ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН
МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
И.М.МЎМИНОВ НОМИДАГИ ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма хуқуқида
УДК 1:31 (575.1)
НОМУРАТОВА МАҲЛИЁ КУШАЛИЕВНА
ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ МАЪНАВИЙ ЭҲТИЁЖЛАРНИНГ
ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ
09.00.11 – ижтимоий фалсафа
Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент-2011
Диссертация Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртининг
Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедрасида бажарилган
Илмий раҳбар: Фалсафа фанлари доктори
Абдурахмонов Ф. Р.
Расмий оппонентлар: Фалсафа фанлари доктори, профессор
Отамуратов
С.О.
Фалсафа фанлари доктори, профессор
Хайдаров Х.Ф.
Етакчи ташкилот:
Тошкент тиббиёт академияси
Диссертация ҳимояси 2011 йил “___”__________ соат _____ да Мирзо
Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси И.М.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ
институти ҳузуридаги фалсафа фанлари доктори (номзоди) илмий даражасини
олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.067.02.01 рақамли Бирлашган
ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади.
Манзил: 700095, Тошкент ш., Талабалар шаҳарчаси, Фаробий кўчаси 16 уй,
ЎзМУ фалсафа факултети, 210 – хона.
Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университетининг илмий кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2011 йил __________ ойининг _________да тарқатилди.
Авторефератга ёзилган, мухр билан тасдиқлаган тақризларингизни
Бирлашган ихтисослашган кенгаш илмий котибига юборишингизни сўраймиз
(Манзил: 700095, Тошкент ш., Талабалар шаҳарчаси, Фаробий кўчаси 16 уй,
ЎзМУ фалсафа факультети биноси, 319- хона).
Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби,
фалсафа фанлари доктори Ш.О.Мадаева
2
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
XXI аср инсоният ҳаётига глобал экологик
муаммолар, мислсиз технократик тараққиёт, ядровий хавф-хатар, Шарқу
Ғарбнинг диний, маънавий, маданий соҳаларидаги қизғин баҳслари билан
кириб келди. Цивилизацион тараққиёт натижасида юзага келган бундай
вазиятда инсоният олдида инсонни, давлатни, миллатнигина эмас, Ер
куррасини сақлаб қолиш масаласи кўндаланг бўлиб турибди. Жамият ҳаётидаги
янги тарихий шароит, заруриятлар янги маънавий эҳтиёжларни ва уларни
рўёбга чиқиши учун кенгроқ имкониятларни юзага келтирар экан, ўз навбатида
тараққиёт истиқболининг қандай йўналиш ва характер касб этиши, қандай якун
топиши ҳам айнан маънавий эҳтиёжлар диалектикасига боғлиқдир. Қолаверса,
маънавий эҳтиёжлар маънавиятни реал ҳаётда намоён бўлишига ундовчи куч,
ички позитив имкониятни амалиётга жорий этувчи муҳим омил экан, уларни
ижтимоий- фалсафий жиҳатдан таҳлил этиш долзарб муаммолардан биридир.
Зеро, - “...маънавият қотиб қолган ақидалар йиғиндиси эмас, аксинча, доимий
харакатдаги узлуксиз жараён бўлиб, тараққиёт давом этар экан, унинг
шиддатли юриши туфайли маънавий ҳаёт олдига қўйиладиган талаблар ҳам
муттасил пайдо бўлаверади”
1
, - деб таъкидлайди Президентимиз И.А.Каримов.
Бу фикрнинг ўзи ҳам биз танлаган мавзу жамият, инсон учун жуда зарур бўлган
ҳодиса, яъни маънавий эҳтиёж эканини кўрсатиб турибди. Шунингдек,
“...маънавият турли халқлар ва мамлакатлар кишиларини қон-қардош қилади.
Уларнинг тақдирини ўзаро ҳурмат асосида яқинлаштиради”
2
. Глобаллашаётган
дунёда турли характердаги инқирозлар авж олаётган бир даврда маънавият
ягона нажот воситаси экан, уни харакатлантирувчи куч бўлган маънавий
эҳтиёжлар ўрганилишининг долзарблиги яна қуйидаги масалаларга боғлиқдир:
Биринчидан
, жамиятнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий соҳалардаги
тараққиёти унинг маънавий ривожланиши билан ўзаро узвий, диалектик
боғланган бўлиб, бири иккинчисисиз амалга оша олмайди. Бу икки омилнинг
бири заифлашса, бўҳронга учраса, иккинчиси ҳам кенг ривожланиш
имкониятларига эга бўла олмайди. Демак, иккала омил ўзаро диалектик
муносабатда бўлгандагина тараққиёт юз берар экан, уни ташкил этувчи
механизм – маънавий эҳтиёжлар тизими ва хусусиятларини ўрганиш ҳаётий
амалий аҳамият касб этади.
Иккинчидан,
маънавий камолот маънавий эҳтиёжларнинг мазмуни ва
даражаси
билан
боғлиқ.
Жамият
тараққиётидаги
ҳар
бир
босқич
ривожланишнинг охирги нуқтаси бўла олмаганидек, маънавий тараққиётнинг
ҳам сўнгги чегараси бўлмайди. Маънавий камолотнинг ҳар бир босқичи аниқ
даврларнинг ўзига хос эҳтиёжлари ва имкониятлари билан белгиланган.
Маънавият борасидаги бир эҳтиёж рўёбга чиқиши ўз навбатида унга хос янги
эҳтиёжлар шаклланиши учун замин бўлади. Бинобарин, маънавиятнинг янги
чўққиларига етишиш эҳтиёжи шахс ва жамият камолотининг ҳал қилувчи
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Тошкент: Маънавият, 2008. -171 б.
2
Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол,иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 1998.
-80 б.
3
омили сифатида инсон фаолиятига, жамият ҳаётига катта таъсир кўрсатади. Бу
жамият тараққиётида маънавий эҳтиёжларнинг ўрни ҳамда аҳамияти ниҳоятда
катта эканини ва уни ўрганиш ҳозирги давр учун долзарб аҳамиятга эгалигини
тасдиқлайди.
Учинчидан,
жамият ҳаётида маънавиятнинг ўрни ва аҳамиятининг ўсиб
бориши, маънавий эҳтиёжлар билан боғлиқ масалаларни доимий ўрганиб
бориш зарурлигини кўрсатади. Маънавият инсонга ўзига хос бетакрор моҳият,
имконият бахш этади ва жамият аъзоларини бирлаштиради, уюштириб туради.
Маънавият
жамият,
инсоннинг
куч-қудрати,
келажакка
ишончи,
имкониятларини кўрсатиб бера оладиган муҳим омил ҳисобланади.
Тўртинчидан,
глобаллашаётган дунёнинг бир қисми бўлган юртимиз
ижтимоий – сиёсий ҳаётида умуминсоний тараққиёт томон қўйилаётган ҳар бир
қадамни маънавият торозусида ўлчаш, мафкуравий таҳдидлар, геосиёсий
найранглар ортидаги манфаатларни ақл кўзи орқали англаб олиш орқали саъй
ҳаракат қилиш миллий характерга айланаётган бир даврда маънавий эҳтиёжлар
йўналиши ва мақсадларини тадқиқ этиш истиқбол учун кенг имкониятларни
очиб беради.
Бешинчидан,
ҳар қандай ҳодиса каби маънавий эҳтиёжларнинг
такомилга етишиш жараёни бир текис кечмаслиги, бу соҳада ҳар бир даврда
ўзига хос муаммолар пайдо бўлиши табиий. Бу ушбу йўналишда ҳар томонлама
асосланган назарий хулосаларни ва амалий таклиф-тавсияларни ишлаб чиқиш
ҳаётий - амалий аҳамиятга эгалигини кўрсатади.
Муаммонинг
ўрганилганлик
даражаси.
Жамият
ҳаёти,
унинг
тараққиёти, сабаб ва оқибатларига эътибор берадиган бўлсак, уларнинг
ҳаммаси маънавий эҳтиёж масалалари билан бевосита боғлиқ эканини кўрамиз.
Маънавий эҳтиёжлар масаласини ҳар томонлама кенг фалсафий таҳлил
қилишда Президент И.А.Каримовнинг асарлари асос бўлиб хизмат қилади.
И.А.Каримов мустақиллик шароитида жисмоний ва баркамол инсонни
шакллантиришнинг яхлит, мукаммал илмий концепциясини яратиб берди. Ушбу
концепцияда маънавий баркамол ижтимоий шахсни шакллантиришда халқнинг
тарбия борасидаги тарихий билим ҳамда кўникмаларидан, миллий,
диний
анъаналардан,
умуминсоний
қадриятлардан,
замонавий
ривожланган
мамлакатларнинг тажрибасидан кенг ва самарали фойдаланиш зарурлиги
кўрсатиб
берилган.
Шунингдек, И.А.Каримовнинг маънавий жиҳатдан
баркамол авлодни шакллантиришга қаратилган “Юксак маънавият – енгилмас
куч”
1
асари жамият тараққиёти ва маънавий эҳтиёжлари диалектикасини
ўрганиш соҳасида концептуал ғояни ўзида ифодалаган асардир.
Инсоннинг ижтимоий моҳияти, тафаккур ва жамият, маънавият ва
ижтимоий муҳит муносабатлари, инсон эҳтиёжи, ҳаётий талаблари ва нафси
хусусиятлари ҳақидаги фикрлар Шарқ ва Ғарб ижтимоий-фалсафий тафаккури
намояндалари ижодий меросида ўз аксини топган. Хусусан, Форобий, Беруний,
Ибн-Сино, Жалолиддин Румий, Алишер Навоий ижодиёти инсон маънавияти,
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Тошкент: Маънавият, 2008. –174 б.
4
гуманистик ғоялар ўзининг мужассам ифодасини топган муҳим манбалар
ҳисобланади
1
.
Маънавий эҳтиёжлар масаласи бевосита маънавият билан боғлиқ
қадимий асарларга ҳам боғланган. Қадимги Шарқ, Европа, Марказий Осиё
мутаффаккирлари томонидан жамият ва инсон ҳаётий фаолиятига тегишли
асарларда маънавий эҳтиёж билан боғлиқ томонлар акс этган, ушбу асарларни
бош мезон деб олиш мумкин
2
.
Мустақиллик йилларида мамлакатимиз истиқлоли билан боғлиқ бўлган
ўзликни англаш масалаларига қаратилган, маънавият, манфаат ва эҳтиёж
муаммоларини, бозор иқтисодиётининг умумназарий ва ҳудудлар ижтимоий,
иқтисодий, сиёсий, маънавий-маданий тараққиётининг ўзига хос томонларини
атрофлича таҳлил қилган илмий тадқиқот ишлари пайдо бўлди. Улар қаторига
М.Абдуллаев,
Ф.Абдураҳмонов,
М.Имомназаров,
Қ.Назаров,
Э.Умаров,
А.Эркаев, А.Бегматов, Б.Иминов, С.Шермуҳамедов, Э.Юсупов, Н.Гаипов,
С.Отамуродов, И.Каримов, Х.Шайхова каби олимларимиз ишлари киради
3
.
Шунингдек, яқин йилларда файласуф олима Ш.Қаҳҳорованинг маънавият
масаласини глобаллашаётган дунё контекстида олиб қараб, унинг Шарқ ва Ғарб
тараққиёти ҳамда истиқболидаги ўрнини замонавий парадигмалар асосида
таҳлил қилган тадқиқот иши пайдо бўлдики, бу асар миллий ғоя
концепциясининг дунё тажрибасида собитлиги ва тўғри танланганлигини
кўрсатиб бера олди
4
.
Ижтимоий – гуманитар йўналишда биз тадқиқ этаётган муаммонинг у ёки
бу жиҳатига оид бир қатор диссертациялар ёқланган. Мустақиллик туфайли
жамият ва давлатчилик ривожи, унда миллий, маънавий ва мафкуравий
омиллар, демократлаштириш масалаларига бағишланган илмий тадқиқотлар
1
Форобий. Фозил одамлар шаҳри. – Тошкент: А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993. -171 б; Абу
Райҳон Беруний. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. Танланган асарлар. 1-жилд. – Тошкент: Фан, 1968. –
386 б.; Жалолиддин Румий. Ичингдаги ичингдадир. – Тошкент: Ёзувчи, 1997. – 290 б; Абу Али Ибн Сино. Тиб
қонунлари. Уч жилдлик. - Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти. 1994.; Темур тузуклари.
// Б.Аҳмедов таҳрири остида/. – Тошкент: Нашриёт матбаа бирлашмаси, 1992. - 92 б.; Алишер Навоий. Ҳайратул
аброр. - Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти. 1989. – 330 б.
2
Қаранг: Авесто санъат. 1993, 3-11сонлар; Авесто (рисола). -Душанбе: Адиб, 1990; Авесто и его место в истории
развития человечества. -Ташкент-Ургенч: Фан, 2001; Человек (мыслители прошлого и настоящего о его жизни,
смерти и бессмертии).-М., 1991; А.А. Гусейнов. Великие моралисты. -М., 1995; Аристотель. Политика
//
Соч. 4.
-М., 1984; Бруно Дж.Тайны Пегаса
//
Диалог .– М., 1949; Гегель философия права. - М., 1990; Кошифий Хусайн
Воиз. Футуватнома султоний ёҳуд жувонмардлик тариқати. -Тошкент: Фан, 1964; Қайқовус.
Қобуснома
-Тошкент: Халқ мероси, 1994; Фаридиддин Аттор. Илоҳийнома. -Тошкент: Ёзувчи, 1994; А.Дониш Наводирул
вақое. -Тошкент: Фан, 1964; А.Авлоний. Туркий Гулистон ёҳуд ахлоқ. -Тошкент: Ўқитувчи, 1992 ва бошқалар.
3
Қаранг: Абдуллаев М. Эстетическая культура. -Тошкент, 1991; Абдурахмонов Ф.Р. Мустақиллик ва миллий
манфаатлар. -Тошкент: Фан. 1994; Имомназаров М. Миллий маънавиятимизнинг назариясига чизгилар. -
Тошкент: Шарқ, 1993; Назаров Қ. Аксиология: қадриятлар фалсафаси. -Тошкент Маънавият, 1998; Умаров Э.
Эстетика. -Тошкент: Ўзбекистон, 1995; Эркаев А. Маънавият миллат нишони. -Тошкент, 1997; Бегматов А.С.
Стимулы: сущность и действие.-Тошкент: Фан. 1990; Иминов Б. Манфаатлар ва сиёсат. -Тошкент: Фан. 1993;
Шермухамедов С. Биз қандай жамият қурмоқдамиз. -Тошкент: Ўзбекистон. 1999; Юсупов Э. Инсон
камолотининг маънавий асослари. -Тошкент: Университет, 1998; Ғоибов Н. Амир Темур даври маънавияти. -
Тошкент: Ғ.Ғулом, 2001; Отамуродов С. Ўзбекистонда маънавий-рухий тикланиш. -Тошкент, 2003; Каримов И.
Маънавият, фалсафа ва ҳаёт. -Тошкент: Фан, 2007; Шайхова Х.О. Маънавият – камолот кўзгуси. – Тошкент:
Ғафур Ғулом номидагинашриёт матбаа – ижодий уйи.2009. ва бошқалар.
4
Қаҳҳорова Ш.Б. Глобал маънавият – глобаллашувнинг ғоявий асоси. – Тошкент: Тафаккур, 2009 .- 448 б.
5
кўплаб яратила бошланди. Бу борада А.М.Юнусов маънавий қадриятлар
ривожида миллий ва умуминсоний хусусиятлар ҳақидаги тадқиқоти доирасида,
Қ.Н.Назаров миллий маънавият, миллатнинг шаклланишида қадриятларнинг
тутган ўрни ва аксиология масалалари соҳасида, А.С.Ачилдиев миллий ғоя ва
миллатлараро муносабатлар такомиллашуви диалектикаси ҳамда унинг
маънавий масалаларига тегишли, Г.Ж. Туленова ёшлар ижтимоий фаоллигини
оширишда
маънавий
омилнинг
ўрни
ҳақида,
Ш.О.Мадаева
миллий
менталитетнинг
маънавий
қиёфаси
ва
унда
демократик
тафаккурни
шакллантириш масалаларига доир докторлик диссертацияларини ҳимоя
қилганлар
1
. Мазкур диссертацияларда миллий ва умуминсоний қадриятлар,
миллат ва дин, тарих ва маънавият, давлатчилик ва демократлаштириш
масалаларида
жаҳон
ижтимоий
фанлари
илғор
ютуқларидан
кенг
фойдаланилган, миллий тажриба ва хусусиятларни эътиборга олган ҳолда
хулосалар чиқарилган.
Маънавий эҳтиёжлар масаласи XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб
замонавий Ғарб ижтимоий фанларининг долзарб мавзусига айланди. Чунки
ушбу мавзу постиндустриал дунёни бошқариш ва унинг келажагини башорат
қила олиш учун жиддий воситалардан бири эди. “Интеллект тузулиши”
назарияси муаллифи Джой Пол Гилфорд социопсихологик таълимотида
эҳтиёжлар инсон мотивациясининг асосий омили сифатида олиниб, жамият
тараққиётида уларнинг ролига асосий эътибор қаратилади
2
. Ушбу муаммони
дастлаб маданиятшунослик назарияси ва психология фанлари доирасида тадқиқ
этилганини кўришимиз мумкин. Кейинчалик эса мазкур масала социология ва
иқтисодиёт соҳаларида жиддий ўрганила бошланди. Инсон эҳтиёжларининг
турли ижтимоий фанлар тлмонидан ўрганилиши вақт ўтиши билан унга
структуравий ёндашувни келтириб чиқарди. Шу каби назариялардан бири
Б.И.Генкиннинг “Инсон эҳтиёжлари тузулиши” номли тадқиқотида ҳам ўз
ифодасини топган
3
.
Қайд этилган тадқиқотларда маънавий эҳтиёжга тегишли бўлган
масалаларнинг баъзи томонлари таҳлил қилинган бўлса-да, аммо жамият
тараққиётидаги маънавий эҳтиёжлар алоҳида мавзу сифатида таҳлил
қилинмаган.
Диссертация ишининг илмий – тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги
- илмий-тадқиқот иши ТОУҚБЮнинг Гуманитар ва ижтимоий –
иқтисодий фанлар кафедрасининг илмий изланиш режаси билан боғлиқ ҳолда
амалга оширилди. Шунингдек, тадқиқот иши диссертант иштирокидаги
1
Юнусов А.М. Демократизация общества и взаимодействие национального и общечеловеческого в развитии
духовных ценностей: Автореф. дис.... док. филос. наук. – Тошкент: 1995. – 48 с.; Назаров Қ. Н. Қадриятлар
тизими: Барқарорлик ва ўзгаришлар диалектикаси: Фалсафа фан. док. ... дисс. – Тошкент: 1996. – 238 б.;
Қадриятлар фалсафаси. – Тошкент: Файласуфлар миллий жамияти нашриёти. 2004. – 220 б.; Ачилдиев А.С.
Миллий истиқлол ғоясининг миллатлараро муносабатларни такомиллаштиришдаги омили.: Фалсафа фан. док. ...
дисс. – Тошкент: 2004. – 250 б.; Туленова Г.Ж. Ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишда маънавий омилнинг
роли (ижтимоий – фалсафий таҳлил) Фалсафа фан. док. ... дисс. – Тошкент: 2006. – 268 б.; Мадаева Ш.О. Ўзбек
менталитетида демократик тафаккурнинг шаклланиш хусусиятлари. Фалсафа фан. док. ... дисс. – Тошкент: 2009.
– 261 б.
2
J.P.Guilford. The nature of human intelligence. - N. Y.: 1967. – 378 Р.
3
http://www.elitarium.ru/2006/11/21/struktura_potrebnostejj_cheloveka.html
6
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда
Ўзбекистон Миллий университети ҳамкорлигида “Ёш авлодни юксак маънавий
ҳамда жисмоний соғлом руҳда тарбиялаш масалалари” дастури доирасида
бажарилган ИД-8-052 – “Миллий қадриятларни ўрганишнинг ўқув-услубий
манбаларини яратиш ва таълим тизимига татбиқ этиш” лойиҳаси илмий–
тадқиқот режалари билан боғлиқдир.
Тадқиқотнинг
мақсади
Ўзбекистоннинг
демократик
тараққиёти
шароитида жамият маънавий эҳтиёжларининг шаклланиш тенденцияларини
ўрганиш, уларнинг моҳияти, таркиби ва тизими, шунингдек, реал ҳаётда намоён
бўлиш хусусиятларини ижтимоий - фалсафий таҳлил этишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
- “эҳтиёж”, “маънавият”, “маънавий эҳтиёж” тушунчаларини фалсафий
таҳлил этиш;
- маънавий эҳтиёжлар тушунчасининг жамият тараққиёти тизимидаги
ўрни ва аҳамиятини таҳлил этиш;
- маънавий эҳтиёжнинг шаклланиши, ўзгариб, бойиб бориш
қонуниятлари, унинг моҳиятини ташкил этувчи жиҳатни таҳлил этиш; -
маънавий эҳтиёжларни қондириш омиллари, унинг ижтимоий муносабатлар
билан алоқадорлигини ўрганиш;
- бозор муносабатларига ўтиш даврида жамиятдаги маънавий эҳтиёжлар
табиатидаги ўзгариш, ривожланиш қонуниятларини ижтимоий-фалсафий
асослаш;
- маънавий эҳтиёжлар тизимини таҳлил қилиш орқали жамият
истиқболини башорат қила олиш мумкинлигини исботлаш;
- зарурият, эҳтиёж, манфаат, маънавий эҳтиёж ўртасидаги ички
алоқадорлик муносабатларини тавсифлаб бериш;
- мустақиллик шароитида маънавий эҳтиёжларнинг сиёсий, ижтимоий,
иқтисодий эҳтиёжлар билан ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлигини тадқиқ этиш.
Тадқиқот объекти
маънавий эҳтиёжларнинг вужудга келиш ва шаклланиш
хусусиятлари, ижтимоий ҳаётда намоён бўлиш ҳолатлари, ҳамда уларга
алоқадор тизимлардир.
Тадқиқотнинг предмети –
маънавий эҳтиёжлар юзасидан мавжуд бўлган
эмпирик ва назарий манбалар, шунингдек, уларда маънавий эҳтиёжга доир
фикрлар ҳамда қарашлар.
Тадқиқотнинг
назарий-методологик
асосини
Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
ҳужжатлари, Президент И.А.Каримовнинг истиқлол, маънавият, ислоҳотлар,
бозор иқтисодиётининг назарий ва амалий масалаларига бағишланган асарлари,
нутқ ва мақолаларида баён этган концептуал хулосалари, шунингдек, Шарқ,
Европа, Марказий Осиё ва жаҳон фалсафий тафаккурининг муаммога даҳлдор
илмий-назарий концепциялари ташкил этади.
Диссертацияда ижтимоий фалсафанинг маънавий эҳтиёжларни жамият
тараққиётига таъсир этишини асословчи, унинг моҳиятини ёритиб берувчи ва
синовлардан ўтган умумсоциологик назарияларидан, ҳозирги замон
7
иқтисодчилари, тарихчилари, файласуфлари, социологлари, психологлари
томонидан илгари сурилган илмий-назарий фикрлардан ижодий фойдаланилди.
Тадқиқотнинг методлари.
Диссертацияда илмий билишнинг объективлик,
ворисийлик тамойиллари ҳамда қиёсий таҳлил, тизимлилик, умумлаштириш,
тарихийлик ва мантиқийлик каби усулларига таянилди.
Тадқиқотнинг илмий
фарази.
Миллатнинг ижтимоий-тарихий тараққиётида маънавият муҳим ўрин
эгаллайди, шунингдек, замонавий шароитда миллий маънавий эҳтиёжлар ва
умуминсоний тараққиётга интеграциялашган маънавий эҳтиёжларнинг ўзаро
алоқадорлик хусусиятлари ва диалектикаси қонуният сифатида намоён бўлади.
Маънавий эҳтиёжлар жамият тараққиётига туртки берувчи асосий омилдир.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
-
Маънавият ҳар қандай жамиятнинг тараққиётини белгилаб берувчи
асосий омиллардан бирини ташкил этар экан, бу тараққиёт унга бўлган эҳтиёж
ва унинг қондирилиш шакллари орқали амалга ошади.
- Маънавият ва эҳтиёж бу диалектик боғлиқликдаги ижтимоий - маданий
ҳодиса.
- Маънавият ва унга бўлган эҳтиёжни ўрганиш жамият тараққиётини
олдиндан кўра олишни ўргатади.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:
-
маънавий эҳтиёжлар ижтимоий-фалсафа соҳасида илк бор тадқиқот объекти
сифатида олиб ўрганилди;
- “маънавият”, “эҳтиёж”, “маънавий эҳтиёж” тушунчалари тизими
ўрганилган, ушбу тушунчаларга таъриф берилган ;
- жамият тараққиётида маънавий эҳтиёжларнинг сиёсий, иқтисодий,
ижтимоий эҳтиёжлар тизими билан диалектик боғлиқлиги ўрганилди; -
маънавий эҳтиёжлар жамият тараққиётида зарурий ва бойиб борувчи ҳодиса
экани фалсафий таҳлил этилди;
- жамият тараққиётида ижтимоий онг ва маънавий эҳтиёжлар
диалектикаси зарурий қонуният эканлиги исботлаб берилди;
- шахс ва жамиятнинг маънавий эҳтиёжлари зарурий, ўзаро алоқадор
ҳодиса экани аниқланди;
- жамият тараққиётида маънавий эҳтиёжлар муҳим ўринга ва аҳамиятга
эга эканлиги мустақил Ўзбекистон шароитидан келиб чиққан ҳолда тадқиқ
этилди.
Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотнинг
илмий аҳамияти унда ўз аксини топган хулосаларнинг Ўзбекистонда
демократик
жараёнларнинг
самарадорлигига,
жамият
тараққиётидаги
янгиланиш даврида маънавий омилнинг ролини кучайишига хизмат қилиши
билан белгиланади.
Диссертациянинг амалий аҳамияти шундаки, унда ишлаб чиқилган
хулоса, таҳлил, тавсиялар, эришилган натижалардан инсон, миллат маънавий
эҳтиёжларини
кенг
ўрганишда,
воқеъликда
шаклланаётган
маънавий
омилларни инсон ва жамият манфаатлари йўлига қаратишда мутасадди
ташкилотлар, муассасалар ўз фаолиятларида кенг фойдаланишлари мумкин.
8
Шунингдек, диссертациянинг натижаларидан жамият тараққиёти йўлида
моддий ва маънавий эҳтиёжларни қондириш бўйича қўлланмалар, дастурлар,
амалий режалар тайёрлашда ижодий фойдаланиш мумкин. Диссертация
ишидаги
асосий
қоидалар
ва
назарий
хулосалардан
“Фалсафа”,
“Маданиятшунослик”, “Социология”, “Маънавият асослари” каби фанлардан
маърузалар ўқишда, амалий машғулотларни ташкил этишда, ўқув қўлланмалар
тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Ишлаб чиқилган илмий хулоса ва
тавсиялардан, шунингдек диссертация материалларидан Фарғона Давлат
университетида, шунингдек ТОУҚБЮда “Фалсафа”, “Сиёсатшунослик”,
“Маънавият асослари”, “Социология” каби фанлар бўйича тайёрланган ишчи
дастурларни ишлаб чиқишда, маърузаларни тайёрлашда фойдаланилди.
Шунингдек, диссертант “Юксак маънавият - енгилмас куч” асари бўйича
тайёрланган илмий-амалий анжуманда ташкилотчи ва асосий маърузачи
сифатида иштирокчи этди
1
.
Диссертациянинг синовдан ўтказилиши.
Тадқиқотнинг асосий
хулосалари “Ҳуқуқ фанларини ривожлантириш ва юқори малакали юристлар
тайёрлашнинг долзарб муаммолари” (2 сентябрь 2004, Тошкент), “Таълим
жараёнида мустақил тафаккур ривожланиши” (28 февраль 2005, Тошкент),
“Истиқлол даврида оила қадриятларининг трансформациялашув жараёнлари” (3
апрель 2007, Фарғона), “ Миллий ғоя: маънавият ва маърифат” (8-9 июнь 2007,
Тошкент), “Ҳозирги замон фалсафаси: ҳолати ва тараққиётининг
истиқболлари” (17 январь, 2008, Тошкент), “Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт”
(21-22 февраль, 2008, Тошкент) мавзуларида ўтказилган халқаро ва республика
илмий-амалий анжуманларида қилган маърузаларида баён этилган.
Тадқиқот натижалари диссертациянинг илмий журналларида чоп этилган
мақолаларида ва ўқилган маърузаларида ўз ифодасини топган.
Натижаларнинг
эълон қилинганлиги
. Тадқиқотнинг асосий мазмуни ва хулосалари диссертант
томонидан эълон қилинган 6 та илмий мақола ва 9 та тезисда ўз аксини топган.
Диссертациянинг тузилиши:
Тадқиқот “Кириш”, уч боб, олти параграф,
“Хулоса” ва “Фойдаланилган адабиётлар рўйхати”дан иборат.
1
Номуротова М.Қ. Мустақиллик – маънавий тикланиш ва юксалиш гаровидир.// Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асари бўйича ўтказилган илмий – амалий
анжуман маърузалар тўплами .Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти. - Тошкент, 2009. 31 март.
3-10 б.
9
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Ишнинг “Кириш” қисмида танланган мавзунинг долзарблиги асосланган,
муаммонинг ишланганлик даражаси таҳлил қилинган, тадқиқотнинг мақсади ва
вазифалари белгиланган, илмий янгилиги очиб берилган, шунингдек
диссертациянинг назарий ва илмий аҳамияти кўрсатилган.
Диссертациянинг
“
Маънавий
эҳтиёжлар
тизими
таҳлилининг
ижтимоий–фалсафий асослари”
деб номланувчи биринчи боби икки
параграфдан иборат бўлиб, биринчи параграф
“Маънавий эҳтиёжлар”
тушунчасининг
моҳияти
ва
мазмуни:
ёндашувлар, концепциялар,
қарашлар”
деб номланган. Ундан мақсад, маънавий эҳтиёжлар тизимини
ижтимоий-фалсафий ўрганиш муаммолари, аввало, бу ҳақда ижтимоий фанлар
соҳасида мавжуд ҳамда унга тегишли бўлган барча илмий фикрларни жамлаб,
уларнинг хусусиятларини таҳлил этиш, тадқиқ этилаётган объектга доир
назарий асосларни аниқлаб олишдир.
Диссертацияда маънавий эҳтиёжлар масаласини ўрганишнинг назарий –
методологик асосларини ишлаб чиқишда бир қатор мураккаб томонлар
мавжудлиги қайд этилади. Улар қуйидагиларда намоён бўлади:
1. Мустақиллик йилларида ижтимоий фанларда маънавият мавзусига
тегишли кенг қамровли, кўп қиррали илмий тадқиқотлар олиб борилди. Лекин
уларда маънавиятнинг инсон психологик табиатидаги хусусияти – эҳтиёжлари
билан боғлиқ томонлари деярли очиб берилмаган. Бу жамият тараққиётида
маънавий эҳтиёжлар инсон омилининг табиий харакатлантирувчи кучи эканлиги
илм-фанда ҳали яхши ўрганилмаганлигини кўрсатади. 2. Инсон эҳтиёжлари
муаммоси XX аср Ғарб илм-фанининг етакчи мавзусига айланди. Лекин Ғарб
оламига хос бўлган хусусият, муаммони конкрет иқтисодий тараққиёт ва
самарадорликни ҳал қилиш учун тадқиқ этиш эҳтиёжларни маънавият билан
боғлиқ контекстда эмас, балки, прагматик, иқтисодий ҳамда стратегик
йўналишга боғлаб ўрганиш ҳолатини келтириб чиқарди.
3. Инсон эҳтиёжларининг серқирралилиги, учинчи минг йилликдаги барча
табиий-экологик, сиёсий, маънавий деструктивлик ҳолатлари инсонларнинг
чексиз–чегарасиз, бошқариб бўла олинмаётган эҳтиёжларининг самараси экани
эҳтиёжлар хилма-хиллиги муаммосини фақат маънавий эҳтиёжлар контекстида
изга солиниши мумкинлигини кўрсатади. Бу маънавий
эҳтиёжларга доир
иқтисодий, психологик, социалантропологик, тарихий билимларни ижтимоий
фалсафа соҳасида синтезлаштиришга ва тушунчалар тизими ҳамда категориал
аппаратни ишлаб чиқишга зарурият туғдиради.
Параграф тизими “маънавият”, “эҳтиёжлар” тушунчасини таҳлил этиш,
уларга доир ёндашувлар, концепциялар, қарашларни ўрганиш ҳамда “маънавий
эҳтиёжлар”ни илмий бирикма сифатида олиб қараб, ижтимоий-фалсафий
моҳиятини очиб бериш атрофида шаклланган.
Диссертант “маънавият” тушунчаси атрофидаги ўзига хос ёндашувлар,
таърифлар, таҳлилларни ўрганиб унга тажриба ва ўз илмий мулоҳазаларидан
келиб чиққан ҳолда қуйидагича таъриф беради:
маънавият – инсон
10
дунёқараши ва ақлий салоҳиятида тизимлашган қадриятли муносабат,
тарбия, ҳаётий тажриба, билим, маърифат натижасида уйғунлашган
ментал омил, инсонийлик фазилатлари намоён бўлишининг руҳий асоси,
яратувчилик,
бунёдкорлик,
комилликка
интилишнинг
позитив
ҳаракатлантирувчи кучидир.
Эҳтиёжлар масаласи, унинг турли қирралари,
томонлари жуда кўп файласуфлар, социологлар томонидан таҳлил қилинган
1
.
Эҳтиёжларнинг ижтимоий–иқтисодий, психологик, маънавий–ахлоқий, эстетик,
оқилона ва нооқилона томонлари кенг таҳлил қилинган.
Маънавиятнинг жамият тараққиётини ҳаракатлантирувчи кучи экани унга
бўлган эҳтиёж орқали амалга ошади. Лекин маънавий эҳтиёж эҳтиёжлар
тизимида қандай ўрин эгаллайди, уларнинг алоқадорлик ёки боғлиқлик
муносабатлари қандай, деган саволларга биз инсон эҳтиёжлари таҳлили
юзасидан мавжуд бўлган назарий манбалардан жавоб топишимиз мумкин.
Эҳтиёжлари иерархияси назариясини ишлаб чиққан А.Маслоу фикрича,
эҳтиёж психологик ҳолат бўлиб, у инсонни ҳаракатга қўзғовчи ички кучдир
2
. А.
Маслоу эҳтиёжларни қуйи ва юқори эҳтиёжларга бўлади. Қуйи эҳтиёжлар –
субъектнинг элементар физиологик, эҳтиёткорлик ва аффектив٭ эҳтиёжларидир.
Юқори эҳтиёжлар эса, субъектнинг ўз-ўзини баҳолаш ва ўз ўзини намоён
этишга, кўрсатишга бўлган эҳтиёжлардир. Ушбу таълимотга кўра қуйи
тартибдаги эҳтиёжларнинг қондирилиши ундан юқори бўлган эҳтиёжларни
қўзғатади, ҳаракатга солади. Бу эҳтиёжларни янада аниқроқ тизимлаштирувчи
иерархияда яққолроқ намоён бўлади.
Аммо А.Маслоунинг эҳтиёжлар иерархияси назарияси постиндустриал
жамиятнинг ишлаб-чиқариш самарадорлигига қаратилгани сабабли, унда
маънавий эҳтиёж деярли таҳлил этилмаган. Маънавий эҳтиёжларни инсон
эҳтиёжларининг энг олий кўриниши сифатида рус иқтисодчи олими Б.И.Генкин
“Инсон эҳтиёжлари тузилиши” номли тадқиқотида олиб қарайди
3
.
Эҳтиёжнинг бошқача ёндашувга асосланган классификациясини ҳам
кўриш
мумкин. Масалан, эҳтиёжларни фаолиятнинг кўринишларидан,
аҳамиятидан келиб чиқиб ажратиш мумкин. Шундай ёндашув асосида
И.В.Бестужева – Лада эҳтиёжларнинг йигирмадан ортиқ шаклини ажратганини
айтиш мумкин
4
. Унга асосан, умуман келиб чиқиши жиҳатидан олиб кўрсак,
инсоннинг биологик мавжудот сифатидаги табиий ва жамоавий мавжудот
сифатидаги ижтимоий эҳтиёжларига ажратиш мумкин.
Маънавий эҳтиёж моддий эҳтиёжлар билан боғлиқ ҳолда ривожланиб
келди. Инсон ўз эҳтиёжларини англамасдан туриб амалга ошира олмайди.
Зотан, фақат англанган эҳтиёжларгина инсон томонидан қондирилишга олиб
келинади. Моддий эҳтиёжлар каби маънавий эҳтиёжларнинг ўз моҳияти ва
мазмуни мавжуд. “Маънавий эҳтиёжлар – давлат, жамият ва шахснинг барқарор
турмушида моддий эҳтиёжлардан бошқа маънавий талаблар,
1
Бу адабиётлар диссертация охиридаги фойдаланилган адабиётлар рўйҳатида берилган.
2
Маслоу А. Г.
Мотивация
и личность. — СПб.: Евразия, 1999. — 478 с.//
ISBN 5-80710016-6
http://poznaisebya.com/psylib/books/masla01/txt04.htm
٭аффектив эҳтиёжлар – инсоннинг cевги, эътиборга мухтожлик эҳтиёжлари
3
http://www.elitarium.ru/2006/11/21/struktura_potrebnostejj_cheloveka.html
4
Қаранг. Бестужев-Лада И. В. Прогнозирование социальных потребностей. -М.: 1974. -С. 45.
11
манфаатлар ва эҳтиёжларини қондиришга бўлган интилишини ифодаловчи
тушунча”
1
, - дейилади маънавиятга доир асосий тушунчалар изоҳли луғатида.
Ушбу таъриф жуда аниқ ва лўнда эмас. Шунингдек, унда эҳтиёжларга доир
қайсидир бир жиҳатлар унутиб қолдирилгандек, назаримизда. Чунки маънавий
эҳтиёжлар моддий эҳтиёжлардан бошқа талабларни ўзида акс эттиргани билан,
Маслоу назарда тутган эҳтиёжлар иерархиясидаги барча босқичларга ўз
таъсирини ўтказади ва уларни бошқара олади. Бундан ташқари, маънавий
эҳтиёжларнинг қондирилиши жамиятнинг маданий ўзгаришларини ҳосил
қилиб, уни тараққиётга юзлантиради. Чунки маънавий эҳтиёжларнинг моҳияти,
аввало, нарса ва ҳодисаларнинг ички энг муҳим ўзаро боғланишлари, уларнинг
қонуний алоқадорлигида ифодаланади. Маънавий эҳтиёжлар шу нарса ва
ҳодисаларни ташкил этувчи томонлар, хусусиятлар, боғланишларнинг намоён
бўлиш шаклида кўзга ташланади. Биз маънавий эҳтиёжнинг моҳиятини
кўрсатиб берувчи таърифларга суянган ҳолда шуни таъкидламоқчимизки,
маънавий эҳтиёжлар – инсон эҳтиёжларининг энг олий кўриниши бўлиб,
унинг моҳиятида билимга, камолотга интилиш, юксак идеалларга
эргашиш орқали ўз – ўзини намоён этиш ва англаш ётади. Маънавий
эҳтиёжлар жамият тараққиёти даражасини, ахлоқий идеалларини, мақсад
ва манфаатларнинг қандай ғояларга йўналганлик характерини кўрсатади.
У ўз моҳиятида ижодкорлик, бунёдкорлик ва яратувчанлик салоҳиятини
жамлаган бўлиб, маънавий эҳтиёжларнинг қондирилиши жамиятнинг
тараққиётига, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий такомиллашувига восита
бўлади.
Маънавиятга бўлган эҳтиёж – инсон камолотини белгиловчи эҳтиёж,
ҳаётнинг мақсад ва мазмунидир. Агар инсонда шу эҳтиёж бўлмаса, камолот
сари интилиш билан боғлиқ бўлган зарурият ҳам бўлмайди.
Диссертация ишининг иккинчи параграфи
“Маънавий эҳтиёжларнинг
ижтимоий моҳияти”
, деб номланади. Маънавий эҳтиёжларнинг ижтимоий
моҳияти энг аввало уларнинг инсон омили билан чамбарчас боғлиқлигидадир.
Чунки маънавий эҳтиёжлар англанган ҳолда фақат инсоният жамиятигагина хос
бўлган
хусусиятдир.
Маънавий
эҳтиёжларнинг
инсонларни
ижтимоийлаштиришдаги функцияси ҳақида Абу Райхон Беруний шундай деган
эди: “Эҳтиёжларнинг тури ҳам, сони ҳам кўп, уни фақат кўпчилик бўлиб
бирлашган кишиларгина бажо келтира олади. Шунинг учун инсон тўп–тўп
бўлиб яшашга муҳтождир”
2
. Бундан келиб чиқадики, хилма–хил эҳтиёжларни
қондириш инсонларни биргаликда яшашга мажбурлайди. Алоҳида яшаган
инсон ўз эҳтиёжини айниқса, маънавий эҳтиёжини қондира олмайди.
Маънавий эҳтиёжлар шахс ва жамиятни комил бўлишига, кенг ва чуқур
маънавий билимлар асосида тараққий этишига таъсир этувчи асосий
омиллардан ҳисобланар экан, бу тушунчани ижтимоиий-фалсафий таҳлил
қилиб кўриш унинг ижтимоий моҳиятини очиб беради. Жамият маънавий ҳаёти
кишилар ишлаб чиқариш фаолияти ва ўзаро муносабатларининг субъектив
1
Маънавият: асосий тушунчалар изоҳли луғати. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт матбаа уйи, 2009. -
325 б.
2
Абу Райхон Беруний. 100 хикмат. - Тошкент: Фан, 1999. -19 б.
12
замини ҳисобланиб, ўз моҳиятига кўра инсон ижтимоий ҳаёти, турмуш
тарзининг муайян усулидир.
Инсон ҳаётдаги тажрибаси, фаолияти, билими, илми, одоб-ахлоқи, хатти
ҳаракати билан ўзининг маънавий оламини бойитиб боради. Ақлан ва ахлоқан
бойиб боргани сари ўз олдига олийжаноб вазифаларни қўйиб, унга эришиш
учун ҳаракат қилади. Бу вазифаларни адо этиш, эҳтиёжларни қондириш учун
қилинадиган ҳаракат маънавий заминни талаб қилади.
Маънавиятга бўлган эҳтиёжнинг пайдо бўлиши энг аввало моддий ҳаётни
яхшилаш билан инсон ҳаётини гўзал, қулай, енгил ва кўпроқ бўш вақтни
вужудга келтиришга имконият яратишга қаратилгани билан боғлиқ. Гегелнинг
фикрича эҳтиёж “..тирик субъектнинг ичида мавжуд бўлган ҳиссий қарама
қаршиликдир”
1
. Маънавий эҳтиёжларнинг пайдо бўлиши айнан мана шу
қарама-қарши томонларнинг мавжудлиги билан боғлиқдир. Тараққиётга тўсиқ
бўлган нарса ва ходисалар инсоният томонидан замонга мос бўлган ҳодисалар
билан аста-секин алмаштириб борилади.
Чизма№1
Ижтимоий ишлаб
чиқариш ва улардаги
зиддиятлар, қарама
қаршиликлар
О н г
Маънавият, унга бўлган
эҳтиёжнинг пайдо
бўлиши
Жамият
тараққиётига тўсиқ
бўлиб турган
ҳодисалар
Жамиятдаги мақсад,
манфаат ва зарурий
холатлар
Ахолини янгича
яшашга интилиши, уни
англаши
Билимларни янгиланиб
бориши, фан-техника
янгиликлари, турмуш
тарзини ўзгариши
Онг ижтимоий-фалсафий тушунча сифатида маънавиятни ва унга бўлган
эҳтиёжни қамраб олар экан, шунингдек у маънавиятни ривожлантириш
масалаларини ҳам, унга таъсир этувчи омилларни ҳам, маънавий эҳтиёжни
қондириш йўлларини ҳам ўзида акс этдиради. Бу ҳақида биринчи чизмада
тушунтиришга интилганмиз.
1
Гегель В.Г. Энциклопедия философских наук. т.1. Наука логики. -М.: Наука, 1974. -С. 393.
13
Чизма № 2
Маънавий эҳтиёжларни қондирилишига таъсир этувчи
омиллар.
Маънавий эҳтиёжлар
Жамиятдаги
аҳлоқ ва
одобларга
санъат
риоя қилиш,
қадрият ва
меросларга
суянган ҳолда
амалий
ишларни
бажариш
Санъат, адабиёт
ва турларини
илғор фикрлар
билан бойитиш
ва инсон
дунёқарашини
шакллантириш
омили
Билим,
илм,фан
техникалар ни
ривожланти риш
билан боғлиқ
омиллар.
Ўсиб кела ётган
ёш ларни дунё
қараши,
интилиши ва
қизиқи
ши
Жамият
тараққиё тига
таъсир этувчи
илғор
ғоя
лар,
мафкура
Маънавий эҳтиёжларнинг ижтимоий моҳиятини таҳлил этиш ҳақидаги
фикр-мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги хулосаларни чиқариш
мумкин:
1) Маънавий эҳтиёжлар жамият тараққиётининг муҳим омили, у кишилик
жамиятининг ижтимоийлашувида ва унинг ички тараққиёт механизмлари
вужудга келишида асосий омилдир.
2) Маънавий эҳтиёжларсиз тараққиёт юзага келиши мумкин эмас, чунки бу
эҳтиёжлар жамиятнинг иқтисодий ва маданий даражасини белгилаб беради. 3)
Маънавий эҳтиёж зарурий характерга эга, чунки жамият ривожланиб борар экан
у ҳар доим маънавиятга, уни ривожлантириб туришга эҳтиёж орқали ўз
идеалларини шакллантиради ва унга интилади.
Диссертация ишининг иккинчи боби “
Маънавий эҳтиёжларнинг
шаклланиш механизми ва жамият тараққиётидаги роли”
деб номланади.
Унинг биринчи параграфи
“Маънавий эҳтиёжларнинг шаклланишида
ворисийлик ва анъанавийликнинг ўрни”
мавзусини ёритиб беришга
қаратилган. Бу параграфда авлоддан – авлодга мерос бўлиб келаётган
қадриятлар, уларнинг халқ ҳаёти ва тараққиётидаги ўрни ҳамда аҳамияти таҳлил
қилинган. Халқнинг маънавий эҳтиёжларининг юксалиб, ривожланиб бориши
ворисийлик ва анъанавийлик тамойилларига чамбарчас боғлиқдир. Ушбу
тамойиллар эса моҳият эътибори билан маънавий мерос ва қадриятлар
тушунчаси орқали намоён бўлади. Маънавий мерос – миллий тарихимиз
давомида яратилиб келинган, бизгача етиб келган ижтимоий-маънавий, моддий
ҳодисалар, маданий бойликлар, урф-одатлар, маросимлар, ахлоқ меъёрларидир.
Мерос – тараққиёт учун зарурий омил бўлгандагина қадрият даражасига
кўтарила олади. Қадрият тушунчаси борлиқ, жамият, нарсалар, воқеалар,
жараёнлар, ҳодисалар, инсон ҳаёти, моддий ва маънавий бойликларининг
14
аҳамиятини кўрсатувчи тушунчадир. Қадриятлар тушунчаси илмий ишда кенг
таҳлил қилинган.
Халқнинг маънавий мероси ва қадриятлари асосида маънавий эҳтиёжлар
янада кенгайиб, шаклланиб боради. Мерос ва қадриятлардан баҳра олган халқ ўз
миллийлигини англаб, бу қадриятларни амалга оширишдаги билимларни
эгаллаб бориб, уларни янада кенгайтириш, тараққиётга йўналтириш йўлларини
ўйлаб боради. Мерос ва қадриятлар халқнинг маънавий эҳтиёжларини англаш,
тарбиялашга ёрдам берувчи омил сифатида жуда катта аҳамиятга эгадир.
Диссертация
ишида
миллий
қадриятларга
бўлган
муносабатларнинг
шаклланиб бориши, мустақиллик даврида бу қадриятларни тикланиши,
янгиланиб, бойиб бориши масалалари ҳам таҳлил қилинган.
Халқ маънавий эҳтиёжларини бойитишда мерос ва қадриятларнинг аҳамияти
катталигини ҳисобга олган ҳолда параграф учун қуйидаги хулосаларни қилиш
мақсадга мувофиқдир:
1) Мустақил Ўзбекистон тараққиётини ҳисобга олган ҳолда халқ мероси,
қадриятларини тиклаш, ворисийлик ва анъанавийликни сақлаб қолиш ва янги
қадриятлар тизимини вужудга келтириш ҳозирги давр учун долзарб, муҳим
вазифа ҳисобланади.
2) Ёшларни миллий ўзлигини англаши, миллийлигини ҳис этиши учун
аждодлардан қолган мерос ва қадриятларни уларга тушунтириб бориш
муҳимдир. Бу соҳада олиб борилаётган ишлар унга мисол бўла олади.
Музейларнинг
очилиши,
тарихий
шахсларнинг
миллий
тарихни
шакллантиришдаги ўрнини англаш, мерос, урф-одатлар, қадриятлар хақида
тасаввур ҳосил қилиш, маълумотларга эга бўлиб бориш кабилар маънавий
эҳтиёжларнинг тарихий хотира, бугун ва истиқболли келажак йўналишида
бирлаштиради .
3) Халқ мерослари ва қадриятлари маънавий эҳтиёжларнинг юксалиб
боришига асос бўлар экан, бу йўлда уларни янги бир босқичга кўтариш,
уларнинг таъсиридан фойдаланган ҳолда янги авлодни миллий қадриятларимиз
руҳида тарбиялаш, уларни космополитизм ва оммавий маданият таъсиридан
ҳимоя этишга восита бўлади.
Диссертация иккинчи бобининг иккинчи параграф
“Янгиланиш – маънавий
эҳтиёжлар ривожланишининг муҳим омили”
деб номланган. Ушбу
параграфда модернизация ва ислоҳотлар жараёни миллий тафаккур ҳамда
маънавий эҳтиёжлар соҳасидаги ўзгаришлар даврининг асосий омили сифатида
олиб қаралган. Бу ўзгаришлар жамиятда янгиланиш даврини бошлаб
берганидан далолат беради. Янгиланиш бу ўз-ўзидан содир бўладиган воқеа
эмас, балки ривожланиш, ўзгариш, ўзаро таъсир, ҳаракат каби томонларни
ўзида қамраб олган мураккаб ижтимоий ҳодисадир. Янгиланиш туфайли
жамиятдаги ютуқлар ва тараққиётга тўсиқ бўлаётган ҳодисалар таҳлил
килинади. Маънавият соҳасидаги ўзгаришлар ҳам жамият, халқ, давлат, шахс
эҳтиёжлари ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда юз беради. Маънавий
янгиланиш - илгари йўқотилган қадриятларни замон талаби ва эҳтиёжларидан
келиб чиққан ҳолда тиклаш ва жамият учун зарур бўлган янги маънавий
бойликларни, билимларни яратиш, шакллантириш билан боғлиқ ҳодисадир.
15
Янгиланиш даврида жамият маънавий ҳаётини соғломлаштириш ва
ривожлантириш, инсон омилига катта эътибор бериш энг асосий вазифалардан
бирига айланди. Халқимизнинг маънавиятини тиклаш ва ривожлантиришда
миллий тил, маданият, онг, миллий ўз–ўзини англаш, миллий ғурур ва
ифтихорни ўстириш катта ўрин тутади.
Ҳозирги даврда юртимиздаги маънавий янгиланиш миллий ғоя мафкураси
билан чамбарчас боғлиқлиги ишда кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон жамиятининг
миллий ғоя мафкураси ўз мақсадига кўра, халқимизнинг орзу-истаклари,
манфаатлари ва эҳтиёжларини ифодалайди. Жамият маънавий эҳтиёжларини
такомиллаштиришда қуйидаги мафкуравий вазифалар мавжуддир:
а) Энг аввало миллатни, миллий маданиятни, миллатнинг миллий
турмуш тарзини муҳофаза қилиш;
б) Тарихга, бугунга, келажакка тегишли нарса ва ҳодисаларга баҳо бериш, бу
баҳо мезонлари ва меъёрларини замонавий жараёнга асосан белгилаш; в)
Фуқароларни жамиятда муайян ҳаётий позицияни эгаллашга ундаш ва
тарбиялаш;
г) Инсоннинг табиат ва жамият билан уйғунлигини таъминлаш; д) Жамият
ҳаётининг энг муҳим асоси бўлган оиладаги тарбия масалалари ва унда
тарбияланаётган инсон маънавиятига эътибор бериш;
е) Давлат, халқ, жамият, инсон манфаатлари ва эҳтиёжларини бир бутун ҳолда
тушуна оладиган янги авлодни тарбиялаш.
Маънавий эҳтиёжлар янги давр талаби, шарт-шароитлари, заруриятлари
асосида вужудга келар экан, у жамият тараққиётига, миллат ривожига хизмат
қилади. Маънавий эҳтиёжлар ҳар доим бойиб, ўзгариб борувчи ижтимоий –
тарихий ҳодиса, унинг янгиланиб бориши айнан унинг субъекти бўлган ҳалқ,
миллатнинг эҳтиёжлари билан мос келгандагина юз беради. Бу эса миллий
ўзликни англаш, миллий онгнинг ўсиши каби ҳодисалар билан боғлиқ. Мазкур
параграфга хулоса сифатида қуйидаги фикрларни баён этамиз.
1) Узоқ даврлар ҳар хил босқинчиларнинг тазйиқида бўлган Туркистон,
кейинчалик Ўзбекистон халқи учун мустақилликнинг қўлга киритилиши энг
улуғ ютуқ бўлиб, шу даврдан бошлаб янги уйғониш даври бошланди.
Мустақилликнинг ўзи Ўзбекистон халқи учун янги бир маънавиятнинг
кўриниши бўлди.
2) Янгиланиш даври бўлган модернизация ва ислоҳотлар даври ўзи билан
халқ
маънавиятини
янада юксакликка кўтариб, унинг ривожланиши,
шаклланиши учун, шунингдек, қадрият мақомидаги бойликларнинг тикланиши
учун шарт-шароитлар яратиб бермоқда.
3) Маънавий эҳтиёжларни бойиб бориши миллий онг, ўзликни англаш
каби ижтимоий-фалсафий тушунчалар билан узвий боғлиқдир. Маънавий
эҳтиёжларни англашда миллий онг, миллатнинг ўзлигини англаши муҳим
ҳисобланади. Албатта, бу ўз-ўзича юз бермайди, балки миллий истиқлол
мафкураси билан биргаликда халқнинг мақсадлари, манфаатлари тарзида
намоён бўлади.
4) Жамиятимиз кўп миллатли эканлигини назарда тутган ҳолда
бағрикенглик, байналминалчилик тамойилларига риоя қилиш, умуммиллий
16
манфаатлар сари биргаликда, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш муҳим
ҳисобланади.
Диссертациянинг учинчи боби “
Ўзбекистонда маънавий эҳтиёжлар ва
ижтимоий тараққиёт диалектикаси”
деб номланган. Биринчи параграф
“Замонавий Ўзбекистонда маънавий эҳтиёжлар шаклланиши
динамикаси”
мавзуини ёритиб беришга қаратилгандир.
Жамиятимиз маънавий юксалиши, тараққиёти ҳозирги даврда халқимиз ўз
олдига мақсад қилиб қўйган манфаатлар ва уларни қондириш билан боғлиқ. Бу
аввалом бор миллий ғояда ўз аксини топган. Яъни бизнинг халқимиз озод ва
обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишни ўз олдига мақсад қилиб
қўйган. “Миллий истиқлол мафкураси ўз моҳияти, эътиборига кўра, жамият
ҳаётининг маънавий мезони бўлиб, тафаккур ўзгариши, одамлар онгида янгича
дунёқарашнинг шаклланиши ва ижтимоий фикр ривожи учун дастури амал
бўлиб хизмат қилади”
1
. Маънавий эҳтиёжларнинг яратувчанлик қудратига
эгалиги фуқаролар онгида эркин фикрлаш, дунёвий ва диний маърифатни уйғун
ўзлаштириш, Ватанни севиш, давлат сиёсати ва тақдирига бефарқ қарамаслик,
бошқа халқларни душман билмаслик, маърифатга интилиш сифатларини
такомиллаштирди. Ватанимиз миллий истиқлолга эришган даврдан буён миллат
сийратида миллий онг, ўзлигини миллат тарихи, воқелиги ва истиқболи нуқтаи
назаридан англаш, юрт тақдиридаги ҳар бир ўзгаришга эътиборли ва ҳушёр
муносабатда бўлиш хусусиятлари намоён бўлмоқда.
Халқимизнинг истиқлол давридаги миллат характерида шаклланган ижобий
жиҳатларни бир нечта муҳим истиқболли жиҳатини кўрсатиш
баробарида
маънавий эҳтиёжларнинг янгича табиатини очиб бериш мумкин.
Ўзбек
менталитети юзасидан олиб борилган замонавий тадқиқотларда бу жиҳатлар
кўрсатилган. Барча ўзгариш ва янгиланишлар совет тузумининг
асоратли
иқтисод, маънавият ва тафаккур тарзи ҳукмронлигидан озод бўлган халққа
ўзлигини қайтариш, тадрижий йўл билан ижтимоий-сиёсий жараёнларга кириб
бориш ва соғлом фикрлаш тарзини ҳосил қилишга қаратилган эди. Соғлом
фикрлаш эса маънавий эҳтиёжлар шакли ва даражасининг асосий ҳал қилувчи
омилидир. Шу маънода Президентимизнинг қуйидаги фикрлари
алоҳида
аҳамият касб этди: «Инсоннинг онгу тафаккури эса бир кунда ўзгармайди,
албатта. Унинг дунёқараши ўзгариши ва кенгайишига вақт керак, тажриба
керак. Четдан туриб қандай ташвиқот ва тарғибот, борингки, қандай зўравонлик
бўлмасин, одам зоти ўз ҳаёти мисолида, тажрибасида таклиф этилаётган ва
амалга оширилаётган ўзгаришлар унга нима бераётганини,
қандай наф
келтираётганини кўриши керак, иқрор бўлиши даркор»
2
. Бу барча ижтимоий,
иқтисодий, сиёсий жараёнлар жамият маънавий эҳтиёжлари тизимида сифат
жаҳатдан ўзгаришларни ҳосил қилмай қолмади.
Олиб борган социологик тадқиқотларимиз орқали аҳолини
маънавиятга, қадриятларга, маънавий эҳтиёжларга бўлган муносабатлари
ўрганилди. Тадқиқотчи томонидан “Маънавият деганда нимани тушунасиз?”
1
Қаранг: Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. –Тошкент: Ўзбекистон, 2001.-6 б.
2
Каримов
И.А. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14 йиллигига бағишланган маъруза. Халқ сўзи, 2006. 8
декабрь.
17
деб берилган саволга респондентлар қуйидагича жавоб берганлар. Инсон
билимларини - 2 %, урф-одат, анъаналарни – 1%, миллий мерос ва
қадриятларни - 8 %, юқорида кўрсатилганларнинг барчаси, яъни билимларни,
урф-одатлар, анъаналар, миллий мерос, қонуниятларнинг барчасини маънавият
деб тушунувчилар - 80% ни ташкил этган. Ўз вариантлари билан 8%
респондент жавоб бериб, улар бу ерда асосан урф–одат, анъаналарни санаб
ўтганлар. Масалан, тўйларни ўтказиш маросимларини, у ерда амал қилиш керак
бўлган анъаналарни тушунтириб беришга уринганлар. 1% респондент жавоб
бермаган. Сўралганларнинг сони 100 тани ташкил этган. Бундан кўриниб
турибдики, сўралган респондетларнинг айримлари инсон билимларини,
айримлари урф-одат, анъаналарни алоҳида олган ҳолда маънавият сифатида
тушунади. Шу билан бирга, сўралганларнинг кўпчилик қисми маънавиятни
кенг қамровли, инсон ҳаётининг жами фаолиятини ўзида қамраб олишини
ёқлаб
тушунтирганлар.
Бу
уларнинг
маънавий
эҳтиёжларни
тўғри
тушунишларини ва уни бир бутун ҳодиса эканини билишларидан хабар беради.
Тадқиқотчи томонидан “Нима деб ўйлайсиз инсон маънавиятга эҳтиёж
сезадими?” деб берилган саволга респондентлар қуйидагича жавоб берганлар.
“Ҳа! Албатта, чунки маънавий билимлар инсонларни ўзаро мулоқотида, ҳаёт
фаолиятида керак бўлган тўғри йўлни кўрсатади”,- деб сўралганларнинг 98% и
жавоб берган. Демак, маънавиятнинг оила, маҳалла, жамоа, жамият ҳаётидаги
аҳамияти катталиги инсонлар томонидан англанган. Деярли сўралганларнинг
ҳаммаси маънавиятни жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини тушунишлари
кўзга ташланади. Маънавият инсонларнинг билими, аҳлоқи, одоби, маданияти,
дунёқараши экани, унинг жамият ҳаётидаги аҳамиятининг пасайиб кетиши
жамиятда маълум бир салбий ҳолатларни юзага келтиришини инсонлар чуқур
тушунадилар
1
.
Жамият тараққиётини тезлаштирувчи асосий куч – иқтисодий, сиёсий,
ижтимоий тараққиёт заруратлари билан белгиланган, маънавият билан
муштараклашган эҳтиёжлардир. Эҳтиёж бўлмаган жойда ҳеч қандай тараққиёт
ва юксалиш бўлмайди. Эҳтиёжнинг ўзи ҳам маънавиятлилик даражаси билан
белгиланади. Жамият тараққиётининг охирги нуқтаси бўлмаганидек, маънавий
ривожланишнинг ҳам сўнги йўқ.
Мазкур параграфга хулоса қилиб айтиш мумкинки, ҳозирги кунда
Ўзбекистон фуқароларида шаклланаётган янги маънавий эҳтиёжлар мустақил
давлатимиз, халқимизга муҳаббат, танлаган йўлимиз ва юртимизнинг
истиқболига ишонч билан суғорилган. Маънавият барқарор бўлган жойда
моддий неъматларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш маданияти юксак
бўлади. Етук маънавият, ижодий, ақлий салоҳият соҳиби бўлган кишиларгина
келажакни кўришга, оғир шароитларда юксак мақсадларни олдига қўйиб, унга
иймон, эътиқод билан интилишга қодир бўлади.
1
Социологик тадқиқот 2004 йилнинг октябр, ноябр ойлари давомида Андижон вилоятининг Улуғнор тумани,
Оқ олтин қишлоғи фуқаролар йиғинида, шу туманнинг 16, 21- ўрта мактаблари ўқитувчилари орасида , Бухоро
вилояти Ғиждувон тумани 21-мактаби педагогик коллективи орасида олиб борилди.
18
Учинчи
бобининг
иккинчи
параграфи
“Маънавий
эҳтиёжларни
ривожланишида оила, маҳалла ва таълим-тарбия тизимининг ўрни ва
аҳамияти”
деб номланади.
Халқ маънавий эҳтиёжларининг ривожланишида оила, маҳалла ва таълим
тарбиянинг аҳамияти ниҳоятда катта. Оилада вужудга келадиган эҳтиёжлар,
уларнинг жамият, халқ маънавияти билан уйғунлиги тарбияланаётган инсонни
маънавий бой, комил инсон бўлиб етишишига имконият яратади. Чунки
маънавият инсоннинг асосий моҳиятини ифодалайдиган, унинг фаолиятига
ижобий мазмун ва йўналиш берадиган ички руҳий омилдир. Жамият
ривожланиши, фан ва техника тараққиёти тез суръатлар билан амалга ошаётган
ҳозирги даврда юксак маънавиятли инсонларни тарбиялаш бутун жамият
олдида турган энг асосий вазифалардан бири бўлиб қолди. Шунинг учун оила,
маҳалла ва таълим-тарбия тизими ҳозирги вақтда уларнинг ўзаро алоқасини
ўрганиш керак бўлган долзарб масалалар қаторига киради.
Инсонга берилаётган маънавий билимларнинг биринчи куртаклари оилада
шаклланади. Оиланинг мустаҳкам бўлиши, унинг ҳуқуқий, ахлоқий асослари,
барқарорлиги комил инсонни тарбиялашнинг муҳим заминидир.
Оила маънавиятининг яратилишида жамоа, маҳаллалар, қўни
қўшниларнинг таъсири катта бўлади. Шунинг учун ўзбек халқ мақолида
“Ҳовли олма, қўшни ол”, “Қўшнинг тинч бўлса, сен ҳам тинчсан”, “Бир болага
етти маҳалла ота-она” каби кўплаб тўғри қадриятлар кўтарилган. Жамоатчилик,
қўни–қўшнилар бола тарбияси масаласига бефарқ қарамаган.
Маънавий эҳтиёжларнинг шаклланиши ва ривожланиб боришини
таълим-тарбия тизимисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Инсон шахсининг
шаклланишида миллий тарбия ва таълим муҳим омил ҳисобланиши билан
бирга уни янада ривожлантириб бориш зарурий эҳтиёж ҳисобланади.
Маънавият эса таълим-тарбиясиз мавжуд бўлмайди.
Маънавий эҳтиёжларни ривожланишида оила, маҳалла ва таълим-тарбия
тизимининг ўрни ва аҳамиятини ўрганган ҳолда, параграф бўйича қуйидаги
хулосалар чиқарилган:
1. Жамият, оила, жамоа ҳаётида маънавий эҳтиёжларнинг ўрни ва
аҳамияти беқиёс катта. Маънавий эҳтиёжларнинг мавжуд бўлиши жамият, оила,
жамоани янада янги ютуқларга эга бўлишига олиб келади. Маънавий
эҳтиёжларнинг ривожланишини ўзи ҳам жамият, оила, жамоанинг маънавий
даражаси билан боғлиқ.
2. Маънавий эҳтиёжларнинг ривожланиши ва қондирилишида жамият,
оила, маҳалла, таълим-тарбия тизимининг бир бўлиши муҳим омил
ҳисобланади. Жамиятнинг маънавий эҳтиёжларига мос бўлган инсонни
тарбиялашда оила, маҳалла, таълим-тарбия биргаликда мафкурага асосланган
ҳолда амалий ишларни олиб бориши муҳим ҳисобланади.
3. Маънавий эҳтиёжларни ривожлантиришда ва ундан қониқишда
мафкурага асосланган, яъни инсон, оила, жамият тараққиётига хизмат қилувчи
назариялар, ғоялардан кенг фойдаланиш, ҳамда уларни ҳаётга татбиқ этиш
муҳимдир. Маънавиятнинг ривожида адабиётни, фанни, санъатни, спортни ва
шу кабиларнинг ўрни каттадир.
19
Х У Л О С А
Мустақил Ўзбекистон тараққиётида маънавий эҳтиёжлар жуда муҳим
аҳамиятга эга бўлган омилдир. Шунинг учун маънавий эҳтиёжларни таҳлил
қилиш, ўрганиш зарурий ижтимоий-фалсафий масалалар қаторига киради.
Маънавий эҳтиёжлар жамият ҳаёти, унинг ижтимоий тараққиётида зарурий
характерга эга бўлган, ҳар доим ўзгариб, замон билан ҳамнафас шаклланиб
борувчи ҳодиса ҳисобланади.
Маънавият соҳасидаги бир эҳтиёжнинг рўёбга чиқиши ўз навбатида янги,
янада кенгроқ эҳтиёжлар шаклланиши учун имкониятлар яратади. Бинобарин,
маънавиятнинг янги чўққиларига етишиш эҳтиёжи шахс ва жамият
камолотининг муҳим, ҳал қилувчи омили сифатида инсон фаолияти, жамият
ҳаётига катта таъсир кўрсатади. Шу нарса ижтимоий тараққиёт тажрибасидан
маълумки, маънавий камолотга бўлган эҳтиёж бирор чегарага бориб тугамайди.
Ўзбекистон
Республикасининг
Президенти
И.А.Каримов
кўрсатиб
ўтганларидек, “Саҳродаги сайёҳ ҳар доим булоқдан чанқоғини босади. Ҳудди
шунингдек инсон ҳам неча-неча азоблар, қийинчиликлар билан маънавият
чашмасини излайди”
1
.
Маънавиятнинг чашмасини доимо излаш – камолотни белгиловчи
эҳтиёжи бўлиб, у инсоннинг, жамиятнинг ҳаётий мақсади, мазмуни билан
белгиланади. Инсонда мана шу эҳтиёж бўлмаса, камолот сари интилиш билан
боғлиқ бўлган зарурият ҳам бўлмайди.
Жамият тараққиётидаги маънавий эҳтиёжларнинг ўрни ва аҳамияти
хақидаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
1) Жамият ва маънавият ўзаро боғлиқ бўлган, бир-бирини бойитиб борадиган
тушунчалардир. Жамиятни маънавиятсиз, маънавиятни жамиятсиз тасаввур
қилиб бўлмайди. Жамиятда маънавий муносабатларни бойитиш инсон, миллат,
давлат ҳаётидаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий жараёнларнинг ривожланишига
ва унинг ҳар бир соҳада тараққий қилиши учун имкониятлар яратади.
2) Маънавият кенг тушунча бўлиб, у ҳар хил таърифланган. Маънавият
инсон, жамият, миллат, халқ, давлатнинг куч-қудратини ташкил этувчи жуда
зарурий ижтимоий-тарихий ҳодисадир. Маънавиятни кенг қамровли тушунча
сифатида кўпгина ижтимоий фанлар ўрганади. Инсоннинг дунёқараши, айниқса
фалсафий дунёқарашнинг шаклланишида маънавиятнинг ўрни ва аҳамияти
беқиёсдир.
3) Жамият ҳаётида зарурий характерга эга бўлган жуда кўп ҳодисалар
мавжуд. Жамият ўз иқтисодини, ижтимоий, сиёсий муносабатларини
шакллантиришга эҳтиёж сезиб туради. Мана шундай зарурий характерга эга
бўлган эҳтиёжлар тизимида маънавий эҳтиёжнинг ўрни ва роли беқиёсдир.
Шунинг
учун
маънавий
эҳтиёжларни
ўрганиш
долзарб
ва зарурий
масалалардан бири ҳисобланади. Маънавий эҳтиёжларга бўлган талаб ҳеч
маҳал тўхтаб қолмайди. Маънавий эҳтиёжлар ҳар хил объектив ва субъектив
1
Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. –Тошкент: Ўзбекистон, 1992, -71б.
20
омиллар асосида доимий равишда бойиб боради. Маънавий эҳтиёжларнинг
қондириб борилиши тараққиётни вужудга келтиради ва жамиятда ривожланиш
юз беради.
4) Янгиланиш даври бўлган мустақиллик ўзи билан халқ маънавиятини
янада юксакликка кўтариб, маънавиятнинг ривожланиши учун шарт-шароитлар
яратиб бермоқда. Мустақилликнинг ўзи ҳам Ўзбекистон халқи учун янги бир
маънавиятнинг кўриниши бўлди. Мустақиллик даврида халқ маънавиятини
тиклаш, янгилаш ва янги маънавий бойликлар билан бойитиш амалий ишлари
бошланди. Халқнинг эски унутиб юборилган урф-одатлари, анъаналари
тикланди, узоқ йиллар давомида кўз қорачиғидек асраб келинган ва собиқ
иттифоқ даврида бузиб юборилган, омборхоналар, корхоналар ва бошқа
мақсадларда ишлатилган мадрасалар, масжидлар қайта тикланди, таъмирланди,
асли ҳолига келтириш учун жуда катта амалий ишлар қилинди. Халқнинг
маънавий бойлигини тиклашда унинг тарихи ва келиб чиқиши билан боғлиқ
ҳар хил йўналишлардаги музейлар ташкил қилинди. Айниқса Амир Темур
музейининг ташкил қилиниши халқ дурдоналарининг бир жойга тўпланишига
ва ундан баҳраманд бўлишга имкониятлар яратди. 2007 йил ташкил қилинган
“Ҳастимом” комплекси Тошкент ва ислом дунёси учун унутилмас воқеа бўлди.
5) Маънавий эҳтиёжларнинг юз бериш механизми, энг аввало инсоннинг
ўз-ўзини англаши, миллий онг, манфаатлар, мақсадлар ва уларнинг бирлигини
сеза олиши, миллат тарихини, Ватан тарихини, миллий урф-одатлар,
анъаналарни билиш ва уларга амал қилиш каби томонларни ўз ичига олади.
Айниқса кўпмиллатли бўлган бизнинг жамиятимизда Ватан билан, миллат
билан
боғлиқ
манфаатларни
амалга
ошириш
маънавий эҳтиёжларни
қондиришнинг бир усули ҳисобланади.
Илмий-тадқиқот ишларимиздан келиб чиққан ҳолда қуйидаги
тавсияларни таклиф этамиз:
1. Жамият ҳаётида маънавий омилларнинг роли, аҳамияти катта.
Жамиятимиз ҳар доим янги ва янги маънавий эҳтиёжларга зарурият сезиб
туради. Бу эса тараққиёт ва баркамоллик сари боришдир. Ушбу маънавий
эҳтиёжларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳаётга тадбиқ қилиш мақсадида
республика миқёсида бу муаммоларни ўрганувчи “социологик тадқиқот
лабораторияси”ни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
2. Жамият маънавий ҳаёти фаолиятини янада бойитиш, маънавий бой,
баркамол инсонларни тарбиялаш мақсадида ўсиб келаётган ёшлар билан
шуғулланиш услубларини такомиллаштириш керак. Бунинг учун боғча ёшидан
бошлаб ўйинлар тарзида ахлоқий, эстетик билимларни бериб бориш мақсадга
мувофиқ.
3. Маънавий эҳтиёжларни қондиришда жамиятга хизмат қилувчи, унинг
тараққиётига ўз фаолияти билан ҳисса қўшувчи катта куч бу ёшлардир.
Ёшларнинг маънавий ҳаёти бир текисда бўлмайди. Уларнинг дунёқараши
шаклланишига жуда кўп омиллар таъсир этади. Булар қаторига ғарб
маданиятини киритиш мумкин. Бу маданият кетидан қувган кўплаб ёшлар ўсиб
келмоқда. Шунинг учун ёшлар ўртасида турли хил кўринишга эга бўлган
маданият шаклланмоқда. Ёшларни тарбиялашда Шарқ маданиятини ҳам,
21
миллий маданиятни ҳам унутмаслик керак. Шарқона маданият асосида, урф
одатлар, анъаналар асосида тарбиялашга эътиборни кучайтириш ёшлар ахлоқи,
маданияти, маънавиятини тўғри йўналтиради. Бунинг учун кекса авлоднинг
билими, малакасидан, тарихий манбалардан кенг фойдаланиш мақсадга
мувофиқдир. Бу тарбияни ташкил этишда кекса авлоднинг кучидан
фойдаланиш
муҳимдир.
Миллий
урф-одатлар,
анъаналар,
мерос
ва
қадриятларни
билган,
саводли,
тарбияли,
маънавиятли
кекса
авлод
тажрибасидан ёшларни тарбиялашда фойдаланиш мақсадларимизни юзага
чиқаришнинг бир усулидир. Мактабларда, маҳаллаларда, керак бўлса
олийгоҳларда миллий урф-одатлар, анъаналар асосида амалий дарсларни
ташкил қилиш зарур.
4. Маънавий эҳтиёжларни ўрганишда маҳалланинг ўрни ва роли каттадир.
Шундан келиб чиққан ҳолда туман хокимиятлари қошида “Маҳалла
ва
маънавий эҳтиёжлар муаммолари” масалаларини ўрганувчи марказлар ташкил
этилиши мақсадга мувофиқ. Чунки кўп миллатли жамиятимизда ҳар
бир
миллатнинг манфаат, эҳтиёж ва маънавий дунёқарашини доимий билиб туриш,
уларнинг талаб ва манфаатлари ҳақида ахборотларга эга бўлиш зарур, долзарб
масалалардан ҳисобланади.
Жамият маънавий эҳтиёжлари жуда кенг. У доимо бойиб, кенгайиб
борадиган ҳодисадир. Маънавий эҳтиёжлар жамиятнинг ривожланганлик
даражаси ва инсонлар дунёқарашининг кенглиги билан боғлиқдир. Жамият
ҳаётида, унинг тараққиётида ва олдинга қўйган мақсадларида маънавий
эҳтиёжлар муҳим ва керакли ижтимоий-иқтисодий ҳодисадир.
22
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1. Нормуродова М. Маънавий эҳтиёжлар давр талаби! //Педагогик
таълим.– Тошкент, 2005. -№ 6. – Б. 70-71.
2. Нормуродова М. Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнида илмий
дунёқарашни шакллантириш масалалари //Илмий тадқиқотлар ахборотномаси. –
СамДУ. 2005. -№ 4. –Б. 87-90.
3. Нормуродова М. Маънавий камолот сари //Ҳуқуқ ва бурч. –Тошкент,
2006. -№ 6-7. –Б. 42-43.
4. Нормуродова М. Маънавият ва миллий манфаатлар бирлиги / “Ҳуқуқ
фанини ривожлантириш ва юқори малакали юристлар тайёрлашнинг долзарб
муаммолари”. – Халқаро илмий-амалий конференция, ЎзР ИИВ Академияси. -
Тошкент, 2004. –Б. 354-355.
5. Нормуродова М. Ёшлар тарбиясида маънавий эҳтиёжларнинг ўрни ва
аҳамияти / “Авиакосмик техникани ишлаб чиқариш ва эксплуатация қилишда
илғор технология ва усуллар”.- VII-Республика илмий-амалий конференция,
ТДАИ.–Тошкент, 2004. –Б. 70-71.
6. Абдурахмонов Ф.Р., Нормуродова М. Жамият маънавий тараққиёти ва
инсон тафаккури/ “Таълим жараёнида мустақил тафаккур ривожланиши”.-
Илмий-амалий конференция, ТДПУ. -Тошкент, 2005. –Б. 136.
7. Холматова Г., Нормуродова М. Маънавий янгиланиш ва ёшлар тарбияси /
“Ўзбекистон тараққиёти ва ёшларнинг ижтимоий фаоллиги”. –Республика
илмий амалий конференция. -Фарғона,ФарДУ, 2003. -Б. 36. (Республика
илмий-амалий конференцияси)
8. Нормуродова М. Малакали офицерларни тарбиялашда ижтимоий
фанларнинг ўрни / “Вклад высших военно-образовательных учреждений в
повышение обороноспособности Республики Узбекистан”.- Илмий-амалий
конференция, ЧОТҚМБЮ.- Тошкент, 2006. -Б. 55.
9. Абдурахмонов Ф., Нормуродова М. Маънавий эҳтиёжлар ва манфаатлар
// Муҳофаза.- Тошкент, 2007. -Б. 17.
10. Убайдов Н., Нормуродова М. Жамият маънавий янгиланиши ва
баркамол инсон тарбиясида маънавий мероснинг ўрни //Илмий тадқиқотлар
Ахборотномаси.- СамДУ. –Тошкент, 2007. -№ 4. –Б. 13-16.
11. Абдурахмонов Ф., Нормуродова М. Жамият маънавий эҳтиёжлари ва
манфаатлар
/“Ҳозирги
замон
фалсафаси:
ҳолати
ва
тараққиётининг
истиқболлари”.- Халқаро илмий-назарий анжуман, ТДПУ.- Тошкент, 2008. -Б.
229.
12. Нормуродова М. Фалсафа фанининг ҳозирги даврдаги вазифалари /
“Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт”.- Илмий конференция, ЎзМУ.- Тошкент,
2008. –Б. 85.
13. Нормуродова М., Эгамназаров А. Оила ва жамиятда маънавий янгиланиш
жараёнлари /“Истиқлол даврида оила қадриятларининг трансформациялашув
жараёнлари” (тўплам).-Фарғона, ФарДУ. 2007. –Б. 48-50. 14. Абдурахмонов Ф.,
Нормуродова М. Жамият маънавий эҳтиёжлари ва
23
манфаатлари/ “Миллий ғоя: маънавият ва маърифат”. Республика
илмий-назарий, амалий-услубий конференция. –Тошкент, 2007. -Б. 307-309.
15 Абдурахмонов Ф.Р., Нормуродова М. Жамият маънавий эҳтиёжлари ва
манфаатлари/
“Ижтимоий-фалсафий
фанлар:
назария
ва
амалиёт”.
Илмий-услубий мақолалар тўплами.-Тошкент. 2008. –Б. 25-27..
16. Абдурахмонов Ф., Нормуродова М. Фалсафада маънавий эҳтиёжлар
масаласи ва унинг шаклланиши // “Фалсафа ва ҳуқуқ”.- Тошкент, 2008. -№ 2. –Б.
48.
17. Джаббаров Ж.Д., Нормурадова М.К. Особенности методики
преподавания
и
чтения
лекций
по
философии
в
ТВОКмаУ
/
“Совершенствование
учебно-воспитательного процесса в ВВОУ, исходя из
современнқх требований к
офицерскому составу”. Научно-методическая
конференция. – ТУИТ. –Ташкент, 2009. –С. 51.
18. Нормуродова М.Қ. Мустақиллик – маънавий тикланиш ва юксалиш
гаровидир/ Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Юксак
маънавият – енгилмас куч” асари бўйича илмий-амалий анжуман.-ТОУҚБЮ,
2009. –Б. 4-10.
19. Нормуродова М., Эрматов Б. Миллий ғоя ва маънавий ҳаёт
муштараклиги/
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг
“Юксак
маънавият – енгилмас куч” асари бўйича илмий-амалий
анжуман.-ТОУҚБЮ, 2009. –Б. 34-37.
20. Номуротова М. Миллий истиқлол мафкурасини ҳарбий хизматчилар
онгига сингдириш - маънавий ва аҳлоқий тарбиянинг зарурий шартидир//
Совершенствование системы работы офицерского состава по воспитанию
военнослужащих
с
учетом
требований
современности.
Проблемы
патриотического воспитания личного состава.- ТВОКУ , научно-практическая
конференция , 14 май, 2009 г. – С. 10-12.
21. Нормуродова М.Қ. Мустақиллик маънавий тикланиш ва юксалиш
гаровидир/ “Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Юксак
маънавият – енгилмас куч” асари, унинг шахсий таркиб маънавий-маърифий
билимларини юксалтиришдаги ўрни”. –ТОУҚБЮ, илмий-амалий анжуман, 24
март 2010 й. –Б. 12-17.
22. Нормуродова М.Қ. Миллий ғоя – жамият тараққиётига
таҳдидларларни олдини олишда муҳим омил/ Задачи офицерского состава по
недопущению проникновения в войска идей религиозного экстремизма и
терроризма. –ТВОКУ, научно-практическая конференция, 2010 йил, 24 феврал.
–С. 17-20.
23. Нормуродова М.Қ. Маънавий етуклик жамият тараққиётининг муҳим
омили/ Республика ҳарбий прокуратура ташаббуси билан “Баркамол авлод
йили”
Давлат дастури асосида “Юксак маънавият – баркамол авлод
тарбиясининг
пойдевори”. Республика илмий-амалий анжумани, ЎзИИВ
ТОҲТБЮ. 8 июн 2010 й. –Б. 102-105.
24. Абдурахмонов Ф., Нормуродова М. Инсон фаолиятида маънавиятнинг
аҳамияти/ Модернизация, инновацион тараққиёт ва толерантлик ривожи
истиқболлари. Республика илмий конференцияси материаллари тўплами. –
Тошкент: 2010, -Б. 45-47.
24
Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олишга талабгор
Номуратова
Маҳлиё
Кушалиевнанинг
09.00.11
–
ижтимоий
фалсафа
ихтисослиги бўйича
“Жамият тараққиётидаги маънавий эҳтиёжларнинг
фалсафий таҳлили”
мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Калит сўзлар: ж
амият тараққиёти, маънавият, маънавий эҳтиёжлар,
эҳтиёжлар, фалсафий таҳлил, зарурият, миллий ўз–ўзини англаш, миллий
истиқлол ғояси, маънавий қашшоқлик, маънавий камолот, миллий маънавият,
урф-одат, анъана, билим, илм, таъриф, оилавий маънавият мезонлари, маҳалла,
таълим–тарбия.
Тадқиқот объекти:
маънавий эҳтиёжларнинг вужудга келиш ва
шаклланиш хусусиятлари, ижтимоий ҳаётда намоён бўлиш ҳолатлари, ҳамда
уларга алоқадор тизимлардир.
Ишнинг мақсади:
Ўзбекистоннинг демократик тараққиёти шароитида
жамият маънавий эҳтиёжларининг шаклланиш тенденцияларини ўрганиш,
уларнинг моҳияти, таркиби ва тизими, шунингдек, реал ҳаётда намоён бўлиш
хусусиятларини ижтимоий - фалсафий таҳлил этишдан иборат.
Тадқиқот методлари:
Диссертацияда илмий билишнинг объективлик,
ворисийлик тамойиллари ҳамда қиёсий таҳлил, тизимлилик, умумлаштириш,
тарихийлик ва мантиқийлик каби усулларига таянилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
мустақил тараққиёт шароитида
маънавий эҳтиёжлар таҳлил объекти сифатида алоҳида илк бор ўрганилди;
ривожланиб бораётган жамият тараққиётида маънавий эҳтиёжларнинг сиёсий,
иқтисодий, ижтимоий эҳтиёжлар тизими билан диалектик боғлиқлиги кўриб
чиқилди; маънавий эҳтиёжлар жамият тараққиётида зарурий ва бойиб борувчи
ҳодиса эканлиги фалсафий таҳлил этилди; жамият тараққиётида ижтимоий онг
ва маънавий эҳтиёжлар диалектикаси ўрганилди; шахс, жамият, давлат
маънавий эҳтиёжлари зарурий, ўзаро диалектик алоқада эканлиги ёритиб
берилди; мустақил Ўзбекистон шароитидан келиб чиққан ҳолда, маънавий
эҳтиёжлар аҳамияти ўрганилди.
Амалий аҳамияти:
мутасадди ташкилотлар, муассасалар ишлаб чиқилган
хулоса, таҳлил, тавсиялардан, эришилган натижалардан инсон, жамият
маънавий эҳтиёжларини кенг ўрганишда, жамиятда шаклланаётган маънавий
омилларни инсон ва жамият манфаатлари йўлига қаратишда фойдаланишлари
мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
олинган натижалар
нашр этилган илмий–услубий ишларда ёритилган, халқаро ва республика
илмий–амалий анжуманларида маъруза қилинган, ижтимоий фанлар бўйича
маърузалар тайёрлашда фойдаланилган.
Қўлланиш соҳаси:
тадқиқот материалларидан фалсафа, маданиятшунослик,
социология, маънавият асослари, сиёсатшунослик фанларидан маърузалар
ўқишда, амалий машғулотларни ташкил этишда фойдаланиш мумкин.
25
РЕЗЮМЕ
диссертации Номуратовой Махлиё Кушалиевны на тему
«Философский
анализ духовных потребностей в развитии общества»
на соискание учёной
степени кандидата философских наук по специальности 09.00.11–социальная
философия
Ключевые
слова:
развитие
общества,
духовность,
духовные
потребности,
пот-ребности,
философский
анализ,
необходимость,
национальное самосознание,
идея национальной независимости, духовное
обнищание, духовное совершенство,
национальная духовность, обычай,
традиция, знание, наука, определение, критерии семейной духовности, махалля,
образование, воспитание.
Объекты исследования:
специфика формирования и образования
духовных ценностей, проявление их в социальной жизни, а также в системах
взаимосвязанных с ними .
Цель работы
: Изучение тенденции формирования духовных
потребностей общества, их значение, состав, система, и специфика проявления
в реальной жизни в условиях демократизации Узбекистана.
Методы исследования:
В диссертации были использованы принципы
объективность, приемственность, и методы такие как сравнительный анализ,
обобщение, историцизм и логичность.
Полученные результаты и их новизна:
охарактеризованы место,
сущность,
своеобразный статус духовных потребностей в системе
обновляемого общества; в
условиях независимого развития духовные
потребности впервые изучены в качестве объекта исследования; рассмотрена
диалектическая связь духовных
потребностей с системой политических,
экономических, социальных потребностей
в прогрессе развивающегося
общества; сделан философский анализ духовных
потребностей как
необходимое и обогащаемое событие в развитии общества; изучена диалектика
общественного сознания и духовных потребностей; освещена необходимая,
диалектическая взаимосвязь духовных потребностей личности,
общества,
государства; исходя из условий независимого Узбекистана, изучена роль
духовных потребностей.
Практическая
значимость:
выводы,
анализы,
рекомендации,
достигнутые результаты могут быть широко использованы соответствующими
организациями, ведомствами при глобальном изучении духовных потребностей
общества, также
при направлении духовных факторов, формируемых в
обществе, на защиту интересов личности и общества.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
полученные
резуль таты отражены в научно-методических работах, опубликованных
автором, осве щены на международных и республиканских
научно-практических конференциях, использованы при подготовке лекций по
общественным дисциплинам.
Область
применения:
материалы
исследования
могут
быть
использованы при чтении лекций, организации практических занятий по таким
дисциплинам
как
философия, культуроведение, социология, основы
духовности, политология.
26
RESUME
Thesis of Nomuratova Makhliyo Kushalievna on the scientific degree
competition of the candidate of Philosophical science, specialty 09.00.11 – social
philosophy on the
subject:
“Philosophical analysis of spiritual needs in the
development of society”
Key words:
society development, cultural wealth and morals, spiritual
demands,
needs and requirements, philosophical analysis, necessity, national
self-consciousness, the idea of national independence, spiritual scarcity, spiritual
perfection, national cultural
wealth and morals, custom, tradition, knowledge,
science, definition, criteria of family
cultural values and morals, makhallya,
education, upbringing.
Objects of the inquiry:
need of the society in spiritual values.
Aim of the inquiry:
philosophical disclosing of the transition of Uzbekistan to
market-oriented economy, establishing different forms of property, changes in the
society
system, require spiritual values of the society under the conditions of
information inflow
resulting in progress, essence, content and the structure of
spiritual values as well as its system of formation.
Methods of the inquiry
: objectivism, necessity and interlinks, concreteness,
relativity and activity, responsibility of a subject, system analysis, historical and
logical scientific methods. While analyzing the results of sociological survey, the
Person’s criterion of conformity and formula of trustworthiness coefficient proposed
by Student have been used.
The results achieved and their novelty
: the place, essence, peculiar status of
spiritual needs in the system of renewed society have been defined; the spiritual needs
as an object of research have been studied for the first time in the conditions of
independent development; the dialectical link of spiritual needs with the system of
political, economical, and social demands in the progress of developing society has
been considered; the philosophical analysis of spiritual needs as a necessary and
enriched event in the development of society has been done; dialectics of social
consciousness and spiritual needs have been studied; the necessary dialectic interlink
of spiritual needs of the personality, society and the state has been highlighted;
proceeding from conditions of independent Uzbekistan the role of spiritual needs has
been studied.
Practical value:
the conclusions, analyses, recommendations, achieved results
of the research can be widely used by appropriate organizations, departments during
global studies of spiritual needs of society as well as in designing the spiritual factors
being formed in the society to be intended for the defense of interests of individuals
and society.
Degree of embodiment and economic efficiency:
the results obtained were
reflected in scientific-methodical works published by the author, in the materials of
international and republican scientific-practical conferences; they were used during
the preparation of lectures on social disciplines.
Sphere of usage:
the materials of the research can be used in delivering lectures,
organizing the practical seminars on such disciplines as philosophy, study of culture,
bases of spirituality, and political science.
27
