Barcha maqolalar

1-24 54 0

Халқ термаларининг тарихий асослари ва бадиияти

Ибрагим Турсунов

Тадқиқот объектлари: ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт института ҳузуридаги Ҳ.Т. Зарифов номли фольклор архиви ва халк бахшиларининг нашр этилган термалари.
Ишнинг мақсади: ўзбек фольклоршунослигада халк термаларининг ўрганилиш тарихи, тарихий асослари, достончилик давомийлигидаги ўрни, яъни тарихий поэтикаси ва ўзига хос бадииятини ёритиб беришдан иборат.
Тадқиқот методлари: диссертацияда қиёсий-тарихий ва таҳлилий усуллар қўлланилиб, кузатишлар этнофольклористик йўналишга асосланган.
Олинган натнжалар ва уларнинг янгилиги: халП термаларининг ўрганилиш тарихи биринчи марта тартибга солиниб, уларнинг тарихий асослари, достончилик этнографиясида термаларнинг ўрни, диний мавзудаги Пэрри - Лордларнинг “формулавий услуб назария”сини ўзбек фольклорига татбиО Оилиб, анъанавий термаларнинг композицион формула, сўз, сўз бирикмали, мисравий формулалар асосида яратилишини мисоллар таОлили билан асосланиб, термалар поэтикаси юзасидан илмий хулосаларга келинди.
Амалий ахам пяти диссертация ишининг натижалари ҳамда илмий хулосалари ўзбек халк ижодида достончилик давомийлиги ва тарихий-фольклорий жараённи тадқиқ этишда муҳим назарий-амалий хулосалар беради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодин самарадорлигн: тадқиқот натижаларидан Олий ўкув юртлари филология факультетларида, академик лицей ва коллежларда халк оғзаки ижодиёти бўйича олиб бориладиган машғулотларда, шунингдек, дарслик, ўқув қўлланмалари яратишда фойдаланиш мумкин.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: фольклоршунослик ва элшунослик-ка дойр тадкикотлар олиб бориш ва ўзбек халқининг маънавий қадриятлари-ни кенг оммалаштириш.

62-65 89 0

Хазор Буқо шаҳрининг тарихий топографияси хусусида

С Раимқулов

Ушбу ёдгорликлар мажмуаси ҳозирги Чироқчи тумани Кўкдала массиви Талоқтепа қишлоғидан шарқ томонда жойлашган. Улар ичида Хазор Буқо 1 ни марказий ёдгорлик сифатида таърифлаш мумкин

89-94 83 0

ХX аср бошларида туркистон ўлкасида суғориш усуллари масаласини ўрганишда “autocad” дастурининг қўлланилиши

U Usarov

Бугунги кунда ХХ аср бошида Туркистон ўлкаси маҳаллий миришкор деҳқонларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда бир неча суғориш усулларидан кенг фойдаланган ҳолда суғориладиган ерлардан кўп ҳосил олганлиги кўплаб манбаларда учрайди. Шулардан келиб чиқиб, замонавий ахборот технологиялари дастурларидан кенг фойдаланган холда уларни ўрганиш ҳамда бу мавзу доирасида маълумотларни ўқувчиларга янада ариқроқ етказиш долзарб аҳамиятга эга. Ана шундай дастурлардан бири “AutoCad” дастури ҳисобланади. Ушбу дастур орқали ХХ аср бошидаги ўлкада қўлланилган суғориш усулларининг турлари ҳақидаги маълумотларни расм холатида ишлаш ва бу маълумотларига аниқлик киритилади

317-327 70 0

ХVI-ХIХ асрлар давомида ўзбек халқ мусиқа маданияти тараққиётининг ўзига хусусиятлари

А Солиев, Э Махсудов

Ушбу мақолада ХVI-ХIХ асрлар давомида ўзбек мусиқа маданиятини тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари, уларни ривожланиш жараёнлари, бошқа халқларнинг янгидан-янги мусиқа ижро услубларини кириб келиши, хонликлар даврида мусиқани миллий рухдаги турли ижро йўлларини яратилганлиги ҳақида фикр юритилган.

1-32 120 0

ХIХ асрда Қўқон хонлигида маданий ҳаёт

Гулшаной Исабоева

Тадқиқот объекти: Қўқон хонлигининг XIX асрдаги (1801-1876 йилларга қадар) маданий ҳаёти, унинг ривожи ва таназзулига таъсир этган ички ва ташки омиллар, Урта Осиё маданий ҳаётида тутган ўрни.
Ишнинг мақсади: Қўқон хонлигининг, XIX асрда яъни, 1800 йилдан то 1876 йилгача бўлган даврдаги маданий ҳаётини хонлик пойтахти Қўкон шаҳри ва хонлик ҳудудидаги энг йирик савдо ва маданият маркази Тошкент шаҳри мисолида ёритиш.
Тадқиқот усуллари: тадқиқотни амалга оширишда тарихийлик, холислик, даврий изчиллик, қиёсий, танкидий, мантиқий, хронологик ва прагматик таҳлил усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: диссертацияда Қўқон хонлигининг XIX аср бошидан то 1876 йилгача, яъни хонлик тугатилгунча бўлган даврдаги маданий ҳаёти тадқиқ этилди. Маданий ҳаётнинг моҳиятини ва ўзига хос хусусиятини тахдил килиш билан бирга, унинг келажак авлод маданий тарбиясидаги аҳамияти бўйича таклифлар берилган. Маданий ҳаёт инсонлар турмушини ўзида акс эттириб, мавжуд тизимнинг ижобий томонларини ўзлаштирган ҳолда авлоддан авлодга ўтишини таъминлайдиган бир кўприк эканлиги кўрсатилгани хам янгиликдир.
Амалий ахамияти: тадқиқот натижалари ва илмий хулосалари Ўзбекистоннинг XIX асрдаги маданиятини мукаммал тарзда ёритишга хизмат килади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадкиқотнинг асосий натижалари ва гоялари диссертант томонидан чоп этилган иккита илмий рисола, 7 та мақола хамда илмий анжумандаги чиқишларида ўз аксини топган.
Қўлланиш (фойдаланнш) соҳаси: тадкиқот натижалари Қўқон хонлиги тарихи бўйича мутахассис ва олимлар учун, шунингдек, олий ўқув юртлари, коллеж ва лицейлар ҳамда умумтаълим мактаблари учун ўқув-услубий кўлланмалар тайёрлашда ахборот манбаи бўлиши мумкин.

93-106 102 0

ХIХ Аср ўрталарида Қўқон Хонлигида ҳунармандчилик ва савдо сотиқнинг ривожланиши

Мияссар Каримова

Мақолада ХIХ аср ўрталарида Қўқон хонлигида ҳунармандчилик соҳасида иқтисодий эҳтиёж туфайли ихтисослашиш жараёни тезлашиб, ҳунармандчилик соҳаларида ривожланиш юз берганлиги ва ҳунармандлар томонидан қўлбола ясалган дасгоҳларда тайёрлаган тўқимачилик маҳсулотлари бошқа вилоятларга ва Шарқ мамлакатларига олиб кетилганлиги ёритилган. Бу даврда 30 дан зиёд турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, хонликнинг ички бозорларини ва талаб катта бўлган йирик бозорларида сотилганлиги ёритилган.

344-349 129 0

ХIX асрнинг иккинчи ярми – хх аср бошларида бухоро амирлигидагида таълим тизими

F Ochildiev

Бухоро амирлиги маркази ҳисобланган Бухоро шаҳри ислом дини устуни, ислом паноҳгоҳи сифатида мусулмон оламининг ўчоғи саналган. Бу ерга нафақат Бухоро амирлигининг турли вилоятлари ва туманларидан, қолаверса, хорижий юртлардан, жумладан Уфа, Оренбург, Қозон, Троицк, Оқмачит, Қрим ва Кавказдан ҳам ислом илмини эгаллаш учун бошқирд, татар, доғистонлик талабалар, ўз илмини ошириш учун уламо аҳли вакиллари ҳам келишар эди. Уламо аҳли ва талабалар оқими ҳамда ислом дини ва маданияти маркази сабабли амирлик пойтахти Бухоройи шариф номи билан довруғ қозонган. Бошқа жиҳатдан Бухоро тасаввуфнинг йирик тариқати – нақшбандийликнинг ҳам ўчоғи сифатида машҳур эди

247-250 93 0

ХIX Асрнинг иккинчи ярми - XX аср бошларида Фарғона водийсида пахта тозалаш саноат корхоналари фаолияти

X Sayfullayev

XIX асрнинг иккинчи ярмида Россия импсрияси томонидан Урта Осиёда пахта майдонларининг ксскин купайиши, пахтани кайта ишлаш корхоналари пахта тозалаш заводлари курилиши кснгайишига олиб кслди. Бу даврда Фаргона водийсида хам пахта майдонларининг кенгайиши, пахта тозалаш саноати корхоналарининг кенг микёсда курилишига олиб келганини куришимиз мумкин. Ушбу пахта тозалаш корхоналари курилиш ва ташкил этилишида бсвосита хукуматнинг куллаб-кувватлаши мухим урин тутди. Натижада рус тадбиркорлари ва махаллий тадбиркорлар орасида хам пахта тозалаш саноат корхоналари билан шугулланувчи катлам пайдо булди [11].

252-256 148 0

Хiva хоnligi shaharlari tarixi tadqiqоtlar talqinida

F Tadjiyeva

O`zbеkistоnda davlat mustaqilligi qo`lga kiritilganidan so`ng Vatan tariхining turli bоsqichlari va muammоlarini хоlisоna va atrоflicha o`rganish uchun zarur shart-sharоitlar yuzaga kеldi. Mustaqillik yillarida ilm-fan, хususan, tariх fanini rivоjlantirish davlat siyosati darajasiga ko`tarildi.

275-279 1667 0

Хiva xonligining boshqaruvi va ma’muriy tizimi xix asrda

J Polvonov

Xiva xonligi xon tomonidan saroy amaldorlari yordamida boshqariladigan, yakka hokimchilikka asoslangan davlat bo‘lib, uning tizimi Buxoro va Qo‘qon xonliklaridan deyarli farq qilmagan. Xonlikdagi eng oliy unvon xon bo‘lib, u ma’muriy-siyosiy, harbiy va diniy vakolatlarga ega. XIX asr boshlaridan Xiva xoni huzurida doimiy faoliyat ko‘rsatuvchi Kengash (Devon) mavjud bo‘lgan. Eng yuqori mansab va unvondagi amaldorlar a’zo bo‘lgan bu kengashning vakolati cheklangan.

3-182 219 0

Фурқатнинг хориждаги ҳаёти ва ижодий мероси: манбалари, матний тадқиқи, поэтикаси

Nurboy Jabborov

Миллий адабий меросни қўлёзма ва тошбосма манбалар ҳамда архив ҳужжатлари асосида ҳар тарафлама чуқур ўрганиш, илмий тадқиқ этиш, ундан жамият маънавиятини юксалтириш йўлида фойдаланиш бугунги кунда адабиётшуносликнинг ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифаларидан бирига айланди. Зеро, “Бирон-бир жамият маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб ўз истиқболини тасаввур эта олмайди”.
Бугун, айниқса, XIX аср охири XX аср бошларидаги адабий жараённи, бу даврда яшаб фаолият кўрсатган, миллатни юксак маданият ва маърифатга тарғиб этган маърифатпарвар ижодкорлар меросини ўрганиш айрича аҳамиятга эга. Бинобарин, “...жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона куч – маърифатдир. Асримиз бошида Туркистонда кечган воқеаларни бир эсланг. Нега бу ўлкада ўша йиллари маърифатчилик ҳаракати ҳар қачонгидан ҳам кучайиб кетди? Негаки, чор Россияси асоратига тушиб қолиб, буткул таназзулга юз тутган ўлкани уйғотишга, халқнинг кўзини очишга фақат маърифат орқалигина эришиш мумкин эди”
Шу жиҳатдан, миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, шоир ва адиб, адабиётшунос ва мутаржим, муаррих ва этнограф сифатида ўзидан бой мерос қолдирган, хаттотлик ва журналистик фаолияти билан миллий маънавият ривожига улкан ҳисса қўшган, замонасининг машҳур табиб-ҳакимларидан бири сифатида эл дардига малҳам бўлган серқирра истеъдод соҳиби Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ижодиётини, айниқса, шоир ҳаётининг ўн саккиз йили кечган хориждаги даврини илк манбалар асосида тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга.
Фурқатшуносликда шоир ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даври ҳақида мулоҳаза билдирилган тадқиқотлар муайян даражада мавжуд. Шунга қарамай, уларни таҳлил этиш натижалари бу борада қилиниши зарур бўлган ишлар кўп эканлигини кўрсатади.
Бу ҳақдаги энг дастлабки маълумот Исмоилбек Гаспрали муҳаррирлигида нашр этилган “Таржимон” газетасининг 1896 йил 18 август 32-сонида учрайди. Газетадаги “Кошғар” сарлавҳали хабар-мақолада Фурқат машҳур ўзбек шоири ва сайёҳи сифатида эътироф этилади. Унинг Ёркент маданий ҳаёти ҳақидаги публицистик мақоласи хусусида мулоҳаза юритилади. Хабар-мақола, жадид матбуотининг Фурқат ижодига муносабатини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
XX аср бошида Оренбургда нашр этилган “Шўро” журнали ва унинг Туркистон жадидчилик ҳаракатида тутган мавқеи мутахассисларга аён. Мазкур журналнинг 1909 йил 1-сонидаёқ Фурқатнинг “Мухаммас Муҳаммад Худоёрхон тилидан” асари тўла ҳолда эълон қилиниши шоир ижодиётига жадид мутафаккирларининг катта қизиқиш билан қараганлигини кўрсатувчи яна бир муҳим далилдир
Шу пайтгача Фурқатнинг чет эллардаги ҳаёти ва ижоди у ёки бу даражада тадқиқ этилган бир қанча мақолалар тўпламлари 5 , рисолалар 6 , танқидий-биографик очерк 7 , услубий қўлланма 8 ҳамда монографик асарлар 9 яратилди. Мазкур тадқиқотларда Фурқат ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даврини ўрганиш жиҳатидан муайян ютуқлар қўлга киритилди. Бизнингча, уларда эришилган илмий натижаларни қуйидагича тасниф этиш мумкин:
1. Ўша пайтдаги сафар йўллари йўналиши асосида Фурқатнинг чет элларга қилган саёҳати маршрути белгиланди 10 .
2. Шоирнинг хориждаги ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид янги манбалар аниқланиб, илмий муомалага киритилди, тадқиқ ва таҳлил этилди 11 .
3. Фурқат чет элларда ёзган бир қанча асарларнинг илмий таҳлили амалга оширилди 12 .
4. Шоирнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари ҳақида турлича мулоҳазалар билдирилди.
Кўриниб турибдики, адабиётшуносликда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини илмий ўрганиш борасида муайян ютуқлар қўлга киритилган. Лекин, мазкур тадқиқотларнинг аксарияти учун, хусусан, шўро замонида яратилган илмий ишлар учун хос бўлган, яққол кўзга ташланиб турадиган ва асл моҳиятга кўпда мувофиқ келавермайдиган бир хусусиятни ҳам айтмасликнинг иложи йўқ. Бу ҳам бўлса, деярли ҳар бир шеър, ҳар бир асар талқинида коммунистик мафкура талаблари асосидаги ёндашувнинг, шоирни ўзи яшаб турган тузумдан норози, жабрдийда қилиб кўрсатишга, уни сунъий равишда динга, диндорларга қарши қўйишга уринишнинг очиқ сезилиб туришидир. Шунинг ўзиёқ бу асарларни янгича тафаккур асосида қайта баҳолаш, уларни биринчи навбатда бадиият намунаси сифатида тадқиқ этиш ва адабиётимиз тарихида тутган ўрнини белгилаш нечоғлик долзарб вазифалардан эканлигини кўрсатади.
Мазкур тадқиқотларда эришилган илмий натижаларни заррача камситмаган ҳолда, таъкидлаш жоизки, уларда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлган қуйидаги масалалар етарлича ўрганилмаган:
1. Фурқатнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари.
2. Шоирнинг чор Россияси мустамлака сиёсатига муносабати.
3. Фурқатнинг хорижда ёзилган айрим асарларининг илмий таҳлили (Масалан, “Қавоиди Чин ва умуроти сиёсий”, “Рус аскарлари таърифида”, “Масарратнома” ва ҳ.қ.).
4. Шоирнинг ҳар бир хорижий мамлакатда қанча муддат бўлганлиги.
5. Фурқатнинг чет элларда ёзган асарлари матний тадқиқи.
Қуйидаги масалалар эса мутлақо ўрганилган эмас:


1. Фурқатнинг Араб мамлакатларида яшаган даврида яратилган диний-маърифий мавзудаги асарлари (“Ҳажнома” ва шу йўналишдаги шеърлари);
2. Хорижда ёзган асарларининг илк манбалар билан муқоясаси;
3. Шоир ҳаёти ва ижодига чет эллик олимларнинг муносабати;
4. Фурқат асарларининг хориждаги нашрлари таҳлили.
Ушбу илмий иш мавзуси мазкур муаммоларни ечиш йўлидаги интилиш эканлиги билан ҳам долзарб ҳисобланади.

128-130 128 0

Формирование и развитие цифрового шелкового пути

N Kuziev

В связи с началом трансформации проекта ОПОП в формат «Цифрового Шелкового пути» (ЦШП), прежде всего в сегменте ЭПШП. Название «Цифрового Шелкового пути» как инновационной составляющей ОПОП было провозглашено на международном форуме, посвященном развитию ОПОП (май 2017 г.), а затем подтверждено на XIX съезде КПК осенью 2017 г. Как заявил Си Цзиньпин (习近 平) в мае 2017 г., «Пояс и путь» должны быть превращены в «дорогу инноваций» и в «Цифровой Шелковый путь» XXI в [1]

19-23 161 0

Формирование «Культа знаний» в молодёжной среде: гармония ценностей ислама и современных педагогических подходов

Negmatjan Almetov, Ikram Xashimjanov
Почтение и интерес современных учащихся и студенческой молодёжи к познанию, знаниям, книге и другим источникам познавательной деятельности, уважение учителя, образованности - актуальная социально-педагогическая проблема, решение которого требует глубокого изучения, философско-педагогического осмысления, инновационных практических подходов.
1-83 87 0

Фитратнинг адабиётшуносликка оид қарашлари

Orzigul Xamroyeva

Abdurauf Fitrat zamonasining yirik olimi sifatida adabiyotshunoslikning barcha yo‘nalishlarida izlanishilar olib borgan. Fitrat matnshunos, manbashunos, tilshunos, lug‘atshunos, adabiyotshunos, nazariyotchi sifatida bir qancha ilmiy risola va maqolalar yaratdiki, bu ilmiy merosda aks etgan ilmiy xulosalarning aksariyati bugungi kun tadqiqotlari uchun asos vazifasini o‘tamoqda. Garchi oradan bir qancha vaqt o‘tgan bo‘lsa-da, olim tomonidan olib borilgan tadqiqotlar hali hanuz o‘z ilmiy ahamiyatini yo‘qotgan emas.


Abdurauf Fitrat garchi adabiyotshunoslikka oid qarashlarini maxsus tadqiqot yoki maqola shaklida yozmagan bo‘lsa-da, olimning bu boradagi ilmiy xulosalari adabiyot tarixida yashab, ijod etgan shoirlar ijodiyoti tahliliga bag‘ishlangan ilmiy maqolalarida, ularning manbalari va matniy tadqiqiga bag‘ishlangan ilmiy risola, majmualarida o‘z aksini topgan. Aslida Fitratning har bir yo‘nalishdagi ilmiy tadqiqotlari alohida tadqiqot uchun  material bo‘la oladi. Fitratning tahrir va tahlil uslubi alohida tadqiqqa muhtoj. Olimning matnshunoslik va manbashunoslikdagi xizmatlari beqiyos, ularni bir butunlikda taqdim qilish adabiyotshunosligimiz oldidagi asosiy vazifalardan biridir.


Biz ushbu monografiyada Fitratning adabiyotshunoslikka oid qarashlarini tadqiq etishga imkon qadar harakat qildik, natijada bu boradagi izlanishimiz tugal bo‘la olmasligini angladik, tadqiq jarayonida olimning yangidan yangi tadqiqotlariga duch keldik. Bu esa adabiyotshunoslikda hali qilinajak vazifalar ko‘pligini ko‘rsatadi. Ushbu monografiyada Abdurauf Fitratning adabiyotshunoslikka oid qarashlari quyidagi yo‘nalishlar asosida taqdim qilindi:



  • Olimning davrlashtirishga oid qarashlari;

  • aruzshunos sifatidagi faoliyati;

  • Fitratning manba bilan ishlash tamoyili;

  • olimning lug‘atshunos  sifatidagi faoliyati;

  • adabiy tur va janrlarga oid munosabati ;

  • badiiy asar uslubi masalasi;

  • qofiyaga oid qarashlari;

  • milliy she’r tizimi, tahlil, talqinlar;

  • adabiy oqimlar borasidagiilmiy xulosalari;

  • badiiyat masalasi;

  • Fitrat tadqiotlarida xalq og‘zaki ijodi;

  • qadimgi davr manbalari;

  • Fitratning tasniflash tamoyili(“Eng eski turk adabiyoti namunalari” majmuasi asosida).


Umid qilamizki, qo‘lingizdagi monografiya Abdurauf Fitratning ilm yo‘lidagi, adabiyotshunoslik sohasidagi tadqiqotlari bilan tanishtirishga yordam beradi.

481-490 84 0

Фарғона водийси қишлоқ хўжалигида пахта якка ҳокимлигининг қарор топиши (ХIХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг бошлари)

Р Арслонзода

Maqolada “Turkiston to‘plami”ga joylashtirilgan materiallar tahlili, ularni boshqa manbalar, xususan, arxiv hujjatlari va statistik materiallar bilan taqqoslab, Farg‘ona vodiysining Rossiya imperiyasining asosiy paxta bazasiga aylanishi jarayoni ochib berilgan. Tarixiy faktlarga asoslanib, XIX asr oxiri — XX asr boshlarida Fargʻona vodiysi qishloq xoʻjaligida paxtaning monokulturaga aylanishi Rossiya toʻqimachilik sanoatini arzon xom ashyo bilan taʼminlash zarurati natijasida yuz berganligi haqida xulosa chiqarildi. materiallar.

151-158 80 0

Фарғона водийси иқтисодий ҳаётида чорвачиликнинг тутган ўрни (Амир Темур ва темурийлар даври мисолида)

Б Усмонов

Ушбу мақолада Амир Темур ва темурийлар даврида Фарғона водийси иқтисодий ҳаётидада чорвачиликнинг тутган ўрни тарихий манбалар асосида таҳлил этилган. Шунингдек, водий ҳудудида овчиликнинг қўшинни озиқ авқат билан таъминлашдаги аҳамияти борасида айрим мулоҳазалар билдирилган.

647-648 67 0

Фарғона водийси вилоятларида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш муаммолари

Н Режаббоев

Ушбу мақолада мамлакатимизда сўнгги йилларда озиқовқат хавфсизлиги бўйича амалган оширилган ишлар таҳлилига бағишланган. Асосан Бош Прократура хузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш устидан назорат қилиш инспекциясининг қисқа фаолияти давомида ўтказилган назорат тадбирлари фаолияти ёритилган.

319-323 125 0

Фарғона вилоятининг шарқий туркистон билан савдо алоқалари тарихига доир (хих аср 70-90 йиллари)

Акрам Аксунов
Мазкур мақолада XIX асрнинг 70-90 йилларида Фарғона
вилоятининг Шарқий Туркистон билан олиб борган ўзаро савдо алоқалари, товар айрибошлаш жараёни, савдо алоқаларини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар каби масалалар ёритилган.
674 107 0

Ўткир Ҳошимовнинг “дунёнинг ишлари” асарида она образи

Xojiakbar Hamidov, G Kurambaeva

ХХ аср ўзбек адабиётининг кўзга кўринган ёзувчиларидан бири Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов ХХ1 аср ёшларининг ҳам энг севимли адибидир. Ёзувчининг қайси бир асарини олиб варақламанг, унда жонли ва ҳаётий тасвирлар, соф ўзбекона ёндашув ва характер, қаҳрамонлар ўртасидаги суҳбатлар шундай маҳорат билан ёритилганки, ўқувчини ўзига ром этади. Адибнинг ҳамма асарлари китобхонлар учун тарбиявий ва ҳаётий сабоқ бўлади.

315-319 98 0

Устюртдаги ўрта асрлардаги карвонсаройлари

Ж Хакимниязов, Р Шерниязов

Олтин Ўрда даврида аввалги Хоразмшохлар  Хоразм савдогарлари Шарқий Европа, Кавказ, Византия ва Қирм ерлари билан савдо муносабатларини давом эттирди.

28-29 94 0

Устозга дил изҳорларим

Д Мирзаев

Бу инсон ҳақида фикр билдирар эканман аввало, бир жиҳатига алоҳида эътибор қаратиб, ўз мулоҳазамни  айтиб ўтмоқчи эдим. Инсон ҳаётга келиши, ҳаёт кечириши, маълум бир орзулар қилиши, унга етишиш йўлидаги қийинчиликларни, муаммоларни енгиб ўтиш даврида характери шаклланиб борада деб ўйлайман. Шунингдек, инсоннинг ички дунёси, билими, илми, фикр ва мулоҳазалари ўша характерига хос бўлишини таъминлайди.

250-253 127 0

Усмон юсупов мемориал уй-музейининг виртуал платформасини яратиш хусусида

R Muxammadiyev

Covid-2019 пандсмияси пайтида дунёнинг куплаб машхур музсйларига уйдан чикмасдан ташриф буюриш имконияти яратилди. Музейларга онлайн сасхатлар имконияти Париждаги Лувр, Амстсрдамдаги Ван Гог, Лондондаги Британия музейи, Ватикандаги Секстин капелласи каби музейлар томонидан хам таклиф килинди. Эндиликда маданият муассасалари аста-секин пандсмиядан олдинги одатий иш таквимига кайтган булсада, бирок янги хавфсизлик коидалари туфайли улар куп сонли ташриф буюрувчиларни кабул кила олмайди. Факат онлайн платформаси мавжуд булган музейлар бундай муаммога дуч келмайди. Онлайн-лойихалар туфайли маданият сохасига кизикувчи барча одамлар яшаш жойи ва молиявий имкониятидан катъи назар, тарих ва моддий маданият ютуклари билан танишиш имкониятига эга булмокдалар.

1-29 77 0

Ўрта Осиёдан Қозоғистонга сургун қилинган қулоқлар, уларнинг ҳаёти ва тақдири (1929-1956 йиллар)

Манзура Акбарова

Тадқиқот объекта: Ўрта Осиёда коллективлаштириш, қулоқлаштириш жараёнида Қозоғистонга сургун қилинган дехконлар, уларнинг турмуши, ҳаёти ва тақдири.
Ишнинг максади: советларнинг Урта Осиёда мажбуран коллективлаштириш, қулоққа тортиш, сургун қилиш сиёсати ва унинг фожеали оқибатларини, Қозоғистон сургунидаги деҳқонларнинг ҳаёти, меҳнати,
уларнинг такроран катағон қилинишини тадкиқ этиш.
Тадқиқот методлари: илмийлик, тарихий ёндашув, тизимлаштириш, киесий тахдил, тўпланган материалларни ҳолис бахолаш, даврий изчиллик, диалектик усуллар (суҳбат, эсдалик, интервью).
Олинган натижалар ва уларнинг янгилигн: зўравонлик билан ўтказилган коллективлаштириш, қулоқлаштиришнинг янги кирраларини очиб бериш, бадавлат, ўртахол, ҳатто камбағал деҳқонларни Қозоғистонга сургун килиниши, уларнинг кечирган фожеали турмуши, мехнат фаолияти, такроран катагон килиниши, Иккинчи жахон урушидаги иштироки, Урта Осиё, Қозоғистон тарихшунослигида илк бор бирламчи хорижий, маҳаллий архив хужжатлар, янги тарихий манбалар асосида яхлит холда тадқиқ этилди.
Амалий ахамияти: тадкикотда келтирилган маълумотлар, олинган натижалар Урта Осиё ва Қозоғистон тарихини яратишда илмий маълумотлар сифатида фойдаланишга, минтақа халкларини, айниқса, ёшларни мустақилликни кадрига етиш хамда унга садоқатли бўлиш руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Диссертациядан минтака тарихининг совет мустамлакачилиги даврини акс эттирувчи фундаментал ва умумлаштирувчи тадқиқотлар яратишда фойдаланиш мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: Тадкиқот мавзуси бўйича 11 та макола ва тезислар эълон қилинган.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: тадқиқот натижаларидан Узбекистан ва кўшни республикалар тарихи фанидан дарслик, ўқув қўлланмалар, монографиялар ёзишда, маъруза ўкишда, амалий машғулотлар ўтказишда, музейларни экспонатлар билан тўлдиришда фойдаланиш мумкин.

361-365 73 0

Ўрта осиёдаги илк ўтроқ маданият манзилгоҳларида аёлга эътиқод (Жойтун маданияти)

А Абдуғаниев

Дунё ўтмиш тарихи асосан халқлар, жамиятлар, давлатлар тарихи билан белгиланади. Аммо ана шундай жамиятлардаги ижтимоий муносабатлар инсониятнинг дастлабки ўтмиш тузуми ҳисобланган ибтидоий жамоа тузуми давридан то ҳозирги кунгача битта социал муносабатга асосланган. Бу аёл ва эркак муносабатларидир.

515-526 70 0

Ўрта Осиёда “босмачилик” ҳаракати ва унга қарши совет ҳокимияти олиб борган кураш тарихи манбаларда

Б Алимов

Мазкур мақолада Совет ҳокимияти томонидан Туркистондаги “босмачиликка қарши кураши” тарихи жараёнлари, бу мақсад йўлида тузилган РВС, унинг таркибида бўлган Иномжон Хидиралиев ва бошқа юртдошларимизни фаолияти акс этган.