Ишлаб чиқилган кўмир адсорбентлари ѐрдамида оқава сувларни рангли металл ионларидан тозалаш

Golibjon Ochilov

Тадқиқот обьектлари: Махаллий ангрен кўмирлари ва уларнинг фаолланган ҳосилалари, таркибида ПДК нормасидан юқори бўлган ноорганик туз ионлари, хлорат, сульфат аралашмалари бўлган металлургия саноати оқава сувлари.
Ишнинг мақсади: Махаллий ангрен кўмирлари асосида янги юкори-самарали кўмир адсорбентларини олиш, уларни коллоид-кимёвий хусусият-ларини ўрганиш, саноат окава сувларни тозалаш ҳамда рангли ва нодир металл ионларини ажиратиб олиш ва амалиётда қўлланиш соҳаларини аниқлаш.
Тадқиқот методлари: Ишни бажарилишида адсорбцион, аналитик, ИҚ-спектроскопик, рентгенография ва бошқа усулларни камраб олган комплекс физик ва коллоид-кимёвий усуллари қўлланилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Саноат оқова сувларини рангли, нодир ва бошқа металл ионларидан тозалаш учун ангрен қўнғир кўмири асосида янги самарали кўмир адсорбентлари олиш имконятлари илмий асослан-ди. Биринчи маротаба ушбу адсорбентларда мис ионининг ютилиш микдори бошқа катионлар иштирокида камайиб бориши уларнинг табиати ва валентлиги-га боғликлиги кўрсатилган. Мис ионининг ютилиши катионлар таъсирига кўра қуйидаги ошиб бориш катори яратилди: NH4 <Na+<Mg2+<Ca2'<Zn2 ,Fe2t<Al3+< <Cr3+<Cu2+<Fe3+. Олинган адсорбентларда ион алмашиниш конуняти аникланиб, бунда катионларни адсорбентда уларнинг нисбий жойлашув қаторига кўра танлаб ютилиш имконяти кўрсатилган.
Амалий ахамияти: Олинган адсорбентлар металлургия саноати оқова сув-ларини тозлаш хамда улар таркибидаги рангли ва нодир металларни ажратиб олиш учун тавсия этилади. Оқава сувлардаги катионлар аралашмасининг эриган ноорганик аралашмаларнинг ютилиш жараёни бўйича яратилган янги конуният-лар асосида кумир адсорбентларни олиш усулини такомиллаштиришда мухим аҳамиятга эга. Тадкикот натижалари махаллий кўмирлардан янги фаолланган кўмир адсорбентларини тайёрлаш лойиҳаларини тузиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда ишлатилиши мумкин ҳамда ТошКТИ, ТошДТУ ва бошқа олий ўқув юртларининг ўқув жараёнларида қўлланилиши мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: кўмир адсорбент-лари ёрдамида ОТМК оқава сувларини тозалаш бўйича саноат синовлари ўтка-зилди (синов акта илова килинади). Кўмир адсорбентини ОТМК окава сувларини тозалаш ва улар таркибидаги мис ионларни ажритиб олишдан кутилаётган иқти-содий самарадорлик йилига 443,8 миллион сўмни ташкил этади.
Қўлланиш сохаси: металлургия комбинатлари ва бошқа саноат соҳалари.

46

Abstract views:

21

Downloads:

hh-index

0

Citations