Page 61
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ САНКЦИЯЛАРНИНГ ОПТИМАЛ
МОДЕЛИНИ ТУЗИШДА ИНСОНПАРВАРЛИК
ПРИНЦИПИНИНГ ТАТБИҚ ЭТИЛИШИ
Ғани Каримкулович Ботиров,
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
Фуқаровий-ҳуқуқий фанлар кафедраси
катта ўқитувчиси, ю.ф.н.
https://doi.org/
10.5281/zenodo.16400205
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Received:18
th
July 2025
Accepted:20 th July 2025
Published: 24th July 2025
Бугунги
кунда
жиноят-ҳуқуқий
санкцияларнинг
норматив
хусусиятларини
ифодалаш ва тузилиши муаммоси муҳим ва долзарб
вазифа бўлишига қарамасдан ҳуқуқшунос олимлар
томонидан тўлақонли ўрганилмаган.
KEYWORDS
жиноят-ҳуқуқий
санкциялар, жазо чорасини
белгилаш, жазонинг қуйи ва
юқори
чегаралари,
жиноятнинг категориялари,
қилмишнинг
жиноийлаштирилиши,
санкциянинг идеал модели,
жиноятга
оид
сиёсат,
жазони
индивидуаллаштириш.
Чунки Жиноят кодексининг Махсус қисми моддаларининг санкциялари қандай
принципларга, илмий асосларнинг қайси қоидаларига қанчалик мос келиши ҳақидаги
масала ҳалигача ўз ечимини топмаган. Шунинг учун ҳам жиноят ҳуқуқи назариясида
жиноят-ҳуқуқий санкцияларнинг конструктив белгилари, устунлиги жиҳатидан,
қуйидаги мезонлар билан ажралиб туради:
биринчи мезон –
қонуннинг бенуқсонлиги ва тақиқнинг етарли даражадан ортиб
кетмаганлиги;
иккинчи
мезон –
фойдаланадиган терминологик салоҳиятнинг аниқлиги ва
ягоналиги;
учинчи
мезон
– жиноят таркибининг тўлалиги, санкциянинг мутаносиблиги,
репрессиянинг тежалиши.
Аммо бу мезонлар қоида тариқасида умуман жиноят-ҳуқуқий нормани тузишга
тааллуқли эканлигини фаҳмлаш қийин эмас. Санкцияни тузиш қоидаларига эса фақат
унинг мутаносиблиги ва репрессияни тежаш тааллуқлидир. Албатта, ушбу масаланинг
ечими жуда ҳам кўп жиҳатларга эгадир.
Жумладан, машҳур россиялик криминолог Г.А.Злобин унинг баъзи жиҳатларига
эътибор қаратиб, юқорида кўрсатилган мезонларнинг адолат ва фуқароларнинг қонун
Page 62
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
олдида тенглиги ҳақидаги умумий принциплар билан ҳам боғлиқлигини кўрсатиб
берган
. Лекин қилмишнинг жиноийлаштирилиши учун жиноят-ҳуқуқий тизимли
принциплар нуқтаи назаридан бу етарли бўлсада, жиноят қонун нормаси
санкцияларининг қоидаларини белгилаш ва тадқиқ қилиш учун етарли эмас.
Юридик фанда биринчи бўлиб М.И.Ковалёв ушбу йўналишда қуйидаги қоидаларни
таърифлаб, уларнинг маъносини ёритиб беришга муваффақ бўлган:
1) санкция юзага келиши мумкин бўлган барча вариантларда жиноятнинг итимоий
хавфлилигини ҳақиқий даражасига мутаносиб бўлиши керак;
2) санкция ички ўзаро жиҳатдан мос ва уйғун бўлиши керак;
3) эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган қилмиш ва унинг оқибати турли-туман
бўлиши мумкин бўлган жиноятлар учун муайян чораларни бошқа чоралар билан
алмаштириш имкониятини, яъни муқобил санкцияларни белгилаш керак”
.
Санкция жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги реал даражасига мутаносиб бўлиши
ҳақидаги М.И.Ковалёвнинг баъзи бир фикрлари билан келишса бўлади.
Тажовузнинг ижтимоий хавфлилиги жиноятнинг моддий белгиси сифатида
қўлланилиши мумкин бўлган жазо чораси ҳамда санкциянинг ҳажми сифатида намоён
бўлади. Жазо тайинлашнинг умумий асосларини тартибга солувчи ЖКнинг 54-
моддасида суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва
миқдорини, айбдорнинг шахсини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларни ҳисобга олади. Лекин айбдорнинг шахси жавобгарликни оғирлаштирувчи
ва енгиллаштирувчи ҳолати тариқасида аксарият ҳолларда умуман содир этилган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилигини камайтириши ёки ошириши муносабати билан
суднинг эътиборига сазовор бўлади. Албатта жиноят-ҳуқуқий нормаларнинг
санкцияларида қайд этилган жазонинг максимал чегаралари айрим ҳолатлар каби
умумҳуқуқий инсонпарварлик принципига мувофиқ равишда ёки жиноят ҳуқуқига
мос ҳолда – репрессияни тежаш принципи билан белгиланиши лозим. Аммо бу ҳолат
В.В.Мальцевнинг фикрига кўра, жиноятнинг ижтимоий хавфлилигини камайтирмайди.
Чунки жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги норманинг санкцияси билан мувофиқ
тарзда барча қарорларнинг қонун олдида тенглик принципи орқали жазога
чиқарилади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги санкцияни тузиш ва аниқ жазо
тайинлаш учун умумий асос бўлиб хизмат килади”
Шу боис жиноий оқибат жиноятнинг ижтимоий хавфлилигининг асосий уриниши
тўғрисидаги фикр жиноят ҳуқуқи фанида кенг қўлланилади. Зеро, ижтимоий
хавфлилик жиноятнинг сифат даражасини ва ўзига хослигини белгилаб олади. У
тажовуз қилаётган ижтимоий муносабатларнинг мазмуни ва ижтимоий хавфлилигига,
зарарли оқибатларнинг мазмуни ва уларнинг миқдорига, айб шаклига қасд ёки
эҳтиётсизлик), жиноят содир этиш усулига (кўпчилик учун хавфли, куч ишлатиб)
жиноятнинг мотив ва мақсадларига (паст, тубан ёки ижтимоий бетараф ва ҳ.к.)
боғлиқ. Юқорида эслатиб ўтилган мезонларнинг мажмуи жиноятни тавсифлайди.
1
Қаранг: Злобин Г.А. Вопросы совершенствование уголовно - правовых норм на современном этапе. -
Свердловск. 1986. -123-124 с.
2
Ковалёв М.И. Вопросы совершенствования уголовно - правовых норм на современном этапе,
Свердловск, 1986.“ 112-115 с.
3
Мальцев В.В. О правилах построения уголовно - правовых санкции // Вопросы ршенствования
уголовно- правовых норм на современном этапе.: Сб.науч. тр. - Свердловск. 2019. - 26 с.
Page 63
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
Жиноятнинг объекти қанчалик қадрли бўлса, унга қанчалик кўп зарар етказилса ва
айбдор қанчалик ёвуз ниятларда ҳаракат қилса, жиноят ҳам ўз характерига кўра
шунчалик хавфлироқ бўлади ва шундан келиб чиққан ҳолда жазо ҳам оғирроқ
бўлиши керак. Айнан шу мезон айрим турдаги жазонинг қуйи ва юқори чегарларини
белгилайди, шунингдек муқобил санкцияларнинг ва ЖК Умумий қисмининг бир қатор
институтларини (жиноий жавобгарликдан озод қилиш, шартли ҳукм қилиш, шартли
муддатидан
олдин
озод
қилиш
ва
ҳ.к.)
қўлланилиши
имкониятларини
ривожлантиради. Афсуски ҳозирга қадар жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги
бўйича таснифланиши қонунчиликда аниқ аксини ва жиноят ҳуқуқи назариясида бир
томонлама ечимини топмаган
Адабиётларда илгариги қонунчиликнинг камчиликлари қайд этилган бўлиб, унда
жиноятнинг категорияларини бир хил қилиш, уларни қонунда аниқ акс эттириш ҳамда
Жиноят кодекси Махсус қисмидаги муайян санкциялар ва Умумий қисмнинг
институтлари билан узвий боғланиши ҳақидаги таклифлар ҳам билдирилган эди
.
Жиноят
тоифаларининг
таснифланишида
А.Б.Сахаровнинг
жиноятларни
квалификацион гуруҳларни санкциялар билан ифодалаш ҳақидаги таклифи илмий
қизиқиш ўйғотади. Лекин А.Б.Сахаров томонидан санаб ўтилаётган жиноятлар
тоифаси ва уларни санкциялари орқали таърифлаш тизими ўртасида жиддий
камчилик мавжуд. А.Б.Сахаров муҳим ижтимоий қадриятларга нисбатан қилинган
тажовуз, шахснинг эҳтиётсизлиги туфайли ва оғир ҳолатларга олиб келган қилмишни
оғир бўлмаган жиноятлар турига киритади. Шу билан бир қаторда “оғирлаштирувчи
ҳолатларсиз содир этиладиган муҳим ижтимоий ва шахсий манфаатларга қасддан
қилинган тажовузни ёки енгиллаштирувчи ҳолатларда оғир оқибатларга олиб келган,
ёхуд жамоат ёки шахсий манфаатларга жиддий зарар етказмайдиган тажовузларни ҳам
оғир бўлмаган жиноятлар тоифасига тақсимлайди”
. Ушбу тоифадаги жиноятлар учун
жазо тариқасида 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликдан маҳрум қилиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа муқобил жазоларни белгилаш муаллиф томонидан
таклиф қилинади.
“Жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги нуқтаи назаридан тизимлаштиришга
ҳаракат қилган барча олимлар ҳам эҳтиётсизлик оқибатида содир қилинган
жиноятларни қасддан содир қилинган жиноятлар билан бир қаторда умумий тизимга
қўшиш билан чекланади”
Лекин эҳтиётсизлик оқибатида содир қилинган жиноятларнинг ўзига хослигини
ҳибога олган ҳолда уларнинг содир этилишида ижтимоий хавфлилик даражаси ва
айбдорнинг шахси бир-биридан жиддий фарқланишини ҳамда жиноятчининг “ёвуз
нияти”дан келиб чиққан зарарли оқибатлар ўртасидаги мутаносиблик ҳам мавжуд
эмаслигини ҳисобга оладиган бўлсак, бундай таклиф фикримизча мантиқан
нотўғридир.
4
Қаранг: Оважсян Н.Г. Проблемы классификации преступлений. - Ростов на Дону. 2021. - 125
с.
5
Қаранг: Минская В. Дифференциация уголовной ответственности в УК РФ // Уголовное право.
№3. -С. 19; В.А.Уткин. Система уголовных наказаний и проблемы ее законодательного ~дарования. -
Красноярск. 2020.-27 с.
6
А.Б.Сахаров. О классификации преступлений // Вопросы борьбы с преступностью. Вып. №7.
-М., 2017. – С. 45.
7
Қаранг: П.П.Осипов. Осипов П.П. Теоретические основы построения и применения уголовно-
правовых санкции (аксиологические аспекты) .
— Л, 2016. -
178 с;
Page 64
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
Эҳтиётсизлик орқали содир этилган жиноятларнинг ва уларни содир этишда
айбдорларнинг ижтимоий хавфлилигини белгилаш мезонлари қасддан содир этилган
жиноятларга қараганда умуман бошқача. Шунинг учун ҳам қасддан ва эҳтиётсизлик
билан содир этилган жиноятларни ижтимоий хавфлилик нуқтаи назаридан ягона
мезонларидан келиб чиққан ҳолда таснифлаш, айниқса қасддан ёки эҳтиётсизлик
орқали содир этилган жиноятларни ўз ичига олувчи тасниф гуруҳларини бир хил
санкциялар ёрдамида таърифлашга йўл қўймаслик керак. Бундай уринишларнинг
беҳудалигига оғир бўлмаган қасддан содир этилган ва эҳтиётсизлик оқибатида
содир этилиб оғир оқибатларга олиб келган жиноятларни бир гуруҳларга киритиш
учун А.Б.Сахаровнинг қилган илмий ҳаракати мисол бўла олади.
Ушбу таснифлашдан келиб чиққан ҳолда бу тоифага ЖКнинг 266 - м.3-қисми
санкицияси –10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш), ЖКнинг 102 - м. 2 ва 3 қисмлари
санкциялари мутаносиб равишда 3 йилдан 5 йилгача) бўлган жиноятлар киритилади.
Кўрсатиб ўтилган эҳтиётсизлик оқибатида содир этиладиган жиноятлар ижтимоий
хавфлилик даражаси бўйича бир биридан фарқланади ва улардан ҳеч бирини шу
тоифага оид қасддан содир этилган жиноятлар билан таққослаб бўлмайди. Шу сабабли
уларга нисбатан санкциянинг ягона чегара ва миқдорини белгилаш билан боғлиқ
уриниш самарасиздир.
Бежиз эмаски, амалдаги ЖК 15-моддаси 4-қисмида эҳтиётсизлик оқибатида содир
қилинган жиноятлар қасддан содир этилган ўта оғир жиноятлар сирасига
киритилмаган. Балки ижтимоий хавфлилиги нуқтаи назаридан эҳтиётсизлик
оқибатида содир этиладиган жиноятларни махсус тоифага ажратилиб ва шунга
мувофиқ эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жиноятларнинг баъзи турлари учун
типик санкциялар белгиланиши лозим. Ушбу масала жиноят ҳуқуки фанида ҳали
унчалик ўрганилмаган бўлсада, аммо илмий-техника тараққиётининг ривожланиши
нафақат эҳтиётсизлик оқибатидаги қилмишларнинг ижтимоий хавфлилиги
мезонларини, балки айбдор шахсининг ўзига хос хусусиятларини ҳам ўрганишини
талаб қилади.
Жавобгарликнинг табақаланиши ва жазонинг индивидуаллаштирилиши учун
санкцияларни тузишда худди шу жиноятнинг кам аҳамиятли тури сабабли
жавобгарликнинг энг юқори чегараси билан мутаносиб равишда кўрилиши жуда
муҳимдир. И.И.Карпец оғир ва ўта оғир жиноятларга оғирроқ жазо тури
белгиланишини танқид остита олиб “оддий жиноят учун санкциянинг юқори
чегараси шу вақтнинг ўзида квалификацион хусусиятларга эга бўлган жиноят учун
санкциянинг қуйи чегараси қўлланиши зарур, - деб ҳисоблаган
”.
Ушбу мулоҳаза янги жиноий ҳуқуқий норманинг санкцияси моделини ишлаб
чиқишда алоҳида аҳамият касб этади. Қадриятлар тизими ва умумий назарий
қарашлардан келиб чиқадиган санкцияларнинг идеал вариантлари доимо бир бирига
ҳолатда бўлади. Зеро, фуқароларнинг онгида (жиноятга оид сиёсатнинг назариясига
ҳам таъсир килувчи) жамиятнинг ривожланиши
мақсадида жазоларнинг
кучайтирилиши лозимлиги ҳақидаги фикр анча шаклланган. Бинобарин, ижтимоий
фикржиноятчиларга нисбатан энг оғир жазоларнинг қўлланилишини маъқуллайди ва
шу орқали оммага “қаттиқ қўллик” ғояси яқинлиги ўз исботини топади. Бу борада
ўтказилган тадқиқотларнинг натижаларига кўра хусусан, рецидивистларнингаксарият
қисми (77% сўралган мутахассилар) озодликдан маҳрум қилишнинг жуда узоқ
муддатларининг киритилишига рози бўлмаган ҳолда ўлим жазосининг сақлаб
қолишини қўллаб-қувватлайди.
8
Қарпец И.И. Наказание. Социальные и криминологические проблемы. -М., 2018. -240 с.
Page 65
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
Давлатнинг шафқатсизлиги намоёндаси кенг жиноийлашган аҳоли томонидан қўллаб-
қувватланиши, албатта изоҳ талаб қилмайдиган ҳолатдир. Жиноятлардаги
шафқатсизлик ва жазолашдаги шафқатсизлик умумий табиатга эга эмасми? Бундай
тахмин қилишга баъзи судланувчиларга нисбатан жиноий жазонинг ўта қаттиқ
чоралари қўлланиши мисол бўла олади
. Маҳкумларга нисбатан қаттиққўл бўлишга
мойиллик билдирилиши нафақат жиноятларнинг олдини олиш, балки “жиноятчига
содир этган жиноятининг салбий оқибатларини ўзида ҳис қилишга имкон яратиш
анъанасини сақлаб қолишга интилишлари”
билан ҳам асосланади. Омманинг бундай
ишончи қонуншунос томонидан тўғри қабул қилиниб, уни ижтимоий адолатли деб
тан олишда ва айнан шу “ижтимоий адолат”нинг тикланишини жиноий жазонинг
мақсадларидан бири сифатида белгиланишида ўз аксини топтан. Бошқа томондан эса,
биз сўралган эксперт – мутахассисларнинг 67 % оғир жазо турларининг “мақсадга
мувофиқ эмаслиги ва шунингдек улар истиқболга ҳам эга эмаслиги” ҳақидаги
қарашлари анча ҳақиқатга яқин. Оқибатда жиноят ҳуқуқининг у ёки бу нормаси
учун санкциянинг идеал модели унинг ким томонидан ва қачон таклиф
қилинганлигига қараб жиддий равишда фарқланади.
Бу эса адлия идораларининг амалиётида мавжуд бўлган қарама -қаршиликлар
қандайдир даражада жазо чорасини белгилашда табақалаштирилган ёндашув илгари
кўрилаётганлиги билан ҳам бартараф этилади. Бундан санкция прагматик моделга
кўра қоида тариқасида нисбий – аниқ бўлиши кераклигини хулоса сифатида қабул
қилca бўлади. Лекин унинг оптимал юқори ва қуйи чегараларини субъектив тарзда
англаб, фикрлаб белгилашдан бошқа усул йўқ. Илмий тадқиқотлар санкциянинг
минимал чегараларини танлаш учун янги ва ишончлироқ асос яратиб бермади.
Атбатта, бу ҳолатда илмий экспримент ўтказишнинг иложи йўқ, аммо шу билан
бирга бундай чигалларни аниқлашнинг бошқа услублари ҳам мавжуд эмас.
Лабиринтга оид қонуният, берк кўчага тушиб қолган ҳолатдан чиқишнинг ягона йўли
тариқасида энг аввало бир бирига яқин жиноят турлари учун маҳкум қилинган шахсларга
нисбатан жазоларнинг турлари ва миқдорлари қўлланилишининг самарадорлигини
аниқлаб олишлигини тавсия этади. Бунда тузилаётган норманинг ижтимоий
демографик жиҳатлари ва психологик тавсифланиши бўйича ўхшаш жиноятларни
содир этган шахсларни танлаб олишни тақозо қилади. Мазкур таҳлил махсус
превентив чораларни, яъни келажакдаги маҳкумларни тузатиш ва қайта
тарбиялаш нуқтаи назаридан қўпроқ ёки камроқ мақбул бўлган санкциянинг ўлчами
билан тассавур яратишга имкон беради. Аммо умумий профилактик вазифаларнинг
бажарилиши ушбу ўлчамларни мунтазам равишда тузатиш қилишга ундайди.
Унинг келажакдаги йўналиши ва чегарасини эса икки тоифадаги шахсларнинг ҳуқуқий
онгини ўрганиш орқали белгилаб олиш мумкин.
Биринчидан, муайян турдаги жиноятларнинг субъекти эҳтимоли катта бўлган аҳоли
қатламларининг ҳуқуқий онгини ўрганиш билан
.
Иккинидан, янги қонунни амалда қўллайдиган амалиётчи терговчилар, прокурорлар,
судьяларнинг ҳуқуқий онгини таҳлил қилиш билан.
9
Қаранг: Каракетов И.М., Усмоналиев М. Жиноятчиликка қарши курашнинг криминологик
чоралари. -Т.: 1998. -110 -б.
10
Васильева Я.Ю. Некоторые проблемные вопросы назначения наказания. - Иркутск. 1998. - 30-
31
11
Зарипов З.С. Правовой механизм профилактики преступлений,- Т.:ТВШ МВД Республики
Узбекистан. 1990. - 210 с.
Page 66
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
Агарда улар таклиф қилган қонун нормасига шаклланаётган санкция модели мазмун
жиҳатдан эркинроқ” бўлса, унда унинг тузилиш тартибида бир томонликка йўл
қўйилган бўлади. Акс ҳолатда, яъни амалиётчи санкцияни жуда енгил деб ҳисоблаган
тақдирда унга тегишли тузатишлар киритилишни тақозо этади. Албатта бундай
тузатишлар турдош жиноятлар учун маҳкум этилганларга нисбатан жазо
қўллашнинг самарадорлигини яшириш билан боғлиқ усуллардан воз кечишга олиб
келмаслиги лозим. Шу боис тадқиқ қилинаётган моделнинг санкциясини тузатиш ёки
қисқартириш йўли билан эмас, балки
унинг чегараларини кенгайтириш ёхуд
судланувчининг
жавобгарлигини
индивидуаллаштириш
мақсадида
суднинг
имкониятларини кучайтириш, яъни муқобил тариқасида қонунга бошқа жазо
чораларини қўшиш орқали амалга оширилиши зарур. Бунда ҳам профессионал
идоравий), ҳам социологик (тизимли), ҳам аксиологик (қадриятларга оид), жиноят-
ҳуқуқий санкцияларга алоқадор П.П.Осиповнинг эътиборга сазовор адолатли
қарашлари ҳисобга олинади
Албатта жиноят қонунчилигини демократлаштириш ва инсонпарварлаштириш оғир ва
хавфли
жиноятлар учун жазо санкцияларини енгиллаштириш билан чекланиб
қолмайди. Аммо жиноятга оид сиёсатнинг асосий йўналишлари ва қонунчиликни
оптималлаштириш масалалари жиноят содир қилган шахсларга нисбатан
жиноятчиликнинг тарбиявий таъсирини аста-секин ортиб бориши ҳамда жазонинг
жазоловчи функциясини эмас, балки профилактик функциясини кучайтиришида
намоён бўлиши керак. Бунда жиноят қонунчилигининг
ривожланиши
ва
такомиллаштирилиши кучли салоҳиятга эга бўлган илмий негизларга таяниши лозим.
12
Осипов П.П. Теоретические основы построения и применения уголовно - правовых санкции, Ленинград,
1976. - 76 с.