Кичик бизнес субъектлари фаолиятида инновацион фаолликни ошириш борасидаги муаммолари

250-260
17
6
Поделиться
Розиева, Д. (2023). Кичик бизнес субъектлари фаолиятида инновацион фаолликни ошириш борасидаги муаммолари. Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(01), 250–260. https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp250-260
Дилобар Розиева, Ташкентский государственный экономический университет

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада кичик бизнес субъектлари фаолиятининг инновацион фаоллигини ошириш, уни қўллаб-қувватлаш, инновацион фаоллигини оширишнинг истиқболли лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини самарали ривожлантириш борасидаги муаммолар ва уларнинг ечимларига оид фикрлар келтирилган.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

250

КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ИННОВАЦИОН

ФАОЛЛИКНИ ОШИРИШ БОРАСИДАГИ МУАММОЛАРИ

Рўзиева Дилобар Исомжоновна,

и.ф.н., доцент,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация.

Ушбу мақолада кичик бизнес субъектлари фаолиятининг

инновацион фаоллигини ошириш, уни қўллаб

-

қувватлаш, инновацион

фаоллигини оширишнинг истиқболли лойиҳаларини молиялаштириш

механизмларини самарали ривожлантириш борасидаги муаммолар ва

уларнинг ечимларига оид фикрлар келтирилган.

Калит

сўзлар

:

инновация, инновацион фаоллик, молиявий

инновацион, инновацион салоҳият, ғоя, ишланмалар, молиялаштириш,

инновацион ғоялар, юқори технологиялар, венчур, венчур фонд, венчурли

тадбиркорлик, венчурли инвестиция, венчур компаниялар, таваккалчилик,

хавф, инновацион марказлар, илмий

-

тадқиқот муассасалари.

Кириш

Бугунги кунда мамлакат иқтисодиётдa жиддий таркибий ўзгаришлар

амалга оширилиб, иқтисодиётнинг турли тармоқ ва соҳаларида

ривожланиш,

иқтисодий

мустақиллик,

унинг

барқарорлиги,

мустаҳкамлиги, доимо янгиланишга ва ўз

-

ўзидан такомиллашиб боришга

қодирлигини таъминловчи шарт

-

шароитларнинг яратилаётганлигига

алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бунда, кичик бизнес субъектлари

фаолиятининг

соҳаларининг ўрни беқиёсдир.

Айниқса, кичик бизнес субъектлари фаолиятида инновацион

фаолликни ошириш орқали мамлакат иқтисодиётида барқарорликка

эришиш ва самарали иқтисодиётни шакллантириш борасидаги қатор

муаммоларни ечиш имконияти пайдо бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганидек: “Фаол тадбиркор деганда,

биз рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими, янги иш

ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, балки бутун

жамиятга наф келтирадиган ишбилармон инсонларни тушунамиз. Бундай

тадбиркорлар сафини кенгайтириш, жумладан, юқори технологиялар, илм

-

фаннинг энг сўнгги ютуқларига асосланган техника ва асбоб

-

ускуналарни

мамлакатимизга олиб келиш ва жорий этиш учун уларга муносиб

шароитлар яратиш бизнинг биринчи галдаги вазифамиз бўлиши шарт”.

Бизга маълумки, 2022

-

2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон

тараққиёт стратегиясининг устувор йўналишларида иқтисодиётга

инновацияларни кенг жорий қилиш, саноат корхоналари ва илм

-

фан


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

251

муассасаларининг кооперация алоқаларини ривожлантиришга, глобал

инновацион индексда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш ва

2030 йилга қадар топ

-

50 мамлакатлари қаторига кириш борасида

ва “

INNO

инновацион ўқув

-

ишлаб чиқариш технопаркини 4 та ҳудудда

ташкил

этилаётганлиги,

инновацион

ҳудудга

айлантирилаётган

туманларда юқори қўшилган қиймат яратадиган инновацион маҳсулотлар

ишлаб чиқариш технологияларини ўзлаштириши каби қатор ишларнинг

амалга оширилиши мамлакат иқтисодиётида кичик бизнес субъектлари

фаолиятида инновацион фаолликни ошириш борасидаги мавжуд

муаммолар ечимини топиш бугунги куннинг энг долзарб вазифалардан

бири ҳисобланади.

Адабиётлар шарҳи

Кичик бизнес субъектлари инновацион салоҳиятини ошириш

борасида жуда кўп иқтисодчи олимлар илмий изланиш олиб борган.

Улардан россиялик иқтисодчи олим В.Г.

Басареванинг илмий ишида кичик

тадбиркорликни қўллаб –

қувватлаш борасида давлатнинг ҳудудий

сиёсатини ишлаб чиқиш масалалари келтириб ўтилган.

М.М.

Абдурахмонов ва У.В.

Гафуровнинг ишларида кичик бизнес ва

хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан

тартибга солиш, қўллаб

-

қувватлаш, инвестициялаш каби масалалар,

америкалик иқтисодчилар Ж.У.Фени, Н.Лайанг, С. Прауз, П.Д. Джонсонлар

венчур капитали

-

кичик бизнес инновацион корхоналарини акциядорлик

капиталини молиялаштириш деб тушунтириб ўтганлар.

Р.А Садикова кичик бизнес инновацион лойиҳаларини молиялаш

манбалари, венчурли компаниянинг вужудга келиши ва фаолият

кўрсатишининг босқичларини кўрсатиб берган.

З.Тожиева кичик бизнес субъектлари фаолиятини молиялаширишда

венчур фондларнинг манбаларидан фойдаланишни ва венчур капитални

расмий ва норасмий соҳаларга ажратиб кўрсатади.

Н.И. Лапин венчур тадбиркорлиги изланувчан ва таваккалчи бўлган

фаолиятни қўллайди у инновацион фаолият учун жуда катта хавф бўлган

бўғим деб айтган , Л.З Шибзухова венчур тадбиркорлиги инновацион

фаолиятни қўловчи инструмент сифатида эканлигини айтган.

Тадқиқот методологияси

Илмий тадқиқотни амалга оширишда анализ, синтез индукция ва

дедукция каби усуллардан фойдаланилган ҳамда адабиётларни таҳлил

қилишда Web of Science илмий маълумотлар базасидан фойдаланилган. Шу

билан бир қаторда, хорижий мамлакатларда кичик бизнес субъектлари

фаолиятини инновацион фаоллигини оширишнинг иқтисодиётда тутган

ўрни ва аҳамиятини таҳлил қилишда хорижий иқтисодчи олимларнинг

манбаларидан

ва мамлакат иқтисодиётида унинг тутган ўрнини ўрганишда

ўзбек иқтисодчи олимлари фикрларининг таҳлилий қисмларидан

фойдаланилди.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

252

Бундан ташқари, кичик бизнес субъектлари фаолиятининг

инновацион фаоллигини оширишга қаратилганлик элементларини

ўрганишда, уни макроиқтисодий барқарорлигини таъминлашдаги ўрни ва

таъсирларини таҳлил қилишда Ўзбекистон Республикасининг расмий

статистик маълумотлар базасидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси

Кичик бизнес субъектлари фаолиятида инновацияларни ишлаб

чиқаришга жорий этиш ва уларнинг фаоллигини оширишда ҳар бир кичик

бизнес субъекти ташкилий муаммоларга дуч келади. Бунинг учун

тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан илмий тадқиқот, инновацион

фаолият ривожланишининг узвийлигини таъминлаш лозим.

Хусусан,

иқтисодиётни

инновацион

ривожлантириш

ва

тадбиркорликни қўллаб

-

қувватлашнинг устувор йўналиши асосида

кўриладиган чора

-

тадбирлардан бири инновацияларни молиялаштириш

масаласига қаратилган.

Мамлакатда инновацион салоҳиятни ошириш эса кичик бизнес ва

хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолияти ва уларни ривожлантириш

билан боғлиқ бўлиб, натижа соҳанинг инновацион фаоллиги ошишига ва

уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга олиб келади. Шу сабабли

тараққий этган мамлакатларда кичик бизнес субъектларининг инновацион

фаоллиги давлат томонидан қўллаб

-

қувватланади. Бу ҳолатни ҳориж

мамлакатлар мисолида қарайдиган бўлсак,

Германияда кичик бизнес

субъектларининг инновацион лойиҳаларини амалга ошириш, уларнинг

илмий

-

техникавий ишланмаларини рағбатлантиришга қаратилган давлат

дастури мавжуд. Мазкур дастур доирасида кичик бизнес субъектларига

1 миллион еврогача бўлган миқдорда 10 йилгача муддатга имтиёзли

кредит берилади, бунда дотация миқдори кредит суммасининг 3 фоизидан

10 фоизигача бўлган қисмини ташкил этади. Бундан ташқари, қатор

ривожланган мамлакатлардаги каби Германияда ҳам кичик бизнес

субъектлари фаолиятининг ривожланишига кўмаклашувчи дастурлардан

фойдаланиб келинмоқда. Бунда асосан ишлаб чиқаришнинг фан сиғимли

тармоқларини устувор қўллаб

-

қувватлаш кўзда тутилган.

Германияда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришда “Кичик ва

ўрта бизнес корхоналарига нисбатан илмий

-

техника сиёсатини

ривожлантириш концепцияси”

ва “Ўз ишини очиш учун жамғармаларни

рағбатлантириш”

каби дастурлари бевосита шу соҳани рағбатлантириб

боради ва фаолиятнинг янада ривожланишига амалий ёрдам беради.

Хитойда эса бу борада “Ресурс сиғимли ишлаб чиқаришларни юқори

технологияли тармоқлар томонига қайта йўналтириш”

қоидасига кўпроқ

жавоб беради ва инновацион технологияларни ўзлаштиришда фаол

қатнашиб, янги ишчи ўринларини яратади.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

253

Сингапурда кичик бизнес субъектлари фаолиятининг фаол даражада

ривожланишга мамлакатда қулай инвестиция муҳитнинг яратилган бўлиб,

шу соҳада хизматлар турларининг замон талаби даражасида

ривожланганлиги ва бунда мамлакат

аҳолисининг 70

-

80% гача бандлиги ва

соҳани ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамлаб қўйилган. Шу

сабабли,

бугунги

кунда

Сингапур

тадбиркорлик

фаолиятини

ривожлантириш бўйича дунёда 5

-

ўринни эгаллаб келмоқда ва ҳ.к.

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, кичик корхоналар катта

корхоналарга қараганда 4 баробар кўп инновация, ғоялар яратади ёки

илмий тадқиқотга сарфланган ҳар бир долларга кичик инновацион

корхоналар катта корхоналарга қараганда 2,5 баробар кўп маҳсулот

яратади.

Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида кичик бизнес

субъектлари

-

кредитлардан, хом

-

ашё ресурслари, шунингдек, давлат

имтиёзли тизимларидан самарали фойдаланиш имкониятларини

кенгайтириш уларни инновацион салоҳиятини оширишда муҳим омил

ҳисобланади

Бизга маълумки, кичик бизнес субъектлари фаолиятини инновацион

салоҳиятини ривожлантиришда моддий

-

техник,

молиявий ресурслар,

ташкилий

ресурслар ва кадрларга оид ресурслар, моддий ва номоддий

активлар ва ижтимоий

-

руҳий омиллар каби жиҳатларни инобатга олиши

шарт (1

-

чизмага қаранг).

Тадбиркорлик

субъектлари

ўз

фаолиятида

инновацион

жараёнларини ташкил этишлари учун уларнинг ихтиёрида

ғоя

ва

ишланмаларни молиялаштириш учун етарли пул маблағлар, янги

маҳсулотни яратиш ва оммавий равишда

ишлаб чиқариш учун тегишли

моддий

-

техника базаси, янгиликларни амалга ошириш ва уни жорий этиш

учун замон талабига жавоб берадиган, қобилиятли ходимлар бўлиши билан

биргаликда, улар бугунги иқтисодиётни инновацион ривожлантириш

талаблари

даражасидаги

инновацион

ғояларни

ишлаб

чиқиш

имкониятларига эга бўлиши лозим.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

254

КБ субъектлари фаолиятини инновацион фаолиятини

ривожлантириш омиллари

1-

чизма. КБ субъектлари фаолиятини инновацион фаолиятини

ривожлантириш омиллари

Манба:

Н.Джалилова “Фаол тадбиркорликни ривожлантиришда

инновацион салоҳиятни ва инвестицион фаолликни ошириш” мавзусидаги

илмий мақоласи асосида муаллиф томонидан шакллантирилган.

Тадбиркорликнинг инновацион салоҳиятининг ошиши –

мамлакат

саноати ва иқтисодиётининг ўсишида катта аҳамиятга эгадир.

Яъни

фаол

тадбиркорлар

инновацияларни

яратиш

учун

технологияларни жорий этиш, ўзлари уни такомиллаштириш юзасидан

амалий ишлар олиб борилса, инновацион ва инвестицион ривожланиш

тезлашади. Инвестиция мақсадлари учун узоқ муддатли кредитлар

ажратиш механизмларини янада такомиллаштириш ва уларнинг ҳажмини

ошириш, бошланғич капиталини шакллантириш, микрокредитлар бериш

кўламини кенгайтиришга оид амалий тадбирларни давом эттириш зарур.

Айни пайтда кичик бизнес субъектлари фаолиятини ҳар томонлама

қўллаб

-

қувватлаш,

бизнес

субъектларини

жадал

ва

барқарор

ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатувчи тўсиқларни бартараф этиш

бўйича асосий йўналишлар ишлаб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, жаҳондаги интеграциялашув ва глобаллашув

шароитида

мамлакатда

тадбиркорлик

субъектлари

фаолиятини

ривожлантириш, кичик бизнес соҳасини инновацион ва замонавий

ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил

этишни тақозо этмоқда.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

255

Яъни тадбиркорлик ва инновацион соҳадаги истиқболли

лойиҳаларни

молиялаштириш

механизмларини

ривожлантириш

мақсадида тегишли норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш

белгиланган. Бунда венчур фондларнинг ҳуқуқий мақоми ва уларни

ташкил этиш тартиби, венчур компаниялар ва фондлар, венчур фондларни

бошқариш билан шуғулланувчи

компаниялар ҳамда инновацион

корхоналар фаолиятини тартибга солиш, венчур компаниялар ва фондлар

учун малакали бошқарув ва эксперт кадрларни тайёрлаш, венчур

лойиҳаларни суғурталаш кабиларни назарда тутиш режалаштирилган.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, замонавий иқтисодиёт инновацион

фаолият самарадорлигини таъминловчи механизмлар мажмуасига эга

бўлиб, улардан бири венчурли тадбиркорлик ҳисобланади. Венчурли

тадбиркорлик ва венчурли инвестиция молиявий механизм ҳамда юқори

даромад манбаи ҳамдир.

Венчур сўзи бу хатар деган маънони билдиради. Мисол учун, бирон

-

бир янги, инновацион ишлаб чиқаришни амалга оширишда молиявий,

бозор, техник, нарх билан боғлиқ хатарлар мавжудлиги сир эмас. Венчурда

янги, ҳали тажрибадан ўтмаган ва кенг оммалашмаган маҳсулотларни

ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишни йўлга қўйишда молиявий

маблағларнинг етишмаслиги, маҳсулот ёки хизматга бозор талабининг

етарли бўлмаслиги, техник таъминотда номувофиқликларнинг вужудга

келиши, белгиланган нархларнинг ўз сарф

-

харажатларини қоплай

олмаслиги каби хатарлар юзага келиш эҳтимоли нисбатан юқори бўлади.

Натижада бундай фаолият билан барча тадбиркорлар ҳам бирдек

шуғулланишни истамайдилар.

Бироқ венчур тадбиркорликнинг ўзига хос томони шундаки, у жуда

катта хатар билан боғлиқ бўлса

-

да, муваффақиятли амалга ошганда бошқа

бизнес фаолиятларига нисбатан жуда катта фойда келтириши мумкин.

Бу эса хавф

-

хатарга боришга тайёр бўлган венчур тадбиркорлар ҳамда

уларни молиялаштирувчи венчур фондларнинг пайдо бўлишига имкон

яратади.

Венчур инвестиция тадбиркорликнинг инновацион фаолиятини

молиялаштириш манбаи бўлиб, унинг муқобил шакли сифатида намоён

бўлади. У дастлаб XX асрнинг 50

-

йилларида АҚШда пайдо бўлди ва бутун

Европага кенг тарқалди.

Венчур инвестиция молиявий инструмент сифатида хавфли бўлса ҳам

одатда юқори даромад келтиради.

АҚШнинг охирги 20 йиллик натижалари

шуни кўрсатмоқдаки, бу инвестициялар энг самарали ҳисобланади. Унинг

ўртача даромадлилиги 19 % ни ташкил қилади.

АҚШда 1996 йилдан 2004 йилгача бўлган даврда умумий инвестиция

ҳажми 307,24 миллиард долларга тенг бўлган 35531 инновацион лойиҳа

амалга оширилди ва ўртача инвестиция 8,65 миллион долларга


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

256

етганлигидан келиб чиқиб,

Европада кичик инновацион лойиҳаларга

венчур инвестицияларни жалб қилиш жадал суръатлар билан ўсишни

бошлади.

Бугунги кунда венчур капитали бозорида мамлакатларнинг улушини

таҳлили қуйидаги диаграммада келтирилан.

2-

чизма. Венчур капитали бозорида мамлакатларнинг улуши.

Манба:

Л.З. Шибзухованинг

“Экономика и бизнес” журналидаги “Венчурное

предпринимательство как финансовый инструмент поддержки

инновационной деятельности” мақола маълумотлари асосида тайёрланди.

АҚШ,

Япония,

Финляндия,

Ҳиндистон

каби

бир

қатор

мамлакатларнинг венчур тадбиркорлик фаолиятини ўрганишлар

натижалари

шуни

кўрсатдики,

бу

фаолият

тури

иқтисодий

ривожланишнинг инновацион модели сифатини соҳани тубдан

ўзгартириши, уни инвестиция билан таъминлаши, пировард натижада

иқтисодий ўсишга олиб келиши ва инвестиция тақчиллигини бартараф

этиши мумкин.

Бундан ташқари, венчур тадбиркорлик билан шуғулланадиган кичик

фирмалар инновацион фаолиятнинг ташкилий шаклларидан бири бўлиб, у

кичик бизнес субъектлари ўртасида алоҳида ўрин эгаллайди. Улар юқори

технологияли корхоналарни ташкил этиш ва ривожлантиришга ўз

ҳиссаларини қўшмоқда.

Иқтисодчи олим Н.И.

Лапиннинг айтишича, “венчур тадбиркорлиги

изланувчан ва таваккалчи бўлган фаолиятларни қўллагани учун у

инновацион фаолият учун жуда катта хавф бўлган бўғим” деб ҳисобланади.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

257

Венчур тадбиркорлиги юқори технологияларда олиб борилган илмий

тадқиқот ишларини тижоратлаштириш учун ҳам характерли бўлиб, юқори

технологияли соҳадан олинган самара кафолатланмаган ва таваккалчилик

хавфи жуда юқори эканлигини кўриш мумкин.

Демак, венчур тадбиркорлиги деганда, нафақат кичик бинес

субъектлари фаолиятини инвестициялаш балким, бевосита илмий

-

техникавий тижоратлаштиришга асосланган, ўз капитал жамғармасини

янги маҳсулот ва янги технологияларни олдиндан аниқланмаган даромад

олиш учун таваккалчилик асосида сарфлаши тушунилади.

Халқаро

тажрибада

венчурли

тадбиркорликда

дастлабки

босқичларданоқ

юқори

таваккалчилик

хатари

мавжуд

бўлиб,

инвестициялаштирилган жараёнларнинг якуний натижалари амалга

оширилгандан кейин ижобий самарага эришилмаса, молиялаштирилган

маблағдан ажралиб қолиш мумкин.

Бизнеснинг бу турига илм

-

фан соҳасидаги илмий

-

тадқиқот

натижаларини молиялаштириш кўпроқ мос келади.

Айниқса, янги иш бошлаган тадбиркор, илмий тадқиқотчи,

кашфиётчиларга ўз ғояларни ва истиқболли ишланмаларни мустақил

равишда амалга оширишларини учун маблағ керак бўлади. Бунда венчур

фонди янги ишланмаларга маблағ киритишга тайёр турган ягона инвестор

сифатида намоён бўлади.

Бизга маълумки, тижорат банклардан кичик бизнес субъектларини

инвестициялашда уларнинг ўз фаолиятлари доирасида аниқ амалга

оширишлари учун бизнес режалари ва аниқ кутиладиан даромадлилик ёки

натижалари билан мурожаат қилишади.

Якуни ноаниқ бўлган, лойиҳа учун тижорат банкларининг кредит ва

қарз маблағларини олиш қийин албатта. Мана шундай бир ҳолатда

тадбиркорга ёрдамчи ва ҳомий сифатида венчурли тадбиркорлик

инвесторлари

кириб

келишади.

Иқтисодий

нуқтаи

назардан,

инвесторларнинг асосий мақсади тадбиркорга ёрдам бериш эмас, балки

юқори фойда олиш бўлиб ҳисобланади. Аммо, ихтиро ўзини оқламаган

ҳолатлар

ҳам кузатилади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси

иқтисодиётида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ

-

5308 сон фармонига асосан

тадбиркорлик ва инновацион соҳадаги

истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш механизмлари амалга ошириш

мақсадида 2018 йилнинг 1 апрелига қадар венчур фондларнинг ҳуқуқий

мақоми ва уларни ташкил этиш тартиби, венчур компаниялар ва фондлар,

венчур фондларни бошқариш билан шуғулланувчи компаниялар ҳамда

инновацион корхоналар фаолиятини тартибга солиш, венчур компаниялар

ва фондлар учун малакали бошқарув ва эксперт кадрларни тайёрлаш, венчур

лойиҳаларни суғурталаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

258

Бундан ташқари, 2023 йил 1 январга қадар юқори технологияли

тадбиркорлик лойиҳалари

-

стартапларни биргаликда молиялаштириш

учун ташкил қилинадиган венчур фондлар, венчур фондлардан биргаликда

молиялаштириладиган юқори технологияли лойиҳалар

-

стартаплар,

илмий

-

тадқиқот

муассасалари,

инновацион

марказлар,

лойиҳа

-

конструкторлик

бюролари

ўзларининг

янги

технологияларини

тадбиркорларга сотишдан (фойдаланишга беришдан) олинган даромадлар

бўйича,

янги технологияларни маҳаллий тадбиркорликка трансфер

қилувчи ташкилотлар бу фаолиятдан олинган даромадлари бўйича барча

турдаги солиқ ва мажбурий тўловлар тўлашдан озод қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил

24 ноябрдаги “Тадбиркорлик ва инновация соҳасида лойиҳаларни

молиялаштириш механизмларини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-5583-

сонли Фармонига мувофиқ венчурли

молиялаштиришни ривожлантириш мақсадида “Инвестицион ва бошқарув

компаниялар тўғрисида”ги Низом лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Вазирлар

Маҳкамасининг 2019 йил 17 майда 414

-

сонли қарори қабул қилинди.

Бугунги кунда 3 та Ўзбекистон

-

Амирликлар инвестиция компанияси,

“Венчур Капитал Инвест” инвестиция компанияси ва “Vodiy Investments”

инвестиция компанияси, 1 та венчур фонди “Аstron” венчур фонди ва 1 та

“Vodiy Investments Management” бошқарув компанияси бошқарув

компанияси ташкил этилди.

Шу билан бирга, кейинги йилларда юртимизда 20 га яқин ташкилотда

инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб

-

қувватлаш

жамғармалари ташкил этилди ва унга 45,46 млрд. сўм маблағ

йўналтирилди. Юртимизда, венчурга асосланган молиялаштиришни жорий

этиш ва инновацион лойиҳаларга тадбиркорлик субъектларининг

молиявий маблағларини кенг жалб қилиш мақсадида қабул қилинган

фармонда

инновацион фаолиятни молиялаштиришнинг тубдан янги

тизими жорий этилди. Шу билан биргаликда, олимлар, тадбиркорлар ва

ташаббускор ёшларнинг илмий

-

ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва

ғоялар генераторлари, стартаплар, бизнес вакиллари ва бўлажак

академиклар

платформалари

ҳар

томонлама

қўллаб

-

қувватлаш

варағбатлантириш мақсадида Ёшлар академияси ташкил этилмоқда.

Хулоса ва таклифлар

Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб, шуни айтиш мумкинки,

юртимизда

кичик бизнес субъектлари фаолиятининг инновацион

фаоллигини оширишнинг истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш

механизмларини самарали ривожлантириш борасида бир қатор муаммолар

мавжуд. Буларга:

инновацион корхоналар фаолиятини тартибга солиш механизми

замон талаби даражада етарли ташкил этилмаган;


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

259

мамлакатда венчур фондларни ташкил қилиш ва венчур

тадбиркорликнинг самарали фаолият юритиши учун унинг ҳуқуқий

мақоми етарлича ташкиллаштирилмаган;

кичик бизнес субъектлар фаолиятини

инновацион ташкиллаштириш

борасида кадрлар потенциали самарадорлигини янада ошириш;

кичик бизнес субъектлари фаолиятида юқори қўшилган қиймат

яратадиган инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияларини

ўзлаштиришга қаратилган услубиёт яратилмаган;

мамлакатимизда кичик бизнес субъектлари фаолиятини юритишда

бир қадар мураккаб тартиб

-

таомилларнинг мавжуд бўлиб, инновацион

фаолликни ошириш имкониятини чекланганлиги;

венчурли тадбиркорликда юқори таваккалчилик хатари мавжуд

бўлиб, уни давлат томонидан ёки жамғармалар томонидан кафолатлаш

тизими етарли миқдорда шаклланмаган;

кичик

бизнес

субъектлари

фаолиятида

инновацияларни

инвестициялаш

учун

кредит

маблағларини

жалб

қилишнинг

хавфсизлигини ва ҳимоялаш тизимини шакллантириш;

инновацияларга инвестиция киритган хусусий ва хорижий

инвесторларнинг ҳуқуқларини қонуний

-

ҳуқуқий жиҳатдан ишончли

ҳимоялаш усулларини танлаш;

ишончли

суғурталаш

тизимини

шакллантириш

орқали

инвестицион

-

инновацион фаолият давомийлигини оширишга эришиш;

кичик бизнес субъектлари фаолиятини инновацион иқтисодий

ривожланиш босқичларини солиққа тортиш тизимини самарали

йўлларини излаб топиш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномаси,Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил 22 январдаги “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар

стратегиясини

“Фаол

тадбиркорлик,

инновацион

ғоялар

ва

технологияларни қўллаб

-

қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат

Дастури тўғрисида”ги ПФ–

5308-

сонли Фармони.

2.

Басарева

В.Г. Малый бизнес России: теоретические основы

исследования, моделирование, концепция государственного регулирования /

под ред. А.С. Новоселова. –

Новосибирск: ИЭОПП СО РАН, 213 –

296 с

3.

М.М. Абдурахмонова Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

субъектлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб

-

қувватлашни

такомиллаштириш. Дис. иқт. фан. номз.

Ф., 2012.

4.

У.В.

Гафуров Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга

солишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш. Монография. –

Т.: Молия, 2016. –

208 б


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

260

5.

Стратегическое развитие малого бизнеса и формы поддержки

индивидуального

предпринимательства

[Электронный

ресурс]:

монография. –

Нижний Новгород: НОО “Профессиональная наука”, 2018. –

Режим доступа: http: // scipro. Ru / Conf / monographbusiness.

6.

Л.З.Шибзухова

Венчурное предпринимательство как финансовый

инструмент поддержки инновационной деятельности статья журнала

“Экономика и бизнес”.

7.

Д.И.Рўзиева Кичик бизнесни инвестициялаш бўйича хориж

тажрибаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари. https://cyberleninka.ru/

article/n/kichik-biznesni-investitsiyalash-b-yicha-horizh-tazhribasi-va-uning-

ziga-hos-hususiyatlari.

8.

Д.И.Рўзиева

“"Бизнес

юритиш”

рейтинги

кўрсаткичлари

самарадорлигини ошириш йўллари”

https://journal.tsue.uz/

9.

З.Тожиева Венчур фондлар инновацияни молиялаштириш манбаи

10.

https://mininnovation.uz/uz/menu/venchur-molijalashtirish

11.

Н.Джалилова

Фаол

тадбиркорликни

ривожлантиришда

инновацион салоҳиятни ва инвестицион фаолликни ошириш

"BIZNES

ЭКСПЕРТ". №4 2018.

12.

Р.А. Садикова Кичик бизнес инновацион лойиҳаларини молиялаш

манбаси сифатида ўзбекистонда венчур бизнесини ривожлантириш

Иктисод ва молия № 5, 2011

13.

Лапин

Н.И. Теория и практика инноватики: Учеб.пособие. М.:

Университетская книга; Логос, 2008

-

328 с.

-

(Новая универстетская

библиотека).

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида”ги ПФ–5308-сонли Фармони.

Басарева В.Г. Малый бизнес России: теоретические основы исследования, моделирование, концепция государственного регулирования / под ред. А.С. Новоселова. – Новосибирск: ИЭОПП СО РАН, 213 – 296 с

М.М. Абдурахмонова Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб қувватлашни такомиллаштириш. Дис. иқт. фан. номз. – Ф., 2012.

У.В. Гафуров Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш. Монография. – Т.: Молия, 2016. – 208 б

Стратегическое развитие малого бизнеса и формы поддержки индивидуального предпринимательства [Электронный ресурс]: монография. – Нижний Новгород: НОО “Профессиональная наука”, 2018. – Режим доступа: http: // scipro. Ru / Conf / monographbusiness.

Л.З.Шибзухова Венчурное предпринимательство как финансовый инструмент поддержки инновационной деятельности статья журнала “Экономика и бизнес”.

Д.И.Рўзиева Кичик бизнесни инвестициялаш бўйича хориж тажрибаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари. https://cyberleninka.ru/ article/n/kichik-biznesni-investitsiyalash-b-yicha-horizh-tazhribasi-va-uningziga-hos-hususiyatlari.

Д.И.Рўзиева “"Бизнес юритиш” рейтинги кўрсаткичлари самарадорлигини ошириш йўллари”https://journal.tsue.uz/

З.Тожиева Венчур фондлар инновацияни молиялаштириш манбаи

https://mininnovation.uz/uz/menu/venchur-molijalashtirish

Н.Джалилова Фаол тадбиркорликни ривожлантиришда инновацион салоҳиятни ва инвестицион фаолликни ошириш "BIZNES – ЭКСПЕРТ". №4 2018.

Р.А. Садикова Кичик бизнес инновацион лойиҳаларини молиялаш манбаси сифатида ўзбекистонда венчур бизнесини ривожлантириш Иктисод ва молия № 5, 2011

Лапин Н.И. Теория и практика инноватики: Учеб.пособие. М.: Университетская книга; Логос, 2008-328 с.-(Новая универстетская библиотека).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов