Некоторые вопросы развития электронного правосудия в Узбекистане, связанные с информационными технологиями

CC BY f
84-91
14
4
Поделиться
Джалалов, М. (2022). Некоторые вопросы развития электронного правосудия в Узбекистане, связанные с информационными технологиями. Актуальные вопросы и перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности, 1(01), 84–91. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/combating-offenses/article/view/14401
Музаффар Джалалов, Университет Инха в Ташкенте

Доктор философии (PhD) по техническим наукам, ректор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье в рамках Комплексной программы по развитию Национальной информационно-коммуникационной системы Республики Узбекистан анализируются технологические аспекты совершенствования электронного судопроизводства в Узбекистане. На основе изучения текущего состояния электронного судопроизводства в Узбекистане, автор отмечает ряд существующих в этой сфере проблем, а также предлагает ряд мер, необходимых для эффективного развития системы электронного суда в Узбекистане.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

84

Джалалов Музаффар Мухитдинович

Техника фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD),

Тошкент шаҳридаги Инха университети ректори

ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТРОН СУДЛОВНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

БИЛАН БОҒЛИҚ БАЪЗИ МАСАЛАЛАРИ

Джалалов Музаффар Мухитдинович

Доктор философии (PhD) по техническим наукам,

Ректор Университета Инха в Ташкенте

НЕКОТОРЫЕ ВОПРОСЫ РАЗВИТИЯ ЭЛЕКТРОННОГО

ПРАВОСУДИЯ В УЗБЕКИСТАНЕ, СВЯЗАННЫЕ С

ИНФОРМАЦИОННЫМИ ТЕХНОЛОГИЯМИ

Jalalov Muzaffar

Doctor of Philosophy (PhD) in Technical Sciences,

Rector of Inha University in Tashkent

SOME ISSUES OF E-JUSTICE DEVELOPMENT IN UZBEKISTAN

RELATED TO INFORMATION TECHNOLOGY

Аннотация.

Ўзбекистон Республикаси миллий ахборот-коммуникация

тизимини

ривожлантириш

бўйича

комплекс

дастур доирасида

Ўзбекистонда электрон суд жараёнларини такомиллаштиришнинг

технологик жиҳатлари таҳлил қилинган.

Ўзбекистонда электрон суднинг ҳозирги ҳолатини ўрганиш асосида

муаллиф бир қатор муаммоларни, республикамизда электрон суд тизмини

самарали ривожлантириш учун зарур бўлган чора-тадбирларни қайд этган

ва уларни амалга ошириш йўлларини тавсия этган.

Калит сўзлар:

электрон суд, рақамлаштириш, телекоммуникация

инфратузилмаси, рақамли саводхонлик, суд ҳокимияти, интерактив

хизматлар.

Аннотация.

В статье в рамках Комплексной программы по развитию

Национальной информационно-коммуникационной системы Республики

Узбекистан анализируются технологические аспекты совершенствования

электронного судопроизводства в Узбекистане.

На

основе

изучения

текущего

состояния

электронного

судопроизводства в Узбекистане, автор отмечает ряд существующих в

этой сфере проблем, а также предлагает ряд мер, необходимых для

эффективного развития системы электронного суда в Узбекистане.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

85

Ключевые

слова:

электронный

суд,

цифровизация,

телекоммуникационная

инфраструктура,

цифровая

грамотность,

судебная власть, интерактивные услуги.

Abstract.

The article analyzes the technological aspects of improving

electronic legal proceedings in Uzbekistan within the framework of a

comprehensive program for the development of National Information and

Communication System of the Republic of Uzbekistan.

On the basis of the study of the current state of electronic court proceedings

in Uzbekistan, the author notes several existing problems in this area, and also

suggests some measures necessary for the effective development of the electronic

court system in Uzbekistan.

Keywords:

electronic

court,

digitalization,

telecommunication

infrastructure, digital literacy, judicial power, interactive services.

"Жамиятни рақамлаштириш" деганда, жамиятнинг барча соҳаларида

инновацион, илмий ва техник ривожланиш натижаларини кенг жорий

этилишини тушунамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев 2020 йилни

“Илм-фан, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб

эълон қилиб, илмий ва технологик ривожланишнинг аҳамиятига алоҳида

эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, “барқарор ривожланиш учун биз

рақамли билим ва ахборот технологияларини чуқур ўрганишимиз керак, бу

бизга тараққиётга эришиш учун энг қисқа йўлни босиб ўтиш имкониятини

беради”.

XXI асрнинг биринчи чорагида Ўзбекистон замонавий ахборот-

коммуникация технологиялари, инновацион усулларни ҳаётнинг барча

соҳаларига, шу жумладан ҳуқуқий соҳага жорий этиш бўйича юқори

технологияли ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириб, жамиятни

ахборотлаштириш ва рақамли трансформация йўлидан муваффақиятли

ўтди. Инновациялар ва технологияларнинг жадал ривожланиши

шароитида ҳуқуқ, уни муҳофаза қилиш соҳаси ҳам бу жараёнлардан четда

қолмади, албатта. Шунга кўра, сўнгги йилларда мамлакатимизда судлар,

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари

фаолиятига замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича қатор

чора-тадбирлар

амалга

оширилмоқдаки,

бунинг

натижасида

фуқароларнинг судларга ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя

қилиш учун тегишли органларга мурожаат этиш институтини

либераллаштириш имконияти пайдо бўлди. Бу эса, ўз навбатида, одил

судловга

эришиш

даражасини

оширишга,

шунингдек,

судлар

фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга ёрдам беради.

2021 йилги

WJP

қонун устуворлиги индексига кўра, дунё

мамлакатларининг кўпида қонун устуворлиги заифлашган бўлса-да,

Ўзбекистон ўз мавқеини 14 поғонага ошириб, 139 мамлакатдан 85-ўринни,

Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасида 14-ўринни эгаллади.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

86

WJP қонун устуворлиги индексига мувофиқ рейтинг[1]

Омил

Жаҳон

рейтингидаги

позиция

Минтақавий

рейтингдаги

ўрин

Даромадга

кўра

рейтинг

Ҳукумат

ваколатларини

чеклаш

121/139

10/14

25/35

Коррупциянинг йўқлиги

70/139

6/14

4/35

Очиқ кенгаш

122/139

13/14

27/35

Асосий инсон ҳуқуқлари

109/139

11/14

18/35

Қонун

тартиби

ва

хавфсизлик

16/139

1/14

1/35

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

амалиёти

104/139

11/14

20/35

Фуқаролик процесси

78/139

7/14

8/35

Жиноят процесси

67/139

5/14

5/35

Ҳужжатда акс эттирилганидек, 2020 йилда Ўзбекистоннинг қонун

устуворлиги кўрсаткичлари 4,1%га яхшиланган. Бу жамиятимизни

демократлаштиришга ва унинг ҳуқуқий тизимини такомиллаштиришга
катта куч сарфлаётганидан нишона.

Кибертараққиёт шароитида Ўзбекистонда ҳуқуқий жамиятни

ривожлантириш бевосита ҳуқуқ соҳасини рақамлаштириш жараёнлари

билан ўзаро боғлиқлиги шубҳасиздир. Жамиятнинг барча жабҳалари

сингари суд ишларини юритиш соҳасига ахборот технологияларининг кенг

ва чуқур татбиқ этилишини, аҳолига уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини

ҳимоя

қилиш

борасида

электрон

хизматларнинг

тавсия

қилинаётганлигини, яъни электрон ҳукуматни татбиқ қилиш жараёнлари

фаоллашаётганлигини қайд этиш мақсадга мувофиқдир.

Одил судловнинг ҳозирги ҳолатини тўғри таҳлил қилиш учун давлат

суд ҳокимияти фаолиятини ахборотлаштириш ва рақамлаштириш

жараёнларининг ҳуқуқий асосларини қисқача тавсифлаш керак бўлади.

Ўзбекистонда электрон одил судлов Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2017 йил 21 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси суд

тизими

тузилмасини

тубдан

такомиллаштириш

ва

фаолияти

самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4966-сонли

Фармони;

2017-2021

йилларда

Ўзбекистон

Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар

стратегияси; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил

24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов

самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ-6034 Фармони; "Рақамли Ўзбекистон-30" стратегияси, Ўзбекистон

Республикаси миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

87

комплекс дастури каби давлат ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Дастурни амалга оширишнинг АКТ билан боғлиқ асосий вазифалари ва

механизмлари қуйидаги 1-жадвалда ўз аксини топган.

2017-2020 йилларда судлар фаолиятига замонавий ахборот-

коммуникация технологияларини жорий этиш дастури

(30.08.2017 йилдаги ПП-3250)

[2]

Белгиланган асосий вазифалар

Амалга ошириш механизмлари

1.

Судлар фаолиятининг очиқлиги,

шаффофлиги ва самарадорлигини
таъминлаш, суд жараёни сифатини
ва аҳолининг одил судловдан
фойдаланиш даражасини ошириш;

2.

судлар

ишини

автоматлаштириш ва уларнинг
фаолияти

тўғрисидаги

маълумотларни тизимлаштириш;

3.

одил

судловни

амалга

оширишда ва суд қарорларининг
бажарилишини

таъминлашда

судларнинг суриштирув, дастлабки
тергов ва ижро органлари билан
ўзаро

самарали

таъсирини

таъминлаш;

4.

судларда

иш

юритиш

самарадорлигини

оширишни,

судлар

фаолияти

тўғрисидаги

маълумотларнинг мавжудлигини,
шунингдек аҳоли ва тадбиркорлик
субектларига

кўрсатиладиган

интерактив хизматлар рўйхатини
кенгайтириш

ва

сифатини

яхшилашни

таъминлайдиган

ахборот тизимлари ва ресурсларини
такомиллаштириш;

5.

компютер

саводхонлиги

даражасини,

судялар

ва

суд

ходимларининг

замонавий

компютер

технологиялари

ва

ахборот-коммуникация
технологияларидан

фойдаланиш

бўйича амалий кўникмаларини
ошириш;

I.

Ахборот-коммуникация

технологиялари инфратузилмасини
ривожлантириш.

II.

Судлар

фаолиятини

автоматлаштириш ҳамда аҳоли ва
тадбиркорлик

субектларига

суд

ҳокимияти органлари билан электрон
ҳамкорлик

қилиш

имкониятини

бериш учун ахборот тизимлари ва
ресурсларини ишлаб чиқиш ва жорий
этиш.

III.

Суд

органлари

фаолиятида

ахборот хавфсизлиги, хавфсиз иш
оқими

ва

ахборот-коммуникация

технологияларининг тўғри ишлашини
таъминлаш.

IV.

Суд органлари ходимларининг

ахборот-коммуникация
технологияларидан

фойдаланиш

бўйича

амалий

кўникмаларини

такомиллаштириш.



background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

88

6.

судлар

тизимида

ахборот

хавфсизлиги ва хавфсиз электрон
ҳужжат айланишини таъминлаш.

2020-2023 йилларда суд ҳокимияти фаолиятини рақамлаштириш

дастури (09.03.2020 йилдаги ПП-4818)

[3]

Белгиланган асосий вазифалар

Амалга ошириш механизмлари

1.

Фуқаролар

ва

тадбиркорлик

субектларига

кўрсатиладиган

интерактив электрон хизматлар
турларини кенгайтириш, ҳар бир
мурожаатни кўриб чиқиш жараёнини
онлайн

назорат

қилиш,

суд

биноларида

интерактив

хизматлардан эркин фойдаланиш
имкониятини яратиш;

2.

судларда Одил судловни амалга

ошириш

учун

зарур

бўлган

маълумотларнинг

тезкор

қабул

қилинишини

таъминлаш

учун

вазирликлар, идоралар ва бошқа
ташкилотлар билан электрон ўзаро
маълумотлар алмашинувини янада
кенгайтириш;

3.

махсус ахборот дастурларини

жорий

этиш

орқали

судялар

ҳамжамияти

фаолиятининг

очиқлиги

ва

шаффофлигини

таъминлаш;

4.

суд мажлисларида, шу жумладан

мобил қурилмалар ва электрон ўзаро
таъсирнинг бошқа шакллари орқали
масофадан туриб иштирок этиш
имкониятини

кенгайтириш,

шунингдек, томонлар томонидан суд
қарорларини онлайн тарзда қабул
қилиш учун шароит яратиш;

5.

ахборот тизимлари, маълумотлар

базалари

ва

бошқа

дастурий

маҳсулотларнинг ахборот ва кибер
хавфсизлигини таъминлаш, хизмат
маълумотлари ва суд ҳокимияти
маълумотларини ҳар томонлама
ҳимоя

қилиш

бўйича

чора-

тадбирларни кучайтириш.

I.

Ахборот-коммуникация

технологиялари инфратузилмасини
янада ривожлантириш.

II.

Фуқаролар ва тадбиркорлик

субъектларининг ўз фаолиятини
янада рақамлаштириш орқали суд
ҳокимияти

органлари

билан

электрон

ўзаро

алоқаларини

таъминлаш

ва

уларни

ривожлантириб бориш.

III.

Одил судловни амалга ошириш

учун зарур бўлган маълумотларни
талаб қиладиган давлат органлари ва
ташкилотлари

билан

электрон

маълумотлар алмашинувини ташкил
эти шва мунтазам такомиллаштириб
бориш.

IV.

Судларнинг

ахборот

тизимларини давлат органлари ва
ташкилотларининг

ахборот

тизимлари билан бирлаштириш.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

89

1-жадвал.

Ўзбекистон Республикаси миллий ахборот-коммуникация

тизимини ривожлантириш Комплекс дастурини амалга оширишнинг асосий

вазифалари ва механизмлари.

2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ халқаро

тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТнинг "Ўзбекистонда қонун

устуворлиги соҳасидаги ҳамкорлик" қўшма лойиҳаси доирасида

Э-СУД тизими ишлаб чиқилди, унинг асосий вазифалари қуйидагилардан

иборат эди: а) судларга келиб тушган даъволар, аризалар, шикоятлар ва

аризаларни кўриб чиқиш тартибини такомиллаштириш; б) суд тизимининг

очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш; в) бюрократик тўсиқларни йўқ

қилиш, одил судловга мурожаатларнинг имкониятларини ошириш;
д) фуқаролар учун янада қулай шароитларни яратиш[4]. Тизимнинг

тузилиши қуйидаги жадвалда кўрсатилган (2-жадвал).

2-жадвал.

E-SUD

порталининг тузилиши.

Республикамизда чоп этилаётган илмий адабиётлар, оммавий

ахборот

воситалари,

ижтимоий

тармоқлар

мунтазам

равишда

жамиятимиздаги рақамли ўзгаришлар, республикада электрон суд

жараёнларини мунтазам равишда ёритиб боради. Мамлакатимизда суд-

ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш амалга оширилмоқда, бу

фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя
қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш,

судялар ҳамжамияти органларининг ролини ошириш, электрон одил

судловни шакллантириш каби амалларда намоён бўлаяпти. Судлар,

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари

фаолиятига замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича чора-

тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида фуқароларнинг

судларга ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича

тегишли органларга мурожаат этиш институтини либераллаштириш, одил

судловга эришиш даражасини оширишга ҳисса қўшиш, шунингдек, умуман

судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш имконияти
пайдо бўлди.

E-SUD

«Онлайн-

кузатув»

(my.sud.uz/#/

monitorning)

«Электрон

қабул»

(qabul.sud.uz)

«Мурожат»

(

exsud.sud.uz)

«Қарорлар

банки»

(public.sud.

uz)

«

Электрон

тўлов тизими»

(

billing.sud.uz

)

«

Намуна-

лар»

(

template.

sud.uz)

«Кальку
-лятор»

(calculate.
sud.uz)

«Жадвал»

(jadval.sud.

uz).

Олий суднинг Интерфаол хизматлар портали (my.sud.uz).


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

90

Бироқ Ўзбекистонда электрон суд жараёнларининг талаб даражасида

эмаслиги қуйидаги АКТга оид камчиликлар билан боғлиқ, деган

фикрдамиз.

Биринчидан,

рақамлаштириш стратегияси доирасида жамият ҳаёти

барча соҳаларининг рақамли ўзгартириши шароитида мамлакатимизнинг

чет

ҳудудлари

ва

чекка

жойларида

телекоммуникация

инфратузилмаларининг

йўқлиги,

улар

кўрсатаётган

ахборот-

коммуникация хизматлари сифатининг пастлиги, суд ҳокимияти

органларининг техник жиҳатдан жиҳозлантирилишининг сустлиги

ахборот тизимларини давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот

тизимлари

билан

интеграциялашувини

сезиларли

даражада

мураккаблаштирмоқда. Жойларда телекоммуникация инфратузилмасининг

заифлиги Э-ҳукуматни ҳуқуқий соҳага жорий этиш самарадорлигига

салбий таъсир қилиб, уни янада такомиллаштиришга оид масалаларни

долзарблаштиради.

Иккинчидан,

адлия органлари ходимлари (мутахассислари) рақамли

саводхонлиги даражасининг пастлиги. Бу соҳа мутахассисларининг турли

хил рақамли платформаларда ҳар хил техник воситалар ёрдамида

маълумотларни топиш, саралаш, қайта ишлаш, баҳолаш ва узатиш билан

боғлиқ фаолиятни сустлаштиради ва иш самарадорлигини пасайтиради.

Бугунги кунда ахборот-коммуникация технологияларининг жадал

ривожланиши шароитида яхши мутахассис бўлиш нафақат танланган касб

доирасида зарур билим ва тажрибага эга бўлишни, балки рақамли

саводхонликни ҳам ўз ичига олади, бу эса кенг рақамлаштириш шароитида

касбий компетенция даражасини ва аҳолига электрон хизматлар кўрсатиш

сифатини сезиларли даражада оширишга имкон беради.

Учинчидан,

рақамли муҳитда мақбул ҳаёт учун ахборот-

коммуникация

технологияларидан

фойдаланиш

кўникмаларини

тавсифловчи тегишли АКТ-компетенцияларга эга бўлмаган аҳолининг

маълум бир қисмининг рақамли саводхонлиги ва рақамли маданиятининг

паст даражаси суд ва адлия органлари билан сифатли ўзаро
муносабатларни шакллантириш ва уларни ривожлантиришга ҳамда

уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ

муаммоларини ҳал қилишда катта тўсиқ бўлаяпти.

Бу каби камчиликлар қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишни

талаб қилади, деб ҳисоблаймиз.

1.

Географик жойлашувидан қатъи назар, республикамизнинг барча

ҳудудларида,

чекка

жойларида

ҳам

ахборот-коммуникация

технологиялари инфратузилмаларини жадал ривожлантириш.

2. Суд

органлари

ходимларининг

ахборот-коммуникация

технологияларидан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларини мунтазам
ва тизимли равишда ошириб бориш.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

91

3. Суд органлари фаолиятида ахборот хавфсизлиги, хавфсиз иш оқими

ва ахборот-коммуникация технологияларининг тўғри ишлашини

таъминлаш.

4. Одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни

талаб қиладиган давлат органлари ва ташкилотлари билан электрон

маълумотлар алмашинувини ташкил этиш ва мунтазам такомиллаштириб

бориш.

5. Судларнинг ахборот тизимларини давлат органлари ва

ташкилотларининг ахборот тизимлари билан бирлаштириш.

6. Аҳолининг ахборот-телекоммуникация саводхонлигини ошириш.

Мазкур чора-тадбирларни амалга оширмасдан суд ва адлия соҳасини

такомиллаштириш, демократик эркинликларга эришиш, фуқароларнинг

ҳуқуқларини қонун доирасида тўлиқ муҳофаза қилишга эришиб

бўлмаслигини англаш ҳам энг долзарб масалалардан бири, деб

ҳисоблаймиз.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Система электронного судопроизводства Узбекистана E-SUD в

числе финалистов всемирного форума правосудия https://sud.uz/ru/

sistema-elektronnogo-sudoproizvodstvo/#:~:text=%D0%A1%D0%B8%D1%

81%D1%82%D0%B5%D0%BC%D0%B0%20E%2DSUD%20%D1%80%.

2.

2017-2020 йилларда судлар фаолиятига замонавий ахборот-

коммуникация технологияларини жорий этиш дастури (30.08.2017

йилдаги ПП-3250) https://lex.uz/ru/docs/4979899 Электрон ресурс

https://lex.uz/docs/3327996

3.

2020-2023 йилларда суд ҳокимияти фаолиятини рақамлаштириш

дастури

(09.03.2020

йилдаги

ПП-4818)

Электрон

ресурс:

https://lex.uz/ru/docs/4979899

4.

Всемирный пресс-релиз WJP (WJP Rule of Law Index®) за 2021 год:

Электрон

ресурс:

file:///C:/Users/User/Desktop/Uzbekistan_2021%20

WJP%20Rule%20of% 20Law% 20 Index 20Country%20Press%20Release
_Russian.pdf

Библиографические ссылки

Система электронного судопроизводства Узбекистана E-SUD в числе финалистов всемирного форума правосудия https://sud.uz/ru/ sistema-elektronnogo-sudoproizvodstvo/#:~:text=%D0%Al%D0%B8%Dl% 81%Dl%82%D0%B5%D0%BC%D0%B0%20E%2DSUD%20%Dl%80%.

2017-2020 йилларда судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастури (30.08.2017 йилдаги ПП-3250) https://lex.uz/ru/docs/4979899 Электрон ресурс https://lex.uz/docs/3327996

2020-2023 йилларда суд хокимияти фаолиятини ракдмлаштириш дастури (09.03.2020 йилдаги ПП-4818) Электрон ресурс: https://lex.uz/ru/docs/4979899

Всемирный пресс-релиз WJP (WJP Rule of Law Index®) за 2021 год: Электрон ресурс: file:///C:/Users/User/Desktop/Uzbekistan_2021%20 WJP%20Rule%20of% 20Law% 20 Index 20Country%20Press%20Release _Russian.pdf

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов