Авторы

  • Баҳодир Тиллаходжаев
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Хуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник
  • Саидбек Хасанбоев
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти ихтисослиги бўйича таълим олаётган 3-ўқув курси 322-ўқув гуруҳи курсанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.canrms.98268

Ключевые слова:

ҳуқуқбузарлик ҳуқуқбузарликдан жабрланувчи ҳуқуқбузарликлар профилактикаси давлат ҳокимят маҳаллий давлат ҳокимяти органлари.

Аннотация

ушбу мақолада маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасидаги ваколатлари унинг тушунчаси, асосий йўналишлари, ўзига ҳос ҳусусиятлари, ташкилий ҳуқуқий асослари, ушбу йўналишда хорижий давлатларнинг илғор иш тажрибалари ёритилган, ушбу фаолиятда мавжуд муаммолар таҳлил қилинган ҳамда уларнинг ечимлари юзасидан таклиф ва тавсиялр ишлаб чиқилган.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

88

МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ СОҲАСИДАГИ

ВАКОЛАТЛАРИ

Тиллаходжаев Баҳодир Абдуллаханович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Хуқуқбузарликлар

профилактикаси фаолияти кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник

Хасанбоев Саидбек Тохиржон ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти ихтисослиги бўйича

таълим олаётган 3-ўқув курси 322-ўқув гуруҳи курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15541570

Аннотация:

ушбу

мақолада

маҳаллий

давлат

ҳокимияти

органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасидаги ваколатлари
унинг тушунчаси, асосий йўналишлари, ўзига ҳос ҳусусиятлари, ташкилий
ҳуқуқий асослари, ушбу йўналишда хорижий давлатларнинг илғор иш
тажрибалари ёритилган, ушбу фаолиятда мавжуд муаммолар таҳлил
қилинган ҳамда уларнинг ечимлари юзасидан таклиф ва тавсиялр ишлаб
чиқилган.

Калит сўзлар:

ҳуқуқбузарлик, ҳуқуқбузарликдан жабрланувчи,

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, давлат, ҳокимят, маҳаллий давлат
ҳокимяти органлари.

Аннотация:

в данной статье рассматриваются полномочия органов

местной государственной власти в сфере профилактики правонарушений,
раскрываются понятие, основные направления и особенности этой
деятельности, а также ее организационно-правовые основы. Освещается
передовой опыт зарубежных стран в данном направлении, анализируются
существующие проблемы в этой области и предлагаются рекомендации по
их решению.

Ключевые слова:

правонарушение, жертва правонарушения,

профилактика правонарушений, государство, органы государственной
власти, органы местного самоуправления.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишдамаҳаллий

давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари, ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштиришга оид
назарий ва амалий муаммолар, уларнинг ечимларига бағишланган. Унда
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси амалга оширишда маҳаллий давлат
ҳокимияти органлари фаолиятини ташкил этиш, такомиллаштиришнинг
асосий йўналишлари ёритилган. Мамлакатимизда фуқароларнинг тинч ва


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

89

фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт
профилактикасини амалга ошириш ва жиноятчиликка қарши курашиш
борасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида салмоқли ишлар
амалга оширилмоқда. Хусусан профилактика инспекторининг иш
фаолятини самарадорлигини оширишга бағишлаб чиқарилган фармонлар,
қарорлар ва шулар билан бир қаторда Маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги фаолияти ва
ўрни ҳам кенгайтирилиб, ривожлантирилиб борилмоқда. Кишилик
жамияти тарихан ўзгарувчан ҳодиса айниқса, охирги юз йилликлар
давомида инсоният мисли кўрилмаган даражадаги тезкор тараққиёт ва
ривожланиш босқичини бошдан кечирмоқда. Фан техника тараққиёти,
аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданияти, турмуш даражаси, мехнат
унумдорлиги ортиб бормоқда. Шу билан бирга, қашшоқлик, саводсизлик
ва ишсизлик даражасининг пасайиши кутилганидек ҳуқуқбузарликлар
кўламининг кескин пасайишига олиб келмади, балки ушбу соҳа вакиллари
ҳам тараққиёт ютуқларидан барча қатори фойдалана олишлар маълум
бўлди. Бундан келиб чиқадики, потентсиал ҳуқуқбузар бу ўз
муаммоларини, хусусан, моддий бойликларга бўлган эҳтиёжини бошқалар
ҳисобига хал этишни истайдиган одамгина эмас. Бундай тоифадаги
шахслар доирасининг пайдо бўлишига сабаб бўладиган омиллар ҳам
афсуски жуда кўп.

Асосий мақсад

ҳуқуқбузарликни аниқлаш, олдини олиш, уларга

барҳам бериш, ҳуқуқбузарликларда жабирланувчиларга ижтимоий,
иқтисодий, маънавий ёрдам коърсатиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимяти
органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ваколатларни
такомиллаштириш.

Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, жиноят

қонунчилигини такомиллаштириб бориш, тезкор-қидирув фаолиятини
амалга оширишда энг янги усул ва воситалардан фойдаланиш
жиноятчилик даражасини камайтиришда кутилганидек самара бермаяпти.
Деярли барча давлатларнинг жиноят қонунчилигида такроран содир
этилган ва рецидив жиноятлар хақидаги қоидаларнинг мавжудлиги ва бу
турдаги жиноятларнинг тез- тез содир этилаётганлиги жиноят учун
берилган жазо ҳуқуқбузарларни ахлоқан қайта тарбиялаш вазифасини
жуда қийинчилик билан бажараётганлигидан далолат беради.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вилоятлар, туманлар, ва

шаҳарлардаги (туманга бўйсунадиган шаҳарлар, шунингдек шаҳарлар


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

90

таркибига кирувчи туманлардан ташқари) давлат ҳокимиятининг
вакиллик органллари( халқ депутатлар кенгаши) ва ҳокимлардан
иборатдир.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси

Конституциясининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари” деб
номланган XXI боб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 1993- йил 2-
сентябрь куни қабул қилинган “Маҳаллий давлат ҳокимияти
тоъгърисида” ги қонунда келтирилган ваколатларга асосланиб,
ҳуқуқбузарлилар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб
чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади. Бу борада улар
ҳуқуқбузарлилар профилактикасига доир давлат дастурлари боъйича
таклиф ва тавсиялар бериш ёки ҳуқуқбузарлилар профилактикасига доир
давлат дастурларининг лойиҳаларини тақдим этиш, шунингдек
ҳуқуқбузарлилар профилактикасига доир давлат дастурларини Вазирлар
Маҳкамаси мажлисида коъриб чиқилишида қатнашиш орқали иштирок
этишлари мумкин.

“Маҳаллий давлат ҳокимият тўғрисида”ги қонунга асосан вилоят,

туман ва шаҳар муддати, хисобдорлиги, мансабдор шахсларнинг
лавозимига қўйилиши, жавобгарлигига оид нормалар ўз ифодасини
топган.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини маълум бир ҳудуддда

фаолият юритадиган, ҳокимият ваколатларига, ҳуқуқий, моддий,
маънавий, ахборот ва бошқа ресурсларга эга бўлган ижро этувчи ҳокимият
вазифаларини амалга оширадиган давлат механизмининг мустақил
таркибий элементи сифатида белгилаш мумкин.

Қонунларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси
ҳужжатларинингюқори турувчи органлар ва тегишли халқ депутатлари
Кенгашлари қарорларининг ижросини ташкил этади; жамоат тартибига
риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг
хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва
саломатлигини муҳофаза этиш билан богълиқ чора- тадбирлар кўради,
табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулотда ҳолатларда тегишли
ишларни ташкил этади; вилоят, туман ва шахарни иқтисодий ва
ижтимоий ривожлантиришнинг асосий ёъналишларини, вилоят, туман,
шахар бюджетининг асосий кўрсатгичларини ва уларнинг ижросига доир
ҳисоботларни халқ депутатлари Кенгашининг тасдиғига тақдим этади; ўз


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

91

ўринбосарлари

ва

ижроия

ҳокимияти

таркибий

бўлинмалари

раҳбарларини лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод этиш
тўғрисидаги қарорларни халқ депутатлари Кенгашининг тасдиғига
тақдим этади;

- ҳокимлик девони бўлинмалари раҳбарларини лавозимига

тайинлайди ва лавозимидан озод этади; қуйи турувчи ҳокимларнинг
қарорларини башарти улар Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон
Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларига, шунингдек
юқори турувчи халқ депутатлари кенгаши ва ҳокимнинг қарорларига зид
бўлса, бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритади; раҳбарлари тегишли
халқ депутатлари Кенгашлари томонидан лавозимига таъйинланадиган
ва лавозимидан озод этиладиган ижроия ҳокимияти таркибий
боълинмаларининг ишини назорат қилади; халқ депутатлари Кенгаши ва
ҳоким қабул қилган ва чиқарган хужжатларни бажармаганликлари учун
мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тоъгърисида
қонунда

белгиланган

тартибда

тақдимнома

киритади;

давлат

мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни қараб чиқади
ва таклифлар киритади; республика ва хорижда вилоят, туман ҳамда
шаҳарнинг расмий вакили сифатида иш кўради;

Аҳолини қабул қилишни ташкил этади, фуқароларнинг шикоятлари,

аиризалари ва таклифларини қараб чиқади.

Ҳоким режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб- китоб, билоят, туман,

шахар мулкини бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклига мансуб
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатлик қилиш,
қишлоқ хўжалиги, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш,
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, қурилиш, транспорт, йўл
хўжалиги ва алоқа ахолига комунал, савдо ва шу каби сохаларни тартибга
солади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари яна қуйидаги ишларни ҳам

амалга оширади:

Халқ

депутатлари

Кенгаши

томонидан

Ўзбекистон

Республикаси

Ички

ишлар

вазирлиги

ҳудудий

бўлинмалари

раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади.

Вилоятлар

ва

Тошкент

шаҳар

Кенгашларига

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси
ҳолатини эшитиш.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

92

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар

ички ишлар бошқармаларининг бошлиқлари ҳар чоракда тегишинча халқ
депутатлари тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

Туман

(шаҳар)

ички

ишлар

бошқармаларининг

(бўлимларининг) бошлиқлари ҳар чоракда ва уларнинг ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси

масалалари

бўйича

ўринбосарлари

ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари)
бошлиқлари ҳар ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати
тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий

бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишга тегишли ҳудудда
жойлашган бошқа давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш
органларининг, корхоналарнинг, муассасаларнинг, ташкилотларнинг, шу
жумладан

нодавлат

нотижорат

ташкилотларининг,

сиёсий

партияларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва бошқа
шахслар таклиф этилиши мумкин.

Юклатилган

вазифаларнинг

бажарилиши

юзасидан

кўрилаётган чора- тадбирлар ва ишларнинг натижалари Ўзбекистон
Республикаси

Ички

ишлар

вазирлиги

ҳудудий

бўлинмалари

раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш чоғида танқидий жиҳатдан
муҳокама қилинади, уларнинг фаолияти самарадорлигига шахсан баҳо
берилади, шунингдек эгаллаб турган лавозимига мувофиқ ёки мувофиқ
эмаслиги тўғрисида тавсиялар қабул қилинади.

Президентимизнинг 2017 йил 10 апрелда қабул қилинган ПФ

5005-сонли

Фармонда

барча

бўғиндаги

ходимларнинг

асосий

вазифаларини оқилона тақсимлаш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган,
аҳоли билан доимий манзилли мулоқот ўрнатиш, ички ишлар органлари
раҳбарларининг ҳокимият вакиллик органи тимсолида халқ олдида
ҳисобот бериш амалиётини жорий қилиш, ички ишлар органлари
фаолиятининг
моддий-техника базасини янада яхшилаш каби асосий йўналишлар
алоҳида белгилаб берилган.

Фармонда ички ишлар органлари фаолияти устидан парламент ва

жамоатчилик назоратининг янги тизими ўрнатилмоқда. Жумладан, Олий
Мажлис Сенати томонидан бир йилда икки марта Ўзбекистон
Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

93

олиш ва профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш
тартиби жорий этилмоқда. Худди шундай, Қорақалпоғистон Республикаси
Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоятлар
Кенгашлари ҳар чоракда тегишли ички ишлар органлари ҳудудий
бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади. Халқ депутатлари
туман (шаҳар) Кенгашлари ҳар чоракда туман (шаҳар) ички ишлар
бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботини, ҳар ойда эса унинг ёшлар
масалалари бўйича ўринбосарининг ҳисоботини эшитади.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, жамиятда барқарорлик,

тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш, инсон ҳуқуқ ва
эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, мамлакатни
ижтимоий-иқтисодий

жихатдан

янада

ривожлантириш,

ахоли

фаровонлигини юксалтириш, ҳуқуқий демократик давлат қуриш бўйича
амалга оширалаётган кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган мақсадларга
эришишнинг муҳим шарти хисобланади.

Фуқароларнинг

ҳуқуқларни,

эркинликлари

ва

қонуний

манфаатларини ҳимояқилиш, жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият ва
давлат хавфсизлигини таʼминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва
профилактикаси бўйича республикада яхлит ҳуқуқий тизим яратилган
бўлиб, унда ички ишлар органлари муҳим ўрин эгаллайди.

Бугунги кунда юзага келаётган хавф-хатар ва тахдидлар, аввало,

халқаро терроризм, экстремизм, ноқонуний миграция, одам савдоси,
ёшлар ўртасида Халқимизга ёт ғоялар тарқалишининг тобора кучайиб
бораётганлиги ички ишлар органлари олдида ўз вақтида уларнинг олдини
олиш ва уларга бархам бериш бўйича янги вазифаларни қўймоқда.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Ички

ишлар

органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат
тартибини,

фуқаролар

ҳуқуқлари,

эркинликлари

ва

қонуний

манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг
масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ
5005-сон фармони.
2.

Мустофақулов Б., Улуғбеков В. ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ

ВОЯГА ЕТМАГАН ЁКИ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗ ШАХСЛАРНИ МОДДИЙ
ТАЪМИНЛАШДАН

БЎЙИН

ТОВЛАШ

ЖИНОЯТЛАРИНИНГ

ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ //Журнал академических
исследований нового Узбекистана. – 2025. – Т. 2. – №. 2. – С. 81-85.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

94

3.

Мустофақулов, Бобур, and Васлиддин Улуғбеков. "ПРОФИЛАКТИКА

ИНСПЕКТОРИНИНГ ВОЯГА ЕТМАГАН ЁКИ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗ
ШАХСЛАРНИ

МОДДИЙ

ТАЪМИНЛАШДАН

БЎЙИН

ТОВЛАШ

ЖИНОЯТЛАРИНИНГ

ПРОФИЛАКТИКАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ."

Журнал академических исследований нового Узбекистана 2.2 (2025): 81-
85.
4.

Мустофақулов, Б., & Улуғбеков, В. (2025). ПРОФИЛАКТИКА

ИНСПЕКТОРИНИНГ ВОЯГА ЕТМАГАН ЁКИ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗ
ШАХСЛАРНИ

МОДДИЙ

ТАЪМИНЛАШДАН

БЎЙИН

ТОВЛАШ

ЖИНОЯТЛАРИНИНГ

ПРОФИЛАКТИКАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ.

Журнал академических исследований нового Узбекистана, 2(2), 81-85.
5.

Makhmudov D. R. et al. PREVENTION OF VIOLENCE AND ABUSE AGAINST

CHILDREN: EFFECTIVE PRACTICES OF INTERNATIONAL ORGANIZATIONS AND
DEVELOPED COUNTRIES //Multidisciplinary and Multidimensional Journal. –
2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 207-214.
6.

Makhmudov, D. R. "PREVENTION OF VIOLENCE AND ABUSE AGAINST

CHILDREN: EFFECTIVE PRACTICES OF INTERNATIONAL ORGANIZATIONS AND
DEVELOPED COUNTRIES." Multidisciplinary and Multidimensional Journal 4.3
(2025): 207-214.
7.

Makhmudov, D. R. (2025). PREVENTION OF VIOLENCE AND ABUSE

AGAINST

CHILDREN:

EFFECTIVE

PRACTICES

OF

INTERNATIONAL

ORGANIZATIONS AND DEVELOPED COUNTRIES. Multidisciplinary and
Multidimensional Journal, 4(3), 207-214.
8.

oglu Mustofaqulov B. A., oglu Du'smatov S. R. ADVANCED EXPERIENCES

OF FOREIGN STATES IN ORGANIZING WORK WITH PERSONS SENTENCED TO
RESTRICTION OF LIBERTY //Bulletin news in New Science Society International
Scientific Journal. – 2024. – Т. 1. – №. 6. – С. 193-200.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-сон фармони.

Мустофақулов Б., Улуғбеков В. ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ВОЯГА ЕТМАГАН ЁКИ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗ ШАХСЛАРНИ МОДДИЙ ТАЪМИНЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАШ ЖИНОЯТЛАРИНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ //Журнал академических исследований нового Узбекистана. – 2025. – Т. 2. – №. 2. – С. 81-85.

Мустофақулов, Бобур, and Васлиддин Улуғбеков. "ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ВОЯГА ЕТМАГАН ЁКИ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗ ШАХСЛАРНИ МОДДИЙ ТАЪМИНЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАШ ЖИНОЯТЛАРИНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ." Журнал академических исследований нового Узбекистана 2.2 (2025): 81-85.

Мустофақулов, Б., & Улуғбеков, В. (2025). ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ВОЯГА ЕТМАГАН ЁКИ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗ ШАХСЛАРНИ МОДДИЙ ТАЪМИНЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАШ ЖИНОЯТЛАРИНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Журнал академических исследований нового Узбекистана, 2(2), 81-85.

Makhmudov D. R. et al. PREVENTION OF VIOLENCE AND ABUSE AGAINST CHILDREN: EFFECTIVE PRACTICES OF INTERNATIONAL ORGANIZATIONS AND DEVELOPED COUNTRIES //Multidisciplinary and Multidimensional Journal. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 207-214.

Makhmudov, D. R. "PREVENTION OF VIOLENCE AND ABUSE AGAINST CHILDREN: EFFECTIVE PRACTICES OF INTERNATIONAL ORGANIZATIONS AND DEVELOPED COUNTRIES." Multidisciplinary and Multidimensional Journal 4.3 (2025): 207-214.

Makhmudov, D. R. (2025). PREVENTION OF VIOLENCE AND ABUSE AGAINST CHILDREN: EFFECTIVE PRACTICES OF INTERNATIONAL ORGANIZATIONS AND DEVELOPED COUNTRIES. Multidisciplinary and Multidimensional Journal, 4(3), 207-214.

oglu Mustofaqulov B. A., oglu Du'smatov S. R. ADVANCED EXPERIENCES OF FOREIGN STATES IN ORGANIZING WORK WITH PERSONS SENTENCED TO RESTRICTION OF LIBERTY //Bulletin news in New Science Society International Scientific Journal. – 2024. – Т. 1. – №. 6. – С. 193-200.