Ҳажмий заряд соҳасининг узунлиги ва бўлиниш чегарасининг детекторли структуралар электрофизик характеристикаларига таъсирининг ўзига хослиги

Ахмет Саймбетов

Тадқиқод объектлари: катта ўлчамли детекторли Si(Li) pin ва aSi Si(Li) структураларни ишлаб чиқариш.
Ишнинг мақсади: оптимал электрофизик ҳамда радиометрии хусусиятларга эга катта ўлчамли юкори самарали детекторли структураларни ишлаб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, янги физик механизмларнинг улардаги энергетик спектрлар амплитудаси пайдо бўлишига таъсирини ўрганишдан иборат.
Тадқиқод методлари: детекторли структуралар вольтампер ва вольт-фарада характеристикаларини ўлчаш услублари; Si(Li) p-i-n структуралар сезгирлигининг бир жинсли бўлмаган соҳаларидаги фотокучланиш хусусиятларини тадқиқ этиш услуби, шунингдек aSi-Si(Li) бўлиниш чегарасининг структуравий тадкикотлари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: катта ўлчамли Si(Li) p-i-n структура ва aSi-Si(Li) гетероструктуралар асосидаги ЯЎД радиометрик параметрлари ва электрофизик хусусиятларини оптимал хосил килишнинг физик-технологик усуллари ишлаб чиқилди. Si(Li) p-i-n структуралардаги фотоўтказувчанлик жараёнларининг релаксация тадқиқоти асосида ушуб соҳанинг алоҳида кисмларида фотокучланиш импульсининг вақтинчалик богланишида мос келувчи фотоқўзғалишдан кейин аник ифодаланган “ўра” кузатилиши аниқланди. Si(Li) p-i-n структуралар i-сохасидаги заряд ташувчиларининг харакат траекторияси ундаги бир жинсли бўлмаган потенциал майдоннинг бу жараёнга таъсирини хисобга олган ҳолда ушбу шарт-шароитдаги ядровий нурланиш таъсиридаги атомлар ионизацияси натижасида генерацияланган электрон ва тешиклар ЯЎД сезгирлик соҳасининг электр майдони йўналиши бўйлаб анчагина узун траектория билан аралашиши ўтказилган аналитик хисоб-китоблар асосида кўрсатиб берилди.
Амалий ахамияти: олинган катта ўлчамли Si(Li) p-i-n, aSi-Si(Li) детекторли структуралар, катта ўлчамли турли хил яримўтказгичли асбобларда рўй берувчи физик жараёнларни тушуниш, шунингдек уларнинг хусусиятларини мукаммаллаштиришда амалий ахамиятга эгадир.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: олинган натижалар умумий қиймати ~20 млн.сўмдан иборат ОАЖ «ЎзҚҚЎЧМК», ОАЖ «Ўзбеккимемаш» билан тузилган хўжалик шартномаларини бажаришда Si(Li) ЯЎД хусусиятларини оптималлаштиришда ўз тадбикини топди.
Қўлланилиш соҳаси: тадкик этилган ва ишлаб чикилган детекторли структуралар ядро физикаси амалий ва фундаментал масалаларини ечишда катта истиқболга эта.

36

Koʻrishlar

11

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos