Ответственность за мошенничество не способна адекватно повлиять на виновного: нужно ли усиливать наказание?

CC BY f
295-302
18
18
Поделиться
Мирзаев, Ш., & Нурматов, Р. (2022). Ответственность за мошенничество не способна адекватно повлиять на виновного: нужно ли усиливать наказание?. Актуальные вопросы и перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности, 1(01), 295–302. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/combating-offenses/article/view/14514
Шухрат Мирзаев, Исследовательский институт правовой политики при Министерстве юстиции Республики Узбекистан

Главный консультант

Равшан Нурматов, Исследовательский институт правовой политики при Министерстве юстиции

Главный консультант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Маълумки, республикамизда мулкнинг хилма-хил шакллари муҳофазасини кучайтириш, мулк ҳамда мулкий ҳуқуқлар кафолатларини белгилашга алоҳида эътибор қаратилиб, қатор мақсадли чора тадбирларамалга оширилмоқда. “Мулкка тажовуз қилиш билан боғлиқ иқтисодиёт асосларига қарши жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш”[1] билан қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, ушбу соҳани тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

295

Мирзаев Шухрат Машрабович

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат

тадқиқот институти бош маслаҳатчиси

Нурматов Равшан Бегмаматович

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат

тадқиқот институти

бош маслаҳатчиси

ФИРИБГАРЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК АЙБДОРГА

МУНОСИБ ТАЪСИР КЎРСАТА ОЛМАЯПТИ: ЖАЗОНИ

КУЧАЙТИРИШ КЕРАКМИ?

Мирзаев Шухрат Машрабович

Главный консультант Исследовательского института правовой

политики при Министерстве юстиции Республики Узбекистан

Нурматов Равшан Бегмаматович

Исследовательский институт правовой политики при Министерстве

юстиции, Главный консультант

ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА МОШЕННИЧЕСТВО НЕ СПОСОБНА

АДЕКВАТНО ПОВЛИЯТЬ НА ВИНОВНОГО: НУЖНО ЛИ

УСИЛИВАТЬ НАКАЗАНИЕ?

Mirzaev Shukhrat

The Research Institute of Legal Policy under The Ministry of Justice, Chief

consultant

Nurmatov Ravshan

The Research Institute of Legal Policy under The Ministry of Justice, Chief

consultant

RESPONSIBILITY FOR FRAUD IS NOT ABLE TO AFFECT THE

GUILTY ADEQUATELY: IS IT NECESSARY TO STRENGTHEN THE

PUNISHMENT?

Маълумки,

республикамизда

мулкнинг

хилма-хил

шакллари

муҳофазасини кучайтириш, мулк ҳамда мулкий ҳуқуқлар кафолатларини

белгилашга алоҳида эътибор қаратилиб, қатор мақсадли чора-тадбирлар


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

296

амалга оширилмоқда. “Мулкка тажовуз қилиш билан боғлиқ иқтисодиёт

асосларига қарши жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг

олдини олиш тизимини такомиллаштириш”[1] билан қонун устуворлигини

таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор

йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, ушбу соҳани тадқиқ этиш муҳим

аҳамият касб этмоқда.

Жумладан, бугунги кунда мулкни фирибгарлик йўли билан талон-тарож

қилиш ўзгалар мулкини талон-тарож қилишнинг нисбатан кўп тарқалган тури

бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги кунда фирибгарликнинг умумий динамикаси,

унинг кўринишлари кўпайиб бораётганлиги ҳам мавзунинг долзарблигидан

далолат беради. Ундан ташқари, ҳаёт кечириш учун зарур маблағларни
одамларни алдаш йўли билан топаётган шахс фақат жиноятчи сифатида

хавфли бўлмай, унинг қилмиши туфайли давлатга, фуқароларга моддий зарар

етказилиши билан бир қаторда, фирибгарлик оқибатлари аҳолига, айниқса

ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатади.

Маълумот учун:

2004 йилда жами жиноятларнинг 1,6 фоизи

фирибгарлик улушига тўғри келган бўлса, сўнгги 5 йиллик статистик

таҳлилларда жами жиноятларнинг 10-15 фоизи фирибгарликка тўғри

келмоқда

[2]

. 2019 йил республика бўйича 6321 та, 2020 йилда 10496 та

фирибгарлик жинояти рўйхатга олинган бўлса, 2021 йилда бу рақам 24554

тани ташкил этган

[3].

Бундай ўсиш динамикаси фирибгарликка қарши курашишнинг

замонавий усулларини жорий этишни тақозо қилади.

Хўш, мамлакатимизда фирибгарлик жиноятчилигининг ортиб

кетишига нималар сабаб бўлмоқда?

Энг аввало, янгича замонавий, ахборот технологиялар, Интернет

тармоғидан фойдаланган ҳолда содир этиладиган жиноятлар пайдо

бўлмоқда.

Aйни пайтда мамлакатимиз бутун дунёда авж олган жиддий

иқтисодий рақобат шароитида иқтисодиётни барқарорлаштириш ва

ривожлантириш

йўлидан

бормоқда.

Замонавий

ахборот-

2019 йил

2020 йил

2021 йил

6321

10496

24554


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

297

телекоммуникация

тизимлари

ва

молия-банк

секторини

такомиллаштиришсиз иқтисодиётни ривожлантириш мумкин эмас, бу эса,

ўз навбатида, янги технологияларни ишлаб чиқиш ва банк хизматларининг

жозибадорлиги, самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш воситаларини

излашни тақозо этади. Шубҳасиз, бундай воситалардан бири банк пластик

картаси бўлиб, у ўзига хос, кўп функцияли банк маҳсулотидир.

Афсуски, замонавий тараққиёт билан бирга фирибгарлик жиноятлари

ҳам тобора замонавийлашиб, энг сўнгги АКТ воситаларини қўллаган ҳолда

содир этилмоқда.

Дунёда

ижтимоий-иқтисодий муносабатлар

ҳамда рақамли

иқтисодиёт ривожланиши, хусусан, мулкий характердаги битимларни
онлайн

интернет

платформалари

орқали

расмийлаштиришнинг

оммалашиши билан мулкий ҳуқуқлар дахлсизлигини таъминлашга оид

қонун ҳужжатларини такомиллаштириш асосий вазифалардан бири бўлиб

қолмоқда. Дунё иқтисодий тизимидаги жадал ўзгаришлар замирида

фирибгарлик содир этиш анча осонлашди ва у дунёда латентлиги юқори

бўлган жиноятлардан бирига айланди. Жумладан, PwC халқаро илмий

тадқиқот маркази томонидан 2020 йилда ўтказилган тадқиқотларга кўра,

сўнгги 2 йил ичида дунёнинг етакчи компаниялари иқтисодий

жиноятчилик натижасида кўрган зарарининг 47 фоизи фирибгарликка

тўғри келиши, жорий йилда эса ушбу компанияларга 42 млрд. доллар
миқдоридаги зарар етказилганлиги охирги 20 йилдаги энг юқори

кўрсаткич сифатида қайд этилган[4].

Банк карталари, турли хил молиявий “пирамидалар” ва бошқа янгича

шаклдаги фирибгарлик жиноятлари унинг умумий жиноятчиликдаги

салмоғини тобора ошириб бормоқда.

Мисол учун, молиявий пирамида тузищда айбдор оғзаки ёки ёзма

битим тузиб, ушбу битим шартларига амал қилади, битим шартлари бўйича

белгиланган фоизлар ўз вақтида тўлаб борилади, битимда назарда

тутилган вақт келганида пуллар тўлиқ қайтарилади. Бу билан айбдор

кўпроқ фуқароларни ўзининг жиноий “молиявий пирамида”сига жалб
қилади. Бунда айбдор янгидан пул киритаётган фуқароларнинг пуллари

эвазига муқаддам олинган мажбуриятларини бажариб боради. Айбдор

қабул қилиб олган пуллари учун банклар ва бошқа кредит ташкилотларига

нисбатан юқори фоиз тўлаб, пулларни қайтарилишидаги қатъий интизоми

эвазига ўзининг “мижозлари” сонининг кўпайишига эришади. Бунда

фуқаролар томонидан ушбу “моливий пирамида”га кириталётган пуллар

ҳеч нима билан кафолатланмаган бўлиб, пул тушуми тўхтаб қолса, моддий

қимматликлар киритган барча фуқаролар ўз моддий қимматликларини

тиклай олмайдилар, яъни мазкур фаолиятнинг охири кўплаб фуқароларни

касодга учратиш билан тугайди[5].

Ушбу ҳолатлар интернет имкониятларидан фойдаланиб, келаётган

фойдаланувчилар орасида фирибгарликнинг ўсишига сабаб бўлмоқда.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

298

Интернет тармоқларида фойдаланувчиларнинг пул мағлабларини

онлайн казино ва қимор таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга

жалб қилиш орқали

интернет-фирибгарлик жиноятлари

содир

этилмоқда.

Шунингдек, хизмат кўрсатиш, электрон савдо соҳаларида шу

жумладан, интернет орқали авиачипталар, маиший техника ва бошқа

маҳсулотларни сотиб олиш жараёнида интернет фирибгарликни содир

этиш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда.

Хорижий мамлакатларда, хусусан, Россия, Германия ва бошқа

давлатларнинг Жиноят

кодексларида

компьютер

маълумотлари

соҳасидаги фирибгарлик учун жавобгарлик назарда тутилган.

Япония

жиноят қонунчилигида фирибгарлик бошқа шахсдан мулкни

алдаш орқали эгаллашни англатади (Япония ЖК 246-модда). Япония

жиноят қонунига кўра, агар шахс ўзи ёки бошқа шахс учун ноқонуний

мулкий фойда кўриши ҳам фирибгарлик ҳисобланади[6].

Франция

жиноят қонунчилигида фирибгарлик жисмоний ёки

юридик шахсни алдов асосида чалғитиб, бегона исм, ёлғон мавқе ёки

хизмат мавқеидан фойдаланиб пул, қимматли қоғозлар, моддий бойликлар

ёки бошқа мулкларни ўзлаштиришда ёки уларни ўзларига наф

келтирмайдиган битимлар тузишига эришишда ифодаланади[7].

Германия

жиноят кодексида фирибгарлик оддий, алоҳида оғир,

компьютер, субсидия олишга қаратилган, капитал киритишга оид, кредит

турларига бўлинади[8]. Шунингдек, Германия жиноят қонунида тўлов ва

банк карталаридан алдов йўли билан фойдаланиш, суғурта соҳасидаги

ишончни суиистеъмол қилиш каби жиноят таркиблари ҳам мавжуд.

Мазкур жиноятга қарши кураш борасида айнан шу борада

муаммоларнинг мавжудлиги бу соҳадаги амалий ишларга салбий таъсир

кўрсатмоқда. Хусусан, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в”

бандида

“компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб”

фирибгарлик содир этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Юқорида қайд этилганидек, ҳозирги ахборот технологиялари

ривожланган даврда коммуникация тармоқларидан фойдаланиб, жиноят

содир этиш учун албатта компьютер воситаларидан фойдаланиш шарт

эмас. Замонавий уяли телефонлар, планшетлар (гаджетлар) ёки бошқа

воситалар билан ҳам компьютер ёрдамида бажариладиган амалларни

бажариш имконияти мавжуд.

Фирибгарлар томонидан АКТ воситаларининг замонавий турларидан

фойдаланиб, жиноят содир этилган ҳолатларда қилмишни квалификация

қилишда фирибгар томонидан қўлланилган замонавий воситаларни

“компьютер техникаси воситаси” сифатида малакалашда вужудга

келаётган муаммоларни бартараф этиш учун айнан норманинг шу қисмини
қайта таҳрирдан ўтказиш лозим.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

299

Фуқароларнинг фирибгарлар таъсирига тушиб қолиш ҳолатлари

йилдан-йилга кўпаймоқда. Айрим шахсларнинг фирибгарликни касб этиб

олиши кўплаб инсонларни алданиб қолишга сабаб бўлмоқда.

Фирибгарликка қарши курашда энг аввало, унинг олдини олиш ва барвақт

аниқлаш масалалари долзарб масалалардан бири саналади.

Маълумот учун:

Ички ишлар вазирлиги ахборот хизматининг

маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ

ҳолатлар қайд этилган, натижада 17 мингдан ортиқ одам алданиш

фирибгарлик жинояти қурбонига айланган. Таҳлилларга кўра, барча

жабрланганларнинг

58,8%ни эркаклар

ташкил қилган

[9].

Бундан ташқари, ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир

кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар

бир шахсда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий

қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик

ҳиссини уйғотиш ишига комплекс тарзда ёндашилмаганлигини кузатиш

мумкин.

Аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга доир вазифаларнинг

умумий тусда белгиланганлиги ҳамда уларни амалга оширишнинг аниқ

таъсирчан механизми мавжуд эмаслиги жамиятда ҳуқуқий маданиятни

юксалтириш борасидаги ишларнинг самарасиз олиб борилаётганлигини

кўрсатади.

Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда

шахсий

манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни

сақлаш ғояларини

аҳоли онгига сингдириш ишларининг етарли олиб

борилмаслиги ҳам қонун устуворлигини таъминлашга ўзининг жиддий

салбий таъсирини кўрсатмоқда[10].

Айнан шу масала, яъни шахсий манфаатлар ҳамда жамият

манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини аҳоли онгига

сингдириш муаммоси, кўп ҳолатларда ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш

жиноятларини кўпайиб боришига олиб келмоқда.

Шунингдек, амалиёт ҳужжатлари шуни кўрсатадики, фирибгарлик

жиноятларидан жабрланганларнинг 90% ҳуқуқий билимларга етарли

даражада эга бўлмаган ёки тез ва осон бойлик орттиришга ружу қўйиш

шахслар ҳисобланади[11].

Шунга кўра, фирибгарлик жиноятларини содир этишда айбдор деб

топилган шахсларнинг

очиқ электрон реестри юритилиши

фуқароларни

фирибгарлик жиноятини ўзига касб қилиб олган шахслардан огоҳ бўлишга

ҳамда улар таъсирига тушиб қолишининг олдини олади.

Фирибгарлик учун белгиланган жазолар айбдорга муносиб даражада

таъсир кўрсата олмаяпти.

Мисол учун, ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми санкциясида саккиз

йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган

бўлиб, суд томонидан фирибгарга нисбатан максимал ўн йил муддатга

озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

300

Айни чоғда, мазкур модданинг 4-қисмида озодликдан маҳрум қилиш

билан биргаликда базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан

олти юз бараваригача миқдорда жарима жазоси мавжуд бўлиб, айнан бир

қилмишга нисбатан назарда тутилган бу жазо турлари ўзаро

номутаносибдир.

Бу борада МДҲ давлатлари жиноят қонунчилигида фирибгарлик

жинояти учун белгиланган жазонинг максимал миқдори юқорилигини

кўриш мумкин. Жумладан, Украина Жиноят кодексида 12 йилгача,

Молдавия Жиноят кодексида 15 йилгача, Озарбайжон Жиноят кодексида

12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Шунингдек, хорижий давлатларда оғирлаштирувчи ҳолатда

фирибгарлик жиноятини содир этилганлиги бўйича модда санкциясида

жарима жазоси назарда тутилмаган.

Хусусан,

Қозоғистон

Жиноят кодексининг 190-моддаси 4-қисмида

фирибгарлик жинояти уюшган гуруҳ томонидан ёки кўп миқдорда содир

этганлик учун мол-мулкини мусодара қилиш орқали беш йилдан ўн

йилгача озодликдан маҳрум қилиш, муайян лавозимларни эгаллаш ёки

муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан умрбод маҳрум қилиш

жазоси белгиланган[12].

Қирғизистон

Жиноят кодексининг 166-моддаси 3 ва 4-қисмларида

назарда тутилган фирибгарлик жиноятини уюшган гуруҳ томонидан, кўп
миқдорда, муқаддам икки ва ундан ортиқ ўғирлик ёки товламачилик

жинояти учун судланган ва хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган

фирибгарлик жинояти учун мол-мулкини мусодара қилиш билан беш

йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган[13].

Шунга кўра, оғирлаштирувчи ҳолатларда фирибгарлик жинояти

содир этганлик учун санкцияда назарда тутилган жазолар турларини қайта

кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Таклифлар:

Юқоридаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда фирибгарлик

жинояти содир этилишининг олдини олиш ва қарши курашиш борасида

қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан қуйидаги таклифлар

берилмоқда:

- Жиноят кодексининг

168-моддасида

ахборот тизими,

ахборот-

коммуникация технологияларидан

фойдаланиб ҳамда

банк тўлов

карталаридан

ёки сохта банк карталаридан ёхуд

электрон тўлов

воситаларидан

фойдаланиб содир этилган фирибгарлик учун

жавобгарлик белгилаш;

- фирибгарлик жиноятни такроран рецидив шаклда содир этилиш

имкониятларини

чеклаш

мақсадида

жавобгарликка

тортиш

ва судланганлик муддати ўтмаган

бу тоифадаги шахсларнинг

суд

томонидан бир қатор ҳуқуқларини чеклаш

(

хорижга чиқишни

вақтинчалик чеклаш, кредит олиш ва кредит бериш ташкилотларида


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

301

фаолият кўрсатишини чеклаш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларда

имтиёзлар тақдим этмаслик, мулкий масалалар бўйича битимлар тузиш

миқдорини чеклаш

);

- фирибгарлик жиноятига қарши курашишда коррупцияга оид

жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ

электрон реестри каби ушбу жиноятларни содир этишда айбдор деб

топилган шахсларга нисбатан ҳам шу каби очиқ электрон реестри

юритилишини йўлга қўйиш ва ушбу реестрга киритилган шахсларга

коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган

шахсларга нисбатан қўлланиладиган таъқиқлар каби чекловларни

белгилаш[14].

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

ПФ–4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича

Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони // Ўзбекистон

Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.

2.

“Юмшоқсупурги” жазолар билан фирибгарликни камайтириб

бўлмайди, мақола https: //kun.uz/ news/ 2021/07/27/yumshoqsupurgi-

jazolar-bilan-firibgarlikni-kamaytirib-bolmaydi.

3.

https://www.stat.uz/uz/rasmiy-statistika/crime-and-justice-2 Turlari

bo‘yicha ro‘yxatga olingan jinoyatlar soni

4.

http://www.eg-online.ru/news/420448

5.

Р.С.Алтиев. Фирибгарликнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик

жиҳатлари. Монография // Масъул муҳаррир: ю.ф.д., профессор

Г.З.Тулаганова. – Б.147

6.

Коробоева А.И. Уголовный кодекс Японии. СПб., Юридический

центр Пресс., 2002. – 226-Б

7.

https://constitutions.ru/?p=5859

8.

https://constitutions.ru/?p=5854

9.

Ўзбекистондаги

фирибгарлик

статистикаси

https://uz.tafsilar.info/proisshestvija/zbekistondagi-firibgarlik-statistikasi/

10.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й.,

06/19/5618/2452-сон, 11.12.2019 й.,

11.

Фирибгарлик жиноятларининг барвақт профилактикаси ва

уларни фош этиш методикаси: Ўқув-методик қўлланма. // Ғ.О.Эрматов,

А.Рахматов, З.Рустамов, Қ.А.Саитқулов. – Ўзбекистон Республикаси Бош

прокуратураси, 2019 й. – 46 б.

12.

https://online.zakon.kz/Document/?doc_id=31575252&doc_id2=31

575252#activate_doc=2&pos=228;-105.28570556640625&pos2=2773;-

107.28570556640625

13.

http://cbd.minjust.gov.kg/act/view/ru-ru/568

14.

https://lex.uz/docs/5495529 Ўзбекистонда порахўрларнинг очиқ

электрон реестри юритилади - Sputnik Ўзбекистон, 07.07.2021 (sputniknews-

uz.com)


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

302

15.

Расулев, Абдулазиз, and Гайрат Садуллаев. "Training of Personnel in the

Field of Countering Cybercrime: the Need and the Requirement of Time." in Library 21.1

(2021): 123-130.

16.

Расулев, Абдулазиз, Шухрат Мирзаев, and Эльдар Шайдулин.

"Организационно-правовые аспекты развития цифровизации в сфере юстиции:

тенденции и перспективы." Общество и инновации 2.6 (2021): 125-133.

17.

Расулев, Абдулазиз, and Баходир Исмоилов. "Организационно-

правовые аспекты применения цифровых технологий в противодействии

коррупции: зарубежный опыт правоприменительной практики." Общество и

инновации 1.2 (2020): 300-320.


Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.

“Юмшоқсупурги” жазолар билан фирибгарликни камайтириб бўлмайди, мақола https: //kun.uz/ news/ 2021/07/27/yumshoqsupurgijazolar-bilan-firibgarlikni-kamaytirib-bolmaydi.

https://www.stat.uz/uz/rasmiy-statistika/crime-and-justice-2 Turlari bo‘yicha ro‘yxatga olingan jinoyatlar soni

http://www.eg-online.ru/news/420448

Р.С.Алтиев. Фирибгарликнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари. Монография // Масъул муҳаррир: ю.ф.д., профессор Г.З.Тулаганова. – Б.147

Коробоева А.И. Уголовный кодекс Японии. СПб., Юридический центр Пресс., 2002. – 226-Б

https://constitutions.ru/?p=5859

https://constitutions.ru/?p=5854

Ўзбекистондаги фирибгарлик статистикаси https://uz.tafsilar.info/proisshestvija/zbekistondagi-firibgarlik-statistikasi/

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 06/19/5618/2452-сон, 11.12.2019 й.,

Фирибгарлик жиноятларининг барвақт профилактикаси ва уларни фош этиш методикаси: Ўқув-методик қўлланма. // Ғ.О.Эрматов, А.Рахматов, З.Рустамов, Қ.А.Саитқулов. – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, 2019 й. – 46 б.

https://online.zakon.kz/Document/?doc_id=31575252&doc_id2=31 575252#activate_doc=2&pos=228;-105.28570556640625&pos2=2773;- 107.28570556640625

http://cbd.minjust.gov.kg/act/view/ru-ru/568

https://lex.uz/docs/5495529 Ўзбекистонда порахўрларнинг очиқ электрон реестри юритилади - Sputnik Ўзбекистон, 07.07.2021 (sputniknewsuz.com)

Расулев, Абдулазиз, and Гайрат Садуллаев. "Training of Personnel in the Field of Countering Cybercrime: the Need and the Requirement of Time." in Library 21.1 (2021): 123-130.

Расулев, Абдулазиз, Шухрат Мирзаев, and Эльдар Шайдулин. "Организационно-правовые аспекты развития цифровизации в сфере юстиции: тенденции и перспективы." Общество и инновации 2.6 (2021): 125-133.

Расулев, Абдулазиз, and Баходир Исмоилов. "Организационноправовые аспекты применения цифровых технологий в противодействии коррупции: зарубежный опыт правоприменительной практики." Общество и инновации 1.2 (2020): 300-320.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов