1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК:
АМОНОВА ЗИЛОЛА ҚОДИРОВНА
ҲУРУФИЙЛИК ВА XIV-XIX АСРЛАР ЎЗБЕК МУМТОЗ АДАБИЁТИ
10.01.03 – Ўзбек адабиёти тарихи
Филология фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Самарқанд – 2011
2
Тадқиқот Бухоро давлат университети Ўзбек филологияси кафедрасида
бажарилган
Илмий раҳбар: Ҳаққулов Иброҳим Чориевич
филология фанлари доктори.
Расмий оппонентлар: Ҳамидулла Болтабоев
филология фанлари доктори, профессор
Дилором Салоҳий
филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети
Ҳимоя 2012 йил «_____» _____________ куни соат ____ да Алишер
Навоий номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги К.067.04.01
рақамли фан номзоди илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси
бўйича Ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади.
Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15.
Диссертация билан Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат
университети илмий ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин.
Автореферат 2012 йил «_____» ___________ да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш илмий
котиби, филология фанлари номзоди У. Қобилов
3
ИШНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Мустақиллик шарофати ҳамда илму фандаги
ўзгаришлар маънавий меросимизни тадқиқ этиш соҳасида эътиборли
ютуқларга эришишимизга кенг йўл очиб бермоқда. Маданий меросимизни
асраб-авайлаш, уни келажак авлодга тўлиқ етказиш, албатта, муҳимдир. Бу
борада юртбошимиз И. А. Каримовнинг “Энг муҳим вазифа шундан
иборатки, ўзлигимизни теран англаб, мутафаккир боболаримиз, азиз
авлиёларимиз қолдирган бебаҳо меросни авайлаб-асраб, янада бойитишимиз,
улуғ аждодларимиз ишининг муносиб давомчилари бўлмоғимиз даркор”
1
деган фикрлари миллий меросимизни ўрганиш давлат сиёсати даражасига
кўтарилганлигидан далолат беради. Бу эса бизни мумтоз меросимизни
мукаммал тадқиқ этишга ҳамда баркамол авлодни айни шу руҳда
тарбиялашга ундайди.
Бир неча асрлик тарихга эга бўлган халқимиз маданиятининг ҳар
жабҳасида исломий нуқтаи назар ва тушунчалар ўз аксини топган.
Жумладан, ўзбек мумтоз адабиёти ҳам илоҳий-ирфоний ғоялар таъсиридан
мустасно эмас. Ислом дини бағрида шаклланган тасаввуф тариқатларидан
бири ҳуруфийликдир. Ҳуруфийлик XIV асрнинг охирларида Озарбайжон,
Эрон, Туркия каби бир қатор Шарқ мусулмон мамлакатларига тарқалган.
Ҳуруфийлик айрим жиҳатдан мусулмонлик ақидаларига қарши туюлгани
учун, таъқибга ҳам учраган. Ҳуруфийлар араб ҳарфларининг муқаддаслигига
таянган ва оламнинг сир-асрорини шу ҳарфлар орқали англаш мумкин деган
ғояни тарғиб қилган. Улар ҳарфларнинг илоҳий сирларини кашф этишда,
албатта, Қуръони Каримга таянганлар. Чунки бу муқаддас китобдаги сура ва
ояти карималар араб алифбосида ифодасини топган бўлиб, “Сод”, “Қоф”,
“Ёсин”, “Тоҳа” каби сураларнинг ҳарфлар номига боғлиқлиги, шунингдек,
илк ояти ҳуруфул муқаттаот, яъни кесик ҳарфлар билан бошланадиган
“Бақара”, “Оли Имрон”, “Иброҳим” сингари 29 суранинг ушбу китобдан
ўрин олиши араб алифбосининг алоҳида мавқега эгалигини кўрсатади.
Қуръони Каримда кузатиладиган бундай ҳолат ҳуруфийлик тариқати
нуфузини оширган. Айни чоғда бу сулук Шарқ мумтоз адабиётига ҳам ўз
таъсирини ўтказган. Чунки унинг йирик намояндалари шоирлар эди, шеърият
эса ҳуруфийликнинг халқ орасида тарқалиши учун муҳим роль ўйнади.
Жумладан, бу таъсир озар, турк, форс-тожик ва ўзбек адабиётида яққол кўзга
ташланган.
Дарҳақиқат, ҳарфлар замиридаги рамзий-мажозий маъноларни тўғри
англаш матн таҳлилининг ғоявий-бадиий жиҳатдан мукаммаллигини
таъминлайди.
Шарқ шеъриятида ишлатилган арабий ҳарфлар фақат шаклга
асосланган бадиий санъатгина эмас, балки илоҳий-ирфоний мазмунни
1
Каримов. И. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. – Т.: Ўзбекистон, 2001. – Б. 99-104.
4
ифодалашга ҳам хизмат қилади. Ҳарфларга ботиний маъно сингдириш эса
ижодкордан диний, фалсафий-тасаввуфий билим талаб қилади.
Ҳуруфийлар наздида Оллоҳ исмлари ва сифатлари фақатгина ҳарфлар
билан ифодаланади. Шу боисдан мазкур тариқатнинг йирик намояндалари
араб алифбосидаги ҳарфларга ва улар ифодалайдиган маъноларга алоҳида
аҳамият берганлар.
Ҳуруфийлар оламнинг яратилиши, инсон тақдири, қазо ва қадарнинг
муқаррар эканлигини ҳарфлар орқали ифодалайдилар. Айни замонда ҳар бир
ҳарф тўрт унсурдан (олов, тупроқ, сув, ҳаво) таркиб топганлигини
таъкидлайдилар. Ҳарфларнинг муқаддаслиги ҳақидаги қарашлар Шарқ
адабиётига Қуръони Карим орқали кириб келган. Араб алифбосидаги
ҳарфлар мумтоз шеъриятимизда аксарият ҳолларда китобат санъатини юзага
келтиради. Аммо айни шу санъатнинг юзага келиши ҳам ҳуруфийлик билан
боғлиқдир. Ҳарфий санъатга таяниб шоирлар рамзий-мажозий тимсоллар
яратишган. Масалан: “
Алиф
” – маъшуқанинг чиройли, тик қоматига, “
Дол
”
ва “
Нун
” ҳарфлари ошиқнинг ҳижрондан эгилган вужудига қиёсланади.
Шунингдек, араб ёзувидаги 28 та ҳарф, 28 та рақамни англатиб, абжад
ҳисобини юзага келтиради. Бу ҳодиса таърих жанри асосини ташкил этади.
Шу билан биргаликда, XV асрда кенг ривожланган муаммо жанри учун ҳам
араб алифбосидаги ҳарфлар ва уларнинг рамзий жиҳатлари алоҳида аҳамият
касб этади.
Ҳуруфийлик Шарқ фалсафасининг қатор унсурларини ўзида мужассам
этиб, ривожланган тариқат ҳисобланади. Унинг илдизи Ҳиндистон, Хитой,
Эрон
илоҳий
таълимотларига
бориб
тақалади. Ҳуруфийликнинг
акс-садоларини биз эманация назариясида, руҳ ҳақидаги таълимотда,
брахманизмда, чорвака таълимотларида, Хитой фалсафаси Конфуций
назарияларида, зардуштийликда ҳам кўрамиз.
Шарқ мумтоз шеърияти, жумладан, ўзбек мумтоз шеъриятида акс этган
ҳуруфийлик ғояларини тадқиқ қилиш, ҳарф билан боғлиқ ботиний
маъноларни очиб бериш, ҳарфий санъат ва ҳуруфийлик орасидаги тафовутни
аниқлаш, китобат санъатининг пайдо бўлиши бевосита ҳуруфийлик тариқати
билан боғлиқ эканлигини кўрсатиш мавзунинг янгилиги ва долзарблигини
белгилайди.
Мавзунинг ўрганилиш даражаси.
Ҳуруфийлик тариқатини ўрганиш
Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатларининг маданияти, фалсафаси ҳамда
адабиётини тадқиқ қилиш учун жуда муҳимдир. Шуларни инобатга олиб,
ҳуруфийликнинг пайдо бўлиш тарихи, Шарқ мумтоз шеъриятида тутган ўрни
ва моҳияти, мазкур сулукнинг фалсафий жиҳатлари, ҳарфларнинг ботиний
маънолари хусусида бир қанча илмий изланишлар олиб борилган. Аммо
аксарият тадқиқотлар озар, турк, овруполик олимлар томонидан амалга
1
Ҳуруфийликнинг фалсафий жиҳатлари З. Кули-заденинг “Хуруфизм и его представители в Азербайджане”.
– (Баку, 1970) асарида батафсил ёритилган.
5
оширилган.
Ўзбек мумтоз адабиётида араб ҳарфлари бадиий санъат
сифатида
2
ва таърих жанри асослари жиҳатидан
3
ўрганилган бўлса-да,
ҳуруфийлик маслаги нуқтаи назаридан махсус тадқиқ этилмаган. Шу сабабга
кўра бу мавзу ўзбек адабиётшунослигида етарли ўрганилган деб бўлмайди.
Тўғри, адабиётшунос олим Эргаш Рустамов ўзининг “XV аср шоирлари ва
ҳуруфийлик”
4
мақоласида ҳуруфийликнинг ўзбек мумтоз адабиётига
таъсирини қисман ёритган. Бу мақола билан танишган таниқли Озарбайжон
олими З. Қулизода: “Насимий ва ҳуруфийликнинг ўзбек адабиётига
таъсирини бундан ҳам аниқ ва равшан далиллар топиб кўрсатиш керак эди.
Бундай далиллар эса ўзбек адабиётида сўзсиз мавжуддир”
5
, деб муносабат
билдиради. Юқоридаги асосларга кўра, ушбу мавзу махсус тадқиқ қилиниши
лозим деб ўйлаймиз.
Диссертациянинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация мавзуси Бухоро давлат университети ўзбек
филологияси кафедрасида ўрганилаётган “X-XX аср ибтидосидаги ўзбек ва
форс-тожик адабиётларининг долзарб муаммолари” мавзуидаги истиқболли
режа таркибига киритилган. Мавзу Бухоро давлат университети Илмий
кенгашининг 2000 йил 12 декабрдаги йиғилишида 2-рақамли баённома билан
тасдиқланган.
Тадқиқотнинг мақсади.
Ишнинг асосий мақсади ҳуруфийлик
тариқатининг ўзбек мумтоз шеъриятига таъсири масаласини ўрганиш.
Тадқиқотнинг вазифалари:
– ҳуруфийлик маслагининг пайдо бўлиши ва бадиий ижоддан ўрин
эгаллаш тарихини ёритиш;
– Шарқ мумтоз шеъриятида ҳуруфийлик ғояларининг кириб келиши ва
тараққий этиш йўлларини кўрсатиш;
– араб ҳарфларининг ҳуруфийлик билан боғлиқ жиҳатларига таяниб,
уларнинг бадиий ижоддаги ўрнини ёритиш;
– ҳарфий санъатнинг юзага келишида ҳуруфийлик тариқати асос
эканлигини кўрсатиб бериш;
1
Даҳхудо Али Акбар “Луғатнома”си Теҳрон Университети доктори Муҳаммад Муъин муҳаррирлигида чоп
этилган. 28 – жилд. “Ҳе” ҳарфи боби, 476 – 489 бетлар.
ﺔﻣﺎﻧ ﺖﻐﻟ
.
ﺮﺒﻛٲ ﻰﻠﻋ ﻒﯿﻟﺄﺗ
اﺪﺨھد
ناﺮﮭﺗ
.
هﺎﻣ ىد
١٣٣٨
ﻰﺴﻤﺷ ىﺮﺠھ
Gõlpinarli Abdülbâki. Hurufilik metinlari katalogi. Ankara, 1973. Abdülaziz Ed Debbağ. Kitâb – ül – İbrîz. Istanbul,
1997. Ibn Haldun. Mukaddime. İstanbul, 2009. s. 908 – 941. Usluer Fatih. Hurufilik. Istanbul, 2009. Schimmel
Annemarie. Islamin mistik boyutlari. Istanbul, 2004. s. 436. Кули-заде З. “Хуруфизм и его представители в
Азербайджане”. Баку, 1970. Ҳамид Арасли. Имодиддин Насимий. Тошкент, 1973. Ҳуруфийликни ўз
тадқиқотларида кенг ёритган турк тадқиқотчиларидан Р. Тавфиқ, С. Н. Эргун ва озар олимларидан М.
Гулизода, А. А. Саид-зода, Л. Ҳусайнзода, рус олими И. П. Петрушевский, оврупа олимлари Э. Браун, Гибб,
Кл. Хюар, Ҳ. Риттер кабиларнинг изланишлари диққатга сазовор. Бу ҳақда қаранг: Кули-заде З. “Хуруфизм
и его представители в Азербайджане”. Баку, 1970.
2
Исҳоқов Ё. Классик адабиёт поэтикасидан маълумотлар. // Ўзбек тили ва адабиёти, 1970 – 1973 йилги
сонлар. Исҳоқов Ё. Навоий поэтикаси. – Т.: Фан, 1983. – Б. 168. Раҳмонов В. Шеър санъатлари. –
Ленинобод.: 1972. – Б. 180.
3
Жувонмардиев А. Ҳарфлар рақамларга айланганда. – Т.: Фан, 1966. Жувонмардиев А. Ҳарф ва рақам.
– Т.: Фан, 1971.
4
“Народы Азии и Африки” 1963, №4.
5
Бу ҳақда қаранг: Кули-заде З. Кўрсатилган асар. – Б. 193.
6
– ҳарф рамзларидан фойдаланишда шоир маҳоратига эътибор қаратиш;
– ўзбек мумтоз адабиётида XV-XVII асрлар оралиғида ҳуруфийлик
маслаги ғояларининг ёритилиш йўлларини ўрганиш;
– Алишер Навоий ижодида қўлланилган рамзий-мажозий ҳарфларни
тадқиқ қилиш;
– мумтоз шоирларимиз, жумладан, Бобораҳим Машраб, Мунис,
Огаҳийларнинг ҳуруфийликка доир шеърларини таҳлил қилиш;
– XVII-XIX асрлар шеъриятида ҳуруфийлик ғояларининг ёритилиш
йўлларини ўрганиш.
Ишнинг тадқиқот объекти ва материаллари.
XV асрнинг биринчи
ярмида фаолият кўрсатган Атоий, Лутфий, Гадоий, Ҳофиз Хоразмий,
Саккокий ғазаллари ҳамда ўзбек мумтоз адабиётида юксак баҳоланган
бадиий мерос соҳиби Алишер Навоийнинг ўзбек тилидаги лирик асарлари,
“Хамса”нинг “Ҳайрат ул-аброр” достони танланади. Шунингдек, XVII-XIX
аср ижодкорлари Бобораҳим Машраб, Ҳувайдо, Мунис, Огаҳий, Комил
Хоразмий, Муҳаййирларнинг лирик мероси ҳам манба вазифасини ўтайди.
Тадқиқотда ўзаро қиёслаб ўрганиш жараёнида Озарбайжон адабиёти
вакиллари Имодиддин Насимий, Фузулий, Ҳақиқий шеърияти; форс-тожик
адабиёти намояндаси Абдураҳмон Жомийнинг лирик мероси; турк
ижодкорларидан Юнус Эмро, Ривоний кабиларнинг ғазаллари; туркман
шоири Махтумқули шеърларига ҳам таянилади.
Тадқиқотнинг методологик асоси ва илмий методи.
Миллий
истиқлол ғояси ва Президентимиз И. А. Каримовнинг миллий қадриятлар,
маънавиятни юксалтириш, тарғиб этишга доир дастурий характердаги
фикрлари ҳамда ҳозирги адабиётшунослик методологияси фани эришган
ютуқлардан методологик асос сифатида фойдаланилди. Шунингдек, тадқиқот
марказига қўйилган масалаларни ҳал этишда Е. Э. Бертельс, А. Ҳайитметов,
Б. Валихўжаев, Ё. Исҳоқов, Н. Комилов, Р. Воҳидов ва И. Ҳаққулов каби
олимларнинг муҳим назарий фикрларига таянилди. Ишда, асосан, аналитик
таҳлил, матн талқини, қиёсий-тарихий, қиёсий-типологик методлардан
фойдаланилди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1. Ҳуруфийлик тариқатининг пайдо бўлиши ва бадиий ижоддан ўрин
эгаллаш тарихи ёритилади.
2. Ҳуруфийлик тариқатининг турк, форс-тожик ва туркман адабиётига
таъсири хусусида айрим мулоҳазалар баён қилинади.
3. Ҳуруфийликнинг ўзбек мумтоз адабиётига таъсири, жумладан, XV
асрнинг биринчи ярмигача бўлган шоирлар ижоди ғоявий-бадиий
жиҳатдан таҳлил қилинади.
4. Ҳуруфийлик тариқати ва ҳарфий санъат орасидаги ўхшаш ва
тафовутли жиҳатлар ёритилади.
5. Алишер Навоий шеъриятида араб ҳарфларининг илоҳий-ирфоний
моҳияти очиб берилади.
7
6. “Ҳайрат ул-аброр”даги “Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳийм” шарҳининг
ҳуруфийлик нуқтаи назаридан таҳлили берилади.
7. XV-XVI ҳамда XVII-XIX асрлар адабиётида ҳуруфийлик ғояларининг
бадиий талқини ифодаланади.
8. Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатларининг маданияти, фалсафаси ҳамда
адабиётини ўрганишда ҳуруфийликнинг аҳамияти очиб берилади.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
– ҳуруфийлик тариқатининг пайдо бўлиши ва бадиий ижоддан ўрин
эгаллаш тарихи кўрсатиб берилди;
– ҳуруфийлик таъсирида битилган байтлар ва ҳарфий санъат
ифодаланган мисралар ўзаро таққосланиб, фарқли жиҳати кўрсатиб
берилди;
– китобат санъатининг юзага келиши ҳуруфийлик тариқати билан
боғлиқлиги асослаб берилди;
– Атоий, Лутфий, Ҳофиз Хоразмий ижодидаги ҳуруфийлик таъсирида
битилган ғазаллар таҳлил қилинди;
– Алишер Навоий ижодида ҳуруфийлик ғоялари билан боғлиқ ўринларга
эътибор қаратилди;
– Бобораҳим Машрабнинг ҳуруфийликка дахлдор ғазал, маснавий,
мустазод, мухаммаси таҳлил қилинди;
– XVII-XIX асрлар шеъриятида ҳуруфийлик ғояларининг ёритилиш
йўллари кўрсатиб берилди.
Тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти.
Илмий тадқиқот
ҳуруфийлик тариқатининг пайдо бўлиши ва бадиий ижоддан ўрин эгаллаш
тарихи ҳақида маълумот беради. Шунингдек, мумтоз шеъриятда рамзий
маъно ифодаловчи ҳарфлар ва уларнинг ботиний маъноларини ёритади. Бу
тадқиқот тасаввуф шеъриятида қўлланилган арабий ҳарфларнинг
ҳуруфийлик нуқтаи назаридан таҳлили орқали адабиётимиздаги маълум
бўшлиқни тўлдиради. У келгусида яратиладиган илмий ишлар учун ёрдамчи
манба бўлиб хизмат қилади, шунингдек, таълимнинг турли босқичларида
ўқув қўлланмаси вазифасини бажариши мумкин. Диссертация баркамол
авлодни тарбиялаш ишида маънавий-маърифий жиҳати билан фойдалидир.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижалари
бўйича Бухоро давлат университети Ўзбек филологияси кафедраси
профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг илмий-назарий анжуманларида,
ёш олимлар конференцияларида илмий маърузалар қилинган.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Диссертация ва унинг автореферати Бухоро
давлат университети Ўзбек филологияси факультети ҳузурида номзодлик ва
докторлик диссертациялари муҳокамаси учун ташкил этилган илмий
семинарнинг 2011 йил 12 майда ўтказилган йиғилишида (1-рақамли
баённома) муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия этилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги.
Тадқиқот
натижалари бўйича 2000-2011-йилларда Бухоро давлат университети
8
профессор-ўқитувчиларининг анъанавий илмий-назарий анжуманларида
маърузалар ўқилган. Диссертациянинг асосий мазмуни республика илмий
журналларида ва илмий тўпламларда эълон қилинган мақолаларда, олий ўқув
юртлари
профессор-ўқитувчиларнинг
илмий-назарий
анжуманлари
материалларида ўз аксини топган. Иш юзасидан мамлакатимиз ва хорижда
чиқадиган илмий журналлар ҳамда тўпламларда 13 та мақола эълон
қилинган.
Ишнинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, уч боб, олти фасл,
хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, унинг
умумий ҳажми 156 саҳифани ташкил этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
«Кириш»
да мавзунинг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси,
тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, илмий янгилиги, назарий ва амалий
аҳамияти, манбалари, методологик асоси ва илмий методлари, ишнинг
жорийланиши ва тузилиши ҳақида маълумот берилган. Ишнинг биринчи
боби
“Ҳуруфийлик маслагининг пайдо бўлиши ва бадиий ижоддан ўрин
олиш тарихи”
деб номланиб, унинг илк фасли
“Ҳуруфийлик
тариқатининг шаклланиш омиллари ва ўзига хос хусусиятлари”
деб
аталади. Унда ҳуруфийлик тариқатининг шаклланишида асос бўлган
“илм ул-ҳуруф” тушунчаси ва бир қанча сўфийларнинг бу борадаги
фикрлари ёритилади. Шунингдек, ҳуруфийлик тариқатининг ўзга тариқатлар
билан ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатлари кўрсатилган. Иккинчи фасл
“Ҳуруфийлик ва бадиий ижод” деб номланган. Бу фаслда ҳуруфийлик
тариқатининг йирик намояндалари, хусусан, Имодиддин Насимий ижоди ва
унинг Ўрта ва Яқин Шарқ халқлари адабиётига таъсири ёритилган.
Маълумки, арабларнинг Ўрта Осиёни забт этиш муносабати билан араб
тили, ёзуви, дини ўзбек халқи маданий ҳаётига чуқур сингди. Биргина араб
ёзувидан VIII асрдан XX асрнинг 20-йилларигача фойдаланиб келинди. Халқ
бу ёзувни муқаддас деб билди. Халқ орасида араб ҳарфларининг ўзига хос
хислатлари ҳақидаги фикрлар мавжуд.
Ҳарфларга бўлган юксак эътиқодни халқ оғзаки ижодида ҳам кўриш
мумкин. Айниқса, халқ қўшиқларида бу ҳол кўзга яққол ташланади:
“
Алиф
” деб Каломуллоҳ ҳарфин,
Қалбгинамга жо қилган,
Яратган бизни Оллоҳ деб,
Ҳидоятга йўлим бурган.
XII аср туркий адабиётда араб ҳарфлари ташбеҳ сифатида қўлланилган
илк ёдгорлик “Қутадғу билиг”дир. Юсуф Хос Ҳожиб “Ўгдулмиш элигга
шаробдорлар бошлиғи қандай бўлиши кераклигини айтади” бобида
шаробдорнинг чеҳраси очиқ, навқирон, аммо қомати “
дол
” (د) каби бўлмоғи
1
Бўзлардан учган ғазал –ай. Нашрга тайёрловчилар: О. Сафаров ва Д. Ўраева. – Бухоро.: Бухоро нашриёти,
2004. – Б. 32.
9
лозимлигини уқтиради. Бу эса ҳурмат ва тавозеъ ила шоҳ ҳузурида қаддини
эгиб туришига ишорадир:
Чеҳраси очиқ, навқирон, юзи ойдек,
Қомати
дол
, қора соч, ўзи қуйиб қуйгандек бўлса
1
Демак, “Қутадғу билиг”да арабий ҳарфлар поэтик образ воситаси сифатида
қўлланилган бўлса-да, мумтоз адабиётимизди бу ҳолат XV асрдан бошлаб
кенг тараққий этди. Бу давр эса, ҳуруфийлик тариқатининг энг гуллаб-
яшнаган даврига тўғри келади. Тасаввуф оламида кенг ёйилган илми ҳуруф
тушунчаси эса, ҳуруфийликнинг алоҳида бир тариқат сифатида
шаклланишига туртки бўлди.
Ҳуруфийлик тасаввуф тариқатларидан бири бўлиб, 1386 йилда
Фазлуллоҳ Наимий асос солган. У ўз таълимотининг назарий қоидаларини
“Жовидони кабир”, “Жовидони сағир”, “Аршнома”, “Муҳаббатнома”,
“Наумнома”, “Искандарнома” каби асарларида атрофлича ёритиб берган.
Унинг асарлари орасида “Муҳаббатнома” муҳим аҳамиятга эга. Наимий унда
ўз таълимотининг моҳияти ҳақида гапириб, фикрларини қуръоний далиллар
ва ҳадислар орқали асослайди. Шунингдек, асарда у ҳуруфийликнинг ўзга
тариқатлар билан ўхшаш ҳамда тафовутли жиҳатларини кўрсатиб ўтган.
Жами тариқат аҳлининг истак ва мақсадлари бир, бироқ мақсад сари
етакловчи йўллар турлича. Ҳуруфийларнинг ўзига хослиги араб
алифбосидаги ҳарфларнинг илоҳийлиги ва улар воситасида дунё
сир-асрорларини англаш мумкинлигини кенг тадқиқ ва талқин
этишларидадир. Наимий фикрича, 28 араб ҳамда 32 форс ҳарфлари орқали
ҳақиқий ишқ моҳиятини очишга эришилади. Мазкур ҳарфлар азалий ва
абадийдир. Ҳуруфийлар борлиқ илоҳий амр “Кун” (ярал), яъни “
Коф
” ва
“
Нун
” ҳарфлари орқали яралганлигини таъкидлаб, дунё, Оллоҳ, инсонлар ва
ҳарфлар бир-биридан айри бўлмайди деган хулосага келганлар.
Фазлуллоҳ Наимий ўз “Муҳаббатнома”сида ваҳдатул вужуд таълимоти
ҳақида ҳам ўзига хос қарашларни баён қилган. Яъни “
алиф
” – бирлик ва
фардликни ифодалайдики, бу орқали Оллоҳга ишорат айлаш мумкин. Зеро,
барча ҳарфлар бир ҳарфда мужассам эрур. Чунки (ا)“
алиф
” букилиб (د)
“
дол
”ни, яна бошқа шаклга кириб (ر) “
ро
”ни ҳосил қилади, унинг икки учи
букилганда (ب) “
бе
” ҳарфи, чуқур шаклида эса (ن) “
нун
” ҳарфига айланади.
Демак, барча ҳарфларни “
алиф
”да кўрмоқ мумкин бўлганидек, жами
мавжудотда ҳам Оллоҳ зуҳр топган. Аммо “
алиф
”ни ўзга ҳеч бир ҳарфда
кўриш мумкин эмас.
Ҳуруфийлар Мансур Ҳаллож ва унинг “Анал – ҳақ” ғоясига мафтун
эдилар. Бу ҳолни ҳатто мазкур сулук асосчиси Фазлуллоҳ Наимий
шеъриятида ҳамда Имодиддин Насимий шеърларида кўриш мумкин.
Ҳаллож Насимий учун ҳам мардлик, шижоат ва ҳақпарастликнинг
нодир тимсоли. Шунинг учун турк тадқиқотчиси Абдулбоқи Гулпинорли
1
Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. – Т.: Фан, 1971. – Б. 463.
10
“Насимий тарихга иккинчи Мансури Ҳаллож бўлиб кирди”, – деса,
Озарбайжон олими Гулизода уни “ҳусайния” ва “ҳалложия” тариқатига
мансуб деб белгилаган. Дарҳақиқат, у Мансур Ҳалложга бўлган улуғ
садоқати туфайли ижодининг илк босқичларида Ҳусайни, Сайид Ҳусайни
тахаллуслари билан ижод қилган. Шоир ҳуруфийлик тариқатининг муриди
бўлгандан сўнг, асарларида муршиди Фазлуллоҳ Наимийга мос, Насимий
тахаллусини қўллаган.
Бу сулук вакиллари борлиқнинг бутун сирлари Қуръондаги ҳарфларда,
бу ҳарфлар эса инсон юзида акс этганлигини таъкидлайдилар. Бу ҳақда
Насимий ёзади:
Юзингда кўринган
ҳарфлар
ки бор –
Ҳар бири маърифат ғазнасидир, ёр!
Беун, беишора тилга келишар,
Ҳақиқат сиррини айлашар изҳор.
Ҳуруфийлар фикрича, дунё Оллоҳ зотининг тажаллисидир, бу инсон
юзида ҳам акс этади. Шунингдек, инсон юзи энг мукаммал Қуръондир.
Қуръони Каримда Оллоҳ таоло жами махлуқот олами ҳақида, ўз сифатлари
сир-асрорлари тўғрисида сўзлаган. Демак, ҳуруфийлар наздида Оллоҳ
сирларини акс эттирувчи Мусҳафи Шариф, бу – инсон юзи. Шунинг учун
Насимий юзингда кўринган ҳарфлар маърифат ғазнаси дея таъкидлаган.
Насимий “Оллоҳ Одамни ўз суратида яратди” ҳадисига таяниб, “Инсон
сурати худо сурати эрур” дейди. Унингча, инсон юзи бу жуда катта китоб,
шунинг учун Оллоҳ таоло барча фаришталарга унга сажда қилишни буюрган.
Инсонни улуғловчи бундай сўзлар ўзбек мумтоз адабиёти вакилларини ҳам
илҳомлантирган. Масалан, Атоийнинг қуйидаги байтида ёр юзини мусҳаф –
Қуръони Каримга, “менг” (хол)ни эса оятга қиёслайди:
Эй
мусҳафи ҳуснинға
менгинг нуқтаси оят,
Ислом элига бўлди юзинг нури ҳидоят.
Худди шу мазмундаги байтлар Мавлоно Лутфий ижодида ҳам мавжуд:
Хат қилди
юзунг мусҳаф
идин ҳусн ривоят,
Ул мусҳаф уза хатинг эрур ҳуснингга оят.
Шоир гўзал маъшуқа жамолини Қуръонга тенглаштиради ва шу мусҳафда
(юзда) ёрнинг хатлари оят сифатида кўринишини ифодалайди.
Инсон юзини илоҳий китоб сифатида тасвирлашда Лутфийга издошлик
қилган шоирлардан бири Гадоийдир:
Оразинг лавҳи баёзинда битиган
мим
у
ҳе
,
Жоду чи айнунг саводи ичра музмар
мим
у
лом
Ҳуруфийлар инсон юзида асосан Оллоҳ ва Муҳаммад (с.а.в)
сўзларидаги ҳарфлар ифодаланганлигини эътироф этадилар. Яна шунингдек,
1
Насимий И. Асарлар. – Т.: Адабиёт ва санъат, 1977. – Б. 210.
2
Атойи. Девон. – Т.: Фан, 2008. – Б. 43.
3
Лутфий. Сенсан севарим. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. – Б. 29.
4
Гадоий. Девон. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1973. – Б. 94.
11
инсоннинг яратилиш шакли Муҳаммад исмининг ҳарфларига ўхшашлиги
билан боғлиқ фикрлар ҳам мавжуд: “Инсоннинг боши “
мим
”; икки қўли
“
ҳо
”; қорни “
мим
”; икки оёғи “
дол
” кабидир”.
жоизки, наът характерида яратилган шеъларда “
алиф
” – Ҳазрати
пайғамбарнинг бўйига, “
лом
” – сочига, “
мим
” – оғзига ўхшатилган.
Масалан, турк шоири Караманли Низомийнинг қуйидаги байти алоҳида
эътиборга молик:
Қадди ила зулфи оғзига айлар ишорат
Қуръонда ҳар не ерда “
алиф
,
лом
ва
мим
”ила.
Қуръони Каримда олти сура бошида келган бу оят (
алиф
,
лом
,
мим
)
ҳар доим пайғамбарнинг бўйи, сочи ва оғзига ишорат этишини шоир ўз
мисрасида келтирган.
Шарқ шеъриятида маъшуқанинг чиройли қайрилма қоши, жон олғувчи
қоп-қора кўзлари, тор ва кичкина оғзи, ошиқ кўксига ўқ бўлиб қадалувчи
киприклари, мафтункор холи азалдан анъанавий услубда мадҳ этиб
келинган. Бунда араб ҳарфлари ҳам ўз ўрни ва мавқеига эга.
Ҳуруфийларнинг инсонни улуғлаб, уни илоҳийлаштиришига сабаб ҳам ана
шу қуръоний илҳомдир. Ушбу тариқатда юзага келган бундай ўхшатишлар
аста-секинлик билан лирикада ўзига хос бир санъатнинг юзага келишига
сабаб бўлган. Ўзбек мумтоз адабиётида ҳам маъшуқанинг бўй, соч, қош, кўз,
оғиз каби гўзаллик унсурлари учун араб алифбосидаги айрим ҳарфлар
ташбеҳ унсури сифатида ишлатилган. Жумладан, “
алиф
” ёрнинг чиройли
тик қоматига, “
сод
” ёрнинг кўзларига, “
нун
” қошларига ўхшатилган.
Бундай ўхшатишларни деярли барча шоирлар ижодида кўриш мумкин.
Демак, ҳарфий санъатларнинг ўзбек мумтоз шеъриятида кенг ўрин
эгаллашида ҳуруфийлик тариқатининг муайян таъсири борлигини инкор
қилиш қийин. Аммо китобат санъати қўлланилган ҳамма байтларни ҳам
ҳуруфийлик нуқтаи назаридан таҳлил этиб бўлмайди. Зеро, ҳуруфийлик
ғоялари ифодаланган байтларда ҳарфлар билан биргаликда тасаввуфий
тимсоллардан ҳам моҳирлик билан фойдаланилганлигига гувоҳ бўлиш
мумкин.
Таъкидлаш жоизки, айрим адабиётларда араб ҳарфларининг XIII-XIV
асрлардан бери мумтоз шоирларимиз томонидан лирик ва эпик тимсоллар
яратишда кенг қўлланилганлиги ҳақида фикр юритилган”
3
. Ваҳоланки, ўзбек
адабиёти тарихининг XV асргача бўлган асарларда араб ҳарфлари санъат
воситаси сифатида қўлланилган матнлар деярли учрамайди. Бу ҳодиса
мумтоз адабиётимизда XV асрдан бошлаб кенг тараққий этди. Хуллас, араб
ҳарфларининг ёзма адабиётда маълум бир бадиий санъат сифатида
шаклланиши ҳуруфийлик тариқатининг таъсири билан боғлиқ.
1
Хожа Бектоши Валий. Мақолот. – Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2000. – Б. 41.
2
Yeniterzi Emine. Divan Şiirinde NA’ T. – Ankara, 1993. – Б. 94.
3
Ҳожиаҳмедов А. Огаҳий даҳосининг олмос қирралари. – Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси
нашриёти, 1999. – Б. 57.
12
Демак, ҳуруфийлик ўзига хос хусусиятларга эга бўлган тариқатлардан
бири бўлиб, кўпгина масалаларда, жумладан, ишқ, нафс тарбияси, кўнгил
поклиги, инсонни олий хилқат сифатида эътироф этиш борасида мазкур
сулук бошқа тариқатлар билан ҳамфикрдир. Ҳуруфийликнинг юзага келиши
ислом ва тасаввуф оламидаги илми-ҳуруф билан боғлиқ бўлиб, айниқса, бу
тушунча Ибн Арабийдан сўнгра сўфийлар орасида кенг тарқалди. Маъруф
Кархий, Зуннун ал-Мисрий, Саҳл ат-Тустарий, Жунайд Бағдодий, Абу Бакр
аш-Шиблий, Абдулқодир Гилоний, Шаҳобиддин ас-Суҳравардий каби улуғ
шайхларнинг ҳарф рамзлари ҳақидаги қимматли фикрлари Фазлуллоҳ
Наимий асослаган янги таълимотнинг тамал тошини қўйишида асос бўлди.
Мумтоз шоирларимиз ҳуруфийларнинг инсон юзи энг мукаммал
Қуръон деган ғояларидан энг кўп таъсирланганки, буни кейинги давр
шоирлар ижодида ҳам кўриш мумкин. Ўзбек мумтоз адабиётида XV асрнинг
биринчи ярмидан бошлаб қўлланган ҳарфий санъат ҳам бевосита
ҳуруфийлик асосида юзага келганлигини алоҳида қайд этиш жоиз.
Ҳуруфийлик араб ҳарфларининг илоҳийлиги ва дунё сир-асрорларини
шу ҳарфлар орқали англаш мумкинлигига таянган тариқатдир. Ҳуруфий
шоирлар араб ҳарфларининг ботиний, рамзий маъноларини кашф этиб, ўз
асарларида
ифодалаб
бердилар. Жумладан, Имодиддин
Насимий
ғазалларидан бирида шундай ёзади:
Зад
– Зəлалəтдəн хилас етди бизи Фəзли-илаһ,
Ҹисм анындыр, нитг анындыр, рүһ анындыр ҹүмлəһа.
Ҳуруфийлик тариқатининг пири муршиди Фазлуллоҳ Наимий ўзининг
“Жовидоннома” асарида араб ҳарфлари орасидан “
Зод
” ҳарфини ўзига
тегишли деб қайд этади. Аммо нима сабабдан айнан шу ҳарфни танлаганини
изоҳламайди. Бизнингча, Фазлуллоҳ сўзининг ўзаги фазл “
Зод
” (ض) билан
ёзилади, шунингдек, бу ҳарфнинг абжад ҳисоби 800 га тенг, Наимий ҳам
ҳижрий 800 йилда ўз таълимотига асос солган. Шунга ишорат қилиб
Насимий “
Зод
” ҳарфини келтириб, “Залолатдин халос этди бизни
Фазлуллоҳ”, - дейди. Ҳуруфийликнинг энг йирик намояндаларидан бири
Имодиддин Насимий саналади. Шуни инобатга олиб ишда улуғ шоирнинг
20 дан ортиқ байтлари таҳлилга тортилди.
Хуллас, Имодиддин Насимий шеъриятида араб алифбосидаги
ҳарфларга илоҳий-ирфоний мазмун бериш ва бу орқали олам
сир-асрорларини ёритиш, инсонни юксак мақом эгаси сифатида акс эттириш
алоҳида ўрин эгаллайди. Ҳатто, Насимий вафотидан икки аср ўтгандан кейин
ҳам, Озарбайжон шеърияти ҳуруфийлик таъсирида эди,
2
– деб ёзади турк
тадқиқотчиси Фуод Купрулзода.
Насимийнинг ўлмас ғоялари Муҳаммад Фузулий ва Ҳақиқий ижодида
ҳам давом эттирилди.
1
Нəсими Имадəддин. Сечилмиш əсəрлəри. – Бакы.: 1973. – Б. 528.
2
Kuprulzoda Muhammad Fuod. Türk edebiyati tarihi. Istanbul, 1981. – Б. 355.
13
Ҳуруфийлик тариқатининг ватани Озарбайжон бўлса-да, ундан сўнг
кенг тарқалган давлат Туркиядир. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра,
ҳуруфийликнинг Туркияда тарқалишида Али ул-Аъланинг хизматлари катта
бўлган.
Ҳуруфийлик қоидаларини тарғиб қилиш, хусусан, унинг тасаввуфий
жиҳатларини аниқлаш ва билиш, ҳуруфийлик тараққиёти ҳамда
босқичма-босқич ривожланиши турк ҳуруфий намояндаларидан Гулбобо,
Ғайбибобо, Иброҳим Афанди ёки Ўғлон Шайх, Муҳитий кабилар ижодида
ҳам ёритилган. Туркияда ҳуруфийликнинг ривожланиши ҳақида Ризо
Тавфиқ, Эргун, Басим Атала каби турк олимлари, шунингдек, Кл. Хьюар,
Гибб сингари шарқшунослар тадқиқот олиб борган.
Хуллас, ҳуруфийлик ва Насимий таъсири турк фалсафий шеъриятининг
ривожига салмоқли ҳисса қўшган. Таъкидлаш жоизки, XV асрда Туркияда
Қул Насимий тахаллусли шоир яшаган. У Имодиддин Насимийга бўлган
юксак эҳтиром туфайли шундай тахаллус танлаган. Ҳатто ҳуруфийликнинг
энг фаол тарғиботчиларидан бири бўлган шоир Усулий “Фазлуллоҳ Соний ва
сирри Саййид Насимий” деб аталган. Сўзсизки, бундай далиллар
ҳуруфийликнинг Туркияда узоқ муддат давом этганлигини кўрсатади.
Ҳуруфийлик кўпгина мусулмон мамлакатлари адабиётига ўз таъсирини
ўтказган эди. Форс-тожик адабиёти ҳам бундан мустасно эмас. Мазкур
адабиётнинг энг кўзга кўринган намоёндаларидан бири Абдураҳмон Жомий
ижодида араб ҳарфларининг илоҳий-ирфоний маънолари ёритилган байтлар
эътиборга моликдир.
Ҳуруфийлик тариқатининг кенг қулоч ёйиши Ўрта Осиё шоирларини
ҳам бефарқ қолдирмади. Камолиддин Ҳусайний ўзининг “Мажолис
ал-ушшоқ” асарида таъкидлашича, Насимий шеърияти – Ўрта Осиё
ижодкорларига ўз таъсирини ўтказди. Бу жиҳатдан туркман адабиёти ҳам ана
шундай ғоялар таъсирида бўлганлигини кўриш мумкин. Бу борада туркман
тадқиқотчиси С. А. Карриевнинг фикрлари диққатга сазовор: “Насимийнинг
чуқур фалсафий шеърияти туркман адабиёти учун тақлидий мавзу бўлиб
қолди”. Туркман халқининг улуғ шоири Махтумқулидир. Унинг ижодида
диний-тасаввуфий мавзудаги шеърлар етакчи ўрин тутади. Улуғ шоирнинг
“Алиф аввал ибтидо”, “Битмак керак” каби бир неча шеърлари ҳуруфийлик
тариқатидан таъсирланиш натижаси ўлароқ дунёга келган.
Демак, форс ва туркман адабиёти намояндалари ижодида ҳуруфийлик
ғоялари, тимсоллари ўз аксини топди. Албатта, бу шоирларни соф ҳуруфий
шоирлар қаторига киритиб бўлмайди, улар ҳуруфийлик ғояларидан
таъсирланиб илоҳий-ирфоний мазмундаги ашъорлар битган. Бу эса
ҳуруфийликнинг Яқин ва Ўрта Шарқ малакатларига у ёки бу даражада ўз
таъсирини ўтказганлигини яна бир карра исботлайди.
Тарихдан маълумки, XV асрдан бошлаб, ўзбек адабиёти юксак
босқичга кўтарилди. Унда мавзулар олами кенгайиб, янги-янги тимсоллар
ва ғоялар кириб кела бошлади. Ўзбек адабиёти билан бошқа халқлар
14
ўртасидаги адабий муносабатлар кучайди. Бунинг натижасида ўзбек
шоирлари форс, озарбайжон адабиётининг йирик намояндалари ижоди билан
яқиндан танишиб, улардан илҳомланганлигини кўриш мумкин. Жумладан,
озарбайжон халқининг севимли шоири Насимий ва унинг ғоялари XV аср
шоирларига сезиларли таъсир ўтказди. Айниқса, Лутфий, Гадоий, Атоий,
Саккокий каби сўз усталари шеъриятида бу ҳолни яққол сезиш мумкин. Гап
мумтоз шеъриятимизда араб ҳарфларини илоҳий-ирфоний мазмунда
ифодалаш ҳақида борар экан, Атоий ғазалларини қайд этмай иложимиз йўқ.
Унинг шеърияти мавзу жиҳатдан ранг-барангдир. Диний-тасаввуфий
ғазаллари орасида ҳуруфийлик ғоялари акс этган мисралар ҳам талайгина:
“
Нун
ул – қалам” рамузини қошингдин онглағон,
Илмас кўзига нуқтача юз қоф тоғини.
Байт Қуръони Каримдаги “Қалам” сураси 1-оятининг дастлабки қисми
билан бошланган. “
Нун
” ҳарфи билан боғлиқ ривоятлар бир қанча
тафсирларда учрайди. Ҳамдам ибн Зайд пайғамбаримиздан ривоят
қиладилар: Оллоҳ энг аввало қаламни ва китни яратди. Ва қаламга “Ёз”, деб
буйруқ берди. Қалам эса “Нимани ёзай” деб сўради. Айтди: Қиёмат кунигача
бўладиган барча нарсани! Муҳаммад (с.а.в) “
Нун
вал қалами ва ма ястурун”,
яъни “Қалам” сурасидаги 1-оятни келтириб “
нун
” – кит демакдир, дедилар.
Яна бир бошқа ривоятда “Оллоҳ таолонинг энг аввал яратган нарсаси қалам,
кейин эса
нун,
яъни сиёҳдондир”, дейилади.
Демак, қалам Оллоҳ амри билан
ҳар бир махлуқнинг ризқини, амалини, ажалини ва қиёмат кунигача
бўладиган барча воқеаларни битди. Муфассирларнинг таъкидлашича, айни
шу жумлалар “
Нун
вал қалами ва ма ястурун” оятининг тафсиридир. Ҳар
қандай воқеа ва ҳодисотлар қалам орқали битилган экан, шоир наздида “юз
қоф тоғ”ининг ҳайбати қалам олдида “кўзга илғамас” даражада ожиздир.
Бу даврда ижод этган шоирлардан бири Лутфий ғазалларида ҳам инсон
юзи Оллоҳ сирларини очувчи деган қараш алоҳида ўрин тутади. У ўз даври
ижодкорлари каби инсон сурати Оллоҳ сурати эрур, деган ғоя орқали
инсонни илоҳийлаштириш билан боғлиқ қалб изҳорини қаламга олган.
Лутфий ғазалларининг ҳуруфийлик таъсиридаги байтларида Атоий тасвирига
ўхшашлик бор. Чунончи, Атоий ёр юзи, қоши, кўзини Қуръони Карим
оятларига боғласа, Лутфий “Ойдек юзига боққилу нури худони кўр”,– дейди:
Зулфи агарчи куфри залолатға
дол
эрур,
Ойдек юзига боққилу нури худони кўр.
Ҳуруфийлик тариқатида “
дол
” покликка ишорадир. Зулф эса
тасаввуфий истилоҳ сифатида ҳеч ким эриша олмайдиган ғайбий юксаклик,
Ҳақ зотини ифодалайди. Хуллас, поклик залолатдан фориғ бўлмоқлик ҳамда
1
Атойи. Девон. – Т.: Фан, 2008. – Б. 253.
2
Имом Жалил Ҳофиз Абулфидо Исмоил
ибн Касир
ал – Қурайший ал – Дамашқий. Тафсир ул – Қуръон ил
– Азим. I жилд. Бейрут: 1998. – Б. 31-34.
3
Лутфий. Сенсан севарим. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. – Б. 112.
15
Ҳусни мутлақ зотини англатмоқликнинг ибтидоси. Поклик орқали инсон
юксалиб, “нури худони” юзида акс эттириши мумкин.
Демак, XV асрнинг биринчи ярми туркий шеъриятнинг ривожига улкан
ҳисса қўшган Лутфий, Атоий, Саккокий ва Ҳофиз Хоразмий ижодига
ҳуруфийлик тариқатининг таъсири бўлганлигини эътироф этиш мумкин.
Ҳуруфийлик ғояларининг Шарқ мумтоз адабиётига кириб келишининг
бош сабабларидан бири улуғ шоир Насимий ижоди эди. Шоирнинг юксак
инсонпарварлик ғоялари инсонни борлиқнинг буюк мавжудоти сифатидаги
қарашлари Шарқ мумтоз шоирларини бефарқ қолдирмаган. Ана шундай
Насимийдан илҳомланиш ҳолларини турк, форс-тожик, туркман ва ўзбек
шоирлари ижодида қисман кўриб ўтдик.
XV асрнинг биринчи ярми туркий шоирларимиз ижодида ҳуруфийлик
ғояларини ифодалашда умумий ўхшашлик ва айни пайтда ўзига хосликлар
мавжуд. Уларнинг бу борадаги ижодий ишлари кейинги давр шоирларига
ҳам ўз таъсирини ўтказди. Айниқса, Алишер Навоий шеъриятида араб
ҳарфларининг илоҳий-ирфоний моҳияти кенг ифодаланди. Шундай қилиб,
ҳуруфийлик тариқатининг таъсири Алишер Навоийга қадар бўлган шоирлар
ижодида ҳам яққол намоён бўлади.
Ишнинг иккинчи боби
“Алишер Навоий шеъриятида ҳуруфийлик
ғояларининг бадиий ифодаси”
деб номланган бўлиб, икки фаслдан иборат.
Биринчи фаслда Алишер Навоийнинг ҳуруфийлик билан боғлиқ ғазалу
рубоийлари
таҳлилга
тортилади. Иккинчи
фаслда
эса “Ҳайрат
ул-аброр” достонидаги “Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳийм” шарҳи ҳуруфийлик
нуқтаи назаридан таҳлил этилади.
Садриддин Айний, Ойбек, Мақсуд Шайхзода, Е.Э.Бертельс, В.Зоҳидов,
О.Шарафиддинов, В.Абдуллаев, А.Ҳайитметов, Н.Маллаев, А.Абдуғафуров,
Б.Валихўжаев, С.Ғаниева, Ё.Исҳоқов каби ўнлаб олимлар томонидан кўп
тадқиқотлар амалга оширилган бўлса-да, улуғ шоир ижодининг ҳуруфийлик
тариқати билан боғлиқ жиҳатлари ҳанузгача махсус ўрганилмаган. Ҳолбуки,
Навоий ижодида бевосита ҳарф сир-асрорини билиш орқали талқин
этиладиган байт ва парчалар салмоқли ўрин эгаллайди. Адабиётшунос олим
Ёқубжон Исҳоқов ҳам Алишер Навоий ижоди ҳақида тўхталар экан, улуғ
шоирнинг у ёки бу мазҳаб, тасаввуф тариқатларига муносабати ҳақида
шундай дейди: “Бир қатор муҳим, аммо нозик масалалар (қазо ва қадар,
ҳуруфийлик, маломатия, футувват-жавонмардлик)га муносабат пардали имо-
ишора ҳамда муайян образлар замирига сингдирилган ҳолда намоён
бўлади.”
Гапни араб алифбосидаги илк ҳарф бўлмиш
алиф
дан бошласак. Ўзбек
мумтоз шоирлари ижодида “
Алиф
” ҳам бадиий санъат, ҳам ҳуруфийлик
ғоялари ифодаланган ҳарф сифатида қўлланилган. Жумладан, Алишер
Навоий ўзининг 62 шеърида “
Алиф
” ҳарфига мурожаат этади, шундан 36
1
Исҳоқов Ё. Нақшбандия таълимоти ва ўзбек адабиёти тарихи. – Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ
мероси нашриёти, 2002. – Б. 47.
16
шеъридаги “
Алиф
” орқали Оллоҳга ишора қилинади. Қолган 26 шеърида
эса, поэтик тимсол сифатида қўлланилган:
Ҳажридин жоним аросиға агар худ кирмади,
Нега шакли жон аро кирган
алиф
андомидир?
Оллоҳ махлуқотлари орасида энг буюги инсондир. Унга Холиқ илоҳий
руҳ ато этган. Байтда одам яратилиши билан боғлиқ диний ривоятга ишорат
бор. Яъни одам тупроқдан яратилгандан сўнг, жон ўз хоҳиши ила инсон
танасига кирмади. Оллоҳ амри билангина жон, руҳ Одамга ўрнашди. “Қисаси
Рабғузий”да бу воқеа бундай ифодаланган: “... Жонга ёрлиғ бўлдиким,
Одамнинг танига киргил теб. Жон Одамнинг боши узра тўруқти, киргали
унамади. “Ман улвийман, сифлийга нетак кирайин,” теди. Жабройил
алайҳиссалом келди, айди: “Эй азиз жон, иззи азза ва жалла оти бирла
киргил!”, “Жон иззи отин эшитти эрса кирди”.
шундаки, у жон сўзида “
Алиф
” ҳарфининг борлигини, шунингдек, жоннинг
ўзи ҳам Оллоҳдан (
Алиф
дан) эканлигини ўзига хос тарзда ифодалаган.
Cўфийлар
покликка
алоҳида
эътибор
қаратиб
комиллик
пиллапоясининг ибтидоси деб билишган. Бу борада Қуръони Каримдаги
“Тавба” сурасининг 108-ояти каримаси асос саналади: “... Оллоҳ
покланувчиларни яхши кўради”. Шу нуқтаи назардан ҳуруфийлар “
дол”
орқали покликка ишора этганлар, ҳамда
дол
га мутлақ руҳдан бир жузъ
сифатида ҳам қарашган. Бу ҳақда улуғ шоир шундай ёзади:
Қадимки хам бўлуб оғзинг хаёлидин итти,
Адам ичинда ҳамоноки,
дол
эмиш, билдим (2 – 384).
Шоир байтдаги “қад”, “оғиз” сўзларининг рамзий маънолари ҳамда
“адам” – йўқлик, яъни ғайб олами орқали тавҳид сирлари ва маърифат
завқидан баҳс юритган. Демак, тавҳид асроридан бохабарлик, Ҳақ каломини
англамоқ, ғайб олами сирларидан воқиф бўлмоқликнинг калити
“дол”
(поклик). Зеро, ҳар қандай мақсад пок қалб, пок ният ила амал тўнини кияр.
Ишқ, ошиқ ва маъшуқ – бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлган бу
тушунчаларнинг ҳаммасида
“қоф”
ҳарфи мавжуд. Демак, буларнинг
ҳаммаси
қоф
(азим ва қудратли Оллоҳ) орқали бирлашади. Шунингдек,
ишққа бўлган зўр хоҳиш – иштиёқ асосида ҳам
қоф
ётади:
Гарчи бўлдим дард тоғи, лек қаддим заъфдин,
Айлади остиға қолған
қоф
дек хам иштиёқ (2 – 277).
Оллоҳга етишиш ва Унинг маърифатидан воқиф бўлмоқ учун камол
мартабасидаги илм зарур. Ҳуруфийлар
“Лом”
ҳарфи билан айни шу илмга
ишора этганлар
3
. Алишер Навоий ҳам тасавввуфий тимсоллар ва “
лом”
ҳарфи воситасида илоҳий-ирфоний ғазаллар яратган:
1
Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. I том. – Т.: Фан, 1987. – Б. 143. Бундан кейинги мисоллар
Алишер Навоийнинг МАТининг йигирма жилдлигидан олиниб, қавсда жилд ва саҳифа рақамлари
кўрсатилади.
2
Рабғузий Н. Қисаси Рабғузий. I жилд. – Т.: Ёзувчи, 1990. – Б. 17.
3
Keklik Nihat. Ibn ül – Arabi’nin el – Futuhat el - Mekkiyye eserleri ve kaynaklari için şerh. – Istanbul:
1974. – Б. 186.
17
Лом
ики, вас
л
аёғиға топмиштур иттисолни,
Ул
“лом”
дурки, ўртаға олмиш они “ба
л
о” (1 – 64).
Шоир “вас
л
” сўзининг охирги ҳарфи
лом
ни шунчаки эътироф этмаган,
чунки соликнинг ҳусни мутлақ васлига эришмоғида
“лом”
нинг (ботиний
илмнинг) ўрни беқиёс. Шунингдек, “ба
л
о” сўзи ҳам “
лом”
орқали юзага
келган. Луғавий маъноси қайғу-изтироб бўлган бу сўз тасаввуфий истилоҳда
Ҳақ таолонинг ўз қулини таниши демакдир. Оллоҳ ошиғини изтироб ва
азобга қўйиши – соликнинг юксак мақомга эришмоғидан далолатдир. Демак,
байтда
Лом
га (маърифатуллоҳга) комиллик калити сифатида эътибор
қаратилган.
Кўрганимиздек,
Лом
– ботиний илм бўлса,
Айн
эса ушбу илмда собит
қолмоқликка даъватдир.
Солик илм машаққати ва заҳматларини матонат
билан енгса, ғайб асрорларини англаш бахтига муяссар бўлади:
Кўзимки қон аро бўлди ниҳон ажаб эрмас,
Ки
айн
ға чу дам ўлди қарин адам қилди (3 – 459).
Байтда ҳам ваҳдатга тўсиқ бўладиган парда(қон)ларни олиб ташлаш ва
Оллоҳ сиру синоатларини билмоқлик
айн
орқали юзага келиши
мукинлигига эътибор қаратилган. Шунингдек, адам сўзининг
айн
билан
ёзилишига эътибор қаратган шоир, ушбу ҳарф инсонлар учун охират
махфиратини қозонишда аҳамиятли эканлигини назардан четда қолдирмаган.
Оллоҳнинг энг аввал яратгани Расуллоҳ нури эди. Зеро, Муҳаммад
(с.а.в) “Оллоҳ энг аввал менинг нуримни яратди, сўнгра ҳар нарсани
нуримдан яратди” ҳадиси орқали айни фикрларни назарда тутган. Бу ҳақиқат
ҳуруфийларда
“Мим”
воситасида ифодаланган.
Алишер Навоий ижодида
ҳам шу ҳолни кузатиш мумкин:
Борму ул икки ўрулгон гесуйи анбар шамим,
Ё этак солмиш Муҳаммадда ёзилғай икки
мим
.
Ҳамд важҳида бири сарчашмаи обиҳаёт,
Ҳадди лутф ичра бири сарҳалқаи аҳли наъим. (5 – 279)
Ғазал “Муҳаммад” сўзидаги икки “
мим
” ҳарфининг зоҳирий жиҳатдан
маъшуқанинг (анбарин) хушбўй ҳид таратувчи икки ўрилган сочига ташбеҳ
қилиниши билан бошланади. Таъкидлаш жоизки, ҳуруфийлар
“Мим”
орқали
нури Муҳаммадияга ишора этганлар. Шеърда Муҳаммад (с.а.в)нинг исми
шарифларидаги икки
“мим”
нинг бири нури Муҳаммадий, яъни барча
махлуқотнинг асоси, “сарчашмаи обиҳаёт”, иккинчиси комил инсонлар
ибтидоси - “сарҳалқаи аҳли наъим” эканлиги эътироф этилган.
Мутафаккир шоир ҳуруфийларнинг борлиқ сирлари Қуръондаги
ҳарфларда, бу ҳарфлар эса инсон юзида акс этган, деган ғояларидан ҳам
илҳомланган ва айни мавзуда ўттиздан ортиқ ғазал яратганлигини алоҳида
қайд этиш лозим.
1
Ceylan Ömür. Böyle buyurdu sûfi: Tasavvuf va şerh edebiyati araştirmalari. – Istanbul: 2005. – Б. 196.
2
Schimmel Annemarie. Islamin mistik boyutlari. – Istanbul: 2004. – Б. 433.
18
Ғазаллари билан бир қаторда Навоийнинг рубоийларида ҳам ҳарфларга
илоҳий-ирфоний маъно юклатилганлигини кўриш мумкин. Диссертацияда
улуғ шоирнинг ана шундай рубоийси таҳлилга тортилади.
Алишер Навоий буюк “Хамса” асарининг илк достони “Ҳайрат
ул-аброр”ни “Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳийм” билан бошлаган. “Хамса”га
жавоб айтишда Низомий йўлини маъқул кўрган Алишер Навоий даҳо
шоирнинг ижод тажрибасидаги, албатта, алоҳида эътиборга молик
жиҳатларига диққатни қаратди. Ҳатто, “Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳийм”нинг
шеърий шарҳини беришда ҳам унга издошлик йўлини тутди.
Аммо Алишер Навоий Басмалаи шарифнинг шеърий шарҳини
салафларидан фарқли ўлароқ ҳуруфийлик ғоялари таъсирида битди. Яъни
“Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳийм”даги ҳар бир ҳарфнинг илоҳий-ирфоний
моҳиятини ёритишга ҳаракат қилди. Таъкидлаш жоизки, XV аср
ҳуруфийликнинг энг гуллаб яшнаган даври эди. Шунинг учун бу даврда
яратилган кўпгина бадиий асарларда, ҳатто, айрим илмий асарларда ҳам
ушбу сулук ғояларидан таъсирланишни кўриш мумкин. Жумладан, бу ўринда
Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Футувватномаи султоний” асарини қайд этиш
жоиз. Мазкур асарда шариат, тариқат, ҳақиқат, тасаввуф, сўфий каби бир
қанча тасаввуфий истилоҳларнинг ҳарфма-ҳарф маънолари келтирилган.
Демак, бу, албатта, XV асрда ўзбек мумтоз адабиётига ҳуруфийликнинг
сезиларли таъсири борлигини кўрсатади.
“Ҳайрат
ул-аброр” достонида
келтирилган Басмалаи шарифнинг шеърий шарҳи ҳуруфийлик нуқтаи
назаридан таҳлил этилмаган.
Биламизки, “Ҳайрат-ул аброр”да шоир Оллоҳни англаш ва унга
етишиш йўли талабгорларини икки тоифа: “аҳли қабул” ва “аҳли рад”га
ажратди. Алишер Навоий “аҳли қабул” Ҳаққа етишиш йўлига азм этса, унинг
ҳамроҳи “Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим” калимаси эрур дейди:
“
Бо
”си бурун “
Бо
”и башорат дурур,
Шамраси кирмакка ишорат дурур.
Маълумки, “Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳийм” ( ﻢﯿﺣﺮﻟا ﻦﻤﺣﺮﻟا ا
ﷲ ﻢﺴﺑ) 19
ҳарфдан иборат. Оллоҳ таоло бир кеча кундузни 24 соат қилиб яратди. Диний
ақидаларга кўра, шу 24 соатнинг 5 соатига 5 вақт намоз фарз этилган, қолган
19 соатига эса 19 ҳарфли “Бисмиллоҳ”ни ўқиш гуноҳларга кафорат экан.
Басамалаи шарифнинг илк ҳарфи ҳақида Муҳиддин Арабий шундай дейди:
“Эй инсон, билгинки, Оллоҳ таоло китоби каримини “
Бе
” билан бошлаб,
“Бисмиллоҳ” дейиши “
Бе
”нинг шарафидандир. Яна бу каби ҳар бир сура ҳам
“
Бе
” билан бошланади. “Тавба” сураси “Бисмиллоҳ”сиз бошланса-да, аввали
яна ҳарфлар ичида фақат “
Бе
” билан “Бароатун миналлоҳ” дея нозил
қилинди. Бу баён “
Бе
” ҳарфининг буюк шарафини билдириш учундир.”
Таъкидлаш жоизки, Мавлоно Жалолиддин Румий ҳам ўзининг
“Маснавий маънавий” асарини “Бишнав аз най чун ҳикоят мекунад” деб
1
Камол Муҳаммад. “Аъузу” ва “Бисмиллаҳ”нинг маъно ва сирлари. – Т.: Мовароуннаҳр, 2005. – Б. 18.
19
бошлайди. Бу ҳам тасодифий бўлмасдан, бевосита “
Бе
” ҳарфининг асрорига
бориб тақалади. Ушбу ҳарф ила ҳуруфийлар Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в)га ҳам
ишора этадилар. Маълумки, Қуръони Карим Расуллоҳ (с.а.в)га нозил бўлган.
Улуғ зот илоҳий китобнинг ҳар бир сурасини “
Бе
” ҳарфи билан бошлаб,
Қуръони Каримнинг фақат Муҳаммад (с.а.в)га туширилганлигини уқтирган
бўлиши мумкин. Оллоҳ ҳамма нарсани ўз ҳабиби Муҳаммад (с.а.в) учун
яратди ва ҳаммадан аввал унинг нурини пайдо қилди. Ҳақ йўлига бошловчи,
том маънодаги комил инсон Муҳаммад (с.а.в)дир. Шу боис Алишер Навоий
“аҳли қабул” учун Оллоҳга етишишда энг мақбул йўл сифатида
пайғамбаримиз йўлларини ибрат қилиб кўрсатган.
Диссертацияда “Ҳайрат ул-аброр”нинг I боби “Бисмиллоҳир Раҳмонир
Раҳийм”нинг шеърий шарҳи тўлиқ таҳлил қилинади.
Хуллас, Алишер Навоий араб ҳарфларининг илоҳий-ирфоний
ифодасини беришда форсий ва туркий шеъриятнинг ғоявий-бадиий
анъаналарига таянди. Ўз салафлари Имодиддин Насимий, Лутфий, Гадоий,
Атоий ҳамда Абдураҳмон Жомий, Жалолиддин Румий каби улуғ сўз
санъаткорларининг бу борадаги маҳорат мактабидан баҳраманд бўлди. Ҳарф
рамзларини тасвирлашда уларга монанд ғазал ва байтлар яратди. Бу
тасвирларда Навоий ўзига хос ижод йўлидан бориб, ҳарф мазмун-моҳиятини
ифодалашда катта ютуқларга эришди. Араб ҳарфлари ва уларни муқаддас
билиш, олам сир-асрорларини ҳарфлар орқали англаш – ҳуруфийлик
тариқатининг асосий хусусиятидир. Мазкур тариқат ғоялари Алишер
Навоийни ҳам илҳомлантирган. Шу боис шоир ғазалларида умумий ғоя ва
ботиний мазмун ифодасини ҳарф воситасида акс эттирган ўринлари
талайгина. Масалан: “
алиф
”, “
дол
”, “
мим
”, “
нун
”, “
қоф
”, “
лом
”, “
айн
” каби
ҳарфларга ғазал ва байтларда тез-тез мурожаат қилинганлиги фикримиз
далилидир. Улуғ шоир ҳарф воситасида лирик қаҳрамон-ошиқнинг руҳий
ҳолати, маърифатуллоҳ ва унинг комиллик пиллапояларидаги ўрнини ўзига
хос
тасвирларда
ифодалаган. Айниқса, “Ҳайрат
ул-аброр”даги
“Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳийм шарҳи”да инсонларни икки тоифага: “аҳли
қабул” ва “аҳли рад”га ажратиб камолот босқичларидаги ҳолларини алоҳида
эътиборга молик байтларда юксак маҳорат билан акс эттирган.
Хуллас, ҳуруфийлик тариқати Алишер Навоий ижодига сезиларли
таъсир ўтказганлигини алоҳида қайд этиш лозим. Шундай бўлса-да,
Навоийни соф ҳуруфий-шоир сифатида қайд этиш фикридан йироқмиз.
Ишнинг учинчи боби
“XVасрдан кейинги даврларда ўзбек
шеъриятида ҳуруфийлик”
деб номланган бўлиб, икки фаслдан иборат.
Биринчи фасл “
XVI-XVII асрлар шеъриятида ҳуруфийлик ифодаси”
деб
аталади.
XVI асрда ҳуруфийлик ғояларидан илҳомланган ижодкорлардан бири
Убайдийдир. Муҳаммад Убайдуллохон, яъни Убайдий ўзининг серқирра
фаолияти билан бу давр ижтимоий-сиёсий ва адабий-маданий ҳаётида катта
роль ўйнаган сиймолардан бири. У шариат илмини ўрганган фақиҳ,
20
қолаверса, илму ижодга ҳамиша вақт топа олган шоҳ – шоирдир. Убайдий
ижодида ҳам маълум маънода ҳуруфийликка қизиқиш мавжуд. Бу жиҳатдан
унинг ҳикмат жанрида яратилган қуйидаги шеъри алоҳида эътиборга молик:
ٲ
(Алиф)
– Ал – китобу вал – ҳадиси,
ب
(Бе)
– “Байанун – лин – наси” – эмиш, билолинга! .
Убайдий ушбу шеърда еру кўкнинг соҳиби бўлган парвардигори
оламни улуғлайди, унга муножот қилиб, одамларни яхшиликка ундайди.
Шоир ҳикматда диний, тасаввуфий, маърифий ва ахлоқий маънолардан
ўқувчига сабоқ бераркан, биринчи навбатда Қуръонга суяниб иш кўради.
Зеро, бутун мусулмон оламининг дастуруламали
ٲ
(Алиф)
– “Ал – китоб вал
– ҳадис”дир. Шоир ўз фикрларини далиллаш мақсадида иқтибос (Қуръон
оятлари ва пайғамбар ҳадисларини шеър ичида келтириш) санъатини ишга
солиб, инсонларни
ب
(Бе)
– “байанун – лин – нас”(Қуръон одамлар учун
баёнот ҳамда тақводорлар учун ҳидоят ва насиҳат манбаидир. “Оли-Имрон”,
138) эканлигини билишга чақиради. Зотан, одамлар орасидаги меҳр оқибат,
яхшиликка муҳаббат ва ёвузликка нафрат ғояси Қуръон ҳамда ҳадис орқали
адабиётга кўчган. Ишда Убайдийнинг мазкур ҳикмати тўлиқ таҳлил этилган.
Ҳуруфийлик ғоялари таъсирини XVII аср Шарқ маърифий
шеъриятининг буюк вакилларидан бири Бобораҳим Машраб ижодида кўриш
мумкин. Даҳо шоир ижоди ахлоқий-маънавий, илоҳий-ирфоний руҳ билан
йўғирилган. Маълумки, Машраб – сайёҳ шоир. Ҳаж қилиш ниятида у сафарга
отланганда, дастлаб Хоразмга, ундан Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларига
борган. Жумладан, Озарбайжон, Туркияда
бўлиб, мавлавийлик,
бектошийлик, ҳуруфийлик сулукларини ўрганган. Айниқса, Туркияда
Машраб Насимий фаолияти, асарлари билан яқиндан танишган.
шоир ижодида Насимий шеърларининг вазн ва радифларига мос мисралар
ҳамда ҳуруфийлик оҳанглари ўз аксини топган. Улуғ шоирнинг
ҳуруфийликка дахлдор шеърлари ғазал, мухаммас, мустазод, маснавий
жанрларида ёзилган.
Қуйидаги матлаъ билан бошланувчи ғазали шулардан
биридир:
Ай –
алиф
дек қоматингдин ибтидо қилдим букун,
Бе
– балойи доғи дардинг дилга жо қилдим букун.
1
Убайдийнинг ушбу ҳикмати Ўз ФАШИ қўлёзмалар фондидаги инв. № 8931 рақамли девонидан ўрин олган,
мазкур шеър адабиётшунос М. Абдуллаевнинг “Убайдий ҳаёти ва адабий фаолияти” мавзуидаги номзодлик
диссертациясида берилган. Унда ҳикматнинг бир неча мисрасигина шарҳлаб ўтилган. Таҳлил давомида
ҳикматдаги айрим сўзларни биз оят мазмунидан келиб чиқиб, ҳамда Х. К. Барановнинг “Арабско – Русский
словарь”(Москва, Издательство “Русский Язык”, 1977)ига асосланиб ўзгартиришни лозим топдик. Чунки
қўлёзмадаги ҳарф нуқталарининг қўйилиши ва котиб дасхатидаги ўзига хосликлар айрим сўзларнинг
ўқилиши – ифодалайдиган маъносига мос келмаслигини кўрсатади.
2
Мусурмонов Э. Раҳимбобо Машраб ва унинг бадиий адабиётдаги талқини // Филол. фан. номзод. диссер.
Автореф. – Самарқанд: 1995.
3
Бундай шеърлар Жалолиддин Юсуфий томонидан тайёрланган Машраб девонида “Ҳуруфи ҳижо”да
ёзилган шеърлар деб қайд этилган: Машраб. Девон. – Т.: Янги аср авлоди, 2006. – Б. 24-27.
4
Машраб. Кўрсатилган асар. – Б. 223.
21
Биринчи байт араб алифбосидаги илк ҳарф “
алиф
” талқини билан
бошланади. Шоир Шарқ мумтоз ижодиёти анъанасига риоя қилган ҳолда
шеърни холиқи олам ҳамди билан бошлаган. Демак, “
Алиф
” – ваҳдат
ғоясини ифодалайди. Бу ўринда Машраб билан устозлари ўртасидаги савол -
жавобни эслаш мақсадга мувофиқдир. Мазкур ривоятда ҳам
алиф
нинг Оллоҳ
яккаю-ягоналигини англатишига ишора қилинган. Бобораҳим Машраб
ҳарфларга рамзий-мажозий маъно юклаган шеърларида турли мавзулар: ишқ
ва ошиқлик, ҳаёт ва инсон муносабати, ахлоқ ва одоб, дин ва иймон, Ҳақ ва
ҳақиқат
кабиларни
қаламга
олган. Диссертацияда
Машрабнинг
ҳуруфийликка дахлдор ғазал, мухаммас, мустазод, маснавий жанрларидаги
шеърлари тўлиқ таҳлил этилади.
Демак, ҳуруфийлик тариқати ғоялари мумтоз адабиётимизнинг XVI-
XVII асрларида анча чуқур талқин этилди. Бу давр адабиётида ҳарфларнинг
маърифий-илоҳий сир-асрорига урғу берилди. Юқорида кўриб ўтилган ҳарф
талқинига бағишланган шеърларни “ҳуруфнома” деб аташ мумкин. Демак,
ўзбек мумтоз адабиётида ҳуруфийлик ғояларининг кириб келиши улуғ шоир
Насимий ижод тажрибалари билан боғлиқ. Чунки унинг ўлмас ғоялари,
мардонавор жасорати барча Шарқ ижодкорлари қатори ўзбек шоирларини
ҳам
бефарқ
қолдирмаган. Зеро, Муҳаммад
Фуод
Купрулзода
таъкидлаганидек, “Насимий сўфиёна классик шеърни юксак бир такомил
даражасига кўтарган санъаткор... Насимийда сўфиёна лиризм кучли ва
сероҳангдир. Илоҳий ишқни унинг қадар самимий, жонли ифодалай олган
шоир ниҳоятда кам бўлган.”
Учинчи бобнинг иккинчи фасли “
XVIII-XIX асрлар шеъриятида
ҳуруфийликнинг айрим қирралари
”, деб номланган. Ҳуруфийлик ғоялари
ҳамма давр адабиётида ҳам бир хил таъсир кўрсатмаган. Яъни XVI-XVII
асрларда кенг ёритилган бўлса, кейинги даврда қисман кўзга ташланади.
Жумладан, XVIII аср тасаввуф адабиёти ва фалсафасининг йирик намояндаси
сифатида танилган Хўжаназар Ҳувайдо ижодида ҳам ҳуруфийлик
таъсиридаги байтлар учрайди:
Айтаберсам
қоф
то
қоф
и жаҳонга сиғмағай,
Эй Ҳувайдо, оҳ сўзи “
айн
”у, “
алиф
”у, “
шин
”у, “
қоф
Ҳувайдо ғазаллари бадиий жиҳатдан пишиқ яратилган. Шоир ҳижрон
дарду изтироблари, ёр иштиёқида ғамга тўлган кўнгил изҳорини баъзан араб
ҳарфлари ёрдамида акс эттирган. Яъни ошиқ(ﻖﺷﺎﻋ)ликнинг асосини “
айн
”у,
“
алиф
”у, “
шин
”у, “
қоф
” ташкил этишига диққатни қаратиб, фақатгина
сўзнинг зоҳирий кўринишини эмас, балки айни ҳарфлар орқали ошиқлик
кўнгилни покловчи ва нурлантирувчи ҳамда сирли ҳолларни кашф айлагувчи
эканлигини ҳам ифодалаган.
Ўзбек шеъриятида Мунис, Огаҳий каби сўз санъаткорларининг
ғазалларида ҳам улуғ Насимийдан илҳомланиш ҳолларини кўриш мумкин. Бу
1
Kuprulzoda Muhammad Fuod. Türk edebiyati tarihi. – Istanbul: 1981. – Б. 352.
2
Ҳувайдо Х. Девон. – Т.: 2007. – Б. 116.
22
шоирлар халқ оғзаки ижоди, салафлар ижодидаги анъанавий тасвир
усуллари, образ ва ташбеҳлар, араб ҳарфлари ва уларга рамзий-мажозий
маъно бериш кабилардан ижодий фойдаланганлар. Мунис ва Огаҳий
ижодида араб ҳарфлари бадиий санъат сифатида қўлланилган бир талай
шеърларни ҳам кўриш мумкин.
Башарият маънавий сирларининг хазинаси – инсон юзи. Шу боис у
муқаддас ва муборак Мусҳаф қўлёзмасига ташбеҳ. Ҳуруфийларнинг бу
ғоясидан Огаҳий, Моҳларойим Нодира каби ижодкорлар ҳам илҳомланган.
XV асрдан бошлаб, ижодкорлар орифона руҳдаги ғазалларида
ҳарфларнинг илоҳий-ирфоний моҳиятини инобатга олган бўлсалар, ошиқона
ғазалларида эса маъшуқа таърифи ва ошиқ руҳий ҳолатини ифодалашда
ҳарфларга мурожаат этишган.
Қатор ижодкорларни мафтун этган ҳарф сир-асрори XIX асрнинг иккинчи
ярмида Хоразмда яшаган истеъдодли шоир Комил Хоразмий, Қўқон адабий
муҳитига мансуб шоирлардан бири Муҳаммадқул Муҳаммадрасул Муҳаййир
ва шоир Ҳазинийларнинг ҳам назаридан четда қолмаган.
Демак, XV асрдан кейинги даврларда, айниқса XVIII ва XIX асрлар
адабиётида ҳам ҳуруфийлик ғоялари учрайди дейиш мумкин.
УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР
1.Ҳуруфийлик тасаввуф тариқатларидан бири бўлиб, ўзига хос айрим
жиҳатлари билан бошқа тариқатлардан ажралиб туради. Аммо кўпгина
масалаларда, жумладан, ишқ, нафс тарбияси, кўнгил поклиги, инсонни олий
хилқат сифатида эътироф этиш борасида мазкур сулук бошқа тариқатлар
билан ҳамфикрдир.
2.Мазкур сулукнинг тариқат сифатидаги мавжудлиги ҳақида
адабиётларда турли маълумотлар бор. Баъзилар ҳуруфийлик XVI асрда
фаолиятини тўхтатди деса, бошқалар уни XX асргача давом этган дейди.
Хуллас, мавжуд манбаларга кўра, ҳуруфийлик мустақил тариқат сифатида
XIV асрнинг охирларидан XVI асргача фаолият кўрсатганлигини қайд этиш
мумкин. Ҳуруфийлик тўла назарий оқим сифатидаги фаолияти тугагандан
кейин ҳам юз йиллар давомида унинг ғоялари ўз таъсирини йўқотмади.
Ҳатто турли оқимлар (бектошийлик, нуқтавийлик, қизилбошийлар) орасида
ғоялари сингиб кетди. Шундай экан, шу оқим намояндалари ҳам
ҳуруфийликнинг маълум маънодаги давомчилари саналади. Зеро,
М.Ф.Купрули
таъкидлаганидек,
“ҳуруфийликни
бектошийликдан
айирмоқ имконсиздир
. Чунки ҳар иккиси бир-бири билан узилмас ришта
орқали боғланмишдир.”
3. Таъкидлаш жоизки, ҳуруфийлик у тарқалган мамлакатларнинг
адабиёт тарихини ўрганиш учун муҳимдир. Чунки унинг йирик
намояндалари асосан шоирлар бўлиб, шеърият ҳуруфийлик ғояларининг кенг
халқ оммаси ўртасида тарқалишига муҳим роль ўйнаган. Бу борада шоир
23
Насимий ижоди аҳамиятини алоҳида қайд этиш лозим. Қайсики, Яқин ва
Ўрта Шарқ мамлакатлари адабиётида ҳуруфийликнинг у ёки бу даражадаги
таъсири ҳақида гапириб Насимийни эътироф этмаслик мумкин эмас.
4. Ҳуруфийлик ғоялари ҳамда тимсолларининг адабиётга кириб
келиши шу йўналишдаги талайгина асарларнинг яратилишига сабаб бўлди.
Ҳуруфийликнинг нодир намуналарини кўпроқ туркий адабиётда кўриш
мумкин. Зеро, XV асрдан кейин форс-тожик адабиётида ҳуруфийликка
қизиқиш деярли тўхтаган.
5. Мумтоз адабиёт вакиллари, хусусан, мутасаввиф шоирлар қўллаган
ҳарфлар орқали илоҳий-ирфоний маънолар ҳамда ҳуруфийликнинг ғоя ва
мақсадлари акс эттирилганки, тасаввуф таълимотини четлаб ўтиб ёки
ҳуруфийликни ўрганмай туриб уларни таҳлил ва талқин қилиш кутилган
натижаларни бериши қийин.
6. Шоирлар томонидан қўлланилган ҳарфлар ҳамма вақт ва ҳамма
ҳолатларда ҳам янги фикр ёки мазмун ифодаси учун хизмат эттирилган, деб
бўлмайди. Адабиётимизда шаклга асосланган китобат ёки ҳарфий санъат ҳам
мавжудки, ундан кўпинча поэтик тимсол яратишда фойдаланилган. Аммо
айни шу бадиий санъатнинг кириб келиши ҳам бевосита ҳуруфийлик
тариқати билан боғлиқлигини эътироф этиш лозим.
7. Ўзбек халқининг араб ҳарфларига маълум бир тимсол сифатидаги
қарашлари, асосан, қўшиқларда ўзининг бадиий ифодасини топган. Туркий
панднома адабиётида, жумладан, “Қутадғу билиг” да маълум бир сўзларда
ҳарф ўринларини алмаштириш ёки “тушириб” қолдириш асосида фикр
моҳияти очилишига эришилган. “Қутадғу билиг”да арабий ҳарфлар поэтик
образ воситаси сифатида қўлланилган бўлса-да, мумтоз адабиётимизда бу
ҳолат XV асрдан бошлаб кенг тараққий этди. Бу давр эса, ҳуруфийлик
тариқатининг энг гуллаб яшнаган даврига тўғри келади. Тасаввуф оламида
кенг ёйилган илми ҳуруф тушунчаси эса, ҳуруфийликнинг алоҳида бир
тариқат сифатида шаклланишига туртки бўлди.
8. Туркийгўй шоирлар, хусусан, Лутфий, Атоий, Гадоий, Хофиз
Хоразмийлар ҳарф рамзларини ифодалашда ўзаро ўхшаш, айни пайтда, ўзига
хос талқинларни яратишган. Уларнинг лирик мероси ҳуруфийлик
ғояларининг
Алишер
Навоийга
қадар
ҳам
туркий
шеъриятида
ифодаланганлигини кўрсатади.
9. Алишер Навоий ижодида эса мазкур сулукка тегишли ғоя ва
тушунчалар юксак даражада ёритилган эди. Навоий нафақат лирик
асарларида, балки Хамсанинг «Ҳайрат ул-аброр» достонида ҳам ҳарфларнинг
рамзий-мажозий мазмун моҳиятидан моҳирлик билан фойдаланган.
10. Убайдий, Машраб, Ҳувайдо, Мунис, Огахий, Комил Хоразмий,
Муҳаййир каби улкан шоирлар шеъриятида ҳуруфийлик ғояларининг
ифодаланиши, ҳамда “ҳуруфнома”сингари шеърларнинг яратилиш сабаби
Имодиддин Насимий ижодидан илҳомланиш эканлигини таъкидлаш лозим.
Чунки
Шарқ
адабиётида
улуғ
шоирдан
илҳомланмаган, унинг
24
инсонпарварлик, эркпарварлик ғояларини тараннум этмаган ижодкорни
топиш қийин.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
I. Монография ва илмий журналларда эълон қилинган мақолалар:
1. Амонова З. Қ. Ҳуруфийлик тариқатида “А” (Алиф) ҳарфи талқини.
БухДУ Илмий ахбороти. – Бухоро: БухДУ нашри, 2007.– № 3.–Б.42-46.
2. Амонова З. Қ. Вафо боғида туфроғ ўлдум ... БухДУ Илмий ахбороти.
– Бухоро: БухДУ нашри, 2008. – № 4. – Б. 33-34.
3. Амонова З. Қ. Мансур Ҳаллож ва ҳуруфийлик. БухДУ Илмий
ахбороти. – Бухоро: БухДУ нашри, 2010. – № 2. – Б. 53-56.
4. Амонова З. Қ. Шеъриятда ҳарф рамзлари. Ўзбек тили ва адабиёти.
– Тошкент: Фан, 2010. – № 4. – Б. 73-76.
5. Амонова З. Қ. Ҳарфларда ҳам ҳикмат кўп... БухДУ Илмий ахбороти.
– Бухоро: БухДУ нашри, 2010. – № 4. – Б. 44-45.
6. Амонова З. Қ. Маслак ва бадиий ифода муштараклиги. Ўзбек тили ва
адабиёти. – Тошкент: Фан, 2011. – № 1. – Б. 100-103.
7. Амонова З. К. Вопросы влияния хуруфитского ордена на узбекскую
классическую литературу XV – XVII веков. Вестник Челябинского
государственного
университета. Филология; Искусствоведение.
Выпуск 53. – Челябинск: Издательство Челябинского государственного
университета, 2011. – № 11 (226). – С. 8 – 12.
II. Илмий тўпламларда чоп этилган мақола ва тезислар:
8. Амонова З. Қ. Ҳарфлар сири. Моҳиятга интилган олим. Проф. Ҳ. Ғ.
Неъматовга бағишланган махсус тўплам. – Бухоро: БухДУ нашри,
2001. – Б. 50-51.
9. Амонова З. Қ. Ҳуруфийлик тариқатининг ўзига хос хусусиятлари.
Филологик тадқиқотлар. (Проф. Р. Воҳидовнинг 60 йиллигига
бағишланган илмий мақолалар тўплами.) – Бухоро: БухДУ нашри,
2002. – Б. 52-56.
10.Амонова З. Қ. Ҳуруфийлик ва Машраб шеърияти. Филология
масалалари. (Ўзбек тилшунослиги ва адабиётшунослик масалаларига
бағишланган тўплам.) – Тошкент: Фан, 2007. – Б. 130-133.
11.Амонова З. Қ. Ҳуруфийлик билан боғлиқ бир шеър таҳлили борасида.
Адабий матн тадқиқи масалалари. Республика ёш олимларининг илмий
анжумани материаллари. – Тошкент: 2009. – Б. 28-30.
12.Амонова З. Қ. Фольклорда етти рақами талқини. Ўзбек фольклори
контекстида Бухоро фольклорини регионал тўплаш ва ўрганиш
25
муаммолари. Республика илмий-амалий конференция материаллари. –
Бухоро: БухДУ нашри, 2010. – Б. 119-121.
13.Амонова З. Қ. Алишер Навоий шеъриятида ҳуруфийлик ғояларининг
бадиий ифодаси. Буюк шоир ва мутафаккир. Республика илмий-амалий
анжумани материаллари. – Тошкент: ТДПУ нашри, 2011. – Б. 188-190.
Филология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Амонова Зи –
лола Қодировнанинг 10. 01. 03 – ўзбек адабиёти тарихи ихтисослиги
бўйича «Ҳуруфийлик ва XIV-XIX асрлар ўзбек мумтоз адабиёти»
мавзуидаги диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч сўзлар
: ҳуруфийлик тариқати, ўзбек ва озар адабий алоқалари,
адабий муҳит, адабий таъсир, ҳарфий санъат, мумтоз жанрлар: ғазал,
мухаммас, маснавий, мустазод; тасаввуф ва адабиёт, тимсол, ғоя, араб
ҳарфларининг рамзий-мажозий маънолари, мумтоз бадиият, маҳорат.
Тадқиқот объекти:
Атоий, Лутфий, Гадоий, Ҳофиз Хоразмий,
Саккокий ғазаллари ҳамда Алишер Навоийнинг ўзбек тилидаги лирик
асарлари, “Хамса”нинг “Ҳайрат ул-аброр” достони танланди. Шунингдек,
XVII-XIX аср ижодкорлари Бобораҳим Машраб, Ҳувайдо, Мунис, Огаҳий,
Комил Хоразмий, Муҳаййирларнинг лирик мероси ҳам манба вазифасини
ўтайди.
Ишнинг мақсади:
Ишнинг асосий мақсади ҳуруфийлик тариқатининг
ўзбек мумтоз шеъриятига таъсири масаласини ўрганиш.
Тадқиқот методлари:
Ишда асосан аналитик таҳлил, матн талқини,
қиёсий-тарихий, қиёсий-типологик методлардан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Ҳуруфийлик
тариқатининг пайдо бўлиши ва бадиий ижоддан ўрин эгаллаш тарихи
кўрсатиб берилди; Ҳуруфийлик таъсирида битилган байтлар ва ҳарфий
санъат ифодаланган мисралар ўзаро таққосланиб, фарқли жиҳати кўрсатиб
берилди; Китобат санъатининг юзага келиши ҳуруфийлик тариқати билан
боғлиқлиги асослаб берилди; Атоий, Лутфий, Ҳофиз Хоразмий ижодидаги
ҳуруфийлик таъсирида битилган ғазаллар таҳлил қилинди; Алишер Навоий
ижодида ҳуруфийлик ғоялари билан боғлиқ ўринларга эътибор қаратилди;
Бобораҳим Машрабнинг ҳуруфийликка дахлдор ғазал, маснавий, мустазод,
мухаммаси таҳлил қилинди; XVII-XIX асрлар шеъриятида ҳуруфийлик
ғояларининг ёритилиш йўллари кўрсатиб берилди.
26
Амалий аҳамияти:
Диссертацияда тадқиқ қилинган материаллар
“Ўзбек ва озар адабий алоқалар” ҳамда “Тасаввуф ва адабиёт” махсус
курсларини ўқитишда қўл келади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
Янги тадқиқот
натижаларидан олий ўқув юртларида ўқиладиган маъруза, амалий машғулот,
махсус курсларда ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун
ёзиладиган дарслигу қўлланмалар яратишда, ахлоқий, маънавий тарбияга
доир тадбирлар ўтказишда фойдаланиш мумкин.
Қўлланиш соҳаси:
таълим жараёни, ўзбек мумтоз адабиёти тарихи,
туркий халқлар адабиёти, Шарқ мумтоз поэтикаси.
Р Е З Ю М Е
диссертации Амоновой Зилолы Кодировны на тему «Хуруфизм и
узбекская классическая литература XIV-XIX веков» на соискание
ученой степени кандидата филологических наук по специальности
10. 01. 03 – история узбекской литературы
Ключевые слова:
хуруфитский орден, узбеко-азербайджанские
литературные связи, литературная среда, литератруное влияние, буквенное
искусство, классические жанры: газель, мухаммас, месневи, мустазод; тема,
суфизм и литература, символ, идея, символико-метафорическое значение
арабских букв, классическая художественность, мастерство.
Объект исследования:
выбираются газели Атаи, Лутфи, Гадаи,
Хафиза Хоразми и лирические произведения на узбекском языке Алишера
Наваи, поэма «Хайрат ул-аброр» из «Хамсы». Также, источниками являются
лирическое наследие творцов XVII-XIX веков Боборахима Машраб, Хувайдо,
Шермухаммада Мунис, Мухаммада Риза Агахи, Комила Хоразми,
Мухаммадрасула Мухаййир.
Цель работы:
основная цель работы – изучение влияния хуруфитского
ордена на узбекскую классическую поэзию.
Методы исследования:
в работе использованы сравнительно-
исторический, сравнительно-типологические методы, сопоставительный
анализ и интерпретация текста.
Полученные результаты и их новизна:
показано возникновение
хуруфитского ордена и его историческая роль в художественном творчестве;
выявлены элементы и обосновано отличие сочинение строк под влиянием
хуруфизма и буквенного искусства (харфий санъат); анализированы газели из
творчества Атаи, Лутфи, Хафиза Хоразми созданные под влиянием
хуруфизма; уделено внимание местам связанным идеями хуруфизма в
творчестве Алишера Наваи; анализированы газели, месневи, мустазод,
мухаммас относящийся к хуруфизму Боборахима Машраб; показаны пути
освещения хуруфитских идей в поэзию XVII-XIX веков.
27
Практическая значимость:
материалы исследованные в диссертации
могут быть использованы при: изучении узбеко-азербайджанской
литературной связи, также при проведении специального курса «Суфизм и
литература».
Степень внедрения и экономическая эффективность:
результаты
исследования могут быть задействованы при проведении лекций,
практических занятий, специальных курсов в высших учебных заведениях,
также при создании учебников и учебных пособий для академических лицеев
и профессинально-технических колледжей, при проведении мероприятий по
нравственно-духовному воспитанию.
Область применения:
сфера образования, история узбекской
классической литературы, литература тюркских народностей, классическая
лирика востока.
R E S U M E
Thesis of Amonova Zilola Kodirovna on the scientific degree competition of the
Candidate of Philological in specialty 10.01.03 – the history of Uzbek litarure,
subject: “Hurufism and classical uzbek literature of the 14 -19
th
centures”.
Key words:
Hurufism, Uzbek and Azerbaijan literary relationships, literary
environment, classical text, genres: ghazal, muhammes, masnaviy, mustazod;
sufism and literature, symbol, idea, classical literary, shill, the symbolic meanings
of the Arabic letters.
Subject for inquire:
The ghazals of Atoiy, Lutfiy, Gadoiy, Khorazmiy,
Sakkokiy and lyric novels of Alisher Navoiy in Uzbek “Hayrat ul-abror” from
“Hamsa” are chosen.
Aim of the inquire:
To research the influence of Hurufism to the Uzbek
classical literature.
Methods of the inquire:
The research work is especially grounded on
analytical analysis, text interpretation, comporative-historical, comporative-
typological methods.
The results achived and their novelty:
The appearance of Hurufizm and
it’s history of having a place in literature. Being compared the verses under the
influence of Hurufism and the verses expressed by art letter is shown the
difference between them. The relationship of the appearance of the Art Literature
and Hurufism is proved; The work of Atoiy, Lutfiy, Hofiz Khorazmiy written
under the influence of Hurufism are analyzed. It is paid attention to the work of
Alisher Navoiy that is related to Hurufism; Ghazals, masnaviy, mustazod,
muhammes of Boborahim Mashrab referring to Hurufism are analyzed. The ideas
of Hurufism of the 17 -19
th
centures poetry are shown well.
Practical value:
The sources researched in this dissertation can be useful in
the literary relationships between Uzbek and Azerbaijan literature and in teaching
special courses on “Sufism and Literature”.
28
Degree of embed and economic effectiveness:
The results can be applied
in teaching in Higher educational institutions, special courses, academic lycee,
colleges.
Sphere of usage:
The process of education, the history of Uzbek classical
literature, the Turkish natives literature, the East classical poetry.
