ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 619.616.993.192
.
615.084
Дўсқулов Вохиджон Мухитдинович
ҚОРАМОЛЛАРНИНГ ТЕЙЛЕРИОЗИНИ ДАВОЛАШ ВА
ПРОФИЛАКТИКА ҚИЛИШНИ МАҲАЛЛИЙ ПРЕПАРАТЛАР
АСОСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
03.00.19-паразитология
ветеринария фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун
ёзилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Самарқанд- 2012
2
Диссертация иши Ўзбекистон ветеринария илмий-тадқиқот институти
ва Самарқанд, Навоий, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари
хўжаликларида бажарилган.
Илмий раҳбар:
ветеринария фанлари доктори
Ғафуров Актам Ғафурович
Расмий оппонентлар:
ветеринария фанлари доктори
Давлатов Равшан Бердиевич
ветеринария фанлари номзоди
Нурмаматов Хошим Пирмаматович
Етакчи ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни
Сақлаш Вазирлигига қарашли Л.М.
Исаев номидаги тиббиёт
паразитология
илмий-тадқиқот
институти
Ҳимоя
«___» ___________ 2012 йил соат _____да Самарқанд қишлоқ
хўжалик институти ҳузуридаги Д.120.34.02 рақамли бирлашган ихтисослашган
кенгашнинг йиғилишида ўтказилади. Манзил: 140103, Самарқанд шаҳри,
М.Улуғбек кўчаси, 77. Самарқанд қишлоқ хўжалик институти. Тел.: (+99866)
234-33-20, факс: (+99866) 234-07-86
Е-mail:
saai_info@mail.ru. http://www.samqxi.uz.
Диссертация билан
Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг
кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат «___» ___________2012 йилда тарқатилди.
Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби, доцент А.С.Даминов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Республикамиз аҳолисини мунтазам равишда
чорва маҳсулотлари билан таъминлаш ветеринария фани ва амалиётининг
долзарб вазифаси бўлиб ҳисобланади. Бу борада Республикамиз
Президентининг 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер
хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-308 ва 2008 йил 21 апрелдаги «Шахсий ёрдамчи,
деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни
рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб
чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги
ПҚ-842 сонли қарорлари мамлакатимизда чорвачиликни ривожлантиришда
асосий дастур бўлиб хизмат қилади.
Бундай
муҳим
муаммони
муваффақиятли
амалга
оширишда
қорамолларда учрайдиган тейлериоз касаллиги катта тўсиқ бўлмоқда. Касаллик
республикамизнинг барча ҳудудларида кенг тарқалган бўлиб, чорвачиликка
сезиларли даражада иқтисодий зарар етказмоқда.
Илмий маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда ҳайвонларни парваришлаш
технологиясининг ўзгариши ва амалий ветеринария хизмати учун зарур бўлган
даволаш ва профилактик воситаларининг Республикамизда етарли даражада
ишлаб чиқарилмаётганлиги, хориждан келтирилаётган дори-дармонларнинг эса
қиймати юқори ва самараси пастлиги натижасида тейлериознинг қорамоллар
орасида тарқалиши 8-11 % (А.Ғ.Ғафуров,1999), ҳаттоки айрим хўжаликларда
20% ни (О.Каримов, 2001; Н.Ж.Турабаев, 2001) ташкил қилмоқда. Сифати
кафолатланмаган хорижий давлатлардан келтирилган дори-дармонлар билан
даволанган қорамолларнинг 80-90 фоизининг нобуд бўлиши, касалланиб
соғайган ҳайвонларда эса маҳсулдорликнинг кескин пасайиши ачинарли ҳол
бўлиб қолмоқда
.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда шахсий ёрдамчи,
деҳқон ва фермер хўжаликларга қарашли қорамоллар тейлериозини маҳаллий
хом ашёлардан тайёрланган дори воситаларни қўллаш билан даволаш ва
профилактика қилишнинг замон талабларига мос усулларини ишлаб чиқиш ва
амалиётга жорий этиш мавзунинг долзарблигидан далолат беради.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Ўзбекистон шароитида
қорамоллар тейлериозининг тарқалиш даражаси турли даврларда ўрганилиб,
касалликни даволаш ва профилактика қилишда кўпгина кимёвий ва биологик
препаратлар синаб кўрилган. Улардан пироплазмин, гемоспоридин, бигумал,
сульфантрол, беренил, азидин, диамидин, полиамидин препаратларининг ва
тейлериозга
қарши
вакцинанинг
самарадорлиги
кўпчилик
олимлар
(А.В.Богородицкий
1935,1938,1939,1959,
К.А.Арифджанов
1960,1963,1964,1966, И.Х.Расулов 1976,1987,1988,1992,1996, А.А.Марков
1948-1957, П.Н.Ли 1956-1963, Ў.Я.Узаков 1972, Т.Х.Рахимов 1975-1987,
А.Ғ.Ғафуров 1982-1999, Н.Ж.Турабаев 2000-2001) томонидан аниқланган.
Аммо бу препаратлар чет элларда ишлаб чиқилган бўлиб, уларни Ўзбекистонга
олиб келиш ва қўллаш иқтисодий томондан анча қимматга тушади. Шунинг
учун Республикамизда ишлаб чиқарилаётган препаратларни тейлериозга қарши
4
синаб кўриш ва уларни амалиётга тадбиқ этиш ушбу муаммонинг иқтисодий
самарали ечими деб ҳисоблаш мумкин.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Мазкур диссертация иши Ўзбекистон ветеринария илмий-
тадқиқот институти дастурлари, амалий илмий-техник тадқиқотлар дастури
ИИЧМ 2-Н ва ҚХА 10-011 асосида бажарилган ва Республикада ушбу соҳа
бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларига мос
(2005-2010 йй).
Тадқиқотнинг мақсади:
Қорамоллар тейлериозини даволаш ва уни
профилактика қилишда Республикамиз худудида мавжуд маҳаллий хом ашёлар
асосида ишлаб чиқилган дори воситаларини самарадорлигини аниқлаш,
ветеринария амалиётига жорий қилиш ҳамда тейлериоз қўзғатувчиси-
Theileria
annulata
ни криоконсервация қилишнинг янги усулини яратиш.
Тадқиқотнинг вазифалари:
-
тейлериозни даволашда Ўзбекистон Миллий Университети кимё
факультети олимлари томонидан синтез қилинган диамидин ва ўзбикарб
препаратларининг самарадорлигини экспериментал тажрибаларда ўрганиш;
-
тейлериозни даволашда ўзбикарб ва делагилни биргаликда қўллашдан
олинган самарадорликни аниқлаш;
-
тейлериозни профилактика қилишда бентонит ва ферровитнинг
самарадорлигини ўрганиш;
-
диамидин ва ўзбикарбнинг тейлериознинг олдини олишдаги
самарадорлигини аниқлаш;
-
полиамидин-п
препаратининг
тейлериознинг
олдини
олишда
самарадорлигини экспериментал тажрибаларда аниқлаш;
-
полиамидин-п препаратининг тейлериозни профилактика қилишда
самарадорлигини бевосита ишлаб чиқариш шароитида аниқлаш ва уни
амалиётга тадбиқ этиш;
-
тейлериоз қўзғатувчиси-
Th. annulata
ни криоконсервация қилишнинг
янги усулини яратиш ва унинг патогенлик хусусиятини давомийлигини
ўрганиш.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Тадқиқотнинг объекти:
Th.annulata
,
турли ёшдаги тейлериозга чалинган қорамоллар,
турли кимёвий препаратлар,
ҳайвонлардан олинган қон намуналари, криоматериал.
Текшириш предмети: тейлериозни даволаш ва уни профилактика қилиш,
Th. annulata
ни криоконсервациялаш.
Тадқиқот
усуллари.
Илмий
тадқиқот
ишларини
бажаришда
эпизоотологик, клиник, паразитологик ва гематологик текшириш усулларидан
фойдаланилди.
Тадқиқотлар гипотезаси.
Ҳозирги пайтга келиб тейлериоз касаллигини
қорамоллар орасида кенг тарқалиши, юртимизда қорамолларни сақлаш ва
парваришлаш технологиясини ўзгариши, амалий ветеринария хизмати учун
зарур бўлган даволаш ва профилактика қилиш воситаларини Республикамиз
худудида деярли ишлаб чиқарилмасдан хориждан келтирилаётганлиги ва
бундай қимматбаҳо дори-дармонларнинг самарадорлигининг пастлиги
маҳаллий хом-ашёлар асосида тейлериозга қарши янги восита ва усулларни
5
ишлаб чиқишни ҳамда уларни амалиётга жорий қилишни тақозо этмоқда.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
- Ўзбекистонда биринчи марта синтез қилинган диамидин ва ўзбикарб
препаратларининг қорамоллар тейлериозига қарши самарадорлигини аниқлаш
натижалари;
- тейлериозни даволашда ўзбикарб ва делагилни биргаликда қўллашдан
олинган натижалар;
- тейлериозни даволаш ва профилактика қилишда бентонит ва ферровитни
аҳамиятини ўрганиш натижалари;
- қорамоллар тейлериозини профилактика қилишда диамидин ва
ўзбикарбнинг самарадорлигини экспериментал тажрибаларда аниқлаш
натижалари;
- қорамолларнинг тейлериозини профилактика қилишда полиамидин-п
препаратининг самарадорлигини аниқлаш ва уни ишлаб чиқариш шароитида
кенг қўллаш натижалари;
- тейлериоз қўзғатувчиси-
Th. annulata
ни криоконсервациялаш усулини
яратиш ва унинг патогенлик хусусиятини сақлаш муддатини аниқлаш
натижалари.
Илмий янгилиги.
- Ўзбекистонда биринчи марта синтез қилинган диамидин ва ўзбикарб
препаратларининг тейлериозни даволаш ва профилактика қилишдаги
самарадорлиги аниқланди;
- илк бор ишлаб чиқилган полиамидин-п препаратининг тейлериозни
профилактика қилишдаги самарадорлиги юқори даражада эканлиги
лаборатория тажрибаларида ва бевосита ишлаб чиқариш шароитида аниқланди;
- илк бор тейлериоз қўзғатувчиси -
Th. annulata
ни криоконсервациялашнинг
янги усули яратилди (патент № 1АР 04088 ) ва унинг патогенлик хусусиятини
сақланиш муддати аниқланди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Ишнинг илмий-амалий аҳамияти шундан иборатки, илк бор синтез
қилинган диамидин ва ўзбикарб препаратларининг қорамоллар тейлериозини
даволаш ва профилактика қилишдаги самарадорлиги ўрганилди. Полиамидин-п
препаратининг тейлериозни профилактика қилишдаги самарадорлиги
аниқланиб, уни ветеринария амалиётида қўллаш натижасида чорвачилик
хўжаликларини ушбу касалликдан соғломлаштириш мумкинлиги исботланди.
Давлат ветеринария Бош бошқармаси томонидан “Қорамолларнинг
пироплазмидоз касалликларига қарши полиамидин-п препаратини қўллаш
бўйича Йўриқнома”(2010 й) тасдиқланган.
Биологик объектлар, жумладан тейлериоз қўзғатувчиси -
Th.annulata
ни
криоконсервация қилишнинг янги усули яратилди (патент № 1АР 04088).
Криоконсервация қилинган тейлерияларнинг патогенлик хусусияти 12 ойгача
сақланиши тажрибаларда исботланди ва бу усул амалиётда қўллаш учун тавсия
қилинди.
Илмий тадқиқот натижалари 5440100-Ветеринария йўналиши ва
5А640108-Паразитар
касалликлар
мутахассислиги
талабалари
ва
магистрларининг ўқув машғулотларида, тадқиқотчиларнинг илмий ишларида
6
фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
“Қорамолларнинг пироплазмидоз
касалликларига қарши полиамидин-п препаратини қўллаш бўйича Йўриқнома”
ишлаб чиқарилган, у
ДВББ томонидан тасдиқланган ва (Тошкент, 2010й)
ветеринария амалиётига жорий қилинган.
Ўзбекистонда ишлаб чиқилган ўзбикарбни делагил препарати билан
биргаликда қўллашнинг тейлериозга қарши самарадорлиги юқори даражада
бўлганлиги сабабли ушбу усул ҳам ветеринария амалиётида қўллаш учун
тавсия этилди.
Яратилган тейлериоз қўзғатувчиси -
Th.annulata
ни криоконсервация
қилишнинг янги усули тейлерияларни узоқ муддатда сақлаш имкониятини
берди ва ундан лаборатория шароитида штаммлар коллекциясини яратишда,
тажрибалар олиб боришда ва биологик препаратлар ишлаб чиқаришда
фойдаланилмоқда.
Ишнинг апробацияси.
Диссертация материаллари Ўзбекистон
ветеринария илмий-тадқиқот институтининг илмий кенгаш ҳисобот
йиғилишларида (2006-2010), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув
хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий ва олий таълим муассасалари
магистрлари, аспирантлари, тадқиқотчилари ва докторантларининг «Ёш
олимлар-қишлоқ хўжалиги фани ва амалиётини юксалтиришда етакчи куч»
илмий-амалий конференциясида (Тошкент, 2008), “Ветеринария соҳаси учун
дори-дармонлар яратиш, синтез қилиш ва ишлаб чиқариш муаммолари” 4-
Республика илмий-амалий конференциясида (Самарқанд, 2008), Самарқанд
ҚХИ нинг 80 йиллигига бағишланган Республика илмий-амалий
конференциясида «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлигини оширишда аграр
фанлар ютуқларининг ўрни» (Самарқанд, 2009), ЎзВИТИ нинг 85 йиллигига
бағишланган IV-ҳалқаро илмий конференциясида “Ҳайвон ва паррандаларнинг
ўта хавфли касалликларини тарқалиши ва олдини олишнинг мониторинги”
(Самарқанд 2011) маъруза қилинган ва уларнинг илмий тўпламларида чоп
этилган.
Диссертация материаллари ЎзВИТИ “Протозоология” лабораториясининг
кенгайтирилган
йиғилишида
(Баён
№1,12.08.2011й),
СамҚХИ
нинг
“Ҳайвонлар касалликлари ва паразитология” кафедраси кенгайтирилган
йиғилишида (Баён №3,27.09.2011й) ҳамда Д.120.34.02 рақамли ихтисослашган
кенгаш қошидаги илмий семинарда ( Баён №3,26.10.2011й) муҳокама қилинган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертация ишининг асосий
мазмуни бўйича 11 та илмий ишлар, жумладан 6 та мақола Ўзбекистон
Республикаси илмий оммабоп журналларида, 5 та Республика Илмий
конференция
материалларида
ва
“Қорамолларнинг
пироплазмидоз
касалликларига
қарши
полиамидин-п
препаратини
қўллаш
бўйича
Йўриқнома”да чоп қилинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация 123 бет компютер
ёзувида баён этилган бўлиб, у кириш, 3 боб: адабиётлар таҳлили, тадқиқот
материаллари, услублари, тейлериозни даволаш ва профилактика қилишнинг
такомиллашган усулини ишлаб чиқиш, тейлериоз қўзғатувчиси (
Th.annulata
) ни
криоконсервация қилиш усулини яратиш, тадқиқот натижаларининг таҳлилий
7
муҳокамаси, хулосалар, амалий тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати,
иловадан ташкил топган. Унда 21 та жадвал, 12 та расм, 3 та диаграмма
мавжуд. Адабиётлар рўйхати 189 манбадан иборат бўлиб, шундан 24 тасини
хорижий адабиётлар ташкил этади. Ишнинг илова қисмида 8 та жадвал, 3 та
диаграмма, 3 та апробация акти, 1 тавсиянома ва 1 ихтироликка патент нусхаси
келтирилган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Биринчи бобда
тейлериоз қўзғатувчиларининг ўрганилганлик даражаси,
касалликнинг эпизоотик ҳолати, уни даволаш, кимёвий ва махсус
профилактикаси ҳамда иммунитети тўғрисидаги чет эл ва ватанимиз
олимларининг олиб борган илмий-тадқиқот ишларининг қисқача шарҳи
келтирилган.
Иккинчи бобда
тадқиқот материаллари, ҳажми ва услублари,
тейлериозни даволаш ва профилактика қилишда олиб борилган илмий тадқиқот
ишларининг натижалари келтирилган. Тадқиқотлар объекти қилиб Ўзбекистон
ветеринария илмий тадқиқот институтида сақланаётган тажрибадаги
қорамоллар, Самарқанд, Сирдарё, Навоий, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида
қорамолчилик билан шуғулланадиган шахсий ёрдамчи ва фермер хўжаликлари
олинди.
Илк бор ишлаб чиқарилган диамидин, ўзбикарб, полиамидин-п
препаратларининг ҳайвон организмига ва унинг гематологик кўрсаткичларига
таъсири умумқабул қилинган услубларда олиб борилди. Қорамоллар
тейлериозини даволаш ва профилактика қилиш усулларини ишлаб чиқишда
тажрибалар клиник, паразитологик текшириш услубларида ўрганилди.
Тажрибалар экспериментал шароитда 132, ишлаб чиқариш шароитида - 2050
бош қорамолларда олиб борилди. Тейлериоз қўзғатувчиси -
Th.annulata
ни
криоконсервациялаш усулини ишлаб чиқишда глицерин, ДМСО, қон зардоби,
писта ёғи, касалланган қорамолдан олинган қондан фойдаланилди.
Илмий-тадқиқот ишларининг иқтисодий самарадорлигини аниқлашда
“Ветеринария тадбирларининг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш услуби”
дан фойдаланилди (В.А.Середкин, 1986,й).
Тажриба давомида олинган рақамларга Н.В. Садовский (1975) усулида
статистик ишлов берилди.
Олиб борилган тадқиқотлар натижаси қуйидагилардан иборат бўлди:
Диамидин ва ўзбикарб препаратларини ҳайвон организмига ва унинг
гематологик кўрсаткичларига таъсирини ўрганиш.
Тажрибалар ҳар гуруҳда
3 бошдан 3 гуруҳ қорамолларда олиб борилди. Тажрибадаги қорамолларнинг 1-
гуруҳига 4 мг/кг диамидин, 2-гуруҳига 4 мг/кг ўзбикарб препаратлари кунаро 2
мартадан қўлланилди. 3-гуруҳдагиларига препарат қўлланилмади.
Тажрибадаги қорамолларда клиник ва ҳар 3 кунда бир марта гематологик
текширишлар ўтказилди. 15 кун давомида ўтказилган клиник текширишлар
натижасида препаратлар қўлланилган қорамолларда беҳолликлар ва тана
ҳароратининг кўтарилиши кузатилмади. Шунингдек кунаро 2 марта 4 мг/кг дан
қўлланилган диамидин ва ўзбикарб препаратларини гемопоэзга, гемоглобин
8
миқдорига, эритроцитлар, лейкоцитлар сонига ҳамда лейкоцитар формулага
салбий таъсир этмаслиги аниқланди.
Қорамолларнинг
тейлериозини
даволашда
диамидиннинг
самарадорлигини ўрганиш.
Тажрибалар ҳар гуруҳда 3 бошдан 3 гуруҳ
қорамолларда ўтказилди. Тажрибадаги ҳайвонларга тейлериялар спонтан ҳолда
касалланган қорамолдан олинган қон билан тери остига 10 мл дан юбориб
юқтирилди.
Тейлериоз қўзғатувчиси юқтирилгандан кейинги 16-17 кунлари
қорамолларда
тана
ҳароратининг
40,9-41,2
0
С
гача
кўтарилганлиги,
иштаҳасининг пасайиб кетиши, курак олди лимфа тугунларининг 3-4 баробар
каттарганлиги, интоксикация ва анемия ҳолатлари кузатилди. Периферик қон
томирлардан олинган қондан тайёрланган суртмаларда эритроцитларни
тейлериялар билан 5-6% гача зарарланганлиги намоён бўлди.
Шундан сўнг тажрибадаги 1-гуруҳдаги қорамолларнинг териси остига
кунаро 2 марта 2 мг/кг дан ва 2 гуруҳдагиларга кунаро 2 марта 4 мг/кг дан
диамидин
юборилди.
Назорат
гуруҳидаги
қорамолларга
препарат
қўлланилмади.
Даволашдан кейин 2-3 кунлари 1-гуруҳдаги қорамолларнинг умумий
ҳолатида деярлик ўзгариш кузатилмади, периферик қон томирларидан олинган
суртмаларда эритроцитларни тейлериялар билан зарарланиши 10% гача ошди,
тана ҳарорати 41,1-41,2
0
С кўтарилди, 2-гуруҳдаги қорамолларнинг умумий
ҳолати қисман яхшиланди, тана ҳарорати 40,4-40,5
0
С гача, паразитар реакция 3-
4% гача камайди, назорат гуруҳидаги қорамолларнинг умумий ҳолати
ёмонлашиб, тана ҳароратини 41,6
0
С гача кўтарилиши, эритроцитларни
тейлериялар билан зарарланиш даражасини 10 фоизгача ошиб бориши
кузатилди, касаллик оғирлашди.
Шундай қилиб, тейлериозни даволашда юртимизда илк бор ишлаб
чиқилган диамидинни кунаро 2 марта 2 мг/кг миқдорида қўлланилганда унинг
самарадорлиги йўқлиги, кунаро 2 марта 4 мг/кг миқдорида қўлланилганда
самарадорлик паст эканлиги аниқланди.
Тейлериозни даволашда ўзбикарбнинг самарадорлигини ўрганиш.
Тажрибалар ҳар гуруҳда 3 бошдан 3 гуруҳ қорамолларда ўтказилди. Уларнинг
барчасининг тери остига спонтан ҳолда тейлериялар билан зарарланган ҳайвон
қони 10 мл дан тери остига юборилди. Тейлерия юқтирилган қорамолларда
тейлериознинг клиник белгилари ва периферик қон томирларидан олинган
суртмаларда паразитар ҳолат намоён бўлгач, 1-гуруҳдаги қорамолларнинг
териси остига кунаро 2 марта 2 мг/кг ва 2-гуруҳдагиларга кунаро 2 марта 4
мг/кг миқдорида ўзбикарб қўлланилди.
Тажрибалар натижасида даволашдан кейинги 2-3-кунларида 1-гуруҳ
қорамолларининг умумий ҳолатида деярли ўзгариш кузатилмади, тана ҳарорати
юқори даражада сақланиб қолиши билан бир вақтда паразитар реакцияси ошиб
борди, 2-гуруҳдаги қорамолларнинг умумий ҳолати қисман яхшиланди, тана
ҳарорати бирмунча (40,5
0
С) пасайди ва паразитар реакцияси 3-4% га камайди,
3-назорат гуруҳидаги қорамолларнинг умумий ҳолати ёмонлашиб, тана
ҳарорати 41,8
0
С га, паразитар реакцияси 17% га кўтарилди.
9
Шундай қилиб, тейлериозни даволашда кунаро 2 марта 2 мг/кг миқдорида
қўлланилган ўзбикарбнинг самарадорлигининг йўқлиги, кунаро 2 марта 4 мг/кг
миқдорида қўлланилганда унинг самараси паст эканлиги аниқланди.
Тейлериозни даволашда ўзбикарб ва делагилни биргаликда
қўллашдан олинган самарадорликни ўрганиш.
Тажрибалар ҳар гуруҳда 3
бошдан 2 гуруҳ қорамолларда ўтказилди. Тажрибадаги қорамолларга
тейлериялар спонтан касалланган қорамолдан олинган қон тери остига юбориб
юқтирилди. Тейлериялар юқтирилган қорамолларда касалликнинг клиник
белгилари ва периферик қон томирларидан олинган суртмаларда
эритроцитларни 12% гача ушбу паразитлар билан зарарланганлиги кузатилгач,
1-гуруҳдаги қорамолларнинг тери остига кунаро 2 марта 4 мг/кг ўзбикарб ва шу
билан бир вақтда 6 кун давомида 15 мг/кг дан делагил препарати юбориб
турилди. 2-гуруҳдаги қорамолларга эса фақат ўзбикарб қўлланилди.
Тажрибалар натижасида ўзбикарбни делагил билан биргаликда
қўлланилган 1-гуруҳдаги қорамолларда даволашнинг 5-6 кунлари умумий
ҳолат яхшиланди, иштаҳаси очилиб, овқат ҳазм қилиш органлари физиологик
меъёрда ишлай бошлади. Периферик қон томирлардан олинган суртмаларда
эритроцитларни тейлериялар билан зарарланиш даражаси 3-4 баробарга
камайди ва тейлерияларнинг кўпчилигини деформацияга учраганлиги
кузатилди. Бундай ҳолат 2-гуруҳдаги қорамолларда кам кузатилди.
Шундай қилиб, тейлериозни даволашда кунаро 2 марта 4 мг/кг миқдорда
қўлланилган ўзбикарб ва шу билан бир вақтда 6 кун давомида 15 мг/кг дан
делагилни қўллашдан олинган самарадорликни биргина ўзбикарбни қўллашдан
олинган самарадорликдан юқори бўлиши аниқланди.
Тейлериозни даволашда ферровит препаратининг гемопоэтик
хусусиятини ўрганиш.
Тажрибалар ҳар гуруҳда 3 бошдан 2 гуруҳ
қорамолларда ўтказилди. Тажрибадаги қорамолларга тейлериялар табиий
касалланган қорамолдан олинган қон орқали юқтирилди. Юқтиришдан сўнг
тажрибанинг 18-19 кунлари қорамолларда тейлериознинг клиник белгилари ва
периферик қон томирларидан олинган суртмаларда эритроцитларни 8-9% гача
тейлериялар билан зарарланганлиги аниқланди.
Шундан сўнг тажрибадаги қорамолларнинг 1-гуруҳига кунаро 2 марта 4
мг/кг миқдорида ўзбикарб ва 6 кун давомида 15 мг/кг делагил препарати
қўлланилди. Шу билан бир вақтда қўшимча 1-гуруҳдагиларга 100 кг т.в. 16 мл
дан ферровит уларнинг мушаги орасига юборилди. 2- гуруҳдаги қорамолларга
махсус препаратлар ферровитсиз қўлланилди.
Тажрибалар натижаси 1-гуруҳ қорамолларида касалликнинг енгил, 2-
гуруҳдагиларида эса нисбатан оғир кечишини кўрсатди. Гематологик
текширишлар натижаларига кўра 1-гуруҳга оид қорамолларда 2-гуруҳдагиларга
нисбатан гемоглобин, эритроцит ва лейкоцитларни дастлабки ҳолатига
қараганда тикланишини яхшироқ бўлганлиги кузатилди.
Шундай қилиб, тейлериозни даволашда махсус препаратлар билан бир
вақтда қўлланилган ферровит тейлериозга чалинган ҳайвонларни касалликдан
тезроқ соғайиб кетишига ёрдам бериши, гемопоэзни тикланишида эса унинг
муҳим аҳамиятга эга эканлиги аниқланди.
10
Тейлериозни профилактика қилишда диамидин ва ўзбикарбнинг
самарадорлигини таққослаб ўрганиш
. Тажрибалар ҳар гуруҳда 3 бошдан 6
гуруҳ қорамолларда ўтказилди. Тажрибадаги қорамолларнинг 1-гуруҳига 2
мг/кг, 2-ва 3- гуруҳларига 4 мг/кг дан диамидин, 4-гуруҳига 2 мг/кг, 5-ва 6-
гуруҳларига эса 4 мг/кг дан ўзбикарб препаратлари қўлланилди. Орадан 5 кун
ўтгач 1-2-4-5 гуруҳлардаги ва 10 кун ўтгач 3-6 гуруҳлардаги қорамолларга
тейлериялар билан спонтан ҳолда зарарланган қорамолдан олинган қонни тери
остига 10 млдан юбориш орқали юқтирилди.
Тажрибалар натижасида касаллик қўзғатувчиси тейлериялар билан
зарарлантирилгандан сўнг 17 кун ўтгач 1-3- 4 ва 6-гуруҳ қорамолларининг тана
ҳароратини 40,6-40,8
0
С гача кўтарилганлиги ҳамда ташқи лимфа тугунларининг
2-3 баробар катталашиши, уларда иштаҳанинг пасайиши ва кавш қайтаришнинг
сустлашганлиги, ташқи шиллиқ пардаларида анемия ҳолати кузатилди. Шу
билан бир вақтда периферик қон томирлардан олинган суртмаларда 5-8% гача
эритроцитларни тейлериялар билан зарарланганлиги аниқланди. 2 ва 5-
гуруҳлардаги ҳайвонларда тейлериознинг клиник белгилари ва қонида
паразитемия кузатилмади.
Шундай қилиб, тейлерия билан зарарлантиришдан 5- кун олдин 2 мг/кг
дан қўлланилган диамидин ҳамда шу миқдорда қўлланилган ўзбикарбнинг
профилактик самарадорлиги йўқлиги, 4 мг/кг дан қўлланилганда диамидин ва
ўзбикарбнинг профилактик самарадорлигини 5 кун сақланиб туриши
аниқланди.
Тейлериозни профилактика қилишда полиамидин-п препаратининг
самарадорлиги
.Тажрибалар ҳар гуруҳда 3 бошдан 3 гуруҳ қорамолларда
ўтказилди. Тажрибадаги қорамолларнинг 1- гуруҳини ҳар 100 кг т.в. 5,0 мл, 2-3-
гуруҳларини 100 кг т.в. 10 мл дан полиамидин-п препарати тери остига
қўлланилди. 1- тажриба гуруҳидаги қорамоллар 5 кундан ва 2-гуруҳдагилари 10
кундан ва 3-гуруҳдагилари 15 кундан кейин тейлерия билан касалланган
қорамолдан олинган қон билан зарарлантирилди.
Тажрибалар натижасида зарарлантиришдан 5-15 кун олдин 10 млдан
қўлланилган полиамидин-п препаратининг профилактик самарадорлиги
йўқлиги, аммо зарарлантирилгандан 10 кун олдин 10 мл дан қўлланилган
полиамидин-п препаратининг самарадорлиги мавжудлиги аниқланди.
Тейлериозни профилактика қилишда полиамидин-п препаратини
қўллаш билан бир вақтда бентонитнинг аҳамиятини ўрганиш.
Тажрибалар
ҳар гуруҳда 3 бошдан 3 гуруҳ қорамолларда ўтказилди. Тажрибадаги 1-2-гуруҳ
қорамолларини ҳар 100 кг т.в. 10 мл дан полиамидин-п препаратини қўллаш
билан бир вақтда бериладиган омихта ем таркибига 5% Азкамар бентонит кон
заҳираларидан олинган бентонит 20 кун давомида узлуксиз бериб борилди, 3-
гуруҳдаги қорамолларга (назорат) бериладиган ем таркибига бентонит
қўшилмади. 20 кун ўтгач 1 ва 3 гуруҳ, 30 кун ўтгач 2-гуруҳ тажриба ҳайвонлари
тейлериоз қўзғатувчиси билан зарарлантирилди.
Тажрибалар натижасида 1-гуруҳ қорамолларида тейлериозни клиник
белгилари, периферик қон томирларидан олинган суртмаларда паразитар
реакция намоён бўлмади, 2- ва 3-гуруҳ қорамолларида тейлерия юқтиришдан
11
кейин 17-18 кунлари тейлериозни клиник белгилари ва периферик қон
томирлардан олинган қон суртмаларда паразитлар намоён бўлди.
Шундай қилиб, полиамидин-п препаратини қўллаш билан бир вақтда
бериладиган ем таркибига бентонит қўшиб бериб боришдан олинган
самарадорликни 20 кун давомида ошиши ва шу билан бир вақтда қон
таркибидаги гемоглобин ва эритроцитлар миқдори дастлабки кўрсаткичларга
нисбатан 16-20 % гача ошганлиги кузатилди. Шундан келиб чиққан ҳолда
полиамидин-п препарати билан бир вақтда бентонитни қўллашнинг муҳим
аҳамиятга эга эканлиги аниқланди.
Тейлериозни профилактика қилишда полиамидин-п препаратини
амалиётга жорий қилиш.
Полиамидин-п препаратини амалиётга жорий қилиш
ишлари Сирдарё вилоятининг Ховос туманидаги тейлериоздан носоғлом бўлган
“Energo nasl chorva” ШК (шўъба корхонаси)да 600 бош, Навоий азот ОАЖ ЧК
да 400 бош ва Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги “Шўртаннефтгаз”
УШК (унитар шўъба корхонаси) хўжалигида 960 бош қорамолларда 2009-2010
йилларда ўтказилди.
Тадқиқотлар натижасида “Energo nasl chorva” ШК да 2009 йил давомида
тейлериоз билан касалланган ҳайвон кузатилмади, 2010 йилда эса 3 бош ҳайвон
унга чалинди, самарадорлик 99,6% ни ташкил қилди, Навоий азот ОАЖ да
2009-2010 йиллар давомида тейлериоз кузатилмади, “Шўртаннефтгаз” УШК да
2010 йилда 960 бош қорамолдан 17 боши тейлериоз билан касалланди,
самарадорлик эса 98,2%ни ташкил қилди.
Шундай қилиб, ҳар 10 кунда қорамолларнинг 100 кг т.в. 10 млдан
қўлланилган полиамидин-п препаратини тейлериозни профилактика
қилишдаги самарадорлиги ўртача 99,2% ни ташкил қилди. Полиамидин-п
препаратини қўллашда сарфланган 1 сўм харажатга 271 сўм иқтисодий самара
олинди.
Учинчи бобда
тейлериоз қўзғатувчиси -
Th. аnnulata
ни фаоллигини
сақланиш муддатини совутгичда сақлаш йўли билан аниқлаш ва тейлериоз
қўзғатувчисини
криоконсервация
қилиш
усулини
яратиш
ҳамда
криоконсервация қилинган касаллик қўзғатувчисининг фаоллик
муддатларини ўрганиш натижалари келтирилган.
Тейлериоз қўзғатувчиси -Th. аnnulata нинг фаоллигини сақланиш
муддатини совутгичда сақлаш йўли билан аниқлаш.
Тажрибалар ҳар
гуруҳда 3 бошдан 4 гуруҳдаги қорамолларда ўтказилди. Бунинг учун спонтан
ҳолда тейлериозга чалинган қорамолдан 7% лик цитрат натрий ва 10% гепарин
эритмаларида 1:10 нисбатда 60 мл дан қон олиниб фибринсизлаштирилди ва
совутгичга ( + 4
0
С) жойлаштирилди.
7 кундан кейин 1- гуруҳдаги ҳайвонларга цитрат натрий, 3-
гуруҳдагиларга гепарин эритмаларида, 14 кундан кейин эса 2-гуруҳдагиларга
цитрат натрий, 4-гуруҳдагиларга гепарин эритмаларида сақланган қон 10 мл
дан тери остига юборилди.
Тажрибалар натижаси 1-ва 3- гуруҳлардаги қорамолларда 18-19 кунлари
тейлериозни клиник белгилари ва қонда паразитемия ҳолати намоён бўлди. 14
кундан кейин юқтирилган 2-ва 4- гуруҳ қорамолларда бундай ҳолат
кузатилмади.
12
Шундай қилиб, совутгичда (+4
0
С) цитрат натрий ва гепарин
эритмаларида сақланган тейлериоз қўзғатувчисининг патогенлик хусусиятини 7
кун давомида йўқотмаганлиги аниқланди.
Тейлериоз қўзғатувчисининг фаоллигини сақланиш муддатини
узайтиришда қон зардоби ва глюкозанинг аҳамиятини ўрганиш.
Тажрибалар ҳар гуруҳда 3 бошдан 4 гуруҳ қорамолларда ўтказилди.
Тажрибадаги 1-3-гуруҳлардаги қорамолларга тейлерия билан инвазияланган
қонни соғлом ҳайвондан олинган қон зардоби билан 1:1 нисбатда
аралаштирилган консерватив материали ва 2-4-гуруҳларидагиларга эса
инвазияланган қонни глюкоза билан 1:1 нисбатда аралаштирилган консерватив
материал билан 14 кундан кейин териси остига 20 мл дан юборилди. Натижада
барча гуруҳлардаги қорамолларда 18-19 кунлари тейлериознинг клиник
белгилари намоён бўлди ва периферик қон томирларидан олинган суртмаларда
тейлериялар кузатилди. Бу тажрибалар 21 кун сақланган инвазияланган
материаллар билан ўтказилганда барча гуруҳларда 30 кун давомида
тейлериознинг клиник белгилари ва периферик қон томирлардан олинган қон
суртмаларида паразитлар кузатилмади.
Шундай қилиб, тейлериоз қўзғатувчиси билан инвазияланган қонни қон
зардоби ёки глюкоза билан бойитилган консерватив материалда касаллик
қўзғатувчисининг фаоллигини 14 кун давомида сақланиб турганлиги
аниқланди.
Тейлериоз қўзғатувчисини криоконсервация қилиш усулини яратиш
ва криогенизация қилинган тейлерияларнинг фаоллигини сақланиш
муддатларини ўрганиш.
Тейлериоз қўзғатувчисини криоконсервация қилиш 2 хил услубда
бажарилди.
1-услубда
криопротектор тариқасида 13 мл глицерин ва 27 мл
соғлом ҳайвондан тайёрланган қон зардоби ҳамда унга қўшимча 10 мл писта
ёғи,
2-услубда
эса криопротектор тариқасида 12 мл диметилсулфоксид ва 28 мл
соғлом ҳайвондан тайёрланган қон зардоби ҳамда унга 12 мл писта ёғи солиб
аралаштирилди. Шундан сўнг биринчи услубда тайёрланган аралашмага
спонтан касалланган ҳайвондан олинган қондан 50 мл, иккинчи услубда
тайёрланган аралашмага 48 мл қўшилди ва улар яхши аралаштирилган ҳолда 20
дақиқа уй ҳароратида сақланди, сўнгра Дъюар (суюлтирилган азот) идишига
солиб жойлаштирилди (патент № 1АР 04088).
Назорат сифатида учинчи услубдан (ВИЭВ усули) фойдаланилди.
Криоконсервация
қилинган
тейлериоз
қўзғатувчисининг
фаоллигини
криогенлаштирилгандан 1 ойдан кейин аниқлаш бўйича тажрибалар 4
гуруҳдаги 3 бошдан қорамолларда олиб борилди. Тажрибадаги ҳайвонларнинг
1- гуруҳига 1-услубда, 2-гуруҳига 2-услубда ва 3-гуруҳига 3-услубда
тайёрланган криоген материал 20 мл дан ва 4-гуруҳ (назорат) даги
қорамолларга тейлериоз билан спонтан касалланган ҳайвондан олинган қон
тери остига 10 мл дан юборилди.
Тажрибалар натижасида юқтиришдан кейин 4-гуруҳдаги қорамолларда
12-куни, 1-2 гуруҳдаги қорамолларда эса 14- куни ва 3-гуруҳдаги қорамолларда
16-куни тейлериознинг клиник белгилари ва қон суртмаларида паразитар
реакция намоён бўлди.
13
Юқорида қайд қилинган усулларда тайёрланган криоматериаллар 6 ва 12
ойдан кейин тажрибадаги ҳайвонларнинг тери остига шу миқдорда юборилди.
Натижада криоконсервация қилинган тейлериоз қўзғатувчисининг фаоллигини
12 ой давомида (кузатув муддати) сақлаб қолиши исботланди ва бизлар
томонимиздан
илк
бор
яратилган
тейлериоз
қўзғатувчисини
криоконсервациялаш усулининг самараси хорижий давлат усулидан бирмунча
юқори эканлиги аниқланди.
ХУЛОСАЛАР
1.
Ўзбекистон Миллий университети кимё факультети олимлари
томонидан илк бор синтез қилинган диамидин ва ўзбикарб препаратлари
қорамолларга кунаро 2 марта 4 мг/кг миқдорида қўлланилганда уларни
гематологик кўрсаткичларга салбий таъсир қилмаслиги ва организмда нохуш
ҳолатларни юзага келтирмаслиги аниқланди.
2.
Тейлериозни даволашда кунаро 2 марта 2 мг/кг миқдорида қўлланилган
диамидин ва ўзбикарб препаратларининг самарадорлиги йўқлиги ва кунаро 2
марта 4 мг/кгдан қўлланилганда эса унинг самарадорлиги кам даражада бўлиши
кузатилди.
3.
Тейлериозга чалинган қорамолларни даволашда кунаро 2 марта 4 мг/кг
миқдорда тери остига қўлланилган ўзбикарб ва шу билан бир вақтда 6 кун
давомида 15 мг/кг миқдорда оғиз орқали бериб борилган делагилнинг
самарадорлигини юқори даражада бўлиши аниқланди.
4.
Тейлериозни даволашда махсус препаратларни қўллаш билан бир
вақтда қорамолларнинг 100 кг т.в. 15-16 мл дан ферровитни бир марта қўллаш
организмда гемопоэзни тиклашда муҳим омил эканлиги исботланди.
5.
Тейлериялар юқтиришдан 10 кун олдин 2-4 мг/кг дан қўлланилган
диамидин ва ўзбикарбнинг профилактик самарадорлиги йўқлиги, 5 кун олдин 4
мг/кг дан қўлланилганда эса уларнинг профилактик самарадорликга эга
эканлиги аниқланди.
6.
Тейлериозни профилактика қилишда қорамолларнинг 100 кг т.в. 10 мл
дан қўлланилган полиамидин-п препаратининг самарадорлиги 10 кунни,
полиамидин-п препаратини қўллаш билан бир вақтда бериладиган омихта ем
таркибига 5% бентонит қўшиб берилганда самарадорлик 20 кунгача бўлган
муддатни ташкил қилиши аниқланди.
7.
Тейлериоздан носоғлом хўжаликларда полиамидин-п препаратини ҳар
10 кунда касалликнинг мавсуми давомида тизимли равишда қўллашдан
олинган самарадорлик ўртача 99,2% ни ташкил қилди, препаратни қўллаш 1
сўм қилинган харажатга 271 сўм иқтисодий самара кўрсатди.
8.
Тейлериоз қўзғатувчиси -
Th. аnnulata
ни криоконсервациялашнинг
янги усули яратилиб (патент № 1АР 04088, 25.08.10) унда ушбу паразитнинг
патогенлик хусусиятини 12 ойгача сақлаб қолиши аниқланди.
АМАЛИЁТГА ТАВСИЯЛАР
1.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Давлат
14
ветеринария Бош бошқармаси томонидан тасдиқланган “Қорамолларнинг
пироплазмидоз касалликларига қарши полиамидин-п препаратини қўллаш
бўйича Йўриқнома”га кўра ушбу препаратни тейлериознинг мавсуми давомида
ҳар 10 кунда қўллаш.
2.
Тейлериоз билан касалланган
қорамолларни даволашда кунаро 2
марта 4 мг/кг дан ўзбикарб ва 6 кун давомида 15 мг/кг миқдорида делагилни
қўллаш.
3.
Тейлериоз қўзғатувчиси -
Th.annulata
ни криоконсервация қилишда
“Қорамолларда тейлериоз қўзғатувчисини криоконсервациялаш усули” ( патент
№ 1АР 04088, 25.08.2010) дан фойдаланиш.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
А.Ғ.Ғафуров,
Ў.И.Расулов,
Н.Турабоев,
В.М.
Дўсқулов.
Қорамолларнинг қон касалликлари // Зооветеринария.- Тошкент, 2007. -№ 1.- 23
б.
2.
А.Ғ.Ғафуров, Ў.И.Расулов, Н.Турабоев, В.М. Дўсқулов. Қорамолларни
қон паразитар касалликлардан асраш // “АГРО-ИЛМ” (Ўзбекистон қишлоқ
хўжалиги илмий иловаси).-Тошкент, 2007.-№ 2.36-37 б.
3.
В.М. Дўсқулов. Тейлериоз қўзғатувчилари -Th.annulata ни экспресс-
криоконсервация қилиш усули. “Ёш олимлар-қишлоқ хўжалиги фани ва
амалиётини
юксалтиришда
етакчи
куч”
Республика
илмий-амалий
конференциясининг илмий мақолалар тўплами. 2-жилд.-Тошкент,”АГРО ИЛМ”
журнали, 2008.55-58 б.
4.
В.М. Дўсқулов, Ў.И.Расулов, Н.Турабоев, М.Юсупова. Тейлериозни
даволашда Ўзбикарб препаратининг самарадорлиги // Тўртинчи Республика
илмий-амалий конференциясининг маърузалар матнининг тўплами. –
Самарқанд: ЎзВИТИ, 2008.-Б.196-200.
5.
В.М. Дўсқулов, Ў.И.Расулов, М.Юсупова, А.Ғ.Ғафуров. Қорамоллар
тейлериози ва даволашнинг такомиллашган усули // Зооветеринария.-Тошкент,
2009.-№ 7.-18-19 б.
6.
В.М. Дўсқулов, Ў.И.Расулов, Х.Мирзахидов, М.Юсупова. Тейлериозни
профилактика қилишда Ўзбикарб ва полиамидиннинг самарадорлиги //
“Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлигини оширишда аграр фанлар ютуқларининг
ўрни”/ Республика илмий- амалий конференциясининг маърузалар матни
тўплами. – Самарқанд: Сам ҚХИ, 2009.- Б.30-35.
7.
В.М. Дўсқулов, А.Ғ.Ғафуров. Тейлериозни профилактика қилиш ва
даволашда бентонитнинг аҳамияти // Зооветеринария.-Тошкент, 2009.-№ 11. -
23-25 б.
8.
В.М. Дускулов, А.Г.Гафуров. Тейлериоз крупного рогатого скота и
новый способ лечения //Зооветеринария.-Ташкент, 2010.- № 6.-С.21-22.
9.
В.М. Дўсқулов, Ў.И.Расулов, А.Ғ.Ғафуров. Қорамолларда тейлериоз
қўзғатувчисини криоконсервациялаш усули // Зооветеринария.-Тошкент, 2011.-
№ 4.-7-9 б.
10.
В.М. Дўсқулов, Ў.И.Расулов, А.Ғ.Ғафуров. Қорамоллар тейлериозини
даволашда диамидиннинг самарадорлиги // “Ҳайвон ва паррандаларнинг ўта
15
хавфли касалликларини тарқалиши ва олдини олишнинг мониторинги”/
Тўртинчи халқаро илмий конференция маърузалари матнининг тўплами.-
Самарқанд: ЎзВИТИ,2011.-Б. 74-77.
11.
В.М. Дўсқулов, А.Ғ.Ғафуров. Диамидин ва ўзбикарбнинг қорамоллар
гематологик кўрсаткичларига таъсири // “Ҳайвон ва паррандаларнинг ўта
хавфли касалликларини тарқалиши ва олдини олишнинг мониторинги”/
Тўртинчи халқаро илмий конференция маърузалари матнининг тўплами.-
Самарқанд: ЎзВИТИ, 2011.-Б. 78-80.
16
Ветеринария фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Дўсқулов
Вохиджон Мухитдиновичнинг 03.00.19-паразитология ихтисослиги бўйича
“Қорамолларнинг тейлериозини даволаш ва профилактика қилишни
маҳаллий препаратлар асосида такомиллаштириш” мавзусидаги
диссертациясининг
Р Е З Ю М Е
С И
Таянч сўзлар:
пироплазмидозлар, тейлериоз,
Th.annulata
, диамидин,
ўзбикарб, полиамидин-п, бентонит, ферровит, самарадорлик, криопротектор,
криоконсервация, даволаш, профилактика.
Тадқиқот объектлари:
Th.annulata
, турли ёшдаги тейлериозга чалинган
қорамоллар, турли кимёвий препаратлар, ҳайвонлардан олинган қон
намуналари, криоматериал.
Ишнинг мақсади:
Қорамоллар тейлериозини даволаш ва уни
профилактика қилишда Республикамиз худудида мавжуд маҳаллий хом ашёлар
асосида ишлаб чиқилган дори воситаларини самарадорлигини аниқлаш,
ветеринария амалиётига жорий қилиш ҳамда тейлериоз қўзғатувчиси-
Theileria
annulata
ни криоконсервация қилишнинг янги усулини яратиш
.
Тадқиқот
услублари:
эпизоотологик,
клиник,
паразитологик,
гематологик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Тейлериозни даволаш ва
профилактика қилишда диамидин, ўзбикарб, полиамидин-п препаратларининг
оптимал миқдори ва самарадорлиги аниқланган ва амалиётга жорий қилинган.
Тейлериоз қўзғатувчиси -
Th.annulata
ни криоконсервациялаш усули ишлаб
чиқилган ва унинг фаоллик муддати аниқланган (патент № 1АР 04088).
Амалий аҳамияти:
Тейлериозни даволаш ва профилактика қилишда
диамидин, ўзбикарб, делагил, полиамидин-п препаратларини қўллаш
натижасида чорвачилик хўжаликлари соғломлаштирилади. Ишлаб чиқилган
тейлериоз қўзғатувчиси -
Th.annulata
ни криоконсервациялаш усули ушбу
паразит штаммларининг коллекциясини яратишда, экспериментал тажрибалар
олиб боришда ҳамда биопрепаратлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
Тадқиқот
натижалари қорамолларнинг тейлериозини даволаш ва профилактика қилишда
илмий асос бўлади. Тадқиқотлар асосида “Қорамолларнинг пироплазмидоз
касалликларига қарши полиамидин-п препаратини қўллаш бўйича Йўриқнома”
ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси ҚСХВ ДВББ томонидан
(05.06.2010 й.) тасдиқланган. Полиамидин-п препаратини тейлериознинг
олдини олиш мақсадида мавсум (март-сентябр) давомида тизимли равишда ҳар
10 кунда қўллаш 1 сўм қилинган харажатга 271 сўм иқтисодий самара бериши
аниқланди.
Қўллаш соҳаси:
Ветеринария.
17
Р Е З Ю М Е
диссертации Дускулова Вохиджона Мухитдиновича на тему:
“Усовершенствование лечения и профилактики тейлериоза крупного
рогатого скота на основе местных препаратов” на соискание учёной
степени кандидата ветеринарных наук по специалисьности 03.00.19-
паразитология.
Ключевые слова:
пироплазмидозы, тейлериоз,
Th.annulata
, диамидин,
узбикарб, полиамидин-п, бентонит, ферровит, эффективность, криопротектор,
криоконсервация, лечение, профилактика.
Объекты исследования:
Th.annulata,
больной тейлериозом крупный
рогатый скот, разные химические препараты, образцы крови животных,
криоматериал.
Цель работы:
Разработать высокоэффективные средства и способы
лечения и профилактики тейлериоза крупного рогатого скота на основе
местного сырья, а также разработать способ криоконсервации возбудителей
тейлериоза -
Th.annulata
.
Методы
исследования:
эпизоотологические,
клинические,
паразитологические, гематологические.
Полученные результаты и их новизна:
Установлены оптимальные дозы
и изучены лечебно-профилактические свойства диамидина, узбикарба,
полиамидина-п при тейлериозе крупного рогатого скота и внедрены в
ветеринарную практику. Разработан способ криоконсервации возбудителей
тейлериоза -
Th.annulata
и установлен срок патогенных свойств тейлерий
(Патент на изобретение 1АР 04088).
Практическая значимость:
В результате применения диамидина,
узбикарба, полиамидина-п животноводческие хозяйства оздоровятся от
тейлериоза. Разработанный способ криоконсервации возбудителя тейлериоза
используется
при
создании
коллекции
штаммов,
проведении
экспериментальных опытов и производстве биологических препаратов.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
Результаты
исследований являются основой для лечения и профилактики тейлериоза
крупного рогатого скота. Разработано и утверждено ГУВ МСВХ Республики
Узбекистан
“Наставление
по
применению
полиамидина-п
против
пироплазмидозов крупного рогатого скота” (05.062010 г). В результате
систематического применения полиамидина-п каждые 10 дней, с марта по
сентябрь, на израсходованный 1 сум получен 271 сум экономической
эффективности.
Область применения:
Ветеринария.
18
R E S U M E
for the dissertation of Duskulov Vohidjon Mukhitdinovich on theme “The
improvement of tretment and prophylaxis of teylerios of cattle on the base of
local preparations” presented for candidate of veterinary sciences degree on
speciality 03.00.19- “Parasitology”.
Key word:
piroplasmidoses, teylerios,
Th.annulata
, diamidin, uzbikarb,
polyamidin-p, bentonit, ferrovite, effectiveness, crioprotector, crioconservation,
theatment, prophylaxis.
Objects of the inquiries:
Th.annulata
, cattle sick with teylerious, diggerent
chemical preparations, samples of blood of animals, criomateral.
The aim of the work:
To elaborate highly effective means and ways of
treatment and prophylaxis of teylerios of cattle on the base of local raw materials, and
also to elaborate the method of crioconservation of agents of teylerios –
Th. annulata
.
Method of inquiry:
epizootological, clinical, parasitological, haemotological.
Obtained results and their novelty:
The were ascertained optimum dozes and
studied treating –prophylactic properties of diamidin, uzbikarb, polyamidin-p at
teylerios of cattle and inculcated into veterinary practice.
There is elaborated the teylerios –
Th. annulata
and established the term of
pathogenous properties of teylerios (Patent for invention 1AP 04088.)
Practical significance:
As a result of application of diamidin, uzbikarb,
polyamidin-p in stock-breeding farms will be healthier from teylerios. The elaborated
method of crioconservation of agents of teylerios –
Th. annulata
is used for creation
of collection of stamms, at conducting exprimental tests and at production of
biological preparations.
The degree of inculation and economical effectiveness:
The results of researches are the base for treatment and prophylaxis of teylerios
of cattle. There was elaborated and confirmed by state Administration Board of
Veterinary of the Republic of Uzbekistan.
“ The directions on the of the application of polyamidin-p against
piroplasmidoses of cattle”( the 5
th
of Jine, 2010). As a results of the systematic
usage of polyamidin-p every 10 days during period from march till september there
was obtained 271 sums of economical effectiveness from 1 sum spent.
The sрhere of аррliсаtion:
veterinary.
