Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
523
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
ЎҚУВ ФАОЛИЯТИДА ЎЗИНИ ЎЗИ ФАОЛЛАШТИРИШНИНГ
ПСИХОКОРРЕКЦИОН ИМКОНИЯТЛАРИ
А.Н. Қурбонбоев
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, “Амалий
психология” кафедраси ўқитувчиси
ABSTRACT
В статье рассматриваются важность учебной мотивации в процессе
самоактивации, психологические взгляды зарубежных психологов, а также
важные аспекты самоактивации в учебной деятельности. Также имеется
информация о влиянии уровня сформированности учебной мотивации на
систему самоактивации личности.
ANNOTATION
This article discusses the importance of learning motivation in the process of
self-activation, the psychological views of foreign psychologists, as well as important
aspects of self-activation in educational activities. It also provides information on the
level of formation of learning motivation and its impact on the individual's system of
self-activation.
Замонавий психология фанининг ютуқлари инсоннинг хулқ-атвори, унинг
мақсад ва мотивларига, бу хулқ-атворга йўналиш берувчи установкаларга фаол
таъсир кўрсатиш имкониятларини кенгайтириб бормоқда. Шу жумладан,
бугунги кунда ўқув фаолиятида ўзини ўзи фаоллаштириш хусусиятини
ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.
Аслида психологик тадқиқотнинг ҳар қандай методи айни вақтда муайян
даражадаги психологик таъсир методи ҳамдир [1]. Зеро, маълум ҳодисаларни
ўрганишда тадқиқотчи қандай методдан ѐки методикадан фойдаланганидан
қатъи назар, тадқиқ этилган идрок майдонида психологик таъсир излари
сақланиб қолади, бу ерда бошланғич ҳолатга нисбатан муайян ўзгаришлар
содир бўлади. Бироқ таъсирнинг ихтиѐрсиз, режалаштирилмаган оқибатларини
шунчаки инобатга олиш бошқа, ўрганилаѐтган соҳада тўғридан-тўғри, режали
таъсир ҳисобига ўзгаришларни келтириб чиқаришга уриниш бошқадир. Айнан
иккинчи хил ѐндашув, яъни шакллантирувчи ѐндашувнинг тамойиллари,
усуллари ва яхлит технологиясини, уларнинг самарадорлигини баҳолаш
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
524
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
мезонларини ишлаб чиқиш, шубҳасиз, тадқиқотнинг амалий аҳамиятини янада
юксалтиради.
Психик ходисалар тизими ниҳоятда эгилувчи ва ўзгарувчан тизимлардан
бири бўлиб, ҳақли равишда динамик тизим сифатида тавсифланади. Шахс
мотивацион соҳасининг динамизмнинг даражаси юқори кўрсаткичга эга
психологик тузилмалардандир. Ушбу соҳадаги ривожланиш мотивларининг
янги даражага, яъни янада чуқурроқ, ўқув фаолияти мазмуни билан алоқаси
янада кучлироқ бўлган мотивлар даражасига етишини англатади [2]. Албатта,
бундай ривожланиш ўз-ўзидан спонтан ва тасодифий равишда рўй бермайди.
Психик ҳодисаларнинг динамикаси ҳақидаги назарий қарашларга асосланиб,
шуни қайд этиш мумкинки, тадқиқ этилаѐтган соҳадаги ижобий ўзгаришлар
доим қуйидаги ҳодисалар билан боғлиқ бўлади:
а) мотивацион тизимнинг бошқа психологик тузилмалар билан
муносабати ўзгариши;
б) мотивацион тизим асосини ташкил этувчи унсурларнинг ўзаро
муносабати ўзгариши;
в) мотивацион тизимни ташкил этувчи унсурлар таркибидаги ўзгаришлар.
Шубҳасиз, мазкур ўзгаришлар қандайдир ташқи омиллар таъсирида юз
беради. Бу омилларнинг таъсири тартибсиз (хаотик) ва тасодифий ѐки тизимли
ва мақсадга йўналтириши мумкин. Албатта, иккинчи ҳолатда таъсир
самарадорлиги, унинг натижасида рўй берган ижобий ўзгаришларнинг
барқарорлиги нисбатан юқори бўлади.
Аввало, шуни ѐдга олиш керакки, ўқув фаолияти давомида икки асосий
омил - таълим жараѐни ва таълим олувчи шахсининг ўзаро таъсирлашуви
амалга ошади. Шунинг учун энг умумий равишда таълим олувчилар ўқув
мотивларига психокоррекцион-ривожлантирувчи таъсир кўрсатиш соҳасида
ташкил қилинадиган машғулотларнинг икки йўналишини ажратиш мумкин:
1) таълим жараѐнининг ўзида яширинган ички мотивацион
имкониятларни юзага чиқариш;
2) таълим олувчи шахсида яширинган ички мотивацион салоҳиятни юзага
чиқариш.
Таълим жараѐнининг ўзидаги ички мотивацион имкониятларни рўѐбга
чиқариш ҳисобига таълим олувчилар ўқув фаолиятида ижобий мотивлар таъсир
кучининг ортишига олиб келувчи механизмнинг асосий дастаклари
ўқитувчининг қўлидадир. Биринчи навбатда, айнан ўқитувчи ўзининг касбий
меҳнатига ва таълим олувчилар жамоасига бўлган муносабатини ўзгартириши,
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
525
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
таълим жараѐнини ташкил этиш, бошқариш, назорат қилиш ва баҳолашнинг
илғор ва самарали, психологик қонуниятларга асосланган усулларини билиши
ва улардан самарали фойдалана олиши ҳисобига болалар ўқув фаолиятининг
мотивацион жиҳатларига ижобий таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Шу
нуқтаи назардан, ўқитишнинг турли замонавий усул ва воситаларининг ўзи
эмас, балки ўқитувчининг улардан ижодий фойдалана билиш қобилияти таълим
олувчилар ўқув мотивациясига таъсир кўрсатишини инобатга олиш керак.
Ўқув мотивларини ривожлантириш нуқтаи назаридан ҳам таълим
олувчининг ўқув фаолиятида ўқитувчининг марказий ўрин эгаллаши, албатта,
эътироф қилиниши керак. Бироқ ўқув мотивациясига психокоррекцион-
ривожлантирувчи таъсир кўрсатишнинг иккинчи йўналишида, яъни таълим
олувчи шахсида мужассамланган ва ташқи турткини кутаѐтган мотивацион
салоҳиятни юзага чиқариш масаласида психологик хизмат ва ѐрдамнинг
аҳамияти юқоридир. Негаки, айнан махсус психологик усуллар билан таълим
олувчи шахсига йўналтирилган таъсир орқали бу соҳада шундай ўзгаришларга
туртки бериладики, натижада бу ўзгаришлар пировардида ўқув мотивацияси
соҳасида ривожланиш сифатида баҳоланишга лойиқ ижобий ҳолатларга
сабабчи бўлади. Шунинг учун психологик таъсир амалиѐтида махсус
психологик машғулотларни ўз ичига олувчи мотивацион тренингларни ишлаб
чиқишга ва уларни жорий этишга уриниш ҳолатлари кўп учрайди. Бу ерда
шуни эътиборга олиш керакки, мотивацион тренингларнинг мазмуни
муаллифнинг
илмий-назарий
қарашларига,
мотивация
муаммосини
тушунишдаги методологик ѐндашувига чамбарчас боғлиқ. Хусусан,
Х.Хекхаузен томонидан таклиф этилган мотивацион тренингларда таълим
олувчиларда ўзининг фаолиятига нисбатан дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга
урғу берилади [3]. Шунинг учун бу муаллиф таклиф этган мотивацион
тренинглар қуйидаги психологик сифатларни ривожлантиришга қаратилган:
1) ўз олдига қобилияти ва имкониятларига мос мақсадлар қўя олиш;
2) ўз имконияти ва салоҳиятини адекват баҳолай билиш;
3) ўз фаолияти самарадорлигига ишониш;
4)ўз мақсадига қанчалик эришганлигини билиш учун қайта тескари алоқа
ўрнатишга қодир бўлиш;
5) ўз ҳаракатлари ва уларнинг оқибатлари учун масъулиятни ҳис этиш.
Бошқа айрим муаллифлар (Дж. Аткинсон, Дж. Рейнар, 1978) ўқув
фаолияти билан боғлиқ ижобий эмоцияларни шакллантиришда мотивацион
соҳани ривожлантириш имкониятларини кўриб, махсус эмоционал тренинг
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
526
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
орқали
ўқув
фаолиятидаги
хавотирни
камайтириш
кўникмасини,
қийинчиликларни олдиндан кўра олиш қобилиятини таркиб топтириш самарали
эканлигига эътибор қаратмоқдалар.
Методологик ва методик тасаввурларида оламни психик акс эттириш
жараѐни ва унинг хусусий ҳосиласи бўлган хулқ-атворнинг бошқарилишида
установканинг аҳамиятига урғу бериш марказий ўрин эгаллайдиган
муаллифларнинг ѐндашувлари асосида психологнинг ўқув мотивацияси
соҳасидаги
шакллантирувчи-ривожлантирувчи
фаолияти
қуйидагиларга
йўналтирилиши лозим, деб ҳисобланади [4]:
- таълим олувчида аввалдан мавжуд ижобий мотивацион установкаларни
қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш;
- янги мотивацион установкалар ва уларнинг янги сифатлари
шаклланиши учун шароит яратиш;
- дефект мотивацион установкаларни психокоррекциялаш;
- таълим олувчининг ўз имкониятларига нисбатан ҳам, уларни
ривожлантириш
истиқболига
нисбатан
ҳам,
ички
установкаларни
психокоррекциялаш ѐки ривожлантириш.
Ўқув
фаолиятида
ўзини
ўзи
фаоллаштириш
мотивациясига
психокоррекцион - ривожлантирувчи таъсир кўрсатиш мақсадини кўзловчи
турли хусусиятли тренинг ва бошқа шаклдаги машғулотларнинг дастурларини
таҳлил этиш натижасида шу нарса аѐн бўлдики, улар бир-биридан ўз
методологик ва методик асосларига кўра, маълум даражада фарқланса ҳам,
улар ўртасида умумийлик мавжуд. Ушбу машғулотларнинг аксариятида тўрт
йўналиш бўйича машқ олиб бориш - мотивлар, мақсадлар, эмоциялар ва билиш
фаолияти билан ишлаш кўзда тутилади. Бунда, одатда, таълим олувчиларда
таълимий таъсирга нисбатан очиқликни мустаҳкамлашга, уларда катталар
билан ҳамкорлик қилиш кўникмаларини ривожлантиришга мўлжалланган
машғулотлар ўтказиш тавсия қилинади.
Таълим олувчилар билан
ўтказиладиган тажриба машғулотларининг алоҳида йўналиши уларга ўқув
фаолиятида ўз олдига реалистик мақсадлар қўя олишни ўргатадиган, бунинг
учун уларда ўз-ўзига адекват баҳо бериш ва талабгорлик даражасида ўз
имкониятларини тўлиқ ҳисобга олишга ўргатадиган машғулотлардан иборат
бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, ўқув фаолиятида ўзини ўзи
фаоллаштириш мотивацияси доирасида шакллантирувчи ишларни олиб
боришда таълим олувчилар ўз олдига барқарор мақсадлар қўйишга, уларга
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
527
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
эришишга қаратилган ҳаракатларда қатъиятли бўлишга ундовчи машғулотлар
ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Бу йўналишда турли омилларнинг халақит
берувчи таъсири шароитида муайян ўқув топшириқларини бажаришга
ундайдиган, бажариш вақтида қайтар алоқа амалга оширилмайдиган вазиятда
ўта қийин масалани ечиш талаб қилинадиган машғулотлар ўтказиш тавсия
қилинади.
REFERENCES
1.
Петровская Л.А. Теоретические и методологические проблемы социально-
психологического тренинга. – М.: МГУ, 1982. - 168 с.
2.
Барзин К.В. Чтобы ребѐнок успешно учился: Педагогический всеобуч
родителей. – М.: Педагогика, 1988.- 176 с.
3.
Хекхаузен Х. Мотивация и деятельность. В 2-х т./ Пер. с нем./ Под ред.
Б.М.Величковского; предисл. Л.И.Анцыферовой, Б.М.Величковского. – М.:
Педагогика, 1986. Т.2.- 392 с.
4.
ALIMOVA, G.
(2020).
KICHIK
MAKTAB
YOSHIDA
O’QUVCHI
SHAXSINING
PSIXOLOGIKPEDAGOGIK
RIVOJLANISH
XUSUSIYATLARI.
Pedagogik mahorat
, 103-107.
5.
Alimova, G., & Alimova, A. (2020). SOCIO-ECONOMIC CONDITIONS FOR
EFFECTIVE ENTREPRENEURIAL ACTIVITY.
ІМПЕРАТИВ СОЦІАЛЬНОГО
ПАРТНЕРСТВА
В
ОСВІТНЬО-НАУКОВОМУ
ПРОСТОРІ:
ЄВРОІНТЕГРАЦІЙНІ ТА РЕГІОНАЛЬНІ ВИКЛИКИ СЬОГОДЕННЯ
, 246-250.
6.
Jalilova, S. X. (2020). SHAXS ISTE’MOLCHILIK XULQINING PSIXOLOGIK
XUSUSIYATLARI.
TOSHKENT DAVLAT PEDAGOGIKA UNIVERSITETI ILMIY
AXBOROTLARI ILMIY-NAZARIY JURNALI
, 240-244.
7.
Taskarayevna, N. Z. (2020). Maktabgacha yosh davridagi bolalarda milliy
xususiyatlarni shakllantirish yo’llari.
Oriental Art and Culture
, (II), 79-85.
8.
Nishanova, Z. T. (2020). Ommaviy axborot vositalari xodimlarining shaxs milliy
tarbiyasi oldidagi vazifalari.
Science and Education
,
1
(2), 358-363.
9.
Нишанова, Х. В. (2019). Развитие интеллектуальных способностей у
студентов вузов.
Наука и образование сегодня
, (6-2 (41)), 58-59.
10.
Нишанова, З. Т., & Худоѐрова, М. (2017). ПРЕДОСТАВЛЕНИЕ
НАДЛЕЖАЩЕЙ ИНДИВИДУАЛИЗИРОВАННОЙ ПОДДЕРЖКИ ДЕТЯМ С
ОГРАНИЧЕННЫМИ ВОЗМОЖНОСТЯМИ. In
Сборники конференций НИЦ
Социосфера
(No. 26, pp. 60-62). Vedecko vydavatelske centrum Sociosfera-CZ sro.
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
528
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
11.
Нишанова, З. Т., & Парпиева, Ш. А. (2015). Имконияти чекланган
ўқувчиларни
касб-ҳунарга
йўналтиришнинг
психологик
жиҳатлари.
Современное образование (Узбекистан)
, (12), 69-73.
12.
Kh,
D.
S.
(2021).
PSYCHOLOGICAL
CHARACTERISTICS
OF
FORMATION OF IMPORTANT PROFESSIONAL QUALITIES IN FUTURE
TEACHERS.
INFORMATION TECHNOLOGY IN INDUSTRY
,
9
(3), 910-917.
13.
Jalilova, S. X., & Mirzayeva, U. B. (2021). Psychological Characteristics of the
Formation of Professional Motives in Adolescents.
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF
SOCIAL SCIENCES AND HISTORY
,
2
(10), 108-110.
14.
Xalikova, S. T. (2022). ТАЛАБАЛАРДА АҚЛИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА
ИНТЕЛЛЕКТ
МУАММОЛАРИНИ
ЎРГАНИШ.
ГЛОБАЛ
ДУНЁДА
ПСИХОЛОГИЯ ФАНИ: НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ, ЧАҚИРУВЛАР ВА
ИСТИҚБОЛЛАР
, 86-88.
15.
Алимова, Г. (2021). ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ АСПЕКТЫ ДЕТСКО-
РОДИТЕЛЬСКИХ ОТНОШЕНИИ.
ЧЕЛОВЕЧЕСКИЙ ФАКТОР
, 43-48.
16.
ALIMOVA, G.,
&
ALIMOV, A.
(2021).
PSIXOLOG
SHAXSIDA
REFLEKSIV
MADANIYAT
RIVOJLANISHINING
PSIXOLOGIK
OMILLARI.
PEDAGOGIK MAHORAT
, 58-61.
17.
Xalmuratova, M. T. (2021). ADVANTAGES AND DISADVANTAGES OF
DISTANCE LEARNING FOR LANGUAGES IN MEDICAL UNIVERSITIES IN A
PANDEMIC
SITUATION.
PalArch's
Journal
of
Archaeology
of
Egypt/Egyptology
,
18
(4), 3965-3969.
18.
Халмуратова, М. Т. (2020). Мотивация студентов в обучении.
Наука и
образование сегодня
, (6-2 (53)), 29-30.
19.
Халмуратова, М. Т. (2019). ПСИХОЛОГО-РЕЧЕВЫЕ БАРЬЕРЫ
СТУДЕНТОВ
МЕДВУЗА
ПРИ
ОСВОЕНИИ
ИННОСТРАННЫХ
ЯЗЫКОВ.
Экономика и социум
, (3), 464-466.
20.
Xalmuratova, M. T. (2018). METHODICAL RECOMMENDATIONS FOR
USING THE METHOD OF WORK IN SMALL GROUPS.
Экономика и социум
,
(3), 79-82.