Айрим карбон ва апротон кислоталарни сувсиз ва аралаш эритмаларда электрометрик аниқлаш усуллари

Норбек Полвонов

Тадқиқот объектлари: Карбон кислотлар: бир, икки ва кўп негизли, аминокислоталар, апротон кислоталар (Льюис кислоталари), аминлар, сув, аралаш сувли-сувсиз, сувсиз-сувсиз ва сувсиз эритувчилар. Ишлаб чиқариш объектларининг намуналари
Ишнинг мақсади: Бир, икки ва кўп негизли карбон, аминокарбон ва апротон кислоталарни титриметрик аниқлаш учун эритувчилар танлашни назарий асослаш, сувсиз эритувчиларнинг турли кимёвий хоссали ва кучи билан фаркланадиган кислоталар ва кислота хоссасини намоён этадиган моддаларга таъсирини ўрганиш, уларни аниклаш методикаларини яратиш.
Тадқиқот методлари: Потенциометрия, кондуктометрия,
полярография, спектрофотометрия, математик статистика методлари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: карбон, апротон ва аминокислоталарнинг сувли, сувли-сувсиз, сувсиз-сувсиз ва сувсиз эритмалардаги кислоталик константалари бахоланди, кислоталарнинг титриметрик анализи учун эритувчилар танлаш назарий асосланди.
Амалий аҳамияти: Индивидуал холда ва аралашмаларда кислоталарни аниклашнинг метод ва услубиятлари ишлаб чикилди. Ишланган услубиятларнинг аниқлиги, тўғрилиги ва бошка метрологик характеристикалари юқори. Ишланган услубиятлар атроф муҳит объектларини анализ килиш учун қўлланди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисоднй самарадорлиги: Олинган натижалар Сам. вил. ЦГСЭН, Сам. ш. Давлат ишлаб чикариш «Сувоқава» корхонаси, Хоразм вил. табиатни мухофоза қилиш қўмиталарида ишлаб чикаришга, СамДУ, УрДУ хамда Саратепа туризм ва хизмат кўрсатиш коллежи кафедраларида ўқув жараёнига татбиқ этилди. Улар кимё ва озик-овқат саноати, тиббий ташкилотлар лабораториялари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида хам қўлланилиши мумкин.
Қўлланилиш (фойдаланиш) сохаси: аналитик кимё, экоаналитик мониторинг, атроф муҳит муҳофазаси, озиқ маҳсулотлари анализи.

50

Koʻrishlar

9

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos