Янги Ўзбекистонда бизнес бошқаруви ва етказиб бериш занжирларини уйғунлашган ҳолда рақамлаштириш

25-29
5
1
Поделиться
Абдурахмонова, Г. (2023). Янги Ўзбекистонда бизнес бошқаруви ва етказиб бериш занжирларини уйғунлашган ҳолда рақамлаштириш. Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(01), 25–29. https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp25-29
Гульнара Абдурахмонова, Ташкентский государственный экономический университет

проректор по научной работе и инновациям, д.э.н.,, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада бизнес бошқаруви ва етказиб бериш занжирларини бошқариш, бир-бирига боғлиқ жараёнлар эканлиги, амалда уларни алоҳида бир биридан айри ҳолда тасаввур қилиш қийинлиги логистика тизими юқори мослашувчанликка эга бўлган логистикага оид муаммолар ечимини топувчи иқтисодий тизимнинг бир кўриниши ҳисобланиши ва бу тизимда етказиб бериш занжирларини бошқариш асосий вазифа эканлиги илмий таҳлил қилинган.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

25

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА БИЗНЕС БОШҚАРУВИ ВА ЕТКАЗИБ БЕРИШ

ЗАНЖИРЛАРИНИ УЙҒУНЛАШГАН ҲОЛДА РАҚАМЛАШТИРИШ

Абдураҳмонова Гулнора Қаландаровна,

илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор, и.ф.д., профессор,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация.

Ушбу мақолада бизнес бошқаруви ва етказиб бериш

занжирларини бошқариш, бир

-

бирига боғлиқ жараёнлар эканлиги, амалда

уларни алоҳида бир

-

биридан айри ҳолда тасаввур қилиш қийинлиги

логистика тизими юқори мослашувчанликка эга бўлган логистикага оид

муаммолар ечимини топувчи иқтисодий тизимнинг бир кўриниши

ҳисобланиши ва бу тизимда етказиб бериш занжирларини бошқариш асосий

вазифа эканлиги илмий таҳлил қилинган.

Калит

сўзлар

:

бизнес бошқаруви, етказиб бериш занжирлари,

логистика тизимлари, рақамли божхона, уйғунлаштириш, халқаро

конвенция.

Бизнес бошқарувида иқтисодий тизимларни бошқаришда аксарият

Ғарб олимлари тизимларда мавжуд муаммоларни синфлаб ўрганган ҳолда

қарор қабул қиладилар, балки бундай ёндашув улар яшаб турган ҳудуд учун

самара берар, лекин Ўзбекистонда бизнес бошқаруви ва етказиб бериш

занжирларининг ўзига хослиги мавжуд бўлиб, динамик жараёнларда бир

қатор омилларнинг таъсирини ўзида акс эттиради.

Мисол учун миллий иқтисодиётдаги транспорт инфратузилмасининг

ўзига хослиги, ундаги рақамлаштириш даражаси ёки етказиб бериш

жараёнлари ва логистикага нисбатан инсонларнинг муносабати, билим ва

кўникмалари ёки маълумот билан таъминланганлик даражаси ҳамда уни

рақамлаштиришдаги имкониятларнинг ўзи ҳам ҳеч бир бошқа жамиятда

учрамайдиган ёндашув ва масалаларни юзага келтиради. Шу сабабли бизнес

бошқаруви ва етказиб бериш жараёнларини уйғунлаштириш миллий

иқтисодиётдаги реал сектор вакилларини ҳамда ташқи сектор вакилларини

фаолиятини ишончли боғлиқлиги таъминлаш долзарб ҳисобланади уни

амалга ошириш албатта ўзининг ижобий натижаларини беради.

Уйғунлашиш жараёни ўтган асрдан бошлаб инсоният тарихида

ривожланишнинг муҳим омили сифатида такомиллашиб келиши,

рақамлаштириш жараёнларини кенг қамровли жорий этилиши натижасида

янада янги куч билан шакллана бошлади. Давлатлар ўртасида ташқи савдо

жараёнларининг тараққий этиши ишлаб чиқарилаётган товарлар

турларининг кўпайиб бориши биринчи навбатда уларни синфлаш ва

кодлаштириш заруратини келтириб чиқариб кейинчалик ташқи савдода

товарларни номенкулатурасини кодлаштириш тартибини белгилаб берди.

Жами товарларнинг 21 бўлим, 97 гуруҳ ва 1000 дан ортиқ гуруҳости


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

26

кодлари синфланган ҳолда тартибли ва тизимли бўлиниши ташқи савдони

ривожланишига, уларга божхона тўловлари ставкаларини аниқ

ўрнатилишига ҳамда бутун жаҳондаги тадбиркорлар бир

-

бирлари билан

ушбу кодлар билан ишлаб, ўзаро бир

-

бирларини тушунишига замин

яратди. Бу жараён товарлар олди

-

сотдисини халқаро даражада

рақамлашитириш сари илк қадамлар деб айта оламиз. Ундан кейинги

масалани дастурий таъминот ёки дастурчиларимиз амалга ошириб, бир

қатор вақт ва харажат талаб этувчи вазифаларни осонгина рақамлаштириш

орқали ечимини топдилар ва бу жараён ҳали тўхтамади, балки энди

бошланди деб айта оламиз.

Янги Ўзбекистонда қонунчиликнинг уйғунлашиши халқаро ҳуқуқий

ҳужжаталар ва миллий қонунчиликнинг бир

-

бирга мос ва ҳамоҳанг тарзда

шаклланиб бориши рақамлаштириш сари бизнес бошқарувига оид иккинчи

қадам деб айтишимиз мумкин. Ҳар қандай бизнес жараёнларига оид

ҳуқуқий норматив актларга бўлган талаб тезкорлик билан интернет

тармоғи воситасида адлия ва тегишли ташкилотлар томонидан яратилган

веб сайтлар орқали бир зумда тадбиркор учун муҳайё бўлиши тадбиркорга

эндиликда замонваий билим ва кўнималарга эга бўлиш заруратини

келтириб чиқармоқда. Демак тарих ва бугун рақамлаштиришга янада кенг

замин яратиш билан келажакда бизнес бошқаруви ва етказиб бериш

жараёнларини уйғунлаштириш сари қилинаётган хатти

-

ҳаракатларни

янада мустаҳкамлайди.

“Рақамли Ўзбекистон –

2030” дастурига кўра:

АКТ соҳасида инсон капиталини ривожлантириш, кадрларни

тайёрлаш ва улар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;

давлат хизматларини рақамли шаклга трансформация қилиш ва

ахборот экотизимини ривожлантириш;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва

шаффофлигини таъминлаш;

ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларга қўйиладиган асосий

функционал талабларнинг ягона реестрини белгилаган ҳолда давлат

органлари ва ташкилотларида ушбу маҳсулотлардан фойдаланишга ўтиш;

маҳаллий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларнинг ягона

базасини шакллантириш;

маҳаллий ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб

чиқишни янада ривожлантириш учун қулай шарт

-

шароитларни яратиш;

маълумотлар фақат битта давлат органи ёки унинг бўлинмаларида

шакллантириладиган “маълумотларнинг ягона манбаи” таомилини жорий

этиш белгиланган.

Миллий иқтисодиётда ички бухгалтерия ҳисоботлари тизимининг

рақамлашиши, ягона давлат назорати ўрнатилган тизимга боғланиши,

ишчилар билан билан боғлиқ муносабатларнинг рақамлашшиши, корхоналар

фаолияти устидан кундан кунга шаффоф давлат назоратини ўрнатишни


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

27

айтишимиз

мумкин.

Корхоналар

ташқи

иқтисодий

фаолиятини

рақамлашиши натижасида банклар, солиқ ва божхона идоралари орасида ҳам

ягона давлат бошқарув ҳамда назорат тизимига боғланган рақамлашишни

ўрнатилиши бизнес бошқарувда менежментнинг такомиллашган замонавий

усулларини қўллашни талаб этиши билан бирга йиллар мобайнида ечимини

кутиб ётган айрим муаммоларни аниқ кўрсатиб берди.

Рақамли божхона –

рақамли ечимлар ва хизматларни янада

ривожлантириш, савдо ҳамжамияти, чегара ва божхона идоралари

ходимлари иш фаолиятини осонлаштириш ҳамда катта маълумотлар,

хизматлар телематикаси (бизнес, савдо, логистика ва бошқалар) ва булутли

маълумотлардан фойдаланиш каби қулай технологияларни тизимга янада

кўпроқ жорий қилиш орқали товарларни етказиб бериш занжирини

самарали назорат қилиш ва бошқа божхона идоралари билан самарали

ҳамкорлик қилиш учун интилишдир.

Телематика ва булутли тизим замовий технологияларнинг сўнгги

натижалари ҳисобланиб, телематика –

классик телемеханика ва замонавий

тармоқ технологияларидан ривожланган ахборот технологиялари

соҳасидир.

1-

Расм. Рақамли божхонанинг таркибий қисмлари.

Рақамли божхонани амалиётга самарали жорий этишда бир неча

босқичларни

амалга

ошириш

ҳамда

таркибий

қисмларини

такомиллаштириш, халқаро стандартларга мувофиқлаштириш муҳим

Автоматлашти

-

рилган/ электрон

фаолият

Автоматлашти

-

рилган божхона

расмийлаштируви

тизими

Ахборот

-

коммуникация

технологиялари

Рақамли

технологиялар

Рақамли муҳит

"Ягона дарча"

механизми

Big data,

Telematika, Cloud

технологиялари

Мобил

технологиялар,

мобил иловалар

Олдиндан таҳлил,

ахборот

менежменти


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

28

аҳамият касб этади. Иқтисодиётнинг рақамлашиши натижасида

корхоналарда турли солиқ ҳисоботлари ва ички иш юритиш тартиби

осонлашиши ҳамда шаффофлиги ҳар қандай тизимда энг пастки бўғимдан

юқори даражадаги бошқарув механизмини ҳам такомиллашувига олиб

келмоқда. Давлат хизматлари ва назоратининг рақамлашиши, жарималар

борасидаги тўлов муддати билан боғлик имтиёзлар бериш механизми ишга

туширилиши, турли иловалар ёки ижтимоий тармоқ даражасиги

маълумотлар ҳам қайта ишланиб, вужудга келган муаммолар ечимини

топиш янги Ўзбекистон учун муҳим вазифабўлмоқда.

Товарларни сақлаш ва ортиш ҳамда тушириш, уларни божхона

расмийлаштирувидан

ўтказиш

жараёнлари

ҳам

рақамлаштириш

таъсирида тобора соддалашиб, тезлашиб бормоқда. Мисол учун божхона

омбори билан шартнома имзолаш ва ортиш тушириш харажатлари ҳамда

сақлаб берганлик учун пул ўтказмаларини амалга ошириш ёки товарларни

етказиб бериш борасида аутсорсинг хизматларининг йўлга қўйилиши ҳар

томонлама қулайлик яратади.

Ташқи савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлар ишини ҳам бошқа

соҳа ёки тармоқларга ўхшаб рақамлаштириш жараёнлари нафақат

тезлаштиради, балки ишлаб турган бизнес бошқарув механизмини доимий

равишда такомиллаштириб боришни талаб этади. Рақамлаштириш

ҳисобига вақт ва харажатларни нисбатан қисқариши ёки кўзда тутилмаган,

аввал тажрибаларда кузатилмаган муаммоларнинг юзага келиши ушбу
масалада алоҳида тўхталиб ўтиш заруриятини кўрсатади.

Ташқи савдони рақамлаштириш бирламчи бўғимида эътибор

қиладиган асосий масалалардан, бири бу бугунги кунда божхонада амалга

оширилаётган

рақамлаштириш

жараёнларининг

самарали

натижаларидир. Чегара божхона масканларида амалга оширилаётган

божхона кўригини бунга биринчи мисол қилиб айтишимиз мумкин. Илгари

божхона расмийлаштируви амалга ошириладиган ташқи иқтисодий

фаолият божхона масканида божхона юк декларацияси тақдим этилгандан

кейин божхона кўриги белгиланиб ушбу жараён амалга ошириб

бўлингандан кейин расмийлаштирув амалга оширилар эди. Бугунги кунда

чегара божхона масканларининг ўзида божхона кўригини ўтказилиши

тадбиркорларнинг ташқи савдо билан боғлиқ бир қатор харажатларини

қисқартиришга сабаб бўлди, аниқроғи божхона кўригидан ўтказилган

товарлар тўғридан

-

тўғри тадбиркор омборига туширилиши мумкин. Бу эса

ўз навбатида ортиқча ортиш ва тушириш ҳамда божхона омборларида

товарларни сақлаш харажатларининг тежалишига олиб келади.

Етказиб бериш занжирларини бошқариш деб ном олган бугунги

замонавий логистика тизимини кўриниши ҳар қандай бизнесни ташкил

этиш ва уни бошқаришда ушбу тизим билан уйғунликни талаб қилибгина


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

29

қолмасдан, бошқарув қарорларини қабул қилишда режалаштириш, ташкил

этиш ва назорат қилишда, тартибга солишда алоҳида аҳамият касб этади.

Макро ва микрологистик тизимлар ҳамда логистика инфратузилмасини

тўғри шакллантириш орқали товарларни белгиланган вақтда, келишиган

жойга, ҳеч қандан талафот ва йўқотишларсиз, сифатини йўқотмасдан,

ортиқча харажатлар қилмасдан, талаб қилинган миқдорда етказиб бериш

ҳар қандай бизнес тараққиётини таъминлаб беради. Шундан экан, бизнес

бошқаруви ва етказиб бериш занжирларини бошқаришни бир

-

бирига мос

ва ҳамоҳанг тарзда рақамлаштириш долзарблиги маълум бўлади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ишлаб чиқариш корхоналари учун

ишлаб чиқариш логистикасини жорий этиш, савдо корхоналари учун

тақсимот логистикасини жорий этиш масалалари, ҳар иккаласи учун

харидлар логистикасини жорий этиш масалалари, хизмат кўрсатиш

корхоналари учун ахборот логистикасини жорий этиш масалалари

биргаликда етказиб бериш занжирларини бошқариш билан боғловчи

рақамлаштириш омилини доимий тадқиқ этишни тақозо этади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

А.

Суюнов, З.

Ўралова., //

Ўзбекистон Республикасида рақамли

божхонани ташкил этишнинг инновацион тенденциялари: яратилган

шароит ва қонунчилик базаси. “Глобал ўзгаришлар шароитида ташқи

савдони

ривожлантиришнинг

долзарб

масалалари”

мавзусидаги

республика илмий

-

амалий конференцияси материаллари тўплами, 2020

йил, 84

-

89 бет.

2.

А.Суюнов, З.Ўралова., //Рақамли божхонани ташкил этишнинг

халқаро модели. Рақамли аср имкониятлари. “Ўзбекистон божхона

ахборотномаси”, 2020 йил, 2

-

сон, 14

-

18 бет.

3.

А. Шермухаммедов, Н. Тураев DIGITAL MARKETING IS AS THE NEW

DIRECTION

OF

ECONOMY

Научный

журнал

‘‘

CHRONOS

’’

мультидисциплинарный

сборник

научных

публикаций

XXХVІ

международня научно

-

практическая конференция стр.186

-

190(13 мая

2019г.)

Библиографические ссылки

А. Суюнов, З. Ўралова., // Ўзбекистон Республикасида рақамли божхонани ташкил этишнинг инновацион тенденциялари: яратилган шароит ва қонунчилик базаси. “Глобал ўзгаришлар шароитида ташқи савдони ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами, 2020 йил, 84-89 бет.

А.Суюнов, З.Ўралова., //Рақамли божхонани ташкил этишнинг халқаро модели. Рақамли аср имкониятлари. “Ўзбекистон божхона ахборотномаси”, 2020 йил, 2-сон, 14-18 бет.

А. Шермухаммедов, Н. Тураев DIGITAL MARKETING IS AS THE NEW DIRECTION OF ECONOMY Научный журнал ‘‘CHRONOS’’ мультидисциплинарный сборник научных публикаций XXХVІ международня научно-практическая конференция стр.186-190(13 мая 2019г.)

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов