Barcha maqolalar

1-77 118 0

Ҳомила ичи ривожланиши орқада қолган чақалоқларда ҳужайра энергоалмашуви баҳоланган ҳолда юрак-томир тизимининг ҳолати

Умида Насирова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Ҳомиланинг она қорнида ривожланишдан орқада колиши (ОҚРОҚ) педиатриянинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра ОҚРОҚ чакалоқларнинг 5-20 фоизида неонатал даврдаги адаптация жараёнларидаги ва боланинг келгуси ҳаёти мобайнида ривожланишидаги носозликларни келтириб чиқармокда. Чақалоқларнинг она қорнида ривожланишдан оркада қолиши ҳозирги замон тиббиёти нуқтаи-назаридан жиддий дизэнергетик бузилишлар билан кечувчи касаллик сифатида баҳоланади.
Жаҳон, минтақа ва республикамиздаги ҳомила ичи ривожланиши оркада қолган чақалоқларда хужайра энергия алмашинувига оид холат бу борада чақалоқларда юрак-қон томир тизимининг мослашув имкониятлари ҳамда хомила ва чақалоқларда ривожланишдан оркада қолиш ҳолатига олиб келувчи хавф омилларининг улушини аниқлаш бўйича илмий-тадқиқотларни амалга оширишни таказо этади. Шунингдек, юрак ритми ва ўтказувчанлигининг бузилиши ҳамда дезадаптация синдромини ташхислашда суткалик электрокардиографии мониторинг асосида тегишли кўрсаткичларни ва болаларда ҳужайравий энергия алмашинуви ферментларининг фаоллик даражасини аниқлаш педиатрия соҳасидаги амалга оширилиши керак бўлган муҳим тадкикотлардан бири ҳисобланади.
Чакалоклар юрак-қон томир тизими дезадаптацияси синдроми она қорнидаги ёки интранатал гипоксия натижасида ушбу тизим фаолиятини бошкарувчи церебрал механизмларнинг издан чиқишига боғлиқ бўлиши шароитида перинатал давр доирасига алоқадор бўлмаган патологик ҳолатларнинг хавф-хатарлари ҳақида эса маълумотлар етарли эмас. Алоҳида таъкидлаш керакки, юрак-қон томир тизими дезадаптацияси ва митохондриал дисфункцияси диагностик мезонларини аниқлаш учун функционал ва цитокимёвий тадкикотлар натижаларини клиник симптоматика билан таққослаш асосида ташхислаш ва даволаш стандартларини такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш тақозо этилади. Шунингдек, мавжуд тиббий ёндошувларнинг танқидий тахдили ва замонавий усулларни қўллаган ҳолда мазкур масалага коррекцияловчи комплекс даволаш ёндошувларини асослаб бериш зарур.
Юқорида келтирилган илмий изланишларни амалга ошириш хомила ичи ривожланиши орқада колган чақалоқларда хужайра энергия алмашинуви баҳоланган ҳолда юрак-кон томир тизими бўйича амалга оширилаётган тадкиқотнинг долзарблигини белгилаб беради. Бундан ташқари, тугилганда тана вазнининг камлиги сабабли юзага келган марказий нерв ва кардиоваскуляр тизимлардаги ўзаро боғлиқ ўзгаришларни баҳолаш усулларини ишлаб чикишга ва амалиётга татбиқ этишга йўналтирилган изланишларни олиб бориш катта прогностик аҳамиятга эга, бу эса диссертация мавзуси долзарб эканлигининг муҳим мезони ҳисобланади.
Ушбу диссертация Узбекистан Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги “Она ва бола саломатлигини сақлаш, соғлом авлодни шакллантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1096-сонли қарори, 2009 йил 1 июлдаги “2009-2013 йилларда Ахолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маьнавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПҚ-П44-сонли қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган бўлиб, тадқикот натижасида олинган илмий натижалар республика бўйича она корнида ривожланишдан оркада колган чакалокларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини яхшилаш ва гўдаклар ўлимини камайтириш имконини беради.
Тадқиқот мақсади: ривожланишдан орқада қолган чақалоқларда юрак-қон томир тизими функционал ҳолати ва ҳужайравий энергия алмашинуви фаоллик даражасини баҳолаш ҳамда даволаш усулларини мутаносиблаштириш.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор гестация муддатларига боғлиқ ҳолда ҳомиланинг она қорнида ривожланишдан оркада қолишининг биокимёвий ва ультратовуш маркерлари аниқланган;
она - йўлдош тизимидаги гемодинамик бузилишларнинг биокимёвий маркерлар ўзгаришлари билан уйғунлашуви ҳомила ривожланишининг оркада колишининг илк белгилари ҳисобланиши аниқланган; 
чакалоклардаги она қорнида ривожланишдан оркада колиши шаклига боғлик равишда перинатал гипоксиянинг марказий нерв тизими зарарланиши оғирлик даражасига таъсири аниқланган;
болаларда нерв тизимининг перинатал шикастланиш даражасига боғлиқ бўлган юрак-қон томир тизими адаптацияси бузилиши аниқланган. Юрак-қон томир тизим адаптив имкониятларини баҳолаш учун суткалик Холтер мониторингидан фойдаланилган холда юрак ритми вариабеллиги (ЮРВ) аникланган;
миокарднинг ишемик-гипоксик зарарланишининг клиник ва электрокардиографик (ЭКГ) белгилари билан бирга кечувчи юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилиши хусусиятлари кўрсатилган;
чакалокларда хужайравий энергия алмашинуви ҳолатини ўрганиш имконини берувчи ва митохондриал функцияларни акс эттирувчи тестларнинг юқори информативлиги кўрсатиб берилган, ривожланишдан оркада колишнинг турли шакллари билан огриган болаларда митохондриал етишмовчилик белгилари аникланган;
ривожланишдан оркада колган чакалокларда митохондриал етишмовчиликни метаболизмнинг турли даражаларига таъсир этувчи дори воситалари билан коррекциялаш зарурати патогенетик асослаб берилган;
«нишон» аъзоларга синергик таъсир кўрсатувчи дори воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс метаболик терапия самарадорлиги баҳоланган. Метаболик терапияни қўллаш замирида она корнида ривожланишдан оркада колган чакалокларда бўй-вазн кўрсаткичларининг ортишига олиб келувчи митохондриялар фаоллиги ва сонининг кўпайиши кайд этилган. Балларда ифодаланган бахо текширилган чакалокларда марказий нерв тизимининг структуравий-функционал бузилишларининг ифодаланишига қўлланилган дори воситалари таъсир характери ва даражасини аниклаш имконини берган;
энерготроп дори воситаларининг нейрометаболитик воситалар уйғунлигида қўлланилиши ҳаракат фаоллигининг яхшиланишига ва нейронал шикастланишларни коррекциялаш, юрак ритми ва ўтказувчанлигининг тикланишида ижобий динамикага эришиш бўй-вазн кўрсаткичлари суръатининг ошишига, бу эса ривожланишдан орқада қолган болаларнинг адаптив имкониятларининг сезиларли ўзгаришига олиб келган.
ХУЛОСА
1. Ҳомиланинг она корнида ривожланишдан орқада қолишини келтириб чиқарувчи етакчи хавф омилларига такқослов гурухи билан қиёсланганда 5,46 баробар ортиқ бўлган плацентар етишмовчилик, перинатал инфекциялар (4,67 баробар), гестозлар (3,57 баробар), шунингдек ҳомиладорликнинг II ва III триместрларида ўтказилган УТИ натижалари бўйича аниқланган ОҚРОҚ белгилари киради. Фетоплацентар тизимдаги гемодинамика бузилишлари асосий фетометрик кўрсаткичларининг 2-5 мм га ортда қолишига олиб келади, бу 2-3 ҳафталик гестация фарқига тўғри келади. Ҳомила тана вазнининг биокимёвий маркерлар нисбатига боғликлиги аниқланди: хомила тана вазни канча кичик бўлса ОХГ кўрсаткичлари шунча паст ва АФП қийматлари эса юкори бўлади (р<0,05).
2. Юрак кон томир тизимининг адаптация имкониятлари гипоксия оғирлигига боғлиқ бўлди. Юрак кон томир тизими дизадаптация синдромининг клиник кўринишлари 62% ҳолатда тахикардия, 38,6 фоиз ҳолатда брадикардия, 22,7 фоиз ҳолатда юрак тонларининг бўғиқлиги, 28,4 фоиз ҳолатда турли даражада ифодаланган систолик шовқин, 34,8 фоиз ҳолатда доимий бўлмаган майда пуфакли хирриллашлар билан кечди. Стандарт ЭКГ натижалари бўйича транзитор миокард ишемияси асосий гурухдаги 43,6 фоиз чакалокда ва таққослаш гуруҳидаги 8,8 фоиз болада аниқланиб, булар юрак мушаги зарарланиш зонасининг катталигига боғлиқ бўлган МВ-КК кардиоспецифик фермента фаолигининг ҳаққоний ошиши (р<0,01) билан кечди.
3. Стандарт ЭКГ билан таққосланганда Холтер усулида мониторинглаш сутка давомида аритмиянинг микдорий тавсифини, унинг циркад тури ва ритмнинг бузилишини аниқлаб берди. Аритмиялар структурасида гетеротоп бузилишлар устунлик қилди: асосий гуруҳдаги 73,1 фоиз чақалокда суправентрикуляр ва 46,2 фоиз болада кундузги турга оид қоринчалар экстрасистоласи, шунингдек II даражали синоатриал блокада кўринишидаги импульс ўтказувчанлигининг бузилиши 1,46 фоиз болада, III даражали синоатриал блокада кўринишидаги импульс ўтказувчанлигининг бузилиши 16,3 фоизида ва антровентрикуляр блокада кўринишидаги импульс ўтказувчанлигининг бузилиши 1,46 фоиз болада кайд этилган. Церебрал ишемиями ўтказган чакалокларда вегетатив регуляция бузилишлари юрак ритмига парасимпатик таъсирларнинг камайганлигини белгилаб берди, бунда LF/AF индекси ортиши билн кечувчи симпатик регуляция бўғини устунлик килади. Эхокардиография натижалари бўйича аникланган гемодинамик бузилишлар зарбли ва минутли ҳажмнинг камайиши ҳамда неонатал ўпка гипертензияси, шунингдек чап коринча диастолик дисфункциялари билан кечувчи миокард дисфункцияси кўринишида намоён бўлди.
4. Чақалоқларда тўқима энергия алмашинувидаги бузилишлар ОҚРОҚ шаклига боғлиқ бўлди. Она қорнида ривожланишдан оркада колишнинг асимметрии шаклида ферментлар фаоллиги кўрсаткичлари ҳужайравий энергия алмашинуви анаэроб жараёнларининг компенсатор зўриқишидан далолат беради. Ривожланишдан орқада колишнинг симметрии шаклида чукур митохондриал дисфункция кузатилди. Ҳужайравий энергетика ферментлари фаоллигида аникланган ўзгаришлар СДГ, ГДГ ва ЛДГ фаоллигининг камайиши билан кечди (р<0,05). Ривожланишдан орқада колишнинг симметрии шаклида уларнинг камайиши яқколрок ифодаланди, шу билан бирга ГФДГ фаоллиги ҳомила ривожланиши оркада қолишининг асимметрик шаклига Караганда юкори бўлди, бу анаэроб жараёнларнинг компенсатор зўриқишини акс эттирди.
5. Ҳужайравий энергия алмашинувидаги аникланган бузилишлар юрак-кон томир тизимидаги функционал бузилишлар замирида кечди, бу ўзига хос клиник кўринишлар билан бирга кечадиган миокарднинг биоэнергетик етишмовчилигидан далолат беради. ЮРВ кўрсаткичлари avNN (r=+0,896), SDNN (r=+0,929), VLF (r=+0,762) кўрсаткичлари ва ўртача rMSSD (r=+0,614), pNN50 (r=+0,685), LF (r=+0,312) ва HF (r=+0,410) СДГ фаоллиги билан ўзаро боғлиқ бўлди.
6. L-карнитин ва кортексин қўлланилган комплекс терапия: 2 ой мобайнида Элькар 0,075 г дан кунига 3 маҳалдан 2 ой мобайнида ва Кортексин 0,5 мг дан мушак орасига 10 кун мобайнида буюрилгандаги самарадорлиги аникланди. Стандарт давога метаболик терапиянинг киритилиши олдин вазннинг, кейин эса бўй узунлигининг ортишига олиб келди. Бу ўзгаришлар ривожланишдан оркада колишнинг асимметрик шаклида яқкол ифодаланди. СДГнинг тана вазни (r=+0,96) ва бўй узунлигига (г=+0,97) коррелятов боғлиги аниқланди. ЭКГ натижаларига кўра комплекс терапия замирида асосий гуруҳ болаларининг 61,2 фоизида (49) юрак қисқаришлари частотасининг камайиши, юрак ритми реактивлигининг пасайиши, миокард реполяризацияси жараёнларининг яхшиланиши, ритм бузилишлари кузатилиш частотасининг камайиши қайд этилди. Неврологик статусда ижобий ўзгаришлар ҳиссий реакцияларда, мушак тонуси ва тонус-рефлектор реакциянинг тикланишида аниқланди ва бу асосий гурухдаги 70 фоиз болада кузатилди. “Сезиларли ижобий ўзгариш” - 56,1 фоиз болада, “ ижобий ўзгариш” - 31,1 фоиз болада, “оз микдорда ижобий ўзгариш”- 13,8 фоиз болада кайд этилди, такқослаш гуруҳида мос равишда - 36,4; 33,2 ва 30,4 фоиз болада кайд этилди. Болаларда ҳаёт сифатининг ортиши (даволанишдан кейин) жисмоний, психологик ва ижтимоий фаровонликнинг субъектив баҳосига асосланган саломатлик ҳолатининг, ҳамда тиббий технологиялар самарадорлигининг интеграл мезони бўлиб хизмат килади.

144-149 206 0

Ҳомила антенатал ўлими содир бўлганда бачадон бўйнини сунъий етилтириш ва туғруқ индукциясини олиб бориш усуллари

Ў Кенжаева, Г Элтазарова
Ҳомила антенатал ўлими нафақат репродуктив йўқотиш, балки аёл учун кучли руҳий зарба ҳамдир. Ҳозирги вақтгача ҳомила антенатал ўлими (ҲАЎ) бутун жаҳон даражасидаги муаммо бўлишига қарамасдан, халқаро аниқ битта классификацияси йўқ ва турли адабиётларда турлича кўрсатилади. Дунёнинг турли минтақаларида “ўлик туғилиш” тушунчаси гестация муддатининг пастки чегараси, яъни ҳомиланинг 20 дан 28 ҳафтасигача ва ҳомила вазнинг 350гр. дан 1000 гр. гача кўрсатилади [1,4].
119-121 231 0

Ҳомила антенатал ўлими содир бўлган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқнинг кечиш хусусиятлари

Г Элтазарова, У Кенжаева
Ушбу мақолада ҳомиланинг антенатал ўлими содир бўлган аёлларнинг туғруқ тарихларини ретроспектив таҳлили асосида уларда ҳомиладорлик ва туғруқнинг кечиши, клиник ва анамнез маълумотларини ўрганиб чиқиш натижалари келтирилган. Тадқиқот натижалари ҳомила антенатал ўлими (ҲАЎ) содир бўлган аёллар анамнезида доимий равишда инфекцион касалликлар ўтказганлиги ҳамда ҳайз функциясининг кеч ўрнатилганлигини, акушерлик анамнезининг эса одатий бўлган ҳомила тушиши ва ҳомила ривожланмай қолиши билан асоратланганлигини кўрсатди.
156-168 559 0

Ҳозирги ривожланиш босқичида инфузион терапия ва унинг гомеостаз параметрларини ўта оғир шароитларда тиклашдаги ўрни ва аҳамияти

Тимур Алимов, Лариса Шевченко, Хамид Каримов

Тақдим этилган адабиётлар шарҳи ривожланишнинг ҳозирги босқичида суюқлик терапиясининг  муаммоларини ёритиб беради. Қисқача тасниф ва инфузион терапиянинг ривожланиш тарихи берилган. Инфузион дориларнинг турли гуруҳларининг афзалликлари ва камчиликлари таъкидланган. Биёмембранларнинг липид таркибий қисмига этказилган зарарни бартараф этиш қобилиятига эга инфузион препаратларга алоҳида эътибор қаратилади, улардан энг қиммати антиоксидант мембранани стабиллаштирувчи ва антигипоксант хусусиятларига эга бўлганлардир. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида (РСНПМCГ) ишлаб чиқарилган дорилар тавсифланган. Хулоса қилиб айтганда, янги авлод инфузион препаратларини ишлаб чиқишда кейинги ривожланиш истиқболлари берилган

200-201 239 0

Ҳозирги замон акушерлигида кесар кесиш операциясининг тутган ўрни

Г Элтазарова, Д Очилова
Ҳозирги замон акушерлигида туғруқларни жарроҳлик йўли орқали олиб бориш частотасининг ошиши катта муаммолардан бири ҳисобланади. Статистика маълумотларига кўра, ер куррасининг турли минтақаларида жойлашган 30 тадан зиёд мамлакатларда кесар кесиш операциясининг ўртача кўрсаткичи 22% ни ташкил қилади. Канада, Швейцария, АҚШ,Лотин Америкаси, Хитой каби давлатларда кесар кесиш операцияси 30 % дан ошади [1, 7, 22]. АҚШ да ҳар тўрттадан битта, Англия ва Канадада бештадан битта, Лотин Америкасида учтадан битта чақалоқ кесар кесиш йўли билан
туғилади. Россияда кесар кесиш частотаси охирги 10 йил маълумотларига кўра 2 баробар кўпайган [2, 13, 19]. Ўзбекистонда эса бу статистик кўрсаткич Ж.Е. Пахомова (2009 й)
118-122 240 0

Ҳозирги вақтда дунё болаларида учрайдиган ичак инвазияларининг долзарблиги

O Ачилова, У Сувонкулов, T Муратов, З Садиков, Х Саттарова
Бсрилган адабистлар тахлилли болаларда учрайдиган ичак паразитозларининг таркалиш микиссини ва ахамиятини курсатади. Болалар организмида ривожланаётган ичак паразитлари окибатида кечадиган патологик жараёнларни бахоламаслик мумкин эмас. Ушбу муаммони хал килишнинг асосий шарти - ичак паразитозларини аниклашнинг замонавий, кенг камровли усулларини ишлаб чикишдир, шунингдек, болаларда иммунитет тизимининг сует ривожланганлигини хисобга олган холда, режа асосида утказиладиган эмлашдан олдин болаларда ичак паразитларига карши чора-тадбирлар алгоритимини ишлаб чикиш лозим.
71-73 133 0

Ҳиқилдоқ – ҳалқум хавфсиз ўсмаларининг клиникаси ва диагностикаси

Г Лутфуллаев, Ш Кобилова, З Мирзаев
Ҳиқилдоқ - ҳалқум ӯсмалари билан касалланган беморларни эрта ташхислашни такомиллаштириш ва
махсус ёрдамни ташкил қилиш – бу онкологларни ва оториноларингологларни умумий мақсади. Катта клиник
материалда ҳиқилдоқ - ҳалқум ӯсмаларининг клиник кечиши ӯрганилган ва хар бир диагностик усул батафсил
бахоланган. Ҳиқилдоқ - ҳалқум хавфсиз ӯсмаларини эрта босқичларида ташхислашни энг самарали усули фиб-
роэндоскопия текшириш усули деган хулосага келинди.
19-22 183 0

ҲИССИЙ ТÜКEНМE СИНДРОМИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ ТИШ ҲОЛАТИ

Ж Ризаев, Л Хасанова, Р Фаттахов
Тадкикот жараёнида огиз бушлиги гигиеник парваришга мотиватсияси ва стоматологлар орасида эмоционал ьуйиш синдромининг жиддийлиги билан богликлиги аникл анган.
43-51 241 0

Ҳинду тилида сўзлашадиган ҳудуддаги Бхожпури ва Майтилидаги халқ қўшиқлари ҳақида

Shirin Jalilova

Мақола  ҳиндизабон  ареалда  қўлланиладиган  бхожпури,  майтхили  шеваларига  бағишланган.  Мазкур  шевалардаги  халқ  қўшиқлари  таҳлилга  жалб  этилган.  Мазкур  қўшиқларда қишлоқ  ҳаётининг  барча  жабҳалари  қамраб  олинган.  Уларда  ҳиндларнинг  оилавий  удумлари, аёлларнинг  хурсандчилигию  қайғулари,  йилнинг  баъзи  ойлари,  маъбуд  ва  маъбудалар –Рам,  Сита, Кришна, Радха кабилар ҳаётидан қиссалар ва ҳоказолар ҳақида куйланган.   Бхожпури,  майтхилида  сўзлашадиган  Бихар  штати  ва  унга  яқин  бўлган  ҳудудлардаги  қишлоқ ижтимоий  тизимида  “парда”  тақиқига  қатъий  амал  қилинади.  Албатта,  бу  маълумотлар ярим аср  аввал  юз  берган  воқеаларга  асосланган,  бироқ  бугунги  кунда  ҳам  “парда”  тақиш  сақланиб қолган ва аёл кундузи ўз умр йўлдоши ёнида юра олмайди. Аёл кишилар ўз қайнотаси, қайни укаси каби эркаклар билан гаплашишдан ўзини олиб қочиши  лозим.  Мақолада ушбу масала ҳинд мутахассисларининг  изланишларига  таянган ҳолда ўрганилган  ва муносабат билдирилган.

157-166 59 0

Ҳиндистоннинг иқтисодий ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари

Nazira Azizova, Shaxnoza Abdullaeva

Мақолада Ҳиндистон ижтимоий-иқтисодий моделининг ўзига хос жиҳатлари ва ривожланишининг  замонавий  тенденциялари,  ташқи  савдоси  таҳлили  ва  уни  тартибга  солиш амалиёти,  мамлакат  иқтисодиётини  модернизациялашда  экспорт  салоҳиятини  оширишнинг аҳамияти, импорт таркибини мақбуллаштириш, ҳамда хорижий инвeстицияларни жалб этиш ва ташқи  инвeстиция  сиёсати  хусусиятлари  каби  масалалар  ёритилган.  Ҳиндистон  туризмнинг асосий турлари ривожланган  марказлардан биридир.  Ҳиндистон миллионлаб саёҳатчиларни денгиз ва тоғлар бўйлаб дам олиш, сайёҳлик ва архитектура ёдгорликлари,  унутилмас  дам  олиш,  фестивал  ва  карнаваллар,  маънавий  юксалиш  ва  мамлакатнинг маданияти, урф-одатлари ва маънавий меросига чуқур сингиб кетиш имкониятини таклиф этади. Ҳиндистон  сайёҳликни  ривожлантириш  учун  ноёб  табиий,  рекреацион,  маданий  ва  тарихий манбаларга эга бўлган Осиё минтақасининг муҳим манзили эканлиги очиб берилган.  Мамлакатда алоқа ва ахборотлаштириш, саноат ва дам олиш, дунёнинг кўплаб мамлакатларида аҳолининг  фаровонлиги  жадал  ривожланиб  бораётгани  сайёҳликнинг  ички  ва  ташқи  сайёҳлик сафарларини, туризм турларини ва йўналишларини диверсификация қилиш даражасини кескин оширди. Бундан ташқари, Ҳиндистонда туризм соҳасининг ривожланиш босқичлари ва йўналишлари, ҳамда мавжуд эркин иқтисодий ҳудудларнинг мамлакат ташқи иқтисодий фаолиятининг муҳим шакли сифатида қаралган. Мақола охирида мавзу бўйича фикр ва мулоҳазалар келтирилиб, аниқ хулоса кўрсатилган.

20-27 70 0

Ҳиндистондаги замонавий адабий танқидчилик ҳақида

Chaubey Devendr

Мақолада  бугунги  кун  ҳинд  танқидчилиги  ва  унга  бўлган  муносабат  ҳақида  турли адабиётшунос олимларнинг фикрлари қиёсий ўрганилган ва унинг энг асосий, давр муаммоларини тўғри акс эттирган, тўғри баҳолаган адабиётшунослар номи келтирилган. Хусусан, охирги ўн йилликда ҳинд адабиётида бўлган кўпгина ўзгаришлар, янги номлар, янги мавзу ва образлар ҳақида ҳам сўз юритилган. Айниқса, ҳинд халқининг таниқли шахслари – Махатма Ганди, Амбедкар, Бхагат Синх, Рамасвами ва шунга  ўхшаш  жамиятда  туб  бурилиш  ясаган  шахсларнинг  фаолияти  ҳинд  халқининг  ҳаёт  ҳақидаги тасаввурларини  ҳам  ўзгартириб,  янгича  дунёқарашли  инсонларни  яратгани  ҳақида  сўз  юритган.  Бу ижтимоий-сиёсий  ўзгаришларга  шу  давр  адабиётшунослари  –  Намвар  Синх,  Вишванатх  Трипатхи, Менежр  Пандей,  Шивкумар  Мишра,  Ражендра  Ядава  ва  бошқалар  ҳам  ўз  муносабатларини билдирдилар ва давр адабиётшунослигининг янги саҳифасини очиб бердилар.  Мана  шу  адабиётшунослар  фикрлари  орқали  бугунги  Ҳиндистонни  тушуниш  мумкинлигига ойдинлик киритилган.

144-149 86 0

Ҳиндистон-Ўзбекистон ҳамкорлигининг иқтисодий йўналишига сиёсатнинг таъсири

Ilhomjon Mo'minov

Мақолада  Ҳиндистон  ва  Ўзбекистон  ўртасидаги  икки  томонлама  иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, Ҳиндистон иқтисодий тараққиёти, унинг икки томонлама савдони ривожлантириш  тажрибаси  каби  омиллар  ҳамда  Ҳиндистон  ва  Ўзбекистон  ўртасидаги  савдо алоқаларини  ривожлантириш  имкониятлари  таҳлил  қилинади.  Бундан  ташқари,  муаллиф  “Марказий Осиёни боғлаш” деб номланган Ҳиндистон Марказий Осиё стратегиясини  амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати ва Ҳиндистоннинг асосий манфаатларини амалга оширишга қандай ҳаракат қилишининг  иқтисодий  жиҳатларини  таҳлил  қилади.  Шу  билан  бирга,  Ўзбекистоннинг  асосий экспорт  мақсадлари  ва  унинг  экспорт  сифати  ўрганилиб,  икки  томонлама  савдони  ривожлантириш  учун  мавжуд  шароит  ва  янги  йўналишлардан  фойдаланиб,  Ўзбекистон  экспортининг Ҳиндистондаги улуши қандай кўтарилиши мумкинлигини ўрганган.  Муаллиф Марказий ва Жанубий Осиё  минтақаларини  боғлаш  учун  транспорт  муносабатларини  ва  транспорт  хабларини ривожлантиришнинг мумкин бўлган йўлларини тадқиқ этган. Ҳиндистонни Эрон ва Марказий Осиё давлатлари орқали Европа билан боғловчи халқаро Жанубий-Шимолий транспорт коридори таклиф этилган  ва  Россия,  Эрон  ва  Марказий  Осиё  давлатлари  томонидан  қўллаб-қувватланган.  Бундан ташқари,  муаллиф  томонидан  Ҳиндистон  ва  Ўзбекистон  ўртасида  икки  томонлама муносабатларни ривожлантириш учун тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқилган.

127-138 91 0

Ҳиндистон цивилизациясининг малайзияга таъсири

Erkin Bekqulov

Кўпчилик инсонлар Жануби-шарқий Осиё, хусусан Малай архипилагида Хитойнинг таъсири  катта  деб  ўйлаши  мумкин,  аммо  Ҳиндистоннинг  таъсири  етарли  даражада  барча соҳаларга таъсир кўрсатган.  Жануби-шарқий Осиё ҳиндларнинг маданий таъсирида бўлган, милоддан аввалги 290 йилларда бошланиб, ХV асрга қадар, ҳинд-буддистлар таъсирини маҳаллий сиёсат ўзлаштирган. Ҳиндистон жануби-шарқий  қирғоқлар  орқали  Бирма,  Таиланд,  Индонезия,  Малай  яримороли,  Филиппин, Камбоджа  ва  Чампа  каби  давлатлар  билан  савдо,  маданий  ва  сиёсий  алоқаларни  ўрнатган.  Бу Индосферада Жануби-Шарқий Осиёни ҳиндийлаштиришга ва Санскритацияга олиб келди. Жанубий  Ҳиндистон  савдогарлари,  авантюристлари,  ўқитувчилари  ва  руҳонийлари  тахминан 1500 йилгача Жануби-Шарқий Осиёда ҳукмронлик таъсирини сақлаб қолишди. Ҳиндуизм ва буддизм бу давлатларга Ҳиндистондан тарқалиб кетган ва кўп асрлар давомида у ерда ўзаро бағрикенглик билан яшаган. Охир оқибат материк штатлари асосан буддистларга айланди. Малайзиялик ҳинд гуруҳларнинг аксарияти этник Тамил ҳиндулардир. Гуруҳ келиб чиқиши ҳинду ёки  жанубий  осиёлик  бўлган  маҳаллий  малайзияликлар  деб  белгиланган.  Бугунги  кунда  улар Малайзияда  малайлар  ва  хитойлардан  кейин  учинчи  ўринни  эгаллайдилар.  Уларнинг  аксарияти Британия мустамлакаси пайтида Ҳиндистондан Малайзияга кўчиб келганларнинг авлодлари. Малайзияга  ҳинд  цивилизациясининг  кириб  келиши  ҳақиқатдан  ҳам  Малайзияда  халқнинг турмуш тарзи ва маданияти учун янги мақомни олиб келди. Натижада, Малайзияда халқ ҳаётида маданиятларнинг аралашуви мавжуд бўлди. Шубҳасиз бу цивилизация ривожланишининг таълим, иқтисодий, маданий, адабий ва ижтимоий жиҳатларидаги ҳиссаси ва таъсирини кўрсатди.

9-15 87 0

Ҳиндистон адабиётида кичик насрий жанрлар ривожи

Tamara Xodjaeva

Мақолада  ХХ  асрда  кичик  насрий  жанр  —  “рекхачитр”  (тасвир)  жанрининг ривожи, хусусиятлари ва тутган ўрни илк бор кузатилмоқда ҳамда ҳиндий ва панжоб адабиёти вакиллари мисолида ўрганилган.  “Рекхачитр”  (тасвир)  жанри  деярли  ўрганилмаган  мавзу,  бу  ҳақда  айрим  адабиётшунос олимларнинг  фикрлари  мавжуд,  бироқ  у  илмий  тадқиқот  объекти  сифатида  ҳали  кенг  миқёсда ўрганилмаган. Ушбу мақолада ҳинд адабиётшунос олимлари, “рекхачитр” (тасвир) жанрида ижод қилган адибларнинг асарлари мисолида масалага бироз ойдинлик киритишга ҳаракат қилинган. “Рекхачитр” (тасвир) жанри ХХ аср кичик насрий жанри сифатида бир қанча адиблар ижодидан ўрин олган. Ушбу масалани ўрганишда рус ҳиндшуносларидан, хусусан, Челышев Е.П. , Сенкевич А.П., Утехин Н.П., шунингдек, ҳинд адабиётшуносларидан Махендра Кумар Дхингра., Лакшмисагар Варшайя, Нагендра ва В. Трипатхилар тадқиқотларида баён этилган фикрларга таянилди.

61-68 60 0

Ҳиндий тилидаги бирликларга оид сонлардан ясалган “двигу” сўзларининг структур-семантик таҳлили

Sirojiddin Nurmatov

Мазкур мақолада ҳиндий тилидаги  бирликлардан ясалган  “двигу” сўзлари атрофлича  ўрганилган.  Хусусан,  уларнинг  лисоний  хусусиятлари  тадқиқ  этилган.  “Двигу”  сўзларининг ўзига  хос  ясалиш  усуллари  кўрсатилган.  Улар  асосан  икки  компонентдан  ташкил  топганлиги, иккала  компонентлардаги  сўзлар  лексик  маънога  эга  бўлиши  ва  баъзи  ҳолларда  двигу  сўзлари аффикслар ёрдамида ҳам ташкил топганлиги тадқиқ этилган. Мақолада бирликларга оид сонлардан “двигу” сўзлари ҳосил бўлганида асосан “бир” саноқ сони фаол  иштирок  этиши,  бошқа  сонлардан  нисбатан  кам  сўзлар  ҳосил  бўлганлиги  аниқланган.  Таҳлилга тортилган барча сўзлар таркибида сон, от ва баъзи ҳолларда сифатларга оид сўзлар иштирок  этганлиги  кўрсатиб  берилган  ва  уларнинг  барчаси  моделларга  тақсимлаб  ўрганилган.  Барча сўзлар ҳинд тилшунослигида тан олинган учта катта гуруҳга, яъни татсама, тадбҳава ва гибрид сўзларига ажратилган ва уларнинг ўзига хос лисоний жиҳатлари таҳлил этилган.    Татсама  гуруҳига  оид  “двигу”  сўзларига  хос  лексемаларнинг  биринчи  компонетидаги  сонлар асосан  қадимги  санскрит  тилидаги  сонлардан  ташкил  топганлиги  ва  тадбҳава  гуруҳига  оид мисоллар таркибида эса ҳозирги адабий ҳиндий тилида кенг қўлланиладиган бирликларга оид сонлар иштирок этиши аниқланган. Гибридларга хос “двигу” сўзлари эса адабий ҳиндий тилига оид саноқ сонларлардан  ясалганлиги  кузатилади.  Шунингдек,  гибридларга  хос  сўзлар  таркибида  баъзи ҳолларда аффикслар ҳам иштирок этиши мисоллар талқинида очиб берилган.

78-86 69 0

Ҳиндий ва ўзбек тилларида келишик категориясининг ўрганилиши

Shirin Sadikova, Kamola Rahmatjonova

Мақолада ҳинд-орий тиллар гуруҳига  мансуб ҳиндий ва туркий тиллар гуруҳига оид ўзбек тилларининг отга хос келишик грамматик категорияси чоғиштирма-типологик метод асосида ёритилди. Мавзуни ёритишда бир қатор ҳинд, инглиз, рус ва ўзбек тилшуносларининг назарияларига асосланган. Жумладан, Ж.Лайонз, К.Гуру, З.М.Дымшиц, Г.А.Зограф, В.П.Липеровский, О.Н.Шоматов, А.Ғуломов,  Ғ.Абдураҳмонов,  М.Ирисқулов,  Қ.Сапаевларнинг  илмий-назарий  қарашлари  батафсил ўрганилиб,  таҳлилий  хулосалар  келтирилган.  Ўрганилаётган  адабиётларга  кўра,  ҳиндий  ва  ўзбек тилларида  келишик  категориясининг  ривожланишида  баъзи  муштаракликлар  кузатилади.  Ҳозирги ҳиндий  тилида,  юқорида  қайд  этилганидек,  воситали  ва  воситасиз  келишиклар  мавжуд,  эски  ўзбек тилида воситали келишик еттинчи келишик сифатида мавжуд бўлган бўлса-да, аммо бу грамматик шакл ҳиндий тилидаги воситали келишик шакли билдирган маънони ифодаламаган. Эски ўзбек адабий тилидаги  воситали  келишик  шакли  тил  ривожланиши  оқибатида  кўмакчига  айланиб  кетди.  Ҳиндий тилида эса воситали келишик деганда мутлақо бошқача ҳолат кузатилади. Чоғиштирилаётган икки тил  тизимида  воситали  келишикнинг  мавжудлиги  изоморфизм,  ифодаланиш  хусусиятига  кўра алломорфизмдан  дарак  беради.  Ҳиндий  тилидаги  аксарият  келишик  шаклларининг вазифавий жиҳатдан ўзбек  тилидаги  кўмакчиларга  мос  тушиши  аниқланди.  Ваҳоланки,  эски  ўзбек  тилида  ҳам, ҳозирги ўзбек тилида ҳам келишик шакллари вазифасини кўмакчилар бажариши мумкин. Бироқ маъно кўмакчилар билан ифодаланганда нисбатан аниқроқ бўлган.

16-20 94 0

Ҳинд мифологиясининг бадиий талқини миср адиби ижодида

Dilafruz Muxiddinova

Адабиётда  мифологик  образ,  сюжетларга  янгича  ижодий  ёндашув  жараёнида, албатта, диний дунёқараш ва халқ оғзаки ижоди ётади. Адабий жараёнда мифларга ижодий ёндашув ҳар  бир  даврда  ўзига  хос  тарзда  кечган.  Замонавий  араб  насрида  (ХХ  асрнинг  иккинчи  ярми  ва охирлари), хусусан ҳикоянависликда мифологик образлар ва сюжетлар, диний муқаддас манбалардаги ривоятлар,  пайғамбарлар  ҳаётига  доир  ҳикоятларга  ижодий  ёндошувларда  ҳам  янги  бадиий изланишлар  юзага  келди.  Миср  адабиётида  бу  йўналиш  “  رايت    ةيروطسلأا ”  “мифологик  оқим”  деб  ҳам номланди.  Мазкур  оқимдаги  ҳикояларда  фантастик,  сирли,  ғаройиб  унсурлар  асар  матнига  кириб, ҳақиқий воқелик билан уйғунлашиб кетади. Замонавий араб адабиётида Нажиб Маҳфуз, Юсуф Идрис, Дийа  аш-Шарқовий,  Жўрж  Салим,  Мунир  Утейба,  Закарийа  Тамер,  Абдураҳмон  Мажид  ар-Рубейи, Муҳаммад Шаълан, Иброҳим Аслон  ва бошқа  бир қатор ёзувчилар мифологик сюжет ва образларга, диний муқаддас китоблардаги ривоятларга ижодий ёндашув натижасида ўзига хос, бетакрор услубга эга  асарларини  яратдилар.  Мазкур  мақолада  мисрлик  ёзувчи  Мунир  Утейбанинг  “Огоҳлантириш” ҳикоясида ҳинд халқининг қадимий мифларидан бугунги замон, бугунги инсон қиёфасини, ундаги ахлоқий, маънавий  камчилик  ва  иллатларни  ёритишда  истифода  этгани,  интертекстуалликнинг  ўзига  хос хусусиятлари таҳлил қилинган.

178-179 111 0

Ҳербст аппарати ва унинг модификацияларини ортодонтия амалиётида қолланилиши

Sh Ro‘ziyev, R Nigmatov

Ушбу тадқиқотдан мақсад модификацияланган, қуйма шинали Ҳербст аппаратини ортодонтия амалиётида қоллаш ва уни тахлил қилиш.

35-36 216 0

Ҳербст аппарати ва унинг модификацияларини ортодонтия амалиётида қолланилиши

Sh Ruziev, R Nigmatov

Ушбу тадқиқотдан мақсад модификацияланган,
қуйма шинали Ҳербст аппаратини ортодонтия амалиётида қоллаш ва уни тахлил қилиш

41-42 196 0

ҲАРАКАТДАГИ ЗАМОНАВИЙ АВТОМОБИЛЛАР БИЛАН ПИЁДАЛАР ЎРТАСИДАГИ ТЎҚНАШУВИДА ЖАРОҲАТЛАР ШАКЛЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

С Индиаминов, С Гамидов, Ф Бойманов
Республика шошилинч тез ерда.м илмий маркази Навои филиали. Навои. Узбекистан
Маколада Узбекистонда ишлаб ч и кар ил га и замонавий автомашиналар билан пиёдаларнинг тукнашиши натижасидаги жарохатлар хусусиятларини урганиш долзарб муоммо эканлиги таъкидланган. Ушбу турдаги авгохалокатлар натижасидаги жарохатланишга оид а малин кузагувларда жабрланганлар танасидаги жа-рохатларнинг тана кисмларида жойлашуви ва уларнинг хусусиятлари фаркиафовути курсатилган. Автомобил-ларнинг пиёдалар билан тукнашуви "классик тури“ булишига карамай. мархумлар танасида автотравманинг бу тури учун “характерли жарохатланишлар аникланмаган.