Page 75
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
ЖАБРЛАНУВЧИ ВА ЖИНОЯТЧИ ЎРТАСИДАГИ
МУНОСАБАТЛАРНИНГ ИНСОНПАРВАРЛИК
ПРИНЦИПИГА АСОСЛАНГАН ҲОЛДА ШАКЛЛАНИШИ
Ғани Каримкулович Ботиров,
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
Фуқаровий-ҳуқуқий фанлар кафедраси
катта ўқитувчиси, ю.ф.н.
https://doi.org/
10.5281/zenodo.16400434
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Received:18
th
July 2025
Accepted:20 th July 2025
Published: 24th July 2025
Инсонпарварлик жиноят ҳуқуқининг энг
муҳим ғояси сифатида унинг нормалари мазмунига
сингдирилиши натижасида ўзининг ҳуқуқий шаклига
эга бўлиши, пировардида жиноят қонунчилигининг
принципи сифатида ифодаланади.
KEYWORDS
жиноят
ҳуқуқидаги
жабрланувчиларнинг
ҳуқуқ
ва
эркинликлари,
инсонпарварликни жиноят
қонунининг
принципи
сифатидаги
тушунчаси,
инсоннинг
хавфсизлигини
таъминлаш, жабрланувчи ва
судланувчига
нисбатан
инсоний муносабатда бўлиш,
инсонпарварлик
ўз
чегарасига эгалиги
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг мақсадлари ва уларнинг шу мақсадга
эришиш воситалари фақатгина инсонпарварлик принципига тааллуқли эмас. Чунки
мазкур тизим жиноятчига ва фуқароларга содир этилиши мумкин бўлган
жиноятларнинг олдини олиш ниятида ҳам таъсир қилиши лозим. Лекин
ннсонпарварликни амалга оширишда унинг таъсир чоралари қайдаражада бўлишлиги
муҳим ижтимоий – сиёсий аҳамият касб этади. “Чунки инсонпарварлик принципи
озодлик, тенглик ва инсон шахсини ҳурмат қилиш каби конституциявий қоидалар
билан уйғунлашган”
.
Илғор фикрловчи француз ҳуқуқшуноси Марк Ансель адлия идорасининг
вазифаларига тавсиф берар экан, у жуда одилона баҳо берган ҳолда қуйидагиларни
таъкидлайди:
“Муаммо
жиноятчиликка
қарши
курашни
самарали
ташкиллаштирилишига ёрдам берадиган барча воситаларни эгаллаш билан бирга
ижтимоий манфаатни ва шахс манфаатларини ҳам эътиборга олишдан иборат”
.
Криминологик ва жиноий ҳуқуқий билимлар ривожланишининг замонавий даражаси
1
Қаранг: Одилкориев Х.Т., Тультеев И. К вопросу о состоянии и перспективах гуманизации уголовной
политики в Республики Узбекистан. // Суд - хукук тизимини либераллаштириш - ҳозирги босқичдаги
демократик ислоҳотларнинг асосий йўналиши.: Илмий-амалий анжуман маърузалар тезислари. - Т.: 2002. -56
– б.
2
Ансель М. Новая социальная зашита. Пер. с фр. - М.: 1970. -226 с
Page 76
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
жиноий қилмишнинг сабабларини нисбатан тўла тушунтиришга ва ҳуқуқбузарларга
нисбатан илмий асосланган таъсир этиш чораларини белгилаб олишга имкон беради.
“Инсон - мураккаб ўзгарувчан, ижтимоий муҳит билан чамбарчас боғлиқ, ўз ҳатти-
харакатларига нисбатан мустақил тизимдир”
. Шунинг учун шахснинг хулқ-атворига
ижобий таъсир ўтказиб, унинг ижобий томонга ўзгаришини қуйидаги чоралар орқали
амалга оширса бўлади:
биринчидан, шахснинг ўзига ҳамда хаётининг объектив шароитларига ҳам таъсир
ўтказиш;
иккинчидан, инсон шахсиятининг мураккаблиги ва индивидуаллик ҳамда типларнинг
турли туманлигини ҳисобга олиш;
учинчидан, шахсга ва унинг ижтимоий доирасига ижтимоий психологик ва шу каби
бошқа омиллар билан таъсир ўтказиш. Ч.Беккарианинг ёзишича “..... одамларнинг ички
дунёсига жуда кучли таассурот қолдирувчи ва жиноятчига нисбатан жуда кам азоб
берувчи жазони танлаш лозим”
. Шу сабабли адлия идораларининг таъсир ўтказиш
қуроли кўп турли чоралари йиғиндисига эга бўлиши зарур. Бунда уни
бирлаштирилишига мушкуллик туғдирадиган, яъни жамиятни жиноятчиликдан ҳимоя
қилиш ва уни ижтимоий муносабатлар тизимига ижобий тарзда қайтаришга
йўналтирилган мақсадларга эришиш жараёни сўнгги пайтларда яққол кўзга
ташланмоқда.
Дарҳақиқат, инсонпарварликни қонуний тартибга солиш нуқтаи назаридан унинг икки
жиҳати ажралиб туради. Биринчи жиҳати, жиноят ҳуқуқи орқали ҳимоя қилинадиган
муносабатларнинг инсонпарварлик принципи орқали табақалаштирилганлиги ҳамда
ушбу нормаларда инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари устиворлигини очиқ
акс этганлиги. Иккинчи жиҳати, жиноят содир этилган шахсга нисбатан жавобгарлик
эҳтимолини ҳисобга олувчи жиноят ҳуқуқий нормаларни қўллаш жараёнининг
айбланувчига инсоний муносабатда бўлиш билан боғлайди.
Шунинг учун ҳам кўп ҳолларда жиноят қонунчилигида инсонпарварлик принципининг
аниқ ифодаси – инсонпарваликнинг ушбу икки жиҳати мутаносиблигини англаш
муаммосидан, инсонга жиноят-ҳуқуқий ҳимоянинг ҳам, жиноят-ҳуқуқий таъсирнинг
ҳам объекти сифатида чуқур ўйланган фикр билдиришдан иборат бўлади.
Бу эса халқаро ҳамжамият билан ҳуқуқий интеграциялашувнинг умумий -чегаралари
мавжудлиги асосида ишлаб чиқилган жиноий судловнинг муҳим масалаларини ўз
ичига олган, халқаро стандартларнинг яхлит мажмуасини ташкил этган ва “миллий
қонунчиликка қўшилиши лозим бўлган норматив ҳужжатлар билан ҳам ҳамоҳангдир”
.
Инсон ҳуқуқлари, шу жумладан жиноий судлов соҳасида ҳам, халқаро стандарталарни
ташкил этувчи ҳужжатларнинг тизимига “Жиноятдан ва ҳокимиятни суиистеъмол
қилишдан жабрланганлар учун одил судловнинг асосий принциплари Декларацияси”
билан бир қаторда “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси” (БМТ Бош
Ассамблеясининг 21 7А (1 11) Резолюцияси билан 1948 йил 10 - декабрда қабул
қилинган), “Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш ҳақидаги
Европа декларацияси” (1950 йил 4 ноябрда қабул қилинган), “Фуқаролик ва сиёсий
3
Қаранг: Кодирова 3 Каменев Е. Гуманистическое воспитание как фактор социальной активности
личности. /У Хозяйство и право. 2001. №4. -С. 88-89.
4
Беккария Ч. О преступлениях и наказаниях - М.: 1939 - 244 с.
5
Қаранг: Саидов А.Х. Конституция Узбекистана и права человека. // Мустақиллик ва Ўзбекистон
Республикасида ҳуқуқий демократик давлатни ва фуқаролик жамиятини шакллантириш муаммолари. Илмий-
амалий анжуман маърузалар тезислари,- Т:. 1996. - Б. 119.
Page 77
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
ҳуқуқлар ҳақидаги Халқаро Пакт” (1966 йил 16 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг
21-сессиясида қабул қилинган), “Қийноққа солиш, ғайриинсоний муносабатда
бўлишнинг ва жазонинг бошқа шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини
таҳқирловчи турларига қарши Конвенция” (1984 йил 10 декабрда БМТ Бош
Ассамблеясининг 39/46 Резолюцияси билан қабул қилинган) ва бошқа бир қаторда
халқаро ҳужжатлар киради”
. А.Д.Бойковнинг таъкидлашича, “ушбу ҳужжатларда
мавҳум шахс ҳақида гaп юритилиб, ҳеч қачон процессуал шахс сифатида тан олиниб, у
ҳақида бормайди”
. Шундай бўлсада, кўрсатиб ўтилган халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар
нормаларининг мавҳум тарздаги умумий тавсифи уларни давлат ва жиноий судловга
жалб қилинадиган барча шахсларни, шу жумладан жабрланувчилар билан ҳуқуқий
муносабатларнинг аниқловчисига айлантиради. Ушбу ҳужжатлар, жиноят, шунингдек
“ҳокимиятни суиистеъмол қилиш жиноятининг жабрланувчилари учун одил
судловнинг асосий принциплари” Декларацияси билан бир қаторда ҳам
жабрланувчиларни, ҳам жиноий таъқибни амалга ошириш жараёнида ҳокимиятни
суиистеъмол қилишдан жабр кўрганларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ҳуқуқий
асос бўлиб хизмат қилади. Масалан, “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси”нинг
5, 12, 17-моддалари инсоннинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматига ғайриҳуқуқий
тажовузларни таъқиқлайди, унинг уй - жойи ва мулки дахлсизлигини, шахсий ёки
оилавий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашишни маън қилади. Ушбу
Декларациянинг 12-моддасига асосан “ҳар бир инсон бундай аралашиш ёки бу турдаги
тажовузлардан қонунан ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги” белгилаб қўйилган.
Умумжаҳон Декларациясининг ушбу нормалари фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар
ҳақидаги халкаро Пактда, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоялаш
ҳақидаги Европа конвенциясининг нормаларида ўзининг кейинги ривожини топди ва
миллий қонунчиликка киритиш босқичларидан ўтганидан сўнг мажбурий ҳуқуқий
кучга эга бўлди. Қоидалари универсал умумий тавсифга эга бўлмаган “Қийноққа солиш
ва ғайриинсоний муносабатда бўлиш ва жазонинг бошқа шафқатсиз, ёки шаъни ва
қадр-қимматини таҳқирловчи турларига қарши Конвенция” ҳақида ҳам гапириб ўтиш
жоиз. Унинг нормалари ҳужжатда номи киритилган махсус субъектнинг ўз хизмат
вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ тарзда мансабдор шахс томонидан содир
этиладиган ҳаракатларга таъқиқни белгилайди.
Мазкур хужжатлар нормаларининг мажмуи ўз-ўзидан халқаро ҳуқуқий асос, “халқаро
ҳуқуқий контекстни” ташкил этади ва миллий қонунчилик уларга мувофиқ равишда
жавбрланувчилар, шу жумладан одил судловга кўмаклашаётган гумон қилинувчи ёки
айбланувчилар ёхуд ҳокимиятни суиистеъмол қилиш : жиноятидан жабр кўрганлар
учун хавфсизлик чораларини белгилаши лозим”
.
Ҳозирги замон ҳуқуқий доктриналари инсонни олий қадрият деб ҳисоблайди,
шунингдек ижтимоий фаолиятнинг барча соҳаларида унинг тегишли асосий ҳуқуқ ва
эркинликларини қонуний жиҳатдан таъминлаш давлатнинг энг муҳим тегишли
вазифаларидан бири сифатида баҳолайди. Миллий Конституциявий қонунлар эса ушбу
вазифаларни амалга оширишнинг ҳуқуқий асоси бўлиб ҳисобланади. Зеро бу
Ўзбекистан Конституциясига ҳам тааллуқли. Б.Т. Акрамходжаевнинг фикрича, “инсон
ва фуқаронинг амалдаги ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият деб эълон қилинади,
6
Қаранг: Уголовная юстиция: проблема международного сотрудничества - М., 1995. -14 с.
7
Қаранг: Бойков А.Д. Судебная реформа: обретения и просчеты // Государство и право. 1994. №6. -
С.18.
8
Қаранг: Колоколова Н.А. Защита интересов жертв преступлений: возможные пути совершенствования
процессуального закона. - М., 1999. - 48 с.
Page 78
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
уларнинг ҳимоя қилиниши давлатнинг мажбурияти сифатида қаралади”
. |Ушбу
принципиал қоидалар жиноий одил судлов соҳасига тааллуқли бир қатор норматив
стандартларни белгилаб беради.
Биринчидан, шахснинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликларининг ажралмас эканлиги,
улар “фуқаронинг давлат билан асосий ҳукмрон муносабатлари йиғиндиси”
тариқасида конституциявий мақомни ташкил қилади ва шахснинг соҳавий жиноят-
процессуал мақомини ўз ичига олиб, унинг негизини ташкил этади. Конституциявий
ва жиноий-процессуал муносабатлар муаммоси россиялик олим З.М.Корнуков
томонидан чуқур таҳлил этилган бўлиб, у “жиноят одил судлов иштирокчиларининг
процессуал ҳолати назарияси фуқаронинг конституцион мақомига таянишини ҳисобга
олган ҳолда кўрилиши лозимлигини ва у энг аввало шахснинг ҳуқуқий мақомини ўзаги
бўла туриб соҳавий жиноят-процессуал мақомнинг бошланғич ҳолатларини белгилаб
беришини” исботлаган. Бу ҳолат жиноят одил суд иш юритувининг барча
иштирокчиларига тааллуқли бўлиб, айнан уларнинг асосий бўлган ҳуқуқ ва
эркинликларини амалга оширишда соҳавий мақомининг зарурий элементини ташкил
этади”
. Бу ҳолат жиноий суд иш юритувининг барча иштирокчиларига тааллуқли
бўлиб, айнан асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар қандай индивиднинг жабрланувчи,
айбланувчи ва бошқаларнинг соҳавий мақомининг мажбурий элементини ташкил
этади.
Иккинчидан, шахснинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларининг бевосита ҳаракат қилиш
тавсифи, унинг ҳам қонун чиқариш, ҳам ҳуқуқни қўллаш фаолиятига нисбатан
тартибга солувчи моҳияти жиноий судлов соҳасида давлат ва шахснинг ҳуқуқий
муносабатлари мазмунини детерминаллаштиради ва шунинг натижасида жиноят-
процессуал
қонунчиликнинг
мазмунини
ва
ривожланишининг
истиқболли
йўналишларини маълум даражада белгилаб беради. Унинг доираларида индивиднинг
нафақат соҳавий, балки конституциявий ҳуқуқларини ҳам таъминлашнинг аниқ
ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқилишини шарт қилиб қўяди.
Учинчидан, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати
авваломбор, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни амалга ошириш
жараёни, аксарият ҳолларда ғайриҳуқуқий тажовужларни қўллаш таҳдиди билан
шартланган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органларининг фаолияти соҳасига, “шу
билан бирга жабрланувчи ва айбланувчи манфаатларига путур етказувчи одил судлов
тизимига боғлиқдир”
. Шунинг учун ҳам конституциявий ва соҳавий принципларнинг
ўзаро нисбати натижасида уларнинг элементларига асосланган ҳуқуқни тикловчи
одил судловнинг яратилиш зарурлигини шарт қилиб қўяди. Бу аса фуқаронинг одил
судлов имкониятларидан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш бўйича принципиал
конституциявий қоиданинг ҳалигача амалиётда тадбиқ этиш механизмига эга
эмаслигидан далолат беради. “Ўз навбатида давлат ушбу ҳуқуқни кафолатлаш
9
Қаранг: Акрамходжаев Б.Т. Правовосстановительная функция в уголовном процессе. - Т.: Академия
МВД Республики Узбекистан. 1997. - 44 с.
10
Корнуков В.М. Теоретические и правовые основы положения личности в уголовном
судопроизводстве.: Автореф. дисс... док. юрид. наук. - Харьков.: Харьковский Государственный университет
1987. - 15 с.
11
Қаранг: Миренский Б.А. Конституционно-правовые основы эффективности правосудия. Мустақиллик
ва Ўзбекистон Республиксида ҳуқуқий демократик давлатни ва фуқаролик жамиятини шакллантириш
муаммолари. Илмий-амалий конферен. матер. - Т., 1996. -118 -122- б.
Page 79
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
мажбуриятини зиммасига олиб, “бундай механизмдан самарали фойдаланиш
усулларини ишлаб чиқишни долзарблаштиради”
.
Таъкидлаб ўтилганларнинг барчаси шахснинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари
жиноят одил судлов томонидан таъминлаб берилишига, жиноят процесси
иштирокчилари ва бошқа фуқароларнинг ўз соҳавий ҳуқуқ ва мажбуриятларини
адашмасдан
бажаришлиги
ҳуқуқ-тартибот
органларининг
фаолиятини
енгиллаштиришга олиб келади. “Айнан шунинг оқибатида фуқаролар ва ички
идоралари ходимлари ўртасида нормал муносабат юзага келади ҳамда “шу орқали
одил судлов ўзини таъминловчи янги ҳуқуқий институтнинг мақбуллигини
асослайди”
. Аммо Республикамизнинг ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жиноят
судлов ҳамда жазони ижро этиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини
ҳимоя қилиш билан бир қаторда ишлар амалга оширилиши билан биргаликда,
уларнинг фаолиятида ҳамон сезиларли камчиликлар яққол кўзга ташланмоқда.
Айрим прокурор-тергов ходимлари томонидан қонун талабларига тўлиқ риоя
этмаслик, сансалорлик ёки ушбу қонунларни асоссиз қўллаш сингари ҳолатларга йўл
қўйилаётганлигини тан олиш керак. Жумладан, тергов органлари томонидан
белгиланган талабларга риоя қилинмасдан, ярашганлиги муносабати билан
ғайриқонуний равишда судларга юборилган 110 нафар шахсларга нисбатан жиноят
ишлари умумий тартибда тергов ўтказиш учун судлар томонидан асосли қайтарилган.
Шунингдек, тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан судлар томонидан ЖК 66
1
-
моддасига асосан тугатилган жиноят ишлари динамикаси сўнгги беш (2020 – 2024 й.й.)
йил таҳлил этилганда қуйидаги статистикани кўриш мумкин. Масалан, 2020 йил 7791
та иш бўйича 8266 нафар шахс ярашганлиги бўйича жиноий жавобгарликдан озод
этилган бўлса, 2024 йилда 13675 та иш бўйича 13434 нафар шахс ярашганлиги бўйича
жиноий жавобгарликдан озод этилган
Шу боис жамият ва давлатнинг инсонпарварликка таянган ташкилий негизи юқорида
таклиф этилаётган ҳуқуқий институтнинг жиноят-ҳуқуқий жиҳатдан амалга
оширилиши самарадорлигини ўз ичига олади ва белгилаб беради. “Аслида жамият
аъзолари сифатида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун энг аввало,
умуман жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш лозим”
. Чунки шахс
манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун камида ушбу манфаатларнинг
жамиятдаги мавжуд ижтимоий муносабатлар орасидаги ўзига хос ўрнини
белгиланишини тақозо этади.
Маълумки, жамият ва давлатнинг инсонпарварлик қарашлари мазмуни жабрланувчига
ҳамда жиноят содир этган шахса нисбатан рахм-шафқатли, инсоний муносабатда
бўлиш даражаси чегараларини аниқлайди.
12
Каранг: Саттаров А.Х. Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги ғоялар ривожланишининг муҳим босқичлари //Ж.
Ҳукук-Право-Law, 2003. №1. - 32 - Б.
13
Бунинг долзарблигини кўпгина муаллифлар ҳам таъкидлаб ўтадилар. Қаранг: Дюрагин И.Я. Об
усилении процессуальной защищенности в уголовном судопроизвдостве. // Укрепление законности борьба с
преступностью в условиях формирования правового государства. - М., 1990. -149 с; Гуляев А.П. Латентная
преступность: уголовное законодательство и политика. // Латентная преступность: познание, политика,
стратегия: Сб. науч. тр. - М., 1993. - 67 с; Кашепов В.П. Концепция развития уголовного-процессуального
законодательства. - М., 1995. -197 с.
14
Sudlar faoliyati bo'yicha statistik ko'rsatkichlar
//Статистика2024 й.pdf.
15
Қаранг: Якубов А.С. Правовое государство и гражданское общество. // Му ста к и.пли к ва Узбекистан
Республикасида хукукий демократии давлатни ва фукаролик жамиятини щакллантириш муаммолари. Илмий-
амалий анжуман маърузалар тезислари. - Т.. 1996. -16-22 - б.
Page 80
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
Юқоридагилардан келиб чиқиб, инсонпарварлик принципини икки хил: кенг ва тор
маънода талқин қилиш мақсадга мувофиқдир.
Кенг маънода, у жамият ва давлатнинг инсонпарварликка оид сиёсатини, инсон за
фуқаронинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ. Ана шундай
ҳимояга тажовуз қилган шахсларга нисбатан қаттиқ жазо чоралари қўлланилганда ҳам
уларга инсонпарварлик принципидан келиб чиққан ҳолда ёндошилади. Бу – жазо
чораларини жамиятнинг инсонпарварлик қадриятлари муҳофазаси таъминланиши
учун йўналтирилганлигига яққол мисол бўла олади.
Тор маънода эса, инсонпарварлик принципи жиноятдан жабрланган шахсга ва жиноят
содир этган шахсга нисбатан инсонийлик муносабатида бўлиш билан боғлиқ. Унинг
тор маъноси жиноят қонунида акс этган бўлиб, ушбу шахсларга инсоний
қадриятларнинг мазмуннга кўра муносабатда бўлиш кераклигини билдиради ва унинг
негизи бўлиб хизмат қилади. Жиноят содир этган шахсга инсонпарварона муносабат у
содир этган жиноятнинг тавсифи ва ижтимонй хавфлилигидан келиб чиқиб, унинг
оқибатида юзага келадиган жиноят-ҳуқуқий муносабатларнинг аниқ чегаралари
доирасида белгиланади. “Жабрланувчига ғамхўрлик қилиш даражаси ҳам унинг
манфаатларига етказилган зарарнинг оғирлиги, ушбу манфаатларнинг нақадар
аҳамиятли эканлигига кўп жиҳатдан боғлиқ”
Ушбу фикр моҳият ва мазмун жиҳатдан инсонпарварлик принципининг асосий
талабига мос келади. Бироқ шу принципнинг ўзи айбнинг шакли, мотив ва
мақсадларининг мазмуни бўйича фарқланадиган шахсга нисбатан тажовузлар учун
айнан бир жазо турининг қўлланилишига йўл қўймайди. Жиноят ҳуқуқи
жабрланувчиларни уларнинг ижтимоий аҳамиятлигига қараб эмас, балки
жиноятчиларни, улар содир қилган қилмишларнинг тавсифи ва оғирлиги даражасига
қараб тавсифланади. “Ваҳоланки инсонпарвар ҳуқуқий тафаккур, - деб ёзадилар
А.В.Похмелкин ва В.В.Похмелкин жиноятчиликка қарши курашга оид сиёсатни нафақат
жабрланувчиларни, балки жиноят содир этаётган шахсларни ҳам ҳимоя қилишга
йўналтиради”
. Чунки инсонпарварлик – инсонлар ва бутун бошли ижтимоий
гуруҳларни уларни инсонпарвар муносабатга сазоворлиги нуқтаи назаридан ажратиш
бошланган жойда тугайди ва шу боис жиноятга оид сиёсатни амалга ошириш
жараёнида ғайриинсоний тарзда ажратишга қаратилган уринишларни аниқлаш анча
мушкул. Худди шундай айрим муаллифлар “муайян тоифадаги фуқароларни
бошқаларига нисбатан қаттиқроқ жиноят-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш
кераклигини асослашади”
.
Хусусан, жиноят процессининг барча иштирокчиларини, шу жумладан ички ишлар
идоралари ходимларини ҳуқуқий ҳимояланишини кучайтириш уларнинг ҳаёти ва
соғлиғига
тажовузлар
учун
жазоловчи
санкцияларни
максимал
равишда
оғирлаштиришда деб тушунилади. Албатта, касб фаолияти хавф-хатар билан боғлиқ
бўлган инсонлар ҳақида жамият алоҳида ғамхўрлик қилиши лозим. Лекин бу ҳолат
прокурор ёки терговчининг ҳаёти оддий қонунга итоаткор фуқаронинг ҳаётига
нисбатан қимматлироқ дегани эмас. Фақат кўрсатилган касб фаолиятининг ўзига
хослигини, уларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча куч-ғайрат
16
Каранг: Камолхаджаев Ж.Ю. Қисман реаблитация этиш асослари ва оқибатлари. /7 Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси: Илмий мақолалар тўплами. - Т., 1996. - 59 - б.
17
Похмелкин А.В., Похмелкин В.В. Новая концепция уголовной политики. - М., 1992. -12 с: Чушинский
В.С. Соотношение политики и права регулирования социальных интересов. Государство и право. 1988. №2. -С.
3-5.
18
Қаранг: Бабаев М.М., Блувштейн Д.Ю.Бюрокатизм в правоохранительности: истоки и пути
преодоления // Государство и право. 1990. № 9. -С. 60-66.
Page 81
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
талаб қилади. Мазкур масала содир этилган жиноятга акс таъсир бўлган “жиноий
репрессияни кучайтириб юбориш орқали эмас, балки адлия органлари ходимларига
нисбатан амалга оширилиши мумкин бўлган тажовузларнинг олдини олиш ва уларга
чек қўйишга қаратилган чора-тадбирларни қўллашдан иборат”
.
Шу билан бирга жабрланувчи томонидан хизмат ёки ижтимоий бурчнинг бажарилиши
муносабати билан одам ўлдиришнинг оғирлаштирувчи ҳолатларсиз рашк оқибатида
одам ўлдиришга нисбатан жиноий ҳуқуқий тартибда оғирроқ жазоланиши
мумкинлигига шак-шубҳа қилиш қийиндир. Лекин бу ҳолат бир инсон ҳаётининг
сўниши бошқасига нисбатан қайғулироқ эканлигини англатмайди. Ўзининг объектив
оқибатига кўра кўрсатилган жиноятлар бир хил оғирликка эга. Улардан биринчиси,
қилмишнинг субъектив томонини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий нуқтаи-назардан
йирроқ деб баҳоланади. Агарда бирорта жазо тури қотилликнинг қурбонини
тирилтириши ёки тан жароҳати олган шахс соғлигини тиклаши мумкин бўлганида эди,
фикримизча, ишнинг бошқа барча ҳолатларидан қатъий назар айбдорга нисбатан
қўлланиларди. Шундай қилиб, инсонпарварлик принципининг тор маънодаги
тушунчаси, унинг инсонийлик жиҳатлари, кенг маънодаги мазмуни билан боғлиқ
бўлиб, фақат аниқ жиноят содир этганлик фактига нисбатан қўлланилади. Демак,
инсонпарварлик ҳуқуқни татбиқ этиш соҳасида жавобгарликка оид жиноят-ҳуқуқий
муносабатларда ўз аксини топади.
Амалдаги Жиноят кодекси Ўзбекистоннинг собиқ 1959 йилдаги Жиноят кодексига
нисбатан жамиятда инсоний қадриятлар ҳимоясини тўлиқрок таъминлайди. Лекин ЖК
Махсус қисми нормаларининг мазмунини инсонпарварлик принципига мос келиши
нуқтаи назаридан ўрганилиши шубҳасиз долзарб ҳамда назарий жиҳатдан қийин,
бироқ амалий жиҳатдан истиқболли масала бўлиб қолмоқда.
Бундан ташқари, 1994 йилги Жиноят кодексининг қабул қилинганига ҳали кўп вақт
ўтмасдан
унинг
муайян
нормаларига
киритилган
ўзгартиришлар
баъзи
инсонпарварлик қадриятларининг ҳимоясини кучсизлантирилганлиги ҳақидаги фикр-
хавотирларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди.
Жиноят содир этган шахсга нисбатан инсоний муносабатни талқин қила туриб,
диққатни фақатгина унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳимоя қилишга, унинг
ҳуқуқларини таъминлашга қаратиб қолиш мумкин эмас. Чунки ЖКнинг 42-моддаси 1-
қисмига асосан, жазо – бу жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан
давлат томонидан суд ҳукми билан қўлланиладиган, маҳкумни қонунда назарда
(тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки чеклашдан иборат
бўлган давлат мажбурлов чораси сифатида унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда унга
нисбатан инсоннинг баъзи ҳуқуқларига риоя этилишини чеклайди. “Ҳар бир инсон
эркин ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга – инсон ҳуқуқлари ва асосий
эркинликларини ҳимоя қилиш Европа Конвенциясининг 5 моддаси 1- қисмида қайд
этилган”
.
Инсонпарварликни жиноят содир қилган шахсга нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш
ёки юмшоқроқ муносабатда бўлиш орқали ифодаланиши жиноятчига рахмдиллик
билдирилишини тақозо этади ва шу билан бирга параллел тарзда жарбрланувчиинг
манфаатлари эътиборсиз қолдирилади.
19
Соловьев Э.Ю. Правовой нигилизм и гуманистический смысл права // Квинтэссенция. Философский
альманах. - М., 1990. - 221 с.
20
Қаранг: Демидов И.Х. Проблема прав человека в Российском уголовном процессе. -М. 1995. – С. 49.
Page 82
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
Ҳақиқатда эса, умумийлик жиноят қонунчилигида таъминланадиган жабрланувчи ва
жиноятчининг ҳуқуқ ва манфаатлари жиноятчига ҳам, жабрланувчига ҳам инсонийлик
муносабатда бўлиши ҳуқуқий амалиётда ажралмас ҳолат ва ўзаро боғлиқдир. Чунки
жиноят содир қилган шахсга нисбатан тайинланадиган жазо айни вақтда шу
жиноятнинг жабрланувчисига нисбатан ҳам инсоний муносабатда бўлиш чораси
тариқасида ўз қоидасини топади.
Маълумки, жазо азоб – уқубатларга дучор қилади ва уни тайинлаш жараёни жиноий
жазоларни ижро этиш тизимининг бугунги кундаги ахволи ёки ҳар бир маҳкумнинг
шахсий хусусиятларидан келиб чиқмайди
. Аммо азоб – уқубатлар, айниқса маънавий
азоб – уқубатлар ҳар доим жазонинг таркибий қисми сифатида қаралган ва бежиз
эмаски унинг мақсадларига эришиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Жазо ўз моҳиятига
кўра жисмоний азоб-уқубат етказиш ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситиш
учун эмас, балки маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг (жиноий фаолиятини давом
эттиришга тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкумнинг, шунингдек бошқа шахсларнинг янги
жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади (ЖК 42 м. 2-қ.)
Афсуски, амалиётнинг таҳлили ҳозирги пайтда мазкур модданинг қоидаларига зид
бўлган нохуш тенденцияларнинг кузатилаётганлигини таъкидлашга асос беряпти.
Жами
оқланга
н
шахслар
Даврлар
2017 й. 2018 й. 2019 й. 2020 й. 2021 й. 2022 й. 2023 й. 2024 й.
6679
263
867
859
781
932
1010
1244
723
Судлар томонидан 2017-2024 й.й.ларда оқланган шахслар юзасидан статистик
маълумотлар таҳилили шуни кўрсатмоқдаки, агарда Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси
сони 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра 37 миллион 543,2 минг киши деб оладиган
бўлсак, ҳар 5621 кишига нисбатан бир нафар оқланган шахс тўғри келмоқда. Бу
кўрсаткични йил ҳисобида тақсимлайдиган бўлсак, энг кўп оқланган шахслар 2023
йилга тўғри келиб, ҳар 30179 нафар шахсга бир нафар оқланган шахс тўғри келмоқда
.
Баъзан эса аксинча, айрим судлар томонидан жиноий жазоларни либераллаштиришга
доир қонунларни қўллашда масъулиятсизликка йўл қўйилмоқда. Жиноят оқибатида
етказилган зарар қопланганлигини рўкач қилган ҳолда, айбдор шахсларни асоссиз
равишда жазодан озод қилиш ҳолатлари ҳам учраб турибди.
Хусусан, 2024 йил давомида Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
тафтиш инстанциясида 1 269 нафар шахсга нисбатан 1 103 та жиноят иши (материал)
кўриб тамомланган бўлиб, шундан 825 нафар (65 %) шахсга нисбатан суд қарорлари
ўзгаришсиз қолдирилган, 63 нафар (5 %) шахсга нисбатан суд қарорлари бекор
қилиниб, оқлов ҳукми чиқарилган, 50 нафар (3,9 %) шахсга нисбатан суд қарорлари
бекор қилиниб, иш биринчи инстанция судига юборилган, 50 нафар (3,9 %) шахсга
нисбатан чиқарилган суд қарорлари бошқа асосларга кўра бекор қилинган, 281 нафар
21
Қаранг: Қодиров Р. Жиноий жазолар ижросини инсонпарварлик тамойилларига мувофиқлаштириш
чора - тадбирлари // Ҳуқуқ-Право-Law. 2002. №3. - С.59.
22
Sudlar faoliyati bo'yicha statistik ko'rsatkichlar //Статистика2024 й.pdf.
Page 83
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
(22,1 %), шу жумладан 40 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари моддий зарар
қоплангани сабабли ўзгартирилган.
23.
Инсонпарварлик судланувчи ва жабрланувчига нисбатан жавобгарлик борасида аниқ
муносабатдан келиб чиқиб, суд ҳукмида ўзининг якуний ифодасини топсада,
қонунчилик доирасида эса у кўрсатилган шахсларнинг манфаатлари ўртасида тадбиқ
этилишининг зарурий шарти бўлиб ҳисобланади.
Бундай тенгликнинг судланувчи ёки жабрланувчи манфаатлари томон оғиб
кетишлиги
жабрланувчи
манфаатларини
ҳуқуқий
ҳимоя
даражасининг
кучсизланишига ёки жиноят содир қилган шахсга нисбатан ўзини оқламайдиган оғир
жиноят-ҳуқуқий чораларнинг қўлланилиши оқибатида, ўз навбатида, адолатсизликка
олиб келади.
Афсуски, амалдаги жиноят қонунининг таҳлили қонуншунос (хусусан ЖК Maxcyc
қисми нормаларининг тузилишига) маълум бузилишларга йўл қўйганлигини
кўрсатади. Амалдаги процессуал конунчиликда жиноят содир қилган шахсларнинг
нисбий жиҳатдан ҳимояланганлиги баъзан жабрланувчининг шахсий, ажралмас
ҳуқуқларини лозим равишда ҳимояланмасдан қолишига сабаб бўлмокда, деган фикр
устунлик қилмоқда. Аслида, А.Гриненконинг жуда ҳам тўғри таъкидлашича,
қонуншуноснинг жиноят содир этган шахсларни сохта ёки умуман мавжуд бўлмаган
манфаатларини бузилмасликнинг олдини олиш тушунарсиз интилиш туфайли юзага
келади. Бу борада ЖК айрим моддаларининг танқидий нуқтаи назардан қилинган
таҳлили юқорида билдирилган фикрнинг тасдиғи бўлиб хизмат қилади. Жумладан,
шахс манфаатига путур етказишга йўналтирилган жиноятларни тартибга соладиган
нормаларда аввалги ЖКга нисбатан “олдиндан била туриб” термини кенгроқ
ишлатилади. Масалан, олдиндан била туриб ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни
қасддан ўлдириш (ЖК 97- м. 2 қ. “б”, “в” банди). Худди шундай шахснинг соғлигига
олдиндан била туриб оғир шикаст етказиш (ЖК 104 - м 2 қ. “а” ва 105- м. 2 қ. “5”
бандлари), олдиндан била туриб шахснинг 18 ёшга тўлмаганлиги, ёки 14 ёшга
тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахснинг номусига тегиш (ЖК 118 м. 3-4 қ.қ. “а”
бандлари), ёхуд 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда, ёки 14 ёшга
тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда
қондириш (ЖКнинг 119 м. 3-4 қ.қ. “а” бандлари) тегишли жиноят таркибларини
квалификацияловчи белгилари сифатида намоён бўлади.
Албатта, ҳомиладор аёлни ўлдиришнинг ва вояга етмаган ёки кичик ёшдаги
жабрланувчининг номусига тегиши тенг шароитларда ҳомиладор бўлмаган аёлни
ўлдириш ёки катта ёшдаги аёлнинг номусига тегишга нисбатан ижтимоий
хавфлироқдир. Шу билан бирга жиноий ҳуқуқий ҳимоянинг энг мухим объектларидан
бири бўлган ҳомиладор аёлнинг ҳаёти, вояга етмаган ёки кичик ёшдаги
жабрланувчининг жинсий эркинлиги ва жинсий дахлсизлигини ҳимояланганлик
даражаси кўрсатиб ўтилган одам ўлдириш ёки қасд ёхуд эҳтиётсизлик билан
муносабатда бўлганлиги сабабли ифодалаш мумкинми?
Йўқ, ўз қурбонларининг ҳомиладорлигини ёки муайян ёшдалигини тушуниб етмасада,
англаши мумкин ва лозим бўлган қотил ёки зўравоннинг ҳаракатлари
жабрланувчиларга нисбатан адолатсизликдир. Шу билан бирга қотиллар, соглиққа
зарар етказувчилар ёки зўравонларнинг жиноий жавобгарлигини оғирлаштирилиши
бундай ҳолатларда фақат адолатли ҳамда тўлалигича айбнинг муқаррарлиги
принципига асосланган бўлар эди. Ҳозир эса қонуншунос томонидан таҳлил
23
Sudlar faoliyati bo'yicha statistik ko'rsatkichlar
//Статистика2024 й.pdf.//
Page 84
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
ўтилаётган нормаларда “олдиндан била туриб” терминининг ишлатилиши айбнинг
қасд шаклини тан олади ва бефарқ муносабатда бўладиган жиноятчилар учун
имтиёзли шароит яратади.
Шундай
қилиб
ҳуқуқни
тикловчи
одил
судловга
ўтишнинг
ижтимоий
шартланганлигини тадқиқ этиш ҳамда жабрланувчи ва жиноят содир этган шахс
ўртасидаги инсонпарварлик принципига асосланган ҳолда шаклланшини илмий
жиҳатдан таҳлил қилиш натижасида қуйидаги хулосага келинди.
1. “Била туриб” терминидан фойдаланилган нормалар диспозицияларидан
конструктив белгисининг чиқариб ташланиши бундай жиноятларга қарши курашнинг
самарадорлигини ошириши ва жиноят ҳуқуқидаги жабрланувчиларнинг ҳуқуқ ва
эркинликлари, инсонпарварлик кафолатларини янада мустаҳкамланишига хизмат
қилади.
2. Юқоридагилардан келиб чиққан холда, инсонпарварликни жиноят қонунининг
принципи сифатидаги тушунчасига мос бўлган асосий жиҳатларини ажратишга
ҳаракат қилиб қуйидагиларни кўрсатиш ўринли деб ҳисоблаймиз.
3. Инсонпарварлик авваломбор жамият ва давлат ҳукукий асосларининг
мустаҳкамланишини ўз ичига олиб, инсоннинг хавфсизлигини таъминлашга
қаратилган.
3.1. “Инсонпарварлик” тушунчаси инсоннинг хавфсизлигини таъминлаш соҳаси билан
чекланиб колмайди, балки шахс ҳуқуқ ва эркинликларининг барча жиҳатларини ўзида
акс эттиради.
3.2. Инсонпарварлик шахс ҳуқуқ ва эркинликларининг оддий таъминлашини эмас,
балки конституциявий қоидалар асосида ҳимояланишини ҳам билдиради.
3.3. Инсонпарварлик принципи суд амалиётида татбиқ этилар экан, унинг моҳияти
жиноят қонунида аниқ ифодаланиши зарур.
3.4. Жабрланувчи ва судланувчига нисбатан инсоний муносабатда бўлиш узвий соғлик
экан, қонун нормаси инсонпарварликнинг ҳар иккала томонини ҳам ўзида акс
эттириши керак.
3.5. Кўрсатилган шахсларга нисбатан инсонпарварлик ўз чегарасига эгалиги, айбдор
томонидан содир этилган жиноятнинг тавсифи ва ижтимоий хавфлилик даражасини
ҳисобга олган ҳолда жабрланувчига зарар етказилиши натижасида бузилган ижтимоий
муносабатларнинг муҳимлиги билан белгиланиб, тегишли қонуннинг таърифида ўз
ифодасини топиши лозим.
3.6
Инсонпарварлик
принципини
ифодалашда
“жиноий-ҳуқуқий
чоралар”
тушунчасининг ишлатилиши мантиқан тўғридир. Чунки у билан бмр қаторда
қўлланилаётган “жазо” термини жиноий-ҳуқуқий чораларнинг бир қисмини ўз ичига
олади ва, ўз навбатида, жазо тайинлашда инсонпарварлик принципининг аҳамияти
пасайишига сабаб бўлади.