Чирчиқ воҳасидаги голоцен ётқизиқларнинг магнитостратиграфияси

Анна Стельмах

Тадқиқот объекти: Чирчиқ воҳасидаги голоцен ётқизиқлари қирқимлари.
Ишнинг мақсади: Чирчиқ воҳаси геологик кесимларини палсомагнит усулида ўрганиш оркали голоцен ётқизикларини магнитостратиграфик схемасини яратиш ва Ер магнит майдонини голоцен даври вакт-фазовий структурасини хусусиятларини аниклаш.
Тадқиқот усули: Комплекс амалий ва лаборатория палеомагнетизм тадқиқотлари асосида бажарилган голоцен ётқизиқларини магнитостратиграфияси.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: Биринчи марта Чирчик воҳаси Континентал голоцен ётқизиклари учун магнитостратиграфик тадқиқотлар усули ёрдамида даврнинг магнит майдонини структурасини модели тузилди, ўрганилган қиркимларнинг магнитостратиграфик бўлинмалари ажратилди ва такқослаш мумкин бўлган магнитостратиграфик схемаси тузилди. Қиска муддатли огишларнинг ёши, хусусиятлари террасаларнинг ёшини аниқлашда, кенг регионал палеогеографик реконструкция ишларини амалга оширишда ҳамда палсоиқлим ва архсологик маълумотлар билан боглашда фойдаланилади.
Амалий ахамияти: Голоцен даври геомагнит майдонини қисқа муддатли аномал ўзгаришларнинг стратиграфик ҳолатларини аниқлашдан, уларни давр ётқизиқлари учун палсомагнит репер сифатида ишлатишни ҳамда уларни геологик ва стратиграфик масалаларни хал этишдан, голоцен ётқизиқларни магнитостратиграфик бўлимларга ажратишдан ва Узбекистан ҳудудини голоцен ётқизикларини регионал стратиграфик схемасини ишлаб чикишдан ва ўзаро такқослашни амалга оширишдан иборатдир.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Олинган маълумотлар Узбекистан Рсспубликаси геология ва минерал рссурслар давлат қўмитаси ва геология факультета Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий Университета ўқув жараснига тадбиқ этилган. Олинган маьлумотлар голоцен ётқизиклари стратиграфик базаси ва коррсляциясини анча мустаҳкамлади ва натижада мухандислик геологиясидаги геологик-кидирув, гсологик-съёмка ва тадқиқот ишлари самарадорлигини оширишга ёрдам бсрди.
Қўлланиш соҳаси: тўртламчи давр геологияси, стратиграфия,палеогеография, палеомагнетизм, палеоклиматология, археология.

49

Koʻrishlar

17

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos