Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion
rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.
160
IQTISODIYOTNI
BARQARORLASHTIRISH
SHAROITIDA BOLALAR
OZIQ-OVQAT
MAHSULOTLARI
BOZORINING
AHAMIYATI
MEYLIYEVA DILNOZA
BOBONIYOZ QIZI,
Toshkent davlat iqtisodiyot
universiteti “Biznes
boshqaruvi
va logistika” kafedrasi katta
o‘qituvchisi
dilnozaxon.0708@gmail.com
Annotatsiya:
Ushbu maqolada bolalar oziq-ovqat mahsulotlari bozorida marketing tad-
qiqotlari o‘tkazish va bolalar oziq-ovqat mahsulotlari bozorining xususiyatlariga ko‘ra tas-
niflanishi ko‘rib chiqilgan. Bolalar oziq-ovqat mahsulotlari bozorining alohida elementla-
rining o‘zaro bog‘liqlik sxemasi ishlab chiqilgan.
Kalit so‘zlar:
iqtisodiyot, bolalar, bolalar oziq-ovqati, bozor, bolalar oziq-ovqati bozori,
ulgurji va chakana bozor.
Жаҳонда 2019 йил бошланган COVID-19 пандемияси аҳолининг озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш, қулай агробизнес муҳитини шакллантириш ва қў-
шилган қиймат “занжири”ни яратиш омиллари, айниқса, болалар озиқ-овқа-
тига бўлган эътиборнинг эҳтиёжи янада ошганини кўрсатган [1].
Болалар озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини тадқиқ қилишда ундаги жара-
ёнлар хусусиятларига алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Биринчи навбат-
да, сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги муносабатлар ва воситачиларнинг
ўзига хос хусусиятлари ҳисобланиб, ишлаб чиқарувчи томонидан озиқ-овқат
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ўз вақтида ошириш ёки камайти-
ришнинг иложи бўлмаган ҳолатларда ҳам озиқ-овқат истеъмолини харидор
узоқ вақт давомида ушлаб туролмаслигидир. Шу сабабли истеъмолчи томо-
нидан ҳам, ишлаб чиқарувчи томонидан ҳам, маълум бир тизим сифатида бо-
зорнинг ўзига хос хусусияти сифатида тан олиниши керак. Шундай қилиб,
ҳар доим ҳам бозорнинг асосий таркибий қисмлари талаб ва таклиф нарх
тизимидан келиб чиқиб, бошқа томоннинг позициясига мос равишда жавоб
бера олади [2].
Характерли белгиларга қараб озиқ-овқат товарлари бозорларининг кўп
турлари мавжуд (1-расм).
https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp160-163
STARS International University
161
1-расм. Болалар озиқ-овқат маҳсулотлари
бозорининг хусусиятларига кўра таснифланиши.
Болалар озиқ-овқат маҳсулотлари бозори ҳудудий қамрови бўйича дунё,
давлатлараро, умуммиллий, минтақавий ва маҳаллий бозорларга бўлинади.
Таъминот нуқтаи назаридан, экспорт қилувчи ва импорт қилувчи бозорлар-
га ажратилади. Товарлар ҳаракати шаклига кўра, улгуржи (B2B) ва чакана
(B2C) бозорлар ажралиб туради, сақлаш муддати бўйича узоқ муддатга мўл-
жалланган товарлар бозори ва тез бузиладиган маҳсулотлар бозори каби
таснифланиши мақсадга мувофиқ.
Турли хил озиқ-овқат бозорлари тўлов қобилиятига бўлган талабнинг
паст даражадан юқори даражасигача фарқ қилади. Бозорда сотилади-
ган маҳсулотга қараб эса озиқ-овқат бозорлари нон ва нон маҳсулотлари,
гўшт, сут, сабзавот, мева ва бошқа бозорларга бўлиб таснифланиши тавсия
этилади.
Озиқ-овқат бозорининг асосий турлари товарларни савдо орқали сотиш
жараёнида амалга ошириладиган талаб ва таклиф муносабатларидир. Бу
ишлаб чиқаришдаги таркибий силжишларни келтириб чиқарадиган, нархлар
даражаси ва динамикасига таъсир этувчи, агробизнес секторлари ўртаси-
Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion
rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.
162
да капиталнинг ошиб боришига ёрдам берадиган восита ҳисобланади. Шун-
га асосланган ҳолда озиқ-овқат товарлари бозори алоҳида элементларнинг
ўзаро алоқавий тизими 2-расмга асосан тавсия этилади.
2-расм. Болалар озиқ-овқат маҳсулотлари бозорининг
алоҳида элементларининг ўзаро боғлиқлик схемаси.
Болалар озиқ-овқат маҳсулотлари бозори уни бошқа турли товарлар бо-
зорларидан ажратиб турадиган бир қатор характерли иқтисодий хусусият-
ларга эга [3]. Иқтисодий адабиётларни ўрганиш натижаларини умумлашти-
риш асосида болалар озиқ-овқат бозорининг қуйидаги ўзига хос хусусият-
ларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
• етказиб бериш ҳажмида бошқаришнинг чекланганлиги;
• беқарорлик ва нотекис таъминот;
• таъминотнинг паст эгилувчанлиги;
• талабнинг паст эгилувчанлиги;
• юқори саноат хавфлари;
• талабнинг узлуксизлиги;
• бошқа бозорларга нисбатан юқори харажатлар;
• бошқа бозорлар билан таққосланганда юқори рақобат;
• минтақавий тафовутлар, уларни бартараф этишнинг қийинлиги;
• маданий анъаналарнинг ишлаб чиқариш таркибига таъсири.
Болалар озиқ-овқат маҳсулотлари бозорининг асосий ҳусусиятларидан
бири экологиянинг бузилиши, гендер сиёсати ва турли хил касалликларнинг
пайдо бўлиши, айниқса, пандемия даврида, она сутини ўрнини босадиган
маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини тақозо этади. Бунинг учун нима, қанча,
қандай қилиб деган саволларга фақатгина сифатли маркетинг тадқиқотлари
жавоб бера олади.
STARS International University
163
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Олий Маж-
лисга Мурожаатномаси. 2020 йил 25 январь /uza.uz/oz/politics
2.
Ergashxodjayeva Sh.Dj., Ikramov M.A., Adilova Z.Dj., Abduhalilova L.T.,
Nabiyeva N.M. Marketing tadqiqotlari/ O‘quv qo‘llanma. – T.: Standart, 2019. – B. 9.
3.
Д. Мейлиева “Болалар озиқ-овқатлари бозорида маркетинг тадқиқот-
ларини такомиллаштириш”. International Scientific and Practical Conference:
Actual tasks of the effective use of modern marketing concepts in the
development of the national economy. Collection of scientific articles and
abstracts of the International Scientific Conference. (October 25, 2022). –
T.: TSUE, 2022. (Volume 1)-809 pages. www.myscience.uz.