Авторы

  • Баҳодир Тиллаходжаев
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Хуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник
  • Достон Эшпўлатов
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти ихтисослиги бўйича таълим олаётган 3-ўқув курси 310-ўқув гуруҳи курсанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.canrms.98283

Ключевые слова:

ички ишлар органлари профилактика инспектори махалла еттилиги маҳалла еттилиги вазифалари.

Аннотация

Ушбу мақолада ички ишлар органлари ҳодимлариниг маҳалла еттилиги ҳодимлари билан ҳамкорлиги, ташкил этиш асослари, асосий йўналишлари, маҳалла еттилигининг вазифалари, унинг қандай йўлга қўйилганлиги, ҳозирги кўриниши, ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар, камчиликлар ва ҳамкорликнинг самарадорлиги ҳақида ёритилган.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

11

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ”

БИЛАН ҲАМКОРЛИГИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Тиллаходжаев Баҳодир Абдуллаханович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Хуқуқбузарликлар

профилактикаси фаолияти кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник

Эшпўлатов Достон Зариф ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти ихтисослиги бўйича

таълим олаётган 3-ўқув курси 310-ўқув гуруҳи курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15500936

Аннотация:

Ушбу мақолада ички ишлар органлари ҳодимлариниг

маҳалла еттилиги ҳодимлари билан ҳамкорлиги, ташкил этиш асослари,
асосий йўналишлари, маҳалла еттилигининг вазифалари, унинг қандай
йўлга қўйилганлиги, ҳозирги кўриниши, ушбу соҳада амалга
оширилаётган ишлар, камчиликлар ва ҳамкорликнинг самарадорлиги
ҳақида ёритилган.

Калит сўзлар:

ички ишлар органлари, профилактика инспектори,

махалла еттилиги, маҳалла еттилиги вазифалари.

Аннотация:

В данной статье рассматривается сотрудничество

сотрудников органов внутренних дел с представителями махаллинской
семерки, его организационные основы, основные направления, задачи
махаллинской семерки, ее структура, современное состояние, проводимая
в этой области работа, недостатки и эффективность взаимодействия.

Ключевые слова:

Органы внутренних дел, инспектор профилактики,

махаллинская семерка, задачи махаллинской семерки.

Бизга маълумки маҳалланинг келиб чиқиши, тарихи ва ривожланиш

босқичлари минг йилларга бориб тақалади. Она ватанимизда маҳалла
институти йиллар давомида сайқалланиб ўзлигини йўқотмай ривожланиб
келмоқда.

Тарихдан маълумки, бирор бир маҳалла тарихда ном-нишонсиз

кетмаган. Чунки, полвонлар маҳалласи, новвойлар маҳалласи, шоирлар,
олимлар, ҳунармандлар, тикувчилар, этикдўзлар, темирчилар маҳалласи
деган номларни кўп эшитганмиз. Демак, ҳар қайси маҳалланинг ўзига хос
маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда ҳар бир фуқаронинг,
оиланинг ўрни ва таъсири бўлиши табиий. Шу учун халқимизда ―отангга
раҳмат, онангга рахмат, бобо-бувиларинг жуда ажойиб инсон эди деган
гаплар кўп учрайди. Бу маҳаллада фалончи олим, шоир, шифокор, табиб
бор деб гапиришлари ҳам бежизмасдир. Бундай ёзишимга сабаб: ҳар бир


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

12

маҳалланинг ўз номи бор, ўз одамлари бор, ўз фуқаролари бор, ғурури,
фахри бор.

Ички ишлар органлари хусусан профилактика инспекторлари билан

маҳалла вакиллари билан ҳамкорлиги жонажон халқимизнинг оғрини
енгил қилиб маҳалладаги фуқароларга ҳизмат қилмоқда. Бу еса
фуқароларимизга манзур бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 март –

маҳалла тизими ходимлари ва фаоллари куни муносабати билан соҳа
вакилларига йўллаган табригида “Маҳалла – асрлар оша миллий урф-одат
ва анъаналаримизни безавол сақлаб, халқимиз учун эзгулик ва тарбия
бешиги, яхши қўшничилик ва ҳамжиҳатлик маскани бўлиб келмоқда. Биз
маҳалла деганда, дунёда камдан-кам учрайдиган, инсонни жамият билан
уйғун бўлиб яшашга ўргатиб, бағрикенглик руҳида тарбиялайдиган, халқ
билан давлат ўртасидаги ишончли кўприк вазифасини бажарадиган ноёб
тузилмани тушунамиз” дея бежизга таъкидламаганлар.

Мамлакатимизда маҳалла тизими бўйича бир қанча ислоҳотлар

амалга оширилиб жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини
тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин
сифатида

ишлашини

таъминлашга

қаратилган

чора-тадбирлар

тўғрисида”ги ПФ 209-сон фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари
уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини
такомиллаштиришга оид қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 402-сон қарорида ҳам ушбу

масалалар ўз аксини топган .

Содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан

курашишдан кўра, уларнинг барвақт олдини олиш, яъни, тўлиқ
профилактикасига эришиш жамият учун фойдали эканлиги ҳеч кимга сир
эмас. Профилактика инспектори – маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз муҳитни таъминлаш,
фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини амалга
оширишда кўмаклашишга масъул ҳисобланади. Мақсад – жиноятнинг
олди олиниб, маҳалла тинч бўлиши, аҳоли куну тун хавфсиз бўлиши керак.

Бундан ташқари, ички ишлар органлари яъни профилактика

инспекторлари фуқаролар томонидан ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар,
портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан
топширилиши ва уларни қабул қилиш билан боғлиқ ишларни амалга


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

13

оширади. Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин
майдонларини хатловдан ўтказиш билан ҳам шуғулланади. Дўкон,
кафеларда кузатув камераларининг ўрнатилишини, вояга етмаганлар
бевақт кўчада, интернет клубларида бўлмаслигини назорат қилиб боради.

Профилактика инспектори ўзига юклатилган вазифалар ижросини

самарали таъминлаш учун кунлик, ҳафталик, ойлик ва чораклик амалга
оширадиган ишларини режалаштириб олишлари лозим.

Профилактика инспекторининг ҳар куни бажариши лозим бўлган

вазифаларига қуйидагилар киради:

1. Маҳалла раиси томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида

бажаради.

2. Маҳалла идорасида “Маҳалла еттилиги” аъзолари билан кун

давомида амалга ошириладиган ишларни режалаштириб олади.

3. Маъмурий ҳудудида жойлашган мактаб, мактабгача таълим

ташкилоти, касб-ҳунар мактаблари, олий таълим муассасалари ҳамда
асосий йўл олдида жойлашган бошқа корхона ташкилотлар олдидаги
пиёдалар ўтиш жойида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайди.

4. Маъмурий ҳудудни айланиб ўрганиб чиқиб, шаҳар (туман) ИИБ

Навбатчилик қисми билан телефон орқали боғланиб, вазият тўғрисида
ахборот беради ва зарурий маълумотларни олади.

5. Маҳалладаги таълим муассасалари (таълим муассасаси мавжуд

бўлмаган тақдирда тегишли маҳалладаги ўқувчилар таълим оладиган
таълим муассасаси)га бориб ўқувчи-талабаларнинг дарсга келиши
давоматини ўрганади, мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчи-талабалар ва
уларнинг синф раҳбари, ота-оналари (улар ўрнини босувчи шахслар)
билан таълимга қайтариш бўйича профилактик суҳбат ўтказади.

6. Кўчабоши ва уйбошилар билан кўчалар ва кўп қаватли уйлардаги

ҳолат бўйича суҳбатлашади ва “Маҳалла еттилиги” билан амалга
ошириладиган ишларни белгилаб олади. Шунингдек, нотинч оилалар,
жиноятчиликка мойиллиги бор оилалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож
оилалар ҳақида маълумот олади ҳамда ушбу тоифадаги фуқаролар билан
манзилли ишлайди.Шу билан бирга, ҳуқуқбузарлик содир этишга
мойиллиги бўлган ёшлар ва вояга етмаганларнинг ҳар бири билан
индивидуал ишлайди.

7. Маҳаллада ҳуқуқбузарликлар профилактикасини, айниқса, вояга

етмаганлар ва ёшлар ўртасида манзилли тарғибот тадбирларини ташкил
этади ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини, уларга


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

14

имкон берувчи шарт-шароитларни аниқлайди ва “Маҳалла еттилиги”
ҳамда бошқа жамоатчилик тузилмалари билан биргаликда уларни
бартараф этиш чораларини кўради. Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бўйича маҳалла аҳолиси, айниқса, биринчи навбатда
хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга
қаратилган тадбирларни ташкил этади ҳамда уларга ҳуқуқий ёрдамлар
кўрсатади.

8. Вояга етмаганлар ва ёшлар билан уларни Ватанга муҳаббат,

ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида
тарбиялаш, ёш авлодни терроризм, экстремизм, зўравонлик ва
шафқатсизлик ғояларидан ҳимоялашга йўналтирилган тарғибот
тадбирлари ўтказади.

9. Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг, ғайриижтимоий хулқ-

атворга эга, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил, шунингдек
ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар, профилактик ҳисобда турувчи
фуқароларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувини таъминлаш
ҳамда “Маҳалла еттилиги” ва жамоатчилик тузилмалари билан
биргаликда уларни бартараф этиш чораларини кўради.

10. Маҳалла хотин-қизлар фаоли билан биргаликда хотин-

қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини
тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга
қаратилган манзилли чора-тадбирларни амалга оширади ва тарғибот
тадбирлари ўтказади.

11. Маҳалла идорасига келган жисмоний шахслар ва юридик

шахсларнинг вакилларини қабул қилади ва уларнинг мурожаатларини
эшитади. Бунда жойида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш
чораларини кўради ҳамда туман (шаҳар) даражасида ҳал этиладиган
муаммоларни Сектор штабига тақдим этиш бўйича маҳалла раисига
таклифлар киритади.

12. Фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини амалга

оширишда кўмаклашишга қаратилган тадбирларни ўтказади ҳамда “Яшил
макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатлари экиш
бўйича тарғибот ишларини амалга оширади.

13. Юритувдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича онлайн

судларни ўтказади.

14. Маҳаллада миграцияга чиқиб кетган ва қайтиб келган фуқаролар,

ЖИЭМдан қайтган ва профилактика ҳисобидаги фуқаролар ҳамда ва


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

15

уларнинг оила аъзолари билан мулоқотлар уюштириш ҳамда аниқланган
муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш чораларини кўради.

15. Маҳаллада иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлайди, “Маҳалла

еттилиги” ваколатига кирувчи коллегиал қарорлар ва тегишли
баённомаларни расмийлаштириш, йиғмажилдларни тартибга келтиришга
кўмаклашади.

16. Кун давомида маҳаллада амалга оширган ишлари бўйича маҳалла

раисига ҳисобот беради ва биргаликда эртанги кунда амалга
ошириладиган ишларни режалаштириб олади.

17. Маҳалладаги “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳи

ишини самарали ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради, маҳалла
ҳудудини тўлиқ кўздан кечиради, фуқаролар кўп тўпланадиган жойларда
тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради ҳамда жамоат тартибини
сақлаш чораларини кўради.

18. Туман (шаҳар) ИИБга кунлик амалга оширилган ишларни

топширади ва тунги хизмат бўйича топшириқларни олади.

19. Профилактик ҳисобдаги шахслар, пробация ҳисобидаги шахслар,

бемақсад юрган шахслар ва қаровсиз қолдирилган мол-мулк эгалари
билан профилактик ишлар олиб боради ҳамда маҳалла ҳудудидаги
кўнгилочар масканларда тунги вақтларда вояга етмаганларни ота-она
қарамоғисиз бўлишининг олдини олишга қаратилган профилактик
тадбирларни олиб боради.

Ички ишла органлари яъни профилактика инспектори ва қолган

маҳалла еттилиги аъзолари билан қуйидаги йўналишларда коллегиал
қарорлар қабул қилади. Жумладан:

Томорқа ер эгаларига енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш

учун субсидия ажратиш, Томорқа ер эгаларига суғориш воситалари харид
қилиш учун субсидия ажратиш, Уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун
субсидия ажратиш, Ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар
аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга
уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ
хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун
субсидия ажратиш, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги қўлда гилам
ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш
ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид
қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш,
Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

16

учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида
битта иш ўрни яратиш шарти билан субсидия ажратиш, Жисмоний
шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича
ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун бир марталик
субсидия ажратиш, Касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув
хоналарида ўқитиш қийин бўлган касб йўналишларида «устоз-шогирд»
анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар
ўргатаётган (ёки ўргатмоқчи бўлган) усталарга шогирдлар тайёрлаш ёки
шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш бўйича коллегиал қарорлар
қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил

30-ноябрда “«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда
ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги 801-сон қарорига асосан маҳаллада ижтимоий
профилактикани амалга ошириш меҳанизми яратилди. Ушбу қарор
асосида ички ишлар органлари ва маҳалла еттилигининг ижтимоий
профилактикани амалга ошириш бўйича вазифалари аниқ белгилаб
берилган .

Ички ишлар органлари яъни профилактика инспекторлари маҳалла

еттилиги аъзоларига электрон тартибда хулоса расмийлаштиради. Ушбу
хулосани йўналиши бўйича маҳалла еттилиги аъзоларига хулосани
жўнатади. Ушбу расмийлаштирилган хулосани қабул қилиб олган маҳалла
еттилиги аъзолари ижтимоий мослаштириш дастурини амалга оширади.
Бу еса фуқароларнинг маҳалла еттилиги аъзолари томонидан ижтимоий
муаммолари ҳал бўлишига олиб келади.

Юқоридагиларга асосланиб хулоса қилиб айтганда ички ишлар

органлари билан маҳалла вакиллари яъни маҳалла еттилиги аъзолари
билан ҳамкорлигининг асосий йўналишлари янги босқичга чиқиб йилдан
йилга такомиллашиб бормоқда. Бу еса ички ишлар органлари
ҳодимларининг маҳалла вакиллари билан яқин ҳамкорлиги жонажон
ҳалқимизнинг оғрини енгил қилишига ғам ташвишларини жойнинг ўзида
ҳал қилиб ертанги кунга ишониб мухтарам президентимиз таъбири билан
айтганда давлатимиздан рози бўлишига олиб келади. Маҳалла еттилиги
ҳодимлари фуқароларимизнинг барча ижтимоий-хуқуқий соҳадаги
муаммоларини хал қилиб келмоқда. Ички ишлар органлари ва маҳалла
еттилиги аъзолари бир тану бир жон бўлиб фуқароларнинг асосий
муаммоларини

ечимини

топиб

фуқароларимизга

ёрдам

бериб


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

17

ватанимизнинг ривожланиб тараққий топишига ўзининг ҳиссасини
қўшмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

https://qalampir.uz/news/prezident-ma%D2%B3alla-tizimi-khodimlari-

va-faollarini-tabrikladi-35432.
2.

https://lex.uz/docs/6705734. https://lex.uz/docs/6705763.

3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30-

ноябрда “«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда
ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги 801-сон қарори. https://lex.uz/en/docs/7243832.
4.

oglu Mustofaqulov, B. A., & oglu Du'smatov, S. R. (2024). ADVANCED

EXPERIENCES OF FOREIGN STATES IN ORGANIZING WORK WITH PERSONS
SENTENCED TO RESTRICTION OF LIBERTY. Bulletin news in New Science
Society International Scientific Journal, 1(6), 193-200.
5.

Мустофақулов Б. А. Ў., Жумаев С. Ж. Ў. ПРОФИЛАКТИКА

ИНСПЕКТОРИНИНГ СУРУНКАЛИ ИЧКИЛИКБОЗЛИК ВА ГИЁҲВАНДЛИККА
РУЖУ ҚЎЙГАН ШАХСЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА ПРОФИЛАКТИКАСИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ //Central Asian Journal of Multidisciplinary Research
and Management Studies. – 2025. – Т. 2. – №. 4. – С. 140-146.
6.

Мустофақулов, Бобур Асрор Ўғли, and Синдор Жомғир Ўғли Жумаев.

"ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ СУРУНКАЛИ ИЧКИЛИКБОЗЛИК ВА
ГИЁҲВАНДЛИККА РУЖУ ҚЎЙГАН ШАХСЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА
ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ." Central Asian Journal of
Multidisciplinary Research and Management Studies 2.4 (2025): 140-146.
7.

Мустофақулов, Б. А. Ў., & Жумаев, С. Ж. Ў. (2025). ПРОФИЛАКТИКА

ИНСПЕКТОРИНИНГ СУРУНКАЛИ ИЧКИЛИКБОЗЛИК ВА ГИЁҲВАНДЛИККА
РУЖУ ҚЎЙГАН ШАХСЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА ПРОФИЛАКТИКАСИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Central Asian Journal of Multidisciplinary Research
and Management Studies, 2(4), 140-146.
8.

Бобур М., Ўғли A., Обиджонов У. Ж. Ў. ПРОФИЛАКТИКА

ИНСПЕКТОРИНИНГ

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ

ЯККА

ТАРТИБДАГИ

ПРОФИЛАКТИКАСИ

БЎЙИЧА

ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

//Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies.
– 2024. – Т. 2. – №. 2-2. – С. 33-39.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30-ноябрда “«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 801-сон қарори. https://lex.uz/en/docs/7243832.

oglu Mustofaqulov, B. A., & oglu Du'smatov, S. R. (2024). ADVANCED EXPERIENCES OF FOREIGN STATES IN ORGANIZING WORK WITH PERSONS SENTENCED TO RESTRICTION OF LIBERTY. Bulletin news in New Science Society International Scientific Journal, 1(6), 193-200.

Мустофақулов Б. А. Ў., Жумаев С. Ж. Ў. ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ СУРУНКАЛИ ИЧКИЛИКБОЗЛИК ВА ГИЁҲВАНДЛИККА РУЖУ ҚЎЙГАН ШАХСЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ //Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies. – 2025. – Т. 2. – №. 4. – С. 140-146.

Мустофақулов, Бобур Асрор Ўғли, and Синдор Жомғир Ўғли Жумаев. "ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ СУРУНКАЛИ ИЧКИЛИКБОЗЛИК ВА ГИЁҲВАНДЛИККА РУЖУ ҚЎЙГАН ШАХСЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ." Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies 2.4 (2025): 140-146.

Мустофақулов, Б. А. Ў., & Жумаев, С. Ж. Ў. (2025). ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ СУРУНКАЛИ ИЧКИЛИКБОЗЛИК ВА ГИЁҲВАНДЛИККА РУЖУ ҚЎЙГАН ШАХСЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies, 2(4), 140-146.

Бобур М., Ўғли A., Обиджонов У. Ж. Ў. ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ЯККА ТАРТИБДАГИ ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ //Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies. – 2024. – Т. 2. – №. 2-2. – С. 33-39.