STARS International University
229
Annotatsiya:
Ushbu maqolada Hamid Olimjon asarlaridagi adabiy-estetik
ideal xususida fikr bildirilgan.
Kalit so‘zlar:
ideal shaxs,she’rlar,obraz,vatan.
Шахс ва жамиятни аниқ мақсад сари идеаллар бош лайди. Идеаллар жа-
миятнинг тараққий этиши, барқарор лигининг бош омили ҳисобланади. Бир
жамиятнинг идеали ўша жамиятда яшайдиган кишилар учун бирдек идеал
даражасига кўтарилса, ана шундай жамият тараққий топади. Ўша жамият-
даги фуқаролар ягона идеал атрофида бирлашиб, унга эришиш учун оғиш-
май ҳаракат қиладилар. Бунга тарихдан ҳам кўплаб мисоллар келтириш мум-
кин. Масалан, Қадимги Римни оласизми, Турк хоқонлиги тарихи, Ўрта аср-
лар Шарқ мамлакатлари ёки сарбадорлар давла тини ва бошқа-бошқаларни
айтиш мумкин. Уларнинг ҳар бири ўз давлатини идеал даражада тараққий
этишини , барча тенг, бой-бадавлат ва ҳоказо даражада юксак кўри нишга эга
бўлишини истаганлар.
Ҳамид Олимжон ижоди ўзбек халқ оғзаки ижоди ва мумтоз адабиёти, қар-
дош халқлар адабиёти, замонавий Шарқ ва Ғарб шеъриятидан озиқланган,
уларни яхши билган. Унинг шеърияти, шунингдек, ўз даври, яшаётган муҳит
адабиё тидан ҳам таъсирланган. Шоир асарларида қайд қилинган шеърият
изларини турли шаклда кўришимиз мумкин. Уларда ошкора ва яширин фикр-
лар кўп учрайди. Шу боис Ҳамид Олимжон асарларида адабий-эстетик идеал
деганда ана шу жиҳатларга эътибор қаратиш лозим бўлади.
Н. Каримов Ҳамид Олимжон билан бир даврда яшаб ижод қилган Усмон Но-
сир ижоди хусусида сўз юритиб, унинг давр талаблари билан ёзилган “Пахта-
кор” номли адабий монтажининг яратилиш сабаби ни қуйидагича изоҳлайди:
“Тонглар отиб,
Тонгги қизилликлар
Дилни олди
Муҳаббат солди...
Бойлар, амирлардан
SUVONKULOVA HILOLA
SATTOROVA
Jizzax shahar, Sharof Rashidov
tumani 50-maktab ona tili va
adabiyot fani o‘qituvchisi.
Ugiloy50egamberdieva@gmail.com
HAMID OLIMJON
ASARLARIDA
ADABIY–
ESTETIK
KATEGORIYA
https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp229-231
Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion
rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.
230
Кетди бурд,
Гул –лолалар очди,
Юрт...
Ўтмиш манзаралари тасвиридан кейин ўқилган бу монолог ёш тингловчи-
ларга, айниқса, манзур бўлган. Навқирон шоирнинг пахта учун кураш мавзу-
сида ёзган бу асари маориф раҳбарлари томонидан ҳам яхши қарши олин-
ган. Усмонжоннинг замонавий мавзуларда даврнинг сиёсий талаблари билан
ёзилган бундай асарлари унинг истеъдодига бўлган расмий ишонч ва умид-
ни оширади”
1
.
Шоирнинг аждодлари асрлар давомида куйлаган севги–муҳаббат бораси-
даги идеалларини “Зайнаб ва Омон” поэ маси мисолида кўрамиз. “Зайнаб ва
Омон” поэмаси янги совет даврининг “Фарҳод ва Ширин”и эди”, деб эъти-
роф этади Н.Каримов
2
. Асар учун ўша даврда донгдор пахтакор сифатида
танилган Зайнаб Омонованинг тақдири асос қилиб олинган. Ҳамид Олимжон
поэма орқали севги бора сидаги идеалларининг замонавий талқинини тақдим
қил ган:
Бу севгида йўл бошлар вафо,
Ҳам вафони емирмас жафо;
Бунда асло қаро кун йўқдир,
Бунда мотамсаро кун йўқдир.
Бахт билан боғлиқ идеали, энг олий даражадаги бахтли инсоннинг бел-
гиси қандайлиги унинг “Бахт тўғрисида” шеърида ўзига хос тарзда тасвир-
ланади:
Ҳар ким бир “нони насиба”–
Паррандалар ўз ҳаққин тилар,
Кўпни кўрган қари дунёда
Бахт ахтариб кўплар ўтдилар, -
дейди Ҳамид Олимжон. Яна давом эттириб айтишича:
Бахт топилмас ҳеч бир замонда,
Эл қул бўлса, бўлса яланғоч,
Жаннатларни яратган одам
Натижада ўзи қолса оч
3
.
Ҳамид Олимжон шеъриятида ҳам давр сиёсий та лаблари билан яратил-
ган ўринлар учрайди. Бир қатор мақолаларида мумтоз адабиёт анъанала-
ри, тарихий мав зуларда асарлар ёзувчи ижодкорларни танқид қилса-да,
Навоий асарлари, “Алпомиш”, “Гўрўғли” достонла рининг таҳлиллари асо-
сида ўз адабий-эстетик идеаллари нинг улар билан узвийлигини эътироф
этган.
1
Каримов Н. Усмон Носир. –Т.: Шарқ, 1993. –Б. 70.
2
Каримов Н. Ҳамид Олимжоннинг поэтик маҳорати. –Тошкент: Фан, 1964. –Б. 91.
3
Kўрсатилган асар.–Б. 88.
STARS International University
231
Ҳамид Олимжон мақола ва шеърлари таҳлили у ўзбек халқининг юксак ор-
зулари, идеалларидан чекинмаганлиги, уларни янги кўринишларда тақдим
этганлигини кўрса тади.
Ҳамид Олимжоннинг Ватан, озодлик, адолат, бахт тушунчалари билан боғ-
лиқ адабий-эстетик идеаллари нинг сарчашмалари ўзбек халқ оғзаки ва ёзма
адабиёти сар чашмаларига бориб уланади.
Фойдаланилган адабиётлар
1.Каримов Н. Усмон Носир. –Т.: Шарқ, 1993. –Б. 70.
2. Каримов Н. Ҳамид Олимжоннинг поэтик маҳорати. –Тошкент: Фан, 1964.
–Б. 91.
3.Kўрсатилган асар.–Б. 88.