Воспитание совершенного человека: гармония духовности и просвещения

CC BY f
471-473
0
0
Поделиться
Маллаева, Э., & Уралова, Д. (2023). Воспитание совершенного человека: гармония духовности и просвещения. Информатика и инженерные технологии, 1(1), 471–473. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/computer-engineering/article/view/25802
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада комил инсон тарбиясида маънавият ва маърифат уйғунлиги, фарзанд таълим-тарбиясига миллат келажаги учун қайғуриш, бахтли-саодатли умр кечириш, ўзгаларга тобе бўлишдан ҳимояланиш, бир сўз билан айтганда, ҳаёт-мамот масаласи тўғрисида маълумотлар берилган.

Похожие статьи


background image

471

КОМИЛ ИНСОН ТАРБИЯСИ: МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ

УЙҒУНЛИГИ

c.ф.ф.д., доц. Маллаева Эътиборхон

Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали

Уралова Дилноза Алишеровна

Жиззах шаҳри 19-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси

Аннотация:

Ушбу мақолада комил инсон тарбиясида маънавият ва

маърифат уйғунлиги, фарзанд таълим-тарбиясига миллат келажаги учун
қайғуриш, бахтли-саодатли умр кечириш, ўзгаларга тобе бўлишдан ҳимояланиш,
бир сўз билан айтганда, ҳаёт-мамот масаласи тўғрисида маълумотлар берилган.

Калит сўзлар:

Комил инсон, маънавият, маърифат, таълим-тарбия,

ижтимоий-руҳий муҳит, “Девони Ғавсул Аъзам”, “Мактуботи Гилоний”,
“Туҳфатул қодирия”, “Сиррул асрор. Мактубот”, “Қасидаи ғавсия”.

Маълумки,

Ўзбекистон

ўз

мустақиллигига

эришган

дастлабки

кунлариданоқ мамлакатимизда келажагимиз пойдевори бўлган ёшларни
баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда соғлом ижтимоий-руҳий муҳитни яратиб
бериш мақсадида таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилишга катта аҳамият
берди.

Аждодларимиз фарзанд таълим-тарбиясига миллат келажаги учун

қайғуриш, бахтли-саодатли умр кечириш, ўзгаларга тобе бўлишдан ҳимояланиш,
бир сўз билан айтганда, ҳаёт-мамот масаласи сифатида қараган. Бунинг
натижасида маърифат ва маънавият, маданият тарбиянинг метиндек мустаҳкам
қобиғига айланиб, буюк мутафаккирлар етишиб чиққан.

Сир эмаски, ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат нафақат ер ости ва ер усти

табиий бойликлари билан, ҳарбий қудрати ва ишлаб чиқариш салоҳияти билан,
биринчи навбатда, ўзининг юксак маънавияти билан кучлидир. Бу нарса инсон
шахсига нисбатан эътибор ва талабнинг кучайганлигини кўрсатади.

Таълим-тарбия жараёни тарбиячи ва тарбияланувчилар фаолиятининг ўзаро

ҳамжиҳатлигидан иборатдир. Таълим-тарбия жараёни индивиднинг фақатгина
билим, кўникма ва малакаларини шакллантириб қолмасдан, балки
тарбияланувчи шахсига комплекс равишда таъсир этувчи ижтимоий муҳит
доирасида амалга ошади. Бундай жараённи талаб даражасида амалга ошишида
мураббийлар, маънавият тарғиботчиларининг роли беқиёсдир.

Одамнинг комил инсон ва мукаррам инсон мартабасига кўтарилиши унинг

маънавиятининг юксалиши демакдир. Шу ўринда айтиш керакки, бу соҳада олиб
борилаётган назарий ва амалий изланишларни чуқур ўрганиш, уни амалиётда
қўллаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Ёшларни миллий
истиқлол руҳида тарбиялаш ҳамда камол топтиришда соғлом ижтимоий-руҳий
муҳитнинг

самарадорлигини

янада

оширишда

мураббийлар

ва

тарғиботчиларнинг вазифалари, тавсиялар уларнинг иш ҳужжатлари, маънавий-
маърифий тадбирларни амалга оширишда эътибор бериш лозим бўлган
жиҳатлар ўз аксини топган. Ҳар бир мураббий, комиллик тарғиботчиси таълим-


background image

472

тарбия жараёнини тўғри ташкил қилишга, соғлом ижтимоий муҳитни яратиб
беришга, масъулиятли вазифаларни виждонан бажариши лозимдир.

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, комил инсонни тарбиялашга тасаввуф

таълимотида алоҳида эътибор қаратилган. Тасаввуф том маънодаги
инсонпарварлик таълимотидир, десак муболаға бўлмайди. Е.Э.Бертельс:
“Тасаввуф адабиётини ўрганмасдан туриб, ўрта асрлар мусулмон Шарқи
маданий ҳаёти ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин эмас. Бу адабиётдан
хабардор бўлмасдан Шарқнинг ўзини ҳам англаш қийин”, – дея алоҳида
таъкидлайди. Шу боис ислом таълимотидаги комил инсон ғоясини тасаввуф
таълимоти билан уйғун ҳолда ўрганиш мақсадга мувофиқдир.

Тасаввуф таълимотининг йирик вакили Ибн ал-Арабийнинг фикрича,

“Тангри таоло илоҳий нурдан илк марта Ақлли Аввални яратди ва унинг
шаклини Комил Инсон қиёфасида зуҳур этди. Шунинг учун “Ҳалақаллоҳу одама
ало суратар-Раҳмону”, яъни Аллоҳ – одамни Раҳмон суратида яратди, деган
ҳадис мавжуд. Комил инсон, шу тариқа, Аллоҳнинг Раҳмону Раҳим сифатларига
эга бўлди, дейди. ...Комил инсон тимсоли Муҳаммад пайғамбар тимсолидир.
Чунки у кишида ақлий-руҳий камолот, дунёвий ва илоҳий билимлар жамулжам
эди”.

Аллоҳ ўзининг сифатларини фақат комил инсондагина кўради. Шу боис

комил инсонгина Аллоҳ жамолини кўришга муяссар бўлади, – деб таълим
берилади, тасаввуф таълимотида.

Демак, маънавий меросимизда, диний таълимотда комиллик инсоннинг

қалби, яъни ботиний гўзаллиги билан белгиланишига алоҳида урғу берилади. Бу
“Аллоҳ сизнинг суратларингиз ва амалларингизга эмас, балки қалбларингиз ва
ниятларингизга боқар” сингари ҳадисларда ҳам ўз аксини топган.

Машҳур ислом назариётчиси Абу Ҳомид Ғаззолийнинг фикрича, “Аллоҳ

ҳамма учун севимлидир, чунки Унда инсон тасаввуридаги барча эзгуликлар,
инсонни ўзига тортувчи, муҳаббатига сабаб бўлувчи жамики сифат ва ҳислатлар
мавжуд. Жумладан, инсон ўзига яхшилик қила оладиган саховатли одамларни,
адолатли шоҳларни, шунингдек, барча гўзал нарсалар, нафосат олами, хушбўй,
хушсурат нарсалар ҳам севимли бўлиб, “саҳийлар сиймосида саҳоватни, одиллар
сиймосида адолатни, қаҳрамонлар сиймосида қаҳрамонликни севамиз”.

Комил инсон масаласида мулоҳаза юритилар экан, бевосита диний ва

дунёвий маънавий қадриятларимизда бу масалага алоҳида эътибор
қаратилганини эътироф этиш зарур. Комил ва етук инсон ғояси, айниқса, илк
ўрта асрларда Ўрта Осиёда машшоийун – перипатетик фалсафасида ўзининг
ёрқин ифодасини топди. Шу ўринда шайх Абдуқодир Гилонийнинг комил инсон
тўғрисидаги айтган фикрлари диққатга сазовордир. Мутасаввуф қодирия
тариқатининг асосчиси бўлиб, “Девони Ғавсул Аъзам”, “Мактуботи Гилоний”,
“Туҳфатул қодирия”, “Сиррул асрор. Мактубот”, “Қасидаи ғавсия” каби асарлар
унинг қаламига мансубдир. Алломанинг “Сиррул асрор. Мактубот” асари ўзбек
тилига таржима қилинган. Ушбу асарда Гилонийнинг комил инсон тарбияси
ҳақидаги фикрлари баён қилинган. У комил инсонни ҳақиқий инсон номи билан
ҳам атайди. Олимнинг назарида,

Комил инсон – руҳи олий ҳад даражасида юксалган инсон.


background image

473

Комил инсон – фақирлик мақомидаги инсон.
Комил инсон – ўз нафсини жиловлаган инсон.
Комил инсон – тана ва руҳи уйғун инсон.
Комил инсон – ҳақиқатни англаган инсон.
Комил инсон – нурий инсон.
Комил инсон – илоҳий-ладуний илмни эгаллаган инсон.
Қодирия таълимотининг асосчиси Гилоний ҳақиқий инсонни тарбиялаш

учун илм олиш, маърифатли бўлишни биринчи асос деб ҳисоблаган. Унга кўра,
инсон кўриш, эшитиш, ақлни ишлатиш воситасида билиш қобилиятига эга
бўлади, дейилган. Ушбу талқин Гилонийнинг “Сиррул асрор” асарида яққол
очиб берилган. Асарда инсонга илм икки қанот сингари зарурдир, дейилади.
Яъни, инсон камолотида илмлар икки кўринишда: зоҳирий ва ботиний бўлади,
дейилган. Илмни эгаллаган, маърифатли бўлган шахс жаҳолатга қарши туради
ва камол топади. Огоҳлик, ўз навбатида, илм, ақл, тафаккурга таянади.

Инсонни ғафлатдан уйғотиб, огоҳлик руҳида тарбиялаш ғояси Гилонийнинг

“Раббонийликни англаш” асарида яққол тасвирланган. Хуллас, алломанинг
фикрича, “комил инсон ҳақиқат илмини эгаллаган, руҳи қудсий, илоҳий зотни
тажаллий этадиган, ақли кулдан баҳраманд бўлган, руҳи Лоҳут олами
даражасидаги олий ҳадга камол топган, фақир ҳолатига етган улуғ, муборак,
нурли, файзли ва барокатли зотдир”.

Уйғониш даврининг буюк файласуфи, “иккинчи муаллим” унвонини олган

мутафаккир Абу Наср Форобий (873-950)ни комил инсон тўғрисидаги ғоялари
унинг ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий қарашларида ўз аксини топган. Маълумки,
Абу Наср Форобий мусулмон Шарқида социология, сиёсий фалсафа соҳасида
яхлит таълимот яратди. Бу соҳада мутафаккир кўплаб асарлар ёзди, жумладан,
“Фуқаролик сиёсати”, “Фозил шаҳар аҳолисининг фикрлари”, “Бахт-саодатга
эришув йўллари ҳақида рисола”, “Буюк кишиларнинг нақллари”, “Фазилатли
ҳулқлар”, “Фазилат, бахт-саодат ва камолот ҳақида” каби асарлар шулар
жумласидандир. Умуман олганда, Форобий фалсафа, мусиқа, илм-фан, ахлоқ,
мантиқ, психология, математика, давлат ва ҳуқуққа оид кўплаб асарларнинг
муаллифидир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Мирзиёев Ш.М.

Маърифат ва маънавият – метиндек мустаҳкам қалқон.

http://uza.uz/oz/society/ ma’rifat va ma’naviyat – metindek mustahkam qalqon, 23-04-
2018.

2.

Бертельс Е.Э. Суфизм и суфийская литература. – М.: Наука, 1995.

3.

Иброҳимов А. ва бошқ. Ватан туйғуси. – Т.: Ўзбекистон, 1996.

4.

Комилов Н. Тасаввуф. – Т., 2009.

5.

Наврўзова Г.Н. ва бошқ. Тасаввуфда инсон ва унинг камолоти масаласи.

– Т.: Фалсафа ва ҳуқуқ нашриёти, 2006.

6.

Юнусова Г.С. Абдулқодир Гилоний таълимотида билиш муаммолари

//“Фалсафа ва ҳуқуқ”. – Т., 2005. № 3.

7.

Юнусова Г. Машғуллик ила фориғлик //“Имом Бухорий сабоқлари”. –

Т., 2005. № 4.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Маърифат ва маънавият – метиндек мустаҳкам қалқон. http://uza.uz/oz/society/ ma’rifat va ma’naviyat – metindek mustahkam qalqon, 23-04-2018.

Бертельс Е.Э. Суфизм и суфийская литература. – М.: Наука, 1995.

Иброҳимов А. ва бошқ. Ватан туйғуси. – Т.: Ўзбекистон, 1996.

Комилов Н. Тасаввуф. – Т., 2009.

Наврўзова Г.Н. ва бошқ. Тасаввуфда инсон ва унинг камолоти масаласи. – Т.: Фалсафа ва ҳуқуқ нашриёти, 2006.

Юнусова Г.С. Абдулқодир Гилоний таълимотида билиш муаммолари //“Фалсафа ва ҳуқуқ”. – Т., 2005. № 3.

Юнусова Г. Машғуллик ила фориғлик //“Имом Бухорий сабоқлари”. – Т., 2005. № 4.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов