ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУFБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ И.МЎМИНОВ НОМИДАГИ
ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 18+821.512.133 (092)
АЙМАТОВ АМИНЖОН ҚУДРАТОВИЧ
АБДУЛҲАМИД ЧЎЛПОН ЭСТЕТИКАСИНИНГ ҒОЯВИЙ-
БАДИИЙ АСОСЛАРИ
09.00.04 – Эстетика
Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим
этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент – 2011
2
Иш Самарқанд давлат университети Фалсафа кафедрасида бажарилган
Илмий раҳбар:
фалсафа фанлари доктори, профессор
Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович
Расмий оппонентлар:
фалсафа фанлари доктори, профессор
Шайхова Хотима Омиловна
фалсафа фанлари номзоди, доцент
Хусанов Баходир Эргашевич
Етакчи ташкилот:
Қарши давлат университети
Диссертация ҳимояси 2011 йил _________ ойининг «____» куни
соат___да Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси И.М. Мўминов номидаги
Фалсафа ва ҳуқуқ институти ҳузуридаги фалсафа фанлари доктори (номзоди)
илмий даражасини олиш учун ѐзилган диссертациялар ҳимояси бўйича
Д.067.02.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгаш йиғилишида
ўтказилади.
Манзил: Тошкент шаҳри, 100095, Талабалар шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек
номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Фалсафа факультети, 215-хона.
Диссертация билан ЎзР ФАнинг Асосий кутубхонасида танишиш
мумкин. Манзил: Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 13-уй.
Автореферат 2011 йил __________ “___” да тарқатилди.
Авторефератга ѐзилган тақризларингизни тамғали муҳр билан
тасдиқланган ҳолда Бирлашган ихтисослашган кенгаш илмий котибига
(Тошкент шаҳри, 100095, Талабалар шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети, Фалсафа факультети 319-хона)
юборишингизни сўраймиз.
Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби
фалсафа фанлари доктори Ш.О. Мадаева
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан
сўнг миллий-эстетик қадриятлар ва маънавий меросимизга бўлган муносабат
тубдан ўзгарди. Чунки, қадрият ва тарихий мерос миллат маънавиятини
юксалтирувчи муҳим мезон ҳисобланади. Чунончи, халқимизнинг фалсафий-
эстетик тафаккур тараққиѐтини белгилаган мутафаккирларнинг қарашлари ва
таълимотлари ҳам ана шу мезоннинг таркибий қисмидир. Зеро
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Чиндан ҳам тарихимизнинг
қайси даврини олмайлик юртимизда илму маърифат ва юксак маънавиятга
интилиш ҳеч қачон тўхтамаганини халқимиз даҳосининг ўчмас тимсоли
сифатида энг оғир ва мураккаб даврларда ҳам яққол намоѐн бўлиб келганини
кўришимиз мумкин. Масалан, чоризм мустамлакаси даврида маърифат
ғоясини баланд кўтариб чиққан жадид боболаримизнинг фаолияти бунга
ѐрқин мисол бўла олади. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори, Абдулла
Авлоний, Исоқхон Ибрат, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид
Чўлпон, Усмон Носир каби юзлаб маърифатпарвар фидоий инсонларнинг ўз
шахсий манфаати, хузур-ҳаловатидан кечиб эл-улус манфаати, юртимизни
тараққий топтириш мақсадида амалга оширган эзгу ишлари авлодлар
хотирасидан асло ўчмайди»
1
.
Мазкур фикр барча тадқиқотлар қатори эстетика илмида ҳам
аждодларимиз маънавий, маърифий меросини илмий ўрганишни долзарб
масала сифатида кун тартибига қўяди. Ана шундан келиб чиққан холда
тадқиқотнинг долзарблигини қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин:
Биринчидан,
бугунги
кунда
ижтимоий-маънавий
соҳалардаги
ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад халқимизнинг маънавий юксалиш
йўлидаги
имкониятларни
кенгайтириш,
жамиятда
маърифатпарвар
зиѐлиларнинг, хусусан, Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ижодини
ўрганиш муҳим ижтимоий-фалсафий, бадиий-эстетик аҳамият касб этади.
Чунки,
унинг
қарашларида
озодлик,
истиқлол,
ватанпарварлик,
миллатпарварлик
каби
юксак
ахлоқий-эстетик
ғояларни
фақат
адабиѐтшунослик нуқтаи-назаридан тадқиқ этиш Чўлпоннинг маънавий
оламини тўлақонли ѐритиш имконини бермайди.
Иккинчидан, Шўролар даврида Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий,
Абдулла Авлоний, Элбек, Чўлпон, Усмон Носир ва бошқа шу каби
маърифатчи-жадидларнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари ўрганилган.
Бироқ, тадқиқотларнинг аксариятида улар миллатчилик, пантуркчилик
ғоялар “тарғиботчиси” сифатида бадиий ижод жараѐнидан ажратиб
ташланди. Бу холат пировардида жадид-маърифатчиларининг илмий
меросига нисбатан бир томонлама салбий муносабатнинг шаклланишига
олиб келди.
Учинчидан, Чўлпон ўтган асрнинг бошларида ўзбек совет адабиѐтида
биринчилардан бўлиб, бармоқ вазнида жозибали шеърлар, қўшиқлар яратган
1
Каримов И.А Юксак маънавият – енгилмас куч. –Тошкент: Маънавият, 2008. -49 б.
4
бадиий сўз устаси ҳисобланади. Бироқ, унинг ижодини фақат поэзия билан
чегаралаш мумкин эмас. У бир вақтнинг ўзида ҳам шоир, ҳам драматург, ҳам
санъатшунос, ҳам адабиѐтшунос ҳамда зукко танқидчи сифатида ҳам ижод
қилди. Шу маънода бугунги маънавий янгиланиш жараѐни Абдулҳамид
Чўлпоннинг
ғоявий-бадиий
ижодини
фалсафий-эстетик
контексда
ўрганишни тақазо этмоқда.
Тўртинчидан, Абдулҳамид Чўлпон эстетикасининг ғоявий асослари
халқни маърифатли қилиш, бадиий дунѐқарашини бойитиш, гўзалликка
муҳаббат уйғотиш каби эстетик тамойилларга таянади ва буларни инсон
камолоти, халқ ҳаѐти ва жамият маънавий юксалишидан айри холда тасаввур
этиш мумкин эмас.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Чўлпоннинг
илмий-бадиий
ижодини
ўрганишга
бағишланган
тадқиқотларнинг аксарияти филологлар ва адабиѐтшуносларга тегишли.
Эътироф этиш керакки, улар Чўлпонни ўрганиш ва англаш борасида адабиѐт
илмида катта ишларни амалга оширдилар. Шунинг учун ҳам бугунги кунда
Абдулҳамид Чўлпон илмий-бадиий меросининг ўзига хос жиҳатлари ҳамда
бадиий асарлари (поэзияси)нинг адабий талқини масалаларига доир аксарият
тадқиқотлар адабиѐтшунос ва филолог олимларнинг илмий изланишлари
натижасидир. Шунга кўра, шоир ижодий меросини ўрганиш бўйича олиб
борилган тадқиқотларни қуйидаги тартибда туркумлаш мумкин:
Биринчи туркумга – Чўлпон ижод этган даврдаги ижтимоий муҳит,
ижодини шаклланиши ва халқ маънавий меросидаги ўрни масалаларига
бағишланган ишлар. Бу борада О.Шарафиддинов
1
,
С.Мамажонов
2
,
Н.Каримов
3
,
Б.Қосимов
4
,
Ш.Ризаев
5
,
Д.Қуронов
6
,
Ш.Турдиев
7
Н.Владимирова
8
, М.Раҳмонов каби адабиѐтшунос олимларнинг ишларини
алоҳида кўрсатиш мумкин.
1
Шарафиддинов О. Чўлпон. Шоир ҳақидаги ривоятлар ва ҳақиқатлар. -Тошкент: Чўлпон, 1991;
Шарафиддинов О. Чўлпонни англаш. -Тошкент: Ёзувчи, 1994; Шарафиддинов О. Чўлпон таржимон //
Гулистон. –Тошкент, 1990. -№2; Шарафиддинов О. Кўнгилда қолгуси унинг бир изи // Шарқ юлдузи. –
Тошкент, 1990, -№3; Шарафиддинов О. “Кулган бошқалардир, йиғлаган менман.» Чўлпон таржимаи ҳолида
дастлабки чизгилар. –Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги адабиѐт ва санъат нашриѐти, 1998.
2
Мамажонов С. Бизнинг Чўлпон. -Тошкент: Ёзувчи, 1997; Мамажонов С. Чўлпоннинг насрий ижоди //
Ўзбек тили ва адабиѐти. –Тошкент, 1991. -№6; Мамажонов С. Чўлпоннинг насрий ва дарматургик ижоди.
Чўлпоннинг бадиий олами. –Тошкент: нашриѐт, 1994; Мамажонов С. Чўлпон ва театр // Нафосат. –Тошкент,
1992. -№2.
3
Каримов Н. Чўлпон. -Тошкент: Фан, 1991; Каримов Н. Истиқлолни уйғотган шоир. -Тошкент: Маънавият,
2000; Каримов Н. ХХ аср адабиѐти манзаралари. -Тошкент: Ўзбекистон, 2008; Каримов Н. Жадидчилик
нима? // Саньат. –Тошкент, 1990. -№2.
4
Қосимов Б. Истиқлол фидоийлари. Чўлпон. –Тошкент: Шарқ, 1999; Қосимов Б. Миллий уйғониш адабиѐти.
–Тошкент: Шарқ, 2004; Қосимов Б., Долимов У. Маърифат манзиллари. -Тошкент: Ўқитувчи, 1990.
5
Ризаев Ш. Жадид драмаси. -Тошкент: Шарқ, 1997; Ризаев Ш. Маърифатпарварликдан – маърифатчиликка
// Тафаккур. –Тошкент, 1998. -№4.
6
Қуронов Д. Чўлпон ҳаѐти ва ижодий мероси. -Тошкент: Ўқитувчи 1997; Қуронов Д. Чўлпон насри
поэтикаси. -Тошкент: Шарқ, 2004.
7
Турдиев Ш. Тонг юлдузи қисмати. Чўлпон меросини ўрганиш тарихидан // Ёшлик. –Тошкент, 1991. -№7;
Турдиев Ш. Чўлпон ва адабий алоқалар. Чўлпоннинг бадиий олами. –Тошкент: нашриѐт, 1994.
8
Владимирова Н. Клеопатра Чўлпон талқинида // Ўзбек тили ва адабиѐти. –Тошкент, 1992. -№2;
Владимирова Н. Чўлпон ҳикоянавис. Чўлпоннинг бадиий олами. –Тошкент: нашриѐт, 1994.
5
Иккинчи туркум – Чўлпоннинг публицистик асарлари, унинг поэзиясида
бадиий образлар талқини ҳамда пейзаш масалалари ўрганилган илмий
тадқиқотлар.
Булар
сирасига
Д.С.Неъматова
1
,
М.М.Йўлдошев
2
,
С.С.Йўлдошбекова
3
ҳамда А.А.Жалолов
4
ларнинг тадқиқотларини киритиш
мумкин
Учинчи туркум – жадидчилик ҳаракатининг ижтимоий-фалсафий ҳамда
ахлоқий моҳияти ва унда Абдулҳамид Чўлпон ижодининг ўрни масалаларини
ўрганишга бағишланган тадқиқотлар. Бу тадқиқотлар Г.Т.Маҳмудова
5
,
Ш.О.Мадаева
6
, М.Қ.Нурматова
7
, Б.М.Очилова
8
, Л.А.Муҳаммаджонова
9
каби
каби олимларнинг илмий тадқиқотларида ўз аксини топган.
Мазкур тадқиқотлар Чўлпон ижодининг илмий-бадиий асослари ҳамда
маърифатпарварлик ғояларининг ижтимоий адабий талқини билан боғлиқ
янги маълумотларни тақдим этади. Бироқ, Чўлпон ижодининг фалсафий-
эстетик хусусиятлари ва устувор тамойиллари тўлақонли баѐн этилмаган.
Диссертацияда ушбу бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилинган.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация мавзуси Алишер Навоий номидаги Самарқанд
давлат университети “Миллий ғоя, фалсафа ва фан методологияси”
кафедрасининг
“Ўзбекистонда
ижтимоий-иқтисодий
ва
маънавий
тараққиѐтнинг объектив ва субъектив омиллари” ҳамда Мирзо Улуғбек
номидаги Ўзбекистон Миллий университети Этика ва эстетика
кафедрасининг “Эстетика назарияси ва тарихи масалалари” номли илмий
тадқиқотлар дастури доирасига киради.
1
Неъматова Д.С. Чўлпон публицистик асарларининг лингвистик таҳлили: Дис ... филол.фан.ном. –Тошкент:
ЎзМУ, 2004.
2
Йўлдошев Н. Чўлпон поэзиясида куз образи // Ўзбек тили ва адабиѐти. –Тошкент, 1993. -№4; Йўлдошев Н.
Чўлпон ва Мағжон // Жумҳурият ѐш адабиѐтшуносларининг анъанавий илмий конференцияси
материаллари. –Тошкент, 1994; Йўлдошев Н. Чўлпоннинг рамзий лирикасига доир чизгилар // Ўзбек тили ва
адабиѐти. –Тошкент, 1994, -№ 1-2; Йўлдошев Н. Чўлпон талқинида Шарқ // Гулистон. –Тошкент, 1993. -№8-
9; Йўлдошев Н. Чўлпон шеъриятида пейзаж. Дис ... филол. фан. ном. –Тошкент, Тил ва адабиѐт институти,
1994. Йўлдошев М.М. Чўлпоннинг бадиий тил маҳорати (“Кеча ва кундуз” романи мисолида). Фил. фан. н-
ди. дисс. –Тошкент: 2000.
3
Йўлдошбекова С.С. Чўлпоннинг публицистик ва мухарририят фаолияти. Автореф. дис. ... фил. фан. ном. –
Тошкент: ЎзМУ, 2002. – 30 б; Йўлдошбекова С.С. Чўлпон публистистикасининг тили // Тил ва адабиѐт
таълими. –Тошкент, 2002. -№ 3.
4
Жалолов А.А. Ўзбек маърифатпарварлик адабиѐтининг ривожланиш жараѐни (ХХ аср охири ва ХХ аср
бошлари). Автореф. дис ... филол. фан. докт. –Тошкент: ТошДУ, 1994. – 40 б.
5
Маҳмудова Г.Т. Туркистонда жадидчилик ҳаракати ва унинг ахлоқий-эстетик фикр тараққиѐтига таъсири:
Дис .... фалс. фан. ном. –Тошкент: И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 1996. -136 б;
Маҳмудова Г. Жадидизм ва Туркистонда ахлоқий-эстетик фикр тараққиѐти. –Тошкент: “DАVR PRESS”,
2006; Маҳмудова Г. Чўлпон ижодининг эсетик асослари // Мустақил Ўзбекистон: фалсафа фанларининг
долзарб муаммолари / ЎзРФА И.Мўминов номидаги фалсафа ва ҳуқуқ институти илмий ишлар тўплами. –
Тошкент, 1998. –Б. 187.190.
6
Мадаева Ш.О. Абдурауф Фитратнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари: Автореф. дис. ... фалс. фан. ном. –
Тошкент: ЎзРФА И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 1996. -27 б.
7
Нурматова М.Қ XYII-XIX асрларда Ўзбекистонда эстетик тафаккур тараққийси (Ўзбек мумтоз шоиралари
ижоди мисолида). Дис ... фалс. фан. ном. –Тошкент: ЎзРФА И.Мўминов номидаги фалсафа ва ҳуқуқ
институти, 1994. -148 б.
8
Очилова Б.М. Аждодлар меросига ихлосмандлик ва шахс маънавий-ахлоқий камолоти. Автореф. дис. ...
фал. фан. докт. –Тошкент: ЎзМУ, 2005. – 44 б.
9
Муҳаммаджонова Л.А. Жадид маърифатпарвар шоиралари – Анбар Отин ва Дилшод Барнонинг ижтимоий-
ижтимоий-ахлоқий қарашлари: Автореф. дис. ... фал.фан.ном. –Тошкент: ЎзМУ, 2005.
6
Тадқиқот мақсади.
- Абдулҳамид Чўлпон ижодининг эстетик
тафаккурни шакллантиришдаги аҳамияти ҳамда ғоявий-бадиий асосларини
фалсафий жиҳатдан тадқиқ этишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари:
- тарихий манбалар ва расмий ҳужжатлар асосида Чўлпоннинг илмий
ижод йўлини объектив ѐритиб бериш;
- Чўлпон дунѐқарашининг шаклланишидаги эстетик омилларни тахлил
қилиш;
- жадид-маърифатчилик ҳаракатининг эстетик асосларини Чўлпон
бадиий ижоди орқали ижоди орқали кўрсатиб бериш;
- Чўлпон ижодидаги ғоявий-бадиий асосларнинг назарий ва амалий
жиҳатларини тадқиқ этиш;
- бадиий-эстетик рамз ҳамда бадиий-эстетик идеал тушунчаларининг
Чўлпон ижодида тутган ўрнини фалсафа қонуниятларига таянган холда
ўрганиш;
- Чўлпон ижодининг халқимиз маънавий-эстетик тараққиѐтидаги
аҳамиятини фактик маълумотлар асосида кўрсатиб бериш;
- бунѐдкорлик ва яратувчанлик ғояларининг Чўлпон бадиий-эстетик
дунѐқарашидаги ўрнини илмий жиҳатдан ѐритиш.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Тадқиқотнинг обьектини -
Абдулҳамид Чўлпон ижодий фаолиятидаги эстетик тамойиллар ва ғоялар,
тадқиқотнинг предметини - Абдулҳамид Чўлпон эстетикасининг ғоявий-
бадиий асосларини белгиловчи асосий омиллар ташкил этади.
Тадқиқот методлари –
диалектиканинг тарихийлик ва мантиқийлик,
объективлик ва қиѐсий таҳлил, конкретлик ва умумлаштириш, кузатиш ва
илмий билиш методларидан иборат.
Тадқиқотнинг
илмий
фарази
шундан
иборатки,
жадид
маърифатчилигининг намоѐндаси Чўлпон томонидан яратилган юксак
ғоявий-бадиий асарларни эстетик контекстда ўрганишнинг илмий-назарий
асослари яратилади. Бу эса ўз навбатида, миллий маънавий тараққиѐтнинг
эстетик асослари орқали шахс камолотини юксалтириш имкониятини
яратади.
Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:
-
Чўлпон эстетикасининг тафаккур эркинлигини шакллантиришдаги
аҳамияти ва бадиий –эстетик асосларини фалсафий жиҳатлари;
- Чўлпон эстетикасининг жамият маънавий янгиланиши жараѐнларидаги
ўрни масалалари;
- миллий эстетик тафаккур тарихида Чўлпон дунѐқарашининг ўрни ва
унинг умуминсоний тамойиллар билан узвийлиги;
- Чўлпон ижодининг назарий-фалсафий моҳиятини белгиловчи
индивидуал услуб ва бадиий образ яратиш маҳоратининг тавсифлари;
- миллий ғояни ѐшлар онгига сингдиришда Чўлпон эстетикасининг
ғоявий-тарбиявий аҳамияти.
Илмий янгилиги:
7
- Абдулҳамид Чўлпон эстетикасининг миллий ва умумбашарий
аҳамиятига янгича ѐндошувлар илмий тахлил этилган;
- шеър санъатида бадиий образ яратишнинг эстетик хусусиятларини
Чўлпон ижодидаги романтик тасвир маҳорати ѐритилган;
- адиб ижодида акс этган Шарқ ва Ғарб маънавий ҳаѐти билан боғлиқ
ғоявий-эстетик тамойиллар кўрсатиб ўтилган;
- Абдулҳамид Чўлпон ғоявий қарашларининг эстетик мазмуни юксак
бадиийлик намунаси эканлиги тавсифланган;
- адабиѐт ва санъатнинг уйғун ривожланиши маънавий тараққиѐт мезони
эканлигини Чўлпон ижоди орқали асослашга ҳаракат қилинган;
- гўзалликнинг фалсафий-эстетик ҳамда ғоявий-бадиий моҳиятини
Чўлпон ижодидаги инъикоси қиѐсий тахлиллар асосида ўрганилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотнинг илмий аҳамияти унда ўз аксини топган хулосалар
Чўлпоннинг ҳаѐт ва ижод йўли ҳақидаги мавжуд материалларни илмий-
назарий жиҳатдан умумлаштириб ҳамда уларни эстетик тамойиллар асосида
бойитиб боришга хизмат қилишида намоѐн бўлади. Диссертацияда
ўрганилган масалаларнинг ечимларидан миллий тикланиш ва маънавий
янгиланиш жараѐнларни эстетик жиҳатдан тадқиқ этишда ижодий
фойдаланиш мумкин. Шунингдек, диссертацияда баѐн этилган хулосалар
ушбу йўналишдаги кейинги тадқиқотлар учун муайян назарий манба бўлиб
хизмат қилади.
Диссертациянинг амалий аҳамияти унда ўз аксини топган назарий
хулосалар ва умумлашмалар, конкрет амалий таклиф-тавсиялардан
Республика Маънавият Кенгашининг жойлардаги бўлимлари, маънавий
меросни тарғиб қилувчи жамоат ташкилотлар, шунингдек, олий ва ўрта
махсус таълим муассасаларида ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда,
талабалар учун уюштириладиган мулоқот, давра суҳбатлари, ижодий
учрашувларда ҳамда ушбу йўналишдаги маънавий-маърифий тадбирларни
ташкил этишда фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Диссертацияда келтирилган
умумий хулосалардан Самарқанд Давлат университети талабаларига
“Эстетика”, “Истиқлол эстетикасининг ижтимоий моҳияти”, “Фалсафа”,
“Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар”, Этика”,
“Маънавият асослари”, “Маданиятшунослик каби фанлардан маърузалар
ўтиш ва амалий машғулотлар олиб боришда фойдаланилган. Шунингдек,
тадқиқотнинг
асосий
ғоялари
муаллифнинг
республика
илмий
конференцияларида қилган маърузаларида ўз аксини топган.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Диссертация Самарқанд
Давлат университети “Миллий ғоя, фалсафа ва фан методологияси”
кафедрасида бажарилган ва 2009 йил 10-декабр (Баѐннома №5) даги
йиғилишида муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг
эълон
қилинганлиги.
Тадқиқот
натижалари
диссертантнинг 5 та ОАК томонидан тавсия этилган журналларда, 5 та
8
республика конференция материалларида чоп этилган мақолаларида ўз
ифодасини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Тадқиқот “Кириш”, олтита
параграфни ўз ичига олган уч боб, “Хулоса” ва “Фойдаланилган адабиѐтлар
рўйхати”дан иборат. Умумий матн ҳажми
135
бетни ташкил этади.
9
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг “Кириш” қисмида танланган мавзунинг долзарблиги,
ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, назарий ва
методологик асослари, илмий янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти,
синовлардан ўтганлиги асослаб берилган.
Диссертациянинг “Абдулҳамид Чўлпон ижодини ўрганишнинг назарий-
методологик ва бадиий-эстетик асослари” деб номланган биринчи бобида
Чўлпон бадиий ижоди ҳамда эстетик қарашларининг шаклланишидаги
омиллар ва манбалар тахлил қилинган. Бобнинг “Абдулҳамид Чўлпон
эстетикасининг назарий-ғоявий асослари” деб номланган биринчи
параграфида шоирнинг ижодий фаолияти ҳақидаги қарашлар қиѐсий
ўрганилган.
Муаллиф Абдулҳамид Чўлпоннинг ҳаѐтига доир фактик маълумотларни
келтириб, унинг «Чўлпон», «Қаландар», «Мирзақаландар», «Андижонлик»
каби тахаллуслар билан ижод қилганлигини таъкидлайди. Айниқса,
Чўлпоннинг туғилган йили билан боғлиқ бахсларга ойдинлик киритиш
мақсадида адабиѐтшунос олим Озод Шарофиддинов тадқиқотларига
асосланади ва бу борада Чўлпоннинг синглиси Фоиқа Сулаймон қизининг
ўғли Ў.Мирзахўжаевнинг «Онамизнинг гувоҳлик беришича, акаси Чўлпон
1898 йилда туғилган, унинг йили сак - ит бўлган. Андижон зилзиласи
пайтида (1902 йил), деб эслайди онамиз, – тоғанг тўрт яшар бола экан. Аммо
ҳужжатларда нечанчи йил деб ѐзилгани менга маълум эмас» деган фикрини
келтиради.
1
,
Тадқиқотда адибнинг дастлабки саводи эски мактабда чиққанлиги, у
яшаган даврда Туркистонда рус-тузем мактаблари очила бошлаган ва унда
дунѐвий илмлар ҳақида маълумотлар берилганлиги учун маҳаллий халқ
вакилларининг тушунган оилалари ўз фарзандларининг истиқболини ўйлаб
ана шундай мактабга эътиборларини қаратганлиги ҳақида мулоҳазалар баѐн
этилган. Чунончи, рус-тузем мактабида рус тили ва дунѐвий фанларга
қизиқиб қолган Чўлпон ўз билимини давом эттириш ниятида Тошкентга
келиб ўқийди. Унинг ѐшлик, айни чоқда, илмга чанқоқ даврида рус тили
билан баробар араб, форс-тожик, туркий тиллардан саводини ошириш
иштиѐқи кучли бўлди. Бундай кўптиллилик Чўлпонга бадиий асарларни
аслиятда ўқиш ва мутолаа қилиш имконини берди. Тадқиқотчи бу борада М.
Муҳаммаджоновнинг “Абдулҳамид ҳар куни хусусий равишда русча ўқир
эди. Татаристон, Озарбайжон, Ҳиндистонда чиқадиган ҳамма газета ва
журналларга муштарий бўлиб, русча газеталарни ҳам ўқиб турар эди
2
, - деган
деган фикрини қайд этади. Бундан ташқари, С.Мамажонов томонидан
Чўлпоннинг Р.Тагор ҳақида мақола ѐзиш жараѐнида инглизча Қомуслар
билан ҳам танишгани ҳақидаги келтирган ҳужжатларни тахлил қилиб,
1
Қаранг: Шарафиддинов Озод. Ижодни англаш бахти. –Тошкент: “Шарқ” нашриѐт-матбаа акционерлик
компанияси Бош таҳририяти, 2004. – 204 б.
2
Муҳаммаджонов М.. Турмуш уринишлари. –Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги адабиѐт ва санъат нашриѐти,
1964. – 130 б.
10
“Чўлпоннинг инглизчани бироз тушунганини ѐки дўстлари ѐрдамида инглиз
нашрларидан материал қидирганидан далолат беради»
1
, деган хулосасини
асослайди. Кейинчалик Чўлпоннинг тил билишини ҳам таъна қилишганида у
ѐзувчилар уюшмасида сўзлаган нутқларининг бирида: “Мен классик
асарларни кўп ўқийман. Форс шоирларининг энг гўзал нарсаларини ѐзиб
олганман. Шуни баъзи бир жойларини ўқиб бераман. Агар шу зарарли бўлса
мен буни бўйнимга оламан. Мен Ҳофиз ва бошқа шоирларнинг асарларидан
ўқийман
2
, - деган асосини ҳам келтириб ўтади.
Тадқиқотда Чўлпон ижодининг шаклланиши билан боғлиқ жиҳатлар
илмий ўрганилгани холда унинг таржимаи ҳоли, адабий ва жамоатчилик
фаолияти, шахсига доир материаллар мустақилликдан кейин тўплана
бошланганлиги қайд этилади. Чўлпонни кўрган ва у билан мулоқотда бўлган
кишилар шоир характери, маънавий қиѐфаси ва шахсига хос хусусиятларида
етакчилик қилган белгиларни баѐн этишган. Жумладан, композитор
Мутаваккил Бурҳоновнинг хотиралари Чўлпон қиѐфасини кўз олдимизда
жонли гавдалантиришда муҳим асос бўлиши таъкидланади. Чунончи,
«Чўлпон ўрта бўйли тўлачадан келган, доимо юмалоқ гардишли кўзойнак
тақиб юрадиган одам эди. У жуда серандиша, одамларга беҳосдан озор бериб
қўйишдан чўчийдиган, кўнгилчан ва чинакам шоирона табиатга эга эди.
Арзимаган нарсага хуноби чиқиб, фиқони фалакка етар, асабийлашар, яна
арзимаган сабаб билан кайфияти жойига келиб қоларди»
3
. Муҳим жиҳати
шундаки, М.Бурҳонов Чўлпон қиѐфасини тасвирлар экан, унинг
характеридаги эстетик фазилатларни унинг санъатга бўлган меҳри орқали
изоҳлаб, “Чўлпонни Фитратникида кўриб юриб, унинг яна бир хислатини
билиб олдим, у ҳам мусиқани жуда-жуда яхши кўрар экан. Назаримда, у
дуторни алоҳида бир меҳр билан суярди ва дутор чертган одамни ҳам яхши
кўрарди. У Самарқандда турганида Солиҳа деган хотини бор эди. Солиҳа бор
маҳорат билан дутор чаларди...»
4
.
Бундан ташқари, диссертацияда келтирилган Аҳмад Шукрийнинг
Чўлпонни Шекспир билан қиѐслашини шоир фаолиятидаги муҳим эстетик
манба сифатида эътироф этиш мумкин. Унинг фикрига кўра, “Чўлпон оти
қулоғимга киргунча кўзимга Шекспир кўринадирда турадир. Шекспир
лиризмаси билан Чўлпон шеърияти орасида нақадар айирма ахтарсам-да, они
топаолмадим. «Уйғониш»ни неча топқирлар ўқиб чиқдим. Шекспирни
мутолаа этдим. Энг сўнг «Шекспир - Чўлпон ѐхуд Чўлпон - Шекспирдир»
фикрига, келдим. Чўлпон шеърлари Шекспир жўшқинлиги билан тўладир.
Чўлпон оқкўнгиллиги Шекспир самимийлигидан ўтадир. Чўлпон бизда севги
тангриси, севги яратғувчисидир. Чўлпон лирик, Чўлпон шоирдир, Чўлпон
Чўлпондир»
5
.
1
Мамажонов С. Чўлпон ва театр // Нафосат. –Тошкент, 1992. -№ 2. -7 б.
2
Қаранг: Чўлпон. Мен миллатчи эмасман (Нашрга тайѐрловчи С.Аҳмедов) // Санъат. –Тошкент, 1989. -№8.
– 21 б.
3
Бурхонов М.. Нурли сиймолар. Фитрат ва Чўлпон ҳақида хотиралар Ёзиб олувчи О.Шарафиддинов.
“Ўзбекистон адабиѐти ва санъати” газетаси. 1991, 19 апрель.
4
Турдиев Ш.. Маърифат қалдирғочлари // Ёшлик. –Тошкент. 1989. -№ 7. – 64 б.
5
Аҳмад Шукрий. Чўлпон - Чўлпондир. –// Кўмак. –Берлин, 1923. -№ 5. - Б. 19-20.
11
Шунингдек,
тадқиқотчи
Чўлпоннинг
бадиий-эстетик
ижодида
таржимонлик фаолияти алоҳида ўрин тутганлигини таъкидлаб, унинг
таржима асарлари уни ўзбек бадиий таржима мактабининг асосчиси
эканлигидан далолат беришини илмий манбаларга таянган холда исботлашга
ҳаракат қилади.
Мазкур бобнинг “Абдулҳамид Чўлпон эстетикаси шаклланишида
объектив ва субъектив омиллар” деб номланган иккинчи параграфида
тадқиқотчи Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг етмиш йил мобайнида
ижтимоий, сиѐсий ва маънавий таназзул таъсирида турлича баҳоланиб,
кўпроқ қораланиб келингани, агар чет элда туриб унинг шахси ва бадииятига
холисона фикр билдирган мунаққидларни назарга олмаганда, ўзимизда
Чўлпон «жадид», «мафкураси бузуқ», «миллатчи», «буржуа шоири»,
«босмачилар куйчиси», «йиғлоқи шоир», «аксилинқилобчи», «Октябрь
инқилобини тушунмаган овсар», «ѐшлар онгини заҳарловчи ѐт унсур» ва
ниҳоят «халқ душмани» сифатида танқид қилинлиги билан боғлиқ
масалаларни холисона ѐритишга ҳаракат қилган. Бу масалаларга ойдинликни
мунаққид Озод Шарофуддинов ҳамда Эрик Каримовларнинг ўзбек
адабиѐтида реализм тараққиѐти муаммоларига бағишланган тадқиқотида
Фитрат ва Чўлпонларга бўлган муносабат руҳи ўзгара бошлаганлиги, 20-
йиллар адабий жараѐнига янгича муносабатда бўлиш Аҳмад Алиевнинг
“Адабий мерос ва замонавийлик” китобида келтирилган маълумотлар орқали
кўрсатиб ўтган.
Диссертациянинг «Абдулҳамид Чўлпон эстетик қарашларидаги миллий
ва умуминсоний хусусиятлар»
деб номланган иккинчи бобнинг «Абдулҳамид
Чўлпон эстетик дунѐқараши шаклланишининг объектив шарт-шароитлари»
номли параграфида Чўлпон эстетикасининг мафкуравий ва миллий
жиҳатлари тадқиқ этилган.
Ҳар бир ижодкорнинг эстетик қарашлари у яшаган даврнинг ижтимоий,
тарихий ва миллий хусусиятлари, бадиий тажриба ва анъаналари таъсирида
шаклланади. Шу билан бирга, саньаткорнинг эстетик қарашлари тарихий,
мафкуравий ва миллий жараѐннинг оддий ойнаси бўлиб қолмай,
истеьдодининг қирралари, дунѐқараши ва эстетик идеали бирлигидан ташкил
топади. Бугунги кун Чўлпон ижодини ўрганиш тарихий ҳақиқатларга амал
қилишни, ижодкорнинг бой адабий, назарий меросини объектив тадқиқ
этишни, шахс сифатида унга ѐпиштирилган ҳар қандай мафкуравий, сиѐсий
ва ғайриилмий иллатлардан тозалашни тақозо этади.
XX аср бошларида Туркистонда шаклланган ва тараққий этган
фалсафий- эстетик тафаккур йўналишини асосан жадидчилик ҳаракати
белгилаган
эди.
Жадидларнинг
фалсафий-эстетик
ва
педагогик
қарашларининг Ўрта Осиѐда кенг тарқалиши ва катта ижтимоий ҳодисага
айланишида Беҳбудий, Фитрат, Мунаввар қори, Чўлпон, Абдулла Авлоний
сингари буюк шахсларнинг хизмати катта бўлди. Айниқса, ўтган асрнинг
йигирманчи йилларида ѐзилган мақолалар Чўлпон дунѐқарашининг
шаклланиш жараѐнлари бўйича тасаввурга келиш имконини бериши
тадқиқотчи томонидан атрофлича ўрганилган. Жумладан, жадид-
12
маърифатчилари ўз дастурида миллат ва мамлакатнинг дунѐвий тараққиѐти
йўлида тушов бўлиб келаѐтган диний фанатизм ва қолоқ расм-русумларга
қарши чиқиш, эски мактабларни янги ўқув усуллари билан ислоҳ қилиш,
халқ оммасининг саводини чиқариш мақсадида матбуот масалаларига
жиддий эьтибор қаратиб, янги ўзбек адабий тилининг шаклланиши ва
ривожи устида қайғуриш; Европа маданиятидан орқада қолиб кетмаслик
учун замонавий миллий театр томошаларини ташкил этиш; хотин-
қизларнинг жамиятдаги ва оиладаги аҳволини ўзгартириш мақсадида турли
ижтимоий ислоҳотлар йўлини қидириш сингари муаммоларни ўртага
ташладилар.
Тадқиқот
муаллифи
Чўлпоннинг
дунѐқараши
инсонпарварлик,
миллатпарварлик ва маърифатпарварлик ғоялари билан суғорилган эди,
дейди, унинг кўплаб очерк ва публицистик мақолалари халқ ҳаѐти ва
тақдирига бағишланганлиги уқтиради. Бу борада «Ўш», «Баҳор овуллари»,
«Ватанимиз Туркистонда темир йўллар», «Дўхтир Муҳаммадиѐр», «1914-
1917-йиллар каби…» асарларида ана шу тенденция кўзга ташланишини
таъкидлайди. Чўлпон 1920-1924 йиллар мобайнида жуда кўп публицистик
мақолалар, йўл таассуротлари ва эсселар («Шарқ уйғонган», «Йўлда бир
кундуз», «Йўлда бир кеча», «Йўл эсдалиги», Кўгард водийси», «Чимкент»,
«Қутурган мустамлакачилар», «Чопон» ва ҳоказолар) ѐздики, уларнинг
ғоявий-бадиий аҳамияти қуйидаги ижтимоий-эстетик ғояларни ифодалашга
қаратилган эди:
–
чоризмнинг мустамлакачилик сиѐсати халқлар озодлиги, айниқса,
Туркистон халқлари истиқболи йўлига ташланган тузоқ. Бу тузоқ халқнинг
ўсишига тўсқинлик қилди, ўлкани ва халқни ҳалокат ѐқасига олиб келди;
–
жамиятдаги нотинчлик табиат мувозанатини ҳам бузади, табиатга
бўлган ғаразли муносабат эса одамлар қисмати, келажак авлодлар тақдирига
таъсир этмай иложи йўқ.
Чўлпон табиат билан жамият ўртасидаги уйғунлик ва ҳамоҳанглик зарур
эканлигини, бу жамият учун ҳам, одамлар ва инсоният учун ҳам табиий
эҳтиѐж эканлигини куюниб ѐзади. Шунинг учун ҳам Чўлпон дунѐқараши
башарият илғор тафаккури, жонажон ўлка табиати ва қишлоқлари, турмуш
тарзи, ҳаѐти ва фаолияти ҳамда ўз даври ижтимоий, сиѐсий, бадиий-эстетик
қарашларининг гуманистик ва ватанпарварлик ғоялари таъсирида шаклланди
ва ривожланди.
Тадқиқотда Чўлпон ҳеч қачон тор ва чекланган ҳолда фикр
юритмаганлиги бадиий-эстетик контекстда тахлил қилинади. Чунончи, шоир
кенг ва очиқ тафаккурни, эркин ва озод миллий юксалишни, маърифат ва
маданият орқали ҳаѐтни гўзаллаштиришни орзу қилди, шу йўлда тинмай
фаолият кўрсатиб, ижод қилганлигини ўз саѐҳатномасида қуйидагича
хулосалайди: «Шу калта саѐҳатнинг натижасида кўп нарсаларни кўрдик. 5-6
йиллик бузғунлик тарихини жой-жойида варақлаб, ўқиб кўрдик. Бузғунлик
ҳақиқатан жуда кучлик. Бузғунликни йўқ қилиб, йиқилғонни тиклаш учун
жуда зўр кучлар, туганмас ғайратларга эҳтиѐж бор. Юрт – бузулғон. Локин
унинг мунбат тупроғи кўчиб кетгани йўқ, жойида. У тупроқ орқали яна
13
юртнинг яшнатмак сиз ва бизнинг қўлимизда, ҳурматли ўқуғувчилар»
1
.
Мазкур фикрлар Чўлпоннинг дунѐқараши эзилган, хўрланган, вайронага
айланган ўлканинг ижтимоий муҳитида ўз халқи ва юртини озод кўриш
истаги, мустақиллик орзулари тарзида шаклланганлигини исботлайди.
Мазкур бобнинг «Абдулҳамид Чўлпон эстетикасида миллий ва
умуминсоний қадрият диалектикаси» деб номланган иккинчи параграфи
бевосита унинг эстетик қарашларига бағишланган бўлиб, унда Чўлпоннинг
«Адабиѐт яшаса, миллат яшар. Адабиѐти ўлмоғон ва адабиѐтининг
тараққиѐтига чолишмаган ва адиблар етиштирмағон миллат охири бир кун
ҳиссиѐтдан, ўйдан, фикрдан маҳрум қолуб, секин-секин инқироз бўлур»
2
,
деган машҳур ақидага асосан тадқиқ этилган.
Шунингдек, Чўлпон эстетикаси асосида халқ онги ва маънавиятини
бойитиш ҳамда халқни маърифатли қилиш масаласи ѐтгани учун у Европа ва
татар қардошларимизда «Адабиѐт кечалари» тез-тез ўтказилиб, кишиларга
руҳий лаззат тарқатилаѐтган бир замонда бизнинг ислом маданияти билан
боғлиқ
тарихимиз
ва
адабиѐтимиздан
йироқ
туришимиз
ва
англамаслигимиздан изтиробга тушади.
Тадқиқотда Чўлпон ижодкор сифатида икки буюк дарѐдан баҳраманд
бўлди: миллий ва умуминсоний маданиятни мукаммал эгаллади, деган фикр
илгари сурилади. Чўлпон маърифатпарвар ва инсонпарвар шоир бўлиб
етишди, ўзбек адабиѐти тарихига хайқириб ва чақириб, кўкрагига уриб
инқилобчилик даъвоси билан эмас, одамларни, халқини маънавий
қашшоқлик ботқоғидан олиб чиқишга бел боғлаган маданиятли зиѐли бўлиб
кирди.
«Замондошларининг
эслашича,
деб
ѐзади
адабиѐтшунос
О.Шарафуддинов, – хатто Франция ва Ҳиндистонда нашр қилинган газета ва
журналларни ҳам олиб турган»
3
.
Муаллиф Чўлпоннинг янги ўзбек театри тараққиѐти учун уч йўналишда
иш олиб борганлигини баѐн қилади. Бу, аввало театр соҳасидаги ўз назарий
билимини ошириш йўлида рус ва жаҳон театри ҳақидаги китоб ва
мақолаларни чуқур мутолаа қилди, театр хусусидаги назарий қарашлари уни
оригинал асарлар яратишга чорлади ва, ниҳоят, жонажон халқи эстетик
маданиятини жаҳон халқлари санъати намуналари билан бойитиш мақсадида
таржимонлик иқтидорини юксалтирди. Шу тариқа 20-йиллардаѐқ ўзбек
маданияти Чўлпон сиймосида театр назариѐтчиси, драматург ва таржимонга
эга бўлди.
Тадқиқотда Чўлпоннинг театр эстетикаси билан боғлиқ ўзбек
профессионал театрини шакллантириш, айниқса, актѐрлик маҳорати
хусусидаги қарашлари унинг «Москвада икки турк санъаткори» деган
мақоласида ўз аксини топганлиги таъкидланади. Жумладан, мақоладан
Чўлпон Россия театр санъатидаги ғоявий-бадиий йўналишларга ҳам
1
Чўлпон. Вайроналар орасида. Нашрга тайѐрловчи: Жўра Худойбердиев. –Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги
адабиѐт ва санъат нашриѐти, 1991.
2
Чўлпон. Адабиѐт надур? Нашрга тайѐрловчи: Рустам Тожибоев. – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги адабиѐт ва
санъат нашриѐти, 1992.
3
Шарафиддинов Озод. Ижод йўли. // Ёшлик. –Тошкент: 1987. -№ 10. – 49 б.
14
эътиборни тортади ва анъанавий театрлар қаторида «Мейѐрхольд театри» деб
ном олган янги санъат даргоҳи вужудга келганини айтади. «Бу – чинакам
инқилоб театри; унинг ҳар нарсаси дегандек янги, шу билан бирга, у
янгиликлар ҳам муқаррар ўрнашмаган – «вақтли» нарсалар. Шу учун бу
муассасани уқтирғон вақтда «Исташ театри» деб қўядилар. Бу тўғри
уқтириш, ҳақиқатан «Мейѐрхольд театри» ҳар кунги талабга қараб янги йўл
ахтарадир»
1
.
Тадқиқот муаллифи мазкур бобга хулоса қилиб, Чўлпон эстетикаси,
айниқса, унинг адабиѐтшунос, театр назариѐтчиси, нозик дидли санъатшунос
бўлганлиги мақолалар туркумида кўзга яққол ташланишини кўрсатиб ўтади.
Уларда шоир-драматург ҳар бир миллат адабиѐти, санъати ўзининг миллий
калорити ва инсонпарварлик, ватанпарварлик ғоялари билан умумбашарий
эстетик тафаккурдан жой олиши, ўзбек адабиѐти, санъати ўз даври бадиий-
эстетик такомилидан орқада қолмай ривожланиши зарур эканлигини исбот
қилади.
Диссертациянинг учинчи боби «Абдулҳамид Чўлпон эстетикасида
ижодий услуб ва маҳорат масалалари» деб номланади. Бобнинг биринчи
параграфи «Чўлпон ижодида Шарқ ва Ғарб муаммоларининг бадиий
таҳлили» деб аталиб, унда ижодкорнинг юрт дарди ва қайғуси масалалари
акс этади.
Чўлпон реал ҳақиқат, аниқ воқеа, ҳодисалардан кўра «Шарқ», «Ғарб»,
«Муҳит», «Эрк», «Кўланка» сингари умумий тушунчаларнинг бадиий
иньикосини беришга, умумийлик ва мавҳум лавҳаларда лирик қаҳрамон тили
ва дилида кечаѐтган жараѐнларни ифодалашга интилди. Чунончи, романтик
бадиий тафаккурга хос хусусиятлардан бири шундаки, унда бепоѐн олам
сиру-синоатлари, узоқ ва яқин ўлкалар тарихи ҳам тасвир объектига
айланади. Бундай ижодкорларда поэтик максимализм, улкан ижтимоий
муаммолар илдизини қидириш сингари бадиий тадқиқ белгилари кучли
бўлади.
Маълумки, XX асрга келиб Шарқу Ғарб масаласи кескин ижтимоий-
тарихий ва маънавий қарашлар майдонига айланди. Маълумки, Шарқ
мамлакатларининг Ғарб империалистлари томонидан босиб олиниши
уларнинг шундоқ ҳам ижтимоий-тарихий тараққиѐтидаги сусткашликни
янада чуқурлаштириб юборди. Бунга қарама-қарши ўлароқ илғор кучлар ва
маърифатпарвар кишиларнинг Шарқ озодлиги ва мустақиллиги йўлидаги
ҳаракатлари, фаолиятлари кучая бошлади. Шу боис, бадиий ижодда ҳам
сиѐсий мавзулар кўпроқ кўтарилди, Шарқ ва Ғарб мамлакатларида яшовчи
халқларнинг турмуш тарзи қиѐслана бошланди ва бундай тафовутлар
сабабини аниқлаш тамойили кучайди. Исмоил Тўлаковнинг ѐзишича, «Оқ ва
Қора, Тун ва Кун, Ғарб ва Шарқ аср бошларига келиб бадиий ижодда
ўзликни англаш ва уни сақлаб қолиш туйғуларини ифодалаш воситаси
сифатида шеъриятда мустаҳкам ўрин тута бошлади»
2
.
1
Чўлпон. Москвада икки турк санъаткори. Нашрга тайѐрловчи Улуғбек Долимов. “Ўзбекистон адабиѐти ва
санъати” газетаси, 1991 йил 3 май.
2
Қаранг: Тўлаков Исмоил. Чўлпон маҳорати. –Андижон: “Меҳр” нашриѐти, 1997. – 37 б.
15
Айтиш мумкинки, Шарқни Миср эҳромлари ва Нил дарѐси, фаллоҳлар
тўйи, Сурия шомию, Ҳимолай тоғи, ҳинд қизи, Нишопур боғлари, Хайѐм
ғазаллари, Конфуций фалсафаси, Зардўшт таълимоти, Бедил каломларисиз
тасаввур этиб бўлмайди. «Шарқ» деганда шоир буюк маънавият салтанатини
ва бу маданиятни барпо этган шахслар ва даврларни тилга олади. Шоир
Шарқ тарихи ва тақдирида ниҳоятда мураккаб, чигал жумбоқлар борлиги,
уни очмоқ учун тайѐрланиш кераклигига ишора қилади. Бу борада шоир
«Ёруғ юлдузга» деган шеър ѐзади. Бу шеърда шоирнинг нияти кўнгил ва
орзулар армони тарзида акс этади, Шарқ тақдири лирик қаҳрамон ҳаѐт-
мамоти билан боғлиқ эканлигига ишора қилинади. Лирик қаҳрамон юлдузга
қараб хитоб қилади:
Гўзал юлдуз, нурли юлдуз, тез сўзла,
Оталарнинг тарихдаги жафосин,
Шул хатодан афсусланиб, ѐвларнинг
Эл кўксида сурган ишрат, сафосин.
Сўзла, англат ўтгандаги турмушнинг
Бутун қонли, шонли жонли ерларин
Кўз олдимда жилваланур юрт учун,
Жонлар бериб, қонлар тўккан эрларинг.
Чўлпоннинг 20-йиллар поэзиясида Шарқ ва Ғарбнинг умумлашма
тимсоллари, образлари кўплаб учрайди. Шарқ ва Ғарб шоир ижодида бир-
бирига қарама-қарши. Бири иккинчиси устидан ҳукмронлик қилишга
интилувчи, бири-иккинчисини хўрлаб, зўрлаб ҳаѐт кечираѐтган зулм ва
ноҳақлик тимсоли сифатида гавдаланади. Бунда Шарқ зўрланган ва
топталган, мазлум ва бедаво дардга чалинган маскан сифатида тилга олинган.
Шарқнинг ѐзини ҳам, кузи ва қишини ҳам тилга олар экан, шоир лирик
қаҳрамон тилидан фаслларнинг барчасида инграб ѐтган Шарқ образини
беришга ҳаракат қилади. Бир ўринда Шарқ қолоқлигидан ачинса, иккинчи
ўринда яраланган Шарқ танасига малҳам бўлгиси келади, хаста, тутқун
Шарқнинг аҳволига ачинади.
Муаллиф Чўлпоннинг ижодий услубини белгилашда унинг миллат ва
мамлакат ҳаѐти, тақдири ва истиқболини ифодаловчи ғоялар, мавзуларнинг
бадиий-эстетик талқинини воқеликка эстетик муносабат қонунияти асосида
тахлил қилади. Чўлпон қайси мавзу, муаммога қўл урмасин, у Шарқу Ғарб
муаммолари бўладими, табиат манзарасими, ишқ-муҳаббат кечинмаларими,
миллат тарихи ѐки истиқболими, эрк орзусими – барчасида шоир
миллатпарвар лирик қаҳрамон сиймосида намоѐн бўлади. Чунончи,
Чўлпоннинг «Пўртана» шеъри эрк сари интилган лирик қаҳрамоннинг қалб
нидоси бўлиб жаранглайди. Бу шеърда шоир иккита муҳим масалага ўқувчи
диққатини тортади: биринчидан, миллат ва мамлакат ҳаѐтида, бутун дунѐда
рўй бераѐтган ижтимоий-сиѐсий воқеаларга ишора бор. Чўлпон
шеъриятидаги нафосатга йўғрилган бадиий ғоянинг кучи шундаки, у ўз
қалбида туғилган кечинмалар қуртагини атрофдаги барча жонли ва жонсиз
16
нарсаларга, инсоний дард ва орзуларга пайванд қилади, сингдиради ва бу
руҳий жараѐндан ўзи ҳам куч олиб янги манзил, янги мавзу, янги туйғулар
сари интилади. Чўлпон поэзияси ўқувчини лоқайд қолдирмайди, ўзлигини
англашга, ўзини - “Мен эркинманми? Нега? Нима учун?” - деган саволларга
жавоб излашга мажбур қилади.
Тадқиқотчи мазкур бобнинг «Чўлпон эстетикасида халқчиллик ва
миллий ўзига хослик масаласи» деб номланган иккинчи параграфида бадиий
ижодда халқчиллик турли кўринишларда намоѐн бўлишини кўрсатиб ўтар
экан, халқнинг муайян даврдаги ижтимоий ҳаѐтида содир бўлаѐтган тарихий,
миллий ва маънавий муаммоларни кўтариб чиқиш, бадиий асарлардаги
халқчил тил, халқ учун ардоқли ва ибратли образлар, нозик ташбеҳлар,
мусиқий назокат, халқ анъаналари ва гўзаллик ҳақидаги тасаввурлардан
унумли фойдаланиш каби эстетик талабларни илмий тахлил этади.
Маълумки, Чўлпон поэзияси халқчиллиги ва миллийлигини белгиловчи
мавзу, мотив ва жиҳатлар хилма-хил. Масалан, шоир яшаган даврда
ѐшларнинг саводи ва истиқболи, ўзбек хотин-қизларининг тақдири масаласи
миллат ва жамият олдида турган энг долзарб муаммо эди. Хотин-қизлар
тақдири ва нафосатига бағишланган шеърларда Чўлпон табиат мўъжизаси
саналмиш аѐллар дунѐси ва қалбини нозик дид билан илғаб олади ва шох
сатрларга жойлайди. «Шарқ қизи», «Мен ва бошқалар», «Қиз қўшиғи», «Ер
асиралари», «Паранжи», «Келинчак», «Зангбунинг қизи» каби шеърлар бунга
ѐрқин мисол бўлади. Шунингдек, шоир ижодининг халқчиллиги унинг
муҳаббат тароналарида кўзга яққол ташланади, муҳаббат мавзусидаги
шеърлар шоирнинг поэтик даҳоси, услуби ва образли тафаккури нақадар
кўпқиррали эканига ѐрқин мисол бўла олади. Чўлпон услуби классик
шоирларнинг хаѐлот билан чирмашиб кетган услубидан ҳам, субъектив
кечинмалар билан ўралашувчи поэтик эҳтиросдан ҳам ажралиб турувчи, реал
кечинмаларнинг тафти ва ҳаяжонларини ифодаловчи, оѐғи ерга маҳкам
қўйилган, аммо нигоҳи олис-олисларга қаратилган лирик қаҳрамон образини
намоѐн қилувчи романтик услуб эди.
Чўлпон шеъриятидаги лирик қаҳрамон хаѐлдаги ѐки афсонавий
гўзални эмас, ҳаѐтий, жонли гўзални севади. Бу севги образлар таъсирида
туғилган ва ҳаѐтий сиймо шаклида гавдаланади. Лирик қаҳрамоннинг
севгилиси “ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал”. Диссертант бу масала
юзасидан адабиѐтшунос олим Дилмурод Қуронов билан эстетика
тадқиқотчиси Баҳодир Ҳусановларнинг қарашларини қиѐсий тахлил этган.
Жумладан, Д.Қуроновнинг «Гўзал» хусусидаги қуйидаги фикрини келтиради:
«Чўлпон шеърни 1919 йил февралида – Бошқиртистондан эндигина қайтган,
миллий озодликка боғлаган умидларида бир бора алданган, бироқ энди ўша
мақсадни дилига туккан ҳолда шўро матбуотида ишлай бошлаган бир пайтда
ѐзган эди. Шоир дилидаги миллий истиқлол орзуси унинг ижтимоий-эстетик
идеали мақомига кўтарилган эди. Шунга кўра, айтиш мумкинки, «маъшуқа»
Чўлпон учун миллий озодлик рамзи эди, шу боис ҳам шоир уни бошқа ҳамма
нарсадан устун қўяди. Контекст доирасини бироз кенгайтирайлик-да,
17
Чўлпоннинг бутун ҳаѐти ўз идеали – миллий истиқлолга интилиб яшашдан
иборат бўлди, деган тўхтамга келайлик»
1
.
Бу масалага Б.Ҳусановнинг ѐндошувини ҳам тахлил қилиб, унинг
“Туркистон маърифатчи жадидларининг етук намоѐндаси Абдулҳамид
Сулаймон ўғли Чўлпоннинг «Гўзал» номли шеъри ана шундай нозиклик билан
яратилган бадиий ижод намунасидир. Шеърда гўзаллик ўзига хос тарзда
«бўрттирилади». Унда талайгина маъжозий қиѐфалар мавжуд: шоирнинг «су-
юклиси» ѐр, қиз бола эмас, балки Ватан шаклидаги гўзалликдир. «Мен
суйуб...мен суйуб...кимни суйубмен?» сатридаги уч нуқта ҳам катта аҳамиятга
эга. Улар шоирнинг суюклиси тамомила бошқа нарса, ҳозирги шароитда, яъни
шеър ѐзилаѐтган шароитда очиқ айтиб бўлмайдиган гўзалликдир. У “гўзал” –
гўзал Туркистондир. Бу шеърда Ватан гўзаллиги билан унга ошиқ бўлган
фарзанднинг ички гўзаллиги омуҳталашиб кетади. Ана шу уйғунлашув
натижасида шеърнинг ташқи, шаклий гўзаллиги ҳам юксак даражага
кўтарилади. «Суйубмен», «куйубмен», «ѐнибмен» сўзларидаги эгалик
қўшимчаси «ман» шаклида эмас, айнан «мен» шаклида берилиши Ватанга
ошиқ фарзанднинг ижтимоий-эстетик моҳиятини таъкидлаб туради. Кўз
олдимизда Ватан учун, гўзал Туркистон учун, қолаверса, унинг гўзаллиги учун
лозим бўлганда жонини бахш эта оладиган ватанпарвар, мард инсон қиѐфаси
гавдаланади”
2
, деган фикрини келтириб ўтади. Ҳар иккала фикрда ҳам
Чўлпоннинг эстетик қарашидаги гўзаллик – бу Ватан истиқлоли, юрт озодлиги
ва мамлакат мустақиллиги эканлигини таъкидлайди
Юқоридаги фикрлар асосида тадқиқотчи мазкур бобни қуйидагича
хулосалайди:
Биринчидан, Абдулҳамид Чўлпоннинг эстетик тафаккурида ижодий
услуб ва маҳорат масаласи давр бадиий ғоялари билан уйғунлашган ҳолда
шаклланиб, халқнинг онгини миллий дунѐқараш негизида камол топтириш
асосий масала бўлиб ҳисобланган.
Иккинчидан, ижтимоий тараққиѐт жараѐнида Шарқу Ғарб масаласи
тарихий ва маънавий қарашлар майдонига айланди. Маърифатпарвар
зиѐлиларнинг Шарқ озодлиги йўлидаги ҳаракатлари ва фаолиятлари кучая
бошлаган давр бўлди. Шунга кўра ижодда ҳам бадиий-ғоявий қарашлар
кўпроқ акс этди, Шарқ ва Ғарб мамлакатларида яшовчи халқларнинг турмуш
тарзи қиѐслана бошланди ва бундай тафовутлар сабабини аниқлашга эҳтиѐж
кучайди.
Учинчидан, шоир шеъриятининг ғоявий-бадиий кучи қалбда туғилган
кечинмалар билан боғлиқ ҳолда воқеликни инсоний дард ва орзуларга
пайванд қилиш орқали намоѐн бўлади. Чунончи, ўзбек хотин-қизларининг
чинакам озодликка чиқиши, эркин қуш каби парвоз этиши, ўзининг табиий
гўзаллигини паранжи остида яширмай, очилиб-очилиб юришини шоир орзу
қилади, қизларни, қизга ўхшаш жувонларни кўклам чоғи, ой тўлган, юлдуз
1
Қуронов Дилмурод. Чўлпон ҳаѐти ва ижодий мероси. -Тошкент:Ўқитувчи, 1997. -30 б.
2
Ҳусанов Б. Э. Шахс ва жамият муносабатларида гўзалликнинг намоѐн бўлиш хусусиятлари: Дис ... фал.
фан. ном. –Тошкент: ЎзМУ, 2002. -92 б.
18
кулган кечаларда кўришни, уларга бир даста гул бериб, завқларга тўлишни,
юлдузлардан нур олиб, шуълаларга бурканишини истайди.
Тўртинчидан, даврнинг айрим ижтимоий-сиѐсий ва маънавий
жараѐнларини мажозий образлар орқали акс эттириши ўз навбатида,
шоирнинг оламни эстетик мушоҳада қилиш ва романтик тасвирлаш маҳорати
юксаклигидан далолат беради.
ХУЛОСА
Халқимиз маънавий юксалишида муҳим ўрин тутган Абдулҳамид
Сулаймон ўғли Чўлпон ижодини эстетик тафаккурнинг ўзига хос ғоявий-
бадиий инъикоси дейиш мумкин. Зеро, маърифатчилик ҳаракати ва жадид
адабиѐти Туркистоннинг ХХ аср бошларидаги ижтимоий-сиѐсий ва маънавий
ҳаѐтида эстетик вазифани бажарди. Бу даврда бадиий жараѐннинг мавзу
доиралари кенгайди, адабиѐт ва санъат бевосита миллат ва мамлакат
ижтимоий-сиѐсий ҳаѐти билан боғлиқ воқеаларни акс эттира бошлади.
ХХ аср бошларида Туркистондаги ижтимоий-адабий муҳит янгича
фикрлайдиган, миллат ва мамлакат тақдирига бефарқ қарамайдиган
ижодкорларни шакллантирди. Чўлпон ана шу муҳитда улғайиб, сўнгра
ўзининг янги ижодий йўли ва образлар дунѐсига ҳамда мустақил эстетик
қарашларига эга бўлган ижодкор сифатида намоѐн бўлди. У ўзбек халқининг
ХХ аср биринчи ярмида ижод қилган адиблари орасида оригинал бадиий
ифода имкониятларига эга бўлган шахс сифатида тарихда қолди, Шарқ ва
Ғарб бадиий тафаккурининг романтик чашмаларидан баҳраманд бўлгани
ҳолда бадиий ижодда серқирра ва сермазмун маънавий мерос қолдирди.
Чўлпон илмий-маърифий меросимиз учун «Кеча ва кундуз» сингари
ажойиб роман, «Ёрқиной» каби романтик драма қолдирган бўлсада, у асосан,
руҳият шоири, орзулар куйчиси, эрксевар адиб сифатида машҳурдир. Унинг
эстетик қарашлари асосан поэзиясида, ижодий услубидаги романтик тасвир
воситалари эса эрк, истиқлол, озодлик каби улуғвор ғоялар билан суғорилган
ижодий фаолиятида акс этади.
Чўлпон эстетикасининг назарий-ғоявий асослари жадид-маърифатчилик
ҳаракатининг асосий мақсадлари билан уйғун бўлиб, унинг ижодкор
сифатида шаклланишидаги объектив ва субъектив омиллар ҳамда ғоявий-
эстетик тамойиллари қуйидаги жиҳатлар билан ажралиб туради:
Биринчидан, Абдулҳамид Чўлпон Шарқ мумтоз шеъриятида акс этган
воқеликдаги руҳ, туйғу ва ғоялар ифодасини рамзий образлар, ташбеҳлар ва
тасвирлар орқали беришга асосланган романтик ифода услубини ХХ аср
ижтимоий-тарихий воқеаларини акс эттиришда қўллади ва бу услубда
оригинал асарлар яратишга эришди.
Иккинчдан, Чўлпон «Шарқ» атамасидан умумлашма образ сифатида,
яъни мустамлакачиликдан азоб чекаѐтган мамлакатлар, хусусан, Туркистон
тақдири ва аҳволини бадиий-эстетик жиҳатдан тасвирлаш воситаси сифатида
фойдаланади. Худди шунингдек, «Ғарб» ҳам кўҳна Шарқни хўрлаѐтган образ
сифатида таърифланади. Шоирнинг Шарқ ва Ғарбга бағишлаган шеърларида
19
романтик услубга хос тасвирлашдан кўра, таъкидлаш тамойили
устуворроқдир.
Учинчидан, «Шарқ» ва «Ғарб» образларига бағишланган шеърларининг
романтик услубида шоирнинг ватанпарварлик жасорати, хусусан, Шарқ
тимсолидаги Туркистон халқларининг изтироби ва мустақиллик учун
курашга чорловчи чақириқлар поэтик оҳанг ва ижтимоий-фалсафий ғоялар
билан йўғрилган.
Тўртинчидан, Чўлпон бадиий-эстетик олами тор маҳаллийчилик ва
миллатчиликдан кўра, халқ маънавиятини юксалтириш, уни жаҳон эстетик
маданиятидан баҳраманд этувчи миллий ва умуминсоний қадриятларни
уйғунлаштиришга қаратилган. У маданиятлар тараққиѐтидаги энг асосий
эстетик тамойил – бу халқлар ва мамлакатлар эстетик меросининг ўзаро
таъсири ва бойишидир, деб билди. Зеро, Шекспирнинг шоҳ асари «Гамлет»
нинг Чўлпон томонидан ўзбек тилига таржима қилиниши бунинг исботидир.
Бешинчидан, Чўлпоннинг эстетик қарашлари адабиѐт ҳақида ва театр
масалаларига бағишлаб ѐзган мақолаларида янада яққол акс этади. У
анъанавий томоша усуллари билан чегараланиб қолмасдан, замоннинг илғор
театр мактабларидан, айниқса, Москва театр арбоблари маҳоратидан
ўрганиш лозимлигини уқтиради.
Ушбу хулосалар асосида диссертация натижаларидан фойдаланиш
бўйича қуйидаги
тавсиялар
ишлаб чиқилган:
1.
Чўлпон чет эллардаги санъат тараққиѐти, айниқса, Москва бадиий-
эстетик муҳити билан яқиндан таниш бўлгани ҳолда Мейѐрхольд театрини
янги даврнинг янги театри, истиқбол санъати сифатида эътироф этади.
Бинобарин, Чўлпон 20-йиллардаѐқ ижод индивидуаллиги ва услубий ранг-
баранглигини чинакам ижодкор нуқтаи назаридан идрок қилади. Мазкур
масаланинг ижтимоий-эстетик қиммати эса театр эстетикаси ривожи учун
аҳамиятлидир. Шу боис Чўлпоннинг образ яратишдаги бадиий эстетик
маҳоратини ўрганиш бугунги кунда драматургия соҳасини ривожлантиришда
самарали натижа бериши мумкин.
2.
Чўлпон поэзияси ҳаѐт ва гўзаллик, эрк ва озодлик сингари эзгу
орзуларни ифодалайди. Чўлпон шеъриятида чинакам поэтик-романтик руҳ ва
олижаноб инсон орзу-умидлари инъикос этган. Шоир бадиий олами ўзининг
романтик улуғворлиги ва гуманизми билан ажралиб туради. Шу боис таълим
муассасаларида Чўлпон ижодининг эстетик тамойилларини кенгроқ ўрганиш
масалаларига жиддий эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.
3.
Чўлпон поэтик санъатининг халқчиллиги унинг халқ руҳига,
тафаккурига яқинлигидадир Унинг поэзияси сийқа ташбеҳлардан йироқлиги
ҳамда барчанинг эстетик туйғуларига ижобий таъсир этиши билан
характерлидир. Айниқса, хотин-қизлар масаласига бағишланган шеърлари
халқ лапарлари, термалари руҳида ѐзилган бўлиб, уларнинг асосий ғоявий-
эстетик мотиви инсон эрки, бахти ва саодатига асосланади. Бу эстетик ғояни
баркамол авлодни тарбиялашга доир олиб борилаѐтган ишларнинг мазмунига
сингдириш ва бу борада амалий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш орқали
таълим билан тарбиянинг узвийлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
20
4.
Чўлпон анъанавий тазот усулидан фойдаланиб табиат манзараларига
бағишланган шеърлари орқали ХХ аср ўзбек шеъриятига янгилик киритди.
Бу шеъриятнинг ғоявий-бадиий рамзи бўлган шоирнинг эстетик идеали эса
юрт гўзаллиги ва халқ камолоти билан боғлиқ эканлигидан далолат беради.
Санъат турларининг ўзаро интеграцияси кузатилаѐтган бугунги глобаллашув
даврида эстетик тарбия жараѐнларини ташкил этиш ва йўлга қўйишда
шоирнинг юқоридаги қарашларини асос сифатида ижтимоий муносабатлар
тизимига қўллаш мақсадга мувофиқ.
21
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Айматов А. Чўлпон ижодида театр эстетикаси ва тараққиѐти //
Фалсафа ва ҳуқуқ. –Тошкент, 2008. -№ 4. –Б.85-86.
2.
Айматов А. Чўлпон эстетик дунѐқараши шаклланишининг ғоявий
асослари // СамДУ Илмий тадқиқотлар ахборотномаси. –Самарқанд, 2008. -
№4. -Б. 5-13.
5.
Айматов А. Чўлпон аксиячилик санъати ҳақида // Гулистон. –
Тошкент, 2008. -№6. -Б. 18-19.
1.
Айматов А. Абдулҳамид Чўлпон – қатағон даври қурбони //
Фалсафа ва ҳуқуқ. –Тошкент, 2009. - № 4. -Б. 48-49.
2.
Айматов А. Чўлпон - эстетик ғоялар мутафаккири // ЎзМУ
хабарлари. –Тошкент, 2009. - № 4 -Б. 84-87.
6.
Айматов А. Чўлпон эстетикасининг жадидчилик фаолиятида тутган
ўрни // СамДУ Илмий тадқиқотлар ахборотномаси. –Самарқанд, 2009. -№ 6. -
Б. 3-5.
7.
Айматов А. Чўлпон эстетик қарашларининг ривожланишида бадиий
адабиѐтларнинг
роли
//
Самарқанд
кеча
ва
бугун
(Доцент
Х.М.Мамарахимовнинг
70
йиллигига
бағишланган
илмий-назарий
конференция материаллари: -Самарқанд, 2009. -Б. 107-109.
8.
Айматов А. Абдулҳамид Чўлпон эстетик қарашларида глобаллашув
унсурларининг намоѐн бўлиши // Глобаллашув, модернизация ва
толерантлик: муаммолар, ечимлар ва истиқболлар: -Тошкент, 2009. -Б. 39-40.
9.
Айматов А. Жадидчилик ва Чўлпон // Глобаллашув, модернизация
ва толерантлик: муаммолар, ечимлар ва истиқболлар: -Тошкент, 2009. -Б. 46-
47.
10.
Айматов А. Жадидчилик ва Чўлпон эстетикасининг мафкуравий
жиҳатлари // Қишлоқ тараққиѐти ва фаровонлигини оширишда аграр фанлар
ютуқларининг
ўрни:
Республика
илмий-амалий
конференцияси
материаллари. II-қисм. - Самарқанд, 2009. –Б.288-289.
22
Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Айматов Аминжон
Қудратовичнинг 09.00.04- Эстетика ихтисослиги бўйича “Абдулҳамид
Чўлпон
эстетикасининг
ғоявий-бадиий
асослари”
мавзусидаги
диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
Абдулҳамид Чўлпон ижоди, ғоявий-бадиий
асос, эстетик дунѐқараш, ғоя ва тузилиш, миллий қадриятлар, объектив ва
субъектив омиллар, миллий мафкура, миллий ғоя, санъат ва адабиѐт, миллий
ва умуминсоний хусусиятлар, бадиий ижод жараѐни, эстетик қиѐфалар, шеър
ва ҳикоялар, Шарқ ва Ғарб эстетикаси, халқчиллик, миллий ўзига хослик,
маънавий камолот.
Тадқиқот объектлари:
Абдулҳамид Чўлпон ижодий фаолиятидаги
эстетик тамойиллар ва ғоялар ҳамда эстетикасининг ғоявий-бадиий
асосларини белгиловчи асосий омиллари.
Ишнинг мақсади:
Абдулҳамид Чўлпон ижодининг эстетик тафаккур
шаклланидаги аҳамияти, ғоявий-эстетик асосларини фалсафий жиҳатдан
тадқиқ этиш.
Тадқиқот методлари:
диалектиканинг тарихийлик ва мантиқийлик,
объективлик ва қиѐсий таҳлил, конкретлик ва умумлаштириш, кузатиш ва
илмий билиш .
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Абдулҳамид Чўлпон
эстетикасининг
ғоявий-бадиий
асослари,
ижодининг
миллий
ва
умумбашарий моҳияти, адиб дунѐқараши биринчи бор фалсафий-эстетик
жиҳатдан тадқиқ этилди. Абдулҳамид Чўлпон эстетикасини белгиловчи
шоир услубига хос бўлган романтик тасвир маҳорати очиб берилди.
Амалий аҳамияти:
диссертацияда эришган илмий хулоса ва
тавсиялардан таълимнинг барча буғинлари, маҳаллалар, жамоатчилик
асосида ишлайдиган турли-туман тугараклар, ташкилотлар ўз тарғибот
ишларида фойдаланишлари мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий
самарадорлиги:
тадқиқот
натижаларидан ўқитувчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда
турли илмий-амалий конференциялардаги маърузаларда, лицей ва
коллежларда “Эстетика” фанини ўқитишда, олий таълим тизимида
ижтимоий-гуманитар фанлар маъруза матнлари, ўқув дастурлари тайѐрлашда
фойдаланилган.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
диссертация натижаларидан
ўқитувчилар ва тарбиячилар мактабларда, коллеж, лицей ва олий ўқув
юртларида ижтимоий фанлар бўйича ўқув-услубий қўлланма сифатида,
маънавият ва маърифат маркази ходимлари, жамоатчилик асосида
ишлайдиган турли-туман тугараклар, ташкилотлар, маҳаллалар ўртасидаги
тарғибот ишларида фойдаланишлари мумкин.
23
РЕЗЮМЕ
диссертации
Айматова
Амина
Кудратовича
на
тему:
«Идейно-
художественные основы эстетики Абдулхамида Чулпана» на соискание
ученой степени кандидата философских наук по специальности 09.00.04 –
Эстетика
Ключевые слова:
Творчество Абдулхамида Чулпана, художественно-
образная основа, художественное произведение, идея и структура,
национальные
ценности,
объективные
и
субъективные
факторы,
национальная идеология, национальная идея, искусство и литература,
национальные и общечеловеческие особенности, процесс художественного
творчества, эстетическое переживание, стихи и рассказы, восточная и
европейская эстетика, народность, национальное самосознание, духовное
развитие.
Объекты исследования
: Философское исследование эстетическо-
художественных особенностей творчества Абдулхамида Чулпана.
Цель работы:
Научно-теоретичекий анализ идейно-художественных
основ творчества Адбулхамида Чулпана.
Методы исследования
: логический и исторический, анализ и синтез,
объективизация и субъективизация данных, сравнительный анализ,
обобщение и конкретизация данных.
Полученные результаты и их новизна:
Впервые на основе изучения
идейно-художественных основ творчества Абдулхамида Чулпана выявлены
национальная
и
общечеловеческая
специфика,
проведен
научно-
философский анализ мировоззрения Абдулхамида Чўлпона. Раскрываются
романтические представления Абдулхамида Чулпона и мастерство
художника.
Практическая
значимость
:
Результаты
диссертационного
исследования могут быть использованы в работе общественных организций.
Заключение и выводы могут быть использованы в деятельности кружков,
объединений и махалли.
Степень внедрения и экономическая эффективность
: Итоги
диссертационного исследования могут быть использованы в материалах
лекций, семинаров в исследовательской работе, в средствах массовой
информации, в лицеях и колледжах, в процессе изучения предметов
“Эстетика”, гуманитарных предмеетов в системе высшего образования.
Область применения
: Результаты диссертационного исследования
могут быть использованы в учебно-преподавательской работе в школах,
колледжах, лицеях, в высших учебных заведениях, и как научно-
теоретическая основа дальнейших исследований, в пропагандистской работе
сотрудников центра духовности и просвитительства.
24
RESUME
Thesis of Aymatov Aminjan Kudratovich on the scientific degree competition of
the candidate of sciences in philosophy on specialty 09.00.04 – Aesthetics, on the
subject: “Ideological-artistic principlis of aesthetics of Abdulhamid Chulpan”
Key words:
creative work of Abdulhamid Chulpan, artistic-fihufative
principlis, artistic work, idea and structure principles, national value, objective and
subjective factors, national ideology, national idea, art and literature, national and
universal features, process of creative work, aesthetic anxiety, poems and stories,
Eastern and Europear aesthetics, people, self-conesciousness, spiritusl advance.
Subjects of the inquiry:
Philosophical investigation of aesthetic – artistic
features of Abdulhamid Chulpan’s creative work.
Aim of the inquiry:
scientific – theoretical analysis of ideological – artistic
principles of Abdulhamid Chulpan’s creative work.
Methods of inquiry:
logical and historical, analysis and synthesis,
objectification and subjectification of facts, comparative analysis generalization
and concretization of facts.
The results achieved and their novelty:
first on the basis of study the
ideological – artistic principles of Abdulhamid Chulpan’s creative work was
revealed national and universal specifity, was tesfed scientific philosophical
analysis of world outlook of Abdulhamid Chulpan. His romantic notions and skilf
of artist were revealed. Chulpan studied ideological – artistic features of
spirituality of East and West, their cfrrelation.
Practical value:
The results of dessertatien’s investigation can be used in the
activity of studu groups and mahalla.
Degree of embed and economic effectivity:
Conclutions of dissertation can
be used in lectures, semenars, in mass media, in colleges and lyceums, during the
process ofHudyino subjects of aesthetics, in higher institutions.
Sphere of usage:
Results of dissertation can be used st scools in collejes,
lyceums, in higher educational basisi of further investigations, durino the work at
the centre of spirituality and enlightment.
