Ўзбекистонда банк инновацияларининг жорий этилиш ҳолати таҳлили

CC BY f
214-221
11
5
Поделиться
Ходжимамедов, А. (2023). Ўзбекистонда банк инновацияларининг жорий этилиш ҳолати таҳлили. Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(01), 214–221. https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp214-221
Акмал Ходжимамедов, Самаркандский институт экономики и сервиса

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Сўнгги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар фаоллик билан амалга оширилмоқда. Мақолада мамлакатимизда банк инновацияларининг жорий этилиши ҳолати кўриб чиқилди. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт шароитида банк инновацияларини жорий этишнинг ташкилий асослари муҳокама этилиб, уларни татбиқ этиш бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

214

ЎЗБЕКИСТОНДА БАНК ИННОВАЦИЯЛАРИНИНГ ЖОРИЙ ЭТИЛИШ

ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ

Ходжимамедов Акмал Ашурович,

мустақил изланувчи,

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

Аннотация.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётнинг

барча соҳа ва тармоқларида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга

қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар фаоллик билан амалга оширилмоқда.

Мақолада мамлакатимизда банк инновацияларининг жорий этилиши

ҳолати кўриб чиқилди. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт шароитида банк

инновацияларини жорий этишнинг ташкилий асослари муҳокама этилиб,

уларни татбиқ этиш бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит

сўзлар

:

банк, инновация, электрон пул, трансформация,

технология, рақамлаштириш.

Банк тизимининг самарадорлигини ошириш банкларни иқтисодий

ривожланишга ижобий таъсирини кучайтириш, тижорат банклари

молиявий барқарорлигини ҳамда банк хизматлари оммабоплигини

ошириш, банклар фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этиш,

шунингдек, банк тизимида давлат улушини қисқартириш борасидаги
амалга оширилаётган чора

-

тадбирлар шулар жумласидандир.

Мамлакатимизнинг

ижтимоий

-

иқтисодий

тараққиётини

таъминлашнинг устувор мақсад ва вазифаларини ўзида мужассам этган

“2022

-

2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт

стратегияси”да “Иқтисодиётнинг реал секторида ҳамда молия ва банк

соҳаларида ишлаб чиқариш ва операцион жараёнларни рақамлаштириш

даражасини 2026 йил якунига қадар 70 фоизгача ошириш” устувор

вазифалардан этиб белгиланган. Юқоридаги вазифаларнинг самарали

ижросини

таъминлаш мақсадида банк соҳасида миллий тўлов тизимининг

ишончли, хавфсиз ва самарали ишлашини таъминлаш мақсадида тўлов

инфратузилмасини ривожлантириш, тўлов хизматларини тақдим этишда

рақамли технологиялар ва инновацияларни қўллаш ҳамда рақобат

муҳитини кучайтиришга қаратилган чора

-

тадбирлар фаоллик билан

амалга оширилмоқда.

Ҳозирги

кунда банк тизимида трансформациялаш, тижорат

банкларини

босқичма

-

босқич

хусусийлаштириш,

рақамли

технологияларни кенг жорий этиш, банк ва мижоз ўртасидаги

муносабатларни замонавий ахборот

-

коммуникация технологиялари

асосида янада яхшилаш, шунингдек, тижорат банклари фаолиятида илғор


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

215

рақамли технологияларни ҳамда инновацион банк хизматларини кенг

татбиқ этган ҳолда аҳоли ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини

яхшилаш, банкоматлар ва инфокиоскларда амалга ошириладиган

молиявий операциялар турларини кенгайтириш орқали нақд пулсиз ҳисоб

-

китоблар ҳажмини ошириш

банк тизимининг рақобатлашув даражасини

оширишда муҳим роль ўйнайди.

Мамлакатимиз

тижорат

банклари

фаолиятида

инновацион

хизматларни ривожлантиришда рақамли технологияларни кенг жорий

этиш муҳим ҳисобланади. Шу боис тижорат банкларининг фаолиятида

рақамли

технологияларни

ривожлантириш

орқали

аҳолига

кўрсатиладиган инновацион хизматлар кўламини кенгайтириш бугунги

кундаги долзарб масаласига айланган. Президентимизнинг 2020 йил

28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий

этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2023 йилга бориб рақамли

иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2, ушбу

соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 баравар ошириш, улар экспортини

100 миллион АҚШ долларига етказиш вазифаси қўйилган. Молиявий

ташкилотлар фаолиятида рақамли молиявий технологияларнинг

қўлланилиши, хусусан, блокчейнга асосланган P2P (peer to peer) кредитлаш

платформалари молиявий воситачиларсиз кредит хизматларини тезкор ва

рискни назорат қилиш орқали амалга ошириш имконини яратмоқда.

Бундан ташқари, блокчейн орқали тўлов хизматлари, кредит ахборотлари
ва рискларни бошқариш, улкан маълумотлар ва ақлли аналитик тизимлар

ёрдамида банк бизнес муҳитини таҳлил қилиш, криптоактивлар билан

операцияларнинг ривожланиши тижорат банкларидан рақамли стратегия

борасида янгича ёндашувни талаб этмоқда.

Республикамиз тижорат банклари учун инновацион банк

маҳсулотлари ва хизматлари рақобатбардошликни таъминлашда муҳим

восита ҳисобланади. Айни пайтда банк мижозларида масофадан банк

хизматларидан фойдаланиш имконияти ортиб бормоқда. Банк

маҳсулотларининг ҳар хил турлари ва уларни яратиш хусусиятларини

таҳлил қилиш, шунингдек, янги маҳсулот ва хизматларни бозорга олиб

чиқиш стратегиясини ўрганиш давр талабидир. Шуни қайд этиш керакки,

тадқиқот иши доирасида мавзу юзасидан ўрганилган илмий

-

назарий

қарашларнинг

қиёсий

таҳлилини

ўтказиш

натижасида

турли

тадқиқотларда банк маҳсулотларининг инновациялар билан узвий

боғлиқлигини тасдиқлайди.

“Ўзбекистон Республикасида рақамли банкингни ривожлантириш

Концепцияси”га мувофиқ, Марказий банк томонидан QR

-

код (“Quick

Response Code” –

тезкор аниқланадиган код) орқали тезкор тўловни амалга

оширишнинг “QR

-

online” стандартлаштирилган ва универсал тизими


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

216

жорий этилган. Мазкур тизим доирасида савдо ва хизмат кўрсатиш

шохобчалари (хўжалик юритувчи субъектлари) ўзларига хизмат

кўрсатувчи тижорат банклари орқали QR

-

кодни шакллантириб, рўйхатдан

ўтказадилар.

Харидорлар томонидан банкларнинг мобиль илова

дастурлари воситасида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларининг

QR-

кодларини сканер қилиш (“ўқиш”) орқали тўловлар амалга оширилади.

Тўлов хизматлари бозорида “QR

-

online” тизимининг тўлиқ ишга

туширилиши кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, нақд пулсиз

ҳисоб

-

китоблар кўламини янада кенгайтириш, шунингдек, Марказий

банкнинг асосий стратегик мақсадли йўналишларидан бири бўлган тўлов

тизими барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Юқоридаги чора

-

тадбирларни янада фаоллаштириш мақсадида барча

тижорат банклари билан бирга тўлов тизимлари инфратузилмасида

контактсиз тўловларни амалга ошириш кўламини кенгайтириш учун,

биринчи навбатда, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият

юритувчи тадбиркорлик субъектларини QR

-

код ва NFC технологиялари

асосида тўловларни амалга ошириш имконини берувчи тўлов воситалари

билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан,

QR-

online тизимида амалга оширилган транзакциялар сони 2021 йилнинг

4-

чораги якунида 5,3 мингни ташкил этгани ҳолда олдинги йилнинг шу

даврига нисбатан 880 тага ошган. Шунингдек, QR

-

online тизимида амалга

оширилган транзакциялар ҳажми 2021 йилнинг 4

-

чорагида 6 млрд. сўмни

ташкил этган ҳолда 2021 йилнинг 1

-

чорагидаги кўрсаткичга нисбатан

8 баробарга ошган. Мазкур ҳолат, тижорат банклари томонидан яратилган

масофавий хизматлар орқали савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларининг

QR-

кодлари

билан

тўловлар

амалга

оширишнинг

оммалашиб

бораётганлигини ифодалайди.

1-

расм. QR

-

online тизимида амалга оширилган транзакциялар

ҳажми, млн.сўмда


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

217

Банк картаси ва тўлов терминалидан бевосита фойдаланмаган ҳолда,

банк картасидаги маблағлар ҳисобидан товар ва хизматлар учун мобил

илова дастурлари ёрдамида QR

-

код орқали тезкор тўловларни амалга

ошириш мақсадида ишга туширилган “QR

-

online” тизими оммалашиб

бормоқда. 2021 йилда “QR

-

online” ахборот тизими томонидан

тадбиркорлик субъектларига тақдим қилинган QR

-

кодлар сони 2020 йилга

нисбатан қарийб 1,5 баробарга ортиб 92 минг донага етди. Шу билан бирга,

контактсиз тўлов технологиясини кенгайтириш доирасида “HUMO PAY”

дастури (смартфоннинг NFC тизими) орқали банк картасидан бевосита

фойдаланмасдан савдо ҳамда пуллик хизматлар учун тўловларни амалга

ошириш хизмати 14 та банкнинг мобил иловалари орқали кўрсатиб

келинмоқда.

Контактсиз тўлов хизматларини ривожлантириш доирасида жорий

этилган Tap

-to-

phone тизими (терминалсиз) орқали тадбиркорлик

субъектлари учун тўловларни қабул қилиш имкониятини берувчи

хизматдан 380 та тадбиркорлик субъекти фойдаланишни бошлади.

2021 йилда NFC технологияси асосида амалга оширилган транзакциялар

ҳажми 2020 йилга нисбатан 4 баробарга ошиб, 11,8 трлн. сўмни ташкил

этган.

Натижада, 2021 йилда контактсиз тўлов технологиялари билан

қамраб олиш даражаси 40 фоизга етди. Ҳисобот йилида банк

хизматларидан фойдаланишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида
халқаро экспертлар билан биргаликда банклар ва тўлов ташкилотлари

томонидан хизматлар кўрсатиш жараёнида мижозларни масофавий

биометрик идентификация қилиш тизими жорий этилди.

Мижозларни биометрик идентификациялаш орқали молиявий

хизматларни кўрсатиш мақсадида “My ID” тизими яратилиб, белгиланган

тартибда банклар, тўлов ташкилотлари ва маркетплейслар уланган ҳолда

тест режимида ишга туширилди. Бу эса ўз навбатида, мижозларга банк

хизматларидан банк филиалларига ёки тўлов ташкилотларига бевосита

ташриф буюрмасдан масофавий тарзда фойдаланиш имкониятини

сезиларли даражада оширмоқда.

2021 йил сентябрь ойидан бошлаб мобил хизматларни кўрсатишда

рақамли идентификация қилиш механизми (Face ID) яратилди. Ҳозирги

кунга келиб, ушбу технологиядан 11 та тижорат банки, 4 та тўлов

ташкилоти ва 4 та маркетплейс фойдаланмоқда.

2021 йилда тўлов хизматлари бозорига янги иштирокчилар кириб

келиши учун тенг имкониятлар яратиш орқали рақобат муҳитини

кучайтириш мақсадида

Марказий банк томонидан битта тўлов тизими

оператори ва 15 та тўлов ташкилотларига ўз фаолиятини амалга ошириш

ҳуқуқини

берувчи лицензиялар берилган. Бу ҳолат, тўлов хизматларини


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

218

кўрсатадиган нафақат тижорат банклари, балки нобанк тўлов

ташкилотларининг хизматларидан фойдаланишга бўлган талаб тўлов

хизматлари бозорида тобора ортиб бораётганлигини ифодалайди.

2021 йилда тўлов ташкилотлари томонидан 53 трлн. сўмга тенг тўлов

транзакциялари амалга оширилиб, 2020 йилга нисбатан 2,1 баробарга

ошган.

2-

расм.

Тўлов ташкилотлари томонидан 2021 йилда амалга

оширилган транзакциялар ҳажми, млрд.сўмда

Бунда, жисмоний шахслар томонидан тўлов ташкилотларининг

хизматларидан фойдаланган ҳолда мобил операторлар хизматлари учун –

3,3 трлн.сўм, коммунал хизматлар –

2,6 трлн.сўм, давлат хизматлари –

1,8 трлн.сўм, кредит тўловлари учун –

1,4 трлн.сўм ва бошқа тўловлар

учун –

3,8 трлн. сўм маблағ ўтказилган. 2021 йилда тўлов ташкилотлари

томонидан ўтказилган тўловлар мақсадлари бўйича таркибини таҳлил

этадиган бўлсак, жами тўловлар таркибида мобил оператор хизматларига

амалга оширилган тўловлар энг юқори улушни (25 фоиз) ташкил этган.

Улушига кўра кейинги ўринларни коммунал хизматлар (20 фоиз) ва давлат
хизматлари (14 фоиз) бўйича амалга оширилган тўловлар эгаллаган.

Тўлов хизматлари бозорида электрон пуллар тизимларининг жорий

этилиши нақд пулсиз ҳисоб

-

китобларнинг янада ривожланиши ва тўлов

хизматларидан фойдаланувчиларга қўшимча имкониятлар яратилишига

замин яратди. Электрон пулларнинг бир қанча қулайликлари, хусусан, пул

маблағларини тезкорлик билан тасарруф этиш, банкда ҳисобварағини

очиш заруриятининг мавжуд эмаслиги каби афзалликлари туфайли

оммабоплиги ортиб бормоқда.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

219

1-

жадвал

Электрон пуллар тизимлари тўғрисида маълумот

Электрон

пуллар

тизими номи

Оператор номи

Эмитент номи

Электрон пуллар

чиқариш бўйича

фаолияти

бошланган сана

1.

“Oson”

“BRIO GROUP” МЧЖ

“Туркистон”

ХАТБ

16.06.2020 й.

2.

“E

-Card

"INSPIRED

" МЧЖ

“Универсалбанк”

АТБ

21.08.2020 й.

3.

“Click”

"CLICK

" МЧЖ

"Агробанк” АТБ

21.08.2020 й.

4.

Wooppay

WOOPPAY UZ

” МЧЖ

“Капиталбанк”

АТБ

02.11.2020 й.

5.

“Alifmobi”

“ALIF TECH” МЧЖ

“Алоқабанк” АТБ

02.11.2020

й

.

6.

“Intуrpay”

“Interpay” МЧЖ

“Капиталбанк”

АТБ

28.07.2021 й

.

7.

“А

-

pay”

“CENTER FOR DIGITAL

TECHNOLOGY AND

INNOVATION” МЧЖ

“Bank Apelsin”

АЖ

01.07.2022 й.

8.

QIWI

Uzbekistan”

Payment Aggregation

Systems” МЧЖ

“Катпалбанк”

АТБ

“Унивесалбанк”

АТБ

01.11.2021 й.

30.12.2021 й.

9.

“1HLSW”

“Genesis Innovation”

МЧЖ

АТ “Алокабанк”

17.11.2021 й.

10.

“GlobalPay”

“Global Solutions”

МЧЖ

АТ “Алокабанк”

17.11.2021 й.

11.

“Pay Way”

Pay Way

МЧЖ

“Bank Apelsin”

АЖ

29.07.2022 ft

12.

“Apelsin”

“Bank Apelsin” АЖ

“Bank Apelsm”

АЖ

29.07.2022 й.

Электрон пулларга оид ҳуқуқий асоснинг яратилиши тўлов

хизматлари бозорида янги инновацион хизматларни таклиф этувчи

иштирокчиларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Хусусан, мамлакатимизда

тўлов хизматлари бозорида самарали фаолият юритиб келаётган тўлов
ташкилотларининг лойиҳалари кўриб чиқилиб, Марказий банк томонидан

Oson, Click, E-

Card, Wooppay ва Alifmobi электрон пуллар тизими реестрига

белгиланган тартибда киритилган ҳолда электрон пуллар соҳасидаги

фаолиятига рухсат берилди.

Шунингдек, электрон пулларни эмиссия

қилиш харажатларининг камлиги ҳамда электрон пуллар орқали халқаро

интернет савдо платформаларида харидларни тўғридан

-

тўғри амалга

ошириш

имкониятининг

мавжудлиги,

ундан

фойдаланишнинг

жозибадорлиги ва оммабоплигини оширмоқда.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

220

Тижорат банклари фаолиятига рақамли технологияларни жорий этиш

асосида яратилган инновацион банк хизматларида хавфсизликни таъминлаш

муҳим масалалардан ҳисобланади. Бунда илғор хорижий тажрибани тадқиқ

этиш асосида тўлов тизимларида ахборот муҳофазаси ва киберхавфсизликни

такомиллаштириш жараёнига алоҳида қаратиш лозим. Бу борадаги чора

-

тадбирларни

фаоллаштириш

мақсадида

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2021 йил 1 июлдаги “Тўлов тизими операторлари, кредит ва

тўлов ташкилотлари фаолиятида киберхавфсизликни такомиллаштириш

чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ,

Марказий банк тўлов тизими операторлари, кредит ва тўлов ташкилотлари

фаолиятида киберхавфсизлик таҳдидларини аниқлаш, уларнинг олдини

олиш ҳамда уларга қарши таъсирчан чоралар кўриш бўйича

мувофиқлаштирувчи орган этиб белгиланди. Мазкур йўналишдаги

фаолиятни самарали ташкил этиш мақсадида Марказий банкнинг

Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаменти таркибида “CERT

-

CBU” киберхавфсизлик маркази фаолият

кўрсатмоқда. “CERT

-

CBU” маркази

зиммасига, тўлов тизими операторлари, кредит ва тўлов ташкилотлари

фаолиятида киберхавфсизлик таҳдидларини аниқлаш, олдини олиш, уларга

қарши таъсирчан чоралар кўриш, содир бўлган киберхавфсизлик

инцидентлари оқибатларининг

бартараф этилишини назорат қилиш,

киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан

ўтказиш ва киберхавфсизлик ҳолати бўйича мониторинг олиб бориш

вазифалари белгиланган.

Янги ёки янгиланган кредит ёки банк маҳсулотини яратишда

дастлабки босқичда ихтисослаштирилган маркетинг тадқиқотларини

ўтказишни назарда тутувчи жиддий таҳлилий ишларни амалга ошириш,

инновацияларни жалб қилиш, яъни кросс

-

каналли ахборот ресурсларидан

фойдаланиш асосида бозорнинг ривожланиш тенденцияларини ҳисобга

олган ҳолда келажакдаги эҳтиёжларни прогноз қилиш лозим.

Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида банк инновацияларини

ривожлантиришнинг объектив сабаблари сифатида қуйидагиларни

келтириш мумкин:

замонавий иқтисодиёт инновацион ўсиш ва истеъмолчиларнинг

хизматлар ҳамда инновацияларга бўлган талабларига йўналтирилган;

банк тузилмалари фаолиятидаги инновацияларни замонавий

иқтисодий вазиятга хос умумий тенденция намоён бўлишининг алоҳида

ҳолати деб ҳисоблаш мумкин;

банк фаолиятидаги инновациялар асосида янги технологик ечим,

маҳсулотнинг модификацияси ёки замонавий ечими бўлган вариантларга

бўлинади;

замонавий форматдаги банк бизнеси кундалик фаолиятида, ҳамкорлар

ва истеъмолчилар билан ишлашда ахборот технологияларига таянади;


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

221

рақамлаштириш шароитида ҳамкорлар ва истеъмолчилар билан

муносабатларни ривожлантиришнинг замонавий платформаси сифатида

янги банк маҳсулотларини яратишда фаол фойдаланиладиган сунъий

интеллект технологиялари, блокчейн, катта маълумотлар, булутли

ҳисоблаш ва бошқалар қўлланилган масофавий банк хизматлари

ифодаланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги

“2022

-

2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт

стратегияси

тўғрисида”ги

ПФ

-60-

сонли

Фармони.

https://lex.uz/docs/5841063.

2.

Ходжимамедов А. Банк инновацияларини жорий қилиш

истиқболлари ва муаммолари. Халқаро молия ва ҳисоб илмий

-

электрон

журнали. 2022. №4. –

1-

12 б.

http://interfinance.tfi.uz/

3.

Ходжимамедов А. Банк тизимини рақамлаштириш шароитида банк

инновацияларини такомиллаштириш. Иқтисодиёт ва инновацион

технологиялар илмий электрон журнали. 2022. №3. –

1-

8 б.

http://iqtisodiyot.tsue.uz/

4.

Ходжимамедов А. Банк тизими мисолида иқтисодиётни

рақамлаштириш масалалари. Иқтисодиёт ва таълим илмий

-

электрон

журнали. 2022. №3. –

66-

71 б.

https://cedr.tsue.uz/

5.

Ходжимамедов А. Банк тизимини инновацион ривожлантириш

йўналишлари. Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар илмий электрон

журнали. 2022. №4. –

1-

9 б.

http://iqtisodiyot.tsue.uz/

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони. https://lex.uz/docs/5841063.

Ходжимамедов А. Банк инновацияларини жорий қилиш истиқболлари ва муаммолари. Халқаро молия ва ҳисоб илмий электрон журнали. 2022. №4. – 1-12 б. http://interfinance.tfi.uz/

Ходжимамедов А. Банк тизимини рақамлаштириш шароитида банк инновацияларини такомиллаштириш. Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар илмий электрон журнали. 2022. №3. – 1-8 б. http://iqtisodiyot.tsue.uz/

Ходжимамедов А. Банк тизими мисолида иқтисодиётни рақамлаштириш масалалари. Иқтисодиёт ва таълим илмий-электрон журнали. 2022. №3. – 66-71 б. https://cedr.tsue.uz/

Turaev, Shavkat Shukhratovich. "METHODS OF CALCULATING THE TAX BURDEN ON LEGAL ENTITIES AND DIRECTIONS FOR IMPROVEMENT." Theoretical & Applied Science 5 (2021): 235-238.

Ходжимамедов А. Банк тизимини инновацион ривожлантириш йўналишлари. Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар илмий электрон журнали. 2022. №4. – 1-9 б. http://iqtisodiyot.tsue.uz/

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов