият, инсонпарварлик ва бағрикенглик
ғояларини тарғиб этишда муҳим вазифа бажаргани ҳолда, бугунги дунёда
авж олиб кетган эгоцентризм ва шафқатсизлик, текин ҳузур-ҳаловатга эга
бўлиш учун очкўзларча интилиш каби иллатларни камайтиришга маълум
даражада ҳисса қўшган бўлур эди.
– Шарқ агиографияси манбалари, хусусан, Муҳаммад Сиддиқ Рушдий
“Тазкира”сида инсон тарбиясига тегишли мулоҳазалар инсон нафсини яхши
билиш, инсон қисматини чуқур мушоҳада этиш тамойилига асосланиб
ёзилганини ҳисобга олиб, ундан улардан маънавиятга оид маърузалар
тайёрлашда, адабий композициялар тузишда, социопсихологик тадқиқотлар
яратишда фойдаланиш мумкин.
– Диний бағрикенглик, кечирувчанлик, ўзаро муомалада беозорлик,
андиша ва ҳаё тарғиби агиографик асарларга хос хусусият бўлиб, бу
манбалардан аҳолининг барча зиёли қатлами ўз фаолиятларида истифода
қилишлари керак.
– Ўрганилган манбаларда номлари зикр этилган Шарқ алломалари
тўғрисида хорижий Шарқ ва Ғарб олимлари яратган замонавий асарларни
ўзбек тилига таржима қилиш зарур.
– Фаридуддин Атторнинг “Тазкирату-л-авлиё”, Ғулом Сарвар
Лоҳурийнинг “Хизонату-л-асфиё” асарлари матн жиҳатдан энг салмоқли
тазкиралар бўлиб, уларнинг танқидий матнларини тайёрлаш зарур ва бу иш
келгусида яратилажак агиографик тадқиқотлар учун замин яратади.
– Диссертацияда етарли ўрганилмаганлигини ҳисобга олиб, келгусида
агиография билан шуғулланаётган тадқиқотчилар учун Ғулом Сарвар
Лоҳурийнинг ҳаёти ва ижодини ислом тарихи ва манбашунослиги
ихтисослиги доирасида ўрганиш тавсия этилади. Мазкур тадқиқот диний-
маърифий ва агиографик манбалар мазмуни ва уларнинг муаллифлари
яшаган давр тарихини ўрганишда, мавзудош манбаларни тадқиқ қилишда
услубий жиҳатдан кўмак беради, деб ўйлаймиз. Тадқиқотда кўтарилган
47
масалаларнинг хулосалари келгусида ислом манбашунослиги, тарих,
диншунослик ва фалсафа фанлари мутахассисларига қўшимча илмий манба
бўлиб хизмат қилади. Ўз аҳамиятига кўра, “Қутадғу билиг”, “Ҳибату-л-
ҳақойиқ”, “Хамса”, “Бобурнома” каби жаҳоншумул туркий асарлар сафидан
муносиб ўрин олган Муҳаммад Сиддиқ Рушдий “Тазкирату-л-авлиё”
асарининг академик нашри амалга оширилса, яна бир улкан диний-
агиографик меросимиз замонавий китобхонлар қўлига етиб борган ва
ўзининг янги умрини бошлаган бўлур эди.
Инсоният янги минг йилликка қадам қўйган асримизда бутун дунё
халқлари маданий жиҳатдан бир бирини бойитишда ўтмишда яратилган
умуминсоний маънавий қадриятларга суянмоқда. Бундай умуминсоний
мерос қатламида инсониятни эзгулик, бағрикенглик ва меҳр-шафқатга
чақирувчи турли тилларда битилган Шарқ агиографик асарлари алоҳида
салмоққа эга. Бизнинг тадқиқотимизни эса мана шу мероснинг айрим йирик
манбаларини ўрганишга қўшилган жузъий бир ҳисса деб қаралиши
тарафдоримиз.
48
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1. Монография ва китоблар
1.1. Остонақулов И. Авлиёлар султони. Туронлик валийлар. – Тошкент,
Камалак, 1995. – 157 б.
1.2. Муҳаммад Сиддиқ Рушдий. Ғавсу-л-Аъзам / Нашрга тайёрловчи,
сўзбоши ва изоҳлар муаллифи И. Остонақулов /. – Тошкент, Абдулла
Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1992. – 128 б.
1.3. Остонақулов И. Фарғоналик валийлар. Монография. – Тошкент,
Мовароуннаҳр, 2001. – 128 б.
1.4. Умр ва нафс. Педагогик рисола. / Нашрга тайёрловчи ва сўнгсўз
муаллифи И. Остонақулов /. – Тошкент, Янги аср авлоди, 2002. – 32 б.
1.5. Остонақулов И. Авлиёлар султони. Туронлик валийлар. – Тошкент,
Янги аср авлоди, 2004. – 256 б.
1.6. Остонақулов И. Муҳаммад Сиддиқ Рушдий ва унинг “Тазкират-ул”
авлиё-туркий”
асари.
Монография.
–
Тошкент,
“Тошкент
ислом
университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2007. – 190 б.
1.7. Остонақулов И. Муҳаммад Сиддиқ Рушдий / Ҳаёти ва ижод йўли
/.– Тошкент, “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси,
2010. – 40 б.
2. Мақолалар
1.1. Остонақулов И. Элда ситойишлиғ авлиё // Мулоқот. – Тошкент,
1992. – № 6. – Б.73-75.
2.2. Остонақулов И. Муҳаммад Сиддиқ Рушдий ва унинг янги топилган
асари ҳақида. – Ғавс-ул Аъзам. – Тошкент, Абдулла Қодирий номидаги халқ
мероси нашриёти, 1992. – 92 б.
2.3. Остонақулов И., Мансуров Ш. Ғавс-ул Аъзам: адабий портрет /
Ғойиблар хайлидан ёнган чироқлар. – Тошкент, Ўзбекистон, 1994. – Б.72-90.
2.4. Остонақулов И. Комил инсонлар васфи // Авлиёлар султони.
Туронлик валийлар. – Тошкент, Камалак, 1995. – 157 б.
2.5. Ostanaquolov I. Traditions orales et Literature chez les qadiri de la
vallee Ferghana aux XIXe-XXe siecles // Journal of the history of sufism. –
Istanbul, ”Simurg”, 2000. – № 1. – Р. 304-336.
2.6. Остонақулов И. Икки сарчашма муқоясаси / Алишер Навоий ва
Муҳаммад Сиддиқ Рушдий / // Имом ал-Бухорий сабоқлари. – Тошкент, 2002.
– № 1. – Б. 54-56.
2.7. Остонақулов И. Адабиёт дарсларида Машраб ва Ҳувайдо ижодини
ўрганишнинг баъзи масалалари // Тил ва адабиёт таълими. – Тошкент, 2002. –
№ 3. – Б.13-15.
49
2.8. Остонақулов И. Етмиш марта қувғунга учраган олим / Шайх Абу
Бакр Воситий ҳақида / // Ўзбекистон матбуоти. – Тошкент, 2002. – № 3. –
Б.40-41.
2.9. Остонақулов И. Нафс моҳияти ва қувватлари // Шарқшунослик. –
Тошкент, 2004. – № 3. – Б.119-124.
2.10. Остонақулов И., Ҳомидий Ҳ. Ирфоний билимлар қомуси // Кўҳна
шарқ дарғалари. – Тошкент, Шарқ, 1999. – Б. 201-217 б.
2.11. Остонақулов И., Ҳомидий Ҳ. Муҳаммад Сиддиқ Рушдий. //
Ҳамиджон Ҳомидий. Тасаввуф алломалари. Тошкент, Шарқ НМАК, 2004.
Б.190-201.
2.12. Остонақулов И., Э.Сафоева. “Зафарномаи Худоёрхон” – тарихий
достон // ТИУ илмий-таҳлилий Ахбороти. – Тошкент, 2005. – № 3. – Б.41-48.
2.13. Остонақулов И. “Тазкират-ул авлиёи туркий” поэтикаси // ТИУ
илмий-таҳлилий Ахбороти, – Тошкент, 2005. – № 1. – Б. 28-34.
2.14. Остонақулов И. Фаридуддин Аттор ва Муҳаммад Сиддиқ Рушдий
// Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. – Тошкент, 2005. – №№ 5-6. – Б.67-71.
2.15. Остонақулов И. Муҳаммад Сиддиқ Рушдий ва унинг “Тазкирату-
л-авлиёи туркий” асари // Ижтимоий тараққиёт ва маънавий маданият /
Камолиддин Беҳзод номидаги МРДИ ўқитувчиларининг илмий-методик
тўплами /. – Тошкент, 2005. – Б. 10-14.
2.16. Остонақулов И. Эзгулик ганжинаси // Жамият ва бошқарув. –
Тошкент, 2006. Махсус сон. – Б. 34-35.
2.17. Остонақулов И. “Тазкирату-л-авлиёи туркий” ва “Хизонату-л-
асфиё” фиҳристлари қиёсига доир // ТИУ илмий-таҳлилий Ахбороти. –
Тошкент, 2008. – № 2. – Б.42-44.
2.18 Остонақулов И. Хожаи ом он – ургутлик аллома // ТИУ
илмий-таҳлилий Ахбороти. – Тошкент, 2008. – № 4. – Б. 43-45.
2.19. Остонақулов И. Жонбозлик фазилатининг маънавий талқини. //
Ўзбекистонда дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлиги. –Тошкент, “Тошкент
ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2009. – 304 б.
2.20. Остонақулов И. Рожий Марғиноний – фақиҳ ва шоир // Т ИУ
илмий-таҳлилий Ахбороти. – Тошкент, 2009. – № 3. – Б.39-44.
2.21. Остонақулов И. Агиография ва агиографик асарлар ҳақида. //
Диншуносликнинг долзарб масалалари. – Тошкент, “Тошкент ислом
университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2010. – 158 б. – Б.123-125.
2.22. Остонақулов И. Агиографик асарларни ўрганишнинг аҳамияти //
ТИУ илмий - таҳлилий Ахбороти. – Тошкент, 2010. – № 2. Б.12-16.
2.23 Остонақулов И. Замонавий агиографик рисола / Мадраҳимов Ҳ.
Элликқалъа мўъжизаси. – Нукус, Қарақалпақстан, 2010. – Б.7-14.
2.24. Остонақулов И. Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг агиографик
асарлари. http: // ziyonet.uz / uzc / library / book / 24005 / libid / 200200
2.25. Остонақулов И. Шарқ агиографик асарларининг ўзига хос
хусусиятлари. http: // ziyonet.uz / uzc / library / book / 24004 / libid / 200200
50
Тарих фанлари доктори илмий даражасига талабгор Икромитдин
Остонақуловнинг 24.00.02 – Ислом тарихи ва манбашунослиги
ихтисослиги бўйича “Муҳаммад Сиддиқ Рушдий “Тазкирату-л-авлиё”
асарининг Шарқ агиографик манбаларини ўрганишдаги аҳамияти”
мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч / энг муҳим / сўзлар:
Муҳаммад Сиддиқ Рушдий, авлиё, Шарқ
агиографияси, Алишер Навоий, тазкира, маноқиб, зикр, нақшбандия,
қодирия, тариқат, мақом, қудсият, мутасаввиф.
Тадқиқот объектлари:
Шарқ агиографияси, тасаввуф, Фаридуддин
Аттор, Муҳаммад Сиддиқ Рушдий ва бошқа муаллифларнинг асарлари, XVIII
аср тарихий, маданий ва адабий муҳити, тасаввуф назарияси ва амалиёти.
Ишнинг мақсади:
XVIII асрда яратилган “Тазкирату-л-авлиё” асарини
чуқур тадқиқ этиш ва унинг Шарқ агиографик манбаларини ўрганишдаги
аҳамиятини очиш.
Тадқиқот методи:
қиёсий-аналитик, тарихий-фалсафий ёндашув.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Ислом агиографиясига
оид манбалар матншунослик, манбашунослик, диншунослик объекти қилиб
олинган.
Ислом тарихи ва манбашунослиги, ўзбек агиографик адабиёти янги
манбалар билан бойитилган.
Амалий аҳамияти:
Шарқ агиографияси тадқиқи мисолида агиография,
тасаввуф маънавияти, этнология ва адабиёт тадқиқотчиларига янги манбалар
ва янгича талқин усулларини тақдим этади.
Татбиқ
этиш
даражаси
ва
иқтисодий
самарадорлиги:
Диссертациянинг
илмий-назарий
хулосаларидан,
ижтимоий-адабий
ғояларидан, ишга доир эълон қилинган мақола ва монографиялардан
Тошкент ислом университетида ўқитиладиган “Маънавият асослари ва
диншунослик”, “Маданиятшунослик” ва “Тасаввуф тариқатлари” фанларида,
Ислом Каримов асарлари бўйича ўтиладиган махсус курсларда, “Ўзбекистон
XXI асрда: иқтисод, сиёсат, маънавият”, “Марказий Осиё халклари
маданияти, урф-одатлари ва дини” махсус курсларида қўшимча адабиёт
сифатида фойдаланилмоқда. Мазкур илм даргоҳида ўтказилаётган маънавий-
маърифий
тадбирларда,
“Зиё”
студиясининг
адабий-маънавий
телекўрсатувлари учун сценарийлар тайёрлашда истифода этилмоқда.
Қўлланиш / фойдаланиш / соҳаси
: ислом тарихи ва манбашунослиги,
агиография, тарих, филология, диншунослик, миллий истиқлол ғояси,
маънавият
асослари,
фалсафа,
педагогика,
социология,
дин
социопсихологияси ва ҳ.к.
51
РЕЗЮМЕ
диссертации
Останакулова
Икрамитдина
на
тему
“Значение
произведения Мухаммада Сиддика Рушди “Тазкирату-л-авлия” в
изучении Восточных агиографических источников” на соискание ученой
степени доктора исторических наук по специальности 24.00.02 – История
ислама и источниковедение.
Ключевые слова:
Мухаммад Сиддик Рушди, авлия, Восточная
агиография, Алишер Навои, тарикат, накшбандия, кадырия, тазкира, зикр,
манокиб, макам, кудсият / святость /, мутасаввиф.
Обьекты исследования:
агиографическое
наследие Фаридуддина
Аттара, Алишера Навои,
“
Тазкирату-л-авлия” Мухаммада Сиддика Рушди,
“Хизонату-л-асфия” Лохури, поэтические диваны Хувайдо, Мажзуба,
Хазини, Мирмахмуда Кори.
Цель работы:
фундаментальное исследование
“
Тазкирату-л-авлия”
Мухаммада Сиддика Рушди как агиографического источника XVIII века и
выявление его значения в изучении восточных агиографических источников.
Методы исследования:
научность, обьективность и историзм, а также
выводы, основанные на сравнительном анализе и обобщении.
Полученные результаты и их новизна:
Введены в научный оборот
неисследованные рукописные сочинения и малоизученние произведения
XVIII – XIXвв. и на их основе сделаны выводы.
Практическая
значимость:
на
примере
“Тазкирату-л-авлия”
апробируются и предлагаются новые методы толкования агиографии,
суфийской литературы и исламской духовности в целом.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
основные
результаты и выводы диссертации были использованы в процессе разработки
и преподавания таких учебных курсов, как “Основы духовности и
религиоведение”, “Культурология”, “Суфизм и суфийские ордены”, а также
при чтении спецкурса по прозведениям Ислама Каримова.
Область применения:
История, истории ислама, агиография,
филология, религиоведение, идея национальной независимости, основы
духовности,
философия,
педагогика,
источниковедение,
текстология,
социология, социопсихологии религии и т.д.
52
REZUME
Thesis of Ikramitdin Ostanakulov on the scientific degree competition of the
Doctor of sciences in History on specialty 24.00.02 – The History and Source
Studies of Islam” on subject “Importance of Tazkirat-ul-Avliya by
Muhammad Siddiq Rushdi in the Study of Hagiographic Sources”
Key words:
Muhammad Siddiq Rushdi, avliya, hagiography of Oriental,
Alisher Navai, tariqats / the Sufi orders /, Naqshbaniua, Kadiriya, tazkira, zikr /
remembrance of God /, manaqib, makam, mutasawwif.
Subjects of the inquiry:
hagiographic heritage of Farididdin Attar, Alisher
Navai, Tazkitat-ul-Avliya
by Muhammad Siddiq Rushdi, Hizonat-ul-Asfiya by
Lokhuri, poetic divans / a collection of poem of one poet / by Huvaido, Majzub,
Khazini, Mirmakhmud Qori.
Aim of the inquiry:
a fundamental study of Tazkitat-ul-Avliya
by
Muhammad Siddiq Rushdi as hagiographic source of the 18
th
century and showing
its importance in the study of Oriental hagiographic sources.
Method of the inquiry: scientific character, objective character and historical
method, findings based on the comparative analysis and generalization.
The achieved results and their novelty:
little-studied works and
uninvestigated manuscripts of the 18
th
-19
th
centuries have been introduced into the
scientific circle.
Practical value:
new methods of interpretation of hagiography, the Sufi
literature and Islamic spirituality, as a whole, are suggested and approved in the
example of Tazkitat-ul-Avliya.
Degree of embed and economic effectivity:
basic results and findings of
the thesis have been used while working out and conducting some educational
courses, such as Basic Principles of Spirituality, Religious Studies, Cultural
Studies, Sufism and Sufi Orders, as well as the special courses on the works of
Islam Karimov.
Sphere of usage:
History of Islam, Hagiography, Philology, Religious
Studies, Ideology of National Independence, Basic Principles of Spirituality,
Philosophy, Pedagogy, Source Studies, Textual Study, Sociology of Religion and
so on.
53
