Дистанционное образование для осужденных: каков опыт зарубежных стран в этом отношении?

CC BY f
107-111
11
2
Поделиться
Закирова, О., & Нурматов, Р. (2022). Дистанционное образование для осужденных: каков опыт зарубежных стран в этом отношении?. Актуальные вопросы и перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности, 1(01), 107–111. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/combating-offenses/article/view/14403
Одина Закирова, Академия Министерства внутренних дел Республики Узбекистан

кафедра профилактики правонарушений и криминологии, д.ю.н., профессор

Равшан Нурматов, Исследовательский институт правовой политики при Министерстве юстиции

 ответственный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткорлик, жамиятда юриш-туриш қоидаларига ҳурмат муносабатини шакллантиришда уларга таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганишга кўмаклашиш муҳим омил ҳисобланади. Шу боис кейинги йилларда судҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш жараёнида бунга алоҳида аҳамият берилмоқда. Хусусан,Президентимизнинг 2019 йил 29 январдаги “Озодликдан маҳрум этилган шахсларни меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги “Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида бу йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилди


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

107

Закирова Одина Гулямовна

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги Академияси,

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва криминология кафедраси, ю.ф.д.

профессор

Нурматов Равшан Бегмаматович

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат

тадқиқот институти

масъул ходими

МАҲКУМ УЧУН МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ: БУ БОРАДА ХОРИЖИЙ

МАМЛАКАТЛАР ТАЖРИБАСИ ҚАНДАЙ?

Закирова Одина Гулямовна

Академия Министерства внутренних дел Республики Узбекистан, кафедра

профилактики правонарушений и криминологии, д.ю.н., профессор

Нурматов Равшан Бегмаматович

Исследовательский институт правовой политики при Министерстве

юстиции, ответственный сотрудник

ДИСТАНЦИОННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ ДЛЯ ОСУЖДЕННЫХ: КАКОВ

ОПЫТ ЗАРУБЕЖНЫХ СТРАН В ЭТОМ ОТНОШЕНИИ?

Zakirova Odina

Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan,

Department of Offenses Profilactics and Criminology, Doctor of Law, Professor

Nurmatov Ravshan

The Research Institute of Legal Policy under The Ministry of Justice, responsible

employee

DISTANCE EDUCATION FOR PRISONERS: WHAT IS THE

EXPERIENCE OF FOREIGN COUNTRIES IN THIS REGARD?

Жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткорлик,

жамиятда

юриш-туриш

қоидаларига

ҳурмат

муносабатини

шакллантиришда уларга таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганишга
кўмаклашиш муҳим омил ҳисобланади. Шу боис кейинги йилларда суд-

ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни

такомиллаштириш жараёнида бунга алоҳида аҳамият берилмоқда. Хусусан,


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

108

Президентимизнинг 2019 йил 29 январдаги “Озодликдан маҳрум этилган

шахсларни меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-

тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил

16 апрелдаги “Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва

касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида”ги қарорларида бу йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган

долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Жумладан, Тошкент вилояти ИИБ Пробация ва жазоларни ижро этиш

бўлими Тарбия колониясининг 5-мактаби Зангиота тумани 35-мактаби

билан бирлаштирилди. Бунинг натижасида Пробация ва жазоларни ижро

этиш бўлими Тарбия колониясида мазкур мактабнинг филиали ташкил
этилди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими

марказининг жазони ижро этиш муассасалари ҳудудидаги 4 та касб-ҳунар

таълими муассасалари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

тасарруфига

ўтказилиб,

касб-ҳунарга

ўргатиш

марказларига

айлантирилди[1].

Бундан ташқари, маҳкумларга илк маротаба сайлов ҳуқуқи тақдим

этилди. Маҳкумларнинг иш ҳақидан ижтимоий суғурта ажратилмаслиги

белгиланиб, пенсия таъминотига эга бўлиши таъминланди.

Ўтган қисқа даврда озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган

шахсларнинг умумий ўрта таълим олиши учун олтита жазони ижро этиш
муассасаларида умумтаълим муассасаларининг фаолияти йўлга қўйилди.

Яна тўртта муассасада касб-ҳунарга ўқитиш марказлари иш бошлади.

Шунингдек,

“Уста-шогирд”

тизими асосида маҳкумларни касб-ҳунарга

йўналтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Шу билан бирга, умумтаълим муассасалари ва касб-ҳунарга ўқитиш

марказлари бўлмаган жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олиши, шунингдек, барча

жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг олий таълим олиши

учун имконият ва шароитларни яратиш зарурати юзага келмоқда.

Бу борада хорижий мамлакатлар тажрибаси қандай?

Германияда маҳкумлар учун мактаб, гимназия ва университет

таълимини тугатиш имконияти мавжуд. Жумладан, Германиянинг

Фрейбург жазони ижро этиш муассасасида маҳкумлар мактабни,

гимназияни ҳамда университетда таҳсилни ниҳоясига етказишлари

мумкин. Ушбу муассасасидаги маҳкумлар Германиянинг

“Hagen”

университетда

масофавий ҳамда сиртқи таълим оладилар. Эътиборлиси,

жазо ўтаётган шахслар муассасадаги барча ишлардан озод қилиниб, ҳатто

ойига

120 евро миқдорда степендия

олиш имкониятига эга.

Ушбу жазони ижро этиш муассасасида масофавий олий таълимни

ташкил қилиш натижасида таълим олган собиқ маҳкумлар орасида
рецидив жиноятчилик камайиб,

15-20 фоизни

ташкил қилган[2].


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

109

Украина Республикаси Жиноят-ижроия кодексига асосан, жазони

ижро этиш муассасаларида маҳкумлар умумий ўрта таълим, касб-ҳунар

таълими, шунингдек, масофавий ўрта махсус ва олий таълим олишлари

мумкин.

Маҳкумларга

“Психология”,

“Ҳуқуқшунослик”, “Менежмент”,

“Ҳисобчи”, “Реклама бўйича мутахассис”

ва бошқа мутахассисликлар

бўйича масофавий ўрта махсус ва олий маълумот олиш имконияти

яратилган.

Маҳкумлар масофадан таълим олишлари учун алоҳида махсус

компьютер синфлари ва бошқа шарт-шароитларлар ташкил этилган.

Шунингдек, касб-ҳунарга йўналтириш бўйича ўқитиш йўлга қўйилган

бўлиб, ушбу касб-ҳунар таълимига ўқиган маҳкумларга йўналиши бўйича

электр устаси, сувоқчи, ёғоч ўймакорлиги, новвой, тикувчи, сартарош

ва бошқа бир қатор касблар бўйича диплом бериш амалиёти йўлга

қўйилган.

Ушбу таълимнинг маҳкумлар учун афзаллиги шундаки, давлат

таълим ҳужжатида маҳкумларнинг жазони ижро этиш муассасасида

диплом олганлиги кўрсатилмайди.

Россия Федерацияси

да ҳам маҳкумларга олий таълимни масофадан

ўқиш имконияти яратилган. Россия Федерал жазони ижро этиш хизмати

қатор олий ўқув юртлари (Россия давлат ижтимоий университети, Тверь
қишлоқ хўжалиги академияси, Псков давлат университети ва бошқалар)

билан ҳамкорлик йўлга қўйган. Уларни ўқитиш бўйича реабилитация

дастурлари, жисмоний тарбия ва санъат, ҳунармандчилик ва бошқа

фаолият турлари жазони ижро этиш муассасасида ташкил этилган.

Маҳкумлар университетларда ўзлари танлаган мутахассисликлар

бўйича (

иқтисодий, менежмент, кичик бизнесни бошқариш, молия

ва кредит, ҳуқуқшунослик, реклама бўйича мутахассис, социология,

банк ва бошқа

) масофавий таълим олишлари мумкин.

Америка Қўшма Штатларида маҳкумларга таълим бериш рецидив

жиноятларни камайтириш ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ
бўлган жазони ўтаётган ҳамда маҳкумларни озод этилганидан кейин

иқтисодий имкониятларни яхшилашга қаратилган.

АҚШда маҳкумларни олий таълимга ўқитиш бўйича турли дастурлар

амалга оширилди.

Ранд корпорацияси ( RAND Corporation)

томонидан

ўтказилган тадқиқотларда ҳар қандай турдаги таълим рецидив жиноятни

43 фоизга камайтириши аниқланган[3].

Маълумот учун:

босқинчилик, наркотиклар, хуллас, умрининг асосий

қисми панжара ортида ўтган 62 ёшли америкалик Жозеф Валадес

Калифорния университетининг социология факультетига ўқишга кириб,

айрим фанларни сиртдан компьютерда, баъзиларини ўзи сингари тавба
қилган маҳкумларни ўқитишга келган ўқитувчилардан ўрганиб магистр

дипломига эга бўлди

[4].


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

110

Беларусь Республикасининг Жиноят-ижроия кодексида ахлоқ

тузатиш муассасаларида маҳкумларнинг умумий ўрта ва касб-ҳунар

таълими олишни ташкил қилиш ҳамда масофавий шаклда ўрта махсус ва

олий маълумот олиш, шунингдек, қўшимча маълумот олиш учун

шароитлар яратиш назарда тутилган.

Касб-ҳунар

таълими

ва

ўқитиш

ихтисосликлар

бўйича

(мутахассисликлар, ихтисосликлар, касблар йўналишлари) бўйича ташкил

этилади, уларда маҳкумлар тайинланган малакаларини ҳисобга олган

ҳолда, озод қилинганидан кейин ушбу муассасада ишлашлари мумкин

бўлади. Маҳкумларнинг ахлоқ тузатиш муассасаларида таълим олишлари

учун маҳаллий ижроия ва маъмурий органлар зарур шарт-шароитларни
яратадилар.

Хорижий давлатларнинг айрим жазони ижро этиш муассасаларида

баъзи таълим турлари тўлов асосида ташкил этилган. Масалан, Данияда

бошланғич ва ўрта мактабларда таълим бепул, ўрта-махсус ва олий таълим

дарслари тўлов асосида ташкил этилади. Буюк Британия ва Aвстралияда

маҳкумлар

кенг

жамоатчиликка

тақдим

этиладиган

ҳукумат

кредитларидан фойдаланишлари мумкин. Буюк Британиядаги

“Education

Trust”

каби хайрия гуруҳлари масофавий ўқишни молиялаштиришга қодир

бўлмаган маҳкумларга грантлар ажратади.

Маълумотларга кўра, 2014 йилда Aнглия ва Уэльсда ўтказилган

тадқиқотларга асосан 6000 нафардан кўп маҳкумларни ўрганиш

натижасида таълим курсларида ўқиганларнинг қайта жиноят содир қилиш

эҳтимоли 7 фоизга камайгани аниқланган[5].

Хорижий давлатларнинг маҳкумларга жазони ижро этиш

муассасаларида барча даражадаги таълим шакллари жорий этиш амалиёти

“ўтириб чиққан”ларнинг ишга жойлашиш имкониятларини оширади, қайта

жиноят йўлига киришининг олдини олади.

Ижобий натижа бериши аниқ бўлган хориж тажрибасини қўллашнинг

фойдаси бўлса бўладики, илло зарари йўқ. Шундай экан, бизда ҳам жазони

ижро этиш муассасаларида таълимни такомиллаштириш лозим.

Хорижий давлатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда жазони ижро

этиш муассасаларида

таълимни такомиллаштириш юзасидан қуйидагилар

таклиф қилинади:

1. Мамлакатимизда озодликдан маҳрум этиш муассасалари билан

олий таълим муассасалари ҳамкорликда маҳкумларга масофавий олий

таълим бериш тизимини йўлга қўйиш;

2. Қонунчиликдаги озодликдан маҳкум этилган талабага нисбатан

ўқишдан четлаштирилиши тўғрисидаги қоидани бекор қилган ҳолда унга

жазони ижро этиш муассасасида масофавий таълим олишини давом

эттириш имкониятини бериш;

3. Жазони ижро этиш муассасаларида касб-ҳунар таълимида ўқиган

маҳкумларга йўналиши бўйича диплом олиш амалиётини жорий қилиш.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

111

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

https://daryo.uz/k/2019/04/18/ozbekistonda-jazoni-ijro-etish-

muassasalaridagi-kasb-hunar-talimi-muassasalari-kasb-hunarga-orgatish-

markazlariga-aylantirildi/

2.

https://www.dw.com

3.

https://washingtonmonthly.com/2019/11/28/why-prison-should-

include-a-college-education/

4.

https://yuz.uz/news/62-yoshli-amerikalik-qamoqxonada-otirib-

magistr-diplomiga-ega-boldi

5.

https://ru.qaz.wiki/wiki/Prison_education

6.

Расулев, Абдулазиз, and Баходир Исмоилов. "Организационно-

правовые аспекты применения цифровых технологий в противодействии

коррупции: зарубежный опыт правоприменительной практики." Общество

и инновации 1.2 (2020): 300-320.

Библиографические ссылки

https://daryo.uz/k/2019/04/18/ozbekistonda-jazoni-ijro-etish-muassasalaridagi-kasb-hunar-talimi-muassasalari-kasb-hunarga-orgatish-markazlariga-aylantirildi/

https://www.dw.com

https://washingtonmonthly.com/2019/ll/28/why-prison-should-include-a-college-education/

https://yuz.uz/news/62-yoshli-amerikalik-qamoqxonada-otirib-magistr-diplomiga-ega-boldi

https://ru.qaz.wiki/wiki/Prison education

Расулев, Абдулазиз, and Баходир Исмоилов. "Организационноправовые аспекты применения цифровых технологий в противодействии коррупции: зарубежный опыт правоприменительной практики." Общество и инновации 1.2 (2020): 300-320.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов