ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА
ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
И.М.МЎМИНОВ НОМИДАГИ ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 141.201
БОЗАРОВ ДИЛМУРОД МИРЗАРАСУЛОВИЧ
СИНЕРГЕТИКА ПАРАДИГМАСИНИНГ ФАЛСАФИЙ-
МЕТОДОЛОГИК ТАҲЛИЛИ
Ихтисослик: 09.00.01 – «Онтология ва
билиш назарияси»
Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
ТОШКЕНТ-2010
2
Иш Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси И.М.Мўминов
номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институтида бажарилган.
Илмий раҳбар
: фалсафа фанлари доктори, профессор
Абдуллаева Маҳбуба Нуруллаевна
Расмий оппонентлар
: фалсафа фанлари доктори, профессор
Тўраев Бахтиёр Омонович
фалсафа фанлари номзоди, доцент
Усмонов Мурод Усмонович
Етакчи ташкилот
:
Самарқанд давлат университети
Ҳимоя 2010 йил ____________ ойининг ___ куни соат ___да Мирзо
Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси И.М.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ
институти ҳузуридаги фалсафа фанлари доктори (номзоди) илмий даражасини
олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.067.02.01 Бирлашган
Ихтисослашган Кенгашнинг йиғилишида бўлиб ўтади. Манзил: Тошкент
шаҳри, 100141, И.Мўминов кўчаси, 9-уй, 6-қават, мажлислар зали.
Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети кутубхонасида танишиш мумкин. Манзил: Тошкент шаҳри,
100095, Талабалар шаҳарчаси, Форобий кўчаси, 16-уй.
Автореферат 2010 йил “___” ________да тарқатилди.
Авторефератга
ёзилган
тақризларингизни
тамғали
муҳр
билан
тасдиқланган ҳолда Бирлашган Ихтисослашган Кенгаш илмий котибига
(Тошкент шаҳри, 100095, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ, Фалсафа факультети
319- хона) юборишингизни сўраймиз.
Бирлашган Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби фалсафа фанлари доктори
Ш.О.Мадаева
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Президентимиз И.А.Каримов алоҳида
таъкидлаганидек, “Бугун биз тез суръатлар билан ўзгариб бораётган, инсоният
ҳозирга қадар бошидан кечирган даврлардан тубдан фарқ қиладиган ўта
шиддатли ва мураккаб бир замонда яшамоқдамиз”
1
. Мамлакатамиз раҳбари
ушбу даврни “Глобаллашув жараёни” сифатида тавсифлар экан, унинг
“ҳаётимизга тобора тез ва чуқур кириб келаётгани” ва “бугунги кунда... бу
аввало ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви...”
2
эканига ҳам жуда
ўринли урғу берди.
Бугунги кунда синергетика шундай тезкор ва мураккаб ўзгаришларнинг
энг муҳим методологик тамойилларини олдинга сураётган илмий тадқиқот
соҳаси сифатида майдонга чиқди. Чунки синергетика нафақат табиатдаги,
балки жамиятдаги ўзига хос глобал эволюцион ўзгаришларни холисона
ўрганишга
алоҳида
эътибор
қаратди.
Дарҳақиқат,
синергетиканинг
шаклланишига олиб келган асосий масала шундан иборатки, глобаллашув
туфайли инсоният ўз тарихида мисли кўрилмаган ўзгаришларни бошидан
кечирмоқда. Бу жараён қуйидаги тўртта глобал-умуммиқёсли омил:
1) ташкиллашув жараёнлари барча қисм ва элементларининг бир-бирига
боғлиқлиги кучайиб бораётгани;
2) инсон фаолиятининг барча қатлам ва соҳаларида ташкиллашув
мураккаблигининг ортиб кетаётгани;
3) бутун дунёда хусусан, ташкиллашув муҳитида ўзгаришларнинг
тезлашаётгани;
4) барча масштабларда (миқёсларда) фаолият ва тараққиёт борасидаги
ноаниқликнинг тобора ортиб бораётгани билан белгиланади
3
.
Бир сўз билан айтганда, глобал миқёсда ўзгаришларнинг ортиб бориши
инсоният истиқболини кўришда ноаниқликнинг ортиб боришига, унинг турли
хавф-хатарлардан сақланишини олдини олишни тобора мураккаблашишига
таъсир кўрсатмоқда. Айнан синергетика шу муаммоларни ўрганиш ва
ечишнинг янги илмий парадигмаси сифатида майдонга чиқди.
Тадқиқот мавзуининг долзарблигини қуйидагилар билан асослаш
мумкин:
Биринчидан,
ҳозирда синергетикани табиий-илмий ва ижтимоий-
гуманитар фанлар тизимида турлича қабул қилинганлиги учун ҳам уни хилма-
хил талқин қилиш ҳолатларини кузатиш мумкин. Масалан, баъзи олимлар
хусусан, синергетиканинг асосчилари унга “учинчи минг йиллик фани”
4
деб
муносабат билдираётган бўлсалар, бошқа олимлар эса унга “ҳеч бир янгилиги
бўлмаган соҳа” ёки янада қўполроқ қилиб айтганда “сохта фан, постмодернизм
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – 110 б.
2
Ўша асар: – 111 б.
3
Қаранг: Пригожин А.И. Дезорганизация: причины, виды, преодоление. – М.: Альпина Бизнес Букс, 2007. – 402 с.
4
Қаранг: Хакен Г. Тайны природы. Синергетика: учение о взаимодействии. – Москва-Ижевск: Институт компьютерных
исследований, 2003. – 320 с.
4
ўйинчоғи”
1
, - деб ҳам қарамоқдалар. Фалсафий нуқтаи-назардан қараганда
бундай муносабат билдиришдан олдин фан тарихига чуқурроқ назар ташлаш
керак бўлади. Чунки классик ёки ноклассик фанда асосий эътибор чизиқли
тафаккурга асосланар эди. Эндиликда эса постноклассик фан ночизиқли
тафаккурга эҳтиёж сезмоқда. Синергетика айнан шундай эҳтиёжни ҳосиласи
сифатида пайдо бўлган ва ҳозирда тобора ривожланиб бормоқда. Шунинг учун
ҳам агар биз мазкур тушунчанинг мазмун-моҳиятига эътибор берсак, унда
илмий ва фалсафий қарашларни уйғунлашиб кетган манзарасини нафақат
тасаввур қилиш, балки қиёсий таҳлил этиш имкониятига ҳам эга бўламиз.
Иккинчидан,
нафақат Германияда, балки дунё илмий–тадқиқот
институтлари ичида ўз ўрнига эга бўлган, Штутгарт университетининг
“Назарий физика ва синергетика институти”да синергетикага доир 69 жилддан
иборат китоблар ва рисолалар чоп этилган бўлиб, 20 дан ортиқ фан соҳасида
илмий-тадқиқот
ишлари
давом
эттирилмоқда.
Шунингдек,
Россия
Федерациясида синергетиканинг табиий-илмий ва фалсафий ғояларни акс
эттирувчи 400 дан ортиқ монография ва ўқув қўлланмалар чоп этилиб, 200 дан
зиёд номзодлик ва докторлик диссертациялари ҳимоя қилинган. Шу ўринда
бугунги кунда мамлакатимизда ҳам синергетика ва унинг парадигмал
масалаларини ўрганиш борасида муайян ишлар амалга оширилганини алоҳида
қайд этиб ўтиш жоиз. Жумладан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий университети Фалсафа факультетида грант лойиҳаси асосида чоп
этилган тўплам, шунингдек, И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти
ҳамда Наманган Давлат университети билан ҳамкорлигида ўтказилган
синергетиканинг табиий-илмий ва фалсафий хусусиятларини тадқиқ этишга
бағишланган анжуманда кўпгина эътиборга молик масалалар кўтарилди
2
.
Бундай тадбирлар синергетика парадигмаси борасида истиқболдаги тадқиқот
ишларини белгилаб олишда муҳим ўрин эгаллайди.
Учинчидан,
фалсафа ва фан тараққиётининг муҳим масалаларидан
бирига айланаётган кенг миқёсли интеграция ва глобаллашув жараёнлари
синергетиканинг методологик имкониятлари (очиқ тизим, ўз-ўзини
ташкиллаштириш, ўз-ўзини бошқариш, автопоэзис, аттрактор, ночизиқлилик,
флуктуация, бифуркация, тартиб ва хаос, когерентлик, коэволюция, фрактал,
кўп вариантлилик, муқобиллик) дан кенг фойдаланиш заруратини юзага
келтирмоқда. Бундай имкониятдан самарали фойдаланиш асосида биз, бугунги
кунда дунё ривожланишнинг янги сифат босқичига кираётганлиги ва уни
тушунишда янгича тафаккур тарзига мурожаат қилишимиз лозимлигини
англаймиз. Ушбу илмий-назарий ҳамда ижтимоий-амалий аҳамиятга эга бўлган
муаммони конкрет ижтимоий макон ва тарихий замон хусусиятлари билан
1
Тишин А.И. Лики синергетики. Самоорганизация в динамическом хаосе социальных процессов // Третий Росс. филос.
конг. «Рационализм и культура на пороге III тысячелетия». – М., 2002. – С. 252.
2
Қаранг: Синергетиканинг фалсафий масалалари. – Тошкент: Университет нашриёти, 2005. – Б.180.; Синергетиканинг
табиий-илмий ва фалсафий муаммолари: илмий-назарий семинар: (илмий мақолалар тўплами) / Таҳрир ҳайати:
М.Н.Абдуллаева ва бошқа. – Наманган: НамДУ, 2009. – Б.208.; Синергетика: ривожланиши ва истиқболлари: илмий
анжуман (илмий мақолалар тўплами) / таҳрир ҳайъати М.Н.Абдуллаева ва бошқ. ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги. Наманган Давлат ун-ти, ЎзР ФА, И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти. – Наманган.: Наманган
нашриёти, 2010. – Б.260.
5
боғлаб ўрганиш ҳамда синергетиканинг методологик имкониятларини тўғри
баҳолаш бугунги кун фалсафасининг долзарб масаласи эканлигини
кўрсатмоқда. Бизнинг назаримизда, синергетиканинг парадигмал асосларини
ўрганишда шу соҳа олимларининг илмий изланишларидан назарий манба ва
амалий қўлланма сифатида фойдаланиш мамлакатимизда мазкур соҳада олиб
борилаётган тадқиқотларни такомиллаштиришда қўл келади.
Тўртинчидан,
синергетикада меризм, яъни қисмнинг бутунликка
нисбатан мутлоқлаштирилиши ва холизм – бутунни қисмга нисбатан
мутлоқлаштириш ҳолатларига чек қўйилади. Унга кўра бутун ва қисм
муносабати ўзаро мувофиқлашгандагина муҳим аҳамият касб этади. Айни шу
маънода, синергетиканинг муросасозлик хусусияти фалсафа ва фан тараққиёти
учун зарур бўлган инновацион, фундаментал ва амалий тадқиқотларни олиб
боришда қўл келади. Чунки тадқиқотлар олиб борилишидаги очиқлик ва
ҳамкорлик тамойили унинг самарали якун топишига асос бўлади. Шунингдек,
синергетикага оид бўлган қарашларда бир бутунлик парадигмаси илгари
сурилади. Унга мувофиқ олиб борилган илмий изланишлар ягона универсумни
ташкил этади. Тадқиқот жараёнидаги ушбу бир бутунликнинг хусусияти
шундаки, инсон ўрганилаётган объектдан ташқарида эмас, балки унинг ичида,
бир бутунликнинг бир қисми сифатида фаолият олиб боради. Масалага бу
тартибда муносабат билдириш эса фалсафа ва фан тараққиётининг мураккаб
жиҳатларини ёритиб беришда концептуал аҳамият касб этади.
Бешинчидан,
синергетиканинг нафақат табиий-илмий фанлардаги балки,
фалсафий билимлар системасидаги аниқ ютуқлари, назарий–услубий
жиҳатларининг замонавийлиги, улкан натижаларга эришилаётганлигини
аниқлаш, унинг методологик тамойилларини янгидан ишлаб чиқиш, фалсафий
ва илмий билимлар уйғунлигини кенгроқ кўрсатишга ёрдам беради.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Синергетика муаммосига
аниқлик киритиш бўйича илмий изланишлар XX асрнинг иккинчи чорагида
бошланиб, бугунги кунда ҳам фаннинг барча соҳаларидаги аҳамияти тобора
ортиб бормоқда. Шу боисдан синергетиканинг мазмун-моҳиятидан келиб
чиқиб, илмий изланишлар йўналишини бир неча гуруҳга бўлиш мумкин.
1. Синергетиканинг
тарихий илдизларини
аниқлаш масаласи. Бу масалада
турли даражадаги тор ва кенг ёндашувлар мавжуд. Энг тор ёндашувга кўра
синергетика ХХ асрнинг биринчи ярмида илмий тафаккурда содир бўлган
йирик ўзгаришлар, хусусан физикавий, кимёвий, биологик ҳодисалар,
кибернетика, тизимли ёндашув, гештальтпсихология (немисча gestalt —яхлит
шакл ва структура) ва бошқа шу каби умумназарий фанлар тараққиётининг
пировард натижаси ўлароқ шу асрнинг 70-йилларида шаклланди. Энг кенг
ёндашувга кўра эса, синергетик ғоялар, хусусан, мувофиқлик, ҳамкорлик,
яхлитлик, мураккаблик, бир бутунлик, баъзи ҳолларда қисмнинг мустақил
мақомга эга бўлиши, тартиб ва тартибсизликнинг табиат, жамият ва инсон
муносабатларининг
меъёри
каби
масалалар
Шарқ
диний-фалсафий
6
манбаларида азал-азалдан мавжуд бўлган
1
.
Масалан, синергетиканинг хаосдан
тартибга ўтиш борасидаги ғояси қадимги Ҳинд ва Хитой фалсафий
тафаккурида ўз аксини топган. Бунга мисол қилиб, даосизмдаги “Ин ва Ян”
кураши, веданта таълимотидаги даврий ўзгаришлар ҳақидаги қарашларни
келтириш мумкин
2
. Агар биз бу классик қарашларга чуқурроқ эътибор
берадиган бўлсак, мазкур концепцияларда синергетиканинг тартиб ва хаос
(тартибсизлик) муносабати масаласи теологик ва ахлоқий нуқтаи-назардан
тадқиқ қилинганлигига ҳам гувоҳ бўламиз.
Қадимги давр юнон фалсафасининг йирик вакили Платоннинг “эйдос”
ҳақидаги қараши синергетиканинг “аттрактор” тушунчаси билан боғлиқ
жиҳатларга эга. Чунки бу ерда эйдос моҳиятан борлиқдаги барча нарса ва
ҳодисаларни ўзига тортади ва жалб қилади. Платон эйдосни ўз моҳиятига кўра
юксак даражада тартиблашган ва ташкиллашганлигини алоҳида таъкидлаб
ўтган. Аристотел фикрига кўра, материянинг шаклланиши тасодиф
(флуктуация) билан боғлиқ бўлиб, материянинг ўз-ўзини ташкиллаштириши,
маънавий – руҳий олам ва моддий дунё уйғунлигида намоён бўлади
3
. Платон ва
Аристотелнинг эйдос, материя, тасодиф (флуктуация) ҳақидаги тасаввурлари
борлиқдаги шаклланиш жараёнларнинг концептуал намуналари сифатида, яъни
«энтелехия» (ички энергияни унда мавжуд бўлиши, маълум шаклга эга бўлишга
ундаши) ва бошқалар синергетика ғояларини ўзида ифода этганини кўриш
мумкин.
Шарқда ҳам илмий-фалсафий билимлар тараққиёти синергетик
парадигманинг моҳияти билан боғлиқ муаммоларнинг чуқурроқ ўрганилишига
замин яратди. Хусусан, борлиқдаги тартиб ва хаос, уларнинг уйғунлиги,
барқарорликни таъминлашдаги ўрни масаласи ҳақидаги мулоҳазалар ўзининг
дастлабки илмий-фалсафий кўринишида Абу Наср Форобий, Абу Райҳон
Беруний, Ибн Сино, Ал-Киндий, Ар-Розий, Юсуф Хос Ҳожиб каби Шарқнинг
буюк мутафаккирлари асарларида ўзига хос талқин этилганини кўриш мумкин
4
.
Янги
даврда
синергетика
элементлари
Р.Декартнинг
табиат
шаклланишининг шахсий шакли бўлган “космик қировли шамол” ҳақидаги
қарашларида
5
, Лейбниц монадологияси, яъни унинг олдиндан ўрнатилган
уйғунлик (гармония), когерентлик, олам барча қисмларининг ўзаро
мослашганлиги, шунингдек унинг потенциал мавжуд бўлган преформизм
1
Қаранг: Авесто. – Тошкент: Шарқ, 2001. – 248 б.; Карим Т. Муқаддас “Авесто” изидан. – Тошкент: Чўлпон, 2000. – 122
б.
2
Қаранг: Григорьева Т.П. Синергетика и Восток // Вопросы философии. 2004. № 3. – С. 90-102.; Григорьева Т.П. Дао и
Логос (встреча культур). – М.: Наука, 1992. – 424 с.; Антология даосской философии. – М.: Товарищество «Клышников –
Комаров и К», 1994. – 69 с.; Щербатской Ф. Теория познания и логика по учению позднейших буддистов. Часть I.
“Учебник логики” дхармакирти с толкованием дхармоттары. – Санкт.- Петербург.: АСТА –Пресс, 1995. – 389 с.; Роллан Р.
Жизнь Рамакришны. Жизнь Вивекананды. Вселенское Евангелие Вивекананды. Серия В поисках истины. – М.: Рипол
Классик, 2002. – 432 с.
3
Кессиди Ф. Х. От мифа к логосу (Становление греческой философии). – М.: Мысль, 1972. – 84 с.
4
Форобий Абу Наср. Рисолалар. - Тошкент: Фан, 1975. – 143 б.; Аль-Фараби. Историко-философские трактаты. Пер. с
арабского. – Алма-Ата.: Наука, 1985. – 624 с.; Беруний Абу Райҳон. Қонуни Масъудий // Танланган асарлар.V– Жилд. –
Тошкент: Фан, 1973. – 590 с.; Абу Али Ибн Сино. Тиб қонунлари. Уч жилдлик сайланма. 1-жилд. – Тошкент: А. Қодирий
номидаги халқ мероси, 1992. – 98 б.; Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. – Тошкент: Юлдузча, 1990. – 189 б.
5
Декарт. Сочинения в 2 томах. Том1. Философское наследие. – М.: Мысль, 1989. – 655 с.
7
ҳақидаги ғояларида
1
ўз аксни топган. Шунингдек, Шеллингнинг организм ва
табиий ўз-ўзини ташкиллаштириш тушунчалари билан, у томонидан инсоний
руҳ изланишлари аналогияси бўйича киритилган янгича ёндашувларда
2
,
Ф.Ницшенинг хаоснинг креатив роли ҳақидаги ғоялари ва доимий
қайтарилувчанлик, даврийлик ва индетерминация каби қарашларида
3
ҳам
синергетик муаммолар илгари сурилганлигини кузатиш мумкин. Бироқ, мазкур
қарашларда синергетиканинг илмий манзараси етарли даражада ёритиб
берилмаган. Синергетик дунёқараш унсурлари Анри Бергсон ижодидаги
эволюциянинг қайтмаслиги ҳақидаги ғоялари, яъни унинг ҳаракатга келтирувчи
кучи ҳисобланган e’lan vital (ҳаётий зарба) борасидаги ёндашуви
4
, Алфред
Уатхеднинг жараён фалсафаси, универсумдаги воқеалар когерентлиги ва
процессуаллиги тасаввурларида
5
ҳам ифода эттирилган.
Поль Валерининг оламнинг хаотик тартиблашганлиги ғоялари, янги
пайдо бўлган тизимнинг нисбий «дастурлаштирилгани» ундаги олам ва
одамнинг яратувчанлик парадоксларида
6
, К.Г.Юнгнинг коллективли онгсизлик
архетиплари
7
, Пьер Тейяр де Шарденнинг эволюциянинг йўналтирилганлиги
ҳақидаги ғоялари, билим зарби, эволюциянинг туташувчанлиги ва мақсади,
Омега нуқтаси
8
, Н.Гартманнинг даражали олам онтологияси, унинг телеологик
фикрлаш тузилмаси танқиди билан боғлиқ қарашларида
9
ҳам синергетик
дунёқараш элементларининг янада сайқал топганлигини кузатишимиз мумкин.
Шунингдек,
синергетика
Шарқ
дунёқараши
таъсир
қилган
мутаффаккирлар ғоялари билан ўзаро алоқадорликда ҳам намоён бўлади.
Масалан, Ф.Ницше, К.Г.Юнг, Э.Шрёдингер, В.Гейзенберг каби олимлар Веда
ва Упанишадларни таҳлил қилганлар. Бу эса цивилизациявий тараққиёт Шарқ
ва Ғарб маданиятларини бир-бирига яқинлашганидан далолат беради. Бироқ,
улар ижодида синергетиканинг ўз-ўзини ташкиллаштириш, очиқ муҳитларнинг
ўзаро таъсири, ночизиқлилик, диссипативлик, бифуркация, флуктуация,
аттрактор ва шу кабилар конкрет илмий ва батафсил тадқиқ этилмаган. Шу
боис, синергетика илдизлари узоқ тарихга бориб тақалсада, унинг назарий
фундаменти ХХ асрнинг 70-йилларида шаклланган деб ҳисоблаш мақсадга
мувофиқ.
2. Синергетиканинг табиий-илмий концепция сифатида шаклланиш
масаласи. Синергетика ХХ асрнинг тўртинчи чорагидаги табиатшунослик
соҳалари физика, биология, кимё фанлари янгиликларининг синтези асосида
1
Лейбниц. Сочинения в четырёх томах. Том 1. (Серия: Философское наследие). – М.: Мысль, 1982. – 636 с.
2
Шеллинг Ф.В.Й. Сочинения. В двух томах.Том 1. (Серия: Философское наследие). – М.: Мысль, 1987. – 640 с.
3
Қаранг: Ницше Фридрих. Воля к власти. Опыт переоценки всех ценностей. Пер. с немецкого Е.Герцык и др.
Незавершенный трактат в реконструкции Э.Ферстер-Ницше и П.Гаста. – М.: Культурная революция, 2005. – 880 с.
4
Қаранг: Бергсон А. Собрание сочинений в 4т. Том 1. – М.: Московский клуб, 1992. – 336 с.
5
Уайтхед А. Н. Избранные работы по философии / Пер. с англ. Общ. ред. и вступ. ст. М. А. Кисселя. – М. : Прогресс,
1990. – 130 с.
6
Валери П. Об Искусстве. – М.: Искусство, 1976. – 622 с.
7
Юнг К.Г. Архетип и символ. – М.: Ренессанс, 1991. – 368 с.
8
Тейяр де Шарден. Феномен человека: Сб. очерков и эссе: Пер. с фр. / П. Тейяр де Шарден / Сост. и предисл. В.Ю.
Кузнецов. – М.: ООО «Издательство ACT», 2002. – 240 с.
9
Гартман Н. Старая и новая онтология / Пер. Д. Мироновой // Историко-философский ежегодник 1988. – М.: Наука, 1988.
– С.320-324.
8
пайдо бўлди ва шаклланди. Хусусан, синергетиканинг турли жиҳатларига
асосланган асосий тушунча ва тамойиллари Г.Хакеннинг лазерлар физикасига
асосланган синергетика концепциясида ва И.Пригожиннинг мувозанатсиз
жараёнлар термодинамикаси ҳақидаги концептуал қарашларида ўзига хос
тарзда тадқиқ қилинган. Бундан ташқари, синергетика концепцияларини илмий
тадқиқ ва татбиқ қилишда МДҲ давлатларида хусусан, Россия олимлари
томонидан Санкт-Петербург, Саратов, Белгород, Томск, Иркутск каби
шаҳарларда “Синергетика жамиятлари” тузилиб, уларда В.С.Степин ва
Н.Н.Моисеев, С.П.Капица, С.П.Курдюмов, Г.Г.Малинецкий, А.П.Назаретян,
B.В.Косарев каби олимлар томонидан бир қанча илмий изланишлар олиб
борилиб, бу борада муайян ютуқлар қўлга киритилди
1
.
3. Синергетиканинг фалсафий асосларини ўрганиш масаласи. Учинчи
минг йиллик бўсағасида синергетиканинг онтологик, гносеологик ҳамда
ижтимоий-фалсафий асослари В.В.Афанасьева, А.А.Аредаков, Е.И.Булдакова,
В.Г.Буданов, А.В.Ванчикова, А.В.Иванов, А.А.Черепанов, Х.Н.Ягафарова,
О.А.Музыка, Н.А.Шорохова, В.А.Шумаков, А.С.Рябов, И.В.Крайнюченко
А.В.Бондаренко, Н.М.Урманцев, Л.Л.Егурнов, Х.Н.Ягафарова, М.Л.Груздева,
Е.М.Николаева ва бошқа олимлар томонидан атрофлича тадқиқ этилган
2
.
4. Синергетика доирасида тадқиқотларнинг Ўзбекистон файласуфлари
томонидан ўрганилиши масаласи. Кўп йиллардан буён Ўзбекистонда ҳам
синергетиканинг табиий-илмий ва фалсафий муаммолари турли ёндашувлар
асосида ўрганилмоқда. Бу борада О.Файзуллаев, М.Абдуллаева, Б.Каримов,
1
Қаранг: Моисеев Н. Н. Логика динамических систем и развитие природы и общества // Вопросы философии. 1999, № 4.
– С. 3-10.; Капица С.П., Курдюмов С.П., Малинецкий Г.Г. Синергетика и прогнозы будущего. Изд. 2-ое. – М.: Эдиториал
УРСС, 2001. – 288 с. Назаретян А.П. Синергетика в гуманитарном знании: предварительные итоги // Общественные науки
и современность 1997. № 2. – С. 91-98. Косарев B.В. Синергетическая философия и научное прогнозирование //
Материалы Второй научной конференции Союза ученых СПб.: 2002. – С.52-53.
2
Афанасьева В.В. Детерминированный хаос: Феноменологическо-онтологический анализ: диссертация ... доктора
философских наук. – Саратов, 2002. – 353 с.; Аредаков А.А. Роль антропного принципа в обосновании глобального
эволюционизма: диссертация ... кандидата философских наук. – М., 2007. - 149 с.; Булдакова Е.И. «Буферно-синергийные
зоны» в пространстве межкультурной коммуникации: диссертация ... кандидата философских наук. – Ростов-на-Дону.,
2008. – 139 с.; Буданов В.Г. Методология синергетики в постнеклассической науке и в образовании: диссертация ...
доктора философских наук. – М., 2007. – 340 с.; Ванчикова А.В. Революция как бифуркация в развитии социальных
систем: синергетический анализ: диссертация ... кандидата философских наук. – Улан-Удэ., 2007. – 169 с.; Иванов А.В.
Социосинергетическая динамика общества риска: методологический аспект. Автореф. Дис. кан. филос.н. – Саратов., 2007.
– 154 с.; Черепанов А. А. Проблема социального кризиса: философско-синергетический подход. Автореф. Дис. кан.
филос.н.
– Тверь., 2006. – 187 с.; Ягафарова Х.Н. Симметрия и самоорганизация: от античной натурфилософии к
современной науке. Автореф. Дис. Кан. Филос.н. Уфа., 2008. – 170 с.; Музыка О.А. Аксиологическая компонента
социальной синергетики в системе развития общества. Автореф. Дис. д–ра филос.н. – Таганрог., 2007. – 365 с.; Шорохова
Н.А. Экономическая культура как самоорганизующаяся система ценностей. Автореф. Дис. кан. Филос.н. – Великий
Новгород., 2008. – 165 с.; Шумаков В.А. Эвристическая интуиция в свете общих методологических идей синергетики:
диссертация... кандидата философских наук. – Челябинск., 2007. – 140 с.; Рябов А.С. Категория случайности в свете
синергетики: диссертация ... кандидата философских наук. – Волгоград, 2003. – 122 с.; Крайнюченко И.В. Глобальный
эволюционизм и синергетика ноосферы: Дис. ... д-ра филос. наук. – Нальчик., 2004. – 258 c.; Бондаренко А.В. Научная и
художественная формы интуиции: сущность, особенности развития и самоорганизация: сущность, особенности развития
и самоорганизация: диссертация... канд. филос. наук. Уфа., 2007. – 160 с.; Урманцев Н.М. Свобода в самоорганизации
универсума и человека: диссертация ... доктора философских наук. – Уфа., 2009. – 302 с.; Егурнов Л.Л. Диалектика
самоорганизации и управления в сложных системах: Дис. ... канд. филос. наук. – М., 2003. – 128 c.; Ягафарова Х.Н.
Симметрия и самоорганизация: от античной натурфилософии к современной науке: диссертация ... кандидата
философских наук. – Уфа, 2008. – 170 с.; Груздева М.Л. Генезис и самоорганизация полифункциональной системы и
нравственного содержания сознания: диссертация ... доктора философских наук. – Киров, 2009. – 398 с.; Николаева Е.М.
Социализация личности как проблема социальной синергетики: дис. ... д-ра филос. наук. – Казань, 2006. – 303 с.
9
Н.Шермуҳаммедова, Е.Д.Каменов, Р.М.Имамалиева, Б.Тўраев, З.Давронов,
К.У.Утуров,
Э.М.Иззетова,
К.М.Алиева,
Ш.Қаҳҳорова,
И.Раҳимов,
А.Ўтамуродов ва бошқа олимларнинг ишлари эътиборга моликдир
1
. Мазкур
олим ва файласуфларнинг қарашларида синергетиканинг фалсафий
хусусиятларини ёритиб беришга алоҳида эътибор қаратилган. Бироқ, уларда
синергетик парадигманинг фалсафий-методологик таҳлили махсус илмий
тадқиқот мавзуи сифатида ёритиб ўтилмаган. Шу боисдан диссертацияда
синергетик парадигмани тадқиқ этиш борасидаги илмий тадқиқот ишларини
илмийлик асосида ўрганиш, айниқса унинг фалсафий жиҳатларини атрофлича
таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация мавзуи ЎзР ФА И.Мўминов номидаги Фалсафа ва
ҳуқуқ институти “Фалсафа ва фан методологияси” бўлими ва Мирзо Улуғбек
номидаги Ўзбекистон Миллий университети Фалсафа факультети “Фалсафа ва
фан методологияси” кафедрасининг “Фалсафанинг умумназарий масалалари”
илмий тадқиқот йўналиши, шунингдек, 2009-2011 йилларга мўлжалланган
ИДТ-4-031 “Миллий ғояни мустаҳкамлашда герменевтик ёндашувнинг ўрни”
мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасига кирган.
Тадқиқотнинг мақсади –
синергетик парадигманинг фалсафий-
методологик асосларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари
– синергетиканинг шаклланиши ва
тараққиёт қонуниятларини илмий-фалсафий таҳлилига оид қарашларни қиёсий
таҳлил қилиш;
– синергетиканинг асосий тушунча ва тамойиллари тўғрисидаги
концептуал ёндашувларни ўрганиш;
– ўз-ўзини ташкиллаштириш назариясининг генезиси ва эволюциясининг
концептуал томонларини асослаш;
1
Қаранг: Файзуллаев А.Ф. Фалсафа ва фанлар методологияси. – Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ, 2006.; Абдуллаева М.Н.
Синергетика - новые возможности познания и действия // Синергетиканинг табиий-илмий ва фалсафий муаммолари:
илмий-назарий семинар: (илмий мақолалар тўплами) / Таҳрир ҳайати: М.Н.Абдуллаева ва бошқа. - Наманган: НамДУ,
2009.; Абдуллаева М.Н. Философия случайности // Синергетика: ривожланиши ва истиқболлари: илмий анжуман (илмий
мақолалар тўплами) / таҳрир ҳайъати М.Н.Абдуллаева ва бошқ. ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Наманган
Давлат ун-ти, ЎзР ФА, И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти. - Наманган: Наманган нашриёти, 2010.;
Абдуллаева М.Н. Концепция развития и принцип самоорганизации // Мустақил Ўзбекистон: Фалсафа фанларининг
долзарб муаммолари. – Тошкент: 1998.; Абдуллаева М.Н. Национальная идея в контексте синергетики // Миллий
истиқлол ғояси ва мафкураси, фалсафий ва ҳуқуқий жиҳатлари. – Тошкент: 2001.; Каримов Б. Эманация концепцияси ва
ҳозирги замон илмий дунёқараши. – Тошкент: ТДТУ, 2001.; Шермухамедова Н.А. Социально-философские аспекты
формирования стиля научного мышления и его методологическое значение: Дис. ... д-ра философ. наук. – Ташкент: АН
РУз, Ин-т философии и права им. И.М. Муминова, 2002.; Каменев Е.Д. Принцип самоорганизации и его роль в познании
системы "Природа-Общество": Дис. ... канд. филос. наук. – Ташкент: АН РУз, Ин-т философии и права им. И.М.
Муминова, 1994.; Имамалиева Р.М. Природа связи и форма её проявления. Дис. д–ра филос.н. – Ташкент.; 1990.; Тураев
Б.О. Философское обоснование концепций о развитие пространственно-временной структуры бытия (онтологические и
гносеологические аспекты: Дис. ... д-ра филос. наук; АН РУз, ин-т филос. и права им.И.М.Муминова. – Ташкент.: 1994.;
Давронов З. Принцип детерминизма и его роль в научном познании (Методолого-мировозренческие аспекты): Дис. ... д-ра
филос. – Ташкент: Ташк. финансовый ин-т, 1999.; Иззетова Э.М. Проблема взаимоотношения научного познания и
гуманистических идеалов. Дис. д–ра филос.н. – Ташкент.: 2002; Алиева К.М. Философско-синергетическое исследование
проблемы сложности в современном научном познании: Дис. ... д-ра философ. наук. – Ташкент.: НАН РУз, Ин-т
философии и права им. И.М.Муминова, 2006; Синергетиканинг фалсафий масалалари. – Тошкент: Университет
нашриёти, 2005.
10
– ўз-ўзини ташкиллаштириш жараёнининг ўзига хос хусусиятларини
таҳлил этиш;
– ҳозирги давр табиий-илмий ва фалсафий масалаларини ечишда
синергетик парадигманинг ўрнини аниқлаш;
– синергетик тадқиқотларнинг истиқболли йўналишлари ва улардан
фойдаланиш аҳамиятига оид илмий-назарий хулосалар, таклиф ва тавсияларни
ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг объекти.
Синергетик парадигманинг фалсафий-
методологик асослари ташкил этади.
Тадқиқот предмети
. Синергетик парадигманинг концептуал тушунча ва
тамойилларининг илмий-фалсафий таҳлили.
Тадқиқотнинг методлари
. Диссертацияда илмий билишнинг кузатиш,
анализ ва синтез, умумлаштириш, тарихийлик ва мантиқийлик, тизимли
ёндашув, синергетика каби методларига таянилди.
Тадқиқотнинг гипотезаси
шундан иборатки, синергетика парадигма
борлиқдаги ҳар бир нарса ва ҳодисанинг ривожланиш йўллари бор ва
ночизиқли йўналишлари мавжуд деб билади. Бу тизимнинг йўналиш ва
мақсадини билиш учун эса унинг тузилмасини чуқур билиш керак. Мураккаб
тизимлар инсонга нисбатан анчайин осон ва содда тузилган. Ва танланган йўл
аттракторга олиб келса бу тасодиф эмас, балки қонуният деб аталиши керак.
Хаос бу ривожланишнинг ички усули. Хаос барча мураккаб тизимлар ривожи
учун муҳим ва у барқарорликнинг муҳим шартидир.
Синергетик нуқтаи-назарга кўра келажак билан маълум алоқа мавжуд.
Биз ўтмишдан келиб чиқиб хулоса чиқаришга ўрганганмиз. Аммо мураккаб
тизимларда, масалан инсон фаолиятига келажакни кўрсатадиган таъсири
каттадир. Шунинг учун ҳам замонавий фан келажак моделини хусусан,
келажакдаги инсон моделини яратиш керак. Чунки инсонда келажакни
тасвирловчи моделлар мавжуд.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
– синергетик парадигма табиат ҳодисаларининг янги тизимли тадқиқоти
ва формал таърифини белгилайди. Табиатдаги мураккаб тизимларнинг
тадрижийлашув қонуниятлари ҳақида яхлит билим беради. Синергетика
табиатда ўз-ўзини ташкиллаштириш жараёнларининг фундаменталлигини ва
универсаллигини алоҳида кўрсатувчи янги тизимли ёндашувдир. Унинг
асосини
ночизиқли
динамик
тизимлар
назарияси
ташкил
этади.
Синергетиканинг тараққиёт қонуниятлари мураккаб тизимлардаги динамик
ўзгаришлар билан чамбарчас боғлиқ;
– синергетик парадигма мураккаб динамик тизимларнинг вужудга
келиши, яратилиши ёки ривожланиш жараёнини ўзида ифода этади. У фаннинг
барча соҳаларига тегишли универсал методологияни шаклланишига ёрдам
берувчи постноклассик фаннинг янги йўналишидир;
– синергетикада оламнинг ҳам содда, ҳам мураккаб тузулмалари учун бир
хил аҳамият касб этган умумий ташкилланиш қонуниятлари кўрсатиб ўтилган.
Синергетиканинг фалсафий билимлар тизимидаги ўрни, назарий-методологик
11
жиҳатлари асосан унинг кўпвариантлик, қайтмаслик ва ночизиқлилик
хусусиятлари билан белгиланади;
– синергетик парадигмада борлиқни қисмларга бўлиниши ва соф шаклда
шаклланишининг чегараланганлиги таъкидланади. Бугунги кунда хаос тизим
инқирози билан боғлиқ қисқа муддатли аномалия эмас, балки меъёр бўлиб
мураккаб тизимлар ўзгариши айниқса янгиланишида фаол рол ўйнаши
исботланмоқда;
– синергетик парадигмада оламнинг ривожланиш жараёнида турли
мураккабликлардаги янги моддий шакллар ва структураларнинг пайдо бўлиш
босқичлари кўрсатиб ўтилган. Бундай ўзгаришлар ўз-ўзини ташкиллаштириш
ҳисобига амалга ошади;
– синергетик парадигмада фанларнинг ўзаро ҳамкорлиги ўзига хос тарзда
намоён бўлади. Синергетиканинг илмий-методологик имкониятидан янги
фалсафий билимларни шакллантиришда самарали фойдаланиш ва уни янада
такомиллаштиришда долзарб аҳамият касб этади.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
– синергетиканинг шаклланиши ва тараққиёт қонуниятлари, унинг
табиий-илмий ҳамда фалсафий мазмун-моҳияти назарий-методологик
жиҳатдан таҳлил этилди;
– синергетика доирасидаги турли тушунча, тамойиллар ҳамда концептуал
ёндашувларни таҳлил қилишда мазкур масалаларга доир қарашлар қиёсий
ўрганилди;
– синергетиканинг асосий тушунча ва тамойилларининг ўзаро
алоқадорлиги, уларнинг умумий ва хусусий жиҳатлари тадқиқ этилди;
– синергетиканинг ўз-ўзини ташкиллаштириш тамойилининг фалсафий-
методологик таҳлилига оид ёндашувларни қиёсий тадқиқ этишда
постноклассик фан ютуқларига асосланилди;
– табиат, жамият ва инсон муносабатлари тизимида ўз-ўзини
ташкиллаштириш жараёнининг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинди;
– ҳозирги давр табиий-илмий ва фалсафий билим соҳаларидаги
масалаларни ҳал этишда синергетик парадигманинг тутган ўрнига оид
ёндашувлар қиёсий таҳлил қилиниб, унинг илмий тадқиқот стратегияси ва
тараққиёт механизмлари замонавий фан нуқтаи-назардан тадқиқ этилди;
– синергетика соҳасидаги тадқиқотларнинг истиқболли йўналишлари ва
улардан фойдаланишга йўналтирилган илмий-назарий хулосалар, таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотда ўз
аксини топган хулосалардаги синергетик парадигманинг мазмун-моҳияти,
фалсафий билимлар ривожидаги ўрнини чуқурроқ англаб етишга хизмат
қилиши билан белгиланади. Уларни тадқиқ этиш замонавий фан ва фалсафий
билимлар тизимида содир бўлаётган ўзгаришларнинг мазмунини тўғри
англашга ёрдам беради. Бу ўз навбатида, фалсафа ва фан истиқболини
олдиндан кўра билиш учун шароит яратади. Айни пайтда, диссертацияда баён
12
этилган хулосалар ушбу йўналишдаги кейинги тадқиқотлар учун муайян
назарий манба бўлиб хизмат қилади.
Диссертациянинг материалларидан олий ўқув юртлари талабалари,
магистр ва аспирантлар учун “Фалсафа”, “Фалсафа ва фан методологияси”,
“Табиатшунослик фалсафаси”, “Фалсафанинг умумназарий масалалари”
(борлиқ, ривожланиш, билиш фалсафаси) “Илмий ижодиёт методологияси”,
“Фан фалсафаси”, “Синергетиканинг фалсафий масалалари” каби предметларни
ўқитишда амалий манба сифатида фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Диссертацияда келтирилган хулоса,
таклиф ва тавсиялардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети Фалсафа факультети, “Фалсафа ва фан методологияси”
кафедрасида бакалавр ва магистратура босқичи талабаларига “Фалсафа”,
“Фалсафа ва фан методологияси”, “Табиатшунослик фалсафаси”, “Фалсафанинг
умумназарий масалалари” (борлиқ, ривожланиш, билиш фалсафаси) “Илмий
ижодиёт методологияси”, “Фан фалсафаси”, “Синергетиканинг фалсафий
масалалари” каби фанлардан маъруза ўтиш ва амалий машғулотлар олиб
боришда фойдаланилган. Шунингдек муаллифнинг республика миқёсдаги
даврий
илмий
журналлардаги
мақолалари
ҳамда
анжуманлардаги
маърузаларида ўз ифодасини топган.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Диссертациянинг илмий–
назарий хулосалари ва натижалари ЎзР ФА И.Мўминов номидаги Фалсафа ва
ҳуқуқ институти “Фалсафа ва фан методологияси” бўлимида (2009 йил 18
декабр 6-сонли баённома), Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети Фалсафа факультети, “Фалсафа ва фан методологияси”
кафедрасида (2010 йил 27 январь 6-сонли баённома) муҳокама қилиниб,
ҳимояга тавсия этилган. Шунингдек, Д.067.02.01 рақамли Бирлашган
Ихтисослашган Кенгаш ҳузуридаги илмий-назарий семинарда муҳокама
қилиниб, ҳимояга тавсия этилган (2010 йил 14 октябр 9-сонли баённома).
Тадқиқот ишининг амалий тавсия ва таклифлари Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети фалсафа факультети Илмий Кенгашида
муҳокама қилинган ва қўллаб-қувватланган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертацияда баён этилган
хулосалар ва амалий тавсиялар муаллиф томонидан нашр этилган жами 14 та,
шундан 1 та монография, 3 та ОАК талабидаги журнал мақолалари ва 10 та
республика илмий-назарий анжуманларидаги маърузаларида ўз аксини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация “Кириш”, олтита
параграфни ўз ичига олган учта боб, “Хулоса”, “Фойдаланилган адабиётлар
рўйхати”дан иборат, матннинг умумий ҳажми 155 бет.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг «Кириш» қисмида танланган мавзунинг долзарблиги,
ишланганлик даражаси, мақсади ва вазифалари, назарий ва методологик
асослари, ҳимояга олиб чиқилаётган ҳолатлар, илмий янгилиги, назарий ва
13
амалий аҳамияти, тадқиқот натижаларининг муҳокамадан ва синовдан
ўтганлиги, эълон қилинганлиги, тузилиши баён этилган.
Диссертациянинг «
Синергетика ва унинг назарий-фалсафий таҳлили»
деб номланган биринчи бобнинг биринчи параграфида
“Синергетиканинг
шаклланиши ва тараққиёт қонуниятлари”
нинг илмий-фалсафий мазмун-
моҳиятига оид қарашлар қиёсий тадқиқ этилган.
Тадқиқотда синергетиканинг ночизиқлилик моҳияти, фалсафа ва фандаги
намоён бўлиш хусусиятлари Г.Хакен, И.Пригожин, И.Стенгерс, Г.Николис ва
бошқа олимларнинг қарашлари асосида таҳлил қилинган. Унга кўра,
синергетика янги парадигмал ёндашув сифатида ночизиқли дунёқараш, билиш
ва методологик характердаги муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.
Гносеологик маънода эса синергетик парадигманинг ривожланиши турли янги
илмий ғоялар, гипотеза ва эвристик назарияларни шаклланишида муҳим асос
бўлади.
Ишда синергетика фандаги янги йўналиш сифатида, классик фандаги
эски тушунча ва тамойилларнинг моҳиятини чуқурлаштириб, ўзгартириб
юбориши билан бир қаторда замонавий фан ва ҳаётнинг муқобил ривожланиш
учун стратегик йўналишларини ишлаб чиқганлиги таъкидланади. Ҳозирги
“синергетика” тушунчаси билан “синергизм” ўртасида фарқли жиҳатлар
мавжуд бўлиб, уларни таърифлашга алоҳида эътибор бериш керак бўлади.
Чунки Аристотел ишлатган “синергизм” билан Г.Хакен қўллаган “синергетика”
ўзининг шаклланиш тарихидан тортиб мақсади, вазифаси ва қўлланилиш
соҳасига кўра фарқланади. Синергизм ижтимоий жараёнлардаги ҳамкорликни
акс эттирувчи фалсафий тушунча бўлса, синергетика кўпроқ табиий фанларга
алоқадор бўлган ўз-ўзини ташкиллаштириш назариясидир.
Синергетикани мустақил ва ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган соҳа деб
бўлмайди. Чунки у бошқа фанлар билан икки томонлама ўзаро боғлиқликка эга.
Биринчидан, синергетика ўрганувчи очиқ система тушунчаси турли фанлар
компетентига тааллуқлидир. Иккинчидан, турли фанлар синергетикага ўз
ғояларини олиб кириш имкониятига эга. Учинчидан, синергетика мураккаб
система, ўз-ўзини ташкиллаштирувчи ҳодисаларни тадқиқ этувчи универсал
методологик йўналишдир. Методологик вазифасига кўра у тадқиқ қилинаётган
предмет ва объектларга нисбатан ягона фанлараро ёндашувни жорий қилишга
ёрдам беради.
Синергетика кибернетика, системали ёндашув билан ҳамкорликда
фалсафа ва фанда катта ижобий ўзгаришларни ясаши мумкин. Шу нуқтаи-
назардан қараганда, синергетиканинг илмий тадқиқот доирасини маълум
маънода бўлса ҳам ҳар бир фан соҳаси вакили билиши керак. Бу билан у
биринчидан инсоннинг билим фаолиятига нисбатан синергетиканинг асосий
ғоялари маълум шаклда бўлса ҳам юқори даражада яқинлашганини билиш,
иккинчидан фалсафадаги фаол дунёқараш муаммоларини ўз-ўзини ташкил
қилиш назарияси позициясидан туриб таҳлил қилиш имкониятига эга.
Учинчидан эса синергетика ижтимоий ҳаётнинг баъзи соҳаларини башорат
қилиш ва бу борада турли конструктив лойиҳаларни ишлаб чиқиш
14
имкониятини беради. Булардан келиб чиқиб синергетикага фанлараро тадқиқот
усули ва ҳамкорлик ғояси хосдир дейиш мумкин.
Синергетиканинг шаклланиши постноклассик фаннинг ривожланиши,
яъни кенг доирадаги парадигмал ўзгаришлар рўй бериши билан боғлиқдир.
Дарҳақиқат, постноклассик фан инсон билан боғлиқ мураккаб системаларни
ўрганиш билан характерланади. Бу эса кўп фанларнинг ҳамкорликдаги
ҳаракатини, дунёга яхлит нуқтаи-назар ёки қараш бўлишини талаб қилади.
Шунинг учун ҳам ўз-ўзини ривожлантирувчи системалар бўйича олиб
борилаётган
илмий
изланишлар,
фанлараро
моделлаштириш
ва
лойиҳалаштиришни синергетик ёндашувсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Айни
шу маънода, бугунги кунда синергетикани нафақат табиатшуносликда, балки
ижтимоий-гуманитар соҳада, табиат ва инсонни ўрганувчи фанларнинг ўзаро
мулоқотида, фалсафа, таълим, педагогика, санъатда ҳам кенг қўллаш масаласи
илгари сурилмоқда.
Хулоса қилинса, синергетика фалсафий нуқтаи-назардан ҳам янги
парадигма ҳисобланиб, унда табиат, жамият ва инсоннинг ўз-ўзи ҳақида
фикрлаши ҳамда мавжудлигини ҳис қилишга доир янгича қарашлар маълум
бир системага солинган. Синергетик парадигма методологик жиҳатдан ўзида
янги назарий қурилма ва гипотезаларни инобатга олиб, айнан микро оламдан
тортиб то мегаоламни ўрганиш асосида шаклланган илмий билимлардаги
муаммолар ечимини излаб топиш ва инсоннинг билиш жараёнини
тезлаштиришга ёрдам беради. Шунингдек, у ахборот олишни янги сифатий
кўрсаткичларини ҳам ўзида акс эттиради. Бундай ғоя, билим ва ахборотларнинг
тарқалиши одамларга келажакка қараб интилишига янги ишонч, қўшимча
туртки беради. Бу эса инсонлар ўртасида ўзаро тушуниш, сайёрамизда
умуминсоний руҳий-ахлоқий қадриятлар ғалабасига олиб келади.
Ушбу бобнинг
“Синергетиканинг асосий тушунча ва тамойиллари”
деб
номланган иккинчи параграфида синергетиканинг асосий тушунча,
тамойиллари ва бу борадаги концептуал қарашлар фалсафий жиҳатдан таҳлил
қилинган.
Синергетика фан тараққиётининг постноклассик, яъни ноклассик фандан
кейинги ривожланиш босқичини характерлайди. Синергетиканинг илгари
сурган асосий тушунча ва тамойиллари ҳатто ноклассик фан нуқтаи-назардан
қараганда ҳам ниҳоятда ғайриоддий кўринади. Шу сабабли ҳам
синергетиканинг ўрганиш объекти, предмети, унинг ўрни, мавқеи тўғрисидаги
қарашларни турлича бўлиши нафақат фан тарихи, балки фалсафий тафаккур
ривожи учун ҳам аҳамиятлидир. Ўз-ўзини ташкиллаштириш йўли билан макон,
замон ёки функционал системаларни ярата оладиган системани ўрганиш
мумкин. Чунки айнан синергетикада мувозанатдан йироқ бўлган системаларга
ҳам алоҳида эътибор берилади. Агар тадқиқ қилинаётган системага маълум
миқдордаги энергия берилса ёки ташқи алоқалар юклатилса бошқариладиган
параметрнинг ўзгариши ҳисобига беқарорлик юзага келиб, система янги
ҳолатга ўтади. Яъни борлиқда макроскопик тузилмани тавсифловчи, тартиб
параметрлари сифатида хизмат қилувчи моддалар жамланмасининг унча катта
15
бўлмаган сони юзага келади. Шу боисдан, бир вақтнинг ўзида бу макроскопик
ўзгарувчилар, яъни тартиб параметрларининг бўйсуниши ёки ўз тамойилининг
кучига таянган ҳолда системанинг макроскопик қисмлари хатти-ҳаракатини
белгилаши ўз-ўзини ташкиллаштиришни юзага келтиради. Ўз-ўзини
ташкиллаштириш жараёнида бошқариладиган параметрлар ўзгаради. Бундай
параметрлар кенг диапазонда, система беқарорлигининг узвий алоқадорлигини
ташкил қилади. Улар кузатиб борувчи тузилмалардаги мураккаб ўзгаришларни
юзага келтиради.
Синергетикада фазовий макон мувозанатсиз тартибининг локалланиши,
унда ночизиқли жараён боришини тасвирлайдиган траекторияларнинг
тортилиши аттрактор, мураккаб характерга эга бўлган системалардаги
жараёнларни бўлиниши ёки янги сифатий босқичга ўтиши ҳамда очиқ система
параметрларини ўзгариши бифуркация, физик катталикларнинг ўртача
ҳолатидан тасодифий оғишлар, кўп сонли қисмчаларга эга система флуктуация
деб аталади.
Синергетиканинг очиқлик,
ночизиқлилик, когерентлик ва бошқа
тамойиллари ҳақида фикр юритилса, уларнинг ҳар бири фалсафа ва фан
тараққиёти учун янги имкониятлар очиб беришини исботлаш мумкин бўлади.
Синергетика ўзининг турли тушунча ва тамойиллари орқали олимларнинг
анъанавий фикрлаш, тафаккур тарзини нисбатан ўзгартирди. Чунки синергетик
парадигма олимларни дунёга янгича қараш, муносабатда бўлишга чорлайди.
Шунинг учун ҳам синергетик парадигмада оламни охирига оз қолди дейишдан
кўра, унинг бошқа иложи бор бўлган ривожланиш йўллари ҳақида ўйлаш керак
деган бунёдкорлик ғояси устувор ўринни эгаллайди.
Диссертациянинг
«Синергетика – ўз-ўзини ташкиллаштириш
назарияси»
деб номланган иккинчи бобнинг биринчи параграфида
“Ўз-ўзини
ташкиллаштириш генезиси ва эволюцияси”
га оид илмий-назарий ғоялар
фалсафий-методологик жиҳатдан таҳлил этилган.
Синергетиканинг илмий тадқиқот стратегиясини эътиборли жиҳати уни
экспериментал фанлар билан яқинлиги ёки машҳур олим ва файласуфларни
ижод маҳсули эканлиги билан эмас, балки одам ва олам муносабатларидаги
муаммоларга ўзига хос тарзда жавоб излаш билан белгиланади.
Синергетиканинг фалсафий-методологик асосини ўз-ўзини ташкил
қилувчи тамойил ташкил қилади. Бу тамойилга мувофиқ мураккаб система ўз
ички структурасида тартибланиш хусусиятига эга. Ўз-ўзини ташкиллаштириш
маълум ривожланаётган системаларда сифатий янги хусусиятлари тартиб
даражасининг ўсишидир. Бу жараёнда тартиб очиқ системаларда ташқи таъсир
оқибатида пайдо бўлиши мумкин. Шу боисдан ҳам очиқ мувозанатсиз
системаларда ички таъсир оқибатида тартиб пайдо бўлиши ва чуқурлашиши
содир бўлади. Айнан мана шу ҳолат фанда ўз-ўзини ташкиллаштириш жараёни
деб юритилади. Мазкур тушунча йўқ жойдан пайдо бўлмаган, уни илк бор
Эрвин Шредингер 1944 йил қўллаган. Шредингернинг “Физика нуқтаи
назаридан ҳаёт нима” китобида бу тушунча ҳақида ўзининг шундай
хулосаларини баён қилади: «Ҳаёт вайронкор тенденциядан ташқари, юқори
16
даражадаги мураккабликдаги тартиблашган ҳолатларни қўллаб-қувватлаш
тенденциясини намоён қилади»
1
. Бундан маълум бўладики, ўз-ўзини
ташкиллаштириш назариясининг онтологик асослари дастлаб Шредингер
томонидан натуралистик позициядан туриб таҳлил этилган. Бироқ бу
ёндашувда ўз-ўзини ташкиллаштириш назарияси муҳим жиҳатлари қайд
этилган бўлсада, унинг яхлит илмий манзараси баён этилмаган. Ўз-ўзини
ташкиллаштириш жараёни бу ташқи муҳит таъсирисиз, ўз-ўзидан
ҳаракатланиш
ёки
фаолиятнинг
намоён
бўлишидир.
Ўз-ўзини
ташкиллаштириш тамойилининг таҳлили, унинг ўз-ўзини ҳаракатга келтириш
ва ўз-ўзини ривожлантириш билан бўлган алоқалари, тирик табиатда ўз-ўзини
ташкиллаштириш ҳодисаларининг фалсафий моҳияти ва унинг бошқа бир
қатор жиҳатларини тадқиқ этишга имкон беради.
Ривожланиш жараёнини ўз-ўзини ташкил қилиш тамойили асосида
моддий системаларда антиэнтропияли эволюция натижаси сифатида кўриш
мумкин. Бу эса коинотдаги баъзи жараёнларнинг қайтмаслиги билан
боғлиқдир. Бу материянинг ҳаракат ва ўз-ўзини ташкил қилиш тамойили
физикавий шаклидан бошқа ҳаракат шакли ёки физик шаклига, материянинг ўз-
ўзини ташкил қилиш кейинги структурали даражасида қурилиш йўли билан
содир бўлади. Бундай ўзгаришлар эса материяга хос ўз-ўзини ташкил қилиш
тамойили даражалари, борлиқ суратининг физикавий структураси ҳақидаги
фикрларимизга янгилик киритади.
Умуман олганда ўз-ўзини ташкилаштирувчи система асосий белгилари:
а) муҳитга нисбий мустақил бўлган ҳолда системанинг яхлитлигини
сақлашга қодирлиги;
б) системанинг очиқлиги, муҳит билан моддий-энергетик алмашинувни,
ташкиллашганлик даражаси ўсишининг асосий шарти сифатида намоён бўлади;
в) муҳитнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, аммо унинг таъсири остида
эмас, ўз-ўзини мураккаблаштиришга қодирлиги билан ҳам алоҳида ажралиб
туради.
Хуллас, синергетика ўз-ўзини ташкиллаштириш тамойили ва кооператив
жараёнларда ўз-ўзини ташкиллаштириш мезонлари муаммосини янгича
ночизиқли тафаккур асосида таҳлил қилади. Бу жараёнда нисбийлик омили ўз-
ўзини ташкиллаштириш жараёни сифатида ва ташқи муҳит ҳамда система
бўлиниши мезони сифатида намоён бўлади.
Ушбу бобнинг
“Ўз-ўзини ташкиллаштириш жараёнининг ўзига хос
хусусиятлари”
деб номланган иккинчи параграфида ўз-ўзини ташкиллаштириш
жараёнининг методологик хусусиятлари фалсафий жиҳатдан таҳлил қилиниб,
бу масала юзасидан илмий-назарий хулосалар ишлаб чиқилган.
Ўз-ўзини ташкил қилувчи жараёнлар табиат, жамият ва инсон
муносабатлари тизимида содир бўлади. Шунинг учун ҳам синергетикада
қандай турдаги ночизиқли қонунлар бундай жараёнларни бошқаради ва қандай
шароитда, эволюциянинг қай босқичида хаос ижобий роль ўйнаши аниқланади.
Булардан маълум бўладики, синергетика шунчаки фанлараро тадқиқот усули
1
Шредингер Э. Что такое жизнь с точки зрения физики?. – М.: Римис, 2009. – 176 с.
17
ёки алоҳида билимлар тўплами эмас, балки уларни ўзаро мувофиқлаштириш ва
ўз-ўзини
ташкиллаштиришнинг
яхлитликка,
яъни
янги
системага
уюштирадиган парадигмадир. Синергетик парадигмадан фойдаланиш учун
ўрганилаётган система очиқ ва ночизиқли бўлиши кўп элемент ва
системалардан иборат бўлиши керак. Улар орасидаги ўзаро таъсир фақатгина
кичик флуктуацияларга, аҳамиятсиз тасодифий ўзгаришларга бой бўлиши ва
беқарор, яъни нотекис ҳолатда бўлиши лозим. Синергетикада тартиблилик ва
хаос, структуравийлик ва стохастиклик объектив ва тенг деб эътироф этилади.
Бунда хаос ва стохастикликка деструкция деб эмас, балки конструктив ҳодиса
деб қаралади. Эпистемологик маънода билимга субъектив фаолиятнинг
муттасил аралашуви синергетик билимнинг муҳим белгиси деб қабул
қилинади.
Онтологик жиҳатдан синергетика борлиқнинг эволюцион характерига
қараб мўлжал олишни, унинг муҳим хусусиятлари – тарихий давр,
системалилик ва ривожланишига боғлиқ эканлигини кўрсатади. Синергетика
орқали фалсафа ва фан бир-бири билан муттасил яқин алоқа қилади. Бир
мақсадни, айни бир тадқиқот объекти – борлиқ, табиатни ўрганишга эътибор
қаратади. Шунингдек, ушбу тадқиқотлар марказида инсон туради. У
билишнинг субъекти ва объектигина эмас, балки объект ҳақида билимга эга
бўлган ягона онгли мавжудот сифатида намоён бўлади.
Ўз-ўзидан ташкилланиш шундай мақсадли йўналтирилган жараёнки, бу
жараён рўй беришида мураккаб динамик системанинг ташкилланиши юзага
келади, қайта тикланади ёки янада мукаммаллашади деб ҳисоблайди. Борлиқда
ташкиллаш ва ўз-ўзидан ташкилланиш жараёнлари мавжуд бўлиб, улар учун
умумий бўлган белги термодинамик мувозанат ўрнатилишига қарама-қарши
жараёнларнинг амалга ошиб туриши оқибатида тартиблиликнинг ортишидир.
Бу жараён муҳитнинг ўзаро таъсирлашаётган элементларига боғлиқ эмаслиги
билан изоҳланади.
Синергетик ёндашувга кўра, борлиқдаги ўз-ўзидан ташкилланиш
натижасида динамик объектларнинг пайдо бўлиши, ўзаро таъсирлашиши,
шунингдек, ўзаро қўшилиб таъсирлашиши, ва ниҳоят, қайта пайдо бўлиши
юзага келади. Бу динамик объектлар ўзларини пайдо қилаётган муҳит
элементларидан мураккаб кўринишда намоён бўлади. Шунинг учун ҳам
синергетикада система ва унинг ташкил этувчилари, асосан, динамик
тузилмалар бўлиши қайд этилади.
Хуллас, биринчидан, борлиқдаги системанинг очиқ бўлиш шарти ўз-
ўзидан ташкилланиши учун зарурат ҳисобланади. Бироқ, бу заруратнинг ўзи
етарли эмас экан. Яъни бу жараёнда система термодинамик мувозанат
нуқтасидан етарлича узоқроқ бўлиши талаб қилинади. Акс ҳолда у мувозанат
ҳолатига, максимал тартибсизлик ҳолати бўлган ёпиқ системага интилаверади.
Иккинчидан, борлиққа хос ҳар қандай тараққиётда ҳамма вақт янгининг
вужудга келиши содир бўлгани учун янгининг манбаи ва дастлабки жойи
бўлиб, тасодифнинг пайдо бўлиши хизмат қилади. Классик ёндашувга кўра эса
қатъий детерминацияланган дунёда, яъни келгуси ҳодисаларнинг юзага келиши
18
уларнинг ўтмишдаги ва ҳозирги ҳолатлари билан бир қийматли аниқланадиган
дунёда мутлақо тасодифлар бўлмайди. Шунинг учун бундай дунёда бирорта
янги тизим, модда ёки тузулма пайдо бўлмайди, бинобарин, тараққиёт ҳам
бўлмайди. Учинчидан, борлиқда тасодифлар мавжудлигини тан олиш вақт
муаммосини ҳам янгича талқин қилиш имконини беради. Вақтнинг йуналиши
ҳақидаги тушунча тасодифларнинг ролини ҳисобга олади. Чунки система ўзини
тасодифий тутгандагина унинг ўтмиш ва келажак ҳолатларини фарқ қилиш ва
гапириш мумкин. Бироқ қайтмасликнинг ўзи ё системанинг тараққиёт томонга,
ёки унинг бузилиш томонга йўналган бўлади.
Диссертациянинг «
Синергетик парадигманинг ривожланиши ва
истиқболи
» деб номланган учинчи бобнинг биринчи параграфида
“Ҳозирги
давр табиий-илмий ва фалсафий масалаларини ечишда синергетик
парадигманинг ўрни”
га оид ёндашувлар илмий-амалий жиҳатдан таҳлил
этилган.
Замонавий фандаги ўзгаришлар стратегияси янги парадигмалар ва
гипотезаларни шаклланишига олиб келди. Шундай парадигма сифатида
синергетика ҳам ўзига хос методологик ўринни эгаллайди. Синергетика
ўзининг рационал асосига кўра, инсонлар орасидаги фикр-мулоҳаза
алмашинувини янги умумий боғланиш манзарасини ишлаб чиқиб, уларнинг
бир-бирларини тушунишлари учун муносиб восита ва технологияларни тақдим
этади. Айни шу маънода, синергетика мураккаб тўрсимон боғланишли
тафаккур методи деб ҳам аталади. Синергетиканинг илмий тадқиқот объектини
ўз таркибидаги кичик система ва системанинг ўзини ўраб олган муҳит билан
ўзаро интенсив равишда модда, энергия, информация алмашинувчи
номувозанат ҳолатидаги очиқ системалар ташкил этади. Синергетикани асосий
тамойили бўлган «ўз-ўзини ташкиллаштириш» орқали эволюцион жараёнларни
содир бўлишига шарт-шароит яратилади ва унга манба сифатида хизмат
қилади.
Синергетика нафақат конкрет илмий тадқиқот методлари ёки
методологик системалар, назарий қурилмаларнинг ўзига хос синтези, балки
улар постноклассик фаннинг янги ўлчамлар ўтказишга қодир бўлган
парадигмадир. Фалсафий маънода синергетик дунёқарашда борлиқдаги жонли
системалар очиқ система сифатида ўрганилади. Айни шу маънода,
синергетиканинг асосчилари уни «инсоннинг табиат билан янги мулоқоти» деб
аташади. Синергетик дунёқарашнинг яна бир муҳим жиҳати, системаларнинг
ташкил топиши ва фаолият ўзгариши жараёнлари ҳамда унинг тарихий
томонлари билан белгиланади. Шунинг учун ҳам синергетиканинг ғоялари ва
тамойиллари барча системаларни ривожланиши ҳамда фаолиятини тадқиқ
қилишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.
Илмий амалиётда ҳам синергетика методологик имкониятларини
кенглиги билан ўзини кўрсатади. Чунки у баъзи аниқ фанлар физика, кимё,
математика негизида, конкрет муаммоларни ўзига хос ёндашув ва специфик
методлари билан ҳал қилиш мумкин бўлган жиҳатларини ўзида акс эттириши
билан олимларда катта қизиқиш уйғотди. Синергетика фаннинг янги соҳасини
19
ҳаракатга келтиришда муҳим илмий-методологик манба бўлиб хизмат
қилмоқда. Оқибатда эса табиат, жамият, дунёнинг замонавий талабларга жавоб
берадиган илмий кўринишини яратишга ҳаракат қилган турли трансфан
соҳалари шаклланди. Шу боисдан ҳозирга келиб, фан тўқнашувлари,
интеграцияси йўлларида ночизиқли фикрлаш ва ўз-ўзини ташкил қилиш
назарияси доирасида ҳақиқат моҳиятини билишга бўлган интилиш кучайди. Бу
эса одам ва тиббиёт, жамиятшунослик ва техника соҳаларидаги фан
тадқиқотлари натижаларига янгича нуқтаи-назар билан қараш имкониятини
юзага келтирди.
Хуллас, синергетика ўрганувчи системалар турли фан соҳаларига
хусусан, фалсафа муаммолари доирасига ҳам киради. Чунки фалсафа ҳам
синергетиканинг ривожланишига ўз ғоялари орқали таъсир кўрсатади. Бундан
маълум бўладики, фалсафий муаммолар билан шуғулланишга киришган ҳар
бир ёш файласуф, табиийки, синергетиканинг ўз тадқиқот соҳасининг давоми
деб қараши керак. Шундагина синергетика фалсафа ва фаннинг янги
парадигмаси сифатида тобора ривожланиб бораверади.
Ушбу
бобнинг
“Синергетик
тадқиқотларнинг
истиқболли
йўналишлари”
деб номланган иккинчи параграфида синергетика соҳасидаги
тадқиқотларни истиқболли йўналишлари ва улардан фойдаланишнинг
аҳамиятига доир турли илмий-амалий масалалар таҳлил этилган.
Синергетика соҳасидаги тадқиқотларни шакллантиришнинг истиқболли
йўналишларини ишлаб чиқиш борасидаги дастлабки кенг доирадаги ҳаракат
бошланганлигига ўттиз йилдан ошган бўлса ҳам ҳозирда мазкур масала янада
долзарб ва қизиқарли муаммолари билан илмий ҳамжамиятни ўзига жалб
этмоқда.
Синергетика парадигма сифатида ҳозирда фандаги кўпгина эскича
ёндашувларга барҳам бермоқда. Хатто синергетик парадигманинг ўзи ҳам
конструктив флуктуация, тасодиф ва бифуркацион ҳолатларни бошидан
кечирмоқда. Шу нуқтаи-назардан қараганда фалсафанинг ҳам баъзи бир ташқи
флуктуацион ва аттрактор кўринишдаги таъсирлар домига тушиб қолмаслигига
ҳеч ким кафолат бермайди. Яъни ҳозирда кенг тарқалаётган замонавий
фалсафий концепцияларни улуғлаш, мистик ва эзотерик ғояларга кўр-кўрона
эргашиш, илмийлик мезонларини баъзи бир олимлар қарашларидан келиб
чиққан ҳолда белгилаш, модага айланиб бораётган парадигмаларга ишониб
қолиш (масалан, синергетик тадқиқотларнинг ўзи ҳам), турли даражадаги
гуманистик-диний қарашларни мутлоқлаштириш ва ҳоказолар фалсафани
ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин. Мазкур муаммоли масалаларни ҳал
этишда янги фалсафий билимлар системасидаги барқарорликни излаб топиш ва
бу системанинг ҳалок бўлишига таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш
долзарбдир.
Синергетиканинг асосий тушунча ва тамойиллари асосида Ўзбекистонда
фалсафа соҳаси бўйича тарбияланаётган кадрларни замонавий фалсафий билим
даражасини юқори даражага олиб чиқиш мумкин. Бунда детерминаллашган
хаос моделидан фойдаланиб, фалсафа соҳасида таълим–тарбия олаётган
20
талабаларни умумий муаммоларини ва қизиқишларини аниқлаш мумкин.
Шунинг учун ҳам В.Аршинов “Синергетикани мактабларда ҳам ўрганилиши
зарур. Чунки ундаги ўз-ўзини ташкиллаштириш тамойили ўз-ўзини бошқариш
ва ўз-ўзини тарбиялаш каби узликсиз фаолиятни таъминлашга хизмат
қиладиган жиҳатлар мавжуд”
1
, - деб ёзади. Ушбу ўзаро боғлиқликни ҳам
ташқи, ҳам ички жараёнларга тааллуқли деб қараган ҳолда уларни ўз-ўзини
идора қилишлари учун лозим бўлган йўналишларни кўрсатиб ўтиш ўринлидир.
Энг асосийси эса синергетик имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда
талабалар, тадқиқотчи, аспирант, докторант ҳамда педагогларни илмий
изланишлар олиб боришлари ҳамда таълим олиш ва таълим беришлари учун
зарур бўлган объектив омилларни қандай қилиб яқинлаштириш мумкин деган
масалага конструктив жавоб бериш мумкин. Дарҳақиқат, синергетика янги
парадигма бўлиб, бугунги кунда у замонавий фаннинг “моделли
ўхшашликларини етказиб берувчиси” ёки муайян фан чегарасидан ўтиб, ундан
ўзининг таркибини шакллантирувчи соҳа сифатида тобора ривожланиб
бормоқда. Синергетика янги парадигма сифатида оламдаги барча мавжуд
нарсалар ягона асосга эгалиги ва уларнинг аксарияти мувозанатсиз вазиятларда
ўзининг реал қиёфасини намоён этишини асослаб ўтади.
Хуллас, синергетика ўзининг фанлараро характери сабабли ўз-ўзини
ташкиллаштириш
назарияси,
шунингдек,
кросс-дисциплинар,
кросс-
профессионал ва кросс-маданий коммуникациянинг ривожланиш манбаига
айланди. Шу маънода, синергетик парадигма олимлар, мутафаккирлар, давлат,
фан, санъат арбоблари билан очиқ ижодий диалог учун платформа бўла олади.
Синергетика бу фаннинг фақатгина назарий соҳаси эмас, балки унда амалиёт
учун ҳам зарур бўлган ғоялар мавжуд. Бундай ғоялардан самарали фойдаланиш
эса нафақат фан, балки жамият тараққиётига доир муқобил концепцияларни
ишлаб чиқишда қўл келади.
ХУЛОСА
Тадқиқот ишида кўриб чиқилган масалалар юзасидан қуйидаги илмий-
назарий хулосаларга келинди:
Биринчидан,
аввало синергетика янги парадигма сифатида турли фан
вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ўрнатишда муҳим омил бўлди. Унга
хос бўлган ўзаро ҳамкорлик ва алоқадорлик нафақат ижтимоий ҳаётда, балки
борлиқдаги мураккаб системаларда ҳам кечиши исботланди. Синергетика шу
ўтган ўттиз йилдан ортиқроқ вақтда катта илмий ютуқлар ва натижаларни
жорий этилишида муносиб ўринни эгаллади. Бу эса унинг методологик
манбасини янада мустаҳкамланишига асос бўлди.
Синергетика янги парадигма сифатида ривожланишнинг чизиқли
асосидагина эмас, балки ночизиқли асосида боришини кўрсатиб, табиат ва
жамият тараққиётининг бир фикрий модели (қонуни) асосида эмас, кўп
моделлик асосида бўлади деб билади. Бу жараён эса фан ва фалсафада хилма-
1
Буданов В.Г. (соавт. Аршинов В.И). Синергетика на рубеже ХХ – ХХI веков. – М.: ИНИОН РАН, 2006. – 64 с.
21
хил фикрлар, демократик тамойилларни устувор бўлишига кенг имкониятлар
яратади.
Иккинчидан,
синергетика ўз тадқиқот объекти ва предметига кўра бизга
дунёнинг янги илмий манзарасини кўрсатмоқда. Булар: беқарорлик,
ночизиқлик, очиқ тизим, эволюцион яхлитлик, бифуркацион бурилиш,
флуктуацион ўзгариш, аттрактор ҳолатидаги алоқадорлик, диссипатив тизим
ҳолати ва бошқалар шулар жумласидандир. Синергетика оламдаги нарса ва
ҳодисаларни ўзаро муносабат ва алоҳида бўлувчи ва муайян яхлитликни,
бирликни ташкил этувчи унсурлар тўплами бўлган системани очиқ ва ёпиқ
система сифатида тадқиқ қилишда ҳам қўл келади.
Учинчидан,
постноклассик фанда айнан
синергетика очиқ ва ёпиқ
системаларда ўз-ўзини ташкил қилиш жараёнларини макон ва замонда кетма–
кетлиги, ўзаро алоқадорлиги, сабабий боғланиши кабиларни ўзида акс
эттирувчи турли хил илмий қарашлар мажмуи сифатида намоён бўлмоқда.
Синергетиканинг бундай методологик асосларини ўрганиш фалсафий
тафаккурни янада бойитишга олиб келади. Шунинг учун ҳам бошқа фан
вакиллари каби аксарият файласуфлар ҳам синергетикани фалсафий
методологик асосларини ўрганишга киришган.
Тўртинчидан,
синергетик методологиянинг муҳим хусусияти ўз-ўзини
ташкиллаши, яъни унинг характерини белгиловчи ташқи омиллар таъсирисиз
ўз асосида ривожланиши шаҳобчаланиш (бифуркация нуқталарида)
вазиятларида имкониятларни қидириш зарурлиги билан ажралиб туради. Бу
жараён табиат ва жамият ҳодисаларида ўзига хос тарзда намоён бўлади. Бунда
ижтимоий воқеликдаги муҳим ўзгаришлар, ўз-ўзини ташкиллаштириш,
бошқариш жараёни эволюцион тараққиёт концепциясини ифодалашда
синергетик парадигманинг ўрни беқиёс эканлигини кўрсатиб турибди.
Бешинчидан,
мамлакатимиз илм-фан тараққиётида синергетика
доирасидаги тадқиқотларни шакллантириш ниҳоятда мураккаб жараён
эканлигини назарда тутиб, мазкур соҳанинг замонавий фан тараққиёт
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда фалсафа билан боғлиқ
жиҳатларини узвийлик асосида ўрганиб бориш долзарбдир.
Амалий тавсиялар
:
– мамлакатимиз фан, техника тараққиётини таъминлаш мақсадида
замонавий компьютер технологиялари ютуқларига таянган ҳолда синергетик
тадқиқотлар доирасида веб сайтларни яратиш, интернет форумларини ташкил
этиш, хорижий давлат кутубхоналари билан ҳамкорликда электрон
қўлланмаларни ишлаб чиқиш зарур;
– 5220300 - Фалсафа таълим йўналишида ёшларнинг ночизиқли тафаккур
салоҳиятини шакллантиришга хизмат қиладиган “Синергетиканинг фалсафий
асослари” фанини ўқув режасининг мутахассислик фанлар блокига киритиш
лозим;
– синергетиканинг назарий ва амалий фалсафий масалаларига оид ишлаб
чиқилган муҳим илмий тадқиқотлар натижаларини кенг илмий жамоатчиликка
етказиш мақсадида, шу соҳанинг етакчи мутахассислари билан жонли
22
мунозаралар, учрашувлар ташкил этишни мунтазам равишда амалга ошириб
бориш керак;
Юқорида кўрсатиб ўтилган амалий тавсиялар бир-бири билан чамбарчас
алоқадорликда мазкур тадқиқот юзасидан бугунги кунда амалга оширилиши
зарур бўлган асосий вазифаларни белгилайди. Уларни амалга оширишда илмий
муассасалар, олий ўқув юртлари, олимлар, мутахассислар ҳамда давлат ва
жамоат ташкилотлари амалий ҳамкорлигини таъминлаш мазкур вазифаларни
бажариш имкониятини яратади. Зеро, ана шу имкониятлар мамлакатимизда
синергетика доирасидаги тадқиқотларни ривожини таъминлашда муҳим
методологик аҳамият касб этади.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Бозаров Д.М. Синергетика умумий метод сифатида // Фалсафа ва ҳуқуқ. –
Тошкент, 2004. - №1. - Б. 84-85.
2.
Бозаров Д.М. Иноғомова Д. Синергетиканинг методологик масалалари //
Фалсафа ва ҳуқуқ. – Тошкент, 2005. - №3. - Б. 81-83.
3.
Бозаров Д.М. Ўзбекистон, Европа ва Россияда синергетика соҳасидаги
тадқиқотлар // Восток-Запад: аспекты взаимодействия. Материалы
Международной научной конференции. –Ташкент: НУУз, 2006. - С. 215-217.
4.
Бозаров Д.М. Синергетикада гносеологик муаммоларнинг парадигмал
хусусиятлари // Фалсафа ва ҳуқуқ. – Тошкент, 2008. - Махсус сон. - Б. 87.
5.
Бозаров Д.М. Синергетиканинг методологик табиати // Фалсафа ва ижтимоий
тараққиёт. Халқаро илмий конференция материаллари. 1-қисм. –Тошкент:
ЎФМЖ, 2008. - Б. 44-46.
6.
Бозаров Д.М. Фанда толерантлик ва интолерантлик масаласи // Глобаллашув
ва ёшлар: толерантлик ва миллий ўзликни англаш. 16-ноябр Халқаро
толерантлик кунига бағишланган республика илмий-амалий анжумани
материаллари. – Тошкент, Бухоро: Фалсафа ва ҳуқуқ, 2008. - Б. 207-209.
7.
Бозаров Д.М. Синергетиканинг фалсафий-методологик масалалари //
Ижтимоий – фалсафий фанлар: назария ва амалиёт. Илмий-услубий
мақолалар тўплами. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университетининг 90 йиллиги ва фалсафа факультети ташкил этилганининг
30 йиллигига бағишланади. – Тошкент: Университет, 2008.
- Б. 62-64.
8.
Бозаров Д.М. Синергетиканинг фалсафий тафаккур тараққиётидаги ўрни //
Ёшлар ва ижтимоий тараққиёт. “Ёшлар йили” Давлат дастурини амалга
ошириш натижаларига бағишланган республика ёш олимлари илмий-амалий
конференцияси материаллари. – Тошкент: ЎДЖТУ, Стар-Полиграф, 2008.
- Б. 96-98.
9.
Бозаров Д.М. Синергетика янги соҳа сифатида // Синергетиканинг табиий-
илмий ва фалсафий муаммолари: илмий-назарий семинар: (илмий мақолалар
тўплами) / Таҳрир ҳайати: М.Н.Абдуллаева ва бошқ.: ЎзР Олий ва ўрта
23
махсус таълим вазирлиги, Наманган Давлат ун-ти, ЎзРФА, И.А.Мўминов
номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ ин-ти. – Наманган: НамДУ, 2009. - Б. 109-113.
10.
Бозаров Д.М. Глобаллашувнинг синергетик тадқиқи // Глобаллашув,
модернизация ва толерантлик: муаммолар, ечимлар ва истиқболлар (тўплам)
/ ЎзРФА, И.А.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти, ЎзР Олий ва
ўрта махсус таълим вазирлиги, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат
технологияси ин-ти “Ижтимоий фанлар” кафедраси; масъул муҳаррир
З.Р.Қодирова; таҳририят: З.Р.Қодирова ва бошқ. – Тошкент: Фалсафа ва
ҳуқуқ ин-ти нашриёти, 2009. - Б. 232.
11.
Бозаров Д.М. Синергетика ноанъанавий ёндашув сифатида // XXI асрда
ижтимоий-фалсафий
тафаккур
тараққиёти.
Ёш
олимлар
илмий
конференцияси материаллари. – Тошкент: Университет, 2009. - Б.14-16.
12.
Бозаров Д.М. Синергетика тадқиқотларининг истиқболли йўналишлари //
Фалсафа ва фанлар методологияси муаммолари. Аллома Омонулла
Файзуллаев илмий-назарий ўқишлари материаллари. 1-китоб. – Тошкент:
Фалсафа ва ҳуқуқ, 2010. - Б. 81-84.
13.
Бозаров Д.М. Ўз-ўзини ташкиллаштириш назариясининг генезиси ва
эволюцияси // Синергетика: ривожланиши ва истиқболлари: илмий анжуман
(илмий мақолалар тўплами) / таҳрир ҳайъати М.Н.Абдуллаева ва бошқ. ЎзР
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Наманган Давлат ун-ти, ЎзР ФА,
И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти. – Наманган: Наманган
нашриёти, 2010. - Б.92-95.
14.
Бозаров Д.М. Синергетик парадигма. Монография. – Тошкент: Тафаккур,
2010. - 158 б.
24
Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Бозаров
Дилмурод Мирзарасуловичнинг 09.00.01 – Онтология ва билиш назарияси
ихтисослиги бўйича «Синергетика парадигмасининг фалсафий-
методологик таҳлили»
мавзусидаги диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
синергетика, синергетик парадигма, ўз-ўзини
ташкиллаштириш, очиқ тизим, бифуркация, флуктуация, аттрактор,
ночизиқлилик, когерент, тартиб ва хаос, диссипатив тизим, синергетик
методология, фан интеграцияси.
Тадқиқотнинг объектлари:
синергетик парадигманинг фалсафий-
методологик асослари ташкил этади.
Ишнинг мақсади:
синергетик парадигманинг фалсафий-методологик
асосларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқот методлари:
кузатиш, анализ ва синтез, умумлаштириш,
тарихийлик ва мантиқийлик, тизимли ёндашув, синергетика.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
синергетиканинг
шаклланиши ва тараққиёт қонуниятлари, унинг табиий-илмий ҳамда фалсафий
мазмун-моҳияти назарий-методологик жиҳатдан таҳлил этилди. Синергетика
доирасидаги турли тушунча, тамойиллар ҳамда концептуал ёндашувларни
таҳлил қилишда мазкур масалаларга доир қарашлар қиёсий ўрганилди. Ўз-
ўзини ташкиллаштириш тамойилининг фалсафий-методологик таҳлилига оид
ёндашувлар, ҳозирги давр табиий-илмий ва фалсафий билим соҳаларидаги
масалаларни ҳал этишда синергетик парадигманинг тутган ўрнига оид
ёндашувлар қиёсий таҳлил қилиниб, синергетика соҳасидаги тадқиқотларнинг
истиқболли йўналишлари ва улардан фойдаланишга йўналтирилган илмий-
назарий хулосалар, таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти:
тадқиқотда ўз аксини топган хулосалар, амалий
таклиф-тавсиялардан ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида
синергетиканинг фалсафий масалаларига тегишли ўқув курсларини ишлаб
чиқиш ҳамда ўқитиш, синергетик парадигманинг постноклассик фан ғояларини
асослашдаги ўрнини рационал баҳолашда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
натижаларидан илмий-назарий анжуман, семинарларда ўқилган маърузаларда,
ЎзМУ Фалсафа факультети талабалари билан олиб борилган маъруза ва амалий
машғулотларда, нашр этилган илмий ишларда ўз ифодасини топган.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
тадқиқот натижаларидан илмий
изланишлар олиб боришда, педагогик фаолиятда, синергетик парадигманинг
фалсафий масалаларига оид мавзуларда маърузалар ўқишда, суҳбатлар ва
савол-жавоб кечалари ўтказишда фойдаланиш мумкин.
25
РЕЗЮМЕ
диссертации Бозарова Дилмурода Мирзарасуловича на тему
«Философско-методологический анализ синергетической парадигмы» на
соискание учёной степени кандидата философских наук по специальности
09.00.01 – Онтология и теория познания
Ключевые
слова:
синергетика,
синергетическая
парадигма,
самоорганизация, открытая система, бифуркация, флуктуация, аттрактор,
нелинейность, когерент, порядок и хаос,
диссипативная система,
синергетическая методология, интеграция наук.
Объекты исследования:
состоит из философско-методологических
осонов синергетической парадигмы.
Цель работы:
определение философско-методологических основ
синергетической парадигмы.
Методы исследования:
наблюдение, анализ и синтез, обобщение
,
.
историчность и логичность, системный подход, синергетика.
Полученные результаты и их новизна:
сделан теоретическо-
методологический анализ закономерностей развития и формирования
синергетики, её естественно-научной, а также философской сущности. При
анализе различных понятий, входящих в круг синергетики, принципов а также
концептуальных подходов с использованием сравнительного метода изучены
взгляды по этим вопросам. Сделан сравнительный анализ подходов
философско-методологического
принципа
самоорганизации,
роли
синергетической парадигмы при решении современных естественно-научных и
философских вопросов, а также разработаны научно-теоретичекие выводы и
предложения по поводу перспективных направлений синергетических
исследований и их использования.
Практическая значимость:
выводы, практические предложения и
рекомендации нашедшие своё отражение в исследовании могут быть
использованы при разработке и изучении соответствующих учебных предметов
и курсов в средне-специальных и высших учебных заведениях, результаты
исследования могут применяться при рациональной оценки роли
синергетической парадигмы в рассмотрении механизмов обоснования идей
постнеклассической науки.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
результаты
исследования нашли своё отражение в лекциях научно-теоретических
конференций, семинаров, в разработке учебных пособий, а также на лекциях и
практических занятиях со студентами философского факультета НУУз.
Область применения:
результаты диссертационной работы можно
использовать в научных исследованиях, в педагогической деятельности, при
проведении лекций и бесед посвещённым теме философских проблем
синергетической парадигмы.
26
RESUME
Thesis of Bozarov Dilmurod on the scientific degree competition of the
candidate of philosophical sciences on speciality 09.00.01 – Ontology and theory
of knowledge on subject: “Philosophical-methodological analysis of synergetic
paradigm”
Key words:
synergetic, synergetic paradigm, self-organization, open system,
bifurcation, fluctuation, attractor, nonlinearity, coherent, order and chaos, synergetic
methodology, integration of sciences.
Subjects of the inquiry:
consists from the philosophical-methodological
essence of synergetic paradigm.
Aim of the inquiry:
determination of
philosophical-methodological analysis of
questions in researching synergetic paradigm.
Methods of inquiry:
observation, analyses and synthesis, generalization,
historicity and logisity, systematic approach, synergetics.
The results achieved and their novelty:
laws of development and formation of
synergetrics, its natural-scientific, and also philosophical
essence
has been analyzed
on the bases of theoretical-methodological analysis. At the analysis of the various
concepts entering into a circle of synergetrics, its principles and also conceptual
approaches with use of a comparative method sights on these questions have been
studied. The comparative analysis of approaches of a philosophical-methodological
principle of self-organizing, a role synergetic paradigm at the decision of modern is
natural-scientific and philosophical questions has been made, furthermore
scientifically-theoretical conclusions and offers concerning perspective directions of
synergetic researches and their use have been worked out.
Practical value:
general ideas, conclusions, practical offers and the
recommendations which have found the repulsing in the dissertation can be used by
working out and studying of corresponding subjects and courses in secondary-
specialized and higher educational establishments; results of research can be applied
to a place estimation of synergetic paradigm in consideration of mechanisms of a
substantiation of ideas of postnonclassical science.
Degree of embed and economic effectivity:
general ideas of the dissertation
have been stated in reports and the performances made at scientific-theoretical
conferences, seminars. Also the ideas of research may be used in carrying out of a
practical training with students of philosophical faculty of National University of
Uzbekistan and in working out of manuals.
Sphere of usage:
the results of thesis may be used in scientific researches, in
teaching activity, at carrying out of lectures, conversations on philosophical problems
of synergetic.
