Актуальные вопросы судебной практики, касающиеся рассмотрения уголовных дел о мошенничестве

CC BY f
76-81
29
7
Поделиться
Муминов, Б. (2021). Актуальные вопросы судебной практики, касающиеся рассмотрения уголовных дел о мошенничестве. Правовые вопросы противодействия мошенничеству и киберпреступлений, 1(1), 76–81. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/cybercrime_conference/article/view/3447
Бехзод Муминов, Уголовного права Высшей школы судей при Высшем судейском совете

д.ю.н., доцент кафедры

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Одной из главных задач в процессе интеграции в мире остается популяризация цифровой экономики, обеспечение неприкосновенности собственности в процессе дистанционного управления экономическими отношениями. В условиях стремительных изменений экономических систем мошенничество стало одним из самых распространенных и латентных преступлений в мире. На сегодняшний день уголовная ответственность рассматривается как основная мера в борьбе с мошенничеством следует признать, что он не был достаточно эффективным из-за его чрезвычайной латентности.

Похожие статьи


background image

Firibgarlik va kiberjinoyatlar sodir etilishini oldini olishdagi huquqiy

muammolar”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 5-oktyabr)

76

M

o‘minov Bexzod Abduvaxobovich

Sudyalar oliy Kengashi huzuridagi Sudyalar oliy maktabining jinoyat huquqi kafedrasi

dotsenti, yu.f.d.

FIRIBGARLIK T

O‘G‘RISIDAGI JINOYAT ISHLARINI KO‘RIB

CHIQISHGA OID SUD AMALIYOTINING DOLZARB

MASALALARI

Muminov Behzod Abduvahobovich

Associate Professor Criminal law Department of the Higher School of Judges Under the

High Council of Judges, Doctor of Law.

TOPICAL ISSUES OF JUDICIAL PRACTICE REGARDING
THE CONSIDERATION OF CRIMINAL CASES OF FRAUD

Муминов Бехзод Абдувахобович

Доцент кафедры Уголовного права Высшей школы судей при Высшем судейском

совете, д.ю.н.

АКТУАЛЬНЫЕ ВОПРОСЫ СУДЕБНОЙ ПРАКТИКИ,

КАСАЮЩИЕСЯ РАССМОТРЕНИЯ УГОЛОВНЫХ ДЕЛ

О МОШЕННИЧЕСТВЕ

Дунёда

интеграциялашув жараёнлари, рақамли иқтисодни омма-

лашуви, иқтисодий муносабатларни масофадан бошқариш жараёнида
мулк даҳлсизлиги таъминлаш асосий вазифалардан бири бўлиб
қолмоқда. Иқтисодий тизимлардаги жадал ўзгаришлар замирида фириб-
гарлик бутун дунёда энг кенг тарқалган ва латент жиноятлардан бирига
айланди.

Бугунги кунга қадар фирибгарликка қарши курашда бирламчи чара

сифатида қаралган жиноий жавобгарлик аввало мазкур жиноятнинг
хаддан ташқари латентлиги сабабли етарли самара бермаганлигини
эътироф этиш зарур.

Фирибгарликнинг ҳаддан ташқари юқори латентлиги, ижтимоий

хавфли қилмишнинг реал миқёси, реал тенденциялар, ушбу тоифадаги
жиноятларнинг сифат ва миқдор кўрсаткичи ҳақида маълумотларнинг
тўлиқ эмаслиги ўз навбатида ушбу тоифадаги жиноятларга қарши кураш
самарадорлигига салбий таъсир ўтказади.

2004 йилларни бошида содир этилган фирибгарлик жинояти билан,

2016 ва 2020 йилларда содир этилган фирибгарлик жиноятларини сифат
ва сон жиҳатдан ўзгариши ҳам ушбу фикрни тасдиқлаб турибди.


background image

Firibgarlik va kiberjinoyatlar sodir etilishini oldini olishdagi huquqiy

muammolar”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 5-oktyabr)

77

Таҳлилларга кўра, республикамизда содир этилган жами жиноятлар

орасида фирибгарлик жиноятини салмоғи йилдан-йилга ортиқ бориши
кузатилмоқда. Жумладан ушбу кўрсаткич, 2004 йилда жами жиноятларга
нисбатан 1,6%ни ташкил қилган бўлса, 2016 йилда ушбу кўрсаткич
11,7 %, 2017 йилда 13,1 %, 2018 йилда эса 13,2 %, 2020 йилда 17%ни
ташкил қилган .

Ўзбекистонда фирибгарлик жиноятини сўнги ўн йилликдаги таҳлили

шуни кўрсатадики, ушбу жиноят сўнги ўн йилликда доимий ўсганлигини
кузатиш мумкин. Айниқса, 2000-2006 йилларда ҳар йили ўртача
2383-

3600 атрофида содир этилган бўлса, 2007-2014 йиллар давомида

4150-

8416 тани ташкил қилган, 2015-2018 йилларда 9645-10236 тани,

2020 йилда 10.946 тани ташкил қилган.

Шу жумладан, судлар томонидан 2020 йил давомида 5466 нафар

шахсга нисбатан 4328 та жиноят иши кўрилган бўлса, 3825 та иш бўйича
4913 нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарилган, 168 нафар шахс оқланган,
546 нафар шахсга нисбатан 499 та иш тугатилиб, 7 нафар шахсга
нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланган.

Жазо тайинлаб ҳукм чиқарилган ишлар бўйича 617 нафар шахсга

нисбатан жарима, 2321 нафар шахсга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари,
354 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш, 1200 нафар шахс
озодликдан махрум қилиш жазолари тайинланиб, 121 нафар шахс шартли
ҳукм қилинган.

2021 йил 9 ойи давомида 7826 нафар шахсга нисбатан 6275 та

жиноят иши кўрилиб, яъни 44%га ошиб, 6805 та иш бўйича 5330 нафар
шахсга нисбатан ҳукм чиқарилган, 145 нафар шахс оқланган, 1016 нафар
шахсга нисбатан 943 та иш тугатилиб, 3 нафар шахсга нисбатан тиббий
йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланган.

Жазо тайинлаб ҳукм чиқарилган ишлар бўйича 775 нафар шахсга

нисбатан жарима, 3359 нафар шахсга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари,
2 нафар шахсга мажбурий жамоат ишлари, 420 нафар шахсга нисбатан
озодликни чеклаш, 1838 нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш жазолари
тайинланиб, 120 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.

Судлар томонидан мазкур тоифадаги ишларни кўришда йўл

қўйиладиган умумий хато ва камчиликлар қуйидагилардан иборат:

– қонун талабларига мувофиқ тузилган битимларга асосланган

фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларни
бажармаслик, ўзгалар мулкини эгаллашда ҳуқуққа хилофлилик белгиси
бўлмаганлиги туфайли фирибгарлик деб баҳоланиши мумкин эмаслигига
етарлича эътибор қаратмаслик;

– иш бўйича фуқаровий даъвони қаноатлантиришга оид қонун

талабларини нотўғри қўллаш;

– суд фуқаровий даъво билан боғлиқ қўшимча ҳисоб-китоб талаб

қилиб, уни суд мажлисида бартараф этишнинг имконияти бўлмаса ва бу
суд қароридаги жиноят квалификацияси, жазо меъёри ва ҳукм чиқаришда


background image

Firibgarlik va kiberjinoyatlar sodir etilishini oldini olishdagi huquqiy

muammolar”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 5-oktyabr)

78

юзага келадиган бошқа масалаларга таъсир қилмаса, фуқаровий даъво
бўйича ундириладиган зарар миқдори масаласи фуқаролик иш юритуви
тартибида ҳал қилинишини тушунтириши лозимлиги ҳақида талабга амал
қилмаслик;

– жиноят оқибатида етказилган моддий зарар қопланган ҳолларда

қамоқда сақланаётган шахсларга нисбатан эҳтиёт чораси тури, озод-
ликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган шахсларга нисбатан эса жазо
турини ўзгартириш масаласи дарҳол ҳал этилмаслиги;

– бир неча эпизоддан иборат умумий қасд ва ягона мақсадга

йўналтирилган давомли фирибгарлик содир этган шахснинг ҳаракат-
ларини квалификация қилишда судлар талон-торож миқдорини жами
талон-торож қилинган мулк қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқлашлари
кераклиги ҳақида талабга амал қилмаслик.

Мисол учун жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг ҳукмига

кўра, Т.С. ва Т.Э. ЖК 168-моддаси иккинчи қисмининг “в” банди билан
ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, жарима жазосига судланган.

Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанциясининг ажрими билан

суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Бу ҳолатда Э.Т. ва Т.С.нинг ҳаракатларида жиноят аломатлари

мавжуд бўлмай, балки фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар мавжуд-
лиги,Чунки Э.Т. ва Т.С. А.Қ.дан қарз сифатида олган пул маблағларини
қайтармаган тақдирда гаров тариқасида “Дамас” русумли автомашинани
келгусида А.Қ.нинг номига расмийлаштириш ҳуқуқини берувчи нотариал
тартибда расмийлаштирилган шартнома тузилганлиги сабабли улар
оқланган.

Фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар сонини кескин ортиши сабаб-

ларидан бири мазкур тоифадаги жиноятларга қарши курашишнинг ягона
концепцияси мавжуд эмаслиги билан боғлиқ бўлиб, жиноят-ҳуқуқий
чоралар иқтисодий, ахборот, сиёсий, фуқаролик ҳуқуқий чоралардан
устун бўлмаслиги концепцияда ўз аксини топиши зарур. Мазкур
концепциянинг мавжуд эмаслиги фирибгарликка қарши курашнинг асосий
мақсадлари, принциплари ва асосий йўналишларини аниқлаш, ушбу
жиноятнинг тенденцияларини прогноз қилиш ва муайян чора-тадбир-
ларнинг самарадорлигини баҳолаш имконини бермайди.

Аксарият ҳолларда ушбу йўналишдаги илмий тадқиқотлар реал

жиноятчилик ҳолатидан узилиб қолганлиги, мавжуд тадқиқотлар натижа-
ларини ҳам бевосита амалиётга жорий қилиш ва ҳуқуқни қўллаш
амалиётида фойдаланиш механизмлари мавжуд эмаслиги ҳам жиддий
муаммо ҳисобланади.

Бундан ташқари бугунги кунда давлат органлари мансабдор шахслари

ёки давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан фуқароларга нисбатан
фирибгарлик жиноятлари юзасидан зарарни қоплаш механизмлари мавжуд
эмас. Европа Иттифоқининг 1999 йил 4 ноябрдаги Коррупция учун
фуқаровий-ҳуқуқий жавобгарлик ҳақида Конвенциясининг 3-моддасида ҳар


background image

Firibgarlik va kiberjinoyatlar sodir etilishini oldini olishdagi huquqiy

muammolar”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 5-oktyabr)

79

бир тараф ўзининг миллий қонунчилигида коррупция натижасида зарар
кўрган шахснинг етказилган зарарни тўлиқ қопланиши таъминлаш
мақсадида даъво қўзғатиш ҳуқуқи белгиланган.

Яъни давлат норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мукаммал эмаслиги ёки

давлат органлари мансабдор шахслари иштирокида содир этилган жиноят-
лар учун мулкий жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак.

Фирибгарликка қарши кураш борасидаги навбатдаги таклиф бу ушбу

соҳани рақамлаштириш ва уни такроран рецидив шаклда содир этилиш
имкониятларини чеклаш саналади. Хусусан, фирибгарлик жиноятини
содир этиб жавобгарликка тортилган шахсларнинг алоҳида электрон
базасини ташкил қилиб, жавобгарликка тортиш ва судланганлик муддати
ўтмаган бу тоифадаги шахсларнинг суд томонидан бир қатор ҳуқуқларини
чеклаш масаласини қонунчиликка киритиш зарур:

Жумладан, хорижга чиқишни вақтинчалик чеклаш, кредит олиш ва

кредит бериш ташкилотларида фаолият кўрсатишини чеклаш, солиқ ва
бошқа мажбурий тўловларда имтиёзлар тақдим этмаслик, мулкий
масалалар бўйича битимлар тузиш миқдорини чеклаш. Агар ушбу
шахслар суд томонидан белгиланган муддатда муносиб хулқ-атворда
бўлсалар суднинг қарорига мувофиқ ушбу ҳуқуқлари тикланиши мумкин-
лигига оид тартиб ўрнатиш таклиф қилинади.

Қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар:

1)

Фирибгарлик содир этган шахслар қонунда белгиланган рағбат-

лардан фойдаланиб, суд томонидан тайинланган жазони реал ўтамай
озодликка чиқиши, айрим шахсларнинг фирибгарликни касб этиб олишига
олиб келмоқда.

Фирибгарлик жинояти оғир жиноятлар тоифасига кирганлиги

сабабли, суд томонидан тайинланган жазонинг ярми ўталса жазони
ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниши ёки суд тайинланган
жазони учдан бир қисмини ўталса айбдорга нисбатан тайинланган жазо
енгилроғи билан алмаштирилиши мумкин.

Ушбу камчиликни бартараф этиш учун Жиноят кодексининг 73-мод-

даси 4-қисми “г” бандини қуйидаги таҳрирда баён қилиш таклиф қилинади:
“г) жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш,
ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган жабрланувчининг
номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни
ғайритабиий усулда қондириш, Ўзбекистон Республикасига, тинчлик ва
инсоният хавфсизлигига қарши жиноят содир этиш, ядровий, кимёвий,
биологик ва бошқа хилдаги оммавий қирғин қуролларини, шундай
қуролларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган
материал ва ускуналарни, контрабанда қилиш учун ҳукм қилинган,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167, 168 ва 184-моддасида
назарда тутилган жиноятларни содир этган ва етказилган моддий зарарни
тўлиқ қопламаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди”.


background image

Firibgarlik va kiberjinoyatlar sodir etilishini oldini olishdagi huquqiy

muammolar”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 5-oktyabr)

80

2)

Амалдаги таҳрирдаги ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “в” бандида

компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб фирибгарлик содир
этилганлиги учун жавобгарлик белгиланган. Ахборот технологиялари ва
коммуникациялари тармоқларининг ривожланиши, алоқа воситаларининг
янги турлари(гаджетлар) яратилиши ахборот технологиялари соҳасида
янги имкониятлар эшигини очди. Бугунги кунда коммуникация тармоқ-
ларидан фойдаланиб жиноят содир этиш учун албатта компьютердан
фойдаланиш шарт эмас. Замонавий қўл телефонлари, планшетлар ёки
бошқа воситалар билан ҳам компьютер билан бажариладиган амалларни
бажарса булади.

Амалиётда фирибгарлар томонидан алоқа воситаларининг замона-

вий турларидан фойдаланиб жиноят содир этилган ҳолатларда қилмишни
квалификация қилишда фирибгар томонидан қўлланилган замонавий
воситаларни “компьютер техникаси воситаси” сифатида малакалашда
вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш учун айнан норманинг
шу қисмини қайта таҳрирдан ўтказиш лозим топилди.

Замонавий технологияларни ривожланишини ҳисобга олган ҳолда

Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” ва “г” бандларини қуйидаги
таҳрирда қабул қилиш таклиф қилинади:

“в) ахборот тизими,

ахборот-

коммуникация технологияларидан

фойдаланиб,

г) тўлов карталари-

дан ёки сохта карталардан ёҳуд электрон тўлов воситаларидан
фойдаланиб содир этилган бўлса”;

3)Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми 2017 йил 11 октябр-

даги 35-сон қарорида фирибгарлик тушунчасига берилган таърифни
амалиётда қўллаш натижасида юзага келаётган муаммоларни таҳлил
қилган ҳолда, фирибгарлик тушунчасини кенг таҳлил қилиш ҳамда
фирибгарлик жинояти усулига кўра жавобгарлик белгилаш ва жиноят
қонунига замонавий технологиялар асосида содир этилаётган фириб-
гарлик учун янги таркибларни киритиш, яъни айрим усулларда содир
этилган фирибгарликни криминализация қилиш лозим, деб ҳисоблаймиз.

4)Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорининг 22-бан-

ди учинчи хатбошисида “

агар қимматликларни эгаллаш мақсадида улар-

нинг эгаси айбдор томонидан пора беришга далолат этилган бўлса,
унинг ҳаракатлари фирибгарликдан ташқари пора беришга далолат
этиш сифатида қўшимча квалификация қилиниши лозимлиги,
қимматликлар эгасининг ҳаракатлари эса, бундай ҳолларда, пора
беришга суиқасд сифатида квалификация қилиниши кераклиги ҳақида
тушунтириш қонунийлик принципига зидлиги ва аввалбошдан жабр-
ланувчи учун жиноий жавобгарликка тортилиш хавфини келтириб
чиқариши, мазкур тоифадаги фирибгарликнинг латентлиги ортишига
сабаб бўлиши сабабли

қуйидаги мазмунда баён этиш:

“Агар шахс моддий неъматларни эгаллаш мақсадида уларнинг

эгасини пора беришга далолат қилган бўлса-да, унинг ҳаракатлари
фирибгарликдан ташқари пора беришга далолат этиш сифатида қўшимча


background image

Firibgarlik va kiberjinoyatlar sodir etilishini oldini olishdagi huquqiy

muammolar”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 5-oktyabr)

81

квалификация қилишни талаб этмайди. Шунингдек, қимматликлар
эгасининг ҳаракатлари эса, бундай ҳолларда, пора беришга суиқасд
сифатида квалификация қилинмайди. Бунда фирибгарлик содир этган
шахснинг ҳаракатлари ЖК 168-моддаси тегишли 3-қисми “в” банди билан
квалификация қилинади ва ЖК 211-моддаси билан қўшимча квалифи-
кация қилишни талаб этмайди.

Бунда пора бериш ташаббуси ким томонидан билдирилганлиги

аҳамиятга эга эмас”.

5) 23-

бандини (Фирибгарлик натижасида олинган, шунингдек иш

бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган жабрланувчига тегишли пул
ва бошқа қимматликлар ЖПК 211-моддаси 4-бандига кўра, ўз эгасига
қайтариб берилиши лозим, пул ва бошқа қимматликлар улар эгасининг
ташаббуси билан, била туриб, пора предмети сифатида берилган ҳоллар
бундан мустасно. Пул ва бошқа қимматликлар топилмаган ҳолларда
уларнинг суммаси фойдасига ундирилади)чиқариб ташлаш таклиф
этилган. ёки пул бирлигидаги қиймати суд томонидан жабрланувчи ёки
давла

6)

Дунёда бугунги кунда 14 миллиард тўлов карталар мавжудлигини

ҳисобга олсак, тўлов карталардан фойдаланиб ёки тўлов карталари
воситасида фирибгарлик жиноятини содир этилишига нисбатан жиноят
ҳуқуқий таъсир чоралари ишлаб чиқиш лозимлигини билдиради. Чунки
тўлов карталари воситасида жиноят содир этилиши, нафақат мулкдорга
балки, банк муассасаларига ва давлатнинг электрон хавфсизлик
чораларини таъминлаш салоҳиятига нисбатан ишончсизлик хиссини
келтириб чиқаради. Ҳар бир секундда дунё бўйича 35 нафар шахс
рақамли маълумотлар ўғирлигининг жабрланувчиси бўлади, ачинарлиси
шуларнинг 5 нафари тўлов карталари воситасида фирибгарлик жабрла-
нувчисига айланади. Амалдаги ЖК Махсус қисмида тўлов карталари
жиноят қуроли сифатида келтирилган жиноят таркиби мавжуд эмас.

Тўлов карталаридан фойдаланиб фирибгарлик содир этилиши учун

жиноий жавобгарликнинг белгиланиши бу соҳадаги жиноий тажовузларга
нисбатан жиноят қонунининг жавоб реакцияси бўлади.

Кўплаб ривожланган хорижий давлатлар Жиноят кодексида тўлов

карталаридан фойдаланиб фирибгарлик содир этилганлиги учун махсус
таркиб мавжуд. Булар: РФ, Испания, Италия, Германия, ХХР, Латвия,
АҚШ. Австрия, Шунингдек, Грузия ва Азарбайжон давлатлари Жиноят
кодексларида тўлов карталардан фойдаланиб жиноят содир этиш фириб-
гарлик жинояти оғирлаштирувчи таркибининг квалификация қилувчи
белгиси сифатида келтирилган.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов