Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар билан ишлаш

CC BY f
36-41
5
5
Поделиться
Гадоймиродов, Б. (2023). Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар билан ишлаш . Современные проблемы развития уголовно-процессуального права, 1(1), 36–41. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/criminal-procedure-law/article/view/17148
Бекзод Гадоймиродов, Академия Министерства Внутренних Дел Республики Узбекистан

Профессор кафедры профилактики и криминалистики, капитан

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бугунги кунда глобаллашув жараёнида ҳаётнинг шиддат билан ривожланиб бориши, инсонни олдида турган муаммоларини ўз вақтида бартараф этишликка ундайди. Лекин айрим турдаги инсонлар борки, ҳаётида қийинчиликлар олдида мағлуб бўлади.


background image

36

МУАЙЯН ЯШАШ ЖОЙИГА ЭГА БЎЛМАГАН ШАХСЛАР

БИЛАН ИШЛАШ

Гадоймиродов Бекзод Обиджон ўғли,

ИИВ Академияси Ҳуқубузарликлар

Профилактикаси ва криминология

кафедраси ўқитувчиси, капитан

Бугунги кунда глобаллашув жараёнида ҳаётнинг шиддат билан

ривожланиб бориши, инсонни олдида турган муаммоларини ўз
вақтида бартараф этишликка ундайди. Лекин айрим турдаги инсонлар
борки, ҳаётида қийинчиликлар олдида мағлуб бўлади. Ҳаётда ўз
ўрнини йўқотишни бошлайди. Оиласи ва иш жараёнида турли салбий
ҳолатлар пайдо бўла бошлайди. Охир оқибат бу каби ҳаёт
ташвишларидан чалғиш, сокинлик мақсадида алкогол маҳсулотлари
ва гиёҳвандлик маҳсулотларини истеъмол қилишга ўта бошлайди. Бу
каби заҳри қотилга ўрганиб қолиш натижасида бор будидан секин
аста ажрала бошлайди. Оиласида доимо нотинчлик бўлади, иш
жойидан ажралади. Ҳаётга бўлган умид сўна бошлайди. Инсон
ҳаётида тўқликка шўхлик қилиш, мол дунёга берилиш, айрим турдаги
ҳуқуқбузарларнинг сўзига кириб, бор йўғидан айрилиб қолиш
ҳолатлари кўпаймоқда. Бу эса ўз навбатида жамиятда муайян яшаш
жойига эга бўлмаган шахслар салмоғи ошиб бормоқда.

Инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир

одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини
таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор мақсадларидан биридир.
Бугун мамлакатимизда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож
инсонлар ва оилалар тўлиқ қамраб олиниб уларга беминнат ёрдам
кўрсатилмоқда. Ҳар бир шахс, ҳар бир фуқаронинг бахтли яшаши
таъминланмоқда. Бундай эътибор ва ғамхўрликдан ўз навбатида
тақдир тақозоси билан кўчада қолган инсонлар ҳам бебаҳра
қолмадилар. 2018 йилда давлатимиз раҳбарининг топшириқ ҳамда
кўрсатмаларига биноан Тошкент шаҳрида Муайян яшаш жойига эга
бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази жорий этилиб,
марказга «Меҳр-саховат уйи» номи берилди.


background image

37

Бу ерга жойлаштирилган шахслар ўз ихтиёрига кўра саховат

уйининг ўзида доимий яшаб қолиши имконияти яратилди. Уларнинг
турли сабабларга кўра йўқолган ёки муддати ўтган ҳужжатлари қайта
тикланишига, янгисига алмаштирилишига ёрдам бериб келинмоқда.
Бу ўз навбатида уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари таъминланишига хизмат
қилади. Оиласидан ажралган, жамиятдан узоқлашиб қолган
шахсларга бу ер эндиликда янги оила, янги уй ва янги манзил бўлиб
хизмат қилиб келмоқда.

Бизга маьлумки бугунги кунда инсон ҳаётини издан чиқарувчи

кўплаб салбий иллатлар мавжуд бўлиб, ушбу салбий иллатлар
инсонни жамиятда ўз ўрнини топиш ва ривожланишига жиддий тўсиқ
бўлади.

Юртимизда инсон ҳаётини улуғлаш, инсонни қадрини

юксалтириш, уни ҳаётга қайта тарбиялаш ва мослаштириш мақсадида
юртимизда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар учун
муассасалар ташкил этилди.

Ушбу муассасалар муайян яшаш жойига эга бўлмаган

шахсларни қабул қилиб, уларни ҳаётга қайта мослаштириш ва
тарбиялаш учун маьлум бир маьнода хизмат қилади. Муайян яшаш
жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига
жойлаштириш, унинг ички тартиби норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
асосида белгилаб берилган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

«Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган
шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида»ги 309-сон қарорига кўра, кишини муайян яшаш
жойига эга бўлмаган шахс деб эътироф этиш учун у бир йўла 4 та
мезонга тўғри келиши шарт. Булар:

– 18 ёшдан ошган бўлиши;
– шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (паспорт, ҳайдовчилик

гувоҳномаси, ҳарбий билет ва ҳ.к.) бўлмаслиги;

– бирон-бир манзилда вақтинча ёки доимий пропискаси

бўлмаслиги ёхуд яшаш жойи бўйича ҳисобда турмаслиги;

– ғайриижтимоий хулқ-атворли (жамиятда қабул қилинган

хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи турмуш тарзи,


background image

38

ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги билан ажралиб туриши), шунингдек
ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлиши (ўзининг ғайриижтимоий
хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш
эҳтимоли ҳолатида бўлиши.

Тошкент шаҳар суди ва маъмурий суди томонидан 2022 йилнинг

биринчи ярмида одил судловни амалга ошириш бўйича қилинган
ишларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.Унда муайян яшаш
жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш
билан боғлиқ жами 719 та илтимоснома кўрилган. Мазкур тоифа
ишлари тасдиқланган ички жадвал асосида судьялар томонидан
Реабилитация марказида махсус жиҳозланган хонада сайёр
кўрилмоқда. Қабул қилиш рад этилган аризалар сони 106 та,
қайтарилган аризалар сони 100 та эканлиги маьлум қилинган.

Шахсни реабилитация марказига жойлаштириш билан боғлиқ

илтимосномани суд 24 соат давомида кўриб чиқади. У
қаноатлантирилганда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс 30
кунни реабилитация марказида ўтказади. Марказга қабул
қилинаётганда уларнинг фотосуратлари олинади, дактилоскопик
рўйхатга қўйилади (бармоқ излари олинади), тиббий кўрикдан
ўтказилади, буюмлари ва ашёлари кўздан кечирилади, шунингдек
улар дезинфекция қилинади. Юқумли касалликка чалинганлар
бошқалардан алоҳида сақланади.

Марказда кун-у тун бўлиш вақтида ҳуқуқий, ижтимоий,

психологик, тиббий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатилади, шунингдек
жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини
сингдиришга қаратилган чора-тадбирлар ўтказилади. У ерда сақлаш
режими анча қатъий, ҳатто кириш ва марказ ҳудудидан эркин чиқиш
чекланган. Шахс стационар даволанишга муҳтож бўлса, зудлик билан
соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасасига
юборилади. Кексалар ва ногиронлар «Саховат» уйларига, руҳий
касаллиги бўлган шахслар «Мурувват» уйларига жойлаштирилади.
Соғлом эркак (18 ёшдан 60 ёшгача) ва аёллар (18 ёшдан 55 ёшгача)
эса ишга жойлаштирилади.

“Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Реабилитация

қилиш маркази”га дайдичилик ва тиламчилик қилиб юрган шахслар


background image

39

келтирилиб, уларнинг қанчаси Республикамиз фуқароси, қанчаси чет
эл фуқароси, олиб келинганларнинг неча нафари аёллар ва ёшлардан
иборатлиги бўйича таҳлили юритилади. Ушбу шахсларга ижтимоий
кўмак кўрсатилиб, фуқаронинг яқин қариндошлари топилиб, ўрганиб
чиқилиб яшаш манзилларига юборилади, фуқаролик паспортларини
қайта

тиклаш

мақсадида,

Миграция

ва

фуқароликни

расмийлаштириш бошқармасига, шаҳар ва туман ИИБларига ва
судларга сўровномалар юборилган.

Марказга қабул қилиб олинган, муайян яшаш жойига эга

бўлмаган шахслар энг аввало уларнинг кийим-кечаклари ва
ётоқхоналарида дезинфекция ишлари амалга оширилиб, шахсини
аниқлаш ишлари олиб борилади. Яъни улар муқаддам жиноят содир
этиб, судланганлиги ёки бедарак йўқолган шахслар рўйхатида туриш-
турмаслиги барчаси текширувдан ўтказилади. Шунингдек, уларнинг
бармоқ излари олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилади. Бундан ташқари
марказга уларга тиббий, психологик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади.
Марказга олиб келинган шахслардан касаллик аниқланса,
шифохонага

жойлаштирилади,

Бандлик

бошқармаси

билан

ҳамкорликда бандлигини таъминлаш мақсадида, турли корхона ва
ташкилотларга ишга жойлаштириш чоралари кўрилади. Марказга
олиб келинган шахсларга йўқотилган биометрик турдаги паспортлар
ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилиб берилиб,
қолган шахсларни шаҳар ва туманларига доимий ёки вақтинчалик
рўйхатга қўйиш борасида, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари
томонидан туман ҳокимликлари билан биргаликда мавжуд
муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилади.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий

жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат
божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда
судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим
этиш тартиби белгиланган. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган
шахсларнинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублиги миграция ва
фуқароларни расмийлаштириш бўлимлари (МваФРБ) томонидан
аниқланади. Бундай шахслар реабилитация марказидан олган
шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома билан туман


background image

40

(шаҳар) ички ишлар органларига мурожаат этади. МваФРБ масъул
ходими мурожаат қилган шахс ҳақидаги белгиланган маълумотларни
ўрганиб чиқиб, унинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублиги ёки
мансуб эмаслиги юзасидан тегишли хулоса чиқаради. Фуқаролик
паспортини йўқотиб қўйган ва доимий пропискасиз, муайян яшаш
жойига эга бўлмаган шахсларни турган жойи бўйича ҳисобга олиш
истисно тариқасида, вақтинча ҳудудий реабилитация марказлари
жойлашган манзилда амалга оширилади ва Ўзбекистоннинг
фуқаролик паспорти қайта расмийлаштирилади.

Шунингдек ушбу ҳужжатга кўра, М ва ФРБ уч сутка ичида туман

(шаҳар) маъмурий судига паспорт ёки яшаш гувоҳномасини
расмийлаштиришда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни
маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида тақдимнома билан
мурожаат қилади. Тақдимнома маъмурий суд томонидан
қаноатлантирилганда шахсга паспорт ёки яшаш гувоҳномаси
расмийлаштириб берилади.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Реабилитация

қилиш бўйича ҳамда шаҳар ва туман ИИБлари билан ҳамкорликда
ишлар олиб борилиб, натижасида жиноят очилишига қидирувда
бўлган шахслар аниқлашга эришилмоқда.

Бундан ташқари, Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга

ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа турдаги ёрдамлар
кўрсатилиши билан бирга, уларга жамиятда қабул қилинган хулқ-
атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чора-
тадбирлар ҳам амалга оширилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш,
уй жой билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш учун манфаатдор
идора ва ташкилотлари, ҳудудий ҳокимликлар билан ҳамкорликда
ишлар олиб борилади.

Омбудсман томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган

шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга, жумладан Муайян яшаш
жойига эга бўлмаган шахсларни Реабилитация қилиш марказларига
ташрифлари мунтазам равишда амалга оширилиб, мониторинг қилиб
борилади.



background image

41

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Xidoyatov, B. "Conceptual framework for the development of

criminal legislation of the Republic of Uzbekistan."

Review of law

sciences

2.4 (2018): 17.

2.

Khudaybergenov, Baxram. "Establishment Of Judicial Control Over

The Initiation Of A Criminal Proceeding."

The American Journal of

Political Science Law and Criminology

3.05 (2021): 29-32.

Библиографические ссылки

Xidoyatov, B. "Conceptual framework for the development of criminal legislation of the Republic of Uzbekistan." Review of law sciences 2.4 (2018): 17.

Khudaybergenov, Baxram. "Establishment Of Judicial Control Over The Initiation Of A Criminal Proceeding." The American Journal of Political Science Law and Criminology 3.05 (2021): 29-32.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов