Кўп тармоқли фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби шаклларини такомиллаштириш

CC BY f
246-249
13
6
Поделиться
Темиров, Ф. (2023). Кўп тармоқли фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби шаклларини такомиллаштириш. Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(01), 246–249. https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp246-249
Фуркат Темиров, Ташкентский государственный экономический университет

кандидат технических наук, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада кўп тармоқли фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобини юритишда қўлланиладиган бирламчи ҳўжжатларни юритиш ва уларни такомиллаштириш тартиби баён этилган

Похожие статьи


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

246

КЎП ТАРМОҚЛИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

ШАКЛЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Темиров Фурқат Турсоатович,

PhD, доценти,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация.

Ушбу мақолада кўп тармоқли фермер хўжаликларида

бухгалтерия ҳисобини юритишда қўлланиладиган бирламчи ҳўжжатларни

юритиш ва уларни такомиллаштириш тартиби баён этилган.

Калит

сўзлар

:

кўп тармоқли фермер хўжалиги, бухгалтерия ҳисоби,

ҳисоб шакллари, журнал

ордер, мемориал ордер.

Иқтисодиётимизни мутлақо янги асосда ташкил этиш ва янада

эркинлаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ишлаб

чиқаришни модернизация ҳамда диверсификация қилиш бўйича қатор

қонунуний ва меъёрий ҳужжатлар, пухта ўйланган дастурлар қабул

қилиниб, улар изчил амалга оширилмоқда. Хусусан, мамлакатимиз

иқтисодиётини ривожлантириш ва уни барқарорлаштиришда фермер

хўжаликларининг тутган ўрни ҳамда ялпи ички маҳсулот ҳажмидаги улуши

йилдан

-

йилга ортиб бормоқда. Шу боисдан, фермер хўжаликлари

фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 09.10.2017 йилда ПФ–5199 сонли Фармони эълон қилинди.

Ушбу фармонда фермер хўжаликларининг асосий қисми қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан чекланиб қолаётгани

,

уларнинг қайта ишлаш, сақлаш, тайёр маҳсулотларни сотиш ва хизматлар

кўрсатиш каби кўп тармоқли фаолиятини йўлга қўйишда мавжуд

имкониятлардан фойдаланилмаётгани, фермер ва деҳқон хўжаликлари

аъзолари ва томорқа ер эгаларининг қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини

етиштириш соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, уларни зарур

маълумот ва ахборотлар билан таъминлаш ҳамда бошқа хизматлар

кўрсатиш

тизими,

шунингдек,

фермер

хўжаликларида

меҳнат

муносабатларини ташкил этиш ҳолати бугунги кун талабларига жавоб

бермаётгани таъкидлаб ўтилган.

Шу муносабат билан юқоридаги фармон ижросини таъминлаш

мақсадида республикамизда кўп тармоқли фермер хўжаликларни ташкил

қилиш

масаласи қўйилди. Ушбу масалани ижобий ҳал этишда нафақат

унинг ташкилий тузилмасини ўзгартириш, балки улардаги мавжуд мол

-

мулкдан самарали фойдаланиш ва уни назорат қилиш муҳим аҳамият касб

этади. Ушбу назоратни амалга ошириш бухгалтерия ҳисоби тизими орқали

амалга оширилади.

Бунда фермер хўжаликларининг ривожланиши кўп


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

247

жиҳатдан давлат томонидан қўллаб

-

қувватланишига, кредит ва бошқа

таъминот ташкилотларининг хизмат кўрсатиш даражасига ҳамда фермер

хўжаликларида ҳисоб юритиш тизимининг тўғри йўлга қўйилганлигига

боғлиқдир. Шу боисдан бугунги кунда фермер хўжаликларининг ҳисоб

тизими ҳолати ва уни такомиллаштиришдаги мавжуд муаммоларни ҳал

қилиш муҳим аҳамиятга эга.

Бугунги иқтисодиётнинг шиддат билан ривожланиши кўп тармоқли

фермер хўжалиги учун бухгалтерия ҳисобининг шакли, унинг мазмунига,

фаолиятнинг барча жараёнларини бошқаришнинг ахборот таъминотига

мос келиши лозим. Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг

ривожланиши жойларда прогрессив йўл билан эмас, балки суст,

эволюцион

-

кечикиш йўли билан кечмоқда, чунки илмий ва ўқув

адабиётларда ушбу муаммоларга етарлича эътибор қаратилмаяпти. Бунда

ҳисоб юритишнинг ривожланиш жараёнини тадқиқ этиш ва фермер

хўжаликларида уни такомиллаштиришнинг услубий қоидаларини тадқиқ

қилиш заруратини белгилаб беради.

Бухгалтерия ҳисобининг эски шакллари (мемориал

-

ордер, китоб

-

ордер, соддалаштирилган ва ҳ.к..) тез суръатлар билан ўзгариб бораётгани

мазмунга мос келмай қолаяпти ва нафақат кейинги ривожланиш, балки

бошқарув функциялари сифатида ушбу тизимнинг самарали фаолият

кўрсатиши учун ҳам тўсиқ бўлмоқда. Шунинг учун бухгалтерия ҳисобининг

қулай ва самарали шалкларини танлаш бухгалтерия ҳисобини
ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Хусусан, кўп тармоқли фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобини

ташкил этишда, ҳисоб юритиш сиёсатини танлашда бухгалтерия ҳисоби

шаклининг амалий аҳамиятини етарлича баҳоламаслик ахборот

тизимидаги узилишларга олиб келиш билан бирга ҳисоб юритиш олдига

қўйилган вазифаларнинг ҳал этилишига тўсқинлик қилади. Натижада

ҳисоб юритишнинг бундай шакли самарасиз ишлашнинг давомийлигини

таъминлашга олиб келади.

Бухгалтерия ҳисобининг мазмунига мос келувчи шакли эса

мазмуннинг эволюцион

-

кечикиш эмас, балки прогрессив ривожланишини

тезлаштиради. Шунинг учун ҳар қандай хўжалик юритувчи субъектлар, шу

жумладан, фермер хўжаликларида бухгалтерия хизматининг асосий

вазифаларидан бири ҳисоб юритишнинг мазмуний томонини ҳам, шаклий

томонини ҳам эътибордан қочирмаслик, бухгалтерия ҳисобининг керакли

шаклини танлай олишдан иборат бўлади.

Бухгалтерия ходимларининг амалий фаолияти сифатида бухгалтерия

ҳисобини тартибга солувчи қоидалар жумласига қонунлар, йўриқномалар

меъёрлар, стандартлар қоидалари, шунингдек, махсус қоидалар, анъаналар

ва ҳатто бухгалтерия фаолиятининг одатлари ҳам киради.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

248

Таъкидлаш жоизки, ҳамма иқтисодий (режа, ҳисоб, тартибга солувчи)

ахборот ҳам бухгалтерия ҳисобининг мазмунини ташкил қилмайди, бундан

ташқари, ҳамма ахборот ҳам бошқарув эҳтиёжлари учун фойдаланилмайди.

Фойдаланилмайдиган ахборот керак эмас.

Фикримизча, бухгалтерия ҳисобининг мазмуни, унинг акс

эттириладиган хўжалик ҳаёти далилларининг вақт ва маконда боғлиқлиги

белгиларини ифодаловчи, ташкилотнинг хўжалик жараёнларини

бошқариш учун муайян хусусиятларга эга бўлган ахборотлар йиғиндиси

сифатида таърифлаш мумкин. Ушбу ахборот ўз ички ва ташқи

фойдаланувчиларининг эҳтиёжларини қондириши керак.

Бухгалтерия ҳисобининг шакли ва мазмунини ривожлантириш

жараёнларида ушбу жиҳатларни ҳисобга олиш лозим. Ҳисоб юритиш шакли

унинг мазмунидан ажралмас бўлса

-

да, лекин ҳисоблаш техникаси ҳамда

ҳисоб

юритиш

мазмуний

фрагментларини

шакллаштириш

ва

моделлаштириш методологияси ривожланишининг ҳозирги шароитида у

нисбий мустақилликка эга бўлиши мумкин.

Бугунги кунда бухгалтерия ҳисобида белгилар, рақамлар,

формулалар, моделларни тузиш ва уларни ўзгартиришнинг аниқ

қоидаларига бўйсунган билимларни шакллаштириш (моделлаштириш,

дастурлаш, сунъий белгили ёки формулали тил) усули муваффақиятли

қўлланилмоқда. Белгили, формулали ва ҳоказо ифодаларнинг қирралиги,

ўзгартиришларнинг тезкорлиги, уларни аниқ математик ва мантиқий
қоидаларга бўйсундириш имконияти, билиш вазифаларининг шакл

даражасида муваффақиятли ечилишини таъминлайди ва бухгалтерия

ҳисобида автоматлаштирилган бошқарув тизими(АБТ)дан янада кенг

фойдаланиш имконини беради. Шу билан бирга шакллаштириш тескари

жараён, белгили, формулали ва бошқа "формализмни" талқин этиш, яъни

мазмунига изоҳ бериш билан тўлдирилиши лозим. Акс ҳолда амалиётда

кўпинча бухгалтерия ҳисоби шаклларини заифлаштириш, асоссиз

соддалаштириш ёки ҳисоб юритишни автоматлаштириш учун ягона

методологик ёндашувдан бебаҳра қолган, ҳисоб юритишнинг олдида

турган вазифаларни, унинг белгиланган функцияларини, асосий

тамойилларини, унга нисбатан қўйиладиган тахминлар ва талабларни

ҳисобга олмайдиган кўп сонли дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш йўли

билан уларни мураккаблаштириш тенденцияси намоён бўлади.

Натижада, бухгалтерия ҳисобининг шакли ўз мазмунини ташкил

этиш, ифодалаш ва унинг мавжуд бўлиши воситаларидан бирдан

-

бир

мақсадга айланади, яъни ҳисоб юритиш шакли ҳисоб юритиш шакли учун.

Фикримизча,

бухгалтерия

ҳисобини

такомиллаштиришда

бухгалтерия ҳисобининг шакли ва мазмунини ривожлантиришнинг

диалектик ягоналигидан келиб чиқиш мақсадга мувофиқдир.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

249

Шундай қилиб, юқоридаги фикрларни инобатга олиб, кўп тармоқли

фермер хўжалиги

фаолиятида содир бўлган хўжалик жараёнлари

бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган

шаклидан, шунингдек,

тегишли ҳисоб регистрларида ва бухгалтерия ҳисобининг ишчи ҳисоблар

режасида юритилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Чунки ҳисобга

олиш учун таклиф этилаётган ушбу ишчи ҳисобларнинг ҳар бири ҳисоб

регистрлари ва шаклларида намоён бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.10.2017 йилдаги

«Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали

фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида»ги

ПФ–

5199-

сонли Фармони.

2.

Основы бухгалтерского учета / В.Ф. Палий, Я.В. Соколов. –

М.: Финансы, 2000. –

304 с.

3.

Б.И. Исроилов, Р.О.Холбеков

Бухгалтерия ҳисоби назарияси. –

Т.: “Тафаккур” нашриёти 2020. 240 б.

4.

Соколов Я.В. Основы теории бухгалтерского учета / Я.В. Соколов. –

М.: Финансы и статистика, 2005. –

496 с.

5.

B.Nidiz, H.Anderon, D.Kolduyell Princibles of Accounting. М: Финансы и

экономика, 2 ое изд. 2014

6.

Баймирзаев

Д.Н. Кўп тармоқлилик –

фермер хўжаликларида

хатарларни бошқаришнинг муҳим йўналиши. “Иқтисодиёт ва инновацион

технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль

-

август, 2018 йил.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.10.2017 йилдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5199-сонли Фармони.

Основы бухгалтерского учета / В.Ф. Палий, Я.В. Соколов. – М.: Финансы, 2000. – 304 с.

Б.И. Исроилов, Р.О.Холбеков Бухгалтерия ҳисоби назарияси. – Т.: “Тафаккур” нашриёти 2020. 240 б.

Соколов Я.В. Основы теории бухгалтерского учета / Я.В. Соколов. – М.: Финансы и статистика, 2005. – 496 с.

B.Nidiz, H.Anderon, D.Kolduyell Princibles of Accounting. М: Финансы и экономика, 2 ое изд. 2014

Баймирзаев Д.Н. Кўп тармоқлилик – фермер хўжаликларида хатарларни бошқаришнинг муҳим йўналиши. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил.

Turaev, Shavkat Shukhratovich. "METHODS OF CALCULATING THE TAX BURDEN ON LEGAL ENTITIES AND DIRECTIONS FOR IMPROVEMENT." Theoretical & Applied Science 5 (2021): 235-238.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов