Авторы

  • Ғани Ботиров

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajmrms.128238

Аннотация

Инсонпарварлик собиқ социалистик тузумдан кейинги жиноий-ҳуқуқий сиёсатнинг ифодаси бўлиб 1994 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг янги Жиноят кодекси унга хизмат қилади.


background image

Page 67

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

ЖИНОЯТ ҚОНУНИНИНГ АСОСИЙ ИНСТИТУТ ВА

ПРИНЦИПЛАРИДА ИНСОНПАРВАРЛИКНИНГ ТУТГАН

ЎРНИ

Ғани Каримкулович Ботиров,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

Фуқаровий-ҳуқуқий фанлар кафедраси

катта ўқитувчиси, ю.ф.н.

https://doi.org/

10.5281/zenodo.16400349

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Received:18

th

July 2025

Accepted:20 th July 2025

Published: 24th July 2025

Инсонпарварлик собиқ социалистик тузумдан

кейинги жиноий-ҳуқуқий сиёсатнинг ифодаси бўлиб

1994

йилда

қабул

қилинган

Ўзбекистон

Республикасининг янги Жиноят кодекси унга хизмат

қилади.

KEYWORDS

давлатнинг

жиноят-

ҳуқуқий соҳадаги сиёсати,

инсонпарварлик

принципи,

жиноят ва жазо ўртасидаги

мутаносиблик, инсониятни

инсонийлаштириш, жиноий

жазоларнинг

либераллаштирилиш.

У аввалги Жиноят кодексига нисбатан бир қатор техник-ҳуқуқий афзалликларга эга

бўлиб, содир бўлаётган сиёсий ва иктисодий ргаришларни ҳам хисобга олади.

Афсуски, кодекс тарихий белгиланиб қўйилган репрессив чораларни юмшатиш

тенденциясини инкор этади ва дунёнинг тараққий этган мамлакатларида

долзарблигини йўқотаётган жиноят учун қасос олиш ғояси унда ниқобланган ҳолда

кўзда тутилади. Ушбу ҳолатни қонуншуноснинг ижтимоий фикрга ўта таъсирчанлиги,

жиноятчилик моҳиятини тўла очиб берадиган криминологик тасаввурларнинг

камлиги, шунингдек ўлим жазосининг сақланиб қолинишини озодликдан маҳрум

қилишнинг муддатларига салбий таъсир этганлиги билан тушунтириш мумкин.
Лекин ижтимоий ривожланишнинг мантиқий жиҳатларини ифодалаб берган

репрессияни юмшатиш тенденцияси тарихан инсон аъзоларини майиблаш ва бошқа

шу турдаги тан жазоларидан аста-секинлик билан воз кечиш натижасида шаклланган.

Репрессияни

юмшатишда

“инсониятни

инсонийлаштириш”

сиёсати

амалга

оширилмоқда ва у жиноий-ҳуқуқий сиёсатни баҳолаш учун асосий мезонлардан бири

бўлиб хизмат қилади.
Уни амалга ошириш жараёнида Жиноят кодексининг олдига қўйилган вазифалар ва

унинг негизини ташкил қилган принциплар қонунан мустаҳкамланган бўлиб, улар

умуман умуминсоний ахлоқнинг замонавий даражаси ва мавжуд ҳуқуқий

қарашларга мутлақо тўғри келмайди

1

. Аммо жиноий жавобгарлик асосларининг

таърифи мазмунан муваффақиятсиз бўлиб, ўзида жиноят таркиби белгиларидан

ташқари яна моддий белги деб номланувчи қилмишнинг ижтимоий хавфлилик

1

Қаранг: Ключников Ю.А. Мораль, право, политика как этическая сфера. // Полис. 1992. №1. – С. 45.


background image

Page 68

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

белгисини мужассамлаштирган жиноят тушунчаси (ЖК 16-м.) билан қарама-қаршидир.

Бундай англашилмовчилик натижасида жиноят таркиби бўлмаса ҳам жиноий

жавобгарликнинг асослари мавжуд бўлган вазият юзага келиши мумкин. Аниқроғи,

қонуншунос жиноят тушунчасига таъриф беришда

“ижтимоий хавфлилик”

категориясини ишлатиб, уни жиноий-ҳуқуқий нормаларда акс эттирилиши

қонунийлик ва адолатни таъминлаши мумкин бўлган ҳуқуқий давлатнинг демократик

принциплари ва фуқароларни ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишнинг

устунлигига тажовуз қилишликда ифодалайди. Лекин шу билан бирга Э.Х.

Нарбутаевнинг таъкидлашича, “одамларнинг, умуман олганда нормал хулқ-атвори,

яъни хусусий тижорат ва индивидуал фаолият билан шуғулланиш, каратэни

ўргатиш, кўп қаватли уйларни қуриш, қурилиш материалларини сотиб олиш

ҳолатлари ҳам ижтимоий хавфли деб топилар эди

2

. Ижтимоий хавфлилик

давлатнинг жиноят-ҳуқуқий соҳадаги сиёсатини қуриш ва юритиш воситаси бўлиб

қолган эди. Ушбу категориянинг мазмунида жиноий-ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган

зарарнинг етказилиши кўринмайди. Аксинча, ижтимоий хавфлилик етказилиши

мумкин бўлган зарарни тавсифлайди ва одатда шахснинг жиноий ниятларини пайдо

бўлиши билан юзага чиқади. Шу боис жиноий таъқибни қўзғатиш учун ягона асос

бўлиб жиноят оқибатида етказиладиган зарар хизмат қилиши мумкин. Бу эса Жиноят

кодексида қайд этилган инсонпарварлик принципининг мазмунига мантикан тўғри

келади. Ўз навбатида, мазкур принципнинг декларатив кўриниши, бир томондан,

жазони юмшатишга қаратилган ва сиёсий аҳамиятга эга бўлса; бошқа томондан,

жиноят-ҳуқуқий фанда жазонинг содир этилган жиноят учун интиқом бўлиш-

бўлмаслиги ҳақида олиб борилаётган мунозарага таъсир қилади. “Инсонпарварлик”

принципининг мазмун моҳияти айниқса, жазонинг мақсади ва одиллик принципи

билан қиёслаштирилганда бир - бирига боғлиқ икки хил, лекин мазмунан фарқли

фикрга олиб келади: биринчидан, қонуншунос маълум даражада жазонинг мақсади

тўғрироғи функцияси сифатида интиқомни сақлаб қолиш тарафдорларини ёқлайди.

Иккинчидан, қонуншунос ушбу принципни қонуннинг ҳар қандай нормаси каби

очиқ-ойдин шакллантирмасдан ўз позициясини ўта эҳтиёткорлик билан амалга

оширади.
Гап шундаки, ЖКда оддий бўлмаган, анча ўзига хос чекланган ва агарда шундай

ифодалаш мумкин бўлса “социалистик” мазмундан узоқлашмаган инсонпарварлик

принципи назарда тутилган. Унинг 7-моддаси айнан жиноятчига нисбатан жиноий

муносабат жиноий-ҳуқуқий сиёсатнинг ривожланиш даражасининг кўрсаткичи бўлиб

хизмат қилишини тан олишни хоҳламайди. Ушбу модданинг диспозитив хусусиятига

кўpa жисмоний азоб-уқубат етказиш ва инсон шаъни ва қадр-қимматини камситиш

жазонинг мақсади бўлмайди, лекин ички маънавий азоб-уқубатлар жазонинг

мақсади сифатида хизмат қилиши мумкинлиги ҳақидаги хулоса келиб чиқади.
Шунингдек қонуншунос амалда қўлланилаётган аслида стратегия йўналишини

оширган ҳолда жиноят ҳуқуқи томонидан тартибга солинган чоралар, функциялар ва

жазонинг мақсадлари қаторида жиноий фаолиятга барҳам беришни, жабрланувчига

етказилган зарарни қоплашни ва принциплар қаторига жиноий репрессияни

минималлаштиришни қўшиш эҳтиёжини билдирмаган.
Худди

шунингдек,

одиллик

принципи

ҳам, декларатив хусусиятига эга

бўлганлиги сабабли, жазонинг содир этилган жиноятга мослигини таъминлашга

қодир эмас. “Жиноят ва жазо ўртасидаги мутаносибликка эса кўп ҳолларда эришиб

2

Қаранг: Нарбутаев Э.Х. Борьба с преступностью: закон и практика. -Т.: 1991.- 74 с.


background image

Page 69

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

бўлмайди

3

ва бу мақсадга мувофиқ ҳам эмас. Чунки, агар ғаразли жиноятга пул жаримаси

муносиб бўлса, эҳтиётсизлик орқасида зарар етказиш ёки номусга тегишга нима

лойиқ, деган саволга оқилона жавоб бериш жуда мушкул.
Жавобгарликнинг муқаррарлиги принципининг (ЖК 10-м.) қонунда мустаҳкамланиши

ҳам мантиқсиз туюлади. Чунки “жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг янгича

талқин этилиши (29.08.2001 й.) ҳозирги пайтда бундай принципни алоҳида ажратишга

имкон бермайди

4

. ЖКнинг назарий модели муаллифлари асосли таъкидлаганидек,

жавобгарликнинг муқаррарлик

принципининг қонунда жустаҳкамланингини

мажбурий тарзда “амалдаги ҳуқуқ томонидан қабул қилинган жиноий жавобгарликдан

озод қилиш тизимини қайта кўриб чиқиш орқали назарий моделга жиноят содир

қилган шахсга нисбатан мажбурий таъсир ўтказишнинг у ёки бy шакли билан боғлиқ

бўлган жавобгарликдан озод қилишнинг турларинигина жўшилишини талаб қилади”

5

.

Бошқача айтганда, ҳозирги пайтда жиноят содир этган шахс қонунда белгиланган

талабларга мос келадиган ҳолатларда нафақат жиноий, балки ҳар қандай бошқа

жавобгарликдан ҳам озод килиниши мумкин. Бу эса давлатнинг жиноятга оид сиёсати

ижтимоий муносабатларнинг анча “нозик” шакли бўлмиш жиноий жавобгарликнинг

муқаррарлигини кўрмаслигидан далолат беради. Демак, “янги йўналишларга мос

бўлмаганлиги сабабли, жавобгарликнинг мукаррарлиги ҳақидаги масалани

кўтаришга ҳожат ҳам йўқ”

6

. Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати

билан жиноий қилмишнинг таснифланиши ва жазо тизимига жиддий ўзгартишлар

киритилиши айрим ҳуқуқий нормалар мазмунига сингиб қолган мустабид тузум

асоратларини бартараф этди ва айни пайтда одил судловнинг жазо тайинлаш

амалиётига ҳам ижобий таъсир кўрсатди.
Афсуски, тергов ва суд амалиёти, 1994 йилда қабул қилинган Жиноят кодекси

негизида ривожланаётган назария жиноят ва айб тушунчалари таъсиридан воз

кечмаган ҳолда тергов, суд амалиёти айбли

жавобгарлик

принципини

бузилишларидан халос бўлмади. Оқибатда судьяларнинг одил судловни амалга

ошириш жараёнида фақат дастлабки тергов жараёнида тўпланган далилларга таяниб

айбланувчига жазо тайинлаши чиқарилаётган ҳукмларнинг қонунийлиги ва одиллиги

бузилишига олиб келмоқда. Чунки ҳозирги кунга қадар айб нафақат психологик, балки

ижтимоий-сиёсий категория сифатида ҳам ифодаланади. Айбнинг муайян иродавий ва

ақлий қисмларини баҳолаш орқали хулоса қилинади, яъни “билмаган, лекин билиши

мумкин ва лозим бўлган”, деган баҳоловчи фикрлар асосида бепарволик учун

жавобгарлик шакллантирилади, айбнинг ҳиссий ва мотивга хос жиҳатлари эса

умуман инобатга олинмайди.
Шунинг учун ўз ҳаракатларининг ижтимоий хавфлилигини тўла ёки қисман тушуниб

етмайдиган шахсларни жавобгарликка тортмаслик учун тўсиқ сифатида ақли

норасолик ва қисман ақлирасолик институтлари хизмат қилади. Лекин ақлий

жараёнлар муайян руҳий ҳолатларда аклирасо шахсларда ҳам шикастланган бўлиши

3

Илҳамов А.Н. Жиноят бўйича жазо турини тайинлашда мутаносиблик принципи. Илмий ишлар

тўплами,-Т., 2002. - 81-6.

4

Қаранг: Аликперов X. Освобождение от уголовной ответственности в связи с

деятельнымрскаянием// Законность. 1999. №5. -С.18.

5

Уголовный закон. Опыт теоретического моделирования. - М.: Наука. 1987. - 26 с.

6

Қаранг: Головко Л.В. Принцип неотвратимости ответственности и публичности в

современномРоссийском уголовном праве и процессе. // Государство и право. 1999. №3. -

С. 64-66.


background image

Page 70

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

мумкин-ку. Ҳиссиётлар, ақлни фаоллаштириш ёки сустлаштириши ҳамда унинг

доирасини чегаралаши мумкин. “Кучли ҳаяжон шароитида жорий ҳолат нотўғри

баҳоланади, -деб ёзади Л.А.Китаев-Сык, хотиранинг муайян излари хато ишлатилади,

вазиятнинг ривожланиши башоратлари ва фаолиятининг режалари тўғри бўлиб

чиқади ва ўз хатти-ҳаракатлари устидан назорат сусайиб боради

7

. Шу боис ҳам

жабрланувчининг ғайри-ҳуқуқий ҳаракатлари натижасида юзага келган кучли

руҳий ҳаяжон жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат сифатида тан олиниши зежиз

эмас.
Агарда субъектив жиҳатдан айб қўйиш принципига риоя килинадиган бўлса,

субъектнинг ўз ҳаракатларини ва келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларини

англашига таъсир қилувчи ҳиссий (эмоционал) ҳолатларни эътирозсиз қолдириб

бўлмайди. Онгнинг эмоционал (ҳиссий) “тутилиши” (эс-ҳушини йўқотиши)га алькогол

мастлик ҳолати яқин туради. Қонунчиликда ушбу масала анъанавий тарзда ҳал

этилади: мастлик ҳолатида жиноят содир килган шахс жиноий жавобгарликдан озод

қилинмайди. Ушбу қоида мақсадга мувофик, лекин бундан ортиқ ҳам эмас. Бироқ у

субъектив айб қўйиш принципидан келиб чиқмайди.
Аммо жиноят-ҳуқуқий назария негизида ҳукмрон бўлган ижтимоий хавфли ҳаракатлар

ва оқибатларда руҳий муносабат ётадиган интеллектуал кўриниш айбни таҳлил

қилишда ҳис-туйғуларнинг ролини баҳолашга имкон бермайди. У қилмишнинг

мотивида мазмун жиҳатдан фақат айрим жиноят таркибларига мос тушади. Масалан,

диний таассублар замиридан келиб чиққан ҳолда касддан одам ўлдиришдир (ЖК 97- м.

2 қ. “м”). Худи шу модданинг ҳар қандай бошқа таркибида бундай мос келишиш

кузатилмайди. Хусусан, тамагирлик ниятида қасддан одам ўлдириш (ЖК 97- м. 2 қ.

“и” банди) тўғри қасд ва аниқ белгиланган мотив билан содир этилсада, тамагирлик

жабрланувчини ҳаётидан маҳрум этишни тўғридан-тўғри ўз ичига қамраб олмайди.

Айбланувчи жабрланувчини ҳаётидан маҳрум қилишни эмас, балки унинг мулкини

эгаллашга интилади. Жиноят содир этган шахс ушбу ҳолатда унинг ўлимини

истамайди, - деган маънони берадими? Албатта, йўқ. Лекин ушбу оқибатлар қоида

тариқасида бошқа мотивларнинг натижаси сифатида: жабрланувчини халақит

бераётган тўсиқ сифатида бартараф қилишни, гувоҳни четлатишини истайди ва шунга

ўхшаш бошқа хусусиятлар намоён бўлади. Шунинг учун “ва” дефиницияси айнан тенг

адекват бўла олмайди. Бундан келиб чиққан ҳолда тамагирлик ниятида одам ўлдириш

доимо тўғри қасд билан содир қилинади, - деган фикр нотўғридир.
Жиноят қонунчилигида жиноятларнинг мотивлари бирмунча чеклаб қўйилган бўлиб,

тамагирлик ғараз, қасос, безорилик кабилар шулар жумласидандир. Психологик

нуқтаи назардан улар мотив бўлиб ҳисобланмайди. Ҳуқуқий ёки ҳуқуққа хилоф бўлган

хатти-ҳаракатнинг мотиви – бу бирор-бир предметга йўналтирилган инсон

эҳтиёжидир. У доимо аниқ, ноёб, предметли ва ўз-ўзича ижтимоий бетарафдир. У

ўзининг ижтимоий, ахлоқий ва ҳуқуқий баҳосини фақат у ёки бу ижтимоий

муносабатларга ёки бошқа хулқ-атвор таркибига кирганда олади. Ушбу баҳолар эса

тарихан нисбий. Жумладан, XX асрнинг 80 - йиллари бошларида жиноий даромад

(меҳнатсиз даромад) деган тушунча бугунги кунда қонуний фойда деб ҳисобланади.
Умуман олганда жиноят ҳуқуқи фанидаги мотивлар муаммоси тўлалигича ўз ечимини

топмаган муаммолар қаторига киради. Балки, бугунги кунда мавжуд шаклланиб

бўлган мотивлар тушунчаларидан воз кечиш қийиндир. Лекин уларнинг

шартлилигини, ҳатто вазият туфайли борлилигини англаш керак. Жиноятнинг

ҳақиқий манбаларини назар-писанд қилмаслик нафақат қасддан содир этилган, балки

7

Китаев-Сык Л.А. Психология стресса. - М., 1983. - 58 с.


background image

Page 71

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

эҳтиётсизлик оқибатидаги килмишларда ҳам субъектив жиҳатдан айблаш учун

етарли асосдир. Бунга амалдаги жиноят қонунчилигидаги камчиликлар имкон яратиб

беради. Масалан, Махсус қисмдан жой олган моддаларнинг 77 % ида қасддан содир

этилган жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган. Шу жумладан 57 % тўғри қасд,

70 % эса тўғри ёки эгри қасд билан содир этилиши кўзда тутилган.

Моддаларда кўрсатилган қилмишларнинг 13% и ҳам қасддан, ҳам эҳтиётсизлик билан

содир этилиши мумкин. Бундай шароитларда субъектнинг мотивига бўлган

эътиборсизлиги сабаби жиноий мотив ва мақсад амалиётчиларнинг онгида

факультатив белгилари тусига эга. Шу боис улар тартибга солинган прогматик

чегараларидан четга чиқа олмайди. Ўз навбатида жиноий ҳуқуқий айбнинг психологик

назарияси ҳуқуқшунос томонидан қабул қилинишига қарамасдан айрим пайтларда

нормативизм устунлиги сезилмоқда. Чунки айбнинг таҳлили ҳозирга қадар

психологик қонуниятлар асосида эмас, балки қонун нормалари асосида амалга

оширилмоқда. Бу эса иккиламчи вазиятни юзага келтиради: нормалар психологик реал

ҳолатга асосланади ва шу вақтнинг ўзида унга мос ҳам эмас. Чунки бугунги кундаги

ҳуқуқий психология мавжуд аксиоматик ёндошувларни номукаммал қонун чегаралари

билан таърифлаш ёки қонун нуқтаи назаридан шарҳлаш, ёхуд кўр-кўрона

фойдаланишни оқлаяпти.
“Инсонпарварлик принципини рўёбга чиқаришда фуқароларнинг қонун олдида

тенглигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга

8

. Зеро, уларнинг қонун олдида

тенглиги, бошқа жиҳатлар билан бир қаторда “ҳуқуқий, жиҳатдан бир хил бўлган

ҳаракатлар учун, айбдорнинг шахсияти белгиларидан қатъий назар, тенг

жавобгарликка тортилишини тақозо қилади

9

. Ваҳоланки, ЖК Махсус қисмининг

моддаларини таҳлили ушбу масаланинг бенуқсон эмаслигини кўрсатади. Чунки кўп

ҳолатларда содир этилган қилмишни унинг муайян жиҳатдан тавсифловчи белгилар

орқали қийинчилик билан аниқласа бўлади. Масалан, “оғир оқибатларга олиб келган

ҳолда номусга тегиш” (ЖКнинг 118 - м. 3 қ. “д” банди) ана шунга мисол бўлади. Лекин

“ўта хавфли рецидивист томонидан ” (118-м. 3-қ. “г” банди) ёхуд “такроран ёки хавфли

рецидивист томонидан” (118-м.2 қ. “б” банди) содир қилинган номусга тегишнинг

квалификацияловчи аҳамияти мантиққа зид бўлади. Бунинг сабаби шундаки, оғирроқ

жавобгарлик содир этилган жиноят учун эмас, балки қонуншунос томонидан қайд

этилган ҳолат учун белгиланган. Дарҳақиқат хавфли рецидивист (томонидан номусга

тегиш жинояти 7-10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади ва

шунинг учун у оғир жиноятлар қаторига киритилган. Ушбу жиноят ўта хавфли

рецидивист томонидан содир этилган бўлса, 15-20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш

билан жазоланганлиги боис ўта отир жиноят турига киради. Аслида ўта хавфли

рецидивист қонуншуноснинг ташаббуси билан сунъий тарзда жиноят ҳуқуқининг

институтлари тизимига киритилган. Жумладан, шахс икки маротаба бир-бирига

ўхшаш оғир бўлмаган жиноятлар содир қилганда ЖКнинг 118-моддаси 2- қисми

санкциясига мувофиқ жиноят содир қилганлик учун 5 йилдан кам бўлмаган муддатга

озодликдан маҳрум қилинганда суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилиши

мумкин. Шахс қилмишининг квалификациясига таъсир қилувчи ҳолат сифатида

хавфли ва ўта хавфли рецидив деб тан олинган нормаларнинг ҳаттоки юзаки таҳлили

қонуншунос томонидан шошма-шошарликка, коидаларнинг охиригача ишлаб

чиқилмаганлигига ва диспозицияларни тузишда қарама - қаршиликларга йўл

қўйилганлигини қайд этишга имкон яратади. Ана шундай жиноятлар содир

қилинганда уларни таснифлаш ва жазо тайинлашда муаммолар келиб чиқади.

8

Қаранг: Келина С.Г. Современные тенденции развития уголовного законодательства и уголовно -

правовой теории. // Государство и право. 1994. №6. - С. 45.

9

Қаранг: Елеонский В.А. Поощрительные нормы и позитивная ответственность в уголовном праве.


background image

Page 72

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

Бундай жиноятларни чуқур тадқиқ қилмасдан, таснифламасдан, жазо тайинлашда

ўзига хос хусусиятларни тўла аниқламасдан муаммоларни тўғри ҳал этиб бўлмайди.

Чунки, “жиноий қонунчиликни инсонпарварлаштириш мобайнида рецидив

институтининг ўзига нисбатан ягона, чуқур ўйланган нуқтаи назари сезилмайди

10

.

“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий

жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши

муносабати билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш” ҳақидаги 2001 йил 29

сентябрдаги қонунининг қабул килиниши ушбу қонунчиликлардаги мавжуд

камчиликларнинг яққол кўзга ташланишини бартараф этишга, аниқроқ қилиб

айтганда тегишли тузатишларга асос бўла олмади. Шу боисдан амалдаги ЖКнинг 41

та моддасида хавфли рецидив ва 24 та моддасида ўта хавфли рецидив учун

елгиланган оғирроқ жавобгарлик эскича таҳрирда сақланиб қолмоқда.
Жумладан, жиноий ҳуқуқий нормаларнинг тузилишида хавфли ва ўта хавфли

репидивнинг жойлашиш тартиби ва санкцияларни қиёсий тарзда тадқиқ этилиши бир

неча тенденцияларни шакллантирди: а) хавфли ва ўта хавфли рецидивист томонидан

қасддан одам ўлдириш, қасддан баданга оғир шикаст етказиш ва қасддан баданга

ўртача оғир шикаст етказиш содир этганлик учун жиноят – ҳуқуқий таъсир чоралари

биp-биридан чегараланмаган; б) хавфли ва ўта хавфли рецидивист атамаларини

ишлатган ҳолда шахснинг жавобгарлигини тавсифловчи ҳолатларни ўз ичига олган

нормаларнинг тузилишида мантиқий - тузилмавий ёндошиш изчил эмаслиги

сезилади.
Хусусан, ўта хавфли рецидивни ЖКнинг шахс жавобгарлигини квалификацияловчи

белги сифатида хавфли рецидив деб тан олинган барча 41 моддасида эмас,

балки танланган тарзда 24 та моддасида акс эттирилганлигини, бизнинг

назаримизда, фақатгина қонуншуноснинг фикри деб бўлмайди. Чунки масалан,

туҳмат балоси оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда содир этилиши

учун оғирроқ жавобгарликнинг тайинланиши (худди шундай ЖКнинг 139 -

моддасининг яна бир банди – “хавфли рецидивист томонидан” содир этилиши)

ҳақидаги ғоянинг ўзи маъносиздир; в) хавфли ва ўта хавфли рецидив учун

жавобгарлик институти, уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий шартланганлигиниш

шубҳалилиги сабабли озодликдан маҳрум қилиш (қоида тариқасида хавфли рецидив

учун 5-10 йилгача, ўта хавфли рецидив учун 10-15 йилгача) тарзидаги жазонинг ўта

чегараланиши ва катта фарқланиши қонунни маълум даражада обрўсизлантиради.

Бундан ташқари жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларнинг арсеналини, айниқса унинг

репрессив турларини чуқур ўйламасдан қўлланилиши, жумладан уларнинг самарасига

ва умуман жиноят қонунининг жиноятчиликни олдини олишга қаратилган вазифасига

салбий таъсир кўрсатади. Ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган оддий

қасддан одам ўлдириш ва номусга тегиш учун 10-15 йилгача озодликдан маҳрум

қилиш жазосининг белгиланиши, шунингдек “хавфли рецидивист томонидан содир

этилган талончилик ва тамагирлик учуй 5-10 йилгача, худди шундай жиноятни ўта

хавфли рецидивист томонидан содир этилганлиги учун 10-15 йилгача озодликдан

маҳрум қилиш билан жазоланиши ҳам ҳуқуқий жиҳатдан мантиққа тўғри келмайди

11

”.

“Қонуншунос, -деб ёзади В.И.Ткаченко, - бир қатор жиноятлар учун (ҳаммаси учун эмас)

бошқаларга қараганда ўта хавфли рецидивистларга нисбатан оғирроқ жавобгарликни

белгилайди, яъни бир хил ҳаракатлар учун ким жиноят содир қилганлигига қараб

10

Қаранг: Кудрявцев В.Н. Юридический конфликт. // Государство и право. 1995. №9. - С. 9.

11

Қаранг: Умидуллаев Ш. Ўзбекистон Республикаси жиноятга оид сиёсатнинг либераллатирилиши

шароитида рецидив институтининг ҳуқуқий тартибга солиниши // Ж. Ҳукук-Право-Law. 2002. №4. 33 – б.


background image

Page 73

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

турли жавобгарликни кўрсатиб ўтади. Айнан бир тоифа шахслар учун жазонинг

максимуми бўйича 1,5 бараваридан 5 бараваригача оғирлаштирилиши эса умуман

тушунарсиздир

12

. Бу қуйидаги таҳлилдан ҳам кўриниб турибди. Жумладан, жиноят

тушунчасини тартибга солган ЖКнинг 14 - моддасида унинг иккита белгиси

кўрсатилган: қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги ва иккинчиси - ҳуқуққа хилофлиги.

Қилмишни содир этган шахснинг хусусияти жиноят тушунчасига киритилмаган.

Жиноий жавобгарлик асосларига багишланган ЖКнинг 16- моддаси 2-қисмида ҳам

айбдорнинг шахси ва унинг жавобгарликка таъсири ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.
Модомики, жиноят – бу қонунда белгиланган ижтимоий хавфли қилмиш экан,

унинг ижтимоий хавфлилик даражаси жиноят субъектининг шахсиятига эмас, балки

бир қатор объектив ҳолатларга боғлиқ бўлади. Инсон шахсининг хусусиятлари

ижтимоий хавфлилик даражасини оширмайди ва шунингдек камайтирмайди ҳам.
Аввалги судланганлик, айниқса бунинг устига, шахснинг ўта хавфли рецидивист деб

топилганлиги, шубҳасиз унда жамият манфаатларига зид бўлган қарашларнинг

мавжудлигидан далолат беради. Ва у томонидан янги жиноятнинг содир

этилишининг ижтимоий хавфлилигини юқори даражада эканлигининг далилидир.

Аммо бу давлат жиноятнинг

ўзини

ижтимоий

хавфлилиги

даражасини

ўзгартирмайди. Чунки муҳофаза этиладиган ижтимоий муносабатларга етказилган

зарарнинг микдори ўзгармасдан қолади. Таснифлашга таъсир килувчи белги

сифатида 41 та жиноятлар кибига айбдорнинг илгари шундай жиноят учун маҳкум

қилинганлиги ва 24 тасида жиноятнинг ўта хавфли рецидивист томонидан содир

этилишнинг диспозитив белги сифатида киритилганлиги жиноят тушунчаси

моҳиятига қарама-қаршидир. Бундай таснифланган таркибларнинг мавжудлиги,

қонуншунос бир қатор ҳолларда ҳукуқий жиҳатдан бир хил жиноятлар учун айбдор

шахснинг хусусиятлари жумладан, аввалги судланганлиги келиб чиққан ҳолда

жиноий жавобгарликнинг турли чегараларини белгилаши ҳақида гувоҳлик беради.

Бу ҳолат тенглик приципини бузади ва конституциявий қоидаларга мувофиқ

келмайди.
Э.Х. Нарбутаев ҳамда Ш.Умидуллаев томонидан жиноятлар рецидивида айбни

таснифлашга таъсир этувчи ҳолатлар учун кучайтирилган жавобгарликни белгилаш

муаммосини танқидий англаш ҳақидаги жуда адолатли билдирилган таклифларидан

ташқари мамлакатимизнинг ҳуқуқий адабиётларида рецидив жиноятга нисбатан

жазони оғирлаштиришнинг асослари ҳақидаги масала илмий мунозараларнинг

предмети бўлмаган. Хусусан, Э.Х. Нарбутаев қонуншуноснинг диққатини қуйидаги

ҳолатга қаратади, жумладан: “жиноий қилмишнинг такроран илгари судланган шахс

томонидан ёки ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилганлиги шахснинг

ахлоқий бузуқлиги тўғрисида гувоҳлик бериб, шахсият белгиси сифатида намоён

бўлсада, лекин у етказилган зарарнинг миқдорини кўпайтирмайди. Шунинг учун

рецидив учун кучайтирилган жавобгарлик ўз моҳиятига кўра шахсни унинг онгида

жамиятга зид қарашлар учун маҳкум қилишни англатади. Ушбу ҳолатлар

таснифлашга таъсир этувчи белги тариқасида бўла олмайди ва шу билан боғлиқ

тарзда жазони ўтаб келган шахсга нисбатан қўлланиладитан таъсир чоралари

мажмуини ижтимоий адолатсиз ёндашув сифатида баҳолаш лозим

13

”.

12

Ткаченко В.И. Равенство уголовной ответственности // Государство и право. 1991. №12. -С. 87;

Тарбагаев А.Н. Принципы равенства граждан перед законом в новом Уголовном кодексе ссийской Федерации.

- Красноярск. 1997. - 6 с.

13

Нарбутаев Э.Х. Проблемы эффективности правовых мер борьбы с преступностью (теория и тгактика).

Автореф. дис.. .докт. юрид. наук. -Т.: 1991. - 28 с.


background image

Page 74

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

Балки шу сабабдан қонуншунос ўта хавфли рецидивист институтининг моҳиятини ҳам

хавфли рецидивист деб тан олиш жараёнини ғайриинсонийлигини эслатган ҳолда,

жазо тизимига инсонпарварлик тусини берган.
Шундай қилиб, мавжуд булган жазо турларининг энг енгиллари чиқарилганлигига

қарамасдан, ушбу ҳолат жиноий-ҳуқуқий сиёсатнинг ўзгараётганлиги, унда

либераллаштирилиш тенденциялари устунлик қилаётганлиги тўғрисида далолат

бермайди. Ушбу жазо турлари аввал мавжуд бўлган шароитларда ҳам кам қўлланилган

бўлиб, ҳозирги шароитларда эса умуман моҳиятини йўқотган.
Ҳуқуқий механизмнинг айнан шундай ўрганилиши янги қонун нормасининг

тўлақонли ишлашига имконият туғдирди. Қонуннинг самарадорлиги эса ҳуқуқ

нормаларининг мансабдор шахслари томонидан нечоғлик тўғри қўлланилишига

боғлиқдир. Шуни айтиш жоизки, ярашув институтининг ижтимоий аҳамияти жуда

катта. Чунки жиноятларнинг олдини олишда шахсни жамиятдан ажратмаган ҳолда

тарбиялашнинг афзаллигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Бундан ташқари, мазкур

институт терговга қадар текширув, тергов ва судда иш юритиш ва улар билан боғлиқ

ортиқча чиқимларни бартараф этади.