CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
91
ФРИДРИХ НИЦШЕ ВА МАДАНИЯТНИНГ ИРОДА АСОСИДАГИ
ТАЛҚИНИ
У.Н.Мавлянов
И.Х.Райимжонов
З.М.Абдуалимова
Гулистон давлат университети
https://doi.org/10.5281/zenodo.15211968
Аннотация
. Ушбу мақолада немис файласуфи Фридрих Ницшенинг
маданиятга нисбатан ёндашуви ва унинг “ҳаёт фалсафаси” асосида
шаклланган маданий-фалсафий концепцияси таҳлил қилинади. Ницше
маданиятни инсоннинг заифлигини яшириш ва ҳаёт оқимидан паноҳ
излаш воситаси сифатида баҳолайди. У “ҳокимиятга ирода”, “юксак инсон”,
“лабиринтли одам”, “ақидавий қоидаларнинг инкор этилиши”, “дионисий
ва аполлоний ибтидолар” каби тушунчалар орқали Европа маданиятининг
инқирозга учраганини, христиан ахлоқининг аҳамияти сўнганини ва янги
маданий юксалиш фақат элита, яъни юксак инсонлар фаолияти орқали
амалга ошиши мумкинлигини асослайди. Мақолада Ницшенинг санъат,
ахлоқ, ирода, жинс ва инсоният келажаги ҳақидаги таҳлиллари ҳам
ёритилади.
Калит сўзлар
: Фридрих Ницше, ҳаёт фалсафаси, маданият
концепцияси, юксак инсон, ҳокимиятга ирода, маданий инқироз, христиан
ахлоқи, санъат, дионисий ва аполлоний ибтидолар, лабиринтли одам.
Немис мутафаккири Фридрих Ницше (1844-1900) «Ҳаёт фалсафаси»
асосларига асос солди ва унинг маданий-фалсафий концепциясини
белгилаб берди.
Фридрих Ницшенинг маданият концепцияси ва фалсафасида
марказий тушунча – «ҳаёт» дир. Фақат ҳаёт ягона ҳақиқий реалликдир.
Инсон фаолиятидаги барча бошқа ҳодисалар, нарсалар, феноменлар бош
мақсад – ҳаётни сақлаб қолиш билан боғлангани тьуфайли қизиқарлидир.
Инсон, Ницҳе фикрича, аввалбошдан аксилмаданий, у – табиий мавжудот,
маданият эса инсонни бўйсундириш учун яратилган. Жамият томонидан
яратилган маданий чеклашлар, ахлоқий ҳуқуқий меъёрлар ва санъат
тамойиллари туфайли ижтимоий асотирлар (мифлар) шаклланади ва
инсонпарварлик, эркинлик ва адолат ҳақидаги орзулар туғилади. Ушбу
асотирлар ва орзулар заифлар, касаллар, ҳеч нарсага ярамайдиган
кишилар учун ўйлаб чиқарилган деб, Ницше ўзининг юксак инсон
ҳақидаги янги фалсафасини илгари суради. Юксак инсон учун ахлоқ
сарқит, пасайиш ҳисобланиб, у табиий қилмишлар ва истакларни ман
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
92
қилади, ахлоқий қоидалар ва меъёрлар эса ақлнинг аралашуви
ҳисобланиб, улар стихияли инстинктларни чегаралаб қўяди, натижада эса
инсон ўзини ўзи истисно қилувчи касал мавжудотга айланади, деб
таъкидлайди Ницше.
Ницше учун маданият – бу касал мавжудот бўлиб мавжудлик оқимида
мустақил равишда яшаб қолишга қодир бўлмаган инсоннинг ўзига хос
мослашув (адаптация) усулидир. Шунинг учун ҳам инсон уни ҳаёт
оқимидан ҳимоя қиладиган турли-туман мосламаларни ўйлаб чиқад ива
ихтиро қилади. Шундай қилиб, Ницше учун маданият – бу ўзига хос девор
бўлиб, инсонни ҳақиқий реаллик - ҳаётдан тўсиб қўяди, ёки, Ницшенинг
айтишича, - «ҳаётнинг жазирама хаоси устидаги юпқагина олма
пўстлоғи»
1
.
Ницшенинг ҳисоблашича, маданият асосида тил ва рамзий белги
ётади. Дунёни ўзлаштиришни файласуф мантиқий тузилмалар қуриш ва
рамзийлаштириш жараёни билан боғлайди. Бироқ ушбу жараённинг орқа
томони тил томонидан бунёд этилган девор бўлиб, у инсонни бевосита
хавотирланишдан, реалликдан бегоналаштиради, бу эса ҳайвон-
инсоннинг заифлигини оширади. Шу тариқа, маданият асосида
бегоналаштириш ётиб, у айниқса XIX асрда намоён бўлди ва маданий
инқироз билан тугади. Айтиш мумкинки, Ницше учун тил – борлиқни
вайрон қилувчи диверсия воситаси. У туфайли маданият реалликни тузиб,
унга меъёрлар ва қадриятлар схема-сеткасини ётқизади ва дунёнинг
қаттиқ чегараланган тасвирини белгилаб беради. Бунда маданиятнинг
репрессив роли намоён бўлади.
Ницше фалсафасидаги иккинчи асосий тушунча – ирода бўлиб, у куч-
қудратнинг органик маркази ҳисобланади. Ницше атеист бўлган, шунинг
учун барча тирик нарса учун хос бўлган «ҳокимиятга ирода» билан
биологик ҳаётни олий қадрият деб билган. «Ҳокимиятга ирода» тарихнинг
бош ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб хизмат қилади, христиан одоб-ахлоқи
эса тенгликни, заифликка сиғинишни, вайронкорликдан воз кечишни,
СМИРЕНИЕ ва АСКЕТИЗМни тарғиб қилиб, уни камситади. Ницшенинг
ҳисоблашича, инсоният сохта христиан қадриятлардан ҳоли бўлиши
даркор ва ҳақиқий қадриятларни мустаҳкамлаши ва ўрнатиши зарур.
булар – кучга сиғиниш, индивидуализм, элиталик, зодагонлик. Шунинг
учун Ницше фақат ҳокимиятга иродани тан олади, чунки у инсон
1
Ницше Ф. Сочинения. М., 1990. С.767.
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
93
томонидан ўзининг алоҳидалигини, ўзига хослигини англаб олиши, ўз
ҳаётини ўзи бошқаришга интилишини билдиради.
Ницше концепциясида муҳим ўринни маданият билан боғлиқ бўлган
шахсларнинг турли типларини таҳлил қилиш тутади. Бу таҳлил асосида
инсонларда у ёки бу ироданинг мавжудлиги ётади.
Инсониятнинг асосий қисмини ижодий бўлмаган кўпчилик ташкил
этиб, улар фақат нарсалар ёки рамзий белгиларга бўлган иродага эга
ҳисобланадилар. Бу – кулранг омма бўлиб, бошқалар яратаётган
нарсаларни истеъмол қилади. Шахснинг бундай типини Ницше
лабиринтли одам
деб атайди. УЦлар учун маданият - қадриятларнинг
ағдар-тўнтар мажмуи. Улар бирон нарсани нотўғри қилиб қўйишдан
доимо қўрқиб юрадилар, ва бу қўрқувни бартараф қилиш мақсадида
моддий таъминланганлик (нарсалар) ёки янги билимларни эгаллаш
(рамзий белгилар ва тасвирлар) орқасида қувлайдилар. Шунинг учун
бундай одамлар ҳаёт оқимидан доимо маданият девори орқасига
яшириниб, мустақил яшаб қолишга қодир эмаслар, демак – улар учун
ҳокимиятга ирода ўрнини босадиган раҳбарлик ва кучли ҳокимиятга
эҳтиёж сезадилар. Бироқ кучли қўлга эҳтиёж уларда ўз раҳбарларига
нисбатан душманликда бўлиш билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар ўз
раҳбарларининг муваффақиятсизликларга учрашига қувонадилар ва
уларни имкони бўлса йўқ қилишга тайёр турадилар.
Бундай одамлар ўзларига нисбатан ачинишни уйғотишга уринадилар,
айни пайтда эса биров улардан фарқ қилишини хоҳламайдилар. Бунинг
учун улар ўзлари риоя қилиб яшаётган қоидалар, меъёрлар ва
қадриятларни бошқа одамларга тарқатишга, уларни ҳам ўзлари каби
яшашга кўндиришни хоҳлайдилар. Бу мақсадни амалга ошириш учун ўз
заифлиги ва кулранглигини оқлаш учун лабиринтли одам томонидан
ихтиро қилинган ахлоқий қоидалар ва дин (христианлик) ҳақиқатлари
хизмат қилади. Бу одамлар уларни ўз раҳбарларига тиқиштиришга
уринадилар. Агар улар бунга эришса, ижодий шахс, етакчи халок бўлади.
Ҳокимиятга ирода одам-шерларни, руҳ зодагонларини туғдиради.
Улар маданият тенглик тамоийлларига қурилмаслигини, унинг негизида
одамларни бир-биридан фарқлаш ётишини англаб етадилар. Бу одамлар
ўзлари ва бошқаларга нисбатан бешафқат, улар билан ҳаётнинг ўзгариши,
новацияларнинг пайдо бўлиши боғланган. Айнан зодагонлар маданияти
маданият ва инсонга тинчлантиришга имкон бермайдиган «хамиртуруш»
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
94
бўлиб хизмат қилади. Бу одамлар тўлиқ эркин эмас, чунки улар ҳаёт
оқимига фақат ижодиёт пайтида киришга қодир бўладилар.
Инсон тараққиётининг чўққиси, натижаси юксак инсон бўлиб, у ўз
фаолиятини келажакда кенгайтиради. Бундай одамлар тарихда кам
учрайди. Улар инсониятнинг маданий ориентирлари алмашинуви учун
айниқса кўп нарса қилганлардир. Булар сирасига Цезарь, Александр
Македонский, Платон, Сўқрот кирадилар. Юксак одам пайдо бўлиши билан
ҳаётнинг янгича ҳис қиладиган умуман янги маданиятнинг шаклланиши
боғланади, юксак одам эса унинг оқимига бевосита кириша олади. Юксак
одам учун дунёга тўлалигича очиқлик хос бўлиб, ҳаёт ва ҳаёт берадиган
нарсаларга хурсанд бўладиган болақай унинг тимсоли ҳисобланади.
Юксак одам маданиятга қоидаларини табиат ўрнатган ўйин сифатида
қараш муносабатидан воз кечади. У бу қоидаларни белгилаб, ҳаётда содир
бўлаётган барча нарса учун масъулиятни ўз зиммасига олади. Ҳеч ким
кулранг оммадан ажралиб чиқишини хоҳламаган лабиринтли одамлар
томонидан ўйлаб чиқилган оддий ахлоқий қоидалар юксак одам учун эмас.
Юксак одам келажакда ўз фаолиятида ахлоқий детерминантлар –
муҳаббат, тенглик, масъулиятна йўналтиради, бироқ булар лабиринтли
одам томонидан ҳурмат қилинадиган христианликнинг қадриятлари
бўлмайди.
Юксак одам бу тушунчаларни янги маъно билан тўлдиради, чунки
тенглик фақат масъулиятлиликда бўлиши мумкин. дунёда худолар йўқки,
улар бизни бурчимизни бажариш кераклигидан озод қила олса. Шунинг
учун Ницше «Худонинг ўлими» ҳақида гапиради.
Юксак одам маданият ижодиётида тўла эркин бўлади ва унинг
қонунларини ўзи белгилайди. Унинг фаолияти рамзий характерга эга
бўлмайди, руҳларнинг бевосита мулоқоти бўлади.
Инсон шахси характери билан ПРЕДПОЧТИТЕЛЬНЎЙ маданий
қадриятлар типи ҳам боғланади. Бу қадриятлар бир вақтнинг ўзида
маданият натижаси ва унинг сабаби бўлиб юзага чиқади. Бу қадриятлар
икки хил бўлади. Бирлари доимо универсал маданий тажриба ишлаб
чиқариб, маданият ўйнаб турадиган муваффақиятли ўйинчоқлар ролини
ўйнайди. Улар ВЕЧНЎЙ қадриятлар бўлиб қолади, маданият улар билан
доимий қайтишлар доирасида яшайди. Иккинчилари – маданият
келажаги ҳаида хотиралар, келгуси авлодларда қадриятлар сифатида
нималар намоён бўлишини олдиндан ҳис қилишдир.
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
95
ВЕЧНЎЕ қадриятлар лабиринтли одам учун керак. Юксак инсон эса
келажак ҳақидаги хотиралар билан яшайди, унинг учун бу маданиятни
ижод қилиш меъёрлари бўлиб, мистик ОЗАРЕНИЕ натижасида билиб
олинади.
Ницше учун маданиятда ирсий идентификация ҳам муҳим ўрин
тутган. Бу масала дастлаб Руссо томонидан кўриб чиқилган эди. Ницше
маданий қадриятларни ўзлаштиришнинг аёллар шаклини ва ҳаётнинг
аёллар турини - ноахлоқийни ажратган. Аёл унинг учун – доимо оломон
одами, у ҳеч қачон иккиланмайди, уни иккинчи нав одами аҳволига
тушириб қўйишини ўйламайди. Бир сониялик хоҳиш учун у ҳар қандай
ахлоқий детерминантлардан воз кечишига тайёр. У маданийлаша
олмайди, унда ҳайвоний сифатлар кўп. Унинг иродаси йўқ, заиф ҳайвон
кўриниши остида эса қаттиқ репрессия яширинган.
Ницше уруғ учун масъулият билан боғлиқ бўлган эркаклар хулқ-
атворини ҳам ажратади. Эркак киши ихтирочи, у барча маданий
новацияларни киритади, маданий таъсир кўрсатишнинг янги шаклларини
ўйлаб чиқади. Унда ирода бор, у тезда маданийлашувга берилади. Эркак
ноахлоқий. У – маданият чўққиси, унинг мавжуд бўлиш шарти. Шу билан
бирга у – маданият қурбони ҳам, чунки эркакларнинг катта қисми
лабиринтли одам бўлиб қолади.
Ницшенинг фикрига кўра, маданиятда саънат катта аҳамиятга эга.
Санъат руҳи кучлиларни инқироздан ва қашшоқларга раҳмдилликдан
қутқаради, уларни хафа бўлганлар ва бўйсундирилганлар олдидаги
ахлоқий мажбуриятлардан озод қилади. Санъат ёрдамида инсониятни
тарбиялаш ва такомиллаштириш мумкин. Санъат – бу ҳаёт билан бевосита
боғлиқ ва унинг моҳиятини акс эттирувчи иллюзиядир.
Ницшенинг маданият концепциясида Европа маданиятининг
таҳлили катта ўрин эгаллайди. «Мусиқа руҳидан трагедиянинг туғилиши»
(1872) деган асарида у Европа маданиятидаги иккита фундаментал
ибтидони аниқайди – дионисий ва аполлоний ибтидолари. Бу ибтидолар
маданият мавжудлигининг иккита биринчи босқичи ҳисобланади.
Инсоний маданиятнинг турли қутбларини Ницше қадимги юнон худолари
Дионис ва Аполлон образларига ўхшатади. Улар иккита бир-бирига зид
бўлган ва қарама-қарши турадиган ибтидони ифода эттириб, айни пайтда
ҳаётни тўла-тўкис ифода этадилар. Дионис дунёси – эмоцияларнинг
бошқариб бўлмайдиган, стихияли дунёси. У товушлар стихияси орқали
ифдалаади, фақат эшитишга мурожаат қилади, ҳаётнинг дастлабки
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
96
трагик ўтиши билан боғлиқ. Дионисий ибтидоси трагедия ва мусиқада
ифодаланади. Аполлон дунёси гармония, осойишталик, гўзаллик ва аниқ
шакл билан боғлиқ. Апллоний ибтидоси тасвирий ва пластик санъатда
ҳаётнинг трагик ўтишини гўзал шаклларга алмаштириш билан боғлиқ.
Иккита ўзаро курашувчи ибтидонинг табиатини тушунтириш
мақсадида Ницше Аполлон дунёсини ажойиб туш билан қиёслади, Дионис
дунёсини эса оддий ва ҳақиқатгўй деб таърифлади. Аполлоний маданияти
ижодлари чегара биладиган, ёввойи сакрашлардан ҳоли бўлади. Дионисий
маданиятида инсон табиат билан уйғунлашади, шунинг учун дионисий
ибтидоси етакчи ҳисобланади. Тўғри, дионисий ибтидоси ҳам фақат ҳаёл,
инсонни ҳаёт оқимидан ҳимоя қилувчи орзу, бироқ апллоний ибтидоси
«ҳаёлла ичидаги ҳаёл» бўлиб инсонни реалликдан янада маҳкамроқ тўсиб
туради.
Аполлоний ва Дионисий ибтидолари антик даврдаёқ қарама-қарши
қўйилган. Ницше фикрича, айнан юнонлар ижодиётнинг илк сабаби
бўлган борлиқнинг трагиклиги, СКОРБЬ ва ВОСТОРни ҳис қилганлар. Бир-
бирида бирлашган ва эриган ҳолда бу икки ибтидо табиат ва инсон
яхлитлигини тиклаши даркор. Бунга антик давр трагедиясида эришилди.
Эндиликда эса юксак инсон пайдо бўлганидан кейин эришилади, чунки бу
юксак инсон иккита ибтидо ўртасида тинчлик ўрната олади.
Ницҳе ўз даври Европа маданиятини баҳолаб, у инқироз ҳолатига
тушганини таъкидлайди. Озиқ-оватни кам истеъмол қилиш, ёшларнинг
иллати бўлиб қолган эрта эротик ривожланиш, ёшларнинг ҳаётга
шарманда иллатлардан қутила олмай кириб келиши, алкоголизм бу
инқирознинг белгиларидир. Европа маданиятининг инқирозли ҳолати
ҳақида, Ницшенинг нуқтаи назарига кўра, декадент санъатининг кенг
тарқалиши ҳам далолат беради, чунки бу санъат инсоннинг маънавий
юксалишига хизмат қила олмайди, аксинча, унинг иродасини букишга
йўналтирилган.
Европа маданияти инқирозининг сабабларини Ницше христиан
ахлоқининг халокати ва христиан қадриятларининг десакрализацияси
натижасида пайдо бўлган нигилизмнинг тарқалишида кўради.
Христианлик, файласуф нуқтаи назарига кўра, бирлаштирувчи ва меъёр
ишлаб
чиқарувчи
куч
ролини
бажаришдан
тўхтади,
чунки
христианликнинг
амалдаги
амалиёти
христиан
догматикаси
асосланаётган тўғрисўзлик ва адолатлилик тамойилларига қарама-қарши
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
97
чиқа бошлади. Христианлик жамиятнинг қуйи табақаларига раҳмдиллик
ва мурувватга чақириб, ўзининг дастлабки ролини йўқотиб қўйди.
Ницше нуқтаи назарига кўра, инсоният тарихи шундан далолат
берадики, инсон уруғ сифатида регрессга учрамоқда ва яқин орада у
ўзининг ҳақиқий кўринишида пайдо бўлади. Инсон билан бирга маданият
ҳам регрессга учрайди, чунки у ривожланиш йўлини ўтиб бўлиб, уфққа
томон ҳаракат қилмоқда. Ницше Европа маданиятини ачинарли тақдир
кутмоқда, бироқ у ўз ривожидаги энг қуйи нуқтага етиб, янги юксалиш
бошланади ва цикл такрорланади, деб таъкидлаган эди.
Адабиётлар:
1.
Ницше Ф. Сочинения. М., 1990. С.767.
2.
Ницше Ф. Так говорил Заратустра. – М.: Эксмо, 2021. – 512 с.
3.
Ницше Ф. По ту сторону добра и зла. – М.: АСТ, 2019. – 320 с.
4.
Ницше Ф. Рождение трагедии из духа музыки. – М.: Республика, 1994.
– 256 с.
5.
Ницше Ф. Воля к власти. – М.: Эксмо, 2010. – 768 с.
6.
Соловьёв А.В. Ницше и философия культуры. – СПб.: Лань, 2008. – 240
с.
7.
Философия: Энциклопедический словарь / Под ред. А.А. Ивина. – М.:
Гардарики, 2004. – 832 с.
8.
Асмус В.Ф. Фридрих Ницше: Очерк философии // Вопросы
философии. – 1990. – №4. – С. 121–133.
9.
Батраков А.И. Фридрих Ницше и культура модерна. – М.: Прогресс-
Традиция, 2006. – 296 с.
10.
Фуко М. Ницше, генеалогия, история // Работы разных лет. – М.:
Логос, 2002. – С. 98–117.
11.
Ҳасанов Ш. Ғарб фалсафаси тарихи. – Т.: Фан, 2002. – 300 б.
12.
Mavlyanov, U. N. (2020). Problems of Ontology in the Heritage of Ali Safi.
International Journal of Multicultural and Multireligious Understanding, 7(7),
540-545.
13.
Mavlyanov, U. N. (2021). FAHRUDDIN ALI SAFI'S TEACHING ABOUT
BEING. Bulletin of Gulistan State University, 2021(2), 61-67.
14.
Мавлянов, У. Н. (2020). ПРОБЛЕМЫ ОНТОЛОГИИВ НАСЛЕДИИ АЛИ
САФИ. Вестник Российского философского общества, (1-2), 200-209.
15.
Alibekov, U., & Rayimjonov, I. (2024). TURKIY XALQLARNING KELIB
CHIQISHI XIX ASR SHARQSHUNOSLARINING TALQINIDA. Elita. uz-Elektron
Ilmiy Jurnal, 2(1), 267-270.
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
98
16.
Xoshimjon o‘g’li, R. I. (2024). 8.4 MOVAROUNNAHRGA ISLOM DININING
KIRIB KELISHI VA UYG ‘ONISH DAVRINING BOSHLANISHI. Innovative
technologies in construction Scientific Journal, 8(1), 12-15.
17.
Rayimjonov, I. X. O. G. L. (2022). ERSHI (MINGTEPA) HUDUDIDAGI
TARIXIY-ARXEOLOGIK YODGORLIKLARI XUSUSIDA. Scientific progress, 3(5),
193-197.
18.
Nematov, R. A., & Almanov’s, Q. O. (2022). The role of historical sources in
the study of the history of the turkish empire. American Journal Of Social
Sciences And Humanity Research, 2(10), 25-31.
19.
Неъматов, Р. (2023). Илк ўрта асрлар Хоразм тарихшунослигининг
бугунги ҳолати. История и культура центральной Азии, 1(1), 122-125.
20.
Неъматов, Р. (2023). Хоразм Африғийлар сулоласи–Турк хоқонлиги
сиёсий алоқалари. Journal of Fundamental Studies, 1(7), 16-23.
21.
Шадманкулова, М. М. (2018). СОЧЕТАНИЕ ЛИБЕРАЛЬНЫХ-
ДЕМОКРАТИЧЕСКИХ ИДЕЙ В СОЦИАЛЬНО-ПОЛИТИЧЕСКОЙ ЖИЗНИ
УЗБЕКИСТАНА. Социосфера, (4), 226-232.
22.
Шодмонкулова, М. М. (2018). ЛИБЕРАЛИЗМ: ИСТОРИЯ И
СОВРЕМЕННОСТЬ. Наука и образование: проблемы, идеи, инновации, (4),
26-30.