Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда темир йўлларнинг меъёрий фаолиятини таъминлашда масъулиятли ва қиммат бўлган иншоот - кўприкларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. АҚШ, Япония, Германия, Хитой1 каби темир йўл инфраструктурам ривожланган мамлакатларда юқори тезликдаги темир йўл йўналишлари бўйлаб темир йўл кўприкларининг салмоғи умумий йўл узунлигининг 70% ни ташкил этади. Бу ўз навбатида кўприклар металл оралиқларини эксплуатация жараёнини илмий асосланган доимий мониторинг тизимини ташкил этиб бориш зарурати туғдирди. Шу сабабли кўприк конструкциялари элементларининг ресурсини прогноз қилиш соҳасига хорижий мамлакатларда алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Республикамиз мустақилликка эришгач транспорт коммуникациялари тизимларида ер усти иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш жараёнларини сифат жихатидан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Амалга оширилган чора-тадбирлар асосида, жумладая темир йўл ер усти иншоотларини мураккаб металл конструкциялари ёрдамида унинг мустаҳкамлиги, ишончлилиги оширилди. Шулар билан бир қаторда бугунги кунда транспорт комуникация тизимларида сунъий иншоотлар ресурсларини ошириш учун ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш талаб этилмоқда. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «... йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, ...» вазифаси белгилаб берилган. Бу борада кўприклар ресурсини ҳисоблаш, уларнинг эксплуатацион ишончлилигини ошириш, темир йўл линияларида янги барпо этилаётган ҳамда эксплуатациядаги кўприкларнинг ишончлилигини таъминлаш бўйича илмий тадқиқот ишларини амалда кенг миқёсида олиб бориш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жаҳонда металл оралиқ қурилмалар ресурсный ҳисоблаш, уларни баҳолашнинг техник диагностика асосида бажариш, бунда уларни тайёрлаш ва монтаж қилишдаги нуқсонлар, шунингдек, ресурсны аниқлашда узоқ ишлаш жараёнида юзага келадиган шикастларни ҳисобга олиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Бу борада, жумладан оралиқ қурилмаларни ясаш, монтаж қилиш ва эксплуатация қилганда нуқсонлар пайдо бўлиши сабабларини аниқлаш, оралиқ қурилмалар ресурсига нуқсон ва шикастланишларнинг таъсирини аниқлаш услубларини ишлаб чиқиш, оралиқ қурилмалар ресурсный ҳисоблашнинг амалда қўллаш учун қулай услубларини ишлаб чиқиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартдаги ПҚ-2313-сон «Муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузил-масини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар страдегияси тўғрисида»ги, 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон «Фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 августдаги 242-сон «Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти маълум даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади эксплуатация қилинаётган темир йўл кўприкларидаги металл оралиқ қурилмалар ресурсини техник диагностика натижалари асосида ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
оралиқ қурилмаларни қуриш ва эксплуатация қилиш босқичида нуқсон ва шикастланишларнинг юз бериш сабабларини техник диагностика натижалари асосида аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган;
ишқаланиш коэффиценти f асосида узеллардаги нотекисликлар ҳисобига ҳосил бўладиган шикастланишлар концентрацияси даражаси аниқланди;
техник диагностика натижалари асосида эксплуатациядаги темир йўл металл оралиқ қурилмаларнинг қолдиқ ресурсини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган.
эксплуатация жараёнида ҳосил бўлган шикастланишларни ҳисобга олган ҳолда оралиқ қурилмалар ресурсини ҳисоблаш усули, шикастланишлар тўпланиш назарияси асосида такомиллаштирилган;
Хулоса
«Темир йўл кўприклари оралиқ қурилмалари ресурсини ҳисоблаш усулларини техник диагностика натижалари асосида такомиллаштириш» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ўтказилган изланишлар шуни кўрсатадики, металл оралиқ қурилмалар элементларини тайёрлашда, улар геометрик параметрларининг оғиш қийматлари хорижий мамлакатлар ва Ўзбекистондаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келади. Бу ерда ҚМҚ 3.03.02-98 «Металл конструкциялар. Ишлаб чиқариш ва ишларни қабул қилиш қоидалари» талаблари етарлича асосланмаганлиги, бу қоидаларни республикамиздаги заводларнинг реал технологик жиҳозланганлигидан келиб чиққан ҳолда, қайта кўриб чиқиш лозим эканлигини кўрсатди.
2. Заводларда тайёрланган оралиқ қурилмалар элементларини текшириш натижаларига кўра аниқландики, бирлаштириладиган элементлардаги нотекисликлар кўринишидаги нуқсонларни амалда олдини олишнинг имкони йўқ. Нотекисликларнинг учма-уч уланган жойларнинг юк кўтариш қобилиятига таъсирини миқдорий баҳолаш усули ишлаб чиқилди. Бунда уланмалардаги нотекисликлар 3,0 мм гача бўлганда, устқўймалардаги кучланишларнинг ортиши, уларнинг букилиши ҳисобига 20% дан ошмаслиги аниқланди.
3. Паррон фермалар узелларининг бўлакларини табиий шароитлардаги синовлари асосида, бирлаштириладиган элементлардаги нотекисликларнинг катталиклари ҳар хил бўлган уланмаларининг ишлаш диаграммаси тузилди. Учма-уч уланган жойларнинг кучланиш-сурилиш диаграммасини ифодалаш учуй математик боғлиқликлар аниқланди.
4. Оралиқ қурилмалар элементлари ресурсини прогноз қилиш учун, шикастланишлар тўпланишининг чизиқли назарияси базасида, уланмаларда нотекисликлар кўринишидаги дастлабки нуқсонлари бўлган оралиқ қурилмалар ресурсини топиш формулалари такомиллаштирилди. Дастлабки нуқсонларни конструкция эксплуатация қилина бошлангунича ўз вақтида бартараф қилиш, меъёрга яқин ресурсни таъминлаш имконини берди.
5. Эксплуатация қилинаётган оралиқ қурилмалар қолдиқ ресурсини шикастланишларнинг ривожланиш меъзони бўйича, ҳисобий формулаларга кирувчи параметрларнинг тасодифий ёйилишини ҳисобга олиб прогноз қилиш усули ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган усулдан фойдаланиш натижасида лойиҳалаш жараёнида кўприк элементлари нуқсонларини тавсифлаш орқали 7-8% оралиғида маблағ тежаш, ҳамда реконструкция даврида ресурсни прогноз қилиш орқали эксплуатацией сарф-харажатларни камайтириш имконини берди.
6. Оралиқ қурилмаларнинг таъмирлараро даврларини, эксплуатацией ишончлиликнинг меъёрий даражасини таъминлаш шартлари бўйича, элементларнинг қолдиқ ресурсини берилган ишончлилик қиймати билан ҳисоблашга асосланган прогноз қилиш усули ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган усулдан фойдаланиш таъмирлаш сифатини ошириш, эксплуатация жараёнида харажатларни 10-12%га камайтириш, меҳнат унумдорлигини 15-20% ошириш имконини берди.
Koʻrishlar
Yuklashlar
hh-index
Iqtibos
inLibrary — ochiq fan (Open Science) paradigmasi asosida qurilgan ilmiy elektron kutubxona boʻlib, uning asosiy vazifalari ilm-fan va ilmiy faoliyatni ommalashtirish, ilmiy nashrlar sifatini jamoatchilik nazorati, fanlararo tadqiqotlarni rivojlantirish, zamonaviy ilmiy tadqiqot instituti hisoblanadi. qayta koʻrib chiqish, oʻzbek ilm-fanining iqtiboslarini oshirish va bilim infratuzilmasini shakllantirish.
Aloqalar:
O‘zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., Parkent ko‘chasi 51-uy, 2-qavat