Тадқиқот объектлари: Brassicaceae оиласига мансуб мезоксерофит типидаги кўп йиллик поликарп ўсимлик - шарк катрани Crambe orientalis L.
Ишнинг мақсади: шарқ қатранининг Жанубий Оролбўйи шароитидаги биоэкологик хусусиятларини ўрганиш ва уни етиштириш имкониятларини баҳолаш.
Тадқиқот методлари: диссертацияда онтогенез, морфогенез, гуллаш хусусиятлари, уруғ махсулдорлиги ва интродукция муваффақиятлилигини баҳоловчи анъанавий методлардан фойдаланилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: илк бор шарк қатранининг Қорақалпоғистон шароитидаги ўсиш ва ривожланиш хусусиятлари аниқланди. Уруғларининг тупроқка кузда экилгандаги унувчанлиги юқори кўрсаткичга эга бўлиши (38-40%) қайд этилди.
Ушбу шароитда қатран онтогенезнинг тўлик ривожланиш циклини ўтиши ва 2- ёки 3-вегетация йилида генератив даврга ўтиши маълум бўлди.
Жанубий Оролбўйи шароитида илк марта унинг фенологияси, антэкологияси, мевалаши, уруғ махсулдорлиги, кимёвий таркиби аниқланди.
Амалий ахамияти: тадқиқот натижалари Қорақалпоғистоннинг қурғоқчил шароитларида сунъий қатранли агрофитоценозларни ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга. Қатрандан озиқ-овқат, доривор, асалширали ва манзарали ўсимлик сифатида хам фойдаланиш мумкин.
Олинган натижаларни олий ўқув юртлари талабалари учун маъруза дарсларида қўллаш мумкин хамда монография ва дарсликлар ёзилаётганда улардан фойдаланиш мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: олинган асосий натижалар Нукус давлат педагогика институтида “Ботаника”, “Геоботаника”, “Экология ва табиат муҳофазаси”, “Ўсимликлар экологияси” курслари бўйича маърузалар ўқишда (далолатнома №1, 25.01.2010), Нукус шахар ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш Бошқармаси томонидан шахарни кўкаламзорлаштиришда (14.02.2010 й далолатнома), хамда экиш максадида Қорақалпоғистон Республикаси фермерлар ассоциацияси (далолатнома №1, 25.02.2010) ва Тахтакўпир тумани Макпалкул фермерлар ассоциацияси томонидан (далолатнома №4, 5.03.2010) ишлатилмокда.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: интродукция, экология, биология.
Koʻrishlar
Yuklashlar
hh-index
Iqtibos
inLibrary — ochiq fan (Open Science) paradigmasi asosida qurilgan ilmiy elektron kutubxona boʻlib, uning asosiy vazifalari ilm-fan va ilmiy faoliyatni ommalashtirish, ilmiy nashrlar sifatini jamoatchilik nazorati, fanlararo tadqiqotlarni rivojlantirish, zamonaviy ilmiy tadqiqot instituti hisoblanadi. qayta koʻrib chiqish, oʻzbek ilm-fanining iqtiboslarini oshirish va bilim infratuzilmasini shakllantirish.
Aloqalar:
O‘zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., Parkent ko‘chasi 51-uy, 2-qavat