Barcha maqolalar
Ҳиқилдоқ – ҳалқум хавфсиз ўсмаларининг клиникаси ва диагностикаси
махсус ёрдамни ташкил қилиш – бу онкологларни ва оториноларингологларни умумий мақсади. Катта клиник
материалда ҳиқилдоқ - ҳалқум ӯсмаларининг клиник кечиши ӯрганилган ва хар бир диагностик усул батафсил
бахоланган. Ҳиқилдоқ - ҳалқум хавфсиз ӯсмаларини эрта босқичларида ташхислашни энг самарали усули фиб-
роэндоскопия текшириш усули деган хулосага келинди.
Қорин парда орти соҳаси гигант нейроген саркомаси
Қорин парда орти ноорган ўсмаларида ташхислаш ва жаррохлик усуллари
ноорган ўсмаларида 83.3%ни, хавфли ўсмаларида эса 12.6% ни ташкил қилди. Шу кўрсаткич радикал
амалиётдан сўнг 41.3%ни ва норадикал амалиётдани сўнг эса 9.6% га тенг бўлди. Рецидив кўрсаткичлари 5 йил мобайнида хавфли ўсмалар бўйича ўтказилган амалиётдан сўнг 73.7%ни, хавфсиз ўсмалардан сўнг эса 26.3%ни ташкил қилди.
Қон кетиш билан асоратланган махаллий тарқалган меъда саратонида жаррохлик даволаш усулини танлаш
Тадқиқот объектлари: қон кетиш билан асоратланган махаллий тарқалган меъда саратонига чалинган 240 бемор.
Ишнинг мақсади: қон кетиш билан асоратланган маҳаллий тарқалган меъда саратонида комбинирлащган амалиётларга кўрсатмаларни кенгайтириш орқали, жарроҳлик даволаш усули самарадорлигини ошириш.
Тадқиқот усули: умумий клиник, рентгенологик, эндоскопик, ультратовуш текшируви, компьютер томография, лаборатор текширишлар, Альговер шок индекси.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Маҳаллий таркалган, III-IV-босқичдаги қон кетиш билан асоратланган меъда саратони кенгайтирилган-комбинирлашган жарроҳлик амалиёти ўтказишга карама-қаршилик хисобланмайди. Меъда саратонида Forrest бўйича қон кетиш IAB-даражасида эндоскопик махаллий 70% этанол ва 0.5% лагоден эритмаларини қўллаш юкори самарадорликка эга. Таклиф қилинган мазкур усул оркали 86.4% беморларда кон тўхтатишга эришилган. Ишлаб чикилган амалиёт олди ва амалиётдан кейинги комплекс чора-тадбирларга риоя килинганда кон йўқотиш оғирлиги ва камқонлик даражаси жаррохлик амалиёти натижаларига сезиларли таъсир курсатмайди.
Амалий аҳамияти. Қон кетиш билан асоратланган махаллий тарқалган меъда саратонида амалиётдан кейинги асоратларни ва ўлим кўрсаткичини камайишига олиб келувчи комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Бу эса жаррохлик даволашнинг узок натижаларини яхшиланишига сабаб бўлган омил - жаррохлик усулига кўрсатмаларни ошириш натижаси хисобланади. Қон кетиш билан асоратланган махаллий таркалган меъда саратонида камқонлик даражасини, қон йўқотиш огирлигини ва жаррохлик усул бажарилиш муддатини инобатга олиб тез тиббий ёрдамда онколог ва жаррох мутахассислар амалий фаолиятини мувофиқлаштириш учун аник жаррохлик усуллари ишлаб чиқилган. Қон кетиш билан асоратланган махаллий таркалган меъда саратонида жаррохлик даволаш натижаларини олдиндан айтиб бериш учун ишлаб чикилган математик прогнозлаш усули бўлиши мумкин бўлган амалиётдан кейинги асоратланиш хавфи даражасини аниқлашда асосий прогностик омил хисобланади.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлнги: Таклиф килинган мазкур қўлланма РОИМ абдоминал бўлими ва РШТТИЁМ, Самарканд филиали амалиётига татбик килинган.
Қўлланиш сохаси: абдоминал жаррохлик.
Қовуқ саратонини иммуноцитогенетик хусусиятлари
Қизилўнгач кўкрак қисми саратонида хирургик даволашнинг натижалари
Қалқонсимон без яхши сифатли касалларининг операциясидан кейинги Қолдиқ тиреоид тўқиманинг функционал ҳолати
кўрсатдики, операциядан кейинги эутиреоз сақланиши учун қалқонсимон без касалликларида асосан субтотал резекция қилиш мақсадга мувофиқдир
Яхши тухумдон неоплазмалари ва уни даволаш усулларини таҳлил қилиш
Замонавий тиббиёт ва акушерлик ва гинекология муҳим муаммолардан бири тухумдон ўсмалари эрта ташхиси ва даволаш ҳисобланади. Айни пайтда, тухумдон саратони ўлим жиҳатидан биринчи ўринда туради, аёл жинсий аъзолари ўсмалари орасида тарқалиши жиҳатидан учинчи ва барча маҳаллий хавфли ўсимталарнинг рўйхатида еттинчи ўринда туради. Ушбу мақола ретроспектив тадқиқотлар маълумотларига кўра тухумдон ўсмалари юзага ва optimal тузатиш усули таҳлил.
Юқори даражали миопияси мавжуд бўлган беморларни коррекциялаш мақсадида орқа камера факик кӯз ичи «icl ва ipcl» линзалари имплантацияси амалиётининг қисқа муддатли клиник натижаларини таққослама тадқиқоти
Операциядан кейин 6 ой мобайнида юқори даражали миопияга эга беморларни коррекциялаш мақсадида орқа камера факик кӯз ичи линзаларининг имплантациясини эрта клиник натижаларини баҳолаш. Мазкур тадқиқот Ўзбекистондаги беморларга EVO+ Visian ICL ва IPCL орқа камера факик кӯз ичи линзаларининг имплантацияси ёрдамида юқори даражали миопияни коррекциялашнинг қисқа муддатли клиник натижаларининг солиштирма тадқиқотига асослангандир.
Юношеская ангиофиброма носоглотки. Эпидемио логия, этиология и патогенез
Юмшоқ тўқима саркома рецидивларини даволаш тактикаси
Юинг саркомасининг терапияси ва оқибатлари
натижаларини ўрганиб чиқилиши шуни кўрсатдики, фақат нур давосини олган кассалларнинг яшаш
кўрсатгичи анча паст - 21%. Нурланиш тасирига қўшимча хар-хил химиятерапия олганлар эса - 49,1%.
Адьювант химиотерапия Циклофосфан билан қўлланиши беморнинг 2-йил давомида касаллик
аломатларсиз яшаш муддатини оширади - 41%, Адриомицин ёки Карминомицин билан - 44% гача,
Адриомицин, Циклофосфан ва Винкристин комбинацияси эса-56% гача. Қўшимча химиотерапия олган беморларнинг узоқ муддатли натижаларини ўрганиш шуни кўрсатдики, шишни башорати касалнинг
жинсига, ёшига, ва шиш жойланишига боғлик.
Юз териси ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ўсмаларининг эрта комплекс диагностикаси ва даволаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда “рак олди” атамаси хам амалий, хам назарий онкологияда кенг кўлла-нилишига қармасдан, аммо ўсма тўқимасидаги рак олди ўзгаришлар моҳияти ҳақида бугунги кунгача ягона бир фикр йўқ. Юз-жағ соҳасининг хавфли ўсмалари билан хасталанган беморларнинг 60% дан ортиғи кеч (III-IV) клиник босқичларида ташхисланмокда. БЖССТ ининг маълумотига кўра, юз-жағ ва бўйин соҳалари ўсмалари барча онкологик касалликларнинг 12% ини ташкил килиб, хар Йили дунёда 500 000 дан зиёд янги бош ва бўйин сохасида хавфли ўсмалар кузатилади, ундан учдан икки кисми ишлаб чикариш ривожланган мамлакатларда кузатилади. Беморларнинг даволаши инобатга олиб, бу беш йилликда 50% дан ошмайди.
Ўзбекистонда бош бўйин соҳасидаги хавфли ўсмаларнинг сонининг ўсиши алоҳида ўрини эгаллайди, жаррохлик амалиётидан кейинги асоратлар ва касалликнинг кайталаниши ва рецидивлар кузатилмокда. Ўсмаларни ташхислашда нур даволаш усулларни қўллашга кармасдан касалликнинг бошланғич босқичларида башоратлаш ва верификациялаш бир қатор қийинчиликларни келтириб чикармокда, бу эса кейинчалик беморларнинг касаллигини эрта ташхислаш ва даволанишини янада такомиллаштириш усулларини зарурлигини кўрсатади. Буни республикамизда стоматология ва онкология хизматини интеграциялаш ҳисобига аввалда режжалаштирилган оғиз бўшлиғини ўз вактида санациялаш жағ-юз қисми ва бўйиннинг эпителиал ўсмаларни эрта ташхислаш усулларни такомиллаштириш, даволаш ва эрта ташхислаш профилактикасига қартилган чора-тадбирлар ўтказилди.
Жаҳонда юз терисининг карциономаси ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қават-ларининг онкологик касаликларни ташхислаш, даволаш ва олдини олишга қаратилган тадбирларнинг юқори самарадорлигига эришиш мақсадида қатор илмий-тадқиқотлар амалга оширилмокда, бу борада, тиббиётда нур ташхис-нинг қўлланилиши, ЎТТ текширувлари, допплерография ва соноэласто-графия, цитоморфологик ва иммуногисто-логик текширувлар, хромоташ-хислаш усулларни асослаш эътибор қаратилмокда. Онкологик касаллик-ларнинг ривожланишида, эпителиал тўқималарда вирусли канцерогенлар-нинг аҳамияти исботланган. Канцерогенезнинг полиэтиологик муаммолари-ни инобатга олиб, ўсма олди касалликларини ташхислашда шикоятлар ва клиник белгиларга қараб таснифлашларни ишлаб чикиш. БЖССТ бугунги кунда ўсма касалликларни оғиз бўшлиғи ва юз-жағ соҳасида тасниф-лаштирилмаганлиги, беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган тадбир-ларни такомиллаштириш кабилар алоҳида аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чоралари ҳакида» ги карори, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2866 қарорида аҳолининг онкологик касалликларни олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш бўйича халқаро андозалар даражасида ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдамга бўлган талаб-эҳтиёжини амалга ошириш ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вази-фаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади юз-жағ ва оғиз бўшлиғидаги ўсмаларни комплекс ташхислаш, даволаш ва профилактикасини яратиш ва такомил-лаштириш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юз териси ва оғиз бўшлиғининг бошланғич саратонини аниқлаш учун нам ва юпқа цитологик препарат (PhinPrep) олиш усули ишлаб чикилган;
деформация коэффициентининг кўк паттерн томонга ўсишини СЭГ ва УТДГ тасдиқлайди, васкуляризациянинг ўсиши тўқима ва лимфатик тугун-ларда (ЛТ) беморларда скрининг ва мониторинг ўтказилган;
биринчи маротаба Ўзбекистонда ўтказилган тадқикотда ТР53 генининг Arg72Pro полиморф маркерини ўзбек ахолисида Arg72Pro гетерозигот доминирлаши аниқланган. Шунга қарамай контрол гурухда Arg72Arg генотипи 2,5 баробар кўп учраган;
ўсимтали тўқима ва метастазланган лимфатик тугунларда кимёвий-нур даволашдан сўнг ҳужайранинг митотик бўлиниши, апоптоз тезлиги ва даволаш патоморфоз даражасида аниқ ўзгариш бермади; кимёвий-нур терапияси сўлакнинг химоя хусусиятини пасайтиради: лейкоцитлар сонининг камайиши туфайли ривожланувчи ксеростомия ва иммуноглобулинларга олиб келган;
преканцероз хосилалар ва оғиз бўшлиғи саратонини Люгол ва толуидин кўк сувли эритмаси ёрдамида эрта хромодиагностика тестлар ишлаб чикилган, стоматологик амалиётда фойдаланишга таклиф қилинган.
Хулоса
«Юз териси ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ўсмаларининг эрта комплекс диагностикаси ва даволаш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Таклиф қилинган усул орқали тайёрланган цитологик препаратни Папаниколау бўйича бўялиши препаратга юқори сифат беради. Ойнадаги хужайралар қатлами ва зичлиги белгиланмайди. Ҳужайраларнинг цитоплаз-масини махсус бўяш (парабазал, оралиқ, юзаки), эпителий ҳужайраларининг эрта босқичида малигнизация белгиларини аниқлаш имконини беради.
2. Ташхислаш мақсадида ҳужайралар малигнизациясининг патоморфо-логик критерияларини акс эттирувчи Люгол сувли эритмаси ва толуидин кўки хромотестлари ишлаб чиқилди. Тестлар амбулатор стоматологик қабул учун мўлжалланган бўлиб, қўллаш учун қулай ва оғиз бўшлиғи карци-номасини эрта ташхислаш ҳамда сифатли скрининг имконини беради.
3. КНТ дан сўнг ўтказилган митотик индекс, апоптотик индекс ва патоморфоз даволаш даражаси (бирламчи ўсма ва лимфатик тугунлар) маълумотлари бўйича ўсма тўқималарининг морфологик анализида биопсия материалидаги кўрсаткичлардан аниқ фарқли ўзгаришлар учрамайди, яъни ўтказилган даво чоралари самарадорлиги етарли эмаслигидан далолатдир.
4. Иммуногистокимёвий анализ Т-бласт лимфоманинг СДЗ иммуноглобулин оксилли парчалари экспрессияси, бу вақтда В-ҳужайрали лимфомага СД79а экспрессияси ҳарактерли аникланди. Барча лимфобластли лимфо-маларга эса Bcl-2 бўялиш аҳамиятли бўлиши аниқланди.
5. УТДГ ва СЭГ билан бирга ишлатиб, ишлаб чикилган алгоритмига мувофиқ бош ва бўйин соҳасида юмшоқ тўқимали ҳосила бор деб шубха қилинган барча беморларда текширув ўтказилди. Малигнизация неоангиогенез ҳисобига томирлар суьратини ошишига, маълум соҳада деформация коэффициентининг ошишига олиб келади. Усул хосилани визуаллаштириш, касалликни эрта босқичда дифференциал ташхислаш имконини беради.
6. Узбек миллати вакиллари ТР53 генининг Arg72Pro полиморф мар-керининг генотипик таҳлили шундан далолат берадики, соғлом кўнгиллилар ҳамда карцинома бор беморларда ҳам Arg72Pro гетерозигота варианти устунлик қилади. Arg72Arg генотип назорат гуруҳида карцинома бор беморларга нисбатан 2,5 марта кўп учрайди, яъни касаллик ривожланиши маркер билан боғлиқлигидан далолат беради.
7. ББ соҳаси ўсмаларида кимёвий-нур терапия сўлакнинг ҳимоя функциясини пасайтиради. КН билан даволанганда IgA (назоратда 6,0±2,0 мг%, карциномали беморларда 20,5±4,1мг%; Р<0,001) тез ошиб кетади. Сўлакнинг кислоталилиги ҳам шубҳасиз ошади (назоратда 6,8±0,12 ва беморни даволаш жараёнида 6,0±0,18; Р<0,01). 30-40 Гр чегарасида нур кабул қилган беморларни сўлагини цитограммасида йирик полигонал эпителиал ҳужайралар фонида лейкоцитлар аниқланмайди.
8. Хирургик амалиёт жараёнида базал хужайрали ракнинг кайталаниш хавфини пасайтириш максадида яқин фокусли рентген даволаши жаррохдик аралашуви билан бирга қўллаш тавсия қилинган.
9. Онкологик беморлар оғиз бўшлиғи кимёвий-нур стоматитларини профилактикаси максадидаги санация ва айниқса, бош ва бўйин соҳасида жойлашган ўсмаларда дастлаб махсус кимёвий-нур даволаш ўтказилиши шарт. Радиопротектив эффективлиги облепиха ёги аппликация килинганда 18-20 Гр дозадан ошмаслиги керак.
Эффективность антихеликобактерной терапии.
На сегодняшний день все больше увеличивается количесвто больных H. pylori ассоцированной язвенной болезнью. По последним уточнённым данным 38 % язв желудка во всем мире связаны с инфекцией H. pylori , поэтому каждому врачу общей практики придется столкнуться с пациентами, которым необходима антихеликобактерная терапия. В настоящее врмя наблюдается резкое увеличение числа штаммов НР, устойчивых к нитроимидазолам. С учетом этого актуальной задачей на сегодняшний день представляется поиск более действенных режимов эрадикации НР. Поэтому в последние годы растет интерес к применению макролидов при лечении НР- ассоциированной язвенной болезни. Многочисленными работами показана эффективность применения макролидов для эрадика- ции НР. Эти препараты обладают высокой способностью проникать в летки, интенсивно выделяются на слизистые оболочки,что увеличивает ихэффективность против НР.
Этиологические особенности рака шейки матки в республике Узбекистан
Злокачественные новообразования (ЗН) в настоящее время продолжают оставаться одной из наиболее важных проблем клинической медицины несмотря на достигнутые успехи по ранней диагностике и лечению этой патологии. Если обратиться к статистике ЗН, лидирующее место в патологие женский репродуктивной системы после рака молочной железы занимает рак шейки матки (РШМ), являясь наиболее распространенной в среде онкогинекологических заболеваний.
Эпидемиологические аспекты рака прямой кишки (литературный обзор)
Эндопротезирование коленного сустава при опухолях проксимального отдела большеберцовой косги
представляется чрезвычайно актуальной
Чақалоқларнинг етуклик даражасига боғлиқ ҳолдаги чақалоқлар зотилжамини кечишининг рентгено-протеинологик параллеллари
Тадкикот объектлари: чакалоклар: зотилжам ташхиси куйилган муддатида тугилган чакалоклар - 100, ателектатик зотилжам ташхиси куйилган ва муддатидан олдин тугилган чакалоклар - 46та; 1 ойликдан то 3 ешгача булган зотилжам ташхисли болалар - 110; катамнез кузатувидаги болалар - 80.
Ишнинг максади: гестацион муддатидан катьий назар зотилжам билан янги тугилган чақалоқлардаги клиник, рентгенологик ва биокимёвий етилмаслик белгиларини жамланма ҳолда ўрганиш, катамнезда нафас олиш бузилиши синдроми белгилари билан тугилган болаларда ўтказилган кузатишлар оркали олинган маълумотлардан фойдаланиб диагностик маркерларни динамик кузатишлар натижасида аниклаш.
Тадкикот усуллари: клиникоанамнестик, рентгенологик, лаборатор-диагностик,биокимевий, иммунологик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: чакалокларда упка тукимасини етилмаганлиги фонида ялигланиш жараенига боглик рентгенологик узгаришлар верификацияси вариантлари ажратилган. Чакалаклар зотилжамида нафас бузилиши синдроми белгиларини кечишида а-ФП, ар АТ ва оь- МГлар микдорини узаро богликлиги аникланганган.
Амалий ахамияти: патологик жараенни огирлик даражасини ифодаловчи рентгенологик белгилар биокимевий узгаришлар ва клиник симптоматика билан хамкорликда келишидаги холат упка тукимасидаги яллигланиш жараенини протеолитик тизим мувозанатини динамик бузилиши фонида жараенни сурункали булиш хавфига мойиллик тугдиради.
Татбик этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: тадкикот натижалари вилоят неонатология марказида, СамМИ ВМОФ неонатология курсида, СамМИ неонатология кафедрасида, СамМИ клиникасида, Самарканд шахри болалар поликлиникларида жорий этилган.
Кулланиш (фойдаланиш) сохаси: педиатрия, неонатология, клиник радиология.
Хондрома подголосвого отдела гортани
Хирургическое удаление доброкачественных опухолей и опухолеподобных образований наружного уха лазерным аппаратом aesculap тм 350
Хирургические методы лечения опухолей супратенториальной локализации с использованием данных дт-трактографии и интраоперационного мониторинга
Хирургическая тактика лечения больных с раком мочевого пузыря
В структуре онкологических заболеваний населения России рак мочевого пузыря (РМП) занимает 7-е место среди мужчин и 18-е — среди женщин [1]. Основная гистологическая форма злокачественного поражения мочевого пузыря (МП) — переходно-клеточный рак, который определяется в 90% случаев [2]
ХАРАКТЕРИСТИКА ЗЛОКАЧЕСТВЕННЫХ НОВООБРАЗОВАНИЙ
Хавфли плевра мезотелиомасининг ташҳисотига замонавий қарашлар
Фурнье гангренасини комплекс даволашда со 2 лазер ва фотодинамик терапияни қуллаб даво натижасини яхшилаш
тезлаштириб, микроб контаминациясини камайиши имкониятини оширади. Бу усул фотокоагуляция ва
тукималар стерилизациясига эга. Фотодинамик терапия йирингли ярага жуда самарали ноинвазив ва
авайлаб таъсир курсатади, шунинг учун бу усул клиникада уткир локал яллиғланиш процессларида СО 2
лазер ва традицион усуллари билан биргаликда ишлатилади
- 1-25 / 284
- Keyingi