Ekologik ta’limni rivojlantirish – O‘zbekiston ekologik siyosatining ustuvor yo‘nalishi | Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире

Ekologik ta’limni rivojlantirish – O‘zbekiston ekologik siyosatining ustuvor yo‘nalishi

CC BY f
187-191
31
Поделиться
Утегенов, О. (2022). Ekologik ta’limni rivojlantirish – O‘zbekiston ekologik siyosatining ustuvor yo‘nalishi. Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире, 1(4), 187–191. https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp187-191
О.Д. Утегенов, Ташкентский международный химический университет

professori v.b. Yuridik fanlar doktori,dotsent

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Maqolada ekologik ta’limni rivojlantirish – O‘zbekiston ekologik siyosatining ustuvor yo‘nalishi va ekologik ta’lim yo‘nalishida ilg‘or milliy va xorijiy tajribani o‘rganishi orqali yoshlarga ekologik ta’lim berish masalalari tahlil qilingan.


background image

STARS International University

187

Annotatsiya

:

Maqolada ekologik ta’limni rivojlantirish – O‘zbekiston ekologik siyosatining

ustuvor yo‘nalishi va ekologik ta’lim yo‘nalishida ilg‘or milliy va xorijiy tajribani o‘rganishi
orqali yoshlarga ekologik ta’lim berish masalalari tahlil qilingan.

Kalit so‘zlar:

ekologik ta’lim, ekologik ta’limni rivojlantirish konsepsiyasi, ekologiya

huquqi, ekologik targ‘ibot.

Ҳозирги даврда ривожланган жамиятни илм-фансиз тасаввур этиш қийин,

албатта. Иқтисодий, сиёсий, экологик инқироз даврида фан муҳим муаммо-
ларни ҳал қилишда асосий восита бўлиб, фан инсон ҳаётининг турли соҳала-
рига тегишли бўлган масалаларни ҳисобга олиши ва ўз вақтида жавоб бери-
ши лозим.

Бугунги кунда экологик муаммоларнинг ошиб бораётганлиги боис атроф-

муҳит муҳофазаси, экологик маданият, экологик таълим-тарбия масалаларига
алоҳида эътибор берилиб келинмоқда. Ҳозирги экологик муаммолар тобора
кескинлашаётган шароитда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига жамо-
атчиликни кенг жалб қилиш, ушбу ишда жамоатчилик ёрдамидан фойдала-
ниш, асосан, ёшларнинг экологик маданиятини ва ҳуқуқий онгини ривожлан-
тириш зарурияти туғилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиеёвнинг 2020 йил

29 декабрда Олий Мажлисга Мурожаатномасида минтақамизда, бутун дунёда
экологик вазиятнинг тобора ёмонлашиб бораётгани бизни жиддий ташвишга
солишини, қўшни давлатлар ва жаҳон жамоатчилиги билан биргаликда Орол
денгизи ҳалокати оқибатида юзага келган экологик фожиалар таъсирини юм-
шатишга қаратилган ҳаракатларни қатъий давом эттиришимиз кераклигини
бекорга таъкидлаб ўтмадилар

1

.

Таъкидлаш лозимки, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ри-

вожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегия-
сида “глобал иқлим ўзгаришлари ва Орол денгизи қуришининг қишлоқ хў-
жалиги ривожланиши ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятига салбий таъсирини
юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш; инсонларнинг экологик

1

Халқ сўзи. 2020 йил 30 декабрь. 4 б.

O.D.UTEGENOV

Toshkent Kimyo xalqaro universiteti
professori v.b. Yuridik fanlar doktori,dotsent

EKOLOGIK TA’LIMNI
RIVOJLANTIRISH –
O‘ZBEKISTON EKOLOGIK
SIYOSATINING USTUVOR
YO‘NALISHI

https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp187-191


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

188

хавфсиз муҳитда яшашини таъминлаш, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш
комплексларини қуриш ва модернизация қилиш, уларнинг моддий-техника
базасини мустаҳкамлаш, аҳолини чиқиндини йўқ қилиш бўйича замонавий
объектлар билан таъминлаш, атроф-муҳитга зарарли моддалар чиқишини
камайтириш

;

атроф-табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён

етказадиган экологик муаммоларнинг олдини олиш

1

каби муҳим вазифалар

белгиланган.

Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида экологик таълим тизимини тубдан

ислоҳ этиш ҳамда такомиллаштиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар
амалга оширилган бўлса-да, экологик таълимни амалга ошириш жараёнининг
тизимли таҳлили экологик таълимни ташкил этишда бу борадаги ислоҳотлар-
ни тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилувчи бир қатор муаммо ва камчили-
клар сақланиб қолмоқда.

Хусусан, барча турдаги таълим муассасаларида Ўзбекистон Респу-

бликасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг
4-моддасида назарда тутилган экология ўқувининг мажбурийлигига оид та-
лаблар етарли даражада бажарилмаяпти. Шунингдек, амалдаги давлат таъ-
лим стандартлари ва ўқув дастурлари мазмунан экологик билим, кўникма, ма-
лака ва компетенциялар билан зарур даражада бойитилмаган.

Мамлакатимизда экология ҳуқуқи мустақил фан ва ҳуқуқ соҳаси сифатида

ўз ўрнига эга. Экология ҳуқуқи назариясининг фундаментал қоидалари қо-
нунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти орқали амалга ошириб келинмоқда.
Шундай бўлса-да, давлат ва жамият ҳаётида рўй бераётган ўзгариш ва янги-
ланишлар ушбу ҳуқуқ соҳаси айрим жиҳатларини қайта кўриб чиқиш ва ри-
вожлантиришни тақозо этмоқда.

Шу билан бир қаторда, экологик таълим йўналишида илғор миллий ва хо-

рижий тажрибани ўрганиш, улар асосида таълим олувчиларда экологик ма-
даниятни шакллантиришнинг аниқ параметрлари ишлаб чиқилмаган, таълим
тизимининг барча босқичларида амалда бўлган таълим дастурлари бугун-
ги кундаги глобал экологик муаммоларни бартараф этиш, мавжуд экологик
хавф-хатар даражасини камайтириш, табиий муҳитни қайта тиклашга қара-
тилган умуммиллий тадбирлар моҳияти билан мувофиқлаштирилмаган.

Қолаверса, мактабгача таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мак-

таблари таълим дастурларининг мавзулари бугунги кун талабларига жавоб
бермайди, жумладан, уларда таълим олувчиларда экологик онгни шакллан-
тирувчи экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, она табиатни асраб-а-
вайлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасига оид мавзулар
етарли эмас.

Яна бир камчилик – таълим муассасаларида экологик тарғибот тизими ҳам

қониқарсиз аҳволда, бу борада экологик тарғиботни амалга ошириш меха-
низмларини йўлга қўйиш ва ушбу механизмларни муносиб рағбатлантириш
тадбирлари етарли даражада амалга оширилмаяпти.

Юқоридагилардан ташқари, экологик таълимга оид электрон-методик

воситаларни яратиш ва инновациялардан фойдаланиш имкониятини кенгай-
тириш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилмаган, таълим ҳамда экология

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон

Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида

ги Фармони // www.lex.uz.


background image

STARS International University

189

ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат бошқаруви органлари
ўртасида экологик таълим тизимини такомиллаштириш борасидаги амалий
ҳамкорлик етарли даражада йўлга қўйилмаган, хусусан, ўтган йиллар давоми-
да экологик таълим тизимини ислоҳ қилиш юзасидан фақат таклифлар бил-
дирилган холос.

Жиддий камчиликлардан яна бири шундаки, экологик таълим соҳасида

ўқитувчиларнинг фаолиятини методик жиҳатдан таъминловчи ўқув матери-
аллари, шу жумладан, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига
оид ўқув қўлланмалари, ўқувчи ва талабалар учун зарур дарсликлар етар-
ли эмас. Таълим дастурлари тўлиқ қайта кўриб чиқишга муҳтож, жумладан,
улар республикада сўнгги вақтларда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлардан келиб чиқиб тубдан тако-
миллаштирилиши лозим.

Юқорида кўрсатилган экологик муаммолар ечимини таълим тизимини жо-

рий қилиш билан бартараф этиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик са-
водхонлигини ошириш, экологик онг ва экологик маданиятини шакллантириш
ва ривожлантириш мақсадида 2019 йили 27 майда Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 434-сонли Қарори билан Ўзбекистон Республика-
сида экологик таълимни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Қарор
асосида концепциянинг

6 та устувор йўналишлари

белгиланди:

биринчидан,“Таълим тўғрисида”ги ва “Табиатни муҳофаза қилиш тўғриси-

да”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ узлуксиз таълим тизи-
мида экологик таълимни ривожлантиришнинг асосий тамойилларини белги-
лаш, уларни таълим-тарбия жараёнига изчиллик билан босқичма-босқич тат-
биқ қилиш ва шу асосда экологик таълимнинг самарадорлигини янги босқич-
га кўтариш;

иккинчидан, таълим дастурларини мавжуд экологик муаммолар ва уларни

бартараф этиш вазифалардан келиб чиқиб такомиллаштириш;

учинчидан, таълим олувчиларнинг эътиборини умумбашарий экологик му-

аммоларга қаратиш орқали уларнинг она табиатнинг қайта тикланмайдиган
манбаларини сақлаб қолиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасидаги
маъсулиятини кучайтириш;

тўртинчидан, экологик таълимнинг самарали шакллари ва усулларини

ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;

бешинчидан, экологик таълим сифатини, кадрлар тайёрлаш тизими сама-

радорлигини ҳамда барқарор ривожлантириш кафолатларини ва устуворли-
гини таъминловчи норматив-ҳуқуқий, моддий-техника ва ахборот базасини
яратиш;

олтинчидан,экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги вако-

латли давлат органлари ва таълим соҳасининг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги-
ни ривожлантиришдан иборат.

Концепциянинг асосий мақсади ўсиб келаётган ёш авлодда экологик би-

лим, онг ва маданиятни шакллантириш ҳамда ривожлантириш, экологик таъ-
лим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш, шунингдек, экология соҳаси-
даги илм-фанни жаҳоннинг илғор инновацион технологияларини жалб этган
ҳолда янада такомиллаштиришдан иборат.


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

190

Ушбу мақсадга эришиш, уни амалда рўёбга чиқариш учун еттита асосий

вазифаларни амалга ошириш талаб этилади:

1) “Таълим тўғрисида”ги ва “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўз-

бекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ узлуксиз таълим тизимида
экологик таълимни ривожлантиришнинг асосий тамойилларини белгилаш,
уларни изчиллик билан босқичма-босқич таълим-тарбия жараёнига татбиқ
қилиш ва шу асосида экологик таълимнинг самарадорлигини янги босқичга
олиб чиқиш;

2) экологик таълим-тарбия беришни, экологик билимларни тарғиб қилиш-

ни, ноширлик фаолиятини, кўрик-танловлар ўтказишни, ижтимоий реклама
ва шу кабиларни ташкил этиш;

3) таълим дастурларида акс этган мавжуд экологик муаммоларни барта-

раф этиш ва замон талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш;

4) таълим олувчиларнинг эътиборини умумбашарий экологик муаммолар-

га қаратиш орқали уларнинг она табиатнинг қайта тикланмас манбаларини
сақлаб қолиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича масъулиятини кучай-
тириш;

5) экологик таълимнинг самарали шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш

ҳамда жорий этиш;

6) экологик таълимнинг сифатини, кадрлар тайёрлаш тизими самарадор-

лигини, барқарор ривожланиши кафолатларини ва устуворлигини таъмин-
ловчи норматив-ҳуқуқий, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш;

7) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат органлари

таълим соҳасининг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини ривожлантириш.

Бу мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг Қаро-

ри асосида Экологик таълимни ривожлантириш Концепциясида кўрсатилган
барча тадбирлар режасини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб
чиқиш билан бирга, уларнинг бажарилишини назорат қилиш лозим.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, концепцияда узлуксиз таълим тизими-

да экологик таълим мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, кадрлар
малакасини оишириш ва уларни қайта тайёрлаш ва мактабдан ташқари таъ-
лимларга жорий этилиши назарда тутилган.

Таъкидлаш лозимки, ушбу тизим хорижий давлатларда ҳам анча кенг ри-

вожланган. Масалан, АҚШ нинг аксарият коллежларида атроф-муҳитни ўрга-
ниш машғулотлари ҳар хил шаклда, жумладан, илмий, муҳандислик, сиёсий ва
иқтисодий жиҳатдан ўрганилади

1

.

Америка Қўшма Штатлари экологик таълим тизими қуйидаги хусусий ва-

зифаларни ҳал қилиш учун мўлжалланган: 1) болаларнинг атроф-муҳит би-
лан кенг алоқаларини таъминлаш; 2) тирик организмларни табиий муҳитда
ўрганиш учун имкониятлар яратиш; 3) табиатдаги экологик жиҳатдан мақбул
хулқ-атвор ва фаолиятни шакллантиришга ҳисса қўшиш; 4) инсон, жамият ва
табиий муҳитнинг бирлиги, маҳаллий, минтақавий ва глобал экологик муам-
моларнинг ўзаро боғлиқлиги, табиий, иқтисодий ва ижтимоий омиллар тизи-
ми сифатида атроф-муҳит ҳақида билим тўпламини яратиш; 5) маҳаллий эко-

1

http://www.susted.com/wordpress/content/environmental-education-in-teacher-education-programs-incorpo-

ration-and-use-of-professional-guidelines_2018_01/


background image

STARS International University

191

логик муаммоларни ҳал қилишда ҳар бир ўқувчини жалб қилиш ва бошқалар

1

.

Экологик таълимни такомиллаштиришда ўқувчиларда экологик мада-

ниятини шакллантиришга хизмат қилувчи билим, кўникма ва малакаларни
таълим мазмунига кенг сингдириш ҳамда умумий ўрта таълим, ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими, олий таълим муассасаларида ўқув дастурларини қайта
кўриб чиқиш лозим деб ҳисоблаймиз. Чунки экологик маданиятни ривожлан-
тиришда болалар боғчаси ва мактабдан экология фанини ўқитишдан бошла-
сак, мақсадга мувофиқ бўлади. Умумий ўрта таълимнинг 5 синфидан бошлаб
экология ва экология ҳуқуқи фанларини, шунингдек, барча олий таълим муас-
сасаларида 1 курсда экология ҳуқуқи фанини ўқув дастурига киритиш орқали
экологик онг ва маданиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, экологик таълим-тарбия жараёнини ти-

зимли ташкил этиш, ёшлар орасида экологик билим ва маданиятни тарғиб
қилиш, экология соҳасини илғор инновацион технологияларни жалб қилган
ҳолда такомиллаштириш, ёшларнинг табиатни асрашга бўлган маъсулиятини
янада оширишга асос бўлади.

Адабиётлар:

1.Халқ сўзи. 2020 йил 30 декабрь. 4 б.
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-

4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳара-
катлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони // www.lex.uz.

3. http://www.susted.com/wordpress/content/environmental-education-

in-teacher-education-programs-incorporation-and-use-of-professional-
guidelines_2018_01/

4. https://eco-forchildren.ucoz.ru/index/ssha/0-21

https://eco-forchildren.ucoz.ru/index/ssha/0-21

١

Библиографические ссылки

Халқ сўзи. 2020 йил 30 декабрь. 4 б.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони // www.lex.uz.

http://www.susted.com/wordpress/content/environmental-education-in-teacher-education-programs incorporation-and-use-of-professional-guidelines_2018_01/

https://eco-forchildren.ucoz.ru/index/ssha/0-21

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов